10.06.2026 йилдаги -сон
ONLINE TRANSLATE
Ўзбекистон Республикаси Ҳукумати билан Швеция Қироллиги Ҳукумати ўртасида Битим
Дата вступления в силу
01.11.2026
Ҳужжат ҳали кучга кирган эмас
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Ўзбекистон Республикаси Ҳукумати билан Швеция Қироллиги Ҳукумати ўртасида
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
БИТИМ

Миграция ва мобиллик соҳасида кенг қамровли шериклик тўғрисида
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
[Ўзбекистон Республикаси халқаро шартномалари давлат реестрида 2026 йил 11 июнда 4618-SE-2026-H-сон билан рўйхат олинди]
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Ўзбекистон Республикаси Ҳукумати ва Швеция Қироллиги Ҳукумати, кейинги ўринларда биргаликда «Томонлар» ва алоҳида «Томон» деб аталувчилар,
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
икки давлат ўртасидаги тарихий дўстлик ва ҳамкорлик алоқаларини инобатга олган ҳолда,
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
2025 йил 24 июнда имзоланган Ўзбекистон Республикаси Ҳукумати билан Швеция Қироллиги Ҳукумати ўртасида миграция ва мобиллик тўғрисидаги Қўшма аҳдлашув декларациясини эслаб,
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
миграциянинг барча босқичларида инсон ҳуқуқлари ва камситмаслик тамойилига риоя этилишига, мигрантларнинг ўзига хос эҳтиёжлари ва уларнинг турли тажрибалари инобатга олинишига, шунингдек, гендер тенглиги ҳамда барча аёллар ва қизларнинг ҳуқуқ ва мажбуриятларини уларнинг мустақиллиги, салоҳияти ва етакчилик ролини тан олган ҳолда кенгайтиришни рағбатлантиришга келишиб,
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
ўз давлатларининг тегишли миллий қонунчилигида, Европа Иттифоқи ҳуқуқида ҳамда тегишли халқаро шартномалар ва конвенцияларда назарда тутилган ҳуқуқлар ва кафолатларга ҳурмат кўрсатиб,
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
миграция соҳасидаги ҳамкорликларини мустаҳкамлаш бўйича ўзаро истакларини ифода этиб,
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
шериклик руҳида амалга ошириладиган миграция ва миграция сиёсати соҳасидаги ҳамкорликнинг иккала Томон ҳамда уларнинг ўзаро иқтисодий, ижтимоий ва маданий муносабатлари учун келтирадиган фойдаларини назарда тутган ҳолда,
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Томонлар ўртасида малакали меҳнат миграциясини ривожлантириш ва қўллаб-қувватлаш истагини билдириб,
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
ноқонуний миграция ва мигрантларни ноқонуний олиб кириш, шунингдек, мажбурий меҳнат эксплуатацияси ва одам савдосига қарши курашиш бўйича ўз мамлакатларида қўлланиладиган миллий қонунчилик ва халқаро ҳуқуққа мувофиқ тегишли чора-тадбирлар кўришга қатъий содиқликларини билдириб,
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
бошқа Томон давлатининг ҳудудига кириш ёки унда яшаш шартларини бажармаган ёки бажаришни тўхтатган шахсларни аниқлаш ва қайтариш учун тезкор ва самарали тартибларни жорий этишга, шунингдек, бундай шахсларнинг қайтишини ҳамкорлик руҳида соддалаштиришга интилган ҳолда,
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
қуйидагилар тўғрисида келишиб олдилар:
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
I қисм
Умумий мақсадлар
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
1-модда
Мақсадлар
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Мазкур Битимнинг мақсадлари қуйидаги соҳаларда Томонлар ўртасида ҳамкорликни ўрнатиш ва ривожлантиришдан иборат:
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
1. Миллий ва Европа Иттифоқи қонунчилигига мувофиқ иш билан таъминланишга йўналтирилган малакали меҳнат миграциясини рағбатлантириш, Томонлар ўртасида академик ҳамкорликни қўллаб-қувватлаш ҳамда қабул қилувчи ва юборувчи Давлатда ишчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
2. Вақтинча ва давомий мобилликни, хусусан, иккала Томонларнинг меҳнат бозори эҳтиёжларини, кўникмаларни ривожлантириш имкониятларини ёки тўлдирувчиликни аниқлаган соҳаларда рағбатлантириш ва қўллаб-қувватлаш;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
3. Халқаро ва миллий қонунчиликка мувофиқ ноқонуний миграция, мигрантларни ноқонуний олиб кириш ва одам савдосининг олдини олиш ҳамда уларни бартараф этиш бўйича тегишли чора-тадбирлар кўриш;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
4. Меҳнат эксплуатацияси ва мажбурий меҳнатнинг олдини олиш ҳамда уларга қарши курашиш, шунингдек, бундай жараён қурбонларини ҳимоя қилиш;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
5. Қайтариш бўйича ҳамкорликни мустаҳкамлаш, шу жумладан, бошқа Томон давлатининг ҳудудига кириш ёки унда яшаш шартларини бажармаган ёки бажаришни тўхтатган шахсларни аниқлаш учун тезкор ва самарали тартибларни жорий этиш ҳамда бундай шахсларни қайтаришни ҳамкорлик руҳида соддалаштириш;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
6. Миграция бўйича Қўшма ишчи гуруҳни ташкил этиш.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
II қисм
Малакали ишчилар мобиллиги ва академик алмашинув бўйича ҳамкорлик
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
2-модда
Малакали ишчилар мобиллиги
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
1. Томонлар хорижий фуқароларнинг кириши, яшаши ва бандлигини тартибга солувчи ўз давлатларининг миллий қонунчилигига тўлиқ амал қилган ҳолда ўз давлатлари ҳудудлари ўртасида малакали ишчиларнинг хавфсиз, тартибли ва мунтазам мобиллигини фаол равишда ривожлантириш ва соддалаштириш мажбуриятини оладилар.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Шу мақсадда, Томонлар малакали ишчилар мобиллигининг қонуний йўлларини, шу жумладан, тегишли кириш ва иш рухсатномасини ўз вақтида расмийлаштириш орқали ривожлантирадилар ва қўллаб-қувваталайдилар.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
2. Мазкур Битимнинг 19-моддасига мувофиқ ташкил этилган Миграция бўйича Қўшма ишчи гуруҳи доирасида Томонлар қуйидаги чора-тадбирларни амалга оширадилар:
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
a. Миллий қонунчилик, маъмурий тартиб-таомиллар, миллий меҳнат бозори моделлари ҳамда хорижий фуқароларнинг кириши, яшаши ва бандлигини тартибга солувчи шартлар, шу жумладан, ҳар қандай тегишли ўзгаришлар бўйича кенг қамровли ва долзарб маълумотлар алмашадилар;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
b. Миграция имкониятлари, бандлик шартлари бўйича маълумот олиш жойлари, миллий меҳнат бозори моделлари, саломатлик ва хавфсизлик қоидалари тўғрисида аниқ маълумот берган ҳолда малакали ишчиларга мўлжалланган мақсадли ахборот материалларини ва тарғибот кампанияларини биргаликда ишлаб чиқади ҳамда тарқатадилар;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
c. Малакали ишчилар етишмайдиган касбларда швед иш берувчилари билан ўзбек номзодларини мослаштиришга йўналтирилган ташаббусларни рағбатлантирадилар;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
d. Меҳнат бозори интеграциясини соддалаштириш учун мўлжалланган тил ўқитиш ва малака ошириш ҳамда қайта тайёрлаш курсларини кенгайтиришда ҳамкорлик қиладилар. Имкони бўлганда, бундай дастурлар иккала Томон тарафидан тан олинади ва аниқланган меҳнат бозори талабларига мувофиқлаштирилади;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
e. Меҳнат бозори динамикаси бўйича ўзаро англашувни кенгайтириш, кўникмаларни мувофиқлаштириш ва билимлар алмашинувини осонлаштириш мақсадида асосий иқтисодий тармоқлардаги иш берувчилар уюшмалари, савдо-саноат палаталари ва ишчилар ташкилотлари ўртасида алмашинув ва ҳамкорликни рағбатлантирадилар;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
f. Қўшма ишчи гуруҳи доирасида юқоридаги чора-тадбирларнинг амалга оширилишини мониторинг қиладилар, уларнинг таъсирини баҳолайдилар ва зарур ҳолларда, сиёсат ва фаолият билан боғлиқ ўзгартиришлар бўйича тавсиялар ишлаб чиқадилар;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
g. Иштирокчи ишчилар ва уларга ҳамроҳлик қилган оила аъзолари ўз ҳуқуқлари, мажбуриятлари ва ижтимоий таъминот ҳуқуқлари бўйича аниқ маълумот олишини таъминлашга ҳаракат қиладилар.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
3. Вақтинча ва давомий миграциянинг меҳнат етишмовчилигини бартараф этиш ва кўникмаларни ривожлантиришдаги ролини тан олган ҳолда, Томонлар, хусусан, маълумот бўлишиш ва алмашинув, салоҳиятли меҳнат мигрантлари ва тегишли малака секторларини мослаштириш фаолияти ҳамда талаб мавжуд секторларда тайёргарлик малакасини ошириш орқали қонуний миграцияни осонлаштиришни мақсад қилган таркибли, шаффоф ва ўзаро манфаатли дастур яратадилар.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
4. Ишчилар мобиллиги бўйича ҳамкорлик биринчи навбатда юқори малакали секторларга қаратилади, аммо маош чегараларини ўз ичига олган миллий қонунчилик ва қоидаларда белгиланган талаблар бажарилган тақдирда бошқа малака даражаларини ҳам қамраб олиши мумкин.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
5. Мазкур чора-тадбирларни амалга ошириш меҳнат мобиллигига оид ҳамкорлик ва ноқонуний миграцияни бартараф этишга оид ҳамкорликнинг мувозанатли ва мувофиқ равишда амалга оширилишини таъминлайдиган ҳолда ўзаро ишонч, шаффофлик ва масъулиятни тақсимлаш тамойиллари асосида амалга оширилади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
3-модда
Бандлик шартлари ва ижтимоий таъминот
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
1. Бандлик ва меҳнат шароитлари, шу жумладан, ҳақ тўлаш, ишдан бўшатиш, иш вақти, таътил, умумий дам олиш кунлари ва гендер тенглигига оид масалалар, шунингдек, меҳнат муҳофазаси ва саломатлиги масалалари бандлик давлатининг амалдаги миллий қонунчилиги ва амалиёти, шу жумладан, хусусий халқаро ҳуқуқ қоидалари билан тартибга солинади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
2. Ишчиларнинг ижтимоий таъминоти бандлик давлатининг қонунчилиги ва давлатлар аъзо бўлган халқаро шартномалар асосида таъминланади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
3. Ишчилар учун пенсия таъминотига оид масалалар Томонлар давлатларининг қонунчилиги ва Томонлар тарафидан тузилган алоҳида халқаро шартномалар билан тартибга солинади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
4. Ишчилар тегишли мамлакатларда қўлланиладиган қонунчилигига мувофиқ ҳуқуқий ҳимоя ва воситалардан фойдаланиш имкониятига эга бўладилар. Бу иш берувчиларга қарши зарар тўлаш бўйича даъво қўзғатиш имкониятини ҳам қамраб олади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
4-модда
Академик алмашинув
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Томонлар мамлакатларидаги олий таълим муассасалари ўртасида чуқур академик ҳамкорлик ва талабалар алмашинувини қўллаб-қувватлаш истагини билдирадилар.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
5-модда
Касбий таълим ва ўқитиш соҳасидаги ҳамкорлик
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
1. Томонлар касбий таълим ва ўқитиш соҳасида ҳамкорлик қилишга тайёрликларини билдириб, Ўзбекистон-Швеция ҳамкорлиги Ўзбек Томонининг инновацион кўникмаларни ривожлантириш ва касбий таълим ҳамда ўқитиш тизимини яратиш бўйича саъй-ҳаракатларини рағбатлантиришига умумий нуқтаи назар тутадилар.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
2. Ҳамкорлик, хусусан, қуйидаги фаолиятларни ўз ичига олиши мумкин:
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
a. Томонларнинг касбий таълим ва ўқитиш тизимлари тўғрисида маълумот алмашиш;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
b. Ўзбекистонда касбий таълим ва ўқитиш соҳасида янги, инновацион ва барқарор технологиялар бўйича касбий таълим ҳамда кўникмаларни ривожлантириш тизимига алоҳида эътибор қаратган ҳолда қўшма лойиҳалар амалга ошириш;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
c. Ўқув ташрифларини ташкил этиш.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
3. Томонлар касбий малака ошириш ва қайта тайёрлаш курсларини Ўзбекистондаги пилот мобиллик секторларига мувофиқлаштириш имкониятларини ўрганиб чиқадилар, бунда Швецияда касбий кўникмаларни тан олишнинг миллий қонунчилик ва масъул швед органларининг ваколатига боғлиқ эканлиги эътироф этилади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
4. Швед Томони Ўзбекистонда касбий таълим ва ўқитишни ривожлантиришга ва имкони бўлганда малакали ишчилар мобиллигига доимий содиқлигини таъкидлайди.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
6-модда
Визалар

1. Иккала Томон турли виза тоифаларини бериш ва бўлиш муддатини соддалаштириш бўйича музокараларни амалдаги қоидалар ва шартларни инобатга олган ҳолда давом эттириш истагини билдирадилар. Иккала Томон визалар кўзда тутилмаган мақсадларда суиистеъмол қилишга қарши биргаликда ҳаракат қилишга келишиб оладилар.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
2. Иккала Томон икки мамлакат ўртасидаги мавжуд дўстлик муносабатларини инобатга олган ҳолда дипломатик паспорт эгаларига визасиз кириш ва қисқа муддатли бўлиб туришни таъминлаш орқали саёҳатни осонлаштириш йўли билан бундай муносабатларни янада мустаҳкамлашни истайдилар ҳамда тенглик ва ўзаро манфаатдорлик тамойилларини сақлайдилар.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
3. Тегишли мамлакатларнинг амалдаги қонунлари ва қоидаларига мувофиқ, Томонлар 7-иловага мувофиқ биометрик дипломатик паспорт эгалари учун 30 кунлик муддатга виза талабларини бекор қилиш тўғрисида келишиб олдилар.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
III қисм
Ноқонуний миграция, мигрантларни ноқонуний олиб кириш ва одам савдосига қарши кураш
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
7-модда
Ноқонуний миграция, мигрантларни ноқонуний олиб кириш ва одам савдосига қарши курашишда кучайтирилган ҳамкорлик
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
1. Томонлар ноқонуний миграция, мигрантларни ноқонуний олиб кириш ва одам савдосига қарши курашиш ҳамда шахсни тасдиқловчи ва саёҳат ҳужжатларини қалбакилаштиришнинг олдини олиш мақсадида икки томонлама ҳамкорликни ва маълумотлар алмашинувини чуқурлаштирадилар.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
2. Ўзбек Томони Ўзбекистондан Швецияга ноқонуний миграцияни фаол равишда камайтиришга ҳаракат қилади. Ноқонуний миграцияни камайтириш ташаббусларига мақсадли ахборот кампаниялари, жўнашдан олдинги кенг қамровли ахборот ҳамда ўзбек ишчиларини Швецияга юборишда иштирок этувчи ёллаш каналлари ва воситачиларни кучайтириш назорати киради.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
3. Шахсни тасдиқловчи ва саёҳат ҳужжатларини қалбакилаштиришга қарши курашиш борасида иккала Томон сохта ҳужжатларни таъминлаш ва аниқлаш бўйича маълумотлар алмашинувини, шунингдек, қалбаки ва сохталаштирилган ҳужжатларга қарши курашиш учун намунавий ҳужжатлар алмашинувини рағбатлантирадилар ҳамда сохталаштирилган ҳужжатларни аниқлаш соҳасида ўқув тренинглар ўтказадилар.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
IV қисм
Қайтариш, транзит ва барқарор реинтеграция бўйича ҳамкорликни мустаҳкамлаш
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
8-модда
Ихтиёрий қайтиш ва реинтеграция
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
1. Иккала Томон қайтиш тўғрисидаги қарорни афзал усул сифатида кўрган қабул қилинган бошқа Томон давлати фуқароларининг ихтиёрий қайтишини рағбатлантирадилар.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
2. Швед Томони ихтиёрий қайтиш учун, зарур ҳолларда, қайтиш бўйича масалаҳат ҳамда молиявий ёрдам кўрсатишга тайёрлигини таъкидлайди. Бундан ташқари, Ўзбекистон Республикасига қайтувчиларга келганидан сўнг ва қайтгандан кейин кўрсатиладиган ёрдам, шунингдек, реинтеграция ёрдами тўғрисида маълумот берилади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
3. Швед Томони қайтувчи шахслар ва Ўзбекистондаги улар мансуб ҳамжамиятларга барқарор реинтеграциясини рағбатлантиришни таъкидлайди.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
9-модда
Ўз фуқароларини реадмиссия қилиш
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
1. Томонлар мазкур Битим доирасида Сўраётган Томоннинг ваколатли органларининг аризасига кўра ва мазкур Битимда назарда тутилганидан бошқа расмиятчиликларсиз, бошқа Томон давлатининг ҳудудига кириш, унда бўлиш ёки яшаш шартларини бажармаган ёхуд бажаришни тўхтатган фуқарони, башарти бундай шахс Сўралаётган Томон давлатининг фуқароси эканлиги аниқланган тақдирда, ўз фуқароларини ўз вақтида реадмиссия қилиш ва ҳамкорлик қилишга келишиб оладилар.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
2. Бундан ташқари, Томонлар мазкур Битимда назарда тутилганидан бошқа расмиятчиликларсиз:
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
a. Туғилган жойи ёки фуқаролигидан қатъий назар, Сўраётган Томон давлати ҳудудида мустақил яшаш ҳуқуқига эга бўлмаган тақдирда, 1-бандда кўрсатилган шахсларнинг турмуш қурмаган вояга етмаган фарзандларини;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
b. Башарти Сўралаётган Томон давлатининг ҳудудига кириш ва яшаш ҳуқуқига эга бўлсалар ёки бу ҳуқуқни олсалар ҳамда Сўраётган Томон давлатининг ҳудудида яшаш учун мустақил ҳуқуққа эга бўлмасалар, бошқа фуқаролиги бўлган турмуш ўртоқларини реадмиссия қиладилар.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
3. Томонлардан бирининг давлатида фуқароликни тасдиқлаш учун асос бўлувчи ҳужжатлар рўйхати мазкур Битимнинг 1-иловасида келтирилган. Томонлар мазкур Битим имзоланган кундан бошлаб 30 (ўттиз) календар кун ичида бундай ҳужжатларнинг намуналарини дипломатик каналлар орқали алмашади. Томонлар мазкур ҳужжатлар бўйича ҳар қандай ўзгаришлар ҳақида бошқа Томонни дипломатик каналлар орқали кечиктирмай хабардор қиладилар.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
10-модда
Фуқароликни аниқлаш
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
1. 9-моддада кўрсатилган шахсларнинг фуқаролиги, амал қилиш муддати ўтган бўлса ҳам, 1-иловада санаб ўтилган ҳужжатлар ва маълумотлар асосида исботланиши мумкин. Бундай ҳужжат тақдим этилган тақдирда, иккала Томон қўшимча текширувларсиз фуқароликни ўзаро тан олади. Фуқаролик қалбаки ёки сохталаштирилган ҳужжатлар асосида исботланиши мумкин эмас.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
2. Амал қилиш муддати ўтган бўлса ҳам, 2-иловада санаб ўтилган ҳужжатлар ва маълумотлар 9-моддада кўрсатилган шахсларнинг фуқаролигининг prima facie далили сифатида фойдаланилиши мумкин. Бундай ҳужжат тақдим этилган тақдирда, акси исботланмаса, иккала Томон фуқаролик белгиланган деб ҳисоблайди. Фуқаролик қалбаки ёки сохталаштирилган ҳужжатлар асосида исботланиши мумкин эмас.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
3. Башарти 1-илова ёки 2-иловада санаб ўтилган ҳужжатлар ёки маълумотларнинг ҳеч бири тақдим этилмаса, Сўралаётган Томоннинг ваколатли дипломатик ёки консуллик ваколатхонаси реадмиссия қилиниши лозим бўлган шахс билан ариза топширилган кундан бошлаб энг кўпи билан етти (7) календар кун ичида унинг фуқаролигини аниқлаш мақсадида суҳбат ўтказади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
4. 9-моддада кўрсатилган шахсларнинг фуқаролиги, шунингдек Томонлар ўртасида биометрик маълумотларни алмашиш йўли билан ҳам аниқланиши мумкин. Иккала Томоннинг ваколатли органлари биометрик маълумотларни узатиш формати тўғрисида келишиб оладилар. Сўралаётган Томон Сўраётган Томонни мазкур маълумотни тақдим этган санасидан бошлаб бир ой давомида фуқароликни текшириш натижалари тўғрисида ёзма равишда хабардор қилади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
11-модда
Учинчи давлат фуқароларини ва фуқаролиги бўлмаган шахсларни реадмиссия қилиш
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
1. Томонлар ҳамкорлик қилишга ва Сўраётган Томоннинг аризасига биноан, мазкур Битимда назарда тутилганидан бошқа расмиятчиликларсиз, 3-иловага мувофиқ қуйидагилар исботланган тақдирда, Сўраётган Томон давлатининг ҳудудига кириш, унда бўлиш ёки яшаш шартларини бажармаган ёки бажаришни тўхтатган учинчи давлат фуқаролари ёки фуқаролиги бўлмаган шахсларни ўз ҳудудига реадмиссия қилишга келишиб оладилар:
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
a. Бундай шахс бевосита бир Томон давлатининг ҳудудидан тўғридан-тўғри бошқа Томон давлати ҳудудига ноқонуний равишда кирган бўлса; ёки
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
b. Кириш вақтида Сўралаётган Томон тарафидан берилган ҳақиқий яшаш учун рухсатнома ёки фуқаролиги бўлмаган шахс учун саёҳат ҳужжатига эга бўлган ва бевосита Сўралаётган Томон давлатининг ҳудудидан Сўраётган Томон давлати ҳудудига кирган бўлса; ёхуд
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
c. Кириш вақтида Сўралаётган Томон тарафидан берилган ҳақиқий визага эга бўлган ва бевосита Сўралаётган Томон Давлатининг ҳудудидан Сўраётган Томон давлати ҳудудига кирган бўлса.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
2. Мазкур модданинг 1-бандидаги реадмиссия мажбурияти қўлланилмайди, башарти:
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
a. Учинчи давлат фуқароси ёки фуқаролиги бўлмаган шахс фақат Сўралаётган Томоннинг халқаро аэропорти транзит зонасида бўлган бўлса; ёки
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
b. Сўраётган Томон учинчи давлат фуқароси ёки фуқаролиги бўлмаган шахсга ўз ҳудудига кирганидан олдин ёки кейин виза ёхуд яшаш учун рухсатнома берган бўлса, бунда қуйидаги ҳолатлар мустасно:
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
i. Бундай шахс Сўралаётган Томон тарафидан берилган виза ёки яшаш учун рухсатномага эга бўлиб, унинг амал қилиш муддати узоқроқ бўлса; ёки
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
ii. Сўраётган Томон тарафидан берилган виза ёки яшаш учун рухсатнома қалбаки ёки сохталаштирилган ҳужжатлар ёрдамида олинган бўлса; ёхуд
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
iii. Учинчи давлат фуқароси ёки фуқаролиги бўлмаган шахсга Сўраётган Томон давлатининг ҳудудига кириш учун виза талаб этилмаса.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
3. Сўралаётган Томон реадмиссия аризасига ижобий жавоб берганидан сўнг, Сўраётган Томон реадмиссия қилиниши келишилган шахсга саёҳат ҳужжатини беради.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
12-модда
Шахслар реадмиссиясига оид аризаларни юбориш ва кўриб чиқиш муддатлари
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
1. Шахслар реадмиссиясига оид аризалар Сўраётган Томон давлати ҳудудига ноқонуний равишда кирган, унда бўлиб турган ёки яшаётганлиги ҳамда мазкур шахснинг фуқаролиги аниқланган санадан бошлаб 6 (олти) ой ичида юборилади. Ариза ўз вақтида топширилиш учун ҳуқуқий ёки амалий тўсиқлар мавжуд бўлган тақдирда, бундай тўсиқлар бартараф этилгунига қадар, Сўраётган Томон сўровига мувофиқ, муддат узайтирилиши мумкин.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
2. Реадмиссия аризасининг мазмуни 4-иловада белгиланган.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
3. Сўралаётган Томоннинг ваколатли органлари шахслар реадмиссиясига оид аризани олганидан бошлаб 21 (йигирма бир) кун ичида аризани тасдиқлайди ёки рад этиш ҳолларда ёзма равишда асосланган рад этиш сабабларини кўрсатади. Реадмиссия аризасини ўз вақтида кўриб чиқишга ҳуқуқий ёки амалий тўсиқлар мавжуд бўлган тақдирда, Сўралаётган Томоннинг ваколатли органларининг асосланган аризасига кўра, муддатни жами 30 (ўттиз) календар кунга узайтириш мумкин.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
4. Башарти Сўралаётган Томон мазкур модданинг 3-бандида назарда тутилган муддатда реадмиссия сўровига жавоб бермаган бўлса, ариза қабул қилинган ҳисобланади ва Сўраётган Томон саёҳат ҳужжатини бериши мумкин. Башарти Сўраётган Томон Давлати Швеция бўлса, мазкур саёҳат ҳужжати Швеция Миграция агентлиги ёки Полиция бошқармаси тарафидан бериладиган Европа Иттифоқи Laissez-passeri ҳисобланади (6-илова).
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
5. Сўралаётган Томон реадмиссия аризасига ижобий жавоб берганидан сўнг, Сўралаётган Томоннинг дипломатик ёки консуллик ваколатхонаси, реадмиссия қилиниши керак бўлган шахснинг ихтиёридан қатъий назар, 7 (етти) иш куни ичида реадмиссия қилиниши керак бўлган шахснинг қайтиши учун зарур бўлган, амал қилиш муддати 90 (тўқсон) кун бўлган саёҳат ҳужжатини расмийлаштиради. Башарти ҳуқуқий ёки амалий сабабларга кўра реадмиссия қилиниши керак бўлган шахсни ўз вақтида ўтказиш имкони бўлмаса, Сўралаётган Томоннинг дипломатик ёки консуллик ваколатхонаси кечиктирмай бундай шахснинг қайтиши учун зарур бўлган, амал қилиш муддати 90 (тўқсон) кун бўлган янги саёҳат ҳужжатини расмийлаштиради.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
13-модда
Реадмиссияда хатолик
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Сўраётган Томон, башарти тегишли шахс топширилгандан кейин 6 (олти) ой мобайнида ушбу Битимда белгиланган талаблар бажарилмаганлиги аниқланса, Сўралаётган Томон тарафидан реадмиссия қилинган ҳар қандай шахсни қайтариб олади. Бундай ҳолларда ушбу Битимнинг процессуал қоидалари mutatis mutandis қўлланилади ҳамда Сўралаётган Томон қайтариб олиниши лозим бўлган шахснинг шахсияти ва фуқаролигига доир мавжуд барча маълумотларни тақдим қилади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
14-модда
Транзит
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
1. Сўралаётган Томон учинчи давлат фуқаролари ёки фуқаролиги бўлмаган шахсларнинг, бундай шахсларнинг бошқа транзит давлатлар ҳудуди орқали кейинги саёҳати ва манзил давлат тарафидан қабул қилиниши кафолатланганида, транзитига рухсат беради.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
2. Транзит рад этилиши мумкин, башарти:
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
a. Учинчи давлат фуқароси ёки фуқаролиги бўлмаган шахс манзил Давлатда ёки бошқа транзит давлатда ирқи, дини, миллати, муайян ижтимоий гуруҳга мансублиги ёки сиёсий эътиқоди туфайли қийноққа солиш ёки ғайриинсоний ёки қадриятга тўғри келмайдиган муомала ёхуд жазога ёки ўлим жазосига ёки таъқибга дучор бўлиш хавфи туғилса; ёки
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
b. Учинчи давлат фуқароси ёки фуқаролиги бўлмаган шахс Сўралаётган Томон давлатида ёки бошқа транзит давлатда жиноий жавобгарлик ёки санкцияларга тортилиши мумкин бўлса; ёки
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
c. Сўралаётган Томон давлатининг жамоат саломатлиги, ички хавфсизлик, жамоат тартибини ёки бошқа миллий манфаатларни ҳимоя қилиш асосида.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
3. Зарур ҳолларда, Сўралаётган Томоннинг ваколатли органлари транзит визаларни бепул беради ва Сўраётган Томоннинг ваколатли органларининг аризасига биноан мазкур модданинг 1-бандида кўрсатилган шахсларнинг транзити билан боғлиқ зарур ёрдам кўрсатади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
4. Томонларнинг ваколатли органлари башарти транзит операциясига тўсқинлик қилувчи мазкур модданинг 3-бандида кўрсатилган ҳолатлар кейинчалик юзага келса ёки маълум бўлса ёки манзил давлатга эҳтимолий транзит давлатлар орқали кейинги саёҳат ёхуд реадмиссия бундан буён кафолатланмаса, берилган рухсатномаларни бекор қилиши мумкин. Бундай ҳолларда Сўраётган Томон, зарур ҳолларда ва кечиктирмай, учинчи давлат фуқароси ёки фуқаролиги бўлмаган шахсни қайтариб олади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
5. Томонлар учинчи давлат фуқаролари ва фуқаролиги бўлмаган шахсларнинг барча транзитини ҳаво йўли ёки бошқа мумкин бўлган транспорт воситалари орқали амалга оширишга ҳаракат қиладилар. Томонлар қайтувчи ва уни кузатиши мумкин бўлган шахслар учун транзитни, масалан транзит виза олиш талабидан озод этиш орқали соддалаштирадилар.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
6. Сўралаётган Томоннинг ваколатли органлари транзитга ёрдам беради, хусусан транзит ҳолатидагиларни кузатади ва уларга зарур шароитларни таъминлайди.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
7. Иккала Томон учинчи давлат фуқаролари ва фуқаролиги бўлмаган шахсларнинг транзитини осонлаштиришга оид операцион масалалар бўйича муҳокамаларни давом эттириш истагини билдирадилар. Мазкур моддага мувофиқ Сўраётган Томоннинг ваколатли органлари ходимлари ҳамроҳлигида амалга ошириладиган учинчи давлат фуқаролари ва фуқаролиги бўлмаган шахсларнинг транзитини амалга ошириш бўйича операцион келишувлар, зарур ҳолларда, Томонлар тарафидан алоҳида баённомада белгиланади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
15-модда
Транзит тартиби
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
1. 5-иловада белгиланган маълумотларни ўз ичига олган транзит аризаси режалаштирилган транзит бошланишидан камида 15 (ўн беш) календар кун олдин Сўралаётган Томоннинг ваколатли органига ёзма равишда тақдим этилиши лозим.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
2. Сўралаётган Томоннинг ваколатли органлари аризани ёзма шаклда олганидан сўнг 10 (ўн) календар кун ичида транзит аризасига жавоб берадилар ва Сўраётган Томоннинг ваколатли органларини транзит операциясига розилиги, кириш жойини ва шахсни ўтказишнинг режалаштирилган вақтини тасдиқлаганини ёки транзитни рад этиши ва унинг сабабларини кўрсатганини маълум қиладилар.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
3. Башарти транзит операцияси ҳаво орқали амалга оширилса, транзит ҳолатидаги шахс ва кузатувчиларнинг мумкин бўлган аъзолари транзит виза олиш талабидан озод этилади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
4. Башарти шахсларнинг транзити ҳаво орқали амалга оширишнинг иложи бўлмаса, Сўраётган Томоннинг ваколатли органлари транзит ҳолатидаги шахсни чегара ўтиш пунктида Сўралаётган Томоннинг ваколатли органларига топширади. Сўралаётган Томоннинг ваколатли органлари шахснинг манзил давлат ёки бошқа транзит давлатга топширилишини таъминлайди.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
5. Сўраётган Томон Сўралаётган Томонни имкон қадар тезроқ, режалаштирилган транзитдан камида 1 иш куни олдин ўтказиш вақтига ва/ёки кириш учун мўлжалланган жойга нисбатан ҳар қандай ўзгаришлар тўғрисида ёзма равишда хабардор қилади. Сўралаётган Томон ўзгартирилган ўтказиш вақтини ва (ёки) ўзгартирилган кириш жойини имкон қадар тезроқ қайта тасдиқлайди.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
6. Ваколатли орган кузатувчи ходимлар тўғрисида қуйидаги маълумотларни тақдим этади: исми, фамилияси; кузатувчи ходимларнинг унвони, мавжуд бўлса; паспортларининг тури, рақами, берилган санаси ва амал қилиш муддати; парвоз рақами; келиш ва кетиш санаси ва вақти.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
7. Кузатувчи ходимлар кузатиб бориш билан реадмиссия ёки транзит мобайнида ҳар доим ўзларини танитиб туриш ҳамда рухсатномани ва реадмиссия ёки транзитга оид вазифаларининг моҳиятига доир маълумотни тақдим этиши шарт.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
8. Сўраётган Томоннинг кузатув гуруҳи аъзолари Сўралаётган Томон давлатининг транзитга розилиги тўғрисидаги ҳужжатнинг нусхасини олиб юришлари лозим.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
9. Сўраётган Томоннинг кузатув гуруҳи аъзолари Сўралаётган Томон давлати ҳудудида ҳеч қандай суверен ваколат ҳуқуқини амалга ошириши мумкин эмас ва қуролланган бўлмайди. Кузатувчи ходимлар транзит тартибини фуқаролик кийимида амалга оширади ва фақат ўз мудофааси ва фавқулодда ёрдам кўрсатиш мақсадида хавфсизлик ускуналари олиб юришлари мумкин.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
10. Сўралаётган Томоннинг ваколатли органлари ўзаро келишув асосида Сўралаётган Томон ҳудудида тегишли манфаатдор шахсни қўриқлаш ва бу мақсад учун тегишли шароитларни таъминлаш орқали транзит операциясини соддалаштирадилар.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
11. Сўралаётган Томон Сўраётган Томонни транзит рухсатномаси бекор қилиниши ёки рад этилиши тўғрисида қайтишдан камида 5 (беш) календар кун олдин дарҳол хабардор қилади ва сабабларини кўрсатади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
16-модда
Қайтиш шартлари ва транспорт усуллари
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
1. Битимнинг 9, 11 ва 14-моддаларига мувофиқ розилик берилганидан ва реадмиссия ёки транзитни амалга оширишдан олдин, Сўраётган Томоннинг ваколатли органлари Сўралаётган Томоннинг ваколатли органларини ўтказиш санаси, чегара ўтиш пункти, мумкин бўлган кузатувчилар ва ўтказишга оид бошқа тегишли маълумотлар тўғрисида камида 3 (уч) иш куни олдин ёзма равишда хабардор қилади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
2. Томонлар давлатларининг ўз фуқаролари, учинчи давлат фуқаролари ёки фуқаролиги бўлмаган шахсларни қайтариш қоидага кўра ҳаво орқали амалга оширилади. Ҳаво орқали ўтказиш Сўраётган Томон ёки Сўралаётган Томоннинг миллий ташувчиларидан фойдаланиш билан чекланмайди ва мунтазам парвозлар ҳамда чартер парвозлар орқали амалга оширилиши мумкин.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
3. Чартер парвозлари 1 ҳафта олдин хабардор қилинади. Қўнишга рухсатномалар Сўралаётган Томон тарафидан тегишли парвоздан 5 (беш) кундан кеч бўлмаган муддатда ёзма равишда берилади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
17-модда
Шахсларни реадмиссия қилиш ва транзит қилиш харажатлари
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Мазкур Битимга мувофиқ реадмиссия ва транзит операциялари билан боғлиқ барча харажатлар манзил давлатнинг чегарасига қадар Сўраётган Томон тарафидан кўрилади. Мазкур қоида Томонларнинг ваколатли органларининг бундай харажатларни муайян шахсдан ёки учинчи шахсдан ундириб олиш ҳуқуқига дахл қилмайди.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
18-модда
Қалбаки ёки сохталаштирилган ҳужжатлар
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Томонлар қалбаки ёки сохталаштирилган ҳужжатлардан фойдаланишнинг олдини олиш соҳасида ҳамкорликни чуқурлаштиришни ният қиладилар. Шу мақсадда, Томонлар ноқонуний миграцияга қарши самарали чора кўришни давом эттиришга қаратилган амалий маълумотлар алмашиш ва қўшма тренинглар орқали ҳамкорликни кучайтириш имкониятларини кўриб чиқишларини маълум қиладилар. Томонлар бир-бирига қалбаки ҳужжатлар ва кириш визаларини аниқлашда ёрдам кўрсатишга тайёрлигини билдирадилар.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
19-модда
Миграция бўйича Қўшма ишчи гуруҳ
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
1. Иккала Томоннинг вакилларидан иборат Қўшма ишчи гуруҳ ташкил этилади. Қўшма ишчи гуруҳ мазкур Битимда белгиланган қоидаларнинг амалга оширилишини мониторинг қилади, мазкур Битимнинг бир хил қўлланилиши учун зарур бўлган амалга ошириш келишувларини тавсия этади ва зарурат бўлганда уни такомиллаштириш бўйича барча тегишли таклифларни муҳокама қилади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
2. Қўшма ишчи гуруҳ Битимнинг кенг қамровли ва мувозанатли амалга оширилишини таъминлаш мақсадида Томонлар ўртасидаги ноқонуний ва қонуний миграцияга оид маълумотлар, рақамлар ва статистика алмашинувини амалга оширади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
3. Қўшма ишчи гуруҳи, зарур ҳолларда, камида йилига бир марта, навбатма-навбат Томонлардан бирининг ҳудудида ёки масофавий тарзда, шунингдек ҳар қайси Томоннинг сўровига кўра мунтазам равишда йиғилади. Қўшма ишчи гуруҳнинг ҳар бир йиғилиши учун кун тартиби ва таркиби ўзаро маслаҳатлар асосида белгиланади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
V қисм
Умумий қоидалар
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
20-модда
Ҳамкорликни амалга ошириш учун тил
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Томонларнинг ваколатли органлари аризалар ва маълумотларни фақат инглиз тилида юборади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
21-модда
Шахсга доир маълумотларни ҳимоя қилиш
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Шахсга доир маълумотларни узатишга фақат бундай узатиш Томонларнинг ваколатли органлари тарафидан мазкур Битимни амалга ошириш учун зарур бўлганда рухсат этилади. Шахсга доир маълумотларни узатиш, қайта ишлаш ёки фойдаланиш пайтида Томонларнинг ваколатли органлари ўз давлатларининг қонунчилигига риоя этадилар.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Бундан ташқари, қуйидаги тамойиллар қўлланилади:
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
a. Шахсга доир маълумотлар адолатли ва қонуний равишда қайта ишланиши лозим;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
b. Шахсга доир маълумотлар мазкур Битимни амалга оширишнинг белгиланган, аниқ ва қонуний мақсадида тўпланиши ва узатувчи орган ёки қабул қилувчи орган тарафидан мазкур мақсадга зид бўлган тарзда кейинчалик қайта ишланмаслиги лозим;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
c. Шахсга доир маълумотлар тўпланаётган ва (ёки) кейинчалик қайта ишланаётган мақсад жиҳатидан тўла, тегишли ва ошиқча бўлмаслиги лозим; хусусан, узатилаётган шахсга доир маълумотлар фақат қуйидагиларни қамраб олиши мумкин:
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
ўтказилиши лозим бўлган шахснинг маълумотлари (исмлари, фамилиялари, фойдаланиладиган бошқа номлар ёки тахаллуслар, жинси, фуқаролик ҳолати, туғилган санаси ва жойи, мавжуд ва олдинги фуқаролиги);
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
паспорт, шахсни тасдиқловчи ҳужжат ёки ҳайдовчилик гувоҳномаси ва бошқа ҳужжатлаштирувчи ёки саёҳат ҳужжатлари (рақами, амал қилиш муддати, берилган санаси, берувчи орган, берилган жойи);
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
транзит тўхташ жойлари ва маршрут;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
ўтказилиши лозим бўлган шахсни аниқлаш ёки мазкур Битимга мувофиқ реадмиссия шартларини текшириш учун зарур бўлган бошқа маълумотлар.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
d. Шахсга доир маълумотлар аниқ бўлиши ва зарур бўлганда янгиланган ҳолда сақланиши лозим;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
e. Шахсга доир маълумотлар тўпланган ёки кейинчалик қайта ишланган мақсад учун зарур бўлгандан кўпроқ муддатга маълумот субъектларини аниқлаштирувчи шаклда сақланмаслиги лозим;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
f. Узатувчи орган ҳам, қабул қилувчи орган ҳам қайта ишлаш мазкур модданинг қоидаларига мувофиқ бўлмаганда шахсга доир маълумотларни тўғирлаш, ўчириш ёки блоклаш учун барча оқилона чораларни кўради; бу бошқа Томонга ҳар қандай тўғирлаш, ўчириш ёки блоклаш тўғрисида хабардор қилишни ҳам ўз ичига олади;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
g. Сўровга кўра қабул қилувчи орган узатувчи ваколатли органни узатилган маълумотлардан фойдаланиш ва олинган натижалар тўғрисида хабардор қилади;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
h. Мазкур Битимга мувофиқ узатилган шахсга доир маълумотлар фақат у юборилган муайян мақсадлар учун ва миллий қонунчилиги бўйича бундай мақсадлар учун бевосита масъул бўлган органлар тарафидан қайта ишланиши ва ишлатилиши мумкин. Бошқа органларга ҳар қандай кейинги узатиш қабул қилувчи Томоннинг миллий қонунчилигига мувофиқ, мақсадни чеклаш тамойилини ҳисобга олган ҳолда амалга оширилади;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
i. Узатувчи ва қабул қилувчи ваколатли органлар шахсга доир маълумотларни узатиш ва қабул қилишни ёзма равишда қайд этиш мажбуриятига эгадирлар.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
22-модда
Ваколатли органлар
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
1. Мазкур Битим қоидаларини амалга ошириш учун Томонлар қуйидаги ваколатли органларни белгилайдилар:
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
a. Ўзбекистон Республикаси Ҳукумати номидан:
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Ички ишлар вазирлиги;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Миграция агентлиги;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Ташқи ишлар вазирлиги;

Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
b. Швеция Қироллиги Ҳукумати номидан:
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Адлия вазирлиги;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Ташқи ишлар вазирлиги;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Адлия вазирлиги ҳузуридаги Миграция агентлиги;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Адлия вазирлиги ҳузуридаги Полиция идораси;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Адлия вазирлиги ҳузуридаги Жазони ижро этиш ва пробация хизмати.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
c. Томонлар мазкур Битимни амалга ошириш билан боғлиқ ҳолда мазкур Битим кучга кирган санадан бошлаб 30 кун ичида ваколатли органлар, уларнинг алоқа маълумотлари ва чегара ўтиш пунктлари тўғрисида бир-бирини дипломатик каналлар орқали ёзма равишда хабардор қиладилар.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
d. Томонлар ваколатли органлардаги, уларнинг алоқа маълумотларидаги ва чегара ўтиш пунктларидаги ҳар қандай ўзгаришлар тўғрисида бир-бирини дипломатик каналлар орқали дарҳол хабардор қиладилар.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
e. Мазкур Битим қоидаларини амалга ошириш учун ваколатли органлар бир-бири билан бевосита ҳамкорлик қиладилар.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
23-модда
Тўхтатиб туриш
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
1. Ҳар қайси Томон бошқа Томон билан маслаҳатлашгандан сўнг, миллий хавфсизликни, жамоат тартибини ёки жамоат соғлиғини ҳимоя қилиш билан боғлиқ сабаблар асосида мазкур Битимни қисман ёки тўлиқ тўхтатиб қўйиши мумкин.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
2. Ҳар қайси Томон мазкур қарорни амалга оширишдан 72 (етмиш икки) соатдан кечиктирмай Битимни тўхтатиб туриш ёки қайта тиклаш тўғрисида бошқа Томонни дипломатик каналлар орқали хабардор қилади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
24-модда
Бошқа халқаро шартномалар билан муносабат
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Мазкур Битим Томонлар давлатлари учун мажбурий кучга эга бошқа халқаро шартномаларда белгиланган ҳуқуқлари ва мажбуриятларига, шунингдек, Швеция Қироллиги томонидан Европа Иттифоқига аъзолигидан келиб чиқадиган ҳуқуқлари ва мажбуриятларига дахл қилмайди.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
25-модда
Ўзгартиришлар
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Мазкур Битим Томонларнинг ўзаро келишуви асосида ўзгартирилиши ва тўлдирилиши мумкин; ўзгартиришлар ва тўлдиришлар мазкур Битимнинг ажралмас қисми бўлиб, улар мазкур Битимга баённома шаклида тузилади ва мазкур Битимнинг 27-моддасида белгиланган тартибда кучга киради.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
26-модда
Низоларни ҳал этиш
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Мазкур Битим қоидаларини талқин этиш ёки амалга ошириш бўйича юзага келадиган ҳар қандай низолар Томонлар ўртасида музокаралар ва маслаҳатлар орқали ҳал этилади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
27-модда
Якуний қоидалар
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
1. Мазкур Битим Томонлар ўртасида дипломатик каналлар орқали ушбу Битимнинг кучга кириши учун зарур бўлган миллий ҳуқуқий тартиб-таомиллар бажарилганлиги тўғрисидаги охирги билдиришнома олинган санадан кейинги иккинчи ойнинг биринчи кунидан эътиборан кучга киради.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
2. Мазкур Битим муддатсиз тузилади ва бир Томон мазкур Битимни тугатиш нияти тўғрисидаги ёзма хабарномани бошқа Томондан дипломатик каналлар орқали олгандан кейин 3 (уч) ой ўтгандан сўнг кучини йўқотади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Тошкент шаҳрида, 2026 йилнинг 10 июнь куни, икки асл нусхада, ўзбек, швед ва инглиз тилларида имзоланди, бунда барча матнлар тенг аутентикдир. Мазкур Битим қоидаларини талқин этишда ҳар қандай тафовут юзага келган тақдирда, инглиз тилидаги матн устувор ҳисобланади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
(имзолар)

1-ИЛОВА

Фуқароликни тасдиқловчи ҳужжат сифатида қабул қилинадиган ҳужжатларнинг умумий рўйхати
(9-модда ва 10.1-моддага оид)
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
1. Битимнинг 9-моддасига мувофиқ, Ўзбекистон Республикаси ёки Швеция Қироллигидаги фуқароликни тасдиқловчи ҳужжатлар қуйидагилар ҳисобланади:
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
a. Ўзбекистон фуқаролари учун: дипломатик паспорт, Ўзбекистон Республикаси фуқаросининг паспорти, Ўзбекистон Республикаси фуқаросининг биометрик паспорти, Ўзбекистон Республикаси фуқаросининг хорижга чиқиш учун биометрик паспорти, туғилиш ҳақидаги гувоҳнома (16 ёшгача бўлган болалар учун), 16 ёшгача бўлган Ўзбекистон Республикаси фуқаросининг гувоҳномаси, Ўзбекистон Республикаси фуқаросининг ID-карта; Ўзбекистон Республикасига қайтиш учун гувоҳнома.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
b. Швеция фуқаролари учун: оддий паспортлар, дипломатик паспортлар, хизмат паспортлари, махсус паспортлар, фавқулодда паспортлар, шунингдек, болалар паспортлари ва миллий ID-карталар.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
2. Ҳар қайси Томон мазкур модданинг 1-бандида кўрсатилган мазкур Томоннинг Давлатидаги фуқароликни тасдиқловчи ҳужжатлар рўйхатидаги ҳар қандай ўзгаришлар тўғрисида бошқа Томонга дипломатик каналлар орқали ёзма равишда хабардор қилади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
2-ИЛОВА

Фуқароликни ишончли тасдиқлашнинг prima facie далили ҳисобланадиган ҳужжатларнинг умумий рўйхати
(9-модда ва 10.2-моддага оид)
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Ўзбек ёки швед фуқаролигини кўрсатувчи қўшимча ҳужжатлар:
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
a. 1-илова 1-бандида кўрсатилган ҳужжатларнинг нусхалари ёки дубликатлари;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
b. Ўзбекистон Республикаси ёки Швеция Қироллигининг органлари тарафидан берилган бошқа ҳужжатлар;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
c. Реадмиссия предмети бўлган шахснинг ёзма тушунтириши/изоҳи;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
d. Тегишли ваколатли органлар тарафидан қонуний асосда олинган гувоҳларнинг ёзма кўрсатмалари;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
e. Ваколатли мансабдор шахсларнинг ёзма тушунтиришлари;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
f. Интерпол маълумотлари, Шенген ахборот тизими маълумотлари ёки виза аризаларига оид ҳужжатлар каби бошқа тегишли манбалар.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
3-ИЛОВА

Учинчи давлат фуқаролари ва фуқаролиги бўлмаган шахсларни реадмиссия қилиш шартларининг исботи ҳисобланадиган ҳужжатларнинг умумий рўйхати
(11.1-моддага оид)
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
1. Битимнинг 11-моддасининг 1-бандига мувофиқ учинчи давлат фуқаролари ва фуқаролиги бўлмаган шахсларни реадмиссия қилиш шартлари қуйидагилар билан исботланади:
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
a. Сўралаётган Томон тарафидан берилган ҳақиқий виза ва (ёки) яшаш рухсатномаси; ёхуд
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
b. Муайян шахснинг саёҳат ҳужжатидаги кириш (чиқиш) штамплари ёки шунга ўхшаш белгилар ёхуд кириш (чиқиш)нинг бошқа далиллари.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Бундай ҳужжатлар тақдим этилган тақдирда, Сўралаётган Томон бундай шахсларнинг ўз ҳудудида бўлганлигини қўшимча текширувларсиз тан олади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
2. Битимнинг 11-моддасининг 1-бандига мувофиқ учинчи давлат фуқаролари ва фуқаролиги бўлмаган шахсларни реадмиссия қилиш шартлари қуйидагилар билан аниқланиши мумкин:
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
ушбу Илованинг 1-бандида санаб ўтилган ҳужжатлардан бирортасининг фотосурати.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Бундай ҳужжатлар тақдим этилган тақдирда, Сўралаётган Томон текширув ўтказади ва энг кўпи билан 20 (йигирма) календар кун ичида жавоб беради. Ижобий жавоб берилганда ёки белгиланган муддат тугаганда жавоб берилмаган тақдирда, Сўралаётган Томон бундай шахсларнинг ўз ҳудудида бўлганлигини тан олади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
3. Томонлардан бирининг давлати ҳудудига Битимнинг 11-моддасининг 1-бандига мувофиқ учинчи давлат фуқаролари ва фуқаролиги бўлмаган шахсларни реадмиссия қилиш шартлари қуйидагилар билан исботланиши мумкин:
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
a. Сўралаётган Томон давлатидан бевосита Сўраётган Томон давлати ҳудудига ўтишда муайян шахснинг чегарани кесиб ўтганлигига гувоҳлик бера оладиган Томонларнинг чегара органлари вакиллари тарафидан берилган расмий ёзма баёнотлар; ёки
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
b. Сўралаётган Томон давлатидан бевосита Сўраётган Томон давлати ҳудудига йўналишда муайян шахснинг борлигини ва маршрути тўғрисида гувоҳлик берувчи ҳаво, темир йўл, автобус ёки сув транспорти исмли билетлари; ёхуд
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
c. Сўралаётган Томон давлатидан бевосита Сўраётган Томон давлати ҳудудига йўналишда муайян шахснинг борлигини ва маршрути тўғрисида гувоҳлик берувчи ҳаво, темир йўл, автобус ёки сув транспорти йўловчилар рўйхатлари.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Бундай ҳужжатлар тақдим этилган тақдирда, Сўралаётган Томон Сўраётган Томон Давлати ҳудудига ўз давлати ҳудудидан ноқонуний кирганлигини тан олади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
4. Томонлардан бирининг давлати ҳудудига Битимнинг 11-моддасининг 1-бандига мувофиқ учинчи давлат фуқаролари ва фуқаролиги бўлмаган шахсларни реадмиссия қилиш шартлари қуйидагилар билан аниқланиши мумкин:
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
a. Сўралаётган Томон давлатидан бевосита Сўраётган Томон давлати ҳудудига йўналишда муайян шахснинг чегарани кесиб ўтганлигига гувоҳлик бера оладиган бошқа гувоҳларнинг кўрсатмалари;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
b. Муайян шахснинг Сўралаётган Томон давлати ҳудудида бўлганлигини аниқ кўрсатувчи ҳар турдаги ҳужжатлар, гувоҳномалар ва ҳисоблар (масалан: меҳмонхона ҳисобварақлари, шифокор/стоматолог қабулига ёзилиш карточкалари, давлат/хусусий муассасаларга кириш карточкалари, автомобиль ижараси шартномалари, кредит карта чеклари ва ҳоказо);
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
c. Муайян шахснинг курьер ёки саёҳат агентлиги хизматларидан фойдаланганлигини кўрсатувчи маълумотлар; ёки
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
d. Муайян шахснинг суд ёки маъмурий ишлар доирасида берган расмий кўрсатмалари.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Бундай ҳужжатлар тақдим этилган тақдирда, Сўралаётган Томон текширув ўтказади ва энг кўпи билан 20 (йигирма) календар кун ичида жавоб беради. Ижобий жавоб берилганда ёки белгиланган муддат тугаганда жавоб берилмаган тақдирда, Сўралаётган Томон Сўраётган Томон давлати ҳудудига ўз давлати ҳудудидан ноқонуний кирганлигини тан олади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
4-ИЛОВА

Реадмиссия аризасининг мазмуни
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
1. Имкон қадар реадмиссия аризаси қуйидаги маълумотларни ўз ичига олиши лозим:
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
a. Реадмиссия қилиниши лозим бўлган шахснинг маълумотлари (фамилияси, исми, отасининг исми, туғилган санаси ва жойи ҳамда сўнгги яшаш манзили) ва тегишли бўлганда вояга етмаган, турмуш қурмаган фарзандлар ва (ёки) турмуш ўртоқ тўғрисидаги маълумотлар;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
b. Ўз фуқаролари ҳолатида 1-илова ва 2-иловага мувофиқ фуқароликни тасдиқловчи ёки кўрсатувчи ҳужжатлар;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
c. Учинчи давлат фуқаролари ва фуқаролиги бўлмаган шахслар ҳолатида 3-иловага мувофиқ учинчи давлат фуқаролари ва фуқаролиги бўлмаган шахсларни реадмиссия қилиш шартларини тасдиқловчи ёки кўрсатувчи ҳужжатлар;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
d. Реадмиссия қилиниши лозим бўлган шахснинг фотосурати;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
e. Реадмиссияни таъминлаш учун зарур бўлган бошқа маълумотлар.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
2. Имкон қадар реадмиссия аризасида қуйидаги маълумотлар бўлиши мумкин:
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
a. Реадмиссия қилиниши лозим бўлган шахс ёрдам ёки ғамхўрликка муҳтож бўлиши мумкинлигини кўрсатувчи баёнот, бунда муайян шахс ушбу баёнотга аниқ розилигини билдирган бўлиши шарт;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
b. Муайян ўтказиш ҳолатида зарур бўлиши мумкин бўлган бошқа ҳар қандай ҳимоя ёки хавфсизлик чоралари;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
c. Таржимон зарурлигига оид маълумотлар.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
3. Реадмиссия аризалари учун ягона намунавий шакл қўлланилади (ушбу Битимга илова қилинган).
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
4. Мазкур модданинг 1 — 3-бандларида кўрсатилган маълумотлар алмашинуви Битимнинг 21-моддасига мувофиқ тартибга солинади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
5-ИЛОВА

Транзит аризасининг мазмуни
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
1. Имкон қадар транзит аризаси қуйидаги маълумотларни ўз ичига олиши лозим:
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
a. Учинчи давлат фуқароси ёки фуқаролиги бўлмаган шахснинг маълумотлари (фамилияси, исми, отасининг исми, турмушгача бўлган фамилияси, бошқа исмлари ёки тахаллуслари, туғилган санаси ва жойи, жинси, фуқаролиги (амалдаги ва собиқ), тили, саёҳат ҳужжатининг тури ва рақами);
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
b. Транзит тури (ҳаво, қуруқлик ёки денгиз орқали), мумкин бўлган бошқа транзит давлатлар ва мўлжалланган охирги манзил;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
c. Мўлжалланган чегара ўтказиш пунктлари, транзит вақти ва кузатувчилардан мумкин бўлган фойдаланиш;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
d. Сўраётган Томоннинг нуқтаи назаридан Битимнинг 14-моддасининг 1-бандига мувофиқ шартлар бажарилганлигини ва Битимнинг 14-моддасининг 3-бандига мувофиқ рад этиш учун бирорта асоснинг мавжуд эмаслигини кўрсатувчи баёнот;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
e. Транзитни таъминлаш учун зарур бўлган бошқа маълумотлар.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
2. Транзит аризалари учун ягона намунавий шакл қўлланилади (ушбу Битимга илова қилинган).
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
3. Битимни амалга ошириш учун қуйидаги чегара ўтказиш пунктларидан фойдаланилади:
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Ўзбекистон Республикаси учун:
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Ислом Каримов номидаги Тошкент халқаро аэропорти;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Швеция Қироллиги учун:
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Стокголмдаги Арланда аэропорти.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
4. Мазкур илованинг 3-бандида кўрсатилган чегара ўтказиш пунктлари рўйхатида ўзгаришлар юз берганда, бир Томон дарҳол бошқа Томонни хабардор қилади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
5. Башарти реадмиссия ёки транзит предмети бўлган шахсни ҳаво орқали ўтказишнинг иложи бўлмаса, Томонларнинг ваколатли органлари ҳар муайян ҳолат бўйича ушбу шахсни Сўраётган Томон Давлатининг чегара ўтиш пунктида ўтказиш тўғрисида келишиб оладилар.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Ўзбекистон Республикаси Ҳукумати билан Швеция Қироллиги Ҳукумати ўртасида миграция ва мобиллик соҳасида кенг қамровли шериклик тўғрисидаги Битимнинг 4-иловасига мувофиқ
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
РЕАДМИССИЯ АРИЗАСИ
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа

A. ШАХСГА ДОИР МАЪЛУМОТЛАР

Фотосурат

1. Тўлиқ исми (фамилияси тагига чизилсин):

...........................................................…………………......

2. Турмушгача бўлган фамилияси:

3. Туғилган санаси ва жойи:

4. Жинси:

...............................................................................................................................................

5.  Бошқа номлари (олдинги исмлар, фойдаланилган/танилган бошқа исмлар ёки тахаллуслар):

................................................................................................................................................

6.  Фуқаролиги ва тили:

7.  Фуқаролик ҳолати:  турмуш қурган  / бўйдоқ  / ажрашган  / бева

Турмуш қурган бўлса: турмуш ўртоғининг исми:

.................................................................................................................................................

................................................................................................................................................

Фарзандларининг исмлари ва ёши (мавжуд бўлса):

8.  Сўралаётган Давлатдаги сўнгги манзили:

.................................................................................................................................................

.................................................................................................................................................

B. ТУРМУШ ЎРТОҚНИНГ ШАХСГА ДОИР МАЪЛУМОТЛАРИ (ТЕГИШЛИ БЎЛГАНДА)

1.  Тўлиқ исми (фамилияси тагига чизилсин):

.................................................................................................................................................

.................................................................................................................................................

2.  Турмушгача бўлган фамилияси:

.................................................................................................................................................

.................................................................................................................................................

3.  Туғилган санаси ва жойи:

.................................................................................................................................................

.................................................................................................................................................

4.  Жинси:

.................................................................................................................................................

.................................................................................................................................................

5.  Бошқа номлари (олдинги исмлар, фойдаланилган/танилган бошқа исмлар ёки тахаллуслар):

.................................................................................................................................................

.................................................................................................................................................

6.  Фуқаролиги ва тили:

.................................................................................................................................................

.................................................................................................................................................

C. ФАРЗАНДЛАРНИНГ ШАХСГА ДОИР МАЪЛУМОТЛАРИ (ТЕГИШЛИ БЎЛГАНДА)

1.  Тўлиқ исми (фамилияси тагига чизилсин):

.................................................................................................................................................

.................................................................................................................................................

2.  Туғилган санаси ва жойи:

3.  Жинси:

4.  Фуқаролиги ва тили:

D. ЎТКАЗИЛАЁТГАН ШАХСГА ОИД МАХСУС ҲОЛАТЛАР (ТЕГИШЛИ БЎЛГАНДА)

1.  Соғлиқ ҳолати (масалан: махсус тиббий парваришга муҳтожлиги; юқумли касалликнинг лотин тилида номи):

.................................................................................................................................................

.................................................................................................................................................

.................................................................................................................................................

.................................................................................................................................................

2.  Айниқса хавфли шахс эканлиги кўрсатилиши (масалан: оғир жиноятда гумон қилинаётган; тажовузкор хулқ-атвор):

.................................................................................................................................................

.................................................................................................................................................

.................................................................................................................................................

.................................................................................................................................................

E. ИЛОВА ҚИЛИНГАН ИСБОТЛОВЧИ ДАЛИЛЛАР

1..........................................................

(паспорт рақами)

............................................................

(берилган санаси ва жойи)

(берувчи орган)

(амал қилиш муддати)

2..........................................................

(шахсни тасдиқловчи ҳужжат рақами)

...........................................................

(берилган санаси ва жойи)

............................................................

(берувчи орган)

............................................................

(амал қилиш муддати)

3..........................................................

(ҳайдовчилик гувоҳномаси рақами)

............................................................

(берилган санаси ва жойи)

............................................................

(берувчи орган)

............................................................

(амал қилиш муддати)

4..........................................................

(бошқа расмий ҳужжат рақами)

...........................................................

(берилган санаси ва жойи)

............................................................

(берувчи орган)

............................................................

(амал қилиш муддати)

F. ИЗОҲЛАР

.................................................................................................................................................

.................................................................................................................................................

.................................................................................................................................................

(Имзо)  (Муҳр/штамп)

[Ўзбекистон Республикасининг герби]

[Швеция Қироллиги герби]

............................................................

............................................................

(Сўраётган ваколатли органнинг номи)

(жой ва сана)

Ҳавола

.................................................................................................................................................

.....................................................................

....................................................................

(Сўралаётган ваколатли органнинг номи)

Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Ўзбекистон Республикаси Ҳукумати билан Швеция Қироллиги Ҳукумати ўртасида миграция ва мобиллик соҳасида кенг қамровли шериклик тўғрисидаги Битимнинг 14 ва 15-моддалари ҳамда 5-иловасига мувофиқ
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
ТРАНЗИТ АРИЗАСИ
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа

A. ШАХСГА ДОИР МАЪЛУМОТЛАР

Фотосурат

1. Тўлиқ исми (фамилияси тагига чизилсин):

...................................................................................

2.  Турмушгача бўлган фамилияси:

...................................................................................

3.  Туғилган санаси ва жойи:

...................................................................................

4.  Жинси ва ташқи кўриниши (бўйи, кўз ранги, ажратиб кўрсатувчи белгилар ва ҳоказо):

................................................................................................................................................

................................................................................................................................................

5.  Бошқа номлари (олдинги исмлар, фойдаланилган/танилган бошқа исмлар ёки тахаллуслар):

................................................................................................................................................

................................................................................................................................................

6.  Фуқаролиги ва тили:

................................................................................................................................................

................................................................................................................................................

7.  Саёҳат ҳужжатининг тури ва рақами:

................................................................................................................................................

................................................................................................................................................

B. ТРАНЗИТ ОПЕРАЦИЯСИ

1.  Транзит тури:

☐  Ҳаво орқали

☐  Қуруқлик орқали

☐  Денгиз орқали

2.  Охирги манзил Давлат:

................................................................................................................................................

................................................................................................................................................

3.  Мумкин бўлган бошқа транзит Давлатлар:

................................................................................................................................................

................................................................................................................................................

4.  Таклиф этилаётган чегара ўтиш пункти, ўтказиш санаси, вақти ва мумкин бўлган кузатувчилар:

................................................................................................................................................

................................................................................................................................................

................................................................................................................................................

................................................................................................................................................

................................................................................................................................................

................................................................................................................................................

5.  Бошқа транзит Давлатда ва охирги манзил Давлатда қабул қилиниши кафолатланган:

☐  ҳа

☐  йўқ

6.  Транзитни рад этиш учун асоснинг мавжудлиги тўғрисида хабардорлик:

☐  ҳа

☐  йўқ

C. ИЗОҲЛАР

................................................................................................................................................

................................................................................................................................................

................................................................................................................................................

................................................................................................................................................

................................................................................................................................................

................................................................................................................................................

................................................................................................................................................

................................................................................................................................................

(Имзо)  (Муҳр/штамп)

Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
6-ИЛОВА

Европа Парламенти ва Кенгашининг 2016/1953-сонли Регламентига мувофиқ, ноқонуний бўлиб кирган учинчи давлат фуқароларини қайтариш учун ишлатиладиган Европа стандарт саёҳат ҳужжати намунаси
(12-модданинг 4-бандига оид)
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Қуйидаги намуна, у қайси тилда берилишидан қатъий назар, амал қилади:
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Ўзбекистон Республикаси Ҳукумати билан Швеция Қироллиги Ҳукумати ўртасида миграция ва мобиллик соҳасида кенг қамровли шериклик тўғрисидаги Битимнинг 6-моддасининг 3-бандига мувофиқ
7-ИЛОВА
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Ўзбекистон Республикаси Ҳукумати билан Швеция Қироллиги Ҳукумати ўртасида биометрик дипломатик паспорт эгалари учун виза талабларини бекор қилиш тўғрисида
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
БИТИМ
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
1-модда
Ваколатли органлар
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Мазкур Битимни амалга ошириш учун масъул ваколатли органлар қуйидагилардир:
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
a. Ўзбекистон Республикаси Ҳукумати номидан Ташқи ишлар вазирлиги;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
b. Швеция Қироллиги Ҳукумати номидан Адлия вазирлиги.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
2-модда
Визадан озод этиш
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Ҳар қайси Томон давлатининг ҳақиқий биометрик дипломатик паспорт эгалари бўлган фуқаролари кириш санасидан бошлаб 30 кундан ошмайдиган муддатга бошқа Томон давлати ҳудудига кириш, ундан ўтиш ва унда қолиш учун виза олиш талаб этилмайди.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
3-модда
Паспортнинг амал қилиш муддати
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Ҳар қайси Томон давлати фуқароларининг биометрик дипломатик паспорти бошқа Томон давлатининг ҳудудига кириш санасидан бошлаб камида 6 (олти) ой давомида ҳақиқий бўлиши лозим.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
4-модда
Кириш ва чиқиш шартлари
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Биометрик дипломатик паспортларга эга бўлган Томонлардан бирининг давлати фуқаролари бошқа Томон давлатининг ҳудудига ваколатли миграция органлари тарафидан рухсат этилган халқаро назорат пунктлари орқали кирадилар ва чиқадилар, бунда фақат хавфсизлик, миграция, божхона, санитария ва бундай амалдаги паспортлар эгаларига қонуний равишда қўлланилиши мумкин бўлган бошқа қоидалар билан белгиланган чекловлар бундан мустасно ҳисобланади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
5-модда
Дипломатик ёки консуллик ваколатхоналари ходимлари учун виза
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Биометрик дипломатик паспорт эгалари бўлган ва бошқа Томон давлатининг ҳудудидаги дипломатик ёки консуллик миссияси аъзоси сифатида тайинланган ҳар қайси Томон давлати фуқаролари, шу жумладан, уларнинг оила аъзолари, киришдан олдин бошқа Томоннинг дипломатик ёки консуллик миссиясидан тегишли кириш визасини олишлари лозим.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
6-модда
Органлар ҳуқуқлари
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
1. Мазкур Битим ҳар қайси Томон давлати фуқароларини бошқа Томон давлати ҳудудига киришда унинг қонунлари ва қоидаларига, жумладан чет элликлар киришини, бўлиб туришини ва чиқишини тартибга солувчи қонунлар ва қоидаларга риоя этиш мажбуриятидан озод этмайди.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
2. Мазкур Битим иккала мамлакатнинг ички хавфсизлик ва чет элликларнинг кириши, бўлиб туриши ёхуд ҳаракатланиши тўғрисидаги қўлланиладиган қонунлари ва (ёки) қоидаларига дахл қилмайди.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
3. Ҳар қайси Томон мазкур Битим бўйича визадан озод этиш ва имтиёзлардан фойдаланишга ҳақли бўлган ҳар қандай шахсни номақбул деб ҳисобласа, унинг киришини рад этиш ёки бўлиб туриш муддатини қисқартириш ҳуқуқини сақлаб қолади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
7-модда
Тўхтатиб туриш
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
1. Ҳар қайси Томон миллий хавфсизлик, жамоат тартибини ёки жамоат соғлиғи сабабларига асосан мазкур Битимни тўлиқ ёки қисман вақтинча тўхтатиб қўйиши мумкин.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
2. Мазкур модданинг 1-бандида назарда тутилган чора-тадбирларни жорий этиш ҳамда уларни тугатиш дипломатик каналлар орқали бошқа Томонга тегишли тартибда хабардор қилинади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
3. Тўхтатиб туриш бошқа Томонга билдиришнома берилганидан сўнг дарҳол кучга киради.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
8-модда
Паспорт ёки саёҳат ҳужжатларининг намуналари ва расмийлаштирилиши
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
1. Томонларнинг ваколатли органлари мазкур Битим кучга киргунига қадар камида 30 кун олдин ўзларининг тегишли паспортларининг намуналарини дипломатик каналлар орқали алмашадилар.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
2. Янги биометрик дипломатик паспорт жорий этилганда, шунингдек, мавжудларига ўзгартириш киритилганда, Томонларнинг ваколатли органлари ҳар қандай ўзгаришлар тўғрисида бир-бирини ёзма равишда, дипломатик каналлар орқали, уларнинг расмий жорий этилишидан камида 30 кун олдин хабардор қиладилар ва янги намуналарни юборадилар.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
3. Башарти ҳар қайси Томон давлатининг фуқароси бошқа Томон давлати ҳудудида ўзининг ҳақиқий биометрик дипломатик паспортини йўқотса ёки шикастласа, у тегишли чораларни кўриш мақсадида келиб чиқиш мамлакатини вакиллик қилувчи дипломатик ваколатхонаси ёки консуллик муассасаси орқали қабул қилувчи Томоннинг ваколатли органларини хабардор қилиши лозим. Муайян дипломатик ваколатхонаси ёки консуллик муассасаси мазкур фуқарога янги паспорт ёки саёҳат ҳужжати расмийлаштиради ва қабул қилувчи Томоннинг ваколатли органларини бундай тақдим этиш тўғрисида хабардор қилади.