ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ҚУРИЛИШ ВА УЙ-ЖОЙ КОММУНАЛ ХЎЖАЛИГИ ВАЗИРИНИНГ
буйруғи
Ўзбекистон Республикасининг ҳудудларини ривожлантиришни режалаштириш ва қуриш тўғрисидаги шаҳарсозлик ҳужжатларини ишлаб чиқиш нархларини аниқлаш бўйича услубий қўлланмага ўзгартиришлар ва қўшимча киритиш тўғрисида
[Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги томонидан 2026 йил 21 августда рўйхатдан ўтказилди, рўйхат рақами 3556-1]
Ўзбекистон Республикасининг Шаҳарсозлик кодекси ҳамда Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2024 йил 17 апрелдаги 214-сон «Ўзбекистон Республикаси Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги вазирлиги ҳамда унинг тизимидаги ташкилотлар тўғрисидаги низомларни тасдиқлаш ҳақида»ги қарорига мувофиқ буюраман:
1. Ўзбекистон Республикаси қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги вазирининг 2024 йил 26 августдаги 1-сон буйруғи (рўйхат рақами 3556, 2024 йил 27 сентябрь) (Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 30.09.2024 й., 10/24/3556/0759-сон) билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикасининг ҳудудларини ривожлантиришни режалаштириш ва қуриш тўғрисидаги шаҳарсозлик ҳужжатларини ишлаб чиқиш нархларини аниқлаш бўйича услубий қўлланмага иловага мувофиқ ўзгартиришлар ва қўшимча киритилсин.
2. Мазкур буйруқ Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт ва молия вазирлиги билан келишилган.
3. Мазкур буйруқ расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.
Вазир Ш. ХИДОЯТОВ
Тошкент ш.,
2026 йил 13 август,
01/2-33-сон
Келишилди:
Иқтисодиёт ва молия вазири Ж. КУЧКАРОВ
2026 йил 16 июнь
Ўзбекистон Республикаси қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги вазирининг 2026 йил 13 августдаги 01/2-33-сон буйруғига
ИЛОВА
ИЛОВА
Ўзбекистон Республикасининг ҳудудларини ривожлантиришни режалаштириш ва қуриш тўғрисидаги шаҳарсозлик ҳужжатларини ишлаб чиқиш нархларини аниқлаш бўйича услубий қўлланмага киритилаётган ўзгартиришлар ва қўшимча
1. 6-банд қуйидаги қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«6. Шаҳарсозлик ҳужжатларини ишлаб чиқиш нархини ҳисоблашда бир нечта оширувчи коэффициентлар қўлланилганда, мазкур коэффициентларнинг фақат каср қисми (бутун қисмини ҳисобга олмаган ҳолда) бир-бирига қўшилади.
Шаҳарсозлик ҳужжатларини ишлаб чиқиш нархини ҳисоблашда бир нечта пасайтирувчи коэффициентлар қўлланилганда, мазкур коэффициентларнинг фақат каср қисми (бутун қисмини ҳисобга олмаган ҳолда) бир-бирига қўшилади.
Шаҳарсозлик ҳужжатларини ишлаб чиқиш нархини ҳисоблашда оширувчи ва пасайтирувчи коэффициентлар бир вақтда қўлланилганда, умумий коэффициент ушбу банднинг биринчи ва иккинчи хатбошиларига мувофиқ аниқланган оширувчи ва пасайтирувчи коэффициентларни ўзаро кўпайтириш йўли билан аниқланади.».
2. 13-банднинг жадвалидаги 5-позициянинг «БХМ баробари (Аб)» устунидаги «672» рақами «1 672» рақами билан алмаштирилсин.
3. 14-банд қуйидаги мазмундаги изоҳ қисми билан тўлдирилсин:
«Изоҳ: мазкур жадвалнинг 10-бандида келтирилган экология ва атроф-муҳитга таъсирини баҳолаш лойиҳаси (бош режа, саноат ҳудуди, махсус иқтисодий зоналар ва бошқалар) шаҳарсозлик ҳужжатининг таркибий қисми бўлса-да, алоҳида ишлаб чиқилади ва унинг нархи шаҳарсозлик ҳужжатини ишлаб чиқиш нархига алоҳида сатрда қўшиб ҳисобланади.».
(Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 22.08.2026 й., 10/26/3556-1/0867-сон)