Ўзбекистон Республикаси Олий суди
Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги
Ўзбекистон Республикаси Миллий гвардиясининг
Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги
Ўзбекистон Республикаси Миллий гвардиясининг
Қарори
Суд бинолари, суд процесслари ва улар иштирокчиларининг хавфсизлигини таъминлаш тартиби тўғрисидаги йўриқномага ўзгартиришлар киритиш ҳақида
[Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги томонидан 2026 йил 19 августда рўйхатдан ўтказилди, рўйхат рақами 2981-5]
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2025 йил 28 ноябрдаги ПҚ-360-сон «Ички ишлар органларининг қўриқлаш соҳасидаги фаолиятини самарали ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида»ги қарорига мувофиқ Ўзбекистон Республикаси Олий суди, Ички ишлар вазирлиги ҳамда Миллий гвардияси қарор қилади:
1. Ўзбекистон Республикаси Олий суди ва Ички ишлар вазирлигининг 2018 йил 23 февралдаги 11-87, 20-сон қарори (рўйхат рақами 2981, 2018 йил 15 март) (Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 16.03.2018 й., 10/18/2981/0900-сон) билан тасдиқланган Суд бинолари, суд процесслари ва улар иштирокчиларининг хавфсизлигини таъминлаш тартиби тўғрисидаги йўриқномага иловага мувофиқ ўзгартиришлар киритилсин.
2. Мазкур қарор расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.
Олий суд раиси Р. МАХМУДОВА
Тошкент ш.,
2026 йил 29 июль,
08/261-26-сон
Ички ишлар вазири А. ТОШПУЛАТОВ
Тошкент ш.,
2026 йил 7 август,
ҚҚ-5-сон
Миллий гвардия қўмондони Б. ТАШМАТОВ
Тошкент ш.,
2026 йил 10 июль,
24-сон
Ўзбекистон Республикаси Олий судининг 2026 йил 29 июлдаги 08/261-26-сон, Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлигининг 2026 йил 7 августдаги ҚҚ-5-сон, Ўзбекистон Республикаси Миллий гвардиясининг 2026 йил 10 июлдаги 24-сон қарорига
ИЛОВА
ИЛОВА
Суд бинолари, суд процесслари ва улар иштирокчиларининг хавфсизлигини таъминлаш тартиби тўғрисидаги йўриқномага киритилаётган ўзгартиришлар
1. Муқаддима қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«Ушбу Йўриқнома суд бинолари, суд процесслари ва улар иштирокчилари ҳамда яқин қариндошларининг хавфсизлигини таъминлаш тартибини белгилайди.».
2. 1-бандда:
биринчи хатбошидаги «Ўзбекистон Республикаси Миллий гвардияси қўриқлаш хизмати» деган сўзлар «туман ва шаҳар ички ишлар органлари ҳузуридаги қўриқлаш хизматлари (бўлинмалари) (бундан буён матнда қўриқлаш хизмати деб юритилади)» деган сўзлар билан алмаштирилсин;
иккинчи хатбошидаги «ички ишлар органлари» деган сўзлар «ички ишлар органларининг соҳавий хизматлари» деган сўзлар билан алмаштирилсин.
3. 7-банддаги «Ўзбекистон Республикаси Миллий гвардиясининг ҳудудий Қўриқлаш бошқармалари» деган сўзлар «Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳри ички ишлар органлари ҳузуридаги қўриқлаш хизматлари (бундан буён матнда ҳудудий қўриқлаш хизмати деб юритилади)» деган сўзлар билан алмаштирилсин.
4. 71-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«71. Суд бинолари, суд процесслари ва уларнинг иштирокчиларини хавфсизлигини таъминлаш мақсадида ҳар 6 ойда камида бир маротаба ҳудудий қўриқлаш хизмати ҳамда Департаментнинг масъул ходимлари иштирокида суд биноларининг Ўзбекистон Республикаси Олий суди ва Ички ишлар вазирлигининг келишувида назарда тутилган муҳандислик-техник воситалар билан жиҳозланганлиги ҳамда уларнинг мустаҳкамлиги ўрганиб чиқилади.
Бунда суд биноларини қўриқлаш бўйича тузилган шартнома талабларида кўрсатилган қўриқлаш хизмати ходимларига хизмат ўташлари учун яратилган шарт-шароитлар ҳам текширилади.
Ўрганиш натижаси бўйича далолатнома расмийлаштирилади. Ўрганиш давомида камчиликлар аниқланган ҳолларда далолатномада ушбу камчиликларни бартараф этишнинг аниқ муддатлари кўрсатилиши шарт.».
5. 9-банддаги «Ўзбекистон Республикаси Миллий гвардиясининг ҳудудий Қўриқлаш бошқармасининг ҳудудий бўлинмалари» деган сўзлар «Қўриқлаш хизмати» деган сўзлар билан алмаштирилсин;
6. 302-бандда:
биринчи хатбошидаги «Олий суди, Ички ишлар вазирлиги ва Миллий гвардияси» деган сўзлар «Олий суди ва Ички ишлар вазирлиги» деган сўзлар билан алмаштирилсин;
иккинчи хатбошидаги «Олий суди, Ички ишлар вазирлиги ва Миллий гвардиясининг» деган сўзлар «Олий суди ва Ички ишлар вазирлигининг» деган сўзлар билан алмаштирилсин.
(Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 21.08.2026 й., 10/26/2981-5/0861-сон)