Ўзбекистон Республикаси адлия вазирининг
буйруғи
Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги томонидан қабул қилинган айрим идоравий норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни ўз кучини йўқотган деб топиш тўғрисида
[Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги томонидан 2026 йил 19 августда рўйхатдан ўтказилди, рўйхат рақами 3929]
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2026 йил 10 июндаги 297-сон «Интеллектуал мулк соҳасидаги айрим давлат хизматларини кўрсатиш бўйича маъмурий регламентларни тасдиқлаш тўғрисида»ги қарорига мувофиқ буюраман:
1. Айрим идоравий норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар иловага мувофиқ ўз кучини йўқотган деб топилсин.
2. Мазкур буйруқ Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлиги билан келишилган.
3. Мазкур буйруқ расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.
Вазир А. ТАШКУЛОВ
Тошкент ш.,
2026 йил 19 август
30-мҳ-сон
Келишилди:
Қишлоқ хўжалиги вазири И. АБДУРАХМОНОВ
2026 йил 17 июль
Ўзбекистон Республикаси адлия вазирининг 2026 йил 19 августдаги 30-мҳ-сон буйруғига
ИЛОВА
ИЛОВА
Ўз кучини йўқотган деб топилаётган идоравий норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар
РЎЙХАТИ
1. Ўзбекистон Республикаси адлия вазирининг 2023 йил 25 декабрдаги 24-мҳ-сон «Селекция ютуғига патент бериш учун талабномаларни тузиш, топшириш ва кўриб чиқиш қоидаларини тасдиқлаш тўғрисида»ги буйруғи (рўйхат рақами 3486, 2023 йил 25 декабрь) (Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 26.12.2023 й., 10/23/3486/0973-сон).
2. Ўзбекистон Республикаси адлия вазирининг 2024 йил 11 январдаги 2-мҳ-сон «Саноат намунасига патент бериш учун талабномани тузиш, топшириш ва кўриб чиқиш қоидаларини тасдиқлаш тўғрисида»ги буйруғи (рўйхат рақами 3490, 2024 йил 11 январь) (Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 16.01.2024 й., 10/24/3490/0032-сон).
3. Ўзбекистон Республикаси адлия вазирининг 2026 йил 27 мартдаги 12-мҳ-сон «Ихтирога патент бериш учун талабномани тузиш, топшириш ва кўриб чиқиш қоидаларини тасдиқлаш тўғрисида»ги буйруғи (рўйхат рақами 3801, 2026 йил 27 март) (Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 30.03.2026 й., 10/26/3801/0292-сон).
4. Ўзбекистон Республикаси адлия вазирининг 2026 йил 27 мартдаги 13-мҳ-сон «Фойдали моделга патент бериш учун талабномани тузиш, топшириш ва кўриб чиқиш қоидаларини тасдиқлаш тўғрисида»ги буйруғи (рўйхат рақами 3802, 2026 йил 27 март) (Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 30.03.2026 й., 10/26/3802/0293-сон).
(Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 21.08.2026 й., 10/26/3929/0862-сон)