ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ҚУРИЛИШ ВА УЙ-ЖОЙ КОММУНАЛ ХЎЖАЛИГИ ВАЗИРИНИНГ
БУЙРУҒИ
Кўп квартирали уйларни сақлаш ва улардан фойдаланиш қоидаларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида
[Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги томонидан 2026 йил 14 августда рўйхатдан ўтказилди, рўйхат рақами 3824-1]
Ўзбекистон Республикасининг Вазирлар Маҳкамасининг 2024 йил 17 апрелдаги 214-сон «Ўзбекистон Республикаси Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги вазирлиги ҳамда унинг тизимидаги ташкилотлар тўғрисидаги низомларни тасдиқлаш ҳақида»ги қарорига мувофиқ буюраман:
1. Ўзбекистон Республикаси қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги вазирининг 2026 йил 17 апрелдаги 01/2-17-сон буйруғи (рўйхат рақами 3824, 2026 йил 29 апрель) (Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 29.04.2026 й., 10/26/3824/0432-сон) билан тасдиқланган Кўп квартирали уйларни сақлаш ва улардан фойдаланиш қоидаларига иловага мувофиқ ўзгартириш ва қўшимчалар киритилсин.
2. Мазкур буйруқ Ўзбекистон Республикаси Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирлиги, Фавқулодда вазиятлар вазирлиги ҳамда Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Саноат, радиация ва ядро хавфсизлиги қўмитаси билан келишилган.
3. Ушбу буйруқ расмий эълон қилинган кундан эътиборан уч ой ўтгач кучга киради.
Вазир Ш. ХИДОЯТОВ
Тошкент ш.,
2026 йил 10 июль,
01/2-28-сон
Келишилди:
Фавқулодда вазиятлар вазири А. ИКРАМОВ
2026 йил 26 июнь
Саноат, радиация ва ядро хавфсизлиги қўмитаси раиси А. РАФИҚОВ
2026 йил 8 июнь
Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазири Б. ЗАХИДОВ
2026 йил 3 июнь
Ўзбекистон Республикаси қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги вазирининг 2026 йил 10 июлдаги 01/2-28-сон буйруғига
ИЛОВА
ИЛОВА
Кўп квартирали уйларни сақлаш ва улардан фойдаланиш қоидаларига киритилаётган ўзгартириш ва қўшимчалар
1. 7 ва 8-бандларнинг биринчи хатбошиларидан ва 10-банднинг йигирма биринчи хатбошисидан «(ижарачилар, ижарага олувчилар)» деган сўзлар чиқариб ташлансин.
2. Қуйидаги мазмундаги 81-банд билан тўлдирилсин:
«81. Мулкдорлар ўзлари ижарага берган кўп квартирали уйлардаги жойлардан фойдаланаётган ижарага олувчилар (ижарачилар) томонидан мазкур Қоидалар талабларига риоя этилишини таъминлашлари лозим.».
3. 26-банднинг бешинчи хатбошисидаги «дарҳол» деган сўз «бир ой ичида» деган сўзлар билан алмаштирилсин.
4. 38-банднинг иккинчи хатбошисидан «, бир ойда камида бир маротаба деворлари билан қўшиб ювилиши керак» деган сўзлар чиқариб ташлансин.
5. 50-банддан «ҳамда инфратузилма объектларини» деган сўзлар чиқариб ташлансин.
6. 54-бандда:
1) тўртинчи хатбоши қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«иссиқлик ўтказувчи қувурларнинг иссиқлик изоляцияларини бут ҳолатда сақлаши (кўп квартирали уйларнинг ертўла қисмидан транзит тарзда ўтадиган магистрал иссиқлик тармоқлари бундан мустасно)»;
2) қуйидаги мазмундаги бешинчи хатбоши билан тўлдирилсин:
«Кўп квартирали уйларнинг ертўла қисмидан транзит сифатида ўтадиган магистрал иссиқлик тармоқларида носозликлар аниқланган тақдирда, бошқариш органи бу ҳақда иссиқлик таъминоти ташкилотини хабардор қилади ва уларга хизмат кўрсатиш учун кириш имкониятини таъминлайди.».
7. 85-банд қуйидаги мазмундаги учинчи хатбоши билан тўлдирилсин:
«Совутиш ва иситиш қурилмаларининг жиҳозларини (сплит) кириш йўлакларига ўрнатишга йўл қўйилмайди.».
8. Қуйидаги мазмундаги 971 — 973-бандлар билан тўлдирилсин:
«971. Бошқариш органи лифтларнинг бутун фойдаланиш муддати давомида авариясиз ва хавфсиз ишлашини таъминлаши лозим (лифтларга техник хизмат кўрсатиш ва таъмирлаш учун тўхтатиб қўйилган муддат бундан мустасно).
972. Бошқариш органи лифтлар фаолияти устидан диспетчерлик назоратини ўрнатиши ҳамда қуйидагиларни таъминлаши лозим:
лифтдаги авария-қутқарув қурилмаси, кузатув камераси, алоқани кучайтириш қурилмаси, авария ҳолатлари тўғрисида хабар бериш воситаларини соз ҳолатда сақлаши;
лифт кабиналаридан ва машина хонасидан операторни икки томонлама сўзлашув алоқасига чақирувчи чироқли ва товушли сигнализация ўрнатилиши ва соз ҳолатда сақлаши;
диспетчерлик пункти, лифт кабинаси ва машина хонасида алоқа воситалари ўрнатилиши ва соз ҳолатда сақлаши;
шахта, машина ёки блок хоналарининг эшиклари очилганлиги ва ёпилганлиги ҳақидаги чироқли сигнализация ўрнатилиши ва соз ҳолатда сақлаши.
лифтнинг бутун фойдаланиш муддати давомида лифт журналини сақлаши;
лифтга ҳар ой техник хизмат кўрсатилишини ва йиллик даврий техник кўрикдан ўтказилишини таъминлаши;
хавфли ҳолатлар (авария, носозликлар ва бошқа) тўғрисида дарҳол лифтларга техник хизмат кўрсатувчи ташкилотга хабар бериши;
шахта, машина ёки блок хоналарининг эшиклари очилганлиги ва ёпилганлиги ҳақидаги чироқли сигнализация ўрнатилиши;
ногиронлиги бўлган шахслар томонидан лифтлардан хавфсиз фойдаланилишини таъминлаши;
лифтда тақиқланган юкларни ташишга йўл қўймаслиги.
973. Лифт кабинасида лифтдан фойдаланиш қоидалари ҳамда қуйидагилар кўрсатилган лавҳа осилиши керак:
лифтнинг номи (мақсади бўйича);
юк кўтариш қобилияти (рухсат этилган йўловчилар сони билан);
«Хавфсиз лифт» электрон платформасидаги қайд рақами ва даврий техник кўрикдан ўтганлиги тўғрисидаги маълумотлар;
лифтларга техник хизмат кўрсатувчи ташкилот ёки авария хизмати билан алоқа қилиш учун телефон рақами.
Лифт шахтаси, машина хонаси ва унга кириш жойи бўш ва ёруғ бўлиши лозим.».
(Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 15.08.2026 й., 10/26/3824-1/0846-сон)