ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ МАКТАБГАЧА ВА МАКТАБ ТАЪЛИМИ ВАЗИРЛИГИ
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ИҚТИСОДИЁТ ВА МОЛИЯ ВАЗИРЛИГИНИНГ
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ИҚТИСОДИЁТ ВА МОЛИЯ ВАЗИРЛИГИНИНГ
ҚАРОРИ
Ўзбекистон Республикаси Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги ҳамда Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт ва молия вазирлиги томонидан қабул қилинган айрим идоравий норматив-ҳуқуқий ҳужжатларга ўзгартиришлар киритиш тўғрисида
[Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги томонидан 2026 йил 4 августда рўйхатдан ўтказилди, рўйхат рақами 3918]
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2025 йил 26 декабрдаги ПФ-258-сон «Ижтимоий ҳимояга муҳтож аҳоли қатламларига давлат ижтимоий қўллаб-қувватлаш чораларини тақдим этиш тизимини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги Фармони ва Вазирлар Маҳкамасининг 2026 йил 29 январдаги 35-сон «Ижтимоий реестрга киритилган оилаларни қўллаб-қувватлаш тизимини такомиллаштиришнинг қўшимча чора-тадбирлари тўғрисида»ги қарорига мувофиқ Ўзбекистон Республикаси Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги ҳамда Иқтисодиёт ва молия вазирлиги қарор қилади:
1. Ўзбекистон Республикаси Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги ҳамда Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт ва молия вазирлиги томонидан қабул қилинган айрим идоравий норматив-ҳуқуқий ҳужжатларга иловага мувофиқ ўзгартиришлар киритилсин.
2. Мазкур қарор Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Ижтимоий ҳимоя миллий агентлиги билан келишилган.
3. Ушбу қарор расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.
Мактабгача ва мактаб таълими вазири Э. КАРИМОВА
Тошкент ш.,
2026 йил 21 июль,
1-сон
Иқтисодиёт ва молия вазири Ж. КУЧКАРОВ
Тошкент ш.,
2026 йил 8 июль,
387-сон
Келишилди:
Ижтимоий ҳимоя миллий агентлиги директори М. ОЛЛОЁРОВ
2026 йил 27 июнь
Ўзбекистон Республикаси Мактабгача ва мактаб таълими вазирлигининг 2026 йил 21 июлдаги 1-сон ҳамда Иқтисодиёт ва молия вазирлигининг 2026 йил 8 июлдаги 387-сон қарорига
ИЛОВА
ИЛОВА
Ўзбекистон Республикаси Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги ҳамда Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт ва молия вазирлиги томонидан қабул қилинган айрим идоравий норматив-ҳуқуқий ҳужжатларга киритилаётган ўзгартиришлар
1. Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазирлиги ва Молия вазирлигининг 2016 йил 12 июлдаги 7-мҳ ва 52-сон қарори (рўйхат рақами 2820, 2016 йил 3 август) (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2016 й., 31-сон, 383-модда) билан тасдиқланган Умумий ўрта таълим муассасаларининг узайтирилган кун гуруҳларида болалар таъминоти учун ота-оналар тўловини ундириш ва ундан фойдаланиш тартиби тўғрисидаги низомда:
а) 17 ва 18-бандлар қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«17. Умумий ўрта таълим муассасасининг узайтирилган кун гуруҳларига қатнайдиган болалар умумий сонининг 15 фоизи доирасида Ижтимоий реестрдаги оилалар фарзандлари тўловдан озод қилинади. Бунда биринчи навбатда давлат таъминотидаги оила ва камбағал оила фарзандларига, шундан сўнг камбағаллик чегарасидаги оила фарзандларига имтиёз берилади.
18. Тўловдан озод қилинадиган ўқувчилар рўйхати улар Ижтимоий реестрга киритилган оиланинг аъзоси экани ҳақидаги маълумот асосида шакллантирилади.
Бунда маълумот умумий ўрта таълим муассасалари томонидан «Электрон ҳукумат» тизими идоралараро интеграциялашув платформаси орқали текширилади.»;
б) 19 ва 20-бандлардаги «кам таъминланган ёки камбағал деб эътироф этилган» деган сўзлар «Ижтимоий реестрдаги» деган сўзлар билан алмаштирилсин.
2. Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазирлиги ва Молия вазирлигининг 2016 йил 25 июлдаги 8-мҳ ва 55-сон қарори (рўйхат рақами 2821, 2016 йил 23 август) (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2016 й., 34-сон, 406-модда) билан тасдиқланган Мактабгача таълим ташкилотлари ва мактаб-интернатлардаги болалар таъминотига ҳақ тўлаш тартиби тўғрисидаги низомда:
а) 1-банддан «, кам таъминланган оилалардаги болалар учун мактаб-интернатлар» деган сўзлар чиқариб ташлансин;
б) 19-банднинг биринчи хатбошиси қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«19. Мактабгача таълим ташкилотларидаги (мактаб-интернатлардаги) болалар умумий сонининг 15 фоизи доирасида Ижтимоий реестрдаги оилалар фарзандлари тўловдан озод қилинади. Бунда биринчи навбатда давлат таъминотидаги оила ва камбағал оила фарзандларига, шундан сўнг камбағаллик чегарасидаги оила фарзандларига имтиёз берилади.»;
д) 20-банднинг «а» кичик банди қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«а) Ижтимоий реестрга киритилган оилаларнинг фарзандлари учун улар Ижтимоий реестрга киритилган оиланинг аъзоси экани ҳақида маълумотнома;»;
э) 22-банддаги «кам таъминланган ёки камбағал деб эътироф этилган» деган сўзлар «Ижтимоий реестрдаги» деган сўзлар билан алмаштирилсин;
ф) 23-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«23. Тўловдан озод қилинган болаларнинг мактабгача таълим ташкилотига (мактаб-интернатга) қатнаши (бўлиши) тўхтатилиши натижасида бўшаб қолган ўринлар захирадан тўлдириб борилади.».
3. Ўзбекистон Республикаси Мактабгача ва мактаб таълими вазирлигининг 2025 йил 3 октябрдаги 10-мҳ-сон ҳамда Иқтисодиёт ва молия вазирлигининг 2025 йил 2 октябрдаги 293-сон «Камбағал оилалар реестри»га киритилган оилаларнинг фарзандларини қабул қилган оилавий нодавлат мактабгача таълим ташкилотларига ушбу болалар таъминоти учун ота-оналар тўловининг бир қисмини Давлат бюджетидан қоплаб бериш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида»ги қарорида (рўйхат рақами 3693, 2025 йил 23 октябрь) (Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 24.10.2025 й., 10/25/3693/0973-сон):
а) номи ва 1-бандидаги «Камбағал оилалар реестри»га» деган сўзлар «Ижтимоий реестрга» деган сўзлар билан алмаштирилсин;
б) Низомда:
номи ва муқаддимасидаги «Камбағал оилалар реестри»га» деган сўзлар «Ижтимоий реестрга» деган сўзлар билан алмаштирилсин;
иккинчи — бешинчи хатбошилар чиқариб ташлансин;
олтинчи хатбоши тегишли равишда иккинчи хатбоши деб ҳисоблансин;
иккинчи хатбошидаги «бир хил тоифадаги оилаларнинг» деган сўзлар «айрим тоифадаги оилаларнинг» деган сўзлар билан алмаштирилсин;
8-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«8. Айрим тоифадаги оила Ижтимоий реестрда «давлат таъминотидаги оила» ёки «камбағал оила» тоифасидан «камбағаллик чегарасидаги оила» тоифасига ўтказилганда, компенсация кейинги ўн икки ой мобайнида тўлаб борилади.».
(Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 05.08.2026 й., 10/26/3918/0818-сон)