ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ҚУРИЛИШ ВА УЙ-ЖОЙ КОММУНАЛ ХЎЖАЛИГИ ВАЗИРИНИНГ
БУЙРУҒИ
ШНҚ 2.08.06-23 «Таълим ташкилотлари. Лойиҳалаш талаблари» шаҳарсозлик нормалари ва қоидаларига ўзгартиришлар киритиш тўғрисида
[Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги томонидан 2026 йил 25 июлда ҳисобга олинди, ҳисоб рақами 411]
Ўзбекистон Республикасининг Шаҳарсозлик кодексига мувофиқ буюраман:
1. ШНҚ 2.08.06-23 «Таълим ташкилотлари. Лойиҳалаш талаблари» шаҳарсозлик нормалари ва қоидаларига (ҳисоб рақами 313, 2024 йил 16 ноябрь) иловага мувофиқ ўзгартиришлар киритилсин.
2. Мазкур буйруқ Ўзбекистон Республикаси Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги, Экология ва иқлим ўзгариши миллий қўмитаси, Соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳузуридаги Санитария-эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги қўмитаси ҳамда Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги соҳасида назорат қилиш инспекцияси билан келишилган.
3. Ушбу буйруқ расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.
Вазир Ш. ХИДОЯТОВ
Тошкент ш.,
2026 йил 2 июль,
01/2-26-сон
Келишилди:
Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги соҳасида назорат қилиш инспекцияси бошлиғининг биринчи ўринбосари Ж. ЖАББОРОВ
2026 йил 22 июнь
Санитария-эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги қўмитаси раиси Б. ЮСУПАЛИЕВ
2026 йил 17 июнь
Мактабгача ва мактаб таълими вазири Э. КАРИМОВА
2026 йил 11 июнь
Экология ва иқлим ўзгариши миллий қўмитаси раисининг биринчи ўринбосари О. ҚУДРАТОВ
2026 йил 14 май
Ўзбекистон Республикаси қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги вазирининг 2026 йил 2 июлдаги 01/2-26-сон буйруғига
ИЛОВА
ИЛОВА
ШНҚ 2.08.06-23 «Таълим ташкилотлари. Лойиҳалаш талаблари» шаҳарсозлик нормалари ва қоидаларига киритилаётган ўзгартиришлар
1. Муқаддимадаги «профессионал» деган сўз «касбий» деган сўз билан алмаштирилсин.
2. 1-бандда:
еттинчи хатбошидаги «ҚМҚ 2.01.08-19» деган сўзлар «ШНҚ 2.01.08-24» деган сўзлар билан алмаштирилсин;
саккизинчи хатбошидаги «ҚМҚ 2.01.18-18 «Бинолар ва иншоотлар иситиш, шамоллатиш ва кондициялаштириш учун энергия сарфи меъёрлари»» деган сўзлар «ШНҚ 2.01.18-24 «Бинолар ва иншоотларни иситиш, шамоллатиш ва кондициялаштириш учун энергия сарфи нормалари»» деган сўзлар билан алмаштирилсин;
тўққизинчи хатбошидаги «ШНҚ 2.03.10-19 «Том ва том қопламалар»» деган сўзлар «ШНҚ 2.03.10-24 «Томлар ва том қопламалари»» деган сўзлар билан алмаштирилсин;
ўн учинчи хатбошидаги «ШНК 2.04.09-07 «Бино ва иншоотларни ёнғиндан автоматлаштириш»» деган сўзлар «ШНҚ 2.04.09-21 «Бино ва иншоотларнинг ёнғин автоматикаси тизими. Лойиҳалаш талаблари»» деган сўзлар билан алмаштирилсин;
йигирманчи хатбошидаги «ШНҚ 2.07.02-22 «Қурилиш объектларини ногиронлиги бўлган шахслиги бўлган шахслар ҳамда кексалар эҳтиёжини инобатга олган ҳолда лойиҳалаштириш»» деган сўзлар «ШНҚ 2.07.02-24 «Қурилиш объектларини ногиронлиги бўлган ва ҳаёт фаолияти чекланган шахслар ҳамда кексалар эҳтиёжини инобатга олган ҳолда лойиҳалаштириш»» деган сўзлар билан алмаштирилсин;
қуйидаги мазмундаги хатбошилар билан тўлдирилсин:
«СанҚваН 0102-25 «Турар жой объектларини лойиҳалаштириш ва қуришга доир санитария қоидалари, нормалари ва гигиена нормативлари»;
СанҚваН 0020-22 «Даволаш-профилактика муассасаларини лойиҳалаштириш, қуриш ва эксплуатация қилишнинг санитария қоидалари, нормалари ва гигиена нормативлари».».
3. 2-банддан бешинчи хатбоши чиқариб ташлансин.
4. 1-жадвалнинг 2 ва 5-позицияларидаги «профессионал» деган сўз «касбий» деган сўз билан алмаштирилсин.
5. 2-жадвалнинг 1 ва 3-позицияларидаги «профессионал» деган сўз «касбий» деган сўз билан алмаштирилсин.
6. 11-банднинг биринчи хатбошиси, 12-банднинг иккинчи хатбошиси, 13-банднинг биринчи, тўққизинчи ва ўн олтинчи хатбошилари, 15-банднинг учинчи хатбошиси ҳамда 16-банддаги «профессионал» деган сўз «касбий» деган сўз билан алмаштирилсин.
7. 18-банддаги «ШНҚ 2.07.02-22» деган сўзлар «ШНҚ 2.07.02-24» деган сўзлар билан алмаштирилсин.
8. 27-банддаги «ҚМҚ 2.01.08-19» деган сўзлар «ШНҚ 2.01.08-24» деган сўзлар билан алмаштирилсин.
9. 28-банднинг биринчи хатбошисидаги «ҚМҚ 2.03.10-19» деган сўзлар «ШНҚ 2.03.10-24» деган сўзлар билан алмаштирилсин.
10. 29-банддаги «профессионал» деган сўз «касбий» деган сўз билан алмаштирилсин.
11. 36-банднинг иккинчи хатбошисидаги «канализация» деган сўз «оқова сувларни чиқариб юбориш» деган сўзлар билан алмаштирилсин.
12. 94-банддаги «ШНҚ 2.07.02-22» деган сўзлар «ШНҚ 2.07.02-24» деган сўзлар билан алмаштирилсин.
13. 96-банддаги «СанҚваН 0092-99» ва «ҚМҚ 2.01.08-19» деган сўзлар тегишли равишда «СанҚваН 0102-25» ҳамда «ШНҚ 2.01.08-24» деган сўзлар билан алмаштирилсин.
14. 97-банднинг биринчи хатбошисидаги «СанҚваН 0092-99» деган сўзлар «СанҚваН 0102-25» деган сўзлар билан алмаштирилсин.
15. 98-банд, 99-банднинг ўн иккинчи хатбошиси, 117-банднинг ўнинчи хатбошиси ҳамда 9-жадвалнинг «Изоҳ» қисмидаги «ШНҚ 2.07.02-22» деган сўзлар «ШНҚ 2.07.02-24» деган сўзлар билан алмаштирилсин.
16. 136-банднинг олтинчи хатбошисидаги «СанҚваН 0292-11» ва «ШНҚ 2.07.02-22» деган сўзлар тегишли равишда «СанҚваН 0020-22» ҳамда «ШНҚ 2.07.02-24» деган сўзлар билан алмаштирилсин.
17. 138-банднинг бешинчи хатбошисидаги «ШНҚ 2.07.02-22» деган сўзлар «ШНҚ 2.07.02-24» деган сўзлар билан алмаштирилсин.
18. 7-бобнинг номи, 143, 144-бандлар, 145-банднинг биринчи, иккинчи, тўртинчи ва бешинчи хатбошилари, 146-банднинг биринчи хатбошиси, 147-банднинг биринчи хатбошиси, 157-банднинг биринчи, учинчи ва тўққизинчи хатбошилари, 158-банднинг биринчи — учинчи хатбошилари, 159-банднинг биринчи ва саккизинчи хатбошилари, 160-банд, 161-банднинг биринчи хатбошисидаги «профессионал» деган сўз «касбий» деган сўз билан алмаштирилсин.
19. 162-бандда:
биринчи хатбошидаги «канализацияни» деган сўз «оқова сувларни чиқариб юборишни» деган сўзлар билан алмаштирилсин;
иккинчи хатбошидаги «канализация» деган сўз «оқова сувларни чиқариб юбориш» деган сўзлар билан алмаштирилсин.
20. 166-банднинг учинчи ва тўртинчи хатбошиларидаги «профессионал» деган сўз «касбий» деган сўз билан алмаштирилсин.
21. 185-банддаги «ШНҚ 2.04.09-07» деган сўзлар «ШНҚ 2.04.09-21» деган сўзлар билан алмаштирилсин.
22. 12-жадвалнинг 3-позициясидаги «Профессионал» деган сўз «Касбий» деган сўз билан алмаштирилсин.
23. 190-банднинг биринчи хатбошисидаги «профессионал» деган сўз «касбий» деган сўз билан алмаштирилсин.
24. 202-банднинг биринчи хатбошисидаги «ШНҚ 2.07.02-22» деган сўзлар «ШНҚ 2.07.02-24» деган сўзлар билан алмаштирилсин.
25. 13-жадвалнинг «Изоҳ» қисмидаги «профессионал» деган сўз «касбий» деган сўз билан алмаштирилсин.
26. 218-банддаги «ҚМҚ 2.01.08-19» деган сўзлар «ШНҚ 2.01.08-24» деган сўзлар билан алмаштирилсин.
27. 226-банд, 227-банднинг учинчи ва бешинчи хатбошилари ҳамда 231-банддаги «профессионал» деган сўз «касбий» деган сўз билан алмаштирилсин.
28. 13-бобнинг 2-параграфи номидаги «канализация» деган сўз «оқова сувларни чиқариб юбориш» деган сўзлар билан алмаштирилсин.
29. 234-бандда:
биринчи хатбошидаги «канализация» деган сўз «оқова сувларни чиқариб юбориш» деган сўзлар билан алмаштирилсин;
иккинчи хатбоши қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«Марказлаштирилган оқова сувларни чиқариб юбориш тизими мавжуд бўлган аҳоли пунктларида қуриладиган барча турдаги таълим ташкилотлари биноларида ички сув таъминоти ва оқова сувларни чиқариб юбориш тизимлари назарда тутилиши лозим.».
30. 242-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«242. Марказлаштирилган оқова сувларни чиқариб юбориш тизими мавжуд бўлмаган ҳудудларда ички сув таъминоти тизимини ташкил этишда ички оқова сувларни чиқариб юбориш тизими ҳамда маҳаллий тозалаш иншоотлари назарда тутилиши лозим.
Ички оқова сувларни чиқариб юбориш тизими мавжуд бўлмаган биноларда ички сув таъминоти тизимини қуришга йўл қўйилмайди.».
31. 243-бандда:
биринчи хатбошидаги «канализацияси» деган сўз «оқова сувларни чиқариб юбориш тизими» деган сўзлар билан алмаштирилсин;
учинчи хатбоши қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«умумий ўрта ва ўрта махсус таълим ташкилотлари ҳамда мактаб-интернатлар, бошланғич касбий таълим ташкилотларида (ошхона, шифокор хонаси, кимё ва биология хоналари учун сув қувури ва ўйиққа тушириладиган оқова сувларни чиқариб юбориш тизими қурилиши шарти билан).».
32. 254-банднинг учинчи хатбошисидаги «ШНҚ 2.07.02-22» деган сўзлар «ШНҚ 2.07.02-24» деган сўзлар билан алмаштирилсин.
33. 255-банднинг иккинчи хатбошисидаги «ҚМҚ 2.01.18-18» деган сўзлар «ШНҚ 2.01.18-24» деган сўзлар билан алмаштирилсин.
34. 12-илованинг номидаги «профессионал» деган сўз «касбий» деган сўз билан алмаштирилсин.