Ўзбекистон Республикаси Рақамли технологиялар вазирлигининг
Ўзбекистон Республикаси Маданият вазирлигининг
Ўзбекистон Республикаси Маданият вазирлигининг
Қарори
Почта тўловининг давлат белгилари давлат коллекцияси тўғрисидаги низомга ўзгартиришлар киритиш ҳақида
[Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги томонидан 2026 йил 7 июлда рўйхатдан ўтказилди, рўйхат рақами 2077-5]
Ўзбекистон Республикасининг «Почта алоқаси тўғрисида»ги Қонунига мувофиқ Ўзбекистон Республикаси Рақамли технологиялар вазирлиги ҳамда Маданият вазирлиги қарор қилади:
1. Ўзбекистон алоқа ва ахборотлаштириш агентлиги ва Ўзбекистон Республикаси Маданият ва спорт ишлари вазирлигининг 2010 йил 13 январдаги 10-8/125 ва 1-ҚҚ-сон қарори (рўйхат рақами 2077, 2010 йил 4 февраль) (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2010 й., 5-сон, 49-модда) билан тасдиқланган Почта тўловининг давлат белгилари давлат коллекцияси тўғрисидаги низомга илова мувофиқ ўзгартиришлар киритилсин.
2. Мазкур қарор расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.
Рақамли технологиялар вазири Ш. ШЕРМАТОВ
Тошкент ш.,
2026 йил 24 июнь,
294-мҳ-сон
Маданият вазири О. НАЗАРБЕКОВ
Тошкент ш.,
2026 йил 22 июнь,
10494-мҳ-сон
Ўзбекистон Республикаси Рақамли технологиялар вазирлигининг 2026 йил 24 июндаги 294-мҳ-сон ва Маданият вазирлигининг 2026 йил 22 июндаги 10494-мҳ-сон қарорига
ИЛОВА
ИЛОВА
Почта тўловининг давлат белгилари давлат коллекцияси тўғрисидаги низомга киритилаётган ўзгартиришлар
1. Муқаддимадан «Ўзбекистон Республикасининг «Почта алоқаси тўғрисида»ги (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2009 йил, 17-сон, 209-модда) ва «Музейлар тўғрисида»ги (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2008 йил, 37-38-сон, 364-модда) қонунларига мувофиқ» деган сўзлар чиқариб ташлансин.
2. 13-банддаги «Ўз ДСт 1129:2007 «Почта маркалари. Техник шартлар» миллий стандарти» деган сўзлар «Ўз МСт 155:2024 «Почта маркалари. Техник шартлар» миллий стандарти» деган сўзлар билан алмаштирилсин.
(Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 07.07.2026 й., 10/26/2077-5/0701-сон)