Ўзбекистон Республикаси Мудофаа вазирлиги
Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлигининг
Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлигининг
Қарори
«Ўзбекистон Республикаси фуқаролигидан чиқаётган чақирилиш ёшидаги шахсларга мудофаа ишлари бўлимлари томонидан ҳарбий хизматдан озод этиш тўғрисидаги маълумотномани бериш бўйича йўриқномани тасдиқлаш ҳақида»ги қарор, шунингдек унга ўзгартиришларни ўз кучини йўқотган деб топиш ҳақида
[Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги томонидан 2026 йил 26 майда рўйхатдан ўтказилди, рўйхат рақами 2737-1]
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2023 йил 20 ноябрдаги 612-сон «Давлат хизматларини кўрсатишни тартибга солувчи норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни тизимлаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги қарорига мувофиқ Ўзбекистон Республикаси Мудофаа вазирлиги ҳамда Ички ишлар вазирлиги қарор қилади:
1. Айрим идоравий норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар иловага мувофиқ ўз кучини йўқотган деб топилсин.
2. Мазкур қарор расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.
Мудофаа вазири Ш. ХАЛМУХАМЕДОВ
Тошкент ш.,
2026 йил 23 май,
25-сон
Ички ишлар вазири А. ТОШПУЛАТОВ
Тошкент ш.,
2026 йил 19 май,
22/7546-сон
Ўзбекистон Республикаси Мудофаа вазирлигининг 2026 йил 23 майдаги 25-сон ва Ички ишлар вазирлигининг 2026 йил 19 майдаги 22/7546-сон қарорига
ИЛОВА
ИЛОВА
Ўз кучини йўқотган деб топилаётган идоравий норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар
РЎЙХАТИ
1. Ўзбекистон Республикаси Мудофаа вазирлиги ҳамда Ички ишлар вазирлигининг 2015 йил 16 ноябрдаги 16 ва 33-сон «Ўзбекистон Республикаси фуқаролигидан чиқаётган чақирилиш ёшидаги шахсларга мудофаа ишлари бўлимлари томонидан ҳарбий хизматдан озод этиш тўғрисидаги маълумотномани бериш бўйича йўриқномани тасдиқлаш ҳақида»ги қарори (рўйхат рақами 2737, 2015 йил 10 декабрь) (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2015 й., 49-сон, 614-модда).
2. Ўзбекистон Республикаси адлия вазирининг 2021 йил 28 июлдаги 15-мҳ-сон «Ўзбекистон Республикасининг қонунчилик тизими такомиллаштирилиши муносабати билан вазирликлар, давлат қўмиталари ва идораларнинг айрим идоравий норматив-ҳуқуқий ҳужжатларига ўзгартиришлар киритиш тўғрисида»ги буйруғига (рўйхат рақами 3313, 2021 йил 28 июль) (Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 28.07.2021 й., 10/21/3313/0724-сон) илованинг 311-банди.
3. Ўзбекистон Республикаси адлия вазирининг 2024 йил 13 августдаги 18-мҳ-сон «Давлат бошқаруви тизими такомиллаштирилиши муносабати билан айрим идоравий норматив-ҳуқуқий ҳужжатларига ўзгартиришлар киритиш тўғрисида»ги буйруғига (рўйхат рақами 3552, 2024 йил 15 август) (Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 19.08.2024 й., 10/24/3552/0630-сон) илованинг 62-банди.
(Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 26.05.2026 й., 10/27/2737-1/0541-сон)