ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ҚУРИЛИШ ВА УЙ-ЖОЙ КОММУНАЛ ХЎЖАЛИГИ ВАЗИРИНИНГ
БУЙРУҒИ
ШНҚ 2.09.21-2022 «Ёнғин-қутқарув деполари ва постлари» шаҳарсозлик нормалари ва қоидаларига ўзгартиришлар киритиш тўғрисида
[Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги томонидан 2026 йил 25 майда ҳисобга олинди, ҳисоб рақами 403]
Ўзбекистон Республикасининг Шаҳарсозлик кодексига мувофиқ буюраман:
1. ШНҚ 2.09.21-2022 «Ёнғин-қутқарув деполари ва постлари» шаҳарсозлик нормалари ва қоидаларига (ҳисоб рақами 97, 2022 йил 19 июль) иловага мувофиқ ўзгартиришлар киритилсин.
2. Мазкур буйруқ Ўзбекистон Республикаси Фавқулодда вазиятлар вазирлиги ҳамда Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги соҳасида назорат қилиш инспекцияси билан келишилган.
3. Мазкур буйруқ расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.
Вазир Ш. ХИДОЯТОВ
Тошкент ш.,
2026 йил 12 май,
01/2-20-сон
Келишилди:
Фавқулодда вазиятлар вазири А. ИКРАМОВ
2026 йил 30 апрель
Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги соҳасида назорат қилиш инспекцияси раҳбари С. ЭШҚУВВАТОВ
2026 йил 29 апрель
Ўзбекистон Республикаси қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги вазирининг 2026 йил 12 майдаги 01/2-20-сон буйруғига
ИЛОВА
ИЛОВА
ШНҚ 2.09.21-2022 «Ёнғин-қутқарув деполари ва постлари» шаҳарсозлик нормалари ва қоидаларига киритилаётган ўзгартиришлар
1. 3-бандда:
биринчи хатбошидаги «ШНҚ 2.07.01» деган сўзлар «ШНҚ 2.07.01-23» деган сўзлар билан алмаштирилсин;
бешинчи хатбоши қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«Ишлаб чиқариш ҳамда ёнғин ва портлаш хавфи юқори бўлган объектлар ҳудудида ёнғин-қутқарув деполари ва постларини жойлаштириш ШНҚ 2.09.17-21 ва ҚМҚ 2.09.01-19 талаблари асосида амалга оширилади.».
2. 18-банднинг учинчи хатбошисидаги «ШНҚ 2.08.01» деган сўзлар «ШНҚ 2.08.01-24» деган сўзлар билан алмаштирилсин.
3. 3-жадвалдаги «ШНК 2.08.01» деган сўзлар «ШНҚ 2.08.01-24» деган сўзлар билан алмаштирилсин.
4. 5-жадвалдаги «ШНК 2.08.01-2019» деган сўзлар «ШНҚ 2.08.01-24» деган сўзлар билан алмаштирилсин.
5. 58-банддаги «ШНҚ 2.01.02» деган сўзлар «ШНҚ 2.01.02-04» деган сўзлар билан алмаштирилсин.