28.10.2025 йилдаги -сон
ONLINE TRANSLATE
Ўзбекистон Республикаси Ҳукумати билан Сербия Республикаси Ҳукумати ўртасида Битим
Дата вступления в силу
07.06.2026
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Ўзбекистон Республикаси Ҳукумати билан Сербия Республикаси Ҳукумати ўртасида
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Битим

Инвестицияларни рағбатлантириш ва ўзаро ҳимоя қилиш тўғрисида
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
[Ўзбекистон Республикаси халқаро шартномалари давлат реестрида 2025 йил 4 ноябрда рўйхатга олинган, рўйхат рақами 4605-РС-2025-Ҳ]
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Муқаддима
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Ўзбекистон Республикаси Ҳукумати ва Сербия Республикаси Ҳукумати, кейинги ўринларда алоҳида ҳолларда «Томон» ёки биргаликда «Томонлар» деб аталувчилар,
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Томонлар ўртасидаги иқтисодий муносабатлар ва ҳамкорликни кенгайтириш ва фаоллаштириш, Томонларнинг ҳудудларига иқтисодий, ижтимоий ва атроф-муҳит йўналишларида барқарор ривожланишга ҳисса қўшадиган инвестицияларни жалб қилиш ва рағбатлантириш истагида;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
инвестицияларнинг Томонларнинг барқарор ривожланишига, жумладан, камбағалликни қисқартириш, ишлаб чиқариш салоҳиятини ошириш, иқтисодий ўсиш, технологиялар трансфери, инсон ҳуқуқлари ва инсон тараққиётини таъминлашга қўшадиган муҳим ҳиссасини тан олган ҳолда;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Томонларнинг ўз ҳудудларида давлат сиёсатининг миллий мақсадларига эришиш, барқарор ривожланиш мақсадларини илгари суриш ва жамоат саломатлиги, миллий хавфсизлик, атроф-муҳит, жонли ва жонсиз тикланмайдиган табиий ресурсларни сақлаш, меҳнат стандартлари, молиявий тизимнинг яхлитлиги ва барқарорлиги ва жамоат фаровонлиги каби қонуний жамоат фаровонлиги мақсадларини* ҳимоя қилиш учун тартибга солиш ва чоралар кўриш бўйича ажралмас ҳуқуқларини тасдиқлаган ҳолда;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
* Томонлар инвестициянинг барқарор ривожланишга ҳиссаси қуйидагилар орқали таснифлаш борасида англашувга эришганликларини тасдиқлайдилар: (и) ишлаб чиқариш салоҳиятини ошириш, (ии) иқтисодий ўсиш, (иии) яратилаётган иш ўринлари сифати, (ив) киритилаётган инвестиция муддати, (в) технология трансфери, (ви) камбағалликни қисқартириш, (вии) атроф-муҳитни муҳофаза қилиш, (виии) иссиқхона газларини камайтириш.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Томонлар, инвесторлар ва инвестициялар ўртасида мазкур Битим бўйича ҳуқуқ ва мажбуриятларнинг умумий мувозанатини излаган ҳолда;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
масъулиятли бизнес юритиш, шаффофликни рағбатлантириш ва коррупцияга қарши курашиш муҳимлигини таъкидлаган ҳолда;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
барча инвестициялар амалдаги қонунлар ва меъёрий ҳужжатларга мувофиқ амалга оширилишига ишонган ҳолда;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
мазкур Битим қоидаларига мувофиқ инвестицияларни ўзаро рағбатлантириш ва ҳимоя қилиш ўзаро инвестицияларни сезиларли даражада оширишга ва Томонларнинг хусусий секторлари ўртасидаги ҳамкорликни мустаҳкамлашга хизмат қилишини англаган ҳолда;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
қуйидагилар тўғрисида келишиб олдилар:
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
1-модда
Таърифлар
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Мазкур Битим мақсадлари учун:
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
1. «Инвестор»
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
а. Бир Томоннинг миллий қонунчилигига мувофиқ унинг фуқароси бўлган, бошқа Томон ҳудудида инвестиция киритган ҳар қандай жисмоний шахс; ёки
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
б. Ҳар қандай юридик шахс, шу жумладан, компаниялар, корпорациялар, тижорат бирлашмалари, башарти бундай юридик шахс:
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
i. Бир Томон қонунчилигига мувофиқ таъсис этилган ёки бошқача тарзда лозим даражада ташкил этилган бўлса;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
ii. ушбу Томон ҳудудида ўзининг штаб-квартираси ва иқтисодий фаолияти ёки муҳим ишбилармонлик фаолияти марказига эга бўлса; ёки
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
iii. бошқа Томон ҳудудида ушбу Томон қонунчилигига мувофиқ инвестиция киритган бўлса.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
с. Мазкур Битим қуйидагилар томонидан амалга ошириладиган инвестицияларга нисбатан татбиқ этилмайди:
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
i. иккала Томоннинг фуқаролари бўлган ёки қабул қилувчи давлатнинг доимий резидентлари бўлган жисмоний шахслар;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
ii. қабул қилувчи давлат ёки учинчи давлат фуқароси томонидан бевосита ёки билвосита эгалик қилинадиган ёки назорат қилинадиган юридик шахслар; ёки
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
iii. қабул қилувчи давлат ёки учинчи давлат қонунлари асосида тузилган, ташкил этилган ёки бошқариладиган юридик шахс томонидан бевосита ёки билвосита эгалик қилинадиган ёки назорат қилинадиган юридик шахслар.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
д. Мазкур Битим ҳимояси билан қамраб олиниши учун жисмоний ёки юридик шахс Инвестиция амалга оширилган пайтда Инвестор сифатида тавсифланиши мумкин.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
2. «Инвестиция»:
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
а. Бир Томон инвестори томонидан бошқа Томон ҳудудида унинг қонунчилигига мувофиқ тўғридан-тўғри жалб қилинадиган, инвестиция хусусиятларига эга бўлган, шу жумладан муайян давомийлик, капитал ва бошқа ресурсларни жалб қилиш, таваккалчиликни ўз зиммасига олиш ёки фойда ёки фойдани кутиш хусусиятларига эга бўлган ҳар қандай активларни англатади. Инвестициялар қуйидаги шаклларда амалга оширилиши мумкин:
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
а) корхона;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
б) акциялар, облигациялар, қарз қоғозлари ва корхонада иштирок этишнинг бошқа воситалари;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
с) Кўчар ёки кўчмас мулк ёки ипотека, гаров ёки шу каби бошқа мулкий ҳуқуқлар;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
д) муаллифлик ҳуқуқи, шу жумладан, турдош ҳуқуқлар, патентлар, саноат намуналари ёки моделлари, савдо белгилари, шунингдек, гудвилл, техник жараёнлар ва ноу-хау каби интеллектуал мулк ҳуқуқлари;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
э) қабул қилувчи давлат қонунчилигига мувофиқ тузилган концессия шартномалари бўйича ҳуқуқлар, шу жумладан табиий ресурсларни етиштириш, қазиб олиш ёки улардан фойдаланиш учун лицензиялар.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
б. Инвестициянинг ҳуқуқий шаклидаги ўзгаришлар, башарти бундай ўзгариш қабул қилувчи давлат қонунларига мувофиқ бўлса, унинг ушбу Битим бўйича инвестиция сифатида таснифланишига таъсир қилмайди.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
с. Аниқроқ бўлиши учун, «Инвестиция» қуйидагиларни ўз ичига олмайди:
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
i. қарз қабул қилувчи давлат ҳукумати томонидан чиқарилган қарз қимматли қоғозлари ёки қабул қилувчи давлат ҳукуматига берилган кредитлар;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
ii. портфел инвестициялар;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
iii. фақат товарлар ёки хизматларни сотиш бўйича тижорат шартномаларидан ёки тижорат битими билан боғлиқ кредитни узайтиришдан келиб чиқадиган даъволари;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
iv. қабул қилувчи давлатда жойлашган банклар, суверен фондлар ва бошқа молия институтларидан олинган кредитлар, қарзлар ёки бошқа пул-кредит ресурслари; ёки
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
v. қабул қилувчи давлат ҳукуматининг кафолати остида хорижий молия институтларидан олинган кредитлар, қарзлар ёки бошқа пул-кредит ресурслари.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
vi. Суд, маъмурий ёки арбитраж тартиб-таомилига киритилган қарор ёки ажрим;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
vii. Иқтисодий ёки бошқа тижорат фойдасини олишга йўналтирилмаган инвестицияларнинг ҳар қандай бошқа шакли.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
3. «Рўйхатдан ўтган давлат»:
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
а. жисмоний шахсга нисбатан, ушбу Томон қонунчилигига мувофиқ, Инвесторнинг фуқаролиги бўлган Томонни;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
б. юридик шахсга нисбатан, ушбу Томон қонунчилигига мувофиқ Инвесторни ташкил этувчи ёки рўйхатдан ўтказувчи Томонни англатади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
4. «Қабул қилувчи давлат» ҳудудида Инвестиция жойлашган Томонни англатади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
5. «Қонунчилик» ҳар бир Томон ҳудудида мажбурий кучга эга бўлган қонунлар, низомлар, қоидалар, фармонлар ва бошқа чора-тадбирларни англатади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
6. «Ҳудуд» Томонлар ўз миллий қонунлари ва қоидалари ҳамда халқаро ҳуқуққа мувофиқ ўз суверен ҳуқуқлари ва юрисдикциясини амалга оширадиган ҳудуд.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
а. қуруқлик ҳудуди, ички сувлар ва ҳудудий денгиз, шу жумладан, Томонлар ҳудудлари устидаги ҳаво бўшлиғи.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
б. [Бирлашган Миллатлар Ташкилотининг Денгиз ҳуқуқи тўғрисидаги конвенциясининг V қисмига мувофиқ Томоннинг эркин иқтисодий зонаси;]
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
с. [Бирлашган Миллатлар Ташкилотининг Денгиз ҳуқуқи тўғрисидаги конвенциясининг VI қисмига мувофиқ, Томоннинг континентал шельфи].
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
2-модда
Битимнинг қўлланилиши
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
1. Мазкур Битим бир Томон Инвесторларининг бошқа Томон ҳудудида амалга оширилган, қабул қилувчи Томоннинг қонунлари ва қоидаларига мувофиқ қабул қилинган ёки тан олинган, мазкур Битим кучга киргунга қадар ёки кучга киргандан кейин амалга оширилган барча инвестицияларга нисбатан қўлланилади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
2. Аниқроқ бўлиши учун мазкур Битим инвестициялар ва инвесторларга фақат таъсис этишдан кейинги ҳимояни тақдим этади ва таъсис этишдан олдинги босқични ёки бозорга кириш масалаларини қамраб олмайди.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
3-модда
Бошқа халқаро шартномаларга алоқадорлиги
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
1. Мазкур Битимдаги ҳеч бир қоида Томоннинг халқаро ҳуқуқ бўйича ўз мажбуриятларини бажаришига тўсқинлик қиладиган тарзда талқин қилинмаслиги лозим.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
2. Мазкур Битим ва Томонлардан исталган бири иштирокчи бўлган бошқа халқаро шартнома ўртасидаги муносабатлар бўйича ҳар қандай номувофиқлик ёки саволлар Шартномалар ҳуқуқи тўғрисидаги Вена конвенциясига мувофиқ ҳал қилинади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
4-модда
Институционал бошқарув
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Ҳар бир Томон мазкур Битимни амалга ошириш учун масъул бўлган давлат органини белгилайди. Томонлар мазкур Битимнинг 5-моддасига мувофиқ белгиланган идоралар ўртасидаги ҳамкорликни рағбатлантирадилар.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
5-модда
Инвестицияларни рағбатлантириш ва уларга кўмаклашиш
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
1. Томонлар қабул қилувчи давлатнинг барқарор ривожланиш стратегияларини қўллаб-қувватловчи инвестицияларга алоҳида эътибор қаратган ҳолда, ўз миллатига мансуб инвесторларнинг бошқа Томон ҳудудига инвестицияларини рағбатлантиришда ҳамкорлик қиладилар.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
2. Томонлар ўзларининг тегишли ҳудудларида хорижий инвесторлар учун инвестиция имкониятлари, қонунлар ва меъёрий ҳужжатлар тўғрисида ахборот алмашадилар.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
3. Томонлар мазкур Битим билан қамраб олинадиган Инвесторлар учун инвестицияларни молиялаштириш ва инвестицияларни кафолатлаш имкониятини тақдим этишлари мумкин. Бундай имкониятлар, башарти улардан фойдаланилганда, Инвесторларнинг мазкур Битимда белгиланган мажбуриятларига риоя этилишига кўмаклашиши лозим.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
4. Ҳар бир Томон инвестицияларга таъсир кўрсатадиган барча чора-тадбирлар ўз ҳуқуқий тизимига мувофиқ холис ва беғараз амалга оширилишини таъминлайди.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
5. Ҳар бир Томон, иложи борича, ушбу Битим билан қамраб олинадиган масалаларга тааллуқли бўлган ўз қонунлари, қоидалари ва умумий қўлланиладиган маъмурий қарорларининг Инвесторлар учун эркин фойдаланиш имкониятини таъминлайди.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
6-модда
Миллий режим ва энг мақбул режим
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
1. Ҳар бир Томон бошқа Томон инвесторларининг инвестицияларига ўз инвесторларининг инвестицияларига ёки исталган учинчи давлат инвесторларининг инвестицияларига, қайси бири қулайроқ бўлишига қараб, айни ҳолатларда бериладиганидан кам бўлмаган қулайлик режимини тақдим этади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
2. Ҳар бир Томон ўз ҳудудида бошқа Томон инвесторларига уларнинг инвестицияларини бошқариш, қўллаб-қувватлаш, улардан фойдаланиш, улардан даромад олиш ёки уларни тасарруф этишга нисбатан ўз инвесторларига ёки исталган учинчи давлат инвесторларига, қайси бири қулайроқ бўлса, худди шундай қулай режимни тақдим этади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
3. Аниқроқ бўлиши учун, 1-банддаги «айни ҳолатлар»га ҳаволалар инвестицияларнинг барча ҳолатларини ҳар бир ҳолат бўйича, шу жумладан, қуйидагиларни умумий кўриб чиқишни талаб қилади, лекин булар билан чекланмаган ҳолда:
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
а. Инвестициянинг учинчи шахслар ва маҳаллий ҳамжамиятга таъсири;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
б. Инвестициянинг маҳаллий, минтақавий ёки миллий атроф-муҳитга таъсири, шу жумладан юрисдикция доирасидаги барча инвестицияларнинг умумий таъсири;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
с. Инвестиция амалга оширилган тармоқ;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
д. тегишли давлат ҳужжати ёки чора-тадбирининг мақсади; ва
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
э. тегишли давлат ҳужжати ёки чорасига нисбатан қўлланиладиган тартибга солиш жараёни.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
4. 1 ва 2-бандларга мувофиқ тақдим этиладиган режим миллий хавфсизлик, жамоат хавфсизлиги ёки жамоат тартибини истисно этмайдиган ёки бир Томонни бошқа Томон инвесторларига ва уларнинг инвестицияларига қуйидагилар натижасида юзага келадиган ҳар қандай режим, афзаллик ёки имтиёзлардан фойдаланиш ҳуқуқини беришга мажбур қилмайдиган тарзда талқин этилмаслиги лозим:
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
а. унинг ҳар қандай мавжуд ёки келажакдаги эркин савдо ҳудудлари, божхона иттифоқи, иқтисодий иттифоқ, умумий бозор ёки валюта иттифоқига аъзолиги ёки у билан боғлиқлиги;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
б. мавжуд ёки бўлажак эркин савдо шартномаси;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
с. тўлиқ ёки асосан солиққа тортиш билан боғлиқ ҳар қандай халқаро шартнома ёки ҳар қандай ички қонунчилик; ёки
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
д. икки томонлама солиққа тортишнинг олдини олиш бўйича бошқа битим ёки божхона иттифоқи ва эркин савдо ҳудудларидаги иштироки туфайли ёки учинчи давлат билан ўзаро келишув асосида.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
5. Мазкур Битимнинг миллий ва энг мақбул режимга тааллуқли қоидалари қуйидагиларга нисбатан қўлланилмайди:
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
а. бир Аҳдлашувчи Томон ва бошқа Аҳдлашувчи Томон давлати инвесторлари ўртасидаги низоларни ҳал этиш;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
б. ер участкаларини хусусийлаштириш ва хусусийлаштирилган ер участкаларига эгалик ҳуқуқини олиш тўғрисида.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
7-модда
Режимларнинг минимал стандартлари
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
1. Ҳар бир Томон инвестицияларга одатдаги халқаро ҳуқуққа мувофиқ чет элликларга нисбатан муносабатнинг минимал стандартларини, шу жумладан, адолатли ва холис муносабатни, тўлиқ ҳимоя ва хавфсизликни тақдим этади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
2. Аниқроқ бўлиши учун, 1-банд халқаро одат ҳуқуқининг чет элликларга муомала қилишнинг минимал стандартини қопланадиган инвестицияларга тақдим этилиши керак бўлган муносабатнинг минимал стандарти сифатида белгилайди. «Адолатли ва холис режим» ва «тўлиқ ҳимоя ва хавфсизлик» тушунчалари ушбу стандартдан ортиқ ёки қўшимча режимни талаб қилмайди ва қўшимча моддий ҳуқуқларни келтириб чиқармайди. 1-банддаги қуйидагиларни таъминлашга қаратилган:
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
а. «адолатли ва холис режим» жаҳоннинг асосий ҳуқуқий тизимларида мужассамланган тегишли жараён тамойилига мувофиқ жиноий, фуқаролик ёки маъмурий суд жараёнида фақат бир Томоннинг ҳар қандай Инвесторга нисбатан адолатни рад этмаслик мажбуриятини англатади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
б. «Тўлиқ ҳимоя ва хавфсизлик» фақат Томоннинг Инвесторлар ва Инвестицияларнинг жисмоний хавфсизлиги билан боғлиқ мажбуриятини англатади ва бошқа ҳеч қандай мажбуриятни назарда тутмайди.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
3. Мазкур Битимнинг ёки алоҳида халқаро шартноманинг бошқа қоидаси бузилганлиги аниқланиши ушбу модданинг бузилганлигини англатмайди.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
4. Тушунарлироқ бўлиши учун Томонлар мазкур Битимда «халқаро одат ҳуқуқи» умуман ва махсус ҳавола этилган давлатларнинг ҳуқуқий мажбурият нуқтайи назаридан амал қиладиган умумий ва изчил амалиёти натижаси эканлиги тўғрисида ўзаро англашувга эга эканликларини тасдиқлайдилар.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
5. Аниқроқ бўлиши учун, бир Томоннинг Инвесторнинг кутилмаларига мос келмаслиги мумкин бўлган ҳаракатларни амалга ошириши ёки амалга ошира олмаслигининг ўзи ушбу модданинг бузилишини англатмайди.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
6. 24-моддага мувофиқ ташкил этилган трибунал ушбу модданинг эҳтимолий бузилишини кўриб чиқишда мазкур Битим бўйича даъво қўзғатилгунга қадар Инвестор томонидан ички судлар ёки трибуналлар олдида ҳуқуқий ҳимоя чоралари бўйича даъво қўзғатилганлигини ҳисобга олади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
8-модда
Экспроприация ва компенсация
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
1. Бир Томон қуйидаги ҳолатларни истисно қилган ҳолда, инвестицияларни тўғридан тўғри ёки билвосита национализация ёки экспроприацияга тенг таъсирга эга чоралар орқали миллийлаштирмайди ёки экспроприация қилмайди,:
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
а. жамоат мақсадларида;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
б. камситмайдиган тарзда;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
с. тезкор, етарли ва самарали компенсация тўлаш; ва
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
д. тегишли процессуал қонунчиликка мувофиқ.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
2. Билвосита экспроприация, башарти бир Томоннинг тадбири ёки чора-тадбирлари тўғридан-тўғри экспроприацияга тенг бўлган таъсирга эга бўлса, ҳеч қандай расмий топшириш ёки тўғридан-тўғри тортиб олиш билан Инвесторни унинг Инвестициясидаги мулкнинг асосий хусусиятларидан, шу жумладан, унинг Инвестициясидан фойдаланиш, фойда олиш ва уни тасарруф этиш ҳуқуқидан сезиларли даражада ва доимий равишда маҳрум қилиш орқали содир бўлади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
3. Муайян вазиятда бир Томоннинг бирор-бир тадбири ёки чора-тадбирлари билвосита экспроприация ҳисобланишини аниқлаш ҳар бир ҳолат бўйича қуйидагиларни ҳисобга олган фактларга асосланган текширувни талаб қилади:
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
а. чора-тадбирнинг ёки чора-тадбирларнинг иқтисодий таъсири, гарчи чора ёки чоралар кетма-кетлигининг Инвестициянинг иқтисодий қийматига салбий таъсир кўрсатишининг ўзи билвосита экспроприация содир бўлганлигини белгиламаса ҳам;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
б. чора-тадбирнинг ёки чора-тадбирлар туркумининг давомийлиги;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
с. чора-тадбирнинг ёки чора-тадбирларнинг хусусияти, яъни уларнинг объекти, контексти ва мақсади; ва
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
д. чора-тадбирнинг ёки чора-тадбирларнинг Томоннинг Инвестор олдидаги олдинги мажбурий ёзма мажбуриятини шартнома, лицензия ёки бошқа қонуний ҳужжат орқали бузиши.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
4. Бир Томоннинг Жамоат фаровонлиги, жамоат саломатлиги, хавфсизлик ва атроф-муҳит каби қонуний жамоат фаровонлиги мақсадларини ҳимоя қилиш учун ишлаб чиқилган ва қўлланиладиган камситмайдиган тартибга солиш чоралари билвосита экспроприацияларни келтириб чиқармайди.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
5. 1-бандда кўрсатилган компенсация экспроприация қилинган инвестициянинг бевосита экспроприация амалга оширилишидан олдинги ҳаққоний бозор қийматига тенг бўлиши ва экспроприация натижасида қийматнинг ўзгаришини акс эттирмаслиги керак.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
6. Компенсация кечиктирмасдан тўланади ҳамда тўлиқ амалга ошириладиган ва эркин ўтказиладиган керак.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
7. Башарти ҳаққоний бозор қиймати эркин фойдаланиладиган валютада ифодаланган бўлса, 1-бандда кўрсатилган компенсация экспроприация санасидаги ҳаққоний бозор қийматидан кам, шунингдек, экспроприация санасидан бошлаб тўлов санасигача ушбу валюта бўйича тижорат нуқтайи назаридан мақбул курс бўйича ҳисобланган фоизлар бўлмаслиги лозим.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
8. Тегишли Инвестор экспроприатор Томоннинг қонунчилигига кўра, ўз иши ва инвестициянинг қийматини қайта кўриб чиқиш ва ушбу Томоннинг суд ёки бошқа мустақил органи тарафидан мазкур моддада белгиланган тамойилларга мувофиқ қайта кўриб чиқиш ҳуқуқига эга.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
9. Кўриб чиқишда 24-моддага мувофиқ ташкил этилган Трибунал мазкур модданинг эҳтимолий бузилишини ушбу Битим бўйича даъво қўзғатилгунга қадар Инвестор миллий судлар ёки трибуналлар олдида ҳуқуқий ҳимоя воситаларини қўллаш учун даъво қўзғатганлигини ҳисобга олади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
10. Ушбу модда 1994 йил 15 апрелдаги Жаҳон савдо ташкилотини таъсис этиш тўғрисидаги Битимга мувофиқ бўлган интеллектуал мулк ҳуқуқларига нисбатан берилган мажбурий лицензияни беришга ёки интеллектуал мулк ҳуқуқини бекор қилиш, чеклаш ёки яратишга нисбатан қўлланилмайди.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
9-модда
Йўқотишлар учун компенсация
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
1. Инвестициялари уруш, қуролли можаро, инқилоб, миллий фавқулодда ҳолат, қўзғолон ёки фуқаролик низоси туфайли зарар кўрган инвесторларга қабул қилувчи давлат ўз инвесторларига ёки учинчи давлат инвесторларига реституция, товон тўлаш, компенсация ёки бошқа келишувлар борасида тақдим этадиган режимдан кам бўлмаган қулай режим тақдим этилади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
2. 1-бандга зарар етказмаган ҳолда, башарти ушбу бандда кўрсатилган ҳар қандай ҳолатда Инвестор қуйидагилар натижасида зарар кўрса, Инвесторга етарли даражада компенсация тўланади:
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
а. Қабул қилувчи Томон кучлари ёки органлари томонидан Инвесторнинг мол-мулкини реквизиция қилиш; ёки
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
б. Қабул қилувчи Томон кучлари ёки ҳокимият органларининг жанговар ҳаракатлар натижасида юзага келмаган ёки вазият тақозоси билан талаб қилинмаган Инвесторнинг мол-мулкини йўқ қилиш.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
10-модда
Пул ўтказмалари
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
1. Ҳар бир Томон ўз қонунчилигига мувофиқ Инвестиция билан боғлиқ маблағларнинг эркин ўтказилишига йўл қўяди, хусусан:
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
а. инвестицияларни қўллаб-қувватлаш ва кўпайтириш учун ишлатиладиган капитал ва қўшимча капитал миқдорлари;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
б. фойда, дивидендлар, фоизлар, капитал, роялти тўловлари, бошқарувга ҳақ тўлаш, техник ёрдам кўрсатиш ва бошқа йиғимлар, натура ҳолидаги даромадлар;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
с. Инвестицияга бевосита алоқадор ҳар қандай кредитни, шу жумладан унинг фоизларини тўлаш;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
д. ўз акцияларини сотишдан тушган маблағлар;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
э. сотиш ёки қисман сотиш ёхуд тугатиш чоғида инвесторлар томонидан олинган тушум;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
ф. инвестициявий низо бўйича ҳал қилув қароридан келиб чиқадиган тўловлар;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
г. экспроприация қилинган тақдирда компенсация миқдори; ёки
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
ҳ. Инвестиция муносабати билан бошқа Томон ҳудудида ишлашга рухсат берилган бир Томон фуқароларига иш ҳақи ва бошқа мукофотлар.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
2. Ҳар бир Томон қуйидагиларга тааллуқли ўз қонунлари ва қоидаларини адолатли, камситмайдиган ва ҳалол қўллаш орқали ўтказишга тўсқинлик қилиши ёки кечиктириши мумкин:
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
а. солиқ мажбуриятлари;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
б. банкротлик, тўловга қобилиятсизлик ёки кредиторларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
с. қимматли қоғозлар, фьючерслар, опционлар ёки деривативлар билан савдо қилиш ёки муомала қилиш;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
д. жиноят ёки жиноий қилмишлар;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
э. ҳуқуқни муҳофаза қилиш органлари ёки молиявий назорат органларига ёрдам бериш учун зарур бўлганда молиявий ҳисобот ёки иш юритиш ёки ўтказмалар; ёки
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
ф. суд ёки маъмурий иш юритишдаги буйруқлар ёки ҳукмлар.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
3. Тўловларни ўтказиш қабул қилувчи давлат миллий қонунчилигига мувофиқ ўтказиш санасида амалда бўлган курс бўйича эркин фойдаланиладиган валютада кечиктирмасдан амалга оширилади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
11-модда
Вақтинчалик хавфсизлик чоралари
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
1. Жиддий тўлов баланси ва ташқи молиявий қийинчиликлар ёки уларнинг таҳдиди юзага келган тақдирда, бир Томон ушбу Битим бўйича ўз мажбуриятларига зид бўлган бошқа чораларни, шу жумладан, 10-моддага мувофиқ тўловлар ёки ўтказмаларга чекловларни қабул қилиши ёки сақлаб қолиши мумкин. Иқтисодий ривожланиш жараёнида бир Томоннинг тўлов балансига алоҳида босим ўтказилиши, жумладан, унинг иқтисодий ривожланиш дастурини амалга ошириш учун етарли бўлган молиявий захиралар даражасини сақлашни таъминлаш учун чекловлардан фойдаланишни талаб қилиши мумкинлиги эътироф этилади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
2. 1-бандда кўрсатилган чеклов:
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
а. Халқаро валюта жамғармасига аъзолик тўғрисидаги Битим қоидаларига мувофиқ бўлиши;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
б. 1-бандда тавсифланган ҳолатларни бартараф этиш учун зарур бўлган миқдордан ошмаслиги;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
с. Вақтинчалик бўлиши ва 1-бандда кўрсатилган вазият яхшиланишига қараб босқичма-босқич тўхтатилиши;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
д. Бошқа Томон инвесторлари мазкур Битим иштирокчиси бўлмаган Томоннинг инвесторларидан кам бўлмаган даражада қулай муносабатда бўладиган камситилмайдиган асосда қўлланилиши; ва
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
э. Бошқа Томонга зудлик билан хабар берилиши лозим.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
12-модда
Қонунлар ва халқаро мажбуриятларга риоя қилиш
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
1. Инвесторлар ва уларнинг инвестициялари қабул қилувчи давлатнинг инвестицияларни ташкил этиш, сотиб олиш, бошқариш, ишлатиш ва тасарруф этиш билан боғлиқ барча қонунлари, қоидалари, маъмурий кўрсатмалари ва сиёсатига риоя қилишлари лозим.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
2. Инвесторлар ва уларнинг инвестициялари қабул қилувчи давлат қонунчилигининг солиққа тортиш, шу жумладан, солиқ мажбуриятларини ўз вақтида тўлаш тўғрисидаги қоидаларига риоя қилишлари лозим.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
3. Инвесторлар ва уларнинг Инвестициялари инсон ҳуқуқлари, меҳнат, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгаришига оид халқаро шартномалар бўйича Томонларнинг мажбуриятларига мувофиқ равишда Инвестицияларни бошқарадилар ва амалга оширадилар.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
4. Ҳар бир Томон халқаро ҳуқуққа, шу жумладан инсон ҳуқуқлари, меҳнат, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши билан боғлиқ халқаро шартномалар доирасидаги мажбуриятларга риоя қилишга интилади ва ўз қонунлари, сиёсати ва ҳаракатлари ушбу мажбуриятларга мувофиқлигини таъминлайди.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
13-модда
Инвестиция ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
1. Томонлар ички қонунчиликда назарда тутилган атроф-муҳитни муҳофаза қилишни заифлаштириш ёки камайтириш йўли билан инвестицияларни рағбатлантириш номақбул эканлигини тан оладилар. Ҳар бир Томон ўз ички қонунчилиги ёки халқаро атроф-муҳит битимларида белгиланган ҳимоя чораларини заифлаштирадиган ёки камайтирадиган тарзда бундай қонунлардан воз кечмаслиги ёки улардан чекинмаслиги ёхуд шундай қилишга уринмаслиги ҳамда ўз атроф-муҳит қонунчилигини тизимли ёки такрорий ҳаракат ёки ҳаракатсизлик орқали самарадор тарзда амалга оширилишининг олдини олишини таъминлаши лозим. Башарти Томон бошқа Томон бундай рағбатлантиришни таклиф қилган деб ҳисобласа, у бошқа Томон билан маслаҳатлашувлар ўтказишни сўраши мумкин ва иккала Томон бундай рағбатлантиришнинг олдини олиш мақсадида маслаҳатлашадилар.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
2. Мазкур Битимдаги ҳеч бир қоида бир Томоннинг ўз ҳудудида инвестиция фаолияти атроф-муҳит муаммоларига таъсирчан тарзда амалга оширилишини таъминлаш учун у мақбул деб ҳисоблаган ҳар қандай чора-тадбирларни камситмайдиган тарзда қабул қилиши, қўллаб-қувватлаши ёки амалга оширишига тўсқинлик қиладиган тарзда тузилмаслиги лозим.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
14-модда
Инвестиция ва меҳнат муҳофазаси
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
1. Томонлар ички меҳнат қонунчилигида берилган меҳнат ҳуқуқларини заифлаштириш ёки қисқартириш йўли билан инвестицияларни рағбатлантириш мақсадга мувофиқ эмаслигини тан оладилар. Ҳар бир Томон ўз меҳнат қонунчилигидан воз кечмаслиги ёки улардан чекинмаслиги ёхуд улардан воз кечиш ёки бошқа тарзда воз кечишга уринмаслиги лозим, башарти воз кечиш ёки чекиниш унинг ички қонунчилиги ҳамда халқаро меҳнат ҳуқуқларига зид тарзда ёки ўз ички қонунчилиги тизимли ёки такрорий ҳаракат ёки ҳаракатсизлик орқали самарали амалга оширишга тўсқинлик қилинмаслигини таъминлаши лозим. Башарти Томон бошқа Томон бундай рағбатлантиришни таклиф қилган деб ҳисобласа, у бошқа Томон билан маслаҳатлашувлар ўтказишни сўраши мумкин ва иккала Томон бундай рағбатлантиришнинг олдини олиш мақсадида маслаҳатлашадилар.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
2. Мазкур Битимдаги ҳеч бир қоида Томоннинг ўз ҳудудида инвестиция фаолияти асосий меҳнат стандартларига мувофиқ амалга оширилишини таъминлаш учун у деб ҳисоблаган ҳар қандай чора-тадбирни камситмайдиган тарзда қабул қилиши, қўллаб-қувватлаши ёки амалга оширишига тўсқинлик қиладиган тарзда тузилиши мумкин эмас.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
15-модда
Таъсирни баҳолаш
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
1. Инвесторлар ҳар бир таклиф этилаётган инвестиция ёки мавжуд инвестицияларни кенгайтиришнинг атроф-муҳитга ва ижтимоий таъсирини баҳолашни амалга оширадилар. Баҳолашлар қабул қилувчи давлат қонунчилиги, рўйхатдан ўтган давлат қонунчилиги ва амалдаги халқаро ҳуқуқ талабларига жавоб бериши лозим.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
2. 1-бандга мувофиқ талаб қилинадиган таъсирни баҳолаш инвестициялар таъсир қилиши мумкин бўлган соҳалардаги шахсларнинг инсон ҳуқуқларига таъсирини баҳолашни ўз ичига олади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
3. Инвесторлар ёки уларнинг инвестициялари атроф-муҳит ва ижтимоий таъсирни баҳолашни самарали ва етарлича ўз вақтида, қабул қилувчи давлатда инвестицияларни ташкил этиш жараёнлари тугашидан олдин инвестор, инвестиция ёки ҳукуматга шарҳлар бериш имкониятини таъминлаш учун маҳаллий жамоалар ёки потенциал таъсир кўрсатиши мумкин бўлган бошқа ҳудудлар учун очиқ ва фойдаланиш имкониятини таъминлаши керак.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
4. Инвестор ёки Инвестиция томонидан ушбу модданинг бузилиши қабул қилувчи давлатнинг Инвестицияни ташкил этиш ва амалга ошириш тўғрисидаги қонунчилигини бузиш деб ҳисобланади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
16-модда
Суброгация
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
1. Башарти бир Томон ёки унинг ваколатли органи бошқа Томон ҳудудидаги Инвесторлар томонидан Инвестицияларга нисбатан нотижорат таваккалчиликлардан ҳар қандай зарарни қоплашни кафолатласа ва бундай Инвесторларга мазкур Битим бўйича уларнинг талабларига нисбатан тўловни амалга оширса, бошқа Томон биринчи Томон ёки унинг ваколатли органи суброгация туфайли ушбу Инвесторларнинг ҳуқуқларини амалга ошириш ва талабларини қондириш ҳуқуқига эга эканлигига рози бўлади. Суброгация қилинган ҳуқуқлар ёки талаблар бундай Инвесторларнинг дастлабки ҳуқуқлари ёки талабларидан ошиб кетмаслиги керак.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
2. Мазкур модданинг 1-бандида белгиланган суброгация ҳолатида, башарти Томон ёки унинг ваколатли органи томонидан бунга рухсат берилмаган бўлса, Инвестор даъво қўзғатишга ҳақли эмас.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
17-модда
Коррупцияга қарши курашиш
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
1. Ҳар бир Томон мазкур Битимда қамраб олинган масалалар бўйича коррупциянинг олдини олиш ва унга қарши курашиш бўйича чора-тадбирлар ва саъй-ҳаракатлар кўрилишини таъминлайди.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
2. Инвесторлар ва уларнинг инвестициялари инвестициялар таъсис этилгунга қадар ёки ундан кейин қабул қилувчи давлатнинг мансабдор шахсига ёки мансабдор шахсга бевосита ёки воситачилар орқали яқин бўлган ҳар қандай шахсга, ушбу мансабдор шахс ёки учинчи шахс учун таклиф қилинган инвестицияга ёки ҳар қандай лицензиялар, рухсатномалар, шартномалар ёки инвестицияга нисбатан бошқа ҳуқуқларга нисбатан ҳар қандай имтиёзга эришиш учун мансабдор шахс ёки учинчи шахс ўз хизмат вазифаларини бажариши муносабати билан ҳаракат қилиши ёки ҳаракат қилишдан ўзини тийиши учун ҳеч қандай ортиқча пул ёки бошқа имтиёзларни таклиф қилмайди, ваъда бермайди ёки тақдим қилмайди.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
3. Инвесторлар ва уларнинг инвестициялари 2-бандда тавсифланган ҳар қандай хатти-ҳаракатларда, шу жумладан бундай хатти-ҳаракатларни содир этишга ёки рухсат беришга ундашда, кўмаклашишда ва тил бириктиришда иштирок этмайди.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
4. Инвестор ёки Инвестиция томонидан ушбу модданинг бузилиши қабул қилувчи давлатнинг Инвестицияни ташкил этиш ва бошқариш тўғрисидаги қонунчилигини бузиш деб ҳисобланади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
5. Томонлар ўзларининг амалдаги қонунчилигига мувофиқ, ушбу мажбуриятларни бажаришда амалдаги қонунчиликни бузган шахсларни жиноий жавобгарликка тортадилар ва судланган тақдирда уларни жазолайдилар.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
18-модда
Рўйхатга олинган давлатда инвесторнинг жавобгарлиги
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
1. Инвесторлар қабул қилувчи давлатда жиддий зарар, шахсий жароҳатлар ёки ўлимга олиб келадиган инвестицияларга нисбатан қабул қилинган ҳаракатлар ёки қарорлар учун улар рўйхатга олинган давлатининг суд жараёнида жавобгарлик учун фуқаролик даъволарига тортиладилар.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
2. Рўйхатга олувчи давлат ўз ҳуқуқий тизимлари ва қоидалари қабул қилувчи Томон ҳудудида Инвесторлар томонидан уларнинг Инвестицияларига нисбатан содир этилган даъво қилинган ҳаракатлар, қарорлар ёки ҳаракатсизликлар натижасида етказилган зарар учун Инвесторлар ва Инвестицияларнинг фуқаролик жавобгарлиги билан боғлиқ бўлган суд ҳаракатларини ўзларининг ички судларига мазмунан етказишга имкон беришини ёки бунга тўсқинлик қилмаслигини ёки асоссиз равишда чекламаслигини таъминлаши лозим.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
19-модда
Инвесторлар ҳақидаги маълумотлардан фойдаланиш
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
1. Қабул қилувчи давлатлар Инвестордан, инвестиция киритиш салоҳиятига эга Инвестордан ёки рўйхатга олинган давлатидан Инвесторнинг корпоратив бошқарув тарихи ва унинг Инвестор сифатидаги, шу жумладан у рўйхатдан ўтган давлатдаги амалиёти тўғрисида маълумот олиш ҳуқуқига эга.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
2. Қабул қилувчи давлатлар бу борада ўзлари оладиган махфий ишбилармонлик ҳимоя қилиши лозим.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
3. Қабул қилувчи давлатлар махфий бизнес маълумотларини ҳимоя қилиш ва бошқа амалдаги ички қонунчилигига риоя қилиш шарти билан тақдим этилган маълумотларни инвестициялар жойлашган ёки инвестиция киритилиши кутилаётган ҳамжамиятда жамоатчилик эътиборига тақдим этишлари мумкин.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
20-модда
Афзалликларни рад этиш
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Қабул қилувчи давлат исталган вақтда, шу жумладан ушбу Битимнинг 24-моддасига мувофиқ арбитраж муҳокамаси институти жорий этилгандан сўнг, қуйидагиларга нисбатан ушбу Битимнинг афзалликларини рад этиши мумкин:
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
1. Қабул қилувчи давлатнинг шахслари ёки муассасалари томонидан бевосита ёки билвосита эгалик қилинадиган ёки назорат қилинадиган инвестиция ёки инвестор; ёки
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
2. Қабул қилувчи давлат Битим иштирокчиси бўлмаган томонга нисбатан қабул қилган ёки қўллаб-қувватлаган чоралар, башарти мазкур Битим доирасида Инвестор ёки унинг Инвестицияларига нисбатан қўлланилган имтиёзларни бузиши ёки четлаб ўтишга хизмат қилса, Битим иштирокчиси бўлмаган томоннинг шахслари ёки муассасалари тарафидан бевосита ёки билвосита эгалик қилинадиган ёки назорат қилинадиган инвестиция ёки Инвесторга нисбатан;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
3. Ушбу Битимда назарда тутилган низоларни ҳал қилиш механизмларидан фойдаланиш имкониятига эга бўлишнинг асосий мақсади билан ташкил этилган ёки қайта тузилган Инвестиция ёки Инвестор; ёки
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
4. Қабул қилувчи давлат ҳудудида етарли даражада ҳеч қандай ишбилармонлик олиб бормайдиган инвестицияга нисбатан.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
21-модда
Давлатнинг тартибга солиш ҳуқуқи
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
1. Халқаро одат ҳуқуқи ва халқаро ҳуқуқнинг бошқа умумий тамойилларига мувофиқ, қабул қилувчи давлат ўз ҳудудидаги ривожланиш барқарор ривожланиш мақсадлари ва тамойилларига ҳамда бошқа қонуний ижтимоий, экологик ва иқтисодий сиёсат мақсадларига мос келишини таъминлаш учун тартибга солиш ёки бошқа чораларни кўриш ҳуқуқига эга.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
2. Аниқроқ бўлиши учун Томоннинг бошқа шартномалар бўйича ўз халқаро мажбуриятларини бажариш учун кўрган камситмайдиган чора-тадбирлари ушбу Битимнинг бузилишини англатмайди.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
22-модда
Корпоратив ижтимоий масъулият
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Ҳар бир Томон ўз ҳудудида ёки унинг юрисдикцияси доирасида фаолият юритувчи корхоналарни ўз амалиёти ва ички сиёсатида корпоратив ижтимоий масъулиятнинг халқаро тан олинган стандартларини, масалан, Томонлар томонидан маъқуллаган ёки қўллаб-қувватлаган тамойиллар баёнотларини ихтиёрий равишда қўллашни рағбатлантириши керак. Ушбу тамойиллар меҳнат, атроф-муҳит, инсон ҳуқуқлари, жамоатчилик муносабатлари ва коррупцияга қарши кураш каби масалаларни қамраб олади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
23-модда
Низоларнинг олдини олиш ва тинч йўл билан ҳал қилиш
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
1. Томонлар ўртасидаги ёки Инвестор ва бир Томон ўртасидаги ҳар қандай низо иложи борича сулҳ ва воситачилик каби мажбурий бўлмаган учинчи томоннинг процедураларидан фойдаланишни ўз ичига олиши мумкин бўлган маслаҳатлашувлар ва музокаралар орқали дўстона ҳал қилиниши лозим.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
2. Башарти Томон ёки Инвестор 1-бандга мувофиқ маслаҳатлашув ва музокаралар ўтказиш тўғрисида сўров юборганидан кейин олти (6) ой ўтгач ҳам келишувга эришилмаган бўлса, Томон ёки Инвестор низони ушбу Битимнинг 24- ёки 25-моддаларига мувофиқ арбитражга тақдим этиши мумкин.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
24-модда
Бир Томон ва бошқа Томон инвестори ўртасидаги низоларни ҳал этиш
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
1. Мазкур модда Инвестор ва қабул қилувчи давлат ўртасида инвестиция натижасида юзага келадиган ва қабул қилувчи давлатнинг ушбу Битим бўйича мажбуриятларининг инвесторга ёки унинг инвестицияларига зарар ёки шикаст етказилишига олиб келган эҳтимолий бузилишига тааллуқли низоларга нисбатан қўлланилади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
2. Мазкур модда Инвестор ва қабул қилувчи давлат ўртасидаги қуйидаги низоларга нисбатан татбиқ этилмайди:
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
а. бирор-бир Томон тарафидан қазиб олинадиган энергия манбалари ёки қазиб олинадиган маҳсулотлар ёки хизматларга нисбатан қабул қилинган ёки қўллаб-қувватланадиган ҳар қандай чора ёки Инвесторлар ёки Инвестицияларга бериладиган ҳар қандай режим;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
б. сохта нотўғри маълумот бериш, яшириш, коррупция ёки жараённи суиистеъмол қилишдан иборат хатти-ҳаракатлар орқали амалга оширилган инвестиция; ёки
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
с. ушбу Битим кучга киргунга қадар юз берган ҳодисалар.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
3. Башарти низони 23-моддага мувофиқ маслаҳатлашувлар ва музокаралар йўли билан ҳал этиш мумкин бўлмаса, Инвестор низони арбитражга қуйидаги тартибда тақдим этиши мумкин:
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
а. Давлатлар ва бошқа давлатлар фуқаролари ўртасидаги инвестиция низоларини ҳал қилиш тўғрисидаги Конвенция («ICSID Конвенцияси»), башарти ушбу Конвенция Томонларга нисбатан қўлланилса;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
б. Халқаро савдо палатасининг Арбитраж қоидалари;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
с. Бирлашган Миллатлар Ташкилотининг Халқаро савдо ҳуқуқи бўйича комиссиясининг (UNCITRAL) Арбитраж қоидалари; ёки
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
д. ҳар қандай бошқа арбитраж қоидалари, башарти барча низолашувчи томонлар рози бўлса.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
4. Низо 1-бандда назарда тутилган арбитраж механизмларидан бирига тақдим этилгандан сўнг, тартиб-таомилни танлаш якуний ҳисобланади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
5. Инвестор ушбу Битимга мувофиқ арбитражга қуйидаги шартларда даъво тақдим этиши мумкин:
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
а. 23-моддага мувофиқ маслаҳатлашувлар ва музокаралар ўтказиш тўғрисидаги сўров юборилган санадан бошлаб олти (6) ой ўтган бўлса;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
б. Инвестор қабул қилувчи давлатнинг ички судлари орқали маҳаллий ҳимоя воситаларидан фойдаланадиган бўлса;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
с. Инвесторга ёки унинг Инвестициясига йўқотиш ёки зарар етказилишига сабаб бўлган тахмин қилинган қоидабузарлик тўғрисида хабардор бўлган ёки бўлиши керак бўлган санадан бошлаб уч (3) йилдан кўп бўлмаган муддат ўтган бўлса.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
6. Низо Томонлари арбитраж муҳокамасида унинг вакили бўлиш харажатларини тўлайди. Ҳакамлик судьяларининг харажатлари ва қолган харажатлар низода тарафлари томонидан тенг улушларда қопланади. Трибунал башарти ишнинг натижасига факт ёки ҳуқуқий аҳамиятга эга бўлган даъво очиқдан-очиқ асоссиз деб топилган бўлса ёки томон ҳакамлик муҳокамасининг самарадорлиги ва тезкорлигига тўсқинлик қилган бўлса, барча харажатлар, шу жумладан юридик вакиллик харажатлари ёки харажатларнинг кўпроқ қисми низода ютқазувчи томон қоплаши тўғрисида қарор қабул қилиши мумкин.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
7. Якуний қарор қабул қилингунига қадар ёки ундан сўнг, қабул қилувчи давлат мулкига нисбатан мусодара, ушлаб қолиш ёки мажбурий ижрога қаратиш ҳеч қандай мажбурий чоралар қўлланилмаслиги лозим.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
25-модда
Томонлар ўртасидаги низоларни ҳал қилиш
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
1. Мазкур модда Томонлар ўртасида мазкур Битимни талқин қилиш ёки ижро этиш билан боғлиқ низоларга нисбатан қўлланилади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
2. Томонлар ушбу Битимнинг 24-моддасига мувофиқ маслаҳатлашувлар ва музокаралар йўли билан ҳар қандай низони адолатли ва тез ҳал этишга виждонан ҳаракат қилиши лозим.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
3. Башарти низо маслаҳатлашувлар ва музокаралар йўли билан ҳал этилмаса, Томонлардан бири низони ҳал этиш учун қуйидагиларга топшириши мумкин:
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
а. ушбу модданинг қоидаларига мувофиқ ад ҳос арбитраж суди;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
б. ушбу муассаса қоидаларига мувофиқ доимий арбитраж муассасаси; ёки
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
с. Халқаро Адолат суди.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
4. Башарти Томон низони ҳал этиш учун вақтинчалик арбитраж судига тақдим этган бўлса:
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
а. Арбитраж суди учта ҳакамдан иборат бўлади. Ҳар бир Томон биттадан арбитр тайинлайди, шу тариқа тайинланган икки арбитр эса Томонлар розилиги билан учинчи мамлакат фуқаросини Арбитраж Раиси этиб тайинлайди.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
б. Башарти Томонлардан бири арбитраж ўтказиш тўғрисида илтимос қилган кундан бошлаб олти ой ичида трибунал тузилмаган бўлса, Томонлардан бири, бошқа бирор-бир келишув бўлмаган тақдирда, Халқаро Адолат Суди Президентидан ҳар қандай зарур тайинловларни амалга оширишни сўраши мумкин. Башарти Президент бирор-бир Томоннинг фуқароси бўлса ёки тайинлашларни амалга оширишга бошқа йўл билан тўсқинлик қилинса, Халқаро Адолат Судининг Томонлар фуқароси бўлмаган навбатдаги аъзосидан зарурий тайинловини амалга ошириш сўралади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
с. Арбитраж суди ўз тартиб-қоидаларини ўзи белгилайди.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
д. Барча даъволар, башарти бошқача келишилмаган бўлса, учинчи ҳакам тайинланган кундан бошлаб олти ой ичида тақдим этилади ва барча суд мажлислари тугалланади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
э. Арбитраж суди ўз қарорларини кўпчилик овоз билан қабул қилади. Бундай қарорлар қатъий ва иккала Томон учун мажбурий ҳисобланади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
ф. Арбитраж суди Томонларнинг якуний тақдимномалари санасидан бошлаб икки ой ичида қарор чиқаришга ҳаракат қилади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
5. Низонинг ҳар бир тарафи арбитраж муҳокамасида унинг вакили бўлиш қийматини тўлайди. Арбитраж судининг харажатлари ва қолган харажатлар низодаги тарафлар томонидан тенг улушларда қопланади. Алоҳида ҳолларда, суд барча харажатларни, шу жумладан адвокатлик харажатларини ёки харажатларнинг юқори қисмини иккала Томондан бири ўз зиммасига олиши тўғрисида қарор қабул қилиши мумкин.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
6. Арбитраж судининг қарори иккала Томон учун ҳам мажбурий ҳисобланади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
26-модда
Учинчи томон маблағларини жалб қилиш
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
1. Мазкур Битимнинг 25-моддасига мувофиқ ҳакамлик муҳокамасида учинчи томон маблағларидан фойдаланишга ва уларни жалб этишга йўл қўйилмайди, башарти:
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
а. низо томонлари ушбу иштирокка аниқ тарзда розилик бермаса; ёки
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
б. низо томони:
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
i. арбитраж суди ва бошқа низолашувчи Томонларни ҳар қандай учинчи томон молиялаштирувчисининг ишдаги иштироки ва шахси тўғрисида хабардор қилмаса, ва
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
ii. харажатларнинг таъминотини суд томонидан белгиланган миқдорда ва шаклда жойлаштирилмаса.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
2. Мазкур модда мақсадларида учинчи томон молиялаштируви дебў, унга кўра низодаги томон бўлмаган шахс ҳакамлик муҳокамаси натижасидан иқтисодий манфаатдор бўлган ҳолда, даъволарни ёки ҳимояни молиялаштириш бўйича келишувни англатади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
3. Қуйидагилар ушбу модда мақсадлари учун учинчи томондан молиялаштиришни назарда тутмайди:
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
а. компаниялар гуруҳи доирасида компаниялараро молиялаштириш;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
б. бир томон ва унинг адвокати ўртасидаги тўлов келишувлари; ёки
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
с. билвосита фоизлар, масалан, банк тарафга арбитраж муҳокамасини молиялаштириш учун эмас, балки унинг доимий фаолияти давомида кредит берган бўлса.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
4. Мазкур модданинг бузилиши низонинг тугатилишига олиб келади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
27-модда
Битимга ўзгартиришлар киритиш
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Мазкур Битим Томонларнинг ўзаро розилиги билан ноталар алмашиш ёки ўзгартиришлар киритиш тўғрисидаги битимни имзолаш йўли билан ўзгартирилиши мумкин. Ўзгартириш ушбу Битимнинг 28-моддасида назарда тутилган кучга кириш тартиби бажарилгандан сўнг кучга киради.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
28-модда
Кучга кириши
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Томонлар мазкур Битимнинг кучга кириши учун зарур бўлган ўз ички ҳуқуқий тартиб-таомилларини бажарилганлиги тўғрисида бир-бирларини ёзма равишда хабардор қиладилар. Мазкур Битим сўнгги хабарнома олинган санадан ўттиз (30) кун ўтгач кучга киради.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
29-модда
Амал қилиш муддати ва тугатилиши
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
1. Мазкур Битим ўн (10) йил муддатга амал қилади. Томонлардан бири ушбу Битимнинг амал қилиш муддати тугашидан камида 6 (олти) ой олдин унинг амал қилишини тугатиш ҳақида хабар бериши мумкин. Башарти бундай огоҳлантириш бўлмаса, ушбу Битим Томонлардан бири бошқа Томонни ушбу Битимнинг амал қилишини тугатиш нияти тўғрисида ёзма равишда хабардор қилмагунча номаълум муддат давомида амал қилишда давом этади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
2. Бир Томон мазкур Битимнинг амал қилишини тугатиш тўғрисида бошқа Томонга дипломатик каналлар орқали ёзма хабарнома юбориш йўли билан тугатиши мумкин. Тугатиш Томонлар келишиб олган кундан бошлаб, башарти Томонлар келишувга эриша олмасалар, тугатиши тўғрисидаги хабарнома топширилган санадан олти (6) ой ўтгач кучга киради.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
3. Мазкур Битимнинг амал қилишини тугатиш санасига қадар амалга оширилган ва унинг таъсир доирасига кирадиган инвестицияларга нисбатан ушбу Битимнинг бошқа барча бандлари қоидалари унинг амал қилишини тугатиш санасидан кейин уч (3) йил давомида ўз кучини сақлаб қолади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
30-модда
Битимни даврий кўриб чиқиш
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
1. Томонлар мазкур Битим кучга киргандан сўнг, ҳар беш (5) йилда унинг бажарилиши ва самарадорлигини, шу жумладан Томонлар ўртасидаги инвестициялар даражасини кўриб чиқиш учун маслаҳатлашувлар чақирадилар ёки ўтказадилар.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
2. Томонлар мазкур Битимнинг самарадорлигини ошириш бўйича қўшма чора-тадбирлар кўришлари мумкин.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Тошкент шаҳрида, 2025 йил 28 октябрда, икки асл нусхада, ҳар бири ўзбек, серб ва инглиз тилларида тузилди, бунда ҳар иккала матн бир хил кучга эга. Мазкур Битим қоидаларини талқин қилишда келишмовчиликлар юзага келган тақдирда, инглиз тилидаги матн устувор ҳисобланади.

(имзолар)