Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Ижтимоий ҳимоя миллий агентлиги директорининг
буйруғи
«Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Ижтимоий ҳимоя миллий агентлиги тизимидаги тиббий-ижтимоий муассасаларда қўшимча ва ёрдамчи функцияларни аутсорсинг шартларида ташкил этиш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида»ги буйруқ, шунингдек унга ўзгартиришни ўз кучини йўқотган деб топиш ҳақида
[Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги томонидан 2026 йил 3 апрелда рўйхатдан ўтказилди, рўйхат рақами 3367-2]
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2023 йил 1 июндаги ПФ-82-сон «Аҳолига сифатли ижтимоий хизмат ва ёрдам кўрсатиш ҳамда унинг самарали назорат тизимини йўлга қўйиш бўйича комплекс чора-тадбирлар тўғрисида»ги Фармонига мувофиқ буюраман:
1. Айрим идоравий норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар иловага мувофиқ ўз кучини йўқотган деб топилсин.
2. Мазкур буйруқ Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт ва молия вазирлиги, Соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳамда Савдо-саноат палатаси билан келишилган.
3. Ушбу буйруқ расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.
Директор М. ОЛЛОЁРОВ
Тошкент ш.,
2026 йил 19 март,
2026/3-сон
Келишилди:
Иқтисодиёт ва молия вазири Д. КУЧКАРОВ
2026 йил 12 март
Соғлиқни сақлаш вазири А. ХУДАЯРОВ
2026 йил 4 март
Савдо-саноат палатаси раиси Д. ВАХАБОВ
2026 йил 25 февраль
Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Ижтимоий ҳимоя миллий агентлиги директорининг 2026 йил 19 мартдаги 2026/3-сон буйруғига
ИЛОВА
ИЛОВА
Ўз кучини йўқотган деб топилаётган идоравий норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар
РЎЙХАТИ
1. Ўзбекистон Республикаси Тиббий-ижтимоий хизматларни ривожлантириш агентлиги директорининг 2022 йил 7 майдаги 76-ИЧ-сон «Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Ижтимоий ҳимоя миллий агентлиги тизимидаги тиббий-ижтимоий муассасаларда қўшимча ва ёрдамчи функцияларни аутсорсинг шартларида ташкил этиш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида»ги буйруғи (рўйхат рақами 3367, 2022 йил 10 май) (Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 10.05.2022 й., 10/22/3367/0403-сон).
2. Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Ижтимоий ҳимоя миллий агентлиги директорининг 2024 йил 22 июлдаги 22024/2-сон «Ўзбекистон Республикаси Тиббий-ижтимоий хизматларни ривожлантириш агентлиги тизимидаги тиббий-ижтимоий муассасаларда қўшимча ва ёрдамчи функцияларни аутсорсинг шартларида ташкил этиш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида»ги буйруққа ўзгартиришлар киритиш тўғрисида»ги буйруғи (рўйхат рақами 3367-1, 2024 йил 19 август) (Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 21.08.2024 й., 10/24/3367-1/0638-сон).
(Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 04.04.2026 й., 10/26/3367-2/0309-сон)