Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирининг
буйруғи
Автомототранспорт воситаларида амалий машғулотларни ва имтиҳонларни ўтказишга мўлжалланган ўқув автодромига қўйиладиган талабларга ўзгартиришлар киритиш тўғрисида
[Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги томонидан 2026 йил 26 январда рўйхатдан ўтказилди, рўйхат рақами 3494-1]
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2025 йил 25 октябрдаги 676-сон «Транспорт воситаларини бошқариш тизимини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги қарорига мувофиқ буюраман:
1. Ўзбекистон Республикаси ички ишлар вазирининг 2024 йил 18 январдаги 27-сон буйруғи (рўйхат рақами 3494, 2024 йил 1 февраль) (Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 03.02.2024 й., 10/24/3494/0090-сон) билан тасдиқланган Автомототранспорт воситаларида амалий машғулотларни ва имтиҳонларни ўтказишга мўлжалланган ўқув автодромига қўйиладиган талабларга иловага мувофиқ ўзгартиришлар киритилсин.
2. Ушбу буйруқ Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Тадбиркорлик субъектларининг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш бўйича вакил, Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги, Транспорт вазирлиги, Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги вазирлиги, Фавқулодда вазиятлар вазирлиги, Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси ва Ўзбекистон мудофаасига кўмаклашувчи «Ватанпарвар» ташкилоти Марказий Кенгаши билан келишилган.
3. Мазкур буйруқ расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.
Вазир А. ТАШПУЛАТОВ
Тошкент ш.,
2026 йил 20 январь,
22-сон
Келишилди:
Ўзбекистон мудофаасига кўмаклашувчи «Ватанпарвар» ташкилоти Марказий кенгаши раиси Х. БАТИРОВ
2026 йил 9 январь
Тадбиркорлик субъектларининг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш бўйича вакил ўринбосари Ж. УРУНОВ
2025 йил 24 декабрь
Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги вазири Ш. ХИДОЯТОВ
2025 йил 20 декабрь
Транспорт вазири И. МАХКАМОВ
2025 йил 19 декабрь
Фавқулодда вазиятлар вазири Б. КУДРАТХОДЖАЕВ
2025 йил 18 декабрь
Олий таълим, фан ва инновациялар вазири К. ШАРИПОВ
2025 йил 16 декабрь
Савдо-саноат палатаси раиси Д. ВАХАБОВ
2025 йил 16 декабрь
Ўзбекистон Республикаси ички ишлар вазирининг 2026 йил 20 январдаги 22-сон буйруғига
ИЛОВА
ИЛОВА
Автомототранспорт воситаларида амалий машғулотларни ва имтиҳонларни ўтказишга мўлжалланган ўқув автодромига қўйиладиган талабларга киритилаётган ўзгартиришлар
1. 3-банднинг иккинчи хатбошиси ҳамда 5-банднинг иккинчи ва саккизинчи хатбошиларидаги ««А» тоифа» деган сўзлар ««А» ва «А1» тоифалари» деган сўзлар билан алмаштирилсин.
2. 1-илованинг номи, 4-илованинг 1-боби номи ва 1-бандидаги ««А» тоифа» деган сўзлар ««А» ва «А1» тоифалари» деган сўзлар билан алмаштирилсин.
(Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 27.01.2026 й., 10/26/3494-1/0080-сон)