Ўзбекистон Республикаси адлия вазирининг
буйруғи
«Давлат хизматлари ягона реестрини тасдиқлаш тўғрисида»ги буйруқ, шунингдек унга ўзгартириш ва қўшимчаларни ўз кучини йўқотган деб топиш ҳақида
[Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги томонидан 2025 йил 30 декабрда рўйхатдан ўтказилди, рўйхат рақами 3467-7]
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2025 йил 8 сентябрдаги ПФ-157-сон «Давлат хизматларини кўрсатиш тизимини такомиллаштириш ҳамда соҳада бюрократик тартиботларни тубдан қисқартиришга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида»ги Фармонига мувофиқ буюраман:
1. Айрим идоравий норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар иловага мувофиқ ўз кучини йўқотган деб топилсин.
2. Мазкур буйруқ 2026 йил 1 январдан эътиборан кучга киради.
Вазир А. ТАШКУЛОВ
Тошкент ш.,
2025 йил 29 декабрь,
29-мҳ-сон
Ўзбекистон Республикаси адлия вазирининг 2025 йил 29 декабрдаги 29-мҳ-сон буйруғига
ИЛОВА
ИЛОВА
Ўз кучини йўқотган деб топилаётган идоравий норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар
РЎЙХАТИ
1. Ўзбекистон Республикаси адлия вазирининг 2023 йил 27 октябрдаги 14-мҳ-сон «Давлат хизматлари ягона реестрини тасдиқлаш тўғрисида»ги буйруғи (рўйхат рақами 3467, 2023 йил 27 октябрь) (Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 30.10.2023 й.,10/23/3467/0806-сон).
2. Ўзбекистон Республикаси адлия вазирининг 2024 йил 24 апрелдаги 9-мҳ-сон«Давлат хизматлари ягона реестрига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида»ги буйруғи (рўйхат рақами 3467-1, 2024 йил 24 апрель) (Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 26.04.2024 й., 10/24/3467-1/0301-сон).
3. Ўзбекистон Республикаси адлия вазирининг 2024 йил 25 декабрдаги 32-мҳ-сон«Давлат хизматлари ягона реестрига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида»ги буйруғи (рўйхат рақами 3467-2, 2024 йил 26 декабрь) (Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 27.12.2024 й., 10/24/3467-2/1072-сон).
4. Ўзбекистон Республикаси адлия вазирининг 2025 йил 4 мартдаги 5-мҳ-сон «Давлат хизматлари ягона реестрига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида»ги буйруғи (рўйхат рақами 3467-3, 2025 йил 5 март) (Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 07.03.2025 й., 10/25/3467-3/0221-сон).
5. Ўзбекистон Республикаси адлия вазирининг 2025 йил 26 майдаги 15-мҳ-сон«Давлат хизматлари ягона реестрига қўшимча ва ўзгартиришлар киритиш тўғрисида»ги буйруғи (рўйхат рақами 3467-4, 2025 йил 28 май) (Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 29.05.2025 й., 10/25/3467-4/0481-сон).
6. Ўзбекистон Республикаси адлия вазирининг 2025 йил 26 августдаги 21-мҳ-сон«Давлат хизматлари ягона реестрига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида»ги буйруғи (рўйхат рақами 3467-5, 2025 йил 26 август) (Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 28.08.2025 й., 10/25/3467-5/0783-сон).
7. Ўзбекистон Республикаси адлия вазирининг 2025 йил 5 ноябрдаги 24-мҳ-сон«Давлат хизматлари ягона реестрига қўшимча ва ўзгартиришлар киритиш тўғрисида»ги буйруғи (рўйхат рақами 3467-6, 2025 йил 11 ноябрь) (Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 12.11.2025 й., 10/25/3467-6/1042-сон).
(Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 31.12.2025 й., 10/25/3467-7/1250-сон)