Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт ва молия вазирининг
БУЙРУҒИ
Ички аудит миллий стандартларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида
[Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги томонидан 2025 йил 30 декабрда рўйхатдан ўтказилди, рўйхат рақами 3394-1]
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2025 йил 16 июлдаги 446-сон «2025 — 2027 йилларда республика ва маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органларида ички назорат тизимини янада такомиллаштириш концепциясини тасдиқлаш тўғрисида»ги қарорига мувофиқ буюраман:
1. Ўзбекистон Республикаси молия вазирининг 2022 йил 3 октябрдаги 52-сон буйруғи (рўйхат рақами 3394, 2022 йил 24 октябрь) (Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 24.10.2022 й., 10/22/3394/0957-сон) билан тасдиқланган Ички аудит миллий стандартларига иловага мувофиқ ўзгартириш ва қўшимчалар киритилсин.
2. Мазкур буйруқ Ўзбекистон Республикасининг Ҳисоб палатаси билан келишилган.
3. Мазкур буйруқ расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.
Вазир Д. КУЧКАРОВ
Тошкент ш.,
2025 йил 22 декабрь,
315-сон
Келишилди:
Ҳисоб палатаси раиснинг биринчи ўринбосари М. АБДУЛЛАЕВ
2025 йил 17 декабрь
Ўзбекистон Республикаси иқтисодиёт ва молия вазирининг 2025 йил 22 декабрдаги 315-сон буйруғига
ИЛОВА
ИЛОВА
Ички аудит миллий стандартларига киритилаётган ўзгартириш ва қўшимчалар
1. Муқаддимадаги «вазирлик ва идораларнинг» деган сўзлар «давлат органлари ва ташкилотларининг» деган сўзлар билан алмаштирилсин.
2. 1-бандда:
қуйидаги мазмундаги иккинчи хатбоши билан тўлдирилсин:
«бюджет тўғрисидаги қонунчилик бузилиши ҳолатларининг олдини олиш — давлат органлари ва ташкилотларида молиявий операциялар бажарилгунига қадар ҳамда бажарилиши жараёнида молиявий хато ва камчиликларни аниқлаш ва олдини олиш жараёни;»;
иккинчи — ўн тўртинчи хатбошилар тегишли равишда учинчи — ўн бешинчи хатбошилар деб ҳисоблансин;
учинчи хатбоши қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«давлат органлари ва ташкилотлари — ички аудит хизмати ташкил этилган республика ижро этувчи ҳокимият органлари, давлат мақсадли жамғармалари, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳри ҳокимликлари ҳамда бошқа бюджет ташкилотлари;»;
олтинчи ва еттинчи хатбошилар қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«ички аудит объекти — ички аудит тадбири амалга оширилиши назарда тутилган давлат органлари ва ташкилотларининг тегишинча марказий аппарати ва бошқарув аппарати таркибий бўлинмалари, тизим ташкилотлари ҳамда тасарруфидаги бюджет ташкилотлари;
ички аудит фаолияти — давлат органлари ва ташкилотларида бюджет интизомини мустаҳкамлаш, бюджет тўғрисидаги қонунчилик бузилиши ҳолатларининг олдини олиш, бюджет тизими бюджетлари ҳамда қонунчилик ҳужжатлари билан тақиқланмаган бошқа манбалардан фойдаланиш натижадорлигини баҳолаш, ички назорат ва хавфларни бошқариш тизимлари самарадорлигини ўрганишга қаратилган мустақил фаолият;»;
ўн биринчи хатбошидаги «вазирлик ва идора» деган сўзлар «давлат органи ва ташкилоти» деган сўзлар билан алмаштирилсин;
ўн иккинчи хатбошидаги «вазирлик ва идораларда» деган сўзлар «давлат органлари ва ташкилотларида» деган сўзлар билан алмаштирилсин;
ўн учинчи хатбошидаги «вазирлик ва идорани» деган сўзлар «давлат органи ва ташкилотини» деган сўзлар билан алмаштирилсин;
ўн тўртинчи хатбошидаги «вазирлик ва идораларнинг» деган сўзлар «давлат органлари ва ташкилотларининг» деган сўзлар билан алмаштирилсин.
3. 9-банддаги «вазирлик ва идоранинг» ҳамда «вазирлик ва идора» деган сўзлар тегишли равишда «давлат органи ва ташкилотининг» ҳамда «давлат органи ва ташкилоти» деган сўзлар билан алмаштирилсин.
4. 11-банднинг биринчи хатбошиси ҳамда 56-банддаги «Вазирлик ва идора» деган сўзлар «Давлат органи ва ташкилоти» деган сўзлар билан алмаштирилсин.
5. 12-бандда:
иккинчи хатбошидаги «вазирлик ва идоранинг» деган сўзлар «давлат органи ва ташкилотининг» деган сўзлар билан алмаштирилсин;
учинчи хатбошидаги «вазирлик ёки идора» деган сўзлар «давлат органи ёки ташкилоти» деган сўзлар билан алмаштирилсин;
тўртинчи хатбошидаги «вазирлик ва идора» деган сўзлар «давлат органи ва ташкилоти» деган сўзлар билан алмаштирилсин.
6. 13-банднинг учинчи ва тўртинчи хатбошилари, 19, 28, 30, 46, 55 ва 58-бандлардаги «вазирлик ва идора» деган сўзлар «давлат органи ва ташкилоти» деган сўзлар билан алмаштирилсин.
7. 14-бандда:
иккинчи хатбоши қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«ички аудит объекти молиявий фаолияти, ички назорат тизими ва хавфларни бошқариш жараёнига тааллуқли бўлган маълумотларнинг мавжудлиги ҳамда ишончлилигини баҳолаш;»;
тўртинчи хатбоши қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«ички аудит объектида бюджет интизомига амал қилинишини, молиявий бошқарув, ички назорат тизими ва хавфларни бошқариш жараёнларининг самарадорлигини ўрганиш;»;
олтинчи хатбошидаги «молиявий фаолиятини такомиллаштириш» деган сўзлар «молиявий фаолияти ва ички назорат тизимини такомиллаштириш» деган сўзлар билан алмаштирилсин.
8. 24-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«24. Ташқи баҳолаш Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт ва молия вазирлиги томонидан мазкур Стандарт ва Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2023 йил 14 августдаги 377-сон қарори билан тасдиқланган Давлат органлари ва ташкилотларининг ички аудит хизматлари фаолиятини баҳолаш тартиби тўғрисидаги низомга мувофиқ амалга оширилади.».
9. 25 ва 26-бандлар қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«25. Ички аудит хизмати томонидан бир календар йил давомида ўтказиладиган ички аудит тадбирларини аниқлаш мақсадида ички аудит йиллик режаси лойиҳаси Давлат молиявий назорат органлари ва ички аудит хизматлари томонидан Ўзбекистон Республикаси Ҳисоб палатасининг «Давлат аудити» дастурий комплексидан фойдаланиш тартиби тўғрисидаги низомга (рўйхат рақами 3704, 2025 йил 12 ноябрь) мувофиқ «Давлат аудити» дастурий комплексида шакллантирилади, келишилади ва тасдиқланади.
26. Ички аудит йиллик режаси хавф таҳлили асосида ҳамда ички аудит хизматида мавжуд вақт ва инсон ресурсларини ҳисобга олган ҳолда шакллантирилади ва Ўзбекистон Республикасининг Ҳисоб палатасига келишиш учун юборилади.».
10. 29-банд қуйидаги мазмундаги хатбоши билан тўлдирилсин:
«Бунда ички аудит хизмати томонидан ички аудит йиллик режасига киритилган ички аудит объектларида ички аудит тадбирлари ўтказилиши мажбурий ҳисобланади.».
11. 32-банднинг иккинчи хатбошиси қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«Бунда, хабарнома ички аудит объектига ички аудит тадбири бошланишидан беш иш куни (режадан ташқари ўтказиладиган ички аудит тадбири бошланишидан бир иш куни) аввал юборилади.».
12. 36-бандда:
учинчи хатбошиси қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«бюджет тўғрисидаги қонунчилик бузилиши ҳолатларининг олдини олишни амалга ошириш;»;
қуйидаги мазмундаги хатбоши билан тўлдирилсин:
«давлат органлари ва ташкилотларининг тизимидаги бюджет ҳисобидан молиялаштирилмайдиган нобюджет муассаса ҳамда ташкилотларнинг молиявий-хўжалик фаолияти устидан назоратни амалга ошириш.».
13. 37-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«37. Ички аудит тадбирини ўтказиш гуруҳи (ички аудит хизмати ходими) ушбу Стандарт ва Ички аудит тадбирларини ўтказиш қўлланмасига (рўйхат рақами 3406, 2022 йил 27 декабрь) мувофиқ ички аудит объектида ички аудит тадбирларини ўтказиш учун билим ва кўникмаларга эга бўлиши лозим.
Бунда ички аудит тадбирини ўтказиш гуруҳи томонидан махсус касбий билимларни талаб этадиган масалаларни кўриб чиқиш учун давлат органлари ва ташкилотларининг тузилмасидаги мутахассислар жалб этилиши мумкин.».
14. 41 ва 51-бандлардаги «вазирлик ёки идора» деган сўзлар «давлат органи ёки ташкилоти» деган сўзлар билан алмаштирилсин.
15. 57-банддаги «вазирлик ва идораларнинг» ҳамда «вазирлик ва идора» деган сўзлар тегишли равишда «давлат органлари ва ташкилотларининг» ҳамда «давлат органи ва ташкилоти» деган сўзлар билан алмаштирилсин.
16. 59-бандда:
еттинчи хатбошидаги «вазирлик ёки идора» деган сўзлар «давлат органи ёки ташкилоти» деган сўзлар билан алмаштирилсин;
саккизинчи хатбошидаги «вазирлик» деган сўз «давлат органи ва ташкилоти» деган сўзлар билан алмаштирилсин;
тўққизинчи хатбошидаги «вазирлик ва идора» деган сўзлар «давлат органи ва ташкилоти» деган сўзлар билан алмаштирилсин.
(Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 30.12.2025 й., 10/25/3394-1/1245-сон)