06.12.2025 йилда рўйхатдан ўтган, рўйхат рақами 3720
ONLINE TRANSLATE
Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирининг буйруғи, 06.12.2025 йилда рўйхатдан ўтган, рўйхат рақами 3720
Дата вступления в силу
09.12.2025
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ СОҒЛИҚНИ САҚЛАШ ВАЗИРИНИНГ
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
БУЙРУҒИ
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Мажбурий даволаш учун мўлжалланган наркология муассасаларида даволаш жараёнини ташкил этиш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
[Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги томонидан 2025 йил 6 декабрда рўйхатдан ўтказилди, рўйхат рақами 3720]
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Ўзбекистон Республикасининг «Наркологик касалликлар профилактикаси ва уларни даволаш тўғрисида»ги Қонуни ва Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2025 йил 8 сентябрдаги ПФ-161-сон «Ислоҳотларни ҳуқуқий жиҳатдан таъминлаш самарадорлигини ошириш ҳамда ижтимоий муносабатларни тартибга солишда вазирлик ва идораларнинг масъулияти ва ташаббускорлигини кучайтириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги Фармонига мувофиқ буюраман:
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
1. Мажбурий даволаш учун мўлжалланган наркология муассасаларида даволаш жараёнини ташкил этиш тартиби тўғрисидаги низом иловага мувофиқ тасдиқлансин.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
2. Мазкур буйруқ Ўзбекистон Республикаси Олий суди ва Ички ишлар вазирлиги билан келишилган.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
3. Ушбу буйруқ расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Вазир А. ХУДАЯРОВ
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Тошкент ш.,
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
2025 йил 26 ноябрь,
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
22-сон
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Келишилди:
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Ички ишлар вазири А. ТАШПУЛАТОВ
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
2025 йил 25 ноябрь
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Олий суд раиси Б. ИСЛАМОВ
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
2025 йил 17 ноябрь
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Ўзбекистон Республикаси соғлиқни сақлаш вазирининг 2025 йил 26 ноябрдаги 22-сон буйруғига
ИЛОВА
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Мажбурий даволаш учун мўлжалланган наркология муассасаларида даволаш жараёнини ташкил этиш тартиби тўғрисидаги
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
НИЗОМ
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Мазкур Низом наркологик касалликка чалинган шахсларни (бундан буён матнда наркологик беморлар деб юритилади) суднинг қарори асосида мажбурий даволаш учун мўлжалланган наркология муассасаларида (бундан буён матнда наркология муассасалари деб юритилади) даволаш жараёнини ташкил этиш тартибини белгилайди.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
1-боб. Умумий қоидалар
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
1. Ушбу Низомда қуйидаги асосий тушунчалардан фойдаланилади:
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
мажбурий даволаш — наркологик беморларга нисбатан суднинг қарори асосида наркология муассасаларида кўрсатиладиган наркологик ёрдам тури;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
наркологик касаллик (сурункали алкоголизм, гиёҳвандлик, заҳарвандлик) — психоактив моддаларга патологик ружу қўйиш, улардан сурункали заҳарланишнинг психосоматик (руҳий ва жисмоний) ҳамда ижтимоий оқибатлари билан тавсифланадиган сурункали касаллик;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
наркологик беморлар — ўзига нарколог шифокор томонидан наркологик касаллик ташхиси қўйилган шахслар;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
наркология муассасалари — Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги тизимидаги тузилмасида мажбурий даволаш учун бўлим ташкил этилган наркология муассасалари ёки мажбурий даволаш учун мўлжалланган наркология шифохоналари.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
2. Наркологик беморларга наркология муассасаларида алкоголли ичимликлар, гиёҳвандлик воситалари, психотроп моддалар, прекурсорлар ҳамда дорилик хусусиятига эга бўлмаган, келиб чиқиши синтетик ёки табиий, гиёҳвандлик воситаларга ўхшаш руҳиятга фаол таъсир этувчи бошқа моддаларни истеъмол қилиш тақиқланади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
3. Наркологик беморлар томонидан тиббиёт ходимлари кўрсатмаларининг бажарилишини таъминлаш, уларнинг наркология муассасаларидан ўзбошимчалик билан чиқиб кетишини ҳамда улар томонидан ҳуқуқбузарликлар содир этилишини олдини олиш мақсадида Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги ҳузуридаги Қўриқлаш департаменти ходимлари (бундан буён матнда қўриқлаш ходимлари деб юритилади) томонидан доимий назорат ўрнатилади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
2-боб. Наркологик беморларни наркология муассасаларига олиб келиш ва қабул қилиш
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
4. Ички ишлар органлари ходимлари томонидан наркологик беморлар наркология муассасаларига суднинг ушбу беморларни мажбурий даволашга юбориш тўғрисидаги қарори асосида олиб келинади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
5. Наркологик беморларни наркология муассасаларига олиб келишдан олдин ички ишлар органлари ходимлари уларда ўзига ёки бошқа фуқароларга тан жароҳатлари етказиши мумкин бўлган совуқ қурол, шунингдек совуқ қурол сифатида фойдаланилиши мумкин бўлган ашёлар, алкоголли ичимликлар, гиёҳвандлик воситалар, психотроп моддалар, прекурсорлар ҳамда дорилик хусусиятига эга бўлмаган, келиб чиқиши синтетик ёки табиий, гиёҳвандлик воситаларга ўхшаш руҳиятга фаол таъсир этувчи бошқа моддаларнинг йўқлигига ишонч ҳосил қилишлари керак.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
6. Наркологик беморларнинг ёнида мазкур Низомнинг 5-бандида кўрсатилган ашёлар, моддалар ва маҳсулотлар аниқланган тақдирда, улар ички ишлар органлари ходими томонидан олиб қўйилади ва шу куннинг ўзида сақлаш, топшириш ёки йўқ қилиш масалаларини ҳал этиш учун ҳудудий туман (шаҳар) ички ишлар бошқармасига (бўлимига) топширилади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
7. Наркология муассасасига олиб келинган наркологик бемор ушбу муассасанинг нарколог шифокори томонидан суднинг наркологик беморни мажбурий даволашга юбориш тўғрисидаги қарори билан танишгандан кейин қабул қилинади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
8. Наркология муассасасида даволанишда бўлган наркологик бемор наркология муассасасининг ички тартиб-қоидаларига риоя этиши шарт.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
3-боб. Наркологик беморларни наркология муассасаларида мажбурий даволаш ва уларни наркология муассасаларидан чиқариш
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
9. Наркологик беморларни мажбурий даволашнинг асосий мақсади уларда турғун ремиссияни шакллантириш, шу орқали уларнинг ижтимоий мақомини тиклаш, ижтимоий реадаптацияси ҳамда жамиятга реинтеграциясини таъминлашдан иборатдир.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
10. Наркологик беморлар наркология муассасасига қабул қилинган кундан эътиборан беш кунлик муддатда мажбурий даволашнинг давомийлиги наркология муассасасининг раҳбари ҳамда икки нафар нарколог шифокор таркибидан иборат бўлган тиббий комиссия томонидан клиник-ташхис қўйиш стандартлари ва даволаш баённомаларидан келиб чиққан ҳолда белгиланади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Бунда наркологик беморларни мажбурий даволаш давомийлиги ўн саккиз ойдан кўп бўлиши мумкин эмас.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
11. Наркологик беморларни наркология муассасасида мажбурий даволаш нарколог шифокорлар томонидан клиник-ташхис қўйиш стандартлари ва даволаш баённомалари асосида амалга оширилади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
12. Наркологик беморларда мазкур Низомнинг иловасида келтирилган тиббий қарши кўрсатмалар аниқланган тақдирда, наркология муассасаси томонидан уларни мажбурий даволаш рад этилади ёки мажбурий даволаш муддати кечиктирилади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Наркологик беморларда рад этиш ёки муддатини кечиктириш учун асос бўлган тиббий қарши кўрсатмалар бартараф этилганда уларни наркология муассасаси томонидан мажбурий даволаш тўлиқ ҳажмда кўрсатилиши мумкин.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
13. Наркологик беморлар наркология муассасасини ўзбошимчалик билан тарк этган ҳолларда ушбу муассасанинг қўриқлаш ходими зудлик билан бу ҳақида ҳудудий туман (шаҳар) ички ишлар бошқармасига (бўлимига) хабар беради.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Туман (шаҳар) ички ишлар бошқармаси (бўлими) наркология муассасасини ўзбошимчалик билан тарк этган наркологик беморларни наркология муассасасига қайтариш чораларини кўради.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
14. Наркологик беморлар наркология муассасасини ўзбошимчалик билан тарк этган даври мажбурий даволаниш муддатига қўшиб ҳисобланмайди.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
15. Наркологик беморлар наркология муассасасидан қуйидаги сабабларга кўра чиқарилади:
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
мажбурий даволаш муддати тугагач ва наркологик бемор соғлиғининг клиник ҳолатини ҳисобга олган ҳолда;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
мажбурий даволашни ўтказишга тўсқинлик қиладиган қўшимча оғир касалликлар аниқланганда.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
16. Наркология муассасасининг маъмурияти наркологик беморнинг чиқарилишидан ўн кун олдин ички ишлар органларини, меҳнат органини, яшаш жойидаги наркология муассасасини чиқариб юборилаётган наркологик беморнинг маиший шароитларини яхшилашга ҳамда уни ишга жойлаштиришга кўмаклашиш ва у устидан кузатувни таъминлаш учун хабардор қилади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
17. Наркология муассасасидан чиқарилган наркологик беморга ундан олиб қўйилган ҳужжатлар, пул маблағлари, моддий қимматликлар ва ашёлар қайтариб берилади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
4-боб. Якуний қоида
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
18. Мазкур Низомнинг талаблари бузилишида айбдор бўлган шахслар қонунчилик ҳужжатларига мувофиқ жавобгар бўлади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Мажбурий даволаш учун мўлжалланган наркология муассасаларида даволаш жараёнини ташкил этиш тартиби тўғрисидаги низомга
ИЛОВА
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Наркологик касалликка чалинган шахсда мажбурий даволашни рад этиш ёки муддатини кечиктириш учун асос бўлган тиббий қарши кўрсатмалар
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
РЎЙХАТИ
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа

Т/р

Тиббий қарши кўрсатмалар

1-боб. Мажбурий даволашни рад этиш учун асос бўлган тиббий қарши кўрсатмалар

1.

Шизофрения (касалликнинг барча ёмон сифатли шакллари, шунингдек шахснинг чуқур нуқсонланишига олиб келувчи узлуксиз ёки хуружли-прогредиэнт кечувчи турлари)

2.

Тез-тез такрорланиб турувчи тутқаноқлар ёки уларга эквивалент бўлган руҳий бузилишлар, деменция даражасигача кучайган чуқур шахс бузилишлари ва эпилептик психозлар билан кечувчи эпилепсия

3.

Ўта кучли симптоматика ёки деменция билан кечувчи инволюцион психозлар

4.

Ўта ифодаланган интеллектуал ривожланиш нуқсони (дебиллик ёки имбесиллик даражасидаги ақлий заифлик)

5.

Биполяр аффектив бузилишларнинг хуруж даврлари

6.

Бош мия ва орқа миянинг қон-томир бузилишлари, инфекция, жароҳат ёки бошқа омиллар натижасида юзага келган органик шикастланишлар оқибатида ҳаракатлар бузилиши ва қўпол координация етишмовчилиги билан кечувчи психозлар ёки деменция

7.

Марказий асаб тизими функцияларининг чуқур бузилишига олиб келувчи турғун ва прогрессив ривожланувчи органик касалликлар (ён томон амиотрофик склерози, прогрессив мушак дистрофияси, атрофик миотония, сирингомиелия)

8.

Ҳаракатсизликка ёки оғир толиқишга олиб келувчи тез-прогрессив кечувчи паркинсон касаллиги (титровчи фалаж)

9.

Умуртқа поғонаси, қовурғалар ва йирик бўғимлар ҳаракати кескин чекланишига олиб келувчи бехтерев касаллиги (анкилозловчи спондилоартрит)

10.

Ёмонсифатли ўсимталар

11.

Қон айланиш етишмовчилигини II-III даражага олиб келган, жигар ва ўпкада тиқилиш ҳамда шишлар билан кечувчи сурункали перикардит

12.

Жарроҳлик йўли билан бартараф этиб бўлмайдиган юрак клапанлари пороклари натижасида юзага келган II-III даражали юрак етишмовчилиги

13.

II-III даражали юрак етишмовчилиги билан кечувчи миокардит ва атеросклеротик кардиосклероз

14.

Тинч ҳолат стенокардияси билан кечувчи сурункали коронар етишмовчилик

15.

II-III даражадаги гипертония касаллиги ва тез-тез такрорланиб турувчи гипертоник кризлар

16.

Ортга қайтмайдиган трофик бузилишлар, некрозлар ёки оёқ-қўллар функцияларининг бузилиши билан кечувчи икки томонлама облитерацияловчи эндартериит ва тромбоангиитлар

17.

II-III даражадаги нафас етишмовчилиги билан кечувчи ўпка касалликлари

18.

II-III даражадаги юрак-ўпка етишмовчилигига олиб келувчи пневмокониозлар

19.

Портал қон айланишининг кучли бузилиши билан кечувчи сурункали актив гепатит ва жигар циррози

20.

Қон касалликлари (агранулоцитоз, лейкозлар, оғир даражадаги анемиялар, гемофилия)

21.

Буйрак функциясининг кескин бузилиши, турғун азотемия, анемия, кўз туби ўзгаришлари ва гипертония билан кечувчи сурункали нефрит, сурункали диффуз гломерулонефрит ёки иккиламчи буришган буйрак

22.

Декомпенсация даражасидаги эндокрин касалликлари

23.

Умуртқа поғонаси, йирик суяклар ва бўғимларнинг прогрессив деструктив туберкулёзи, ички аъзоларнинг амилоидози, буйракларнинг икки томонлама каверноз туберкулёзи

24.

II-III даражадаги юрак-ўпка етишмовчилиги ва ички аъзолар амилоидозига олиб келувчи прогрессив икки томонлама поликаверноз ўпка туберкулёзи

25.

Кўз касалликлари (глаукома, кўрув нервининг прогрессив атрофияси, юқори даражадаги миопия, коррекцияга мойил бўлмаган бир кўзнинг ожизлиги ва иккинчи кўз кўриш қобилиятининг кескин пасайиши)

26.

Ҳомиладор ва эмизикли аёллар, шунингдек касаллик туридан қатъи назар I ва II гуруҳ ногиронлиги бўлган шахслар

27.

60 ёшдан катта эркаклар ва 55 ёшдан катта аёллар

2-боб. Мажбурий даволаш муддатини кечиктириш учун асос бўлган тиббий қарши кўрсатмалар

28.

Келиб чиқиш сабабидан қатъи назар ўткир психозлар, жумладан гиёҳвандлик ёки заҳарвандлик моддаларидан фойдаланиш ҳамда алкоголь абстиненцияси оқибатида юзага келган ва руҳий касалликлар шифохонасида даволанишни талаб этадиган психозлар

29.

Наркологик беморларга шошилинч, ихтисослаштирилган стационар ёрдам кўрсатишни талаб этадиган ёндош касалликлар

(Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 09.12.2025 й., 10/25/3720/1133-сон)