|
Ҳужжат кучини йўқотган " " 22.02.2021
|
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг
қарори
«ЎЗБЕКИСТОН ТЕМИР ЙЎЛЛАРИ» ДАВЛАТ АКЦИЯДОРЛИК КОМПАНИЯСИ ФАОЛИЯТИНИНГ АЙРИМ МАСАЛАЛАРИ ТЎҒРИСИДА
Мазкур қарор Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 22 февралдаги 87-сонли «Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг ўз аҳамиятини йўқотган айрим қарорларини ўз кучини йўқотган деб ҳисоблаш тўғрисида (Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Ўз аҳамиятини йўқотган қонунчилик ҳужжатларини қайта кўриб чиқиш тизимини жорий этиш орқали мамлакатда ишбилармонлик муҳитини яхшилаш чора-тадбирлари тўғрисида» 2020 йил 27 сентябрдаги ПФ-6075-сон Фармони)»ги қарорига асосан ўз кучини йўқотган.
«Ўзбекистон темир йўллари» давлат акциядорлик компанияси тизимида санитария-эпидемиология талабларига риоя қилиш бўйича ишларни яхшилаш, шунингдек унинг фаолиятини такомиллаштириш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
1. Соғлиқни сақлаш вазирлиги ва «Ўзбекистон темир йўллари» давлат-акциядорлик компаниясининг:
Ўзбекистон Республикаси темир йўл транспортида давлат санитария-эпидемиология назорати маркази, унинг йўналиш филиалларини, шунингдек Тошкент темир йўл бўлимининг Карантинли ва ўта хавфли юқумли касалликларнинг олдини олиш марказини «Ўзбекистон темир йўллари» давлат-акциядорлик компанияси таркибига бериш;
Ўзбекистон Республикаси темир йўл транспортида давлат санитария-эпидемиология назорати марказини жойлардаги йўналиш филиаллари билан «Ўзбекистон темир йўллари» давлат-акциядорлик компаниясининг Марказий санитария-эпидемиология станцияси, Тошкент темир йўл бўлимининг Карантинли ва ўта хавфли юқумли касалликларнинг олдини олиш марказини — «Ўзбекистон темир йўллари» давлат акциядорлик компаниясининг Ўлатга қарши йўл станцияси этиб қайта ташкил этиш тўғрисидаги таклифларига розилик берилсин.
«Ўзбекистон темир йўллари» давлат-акциядорлик компанияси ва Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги Адлия вазирлиги билан биргаликда 2006 йил 15 апрелга қадар ушбу бандда кўрсатилган муассасаларнинг асосий фондларини белгиланган тартибда қабул қилиш-топширишни тугалласин.
2. Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги белгиланган тартибда 2006 йил учун Республика бюджетининг харажатлар параметрларига тегишли ўзгартиришлар киритган ҳолда, Ўзбекистон Республикаси темир йўл транспортида давлат санитария-эпидемиология назорати маркази ва унинг йўналиш филиалларини, Тошкент темир йўл бўлимининг Карантинли ва ўта хавфли юқумли касалликларнинг олдини олиш марказини 2006 йил 15 апрелдан бошлаб бюджетдан молиялаштиришни тўхтатсин.
3. Вазирлар Маҳкамасининг «Ўзбекистон темир йўллари» давлат-акционерлик компанияси Уставини, «Ўзбекистон темир йўллари» давлат-акционерлик компанияси ходимлари интизоми тўғрисидаги низомни ва «Ўзбекистон темир йўллари» давлат-акционерлик компанияси шахсий таркибининг формали кийим-боши тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида» 1995 йил 3 июлдаги 249-сон қарори ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.
4. Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг иловага мувофиқ айрим қарорларига ўзгартиришлар киритилсин.
5. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосарлари Н.М. Ханов ҳамда Р.С. Қосимов зиммасига юклансин.
Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири Ш. МИРЗИЁЕВ
Тошкент ш.,
2006 йил 31 март,
53-сон
Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига киритилаётган ўзгартиришлар
1. Вазирлар Маҳкамасининг «Давлат ва хўжалик бошқаруви республика органларининг бошқарув ходимлари сонини мақбуллаштириш ва қисқартириш тўғрисида» 2004 йил 1-сон қарорида:
2-илованинг 36-позициясида:
3-устундаги «4027» ва «1035» рақамлари тегишли равишда «4000» ва «1008» рақамлари билан алмаштирилсин;
6-устундаги «3324» ва «791» рақамлари тегишли равишда «3297» ва «764» рақамлари билан алмаштирилсин;
3-илованинг 17-позициясида:
3-устундаги «2746» ва «2582» рақамлари тегишли равишда «2773» ва «2609» рақамлари билан алмаштирилсин;
6-устундаги «2232» ва «2112» рақамлари тегишли равишда «2259» ва «2139» рақамлари билан алмаштирилсин.
Олдинги таҳрирга қаранг.
(2-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2016 йил 28 октябрдаги 375-сонли қарорига асосан ўз кучини йўқотган)
(Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2006 й., 14-сон, 116-модда)