|
Ҳужжат кучини йўқотган " " 10.04.2025
|
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг
қарори
ЎЗБЕКИСТОН МИЛЛИЙ ТЕЛЕРАДИОКОМПАНИЯСИНИНГ ҲУДУДИЙ БЎЛИНМАЛАРИ ФАОЛИЯТИНИ ТАШКИЛ ЭТИШ ЧОРА-ТАДБИРЛАРИ ТЎҒРИСИДА
Мазкур қарор Ўзбекистан Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2025 йил 8 апрелдаги 211-сонли «Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш, шунингдек, баъзиларини ўз кучини йўқотган деб ҳисоблаш тўғрисида»ги қарорига асосан ўз кучини йўқотган.
Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Ўзбекистон миллий телерадиокомпанияси фаолиятини ташкил этиш бўйича тадбирлар ҳақида» 2005 йил 27 декабрдаги ПҚ–245-сон қарорини бажариш юзасидан ва Ўзбекистон миллий телерадиокомпаниясининг (кейинги ўринларда матнда Ўзбекистон МТРК деб юритилади) ҳудудий бўлинмалари ходимлари сонини мақбуллаштириш, бюджетдан ажратиладиган маблағлардан самарали ва оқилона фойдаланиш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
1. Қуйидагилар:
Ўзбекистон МТРК Қорақалпоғистон Республикаси телерадиокомпаниясининг ташкилий тузилмаси ва ходимлари сони 1-иловага мувофиқ;
Ўзбекистон МТРК вилоятлар телерадиокомпанияларининг намунавий ташкилий тузилмаси ва ходимлари сони 2-иловага мувофиқ тасдиқлансин.
2. Белгилаб қўйилсинки:
Ўзбекистон МТРКнинг ҳудудий бўлинмалари фаолиятини молиялаштириш телерадио кўрсатувлар ва эшиттиришларнинг тасдиқланган ўртача суткалик ҳажмига мувофиқ Ўзбекистон миллий телерадиокомпанияси орқали амалга оширилади;
Ўзбекистон МТРКнинг ҳудудий бўлинмалари меҳнатга ҳақ тўлаш фонди аниқ телерадио маҳсулотлар тайёрлаш учун ижодий ходимларни муддатли шартномалар бўйича жалб этишга йўналтириладиган харажатларни ҳисобга олган ҳолда белгиланади.
3. Ўзбекистон МТРК ва Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлигининг ҳудудий бўлинмалар ҳузурида Ўзбекистон МТРКнинг давлат унитар корхоналари ҳузурида ташкил этиладиган жамғармалар сингари ижодий жамоани, студиялар ва алоҳида ходимларни рағбатлантириш ва тақдирлаш жамғармалари ташкил этиш тўғрисидаги таклифларига розилик берилсин.
4. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари А.Н. Арипов зиммасига юклансин.
Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири Ш. МИРЗИЁЕВ
Тошкент ш.,
2006 йил 14 февраль,
23-сон
Ўзбекистон миллий телерадиокомпанияси Қорақалпоғистон Республикаси телерадиокомпаниясининг ташкилий тузилмаси ва ходимлари сони
Ўзбекистон миллий телерадиокомпанияси вилоятлар телерадиокомпанияларининг намунавий ташкилий тузилмаси ва ходимлари сони
|
|
|
Ходимлар сони, киши | |
|
Ҳаммаси |
шу жумладан, бошқарув ходимлари | ||
| 1 | Андижон вилояти телерадиокомпанияси | 68 | 4 |
| 2 | Бухоро вилояти телерадиокомпанияси | 68 | 4 |
| 3 | Жиззах вилояти телерадиокомпанияси | 59 | 4 |
| 4 | Қашқадарё вилояти телерадиокомпанияси | 66 | 4 |
| 5 | Наманган вилояти телерадиокомпанияси | 88 | 5 |
| 6 | Навоий вилояти телерадиокомпанияси | 59 | 3 |
| 7 | Самарқанд вилояти телерадиокомпанияси | 69 | 4 |
| 8 | Сурхондарё вилояти телерадиокомпанияси | 78 | 7 |
| 9 | Сирдарё вилояти телерадиокомпанияси | 50 | 4 |
| 10 | Хоразм вилояти телерадиокомпанияси | 92 | 6 |
| 11 | Фарғона вилояти телерадиокомпанияси | 83 | 4 |
| | Жами | 780 | 49 |
(Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2006 й., 6-7-сон, 38-модда)