Ҳужжат кучини йўқотган " " 09.07.2011
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ПАРВОЗЛАР ХАВФСИЗЛИГИНИ НАЗОРАТ ҚИЛИШ ДАВЛАТ ИНСПЕКЦИЯСИ БОШЛИҒИНИНГ
БУЙРУҒИ
«ЙЎЛОВЧИЛАР ВА ҚЎЛ ЮКИНИ ҲАВО ТРАНСПОРТИДА ТАШИШ УМУМИЙ ҚОИДАЛАРИ» (ЎЗР АҚ 195) ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИНИНГ АВИАЦИОН ҚОИДАЛАРИНИ ТАСДИҚЛАШ ТЎҒРИСИДА
[Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги томонидан 2005 йил 5 декабрда 1529-сон билан давлат рўйхатидан ўтказилган]
 LexUZ шарҳи
Мазкур буйруқ Ўзбекистон Республикаси Парвозлар хавфсизлигини назорат қилиш давлат инспекцияси бошлиғининг 2011 йил 11 апрелдаги 45-сонли «Ҳаво транспортида йўловчи ва багаж ташиш қоидаларини тасдиқлаш ҳақида»ги буйруғига (рўйхат рақами 2238, 29.06.2011 й.) асосан ўз кучини йўқотган.
Ўзбекистон Республикаси Ҳаво кодексининг 95-моддасига асосан ва меъёрий базани такомиллаштириш мақсадида Дававианазорат томонидан «Ҳаво транспортида йўловчилар ва қўл юкини ташиш умумий қоидалари» (ЎзР АҚ 195) Авиацион қоидалари ишлаб чиқилди, буюраман:
1. «Йўловчилар ва қўл юкини ҳаво транспортида ташиш умумий қоидалари» (ЎзР АҚ 195) Ўзбекистон Республикасининг Авиацион қоидалари иловага* мувофиқ тасдиқлансин.
* Илова рус тилидаги матнда берилган.
2. Мазкур қоидалар Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигида рўйхатга олинган кундан бошлаб ўн кун ўтгач амалга киритилсин.
3. Ишбошқарувчи (Ш.Н. Шамсиева) томонидан девонхона (О.В. Демиденко) билан ҳамкорликда Адлия вазирлигида рўйхатга олинган кундан бошлаб ўн кун ичида Авиацион қоидаларнинг кўпайтирилиб барча эксплуатантлар ва манфаатдор ташкилотлар)га тарқатилиши таъминлансин.
4. Мазкур буйруқ бажарилиши устидан назорат Дававианазоратнинг авиацион хавфсизлик бошқармаси бошлиғи В.А. Рижкин зиммасига юклатилсин.
Парвозлар хавфсизлигини назорат қилиш давлат инспекциси бошлиғи Ҳ. ТРОБОВ
Тошкент ш.,
2005 йил 19 октябрь,
129-сон
(Ўзбекистон Республикаси Қонун ҳужжатлари тўплами, 2005 й., 49-50-сон, 369-модда)