|
Ҳужжат кучини йўқотган " " 02.05.2018
|
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ МАРКАЗИЙ БАНКИ БОШҚАРУВИНИНГ
Қарори
Ўзбекистон Республикаси банкларида пул муомаласига доир ишларни ташкил этиш тўғрисидаги йўриқномани тасдиқлаш тўғрисида
[Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги томонидан 2005 йил 26 октябрда 1518-сон билан давлат рўйхатидан ўтказилган]
Мазкур қарор Ўзбекистон Республикаси Марказий банки Бошқарувининг 2018 йил 24 февралдаги 7/6-сонли «Ўзбекистон Республикасида банклар томонидан пул муомаласига доир ишларни ташкил этиш тўғрисидаги йўриқномани тасдиқлаш тўғрисида»ги қарор, шунингдек унга ўзгартиришларни ўз кучини йўқотган деб топиш тўғрисида»ги қарорига (рўйхат рақами 1518-4, 01.05.2018 й.) асосан ўз кучини йўқотган.
Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Банклардаги депозит ҳисобварақлардан нақд пулдаги тўловларни узлуксиз таъминлаш кафолатлари тўғрисида» 2005 йил 5 августдаги ПҚ–147-сонли қарорига мувофиқ Марказий банк Бошқаруви қарор қилади:
1. Ўзбекистон Республикаси банкларида пул муомаласига доир ишларни ташкил этиш тўғрисидаги йўриқнома (янги таҳрирда) иловага* мувофиқ тасдиқлансин.
*Илова рус тилидаги матнда берилган
2. Ушбу қарорнинг амалга киритилган кундан бошлаб, Марказий банк Бошқарувининг 2002 йил 25 майдаги «Ўзбекистон Республикаси банкларида пул муомаласига доир ишларни ташкил этиш тўғрисида йўриқнома» (янги таҳрирда)ни тасдиқлаш тўғрисида қарори ва унга киритилган 2002 йил 24 августдаги 6-1-сонли 1-қўшимча, 2003 йил 1 мартдаги 6-2-сонли 2-қўшимча, 2003 йил 27 декабрдаги 6-3-сонли 3-қўшимча ва 2004 йил 2 октябрдаги 6-4-сонли 4-қўшимча ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.
3. Мазкур қарор Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигида давлат рўйхатидан ўтказилганидан сўнг, ўн кундан кейин амалга киритилсин.
Марказий банк Бошқаруви раиси Ф. МУЛЛАЖОНОВ
Тошкент ш.,
2005 йил 20 август,
18/1-сон
(Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2005 й., 43-44-сон, 334-модда; 2007 й., 41-42-сон, 421-модда)