Ҳужжат кучини йўқотган " " 22.02.2021
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг
қарори
ЧОРВА ВА СУТНИНГ ХАРИД НАРХЛАРИНИ ТАСДИҚЛАШ ТЎҒРИСИДА
 LexUZ шарҳи
Мазкур қарор Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 22 февралдаги 87-сонли «Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг ўз аҳамиятини йўқотган айрим қарорларини ўз кучини йўқотган деб ҳисоблаш тўғрисида (Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Ўз аҳамиятини йўқотган қонунчилик ҳужжатларини қайта кўриб чиқиш тизимини жорий этиш орқали мамлакатда ишбилармонлик муҳитини яхшилаш чора-тадбирлари тўғрисида» 2020 йил 27 сентябрдаги ПФ-6075-сон Фармони)»ги қарорига асосан ўз кучини йўқотган.
Гўшт ва сутнинг зарур давлат захираларини вужудга келтириш ҳамда республика аҳолисини гўшт-сут маҳсулотлари билан барқарор таъминлаш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
1. 1993 йилнинг 1 декабридан бошлаб чорва ва сутнинг харид нархлари иловага мувофиқ тасдиқлансин.
2. Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги бир ҳафта муддат ичида чорва ва сут янги харид нархларининг прейскурантларини манфаатдор вазирликлар ва идораларга етказсин.
Вазирлар Маҳкамасининг Раиси И. КАРИМОВ
Тошкент ш.,
1993 йил 30 ноябрь,
577-сон
Вазирлар Маҳкамасининг
1993 йил 30 ноябрдаги 577-сон қарорига
И Л О В А
Чорва ва сут харид нархларининг чегараланган
миқдорлари

тоннаси учун минг сўм
‎(ўрта ҳисобда)‎


‎Тирик вазнда ‎‎


‎Сўйилган вазнда ‎

Қорамол, йилқи ва туялар‎

1680‎

3500‎

Чўчқалар‎

2110‎

3500‎

Қўй ва эчкилар‎

1390‎

3500‎

____________‎

Асосий ёғлилик даражаси
‎3,6 % бўлган сут‎


‎250‎