Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг
қарори
Ёқилғи-энергетика соҳасида бозор тамойилларига ўтишда аҳолини ижтимоий қўллаб-қувватлаш чора-тадбирларини амалга ошириш механизмлари тўғрисида
[Кўчирма]
Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Ёқилғи-энергетика соҳасида бозор тамойилларига ўтиш жараёнида аҳолини ижтимоий қўллаб-қувватлаш чора-тадбирлари тўғрисида» 2026 йил 28 октябрдаги ПФ-236-сон Фармони ижросини таъминлаш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
1. Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Ёқилғи-энергетика соҳасида бозор тамойилларига ўтиш жараёнида аҳолини ижтимоий қўллаб-қувватлаш чора-тадбирлари тўғрисида» 2026 йил 28 октябрдаги ПФ-236-сон Фармонига мувофиқ 2026/2027 йилги иситиш мавсумида аҳолининг айрим эҳтиёжманд тоифаларини қўшимча моддий жиҳатдан қўллаб-қувватлаш мақсадида 2026 йил ноябрь ойида 1 миллион сўмдан бир марталик моддий ёрдам ажратилиши белгиланганлиги маълумот учун қабул қилинсин.
2. Аҳолининг айрим эҳтиёжманд тоифаларига бир марталик ёрдам кўрсатиш схемаси 1-иловага мувофиқ тасдиқлансин.
3. Табиий газ таъминоти мавжуд бўлмаган ҳамда етказиб бериш қийин бўлган ҳудудларда истиқомат қилувчи аҳолини иситиш мавсумида рағбатлантириш мақсадида қуйидагилар:
a) Энергетика вазирлиги, «Ҳудудгазтаъминот» АЖ ва «Ҳудудий электр тармоқлари» АЖ ҳар йили иситиш мавсумида табиий газ таъминоти мавжуд бўлмаган ҳамда табиий газ етиб бориши қийин бўлган ҳудудлардаги аҳоли хонадонларининг рўйхатини шакллантириш бўйича Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликларига таклифлар киритилишини;
б) Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари мазкур банднинг «а» кичик бандига мувофиқ тақдим этилган таклифлар асосида табиий газ таъминоти мавжуд бўлмаган ҳамда табиий газ етиб бориши қийин бўлган ҳудудлардаги аҳоли хонадонларининг рўйхатларини тасдиқланишини ва ушбу рўйхатларни «Ҳудудгазтаъминот» АЖ ва «Ҳудудий электр тармоқлари» АЖга тақдим этилишини таъминласин.
4. Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига 2-иловага мувофиқ ўзгартириш ва қўшимчалар киритилсин.
5. Ушбу қарор 2026 йил 1 ноябрдан эътиборан кучга киради.
6. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари — иқтисодиёт ва молия вазири Ж.А. Қўчқоров ҳамда энергетика вазири Ш.Х. Ходжаев зиммасига юклансин.
Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири А. АРИПОВ
Тошкент ш.,
2026 йил 31 октябрь,
601-сон
Вазирлар Маҳкамасининг 2026 йил 31 октябрдаги 601-сон қарорига
1-ИЛОВА
Аҳолининг айрим эҳтиёжманд тоифаларига бир марталик ёрдам кўрсатиш
СХЕМАСИ

Босқичлар

Субъектлар

Тадбирлар

Бажариш муддатлари

  

1-босқич

Ижтимоий ҳимоя миллий агентлиги,

«Инсон» ижтимоий хизматлар маркази

1. Ижтимоий реестрга киритилган оилалар, Ўзгалар парваришига муҳтож бўлган ёлғиз яшовчи ҳамда ёлғиз кексалар ва ногиронлиги бўлган шахслар реестридаги фуқаролар, шунингдек, етим ва ота-она қарамоғидан маҳрум бўлган болалар яшаётган оилаларнинг дастлабки рўйхатларни шакллантиради.

2. Ижтимоий реестрга кирмаган бир марталик моддий ёрдам олувчи оилалар (кейинги ўринларда — моддий ёрдам олувчи оилалар) қўшимча рўйхатини шакллантириш учун шакллантирилган дастлабки рўйхатларни Ўзбекистон маҳаллалари уюшмасининг туман (шаҳар) бўлимлари орқали «маҳалла еттилиги»га етказади.

1 ноябрга қадар

 

2-босқич

«Маҳалла еттилиги»

1. «Маҳалла еттилиги» томонидан қўйидаги қўшимча рўйхатлар шакллантирилади:

а) Ижтимоий реестрга кирмаган моддий ёрдам олувчи оилалар. Бунда:

биринчи навбатда, боқувчисини йўқотган оилалар, аъзолари I ёки II гуруҳ ногиронлиги бўлган шахслардан иборат бўлган оилалар, ногиронлиги бўлган болаларни парваришлаётган оилалар, узоқ муддатли даволанишни талаб этадиган касалликлар билан касалланган шахслар, ўзгалар парваришига муҳтож бўлган шахслар яшовчи оилалар, оила аъзоси миграцияда бўлган оилалар, уч ва ундан ортиқ оила яшайдиган хонадонларда ҳамда газ таъминоти бўлмаган ва марказлаштирилган тартибда иситилмайдиган кўп қаватли уйларда яшовчи оилалар инобатга олинади;

шакллантирилган моддий ёрдам олувчи оилалар сони тегишли туман (шаҳар)даги Ижтимоий реестрга киритилган оилалар сонининг 50 фоизидан ошмаслиги керак.

б) марказлаштирилган иситиш тизимига уланган кўп қаватли уйларда яшовчи оилалар.

10 ноябрга қадар

 

3-босқич

Ўзбекистон маҳаллалари уюшмасининг туман (шаҳар) бўлими

Моддий ёрдам олувчи оилаларнинг қўшимча рўйхатини умумлаштиради ҳамда «Инсон» ижтимоий хизматлар марказига ўрганиб чиқиш учун тақдим этади.

12 ноябрга қадар

 

4-босқич

«Инсон» ижтимоий хизматлар маркази, Ўзбекистон маҳаллалари уюшмасининг туман (шаҳар) бўлимлари

1. Моддий ёрдам олувчи оилаларнинг қўшимча рўйхатини «Ягона миллий ижтимоий ҳимоя» ахборот тизими орқали текшириб чиқади. Бунда:

а) Ижтимоий реестрга киритилмаган оилаларнинг ҳар бир аъзосига тўғри келадиган ўртача ойлик даромади минимал истеъмол харажатларининг 2 баробаридан ошмаслиги;

б) марказлаштирилган иситиш тизимига уланган кўп қаватли уйларда яшовчи оилаларнинг ҳар бир аъзосига тўғри келадиган ўртача ойлик даромади Қорақалпоғистон Республикаси ва вилоятларда минимал истеъмол харажатларининг 2 баробаридан ҳамда Тошкент шаҳрида 3 баробаридан ошмаслиги лозим.

Бунда қўшимча рўйхатдаги оилаларнинг ижтимоий-иқтисодий ҳолати вазирлик ва идораларнинг ахборот тизимларига электрон сўров юбориш орқали олинган маълумотларга асосан ўрганилади ва мос бўлмаган оилалар рўйхатдан чиқарилади.

в) Ҳар бир оила аъзосига тўғри келадиган ўртача ойлик даромади мазкур банднинг «а» ва «б» хатбошисида назарда тутилган мезонлардан ошган айрим эҳтиёжманд оилалар барқарор иш ўринларини яратиш ва аҳоли даромадларини ошириш бўйича туман (шаҳар) штаблари қарори билан киритилиши мумкин.

2. Якуний рўйхатни туман (шаҳар) ҳокимликлари тақдим этади.

15 ноябрга қадар

 

5-босқич

«Инсон» ижтимоий хизматлар маркази

Тақдим этилган қўшимча рўйхат ва Ижтимоий реестрга киритилган оилалар, ўзгалар парваришига муҳтож бўлган ёлғиз яшовчи ҳамда ёлғиз кексалар ва ногиронлиги бўлган шахслар реестридаги фуқаролар, шунингдек, етим ва ота-она қарамоғидан маҳрум бўлган болалар яшаётган оилалардан иборат моддий ёрдам олувчи оилаларнинг умумий рўйхатини шакллантиради.

Бунда якуний рўйхатни шакллантиришда 1 октябрь ҳолатига кўра Ижтимоий реестрда бўлган, шунингдек, 19 ноябрга қадар Ижтимоий реестрга янгидан киритилган оилалар ҳам ҳисобга олинади.

19 ноябрга қадар

 

6-босқич

Ижтимоий ҳимоя миллий агентлиги

1. Моддий ёрдам олувчи оилалар бўйича тўлов рўйхатларини шакллантириб, «Халқ банки» АТ ва «Алоқа банки» АТ (кейинги ўринларда — молиявий агент)га юборади.

2. Моддий ёрдам тўлови учун зарур маблағларни молиявий агентга ўтказиб беради.

20 ноябрга қадар

 

7-босқич

Молиявий агент

Белгиланган тартибда бир марталик моддий ёрдам тўлаб беради.

30 ноябрга қадар

Вазирлар Маҳкамасининг 2026 йил 31 октябрдаги 601-сон қарорига
2-ИЛОВА
Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига киритилаётган ўзгартириш ва қўшимчалар
1. Вазирлар Маҳкамасининг «Ёқилғи-энергетика соҳасида бозор механизмларини жорий этишнинг қўшимча чора-тадбирлари тўғрисида» 2024 йил 16 апрелдаги 204-сон қарорида:
а) 3-банднинг «а» кичик банди қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«а) Ижтимоий реестрга (кейинги ўринларда — Реестр) киритилган, шунингдек, Реестрга киритилмаган, бироқ ижтимоий-иқтисодий ҳолати вазирлик ва идораларнинг ахборот тизимларига электрон сўров юбориш орқали олинган маълумотларга асосан реестрга киритиш мезонларига тўғри келувчи, оиладаги жон бошига тўғри келадиган ўртача ойлик даромади минимал истеъмол харажатларининг 2 баробаригача бўлган оилаларга 2028 йилнинг 1 апрелига қадар электр энергияси ва табиий газ бўйича қуйидаги миқдорлардаги истеъмол учун базавий меъёр доирасидаги ҳамда базавий меъёрдан ошган нархлар ўртасидаги фарқни компенсация (кейинги ўринларда — компенсация) қилиб бериш тартиби жорий этилиши»;
1-позиция қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

«

 

 

 

1.

Электр энергияси:

 

 

иситиш мавсумида:

а) Қорақалпоғистон Республикаси ва Хоразм вилоятида: октябрь — февраль ойлари;

б) бошқа ҳудудларда: ноябрь — февраль ойлари.

 

 

газлашган ҳудудларда

кВт соат

200

табиий газ таъминоти мавжуд бўлмаган ҳамда табиий газ етиб бориши қийин бўлган ҳудудларда

кВт соат

350

бошқа мавсумда:

а) Қорақалпоғистон Республикаси ва Хоразм вилоятида: март — сентябрь ойлари;

б) бошқа ҳудудларда: март — октябрь ойлари.

кВт соат

200

 

 

 

»;

изоҳ қуйидаги мазмундаги учинчи хатбоши билан тўлдирилсин:
«Иситиш мавсумида табиий газ таъминоти мавжуд бўлмаган ҳамда табиий газ етиб бориши қийин бўлган абонентлар рўйхати Энергетика вазирлиги, «Ҳудудгазтаъминот АЖ ва «Ҳудудий электр тармоқлари» АЖ таклифлари асосида Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари томонидан тасдиқланади».
1-банд ва 3‑банднинг биринчи хатбошисидаги «моддий аҳволи бўйича «давлат таъминотидаги оила» ёки «камбағал оила» тоифасидаги оилалар мезонларига тўғри келувчи, оиладаги жон бошига даромади минимал истеъмол харажатларининг 1,5 баробаридан ошмайдиган» сўзлари «ижтимоий-иқтисодий ҳолати вазирлик ва идораларнинг ахборот тизимларига электрон сўров юбориш орқали олинган маълумотларга асосан Реестрга киритиш мезонларига тўғри келувчи, оиладаги жон бошига тўғри келадиган ўртача ойлик даромади минимал истеъмол харажатларининг икки баробаридан 2 баробаригача бўлган» сўзлари билан алмаштирилсин;
11-банднинг иккинчи хатбошиси қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«Оила Реестрларга киритилмагани аниқланганда, оиланинг ижтимоий-иқтисодий ҳолати реестрга киритиш мезонларига тўғри келиши ва жон бошига тўғри келадиган ўртача ойлик даромади минимал истеъмол харажатларининг 2 баробаригача бўлиши вазирлик ва идораларнинг ахборот тизимларига электрон сўров юбориш орқали олинган маълумотларга асосан аниқланади. Бунда оила ушбу хатбошида белгиланган мезонларга мос келганда «Ягона реестр» АТда кейинги ойдан компенсация тайинлаш тўғрисидаги қарор автоматик тарзда шакллантирилади ва оила компенсация олувчи оилалар бўйича тўлов рўйхатига киритилади»;
12-банднинг «а» кичик бандидаги «1,5» рақами «2» рақами билан алмаштирилсин.
2. Вазирлар Маҳкамасининг 2024 йил 31 майдаги 313-сон қарори билан тасдиқланган «Саховат ва кўмак» жамғармаси маблағлари ҳисобидан ижтимоий ёрдам кўрсатиш тартиби тўғрисидаги низомда:
3-позиция қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

«

 

 

3.

Ижтимоий ёрдам олувчининг тоифаси:

Ижтимоий реестрга киритилган ҳамда оиладаги жон бошига тўғри келадиган ўртача ойлик даромад минимал истеъмол харажатларининг 2 баробаригача бўлган оилалар.

 

 

»;

5-позиция қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

«

5.

Ижтимоий ёрдамни тақдим этиш талаблари ва шартлари:

Оиланинг Ижтимоий реестрда туриши ёки оиладаги жон бошига тўғри келадиган ўртача ойлик даромад минимал истеъмол харажатларининг 2 баробаригача бўлиши.

»;

3-позиция қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

«

 

 

3.

Ижтимоий ёрдам олувчининг тоифаси:

Ижтимоий реестрга киритилган ҳамда оиладаги жон бошига тўғри келадиган ўртача ойлик даромад минимал истеъмол харажатларининг 2 баробаригача бўлган оилалар.

 

 

»;

5-позиция қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

«

 

 

5.

Ижтимоий ёрдамни тақдим этиш талаблари ва шартлари:

Оиланинг Ижтимоий реестрда туриши ёки оиладаги жон бошига тўғри келадиган ўртача ойлик даромад минимал истеъмол харажатларининг 2 баробаригача бўлиши.

 

 

»;

3-позиция қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

«

 

 

3.

Ижтимоий ёрдам олувчининг тоифаси:

Ижтимоий реестрга киритилган ҳамда оиладаги жон бошига тўғри келадиган ўртача ойлик даромад минимал истеъмол харажатларининг 2 баробаригача бўлган оилалар.

 

 

»;

5-позиция қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

«

 

 

5.

Ижтимоий ёрдамни тақдим этиш талаблари ва шартлари:

Оиланинг Ижтимоий реестрда туриши ёки оиладаги жон бошига тўғри келадиган ўртача ойлик даромад минимал истеъмол харажатларининг 2 баробаригача бўлиши.

 

 

»;

4. Вазирлар Маҳкамасининг «Ёқилғи-энергетика ресурслари нархларини белгилаш тўғрисида» 2026 йил 15 майдаги 243-сон қарорининг 1-иловаси қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«Вазирлар Маҳкамасининг 2026 йил 15 майдаги 243-сон қарорига
1-ИЛОВА
Ёқилғи-энергетика ресурсларининг 2026 йил 1 июндан кучга кирадиган янги нархлари

Т/р

Истеъмолчилар номи

Ўлчов бирлиги

Ўлчов бирлиги учун нархлар

(ҚҚС ҳисобга олинган ҳолда, сўм)

I.

Электр энергияси

1.1.

Истеъмолчиларнинг I ва II гуруҳлари

кВт соат

1 100

1.2.

Истеъмолчиларнинг III гуруҳи, шу жумладан аҳоли:

1.2.1.

Овқат тайёрлаш учун марказлашган ҳолда электр плиталар билан жиҳозланган кўп квартирали уйлар ва ётоқхоналарда яшайдиган маиший истеъмолчилар учун бир ойдаги истеъмолдан келиб чиқиб:

ойига базавий меъёр доирасида;

ойига базавий меъёрдан 500 кВт соатгача;

ойига 501 кВт соатдан 1 000 кВт соатгача;

ойига 1 001 кВт соатдан 5 000 кВт соатгача;

ойига 5 001 кВт соатдан 10 000 кВт соатгача;

ойига 10 001 кВт соат ва ундан юқори.

 

 

 

 

 

325

450

550

800

950

1 100

1.2.2.

Қолган маиший истеъмолчилар учун бир ойдаги истеъмолдан келиб чиқиб:

ойига базавий меъёр доирасида;

ойига базавий меъёрдан 500 кВт соатгача;

ойига 501 кВт соатдан 1 000 кВт соатгача;

ойига 1 001 кВт соатдан 5 000 кВт соатгача;

ойига 5 001 кВт соатдан 10 000 кВт соатгача;

ойига 10 001 кВт соат ва ундан юқори.

 

 

650

900

1 100

1 600

1 900

2 200

1.3.

Истеъмолчиларнинг IV гуруҳи

1 100

II.

Табиий газ

2.1.

Барча истеъмолчилар учун
(2.2. — 2.4. бандлардан ташқари)

куб метр

2 000

2.2.

Автомобилларга газ тўлдириш компрессор шохобчалари (шу жумладан, балансида автомобилларга газ тўлдириш компрессор шохобчалари мавжуд бўлган юридик шахслар) учун

 

2 750

2.3.

Коммунал-маиший эҳтиёжлар учун аҳолига (газни ҳисобга олиш приборлари мавжуд бўлганда):

куб метр

Коммунал-маиший эҳтиёжлар учун аҳолига (газни ҳисобга олиш приборлари мавжуд бўлганда) бир ойдаги истеъмолдан келиб чиқиб:

ойига базавий меъёр доирасида*;

ойига базавий меъёрдан* 2 500 куб метргача;

ойига 2 501 куб метрдан 5 000 куб метргача;

ойига 5 001 куб метрдан 10 000 куб метргача;

ойига 10 001 куб метр ва ундан юқори.

 

 

 

 

1 100

2 000

2 300

2 700

3 300

2.4.

Коммунал-маиший эҳтиёжлар учун аҳолига (газни ҳисобга олиш приборлари мавжуд бўлмаганда):

а) овқат тайёрлаш ва иссиқ сув таъминоти учун

2 000

б) иситиш учун

1 550

Изоҳ.
* Базавий меъёр Вазирлар Маҳкамасининг 2024 йил 16 апрелдаги 204-сон қарори билан тасдиқланган 2024 йил 1 майдан аҳоли учун электр энергияси ва табиий газ бир ойлик истеъмолининг базавий меъёрлари билан белгиланади».
5. Вазирлар Маҳкамасининг «Электр энергияси ва табиий газдан фойдаланиш қоидаларини тасдиқлаш тўғрисида» 2026 йил 31 майдаги 319-сон қарорида:
а) 1-илова қуйидаги мазмундаги 1191-банд билан тўлдирилсин:
«1191. Иситиш мавсумида табиий газ таъминоти мавжуд бўлмаган ҳамда табиий газ етказиб бериш қийин бўлган ҳудудларда аҳолининг электр истеъмоли бўйича ҳисоб-китобларини амалга оширишда белгиланган базавий меъёрлар қўлланилади.
Бунда табиий табиий газ таъминоти мавжуд бўлмаган ҳамда табиий газ етказиб бериш қийин бўлган ҳудудлардаги аҳоли хонадонларининг рўйхати Энергетика вазирлиги, «Ҳудудгазтаъминот» АЖ ва «Ҳудудий электр тармоқлари» АЖ таклифлари асосида Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари томонидан тасдиқланади»;
қуйидаги мазмундаги ўн тўртинчи — ўн олтинчи хатбошилар билан тўлдирилсин:
«газ таъминоти мавжуд ҳудуд — йил давомида истеъмолчиларга табиий газни белгиланган меъёрларга мувофиқ етказиб бериш имкони мавжуд бўлган ҳудуд;
газ таъминоти мавжуд бўлмаган ҳудуд — газ таъминоти (газ узатиш) ташкилотининг табиий газ қувурлари ёки тармоқлари мавжуд бўлмаган (тармоқдан ажратилган) ҳамда суюлтирилган углеводород гази билан таъминланадиган ҳудуд;
табиий газ етказиб бериш қийин бўлган ҳудуд — иситиш мавсумида ҳаво ҳарорати пасайиб кетган даврларда маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органлари томонидан белгиланадиган газ таъминоти мавжуд ҳудудлардаги истеъмолчиларни белгиланган меъёрларда табиий газ билан таъминлаш имкони чекланган ҳудуд»;
ўн тўртинчи — ўттиз тўққизинчи хатбошилар тегишлича ўн еттинчи — қирқ иккинчи хатбошилар деб ҳисоблансин;
қуйидаги мазмундаги 671-банд билан тўлдирилсин:
«671. Иситиш мавсумида табиий газ таъминоти мавжуд бўлмаган ҳамда табиий газ етказиб бериш қийин бўлган ҳудудлардаги аҳоли хонадонларининг рўйхати Энергетика вазирлиги, «Ҳудудгазтаъминот» АЖ ва «Ҳудудий электр тармоқлари» АЖ таклифлари асосида Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари томонидан тасдиқланади.
Табиий газ етказиб бериш қийин бўлган ҳудудлардаги аҳоли хонадонларида иситиш мавсумида табиий газдан фойдаланиш қоидаларига риоя этилган ҳолда, газ таъминоти ташкилоти томонидан назорат амалга оширилади.
Бунда тасдиқланган рўйхатга асосан табиий газ етказиб бериш қийин бўлган ҳудудларнинг газ тақсимлаш тизимида хавфсизлик чоралари кўрилади.
Мазкур тасдиқланган рўйхат электр таъминоти ташкилотига тақдим қилинади ва унга мувофиқ иситиш мавсумида табиий газ таъминоти мавжуд бўлмаган ҳамда табиий газ етказиб бериш қийин бўлган ҳудудларда электр истеъмоли бўйича ҳисоб-китобларни амалга оширишда аҳоли учун белгиланган базавий меъёрлар қўлланилади».
6. Вазирлар Маҳкамасининг «Кўмир саноатида бозор механизмлари жорий этилиши муносабати билан ижтимоий реестрга киритилган оилаларни қўллаб-қувватлаш чора-тадбирлари тўғрисида» 2026 йил 30 июлдаги 418‑сон қарорида:
тўртинчи хатбоши қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«2026 — 2028 йилларда аҳолининг эҳтиёжманд қатламини қўшимча моддий жиҳатдан қўллаб-қувватлаш мақсадида «mycoal.uz» интерактив портали ва унинг мобил иловаси орқали (кейинги ўринларда — интерактив портал) кўмир сотиб олган ва Ижтимоий реестр (кейинги ўринларда — реестр)га киритилган, шунингдек реестрга киритилмаган, бироқ ижтимоий-иқтисодий ҳолати вазирлик ва идораларнинг ахборот тизимларига электрон сўров юбориш орқали олинган маълумотларга асосан реестрга киритиш мезонларига тўғри келувчи, оиладаги жон бошига тўғри келадиган ўртача ойлик даромади минимал истеъмол харажатларининг икки баробаридан 2 баробаригача бўлган оилаларга харажатларининг бир қисмини қоплаш учун бир календарь йил давомида харид қилинган ҳар бир тоннага 300 минг сўм ҳисобидан, бироқ 600 минг сўмдан ошмаган миқдорда мазкур қарорнинг 11-иловасига мувофиқ тасдиқланган Кўмир сотиб олган компенсация олувчи оилаларга харажатларнинг бир қисмини қоплаш учун компенсация тўловларини амалга ошириш бўйича давлат хизматини кўрсатишнинг маъмурий регламенти (кейинги ўринларда — Регламент) асосида компенсация тўлаб берилади;»
қуйидаги мазмундаги бешинчи хатбошиси билан тўлдирилсин:
«Кўмир сотиб олган компенсация олувчи оилаларга компенсация тўловлари Регламент асосида амалга оширилади;»
бешинчи хатбошиси олтинчи хатбоши ҳисоблансин;
б) 3-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«3. Иқтисодиёт ва молия вазирлиги ушбу қарорнинг 2-банди билан белгиланаётган компенсация тўловларини молиялаштириш учун Ўзбекистон Республикаси республика бюджети ҳисобидан 2026 — 2028 йилларда Ижтимоий ҳимоя миллий агентлигига зарур маблағлар ажратсин.
Бунда Ижтимоий ҳимоя миллий агентлиги Реестрга киритилган, шунингдек реестрга киритилмаган, бироқ ижтимоий-иқтисодий ҳолати вазирлик ва идораларнинг ахборот тизимларига электрон сўров юбориш орқали олинган маълумотларга асосан реестрга киритиш мезонларига тўғри келувчи, оиладаги жон бошига тўғри келадиган ўртача ойлик даромади минимал истеъмол харажатларининг икки баробаридан 2 баробаригача бўлган оилаларнинг интерактив порталдан кўмир сотиб олингани тасдиқлангандан сўнг ажратилаётган маблағлар оилаларнинг ижтимоий картасига ўтказиб берилишини таъминлансин»;
в) 1-илова ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин;
г) қуйидаги мазмундаги 11-илова билан тўлдирилсин:
«Вазирлар Маҳкамасининг 2026 йил 30 июлдаги 418-сон қарорига
11-ИЛОВА
Кўмир сотиб олган компенсация олувчи оилаларга харажатларнинг бир қисмини қоплаш учун компенсация тўловларини амалга ошириш бўйича давлат хизматини кўрсатишнинг
МАЪМУРИЙ РЕГЛАМЕНТИ
1-боб. Умумий қоидалар
1. Ушбу Регламент Ижтимоий реестрга киритилган (кейинги ўринларда — реестр), шунингдек реестрга киритилмаган, бироқ ижтимоий-иқтисодий ҳолати вазирлик ва идораларнинг ахборот тизимларига электрон сўров юбориш орқали олинган маълумотларга асосан реестрга киритиш мезонларига тўғри келувчи, оиладаги жон бошига тўғри келадиган ўртача ойлик даромади минимал истеъмол харажатларининг икки баробаридан ошмайдиган оилалар (кейинги ўринларда — компенсация олувчилар) томонидан «mycoal.uz» интерактив портали ва унинг мобил иловаси орқали (кейинги ўринларда — интерактив портал) кўмир сотиб олинганида, уларнинг харажатларини бир қисмини Ўзбекистон Республикаси давлат бюджети маблағлари ҳисобидан компенсация тўловларини амалга ошириш бўйича давлат хизматини (кейинги ўринларда — давлат хизмати) кўрсатиш тартибини белгилайди.
2. Ушбу Регламентда қуйидаги асосий тушунчалардан фойдаланилади:
ариза берувчи — Ўзбекистон Республикаси фуқароси, Ўзбекистон Республикаси ҳудудида яшаш гувоҳномасига эга бўлган чет эл фуқароси ёки фуқаролиги бўлмаган шахс;
ваколатли орган — «Инсон» ижтимоий хизматлар марказлари;
компенсация — бир календарь йил давомида сотиб олинган ҳар бир тонна кўмир учун 300 000 (уч юз минг) сўмдан, бироқ 600 000 (олти юз минг) сўмдан ошмаган миқдорда Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджети маблағлари ҳисобидан қоплаб бериладиган пул маблағи;
молиявий агент — компенсацияни уни олувчиларнинг ижтимоий карталарига ўтказишга масъул бўлган Ўзбекистон Республикаси резиденти бўлган тижорат банки.
3. Компенсация тайинлаш ва тўлаш ушбу Регламентга 1-иловага мувофиқ схема асосида амалга оширилади.
4. Давлат хизматини кўрсатганлик учун йиғим ундирилмайди.
2-боб. Давлат хизматини кўрсатиш тартиби
5. Ариза берувчи компенсация тайинлаш учун қуйидаги тартибда мурожаат қилади:
бевосита Давлат хизматлари маркази ёки «Инсон» ижтимоий хизматлар марказига борган ҳолда ёки оила яшайдиган маҳаллага бириктирилган ижтимоий ходим орқали;
Ягона интерактив давлат хизматлари портали (кейинги ўринларда — ЯИДХП) ёки «Ижтимоий карта» мобил иловаси орқали мустақил равишда.
6. Компенсация тайинлаш тўғрисида мурожаат:
а) давлат хизматлари маркази орқали берилганда, мазкур марказнинг ходими ариза берувчининг номидан ушбу Регламентга 2-иловада назарда тутилган компенсация тайинлаш бўйича сўровномани (кейинги ўринларда — сўровнома) тўлдиради;
б) «Инсон» ижтимоий хизматлар марказига ёки маҳаллага бириктирилган ижтимоий ходим орқали берилганда, «Инсон» ижтимоий хизматлар марказининг масъул ходими ёки маҳаллага бириктирилган ижтимоий ходим «Ягона миллий ижтимоий ҳимоя» ахборот тизимига (кейинги ўринларда — «ЯМИҲ» АТ) ариза берувчининг номидан сўровномани тўлдиради;
в) ЯИДХП ёки «Ижтимоий карта» мобил иловаси орқали берилганда, ариза берувчи сўровномани мустақил равишда тўлдиради.
Сўровнома ариза берувчи томонидан имзони идентификация қилишнинг замонавий воситалари билан (дактилоскопия, Face-ID, Mobile-ID ва бошқалар) тасдиқланади. Бунда ариза берувчи томонидан сўровноманинг тасдиқланиши унга тегишли шахсга доир маълумотларни олиш ва ишлов беришга розиликни билдиради.
7. Ушбу Регламентнинг 6-бандида белгиланган талабларга мувофиқ келиб тушган сўровномалар автоматик равишда «ЯМИҲ» АТ юборилади ва компенсация тайинлаш билан боғлиқ тартиб-таомиллар «ЯМИҲ» АТда амалга оширилади.
8. Компенсация тайинлаш тўғрисидаги сўровнома асосида «ЯМИҲ» АТда автоматик равишда ариза берувчига доир қуйидаги маълумотлар ўрганилади:
ариза берувчининг оиласи компенсация олувчи оилалар тоифасига мансублиги тўғрисидаги маълумотлар — «ЯМИҲ» АТ орқали;
оиланинг кўмир харид қилинганлиги, харид қилинган даври, миқдори ва қиймати ҳақидаги маълумотлар интерактив порталда идоралараро электрон маълумотларни алмашинуви орқали.
9. Ўтказилган ўрганиш якуни бўйича ариза берувчининг оиласи компенсация олувчи оилалар тоифасига мансублиги ва кўмир харид қилинганлиги аниқланганда, «ЯМИҲ» АТда ариза берилган ойдан компенсация тайинлаш тўғрисидаги қарор автоматик тарзда шакллантирилади ва ариза берувчининг оиласи компенсация олувчи оилалар бўйича кейинги ой тўлов рўйхатига киритилади.
10. Ариза берувчи компенсация олувчи оилалар тоифасига мувофиқлиги аниқланмаганда ёки ариза берган ойда кўмир харид қилинмаганда компенсация тайинлаш рад этилади.
Компенсация тайинлашни ушбу бандда назарда тутилмаган бошқа асослар бўйича рад этишга йўл қўйилмайди.
11. Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Ижтимоий ҳимоя миллий агентлиги (кейинги ўринларда — Агентлик) «ЯМИҲ» АТ орқали:
компенсация олувчи оилалар бўйича тўлов рўйхатлари сўровнома тўлдирилган ойдан кейинги ойнинг 15-санасига қадар шакллантириб Молиявий агентга юборади;
Иқтисодиёт ва молия вазирлиги билан биргаликда компенсация олувчи оилаларга компенсация тўловини тўлаб бериш учун зарур маблағларни ҳар ойнинг 25-санасига қадар Молиявий агентнинг махсус ҳисобварағига молиялаштиради.
12. Зарур маблағлар Молиявий агентнинг махсус ҳисобварағига молиялаштириб берилгандан сўнг, Молиявий агент томонидан бир иш куни давомида тақдим этилган тўлов рўйхатларига асосан компенсация олувчиларнинг ижтимоий карта ёки банк пластик картасига компенсация тўловлари ўтказилиши таъминланади.
13. Қуйидаги ҳолларда компенсация тўлаш тўхтатилади:
ариза берувчи томонидан компенсация тўлашни тўхтатиш тўғрисида мурожаат қилганда;
«ЯМИҲ» АТдаги ёки манфаатдор вазирлик ва идораларнинг ахборот тизимлари билан идоралараро электрон ўзаро алмашинуви тизимида юзага келадиган техник носозлик натижасида, маълумотлар электрон равишда тўлиқ ёки қисман тақдим этилмагани сабабли, шунингдек, 6-бандда белгиланган тартибга кўра аризани расмийлаштиришда техник хатолар оқибатида нотўғри тайинлангани аниқланган тақдирда.
14. Компенсация тайинлангани ёки компенсация тайинлаш рад этилгани ҳақида ариза берувчининг мобил телефон рақамига СМС-хабар ҳамда «ЯМИҲ» АТ, ЯИДХП ёки «Ижтимоий карта» мобил иловасидаги шахсий кабинетига хабар юборилади.
15. Ариза берувчи давлат хизматидан фойдаланишда уни кўрсатишнинг ҳар қандай босқичида бош тортиш ҳуқуқига эга. Ариза берувчи давлат хизматларидан фойдаланишдан бош тортганда, унинг сўровномаси кўриб чиқилмасдан қолдирилади.
3-боб. Якунловчи қоидалар
16. Манфаатдор вазирликлар ва идораларнинг ахборот тизимларидан ариза берувчи тўғрисида электрон шаклда автоматлаштирилган тарзда олинган маълумотлар «Шахсга доир маълумотлар тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунига мувофиқ ҳимояланади.
«ЯМИҲ» АТда ишлашга рухсат берилган ташкилот ва идоралар ўз фаолиятини амалга ошириш натижасида олинган маълумотларнинг сир сақланишини таъминлайди.
17. Ушбу Регламентда белгиланган талабларга риоя этилиши Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги ва Агентлик ҳузуридаги Ижтимоий инспекция томонидан назорат қилиб борилади.
18. Ариза берувчи мазкур Регламентга мувофиқ давлат хизматларини кўрсатувчи давлат органлари ва бошқа ташкилотлар ходимларининг ноқонуний хатти-ҳаракатлари (ҳаракатсизлиги) юзасидан қонунчилик ҳужжатларида белгиланган тартибда шикоят қилиши мумкин.
19. Ушбу Регламент талабларининг бузилишида айбдор бўлган шахслар қонунчилик ҳужжатларида белгиланган тартибда жавоб берадилар.
Кўмир сотиб олган компенсация олувчи оилаларга харажатларнинг бир қисмини қоплаш учун компенсация тўловларини амалга ошириш бўйича давлат хизматини кўрсатишнинг маъмурий регламентига
1-ИЛОВА
Эҳтиёжманд оилаларга компенсация тўлаш бўйича давлат хизматини кўрсатиш
СХЕМАСИ

Босқичлар

Субъектлар

Тадбирлар

Муддатлар

1-босқич

Ариза берувчи

«Mycoal.uz» интерактив портали ва унинг мобил иловаси орқали (кейинги ўринларда — интерактив портал) рўйхатдан ўтади ва кўмир маҳсулотини харид қилади ҳамда компенсация тайинлаш учун қуйидаги шаклларда сўровнома асосида мурожаат қилади:

бевосита давлат хизматлари маркази ёки ваколатли органга борган ҳолда ёки оила яшайдиган маҳаллага бириктирилган ижтимоий ходим орқали.

Хоҳишига кўра

«Ягона миллий ижтимоий ҳимоя» ахборот тизими (кейинги ўринларда — «ЯМИҲ» АТ) ёки Ягона интерактив давлат хизматлари портали (кейинги ўринларда — ЯИДХП) ёхуд «Ижтимоий карта» мобил иловаси орқали мустақил равишда.

Сўровнома автоматик равишда «ЯМИҲ» АТга юборилади.

Сўровнома тасдиқлангандан сўнг автоматик равишда

2-босқич

«ЯМИҲ» АТ

Вазирлик ва идораларнинг ахборот тизимларига электрон сўров юбориш орқали олинган маълумотлар ҳамда сўровномада кўрсатилган маълумотларга асосан ариза берувчининг оиласи бўйича ўрганиш ўтказилади.

Ўрганиш якуни бўйича, кўмир харид қилганлигини ўрганиш учун интерактив портал сўров юборади.

Сўровнома келиб тушгандан сўнг автоматик равишда

3-босқич

Тоғ-кон саноати ва геология вазирлиги

Интерактив портал орқали кўмир харид қилган оилалар, сотиб олинган кўмир ҳажми ва сотиб олинган даври тўғрисидаги маълумотларни «ЯМИҲ» АТга тақдим этади.

Автоматик равишда

4-босқич

Ижтимоий ҳимоя миллий агентлиги

1. Интерактив портал томонидан тақдим этилган маълумотларга асосан оилага компенсация тайинлайди ва компенсация олувчи оилалар бўйича тўлов рўйхатига киритади ёки компенсация тайинлашни рад этади.

Автоматик равишда

2. Компенсация олувчи оилалар бўйича тўлов рўйхатларини Молиявий агентга юборади.

Сўровнома тўлдирилган ойдан кейинги ойнинг 15-санасига қадар

3. Компенсация олувчи оилаларга компенсация тўловини тўлаб бериш учун зарур маблағларни Молиявий агентга ўтказиб беради.

Сўровнома тўлдирилган ойдан кейинги ойнинг 25-санасига қадар

5-босқич

Молиявий агент

Компенсация тўловини ижтимоий картаси орқали тўлаб беради.

Маблағлар Молиявий агентга ўтказилганидан сўнг бир иш куни ичида

Кўмир сотиб олган компенсация олувчи оилаларга харажатларнинг бир қисмини қоплаш учун компенсация тўловларини амалга ошириш бўйича давлат хизматини кўрсатишнинг маъмурий регламентига
2-ИЛОВА

______________

______________

(сана)

(рақам)

Кўмир хариди учун компенсация қилиш бўйича

СЎРОВНОМА

I. Мурожаат қилувчи тўғрисида маълумотлар:

1. Фамилияси

2. Исми

3. Отасининг исми (мавжуд бўлса)

4. Туғилган санаси

5. Маҳалла фуқаролар йиғини

5.1. Кўча(мавзе)

5.2. Уй

5.3. Хонадон

6. Телефон рақами

7. Электрон почта манзили (мавжуд бўлса)

8. «Mycoal.uz» интерактив портали орқали рўйхатдан ўтган ариза рақами

 

II. Оиланинг мавжуд чорва моллари, паррандалари ҳамда ариза берувчи ва унинг оила аъзолари номига расмийлаштирилмаган, бироқ оила фойдаланувида бўлган автотранспорт воситалари, нотурар жой бинолари, кўчмас мулклари, боғ ва деҳқон хўжалиги ерлари

Т/р

Кўрсаткичлар

Миқдори

1.

Уй хўжалигининг (мурожаат этган кунда) мавжуд чорва моллари ва паррандалари сони:

1.1

Буқа ва сигирлар

1.2

Ёш қорамоллар

1.3

От ва туялар

1.4

Катта ёшдаги чўчқалар

1.5

Қўйлар

1.6

Катта ёшдаги паррандалар

1.7

Ёш паррандалар

2.

Ариза берувчи ва унинг оила аъзолари номига расмийлаштирилмаган, бироқ оила фойдаланувида бўлган:

2.1

Юк автотранспорт воситалари сони

2.1.1

Ишлаб чиқарилган йили

2.1.2

Давлат рақами белгиси

2.2

Енгил автотранспорт воситалари сони

2.2.1

Ишлаб чиқарилган йили

2.2.2

Давлат рақами белгиси

2.3

Даромад келтирувчи нотураржой бинолари сони

2.4

Суғориладиган боғ ва деҳқон хўжалиги ерлари майдони (сотих)

III. Илова қилинадиган ҳужжатлар:

Бошқа ҳужжатлар (мавжуд бўлса)

Сўровномада розилик бериладиган оферталар:
1) «Инсон» ижтимоий хизматлар марказини оила таркиби (бола туғилгани, вафот этгани ёки бошқа ҳолатлар), яшаш жойим ўзгаргани ва компенсация тўлашга таъсир кўрсатувчи бошқа ҳолатлар ёки ўзгаришлар содир бўлганда, ўз вақтида хабардор қилиш мажбуриятини оламан. Тақдим этилган ҳужжатларнинг ишончлигини кафолатлайман.
Менинг ва оила аъзоларимнинг иш ҳақларини ва бошқа барча даромадларини ҳамда мулкий ва моддий ҳолатимизнинг «Ижтимоий ҳимоя ягона реестри» ахборот тизими орқали текширилишига ҳамда компенсация тўловини ижтимоий картаси орқали амалга оширилишига розилик бераман.
Молиявий агентда менинг ёки оила аъзоларим номига банк картаси очилмаган бўлса, Молиявий агентда номимга ижтимоий картасини очишда амалий ёрдам беришингизни сўрайман;
2) Хўжалигимизда мавжуд чорва моллари, паррандалари сони, оила аъзоларим номига расмийлаштирилмаган, бироқ оиламнинг фойдаланувида бўлган автотранспорт воситалари, нотурар жой бинолари, қўшимча тураржой кўчмас мулклари ҳамда боғ ва деҳқон хўжалиги ерлари тўғрисида тақдим этилган маълумотларнинг ишончлилиги учун жавобгарликни тушунаман ва тўлиқ қабул қиламан ҳамда юқорида қайд этилган маълумотларнинг нотўғрилиги аниқланган тақдирда, қонунчилик ҳужжатларига мувофиқ жавоб беришим ҳақида хабардорман»;
д) 2-илованинг 6-позицияси қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

«

 

 

 

 

6.

Ижтимоий реестр (кейинги ўринларда — реестр)га киритилган шунингдек реестрга киритилмаган, бироқ ижтимоий-иқтисодий ҳолати вазирлик ва идораларнинг ахборот тизимларига электрон сўров юбориш орқали олинган маълумотларга асосан реестрга киритиш мезонларига тўғри келувчи, оиладаги жон бошига тўғри келадиган ўртача ойлик даромади минимал истеъмол харажатларининг икки баробаридан 2 баробаригача бўлган оилаларнинг Портал ва унинг мобил иловаси орқали кўмир сотиб олиш харажатларининг бир қисмини қоплаш учун моддий ёрдам ажратиб бориш.

1. Компенсация тўловларини молиялаштириш учун Иқтисодиёт ва молия вазирлиги томонидан Ўзбекистон Республикаси республика бюджети ҳисобидан 2026 — 2028 йилларда Ижтимоий ҳимоя миллий агентлигига зарур маблағларни ажратиш.

2. Реестрга киритилган, шунингдек реестрга киритилмаган, бироқ ижтимоий-иқтисодий ҳолати вазирлик ва идораларнинг ахборот тизимларига электрон сўров юбориш орқали олинган маълумотларга асосан реестрга киритиш мезонларига тўғри келувчи, оиладаги жон бошига тўғри келадиган ўртача ойлик даромади минимал истеъмол харажатларининг икки баробаридан 2 баробаригача бўлган оилаларнинг кўмир сотиб олгани Порталда тасдиқлангандан сўнг ушбу оилалар ижтимоий картасига моддий ёрдам пулларини кўчириб бериш.

Бунда моддий ёрдам пуллари ажратилгандан сўнг ортган маблағларни республика бюджетига қайтариш.

2026 — 2028 йиллар

Иқтисодиёт ва молия вазирлиги,

Ижтимоий ҳимоя миллий агентлиги

 

 

 

 

».

(Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 31.10.2026 й., 09/26/601/1091-сон)