|
Ҳужжат кучини йўқотган " " 20.07.2004
|
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг
қарори
ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ «ВИЛОЯТЛАР ВА ТОШКЕНТ ШАҲАР ҲОКИМЛИКЛАРИ АППАРАТИ ТУЗИЛМАСИНИ ТАКОМИЛЛАШТИРИШ ТЎҒРИСИДА» 1997 ЙИЛ 17 ИЮНДАГИ 301-СОН ҚАРОРИГА ЎЗГАРТИРИШЛАР КИРИТИШ ТЎҒРИСИДА
Мазкур қарор Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2004 йил 20 июлдаги 342-сонли «Ўзбекистон Республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг ўрта махсус, касб-ҳунар таълими маркази фаолиятини такомиллаштириш тўғрисида»ги қарорига мувофиқ ўз кучини йўқотган.
Вазирлар Маҳкамасининг «Академик лицейлар ва касб-ҳунар коллежларини ташкил этиш ва уларнинг фаолиятини бошқариш тўғрисида» 1998 йил 24 февралдаги 77-сон қарорига мувофиқ Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
1. Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари аппарати тузилмасида Қорақалпоғистон Республикаси Халқ таълими вазирлиги, вилоятлар ва Тошкент шаҳар халқ таълими бошқармаларининг тугатиладиган ҳунар-техника таълими бўлимлари ва методик кабинетлари штатлари ҳисобига ўрта махсус, касб-ҳунар таълими бошқармалари 1—4*-иловаларга мувофиқ ташкил этилсин.
* Иловалар рус тилидаги матнда берилган.
2. Белгилаб қўйилсинки:
Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари аппаратидаги ўрта махсус, касб-ҳунар таълими бошқармаларига Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгашининг раиси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимлари шахсан раҳбарлик қиладилар;
Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари ўрта махсус, касб-ҳунар таълими бошқармаларининг бошлиқлари Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг Ўрта махсус, касб-ҳунар таълим маркази билан келишилган ҳолда Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши ва тегишли ҳокимлар томонидан тайинланадилар.
Вазирлар Маҳкамасининг Раиси И. КАРИМОВ
Тошкент ш.,
1998 йил 26 февраль,
82-сон