|
Ҳужжат кучини йўқотган " " 22.02.2021
|
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг
қарори
ХУСУСИЙ МУЛК ВА ТАДБИРКОРЛИКНИ КОРРУПЦИЯ, РЭКЕТ ВА УЮШГАН ЖИНОЯТЧИЛИКНИНГ БОШҚА ТУРЛАРИДАН ҲИМОЯ ҚИЛИШНИНГ ТАШКИЛИЙ ЧОРА-ТАДБИРЛАРИ ТЎҒРИСИДА
Мазкур қарор Ўзбекистан Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 22 февралдаги 87-сонли «Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг ўз аҳамиятини йўқотган айрим қарорларини ўз кучини йўқотган деб ҳисоблаш тўғрисида (Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Ўз аҳамиятини йўқотган қонунчилик ҳужжатларини қайта кўриб чиқиш тизимини жорий этиш орқали мамлакатда ишбилармонлик муҳитини яхшилаш чора-тадбирлари тўғрисида» 2020 йил 27 сентябрдаги ПФ-6075-сон Фармони)»ги қарорига асосан ўз кучини йўқотган.
Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Иқтисодий ислоҳотларни янада чуқурлаштириш, хусусий мулк манфаатларини ҳимоя қилиш ва тадбиркорликни ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида» 1994 йил 21 январдаги ПФ-745-сон Фармонини ижро этиш юзасидан ҳамда бозор иқтисодиётига ўтиш шароитларида уюшган жиноятчиликка ва коррупцияга қарши самарали кураш олиб бориш, рэкет ва порахўрлик ҳолларига барҳам бериш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
1. Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги, Қорақалпоғистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги, вилоятлар Ички ишлар бошқармалари ва Тошкент шаҳар Ички ишлар бош бошқармаси тузилмаларида коррупция ва рэкетга ва террорчиликка қарши кураш бошқармалари ташкил этилсин.
(1-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 1994 йил 13 октябрдаги 505-сонли қарори таҳририда)
2. Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги, Қорақалпоғистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги, вилоятлар Ички ишлар бошқармалари ва Тошкент шаҳар Ички ишлар бош бошқармасининг коррупция ва рэкетга ва террорчиликка қарши кураш бошқармаларининг намунавий тузилмаси ва штатлар сони иловага мувофиқ тасдиқлансин.
(2-банднинг биринчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 1994 йил 13 октябрдаги 505-сонли қарори таҳририда)
Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги бошқармаларнинг штатдаги ходимлари сонини вазирликнинг белгиланган ходимлари сони ва штатлари доирасида шакллантирсин.
3. Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги тузилмасидаги Коррупция ва рэкетга қарши кураш бошқармаси Коррупцияга, рэкетга ва террорчиликка қарши кураш Бош бошқармасига айлантирилсин.
(3-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 1994 йил 13 октябрдаги 505-сонли қарорига асосан киритилган)
4. Кўрсатиб ўтилган Бош бошқарма таркибига Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги ички қўшинларининг ҳарбий қисми (7777 ҳ\қ) штатлари сони ҳисобидан террорчилик билан курашувчи махсус бўлинма киритилсин.
Алоҳида хизмат шароитлари учун Ушбу бўлинманинг бошлиқлар таркибига, Коррупция, рэкет ва террорчиликка қарши кураш бошқармаси бошлиғига ҳамда унинг ўринбосарларига амалдаги лавозим маошлари 25 фоиз устама билан тўлансин ва пенсияга чиқиш вақтида узоқ муддат ишлаганликни ҳисоблашда хизматнинг 1 ойи 1,5 ой деб ҳисоблансин.
(4-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 1994 йил 13 октябрдаги 505-сонли қарорига асосан киритилган)
5. Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги унинг тузилмасида коррупция ва рэкетга қарши кураш бошқармалари ташкил этилиши муносабати билан меҳнатга ҳақ тўлаш учун Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлигига зарур маблағлар ажратсин.
(3-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 1994 йил 13 октябрдаги 505-сонли қарорига асосан 5-банд деб хисобланган)
6. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 1994 йил 5 февралдаги 57-4-сон қарори ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.
(6-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 1994 йил 13 октябрдаги 505-сонли қарорига асосан киритилган)
Вазирлар Маҳкамасининг Раиси И. КАРИМОВ
Тошкент ш.,
1994 йил 11 май,
247-сон
Вазирлар Maҳкамасининг
1994 йил 11 майдаги 247-сон қарорига
ИЛОВА
1994 йил 11 майдаги 247-сон қарорига
ИЛОВА
Коррупция ва рэкетга қарши кураш бошқармаларининг
НАМУНАВИЙ ТУЗИЛМАСИ
катта ва ўрта бошлиқлар таркибига кирувчи ходимлар сони
Раҳбарият — 2
Давлатга қарашли ҳамда хусусий тадбиркорликни коррупция ва рэкетдан ҳимоя қилиш бўлими — 10
Қийматли қоғозлар тайёрлаш ва валюта операциялари билан ноқонуний шуғулланишга қарши кураш бўлими — 6
Тергов бўлими — 6
Таҳлил, назорат ва ахборот билан таъминлаш бўлими — 6
Тезкорликни таъминлаш бўлими — 8