ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ
ҚАРОРИ
Географик кўрсаткичларни ривожлантириш ва қўллаб-қувватлаш бўйича чора-тадбирлар тўғрисида
Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Интеллектуал фаолият натижаларини рағбатлантириш ҳамда соҳага замонавий ахборот-коммуникация технологияларини жорий этишни кенгайтиришга оид қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида» 2025 йил 27 ноябрдаги ПҚ-358-сон қарори ижросини таъминлаш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
1. Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Интеллектуал фаолият натижаларини рағбатлантириш ҳамда соҳага замонавий ахборот-коммуникация технологияларини жорий этишни кенгайтиришга оид қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида» 2025 йил 27 ноябрдаги ПҚ-358-сон қарорига мувофиқ:
асосий мақсади географик кўрсаткичларни ривожлантириш, уларни тарғиб қилиш, жумладан хорижий давлатларда тарғиб қилиш, тижоратлаштириш ишларида тадбиркорлик субъектларига ва ҳунармандларга ҳуқуқий ҳамда услубий ёрдам кўрсатиш ҳисобланадиган «oriGIn Uzbekistan» муассаса шаклидаги нодавлат нотижорат ташкилотини (кейинги ўринларда — «oriGIn Uzbekistan» муассасаси) ташкил этиш;
ҳар йили географик кўрсаткичлар фестивалларини ўтказиб бориш белгилангани маълумот учун қабул қилинсин.
2. Тошкент давлат юридик университети, Савдо-саноат палатаси ва «Ҳунарманд» уюшмаси муассислигида ташкил этиладиган «oriGIn Uzbekistan» муассаса шаклидаги нодавлат нотижорат ташкилотининг асосий вазифалари сифатида қуйидагиларни белгилаш тўғрисидаги таклифлар инобатга олинсин:
тадбиркорлик субъектларига географик кўрсаткичларни аниқлаш ҳамда уларни давлат рўйхатидан ўтказишда бепул ҳуқуқий ва услубий ёрдам кўрсатиш;
аҳолининг географик кўрсаткичлар ҳақидаги хабардорлигини ошириш бўйича тарғибот ишларини амалга ошириш;
миллий географик кўрсаткичларни хорижий мамлакатларда тарғиб қилиш чораларини кўриш;
географик кўрсаткичларни ривожлантириш ва ҳуқуқий муҳофазасини таъминлаш ҳолатини таҳлил қилиш, таҳлил натижаларига кўра амалдаги қонунчиликни такомиллаштириш юзасидан таклифлар ишлаб чиқиш;
тадбиркорлик субъектларига географик кўрсаткичлардан фойдаланиш бўйича бирлашмалар тузишга кўмаклашиш;
тадбиркорлик субъектларига географик кўрсаткичларни тижоратлаштиришга кўмаклашиш.
3. Қуйидагилар «oriGIn Uzbekistan» муассасаси фаолиятини молиялаштириш манбалари этиб белгилансин:
муассислар томонидан ажратиладиган маблағлар;
жисмоний ва юридик шахсларнинг ҳомийлик хайриялари;
халқаро институтлар ва хорижий ноҳукумат ташкилотларининг маблағлари;
ижтимоий шериклик тўғрисидаги қонунчиликка мувофиқ давлат ижтимоий буюртмаси доирасида давлат органлари ва ташкилотларининг, жумладан Адлия вазирлигининг бюджетдан ташқари маблағлари ҳисобидан тўғридан-тўғри тузиладиган шартнома асосида ажратиладиган маблағлар;
қонунчилик ҳужжатлари билан тақиқланмаган бошқа манбалар.
4. «oriGIn Uzbekistan» муассасаси Адлия вазирлигининг Тошкент шаҳри, Шайхонтоҳур тумани, Хадра мавзеси, 33-уй манзилидаги биносига текин фойдаланиш ҳуқуқи асосида жойлаштирилсин.
5. Белгилансинки:
«oriGIn Uzbekistan» муассасасини бино, компьютер техникаси ва бошқа зарур жиҳозлар билан таъминлаш, шунингдек, муассасани «oriGIn» халқаро географик кўрсаткичлар тармоғи ташкилотига аъзо бўлишини таъминлаш билан боғлиқ харажатлар бюджетдан ташқари Адлия органлари ва муассасаларини ривожлантириш жамғармаси маблағлари ҳамда Адлия вазирлигининг бюджетдан ташқари маблағлари ҳисобидан;
«oriGIn Uzbekistan» муассасаси жойлашган биноларни сақлаш (коммунал хизматлар, жорий таъмирлаш ва бошқалар) билан боғлиқ харажатлар муассислар томонидан ажратиладиган маблағлар ва бошқа манбалар ҳисобидан молиялаштирилади.
6. Инвестициялар, саноат ва савдо вазирлиги Ташқи ишлар вазирлиги билан биргаликда «oriGIn Uzbekistan» муассасаси ходимларининг халқаро кўргазма-ярмаркалар, тренинглар ҳамда бизнес-форумларда иштирок этиши билан боғлиқ харажатларни қоплаш учун халқаро ва хорижий грантларни жалб этиш чораларини кўрсин.
7. 2026 йилда Ўзбекистон Республикасида географик кўрсаткичлар фестивалларини ўтказиш режа-жадвали 1-иловага мувофиқ тасдиқлансин.
8. Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳри ҳокимликлари 2026 йил учун режа-жадвалда белгиланган тадбирларни ўтказиш билан боғлиқ харажатларни молиялаштириш ҳамда тадбирларни ўтказиш жойи, вақти, иштирокчилари ҳақида оммавий ахборот воситалари ва ахборот тарқатишнинг бошқа манбалари орқали, шу жумладан тадбир ўтказиладиган ҳудудлар аҳолисини камида бир ой олдин хабардор қилиш чораларини кўрсин.
9. Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг 2-иловага мувофиқ айрим қарорларига қуйидагиларни назарда тутувчи ўзгартириш ва қўшимчалар киритилсин:
Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги ҳузуридаги Апелляция кенгаши фаолиятини рақамлаштириш;
биологик актив моддаларни олиб кириш ва ишлаб чиқариш жараёнларида интеллектуал мулк ҳуқуқларига риоя этилишини таъминлаш;
интеллектуал мулк объектларига оид талабнома ва аризаларни давлат хизматлари марказлари орқали топшириш имкониятини яратиш;
интеллектуал мулкдан фойдаланишни тадбиркорлик субъектларининг барқарорлик рейтингини шакллантиришда инобатга олиш;
интеллектуал мулк объектларига бўлган ҳуқуқлар гарови тўғрисидаги шартномаларни рўйхатдан ўтказиш тартибини белгилаш.
10. Адлия вазирлиги манфаатдор вазирлик ва идоралар билан биргаликда ўзлари қабул қилган норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни бир ой муддатда ушбу қарорга мувофиқлаштирсин.
11. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари — иқтисодиёт ва молия вазири Ж.А. Қўчқоров ҳамда адлия вазири А.Ж. Ташкулов зиммасига юклансин.
Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири А. АРИПОВ
Тошкент ш.,
2026 йил 9 июль,
375-сон
Вазирлар Маҳкамасининг 2026 йил 9 июлдаги 375-сон қарорига
1-ИЛОВА
2026 йилда Ўзбекистон Республикасида географик кўрсаткичлар фестивалларини ўтказиш
РЕЖА-ЖАДВАЛИ

Т/р

Тадбир номи

Тадбир ўтказиладиган жойи ва санаси*

Масъул ижрочилар

1.

«Хоразм қовуни» сайли

Хива шаҳри, август-сентябрь

Хоразм вилояти ҳокимлиги,

Туризм қўмитаси,

Ўзбекистон фермерлари кенгаши

2.

«Марғилон атласи ва адраси» кўргазмаси ва кўрик танлови

Марғилон шаҳри, сентябрь-октябрь

Фарғона вилояти ҳокимлиги,

Туризм қўмитаси,

«Ҳунарманд» уюшмаси

3.

«Ғузор тандир гўшти» гастрономик фестивали

Ғузор тумани, сентябрь-октябрь

Қашқадарё вилояти ҳокимлиги,

Туризм қўмитаси

4.

«Чиял яхна гўшти» гастрономик фестивали

Кўкдала тумани, сентябрь-октябрь

Қашқадарё вилояти ҳокимлиги,

Туризм қўмитаси

5.

«Андижон дўпписи» миллий кўргазмаси

Андижон шаҳри, сентябрь-октябрь

Андижон вилояти ҳокимлиги,

Туризм қўмитаси,

«Ҳунарманд» уюшмаси

6.

«Балиқ қарма» гастрономик фестивали

Қўнғирот тумани, сентябрь-октябрь

Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши,

Туризм қўмитаси

7.

«Қўқон пичоқлари» кўргазмаси

Марғилон шаҳри, ноябрь

Фарғона вилояти ҳокимлиги,

Туризм қўмитаси,

«Ҳунарманд» уюшмаси

8.

«Хоразм бараклари» гастрономик фестивали

Хива шаҳри, ноябрь

Хоразм вилояти ҳокимлиги,

Туризм қўмитаси

9.

Ўзбекистон географик кўрсаткичлари фестивали

(«OriGIn UZ» Festival)

Тошкент шаҳри, ноябрь-декабрь

Тошкент шаҳри ҳокимлиги,

Туризм қўмитаси,

«Ҳунарманд» уюшмаси

Изоҳ.
Режа-жадвалда назарда тутилмаган янги географик кўрсаткич рўйхатдан ўтказилганда, тегишли маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органи белгиланган тадбирлар доирасида ушбу географик кўрсаткич фестивалини ҳам ўтказиши мумкин.
Маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органлари мазкур режа-жадвалда назарда тутилган тадбирларни режалаштирилган бошқа тадбирлар доирасида ташкил этиши мумкин.
Вазирлар Маҳкамасининг 2026 йил 9 июлдаги 375-сон қарорига
2-ИЛОВА
Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига киритилаётган ўзгартириш ва қўшимчалар
1. Вазирлар Маҳкамасининг 2004 йил 6 июлдаги 318-сон қарори билан тасдиқланган Маҳсулотни стандарт талабларига мувофиқ сертификатлаштириш тартиби тўғрисидаги низомнинг 16-банди иккинчи хатбошисидаги «Саноат мулки муҳофазаси портали» сўзлари «Интеллектуал мулк муҳофазаси портали» сўзлари билан алмаштирилсин.
2. Вазирлар Маҳкамасининг «Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигининг Апелляция кенгаши тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида» 2019 йил 9 октябрдаги 856-сон қарорига 1-иловада:
8-банднинг иккинчи хатбошиси қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«Ўзбекистон Республикаси адлия вазири Апелляция кенгаши раиси ҳисобланади. Апелляция кенгаши таркибига давлат органлари ва бошқа ташкилотлар малакали ва тажрибали ходимлари, шунингдек, олимлар ва мутахассислар киритилади.»;
қуйидаги мазмундаги 101-банд билан тўлдирилсин:
«101. Апелляция ва ариза Вазирликнинг «Интеллектуал мулк муҳофазаси портали» (кейинги ўринларда — Портал) орқали топширилади.»;
12-банднинг бешинчи хатбошиси чиқариб ташлансин;
13-банднинг тўртинчи хатбошиси қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«Апелляция кенгашининг мажлислари жараёнлари видеоёзувда қайд этиб борилади ва протоколи юритилмайди.»;
14-банднинг биринчи хатбошиси «Вазирлик томонидан» сўзларидан кейин «Портал орқали» сўзлари билан тўлдирилсин;
15-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«15. Апелляция ёки ариза берган шахс, бошқа манфаатдор шахслар илтимосномаси асосида Апелляция кенгаши мажлисини фототасвирга тушириш, аудио- ва видеоёзувини амалга ошириш, шунингдек оммавий ахборот воситаларида трансляция қилинишига тарафларнинг розилиги ва Апелляция кенгаши мажлисида раислик қилувчининг рухсати билан йўл қўйилади.»;
23-банднинг учинчи-тўртинчи хатбошилари қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«Апелляция кенгашининг қарори Апелляция кенгаши раиси ва ишни кўриб чиқишда қатнашган Апелляция кенгашининг барча аъзолари томонидан Портал орқали QR-код (матрик штрихли код) қўйиш билан тасдиқланади.
Қарор апелляция ёки ариза берган шахс, бошқа манфаатдор шахс ёхуд уларнинг вакилларининг Порталдаги шахсий кабинетига юборилади.»;
29-банд қуйидаги мазмундаги хатбоши билан тўлдирилсин:
«Вазирликнинг Апелляция кенгаши таркибидаги ходимларига Ўзбекистон Республикаси адлия вазири томонидан тасдиқланадиган қоидаларга мувофиқ устама тўланиши мумкин.».
3. Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 22 февралдаги 86-сон қарори билан тасдиқланган Махсус электрон тизим орқали рухсат этиш хусусиятига эга айрим ҳужжатларни бериш тартиб-таомиллари тўғрисида ягона низомга 63-иловада:
5-позиция учинчи устунининг 1-бандида:
«а» кичик бандда:
қуйидаги мазмундаги бешинчи хатбоши билан тўлдирилсин:
«интеллектуал мулк объекти (товар белгиси ёки саноат намунаси) (кейинги ўринларда — ИМО) рўйхатдан ўтказилганлиги тўғрисидаги муҳофаза ҳужжати (гувоҳнома, патент ёки уларга илова) нусхаси ёки ИМОдан фойдаланиш тўғрисидаги шартнома нусхаси (мавжуд бўлганда);»;
бешинчи — тўққизинчи хатбошилар тегишлича олтинчи — ўнинчи хатбошилар деб ҳисоблансин;
«б» кичик бандда:
қуйидаги мазмундаги учинчи хатбоши билан тўлдирилсин:
«ИМО рўйхатдан ўтказилганлиги тўғрисидаги муҳофаза ҳужжати (гувоҳнома, патент ёки уларга илова) нусхаси ёки ИМОдан фойдаланиш тўғрисидаги шартнома нусхаси (мавжуд бўлганда);»;
учинчи — тўққизинчи хатбошилар тегишлича тўртинчи — ўнинчи хатбошилар деб ҳисоблансин;
б) 9-позиция учинчи устунининг «л» кичик банди қуйидаги мазмундаги хатбошилар билан тўлдирилсин:
«биологик актив моддаларни дори воситалари қадоқ ўрами ёки номи билан айнан бир хил ёхуд истеъмолчини адаштириб юбориш даражасида ўхшаш қадоқ ўрамида қадоқлаш ёки ном билан номлаш;
биологик актив моддаларнинг қадоқ ўрамлари, лойиҳаси ёки номи ўзга шахсларнинг ИМОга бўлган ҳуқуқларни бузиши. Бунда биологик актив моддаларга рухсатнома беришда ваколатли орган «Интеллектуал мулк муҳофазаси портали» орқали ИМОга бўлган ҳуқуқларга риоя этилганлик ҳолатини текширади ва ўрганади.».
4. Вазирлар Маҳкамасининг «Географик кўрсаткичларни рўйхатдан ўтказиш бўйича давлат хизматини кўрсатишнинг маъмурий регламентини тасдиқлаш тўғрисида» 2022 йил 13 июлдаги 385-сон қарорида:
а) 2-банднинг тўртинчи хатбошисидаги «ваколатли органнинг» сўзлари «давлат хизматлари маркази, ваколатли органнинг» сўзлари билан алмаштирилсин;
24-банднинг иккинчи хатбошисидаги «ваколатли органнинг» сўзлари «давлат хизматлари маркази, ваколатли органнинг» сўзлари билан алмаштирилсин;
қуйидаги мазмундаги иккинчи хатбоши билан тўлдирилсин:
«Талабнома берувчи давлат хизматлари марказига келиб мурожаат этганда, ариза давлат хизматлари маркази ходими томонидан тўлдирилиб, талабнома берувчи томонидан тасдиқлангандан сўнг ваколатли органга электрон шаклда юборилади.»;
иккинчи-учинчи хатбошилар тегишлича учинчи-тўртинчи хатбошилар деб ҳисоблансин;
1-илованинг «1-босқич» позицияси «Тадбирлар» устунидаги «ваколатли органнинг» сўзлари «давлат хизматлари маркази, ваколатли органнинг» сўзлари билан алмаштирилсин.
5. Вазирлар Маҳкамасининг «Товар белгилари ва хизмат кўрсатиш белгиларини рўйхатдан ўтказиш бўйича давлат хизматини кўрсатишнинг маъмурий регламентини тасдиқлаш тўғрисида» 2023 йил 19 сентябрдаги 480-сон қарорида:
а) 1-банднинг тўртинчи хатбошисидаги «ваколатли органнинг» сўзлари «давлат хизматлари маркази, ваколатли органнинг» сўзлари билан алмаштирилсин;
учинчи хатбоши чиқариб ташлансин;
тўртинчи — саккизинчи хатбошилар тегишлича учинчи — еттинчи хатбошилар деб ҳисоблансин;
қуйидаги мазмундаги олтинчи хатбоши билан тўлдирилсин:
«шакли жиҳатидан алоҳида фарқлаш хусусиятига эга бўлмаган ҳажмли белгилар;»;
олтинчи ва еттинчи хатбошилар тегишлича еттинчи ва саккизинчи хатбошилар деб ҳисоблансин;
10-банд қуйидаги мазмундаги хатбошилар билан тўлдирилсин:
«Розилик хатидаги имзонинг ҳақиқийлиги нотариус томонидан шаҳодатлантирилган бўлиши лозим.
Хорижий давлатда расмийлаштирилган розилик хати белгиланган тартибда легализация қилинган ёки апостиль қўйилган ҳолда тақдим этилади.»;
34-банднинг иккинчи хатбошисидаги «ваколатли органнинг» сўзлари «давлат хизматлари маркази, ваколатли органнинг» сўзлари билан алмаштирилсин;
қуйидаги мазмундаги иккинчи хатбоши билан тўлдирилсин:
«Талабнома берувчи давлат хизматлари марказига келиб мурожаат этганда, ариза давлат хизматлари маркази ходими томонидан тўлдирилиб, талабнома берувчи томонидан тасдиқлангандан сўнг ваколатли органга электрон шаклда юборилади.»;
иккинчи-учинчи хатбошилар тегишлича учинчи-тўртинчи хатбошилар деб ҳисоблансин;
тўртинчи хатбоши чиқариб ташлансин;
бешинчи хатбоши тўртинчи хатбоши деб ҳисоблансин;
1-илованинг «1-босқич» позицияси «Тадбирлар» устуни «ваколатли органнинг» сўзлари «давлат хизматлари маркази, ваколатли органнинг» сўзлари билан алмаштирилсин.
6. Вазирлар Маҳкамасининг 2024 йил 30 январдаги 55-сон қарори билан тасдиқланган Тадбиркорлик субъектларининг барқарорлик рейтингини аниқлаш тартиби тўғрисидаги низомда:
қуйидаги мазмундаги тўққизинчи хатбоши билан тўлдирилсин:
«интеллектуал мулкка оид ҳуқуқбузарликлар учун суд томонидан жарима, маъмурий ёхуд жиноий жавобгарлик чораларининг қўлланилганлиги;»;
тўққизинчи ва ўнинчи хатбошилар тегишлича ўнинчи ва ўн биринчи хатбошилар деб ҳисоблансин;
«в» кичик банд қуйидаги мазмундаги хатбоши билан тўлдирилсин:
«товар белгилари, хизмат кўрсатиш белгиларига эга бўлиш»;
қуйидаги мазмундаги 281-банд билан тўлдирилсин:
«281. Интеллектуал мулкка оид ҳуқуқбузарликлар учун суд томонидан жарима, маъмурий ёки жиноий жавобгарлик чораларининг қўлланилганлиги кўрсаткичини баҳолашда тадбиркорлик субъектига ёки унинг мансабдор шахсларига нисбатан охирги 12 ойда интеллектуал мулкка оид ҳуқуқбузарликлар учун:
тадбиркорлик субъектининг мансабдор шахсларига маъмурий жавобгарлик қўлланилган бўлса — 2 балл;
тадбиркорлик субъектига жарима қўлланилган бўлса — 3 балл;
тадбиркорлик субъектининг мансабдор шахсларига жиноий жавобгарлик қўлланилган бўлса — 5 балл чегирилади.
Бунда жарима қўллаш, маъмурий жавобгарликка тортиш тўғрисидаги қарор белгиланган тартибда бекор қилинган ёки жиноят иши Жиноят-процессуал кодексига асосан тугатилган ёки оқлов ҳукми чиқарилган ҳолларда чегирилган баллар олиб ташланади.
Мазкур кўрсаткич ҳуқуқбузарлик содир этилган тадбиркорлик субъекти рейтингини ҳисоблашда инобатга олинади.»;
қуйидаги мазмундаги 346-банд билан тўлдирилсин:
«346. Тадбиркорлик субъекти товар белгилари, хизмат кўрсатиш белгилари рўйхатдан ўтказилган бўлса — 5 балл.»;
қуйидаги мазмундаги 171-банд билан тўлдирилсин:

«

171.

Интеллектуал мулкка оид ҳуқуқбузарликлар учун жарима, маъмурий, жиноий жавобгарлик чораларининг қўлланилганлиги

Йиллик

Олий суд,

Адлия вазирлиги

».

қуйидаги мазмундаги 29-банд билан тўлдирилсин:

«

29.

Товар белгилари, хизмат кўрсатиш белгиларига эга бўлиши

Йиллик

Адлия вазирлиги

».

7. Вазирлар Маҳкамасининг «Интеллектуал мулк объектларига оид муҳофаза ҳужжатларининг амал қилиш муддатини узайтириш бўйича давлат хизматини кўрсатишнинг маъмурий регламентини тасдиқлаш тўғрисида» 2024 йил 1 августдаги 468-сон қарорида:
а) 1-банднинг тўртинчи хатбошисидаги «ваколатли органнинг» сўзлари «давлат хизматлари маркази, ваколатли органнинг» сўзлари билан алмаштирилсин;
14-банднинг иккинчи хатбошисидаги «ваколатли органнинг» сўзлари «давлат хизматлари маркази, ваколатли органнинг» сўзлари билан алмаштирилсин;
қуйидаги мазмундаги иккинчи хатбоши билан тўлдирилсин:
«Ариза берувчи давлат хизматлари марказига келиб мурожаат этганда, ариза давлат хизматлари маркази ходими томонидан тўлдирилиб, ариза берувчи томонидан тасдиқлангандан сўнг ваколатли органга электрон шаклда юборилади.»;
иккинчи хатбоши учинчи хатбоши деб ҳисоблансин;
1-илованинг «1-босқич» позицияси «Тадбирлар» устунидаги «Адлия вазирлигининг (кейинги ўринларда — ваколатли орган)» сўзлари «давлат хизматлари маркази, ваколатли органнинг» сўзлари билан алмаштирилсин.
8. Вазирлар Маҳкамасининг 2024 йил 14 августдаги 502-сон қарори билан тасдиқланган Маҳсулотларни сертификатлаштириш тартиби тўғрисидаги низомнинг 12-банди иккинчи хатбошидаги «Саноат мулки муҳофазаси портали» сўзлари «Интеллектуал мулк муҳофазаси портали» сўзлари билан алмаштирилсин.
9. Вазирлар Маҳкамасининг «Интеллектуал мулк соҳасидаги айрим давлат хизматларини кўрсатиш бўйича маъмурий регламентларни тасдиқлаш тўғрисида» 2025 йил 10 июлдаги 427-сон қарорида:
1-банднинг иккинчи хатбошисидаги «сублицензия шартномаси» сўзлари «сублицензия шартномаси, шунингдек, интеллектуал мулк объектларига бўлган ҳуқуқлар гарови тўғрисидаги шартнома» сўзлари билан алмаштирилсин;
2-банд қуйидаги мазмундаги еттинчи хатбоши билан тўлдирилсин:
«интеллектуал мулк объектларига бўлган ҳуқуқлар гарови тўғрисидаги шартнома — ихтиро, фойдали модель, саноат намунаси, селекция ютуғи, товар белгиси, ЭҲМ учун яратилган дастур ёки маълумотлар базасига оид мулкий ҳуқуқлар гаров предмети ҳисобланган шартнома.»;
4-банддаги «сублицензия шартномасини» сўзлари «сублицензия шартномаси, шунингдек, интеллектуал мулк объектларига бўлган ҳуқуқлар гарови тўғрисидаги шартномани» сўзлари билан алмаштирилсин;
қуйидаги мазмундаги иккинчи хатбоши билан тўлдирилсин:
«Интеллектуал мулк объектларига бўлган ҳуқуқлар гарови тўғрисидаги шартномани рўйхатдан ўтказиш бўйича ариза мазкур Регламентга 2.2-иловага мувофиқ шаклда ваколатли органга берилади.»;
иккинчи ва учинчи хатбошилар тегишлича учинчи ва тўртинчи хатбошилар деб ҳисоблансин;
тўртинчи хатбошидаги «ваколатли органнинг» сўзлари «давлат хизматлари маркази, ваколатли органнинг» сўзлари билан алмаштирилсин;
қуйидаги мазмундаги бешинчи хатбоши билан тўлдирилсин:
«Ариза берувчи давлат хизматлари марказига келиб мурожаат этганда, ариза давлат хизматлари маркази ходими томонидан тўлдирилиб, талабнома берувчи томонидан тасдиқлангандан сўнг ваколатли органга электрон шаклда юборилади.»;
бешинчи хатбоши олтинчи хатбоши деб ҳисоблансин;
12-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«12. Шартнома томонларининг аризасида ёки мазкур Регламентнинг 10-банди иккинчи ва учинчи хатбошиларида назарда тутилган ҳужжатларда қўшимча тарзда қуйидагилар кўрсатилади:
а) лицензия шартномасини рўйхатдан ўтказишда:
ўтказилаётган ҳуқуқлар ҳажми;
амал қилиш ҳудуди ва муддати;
б) интеллектуал мулк объектларига бўлган ҳуқуқлар гарови тўғрисидаги шартномани рўйхатдан ўтказишда:
амал қилиш муддати;
интеллектуал мулк объектига бўлган ҳуқуқларни бошқа шахсга ўтказишни тақиқлашга оид қоида.»;
19-банднинг учинчи хатбошисидаги «лицензияни тақдим этиш ёки ҳуқуқни ўтказишга» сўзлари «лицензияни тақдим этиш, гаровга қўйиш ёки ҳуқуқни ўтказишга» сўзлари билан алмаштирилсин;
20-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«20. Давлат хизматини кўрсатишда Ўзбекистон Республикасининг «Давлат божи тўғрисида»ги Қонунида белгиланган миқдорда патент божи тўланади, интеллектуал мулк объектларига бўлган ҳуқуқлар гарови тўғрисидаги шартномаларни рўйхатдан ўтказиш бундан мустасно.
Тўланган патент божи қонунчилик ҳужжатларида белгиланган тартибда тақсимланади.
Патент божи ягона биллинг тизими орқали электрон шаклда тўланади.»;
еттинчи хатбошисидаги «лицензия шартномасининг амал қилиш муддати;» сўзлари «лицензия шартномаси ёки гаров тўғрисидаги шартноманинг амал қилиш муддати;» сўзлари билан алмаштирилсин:
қуйидаги мазмундаги саккизинчи хатбоши билан тўлдирилсин:
«интеллектуал мулк объектига бўлган ҳуқуқларни бошқа шахсга ўтказишга оид тақиқ.»;
1-илованинг «1-босқич» позицияси «Тадбирлар» устуни қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«1. Интеллектуал мулк объектларига бўлган ҳуқуқларни бошқа шахсга ўтказиш тўғрисидаги шартнома, лицензия ёки сублицензия шартномаси, интеллектуал мулк объектларига бўлган ҳуқуқлар гарови тўғрисидаги шартнома ёхуд лицензия шартномасига киритилган ўзгартиришларни рўйхатдан ўтказиш бўйича давлат хизматлари маркази, Адлия вазирлигининг (кейинги ўринларда — ваколатли орган) махсус ахборот тизими ёки Ягона интерактив давлат хизматлари портали орқали ариза беради.
2. Ўзбекистон Республикасининг «Давлат божи тўғрисида»ги Қонунида белгиланган миқдорда патент божини тўлайди, интеллектуал мулк объектларига бўлган ҳуқуқлар гарови тўғрисидаги шартномаларни рўйхатдан ўтказиш бундан мустасно.»;
1-илованинг «5-босқич» позицияси «Тадбирлар» устунидаги «лицензия шартномасини» сўзлари «лицензия ёки сублицензия шартномаси, интеллектуал мулк объектларига бўлган ҳуқуқлар гарови тўғрисидаги шартнома» сўзлари билан алмаштирилсин;
2.1-иловадан «шартнома тарафлари томонидан имзоланган мутлақ ҳуқуқни тасарруф этиш тўғрисидаги хабарнома ёхуд шартнома ёки шартномадан кўчирма (варақлар сони кўрсатилади);» сўзлари чиқариб ташлансин;
қуйидаги мазмундаги 2.2-илова билан тўлдирилсин:
«Интеллектуал мулк объектларига оид шартномаларни рўйхатдан ўтказиш бўйича давлат хизматини кўрсатишнинг маъмурий регламентига
2.2-ИЛОВА

Интеллектуал мулк объектларига бўлган ҳуқуқлар гарови тўғрисидаги шартномани рўйхатдан ўтказиш бўйича

АРИЗА
 

Аризанинг келиб тушган санаси:

_______________________________________

(ваколатли орган томонидан автоматик тарзда тўлдирилади)

Аризанинг қайд рақами:

_______________________________________

(ваколатли орган томонидан автоматик тарзда тўлдирилади)

Интеллектуал мулк объектларига бўлган ҳуқуқлар гарови тўғрисидаги шартномани рўйхатдан ўтказиш бўйича

АРИЗА
 

Ўзбекистон Республикаси

Адлия вазирлиги

Ариза берувчилар:

_____________________________________________________________

_____________________________________________________________

_____________________________________________________________

(юридик шахсларнинг таъсис ҳужжатлари бўйича тўлиқ номи, жойлашган жойи ёки жисмоний шахслар учун Ф.И.О. ҳамда яшаш жойи манзиллари кўрсатилади)

Телефон рақамлари:
 

СТИР ёки ЖШШИР

(резидентлар учун):

___________________________

БИМТ ST. 3 стандарти бўйича мамлакат коди

(агар у белгиланган бўлса):

__________________________

Тарафларнинг вакиллари (Ф.И.О. ёки номи, патент вакилининг рўйхат рақами, почта манзили): _________________________________________________________________________________________

Телефон рақами: __________________________________________________________________________
 

Шартнома томонлари: _____________________________________________________________________
 

Шартнома предмети (патент ёки гувоҳноманинг рақами, товар белгисининг халқаро рўйхатга олиш рақами): _________________________________________________________________________________
 

Интеллектуал мулк объектига бўлган ҳуқуқларни бошқа шахсга ўтказишни тақиқлашга оид қоида:

_________________________________________________________________________________________
 

Амал қилиш муддати: _____________________________________________________________________
 

»;

3.1-иловадан «шартнома тарафлари томонидан имзоланган мутлақ ҳуқуқни тасарруф этиш тўғрисидаги хабарнома ёхуд шартнома ёки шартномадан кўчирма (варақлар сони кўрсатилади);» сўзлари чиқариб ташлансин;
35-банднинг иккинчи хатбошисидаги «ваколатли органнинг» сўзлари «давлат хизматлари маркази, ваколатли органнинг» сўзлари билан алмаштирилсин;
қуйидаги мазмундаги иккинчи хатбоши билан тўлдирилсин:
«Талабнома берувчи давлат хизматлари марказига келиб мурожаат этганда, ариза давлат хизматлари маркази ходими томонидан тўлдирилиб, талабнома берувчи томонидан тасдиқлангандан сўнг ваколатли органга электрон шаклда юборилади.»;
иккинчи ва учинчи хатбошилар тегишлича учинчи ва тўртинчи хатбошилар деб ҳисоблансин;
1-илованинг «1-босқич» позицияси «Тадбирлар» устунидаги «Адлия вазирлигининг (кейинги ўринларда — ваколатли орган)» сўзлари «давлат хизматлари маркази, ваколатли органнинг» сўзлари билан алмаштирилсин;
24-банднинг иккинчи хатбошисидаги «ваколатли органнинг» сўзлари «давлат хизматлари маркази, ваколатли органнинг» сўзлари билан алмаштирилсин;
қуйидаги мазмундаги иккинчи хатбоши билан тўлдирилсин:
«Талабнома берувчи давлат хизматлари марказига келиб мурожаат этганда, ариза давлат хизматлари маркази ходими томонидан тўлдирилиб, талабнома берувчи томонидан тасдиқлангандан сўнг ваколатли органга электрон шаклда юборилади.»;
иккинчи ва учинчи хатбошилар тегишлича учинчи ва тўртинчи хатбошилар деб ҳисоблансин;
1-илованинг «1-босқич» позицияси «Тадбирлар» устунидаги «Адлия вазирлигининг» сўзлари «давлат хизматлари маркази, ваколатли органнинг» сўзлари билан алмаштирилсин.
(Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 13.07.2026 й., 09/26/375/0726-сон)