1.16.00.00.00 Хавфсизлик ва ҳуқуқ тартибот муҳофазаси / 16.04.00.00 Жамият хавфсизлиги / 16.04.11.00 Фавқулоддаги ҳолатлар ва жамият хавфсизлигининг бошқа масалалари]
[ТСЗ:
1.Мудофаа ва миллий хавфсизлик / Фавқулодда вазиятлар. Оммавий тартибсизликлар]
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ
ҚАРОРИ
Фавқулодда вазиятларни бартараф этиш ва аҳоли ҳаёт маромини таъминлаш учун молиявий ва моддий ресурслар захираларини шакллантириш, улардан фойдаланиш ва уларни қайта тиклаш тартибини такомиллаштириш тўғрисида
Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Аҳоли ва ҳудудларни фавқулодда вазиятлардан ишончли муҳофаза қилиш соҳасини сифат жиҳатидан янги босқичга кўтариш тўғрисида» 2025 йил 20 октябрдаги ПФ-185-сон Фармонига мувофиқ фавқулодда вазиятларни бартараф этиш ва аҳоли ҳаёт маромини таъминлаш учун молиявий ва моддий ресурслар захираларини шакллантириш, улардан фойдаланиш ва уларни қайта тиклаш тартибини янада такомиллаштириш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
1. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2025 йил 20 октябрдаги ПФ-185-сон Фармонида фавқулодда вазиятларни бартараф этиш ва аҳоли ҳаёт маромини таъминлаш учун молиявий ва моддий ресурслар захираларини шакллантириш, улардан фойдаланиш ва уларни қайта тиклаш тартибини такомиллаштириш назарда тутилгани маълумот учун қабул қилинсин.
2. Қуйидагиларни назарда тутувчи Фавқулодда вазиятларни бартараф этиш ва аҳоли ҳаёт маромини таъминлаш учун молиявий ва моддий ресурслар захираларини яратиш, улардан фойдаланиш ва уларни қайта тиклаш тўғрисидаги низом 1-иловага мувофиқ тасдиқлансин:
[ОКОЗ:
1.16.00.00.00 Хавфсизлик ва ҳуқуқ тартибот муҳофазаси / 16.04.00.00 Жамият хавфсизлиги / 16.04.11.00 Фавқулоддаги ҳолатлар ва жамият хавфсизлигининг бошқа масалалари]
фавқулодда вазиятларни бартараф этиш ва аҳоли ҳаёт маромини таъминлаш учун моддий ресурслар захираларини шакллантирадиган органлар рўйхати;
[ОКОЗ:
1.16.00.00.00 Хавфсизлик ва ҳуқуқ тартибот муҳофазаси / 16.04.00.00 Жамият хавфсизлиги / 16.04.11.00 Фавқулоддаги ҳолатлар ва жамият хавфсизлигининг бошқа масалалари]
фавқулодда вазиятларни бартараф этиш учун молиявий ва моддий ресурслар захиралари рўйхати;
[ОКОЗ:
1.16.00.00.00 Хавфсизлик ва ҳуқуқ тартибот муҳофазаси / 16.04.00.00 Жамият хавфсизлиги / 16.04.11.00 Фавқулоддаги ҳолатлар ва жамият хавфсизлигининг бошқа масалалари]
моддий ресурслар захираларини миқдор ва сифат жиҳатидан сақлашнинг талаблари, уларни сақлаш муддатлари ҳамда назорат қилиш.
3. Ўзбекистон Республикаси Фавқулодда вазиятлар вазирлиги:
[ОКОЗ:
1.16.00.00.00 Хавфсизлик ва ҳуқуқ тартибот муҳофазаси / 16.04.00.00 Жамият хавфсизлиги / 16.04.11.00 Фавқулоддаги ҳолатлар ва жамият хавфсизлигининг бошқа масалалари]
халқаро тажрибалар асосида фавқулодда вазиятларни бартараф этиш учун моддий ресурслар захираларининг намунавий номенклатурасини бир ой муддатда тасдиқласин;
[ОКОЗ:
1.16.00.00.00 Хавфсизлик ва ҳуқуқ тартибот муҳофазаси / 16.04.00.00 Жамият хавфсизлиги / 16.04.11.00 Фавқулоддаги ҳолатлар ва жамият хавфсизлигининг бошқа масалалари]
фавқулодда вазиятларни бартараф этиш учун моддий ресурслар захираларини шакллантириш, улардан фойдаланиш ва уларни қайта тиклаш юзасидан давлат назоратини амалга оширсин ва услубий раҳбарлик қилсин.
4. Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳри ҳокимликлари, вазирликлар, идоралар ва ташкилотлар икки ой муддатда:
[ОКОЗ:
1.16.00.00.00 Хавфсизлик ва ҳуқуқ тартибот муҳофазаси / 16.04.00.00 Жамият хавфсизлиги / 16.04.11.00 Фавқулоддаги ҳолатлар ва жамият хавфсизлигининг бошқа масалалари]
фавқулодда вазиятларни бартараф этиш учун моддий ресурслар захираларининг намунавий номенклатураси рўйхатига мувофиқ рўй бериши мумкин бўлган фавқулодда вазиятларнинг кўлами, шунингдек, ҳудуднинг табиий, иқтисодий ва бошқа ўзига хос хусусиятларидан келиб чиққан ҳолда, фавқулодда вазиятларни бартараф этиш учун моддий ресурслар захиралари ҳажми, номенклатураси ҳамда комплекс чора-тадбирлар режасини тасдиқласин;
[ОКОЗ:
1.02.00.00.00 Давлат бошқаруви асослари / 02.08.00.00 Иқтисодиёт, ижтимоий-маданий қурилиш соҳасидаги давлат бошқарувининг умумий масалалари / 02.08.02.00 Давлат эҳтиёжлари. Давлат харидлари;
2.16.00.00.00 Хавфсизлик ва ҳуқуқ тартибот муҳофазаси / 16.04.00.00 Жамият хавфсизлиги / 16.04.11.00 Фавқулоддаги ҳолатлар ва жамият хавфсизлигининг бошқа масалалари]
2028 йилгача бўлган даврда фавқулодда вазиятларни бартараф этиш учун молиявий ва моддий ресурслар захираларини босқичма-босқич шакллантириш бўйича тасдиқланган комплекс чора-тадбирларда белгиланган захира мол-мулкларни харид қилиш ишлари амалга оширилсин.
5. Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг 2-иловага мувофиқ айрим қарорлари ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.
6. Ўзбекистон Республикаси Фавқулодда вазиятлар вазирлиги манфаатдор вазирлик ва идоралар билан биргаликда ўзлари қабул қилган норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни икки ой муддатда ушбу қарорга мувофиқлаштирсин.
7. Ушбу қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари А.Ж. Раматов ва фавқулодда вазиятлар вазири А.И. Икрамов зиммасига юклансин.
Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири А. АРИПОВ
Тошкент ш.,
2026 йил 26 июнь,
330-сон
Вазирлар Маҳкамасининг 2026 йил 26 июндаги 330-сон қарорига 1-ИЛОВА
Фавқулодда вазиятларни бартараф этиш ва аҳоли ҳаёт маромини таъминлаш учун молиявий ва моддий ресурслар захираларини шакллантириш, улардан фойдаланиш ва уларни қайта тиклаш тўғрисида
НИЗОМ
1-боб. Умумий қоидалар
1. Ушбу Низом фавқулодда вазиятларни бартараф этиш учун молиявий ва моддий ресурслар захираларини шакллантириш, улардан фойдаланиш ва уларни қайта тиклаш тартибини белгилайди.
2. Фавқулодда вазиятларни бартараф этиш ва аҳоли ҳаёт маромини таъминлаш учун молиявий ва моддий ресурслар захиралари вазирликлар, идоралар, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳри ҳокимликлари ҳамда бошқа ташкилотлар (кейинги ўринларда — захира яратувчи органлар) томонидан фавқулодда вазиятларни бартараф этиш учун шошилинч тарзда фойдаланиш мақсадида олдиндан шакллантирилади.
3. Ушбу Низомда қуйидаги асосий тушунчалардан фойдаланилади:
захирадаги моддий ресурсларни алмаштириш — стандартлар ва тайёрлаш технологияларининг ўзгариши муносабати билан захирадаги моддий бойликларни чиқариш ва бир вақтнинг ўзида уларнинг ўрнини шунга ўхшаш ва шунга тенг миқдордаги моддий бойликлар билан тўлдириш;
моддий ресурслар захирасини янгилаш ва қайта тиклаш — моддий захиралар, уларнинг идиши ва қадоғининг белгиланган сақлаш муддати тугаган, сақлаш муддати тугамаган ҳолда идиши бузилиши ёки бошқа сабабларга кўра маҳсулотнинг яроқсиз ҳолга келиши, сифати бузилиши натижасида маҳсулотнинг рўйхатдан чиқарилиши ва бир вақтнинг ўзида унинг миқдорига тенг бўлган худди шундай моддий бойликни унинг ўрнига қўйиш;
моддий ресурсларни захирадан чиқариш — захирадаги моддий бойликларни муайян шартлар асосида ёки беғараз тарзда олувчига (истеъмолчига) бериш ёки уларни бозорда сотиш;
моддий ресурсларни захирадан олиб туриш — моддий захираларни кейинчалик уларнинг ўрнига шунга ўхшаш бўлган тенг миқдордаги моддий бойликни қайтариш шарти билан олиб туриш;
моддий ресурслар захираларини сақлаш — сақланаётган моддий ресурсларнинг бирламчи ҳолатда сақланишини, шу билан бирга, уларга хизмат кўрсатиш, уларни янгилаш, алмаштиришни таъминлашга йўналтирилган комплекс тадбирлар;
моддий ресурсларни масъулиятли сақлаш — томонлардан бири (сақлаб берувчи) иккинчи томон берган моддий ресурсларни сақлаш ва талаб қилинганда бут ҳолда қайтариш мажбуриятини олишни таъминлайдиган шартномавий муносабатлар;
фавқулодда вазиятларни бартараф этиш учун моддий ресурслар захираси — фавқулодда вазиятларни бартараф этишга мўлжалланган озиқ-овқат маҳсулотларининг махсус захиралари, кийим-кечаклар, дори воситалари, тиббий буюмлар, тиббий техника, қурилиш материаллари, нефть маҳсулотлари, умумий ва якка муҳофазаланиш воситалари ҳамда бошқа моддий ресурсларнинг махсус захиралари;
фавқулодда вазиятлар оқибатларини бартараф этиш учун молиявий ресурслар захираси — тегишли захира шакллантирувчи органлар тасарруфидаги фавқулодда вазиятларни бартараф этиш вақтида кутилмаган харажатларнинг ўрнини тўлдириш учун мўлжалланган маблағлар.
[ОКОЗ:
1.16.00.00.00 Хавфсизлик ва ҳуқуқ тартибот муҳофазаси / 16.04.00.00 Жамият хавфсизлиги / 16.04.11.00 Фавқулоддаги ҳолатлар ва жамият хавфсизлигининг бошқа масалалари]
4. Ўзбекистон Республикаси Президентининг ва Вазирлар Маҳкамасининг қарорлари асосида фавқулодда вазиятлар оқибатларини бартараф этиш учун давлат моддий ва молиявий ресурс захираларидан фойдаланиш мумкин.
2-боб. Молиявий ва моддий ресурслар захираларини шакллантириш тартиби
[ОКОЗ:
1.02.00.00.00 Давлат бошқаруви асослари / 02.08.00.00 Иқтисодиёт, ижтимоий-маданий қурилиш соҳасидаги давлат бошқарувининг умумий масалалари / 02.08.04.00 Давлат моддий захираси;
2.16.00.00.00 Хавфсизлик ва ҳуқуқ тартибот муҳофазаси / 16.04.00.00 Жамият хавфсизлиги / 16.04.11.00 Фавқулоддаги ҳолатлар ва жамият хавфсизлигининг бошқа масалалари]
5. Фавқулодда вазиятлар оқибатларини бартараф этиш учун қуйидаги турдаги молиявий ва моддий ресурслар захиралари шакллантирилади:
[ОКОЗ:
1.02.00.00.00 Давлат бошқаруви асослари / 02.08.00.00 Иқтисодиёт, ижтимоий-маданий қурилиш соҳасидаги давлат бошқарувининг умумий масалалари / 02.08.04.00 Давлат моддий захираси;
2.07.00.00.00 Молия ва кредит тўғрисидаги қонунчилик. Банк фаолияти / 07.05.00.00 Республика бюджети / 07.05.03.00 Республика бюджети харажатлари]
идоравий моддий ресурслар захиралари — Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджети ҳамда вазирликлар ва идораларнинг бюджетдан ташқари маблағлари ҳисобидан республика фавқулодда вазиятларини бартараф этиш ва 500 дан ортиқ одамнинг ҳаёти ва фаолиятини таъминлаш;
[ОКОЗ:
1.02.00.00.00 Давлат бошқаруви асослари / 02.08.00.00 Иқтисодиёт, ижтимоий-маданий қурилиш соҳасидаги давлат бошқарувининг умумий масалалари / 02.08.04.00 Давлат моддий захираси;
2.07.00.00.00 Молия ва кредит тўғрисидаги қонунчилик. Банк фаолияти / 07.06.00.00 Қорақалпоғистон Республикаси бюджети. Маҳаллий бюджет]
маҳаллий молиявий ресурслар захиралари — базавий ҳисоблаш миқдорининг 5,0 минг бараваридан кам бўлмаган миқдорда Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳрининг маҳаллий бюджетлари, шунингдек, базавий ҳисоблаш миқдорининг 1,0 минг бараваридан кам бўлмаган миқдорда шаҳар ва туман ҳокимликларининг маҳаллий бюджетлари ҳисобидан фавқулодда вазиятларни бартараф этиш вақтидаги кутилмаган харажатларнинг ўрнини тўлдириш;
[ОКОЗ:
1.02.00.00.00 Давлат бошқаруви асослари / 02.08.00.00 Иқтисодиёт, ижтимоий-маданий қурилиш соҳасидаги давлат бошқарувининг умумий масалалари / 02.08.04.00 Давлат моддий захираси;
2.07.00.00.00 Молия ва кредит тўғрисидаги қонунчилик. Банк фаолияти / 07.06.00.00 Қорақалпоғистон Республикаси бюджети. Маҳаллий бюджет]
маҳаллий (шаҳар ва туман ҳокимликлари) моддий ресурслар захиралари — шаҳар ва туман ҳокимликларининг маҳаллий бюджети ҳисобидан, шаҳар ва туман ҳудудларида фавқулодда вазиятларни бартараф этиш ва 500 дан кам бўлмаган одамларнинг ҳаёти ва фаолиятини таъминлаш;
[ОКОЗ:
1.02.00.00.00 Давлат бошқаруви асослари / 02.08.00.00 Иқтисодиёт, ижтимоий-маданий қурилиш соҳасидаги давлат бошқарувининг умумий масалалари / 02.08.04.00 Давлат моддий захираси;
2.07.00.00.00 Молия ва кредит тўғрисидаги қонунчилик. Банк фаолияти / 07.05.00.00 Республика бюджети / 07.05.05.00 Бюджет ташкилотлари ва муассасаларини молиялаштириш]
объектнинг моддий ресурслар захиралари — Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджетидан молиялаштириладиган ташкилотларда бюджет, бюджетдан ташқари ва қонунчилик билан тақиқланмаган бошқа манбалар ҳисобидан, бошқа ташкилотларда эса ўз маблағлари ҳисобидан фавқулодда вазиятларни бартараф этиш, 100 кишидан ортиқ бўлмаган ва лекин ишчи хизматчиларнинг сонидан кам бўлмаганодамларнинг ҳаёти ва фаолиятини таъминлаш учун.
6. Фавқулодда вазиятларни бартараф этиш ва аҳоли ҳаёт маромини таъминлаш учун молиявий ва моддий ресурслар захирасини шакллантирадиган ташкилотлар рўйхати ушбу Низомга 1-иловага мувофиқ белгиланади.
Маҳаллий (шаҳар ва туман ҳокимликлари) ҳамда объектлар (ташкилот) рўйхатлари тегишлигича Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳри ҳокимликларининг қарорларига мувофиқ белгиланади.
[ОКОЗ:
1.02.00.00.00 Давлат бошқаруви асослари / 02.08.00.00 Иқтисодиёт, ижтимоий-маданий қурилиш соҳасидаги давлат бошқарувининг умумий масалалари / 02.08.04.00 Давлат моддий захираси;
2.16.00.00.00 Хавфсизлик ва ҳуқуқ тартибот муҳофазаси / 16.04.00.00 Жамият хавфсизлиги / 16.04.11.00 Фавқулоддаги ҳолатлар ва жамият хавфсизлигининг бошқа масалалари]
Фавқулодда вазиятларни бартараф этиш ва аҳоли ҳаёт маромини таъминлаш учун моддий ресурслар захираларининг намунавий номенклатураси рўйхати ушбу Низомга 2-иловага мувофиқ белгиланади. Ушбу номенклатура рўйхати фавқулодда вазиятларни бартараф этишга мўлжалланган озиқ-овқат маҳсулотларининг махсус захираларини, кийим-кечакларни, дори воситаларини, тиббий буюмларни, тиббий техникани, қурилиш материалларини, нефть маҳсулотларини, умумий ва якка муҳофазаланиш воситаларини ҳамда бошқа моддий ресурсларни, шунингдек, фавқулодда вазиятларни бартараф этиш чоғидаги кутилмаган харажатларнинг ўрнини тўлдириш учун мўлжалланган маблағларни ўз ичига олади.
[ОКОЗ:
1.02.00.00.00 Давлат бошқаруви асослари / 02.08.00.00 Иқтисодиёт, ижтимоий-маданий қурилиш соҳасидаги давлат бошқарувининг умумий масалалари / 02.08.04.00 Давлат моддий захираси;
2.09.00.00.00 Тадбиркорлик ва хўжалик фаолияти / 09.10.00.00 Саноат / 09.10.03.00 Саноат хавфсизлиги (шунингдек, 16.04.06.00га қаранг);
3.16.00.00.00 Хавфсизлик ва ҳуқуқ тартибот муҳофазаси / 16.04.00.00 Жамият хавфсизлиги / 16.04.11.00 Фавқулоддаги ҳолатлар ва жамият хавфсизлигининг бошқа масалалари]
7. Объектларнинг моддий ресурслар захиралари фуқаро муҳофазаси бўйича тоифага эга бўлган ҳамда хавфли ишлаб чиқариш объектларидан фойдаланувчи ташкилотларда мажбурий тарзда, бошқа ташкилотларда эса содир бўлиши мумкин бўлган фавқулодда вазиятлар хавфи ва манбаларини, шунингдек, ўзининг ишчи ва хизматчилари сонини ҳисобга олган ҳолда ушбу ташкилотларнинг раҳбарлари ихтиёрига кўра шакллантирилалади.
[ОКОЗ:
1.02.00.00.00 Давлат бошқаруви асослари / 02.08.00.00 Иқтисодиёт, ижтимоий-маданий қурилиш соҳасидаги давлат бошқарувининг умумий масалалари / 02.08.04.00 Давлат моддий захираси;
2.16.00.00.00 Хавфсизлик ва ҳуқуқ тартибот муҳофазаси / 16.04.00.00 Жамият хавфсизлиги / 16.04.11.00 Фавқулоддаги ҳолатлар ва жамият хавфсизлигининг бошқа масалалари]
8. Фавқулодда вазиятларни бартараф этиш учун моддий ресурслар захираларининг номенклатураси ва ҳажми рўй бериши мумкин бўлган фавқулодда вазиятларнинг кўламидан, шунингдек, ҳудуднинг табиий, иқтисодий ва бошқа ўзига хос хусусиятларидан келиб чиққан ҳолда, захирани шакллантирувчи органлар томонидан ишлаб чиқилади ва қуйидагилар билан келишилган ҳолда тасдиқланади:
республика миқёсидаги вазирлик ва идоралар учун — Фавқулодда вазиятлар вазирлиги Иқтисодиёт ва молия вазирлиги ҳузуридаги Давлат захираларини бошқариш қўмитаси билан;
маҳаллий ҳокимликлар ва маҳаллий объектлар учун — Фавқулодда вазиятлар вазирлигининг ҳудудий бошқармалари билан.
[ОКОЗ:
1.02.00.00.00 Давлат бошқаруви асослари / 02.08.00.00 Иқтисодиёт, ижтимоий-маданий қурилиш соҳасидаги давлат бошқарувининг умумий масалалари / 02.08.04.00 Давлат моддий захираси]
Озиқ-овқат маҳсулотларининг захиралари фақат маҳаллий (шаҳар ва туман) моддий ресурслар захираси таркибида шакллантирилади.
[ОКОЗ:
1.02.00.00.00 Давлат бошқаруви асослари / 02.08.00.00 Иқтисодиёт, ижтимоий-маданий қурилиш соҳасидаги давлат бошқарувининг умумий масалалари / 02.08.04.00 Давлат моддий захираси]
Давлат моддий захирасини шакллантириш вазифаси юкланган ташкилотлар томонидан фавқулодда вазиятларни бартараф этиш учун моддий ресурслар захираларининг номенклатурасини ишлаб чиқишда, такрорланишнинг олдини олиш мақсадида уларга топшириқда белгиланган моддий бойликларни киритмайди.
[ОКОЗ:
1.02.00.00.00 Давлат бошқаруви асослари / 02.08.00.00 Иқтисодиёт, ижтимоий-маданий қурилиш соҳасидаги давлат бошқарувининг умумий масалалари / 02.08.04.00 Давлат моддий захираси]
9. Айрим моддий ресурсларни (озиқ-овқат маҳсулотлари, нефть маҳсулотлари, қурилиш материаллари ва бошқаларни) сотиб олиш ва сақлаш ўрнига улар доимо мавжуд ёки муомалада бўлган корхоналар билан шошилинч етказиб бериш (сотиш) юзасидан тегишли шартномалар тузилиши мумкин. Бунда ушбу моддий ресурсларни сотиб олиш, сақлаш ва ушлаб туришга мўлжалланган маблағлар зарур бўлган ҳолатларда фойдаланиш учун махсус банк ҳисоб варақларида ташкил этиладиган молиявий ресурслар захирасига мақсадли йўналтирилади.
3-боб. Моддий ресурслар захираларини сақлаш, улардан фойдаланиш ва уларни қайта тиклаш тартиби
[ОКОЗ:
1.02.00.00.00 Давлат бошқаруви асослари / 02.08.00.00 Иқтисодиёт, ижтимоий-маданий қурилиш соҳасидаги давлат бошқарувининг умумий масалалари / 02.08.04.00 Давлат моддий захираси;
2.16.00.00.00 Хавфсизлик ва ҳуқуқ тартибот муҳофазаси / 16.04.00.00 Жамият хавфсизлиги / 16.04.11.00 Фавқулоддаги ҳолатлар ва жамият хавфсизлигининг бошқа масалалари]
10. Фавқулодда вазиятларни бартараф этиш учун моддий ресурслар захиралари ушбу ресурсларни сақлашга мўлжалланган, фавқулодда вазият ҳудудига тезкор етказиб бериш имкони мавжуд бўлган объектларда сақланади.
[ОКОЗ:
1.02.00.00.00 Давлат бошқаруви асослари / 02.08.00.00 Иқтисодиёт, ижтимоий-маданий қурилиш соҳасидаги давлат бошқарувининг умумий масалалари / 02.08.04.00 Давлат моддий захираси]
11. Моддий ресурслар захираларини сақлашнинг асосий вазифаси уларни бутун сақлаш муддати давомида миқдор ва сифат жиҳатидан сақлаб туриш ҳамда уларнинг мақсадли фойдаланиш учун доимий тайёрлигини таъминлашдан иборат.
[ОКОЗ:
1.02.00.00.00 Давлат бошқаруви асослари / 02.08.00.00 Иқтисодиёт, ижтимоий-маданий қурилиш соҳасидаги давлат бошқарувининг умумий масалалари / 02.08.04.00 Давлат моддий захираси]
12. Моддий ресурслар захираларини миқдор ва сифат жиҳатидан сақлаб туришни таъминлаш масъул ташкилотларга юкланади.
[ОКОЗ:
1.02.00.00.00 Давлат бошқаруви асослари / 02.08.00.00 Иқтисодиёт, ижтимоий-маданий қурилиш соҳасидаги давлат бошқарувининг умумий масалалари / 02.08.04.00 Давлат моддий захираси]
13. Аввал фойдаланилган, бироқ соз ва бутловчи қисмлари тўлиқ бўлган махсус жиҳозларни моддий ресурслар захирасига тўплашга рухсат этилади.
[ОКОЗ:
1.02.00.00.00 Давлат бошқаруви асослари / 02.08.00.00 Иқтисодиёт, ижтимоий-маданий қурилиш соҳасидаги давлат бошқарувининг умумий масалалари / 02.08.04.00 Давлат моддий захираси]
14. Моддий ресурслар захиралари улар қаерга жойлаштирилганидан қатъи назар, давлат ёки уларни ташкил этган (сотиб олган) юридик шахснинг мулки ҳисобланади.
[ОКОЗ:
1.02.00.00.00 Давлат бошқаруви асослари / 02.08.00.00 Иқтисодиёт, ижтимоий-маданий қурилиш соҳасидаги давлат бошқарувининг умумий масалалари / 02.08.04.00 Давлат моддий захираси]
15. Барча турдаги моддий ресурслар захиралари сақлаш жойларида (кейинги ўринларда — омборлар) уларни сақлаш учун белгиланган талабларга мувофиқ ҳолда сақланади.
[ОКОЗ:
1.02.00.00.00 Давлат бошқаруви асослари / 02.08.00.00 Иқтисодиёт, ижтимоий-маданий қурилиш соҳасидаги давлат бошқарувининг умумий масалалари / 02.08.04.00 Давлат моддий захираси]
16. Захира шакллантирувчи органларга бўйсунадиган ташкилотларда моддий ресурсларнинг айрим турларини сақлашни ташкил этишнинг иложи бўлмаса (мақсадга мувофиқ бўлмаса), моддий ресурслар захираларини тезкор етказиб беришни таъминлаш мақсадида бошқа ташкилотларнинг омборларида келишув шартномалари асосида сақлаш мумкин.
[ОКОЗ:
1.02.00.00.00 Давлат бошқаруви асослари / 02.08.00.00 Иқтисодиёт, ижтимоий-маданий қурилиш соҳасидаги давлат бошқарувининг умумий масалалари / 02.08.04.00 Давлат моддий захираси]
17. Моддий ресурслар захираларини миқдор ва сифат жиҳатдан сақланиши қуйидаги талаблар асосида таъминланади:
моддий ресурсларни тўғри жойлаштириш, жиҳозлаш, омборларни сақлаб туриш ва улардан фойдаланиш;
омборга кирим қилинадиган моддий ресурсларни синчиклаб қабул қилиш ва аниқланган камчиликларни бартараф этиш;
сақлаш учун моддий ресурсларни тайёрлаш;
сақлаш жойларини тайёрлаш ва моддий ресурслар сифатига салбий таъсир этадиган омилларнинг олдини олиш ва сақлаш учун керакли шароитлар яратиш;
моддий ресурсларнинг ҳар бир тури (ҳарорат, нисбий намлик, вентиляция) учун зарур сақлаш шароитларини яратиш ва санитария-гигиена талабларига риоя қилиш;
сақланаётган моддий ресурсларнинг сифат ҳолатини доимий назорат қилиш ва уларнинг сифатли сақланишини таъминлаш бўйича чора-тадбирларни ўз вақтида амалга ошириш (тозалаш, қуритиш, консервациялаш, техник кўрикдан ўтказиш ва текшириш, қайта тахлаш, лаборатория синовларидан ўтказиш, зараркунандаларга қарши кураш ва бошқалар);
моддий ресурсларнинг сақлаш шароитлари ва жойларини даврий текширувдан ўтказиш;
моддий ресурсларни захирага қабул қилиш, сақлаш, захирадан чиқариш ва қайта ишлаш жараёнида юклаш-тушириш ва омбор ичидаги ишларни имкон қадар механизациялаштириш;
омбор ишчиларини тўғри танлаш ва ўқитиш, омбор учун зарур штат бирликларини шакллантириш;
омбор хавфсизлигини ишончли ташкил этиш ва ёнғин хавфсизлиги қоидаларига қатъий риоя қилиш;
белгиланган сақлаш муддатларига мувофиқ моддий ресурсларни ўз вақтида алмаштириш ва янгилаш;
сутка ва мавсумнинг исталган вақтида омборлар ва юклаш жойларига кириш йўлларини яхши ҳолатда сақлаш.
[ОКОЗ:
1.02.00.00.00 Давлат бошқаруви асослари / 02.08.00.00 Иқтисодиёт, ижтимоий-маданий қурилиш соҳасидаги давлат бошқарувининг умумий масалалари / 02.08.04.00 Давлат моддий захираси]
18. Моддий ресурслар захираларининг барча турлари учун сақлаш (яроқлилик) муддатлари ишлаб чиқарувчи томонидан тавсия этилган сақлаш муддатларига асосан белгиланади.
[ОКОЗ:
1.02.00.00.00 Давлат бошқаруви асослари / 02.08.00.00 Иқтисодиёт, ижтимоий-маданий қурилиш соҳасидаги давлат бошқарувининг умумий масалалари / 02.08.04.00 Давлат моддий захираси]
19. Моддий ресурсларнинг белгиланган талабларга мувофиқ сақланишини таъминланмагани натижасида моддий ресурслар захиралари йўқотилган ёки шикастланган тақдирда, улар ушбу моддий ресурсларни сақлайдиган ташкилотлар ҳисобидан тикланади.
[ОКОЗ:
1.02.00.00.00 Давлат бошқаруви асослари / 02.08.00.00 Иқтисодиёт, ижтимоий-маданий қурилиш соҳасидаги давлат бошқарувининг умумий масалалари / 02.08.04.00 Давлат моддий захираси]
20. Моддий ресурслар захираларини сақлайдиган ташкилотлар раҳбарлари уларнинг миқдори, сифати, сақлаш шароитлари, ҳисоби ва фойдаланишга тайёрлигини тизимли равишда текшириб боради.
[ОКОЗ:
1.02.00.00.00 Давлат бошқаруви асослари / 02.08.00.00 Иқтисодиёт, ижтимоий-маданий қурилиш соҳасидаги давлат бошқарувининг умумий масалалари / 02.08.04.00 Давлат моддий захираси]
21. Моддий ресурсларни сақлаш учун мўлжалланган иншоотлар ташкилот омборхоналарининг ажралмас қисми ҳисобланади. Унинг таркиби (сақлаш жойларининг сони ва техник жойлашуви) сақланадиган моддий ресурсларнинг номенклатураси ва ҳажмига мос бўлиши лозим.
[ОКОЗ:
1.02.00.00.00 Давлат бошқаруви асослари / 02.08.00.00 Иқтисодиёт, ижтимоий-маданий қурилиш соҳасидаги давлат бошқарувининг умумий масалалари / 02.08.04.00 Давлат моддий захираси]
22. Моддий ресурсларнинг туридан келиб чиққан ҳолда миқдор ва сифат жиҳатидан сақланиши Ўзбекистон Республикасининг қонунчилигига мувофиқ белгиланган миллий стандартлар, меъёрлар, талаблар, йўриқномалар ва бошқа қоидалар асосида таъминланади.
[ОКОЗ:
1.02.00.00.00 Давлат бошқаруви асослари / 02.08.00.00 Иқтисодиёт, ижтимоий-маданий қурилиш соҳасидаги давлат бошқарувининг умумий масалалари / 02.08.04.00 Давлат моддий захираси;
2.16.00.00.00 Хавфсизлик ва ҳуқуқ тартибот муҳофазаси / 16.04.00.00 Жамият хавфсизлиги / 16.04.11.00 Фавқулоддаги ҳолатлар ва жамият хавфсизлигининг бошқа масалалари]
ҳарбий ҳаракатлар олиб бориш пайтида ёки шу ҳаракатлар оқибатида юзага келадиган хавфларни бартараф этиш;
уларни янгилаш ёки алмаштириш муносабати билан.
[ОКОЗ:
1.02.00.00.00 Давлат бошқаруви асослари / 02.08.00.00 Иқтисодиёт, ижтимоий-маданий қурилиш соҳасидаги давлат бошқарувининг умумий масалалари / 02.08.04.00 Давлат моддий захираси;
2.03.00.00.00 Фуқаролик қонунчилиги / 03.10.00.00 Мажбурият ҳуқуқи / 03.10.05.00 Шартнома. Шартномаларни тузиш, ўзгартириш ва бекор қилиш;
3.16.00.00.00 Хавфсизлик ва ҳуқуқ тартибот муҳофазаси / 16.04.00.00 Жамият хавфсизлиги / 16.04.11.00 Фавқулоддаги ҳолатлар ва жамият хавфсизлигининг бошқа масалалари]
24. Чегарадош ёки бошқа ҳудудларда ва объектларда содир бўлган фавқулодда вазиятларни бартараф этиш учун моддий ресурслар улардан вақтинча фойдаланиш шарти билан, агар бошқа тартиб белгиланмаган бўлса, захира яратувчи орган ва олувчи ўртасида олти ойгача бўлган муддатга тузиладиган шартнома асосида захирадан чиқарилади. Шартномада вақтинча фойдаланиш учун олинган воситаларни қайтариш тартиби, муддати ва шартлари ҳамда шартнома талабларини бажармаганлик учун жавобгарлик белгиланади.
[ОКОЗ:
1.02.00.00.00 Давлат бошқаруви асослари / 02.08.00.00 Иқтисодиёт, ижтимоий-маданий қурилиш соҳасидаги давлат бошқарувининг умумий масалалари / 02.08.04.00 Давлат моддий захираси]
25. Фавқулодда вазиятларни бартараф этиш учун сарфланган моддий ресурслар тегишли вазирликлар, идоралар, маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органлари ва бошқа ташкилотлар ҳисобидан қайта тикланади.
Захирадан ишлатилган барча турдаги ресурслар уч ойдан кўп бўлмаган муддатда қайта тикланади. Моддий ресурсларни қайта тиклаш муддати уларни етказиб бериш шартларини ҳисобга олган ҳолда узайтирилиши мумкин.
[ОКОЗ:
1.02.00.00.00 Давлат бошқаруви асослари / 02.08.00.00 Иқтисодиёт, ижтимоий-маданий қурилиш соҳасидаги давлат бошқарувининг умумий масалалари / 02.08.04.00 Давлат моддий захираси;
2.03.00.00.00 Фуқаролик қонунчилиги / 03.11.00.00 Мажбуриятларнинг алоҳида турлари / 03.11.01.00 Олди-сотди / 03.11.01.01 Умумий масалалар]
26. Сақлаш муддати тугаши муносабати билан моддий ресурслар захираси, ушбу захирани шакллантирувчи орган томонидан ҳар йили ишлаб чиқиладиган жадвал асосида сақлаш муддати тугаган моддий ресурсларни ташкилотлар эҳтиёжи учун бериш ёки сотувга чиқариш йўли билан қайта тикланади.
[ОКОЗ:
1.02.00.00.00 Давлат бошқаруви асослари / 02.08.00.00 Иқтисодиёт, ижтимоий-маданий қурилиш соҳасидаги давлат бошқарувининг умумий масалалари / 02.08.04.00 Давлат моддий захираси;
2.16.00.00.00 Хавфсизлик ва ҳуқуқ тартибот муҳофазаси / 16.04.00.00 Жамият хавфсизлиги / 16.04.11.00 Фавқулоддаги ҳолатлар ва жамият хавфсизлигининг бошқа масалалари]
27. Моддий ресурсларни захирадан чиқариш, уларни вақтинча фойдаланиш шарти билан олиш, қайта тиклаш ва алмаштириш, шунингдек, молиявий ресурслар захирасидан фойдаланиш тегишли вазирликлар, идоралар, маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органлари ва бошқа ташкилотлар раҳбарларининг — фуқаро муҳофазаси бошлиқларининг қарорлари асосида амалга оширилади.
[ОКОЗ:
1.02.00.00.00 Давлат бошқаруви асослари / 02.08.00.00 Иқтисодиёт, ижтимоий-маданий қурилиш соҳасидаги давлат бошқарувининг умумий масалалари / 02.08.04.00 Давлат моддий захираси;
2.16.00.00.00 Хавфсизлик ва ҳуқуқ тартибот муҳофазаси / 16.04.00.00 Жамият хавфсизлиги / 16.04.11.00 Фавқулоддаги ҳолатлар ва жамият хавфсизлигининг бошқа масалалари]
28. Фавқулодда вазиятларни бартараф этиш учун ушбу объектнинг ва юқори турувчи органларнинг моддий ресурслар захираси, маҳаллий фавқулодда вазиятларни бартараф этиш учун маҳаллий моддий ресурслар захираси, республика фавқулодда вазиятларни бартараф этиш учун — тегишли ҳудудларнинг маҳаллий моддий ресурслар захирасидан фойдаланилади.
[ОКОЗ:
1.16.00.00.00 Хавфсизлик ва ҳуқуқ тартибот муҳофазаси / 16.04.00.00 Жамият хавфсизлиги / 16.04.11.00 Фавқулоддаги ҳолатлар ва жамият хавфсизлигининг бошқа масалалари]
Табиий ҳамда техноген хусусиятли фавқулодда вазиятларнинг олдини олиш ва уларни бартараф этиш бўйича фавқулодда вазиятларни бартараф этиш учун маҳаллий моддий ресурслар захирасидан фойдаланиш мумкин.
4-боб. Моддий ресурслар захираларни янгилаш ва алмаштириш
[ОКОЗ:
1.02.00.00.00 Давлат бошқаруви асослари / 02.08.00.00 Иқтисодиёт, ижтимоий-маданий қурилиш соҳасидаги давлат бошқарувининг умумий масалалари / 02.08.04.00 Давлат моддий захираси]
29. Моддий ресурслар захираларни алмаштириш — моддий ресурслар захираси (маҳсулот) номенклатураси ёки стандартлар ва ишлаб чиқариш технологияларининг ўзгариши муносабати билан бир вақтнинг ўзида бир хил миқдордаги шунга ўхшаш ёки шу турдаги (тоифадаги) бошқа моддий ресурсларни етказиб бериш ва уларни жамғариш учун захиралардан моддий ресурсларни чиқариш йўли билан амалга оширишдан иборат.
[ОКОЗ:
1.02.00.00.00 Давлат бошқаруви асослари / 02.08.00.00 Иқтисодиёт, ижтимоий-маданий қурилиш соҳасидаги давлат бошқарувининг умумий масалалари / 02.08.04.00 Давлат моддий захираси;
2.09.00.00.00 Тадбиркорлик ва хўжалик фаолияти / 09.07.00.00 Стандартлаштириш. Метрология. Сертификатлаш / 09.07.01.00 Стандартлаштириш / 09.07.01.03 Стандартлар бўйича давлат назорати]
30. Моддий ресурслар захираларини тегишли стандартлар ва техник шартларда белгиланган сақлаш муддати тугаганидан кейин сақлаш муддатини узайтириш ёки моддий ресурсларни янгилаш (алмаштириш) тўғрисида қарор қабул қилиш учун уларнинг ҳолати назорат қилинади. Моддий ресурсларнинг ҳолати таҳлил ва синовлардан ўтказилади.
[ОКОЗ:
1.02.00.00.00 Давлат бошқаруви асослари / 02.08.00.00 Иқтисодиёт, ижтимоий-маданий қурилиш соҳасидаги давлат бошқарувининг умумий масалалари / 02.08.04.00 Давлат моддий захираси]
31. Агар сақлаш муддати тугагандан сўнг моддий ресурсларнинг сифатига кўра асосан улардан мақсадли фойдаланишга яроқли бўлса, дастлабки белгиланган сақлаш муддатининг ярмидан кўп бўлмаган давргача сақлаш муддати узайтирилиши мумкин.
32. Яроқлилик муддати узайтирилган материалларнинг сифат даражасининг пасайиш (бузилиш, ишдан чиқиш) белгилари мавжуд бўлса, уларни зудликда янгилаш керак.
[ОКОЗ:
1.02.00.00.00 Давлат бошқаруви асослари / 02.08.00.00 Иқтисодиёт, ижтимоий-маданий қурилиш соҳасидаги давлат бошқарувининг умумий масалалари / 02.08.04.00 Давлат моддий захираси]
33. Агар моддий ресурсларни сақлаш муддатини узайтириш тўғрисида қарор қабул қилишнинг иложи бўлмаса, улар янгиланади (алмаштирилади).
[ОКОЗ:
1.02.00.00.00 Давлат бошқаруви асослари / 02.08.00.00 Иқтисодиёт, ижтимоий-маданий қурилиш соҳасидаги давлат бошқарувининг умумий масалалари / 02.08.04.00 Давлат моддий захираси]
34. Захиралар ҳар йили захира шакллантирувчи органлар томонидан ишлаб чиқилган янгилаш режаларига мувофиқ ўзларининг молиялаштириш манбалари ҳисобидан янгиланади.
[ОКОЗ:
1.02.00.00.00 Давлат бошқаруви асослари / 02.08.00.00 Иқтисодиёт, ижтимоий-маданий қурилиш соҳасидаги давлат бошқарувининг умумий масалалари / 02.08.04.00 Давлат моддий захираси]
35. Захираларни янгилаш муддатларини аниқлаш учун моддий ресурсларнинг ишлаб чиқарилган санаси ва сақлаш муддати асос ҳисобланади.
[ОКОЗ:
1.02.00.00.00 Давлат бошқаруви асослари / 02.08.00.00 Иқтисодиёт, ижтимоий-маданий қурилиш соҳасидаги давлат бошқарувининг умумий масалалари / 02.08.04.00 Давлат моддий захираси]
36. Моддий ресурсларни янгилашда, биринчи навбатда, уларнинг асосий техник кўрсаткичлари ўзгаргани ёки ишлаб чиқаришдан тўхтатилгани (бекор қилинган), шунингдек, сақлаш муддатлари узайтирилганини ҳисобга олиш керак. Моддий ресурсларнинг айрим турлари учун уларни янгилаш ва алмаштиришнинг бошқа тартиби белгиланиши мумкин.
5-боб. Молиявий ва моддий ресурслар захираларини шакллантиришни молиялаштириш тартиби
[ОКОЗ:
1.02.00.00.00 Давлат бошқаруви асослари / 02.08.00.00 Иқтисодиёт, ижтимоий-маданий қурилиш соҳасидаги давлат бошқарувининг умумий масалалари / 02.08.04.00 Давлат моддий захираси;
2.07.00.00.00 Молия ва кредит тўғрисидаги қонунчилик. Банк фаолияти / 07.05.00.00 Республика бюджети / 07.05.03.00 Республика бюджети харажатлари]
37. Молиявий ва моддий ресурслар захираларини шакллантириш Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджетидан молиялаштириладиган ташкилотларда Давлат бюджети, бюджетдан ташқари ва қонунчилик билан тақиқланмаган бошқа манбалар ҳисобидан, бошқа турдаги ташкилотларда эса — уларнинг ўз маблағлари ёки қонунчилик билан тақиқланмаган бошқа манбалари ҳисобидан молиялаштирилади.
[ОКОЗ:
1.02.00.00.00 Давлат бошқаруви асослари / 02.08.00.00 Иқтисодиёт, ижтимоий-маданий қурилиш соҳасидаги давлат бошқарувининг умумий масалалари / 02.08.04.00 Давлат моддий захираси;
2.07.00.00.00 Молия ва кредит тўғрисидаги қонунчилик. Банк фаолияти / 07.06.00.00 Қорақалпоғистон Республикаси бюджети. Маҳаллий бюджет]
38. Молиявий ресурслар Вазирлар Маҳкамасининг, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳри ҳокимликлари, туманлар ва шаҳарлар ҳокимликлари бюджетларининг захира жамғармалари (кейинги ўринларда — захира жамғармаси) ҳисобидан шакллантирилади.
[ОКОЗ:
1.07.00.00.00 Молия ва кредит тўғрисидаги қонунчилик. Банк фаолияти / 07.05.00.00 Республика бюджети / 07.05.14.00 Вазирлар Маҳкамасининг захира жамғармаси. Кафолат жамғармаси. Тараққиёт жамғармаси]
Молиявий ва моддий ресурслар захираси етарли бўлмаган тақдирда вазирликлар, идоралар, маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органлари Вазирлар Маҳкамасининг захира жамғармасидан маблағ ажратилиши юзасидан асослантирилган талабнома билан Вазирлар Маҳкамасига мурожаат қилишлари мумкин.
6-боб. Молиявий ва моддий ресурслар захираларини шакллантирилиши устидан давлат назорати
[ОКОЗ:
1.02.00.00.00 Давлат бошқаруви асослари / 02.08.00.00 Иқтисодиёт, ижтимоий-маданий қурилиш соҳасидаги давлат бошқарувининг умумий масалалари / 02.08.04.00 Давлат моддий захираси;
2.16.00.00.00 Хавфсизлик ва ҳуқуқ тартибот муҳофазаси / 16.04.00.00 Жамият хавфсизлиги / 16.04.11.00 Фавқулоддаги ҳолатлар ва жамият хавфсизлигининг бошқа масалалари]
39. Молиявий ва моддий ресурсларни шакллантирилиши устидан давлат назорати аҳолини ва ҳудудларни фавқулодда вазиятлардан муҳофаза қилиш ҳамда фуқаро муҳофазаси соҳасида давлат назоратини амалга ошириш тартиби тўғрисидаги қонунчилик ҳужжатларига мувофиқ амалга оширилади.
[ОКОЗ:
1.16.00.00.00 Хавфсизлик ва ҳуқуқ тартибот муҳофазаси / 16.04.00.00 Жамият хавфсизлиги / 16.04.11.00 Фавқулоддаги ҳолатлар ва жамият хавфсизлигининг бошқа масалалари]
40. Фавқулодда вазиятлар вазирлиги аҳолини ва ҳудудларни табиий ҳамда техноген хусусиятли фавқулодда вазиятлардан муҳофаза қилиш, шунингдек, фуқаро муҳофазаси соҳасида давлат назоратини амалга ошириш учун масъул орган ҳисобланади.
41. Назорат қилувчи органларнинг масъул ходимлари захира шакллантирувчи органлар томонидан молиявий ва моддий ресурсларни шакллантиришни текшириш даврийлиги бир йилда бир марта ўтказилади.
[ОКОЗ:
1.02.00.00.00 Давлат бошқаруви асослари / 02.08.00.00 Иқтисодиёт, ижтимоий-маданий қурилиш соҳасидаги давлат бошқарувининг умумий масалалари / 02.08.04.00 Давлат моддий захираси;
2.16.00.00.00 Хавфсизлик ва ҳуқуқ тартибот муҳофазаси / 16.04.00.00 Жамият хавфсизлиги / 16.04.11.00 Фавқулоддаги ҳолатлар ва жамият хавфсизлигининг бошқа масалалари]
42. Давлат назорати субъектлари томонидан қонунчилик ҳужжатлари талабларига риоя қилинишини текшириш натижалари Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 19 сентябрдаги 744-сон қарори билан тасдиқланган Аҳолини ва ҳудудларни табиий ҳамда техноген хусусиятли фавқулодда вазиятлардан муҳофаза қилиш, фуқаро муҳофазаси, шунингдек, кичик ҳажмли кемалардан хавфсиз фойдаланиш соҳасида давлат назоратини олиб бориш тартиби тўғрисидаги низомда белгиланган тартибда расмийлаштирилади.
[ОКОЗ:
1.02.00.00.00 Давлат бошқаруви асослари / 02.08.00.00 Иқтисодиёт, ижтимоий-маданий қурилиш соҳасидаги давлат бошқарувининг умумий масалалари / 02.08.04.00 Давлат моддий захираси]
43. Давлат назоратидаги субъектлар томонидан молиявий ва моддий ресурслар захираларининг шакллантириш соҳасида қонунчилик ҳужжатлари талаблари бузилган ҳолатлар аниқланганда, давлат назорати натижалари бўйича тузилган далолатнома асосида маъмурий ҳуқуқбузарлик тўғрисида баённома тузилади.
7-боб. Моддий ресурслар захиралари билан ишлашда ҳисобга олиш ва ҳисоботни юритиш тартиби
[ОКОЗ:
1.02.00.00.00 Давлат бошқаруви асослари / 02.08.00.00 Иқтисодиёт, ижтимоий-маданий қурилиш соҳасидаги давлат бошқарувининг умумий масалалари / 02.08.04.00 Давлат моддий захираси]
44. Моддий ресурслар захираларини ҳисобга олишнинг асосий мақсади уларнинг миқдор ва сифат жиҳатдан сақлаб туришни таъминлаш, лозим бўлган воситаларни аниқлаш, мавжуд қолдиқ тўғрисида аниқ маълумотларни олишдан иборат.
[ОКОЗ:
1.02.00.00.00 Давлат бошқаруви асослари / 02.08.00.00 Иқтисодиёт, ижтимоий-маданий қурилиш соҳасидаги давлат бошқарувининг умумий масалалари / 02.08.04.00 Давлат моддий захираси]
45. Моддий ресурслар захираларини ҳисобга олиш, улар тўғрисида бирламчи ҳужжатларни талаб даражасида расмийлаштириш (номи, сони, нави, маркаси ва ўлчами) ҳамда моддий ресурсларнинг ҳаракати ва сифат (техник) ҳолатининг ўзгаришлари билан боғлиқ барча қайдларни тўғри ва ўз вақтида амалга оширишдан иборат.
46. Фавқулодда вазиятларни бартараф этиш учун молиявий ва моддий захираларнинг мавжудлиги, улардан фойдаланилгани ва қайта тўлдирилгани тўғрисидаги ҳисоботлар ушбу Низомга 3-иловага мувофиқ схема асосида тақдим этилади.
[ОКОЗ:
1.02.00.00.00 Давлат бошқаруви асослари / 02.08.00.00 Иқтисодиёт, ижтимоий-маданий қурилиш соҳасидаги давлат бошқарувининг умумий масалалари / 02.08.07.00 Ҳисоб. Ҳисобот. Статистика (шунингдек, 07.29.00.00 га қаранг)]
Идоравий ва маҳаллий захираларни шакллантирувчи ташкилотлар томонидан ҳар чоракда кейинги ойнинг 3-санасига фавқулодда вазиятларни бартараф этиш учун молиявий ва моддий захираларнинг мавжудлиги, улардан фойдаланилгани ва уларнинг қайта тўлдирилгани тўғрисида ҳисобот (кейинги ўринларда — ҳисобот) тайёрланади.
[ОКОЗ:
1.02.00.00.00 Давлат бошқаруви асослари / 02.08.00.00 Иқтисодиёт, ижтимоий-маданий қурилиш соҳасидаги давлат бошқарувининг умумий масалалари / 02.08.07.00 Ҳисоб. Ҳисобот. Статистика (шунингдек, 07.29.00.00 га қаранг)]
Ҳисобот ҳар чоракда кейинги ойнинг 3-санасидан кечикмасдан Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар фавқулодда вазиятлар бошқармаларига тақдим этилади.
[ОКОЗ:
1.02.00.00.00 Давлат бошқаруви асослари / 02.08.00.00 Иқтисодиёт, ижтимоий-маданий қурилиш соҳасидаги давлат бошқарувининг умумий масалалари / 02.08.07.00 Ҳисоб. Ҳисобот. Статистика (шунингдек, 07.29.00.00 га қаранг)]
Идоравий захираларни шакллантирувчи ташкилотлар, Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар фавқулодда вазиятлар бошқармалари ҳар чоракда кейинги ойнинг 5-санасидан кечикмасдан Фавқулодда вазиятлар вазирлигига ҳисобот тақдим этади.
[ОКОЗ:
1.02.00.00.00 Давлат бошқаруви асослари / 02.08.00.00 Иқтисодиёт, ижтимоий-маданий қурилиш соҳасидаги давлат бошқарувининг умумий масалалари / 02.08.07.00 Ҳисоб. Ҳисобот. Статистика (шунингдек, 07.29.00.00 га қаранг)]
Фавқулодда вазиятлар вазирлиги ҳисоботларни ҳар йили ҳисобот йилидан кейинги йилнинг 1 февралидан кечикмасдан Вазирлар Маҳкамасига тақдим этади.
8-боб. Вазирлар Маҳкамасининг захира жамғармасидан фавқулодда вазиятларни бартараф этиш учун маблағлар ажратиш тартиби
[ОКОЗ:
1.07.00.00.00 Молия ва кредит тўғрисидаги қонунчилик. Банк фаолияти / 07.05.00.00 Республика бюджети / 07.05.14.00 Вазирлар Маҳкамасининг захира жамғармаси. Кафолат жамғармаси. Тараққиёт жамғармаси]
47. Фавқулодда вазиятларни бартараф этиш учун Вазирлар Маҳкамаси захира жамғармасидан бюджет маблағларини ажратиш ва ўтказиш Вазирлар Маҳкамасининг қарорлари асосида амалга оширилади.
[ОКОЗ:
1.16.00.00.00 Хавфсизлик ва ҳуқуқ тартибот муҳофазаси / 16.04.00.00 Жамият хавфсизлиги / 16.04.11.00 Фавқулоддаги ҳолатлар ва жамият хавфсизлигининг бошқа масалалари]
Фавқулодда вазиятларни бартараф этиш учун захира жамғармаси маблағларидан фойдаланиш юзасидан таклифлар тегишли вазирликлар, идоралар ва маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органлари томонидан Вазирлар Маҳкамасига киритилади.
[ОКОЗ:
1.07.00.00.00 Молия ва кредит тўғрисидаги қонунчилик. Банк фаолияти / 07.05.00.00 Республика бюджети / 07.05.14.00 Вазирлар Маҳкамасининг захира жамғармаси. Кафолат жамғармаси. Тараққиёт жамғармаси]
48. Захира жамғармасидан маблағлар ажратиш юзасидан қарорда ажратилаётган маблағларнинг умумий миқдори ҳамда тадбирлар турларига кўра тақсимланиши кўрсатилади, шу жумладан:
фавқулодда вазият ҳудудида қутқарув ишларини амалга ошириш;
фавқулодда вазият оқибатида шикастланган объектларда авария-қутқарув ишларини олиб бориш;
эвакуация қилинган фуқароларнинг керакли, бироқ бир ойдан ортиқ бўлмаган муддатгача вақтинча яшаши ва овқатланиши учун пунктларни ташкил этиш ва сақлаш;
жабрланганлар ва ҳалок бўлганларнинг оила аъзоларига бир марталик моддий ёрдам кўрсатиш;
1.16.00.00.00 Хавфсизлик ва ҳуқуқ тартибот муҳофазаси / 16.06.00.00 Таъминлаш воситалари / 16.06.06.00 Қутқарув хизмати]
фавқулодда вазият ҳудудидан аҳолини эвакуация қилиш ва уларни доимий яшаш жойларига қайтариш;
ҳудуд ва объектларни муҳофаза қилиш учун вақтинча қурилмаларни ташкил этиш ва қуриш, уларни демонтаж қилиш.
Захира жамғармаси маблағларидан бошқа мақсадларда фойдаланиш тақиқланади.
[ОКОЗ:
1.07.00.00.00 Молия ва кредит тўғрисидаги қонунчилик. Банк фаолияти / 07.05.00.00 Республика бюджети / 07.05.12.00 Давлатнинг молиявий назорати;
2.07.00.00.00 Молия ва кредит тўғрисидаги қонунчилик. Банк фаолияти / 07.05.00.00 Республика бюджети / 07.05.14.00 Вазирлар Маҳкамасининг захира жамғармаси. Кафолат жамғармаси. Тараққиёт жамғармаси]
49. Иқтисодиёт ва молия вазирлиги Фавқулодда вазиятлар вазирлиги билан биргаликда захира жамғармасидан фавқулодда вазиятларни бартараф этиш учун ажратилган маблағларнинг ҳисоби юритилишини ташкил этади ҳамда улардан мақсадли фойдаланилиши юзасидан назоратни амалга оширади.
[ОКОЗ:
1.02.00.00.00 Давлат бошқаруви асослари / 02.08.00.00 Иқтисодиёт, ижтимоий-маданий қурилиш соҳасидаги давлат бошқарувининг умумий масалалари / 02.08.07.00 Ҳисоб. Ҳисобот. Статистика (шунингдек, 07.29.00.00 га қаранг)]
50. Ушбу Низом талаблари бузилишида айбдор бўлган шахслар қонунчилик ҳужжатларида белгиланган тартибда жавоб берадилар.
Фавқулодда вазиятларни бартараф этиш ва аҳоли ҳаёт маромини таъминлаш учун молиявий ва моддий ресурслар захираларини шакллантириш, улардан фойдаланиш ва уларни қайта тиклаш тўғрисидаги низомга 1-ИЛОВА
Фавқулодда вазиятларни бартараф этиш ва аҳоли ҳаёт маромини таъминлаш учун молиявий ва моддий ресурслар захирасини шакллантирадиган ташкилотлар
РЎЙХАТИ
Т/р
ФВДТ таркибида ташкил этиладиган хизматлар ва тузилмалар номи
Қишлоқ
хўжалиги вазирлиги тузилмалари ва Озиқ-овқат хавфсизлиги қўмитаси тузилмалари
10.
Ўсимликларни ҳимоя қилиш ва агрокимёвий назорат хизмати
Қишлоқ
хўжалиги вазирлиги,
Озиқ-овқат
хавфсизлиги қўмитаси
Қишлоқ
хўжалиги вазирлиги ва Озиқ-овқат хавфсизлиги қўмитаси тузилмалари
11.
Аҳоли пунктлари ва ҳудудларни фавқулодда вазиятлардан
муҳандисликка доир муҳофаза қилиш хизмати
Қурилиш
ва уй-жой коммунал хўжалиги вазирлиги
Қурилиш
ва уй-жой коммунал хўжалиги вазирлиги тузилмалари
12.
Ичимлик сув таъминоти хизмати
«Ўзсувтаъминоти»
АЖ,
Қорақалпоғистон
Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар, Тошкент шаҳар ҳокимликлари
«Ўзсувтаъминоти»
АЖ тузилмалари, туман (шаҳар) ҳокимликлари
13.
Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги соҳасида назорат қилиш
хизмати
Вазирлар
Маҳкамаси ҳузуридаги Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги соҳасида назорат
қилиш инспекцияси
Вазирлар
Маҳкамаси ҳузуридаги Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги соҳасида назорат
қилиш инспекцияси тузилмалари
14.
Сув хўжалиги хизмати
Сув
хўжалиги вазирлиги
Сув
хўжалиги вазирлиги тузилмалари
15.
Сув хўжалиги объектлари хавфсизлигини назорат қилиш хизмати
Сув
хўжалиги вазирлиги
Сув
хўжалиги вазирлиги ҳузуридаги Сув хўжалиги объектлари хавфсизлигини назорат
қилиш давлат инспекцияси
16.
Автомобиль йўллари хизмати
Транспорт
вазирлиги
Транспорт
вазирлиги ҳузуридаги Автомобиль йўллари қўмитаси
17.
Авиация парвозлари хавфсизлигини таъминлаш хизмати
Транспорт
вазирлиги
Транспорт
вазирлиги ҳузуридаги «Uzbekistan Airpots» АЖ,
«Uzbekistan
Airways» АЖ
18.
Темир йўл хизмати
«Ўзбекистон
темир йўллари» АЖ
«Ўзбекистон
темир йўллари» АЖ
19.
Электр таъминоти хизмати
«Ҳудудий
электр тармоқлари» АЖ,
«Миллий
электр тармоқлари» АЖ
«Ҳудудий
электр тармоқлари» АЖ ҳудудий тузилмалари,
«Миллий
электр тармоқлари» АЖ ҳудудий тузилмалари
20.
Газ таъминоти хизмати
«Ҳудудгазтаъминот»
АЖ,
«Ўзтрансгаз»
АЖ
«Ҳудудгазтаъминот»
АЖ ҳудудий тузилмалари, «Ўзтрансгаз» АЖ ҳудудий тузилмалари
21.
Ёнилғи-мойлаш материаллари таъминоти хизмати
«Ўзбекнефтгаз»
АЖ
«Ўзбекнефтгаз»
АЖ ҳудудий тузилмалари
22.
Электр энергияси, нефть маҳсулотлари ва газ тармоғи объектларида
хавфсизликни назорат қилиш хизмати
Вазирлар
Маҳкамаси ҳузуридаги Электр энергияси, нефть маҳсулотлари ва газдан
фойдаланишни назорат қилиш инспекцияси
Вазирлар
Маҳкамаси ҳузуридаги Электр энергияси, нефть маҳсулотлари ва газдан
фойдаланишни назорат қилиш инспекцияси тузилмалари
23.
Атроф табиий муҳитни муҳофаза ҳамда экологик хавфсизлик бўйича
назорат қилиш хизмати
Экология
ва иқлим ўзгариши миллий қўмитаси
Экология
ва иқлим ўзгариши миллий қўмитаси
24.
Хавфли геологик жараёнларни кузатиш хизмати
Тоғ-кон
саноати ва геология вазирлиги
«Ўзбекгидрогеология»
ДМ
25.
Тоғ-кон, геология ва саноат хавфсизлиги хизмати
Тоғ-кон
саноати ва геология вазирлиги
Тоғ-кон
саноати ва геология вазирлиги ҳузуридаги Тоғ-кон саноати ва геология соҳасини
назорат қилиш инспекцияси
ФВДТ
таркибига кирувчи ташкилотлар
26.
Фавқулодда вазиятлар учун молиявий ресурсларни шакллантиришни
ташкил этиш органи
Иқтисодиёт
ва молия вазирлиги
Иқтисодиёт
ва молия вазирлиги тузилмалари
27.
Ўрмон ёнғинларидан муҳофаза қилиш бўйича бошқарув органлари ва
тузилмалари
Экология
ва иқлим ўзгариши миллий қўмитаси
Экология
ва иқлим ўзгариши миллий қўмитаси ҳузуридаги Ўрмон
хўжалиги агентлиги
28.
Объектлар даражасидаги бошқарув органлари ва қутқарув тузилмалари
«Ўзбекгидроэнерго»
АЖ
«Ўзбекгидроэнерго»
АЖнинг ташкилотлари ва объектлари
29.
Объектлар даражасидаги бошқарув органлари ва қутқарув тузилмалари
«Ўзкимёсаноат»
АЖ
«Ўзкимёсаноат»
АЖнинг корхоналари
1.
«Аммофос-Максам» АЖ,
2.
«Максам-Чирчиқ» АЖ
30.
Иссиқлик электр станциялари барқарорлигини таъминлаш тузилмалари
«Иссиқлик
электр станциялари» АЖ
«Иссиқлик
электр станциялари» АЖ
31.
Атом энергиясидан фойдаланиш объектларининг хавфсизлигини
таъминлаш тузилмаси
Вазирлар
Маҳкамаси ҳузуридаги Атом энергияси агентлиги
Вазирлар
Маҳкамаси ҳузуридаги Атом энергияси агентлиги тузилмалари
Фавқулодда вазиятларни бартараф этиш ва аҳоли ҳаёт маромини таъминлаш учун молиявий ва моддий ресурслар захираларини шакллантириш, улардан фойдаланиш ва уларни қайта тиклаш тўғрисидаги низомга 2-ИЛОВА
Фавқулодда вазиятларни бартараф этиш ва аҳоли ҳаёт маромини таъминлаш учун моддий ресурслар захираларининг намунавий номенклатураси
РЎЙХАТИ
Т/р
Моддий бойликлар номи
1
Озиқ-овқат таъминоти (маҳсулотлари) ва ошхона анжомлари
2
Дори-дармон, гигиена ва бошқа тиббиёт воситалари
3
Қурилиш материаллари
4
Ёқилғи-мойлаш маҳсулотлари
5
Авария-қутқарув, қидирув ва ёнғин ўчириш мулклари
6
Кийим-кечаклар
7
Ҳаёт маромини таъминлаш мол-мулклари
8
Алоқа ва хабар бериш воситалари
9
Сузиш асбоб ва анжомлари
10
Транспорт воситалари (юқори ўтувчанлик қобилиятига эга)
11
Сув тошқинларига қарши техник воситалар
12
Электр ва иситиш таъминоти воситалари
13
Уй-жой коммунал хўжалиги ресурслари
14
Ўрмон ёнғинларида иштирок этувчи шахсий таркиб учун шахсий ҳимоя воситалари
15
Хабар бериш ва ёнғин ўчириш воситалари, шунингдек, ўрмон ёнғинлари учун (мобиль ёнғин ўчириш воситалари, ёнғин ўчириш анжомлари ва жиҳозлари, ёнғин ўчириш мулки)
16
Ветеринария мол-мулклари (чорвачилик молларини ҳимоя қилиш воситалари)
17
Махсус ҳимоя кийимлари тўплами
18
Нафас олиш органларини ҳимояловчи воситалар
19
Терини ҳимояловчи шахсий ҳимоя воситалари
20
Кимёвий разведка ва дозиметр анжомлари
21
Муҳандислик техника ва воситалари
22
Ташкилотларнинг ўзига хос хусусиятларидан келиб чиқиб, бошқа турдаги моддий ресурслар
Изоҳ. Захира шакллантирувчи органлар ўз функциялари ҳамда ишлаб чиқаришнинг ўзига хос-хусусиятларини инобатга олган ҳолда моддий ресурслар захираларини номенклатураси ва ҳажми ишлаб чиқилади;
моддий ресурслар захиралари камида уч суткалик даврийликни ҳисоби олинган ҳолда ишлаб чиқилади;
озиқ-овқат маҳсулотларининг захиралари фақат маҳаллий моддий ресурслар захираси таркибида яратилади;
фавқулодда вазиятларни бартараф этиш ва аҳолининг ҳаёт маромини таъминлаш учун моддий ресурслар захираларининг номенклатураси ва ҳажми Фавқулодда вазиятлар вазирлиги томонидан тавсия этилган моддий ресурслар захиралари номенклатурасини ишлаб чиқиш методикаси асосида ишлаб чиқилади ва захира шакллантирувчи органлар томонидан белгиланади;
фавқулодда вазиятларнинг кўламидан келиб чиқиб, номенклатурадаги мол-мулкларни рўйхати ўзгариши мумкин.
Фавқулодда вазиятларни бартараф этиш ва аҳоли ҳаёт маромини таъминлаш учун молиявий ва моддий ресурслар захираларини шакллантириш, улардан фойдаланиш ва уларни қайта тиклаш тўғрисидаги низомга 3-ИЛОВА
Фавқулодда вазиятларни бартараф этиш учун молиявий ва моддий захираларнинг мавжудлиги, улардан фойдаланилгани ва уларнинг қайта тўлдирилгани юзасидан ҳисоботларни тақдим этиш
СХЕМАСИ
Босқичлар
Тадбирлар
Масъул ижрочилар
Бажариш муддатлари
1-босқич
Молиявий ва моддий ресурслар захиралари мавжудлиги, улардан фойдаланилгани ва уларни қайта тўлдирилгани тўғрисидаги ҳисоботларни (кейинги ўринларда — ҳисобот) шакллантириш
Идоравий, маҳаллий ва объектнинг захираларини шакллантирувчи ташкилотлар
Ҳар чоракда кейинги ойнинг 3-санасидан кечикмасдан
2-босқич
Ҳисоботни Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар фавқулодда вазиятлар бошқармаларига тақдим этиш
Маҳаллий ва объектнинг захираларини шакллантирувчи ташкилотлар
Ҳар чоракда кейинги ойнинг 3-санасидан кечикмасдан
3-босқич
Ҳисоботни Фавқулодда вазиятлар вазирлигига тақдим этиш
Ҳар чоракда кейинги ойнинг 5-санасидан кечикмасдан
4-босқич
Ҳисоботни Вазирлар Маҳкамасига тақдим этиш
Фавқулодда вазиятлар вазирлиги
Ҳар йили, ҳисобот йилидан кейинги йилнинг 1 февралидан кечикмасдан
Вазирлар Маҳкамасининг 2026 йил 26 июндаги 330-сон қарорига 2-ИЛОВА
Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг ўз кучини йўқотган деб ҳисобланаётган айрим қарорлари
РЎЙХАТИ
1. Вазирлар Маҳкамасининг «Фавқулодда вазиятларни бартараф этиш учун молиявий ва моддий ресурслар захираларини яратиш, улардан фойдаланиш ва уларни қайта тиклаш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида» 2019 йил 15 февралдаги 137-сон қарори.
2. Вазирлар Маҳкамасининг «Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига ўзгартиришлар киритиш тўғрисида (Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Меҳнатга ҳақ тўлаш, пенсиялар ва бошқа тўловлар миқдорларини аниқлаш тартибини такомиллаштириш тўғрисида» 2019 йил 21 майдаги ПФ-5723-сон Фармони)» 2019 йил 28 декабрдаги 1046-сон қарорига илованинг 271-банди.
3. Вазирлар Маҳкамасининг «Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига ўзгартиришлар киритиш тўғрисида (Ўзбекистон Республикасининг «Норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар тўғрисида» 2021 йил 20 апрелдаги ЎРҚ-682-сон Қонуни)» 2022 йил 4 апрелдаги 153-сон қарорига илованинг 570-банди.
(Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 26.06.2026 й., 09/26/330/0638-сон)