ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ
ҚАРОРИ
Саноат хавфсизлиги соҳасидаги давлат хизматлари кўрсатилишини ва соҳани рақамлаштиришни янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида
1. Қуйидагилар:
Саноат хавфсизлиги соҳасидаги эксперт ташкилотларини аккредитациядан ўтказиш бўйича давлат хизматини кўрсатишнинг маъмурий регламенти 1-иловага мувофиқ;
Хавфли ишлаб чиқариш объектларини давлат реестрида ҳисобга олиш бўйича давлат хизматини кўрсатишнинг маъмурий регламенти 2-иловага мувофиқ тасдиқлансин.
2. Белгилансинки, Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Саноат, радиация ва ядро хавфсизлиги қўмитасининг саноат хавфсизлиги соҳасини рақамлаштириш бўйича ишлаб чиқилган «Ягона интеграциялашган экотизим» ахборот тизими (кейинги ўринларда — ахборот тизими) орқали:
республикада фойдаланилаётган хавфли ишлаб чиқариш объектлари давлат реестрида ҳисобга олинади;
хавфли ишлаб чиқариш объектларининг саноат хавфсизлиги декларацияси ва экспертиза хулосалари ҳисобга олинади;
саноат хавфсизлиги соҳасидаги эксперт ташкилотлари аккредитациядан ўтказилади ва уларнинг фаолияти мониторинг қилинади;
ахборот тизимига киритилган хавфли ишлаб чиқариш объектлари тўғрисидаги маълумотлар доимий мониторинг қилинади;
республикада фойдаланилаётган хавфли ишлаб чиқариш объектларининг хавф таҳлили амалга оширилади.
3. Маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органлари, вазирликлар ва идоралар уч ой муддатда ўзларининг қўйи ташкилотлари томонидан фойдаланиладиган хавфли ишлаб чиқариш объектлари ушбу қарорда белгиланган тартибда давлат реестрида ҳисобга олинишини таъминласин.
4. Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Саноат, радиация ва ядро хавфсизлиги қўмитаси Рақамли технологиялар вазирлиги, Адлия вазирлиги ҳамда бошқа тегишли вазирликлар ва идоралар билан биргаликда икки ой муддатда:
ушбу қарор билан тасдиқланган регламентларга мувофиқ хизматларнинг Давлат хизматлари марказлари, Ягона интерактив давлат хизматлари портали (кейинги ўринларда — ЯИДХП) ва ахборот тизими орқали кўрсатилишини таъминласин;
ахборот тизими бошқа вазирликларнинг ва идораларнинг ахборот тизимлари ҳамда ресурслари билан «Электрон ҳукумат» тизимининг Идоралараро интеграциялашув платформаси орқали интеграция қилинишини таъминласин;
ЯИДХП ва ахборот тизимида хизматлар кўрсатилишининг ҳар қандай босқичида мурожаатларнинг кўриб чиқилишини кузатиб бориш тартибини жорий этсин;
хизматларни кўрсатиш учун зарур ҳамда бошқа ҳужжатларнинг намунавий шаклларини ва бланкаларини тасдиқласин.
5. Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Саноат, радиация ва ядро хавфсизлиги қўмитаси ушбу қарорнинг мақсадлари, мазмуни ва уни қўллаш тартиби тўғрисида аҳоли, вазирликлар, идоралар ва бошқа ташкилотлар ҳамда тадбиркорлик субъектларининг кенг хабардор қилинишини таъминласин.
6. Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг 3-иловага мувофиқ айрим қарорларига қуйидагиларни назарда тутувчи ўзгартириш ва қўшимчалар киритилсин:
хавфли ишлаб чиқариш объектларини идентификация қилиш тартиб-таомилларини такомиллаштириш;
саноат хавфсизлиги экспертизасини ўтказишда жараён сифатини ошириш ҳамда экспертиза хулосаларини ҳисобга олишни рақамлаштириш;
саноат хавфсизлиги соҳасидаги экспертларга эксперт гувоҳномасини бериш тартибини такомиллаштириш.
7. Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг 4-иловага мувофиқ айрим қарорлари ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.
8. Вазирликлар ва идоралар ўзлари қабул қилган норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни икки ой муддатда ушбу қарорга мувофиқлаштирсин.
9. Ушбу қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари Ж.А. Ходжаев ҳамда Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Саноат, радиация ва ядро хавфсизлиги қўмитаси раиси А.В. Рафиқов зиммасига юклансин.
Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири А. АРИПОВ
Тошкент ш.,
2026 йил 25 июнь,
325-сон
Вазирлар Маҳкамасининг 2026 йил 25 июндаги 325-сон қарорига
1-ИЛОВА
Саноат хавфсизлиги соҳасидаги эксперт ташкилотларини аккредитациядан ўтказиш бўйича давлат хизматини кўрсатишнинг
МАЪМУРИЙ РЕГЛАМЕНТИ
1-боб. Умумий қоидалар
1. Ушбу Регламент саноат хавфсизлиги соҳасидаги эксперт ташкилотларини аккредитациядан ўтказиш, шунингдек, улар фаолиятини мониторинг қилиш тартибини белгилайди.
2. Саноат хавфсизлиги соҳасидаги эксперт ташкилотлари Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Саноат, радиация ва ядро хавфсизлиги қўмитаси (кейинги ўринларда — ваколатли орган) томонидан «Ягона интеграциялашган экотизим» ахборот тизими (кейинги ўринларда — ахборот тизими) орқали аккредитациядан ўтказилади.
3. Саноат хавфсизлиги соҳасидаги эксперт ташкилотлари сифатида аккредитация қилиш ва улар фаолиятини мониторинг қилиш қуйидаги мақсадларда амалга оширилади:
республикадаги лойиҳалаштирилаётган ва фойдаланилаётган хавфли ишлаб чиқариш объектларида саноат хавфсизлиги талабларига риоя этилишига қаратилган саноат хавфсизлиги экспертизаси холис ўтказилишини таъминлаш;
саноат хавфсизлиги экспертизасини ўтказиш, шунингдек, хавфли ишлаб чиқариш объектларини идентификация қилиш ва саноат хавфсизлиги декларациясини ишлаб чиқиш ишлари сифатини яхшилаш, бу ишларни амалга оширадиган мутахассисларнинг профессионал даражасини ошириш;
тадбиркорлик фаолиятини давлат томонидан тартибга солиш юкини камайтириш.
4. Ушбу Регламентда қуйидаги асосий тушунчалардан фойдаланилади:
аккредитация — саноат хавфсизлиги экспертизасини ўтказиш ваколатини бериш учун ваколатли орган томонидан талабгорнинг эксперт ташкилотлари фаолиятига қўйиладиган талабларга мувофиқлигини баҳолаш ва тасдиқлаш жараёни;
аккредитация аттестати — аккредитация мезонларига риоя этилган тақдирда, саноат хавфсизлиги экспертизасини ўтказиш ҳуқуқини берадиган ҳужжат;
аккредитация соҳаси — эксперт ташкилотининг фаолият соҳаси;
саноат хавфсизлиги соҳасидаги эксперт ташкилоти (кейинги ўринларда — эксперт ташкилоти)экспертизани ўтказадиган, мазкур Регламентда белгиланган тартибда аккредитациядан ўтказилган ташкилот;
саноат хавфсизлиги экспертизаси хулосаси (кейинги ўринларда — экспертиза хулосаси) — экспертиза объектининг саноат хавфсизлиги талабларига мувофиқлиги тўғрисида асосли хулосаларни ёки хавфли ишлаб чиқариш объектларини идентификация қилиш натижаларини ўз ичига оладиган ва эксперт ташкилотлари томонидан расмийлаштириладиган ҳужжат;
талабгор — эксперт ташкилоти аккредитация аттестатини олиш мақсадида ваколатли органга мурожаат этувчи юридик шахс;
эксперт ташкилотлари фаолиятига қўйиладиган талаблар (кейинги ўринларда — аккредитация мезонлари) — аккредитациядан ўтказилган эксперт ташкилоти ваколатига эга бўлиш учун бажарилиши керак бўлган талаблар;
5. Саноат хавфсизлиги экспертизаси аккредитациядан ўтказилган эксперт ташкилоти томонидан унинг аккредитация соҳасига мувофиқ ушбу Регламентда белгиланган тартибда расмийлаштирилган аккредитация аттестати асосида ўтказилади.
6. Саноат хавфсизлиги экспертизасини аккредитация аттестатисиз ўтказиш тақиқланади, шунингдек, аккредитация аттестатига эга бўлмаган ташкилот саноат хавфсизлиги экспертизасини ўтказиш учун шартнома тузиш ҳуқуқига эга бўлмайди.
2-боб. Аризани шакллантириш ва юбориш
7. Саноат хавфсизлиги соҳасидаги эксперт ташкилотлари ушбу Регламентга 1-иловага мувофиқ схема асосида аккредитациядан ўтказилади.
8. Талабгор давлат хизматидан фойдаланиш учун Давлат хизматлари марказига бевосита ўзи келиб ёки давлат хизматидан электрон шаклда фойдаланиш учун Ягона интерактив давлат хизматлари порталида (кейинги ўринларда — ЯИДХП) ёхуд ахборот тизимида рўйхатдан ўтган ҳолда мурожаат қилади.
ЯИДХП ва ахборот тизими ўртасида ахборот алмашинуви электрон ҳукуматнинг идоралараро маълумотларни узатиш тармоғи орқали реал вақт режимида амалга оширилади.
9. Ўзи келиб мурожаат этган тақдирда, Давлат хизматлари маркази ходими талабгор номидан, ЯИДХП ёки ахборот тизими орқали мурожаат этганда эса талабгор мустақил равишда ушбу Регламентга 2-иловага мувофиқ шаклдаги аризани электрон шаклда тўлдиради.
Аризалар дам олиш ва байрам кунларидан қатъи назар, ҳар куни 24 соат давомида юборилиши мумкин.
Бунда аризалар иш вақтидан кейин ёки дам олиш ва ишланмайдиган байрам кунлари тушганда, навбатдаги иш куни аризаларнинг ваколатли органга тушган ва ваколатли орган томонидан қабул қилинган кун ҳисобланади.
10. Аризага қуйидаги ҳужжатлар илова қилинади:
а) талабгор фаолият юритмоқчи бўлган аккредитация соҳаси (аккредитация соҳалари рўйхати ушбу Регламентга 3-иловасида келтирилган) ҳамда аккредитация соҳаси бўйича ишларни бажариш учун саноат хавфсизлиги соҳасидаги экспертлар билан таъминлангани тўғрисидаги маълумотлар;
б) эксперт ташкилоти Низоми;
в) талабгорнинг ушбу Регламентга 4-иловада келтирилган аккредитация мезонларига мувофиқлигини тавсифловчи декларация;
г) талабгорнинг штатида бўлган саноат хавфсизлиги соҳасидаги экспертлар ва ходимлар рўйхати, унда уларнинг эгаллаб турган лавозимлари, диплом маълумоти бўйича мутахассислиги, иш стажи, экспертиза ишларида ушбу ходимлар қатнашган асосий объектлар рўйхати кўрсатилади;
д) аккредитация соҳасидаги ишларни бажариш учун мавжуд шароитлар, жиҳозлар, дастурлар ва асбоб-ускуналар ҳақидаги маълумотлар ҳамда уларга эгалик ёки бошқа ашёвий ҳуқуқларни тасдиқловчи ҳужжатлар;
ж) талабгорнинг сифатни бошқариш тизимининг мувофиқлик сертификати.
Илова қилинадиган ҳужжатлар PDF форматида бўлиши лозим.
11. Давлат хизмати кўрсатилгани учун базавий ҳисоблаш миқдорининг беш баравари миқдорида йиғим (кейинги ўринларда — йиғим) ундирилади.
Давлат хизмати кўрсатилиши учун ЯИДХП ёки ахборот тизими орқали мурожаат этилганда, ушбу банднинг биринчи хатбошисида кўрсатилган йиғим суммасининг 90 фоизи ундирилади.
Давлат хизматини кўрсатиш учун йиғим тўлангани ахборот-коммуникация тизимлари орқали тасдиқланади.
12. Йиғимлар суммаси қуйидаги тартибда тақсимланади:
а) Давлат хизматлари марказига мурожаат этилганда:
18 фоизи — Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигининг Давлат хизматларини ривожлантириш жамғармасига;
0,5 фоизи — «Рақамли ҳукумат лойиҳаларини бошқариш маркази» давлат муассасасининг Иқтисодиёт ва молия вазирлиги Ғазначилик хизмати қўмитасидаги махсус ҳисобварағига (Ягона биллинг тизими орқали тасдиқлангани учун);
қолган маблағлар ваколатли органнинг бюджетдан ташқари махсус жамғармасига;
б) ЯИДХП ёки ахборот тизими орқали мурожаат этилганда:
10 фоизи — Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигининг Давлат хизматларини ривожлантириш жамғармасига;
11,75 фоизи — «Рақамли ҳукумат лойиҳаларини бошқариш маркази» давлат муассасасининг Иқтисодиёт ва молия вазирлиги ҳузуридаги Ғазначилик хизмати қўмитасидаги шахсий ҳисобварағига (шу жумладан, 0,5 фоизи йиғим тўлангани Ягона биллинг тизими орқали тасдиқлангани учун);
қолган маблағлар ваколатли органнинг бюджетдан ташқари махсус жамғармасига ўтказилади.
13. Ариза шакли тўлдирилгандан сўнг талабгор маълумотларнинг тўғрилигини текширади ва тасдиқлайди.
Аризада кўрсатилган маълумотлар ва унга илова қилинган ҳужжатларнинг ишончлиги ва ҳаққонийлиги учун талабгор жавобгар ҳисобланади.
14. Талабгор давлат хизматидан фойдаланишдан уни кўрсатишнинг ҳар қандай босқичида бош тортиш ҳуқуқига эга. Талабгор давлат хизматидан фойдаланишдан бош тортганда, унинг сўровномаси кўрилмасдан қолдирилади. Бунда тўланган йиғим суммаси қайтарилмайди.
15. Талабгор Давлат хизматлари марказига келиб мурожаат этганда, Давлат хизматлари маркази ариза тўлдирилган вақтдан бошлаб реал вақт режимида уни ваколатли органга электрон шаклда юборади.
ЯИДХП ёки ахборот тизими орқали мурожаат этилганда ариза автоматик тарзда ваколатли органга электрон шаклда юборилади.
3-боб. Аризани кўриб чиқиш ва аккредитациядан ўтказиш тартиби
16. Ваколатли орган ариза қабул қилинган кундан бошлаб йигирма иш кунида тақдим этилган ҳужжатларни таҳлил қилади, бунда тақдим этилган ҳужжатларда келтирилган маълумотлар асосида талабгорнинг аккредитация мезонларига қай даражада мувофиқлиги баҳоланади. Таҳлил натижалари маълумотнома тарзида расмийлаштирилади.
17. Ижобий маълумотнома расмийлаштирилган кундан бошлаб йигирма иш кунида талабгор фаолияти жойига бориб баҳоланади.
Талабгорнинг фаолияти ваколатли орган буйруғи билан ташкил этиладиган баҳолаш комиссияси томонидан жойига бориб баҳоланади.
Баҳолаш комиссияси таркиби тоқ бўлиши ва уч кишидан кам бўлмаслиги керак.
Баҳолаш комиссияси таркибига тегишли вазирлик ва идораларнинг мутахассислари киритилиши мумкин.
Жойига бориб бевосита баҳолаш, баҳолаш комиссияси аъзолари ўртасида вазифаларнинг тақсимланиши ва баҳолаш натижаларининг расмийлаштирилиши учун жавобгарлик баҳолаш комиссияси раиси зиммасига юкланади.
Ваколатли органнинг буйруғи баҳолаш бошланишидан камида уч иш куни олдин талабгорга юборилади ва баҳолаш комиссиясининг аъзоларига таништирилади.
18. Жойига бориб баҳолаш билан боғлиқ харажатлар талабгор томонидан қопланади.
Талабгор баҳолаш комиссияси аъзоларига ўз фаолияти билан боғлиқ маълумотлардан тўсиқсиз фойдаланиш имкониятини таъминлаши керак.
Баҳолаш комиссияси аъзолари талабгор фаолиятининг асосий турлари амалга ошириладиган барча бўлинмаларнинг аккредитация мезонларига мувофиқлигини, талабгорнинг амалдаги ҳолати тақдим этилган ҳужжатлар билан мувофиқлигини, унинг кўрсатилган вазифаларни бажариш имконига эга эканлигини баҳолайди.
Агар талабгор бошқа ҳудудда ҳам бўлинмаларга эга бўлса, бу бўлинмалар ҳам жойига бориб баҳоланиши керак.
19. Жойига бориб баҳолаш натижалари бўйича ушбу Регламентга 5-иловага мувофиқ шаклда далолатномада расмийлаштирилади.
Далолатнома баҳолаш комиссияси аъзолари ва талабгорнинг масъул раҳбари томонидан имзоланади. Агар баҳолаш комиссияси аъзолари ёки талабгор вакиллари алоҳида фикрларга эга бўлса, улар далолатномага илова қилиниши керак.
Талабгорнинг масъул раҳбари далолатномага имзо чекишдан бош тортса, баҳолаш комиссияси раиси бу ҳақида далолатномага тегишли ёзув киритади.
Далолатнома икки нусхада тузилади: бир нусхаси ваколатли органда сақланади, иккинчи нусхаси талабгорга берилади.
20. Далолатнома ижобий бўлганда, далолатнома расмийлаштирилган кундан бошлаб ўн иш кунида аккредитация аттестатини бериш тўғрисида қарор қабул қилинади ҳамда ушбу Регламентга 6-иловага мувофиқ шаклда аккредитация аттестати ва унинг ажралмас қисми бўлган аккредитация соҳаси расмийлаштирилади.
Аккредитация аттестати беш йил муддатга берилади.
Ахборот тизимида QR-код (матрик штрихли код) қўйилган аккредитация аттестати ва иловаси (аккредитация соҳаси) автоматик равишда шакллантирилади ва давлат хизматлари марказига ёки талабгорнинг ЯИДХП ёхуд ахборот тизимидаги шахсий кабинетига электрон шаклда юборилади.
21. Аккредитация аттестатини беришни рад этиш учун қуйидагилар асос бўлади:
аккредитация аттестати берилиши учун зарур бўлган ҳужжатларнинг талабгор томонидан тўлиқ бўлмаган ҳажмда тақдим этилгани;
талабгор томонидан тақдим этилган ҳужжатларда нотўғри ёки бузиб кўрсатилган маълумотларнинг мавжудлиги;
тақдим этилган ҳужжатлар таҳлили ёки жойига бориб баҳолаш жараёнларида талабгорнинг аккредитация мезонларига мувофиқлиги тасдиқланмаганда;
аниқланган номувофиқликлар белгиланган муддатда бартараф этилмаганда.
Бошқа асосларга кўра, шу жумладан, аккредитация аттестатини беришни мақсадга мувофиқ эмас деган сабаблар билан рад этишга йўл қўйилмайди.
22. Талабгорнинг аккредитация аттестатини бериш ҳақидаги аризасини биринчи марта кўриб чиқиш жараёнида қуйидаги камчиликлар аниқланганда, уларни бартараф этиш учун талабгорга муддат бермасдан аккредитация аттестатини беришни рад этишга йўл қўйилмайди:
аккредитация аттестати берилиши учун зарур бўлган ҳужжатлар талабгор томонидан тўлиқ бўлмаган ҳажмда тақдим этилганда;
ходимларнинг касбий малакаси қонунчиликда белгиланган талабларга мувофиқ бўлмаганда;
тақдим этилган ҳужжатлар белгиланган талабларга мувофиқ бўлмаганда.
Ушбу бандда кўрсатилган камчиликлар аниқланганда, ваколатли орган уларни бартараф этиш зарурлиги тўғрисидаги хабарномани талабгорга ЯИДХП ёки ахборот тизими орқали бир иш куни ичида юборади.
23. Хабарнома тақдим этилган ҳужжатларда аниқланган камчиликлар ҳамда уларни бартараф этиш усуллари, шунингдек, талабгор кўрсатилган сабабларни бартараф қилиб, тегишли ҳужжатларни кўриб чиқиш учун такроран тақдим этиши мумкин бўлган муддат кўрсатилган ҳолда юборилади. Хабарномада кўрсатилган муддат камчиликларни бартараф этиш учун зарур бўладиган вақтга мутаносиб бўлиши, лекин ушбу муддат ўттиз иш кунидан ортиқ бўлмаслиги керак.
Ваколатли орган аниқланган камчиликларни бартараф этиш учун талабгорга малакали ходимларни излашда, ҳужжатлар ҳамда дастурларни мукаммал ишлаб чиқиш учун мутахассисларни жалб этишда, шунингдек, аккредитация аттестатини олиш учун бошқа зарур шарт-шароитларни яратишда ёрдам кўрсатиши ва тавсиялар бериши керак, талабгорнинг таклиф этилган ёрдамни рад этган ҳоллари бундан мустасно. Ваколатли органнинг камчиликларни бартараф этишга қаратилган кўрсатма ва тавсиялари камчиликларни бартараф этиш тўғрисидаги хабарномада батафсил ёритилади.
24. Камчиликларни бартараф этиш бўйича хабарнома юборилган тақдирда, аккредитация аттестатини бериш тўғрисидаги аризани кўриб чиқиш муддати хабарномада кўрсатилган муддатга тўхтатиб турилади.
25. Ҳужжатлар хабарномада кўрсатилган камчиликларни бартараф этмасдан ёки хабарномада кўрсатилган муддат ўтгандан кейин тақдим этилган тақдирда, ваколатли орган аккредитация аттестатини беришни рад этиш ҳақида қарор қабул қилишга ҳақли. Бунда аккредитация аттестатини беришни камчиликларни бартараф этиш тўғрисидаги хабарномада кўрсатилмаган янги асослар бўйича рад этишга йўл қўйилмайди.
26. Аккредитация аттестатини беришни рад этиш тўғрисидаги қарор талабгорга рад этиш сабаблари, қонунчиликнинг аниқ нормалари ва талабгор мазкур сабабларни бартараф этиб, ҳужжатларни такроран кўриб чиқиш учун тақдим этиши мумкин бўлган муддат кўрсатилган ҳолда ЯИДХП ёки ахборот тизими орқали юборилади. Талабгор рад этиш сабабларини бартараф этишга ва ҳужжатларни такроран кўриб чиқиш учун тақдим этишга ҳақли бўлган муддат аккредитация аттестатини бериш рад этилгани ҳақидаги қарор олинган кундан эътиборан ўн иш кунидан кам бўлмаслиги керак.
27. Талабгор аккредитация аттестатини бериш рад этилиши учун асос бўлган сабабларни белгиланган муддатда бартараф этган тақдирда, рад этиш сабаблари бартараф этилгани тўғрисидаги ариза ва рад этиш сабаблари бартараф этилганини тасдиқловчи тегишли ҳужжатларни давлат хизматлари маркази ёки ЯИДХП ёхуд ахборот тизими орқали электрон шаклда юборади.
Талабгорнинг рад этиш сабаблари бартараф этилгани тўғрисидаги аризаси ва рад этиш сабаблари бартараф этилганини тасдиқловчи тегишли ҳужжатлар олинган кундан эътиборан беш иш кунидан кўп бўлмаган муддатда ваколатли орган томонидан такроран кўриб чиқилади. Талабгорнинг аризаси такроран кўриб чиқилгани учун йиғим, агар ариза аккредитация аттестатини беришни рад этиш тўғрисидаги қарорда белгиланган ҳужжатларни такроран тақдим этиш мумкин бўлган муддатда тақдим этилган бўлса, ундирилмайди.
Ҳужжатларни такроран кўриб чиқишда ваколатли орган томонидан талабгорга аккредитация аттестатини беришни рад этиш тўғрисидаги қарорда баён қилинмаган рад этиш сабабларини келтиришга йўл қўйилмайди, илгари кўрсатилган сабаблар бартараф этилганини тасдиқловчи ҳужжатлар билан боғлиқ рад этиш сабаблари келтирилиши бундан мустасно.
Аккредитация аттестатини беришни рад этиш тўғрисидаги қарорда кўрсатилган муддат ўтгандан кейин талабгор томонидан топширилган ариза янгидан топширилган ҳисобланади ва ваколатли орган томонидан умумий асосларда кўриб чиқилади.
28. Талабгор аккредитация аттестатини бериш рад этилганлиги, шунингдек, ваколатли орган мансабдор шахсининг аккредитациядан ўтказиш тартиб-таомиллари билан боғлиқ ҳаракати (ҳаракатсизлиги) бўйича белгиланган тартибда шикоят қилиш ҳуқуқига эга.
4-боб. Эксперт ташкилотлари фаолиятини мониторинг қилиш
29. Эксперт ташкилотлари фаолияти аккредитациядан ўтказилган эксперт ташкилотлари фаолиятининг ва улар томонидан амалга оширилган ишларнинг белгиланган талабларга мувофиқлигини баҳолаш ва қонунбузилишларни бартараф этиш мақсадида ваколатли орган томонидан мониторинг қилинади.
30. Қуйидаги ҳолатларда эксперт ташкилотлари фаолияти мониторинги ўтказилади:
жисмоний ва юридик шахсларнинг, шу жумладан, жамоатчилик назорати субъектларининг мурожаатлари келиб тушганда;
ваколатли органга қонунчилик бузилишига оид ҳолатлар тўғрисида маълумотлар келиб тушганда ёки ваколатли орган томонидан ахборот тизимидаги маълумотларни таҳлил қилиш натижасида қонунчилик бузилишига оид ҳолатлар аниқланганда;
эксперт ташкилотлари хизмат кўрсатган хавфли ишлаб чиқариш объектларида авария ёки бахтсиз ҳодиса содир бўлганда.
31. Мониторинг амалга оширилаётганда ваколатли орган ўз ваколатлари доирасида қуйидаги ҳуқуқларга эга:
аккредитация аттестатига эга бўлган ташкилотлар томонидан расмийлаштирилган экспертиза хулосалари, саноат хавфсизлиги декларациялар ва бошқа ахборот ва маълумотларни ўрганиш ва таҳлил қилиш;
аккредитация мезонларининг экспертларга тегишли талабларининг бажарилишини «Ягона миллий меҳнат тизими» идоралараро дастурий-аппарат комплекси орқали текшириш;
аккредитация мезонларининг сифатни бошқариш тизимига тегишли талабларининг бажарилишини «Сертификация қилинган сифатни бошқариш тизими давлат реестри» орқали текшириш;
«сирли мижоз» усулида эксперт ташкилотлари томонидан белгиланган тартибларга риоя этилиши бўйича назорат тадбирларини ўтказиш;
юзага келадиган масалалар бўйича жисмоний ва юридик шахслардан зарур маълумотларни сўраш ва олиш;
мониторинг натижалари асосида жисмоний ва юридик шахслар йўл қўйган қонун бузилишларини аниқ кўрсатган ҳолда далолатномалар (маълумотномалар) тузиш;
жисмоний ва юридик шахс зиммасига аниқланган қоидабузарликларни бартараф этиш мажбуриятини юкловчи қарорлар чиқариш, кўрсатмалар бериш, бундай қоидабузарликларни бартараф этиш муддатларини белгилаш;
эксперт ташкилоти аккредитация соҳасини қисқартириш;
аккредитация аттестати амал қилишини ўн иш кунидан ортиқ бўлмаган муддатга тўхтатиб туриш, шунингдек, судга аккредитация аттестатининг амал қилишини олти ойдан ортиқ бўлмаган муддатга тўхтатиб туриш ёки унинг амал қилишини бекор қилиш ташаббуси билан мурожаат қилиш.
32. Эксперт ташкилоти ваколатли орган томонидан берилган кўрсатмада баён этилган талабларни ўн иш куни ичида бажариши ва бу ҳақида ваколатли органга хабар бериши лозим.
33. Мониторинг ўтказиш натижасида эксперт ташкилоти штатида аккредитация соҳаларига мувофиқ саноат хавфсизлиги соҳасидаги экспертлар йўқлиги ёки қонунчилик талабларининг мунтазам равишда (икки ва ундан ортиқ маротаба) бузилгани аниқланганда, ушбу соҳалар бўйича эксперт ташкилотининг аккредитация соҳаси қисқартирилади.
34. Ваколатли орган томонидан берилган кўрсатмада баён этилган талабларни ўн иш куни ичида бажармаслик, шунингдек, мониторинг ўтказиш учун ваколатли орган томонидан сўралган ҳужжатларни (маълумотларни) тақдим этмаслик аккредитация аттестатининг амал қилишини тўхтатиб туриш учун асос бўладиган ҳаракат ҳисобланади.
5-боб. Аккредитация соҳасини кенгайтириш ва қисқартириш
35. Эксперт ташкилотининг аккредитация соҳаси ушбу Регламентнинг 2-боби талабларига мувофиқ кенгайтирилади.
36. Эксперт ташкилотининг аккредитация соҳаси ваколатли органнинг аккредитация соҳасини кенгайтириш ҳақидаги қарори асосида янги аккредитация соҳасини расмийлаштириш орқали кенгайтирилади.
37. Эксперт ташкилотининг аккредитация соҳаси ваколатли органнинг қарори билан қуйидагилар асосида қисқартирилади:
а) эксперт ташкилотининг аккредитация соҳасини қисқартириш тўғрисидаги аризаси;
б) эксперт ташкилотлари фаолиятини мониторинг қилиш натижасида ваколатли органнинг аккредитация соҳасини қисқартириш ҳақидаги қарори қабул қилинганда.
38. Эксперт ташкилотининг аккредитация соҳаси қисқартириш ваколатли органнинг аккредитация соҳасини қисқартириш ҳақидаги қарори асосида янги аккредитация соҳасини расмийлаштириш орқали қисқартирилади.
39. Янги аккредитация соҳасининг амал қилиш муддати амалдаги аккредитация аттестатининг амал қилиш муддати доирасида белгиланади.
6-боб. Аккредитация аттестатини қайта расмийлаштириш
40. Аккредитациядан ўтказилган ташкилот қайта ташкил этилса, номи ёки жойлашган жойи (почта манзили) ўзгарган тақдирда, эксперт ташкилоти ёхуд унинг ҳуқуқий вориси қайта рўйхатдан ўтганидан кейин ўн иш кунида Давлат хизматлари маркази ёки ЯИДХП ёхуд ахборот тизими орқали ваколатли органга тегишли ҳужжатларни илова қилган ҳолда, аккредитация аттестатини қайта расмийлаштириш тўғрисида ариза бериши шарт.
41. Аккредитация аттестатини қайта расмийлаштириш учун тўлов ундирилмайди.
42. Аккредитация аттестатини қайта расмийлаштириш тўғрисидаги ариза ваколатли органга тушган кундан бошлаб беш иш куни ичида аккредитация аттестати қайта расмийлаштириб берилади.
Қайта расмийлаштиришда илгари берилган аккредитация аттестатининг амал қилиш муддати ўзгармайди.
7-боб. Аккредитация аттестатининг амал қилишини тўхтатиб туриш, бекор қилиш ва тугатиш
43. Аккредитация аттестатининг амал қилиши қуйидаги ҳолларда ваколатли орган ташаббуси билан тўхтатиб турилиши мумкин:
аккредитация мезонлари эксперт ташкилоти томонидан бузилгани аниқланганда;
эксперт ташкилоти томонидан ваколатли органнинг эксперт ташкилотига аниқланган қоидабузарликларни бартараф этиш мажбуриятини юкловчи кўрсатмаси бажарилмаганда.
44. Аккредитация аттестатининг амал қилиши ваколатли орган ёки суд томонидан тўхтатиб турилади. Аккредитация аттестатининг амал қилиши ваколатли орган томонидан ўн кундан кўп бўлмаган муддатга, суд томонидан эса ўн кундан ортиқ, лекин олти ойдан кўп бўлмаган муддатга тўхтатиб турилиши мумкин.
Белгиланган муддат ичида аккредитация аттестатининг амал қилишини тўхтатиб туриш учун асос бўлган сабаб ва камчиликлар бартараф қилинмаса, ваколатли орган аккредитация аттестатининг амал қилишини тўхтатиб туриш муддатини узайтириш бўйича судга даъво аризаси киритиши лозим.
Эксперт ташкилоти аккредитация аттестатининг амал қилишини тўхтатиб туришга олиб келган ҳолатларни ваколатли орган ёки суд белгилаган муддатда бартараф этмаганда, ваколатли орган аккредитация аттестатини бекор қилиш тўғрисида судга даъво аризаси киритади.
45. Эксперт ташкилоти ўз фаолиятини вақтинча тўхтатганда, аккредитация аттестатининг амал қилишини олти ойгача тўхтатиб туриш ҳақида ваколатли органга мурожаат қилиши мумкин. Бунда олти ой муддат ичида аккредитация аттестатининг амал қилишини қайта тиклаш тўғрисида ваколатли органга мурожаат қилинмаган тақдирда, аккредитация аттестатининг амал қилиши тўхтатилади.
46. Ваколатли органнинг аккредитация аттестатининг амал қилишини тўхтатиб туриш тўғрисидаги қарори ваколатга эга бўлган мансабдор шахс томонидан қабул қилинади.
Қарор ахборот тизими орқали реал вақт режимида автоматик тарзда эксперт ташкилотининг шахсий кабинетига юборилади.
47. Ваколатли орган ёки суд аккредитация аттестатининг амал қилиши тўхтатиб турилишига сабаб бўлган ҳолатларнинг эксперт ташкилоти томонидан бартараф этилиши учун етарли, аммо беш иш кунидан кам ва олти ойдан кўп бўлмаган муддат берилади.
48. Эксперт ташкилоти аккредитация аттестатининг амал қилиши тўхтатиб турилиши ҳақида қарор келиб тушгандан сўнг қарорда кўрсатилган камчиликларни бартараф этиши ва қарорда кўрсатилган муддат якунлангунига қадар ваколатли органга ахборот тизими орқали камчиликлар бартараф этилгани тўғрисидаги тасдиқнома ва асословчи ҳужжатларни илова қилган ҳолда маълумот юбориши лозим.
Аккредитация аттестатининг амал қилишини тўхтатиб туриш ҳақидаги қарор суд томонидан қабул қилинган бўлса, камчиликлар бартараф этилгани тўғрисидаги тасдиқнома ва асословчи ҳужжатлар қарорда кўрсатилган муддат якунлангунига қадар судга тақдим этилиши лозим.
Камчиликлар бартараф этилгани тўғрисидаги маълумот тушган кундан бошлаб уч иш куни ичида ваколатли орган маълумотларни таҳлил қилиши лозим.
49. Таҳлил ёки ўрганишлар натижасида аккредитация аттестатининг амал қилишини тўхтатиб туришга сабаб бўлган ҳолатлар эксперт ташкилоти томонидан бартараф этилгани аниқланган тақдирда, ваколатли орган камчиликлар бартараф этилгани тўғрисида тасдиқнома олинган кундан эътиборан уч иш куни ичида аккредитация аттестатининг амал қилишини қайта тиклаш тўғрисидаги қарор қабул қилади.
Бунда ваколатли орган томонидан аккредитация аттестатининг амал қилишини қайта тиклаш ёки қайта тиклашни рад этиш тўғрисидаги қарор уч иш кунида қабул қилинмаса, эксперт ташкилоти ушбу муддат тугагандан сўнг ваколатли органни ахборот тизими орқали электрон шаклда хабардор қилган ҳолда фаолиятини давом эттириши мумкин.
Аккредитация аттестатининг амал қилишини қайта тиклаш ёки қайта тиклашни рад этиш тўғрисидаги қарор ахборот тизими орқали реал вақт режимида автоматик тарзда эксперт ташкилоти шахсий кабинетига юборилади.
50. Суднинг аккредитация аттестати амал қилишини қайта тиклаш тўғрисидаги қарори ваколатли органга келиб тушганда, ваколатли орган аккредитация аттестатининг амал қилиши қайта тиклангани тўғрисидаги маълумотни ахборот тизимига бир иш кунидан ошмаган муддатда жойлаштиради.
51. Аккредитация аттестатининг амал қилиши қуйидаги ҳолларда ваколатли органнинг қарорига асосан бекор қилинади:
эксперт ташкилоти аккредитация аттестатининг амал қилишини бекор қилиш тўғрисида мурожаат қилганда;
юридик шахс тугатилганда — тугатилган пайтдан эътиборан ёки унинг фаолияти қайта ташкил этиш натижасида тугатилганда — қайта ташкил этилган пайтдан эътиборан, унинг ўзгартирилиши бундан мустасно.
52. Эксперт ташкилоти аккредитация аттестатининг амал қилишини бекор қилиш учун ваколатли органга Давлат хизматлари маркази ёки ЯИДХП ёхуд ахборот тизими орқали хабарнома юборади.
Ваколатли орган хабарномага асосан ёки мазкур Регламентнинг 51-банди иккинчи хатбошисида назарда тутилган ҳолатлар юзага келганда аккредитация аттестатининг амал қилишини бекор қилиш тўғрисида қарор қабул қилади ва бу ҳақида ЯИДХП ёки ахборот тизими орқали эксперт ташкилотига маълум қилади.
53. Ваколатли орган қуйидаги ҳолларда аккредитация аттестатининг амал қилишини бекор қилиш тўғрисида судга мурожаат қилади:
эксперт ташкилоти аккредитация аттестатининг амал қилишини тўхтатиб туришга олиб келган ҳолатларни ваколатли орган ёки суд белгилаган муддатда бартараф этмаганда;
ваколатли органнинг аккредитация аттестатини бериш тўғрисидаги қарорининг қонунга хилофлиги аниқланганда;
эксперт ташкилоти аккредитация мезонларини бир йил давомида мунтазам равишда (икки ва ундан ортиқ маротаба) ёки бир маротаба қўпол равишда бузганда (агар мазкур қоидабузарликлар фуқароларнинг ҳаёти ва соғлиғига зиён, жисмоний ва юридик шахсларнинг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларига, жамоат хавфсизлигига зарар ҳамда атроф муҳитга зиён етказилишига олиб келган бўлса);
аккредитация аттестати қалбаки ҳужжатлардан фойдаланган ҳолда олингани факти аниқланганда.
54. Қуйидагилар аккредитация аттестатининг бекор қилинишига асос бўладиган қўпол қоидабузарликлар ҳисобланади:
саноат хавфсизлиги экспертизасини ўтказишда мустақилликни таъминламаслик;
ўз фаолиятини амалга оширишда олинган махфий ахборотни ошкор қилиш (қонунчилик ҳужжатларида назарда тутилган ҳолатлар бундан мустасно);
ўз фаолиятини амалга оширишда аккредитация соҳасига амал қилмаслик;
экспертиза хулосасини, саноат хавфсизлиги декларациясини ёлғон ёки нотўғри тузиш, уларда қалбаки маълумотлар кўрсатиш.
55. Ваколатли органнинг аккредитация аттестатини бекор қилиш юзасидан судга даъво аризаси киритилгани ҳақидаги маълумоти судга даъво аризаси киритилган кундан эътиборан бир иш кунидан кечиктирмай, эксперт ташкилотига ахборот тизими орқали аккредитация аттестатининг амал қилишини бекор қилиш юзасидан судга даъво аризаси киритиш сабаблари ва қонунчилик ҳужжатларининг аниқ нормалари кўрсатилган ҳолда етказилади.
Суднинг аккредитация аттестатининг амал қилишини бекор қилиш тўғрисидаги қарори эксперт ташкилотига ва ваколатли органга қонунчилик ҳужжатларида белгиланган муддатларда етказилади.
Аккредитация аттестати 53-банднинг бешинчи хатбошисида кўрсатилган асосга кўра бекор қилинган тақдирда, аккредитация аттестати берилган санадан эътиборан бекор қилинган деб ҳисобланади.
56. Аккредитация аттестатининг амал қилиши қуйидаги ҳолларда тугатилади:
аккредитация қилиш тартиби бекор қилинганда;
аккредитация аттестатининг амал қилиш муддати тамом бўлганда;
эксперт ташкилоти томонидан ваколатли органга аккредитация аттестатининг амал қилишини олти ойгача тўхтатиб туриш тўғрисида мурожаат берилиб, мазкур хатбошида назарда тутилган муддат давомида аккредитация аттестатининг амал қилишини қайта тиклаш тўғрисида ваколатли органга мурожаат қилинмаган тақдирда.
Аккредитация аттестатининг амал қилиш муддати тугаган ҳолларда ваколатли орган томонидан аккредитация аттестатининг амал қилиш муддати тугатганлиги тўғрисида қарор қабул қилиш талаб этилмайди.
57. Аккредитация аттестатининг амал қилишини тўхтатиб туриш, бекор қилиш ва тугатиш ҳақидаги маълумотлар ваколатли орган томонидан эксперт ташкилотлари реестрига киритилади.
58. Аккредитация аттестатининг амал қилиши тўхтатиб турилганда, бекор қилинганда ва тугатилганда, эксперт ташкилоти қуйидагиларни бажариши шарт:
аккредитациядан ўтган эксперт ташкилоти аккредитацияга боғлиқ ишлар бажарилишини зудлик билан тўхтатиш;
ўз буюртмачиларини бу ҳақида огоҳлантириш.
8-боб. Аккредитациядан ўтказилган эксперт ташкилотлари реестрини юритиш
59. Ваколатли орган ахборот тизимида аккредитациядан ўтказилган эксперт ташкилотлари реестрини юритади.
60. Аккредитациядан ўтказилган эксперт ташкилотлари реестрида қуйидагилар электрон шаклда ҳисобга олинади:
эксперт ташкилотлари ҳақидаги асосий маълумотлар (эксперт ташкилоти номи, эксперт ташкилоти раҳбарининг фамилияси, исми, отасининг исми, эксперт ташкилоти юридик ва почта манзиллари, телефон рақамлари, электрон почта ва веб саҳифа манзиллари, филиаллари ҳақидаги маълумотлар);
аккредитация соҳаси ҳақидаги маълумотлар;
аккредитация аттестатининг берилган санаси, рўйхат рақами ва амал қилиш муддати, унинг қайта расмийлаштирилгани ҳақидаги маълумотлар;
эксперт ташкилотлари экспертлари ва сифатни бошқариш тизими сертификати ҳақидаги маълумотлар;
эксперт ташкилотлари фаолиятининг мониторингги натижалари;
аккредитация аттестатининг амал қилишини тўхтатиб туриш, бекор қилиш ва тугатиш ҳақидаги маълумотлар.
61. Аккредитациядан ўтказилган эксперт ташкилотлари ҳақидаги умумий маълумотлар ахборот тизимига ва ваколатли орган веб саҳифасига жойлаштирилади.
9-боб. Ваколатли орган қарори ва унинг мансабдор шахсларининг ҳаракатлари (ҳаракатсизлиги) устидан шикоят қилиш ҳамда уни кўриб чиқиш тартиби
62. Талабгор (эксперт) ташкилоти белгиланган тартибда ваколатли органнинг:
қарорлари ва ҳужжатлари устидан;
мансабдор шахслари ҳаракатлари (ҳаракатсизлиги) устидан шикоят қилиниши мумкин.
63. Талабгор (эксперт) ташкилоти шикоятни ваколатли органда ташкил этилган Шикоятларни кўриб чиқиш бўйича апелляция кенгашига (кейинги ўринларда — Апелляция кенгаши) тақдим этади.
Талабгор (эксперт) ташкилоти белгиланган тартибда ваколатли органнинг қарори ҳамда унинг мансабдор шахсларининг ҳаракатлари (ҳаракатсизлиги) устидан бевосита судга шикоят қилишга ҳақли.
Қонунчилик ҳужжатларига мувофиқ шикоят бошқа ваколатли органларга ҳам берилиши мумкин.
64. Апелляция кенгаши таркиби ваколатли органнинг раҳбари томонидан беш нафар таркибда тасдиқланади. Апелляция кенгаши йиғилишида Ўзбекистон Республикаси Савдо-саноат палатаси вакили кузатувчи сифатида иштирок этади.
Апелляция кенгаши йиғилиши унинг аъзоларининг тўртдан уч қисми ҳозир бўлганда ваколатли ҳисобланади.
65. Агар қонунда бошқача қоида назарда тутилмаган бўлса, шикоят қарор (бошқа ҳужжат) тўғрисида тегишли тарзда хабардор қилинган пайтдан ёки талабгор (эксперт) ташкилотига ваколатли орган қарори ва уларнинг мансабдор шахсларининг ҳаракатлари (ҳаракатсизлиги) ҳақида маълум бўлган пайтдан эътиборан ўттиз кундан кечиктирмай берилиши мумкин.
Шикоят бериш муддати, агар у узрли сабабга кўра ўтказиб юборилган бўлса, шикоятни кўриб чиқувчи орган томонидан тикланиши мумкин.
66. Шикоят ёзма, оғзаки (шахсий қабул ёки ишонч телефони орқали) ёки электрон шаклда (ЯИДХПдаги шахсий кабинет, электрон почта ёки ваколатли органнинг расмий веб-сайти орқали) берилади ва унда қуйидагилар кўрсатилган бўлиши керак:
қарорни қабул қилган ёки ҳаракатни амалга оширган ваколатли органнинг номи;
шикоят берган жисмоний шахснинг (унинг вакилининг) фамилияси, исми, отасининг исми ва яшаш жойи, юридик шахс учун эса — унинг номи ва жойлашган жойи (почта манзили), СТИР;
шикоят берган шахснинг талаблари;
илова қилинаётган ҳужжатларнинг рўйхати (мавжуд бўлган тақдирда);
шикоят берилган сана.
Шикоят ёзма шаклда берилганда, шикоят қилувчи ёки унинг вакили томонидан имзоланади. Агар шикоят вакил томонидан берилган бўлса, унга ишончноманинг ёки вакилнинг ваколатларини тасдиқловчи бошқа ҳужжатнинг кўчирма нусхаси илова қилиниши керак.
67. Юридик шахс оғзаки шикоят (шахсий қабул орқали) қилаётганда, юридик шахснинг вакили ўз ваколатларини тасдиқлайдиган ва ўз шахсини тасдиқловчи ҳужжатни тақдим этиши керак.
Электрон шаклда бериладиган шикоятларда талабгор (эксперт) ташкилотининг электрон манзили ва ягона идентификатори (СТИР) ҳамда бошқа реквизитлар кўрсатилиши керак.
Шикоятда электрон манзилнинг кўрсатилгани талабгор (эксперт) ташкилотининг шикоятини кўриб чиқиш натижаларини ахборот тизими орқали электрон шаклда қабул қилишга бўлган розилигини билдиради.
68. Шикоятни олган ваколатли орган ва Апелляция кенгаши шикоят берилаётган қарор, ҳаракатлар (ҳаракатсизликлар) тўғрисидаги тегишли ахборотни шикоят олинган пайтдан эътиборан уч иш куни ичида ўрганиш учун сўраб олиши лозим.
Апелляция кенгашининг шикоят бўйича йиғилиш материаллари ваколатли органнинг юридик хизмати томонидан тайёрланади.
69. Талабгор (эксперт) ташкилотининг талабига кўра шикоят унинг вакили иштирокида кўриб чиқилиши мумкин.
Бунда ваколатли орган ва Апелляция кенгаши талабгор (эксперт) ташкилотининг истагига кўра муҳокамани видеоконференц алоқа воситаларидан фойдаланган ҳолда ўтказишни таъминлаши шарт.
Видеоконференцалоқа режимида шикоятни кўриб чиқиш учун техник ва бошқа шароитларни таъминлаш ваколатли органнинг марказий аппаратига ёки тегишли ҳудудий бўлинмасига юкланади.
70. Шикоятни кўриб чиқиш якуни бўйича баённома тузилиши ва ушбу баённома ваколатли орган ва Апелляция кенгашининг раҳбари томонидан имзоланиши керак.
Ваколатли орган ёки Апелляция кенгаши шикоят бўйича ўн беш кун ичида қарор қабул қилиши шарт.
71. Шикоят берган талабгор (эксперт) ташкилоти шикоят бўйича қарор қабул қилингунига қадар уни чақириб олишга ҳақли. Шикоятни чақириб олиш ёзма (шикоятни йиғилишда кўриб чиқиш жараёнида) ёки электрон шаклда (ЯИДХП орқали) расмийлаштирилади.
72. Ваколатли орган ёки Апелляция кенгаши шикоят бўйича қуйидаги қарорлардан бирини қабул қилишга ҳақли:
устидан шикоят қилинаётган қарорни ўзгаришсиз қолдириш;
устидан шикоят қилинаётган қарорга ўзгартишлар киритиш;
қарорни бекор қилиш ва зарур бўлган тақдирда, янги қарор қабул қилиш;
ваколатли орган ёки унинг мансабдор шахси зиммасига берилган шикоят моҳияти бўйича муайян ҳаракатларни амалга ошириш мажбуриятини юклаш.
73. Шикоят Апелляция кенгаши томонидан кўриб чиқилаётганда юзага келадиган масалалар унинг аъзолари томонидан бир овоздан ҳал қилинади. Ҳеч бир аъзо овоз беришда бетараф қолишга ҳақли эмас. Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси вакили овоз бериш жараёнида иштирок этмайди ва унинг фикри Апелляция кенгаши аъзолари учун тавсиявий тусга эга.
74. Ваколатли органнинг қарори устидан шикоят қилинган тақдирда, шикоят Апелляция кенгашида рўйхатдан ўтказилган пайтдан эътиборан қарорнинг амал қилиши ва ижро этилиши тўхтатиб турилади, аккредитация аттестатини амал қилишини тўхтатиб туриш ҳоллари бундан мустасно.
75. Ваколатли орган икки иш кунидан ортиқ бўлмаган муддатда қабул қилинган қарор тўғрисидаги хабарномани шикоят берган талабгор (эксперт) ташкилотига ёзма шаклда юборади.
76. Айнан бир масала бўйича шикоятни такроран беришга йўл қўйилмайди.
77. Апелляция кенгашининг қарори юзасидан қонунчилик ҳужжатларида белгиланган тартибда судга шикоят қилиш мумкин.
10-боб. Якунловчи қоидалар
78. Давлат хизматлари марказлари ва ваколатли орган давлат хизматини кўрсатиш жараёнида олинган маълумотларнинг сир сақланишини таъминлайди.
79. Ушбу Регламент талаблари бузилишида айбдор бўлган шахслар қонунчилик ҳужжатларига мувофиқ жавоб берадилар.
Саноат хавфсизлиги соҳасидаги эксперт ташкилотларини аккредитациядан ўтказиш бўйича давлат хизматларини кўрсатишнинг маъмурий регламентига
1-ИЛОВА
Саноат хавфсизлиги соҳасидаги эксперт ташкилотларини аккредитациядан ўтказиш
СХЕМАСИ

Босқичлар

Субъектлар

Тадбирлар

Бажариш муддатлари

1-босқич

Талабгор

Давлат хизматидан фойдаланиш учун Давлат хизматлари марказига ўзи келиб мурожаат этади ёки Ўзбекистон Республикаси Ягона интерактив давлат хизматлари портали ёхуд Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Саноат, радиация ва ядро хавфсизлиги қўмитаси (кейинги ўринларда — ваколатли орган) ахборот тизими орқали ариза беради.

Ўз хоҳишига кўра

2-босқич

Талабгор

1. Электрон шаклда аризани тўлдиради ва зарур бўлган ҳужжатларни юклайди.

2. Регламентнинг 11-бандида белгиланган миқдорда йиғимни тўлайди.

Ўз хоҳишига кўра

3-босқич

Давлат хизматлари маркази, ЯИДХП ёки ахборот тизими

Ариза ва унга илова қилинган ҳужжатларни автоматик равишда ваколатли органга юборади.

Йиғим тўлангандан сўнг реал вақт режимида

4-босқич

Ваколатли орган

1. Тақдим этилган ҳужжатларни таҳлил қилади.

20 иш куни мобайнида

Баҳолаш комиссияси

2. Жойига бориб баҳолаш ўтказади.

20 иш куни мобайнида

Ваколатли орган

3. Аккредитация аттестатини бериш ёки беришни рад этиш тўғрисида қарор қабул қилади.

10 иш куни мобайнида

5-босқич

ЯИДХП ёки ахборот тизими

Аккредитация аттестатини бериш ёки беришни рад этиш тўғрисидаги қарорни талабгор шахсий кабинетига юборади.

Реал вақт режимида

6-босқич*

ЯИДХП ёки ахборот тизими

QR-код (матрик штрихли код) қўйилган аккредитация аттестати автоматик равишда шакллантиради, талабгорнинг ЯИДХПдаги шахсий кабинетига электрон шаклда юборади.

Реал вақт режимида

* 6-босқич талабгор аккредитация мезонларига мувофиқлиги тасдиқланганда бажарилади.
Саноат хавфсизлиги соҳасидаги эксперт ташкилотларини аккредитациядан ўтказиш бўйича давлат хизматларини кўрсатишнинг маъмурий регламентига
2-ИЛОВА
Аккредитациядан ўтказиш (қайта аккредитациядан ўтказиш, аккредитация соҳасини кенгайтириш) учун
АРИЗА

1.

Юридик шахснинг номи ва ташкилий-ҳуқуқий шакли

2.

Юридик шахснинг СТИРи

3.

Юридик шахс почта манзили (фаолиятни амалга ошириш жойи)

4.

Телефон рақами

5.

Электрон почта манзили (агар мавжуд бўлса)

6.

Ариза тўлдириш сабаби (аккредитация, қайта аккредитация, аккредитация соҳасини кенгайтириш, қайта расмийлаштириш)

7.

Аккредитация мезонларига риоя қилишга розилиги

Саноат хавфсизлиги соҳасидаги эксперт ташкилотларини аккредитациядан ўтказиш бўйича давлат хизматларини кўрсатишнинг маъмурий регламентига
3-ИЛОВА
Аккредитация соҳалари
РЎЙХАТИ

Т/р

(кодлар)

Аккредитация соҳалари номлари

1.

Хавфли ишлаб чиқариш объектларини қуриш, кенгайтириш, қайта қуриш, техник жиҳатдан қайта жиҳозлаш, консервациялаш ва тугатишга доир лойиҳа ҳужжатларини саноат хавфсизлиги экспертизасидан ўтказиш.

Хавфли ишлаб чиқариш объектларини идентификация қилиш.

1.1.

Кўмир, кон, руда ва норуда саноати объектлари:

1.1.1.

Шахта

1.1.2.

Кўмир ва руда конлари (ерости ва ерусти) объектлари

1.1.3.

Бойитувчи, брикетловчи, агломерациаловчи фабрика ва заводлар

1.1.4.

Бойитиш-саралаш ва меъёрлаш қурилмалари

1.1.5.

Шлам тўпловчи гидротехника иншоотлари, чиқиндиларни сақловчи, техник сув ҳавзалари объектлари

1.1.6.

Олтин конлари ва бошқа олтин саралаш фабрикалари

1.1.7.

Олтин саралаш фабрикаси ва заводлари (қурилмалари)

1.1.8.

Конларни техник рекультивация қилиш объектлари

1.1.9.

Фойдали қазилма бойликларини қазиб олиш билан боғлиқ бўлмаган ишлаб чиқариш объектлари

1.1.10.

Махсус ерости, транспорт ва умумий хўжалик иншоотларини қуриш билан боғлиқ бўлган ишлаб чиқариш объектлари

1.2.

Нефть ва газ саноати объектлари:

1.2.1.

Нефть ва газга қазилган параметрик, қидирув, излов, структур ва эксплуатацион қудуқлар ҳамда махсус қазилган қудуқлар

1.2.2.

Ерости газ омборлари

1.2.3.

Нефть, газ ва газ конденсати конларини ишлатиш ва қуриш; нефть, газ ва газ конденсатини қазиб олиш ва тайёрлаш объектлари

1.2.4.

Нефтни, газни ва газ конденсатини конларда ва конлар орасида ташиш қувур ўтказгичлари

1.2.5.

Магистрал қувурлар

1.2.6.

Компрессор ва насос станциялари; газ тақсимлаш станциялари

1.2.7.

Қатламдаги босимни барқарор сақлаб туриш объектлари

1.2.8.

Нефть маҳсулотларини, нефтни ва газ конденсатини сақлаш ҳамда вақтинча сақлаш объектлари

1.2.9.

Автомобилларга ёқилғи қуйиш шохобчалари

1.3.

Кимё, нефть-кимё, нефть ва газни қайта ишлаш саноати ҳамда портлаш-ёниш хавфи мавжуд кимёвий хавфли ишлаб чиқариш объектлари:

1.3.1.

Ноорганик моддалар, аммиак, минерал ўғитлар ишлаб чиқариш объектлари

1.3.2.

Нефть ва газни қайта ишлаш саноати ишлаб чиқариш ва объектлари

1.3.3.

Органик синтез ишлаб чиқариш объектлари

1.3.4.

Целлюлоза қоғоз ишлаб чиқариш объектлари

1.3.5.

Кимёвий толалар, полимер материаллар, пластмасса ва улардан тайёрланадиган маҳсулотларни ишлаб чиқариш объектлари

1.3.6.

Криоген технологиялар объектлари

1.3.7.

Аммиакли совитиш қурилмалари

1.3.8.

Электролиз усулида водород ва кислород ишлаб чиқариш объектлари

1.3.9.

Лок-бўёқ маҳсулотлари ишлаб чиқариш объектлари

1.3.10.

Спирт ишлаб чиқариш объектлари

1.3.11.

Ёғ-мой ишлаб чиқариш объектлари

1.3.12.

Ҳавони парчалашда ҳосил бўлган маҳсулотларни олиш ва сақлаш объектлари

1.3.13.

Сувни хлор билан қайта ишлаш объектлари

1.3.14.

Портлаш-ёниш хавфи мавжуд ва кимёвий хавфли маҳсулотларни (моддаларни) қуйиш, тўкиш объектлари

1.4.

Босими 0,05 МПа ёки сувнинг иситиш ҳарорати 110 °С дан юқори бўлган жиҳоздан фойдаланиладиган ишлаб чиқариш объектлари:

1.4.1.

Буғ ва сув иситиш қозонлари (ишчи муҳит туридан қатъи назар)

1.4.2.

Босим остида ишловчи идишлар

1.4.3.

Буғ ва иссиқ сув қувур ўтказгичлар

1.5.

Кўчмас асосга ўрнатилган юк кўтариш механизмлари, эскалаторлар, пўлат арқонли осма йўллар, фуникулёрлардан фойдаланадиган ишлаб чиқариш объектлари:

1.5.1.

Юк кўтариш кранлари ва механизмлари

1.5.2.

Экскалаторлар

1.5.3.

Юк ва йўловчилар учун осма пўлат арқонли йўллар

1.5.4.

Фуникулёрлар

1.6.

Табиий ва суюлтирилган углеводород газларидан фойдаланувчи газ таъминоти (газ тақсимлаш, газ истеъмоли) объектлари:

1.6.1.

Суюлтирилган углеводород газларини сақлаш ва тақсимлаш объектлари

1.6.2.

Автомобилларга суюлтирилган углеводород газ тўлдириш шохобчалари

1.6.3.

Автомобилларга газ тўлдириш компрессор шохобчалари

1.6.4.

Босими 12 kgf/kv.sm гача бўлган газ тақсимлаш тизимларининг газ тармоқлари

1.6.5.

Газ истеъмоли тизимларининг газ тармоқлари

1.7.

Металлургия саноати объектлари:

1.7.1.

Қора металлар қуйиш саноати, пўлат ишлаб чиқариш объектлари

1.7.2.

Рангли металлар қуйиш саноати объектлари

1.8.

Ўсимлик хомашёсини сақлаш ва қайта ишлаш объектлари:

1.8.1.

Қабул қилиш, сақлаш, қуритиш, қайта ишлаш, алоҳида турувчи қабул қилиш ва узатиш ускунаси, қабул қилувчи-тозалаш минораси, алоҳида турувчи дон қуритиш участкалари, элеваторлар, силос типидаги омборлар, қопсиз сақлаш омборлари, солод ишлаб чиқариш объектлари, қайта ишловчи ва тайёрловчи (майдаловчи) бўлимлар, шу жумладан озиқ-овқат саноати корхоналари

1.8.2.

Ун, ёрма ишлаб чиқариш объектлари

1.8.3.

Омухта ем ишлаб чиқариш объектлари

1.8.4.

Қопсиз қабул қилиш, унни силос ва бункерларда сақлаш, нон, макарон ва қандолат маҳсулотларини ишлаб чиқариш учун унни тортиш ҳамда элаш объектлари

1.8.5.

Ун, ёрма, нон ва макарон ишлаб чиқариш корхоналари учун қопли идишларни тозалаш ва саралаш объектлари

1.8.6.

Жўхорини калибрловчи объектлар

1.8.7.

Уруғлик донларни қайта ишловчи объектлар

1.8.8.

Тамаки маҳсулотларини тайёрлаш объектлари

1.9.

Фойдали қазилма конларини қидириш ва излаш билан боғлиқ геология-разведка объектлари (углеводород хомашёси бўлмаган)

1.10.

Саноатда қўлланадиган портловчи моддаларни ишлаб чиқариш, синаш ва сақлаш билан боғлиқ бўлган объектлар

2.

Хавфли ишлаб чиқариш объектларида қўлланадиган техник қурилмаларни саноат хавфсизлиги экспертизасидан ўтказиш

2.1.

Кўмир, кон, руда ва норуда саноатидаги техник қурилмалар:

2.1.1.

Шахтада қўлланадиган қурилмалар

2.1.2.

Кўмир ва руда конлари (ерости ва ерусти) объектларининг қурилмалари

2.1.3.

Бойитувчи, брикетловчи, агломерациаловчи фабрика ва заводлар қурилмалари

2.1.4.

Бойитиш-саралаш ва меъёрлаш қурилмалари

2.1.5.

Шлам тўпловчи гидротехника иншоотлари, чиқиндиларни сақловчи ва техник сув ҳавзалари объектларининг қурилмалари

2.1.6.

Олтин конлари ва бошқа олтин саралаш фабрикаларининг қурилмалари

2.1.7.

Олтин саралаш фабрикаси ва заводлари қурилмалари

2.1.8.

Конларни техник рекултивация қилиш қурилмалари

2.1.9.

Фойдали қазилма бойликлари қазиб олиш билан боғлиқ бўлмаган ишлаб чиқариш объектларининг қурилмалари

2.1.10.

Махсус ерости, транспорт ва умумий хўжалик иншоотларини қуриш билан боғлиқ бўлган ишлаб чиқариш объектларининг қурилмалари

2.2.

Нефть ва газ саноатидаги техник қурилмалар:

2.2.1.

Қудуқларни бурғилашда, таъмирлашда ва ишга туширишда қўлланадиган қурилмалар

2.2.2.

Нефть ва газ қудуқларини ишлатишда қўлланадиган қурилмалар

2.2.3.

Қатламдаги босимни ва қатламга ҳамда қудуққа таъсир қилувчи омилларни сақлашда қўлланадиган қурилмалар

2.2.4.

Нефть ва газни етказиб берувчи станцияларда қўлланадиган қурилмалар

2.2.5.

Магистрал қувурлар тизимини қуришда, ишлатишда ва таъмирлашда қўлланадиган қурилмалар

2.2.6.

Газ ва нефть маҳсулотлари қувурлари; кон ва конлараро қувурлар

2.2.7.

Композит ва пўлат қувурлар қисмлари ва қувурлари, шу жумладан, тиқин (запор), меъёрловчи ва ҳимояловчи арматуралар қисмлари

2.2.8.

Нефть, конденсат ва нефть маҳсулотлари учун резервуарлар ҳамда уларнинг қурилмалари

2.2.9.

Компрессор, насос ва газ тақсимлаш станциялари қурилмалари

2.2.10.

Нефть ва газни йиғиш ва тайёрлаш қурилмалари

2.3.

Кимё, нефть-кимё, нефть ва газни қайта ишлаш саноати ҳамда портлаш-ёниш хавфи мавжуд ва кимёвий хавфли ишлаб чиқариш объектларидаги техник қурилмалар:

2.3.1.

Ноорганик моддалар, аммиак, минерал ўғитлар ишлаб чиқариш объектлари қурилмалари

2.3.2.

Нефть ва газни қайта ишлаш объектларининг қурилмалари

2.3.3.

Органик синтез ишлаб чиқариш объектларининг қурилмалари

2.3.4.

Целлюлоза қоғоз ишлаб чиқариш объектларининг қурилмалари

2.3.5.

Кимёвий толалар, полимер материаллар, пластмасса ва улардан тайёрланадиган маҳсулотлар ишлаб чиқариш объектларининг қурилмалари

2.3.6.

Криоген технологияси қурилмалари

2.3.7.

Аммиакли совитиш қурилмалари

2.3.8.

Электролиз усулида водород ва кислород ишлаб чиқариш объектлари қурилмалари

2.3.9.

Лок-бўёқ маҳсулотлари ишлаб чиқариш объектларининг қурилмалари

2.3.10.

Спирт ишлаб чиқариш объектларининг қурилмалари

2.3.11.

Ёғ-мой ишлаб чиқариш объектларининг қурилмалари

2.3.12.

Ҳавони парчалашда ҳосил бўлган маҳсулотларни олиш ва сақлаш объектлари қурилмалари

2.3.13.

Сувни хлор билан қайта ишлаш объектларининг қурилмалари

2.3.14.

Портлаш-ёниш хавфи мавжуд ва кимёвий хавфли маҳсулотларни (моддаларни) қуйиш, тўкиш объектларининг қурилмалари

2.4.

Босими 0,05 МПа дан юқори бўлган ёки сувнинг ҳарорати 110 °С дан юқори бўлган шароитда ишлайдиган техник қурилмалар:

2.4.1.

Сув иситиш ва буғ қозонлари ҳамда уларнинг қурилмалари

2.4.2.

Босим 0,05 МПа дан юқори бўлган босим остида ишловчи идишлар

2.4.3.

Босим 0,05 МПа дан ва сувнинг ҳарорати 110 °С дан юқори бўлган буғ ва иссиқ сув қувурлари

2.4.4.

Автоном буғ қиздиргичлар

2.4.5.

Автоном экономайзерлар

2.5.

Кўчмас асосга ўрнатилган юк кўтариш механизмлари, эскалаторлар, пўлат арқонли осма йўллар, фуникулёрлар:

2.5.1.

Юк кўтариш кранлари

2.5.2.

Кран-манипуляторлар

2.5.3.

Қувурётқизгич кранлар

2.5.4.

Кўтаргичлар (вишкалар)

2.5.5.

Қурилиш кўтаргичлари

2.5.6.

Лифтлар

2.5.7.

Ногиронларни кўтаришга мўлжалланган платформалар

2.5.8.

Юк ва йўловчилар учун осма пўлат арқонли йўллар

2.5.9.

Фуникулёрлар

2.5.10.

Экскалаторлар

2.5.11.

Юк кўтариш механизмлари ва идишлар (металлургиядан ташқари)

2.6.

Табиий ва суюлтирилган углеводород газларидан фойдаланувчи газ таъминоти (газ тақсимлаш, газ истеъмоли) объектларининг техник қурилмалари:

2.6.1.

Суюлтирилган углеводород газларини сақлаш ва тақсимлаш объектларининг қурилмалари

2.6.2.

Автомобилларга суюлтирилган углеводород газ тўлдириш шохобчаларининг қурилмалари

2.6.3.

Автомобилларга газ тўлдириш компрессор шохобчаларининг қурилмалари

2.6.4.

Босими 12 kgf/kv.sm гача бўлган газ тақсимлаш тизимлари

2.6.5.

Газ истеъмоли тизимлари

2.7.

Металлургия саноати техник қурилмалари

2.7.1.

Қора металлар қуйиш, пўлат ишлаб чиқариш объектларининг қурилмалари

2.7.2.

Рангли металлар қуйиш саноати объектларининг қурилмалари

2.8.

Ўсимлик хомашёсини сақлаш ва қайта ишлаш объектларининг техник қурилмалари:

2.8.1.

Элеватор омбори қурилмалари

2.8.2.

Ун ишлаб чиқариш корхоналари қурилмалари

2.8.3.

Ёрма ишлаб чиқариш объектларининг қурилмалари

2.8.4.

Омухта ем ишлаб чиқариш объектларининг қурилмалари

2.8.5.

Қопсиз қабул қилиш, унни силос ва бункерларда сақлаш, нон, макарон ва қандолат маҳсулотларини ишлаб чиқариш учун унни тортиш ва элаш объектлари қурилмалари

2.8.6.

Ўсимлик хомашёсини қабул қилиш, сақлаш, қуритиш, қайта ишлаш, алоҳида турувчи қабул қилиш ва узатиш ускунаси, қабул қилувчи тозалаш минораси, алоҳида турувчи дон қуритиш участкалари, элеваторлар, силос типидаги омборлар, қопсиз сақлаш омборлари, солод ишлаб чиқариш объектлари, қайта ишловчи ҳамда тайёрловчи (майдаловчи) бўлимлар, шу жумладан, озиқ-овқат саноати корхоналари қурилмалари

2.8.7.

Жўхорини калибрловчи ишлаб чиқариш объектларининг қурилмалари

2.8.8.

Уруғлик донларни қайта ишлайдиган объектларнинг қурилмалари

2.8.9.

Тамаки тайёрлаш линиялари объектларининг қурилмалари

2.9.

Фойдали қазилма конларини қидириш ва излаш билан боғлиқ геология-разведка объектларидаги техник қурилмалар (углеводород хомашёси бўлмаган)

2.10.

Саноатга мўлжалланган портловчи моддаларни ишлаб чиқариш, синаш ва сақлашда қўлланадиган техник қурилмалар

3.

Хавфли ишлаб чиқариш объектидаги бинолар ва иншоотларни саноат хавфсизлиги экспертизасидан ўтказиш

3.1.

Кўмир, кон-руда ва норуда саноатларида:

3.1.1.

Ерусти комплекс бино ва иншоотлар

3.1.2.

Ерости иншоотлари

3.1.3.

Фойдали қазилма бойликларини қазиб олиш билан боғлиқ бўлмаган ишлаб чиқариш объектларидаги бино ва иншоотлар

3.2.

Нефть ва газ саноати объектларида:

3.2.1.

Қудуқларни қазиш ва таъмирлаш билан боғлиқ бўлган объектлардаги бино ва иншоотлар

3.2.2.

Нефть ва газ қазиб олиш ва уларни тайёрлаш объектларидаги бино ва иншоотлар

3.2.3.

Магистрал қувурлар объектларидаги бино ва иншоотлар

3.2.4.

Нефть маҳсулотларини, конденсат ва нефтни сақлаш ва узатиш объектларидаги бино ва иншоотлар

3.3.

Кимё, нефть-кимё ва нефть ва газни қайта ишлаш саноати ҳамда портлаш-ёниш хавфи мавжуд кимёвий хавфли ишлаб чиқариш объектларидаги бино ва иншоотлар

3.4.

Босими 0,05 МПа дан юқори бўлган ёки сувнинг исиш ҳарорати 110 °С дан юқори бўлган қурилмалар жойлашган бино ва иншоотлар

3.5.

Кўчмас асосга ўрнатилган юк кўтариш механизмлари, эскалаторлар, пўлат арқонли осма йўллар, фуникулёрлардан фойдаланадиган ишлаб чиқариш объектларидаги бино ва иншоотлар

3.6.

Табиий ва суюлтирилган углеводород газларидан фойдаланувчи газ таъминоти (газ тақсимлаш, газ истеъмоли) объектларидаги бино ва иншоотлар

3.6.1.

Газ жиҳозлари ўрнатилган бино ва иншоотлар (қозонхоналар, цехлар)

3.6.2.

Автомобилларга газ (суюлтирилган углеводород газ) тўлдириш шохобчаларининг бино ва иншоотлари

3.7.

Металлургия саноати объектларидаги бино ва иншоотлар

3.8.

Ўсимлик хомашёсини сақлаш ҳамда қайта ишлаш объектларидаги бино ва иншоотлар

3.9.

Фойдали қазилма конларини қидириш ва излаш билан боғлиқ геология-разведка объектларидаги (углеводород хомашёси бўлмаган) бино ва иншоотлар

3.10.

Саноатда қўлланиладиган портловчи моддаларни ишлаб чиқариш, синаш ва сақлаш билан боғлиқ бўлган объектлардаги бино ва иншоотлар

4.

Саноат хавфсизлиги декларациясини ишлаб чиқиш.

Саноат хавфсизлиги декларациясини саноат хавфсизлиги экспертизасидан ўтказиш

4.1.

Кўмир, кон, руда ва норуда саноати объектлари:

4.1.1.

Ерусти ишлаб чиқариш объектлари

4.1.2.

Ерости ишлаб чиқариш объектлари

4.1.3.

Фойдали қазилма бойликларини қазиб олиш билан боғлиқ бўлмаган ишлаб чиқариш объектлари

4.2.

Нефть ва газ саноати объектлари:

4.2.1.

Қудуқларни қазиш ва таъмирлаш билан боғлиқ бўлган объектлар

4.2.2.

Нефть ва газ қазиб олиш ва уларни тайёрлаш объектлари

4.2.3.

Магистрал қувурлар объектлари

4.2.4.

Нефть маҳсулотларини, конденсат ва нефтни сақлаш ва узатиш объектлари

4.3.

Кимё, нефть-кимё, нефть ва газни қайта ишлаш саноати ҳамда портлаш-ёниш хавфи мавжуд кимёвий хавфли ишлаб чиқариш объектлари

4.4.

Босими 0,05 МПа дан юқори ёки сувнинг ҳарорати 110 °С дан юқори бўлган қурилмалардан фойдаланадиган ишлаб чиқариш объектлари

4.5.

Кўчмас асосга ўрнатилган юк кўтариш механизмлари, эскалаторлар, пўлат арқонли осма йўллар, фуникулёрлардан фойдаланадиган ишлаб чиқариш объектлари

4.6.

Табиий ва суюлтирилган углеводород газларидан фойдаланувчи газ таъминоти (газ тақсимлаш, газ истеъмоли) объектлари

4.7.

Металлургия саноати объектлари

4.8.

Ўсимлик хомашёсини сақлаш ва қайта ишлаш объектлари

4.9.

Фойдали қазилма конларини қидириш ва излаш билан боғлиқ геология-разведка объектлари (углеводород хомашёси бўлмаган)

4.10.

Саноатда қўлланиладиган портловчи моддаларни ишлаб чиқариш, синаш ва сақлаш билан боғлиқ бўлган объектлар

Саноат хавфсизлиги соҳасидаги эксперт ташкилотларини аккредитациядан ўтказиш бўйича давлат хизматларини кўрсатишнинг маъмурий регламентига
4-ИЛОВА
Аккредитация мезонлари
1. Эксперт ташкилоти Ўзбекистон Республикаси қонунчилиги талабларига мувофиқ юридик шахс мақомига эга бўлиши керак.
2. Эксперт ташкилоти муассислари, бенефициарлари таркибида давлат ва хўжалик бошқаруви органлари, маҳаллий давлат ҳокимияти органларининг мансабдор шахслари ва (ёки) уларнинг аффилланган шахслари бўлмаслиги керак.
3. Эксперт ташкилоти ўз фаолиятини самарали юритишини таъминловчи ташкилий тузилмага ва бошқарув тизимига эга бўлиши керак.
4. Эксперт ташкилоти ташкилий тузилмаси, ўзининг бўлинмалари, уларнинг функциялари ва улар орасидаги ўзаро алоқаларни ўз Низомида акс эттириши керак. Эксперт ташкилоти фаолияти жорий ҳолатини акс эттирувчи ўзгартиришлар ўз вақтида Низомга киритилиши керак.
5. Эксперт ташкилотига ва унинг ходимларига фаолияти натижаларига таъсир кўрсатадиган тижорат, молиявий, маъмурий ёки бошқа турдаги босим ва таъсир ўтказилмаслиги зарур.
6. Эксперт ташкилоти раҳбари:
саноат хавфсизлиги соҳасидаги эксперт бўлиши;
саноат хавфсизлиги соҳасидаги эксперт сифатида камида беш йил давомида ишлаган бўлиши;
айни шу ташкилотда асосий иш жойи бўйича ишлаши керак.
7. Эксперт ташкилоти штатида аккредитация соҳасида кўрсатилган ишларнинг бажарилишини таъминлаш учун айни шу ташкилотда асосий иш жойи бўйича ишлайдиган тегишли аттестация соҳасига эга саноат хавфсизлиги соҳасидаги экспертлар бўлиши лозим.
Ташкилотда асосий иш жойи бўйича ишлайдиган саноат хавфсизлиги соҳасидаги экспертлар сони беш нафардан кам бўлмаслиги керак.
8. Ходимлар билан тузилган янги меҳнат шартномалари, шартномаларга киритилган ўзгартиришлар ва уларни бекор қилиш ҳолатлари, шунингдек, амалдаги меҳнат шартномалари тўғрисидаги ахборот «Ягона миллий меҳнат тизими» идоралараро дастурий-аппарат комплексида мажбурий рўйхатдан ўтказилиши керак.
9. Эксперт ташкилоти ходимлари давлат сирига тегишли деб топилган маълумотларни, ҳимоя қилиниши зарурлиги қонунчилик ҳужжатларида белгиланган бошқа ахборотни, амалий фаолияти давомида ишонилган тижорат сирларини ошкор қилмасликлари керак.
10. Эксперт ташкилотининг ҳар бир ходими иш жараёнида олинадиган маълумотлар ва натижаларнинг махфийлигини таъминлаши ҳақида огоҳлантирилиши ҳамда тегишлича расмийлаштирилган бўлиши зарур.
11. Эксперт ташкилотида режалаштирилган ишларнинг ва юкланган вазифаларнинг ўз вақтида ва сифатли бажарилиши бўйича жавобгарлик эксперт ташкилоти раҳбари зиммасига юкланади.
Эксперт ташкилоти раҳбарининг мажбуриятлари қуйидагилардан иборат:
эксперт ташкилоти фаолиятининг мазкур Аккредитация мезонларига доимий мувофиқлигини таъминлаш;
эксперт ташкилотлари сифатида аккредитациядан ўтиш учун аккредитация аттестатини олиш ёки қайта расмийлаштириш учун тақдим этиладиган маълумотларнинг ишончлилигини таъминлаш;
эксперт ташкилотида ишларнинг тўғри ташкил қилиниши учун зарур шароитларни яратиб бериш ва ресурслар билан таъминлаш.
12. Эксперт ташкилоти раҳбари ва масъул ходимлари ўз иш жойида йўқлигида, уларнинг вазифаларини бажарадиган шахслар тайинланиши керак.
13. Эксперт ташкилоти ходимлари ўз лавозим йўриқномасида кўрсатилган вазифаларни тўлиқ ҳамда сифатли бажариш учун зарур бўлган тегишли касбий тайёргарлик, назарий билим ва амалий тажрибага эга бўлишлари керак.
Эксперт ташкилоти ўз ходимларини ўқитиши, доимий малакасини ошириши ва бириктирилган вазифаларни бажариши юзасидан режали ички аттестацияни ўтказиши керак.
14. Барча ходимлар лавозим йўриқномаларига эга бўлиши керак. Лавозим йўриқномалари эксперт ташкилоти раҳбари томонидан тасдиқланган ва ходимларга таништирилган бўлиши керак.
15. Эксперт ташкилоти ўз фаолияти билан боғлиқ барча ишларни бажариши учун зарур бўлган шароитлар, жиҳозлар, асбоблар ва материалларга эга бўлиши лозим.
16. Техник қурилмалар, бино ва иншоотларни экспертизадан ўтказадиган эксперт ташкилотлари ўз тузилмасида аккредитациядан ўтган ва тегишли рухсатномага эга бўлган, путур етказмасдан текшириш лабораториясига эга бўлиши керак.
Мазкур банд талабини бажара олмаган эксперт ташкилоти зарур техник текширувларни ўтказиш учун аккредитациядан ўтган ва тегишли рухсатномага эга бўлган, путур етказмасдан текшириш лабораториялари билан шартномалар расмийлаштириши керак.
17. Эксперт ташкилоти фаолиятида компьютерлар ёки бошқа автоматлаштирилган жиҳозлардан фойдаланилганда, дастурий воситалар фойдаланиш учун яроқлилигини текшириб туриши, маълумотларнинг тўлиқлигини ва хавфсизлиги таъминланиши керак.
18. Эксперт ташкилоти тасарруфида ўз фаолияти билан боғлиқ, аккредитация соҳаларига мувофиқ қонунчилик ва норматив техник ҳужжатлар, уларнинг рўйхати мавжуд бўлиши, шунингдек, бу ҳужжатларнинг амалдаги таҳриридан фойдаланилишини таъминлаши керак.
19. Эксперт ташкилоти бажарилаётган ишлар хусусиятига мос келадиган, давлат стандартларига мувофиқ сифатни бошқариш тизимини жорий этиши ва унинг самарали ишлашини таъминлаши лозим.
20. Сифатни бошқариш тизими белгиланган тартибда сертификатланган бўлиши керак.
21. Эксперт ташкилоти ўз фаолиятида Ўзбекистон Республикасининг қонунчилик ҳужжатлари, норматив техник ҳужжатлари талабларига мажбурий риоя этишлари керак.
22. Эксперт ташкилоти ходимлари холис иш олиб боришлари ҳамда ўз иш натижаларида объектнинг ҳақиқий ҳолатини акс эттиришлари керак.
23. Эксперт ташкилоти ва ходимлари экспертиза объектларига алоқадор бўлмаслиги керак.
24. Эксперт ташкилотининг хавфли ишлаб чиқариш объектларини идентификация қилиш, экспертизани ўтказиш бўйича бажарилган иш натижалари экспертиза хулосасида акс эттирилиши лозим. Эксперт ташкилотининг саноат хавфсизлиги декларациясини ишлаб чиқиш бўйича бажарилган иш натижалари саноат хавфсизлиги декларациясида акс эттирилиши лозим.
Экспертиза хулосаси ва саноат хавфсизлиги декларацияси Ўзбекистон Республикаси саноат хавфсизлиги соҳасидаги қонунчилик ҳужжатлари, норматив техник ҳужжатлари талаблари асосида расмийлаштирилиши лозим.
25. Эксперт ташкилоти расмийлаштирилган экспертиза хулосалари, ишлаб чиқилган саноат хавфсизлиги декларациялари реестри (рўйхати)ни юритиши лозим. Бу рўйхат ҳар ойда бир маротаба (кейинги ойнинг 5-санасига қадар) ҳисоб юритиш учун ваколатли органга тақдим этилиши зарур.
26. Эксперт ташкилоти аккредитация мезонларига мувофиқлигини тавсифловчи декларацияга эга бўлиши ҳамда аккредитация мезонларига доимий мувофиқлигини таъминлаш мақсадида ўзининг фаолияти жараёнида юзага келадиган ўзгаришларни ўз вақтида мазкур декларацияга киритиши лозим.
27. Ишларни бажариш жараёнида олинган кузатувлар ва (ёки) маълумотлар ўз вақтида ёзиб борилиши лозим.
Эксперт ташкилоти ўз иш натижаларини асослаб бериши учун фаолиятидаги зарур ҳужжатлар ва маълумотлар ҳисобини юритиши ҳамда уларни сақлаши керак. Ҳужжатларни ва маълумотларни электрон кўринишида ҳам сақлаш мумкин.
28. Эксперт ташкилоти шартномаларни назорат қилиш тизимига эга бўлиши керак. Бу тизим қуйидагиларни таъминлаши керак:
буюртмачи талабларига мувофиқ бажариладиган ишлар эксперт ташкилоти аккредитация соҳасига мос келиши ва бу ишларни бажариш учун эксперт ташкилотида тегишли аттестация соҳасига эга экспертлар ва зарур ресурслар мавжудлигини текшириш;
бажариладиган ишларни мунтазам текширувлар ва камчиликларни бартараф этиш ҳаракатлари билан назорат қилиш;
бажариладиган ишлар ўрнатилган талабларга мувофиқлигига ишонч ҳосил қилиш мақсадида бажарилган иш натижаларини текширилиши.
29. Ваколатли орган аккредитациядан ўтказилган эксперт ташкилотлари реестрини юритишини ва белгиланган талаблар бажарилишини назорат қилиш мақсадида эксперт ташкилоти қуйидаги ўзгартиришлар тўғрисида беш кун ичида хабар бериши шарт:
юридик шахсга тегишли маълумотлар;
эксперт ташкилоти номи, юридик ва почта манзиллари;
эксперт ташкилоти раҳбари ва экспертлар;
эксперт ташкилоти фаолиятига таъсир кўрсатиши мумкин бўлган бинолар, жиҳозлар, асбоблар, материаллар, иш тартиблари.
Саноат хавфсизлиги соҳасидаги эксперт ташкилотларини аккредитациядан ўтказиш бўйича давлат хизматларини кўрсатишнинг маъмурий регламентига
5-ИЛОВА

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИ ҲУЗУРИДАГИ

САНОАТ, РАДИАЦИЯ ВА ЯДРО ХАВФСИЗЛИГИ ҚЎМИТАСИ

САНОАТ ХАВФСИЗЛИГИ ЭКСПЕРТИЗАСИ ТИЗИМИ

______________________________________________________ ни жойига чиққан ҳолда баҳолаш бўйича

_____________________ (ташкилот номи)

20___ йил «____» __________даги _____-сон

ДАЛОЛАТНОМА

_________________________________________________________________________________________

(ташкилот ҳақидаги асосий маълумотлар)

_________________________________________________________________________________________

баҳолаш ўтказилган жой манзили

Саноат, радиация ва ядро хавфсизлиги қўмитасининг 20___ йил «___» _______даги ____-сон буйруғи асосида қуйида кўрсатилган таркибдаги комиссия:

Комиссия раиси

__________________________________________________________________

(Ф.И.О., лавозими)

Комиссия аъзолари

__________________________________________________________________

(Ф.И.О., лавозими)

20____ йил «____» ____________ дан 20____ йил «____» _____________ гача бўлган муддатда

_____________________________________________________________ нинг аккредитация мезонларига

__________________________ (ташкилот номи)

мувофиқлигини баҳолаш ишларини бажарди.

Баҳолаш жараёнида қуйидагилар аниқланди: ____________________________________________

_________________________________________________________________________________________

Комиссия тавсиялари: ______________________________________________________________________

Хулоса: __________________________________________________________________________________

Комиссия раиси

____________________________________________________

(имзо, Ф.И.О.)

Комиссия аъзолари

_____________________________________________________

(имзо, Ф.И.О.)

Ташкилот раҳбари

_____________________________________________________

(имзо, Ф.И.О.)

Саноат хавфсизлиги соҳасидаги эксперт ташкилотларини аккредитациядан ўтказиш бўйича давлат хизматларини кўрсатишнинг маъмурий регламентига
6-ИЛОВА

Электрон ҳужжатнинг идентификация рақами

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИ ҲУЗУРИДАГИ

САНОАТ, РАДИАЦИЯ ВА ЯДРО ХАВФСИЗЛИГИ ҚЎМИТАСИ

САНОАТ ХАВФСИЗЛИГИ ЭКСПЕРТИЗАСИ ТИЗИМИ

20___ йил «___» _________да аккредитациядан

ўтказилган эксперт ташкилотлари реестрида

ЭТ-______-сон билан рўйхатга олинган.

Амал қилиш муддати

20 ___ йил «___» ________________ гача

АККРЕДИТАЦИЯ АТТЕСТАТИ

Ушбу аккредитация аттестати _________________________________________________________

_________________________________________________________________________________________

(эксперт ташкилоти номи ва юридик манзили)

саноат хавфсизлиги экспертизасини ўтказадиган ташкилотларга қўйиладиган талабларга мувофиқлигини тасдиқлайди.

Аккредитация соҳаси ушбу аккредитация аттестатининг ажралмас қисми бўлган иловада кўрсатилган.

Берилган сана

QR-код

ЭТ-______-сон аккредитация аттестатига илова

____ варақдан ____-варағи

_________________________________________________________________________________________

(эксперт ташкилоти номи ва юридик манзили)

АККРЕДИТАЦИЯ СОҲАСИ

Т/р

Иш турлари, саноат тармоғи, экспертиза объектлари

1

2

QR-код

Вазирлар Маҳкамасининг 2026 йил 25 июндаги 325-сон қарорига
2-ИЛОВА
Хавфли ишлаб чиқариш объектларини давлат реестрида ҳисобга олиш бўйича давлат хизматини кўрсатишнинг
МАЪМУРИЙ РЕГЛАМЕНТИ
1-боб. Умумий қоидалар
1. Ушбу Регламент хавфли ишлаб чиқариш объектларини давлат реестрида ҳисобга олиш бўйича давлат хизматини кўрсатиш, шунингдек, хавфли ишлаб чиқариш объектлари давлат реестрини юритиш тартибини белгилайди.
2. Хавфли ишлаб чиқариш объектлари Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Саноат, радиация ва ядро хавфсизлиги қўмитаси (кейинги ўринларда — ваколатли орган) томонидан «Ягона интеграциялашган экотизим» ахборот тизими (кейинги ўринларда — ахборот тизими) орқали давлат реестрида ҳисобга олинади.
3. Хавфли ишлаб чиқариш объектларининг давлат реестри саноат хавфсизлиги соҳасини рақамлаштириш, хавфли ишлаб чиқариш объекти тўғрисидаги маълумотлар базасини яратиш, саноат хавфсизлиги соҳасида давлат сиёсатини амалга ошириш, хавфли ишлаб чиқариш объектларида саноат хавфсизлиги талабларига риоя этилишини мониторинг қилиш, шунингдек, ҳисобга олинган хавфли ишлаб чиқариш объектлари ва ушбу объектлардан фойдаланувчи ташкилотлар тўғрисида тизимли ахборотни тўплаш, таҳлил қилиш ва сақлаш мақсадида юритилади.
4. Ушбу Регламентда қуйидаги асосий тушунчалардан фойдаланилади:
ариза берувчи — хавфли ишлаб чиқариш объектини давлат реестрида ҳисобга олиш (давлат реестрида ҳисобдан чиқариш) учун ваколатли органга мурожаат этувчи юридик шахс;
хавфли ишлаб чиқариш объектларини идентификациялаш бўйича саноат хавфсизлиги экспертизаси хулосаси (кейинги ўринларда — экспертиза хулосаси) — хавфли ишлаб чиқариш объектларининг идентификациялаш натижаларини ўз ичига олган эксперт ташкилотлари томонидан расмийлаштириладиган ҳужжат;
хавфли ишлаб чиқариш объекти (кейинги ўринларда — ХИЧО) — Ўзбекистон Республикасининг «Хавфли ишлаб чиқариш объектларининг саноат хавфсизлиги тўғрисида»ги Қонуни 4-моддасида белгиланган корхоналар ёки уларнинг цехлари, участкалари, майдончалари, шунингдек, бошқа ишлаб чиқариш объектлари;
Хавфли ишлаб чиқариш объектлари давлат реестри (кейинги ўринларда — Реестр) — ХИЧО ва улардан фойдаланувчи ташкилотлар тўғрисида электрон шаклдаги маълумотларни ўз ичига олувчи ягона ахборот маълумотлар базаси;
ХИЧОдан фойдаланувчи ташкилот — ташкилий-ҳуқуқий мулкчилик шаклидан қатъий назар, хусусий мулк ёки бошқа ашёвий ҳуқуқлар асосида унга тегишли бўлган ХИЧОдан фойдаланувчи ташкилот;
эксперт ташкилоти — белгиланган тартибда аккредитациядан ўтказилган, саноат хавфсизлиги экспертизасини ўтказадиган ташкилот.
5. Фойдаланилиши бошланган ҳамда Вазирлар Маҳкамасининг 2008 йил 10 декабрдаги 271-сон қарори билан тасдиқланган Хавфли ишлаб чиқариш объектларини идентификациялаш тартиби тўғрисидаги низомда белгиланган тартибда идентификациялашдан ўтган ХИЧО Реестрда мажбурий ҳисобга олинади.
Ижарага олинган ХИЧО ушбу объектлардан фойдаланувчи ташкилот — ижарага олувчи таркибида ҳисобга олинади.
6. ХИЧОдан фойдаланувчи ташкилот экспертиза хулосаси расмийлаштирилган санадан бошлаб ўн беш кун муддат ичида ушбу Регламентда белгиланган тартибда ХИЧОни давлат реестрида ҳисобга олиш учун мурожаат қилиши керак.
2-боб. ХИЧОни Реестрда ҳисобга олиш тартиби
7. ХИЧО Реестрда ушбу Регламентга 1-иловада келтирилган схема асосида ҳисобга олинади.
8. Ариза берувчи давлат хизматидан фойдаланиш учун давлат хизматлари марказига бевосита ўзи келиб ёки давлат хизматидан электрон шаклда фойдаланиш учун Ягона интерактив давлат хизматлари порталида (кейинги ўринларда — ЯИДХП) ёки ахборот тизимида рўйхатдан ўтган ҳолда мурожаат қилади.
ЯИДХП ва ахборот тизими ўртасида ахборот алмашинуви электрон ҳукуматнинг идоралараро маълумотларни узатиш тармоғи орқали реал вақт режимида амалга оширилади.
9. Ўзи келиб мурожаат этган тақдирда, Давлат хизматлари маркази ходими ариза берувчи номидан, ЯИДХП ёки ахборот тизими орқали мурожаат этганда эса ариза берувчи мустақил равишда ушбу Регламентга 2-иловада келтирилган шаклга мувофиқ ХИЧОни Реестрда ҳисобга олиш учун аризани электрон шаклда тўлдиради.
Аризага ариза берувчи томонидан фойдаланиладиган ХИЧО бўйича экспертиза хулосаси (PDF форматида) ва ҳар бир хавфли ишлаб чиқариш объектининг умумий кўринишидаги иккитадан фото суратлари (PNG ёки JPEG форматида) илова қилинади.
Аризалар ЯИДХП ёки ахборот тизими орқали дам олиш ва байрам кунларидан қатъи назар, ҳар куни 24 соат давомида юборилиши мумкин.
Бунда аризалар иш вақтидан кейин ёки дам олиш ва байрам кунларида тушганда, календарь бўйича навбатдаги иш куни аризаларнинг ваколатли органга тушган ва ваколатли орган томонидан қабул қилинган кун деб ҳисобланади.
10. Давлат хизмати кўрсатилгани учун ҳар бир ХИЧО учун базавий ҳисоблаш миқдорининг бир баравари миқдорида йиғим (кейинги ўринларда — йиғим) ундирилади.
Давлат хизмати кўрсатилиши учун ЯИДХП ёки ахборот тизими орқали мурожаат этилганда, ушбу банднинг биринчи хатбошисида кўрсатилган йиғим суммасининг 90 фоизи ундирилади.
Давлат хизматини кўрсатиш учун йиғим тўлангани ахборот-коммуникация тизимлари орқали тасдиқланади.
11. Йиғимлар суммаси қуйидаги тартибда тақсимланади:
а) Давлат хизматлари марказига мурожаат этилганда:
18 фоизи — Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигининг Давлат хизматларини ривожлантириш жамғармасига;
0,5 фоизи — «Рақамли ҳукумат лойиҳаларини бошқариш маркази» давлат муассасасининг Иқтисодиёт ва молия вазирлиги ҳузуридаги Ғазначилик хизмати қўмитасидаги махсус ҳисобварағига (Ягона биллинг тизими орқали тасдиқлангани учун);
қолган маблағлар ваколатли органнинг бюджетдан ташқари махсус жамғармасига;
б) ЯИДХП ёки ахборот тизими орқали мурожаат этилганда:
10 фоизи — Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигининг Давлат хизматларини ривожлантириш жамғармасига;
11,75 фоизи — «Рақамли ҳукумат лойиҳаларини бошқариш маркази» давлат муассасасининг Иқтисодиёт ва молия вазирлиги ҳузуридаги Ғазначилик хизмати қўмитасидаги шахсий ҳисобварағига (шу жумладан, 0,5 фоизи йиғим тўлангани Ягона биллинг тизими орқали тасдиқлангани учун);
қолган маблағлар ваколатли органнинг бюджетдан ташқари махсус жамғармасига ўтказилади.
12. Ариза шакли тўлдирилгандан сўнг ариза берувчи маълумотларнинг тўғрилигини текширади ва тасдиқлайди.
Аризада кўрсатилган маълумотлар ва унга илова қилинган ҳужжатларнинг ишончлилиги ва ҳаққонийлиги учун ариза берувчи жавобгар ҳисобланади.
13. Ариза берувчи Давлат хизматлари марказига келиб мурожаат этганда, Давлат хизматлари маркази ариза тўлдирилган вақтдан бошлаб реал вақт режимида уни ваколатли органга электрон шаклда юборади.
ЯИДХП ёки ахборот тизими орқали мурожаат этилганда эса, ариза автоматик тарзда ваколатли органга электрон шаклда юборилади.
14. ХИЧО ҳақидаги маълумотлар давлат сирларига ёки қонун билан қўриқланадиган бошқа сирга тегишли бўлганда, ҳужжатлар ариза берувчи томонидан ваколатли органга бевосита тақдим этилади.
15. Ваколатли орган ариза тушган кундан бошлаб ўттиз кун ичида ХИЧОни Реестрда ҳисобга олиш ҳақидаги аризани кўриб чиқади.
Аризани кўриб чиқиш жараёнида ваколатли органнинг ХИЧО жойлашган тегишли ҳудудий бўлинмаси вакиллари иштирок этади ва бўлинма томондан ахборот тизимида маълумотнома расмийлаштирилади.
16. Қуйидаги ҳолларда ваколатли органнинг ҳудудий бўлинмаси ХИЧОнинг тақдим этилган ҳужжатларга мувофиқлигига аниқлик киритиш мақсадида ХИЧОни жойига чиққан ҳолда ўрганади:
реестрга ҳисобга олинадиган ХИЧО биринчи типга мансуб бўлганда;
ХИЧОни идентификациялаш жараёнида қонунчиликка риоя этилмаганда;
ҳисобга олинадиган ХИЧО реестрда мавжуд бўлганда;
ҳисобга олинадиган ХИЧОда бир йил мобайнида авария ёки бахтсиз ҳодиса содир бўлгани ҳақида маълумот ваколатли органда мавжуд бўлганда.
ХИЧО жойига чиққан ҳолда ўрганилганда, ваколатли орган ва ХИЧОдан фойдаланувчи ташкилот вакиллари томонидан имзоланадиган далолатнома расмийлаштирилади ва у ваколатли орган томонидан ахборот тизимига юкланади.
17. Аризани кўриб чиқиш натижаси ижобий бўлганда ваколатли орган:
реал вақт режимида ХИЧО тўғрисидаги маълумотларни Реестрга киритади;
ариза берувчига ушбу Регламентга 3-иловага мувофиқ расмийлаштириладиган QR-код (матрик штрихли код) қўйилган маълумотномани, Давлат хизматлари маркази (ўзи келиб мурожаат этган тақдирда) ёки шахсий кабинети (ЯИДХП ёки ахборот тизими орқали мурожаат этилганда) орқали юборади.
18. Давлат хизматлари марказлари маълумотнома олингандан сўнг реал вақт режимида уни ариза берувчининг электрон почта манзилига юборади ва бу ҳақида ариза берувчини электрон тарзда хабардор қилади.
Агар ариза берувчи ўзи келиб мурожаат этган тақдирда, ариза берувчининг сўровига кўра унга давлат хизматининг натижаси электрон ёки қоғоз шаклида берилиши шарт.
19. Қуйидагилар ХИЧОни Реестрда ҳисобга олишни рад этиш учун асос бўлади:
аризада нотўғри маълумотлар кўрсатилиши;
аризага илова қилиниши керак бўлган ҳужжатлар тақдим этилмаганда;
давлат хизматлари кўрсатиш учун йиғимни тўламаслик;
ХИЧОни идентификациялаш жараёнида қонунчиликка риоя этилмагани, жумладан, экспертиза хулосасида нотўғри, ёлғон ёки қалбаки маълумотлар кўрсатилгани аниқланганда;
экспертиза хулосасида ХИЧОдан фойдаланувчи ташкилот сифатида кўрсатилган юридик шахс ва ариза берувчи мос келмаганда;
экспертиза хулосасида ва аризада кўрсатилган ХИЧО тўғрисидаги маълумотлар мос келмаганда;
ушбу Регламентнинг 16-бандида белгиланган ҳолларда ваколатли органга ариза берувчи томонидан ХИЧОни ўрганиш учун имконият яратилмагани;
ариза уни берувчининг номидан ҳаракат қилиш ваколатига эга бўлмаган шахс томонидан тақдим этилганда.
Давлат хизматларини кўрсатишни бошқа асосларга кўра рад этиш тақиқланади.
20. Ушбу Регламентнинг 19-бандида белгиланган ҳолларда, ваколатли орган камчиликларни ва уларни бартараф этиш мумкин бўлган муддатни кўрсатган ҳолда ЯИДХП ёки ахборот тизими орқали ариза берувчига хабарнома юборади.
Хабарномада кўрсатилган муддат камчиликларни бартараф этиш учун зарур бўладиган вақтга мутаносиб бўлиши керак, ушбу муддат Регламентнинг 19-банди бешинчи хатбошисида кўрсатилган ҳолатда олтмиш иш кунидан, қолган ҳолатларда эса ўн иш кунидан ошмаслиги керак.
Ариза берувчига хабарнома юборилганда, аризани кўриб чиқиш муддати тўхтатиб турилади.
21. Ариза берувчи хабарномада белгиланган муддатда зарур ҳужжатларни тақдим этиши ва (ёки) кўрсатилган камчиликларни бартараф этиши лозим.
22. Ариза такроран кўриб чиқилгани учун ушбу Регламентнинг 10-бандида белгиланган йиғим ундирилмайди.
Хабарномада кўрсатилмаган янги асослар билан сўровномани қабул қилишни рад этишга йўл қўйилмайди.
Ариза берувчи камчиликларни бартараф этиш хабарномасида кўрсатилган муддат ўтгандан кейин мурожаат қилган тақдирда, ариза янги топширилган ҳисобланади ва ваколатли орган томонидан умумий асосларда кўриб чиқилади.
Бунда ариза берувчининг дастлабки мурожаатига камчиликларни бартараф этиш хабарномаси юборилганлигини инобатга олган ҳолда, кейинги мурожаатига камчиликларни бартараф этиш хабарномаси юборилишига йўл қўйилмайди.
3-боб. Реестр юритиш тартиби
23. Реестр ваколатли орган томонидан юритилади ва қуйидаги жараёнларни ўз ичига олади:
саноат хавфсизлиги соҳасини рақамлаштириш, реестр юритиладиган ахборот тизимини республикадаги мавжуд тегишли ахборот тизимлари билан интеграция қилиш;
ҳар бир ХИЧОга ҳисобга олиш рақамини бериш;
ХИЧОлари ва улардан фойдаланувчи ташкилотлар тўғрисидаги маълумотларни ахборот тизимига киритиш (тўплаш), уларни янгилаб туриш ва сақлаш;
реестрга (ахборот тизимига) киритилган маълумотларни таҳлил қилиш, унинг натижалари асосида ХИЧОдан фойдаланувчи ташкилотлар томонидан ХИЧОларида саноат хавфсизлиги талабларига риоя этилишини мониторинг қилиш;
республикада фойдаланилаётган ХИЧОларда саноат хавфсизлигини таъминлаш мақсадида ўз ваколати доирасида саноат хавфсизлиги соҳасида давлат сиёсатини амалга ошириш.
24. ХИЧОдан фойдаланувчи ташкилот қайта ташкил этилганда ёки номи ўзгарганда, ХИЧОдан фойдаланувчи ташкилот ушбу Регламентда белгиланган тартибда ХИЧОни давлат реестрида ҳисобга олиш учун мурожаат қилиши керак.
Бундай ҳолларда ушбу Регламентнинг 10-бандида белгиланган йиғим ундирилмайди.
25. Реестрда ҳисобга олинган ХИЧО тўғрисидаги маълумотлар ва (ёки) ХИЧОдан фойдаланувчи ташкилот томонидан фойдаланиладиган ХИЧОлар сони ўзгарганда, ХИЧОдан фойдаланувчи ташкилот ушбу Регламентда белгиланган тартибда ХИЧОни давлат реестрида ҳисобга олиш учун мурожаат қилиши керак.
26. Корхона томонидан фойдаланиладиган ХИЧО битта бўлиб, Реестрда ҳисобга олинган ушбу ХИЧОда қайта қуриш ёки қайта жиҳозлаш натижасида хавфлилик белгилари йўқолганда ёки ташкилотни ХИЧОни тасарруф этиши (эгалик қилиши) тугатилганда, ХИЧОдан фойдаланувчи ташкилот ваколатли органга ХИЧОни Реестрдан чиқариш ҳақида мурожаат қилади.
Ваколатли орган ўн иш куни мобайнида кўрсатилган далилларга аниқлик киритиш мақсадида объектни жойига чиққан ҳолда ўрганади, натижаси бўйича тегишли далолатнома расмийлаштирилади ҳамда Реестрга ХИЧОни ҳисобдан чиқарилганлиги ҳақида тегишли маълумот киритади.
Бундай ҳолларда ушбу Регламентнинг 10-бандида белгиланган йиғим ундирилмайди.
27. Тадбиркорлик субъектларини давлат рўйхатидан ўтказиш ва ҳисобга қўйишнинг автоматлаштирилган тизими томонидан ваколатли органга Реестрда ҳисобга олинган ХИЧОдан фойдаланувчи ташкилот ҳақида қуйидаги маълумотлар автоматик тарзда юборилади:
ХИЧОдан фойдаланувчи ташкилотнинг тугатилгани;
ХИЧОдан фойдаланувчи ташкилотнинг қайта ташкил этилгани ёки номи ўзгаргани.
28. Ижара шартномаларини ҳисобга қўйиш тизими томонидан ваколатли органга Реестрда ҳисобга олинган ХИЧОни кўчмас мулк сифатида ижарага берилгани ҳақида маълумотлар автоматик тарзда юборилади.
29. Суғурта бозорининг ягона автоматлаштирилган ахборот тизими томонидан ваколатли органга Реестрда ҳисобга олинган ХИЧОда авария юз берган ҳолда бошқа шахсларнинг ҳаёти, соғлиғи ва (ёки) мол-мулкига ҳамда атроф-муҳитга зарар етказганлик учун жавобгарлик мажбурий суғурта қилингани ҳақида маълумотлар автоматик тарзда юборилади.
30. Реестрда ҳисобга олинган ХИЧО қуйидаги ҳолларда ваколатли орган томонидан Реестрдан ҳисобдан чиқарилади:
Реестрда ҳисобга олинган ХИЧОда қайта қуриш ёки қайта жиҳозлаш натижасида хавфлилик белгилари йўқолганда;
Реестрда ҳисобга олинган ХИЧОни ташкилот томонидан тасарруф этиши (эгалик қилиши) тугатилганда;
ХИЧОдан фойдаланувчи ташкилот тугатилганда.
31. Қуйидаги ҳолларда ваколатли орган Реестрда ҳисобга олинган ХИЧОни Реестрдан ҳисобдан чиқаришга ҳақли:
ваколатли орган томонидан Реестрдаги маълумотларни мониторинг қилиш натижалари бўйича;
ваколатли орган ҳудудий бўлинмаси томонидан Реестрга киритилган ХИЧО икки йилдан ортиқ муддатда фаолият юритмаётгани ҳақида далолатнома расмийлаштирилганда;
юқори турувчи давлат идораси (ташкилоти) томонидан Реестрга киритилган ХИЧОдан фойдаланилмаётгани (консервация қилингани) ва уни Реестрдан ҳисобдан чиқариш ҳақида мурожаат бўлганда.
32. ХИЧО Реестрдан ҳисобдан чиқарилганда ваколатли орган томонидан бир ҳафта муддатда тегишли ташкилотга ахборот тизими ёки почта алоқаси орқали ёхуд электрон шаклда ХИЧО Реестрдан ҳисобдан чиқарилгани ҳақида хабарнома юборилади.
4-боб. Якунловчи қоидалар
33. Давлат хизматлари марказлари ва ваколатли орган давлат хизматини кўрсатиш жараёнида олинган маълумотларнинг сир сақланишини таъминлайди.
34. Реестрдаги умумий маълумотлар ахборот тизимида очиқ ҳисобланади.
Реестр алоҳида маълумотлар ваколатли орган томонидан манфаатдор давлат ва хўжалик бошқаруви органларига, маҳаллий давлат ҳокимияти органларига, шунингдек, Ўзбекистон Республикасининг жисмоний ва юридик шахсларига уларнинг мурожаатлари асосида тақдим этади. Бунда Реестрдан кўчирмалар берилади ҳамда давлат сирлари ёки қонун билан ҳимояланган бошқа сирларни ва маълумотларни муҳофаза қилиш талаблари ҳисобга олинади.
Реестрдан кўчирма бериш ёки уни бермасликни асослантирилган ҳолда рад этиш мурожаат келиб тушган кундан бошлаб ўн иш куни давомида амалга оширилади.
35. Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги, унинг ҳудудий бошқармалари ва давлат хизматлари марказлари ушбу Регламент талаблари бажарилиши бўйича ваколатли органнинг фаолияти устидан давлат хизматларини кўрсатиш давомида, шу жумладан, ЯИДХП орқали доимий назорат ва мониторингни амалга оширади.
36. Ариза берувчи давлат хизматини кўрсатишда иштирок этувчи давлат органлари ва бошқа ташкилотлар ходимларининг қарорлари, хатти-ҳаракатлари устидан қонунчилик ҳужжатларида белгиланган тартибда шикоят қилишлари мумкин.
37. Ушбу Регламент талаблари бузилишида айбдор бўлган шахслар қонунчилик ҳужжатларида белгиланган тартибда жавоб берадилар.
Хавфли ишлаб чиқариш объектларини давлат реестрида ҳисобга олиш бўйича давлат хизматини кўрсатишнинг маъмурий регламентига
1-ИЛОВА
Хавфли ишлаб чиқариш объектини давлат реестрида ҳисобга олиш
СХЕМАСИ

Босқичлар

Субъектлар

Тадбирлар

Бажариш муддатлари

1-босқич

Ариза берувчи

Давлат хизматидан фойдаланиш учун Давлат хизматлари марказига ўзи келиб мурожаат этади ёки Ўзбекистон Республикаси Ягона интерактив давлат хизматлари портали ёхуд Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Саноат, радиация ва ядро хавфсизлиги қўмитаси (кейинги ўринларда — ваколатли орган) ахборот тизими орқали ариза беради.

Экспертиза хулосаси расмийлаштирилган санадан бошлаб 15 иш куни мобайнида

2-босқич

1. Давлат хизматлари маркази

2. ЯИДХП ёки ваколатли орган ахборот тизими

1. Аризани тўлдириб, ваколатли органга юборади.

2. Тўлдирилган аризани автоматик тарзда ваколатли органга юборади.

1. Ариза тўлдирилгандан кейин 10 дақиқа мобайнида

2. Автоматик равишда

3-босқич

Ваколатли орган

1. Аризани қабул қилади.

2. Аризанинг қайд рақами ва келиб тушган санаси кўрсатилган хабарномани ариза берувчига юборади.

Йиғим тўланганидан сўнг автоматик тарзда

4-босқич

Ваколатли орган

1. Аризани кўриб чиқади.

2. Ушбу Регламентда назарда тутилган ҳолларда ХИЧОни жойига чиққан ҳолда ўрганади.

3. ХИЧО тўғрисидаги маълумотларни давлат реестрига киритади.

Ариза келиб тушган санадан бошлаб 30 кун мобайнида

5-босқич

1. Давлат хизматлари маркази

2. ЯИДХП ёки ваколатли орган ахборот тизими

QR-код (матрик штрихли код) қўйилган маълумотномани ариза берувчига тақдим этади.

Реал вақт режимида

Хавфли ишлаб чиқариш объектларини давлат реестрида ҳисобга олиш бўйича давлат хизматини кўрсатишнинг маъмурий регламентига
2-ИЛОВА
Хавфли ишлаб чиқариш объектини давлат реестрида ҳисобга олиш учун
АРИЗА

1.

Хавфли ишлаб чиқариш объектининг тўлиқ номи (идентификация хулосасида кўрсатилган номига мос бўлиши керак)

2.

Хавфли ишлаб чиқариш объектини тасарруф этиш (эгалик қилиш) ҳуқуқий шакли ва асоси

3.

Хавфли ишлаб чиқариш объекти жойлашган манзили (тўлиқ кўрсатилади)

4.

Хавфли ишлаб чиқариш объекти жойлашган ер участкаси кадастр рақами

5.

Хавфли ишлаб чиқариш объектидан фойдаланиш бошланган вақти (ой ва йил кўрсатилади)

6.

Хавфли ишлаб чиқариш объектини ташкил этувчилари (завод, фабрика, цех, участка, станция, майдонлар ва шу кабилар)

7.

Хавфли ишлаб чиқариш объектида мавжуд хавфлилик белгилари

8.

Хавфли ишлаб чиқариш объекти типи

9.

ХИЧОдан фойдаланувчи ташкилот номи

10.

ХИЧОдан фойдаланувчи ташкилотнинг СТИРи

11.

Фойдаланувчи ташкилотнинг юридик ва почта манзиллари, реквизитлари

12.

Юқори турувчи ташкилотининг номи

Хавфли ишлаб чиқариш объектларини давлат реестрида ҳисобга олиш бўйича давлат хизматини кўрсатишнинг маъмурий регламентига
3-ИЛОВА

Электрон ҳужжатнинг идентификация рақами

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИ ҲУЗУРИДАГИ

САНОАТ, РАДИАЦИЯ ВА ЯДРО ХАВФСИЗЛИГИ ҚЎМИТАСИ

________________________________________________________________________

ХАВФЛИ ИШЛАБ ЧИҚАРИШ ОБЪЕКТИНИ

ДАВЛАТ РЕЕСТРИДА ҲИСОБГА ОЛИНГАНИ ҲАҚИДА

МАЪЛУМОТНОМА

Юқори ташкилотнинг номи

ХИЧОдан фойдаланувчи ташкилотнинг номи

ХИЧОдан фойдаланувчи ташкилотнинг СТИРи

ХИЧОни тасарруф этиш (эгалик қилиш) ҳуқуқий шакли

ХИЧОнинг номи

ХИЧОнинг жойлашган манзили

ХИЧО жойлашган ер участкаси кадастр рақами

ХИЧОнинг типи

ХИЧОнинг рўйхатга олиш санаси

ХИЧОнинг рўйхатга олиш рақами

ХИЧОни ташкил этувчи цех, участкалар ва объектларнинг номлари

Хавфлилик белгилари

Хавфли моддаларнинг номи ва миқдори

QR-код

Вазирлар Маҳкамасининг 2026 йил 25 июндаги 325-сон қарорига
3-ИЛОВА
Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига киритилаётган ўзгартириш ва қўшимчалар
1. Вазирлар Маҳкамасининг «Хавфли ишлаб чиқариш объектларининг саноат хавфсизлиги тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунини амалга оширишга доир қўшимча чора-тадбирлар ҳақида» 2008 йил 10 декабрдаги 271-сон қарорида:
18-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«18. Хавфли ишлаб чиқариш объектларидан фойдаланаётган ташкилот, объектдан фойдаланишни бошлаган кундан бошлаб ўттиз кундан кечиктирмасдан идентификациялаш учун белгиланган тартибда эксперт ташкилотига мурожаат қилиши керак.
Саноат хавфсизлиги экспертизаси доирасида идентификациялаш натижалари саноат хавфсизлиги экспертизаси хулосасида келтирилади, унга хавфли ишлаб чиқариш объектининг идентификация варақаси илова қилинади»;
3-банднинг еттинчи хатбошиси қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«саноат хавфсизлиги экспертизаси хулосаси (кейинги ўринларда — экспертиза хулосаси) — экспертиза объектининг саноат хавфсизлиги талабларига мувофиқлиги (номувофиқлиги) тўғрисида асосли хулосаларни ёки хавфли ишлаб чиқариш объектларини идентификациялаш натижаларини ўз ичига олган, эксперт ташкилотлари томонидан расмийлаштириладиган ҳужжат»;
олтинчи хатбоши қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«саноат хавфсизлиги соҳасидаги экспертларни аттестациядан ўтказиш ва экспертиза тизимини норматив ҳужжатлар билан таъминлаш комиссиялари таркибларини тасдиқлаш»;
ўн биринчи хатбоши чиқариб ташлансин.
3-банднинг ўн тўққизинчи хатбошиси қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«саноат хавфсизлиги экспертизаси хулосаси (кейинги ўринларда — экспертиза хулосаси) — саноат хавфсизлиги декларациясининг белгиланган талабларга мувофиқлиги (номувофиқлиги) тўғрисида асосли хулосаларни ўз ичига олган, эксперт ташкилотлари томонидан расмийлаштириладиган ҳужжат»;
қуйидаги мазмундаги 101-банд билан тўлдирилсин:
«101. Лойиҳа ҳужжатлари таркибида ишлаб чиқилган саноат хавфсизлиги декларацияси хавфли ишлаб чиқариш объекти фойдаланилиши бошланган вақтдан бошлаб олти ойдан кечиктирмасдан фаолият кўрсатаётган объект учун янгидан ишлаб чиқилиши зарур»;
12-банд қуйидаги мазмундаги иккинчи хатбоши билан тўлдирилсин:
«Хавфсизлиги декларацияланиши керак бўлган хавфли ишлаб чиқариш объектидан фойдаланувчи ташкилот, унинг фойдаланилиши бошланган вақтдан бошлаб олти ойдан кечиктирмасдан саноат хавфсизлиги декларацияси ишлаб чиқилишини таъминлаши ва уни саноат хавфсизлиги экспертизасидан ўтказиши учун белгиланган тартибда эксперт ташкилотига мурожаат қилиши керак»;
23-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«23. Саноат хавфсизлиги декларацияси хавфли ишлаб чиқариш объектидан фойдаланувчи ташкилотлар томонидан экспертиза ўтказилгандан кейин қонунчиликда белгиланган тартибда давлат ёки хизмат сирлари бўлган маълумотларни муҳофаза қилиш талабларига риоя қилган ҳолда, мазкур Низомнинг 24-бандида кўрсатилган ҳажмда давлат органларига, жамоат бирлашмалари ва фуқароларга тақдим этилади»;
24-банднинг биринчи хатбошиси ва «а» кичик банди қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«24. Хавфли ишлаб чиқариш объектидан фойдаланувчи ташкилот раҳбари:
а) экспертиза хулосасини расмийлаштирилган кундан бошлаб бир ой муддатда Ўзбекистон Республикаси Фавқулодда вазиятлар вазирлигига, Тоғ-кон саноати ва геология вазирлиги ҳузуридаги Тоғ-кон саноати ва геология соҳасини назорат қилиш инспекциясига (тоғ-кон тармоғи, геология ҳамда кончилик, шу жумладан, қаттиқ фойдали қазилмаларни қазиб олиш ва қайта ишлаш, портлатиш ишлари, портловчи материалларнинг айланмаси соҳасидаги объектлар бўйича) ҳамда декларация қилинаётган хавфли ишлаб чиқариш объекти жойлашган ҳудуддаги маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органига электрон шаклда тақдим этади»;
26-банднинг иккинчи хатбошиси чиқариб ташлансин;
қуйидаги мазмундаги 27-банд билан тўлдирилсин:
«27. Фаолият кўрсатаётган хавфли ишлаб чиқариш объектларининг саноат хавфсизлиги декларациясини титул варақда кўрсатиладиган рўйхатдан ўтказиш тартиб рақамини олиш ва декларацияларнинг умумий ҳисобини юритиш учун хавфли ишлаб чиқариш объектидан фойдаланувчи ташкилот экспертиза хулосаси расмийлаштирилган санадан бошлаб ўн беш кун муддатда Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Саноат, радиация ва ядро хавфсизлиги қўмитасига «Ягона интеграциялашган экотизим» ахборот тизими (кейинги ўринларда — ахборот тизими) орқали мурожаат қилади.
Саноат хавфсизлиги декларациясининг рўйхатдан ўтказиш тартиб рақами хавфли ишлаб чиқариш объектидан фойдаланувчи ташкилотга беш иш куни муддатда ахборот тизими орқали маълум қилинади»;
«в» кичик банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«в) белгиланган тартибда Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Саноат, радиация ва ядро хавфсизлиги қўмитаси томонидан бериладиган рўйхатдан ўтказиш тартиб рақами (фақат фаолият кўрсатаётган объектлар учун кўрсатилади)»;
«д» кичик банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«д) декларацияланаётган объектнинг хавфли ишлаб чиқариш объектларини давлат реестрида рўйхатдан ўтказиш тартиб рақами (фақат фаолият кўрсатаётган объектлар учун кўрсатилади)»;
биринчи хатбошидаги «декларациянинг» сўзи «Ҳисоб-китоб-тушунтириш хатининг» сўзлари билан алмаштирилсин;
«б» кичик банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«б) Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Саноат, радиация ва ядро хавфсизлиги қўмитаси томонидан бериладиган рўйхатдан ўтказиш тартиб рақами (у декларацияга берилган рўйхатдан ўтказиш тартиб рақамига мувофиқ бўлиши керак) — фақат фаолият кўрсатаётган объектлар учун кўрсатилади»;
«г» кичик банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«г) декларацияланаётган объектнинг Хавфли ишлаб чиқариш объектлари давлат реестрида рўйхатдан ўтказиш тартиб рақами (фақат фаолият кўрсатаётган объектлар учун кўрсатилади)»;
2-банд қуйидаги мазмундаги олтинчи ва еттинчи хатбошилар билан тўлдирилсин:
«хавфли ишлаб чиқариш объектларини идентификациялаш бўйича саноат хавфсизлиги экспертизаси хулосаси (кейинги ўринларда — экспертиза хулосаси) — хавфли ишлаб чиқариш объектларини идентификациялаш натижаларини ўз ичига олган эксперт ташкилотлари томонидан расмийлаштириладиган ҳужжат;
давлат реестрида ҳисобга олингани ҳақида маълумотнома — фойдаланилаётган хавфли ишлаб чиқариш объектининг давлат реестрида ҳисобга олинганлигини тасдиқловчи ҳужжат»;
12-банднинг иккинчи хатбошиси қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«Суғурта тўғрисидаги аризага суғурта қилдирувчи, фойдаланиладиган хавфли ишлаб чиқариш объектининг экспертизаси хулосасини ва фойдаланиладиган хавфли ишлаб чиқариш объекти давлат реестрида ҳисобга олингани ҳақидаги маълумотномани илова қилади».
2. Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 2 октябрдаги 784-сон қарори билан тасдиқланган Саноат хавфсизлигини экспертизадан ўтказиш ва экспертиза хулосасини бериш тартиби тўғрисидаги низомда:
а) 2-банднинг бешинчи хатбошиси қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«саноат хавфсизлиги экспертизаси хулосаси (кейинги ўринларда — экспертиза хулосаси) — экспертиза объектининг саноат хавфсизлиги талабларига мувофиқлиги (номувофиқлиги) тўғрисида асосли хулосаларни ёки хавфли ишлаб чиқариш объектларини идентификациялаш натижаларини ўз ичига олган, эксперт ташкилотлари томонидан расмийлаштириладиган ҳужжат»;
б) қуйидаги мазмундаги 31-банд билан тўлдирилсин:
«31. Хавфли ишлаб чиқариш объектини қуриш, кенгайтириш, қайта қуриш, техник қайта жиҳозлаш, консервациялаш ва тугатишга доир лойиҳа ҳужжатларини экспертизадан ўтказишда технологик лойиҳа ечимларига асосий эътибор қаратилади ҳамда уларнинг саноат хавфсизлиги талабларига мувофиқлиги баҳоланади»;
в) 4-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«4. Фойдаланилиши бошланган хавфли ишлаб чиқариш объектлари экспертиза доирасида идентификацияланади»;
г) 24-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«24. Эксперт гуруҳи экспертиза объектининг ҳақиқий ҳолати ва унга қўйиладиган саноат хавфсизлиги талабларига мувофиқлигини баҳолайди, экспертиза объектига тааллуқли ҳужжатларнинг тўлиқлиги ва ишончлилигини аниқлайди.
Хавфли ишлаб чиқариш объектларидаги техник қурилмалар, бинолар ва иншоотларни экспертизадан ўтказишда экспертлар жойига чиққан ҳолда баҳолайди.
Хавфли ишлаб чиқариш объектларини экспертиза доирасида идентификациялашда объектни жойига чиққан ҳолда объектнинг тақдим этилган ҳужжатларга мувофиқлигини баҳолайди, буюртмачи фойдаланаётган хавфли ишлаб чиқариш объектларининг хавфлилик белгилари ва типларини аниқлайди.
Эксперт ташкилотида жойига чиққан ҳолда баҳолаш ўтказилганини тасдиқловчи ҳужжатлар ва маълумотлар (хизмат сафари гувоҳномаси, фотосуратлар, видеолар ва бошқалар) бўлиши керак»;
д) 25-банд қуйидаги мазмундаги иккинчи хатбоши билан тўлдирилсин:
«Текшириш ҳамда техник диагностикадан ўтказиш ишлари эксперт ташкилоти томонидан ишлаб чиқиладиган ва тасдиқланадиган дастурга мувофиқ ўтказилади»;
ж) 27-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«27. Эксперт ташкилоти хавфли ишлаб чиқариш объектидаги техник қурилмалар, бинолар ва иншоотларни текшириш ва техник диагностикадан ўтказиш ишларини амалга ошириш учун зарур асбоб-ускуналари ҳамда рухсат берувчи хусусиятга эга ҳужжатлари мавжуд бошқа ташкилотларни ҳам жалб қилишга ҳақли.
Текшириш ва техник диагностикадан ўтказишда путур етказмайдиган назорат ишлари белгиланган тартибда аккредитациядан ўтказилган, путур етказмайдиган назорат лабораториялари томонидан эксперт ташкилоти белгилайдиган дастурга мувофиқ амалга оширилади.
Текшириш ва техник диагностика натижаларида тегишли назорат тадбирлари, шунингдек, путур етказмайдиган назорат ишлари ўтказилганини тасдиқловчи фотосуратлар бўлиши керак.
Хавфли ишлаб чиқариш объектларидаги техник қурилмалар, бинолар ва иншоотларни текшириш ҳамда техник диагностикадан ўтказиш ишларининг сифати ҳамда ишончлилиги учун ушбу ишларни амалга оширган ташкилот жавоб беради»;
з) 32-банд қуйидаги мазмундаги олтинчи хатбоши билан тўлдирилсин:
«текшириш ва техник диагностика натижаларида тегишли назорат тадбирлари, шунингдек, путур етказмайдиган назорат ишлари ўтказилганини тасдиқловчи фотосуратлар бўлмаса»;
олтинчи — еттинчи хатбошилар тегишлича еттинчи — саккизинчи хатбошилар деб ҳисоблансин;
и) 39-банд «ҳақидаги хулосаларни» сўзларидан кейин «ёхуд хавфли ишлаб чиқариш объектларининг идентификациялаш натижаларини» сўзлари билан тўлдирилсин;
к) 41-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«41. Экспертиза объектлари бўйича экспертиза хулосасига қуйидаги ҳужжатлар илова қилинади:
саноат хавфсизлигини экспертизадан ўтказишда аниқланган номувофиқлик ва камчиликлар протоколи ва протоколда қайд этилган номувофиқлик ҳамда камчиликларни бартараф этишга доир ўтказилган тадбирлар ҳақида маълумотлар (агар улар расмийлаштирилса);
экспертизани ўтказишда фойдаланилган қонунчилик ҳужжатлари ва норматив техник ҳужжатлар рўйхати»;
л) қуйидаги мазмундаги 411 — 413-бандлар билан тўлдирилсин:
«411. Техник қурилма, бино ва иншоотлар бўйича экспертиза хулосасига, ушбу Низомнинг 41-бандида кўрсатилган ҳужжатларга қўшимча равишда ўтказилган текширувлар ва техник диагностика натижалари ҳамда жойига чиққан ҳолда баҳолашни ўтказган эксперт кўринган ҳолатдаги экспертиза объектининг умумий кўринишидаги фотосуратлари (2-3 дона) илова қилинади.
412. Хавфли ишлаб чиқариш объектларини идентификациялаш бўйича саноат хавфсизлиги экспертизаси хулосасига қуйидаги ҳужжатлар илова қилинади:
идентификацияланадиган ҳар бир объект учун Вазирлар Маҳкамасининг 2008 йил 10 декабрдаги 271-сон қарори билан тасдиқланган Хавфли ишлаб чиқариш объектларини идентификациялаш тартиби тўғрисидаги низомга мувофиқ расмийлаштирилган хавфли ишлаб чиқариш объектларининг идентификация варағи;
жойига бориб баҳолашни ўтказган эксперт кўринган ҳолатдаги ҳар бир хавфли ишлаб чиқариш объектининг умумий кўринишидаги фотосуратлари (2-3 дона);
ушбу Низомга 9-иловага* мувофиқ шаклда хавфли ишлаб чиқариш объектларининг умумлаштирилган варағи.
413. Хавфли ишлаб чиқариш объектларини идентификациялаш бўйича саноат хавфсизлиги экспертизаси хулосасини расмийлаштиришда Вазирлар Маҳкамасининг 2008 йил 10 декабрдаги 271-сон қарори билан тасдиқланган Хавфли ишлаб чиқариш объектларини идентификациялаш тартиби тўғрисидаги низом талаблари қўшимча равишда ҳисобга олинади»;
м) 4-боб қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«4-боб. Экспертиза хулосасини ҳисобга олиш ва буюртмачига бериш.
42. Эксперт ташкилоти расмийлаштирилган экспертиза хулосасини ваколатли органга икки кун муддат ичида ҳисобга олиши учун электрон шаклда юборади.
Экспертиза хулосаси ваколатли органнинг «Ягона интеграциялашган экотизим» ахборот тизимида автоматик ҳисобга олинади.
43. Экспертиза хулосасининг асл нусхаси буюртмачига экспертизани ўтказиш учун шартнома шартлари бажарилгандан кейин берилади.
44. Экспертиза хулосасининг нусхаси экспертизани ўтказган эксперт ташкилотида сақланади».
3. Вазирлар Маҳкамасининг 2023 йил 20 ноябрдаги 612-сон қарори билан тасдиқланган Жисмоний ва юридик шахсларга маълумотномалар бериш бўйича давлат хизматларини кўрсатишнинг ягона маъмурий регламентида:
а) 1-банднинг учинчи хатбошисидаги «53» рақами «54» рақами билан алмаштирилсин;
б) қуйидаги мазмундаги 54-илова билан тўлдирилсин:
«Жисмоний ва юридик шахсларга маълумотномалар бериш бўйича давлат хизматларини кўрсатишнинг ягона маъмурий регламентига
54-ИЛОВА
Саноат хавфсизлиги декларацияси ҳисобга олингани ҳақида маълумотнома бериш
ПАСПОРТИ

1.

Давлат хизмати номи

Саноат хавфсизлиги декларацияси ҳисобга олингани ҳақида маълумотнома

2.

Давлат хизматидан фойдаланувчилар тоифаси

Юридик шахслар

3.

Давлат хизматини кўрсатувчи ваколатли орган(лар)

Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Саноат, радиация ва ядро хавфсизлиги қўмитаси

4.

Давлат хизматидан фойдаланиш учун талаб этиладиган маълумотлар

хавфли ишлаб чиқариш объектининг тўлиқ номи;

хавфли ишлаб чиқариш объекти жойлашган манзил (тўлиқ кўрсатилади);

саноат хавфсизлиги декларация ишлаб чиқилган хавфли ишлаб чиқариш объектининг давлат реестридаги ҳисобга олиш рақами;

фойдаланувчи ташкилотнинг тўлиқ номи;

хавфли ишлаб чиқариш объектидан фойдаланувчи ташкилотнинг СТИРи;

фойдаланувчи ташкилотнинг юридик ва почта манзиллари, телефон рақами

5.

Давлат хизматини кўрсатганлик учун ундириладиган йиғим миқдори

Бепул

6.

Давлат хизматини кўрсатиш муддати

3 иш куни

7.

Изоҳ

-

 

 

».

4. Вазирлар Маҳкамасининг 2023 йил 30 ноябрдаги 635-сон қарори билан тасдиқланган Айрим турдаги малака сертификатини бериш учун давлат хизматларини кўрсатишнинг ягона маъмурий регламентига 4-илованинг 9-позицияси учинчи устунида:
а) ўн учинчи хатбошидаги «биринчи тоифали» сўзлари чиқариб ташлансин;
б) ўн тўртинчи хатбоши қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«Тест саволлари хавфли ишлаб чиқариш объектини идентификациялаш ва декларациялаш, саноат хавфсизлиги экспертизаси бўйича ишларни бажариш, шунингдек, аттестациядан ўтмоқчи бўлган аттестация соҳаси (ёки экспертиза объектлари) мутахассислигига мувофиқ тузиладиган камида 50 та саволдан иборат бўлади ҳамда умумий тест ўтказиш вақтининг давомийлиги 50 дақиқани ташкил этади»;
в) қуйидаги мазмундаги ўн еттинчи хатбоши билан тўлдирилсин:
«Аттестация босқичларининг биридан ўта олмаган талабгорларга ушбу босқични қайта топшириш имконияти берилади».
Вазирлар Маҳкамасининг 2026 йил 25 июндаги 325-сон қарорига
4-ИЛОВА
Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг ўз кучини йўқотган деб ҳисобланаётган айрим қарорлари
РЎЙХАТИ
1. Вазирлар Маҳкамасининг «Хавфли ишлаб чиқариш объектларининг саноат хавфсизлиги тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунини амалга оширишга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида» 2020 йил 19 майдаги 291-сон қарорининг 1-банди иккинчи хатбошиси ва 1-илова.
2. Вазирлар Маҳкамасининг «Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига ўзгартиришлар киритиш тўғрисида (Ўзбекистон Республикасининг «Норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар тўғрисида» 2021 йил 20 апрелдаги ЎРҚ-682-сон Қонуни)» 2022 йил 4 апрелдаги 153-сон қарорига илова 835-бандининг «а» кичик банди.
3. Вазирлар Маҳкамасининг «Аҳоли ва тадбиркорлик субъектларининг давлат хизматларидан фойдаланиш имкониятлари кенгайтирилиши муносабати билан Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш, шунингдек, баъзиларини ўз кучини йўқотган деб ҳисоблаш тўғрисида» 2021 йил 27 декабрдаги 774-сон қарорига 1-илованинг 70-банди.
4. Вазирлар Маҳкамасининг «Саноат, радиация ва ядро хавфсизлиги соҳасидаги қонунчилик ҳужжатлари такомиллаштирилиши муносабати билан Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш, шунингдек, баъзиларини ўз кучини йўқотган деб ҳисоблаш тўғрисида» 2025 йил 2 майдаги 289-сон қарорига 1-илова 22-бандининг «а» кичик банди.
(Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 26.06.2026 й., 09/26/325/0635-сон)