Ҳужжат кучини йўқотган " " 01.11.2024

Ўзбекистон Республикаси

Молия вазирлиги томонидан

1998 йил 10 декабрь, 04-02-05/809-сон

«ТАСДИҚЛАНГАН»

Ўзбекистон Республикаси Давлат

солиқ қўмитаси томонидан

1998 йил 10 декабрь, 98-156-сон

«ТАСДИҚЛАНГАН»

Ўзбекистон Республикаси Давлат

божхона қўмитаси томонидан

1998 йил 6 декабрь, 02/8-42-сон

«ТАСДИҚЛАНГАН»

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИДА ТАМАКИ МАҲСУЛОТЛАРИ ВА АЛКОГОЛЛИ ИЧИМЛИКЛАРИГА АКЦИЗ МАРКАЛАРИНИ ҚЎЛЛАШ ТАРТИБИ ТЎҒРИСИДА
Йўриқнома
[Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги томонидан 1999 йил 7 январда 589-сон билан давлат рўйхатидан ўтказилган]
 LexUZ шарҳи
Мазкур йўриқнома Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт ва молия вазирлигининг 2024 йил 23 сентябрдаги 178-сон ва Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Солиқ қўмитасининг 2024 йил 13 сентябрдаги 2024-17-сонли «Ўзбекистон Республикасида тамаки маҳсулотлари ва алкоголли ичимликларга акциз маркаларини қўллаш тартиби тўғрисидаги йўриқномани тасдиқлаш ҳақида»ги қарорига (рўйхат рақами 3566, 31.10.2024 й.) асосан ўз кучини йўқотган.
I. УМУМИЙ ҚОИДАЛАР
1. Ушбу Йўриқнома Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг «Ўзбекистон Республикаси ҳудудида тамаки маҳсулотлари ва алкоголли ичимликларга акциз маркаларини жорий этиш тартиби тўғрисида» 1996 йил 14 августдаги 285-сон қарорига мувофиқ ишлаб чиқилган ва акциз маркаларини бериш, қайд этиш, сақлаш ва қайтариш, шунингдек Ўзбекистон Республикасида ишлаб чиқарилаётган ва унинг ҳудудига олиб келинаётган, акциз маркалари билан мажбурий маркаланиши лозим бўлган тамаки маҳсулотлари ва алкоголли ичимликларнинг акциз маркалари билан маркаланиши устидан назорат ўрнатиш тартибини белгилайди.
2. Ўзбекистон Республикасида тамаки маҳсулотлари ва алкоголли ичимликларни ишлаб чиқариш, импорт қилиш, сақлаш, ташиш ва сотиш устидан давлат назоратини ўрнатиш, шунингдек акциз солиғини тўлиқ йиғиб олиш, мазкур товарларнинг яширин тарзда ишлаб чиқарилишининг ёхуд Ўзбекистон Республикаси ҳудудига олиб келинишининг олдини олиш мақсадида Давлат солиқ қўмитаси ва Давлат божхона қўмитасининг ҳудудий органлари ўз ишларида мазкур Йўриқномага амал қилишлари ва унинг бажарилишини таъминлашлари шарт.
3. 1996 йилнинг 1 октябридан бошлаб Ўзбекистон Республикасида ишлаб чиқарилаётган ва унинг ҳудудига олиб келинаётган тамаки маҳсулотлари ва алкоголли ичимликларни, пиводан ташқари (кейинги ўринларда акциз товарлар деб юритилади), белгиланган намунадаги акциз маркалари билан мажбурий маркалаш жорий этилди ва уларни Ўзбекистон Республикаси ҳудудига олиб кириш, акциз маркаларини ёпиштирмаган ҳолда ташиш (халқаро транзитдан ташқари), сақлаш ва сотиш тақиқлаб қўйилди.
Ўзбекистон Республикаси ҳудудида экспорт учун ишлаб чиқарилган ёки халқаро транзит мақсадида олиб келинган, акциз маркалари билан маркаланмаган акциз товарларни Ўзбекистон Республикаси ҳудудида сотиш тақиқланади.
Акциз маркаларини қалбакилаштирганлик учун, шунингдек қалбаки акциз маркаларини сотганлик учун Ўзбекистон Республикасининг амалдаги қонунига мувофиқ жиноий жавобгарлик чоралари қўлланилади.
II. АКЦИЗ МАРКАЛАРИНИ БУЮРТИРИШ ВА УЛАРНИ БЕРИШ ТАРТИБИ
4. Маркаланадиган акциз тўланадиган маҳсулот ишлаб чиқарувчи корхоналар «Давлат белгиси» ДИЧБнинг Тошкент босма фабрикасига мазкур Йўриқномага 1-иловага мувофиқ шаклда акциз маркаларининг турлари бўйича зарур миқдорини харид қилишга (алкоголли маҳсулот бўйича истеъмол идишига қуйиладиган маҳсулотнинг ҳажмини литрда кўрсатган ҳолда) буюртманома билан, фабриканинг тегишли банк ҳисобварағига алкоголли маҳсулот учун буюртирилаётган акциз маркалари миқдори номинал қийматининг 50%и ва тамаки маҳсулотлари учун акциз маркаларининг тўлиқ номинал қийматини ўтказгандан кейин, мурожаат этадилар.
6. Ўзбекистон Республикасига маркаланадиган акцизли товарларни олиб кирувчи импортчилар Давлат божхона қўмитасининг Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳри ҳудудий органларига турлари бўйича (алкоголли ичимлик бўйича — истеъмол идишига қуйиладиган маҳсулотнинг ҳажмини литрларда кўрсатган ҳолда) акциз маркаларининг зарур миқдорини харид қилишга мазкур Йўриқномага 1а-иловага биноан шаклда буюртманома топширадилар. Давлат божхона қўмитасининг Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳри ҳудудий органлари тақдим этилган буюртманомалар асосида акцизли товарлар учун акциз маркаларига йиғма буюртманома тузадилар ва ёзма шаклда, раҳбариятнинг имзоси билан Давлат божхона қўмитасига тақдим этадилар. «Давлат белгиси» ДИЧБнинг Тошкент босма фабрикасида буюртмани жойлаштириш Ўзбекистон Республикаси Давлат божхона қўмитаси томонидан амалга оширилади.
7. Маркаланадиган акцизли маҳсулот ишлаб чиқарувчи ва импорт қилувчи корхоналарга акциз маркаларини бериш «Агробанк» АТБнинг минтақавий бўлинмалари томонидан буюртманома асосида амалга оширилади.
8. Акциз маркаларини «Агробанк» АТБнинг минтақавий бўлинмалари буюртманомада ишлаб чиқарувчи корхоналар бўйича «Давлат белгиси» ДИЧБнинг Тошкент босма фабрикасининг ва импортчилар бўйича Давлат божхона қўмитаси ҳудудий органларининг белгилари мавжуд бўлганида берадилар:
алкоголли ичимликларни маҳаллий ишлаб чиқарувчиларга — акциз маркаларининг буюртирилаётган миқдори номинал қийматининг 50 фоизи тўланганлиги тўғрисида;
тамаки маҳсулотларини маҳаллий ишлаб чиқарувчиларга — акциз маркалари буюртирилаётган миқдорининг тўлиқ номинал қиймати тўланганлиги тўғрисида;
алкоголли ичимликлар ва тамаки маҳсулотларини импорт қилувчиларга — акциз маркалари буюртирилаётган миқдорининг тўлиқ номинал қиймати ва акциз солиғининг бутун суммаси тўланганлиги тўғрисида.
Акциз солиғи тўланаётганида акциз маркаларининг қиймати ҳисобга киритилмайди.
Акциз маркаларининг номинал қийматини Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги «Давлат белгиси» ДИЧБнинг ҳисоб-китоблари бўйича тасдиқлайди.
9. Акциз маркаларини олиш учун:
акциз тўланадиган маҳсулот ишлаб чиқарувчи корхоналар «Давлат белгиси» ДИЧБнинг Тошкент босма фабрикасига 3 нусхада буюртманома тақдим этадилар. Буюртманоманинг «Акциз маркалари учун ҳақ тўланган» деган штампи босилган ва «Давлат белгиси» ДИЧБнинг масъул шахси имзоси билан тасдиқланган биринчи ва иккинчи нусхалари харидорга қайтарилади;
акциз тўланадиган маҳсулот импортчилари Давлат божхона қўмитасининг ҳудудий органларига 3 нусхада буюртманома тақдим этадилар. Буюртманоманинг Давлат божхона қўмитаси ҳудудий органининг «Акциз маркалари учун ҳақ тўланган» деган штампи босилган ва Давлат божхона қўмитаси ҳудудий органининг масъул ходими имзоси билан тасдиқланган биринчи ва иккинчи нусхалари харидорга қайтарилади.
Давлат божхона қўмитаси ҳудудий органининг ходими маркаларни харид қилишга буюртманома қабул қилганда харидорни мазкур Йўриқномага 2-иловага кўра шаклда импортчининг кодини кўрсатган ҳолда махсус журналда рўйхатдан ўтказади.
10. Импортчилар Давлат божхона қўмитасининг ҳудудий органларига буюртманомадан ташқари «Давлат белгиси» ДИЧБнинг Тошкент босма фабрикаси тегишли банк ҳисобварағига маблағлар ўтказилганлигини тасдиқловчи тўлов ҳужжатини тақдим этадилар.
Акциз маркаларини сотиб олувчининг тўлов ҳужжатида «Тўловнинг мақсади» устунида «Акциз маркалари учун тўланди» деган ёзув бўлиши керак.
12. Ишлаб чиқарувчи корхоналар ва импортчилар «Давлат белгиси» ДИЧБнинг Тошкент босма фабрикаси ёки Давлат божхона қўмитаси ҳудудий органининг белгиси қўйилган акциз маркаларини харид қилиш учун буюртманома билан «Агробанк» АТБнинг минтақавий бўлинмасига мурожаат қиладилар. Банк ходими ишлаб чиқарувчи корхонага ёки импортчига буюртманомада кўрсатилган миқдордаги акциз маркаларини беради ва бу ҳақда акциз маркаларини олиш буюртманомасида қайд этади. Буюртманоманинг бир нусхаси банк ходимида қолади, бошқаси эса ишлаб чиқарувчи корхонага ёки импортчига қайтарилади.
13. Акциз маркаларини «Агробанк» АТБнинг тегишли минтақавий бўлинмасигача ташиш ва уларни сақлаш билан боғлиқ харажатлар акциз маркаларининг номинал қийматига киритилмайди ва ишлаб чиқарувчи корхоналар ҳамда импортчилар томонидан устама тарзида акциз маркалари қийматидан юқори қийматда тўланади, устама миқдорини «Агробанк» АТБнинг минтақавий бўлинмалари тузилган шартномага мувофиқ мустақил равишда белгилайдилар. Устама суммаси ишлаб чиқарувчи корхоналар ҳамда импортчилар томонидан алоҳида тўланади ва акциз маркаларини олишда «Агробанк» АТБнинг бўлимлари ҳисобварағига ўтказилади. Ана шу тилга олинган харажатлар, шунингдек акциз маркаларининг номинал қиймати ва акциз товарларни маркалаш билан боғлиқ харажатлар ишлаб чиқарувчи корхоналар ҳамда импортчиларнинг давр харажатларига киритилади.
14. Акциз маркаларини Ўзбекистон Республикасидан ташқарига олиб чиқиш БЮДни тўлдирган ҳолда амалга оширилади. Импорт қилинадиган акциз товарларни божхона расмийлаштируви ишлари учун олиб келиш импортчи томонидан акциз маркалари сотиб олинган ва қайд этилган ҳудуддагина амалга оширилади.
15. Республикага келтирилаётган, акциз маркалари билан маркаланган акциз товарларни маркаларни импортчи сотиб олмаган ва қайд этмаган бошқа ҳудуд орқали божхона расмийлаштирувидан ўтказиш тақиқланади. Бунинг учун жавобгарлик Давлат божхона қўмитаси ҳудудий органларининг зиммасига тушади.
III. АКЦИЗ МАРКАЛАРИ БИЛАН МАРКАЛАШ ТАРТИБИ
16. Акциз товарларни ишлаб чиқарувчи корхоналар Ўзбекистон Республикаси ҳудудида сотиш учун мўлжалланаётган тайёр маҳсулотларга акциз маркаларини ишлаб чиқариш жараёнида ёки корхона ҳудудининг бошқа мослаштирилган жойида маркалаш учун белгиланган технология асосида ёпиштирадилар.
17. Импорт бўйича келтирилаётган акциз товарларни акциз маркалари билан маркалаш импортчилар томонидан амалга оширилади.
18. Ўзбекистон Республикасининг акциз маркалари билан маркаланмаган акциз товарларни Ўзбекистон Республикаси ҳудудида сотиб олиш ва сотиш ман этилади.
19. Қуйидаги акциз товарларни маркалаш мажбурий эмас:
республикадан ташқарига экспорт қилинаётган;
божсиз савдо қилувчи дўконлар учун республика ҳудудига келтирилаётган;
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг рухсатномаси бўлган тақдирда, кўргазмалар ўтказиш учун келтирилаётган;
халқаро транзит бўйича Ўзбекистон Республикаси ҳудудига олиб келинаётган ва олиб чиқишга мўлжалланган;
жисмоний шахслар томонидан Ўзбекистон Республикаси ҳудудига Ўзбекистон Республикасининг қонунида белгиланган акцизсиз олиб кириш меъёрлари доирасида келтирилаётган.
Республика ҳудудида ишлаб чиқарилаётган ва импорт қилинаётган пиво Ўзбекистон Республикасининг акциз маркалари билан маркаланмайди.
20. Кўргазмалар ўтказиш учун республикага келтирилаётган акциз товарлар, агар улар Ўзбекистон Республикаси ҳудудида сотиладиган бўлса, кўргазмалар тугаганидан сўнг Ўзбекистон Республикасининг акциз маркалари билан мажбурий тарзда маркаланади ва улар бўйича умумий белгиланган тартибда акциз солиғи тўланади.
21. Тамаки маҳсулотларини маркалаш қоидалари.
Пачкани очган тақдирда акциз маркаси йиртилиши керак.
Акциз маркаси қуйидаги тарзда ёпиштирилиши керак:
а) юмшоқ пачка. Юқори томонни ёпувчи акциз маркасидаги матн ёки расм пачканинг олд томонидаги йўналишда кўриниши керак ва пачканинг ўртасида (ўнг ва чап четидан, орқа ва олд томонидан бир хил масофада) жойлаштирилган бўлиши керак. Пачка целлофан билан (агар шу нарса кўзда тутилган бўлса) пачкага ёпиштирилган акциз маркаси устидан ўралиши лозим;
б) қопқоғи очиладиган пачка. Марка орқа томонида жойлаштирилган бўлиши, бурчакни ёпиши ва пачканинг ён томонига ҳам ўтган бўлиши керак. Пачка целлофан билан (агар шу нарса кўзда тутилган бўлса) пачкага ёпиштирилган акциз маркаси устидан ўралиши лозим;
в) конверт шаклидаги (масалан, «Саратон», «Астра», «Прима») пачка. Пачка устидаги акциз маркаси очиладиган қопқоқни бирлаштириш маркази бўйлаб орқа томонида жойлаштирилиши керак, ўнг ва чап четидан, орқа ва олд томонидан бир хил масофада бўлиши лозим.
Юқорида айтиб ўтилган тартибни бузган ҳолда (масалан, целлофан плёнкани қирқиб, унинг ичига акциз маркаси ёпиштирилганда, марка целлофан устидан ёпиштирилганда, бошқа ишлаб чиқарувчилар ёки импортчиларнинг маркалари ёпиштирилганда) акциз маркалари ёпиштирилган тамаки маҳсулотлари маркаланмаган ҳисобланади ва улар белгиланган тартибда олиб қўйилади ҳамда йўқ қилинади.
22. Алкоголли ичимликларни маркалаш қоидалари.
Акциз маркаси идишнинг зич қилиб ёпиладиган қопқоқчалари (ёки полиэтилен тиқинлари) устидан очиладиган томонга бир меъёрда ёпишган ҳолда ва қопқоқ очилганда йиртиладиган қилиб ёпиштирилади.
23. Акциз маркаларини ёпиштиришда товардан олинганда унинг йиртилмаслигига имкон бермайдиган елимдан фойдаланиш керак. Акциз маркаларини ёпиштириш учун қўлланиладиган елим қуриб қолмаслиги ва товардан кўчиб кетмаслиги учун юқори ва паст ҳароратларга, турли намлик даражаларига чидамли бўлиши; маркадан қайта фойдаланиш учун идишни ёки пачкани очишда шикастланган маркаларни бутун маркаларга йиғиб бўлмаслик кафолатини таъминлаши керак.
Бошқа ишлаб чиқарувчилар ёки импортчиларнинг ёхуд алкоголли ичимликлар бошқа товар гуруҳларининг акциз маркалари ёпиштирилган, идишнинг литражига мувофиқ келмайдиган, шунингдек мазкур бандда ва ушбу Йўриқноманинг 22-бандида назарда тутилган тартибни бузган ҳолда акциз маркалари ёпиштирилган алкоголли ичимликлар маркаланмаган деб ҳисобланади ва белгиланган тартибда олиб қўйилиши ҳамда йўқ қилиниши керак.
24. Акциз товарларни маркалаш бўйича талаблар тегишли стандартларга мувофиқ белгиланади.
25. Ишлаб чиқарувчилар ёки импортчилар сотиб олган акциз маркаларини қайта сотиш, ўзга шахсларга бошқача шаклларда бериш ёки сотиш мумкин эмас, солиқ органи ёки Давлат божхона қўмитаси ҳудудий органининг қайтариб бериши бундан мустасно.
IV. АКЦИЗ СОЛИҒИНИ ТЎЛАШ ВА БЮДЖЕТ БИЛАН ҲИСОБ-КИТОБ ҚИЛИШ ТАРТИБИ
26. Акцизли товарлар ишлаб чиқарувчи корхоналар акциз солиғи бўйича бюджет билан ҳисоб-китобларни қонунчиликка мувофиқ амалга оширадилар.
Импортчилар акциз солиғини импорт қилинаётган товарнинг контракт қийматидан ва белгиланган ставкалардан келиб чиқиб ҳисоблайдилар ва тўлайдилар. Товар Ўзбекистон Республикаси ҳудудига олиб кирилаётганда акциз солиғини қайта ҳисоблаш акциз маркаларини сотиб олишда илгари тўланган акциз солиғини киритган ҳолда олиб келинаётган товарнинг божхона қийматидан келиб чиқиб амалга оширилади. Тўланган акциз солиғи фақат контракт бекор қилинганда, фойдаланилмаган (шу жумладан шикастланган) акциз маркаларини топшириш шарти билан қайтарилади.
Акциз маркалари акциз солиғи тўланганлигига далил бўлади.
27. Давлат солиқ органлари ва Давлат божхона қўмитасининг ҳудудий органлари акциз солиғини ҳисоблаш учун ишлаб чиқарувчи корхоналар ва импортчилар томонидан ҳисоб-китоблар ўз вақтида топширилишини назорат қиладилар, ҳисобга оладилар ва акциз солиғи суммаларининг тушумига доир ҳисоботларни тузадилар.
V. АКЦИЗ МАРКАЛАРИНИ ҚАЙД ЭТИШ, ҲИСОБ-КИТОБ ВА НАЗОРАТ ҚИЛИШ ТАРТИБИ
28. Қатъий ҳисоботдаги бланкалар учун бўлгани сингари акциз маркалари учун ҳам бухгалтерлик ҳисоб-китоби қоидалари қўлланилади. Акциз маркаларига ишлаб чиқарувчи корхоналар ва импортчиларнинг кодлари ёзилади.
Алкоголли ичимликлар ва тамаки маҳсулотлари ишлаб чиқарувчи корхоналар учун кодлар шундай маҳсулот ишлаб чиқариш ҳуқуқи учун қонунда белгиланган тартибда бериладиган лицензиялар бўлгандагина берилади.
Ўзбекистон Республикаси ҳудудига майда туркумдаги (10 минг пачка, донадан кам миқдорда) акциз товарларни олиб келаётган импортчилар учун ягона код рақамлари — тамаки маҳсулотлари учун IM 9898 ва алкоголли ичимликлар учун IM 98098 рақамлари берилади.
29. Акциз маркаларининг сақланиши ва улардан мақсад бўйича фойдаланилиши учун масъулият акциз товарлар ишлаб чиқарувчи корхоналар ва импортчилар зиммасига юкланади.
30. Акциз маркалари хизматлар ва ташиш харажатлари учун банк устамасини ҳисобга олмаган ҳолда номинал қиймат бўйича ишлаб чиқарувчи корхоналар ва импортчилар томонидан ҳисобга олинади.
31. Давлат солиқ бошқармаси (солиқ инспекцияси) ва Давлат божхона қўмитасининг ҳудудий органи бошлиғининг буйруқлари билан акциз маркаларини ҳисобга олиш ва назорат қилиш учун жавобгар шахс тайинланади. Акциз маркаларини ҳисобга олиш ва назорат қилиш уларнинг сони ва қиймати бўйича юритилади.
32. Акциз товарларни ишлаб чиқарувчи корхоналар ва импортчилар ҳар чоракда, ҳисобот чорагидан кейинги ойнинг 5 санасидан кечиктирмай 4-иловага мувофиқ акциз маркаларининг ҳаракати тўғрисидаги ҳисоботни Давлат солиқ инспекциясига ёки Давлат божхона қўмитасининг ҳудудий органига тақдим этадилар.
33. Давлат солиқ бошқармалари (солиқ инспекциялари) ва Давлат божхона қўмитасининг Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳридаги ҳудудий органлари акциз маркаларидан тўғри фойдаланилиши ва уларнинг рўйхатдан чиқариб ташланиши устидан доимий назоратни амалга оширишлари керак.
34. Давлат солиқ инспекциялари ва Давлат божхона қўмитасининг Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳридаги ҳудудий органлари ўтган ойдан кейинги ойнинг ҳар биринчи кунида «Агробанк» АТБнинг минтақавий бўлинмаларида ишлаб чиқарувчи корхоналар ва импортчилар томонидан берилган (сотилган) акциз маркаларининг миқдорини солиштирадилар.
35. Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар Давлат солиқ бошқармалари ҳар чоракда, ўтган чоракдан кейинги ойнинг ҳар 10-кунида жорий чоракнинг биринчи кунидаги ҳолатига кўра акциз маркаларининг акциз товарлар ишлаб чиқарувчи корхоналар бўйлаб ҳаракати тўғрисидаги ҳисоботни Давлат солиқ қўмитасига тақдим этадилар. Давлат божхона қўмитасининг ҳудудий органлари ҳам худди шу тартибда импортчилар бўйича Давлат божхона қўмитасига ҳисобот тақдим этадилар. Мазкур ҳисоботлар 4-иловадаги шакл бўйича топширилади.
36. Акциз маркаларининг тушуми ва ишлаб чиқарувчи корхоналар ва импортчиларга берилишини ҳисобга олиш тартиби «Агробанк» АТБнинг минтақавий бўлинмаларида «Агробанк» АТБ томонидан белгиланади.
Қопқоғи очилмаган идишлардаги ёки пачкадаги акциз маркаларининг сони ишлаб чиқарувчиларда ёки импортчиларда шубҳа уйғотса, уларни текшириш «Давлат белгиси» ДИБ ва «Агробанк» АТБнинг минтақавий бўлинмалари вакилларининг мажбурий ҳозирлигида амалга оширилади. «Агробанк» АТБнинг минтақавий бўлинмалари ишлаб чиқарувчиларга ёки импортчиларга топширилгунга қадар, шунингдек «Давлат белгиси» ДИБ акциз маркаларини банкларга топширгунга қадар уларнинг йиртилмасдан сақланишини таъминлашлари шарт.
VI. ИШЛАБ ЧИҚАРУВЧИ КОРХОНАЛАР ВА ИМПОРТЧИЛАРНИНГ АКЦИЗ МАРКАЛАРИНИ ҲИСОБГА ОЛИШЛАРИ ВА САҚЛАШЛАРИ
37. Акциз товарларни ишлаб чиқарувчи корхоналар ёки импортчилар акциз маркаларининг тўғри ҳисобга олинишини, улардан фойдаланилишини (миқдори ва қиймати бўйича), йиртилган маркаларни белгиланган тартибда рўйхатдан чиқариб ташлашга қадар сақланишини таъминлашлари, уларнинг назоратдан чиқиб кетишига йўл қўймасликлари керак.
Сотиб олинган акциз маркалари номинал қиймати бўйича «Қатъий ҳисобот бланкалари» 006-баланс ҳисобварағига кирим қилинади. Маркаларнинг сарфланиши ва кирим қилиниши қатъий ҳисобот бланкалари учун бўлганидек тартибда олиб борилади.
Акциз товарларни бир вақтнинг ўзида ишлаб чиқарувчи ва импорт қилувчи ишлаб чиқариш корхоналари ишлаб чиқарилаётган ва импорт қилинаётган маҳсулотлар бўйича акциз маркаларининг ҳаракатини алоҳида қайд этиб боришлари керак.
Шу мақсадда ишлаб чиқариш корхоналари махсус буйруқ чиқарадилар ва унда моддий жавобгар шахс ҳамда акциз маркаларини сақлаш ва сарфлаш қоидалари белгилаб берилади.
VII. АКЦИЗ МАРКАЛАРИНИ ҲИСОБДАН ЧИҚАРИШ ВА ҚАЙТАРИШ ТАРТИБИ
38. Акциз товарларни маркалаётганда акциз маркалари йиртилиб кетган тақдирда тайёрловчи корхоналар (импортчилар) барча йиртилиб кетган маркаларни Давлат солиқ бошқармасига (бу ҳақда солиқ инспекциясига хабар қилиб) ёки Давлат божхона қўмитасининг ҳудудий органларига топширишлари, бунда йиртилган акциз маркаларини йўқ қилиб юбориш учун қабул қилишни сўраб ариза беришлари керак.
39. Йиртилган акциз маркалари қуйидаги қоидаларга риоя қилган ҳолда алоҳида варақларга 10 тадан ёпиштирилиши керак:
акциз маркаларини ёпиштириш бурмаларсиз ва ғадир-будирликларсиз амалга оширилиши лозим;
маркалар шундай ёпиштирилиши керакки, марканинг марказий қисми ва рақамли реквизитлар аниқ кўриниб туриши лозим;
маркалар йиртилганда унинг айрим қисмлари бирлаштирилиши керак;
қайтариб юборилаётган ҳар бир йиртилган марканинг умумий қисми унинг дастлабки ўлчовининг камида 2/3 қисмини ташкил этиши керак.
40. Ишлаб чиқарувчи корхоналарга (импорт қилувчиларга) йиртилган акциз маркалари бўйича уларнинг номинал қиймати қайтарилмайди, йиртилганлари ўрнига янги маркалар берилмайди. Зарарлар корхона (импорт қилувчи) фаолиятининг натижаларига киритилади.
41. Давлат солиқ бошқармасининг (шунингдек, солиқ инспекциясининг) ёки Давлат божхона қўмитаси ҳудудий органининг акциз маркалари билан ишлаш вазифаси юклатилган мансабдор шахси ишлаб чиқарувчи корхона ёки импортчининг акциз маркалари учун моддий жавобгар шахси иштирокида йиртилган маркаларни рўйхатдан чиқариш (йўқ қилиш) учун 2 нусхада далолатнома тузади, унга ўзи имзо чекади ва Давлат солиқ бошқармасининг ёки Давлат божхона қўмитаси ҳудудий органининг раҳбариятига йўқ қилиш тўғрисида қарор қабул қилиш учун тақдим этади. Йўқ қилиш тўғрисида қарор қабул қилинганидан кейин далолатноманинг бир нусхаси ишлаб чиқарувчи корхонага ёки импортчига топширилади, сўнг эса ҳисобот бўйича рўйхатдан чиқарилади.
42. Рўйхатдан чиқарилган акциз маркаларини йўқ қилиш солиқ бошқармасининг ёки Давлат божхона қўмитаси ҳудудий органининг Давлат солиқ бошқармаси ёки Давлат божхона қўмитаси ҳудудий органи бошлиғининг буйруғи билан тайинланадиган, камида уч кишидан иборат комиссияси (комиссия таркибига солиқ инспекциясининг ходими ҳам киритилади) томонидан махсус машиналарда ёқиб юбориш ёки майдалаб ташлаш билан амалга оширилади ва бу ҳақда далолатномага тегишли ёзув ёзилади ва у комиссия аъзолари томонидан имзоланади.
43. Фойдаланилмаган акциз маркаларини қайтариш акциз товарларни ишлаб чиқарувчи корхоналар томонидан юридик шахс сифатида фаолият тўхтатилганда, банкрот бўлганда, лицензиянинг амал қилиши тўхтатиб турилган ёки тугатилган ёхуд ишлаб чиқарувчи корхонанинг тегишли маҳсулотни ишлаб чиқаришга лицензиясининг амал қилиши бекор қилинганда ёки импортчи томонидан контракт бекор қилинганда ва акциз маркалари давлат стандартлари талабларига номувофиқ келганда амалга оширилиши мумкин. Бунда акциз маркаларини тайёрлаш бўйича давлат стандартлари талаблари бузилган тақдирда жавобгарлик «Давлат белгиси» ДИБ зиммасига юклатилади ва қайтарилган акциз маркаларининг номинал қиймати унинг хўжалик фаолияти натижаларига киритилади.
Фойдаланилмаган акциз маркаларини қайтариш учун ишлаб чиқарувчи корхона ёки импортчи Давлат солиқ инспекцияси ёки Давлат божхона қўмитаси Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳудудий органининг бошлиғи номига ариза беради ва унда қайтариш сабабларини, шунингдек акциз маркаларининг сони ва турларини кўрсатади.
Акциз маркаларини қайтариш Давлат солиқ инспекцияси ёки Давлат божхона қўмитаси ҳудудий органи томонидан ёзиб бериладиган қайтариш тўғрисидаги квитанцияга мувофиқ (5-илова) улар илгари сотиб олинган «Агробанк» АТБнинг минтақавий бўлимида амалга оширилади. Қайтариш тўғрисидаги квитанция 3 нусхада ёзилади, бир нусхаси Давлат солиқ инспекциясида ёки Давлат божхона қўмитасининг ҳудудий органида қолдирилади, иккинчи нусхаси акциз маркалари билан бирга банкка топширилади ва учинчи нусха ишлаб чиқарувчи корхонада, импортчида сақланади. Ишлаб чиқарувчи корхона, импортчи акциз маркаларини банк қабул қилганидан сўнг бу ҳақда Давлат солиқ инспекциясига ёки Давлат божхона қўмитасининг ҳудудий органига қайд этиш учун хабар қилиши лозим.
Юридик шахс сифатида ўз фаолиятини тўхтатган ёки контрактни бекор қилган банкрот бўлган ишлаб чиқарувчи корхонага ёки импортчига, шунингдек тегишли маҳсулотни ишлаб чиқаришга лицензиясининг амал қилиши тўхтатиб турилган ёки тугатилган ёхуд лицензияси бекор қилинган ишлаб чиқарувчи корхонага топширилган акциз маркаларининг номинал қиймати қайтарилмайди.
Ностандарт акциз маркаларини сотиб олган ва уларни «Агробанк» АТБнинг бўлинмаларига қайтарган ишлаб чиқарувчи корхоналарга ёки импортчиларга тегишли миқдорда янги акциз маркалари берилади.
«Агробанк» АТБ ностандарт, шунингдек буюртирилган миқдордан ортиқча олинган акциз маркаларини йўқ қилиб ташлаш учун «Давлат белгиси» ДИБга қайтаради ва бу ҳақда Давлат солиқ қўмитасига ва Давлат божхона қўмитасига хабар қилади. «Давлат белгиси» ДИБ янги маркаларни бериш орқали топширилган ностандарт акциз маркаларини «Агробанк» АТБга беради. Бунда ишлаб чиқарувчи корхоналарга ёки импортчиларга қопланган акциз маркалари текинга, «Давлат белгиси» ДИБ ҳисобидан берилади.
44. «Агробанк» АТБнинг минтақавий бўлинмалари харидорлар топширган акциз маркалари миқдорини уларнинг турларига кўра кирим қилишлари ва уларни йўқ қилиб юборишга тайёрлашлари шарт.
Кирим қилинган акциз маркалари «Агробанк» АТБнинг минтақавий бўлинмаларида ушбу Йўриқноманинг 41, 42-бандларида кўзда тутилган тартибда йўқ қилинади. Комиссия таркибига банк вакили ҳам киритилади.
VIII. АКЦИЗ ТОВАРЛАРНИ АКЦИЗ МАРКАЛАРИ БИЛАН МАРКАЛАШ УЧУН ЖАВОБГАРЛИК
45. Ўзбекистон Республикасининг акциз маркалари билан маркаланиши лозим бўлган ишлаб чиқарилаётган ва импорт қилинаётган акциз товарларни маркалаш учун жавобгарлик ишлаб чиқарувчи корхоналар ва импортчилар зиммасига тушади.
46. Ишлаб чиқарувчи корхоналар ва импортчилар Ўзбекистон Республикаси ҳудудида сотилаётган ва унинг ҳудудига олиб келинаётган акциз товарларни мажбурий маркалашни таъминлашлари шарт.
47. Ўзбекистон Республикаси ҳудудида маркаланиши лозим бўлган акциз товарларнинг уларга акциз маркаларини ёпиштирмай оборотга киритилиши тақиқланган.
48. Ушбу Йўриқноманинг талаблари бузилишига йўл қўйган хўжалик юритувчи субъектлар Ўзбекистон Республикасининг амалдаги қонунига мувофиқ жавобгар бўладилар.
IX. АКЦИЗ МАРКАЛАРИНИНГ ТУРЛАРИ ВА БЕЛГИЛАРИ
49. Акциз маркалари ишлаб чиқарилаётган ва импорт қилинаётган акцизли товарларнинг турларига қараб қуйидаги турларга бўлинадилар:

Акциз тўланадиган товарлар

Ҳарфли белги

Кодли белги

ТАМАКИ МАҲСУЛОТЛАРИ

Импорт қилинган:

IMPORT, TAMAKI MAНSULOTLARI

IM

Импорт қилувчининг коди

IMPORT, TAMAKI MAНSULOTLARI

IM

9898

Мамлакатимизда ишлаб чиқарилган:

TAMAKI MAНSULOTLARI

O`Z

Корхона коди

АЛКОГОЛЛИ ИЧИМЛИКЛАР

Импорт қилинган:

IMPORT, AROQ

IM

Импорт қилувчининг коди

IMPORT, AROQ

IM

98098

IMPORT, KONYAK

IM

Импорт қилувчининг коди

IMPORT, KONYAK

IM

98098

IMPORT, VINO

IM

Импорт қилувчининг коди

IMPORT, VINO

IM

98098

IMPORT, SPIRTLI ICНIMLIKLAR

IM

Импорт қилувчининг коди

IMPORT, SPIRTLI ICНIMLIKLAR

IM

98098

Мамлакатимизда ишлаб чиқарилган:

AROQ

O`Z

Корхона коди

KONYAK

O`Z

Корхона коди

VINO

O`Z

Корхона коди

SPIRTLI ICНIMLIKLAR

O`Z

Корхона коди

Акциз маркаларида ёзилган ҳарфий ва рақамли белгиларнинг таърифи:
IM — маҳсулот импорт бўйича Ўзбекистон Республикаси ҳудудига олиб келинган;
O`Z — маҳсулот Ўзбекистон Республикаси ҳудудида ишлаб чиқарилган;
98 — иккита биринчи белги — акциз маркаси босиб чиқарилган йилнинг иккита охирги рақамлари;
01 ёки 001 — иккита ёки учта кейинги белгилар — тегишинча тамаки ёки алкоголли маҳсулотларни ишлаб чиқарувчи корхоналарга (импортчиларга) бериладиган код рақамлари;
акциз маркаларидаги 4 та рақамли белги тамаки маҳсулотини англатади;
акциз маркаларидаги 5 та рақамли белги алкоголли маҳсулотни англатади;
98 билан тугайдиган сўнгги рақамлар Ўзбекистон Республикаси ҳудудига майда туркумдаги акцизли товарлар келтирилганлигини англатади.
Алкоголли маҳсулот учун акциз маркаларида алкоголли ичимлик қуйиладиган истеъмол идишининг ҳажмини литрларда билдирадиган қуйидаги ёзувлар қайд этилади:
Ўзбекистон Республикаси ҳудудига импорт бўйича олиб кирилганда: «0,1 L gacha», «0,11 L dan 0,25 L gacha», «0,26 L dan 0,37 L gacha», «0,38 L dan 0,5 L gacha», «0,51 L dan 0,75 L gacha», «0,76 L va yuqori»;
Ўзбекистон Республикасида ишлаб чиқарилганда: «0,05 L», «0,1 L», «0,2 L», «0,25 L», «0,375 L», «0,45 L», «0,5 L», «0,7 L», «0,75 L», «1,0 L», «1,5 L», «1,75 L», «3 L».
Мазкур Йўриқнома Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигида рўйхатдан ўтказилган пайтдан бошлаб Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги томонидан 1996 йил 21 августда 275-сон билан рўйхатдан ўтказилган «Ўзбекистон Республикасида тамаки маҳсулотлари ва алкоголли ичимликларга нисбатан акциз маркаларини қўллаш тартиби тўғрисида»ги Йўриқнома ўз кучини йўқотади.
1-ИЛОВА
____«Давлат белгиси» ДИЧБнинг Тошкент босма
____фабрикаси директорига _____________________________________‎‎

‎‎(Ф.И.О.)

‎‎____20__ й. «___» ____________да ____________-сон билан рўйхатга олинган

Акциз маркаларини харид қилишга
‎БУЮРТМАНОМА ‎‎

‎‎____________________________________________________________________
_________(ташкилотнинг тўлиқ номи, манзили, банк реквизитлари)
‎‎____________________________________________________________________‎‎
‎‎____акциз маркаларини қуйидаги миқдорда босиб чиқаришингизни сўрайди:
_________‎‎‎‎_____ сўмлик ________________ дона/литр* миқдоридаги _______________________,
‎‎‎_______________________________________________________________(марка тури)‎‎‎
______________‎‎сўмлик ________________ дона/литр* миқдоридаги _______________________ ,
_______________________________________________________________(марка тури)
______________‎‎сўмлик ________________ дона/литр* миқдоридаги _______________________ , ‎_______________________________________________________________(марка тури)‎‎
______________‎‎сўмлик ________________ дона/литр* миқдоридаги _______________________ , ‎_______________________________________________________________(марка тури)‎‎
‎‎____Умумий миқдори ___________________________________________ сўмлик.
__________________________________(сўз билан) ‎‎
‎‎____‎‎Кўрсатилган миқдордаги акциз маркалари
‎‎____‎‎_______________________________________________________________ ни
___________(товар номи, шишалар, сигарет пачкалари сони)
____‎‎маркалаш учун зарур.
‎‎____‎‎Акциз маркаларини харид қилиш учун _______________________ ҳисоб рақамига пул
маблағи ўтказилган.‎‎
‎‎____‎‎20__ й. «___» ____________даги ________________ сўмлик тўлов ҳужжати.
‎‎____‎‎Ташкилот раҳбари ______________________________________
____________________________(Ф.И.О., имзо)
‎‎____‎‎М.Ў. (муҳр мавжуд бўлганда)
‎‎____‎‎Бош бухгалтер _________________________________
______________________(Ф.И.О., имзо)

____«Давлат белгиси» ДИЧБ Тошкент босма фабрикасининг унинг тегишли банк ҳисоб рақамига маблағ ўтказилгани тўғрисидаги белгиси, масъул шахс имзоси, сана, муҳр.

‎‎____Акциз маркаларини берган банк ходимининг имзоси ва штамп белгиси

____________________________________________________________________
_____________________(фамилияси, исми, отасининг исми)
____‎‎20__ й. «___» ____________даги _________-сон ишончнома.
‎‎____Паспорт серияси _____ №___________, ___________ томонидан берилган.
____Олинди _________________________________________________
___________(акциз маркаларини олувчининг лавозими, исми-шарифи)
‎‎____20__ й. «___» ____________да олдим.
____Имзо ___________________________
________(акциз маркаларини олувчининг имзоси)
* кераклигининг тагига чизилсин.
1а-ИЛОВА
______________________________________________________ бошлиғига
________________(ДБҚ ҳудудий органининг номи)
‎‎____20__ й. «___» ____________да ____________-сон билан рўйхатга олинган

‎‎(ДБҚ ҳудудий органи томонидан тўлдирилади)

Акциз маркаларини харид қилишга
‎БУЮРТМАНОМА ‎‎

‎‎____________________________________________________________________
_________(ташкилотнинг тўлиқ номи, манзили, банк реквизитлари)
‎‎____________________________________________________________________‎‎

____қуйидаги миқдорда акциз маркаларини буюртиришни сўрайди:
_________‎‎‎‎_____ сўмлик ________________ дона/литр* миқдоридаги _______________________,
‎‎‎_______________________________________________________________(марка тури)‎‎‎
______________‎‎сўмлик ________________ дона/литр* миқдоридаги _______________________ ,
_______________________________________________________________(марка тури)
______________‎‎сўмлик ________________ дона/литр* миқдоридаги _______________________ , ‎_______________________________________________________________(марка тури)‎‎
______________‎‎сўмлик ________________ дона/литр* миқдоридаги _______________________ , ‎_______________________________________________________________(марка тури)‎‎
‎‎____Умумий миқдори ___________________________________________ сўмлик.
__________________________________(сўз билан) ‎‎
‎‎____‎‎Кўрсатилган миқдордаги акциз маркалари
‎‎____‎‎_______________________________________________________________ ни
___________(товар номи, шишалар, сигарет пачкалари сони)
____‎‎маркалаш учун зарур.
‎‎____‎‎Акциз маркаларини харид қилиш учун _______________________ ҳисоб рақамига пул
маблағи ўтказилган.‎‎
‎‎____‎‎20__ й. «___» ____________даги ________________ сўмлик тўлов ҳужжати.
____Импорт қилинаётган товарлар бўйича акциз солиғи _______________________ сўм миқдорида ____________________ ҳисоб рақамига тўланган, 20__ й. «___» ____________даги ________________-сон тўлов ҳужжати.
____Ташкилот раҳбари ______________________________________
________________________________(Ф.И.О., имзо)
____М.Ў. (муҳр мавжуд бўлганда)
____Бош бухгалтер _________________________________
__________________________(Ф.И.О., имзо)

‎‎____Акциз маркаларини берган банк ходимининг имзоси ва штамп белгиси

____Давлат божхона қўмитаси ҳудудий органининг «Давлат белгиси» ДИЧБ Тошкент босма фабрикасининг тегишли банк ҳисоб рақамига маблағ ўтказилганлиги тўғрисидаги белгиси, масъул шахс имзоси, сана, муҳр.
____Акциз маркаларини берган банк ходимининг имзоси ва штамп белгиси
____________________________________________________________________
____________________(фамилияси, исми, отасининг исми)
____20__ й. «___» ____________ даги _________-сон ишончнома.
____Паспорт серияси _____ №___________, ___________ томонидан берилган.
____Олинди _________________________________________________
___________(акциз маркаларини олувчининг лавозими, исми-шарифи)
____20__ й. «___» ____________ да олдим.
* кераклигининг тагига чизилсин.
2-ИЛОВА
Акциз маркалари билан маркаланиши лозим бўлган акциз тўланадиган товарлар импортчиларини қайд этиш
ЖУРНАЛИ

Т/р

Импорт қилувчи номи

Марка сотиб

олиш учун буюртма

берилган сана ва

рўйхат рақами

Буюртирилган

акциз маркалари

Импорт қилувчи коди

Акциз маркаси ҳақи

тўланганлиги тўлов ҳужжати рақами ва санаси

Акциз маркалари учун тўлов суммаси, минг сўмда

«Давлат белгиси» ДИЧБ босма фабрикасининг тегишли банк ҳисобварағига пул маблағлари ўтказилган сана

марка тури

сони

1

2

3

4

5

6

7

8

9

4-ИЛОВА
Тамаки маҳсулотлари ва алкоголли ичимликлар бўйича акциз маркаларининг ҳаракати тўғрисида
ҲИСОБОТ

_____________________________ (Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳри) бўйича

(ишлаб чиқарувчи корхоналар ёки импортчилар номи)

20___ _____ ойи учун аниқ кўрсатилиши керак

Марка

турлари

Ҳисобот даври бошидаги

қолдиқ

Ҳисобот даврида тушди

Ҳисобот даврида харажат

қилинди

Ҳисобот даврида зарарланди ва ҳисобдан

чиқарилди

Ҳисобот даври охиридаги

қолдиқ

сана дона

сўмлардаги номинал

қиймат

сана дона

сўмлардаги номинал

қиймат

сана дона

сўмлардаги номинал

қиймат

сана дона

сўмлардаги номинал

қиймат

сана дона

сўмлардаги номинал

қиймат

1

2

3

4

4

5

6

7

8

9

10


Изоҳ:
Давлат солиқ инспекцияларида ва Давлат божхона қўмитасининг ҳудудий органларида ҳисобга олиш ва ҳисобот ҳар ойда маҳсулоти акциз маркалари билан маркаланадиган ҳар бир ишлаб чиқарувчи (импортчи) бўйича олиб борилади.
Акциз маркаларининг ҳаракати тўғрисидаги ҳисобот Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитасига ва Давлат божхона қўмитасига ушбу Йўриқноманинг 35-бандига мувофиқ (ҳар чоракда) тақдим этилади.
5-ИЛОВА
________________________________________________________________________‎

________________________________________________________________________
________________________(ДСИ ёки ДБҚ ҳудудий органининг номи кўрсатилади)


‎‎‎Акциз маркаларини қайтариш
‎КВИТАНЦИЯСИ

‎‎________________________________________________________________________‎
‎‎________________________________________________________________________
____________‎(ишлаб чиқарувчи ёки импорт қилувчи ташкилотнинг тўлиқ номи, манзили, банк реквизитлари)

‎‎20__ йил _________________________даги _____________________сон рўйхат рақами‎
‎(ДСИ ёки ДБҚ ҳудудий органи томонидан тўлдирилади)


‎‎‎(банк номи)

____________ ____________________ дона миқдорида _________________ сўмга,
___
(марка тури)‎‎‎‎
‎‎______________ _______________________ дона миқдорида ____________________ сўмга,
___(марка тури)‎‎‎‎‎
‎‎______________ _______________________ дона миқдорида ____________________ сўмга, ‎
___(марка тури)‎‎‎‎‎‎‎‎
‎‎‎‎______________ _______________________ дона миқдорида ____________________ сўмга, ‎
___(марка тури)‎‎‎‎‎‎
‎‎‎‎______________ _______________________ дона миқдорида ____________________ сўмга, ‎
___(марка тури)‎‎‎‎‎‎
‎‎‎‎______________ _______________________ дона миқдорида ____________________ сўмга.
‎‎___(марка тури)‎‎‎‎‎‎
___Жами ‎‎
_____________________________________________________________________сўм _____________________________________(сўз билан) ‎‎‎

________________________________________________________________________________________________________________________________________________
Акциз маркаларини қабул қилган банк ходимининг имзоси‎‎

________________________________________________________________________________________________________________________________________________
______________________________(исми шарифи аниқ кўрсатилади)

‎‎
‎Штамп белгиси‎

___Акциз маркаларини топширган шахс имзоси__________________________________________
‎_________________________________________________________________________________
______________________________(исми шарифи аниқ кўрсатилади)
М.Ў. ДСИ ёки ДБҚ ҳудудий органининг муҳри, масъул шахснинг имзоси, сана‎ М.Ў. (муҳр мавжуд бўлганда) олувчи ташкилотнинг муҳри, раҳбар имзоси, сана‎
(Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2007 й., 7-8-сон, 74-модда; Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2009 й., 13-сон, 148-модда; Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2011 й., 12-13-сон, 128-модда; Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2011 й., 51-сон, 548-модда; Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2013 й., 2-сон, 28-модда)