Ҳужжат кучини йўқотган " " 05.06.2018
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг
қарори
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИДА ДИНИЙ ТАШКИЛОТЛАРНИ ДАВЛАТ РЎЙХАТИДАН ЎТКАЗИШ ТАРТИБИ ТЎҒРИСИДА
 LexUZ шарҳи
Мазкур қарор Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 31 майдаги 409-сонли «Ўзбекистон Республикасида диний ташкилотларни давлат рўйхатидан ўтказиш, қайта рўйхатдан ўтказиш ва тугатиш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида»ги қарорига асосан ўз кучини йўқотган.
Ўзбекистон Республикасининг «Виждон эркинлиги ва диний ташкилотлар тўғрисида»ги янги таҳрирдаги Қонунига мувофиқ ҳамда диний ташкилотларни рўйхатдан ўтказишни тартибга солиш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
1. Ўзбекистон Республикасида диний ташкилотларни давлат рўйхатидан ўтказиш тўғрисидаги аризаларни кўриб чиқиш қоидалари 1-иловага мувофиқ тасдиқлансин.
Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигига мазкур Қоидаларни қўллаш тартиби тўғрисида тушунтириш бериш ҳуқуқи берилсин.
Рўйхатда бўлган барча диний ташкилотлар, шунингдек уларнинг таркибий бўлинмалари Қоидаларда назарда тутилган тартибда 1998 йил 15 августга қадар қайта рўйхатдан ўтишлари зарур деб топилсин.
Қайта рўйхатдан ўтмаган диний ташкилотлар ва уларнинг таркибий бўлинмалари фаолияти тўхтатиб қўйилиши белгилаб қўйилсин.
2. Диний ташкилотларни рўйхатдан ўтказганлик учун йиғимлар миқдори 2-иловага мувофиқ тасдиқлансин.
3. Белгилаб қўйилсинки:
рўйхатдан ўтказилганлик тўғрисидаги гувоҳнома йўқотиб қўйилган ҳолларда гувоҳнома дубликат (нусхаси) берилиши учун рўйхатга олиш йиғимининг 50 фоизи миқдорида тўлов ундирилади;
қайта рўйхатдан ўтказишдаги йиғимлар рўйхатдан ўтказишдаги йиғим миқдорида амалга оширилади.
диний ташкилотни рўйхатдан ўтказишда ёки қайта рўйхатдан ўтказишда тақдим этилган устав ва бошқа ҳужжатлар қонунчилик талабларига зид бўлса ёки сохта маълумотлар берилган тақдирда рўйхатдан ўтказиш йиғими суммаси қайтариб берилмайди;
диний ташкилотни рўйхатдан ўтказиш ёки қайта рўйхатдан ўтказиш рад этилган ёки бу ҳақдаги ариза инобатсиз қолдирилган ҳолларда уч ой муддат ўтгач уставини рўйхатдан ўтказиш ёки қайта рўйхатдан ўтказиш ҳақида ариза билан такроран мурожаат қилиниши мумкин. Бундай ҳолларда рўйхатдан ўтказганлик учун йиғим умумий асосларда амалга оширилади;
таъсис ҳужжатларида амалдаги қонунчилик ва «Ўзбекистон Республикасида диний ташкилотларни давлат рўйхатидан ўтказиш тўғрисидаги аризаларни кўриб чиқиш» Қоидалари талаблари бузилган тақдирда, рўйхатдан ўтказувчи орган диний ташкилотга энг кам ойлик иш ҳақининг 100 баравари миқдорида жарима солишга ҳақлидир;
Олдинги таҳрирга қаранг.
мазкур қарорга мувофиқ ундирилган йиғимлар белгиланган тартибда Судлар ва адлия органларини ривожлантириш жамғармасига ўтказилади.
(3-банднинг еттинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2003 йил 30 апрелдаги 197-сонли қарори таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2003 й., 7-8-сон , 66-модда)
4. Вазирликлар ҳамда идоралар Ўзбекистон Республикасининг янги таҳрирдаги «Виждон эркинлиги ва диний ташкилотлар тўғрисида»ги Қонунига асосан ўз норматив ҳужжатларини қайта кўриб чиқишни ва ушбу Қонунга зид бўлган нормаларни бекор қилишни таъминласинлар.
5. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 1991 йил 18 декабрдаги 313-сон қарори ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.
6. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари А. А. Азизхўжаев зиммасига юклансин.
Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири Ў. СУЛТОНОВ
Тошкент ш.,
1998 йил 20 июнь,
263-сон
Вазирлар Маҳкамасининг 1998 йил
20 июндаги 263-сон қарорига
1-ИЛОВА
Ўзбекистон Республикасида диний ташкилотларни давлат рўйхатидан ўтказиш тўғрисидаги аризаларни кўриб чиқиш
ҚОИДАЛАРИ
I. Умумий қоидалар
1.1. Ушбу Қоидалар Ўзбекистон Республикаси Конституцияси, Ўзбекистон Республикасининг «Виждон эркинлиги ва диний ташкилотлар тўғpиcидa»ги (янги таҳрири)Қонуни ҳамда бошқа амалдаги қонунчилик ҳужжатлари асосида ишлаб чиқилган.
1.2. Қоидаларга биноан, Ўзбекистон Республикасининг «Виждон эркинлиги ва диний ташкилотлар тўғрисида»ги (янги таҳрири) Қонунининг 8-моддасига асосланиб, Ўзбекистон Республикаси фуқароларининг динга эътиқод қилиш, ибодат, расм-русумлар ва маросимларни биргаликда адо этиш мақсадида тузган кўнгилли бирлашмалари (диний жамиятлар, диний ўқув юртлари, масжидлар, черковлар, синагоглар, монастирлар ва бошқалар) диний ташкилотлар деб эътироф этилади.
2. Диний ташкилотларнинг ташкил этилиши ва давлат рўйхатидан ўтиши
2.1. Диний ташкилотлар Ўзбекистон Республикаси Конституциясига, Ўзбекистон Республикасининг «Виждон эркинлиги ва диний ташкилотлар тўғрисида»ги (янги таҳрири) қонунига ва амалдаги бошқа қонунчилик ҳужжатларига асосан ташкил этилади ва фаолият кўрсатади.
2.2. Ўзбекистон Республикасида ташкил этиладиган диний ташкилотлар Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигида ёки унинг жойлардаги органларида (бундан кейин матнда рўйхатдан ўтказувчи органи деб аталади) устав (низом)и рўйхатдан ўтказилгандан сўнг юридик шахс мақомига эга бўлади ва қонун ҳужжатларида назарда тутилган тартибда ўз фаолиятини амалга ошириши мумкин.
2.3. Диний ташкилот Ўзбекистон Республикасининг ўн саккиз ёшга тўлган ва Ўзбекистон Республикасида доимий яшаётган юз нафардан кам бўлмаган фуқаролар ташаббуси билан тузилади ҳамда устав (низом)и қабул қилингандан кейин бир ой муддатда барча зарур таъсис ҳужжатларини рўйхатдан ўтказувчи органга тақдим этади. Бир диний ташкилотнинг аъзоси бир вақтнинг ўзида бошқа диний ташкилотнинг аъзоси бўлиши мумкин эмас.
2.4. Марказий бошқарув органи Ўзбекистон Республикасининг камида саккизта ҳудудий тузилмасида (вилоят, Тошкент шаҳри, Қорақалпоғистон Республикасида) фаолият кўрсатаётган тегишли конфессияларнинг рўйхатдан ўтказилган диний ташкилотлари вакиллари ва диний ўқув юртлари таъсис конференцияси томонидан тузилади ҳамда Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги томонидан давлат рўйхатидан ўтказилади.
Бошқа диний ташкилотлар устав (низом)и эса Қорақалпоғистон Республикаси Адлия вазирлиги, Тошкент шаҳар ва вилоят адлия бошқармалари томонидан, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Дин ишлари бўйича қўмита ёки унинг жойлардаги вакили билан келишилган ҳолда, давлат рўйхатидан ўтказилади.
2.5. Диний ташкилотлар ўзининг устав (низом)ини давлат рўйхатидан ўтказиш учун рўйхатдан ўтказувчи органга қуйидаги ҳужжатларни тақдим этади:
Диний ташкилотлар учун:
а) диний ташкилот тузиш ташаббускорлари бўлган ўн саккиз ёшга етган юз нафардан кам бўлмаган Ўзбекистон Республикаси фуқароси имзолаган ва нотариал тартибда тасдиқланган ариза (қоидаларга 1-илова);
б) таъсис ҳужжатларининг асли ва икки нусхадан иборат нотариал тартибда тасдиқланган таъсис йиғилиши баёни ва устав (низом)и;
в) пул мaблaғлapининг ташкил топиш манбалари — далолатнома-декларация (Қоидаларга 2-илова);
г) давлат рўйхатидан ўтказиш йиғими тўланганлиги тўғрисидаги банк тўлов ҳужжати;
д) диний ташкилот таъсисчилари тўғрисидаги маълумотлар (Қоидаларга 3-илова);
е) диний ташкилотнинг раҳбар органи аъзолари ҳақидаги маълумот (Қоидаларга 4-илова).
Диний ташкилотнинг раҳбар органлари ва уларнинг сони диний ташкилотнинг юқори органи томонидан Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Дин ишлари бўйича қўмита ёки унинг жойлардаги вакили билан келишилган ҳолда белгиланади;
ж) диний ташкилот раҳбарларининг диний маълумоти ҳақидаги ҳужжатлар (нусхалари олиниб, асли қайтарилади);
(2.5-банднинг ўнинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 20 декабрдаги 1001-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 23.12.2017 й., 10/17/1001/0447-сон)
и) Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Дин ишлари бўйича қўмитанинг розилиги;
к) диний ташкилот номланишининг ҳокимликда рўйхатдан ўтганлиги тўғрисидаги гувоҳноманинг нусхаси.
(2.5-банднинг ўн иккинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 20 декабрдаги 1001-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 23.12.2017 й., 10/17/1001/0447-сон)
з) диний ташкилотнинг юридик ва почта манзили тўғрисида маҳаллий ҳокимияти органлари (Бош архитектура идораси, санитария-эпидемиология станцияси, ёнғиндан сақлаш бўлими, маҳаллий ўзини-ўзи бошқариш органлари билан келишилган)нинг кафолат хати;
Диний ташкилотларнинг марказий бошқарув органлари учун:
а) таъсис йиғилиши (конференцияси)нинг раиси ва котиби имзолаган ариза (Қоидаларга 1-илова);
б) таъсис ҳужжатларининг асли ва икки нусхадан иборат нотариал тартибда тасдиқланган таъсис йиғилиш (конференцияси) баёни ва диний ташкилот устав (низом)и;
в) пул маблағларининг ташкил топиш манбалари — далолатнома-декларация (Қоидаларга 2-илова);
г) давлат рўйхатидан ўтказиш йиғими тўланганлиги тўғрисидаги банк тўлов ҳужжати;
д) диний ташкилот таъсисчилари тўғрисидаги маълумотлар (Қоидаларга 3-илова);
е) диний ташкилотнинг раҳбар органи аъзолари ҳақидаги маълумот (Қоидаларга 4-илова).
Диний ташкилотнинг раҳбар органлари ва уларнинг сони диний ташкилотнинг юқори органи томонидан, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Дин ишлари бўйича қўмита билан келишилган ҳолда белгиланади;
ж) диний ташкилот раҳбарларининг диний маълумоти ҳақидаги ҳужжатлар (нусхалари олиниб, асли қайтарилади);
(2.5-банднинг йигирма иккинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 20 декабрдаги 1001-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 23.12.2017 й., 10/17/1001/0447-сон)
з) диний ташкилотнинг юридик ва почта манзили тўғрисида маҳаллий ҳокимият органлари (Бош архитектура идораси, санитария-эпидемиология станцияси, ёнғиндан сақлаш бўлими, маҳаллий ўзини-ўзи бошқариш органлари билан келишилган)нинг кафолат хати;
и) Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Дин ишлари бўйича қўмитанинг розилиги;
к) диний ташкилот вилоят бўлимларининг нотариал тартибда тасдиқланган таъсис йиғилиши (конференцияси) баёни;
л) диний ташкилот номланишининг ҳокимликда рўйхатдан ўтганлиги тўғрисидаги гувоҳноманинг нусхаси.
(2.5-банднинг йигирма олтинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 20 декабрдаги 1001-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 23.12.2017 й., 10/17/1001/0447-сон)
2.6. Диний ташкилотларнинг уставида қуйидаги маълумотлар бўлиши керак:
диний ташкилотнинг номи, тури, манзили, қайси динга мансублиги;
мақсади, вазифалари ва фаолиятининг асосий турлари;
фаолиятини ташкил этиш ва тугатиш тартиби;
тузилиши ва бошқарув органлари;
маблағлари манбаи ҳамда ушбу ташкилот таркибидаги, шунингдек, ундан ташқаридаги мулкий муносабатлари;
уставига ўзгартиришлар ва қўшимчалар киритиш тартиби;
ушбу диний ташкилотга тааллуқли бошқа маълумотлар.
Марказий бошқарув органларига эга бўлган диний ташкилотларнинг уставлари мазкур бошқарув органлари билан келишилган бўлиши керак.
2.7. Диний ташкилотларнинг устав(низом)ини рўйхатдан ва қайта рўйхатдан ўтказишда Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси томонидан белгиланган миқдорда рўйхатдан ўтиш йиғими ундирилади.
2.8. Диний ташкилотлар ҳамда марказий бошқарув органларига эга бўлган диний ташкилотларнинг давлат рўйхатидан ва қайта рўйхатдан ўтиши тўғрисидаги ариза берилган кунидан эътиборан бир ой муддатда рўйхатдан ўтказувчи орган томонидан кўриб чиқилади.
Адлия органлари қўшимча материаллар талаб қилишга ҳамда тегишли органларнинг эксперт хулосасини олишга ҳақли. Бундай ҳолда қарор рўйхатдан ўтказиш тўғрисида ариза берилган кундан эътиборан уч ой муддатда қабул қилинади.
Диний ташкилотнинг устав (низом)ига киритилган қўшимча ва ўзгартиришлар диний ташкилотни рўйхатдан ўтказиш тартибида ва муддатларида рўйхатдан ўтказилиши лозим.
2.9. Диний ташкилотни рўйхатдан ўтказиш тўғрисидаги ариза мутахассис томонидан кўриб чиқилади ва у хулоса тайёрлайди. Рўйхатдан ўтказиш тўғрисидаги ариза адлиянинг коллегиал органи томонидан кўриб чиқилади.
2.10. Ариза кўриб чиқилгач унинг натижалари бўйича қуйидаги қарорлардан бири қабул қилинади:
устав (низом)ни рўйхатдан ўтказиш тўғрисида;
устав (низом)ни рўйхатдан ўтказишни рад этиш тўғрисида;
аризани инобатсиз қолдириш тўғpиcидa.
2.11. Агар диний ташкилот устав (низом)и Қоидалари ва бошқа ҳужжатлари Ўзбекистон Республикасининг «Виждон эркинлиги ва диний ташкилотлар тўғрисида»ги Қонунига ёки бошқа қонун ҳужжатларига ҳамда мазкур Қоидалар талабларига зид бўлса уни рўйхатдан ўтказиш рад этилиши мумкин.
Диний ташкилотнинг устав (низом)ини рўйхатдан ўтказишни рад этиш асослари кўрсатилган қарор ёзма равишда аризачиларга юборилади. Қарор юзасидан фуқаролик судлов ишлари тартибида судга шикоят қилиниши мумкин.
Диний ташкилотни тузиш ташаббускорлари ўз устав (низом)ларини қонун ҳужжатларига мувофиқ ҳолга келтиргандан сўнг, уставни рўйхатдан ўтказиш тўғрисидаги ариза билан тегишли тартибда Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигига ёки унинг жойлардаги органларига такроран мурожаат этишга ҳақлидирлар.
2.12. Агар устав (низом)ни рўйхатдан ўтказиш тўғрисидаги ариза қонун ва ушбу Қоидалар талабларини бузган ҳолда берилган бўлса адлия органи аризани инобатсиз қолдиради ва аризачига муайян муддатда мавжуд камчиликларни бартараф этишни таклиф қилади (бу даврда устав (низом)ни рўйхатдан ўтказиш учун белгиланган — бир ой муддат ўтиши тўхтатилади).
Адлия органи томонидан қайд этилган камчиликлар белгиланган муддатда бартараф қилинмаса, ариза, унга илова қилинган ҳужжатлар билан биргаликда, аризачига қайтарилади. Бу ҳолат аризачининг адлия органига ушбу масала юзасидан зарур талабларга риоя қилган ҳолда қайта мурожаат этишига тўсқинлик қилмайди.
Аризачилар қайд қилинган камчиликларни бартараф этмасдан ҳужжатларни қайта тақдим этишса, ҳужжатлар кўриб чиқилмаслиги мумкин.
Устав (низом)га киритилган ўзгартириш ва қўшимчалар Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги ёки унинг жойлардаги органлари томонидан, диний ташкилотларнинг уставлари (низомлаpи)ни рўйхатдан ўтказиш учун Қонун билан белгиланган тартиб ва муддатларда кўриб чиқилади.
2.13. Устав (низом)ни рўйхатдан ўтказиш тўғрисида қарор қабул қилинган тақдирда диний ташкилотнинг устави (низоми) рўйхатдан ўтказилганлиги ҳақида гувоҳнома берилади (қоидаларга 6-илова).
Диний ташкилотнинг устав (низом)и рўйхатдан ўтказганлиги ҳақидаги гувоҳнома адлия органининг раҳбари томонидан имзоланади ва муҳр билан тасдиқланиб, диний ташкилотнинг масъул вакилига тилхат орқали топширилади.
2.14. Устав (низом)и рўйхатга олинган диний ташкилотлар ҳужжатларининг асли ва рўйхатдан ўтказилган таъсис ҳамда бошқа ҳужжатларининг нусхалари Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигида, Қорақалпоғистон Республикаси Адлия вазирлигида ва вилоятлар ҳокимлиги адлия бошқармаларида сақланади.
Устав (низом)и рўйхатдан ўтказилган диний ташкилот, устав (низом)ига тегишли тартибдаги рақам берилиб, рўйхатдан ўтказувчи орган томонидан реестрга киритилади.
Реестрда диний ташкилотнинг номи, манзили, раҳбар органининг сайланган куни ва таркиби, устав (низом) қабул қилинган ва реестрга киритилган сана, реестрга киритувчининг исм-шарифи, мансаби ва имзоси бўлади (Қоидаларга 5-илова).
Қорақалпоғистон Республикаси Адлия вазирлиги ва вилоят ҳокимлиги адлия бошқармалари ҳар ойда диний ташкилотлар рўйхатдан ва қайта рўйхатдан ўтган, реестр рўйхатидан чиқарилган маълумотларни Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигига тақдим этиши лозим.
2.15. Диний ташкилот устав (низом) и рўйхатдан ўтгандан сўнг бир ҳафта муддатда ўзи жойлашган ҳудуднинг тегишли солиқ инспекцияси томонидан рўйхатдан ўтказилиши шарт.
2.16. Устав (низом)и белгиланган тартибда рўйхатдан ўтган диний ташкилотнинг раҳбар органлари ҳар чоракда, шунингдек ҳар йилнинг 1 февралига қадар, қабул қилинган қарорлар, устав (низом)га киритилган қўшимча ва ўзгартиришлар, режалаштирилаётган тадбирлар, устав (низомга) риоя этиш фаолияти, жумладан мaблaғ билан таъминланиш манбаи, ўз сарф-харажатлари ҳақида далолатнома (декларация) ҳамда эътиқод қилувчиларнинг сони ҳақидаги маълумотларни рўйхатдан ўтказувчи органга тақдим этиши шарт.
Диний ташкилотнинг юридик манзили ўзгарганда ёки йиғилиш (конференция) қарори билан ташкилот тугатилганда, унинг раҳбари 3 кун муддат ичида рўйхатдан ўтказувчи органга хабар бериши лозим.
Ушбу маълумотлар тақдим этилмаганда, рўйхатдан ўтказувчи орган томонидан ёзма огоҳлантириш берилгандан сўнг диний ташкилотни тугатиш тўғрисида қарор қабул қилиниши мумкин.
3. Диний ташкилот фаолиятини тугатиш
3.1. Диний ташкилот фаолиятини тугатиш ва тарқатиб юбориш Ўзбекистон Республикасининг амалдаги қонунчилиги ёки диний ташкилот таъсис ҳужжатлари асосида амалга оширилади.
Диний ташкилотнинг фаолияти, у ўзини-ўзи тарқатиб юборганда ёки ушбу Қонун, шунингдек Ўзбекистон Республикаси бошқа қонун ҳужжатлари талаблари бузилган тақдирда тугатилиши мумкин.
Диний ташкилот фаолиятини тугатиш тўғрисидаги қарор, уни рўйхатдан ўтказувчи орган томонидан қабул қилинади. Ушбу қарор устидан судга шикоят қилиниши мумкин.
3.2. Диний ташкилотлар ушбу Қоида, амалдаги қонунчилик ва ўз устав (низом)и талабларини бузганда, қалбаки ҳужжатлар тақдим этганда, шунингдек уставдаги фаолияти ҳақида тегишли маълумотларни олти ой муддатда рўйхатдан ўтказувчи органга тақдим этмаганда, рўйхатдан ўтказувчи орган кўрсатиб ўтилган камчиликларни бартараф этиш юзасидан унга ёзма огоҳлантириш юборади.
Огоҳлантиришда кўрсатилган камчиликлар бир ой муддатда бартараф этилмаса, рўйхатдан ўтказувчи орган диний ташкилотни тугатиш ҳуқуқига эгадир. Рўйхатдан ўтказувчи органнинг диний ташкилотни тугатиш тўғрисидаги қароридан сўнг диний ташкилот давлат реестридан чиқарилади.
3.3. Диний ташкилот фаолияти тугатилганда рўйхатдан ўтказувчи органга қуйидаги ҳужжатларни тақдим этади:
диний ташкилотни давлат рўйхатидан чиқариш тўғрисида ариза;
диний ташкилот фаолияти тугатилганлиги тўғрисида раҳбар органнинг қарори;
диний ташкилот фаолияти тугатилганлиги ҳақида матбуотда эълон қилинганлигини тасдиқловчи ҳужжат (диний ташкилот тугатилиши камида икки ой олдин матбуотда эълон қилиниши лозим);
банк ҳисоб рақами, жумладан валюта ҳисоб рақами ёпилганлигини тасдиқловчи ҳужжат;
Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги органларидан тугатилаётган диний ташкилотнинг муҳри ва штамплари йўқ қилинганлиги ҳамда юқори органи томонидан тасдиқланган тугатиш баланси бекор қилинганлиги ҳақида маълумотномалар.
3.4. Диний ташкилотларни тугатиш уларнинг мажлис (конференция) қарори, рўйхатдан ўтказувчи орган ёки суд қарори асосида амалга оширилади.
Рўйхатдан ўтказувчи орган диний ташкилотни давлат реестридан чиқаргандан эътиборан диний ташкилот тугатилган ҳисобланади.
3.5. Давлат органлари билан диний ташкилотларнинг ўзаро муносабатларини мувофиқлаштириш ҳамда виждон эркинлиги ва диний ташкилотлар тўғрисидаги қонун ҳужжатлари ижросини назорат қилиш вазифаси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Дин ишлари бўйича қўмита зиммасига юкланади.
Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоят, туман ва шаҳар ҳокимликлари ва фуқароларнинг ўзини-ўзи бошқариш органлари тегишли ҳудудларда виждон эркинлиги ва диний ташкилотлар тўғрисидаги қонун ҳужжатларига риоя этилиши учун қонун бўйича жавобгардирлар.
Диний ташкилотларнинг фаолияти ўз устав (низом)ига мувофиқлигини назорат қилиш рўйхатдан ўтказувчи орган сифатида Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги ва унинг жойлардаги органлари томонидан амалга оширилади.
Ўзбекистон Республикасида диний
ташкилотларни давлат рўйхатидан
ўтказиш тўғрисидаги аризаларни
кўриб чиқиш қоидаларига
1-ИЛОВА

АРИЗА‎‎

_____________________________________________________________________‎

(диний ташкилотларни тузувчи фуқаролар ёки ташкилот раҳбарининг‎

_____________________________________________________________________‎

фамилияси, исми, отасининг исми, тегишли маълумотлар кўрсатилади)‎

_____________________________________________________________________‎

(диний ташкилотнинг номланиши)‎

‎‎Устави (Низоми)ни рўйхатдан ўтказишга тақдим этади.
‎Устав (Низом)_________________________________________________________________да‎‎

‎‎(устав қабул қилинган йил, ой, кун)‎

‎‎_________________________________________________________томонидан қабул қилинган‎

‎‎(Устав (Низом)ни қабул қилган ‎ташкилотнинг номи)

‎‎Диний ташкилотнинг тури, унинг қайси диний эътиқодга мансублиги_______________________
‎_______________________________________________________________________________

‎‎Диний ташкилотнинг уставини рўйхатдан ўтказиш ҳақида музокаралар олиб
‎боришга вакил қилинган шахсларнинг рўйхатдан ўтказиш ҳақида музокаралар
‎олиб боришга вакил қилинган шахсларнинг фамилияси, исми, отасининг
‎исми, манзили, телефони___________________________________‎_______________________ _______________________________________________________________________________
‎_____________________________________________________________________
‎_____________________________________________________________________‎

‎‎Диний ташкилотнинг манзили______________________________________________________ ‎
‎‎Аризачиларнинг фамилияси:

Сана:‎

Имзолар:‎

Ўзбекистон Республикасида диний
ташкилотларни давлат рўйхатидан
ўтказиш тўғрисидаги аризаларни
кўриб чиқиш қоидаларига
2-ИЛОВА
ДАЛОЛАТНОМА
(Декларация)
Диний ташкилот маблағларининг ташкил топиш манбалари
1. 199___йил‎
2.Таъсисчилар ажратган маблағ миқдори_____________________________________199____йил ‎‎‎
Раҳбар имзоси, ташкилот муҳри
а)_______________________________‎‎______________________________________________________‎
б)___________________________‎‎‎__________________________________________________________
‎‎в)_____________________________________________________________________________________‎
‎‎3. Кириш бадаллари миқдори______________________________________________________________
4. Ташкилотлар ва фуқароларнинг ихтиёрий ажратмалари‎‎‎‎
__________________________________________________________________________________________‎‎‎
‎‎5. Ноширлик фаолиятидан тушадиган маблағлар‎
‎‎__________________________________________________________________________________________‎
‎‎6. Ишлаб чиқариш, ноширлик ва хўжалик фаолиятидан тушадиган маблағлар‎
‎‎__________________________________________________________________________________________‎
7. Бошқа тушумлар‎‎‎
__________________________________________________________________________________________‎‎‎
__________________________________________________________________________________________
8. Банкдаги маблағлар миқдори
‎ ‎ҳисоб рақами
‎ ‎валюта ҳисоб рақами
9. Маълумотлар аниқлигини тасдиқлайман.‎

199___й.

________________________________________‎

Диний ташкилот раҳбарининг имзоси

Ўзбекистон Республикасида диний
ташкилотларни давлат рўйхатидан
ўтказиш тўғрисидаги аризаларни
кўриб чиқиш қоидаларига
3-ИЛОВА
Диний ташкилот ташаббускорлари
РЎЙХАТИ

Т/р‎

Ф.И.О ‎

Туғилган йили, ой, кун‎

Турар жойи‎

Иш жойи ва лавозими‎

Телефон‎

‎‎Диний ташкилотнинг раҳбари‎___________________________________________________‎

‎‎(Ф.И.О. ва имзоси)

Ўзбекистон Республикасида диний
ташкилотларни давлат рўйхатидан
ўтказиш тўғрисидаги аризаларни
кўриб чиқиш қоидаларига
4-ИЛОВА
Диний ташкилотнинг раҳбар органи
РЎЙХАТИ

Т/р‎

Ф.И.О ‎

Туғилган йили, ой, кун‎

Турар жойи‎

Иш жойи ва лавозими‎

Телефон‎

‎‎Диний ташкилотнинг раҳбари‎___________________________________________________‎

‎‎(Ф.И.О. ва имзоси)

Ўзбекистон Республикасида диний
ташкилотларни давлат рўйхатидан
ўтказиш тўғрисидаги аризаларни
кўриб чиқиш қоидаларига
5-ИЛОВА
Диний ташкилот
РЕЕСТРИ

Т/р‎

Номланиши‎

Жойлашган ўрни‎

Раҳбар органининг сайланган куни ва таркиби‎

Низоми қабул қилинган
‎кун‎

Реестрга киритилган кун ‎ва киритган мансабдор
‎шахс‎нинг
‎Ф.И.О.

Ўзбекистон Республикасида диний
ташкилотларни давлат рўйхатидан
ўтказиш тўғрисидаги аризаларни
кўриб чиқиш қоидаларига
6-ИЛОВА

‎‎ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ АДЛИЯ ВАЗИРЛИГИ
‎Диний ташкилот Уставининг рўйхатдан ўтказганлиги ҳақида
‎ГУВОҲНОМА

199___йил «___»____________________‎
№ ______________
Ташкилотнинг номи___________________________________________________________________
___________________________‎‎‎__________________________________________________________
‎‎Тури, диний эътиқодга мансублиги_______________________________________________________ _____________________________________________________________________________________‎
‎‎Бошқарув органи______________________________________________________________________

(номи, манзили)

Фаолиятининг асосий мақсади:___________________________________________________________‎‎
______________________________________________________________________________________
Ўзбекистон Республикаси
‎Адлия вазири _____________________

имзо

Муҳр ўрни‎

Вазирлар Маҳкамасининг 1998 йил
20 июндаги 263-сон қарорига
2-ИЛОВА
Диний ташкилотларни давлат рўйхатидан ўтказганлик учун йиғимлар миқдори
Диний ташкилотларнинг марказий
‎бошқарув органлари ва диний
‎ўқув юртлари
‎‎
энг кам ойлик иш ‎ҳақининг‎
‎100 баравари
‎миқдорида
Бошқа диний ташкилотлар‎ энг кам ойлик иш ҳақининг
‎50 баравари
‎миқдорида‎