ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ПРЕЗИДЕНТИНИНГ
ҚАРОРИ
Чорвачилик тармоғи ва яйлов хўжалигини замонавий бошқарув тизими ва янгича ёндашувлар асосида ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида
Чорвачилик тармоғида замонавий ва самарали услубларни жорий этиш, инвестиция лойиҳаларини барча босқичларда қўллаб-қувватлаш ва комплекс хизматлар кўрсатиш тизимини йўлга қўйиш, тармоқ корхоналарига ҳар томонлама ёрдам кўрсатиш, озуқа базасини кўпайтириш ва наслчиликни яхшилаш, шу жумладан, сунъий уруғлантиришни янада ривожлантириш мақсадида қарор қиламан:
I. Мақсадлар
1. Қуйидагилар чорвачилик тармоғини 2026 — 2028 йилларда ривожлантиришнинг мақсадли кўрсаткичлари этиб белгилансин:
(а) қорамоллар бош сонини 16,5 миллионтага, қўй ва эчкилар бош сонини 30 миллионтага, паррандалар бош сонини 141 миллионтага етказиш;
(б) чорвачилик (гўшт ва сут) маҳсулотларини саноат усулида қайта ишлаш даражасини 50 фоизга олиб чиқиш;
(в) наслдор қорамоллар улушини 90 фоизга етказиш орқали чорва моллари маҳсулдорлигини ошириш;
(г) қишлоқ хўжалигига мўлжалланган ер участкаларида озуқабоп экинлар майдонларини 1,5 бараварга кўпайтириш.
II. Янги бошқарув тизимини жорий этиш
2. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2026 йил 12 майдаги «Озиқ-овқат маҳсулотлари хавфсизлиги, фитосанитария ва ветеринария соҳаларида ягона давлат бошқаруви ва назорат тизимини жорий этиш чора-тадбирлари тўғрисида»ги ПФ-84-сон Фармони билан Қишлоқ хўжалиги вазирлиги ҳузурида Чорвачилик ва яйлов хўжалигини ривожлантириш агентлиги (кейинги ўринларда — Агентлик) ташкил этилгани маълумот учун қабул қилинсин.
3. Белгилансинки:
(а) Агентлик чорвачилик тармоғини ривожлантириш, яйловлардан оқилона ва самарали фойдаланиш бўйича стратегик режалаштириш, мувофиқлаштириш, ҳудудлар кесимида йўналишларни белгилаш ва чорвачилик маҳсулотлари етиштиришни кўпайтиришда бизнес лойиҳаларни қўллаб-қувватлаш, методологик таъминлаш ҳамда мониторинг қилишга масъул этиб белгиланади;
(б) Агентлик ҳузурида юридик шахс мақомига эга бўлмаган Чорвачилик тармоқларини қўллаб-қувватлаш жамғармаси (кейинги ўринларда — Жамғарма) ташкил этилади.
4. Қуйидагилар:
(а) Чорвачилик ва яйлов хўжалигини ривожлантириш агентлиги ташкилий тузилмаси ҳамда фаолиятининг устувор йўналишлари 1 ва 2-иловаларга мувофиқ;
(б) Чорвачилик тармоқларини қўллаб-қувватлаш жамғармасини шакллантириш манбалари 3-иловага мувофиқ тасдиқлансин.
III. Чорвачиликда озуқа базасини кенгайтириш ва наслчиликни яхшилаш
5. Белгилаб қўйилсинки, мазкур қарорга 4-иловага мувофиқ чорвачиликка ихтисослаштирилган туманлар доирасида:
(а) қишлоқ хўжалигига мўлжалланган ер участкаларида озуқабоп экинлар экишга устуворлик берилади;
(б) 2027 йил ҳосилидан бошлаб ер ижара шартномасига асосан қишлоқ хўжалиги ташкилотларидаги пахта ва бошоқли дон жойлаштирилиши назарда тутилган ер майдонларининг 50 фоизига озуқабоп экинларни жойлаштиришга рухсат этилади, қолган ер майдонларида пахта ва бошоқли дон етиштирилади;
(в) Қишлоқ хўжалигини давлат томонидан қўллаб-қувватлаш жамғармаси маблағлари ҳисобидан пахта ва ғаллани етиштиришни молиялаштириш учун белгиланган маблағлар миқдори камайтирилмаган ҳолда озуқабоп экинлар етиштиришни молиялаштиришга ҳам йўналтирилади.
6. Пахтачилик, ғаллачилик ва (ёки) чорвачиликка ихтисослашган хўжаликларга ижарага берилган, жами майдони 10 гектардан кам бўлмаган ва яхлит контур майдони 2 гектардан кўп бўлган суғориладиган ерларнинг 20 сотихдан кўп бўлмаган қисмидан рухсат этилган фойдаланиш турини ички хўжалик ер тузиш лойиҳасига асосан чорва моллари ва чорва учун озуқани сақлаш ва кўпайтириш турига ўзгартиришга рухсат берилсин. Бунда:
(а) «Ўздаверлойиҳа» ДИЛИ томонидан ишлаб чиқилиб, туман ҳокими томонидан тасдиқланадиган ички хўжалик ер тузиш лойиҳаси ушбу ер участкасида капитал қурилиш объекти ҳисобланган чорва моллари ва чорва учун озуқани сақлаш ва кўпайтиришга ихтисослашган бино ва иншоотлар (кейинги ўринларда — чорвачилик объекти)ни қуриш учун қурилишга рухсат беришга доир ҳужжатларни олиш учун мурожаат қилиш ҳуқуқини беради;
(б) ички хўжалик ер тузиш лойиҳаси тасдиқлангандан кейин бир ой давомида Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши ва вилоят ҳокимликлари мазкур ер участкасининг тегишли қисмини суғориладиган ерлар тоифасидан чиқариш бўйича Қишлоқ хўжалигига мўлжалланган ва ўрмон фонди ерларининг ер фонди тоифаларини ўзгартириш масалаларини кўриб чиқиш бўйича Ҳукумат комиссиясига таклиф киритади, ушбу ерлар кейинчалик Ўзбекистон Республикаси Президентининг фармойиши билан суғориладиган ерлар тоифасидан чиқарилади;
(в) рухсат этилган фойдаланиш тури ўзгартириладиган ер участкасига қишлоқ хўжалиги ва ўрмон хўжалиги ишлаб чиқариши нобудгарчиликларининг ўрнини қоплаш бўйича тўловлар ўн йил давомида ҳар йили тенг улушларда бўлиб-бўлиб тўланади;
(г) ички хўжалик ер тузиш лойиҳасини тасдиқлаш билан бир пайтда ер участкаси ижараси шартномасига қўшимча киритилади, унда ер участкасидан оқилона фойдаланиш шартларидан бири сифатида бир сотих ер майдонида камида шартли 3 бош қорамолни мунтазам равишда сақлаш ва парваришлаш мажбурияти қатъий белгиланади;
(д) чорвачилик объектидан ер участкаси ижара шартномасининг амал қилиш муддатида фойдаланилади, ушбу муддат тугаганда ва ер участкаси ҳокимлик захирасига қайтарилганда ёки чорвачилик объектидан белгиланган мақсадда фойдаланилмаганда чорвачилик объекти улар эгаси томонидан бузиб ташланади ва бунинг учун компенсация тўловлари тўланмайди;
(ж) ер участкаси ижара шартномаси бекор қилинганда ер участкасида чорвачилик объекти мавжудлиги шартнома муддатини узайтиришга асос ҳисобланмайди.
7. 2026 йил 1 июлдан бошлаб 2028 йил якунига қадар Тошкент давлат аграр университети, Қишлоқ хўжалиги соҳаси кадрларининг малакасини ошириш ва қайта тайёрлаш институти, Самарқанд давлат ветеринария медицинаси, чорвачилик ва биотехнологиялар университети, унинг Қорақалпоғистон Республикаси ва Тошкент шаҳридаги филиаллари ҳамда Андижон қишлоқ хўжалиги ва агротехнологиялар институтида Агентлик томонидан сунъий техник-осеменаторлик бўйича 10 кунлик ўқув курслари ташкил қилинсин. Бунда:
(а) ўқув курсларини ташкил қилишга тажрибали техник-осеменаторлар жалб қилинади ҳамда ҳар йили камида мингта талабгорлар ўқитилади;
(б) ўқув курсларини муваффақиятли тамомлаб, сертификат олган техник-осеменаторларга:
(i) Агентлик томонидан Давлат бюджети маблағлари ҳисобидан мазкур қарорга 5-иловага мувофиқ жиҳоз ва ускуналар беғараз берилади;
(ii) ўқув курсларига сарфланган харажатлар учун, бироқ 2 миллион сўмдан ошмаган миқдорда Аграр соҳада тўловлар агентлиги ҳисобидан компенсация тақдим этилади.
8. 2026 йил 1 июлдан бошлаб 2030 йил 1 январга қадар аҳоли хонадонларида идентификация қилинган сигирлардан қуйидагилар орқали олинган ҳар бир бош наслдор бузоқ (идентификация қилинган) учун Аграр соҳада тўловлар агентлиги томонидан Давлат бюджети ҳисобидан субсидия ажратиш йўлга қўйилсин:
(а) сунъий уруғлантириш орқали олинганда — 500 минг сўмдан;
(б) эмбрионларни кўчириб ўтказиш (трансплантация) орқали олинганда — 700 минг сўмдан.
IV. Чорвачиликни саноатлаштириш учун молиявий қўллаб-қувватлаш чоралари ва имтиёзлар
9. Белгилансинки, 2026 йил 1 июлдан бошлаб:
(а) Қишлоқ хўжалигини давлат томонидан қўллаб-қувватлаш жамғармасидан ҳар йили тижорат банкларига йиллик 6 фоиз ставкада 10 йил муддатга 1 триллион сўм миқдорида маблағ жойлаштирилади;
(б) Тикланиш ва тараққиёт жамғармасидан АТ «Халқ банки» ҳамда «Микрокредитбанк» АТБга уларнинг буюртманомалари асосида 10 йил муддатга, 4 йиллик имтиёзли давр билан йиллик 6 фоиз ставкада миллий валютада 50 миллион АҚШ долларига тенг эквивалентда маблағлар ажратилади;
(в) мазкур банднинг «а» ва «б» кичик бандларидаги ресурслар ҳисобидан қуйидаги йўналишларда тижорат банклари орқали йиллик 10 фоиз ставкада (шундан 4 фоиз банк маржаси) 4 йиллик имтиёзли давр билан 10 йилгача муддатга кредитлар ажратилади:
(i) чорвачилик мажмуаларини ташкил қилиш ҳамда наслдор йирик ва майда шохли қорамол харид қилиш лойиҳаларини молиялаштириш учун 5 миллиард сўмгача;
(ii) чорвачиликда наслли буқалар уруғини етиштирадиган корхонани ташкил қиладиган тадбиркорлик субъектларига қурилиш, асбоб-ускуналар ва наслли қорамоллар сотиб олиш харажатларини молиялаштириш учун 20 миллиард сўмгача;
Олдинги таҳрирга қаранг.
(г) чорвачилик йўналишида (барча тармоқлар) давлат қарзи ҳисобидан жалб қилинган халқаро молия институтларининг кредит маблағлари тадбиркорлик субъектларига йиллик 10 фоиз ставкада ажратилади. Бунда:
(i) Иқтисодиёт ва молия вазирлиги томонидан миллий валютада бериладиган кредитлар лойиҳаларда иштирок этувчи тижорат банкларига йиллик 7 фоиз ставкада ажратилади. Чет эл валютасининг миллий валютага нисбатан курси ўзгариши натижасида юзага келадиган молиявий йўқотишлар Ўзбекистон Республикасининг республика бюджетидан қопланади;
(ii) миллий валютада бериладиган кредитлар бўйича тижорат банкларининг маржаси 3 фоизни ташкил этади;
(iii) Қишлоқ хўжалиги вазирлиги, Агентлик, Иқтисодиёт ва молия вазирлиги, Марказий банк ҳамда лойиҳада иштирок этувчи тижорат банклари билан биргаликда уч ой муддатда мазкур кичик бандда назарда тутилган ўзгаришлардан келиб чиқиб, лойиҳа ҳужжатларига тегишли ўзгартиришлар киритади.
(9-банднинг «г» кичик банди Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2026 йил 23 июлдаги ПҚ-274-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 23.07.2026 й., 07/26/274/0771-сон)
10. Агентлик мазкур қарорнинг 9-бандида назарда тутилган ресурслар ўзлаштирилишига қараб, қўшимча маблағ ажратиш бўйича Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрациясига таклифлар киритиб борсин.
11. 2026 йил 1 июндан бошлаб 2029 йил 1 январга қадар хорижий давлатлардан наслдор қорамол, қўй ва эчкиларни Ўзбекистон Республикаси ҳудудига олиб кириш қўшилган қиймат солиғидан озод этилсин.
12. Иқтисодиёт ва молия вазирлиги Қишлоқ хўжалиги вазирлиги билан биргаликда икки ой муддатда мазкур қарорнинг 11-бандидан келиб чиқиб, Солиқ кодексига ўзгартириш ва қўшимчалар киритишни назарда тутувчи қонун лойиҳасини Вазирлар Маҳкамасига киритсин.
V. Молиявий ресурслар
13. Белгилансинки:
(а) Агентлик чорвачилик ва яйлов хўжалиги йўналишидаги халқаро молия институтлари ва хорижий ҳукумат молия ташкилотларининг инвестиция, кредит ҳамда грант лойиҳаларини амалга оширишга масъул ҳисобланади;
(б) Ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш қўмитаси томонидан халқаро молия институтлари ва хорижий ҳукумат молия ташкилотлари ҳисобидан амалга оширилаётган лойиҳалар, лойиҳаларни амалга ошириш гуруҳлари лойиҳа доирасидаги ҳуқуқ ва мажбуриятлар, шартномалар, мол-мулклари билан биргаликда Агентликка ўтказилади.
14. Инвестицияларни жалб қилиш, саноатни ривожлантириш ва савдони тартибга солиш масалалари бўйича Ҳукумат комиссияси (Ходжаев) уч ой муддатда мазкур қарорнинг 13-банди «б» кичик бандидаги лойиҳалар компонентлари ва маблағлари Агентлик ҳамда Озиқ-овқат маҳсулотлари хавфсизлиги қўмитаси ўртасида тегишлилиги бўйича тақсимланишини таъминласин ва лойиҳалар ижроси ташкил этилишини доимий равишда назорат қилиб борсин.
15. Иқтисодиёт ва молия вазирлиги:
Олдинги таҳрирга қаранг.
(а) 2027 йил 1 февралга қадар «Паррандасаноат» уюшмасига 2033 йил август — декабрь ойларида тенг улушларда қайтариш шарти билан Ўзбекистон Республикаси республика бюджетидан йиллик 7 фоиз ставкада 50 миллиард сўм миқдорида ссуда ажратсин. Бунда ушбу маблағлар «Паррандасаноат» уюшмаси томонидан фақатгина тижорат банклари депозитларига жойлаштирилади ҳамда бундан келиб тушган фоиз кўринишидаги даромадлар ушбу уюшманинг моддий-техника базасини мустаҳкамлаш, соҳага экспертларни жалб этиш, ташқи бозорларни очиш ҳамда ойлик иш ҳақи ва сақлаш харажатларини молиялаштириш мақсадларига сарфланади;
(15-банднинг «а» кичик банди Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2026 йил 23 июлдаги ПҚ-274-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 23.07.2026 й., 07/26/274/0771-сон)
(б) мазкур қарорга мувофиқ субсидиялар билан боғлиқ харажатларни молиялаштириш учун Қишлоқ хўжалиги вазирлигининг ҳисоб-китобларига асосан жорий йилда Ўзбекистон Республикаси республика бюджетининг 2026 йил харажатларидан мақбуллаштириш белгиланган маблағлар ҳисобидан босқичма-босқич 50 миллиард сўм қўшимча маблағ ажратсин ва келгуси йилларда Давлат бюджети параметрларини шакллантиришда тегишли маблағларни кўзда тутсин;
Олдинги таҳрирга қаранг.
(в) мазкур қарорнинг 9-банди «а» кичик бандида кўзда тутилган ресурсларни жойлаштириш учун Қишлоқ хўжалигини давлат томонидан қўллаб-қувватлаш жамғармасига йиллик Марказий банк асосий ставкасида жорий йилда қўшимча 1 триллион сўмгача маблағ ажратсин, ушбу жамғарманинг келгуси йиллар даромадлари ва харажатлари балансини шакллантиришда зарур маблағлар инобатга олинишини таъминласин. Бунда Қишлоқ хўжалигини давлат томонидан қўллаб-қувватлаш жамғармаси томонидан ушбу маблағлар ҳисобидан тижорат банкларига йиллик 6 фоиз ставкада ресурслар ажратиш ҳисобидан юзага келадиган фоиз фарқи жамғармага Давлат бюджетидан субсидия сифатида қоплаб берилади.
(15-банднинг «в» кичик банди Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2026 йил 23 июлдаги ПҚ-274-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 23.07.2026 й., 07/26/274/0771-сон)
16. АТ «Халқ банки» ва «Микрокредитбанк» АТБ 2026 йил 1 сентябрдан бошлаб чорвачиликни ривожлантириш йўналишида кредитларни электрон платформа орқали рақамлаштирган ҳолда ажратишни йўлга қўйсин. Бунда:
(а) кредит олиш учун аризалар барча босқичларда онлайн тарзда кўриб чиқилади, кредит ажратиш бўйича ҳужжатлар электрон кўринишда шакллантирилади, тақдим этилади ва масофадан имзоланади;
(б) Агентликка платформадаги маълумотлардан (давлат сири ёки қонун билан қўриқланадиган бошқа сирни ташкил этувчи маълумотлар бундан мустасно) тўғридан-тўғри фойдаланишга рухсат этилади.
VI. Қарор ижросини ташкил этиш, таъминлаш ва назорат
17. Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши ва вилоятлар ҳокимликлари 2026 йил якунига қадар:
(а) мазкур қарорга 4-иловага мувофиқ туманларда ички хўжалик ер тузиш лойиҳалари тасдиқланиши ва объектлар қурилишини;
(б) ҳар бир туманда майдони 1 гектардан кам бўлмаган саноатлашган чорвачилик мажмуаларини ташкил қилиш учун камида 20 та ер участкаси аукцион савдоларига чиқарилишини таъминласин.
18. Бош прокуратуранинг:
(а) Табиий кўлларда балиқчиликни ривожлантириш ва сув ресурсларидан фойдаланишга оид қонунчилик ижроси устидан назорат бошқармасини Чорвачилик ва унинг тармоқларини ривожлантиришга оид қонунчилик ижроси устидан назорат бошқармаси деб;
(б) Қорақалпоғистон Республикаси ва вилоятлар прокуратураларидаги табиий кўлларда балиқчиликни ривожлантириш ва сув ресурсларидан фойдаланишга оид қонунчилик ижроси устидан назорат бўйича катта ёрдамчи лавозимини чорвачилик ва унинг тармоқларини ривожлантиришга оид қонунчилик ижроси устидан назорат бўйича катта ёрдамчи деб қайта номлаш тўғрисидаги таклифларига розилик берилсин.
19. Бош прокуратура (Тўхтабоев) чорвачилик ва унинг тармоқларини ривожлантиришга оид, шу жумладан, мазкур қарорда белгиланган вазифалар ижроси юзасидан чора-тадбирлар сифатли ва ўз вақтида амалга оширилиши устидан таъсирчан назорат ўрнатсин ҳамда ҳар чоракда амалга оширилган ишлар юзасидан Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрациясига ахборот киритиб борсин.
20. Агентлик ходимларига нисбатан Агросаноатни ривожлантириш агентлиги ходимлари учун белгиланган моддий рағбатлантириш ва меҳнатга ҳақ тўлаш шартлари татбиқ этилсин.
21. Агентлик Тошкент шаҳри Кичик ҳалқа йўли кўчаси 21а-уй манзилига оператив бошқарув ҳуқуқи асосида жойлаштирилсин.
22. Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши ва вилоятлар ҳокимликлари Давлат активларини бошқариш агентлиги, Озиқ-овқат маҳсулотлари хавфсизлиги қўмитаси ҳамда Қишлоқ хўжалиги вазирлиги билан биргаликда бир ой муддатда Агентликнинг ҳудудий бошқармалари тугатилган Ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш қўмитасининг ҳудудий бошқармалари биноларида текин фойдаланиш ҳуқуқи асосида жойлаштирилишини таъминласин.
23. Агентлик:
(а) заруратга кўра ҳамкорликда фаолият юритаётган уюшмаларни ўзи жойлашган бинода бепул ижара асосида жойлаштирсин;
(б) Қишлоқ хўжалиги вазирлиги, Озиқ-овқат маҳсулотлари хавфсизлиги қўмитаси билан биргаликда 2026 йил 1 сентябрга қадар Жамғарма маблағлари ҳисобидан қуйидаги имкониятларга эга рақамли платформани ишга туширсин ҳамда «Агропортал» электрон дастурига интеграция қилсин:
(i) чорвачилик тармоғи субъектлари, чорва бош сони, уларнинг ишлаб чиқариш кўрсаткичлари, наслчилик тадбирларини рақамли ҳисобга олиш, шунингдек, соҳага оид ишончли маълумотлар базасини шакллантириш;
(ii) инвестиция лойиҳалари тўғрисидаги маълумотлар, тармоқ корхоналарига ҳамроҳлик қилиш ва уларга хизматларни комплекс кўрсатиш имкониятлари;
(в) уч ой муддатда ҳудудларнинг озуқа базаси, сув таъминоти, ер майдонлари, логистика ва бозор талабидан келиб чиққан ҳолда ишлаб чиқилган сиғими 250 тагача чорвага мўлжалланган чорвачилик мажмуаларининг намунавий лойиҳаларини тадбиркорлик субъектларига таклиф қилсин ва доимий равишда ушбу ишларни амалга ошириб борсин;
(г) Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги вазирлиги, Кадастр агентлиги билан биргаликда икки ой муддатда чорвачилик мажмуаларининг намунавий лойиҳаларини ишлаб чиқсин ва эълон қилсин.
24. Ўзбекистон Республикаси Президентининг айрим қарорларига 6-иловага мувофиқ ўзгартиришлар киритилсин.
25. Қишлоқ хўжалиги вазирлиги икки ой муддатда қуйидагиларни Вазирлар Маҳкамасига киритсин:
(а) Чорвачилик ва яйлов хўжалигини ривожлантириш агентлиги ҳамда Чорвачилик тармоқларини қўллаб-қувватлаш жамғармаси тўғрисидаги низомларни;
(б) Иқтисодиёт ва молия вазирлиги билан биргаликда мазкур қарорга асосан молиявий қўллаб-қувватлаш чораларини ажратиш тартибларини;
(в) манфаатдор вазирлик ва идоралар билан биргаликда қонунчилик ҳужжатларига мазкур қарордан келиб чиқадиган ўзгартириш ва қўшимчалар тўғрисидаги таклифларни.
26. Мазкур қарор ижросини самарали ташкил қилишга масъул ва шахсан жавобгар этиб Бош вазир ўринбосарлари Ж.А. Қўчқоров ва Ж.А. Ходжаев ҳамда қишлоқ хўжалиги вазири И.Ю. Абдурахмонов белгилансин.
27. Қарор ижросини муҳокама қилиб бориш, ижро учун масъул идоралар фаолиятини мувофиқлаштириш ва назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазири А.Н. Арипов ва Ўзбекистон Республикаси Президентининг аграр ривожланиш масалалари бўйича маслаҳатчиси Ш.М. Ғаниев зиммасига юклансин.
Ўзбекистон Республикаси Президенти Ш. МИРЗИЁЕВ
Тошкент ш.,
2026 йил 12 май,
ПҚ-179-сон
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2026 йил 12 майдаги ПҚ-179-сон қарорига
1-ИЛОВА
Чорвачилик ва яйлов хўжалигини ривожлантириш агентлигининг
ТАШКИЛИЙ ТУЗИЛМАСИ

Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлиги ҳузуридаги Чорвачилик ва яйлов хўжалигини ривожлантириш агентлиги

Қорақалпоғистон Республикаси ҳамда вилоятлар чорвачилик ва яйлов хўжалигини ривожлантириш бўлимлари

Наслчилик илмий-ишлаб чиқариш маркази

«Паррандасаноат» уюшмаси *

Ҳудудий яйлов хўжаликлари

«Ўзбекистон асаларичилари» уюшмаси *

Чорвачилик ва яйлов хўжалигини ривожлантириш бўйича туманлар (шаҳарлар)га бириктирилган масъуллар

«Яйлов хўжалигини ривожлантириш» уюшмаси *

* Агентлик ўз фаолиятини мазкур уюшмалар билан ҳамкорликда олиб боради.
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2026 йил 12 майдаги ПҚ-179-сон қарорига
2-ИЛОВА
Чорвачилик ва яйлов хўжалигини ривожлантириш агентлиги фаолиятининг устувор йўналишлари
1. Чорвачиликнинг барча тармоқларини ривожлантириш, наслчилик-селекция ишларини такомиллаштириш, сунъий уруғлантиришни ташкил этиш, чорвачилик маҳсулотлари ишлаб чиқариш ҳажмларини кўпайтириш, чорва озуқа базасини мустаҳкамлаш.
2. Соҳани ривожлантириш дастурлари ва «йўл хариталари»ни тайёрлаш, ҳудудлар кесимида устувор йўналишлар ва ихтисослашувни белгилаш.
3. Чорвачилик тармоғи инфратузилмасини, жумладан, сунъий уруғлантириш пунктлари, сўйиш майдончалари, сут қабул қилиш пунктлари, лабораториялар, омборлар, чорвачилик мажмуалари, қайта ишлаш корхоналари ҳамда логистикани ривожлантириш.
4. Чорвачилик тармоғида самарали бизнес моделларни жорий қилиш, тармоқнинг инвестициявий жозибадорлигини ошириш, қайта ишлаш ва қўшилган қиймат занжирларини ривожлантириш, хорижий инвестициялар ва грант маблағларини жалб қилиш.
5. Чорвачилик тармоғига замонавий технологиялар ва инновацияларни жорий этиш, рақамли ечимлар, автоматлаштириш тизимлари, шунингдек, ҳайвонларни парваришлаш, озиқлантириш ва кўпайтиришнинг замонавий усулларини кенг татбиқ қилиш.
6. Чорвачиликда соф генофондни сақлаб қолиш ва ривожлантириш, илмий-тадқиқот муассасалари томонидан ишлаб чиқилган наслчилик-селекция дастурларини амалиётга татбиқ этиш ва мувофиқлаштириш.
7. Чорвачиликда наслдорлик ва маҳсулдорлик кўрсаткичларини яхшилаш мақсадида наслчилик ресурсларини яратиш, сақлаш, такрор кўпайтириш ва улардан оқилона фойдаланиш.
8. Чорва моллари бош сони, маҳсулдорлик, ишлаб чиқариш ҳажми, нархлар, инвестициялар ва экспорт кўрсаткичлари ҳамда тегишли ер участкаларида озуқабоп экинлар етиштирилиши бўйича маълумотларни йиғиш, таҳлил қилиш ва мониторинг қилиш.
9. Яйлов ерларидан самарали ва мақсадли фойдаланиш, уларни муҳофаза қилиш, деградациясининг олдини олиш, ўсимликлар табиий плантацияларини яратишга қаратилган чора-тадбирлар ишлаб чиқиш.
10. Яйловларда ўсимликлар уруғчилигини ривожлантириш, яйлов ерларини ижарага беришни ташкил этиш, шартномавий муносабатларни мониторинг қилиш.
11. Қоракўл зотининг генофондини сақлаш, такрор кўпайтириш, селекция-наслчилик ишлари режаларини амалиётга татбиқ этиш ҳамда инфратузилмаларни яхшилаш бўйича таклифлар ишлаб чиқиш.
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2026 йил 12 майдаги ПҚ-179-сон қарорига
3-ИЛОВА
Чорвачилик тармоқларини қўллаб-қувватлаш жамғармасини шакллантириш манбалари
1. Давлат чегараси ва транспортда давлат ветеринария назорати бошқармасининг ҳамда Ветеринария дори воситалари, озуқабоп қўшимчалар сифати ва муомаласи назорати бўйича Давлат илмий марказининг хизматлар кўрсатишдан тушадиган маблағларининг республика бюджети ҳамда тегишли хизмат кўрсатувчи ташкилотларга йўналтириладиган қисми чегирилгандан кейин қоладиган маблағларнинг 20 фоизи.
2. Ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш қўмитаси ҳузуридаги Ветеринария хизмати ва чорвачиликни ривожлантириш жамғармасининг қолдиқ маблағларидан 20 млрд сўм қисми.
3. Халқаро молия институтлари ва хорижий ҳукумат молия ташкилотларининг грантлари.
4. Жамғарманинг вақтинча бўш турган маблағларини тижорат банкларининг депозитига жойлаштириш ҳисобидан тушадиган фоизлар.
5. Қонунчиликда тақиқланмаган бошқа манбалар.
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2026 йил 12 майдаги ПҚ-179-сон қарорига
4-ИЛОВА
Чорвачиликка ихтисослаштириладиган туманлар
РЎЙХАТИ

Т/р

Ҳудуд номи

Туман номи

1.

Қорақалпоғистон Республикаси

Тахтакўпир тумани

2.

Андижон вилояти

Улуғнор тумани

3.

Бухоро вилояти

Ғиждувон тумани

4.

Жиззах вилояти

Зарбдор тумани

5.

Қашқадарё вилояти

Ғузор тумани

6.

Навоий вилояти

Қизилтепа тумани

7.

Наманган вилояти

Косонсой тумани

8.

Самарқанд вилояти

Каттақўрғон тумани

9.

Сурхондарё вилояти

Узун тумани

10.

Сирдарё вилояти

Гулистон тумани

11.

Тошкент вилояти

Оҳангарон тумани

12.

Фарғона вилояти

Бағдод тумани

13.

Хоразм вилояти

Тупроққалъа тумани

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2026 йил 12 майдаги ПҚ-179-сон қарорига
5-ИЛОВА
Республикада 2026-2028 йилларда сунъий уруғлантириш ишлари билан шуғулланувчи техник-осеменаторларга олиб бериладиган жиҳоз ва ускуналар
РЎЙХАТИ

Т/р

Ҳудудлар номи

Сунъий уруғлантирувчи техник ходимлар сони

Дьюар идишлар

Техник осеменаторлар сумкаси (тўплам)

Велосипед

2026 йил

2027 йил

2028 йил

2026 йил

2027 йил

2028 йил

2026 йил

2027 йил

2028 йил

Жами

шундан

Талаб этиладиган

(млн.сўм)

Жами

шундан

Талаб этиладиган

(млн.сўм)

Жами

шундан

Талаб этиладиган

(млн.сўм)

сони

Талаб этиладиган

(млн.сўм)

сони

Талаб этиладиган

(млн.сўм)

сони

Талаб этиладиган

(млн.сўм)

сони

Талаб этиладиган

(млн.сўм)

сони

Талаб этиладиган

(млн.сўм)

сони

Талаб этиладиган

(млн.сўм)

6 литр

35 литр

6 литр

35 литр

6 литр

35 литр

1.

Қорақалпоғистон Республикаси

210

94

70

24

564

94

70

24

620

94

70

24

682

70

315

70

329

70

344

70

140

70

140

70

140

2.

Андижон вилояти

240

108

80

28

648

108

80

28

713

108

80

28

784

80

360

80

376

80

393

80

160

80

160

80

160

3.

Бухоро вилояти

267

120

89

31

720

120

89

31

792

120

89

31

871

89

401

89

418

89

437

89

178

89

178

89

178

4.

Жиззах вилояти

162

73

54

19

438

73

54

19

482

73

54

19

530

54

243

54

254

54

265

54

108

54

108

54

108

5.

Қашқадарё вилояти

348

157

116

41

942

157

116

41

1036

157

116

41

1140

116

522

116

545

116

569

116

232

116

232

116

232

6.

Навоий вилояти

135

61

45

16

366

61

45

16

403

61

45

16

443

45

203

45

212

45

221

45

90

45

90

45

90

7.

Наманган вилояти

156

70

52

18

420

70

52

18

462

70

52

18

508

52

234

52

244

52

255

52

104

52

104

52

104

8.

Самарқанд вилояти

441

198

147

51

1188

198

147

51

1307

198

147

51

1437

147

662

147

691

147

722

147

294

147

294

147

294

9.

Сурхондарё вилояти

234

105

78

27

630

105

78

27

693

105

78

27

762

78

351

78

367

78

383

78

156

78

156

78

156

10.

Сирдарё вилояти

108

50

36

14

300

50

36

14

330

50

36

14

363

36

162

36

169

36

177

36

72

36

72

36

72

11.

Тошкент вилояти

246

110

82

28

660

110

82

28

726

110

82

28

799

82

369

82

385

82

403

82

164

82

164

82

164

12.

Фарғона вилояти

234

105

78

27

630

105

78

27

693

105

78

27

762

78

351

78

367

78

383

78

156

78

156

78

156

13.

Хоразм вилояти

219

99

73

26

594

99

73

26

653

99

73

26

719

73

329

73

343

73

358

73

146

73

146

73

146

Жами

3000

1350

1000

350

8100

1350

1000

350

8910

1350

1000

350

9800

1000

4500

1000

4700

1000

4910

1000

2000

1000

2000

1000

2000

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2026 йил 12 майдаги ПҚ-179-сон қарорига
6-ИЛОВА
Ўзбекистон Республикаси Президентининг айрим қарорларига киритилаётган ўзгартиришлар
1. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 29 январдаги «Чорвачилик тармоғини давлат томонидан қўллаб-қувватлашнинг қўшимча чора-тадбирлари тўғрисида»ги ПҚ-4576-сон қарорида:
(а) 1-банд ҳамда 1-илова ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин;
(б) 12-банддаги «Республика кенгаши» сўзлари «Озиқ-овқат хавфсизлигини таъминлаш бўйича республика комиссияси» сўзлари билан алмаштирилсин.
2. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2023 йил 24 августдаги «Чорвачиликда идентификация қилиш тизими ва наслчилик соҳасини такомиллаштиришга оид қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида»ги ПҚ-285-сон қарорининг 15-банди қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«15. Чорвачилик ва яйлов хўжалигини ривожлантириш агентлигига Марказни жойлаштириш учун бино ва иншоотларни қуриш ҳамда таъмирлаш ишларини таклиф сўрови асосида амалга оширишга рухсат берилсин».
3. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2025 йил 17 январдаги «2025 йилда аҳоли бандлигини таъминлаш ва камбағалликни қисқартириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги ПҚ-12-сон қарорининг 5-банди биринчи хатбошисидаги «корхоналари (кушхоналар) ва музлаткичли омборхоналар, маҳсулотлар ва чиқиндиларни қайта ишлаш, наслли жўжалар етиштириш ва парранда маҳсулотлари ишлаб чиқариш қувватларини ўз ичига олган тайёр бизнес лойиҳаларини» сўзлари «(кушхоналар), озуқа-ем ва озуқабоп қўшимчалар ишлаб чиқариш корхоналари, музлаткичли омборхоналар, инкубатория, лаборатория, наслли жўжалар етиштириш ва парранда маҳсулотлари ишлаб чиқариш ҳамда парранда маҳсулотлари, қолдиқлари ва чиқиндиларини қайта ишлаш қувватларини ўз ичига олган ёки алоҳида ишлаб чиқариш йўналишларидаги «тайёр бизнес» лойиҳаларини» сўзлари билан алмаштирилсин.
4. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2025 йил 30 январдаги «Чорвачилик ва паррандачиликни қўллаб-қувватлаш, соҳада юқори қўшилган қиймат яратиш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида»ги ПҚ-34-сон қарори 2-банди «б» кичик бандининг учинчи хатбошисидаги «ҳамда» сўзи «ҳамда республикада паррандачилик соҳасида тайёр бизнес ва» сўзлари билан алмаштирилсин.
(Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 21.05.2026 й., 07/26/179/0521-сон; 23.07.2026 й., 07/26/274/0771-сон)