Ҳужжат кучини йўқотган " " 04.12.2020
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ МАРКАЗИЙ БАНКИ бошқаруви
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ДАВЛАТ БОЖХОНА ҚЎМИТАСИНИНГ
Қарори
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИНИНГ НАҚД МИЛЛИЙ ВАЛЮТАСИНИ ОЛИБ КИРИШ ВА ОЛИБ ЧИҚИШ ТАРТИБИ ТЎҒРИСИДАГИ НИЗОМНИ ТАСДИҚЛАШ ҲАҚИДА
[Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги томонидан 2004 йил 16 мартда 1326-сон билан давлат рўйхатидан ўтказилди]
 LexUZ шарҳи
Мазкур қарор Ўзбекистон Республикаси Марказий банки бошқаруви 2020 йил 20 ноябрдаги 22/2-сон ва Давлат божхона қўмитасининг 2020 йил 19 ноябрдаги 01-02/15-47-сонли ««Ўзбекистон Республикасининг нақд миллий валютасини олиб кириш ва олиб чиқиш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида»ги қарор, шунингдек унга ўзгартиришлар ва қўшимчани ўз кучини йўқотган деб топиш тўғрисида»ги қарорига (рўйхат рақами 1326-3, 04.12.2020 й.) асосан ўз кучини йўқотган.
Ўзбекистон Республикасининг «Валютани тартибга солиш тўғрисида»ги Қонунининг 19-моддаси ва Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2004 йил 25 февралдаги 86-сон «Ўзбекистон Республикасининг нақд миллий валютасини олиб кириш ва олиб чиқишни тартибга солиш чора-тадбирлари тўғрисида»ги қарорига мувофиқ Ўзбекистон Республикаси Марказий банки Бошқаруви ва Давлат божхона қўмитаси қарор қилади:
1. «Ўзбекистон Республикасининг нақд миллий валютасини олиб кириш ва олиб чиқиш тартиби тўғрисида»ги низом иловага мувофиқ тасдиқлансин.
2. Мазкур қарор Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигида давлат рўйхатига олинган санадан 10 кун ўтгач кучга киритилсин.
Марказий банки бошқаруви раиси Ф. МУЛЛАЖОНОВ
Тошкент ш.,
2004 йил 1 март,
249-В-сон
Давлат божхона қўмитаси раиси Б. МАТЛЮБОВ
Тошкент ш.,
2004 йил 1 март,
01-02/19-16-сон
Ўзбекистон Республикаси Марказий банки Бошқаруви ва Давлат божхона қўмитасининг 2004 йил 1 мартдаги 249-В, 01-02/19-16-сон қарори билан
«ТАСДИҚЛАНГАН»
Ўзбекистон Республикасининг нақд миллий валютасини олиб кириш ва олиб чиқиш тартиби тўғрисида
Низом
1. Мазкур Низом Ўзбекистон Республикасининг «Валютани тартибга солиш тўғрисида»ги Қонунининг 19-моддасига ва Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2004 йил 25 февралдаги 86-сон «Ўзбекистон Республикасининг нақд миллий валютасини олиб кириш ва олиб чиқишни тартибга солиш чора-тадбирлари тўғрисида»ги қарорига мувофиқ ишлаб чиқилган ҳамда Ўзбекистон Республикасининг нақд миллий валютаси — «сўм»ни Ўзбекистон Республикасига олиб кириш ва республикадан ташқарига олиб чиқиш тартибини белгилайди.
2. Мазкур Низомда қуйидаги тушунчалардан фойдаланилади:
резидентлар — Ўзбекистон Республикаси фуқаролари; Ўзбекистон Республикасида доимий яшаш жойига эга бўлган чет эллик фуқаролар ва фуқаролиги бўлмаган шахслар;
норезидентлар — резидент тушунчасига жавоб бермайдиган шахслар;
Ўзбекистон Республикасининг нақд миллий валютаси — қоғоз ва танга пуллар кўринишидаги Ўзбекистон Республикасининг пул бирлиги — «сўм».
3. Ўзбекистон Республикасининг нақд миллий валютасини Ўзбекистон Республикасига олиб кириш ва республикадан ташқарига олиб чиқиш божхона қоидаларига риоя қилиш шарти билан ва мазкур Низомда белгиланган тартибда амалга оширилади.
4. Мазкур Низом қимматбаҳо металлардан ясалган, Ўзбекистон Республикасининг миллий валютаси ҳисобланган эсдалик тангаларни Ўзбекистон Республикасига олиб кириш ва республикадан ташқарига олиб чиқишга татбиқ этилмайди.
5. Резидент ва норезидент жисмоний шахслар томонидан Ўзбекистон Республикасининг нақд миллий валютасини Ўзбекистон Республикасига олиб кириш ва олиб чиқишга Ўзбекистон Республикасида белгиланган энг кам иш ҳақининг 50 бараваридан ошмайдиган сумма доирасида рухсат берилади.
6. Мазкур Низомнинг 5-бандида кўрсатилган суммадан ортиқча Ўзбекистон Республикасининг нақд миллий валютасини жисмоний шахслар — резидентлар томонидан олиб чиқишга Ўзбекистон Республикаси Марказий банкининг Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар Бош бошқармаларининг (бундан буён матнда Марказий банк бош бошқармалари деб юритилади) олиб чиқилаётган жами суммага рухсати билан йўл қўйилади.
7. Рухсатнома олиш учун жисмоний шахслар — резидентлар томонидан Марказий банкка қуйидаги ҳужжатлар тақдим этилади:
а) ариза, унда қуйидагилар кўрсатилади:
жисмоний шахснинг фамилияси, исми, отасининг исми;
жисмоний шахс яшаётган манзил;
олиб чиқилаётган сумма;
нақд миллий валютадан республика ташқарисида фойдаланиш мақсадлари;
б) паспорт ёки фуқаролиги бўлмаган шахснинг гувоҳномаси ва уларнинг нусхалари.
8. Жисмоний шахслар — резидентларнинг аризалари Марказий банк бош бошқармаларига келиб тушган санадан бошлаб 10 кундан ошмаган муддат ичида кўриб чиқилади.
9. Марказий банк бош бошқармалри томонидан жисмоний шахслар — резидентларга нақд миллий валютани республикадан ташқарига олиб чиқиш учун рухсатнома бериш шарти бўлиб мазкур Низомнинг 7-бандида кўрсатилган ҳужжатларнинг тегишли тарзда расмийлаштирилганлиги ҳамда уларда ишончсиз ёки бузиб кўрсатилган маълумотлар мавжуд эмаслиги ҳисобланади.
10. Жисмоний шахс — резидент томонидан мазкур Низомнинг 7-бандида кўрсатилган шартларга риоя қилинмаган тақдирда Марказий банк бош бошқармалари томонидан рухсатнома бериш рад этилиши мумкин.
11. Тақдим этилган ҳужжатлар мазкур Низом талабларига мувофиқ бўлганда, Марказий банк бош бошқармалари томонидан ушбу Низомнинг иловасида келтирилган 09006 шакл бўйича рухсатнома расмийлаштирилади.
09006 шакл рухсатнома қатъий ҳисобот бланки ҳисобланиб Марказий банк бош бошқармаларининг буюртманомаси бўйича «Давлат белгиси» ДИЧБда тайёрланади ва зарур ҳимоя даражаларига эга бўлади. Бунда ҳар бир бланк ягона серия ва тартиб рақамига эга бўлган икки нусхадан ташкил топади.
Рухсатнома Марказий банк бош бошқармалари бошлиқлари томонидан имзоланади.
Рухсатнома икки нусхада расмийлаштирилади, биринчи нусхаси жисмоний шахс-резидентга берилади, иккинчи нусхаси Марказий банк бош бошқармаларида қолдирилади.
Рухсатноманинг расмийлаштирилиши ва берилиши учун тўлов ундирилмайди.
Рухсатнома аризада кўрсатилган суммада нақд миллий валютани бир марта Ўзбекистон Республикаси ҳудудидан олиб чиқиш ҳуқуқини беради ва у фақат унда кўрсатилган муддат мобайнида амал қилади.
12. Резидент ва норезидент юридик шахслар томонидан Ўзбекистон Республикасининг нақд миллий валютасини олиб кириш ва олиб чиқишга йўл қўйилмайди, Ўзбекистон Республикаси Марказий банки, шунингдек Ўзбекистон Республикаси Марказий банкининг рухсатномаси бўлганида тижорат банклар бундан мустасно.
13. Ўзбекистон Республикаси Марказий банки ва тижорат банклар томонидан Ўзбекистон Республикасининг нақд миллий валютаси олиб кирилиши ва олиб чиқилишида божхона тўловлари ундирилмайди, божхона расмийлаштируви учун йиғимлар бундан мустасно.
14. Жисмоний шахслар томонидан Ўзбекистон Республикасида белгиланган энг кам иш ҳақининг 50 бараваридан ошмайдиган нақд миллий валютани олиб кириш ва олиб чиқишда ёзма декларациялаш талаб этилмайди.
Жисмоний шахслар — резидентлар томонидан белгилангандан ортиқ суммани олиб чиқишда олиб чиқилаётган нақд миллий валютанинг жами суммаси йўловчи божхона декларациясида кўрсатилади.
15. Жисмоний шахслар томонидан Ўзбекистон Республикасининг нақд миллий валютаси белгиланган меъёрдан ортиқча олиб кирилганда ТС-21 квитанцияси тўлдирилади.
16. Божхона назорати пайтида аниқланган Ўзбекистон Республикасининг қалбаки нақд миллий валютаси ўтказилмайди, ушлаб қолинади ва қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда расмийлаштирилади.
17. Божхона хизматларининг мансабдор шахслари фуқароларни Ўзбекистон Республикаси ҳудудида амал қиладиган божхона қоидалари тўғрисида белгиланган тартибда олдиндан хабардор қилишлари шарт.
Ўзбекистон Республикаси нақд миллий валютасини олиб кириш ва олиб чиқиш тартиби тўғрисидаги низомга
ИЛОВА

‎‎Shakl: 09006


O`ZBEKISTON RESPUBLIKASI MARKAZIY BANKINING
‎_________________________________________________
‎(O’zbekiston Respublikasi Markaziy bankining ‎Qoraqalpog’iston Respublikasi,
‎viloyatlar va ‎Toshkent shahridagi Bosh boshqarmasi nomi)

‎‎_____ ____________-sonli RUXSATNOMA

‎‎20__yil «___»_________________

‎‎Xorijga jo'nab ketayotgan‎‎ _________________________________________________________________ga

‎‎(familiyasi, ismi va otasining ismi)

‎‎ushbu hujjat bo'yicha xorijga chiqish ruxsati bo'lgan pasporti __________________________________________________

‎‎________________________________________________________________________________________________
‎(pasport seriyasi va nomeri)

‎‎_____________________________________________________________________________________ ko'rsatilganda
‎(berilgan vaqti, kim tomonidan berilgan)

‎‎________________________________________________________________________________________________
‎(summasi raqam va so’z bilan yozilsin)

‎‎miqdoridagi naqd milliy valyutani xorijga olib chiqishga ruxsat etiladi.
‎‎Ushbu ruxsatnoma bojxonaga topshirilishi shart.
‎‎Bosh boshqarma ‎boshlig'i

‎‎__________________(imzo)

‎‎‎__________________‎_______________________
M.O'.‎
‎‎QALBAKILASНTIRISН QONUNGA MUVOFIQ
‎TA’QIB QILINADI
‎TUZATISН KIRITISН MUMKIN EMAS
‎‎BOSНQA SНAXSLARGA BERISН TAQIQLANADI

‎UCH OY DAVOMIDA HAQIQIYDIR.
Ўзбекистон Республикаси Марказий банки Бошқаруви, Давлат божхона қўмитасининг 2015 йил 22 августдаги 249-В-1, 01-02/19-39-сон (рўйхат рақами 1326-1, 2015 йил 4 сентябрь) ва 2018 йил 27 январдаги 3/4, 01-02/19-11-сон (рўйхат рақами 1326-2, 2018 йил 12 март) қарорлари билан киритилган ўзгартириш ва қўшимчалар билан.