1.03.00.00.00 Фуқаролик қонунчилиги / 03.03.00.00 Юридик шахслар / 03.03.02.00 Юридик шахсларни ташкил этиш, қайта ташкил этиш ва тугатиш. Юридик шахсларни давлат рўйхатига олиш;
2.07.00.00.00 Молия ва кредит тўғрисидаги қонунчилик. Банк фаолияти / 07.29.00.00 Бухгалтерия ҳисоби. Молиявий ҳисобот / 07.29.05.00 Молиявий ҳисобот]
[ТСЗ:
1.Фуқаролик қонунчилиги. Тадбиркорлик / Тадбиркорлик фаолияти субъектларини тугатиш. Санация ва банкротлик]
Ўзбекистон Республикаси
Макроиқтисодиёт ва статистика
вазирлиги ҳузуридаги Иқтисодий
ночор корхоналар қўмитасининг раиси
Т.З. ТОХТАЕВ
1999 йил 29 декабрь, 17-сон
«ТАСДИҚЛАНГАН»
Ўзбекистон Республикаси
молия вазирининг ўринбосари
Э.Ф. ГАДОЕВ
1999 йил 28 декабрь
«КЕЛИШИЛГАН»
Тугатилаётган корхонанинг мол-мулки ва мажбуриятларини инвентаризация қилишни ташкил этиш ва қийматини аниқлаш бўйича
Йўриқнома
[Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги томонидан 2000 йил 3 февралда рўйхатдан ўтказилди, рўйхат рақами 887]
LexUZ шарҳи
Мазкур йўриқнома Ўзбекистон Республикаси адлия вазирининг 2022 йил 10 майдаги 11-мҳ-сонли «Айрим идоравий норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни Идоравий норматив-ҳуқуқий ҳужжатларнинг давлат реестридан чиқариш тўғрисида»ги буйруғига (рўйхат рақами 3366, 10.05.2022 й.) асосан давлат реестридан чиқарилган.
1. Умумий қоидалар
1.1. Мазкур Йўриқнома Ўзбекистон Республикасининг «Банкротлик тўғрисида»ги «Бухгалтерия ҳисоби тўғрисида»ги қонунлари ва Бухгалтерия ҳисобининг миллий стандарт (БҲМС)ларига мувофиқ ишлаб чиқилган ва тугатилаётган банкрот корхонанинг (бундан буён матнда тугатилаётган корхона деб юритилади) сотувга қўйиладиган мол-мулки ҳамда мажбуриятларини инвентаризация қилиш ва уларнинг баланс қийматини аниқлаш тартибини белгилайди.
1.2. Мазкур Йўриқномада қуйидаги тушунчалар ишлатилади:
тугатилаётган корхонанинг мол-мулки — асосий воситалар (бинолар, иншоотлар, тугалланмаган капитал қурилиш, узатувчи мосламалар, машиналар, асбоб — ускуналар, ўрнатилмаган асбоб — ускуналар, ҳисоблаш техникаси, ўлчов, тўғирловчи ускуналар, транспорт воситалари, инструментлар, ишлаб чиқариш ва хўжалик инвентарлари, ишчи ва маҳсулдор моллар, кўп йиллик дарахтлар ва бошқа асосий воситалар), номоддий активлар, шу жумладан ижарага берилган, кутубхона фондлари, молиявий қўйилмалар, ишлаб чиқариш захиралари, тайёр маҳсулот, товарлар, бошқа захиралар, касса ва банк ҳисобварақларидаги пул маблағлари, бошқа юридик шахсларнинг қимматли қоғозлари, омонатлар ва тугатилаётган корхонанинг баланси бўйича бошқа молиявий ва жорий активлар, даъво муддати тугамаган дебиторлик қарзи, тугатилаётган корхонанинг балансида ҳисобидаги бошқа мол-мулк, шунингдек бирор-бир сабабга кўра ҳисобга олинмаган мол-мулки;
тугатилаётган корхонанинг мажбуриятлари — бюджет олдидаги қарз, меҳнатга ҳақ тўлаш бўйича ҳисобварақлар, кредиторлик қарзи, банк кредитлари, заём ва бошқа қарзлар;
тугатилаётган корхонанинг мол-мулки қийматини аниқлаш — мол-мулкнинг ҳақиқатда мавжудлигини аниқлаш, уни бухгалтерия ҳисобида тўғри акс эттириш, асосий воситалар ва номоддий активларнинг қолдиқ (баланс) қийматини аниқлаш;
моддий жавобгар шахс — моддий жавобгарлик тўғрисидаги шартномага мувофиқ тугатилаётган корхонанинг мол-мулки учун жавобгар бўлган шахс;
ҳисоб ходими — ўзининг лавозим вазифаларига мувофиқ бухгалтерия ҳисоби ва ҳисоботини юритувчи шахс.
1.3. Жойлашган жойидан қатъий назар тугатилаётган корхонанинг барча мол-мулки ва мажбуриятлари, шу жумладан консервацияда тургана асосий воситалар, алоҳида балансга ажратилган, юридик шахс мақомига эга бўлмаган бўлинмаларнинг (ёрдамчи хўжалик, уй-жой коммунал хўжалиги ва бошқалар) мол-мулки, ишлаб чиқариш захиралари ва тугатилаётган корхонага қарашли бўлмаган, бироқ балансдан ташқарида ҳисобга олинган (консигнацияга олинган, масъулиятли сақланишда бўлган, ижарага олинган, қайта ишлаш учун олинган), ижарага берилган, шунингдек бирор-бир сабабга кўра ҳисобга олинмаган мол-мулк инвентаризация қилиниши керак.
1.4. Инвентаризация қилишнинг асосий мақсадлари бўлиб қуйидагилар ҳисобланади:
мол-мулкнинг ҳақиқатда мавжудлигини аниқлаш ва ҳақиқатда мавжуд мол-мулкни бухгалтерия ҳисоби маълумотлари билан солиштириш;
ликвидли бўлмаган ва тўлиқ эскирган мол-мулкни аниқлаш;
ҳисобда акс эттирилган мол-мулк ва мажбуриятларнинг тўлиқ мавжудлиги ва қиймати тўғри аниқланганлигини текшириш;
тугатилаётган корхонанинг мол-мулки ва мажбуриятларининг ҳақиқий баланс қийматини аниқлаш.
1.5. Тугатилаётган корхона мол-мулкини инвентаризация қилиш, унинг қийматини аниқлаш ва келгусида сотиш билан боғлиқ ишларни ташкил этиш тугатиш бошқарувчисига юклатилади.
1.6. Тугатиш бошқарувчиси 1-иловага мувофиқ буйруқ билан инвентаризация қилиш комиссиясини тузади, унинг таркибига тугатилаётган корхонанинг бухгалтерлари, меҳнат жамоаси вакиллари, муассислари (иштирокчилари) ва кредиторлари киритилади. Мол-мулкида давлат мулкининг улуши мавжуд бўлган корхоналарни тугатишда инвентаризация қилиш комиссиясига молия органлари, банк муассасалари вакиллари, шунингдек Ўзбекистон Республикаси Хусусийлаштирилган корхоналарга кўмаклашиш ва рақобатни ривожлантириш давлат қўмитаси (бундан буён матнда Қўмита деб юритилади) ёки унинг ҳудудий бошқармалари вакиллари киритилиши мумкин. Тугатиш бошқарувчиси инвентаризация қилиш ва мол-мулкнинг қийматини аниқлаш бўйича ишларни бажаришга инвентаризация қилиш натижаларининг тўғрилиги ва ишончлилиги учун жавобгар бўладиган ихтисослаштирилган (аудиторлик) ташкилотларни шартнома асосида жалб қилиши мумкин.
1.7. Тугатиш бошқарувчиси инвентаризация қилиш комиссиясининг раиси ҳисобланади.
2.1. Мол-мулкнинг ҳақиқатда мавжудлигини текшириш бошланишидан олдин тугатилаётган корхонанинг моддий жавобгар шахслари тугатиш бошқарувчисига охирги инвентаризация қилиш пайтидаги моддий қимматликлар ва пул маблағларининг ҳаракати тўғрисидаги бирламчи ва йиғма ҳисоб ҳужжатларини (регистрларни), шу жумладан дебиторлик ва кредиторлик қарзлари тўғрисидаги маълумотномани (2-илова) тақдим этади.
2.2. Тугатиш бошқарувчиси ҳужжатларни қабул қилиб, «инвентаризация қилишгача «...» да (сана)» деб кўрсатган ҳолда реестрларга (ҳисоботларга) илова қилинган барча кирим ва чиқим ҳужжатларига имзо қўяди, бу эса ҳисоб маълумотлари бўйича инвентаризация қилишни бошлаш пайтида мол-мулк қолдиқларини аниқлаш учун асос бўлиб хизмат қилиши керак.
2.3. Мол-мулкнинг ҳақиқатда мавжудлигини текшириш тугатилаётган корхонанинг моддий жавобгар шахслари ва ҳисоб ходимининг мажбурий иштирокида амалга оширилади.
2.4. Моддий жавобгар шахслардан инвентаризация қилиш бошланишига қадар мол-мулкка доир барча кирим-чиқим ҳужжатлари бухгалтерияга топширилгани (ёки тугатиш бошқарувчисига берилгани) ва сақлашга келиб тушган барча қимматликлар кирим қилингани, чиқиб кетганлари — ҳисобдан чиқарилгани тўғрисида тилхат олинади. Товар-моддий қимматликлар (мол-мулк)ни сотиб олишга ҳисобот бериладиган суммалари ёки уларни олиш учун ишончномалари бўлган шахслар шундай тилхат берадилар.
2.5. Мол-мулкнинг ҳақиқатда мавжудлиги ва ҳисобга олинган мажбуриятларнинг ҳақиқийлиги тўғрисидаги маълумотлар инвентаризация қилиш комиссиясининг тугатиш бошқарувчисига топширилади ва инвентаризация қилиш рўйхатларига ёки инвентаризация қилиш далолатномаларига (бундан буён матнда рўйхатлар деб юритилади) камида икки нусхада киритилади.
2.6. Инвентарлаш комиссияси:
асосий воситалар, хом ашё захиралари, товарлар, пул маблағлари, бошқа мол-мулк ва мажбуриятларнинг ҳақиқатда мавжудлиги тўғрисидаги маълумотларни рўйхатларга тўлиқ ва тўғри киритилишини;
инвентаризация қилиш материалларини тўғри ва ўз вақтида расмийлаштирилишини таъминлайди.
2.7. Инвентарлаш пайтида мол-мулкнинг ҳақиқатда мавжудлиги санаш, тарозида тортиш, ўлчаш йўли билан аниқланади, бу ҳақда далолатнома тузилади.
Моддий жавобгар шахслар инвентаризация қилиш комиссиясига мол-мулкнинг ҳақиқатда мавжудлигини белгиланган муддатларда тўлиқ ва аниқ текширишни таъминлайдиган шароитлар яратиб беришлари керак.
2.8. Тарозида тортиладиган кўп миқдордаги товарларни инвентаризация қилишда тарозида тортиш қайдномалари комиссия аъзолари ва моддий жавобгар шахс томонидан алоҳида юритилади. Тарозида тортиш тугагач қайдномалардаги маълумотлар солиштирилади ва чиқарилган якун маълумотлари рўйхатига қайд этилади. Ўлчаш далолатномалари, техник ҳисоб-китоблар ва тарозида тортиш қайдномалари рўйхатга илова қилинади ва тугатиш бошқарувчиси ҳамда моддий жавобгар шахс томонидан имзоланади.
2.9. Инвентаризация қилиш рўйхатлари ҳисоблаш бошқа техника воситаларидан фойдаланилган ҳолда ва қўлда тўлдирилиши мумкин.
Рўйхатлар аниқ қилиб сиёҳда ёки шарикли ручкада, ўчириш ва тузатиб ёзишларсиз тўлдирилади.
Инвентаризация қилинадиган қимматликлар ва объектларнинг номи, уларнинг сони рўйхатларда номенклатура бўйича ва ҳисобга қабул қилинган ўлчов бирликларида кўрсатилади.
Рўйхатларнинг ҳар бир саҳифасида сўз билан моддий қийматликларнинг тартиб рақамлари сони ва қандай ўлчов бирликлари (дона, килограмм, метр ва шу кабилар)да кўрсатилганидан қатъи назар, ушбу саҳифада ёзилган барча қимматликлар сонининг умумий якуни кўрсатилади.
Хатоларни тузатиш рўйхатларнинг барча нусхаларида нотўғри ёзувларни чизиш ва чизилганларнинг устига тўғри ёзувларни киритиш йўли билан амалга оширилади. Тузатишлар инвентаризация қилиш комиссиясининг барча аъзолари ва моддий жавобгар шахслар томонидан келишилиши ва имзоланиши ҳамда тугатилаётган корхонанинг муҳри билан тасдиқланиши (муҳрлар мавжуд бўлган тақдирда) керак.
Рўйхатларда тўлдирилмаган сатрларни қолдиришга йўл қўйилмайди. Тўлдирилмаган сатрларга чизиб қўйилади. Рўйхатларнинг охирги саҳифасида нархлар текширилганлиги, якунлар баҳоланганлиги ва ҳисоблаб чиқилганлиги тўғрисида ёзув ушбу текширишни амалга оширган шахсларнинг имзолари билан қайд этилиши лозим.
2.10. Рўйхатларни инвентаризация қилиш комиссиясининг барча аъзолари (жалб қилинган мутахассислар), моддий жавобгар шахслар имзолайдилар. Рўйхатнинг охирида моддий жавобгар шахс рўйхатда келтирилган мол-мулкни масъул сақлашга қабул қилиш-топшириш далолатномани имзолайди.
2.11. Тугатилаётган корхонада масъул сақлашда бўлган, консигнацияга олинган, ижарага ёки қайта ишлаш учун олинган мол-мулкка алоҳида рўйхатлар тузилади. Кўрсатилган мол-мулк эгасига берилиши лозим.
2.12. Яроқсиз ҳолга келган ва ҳисобдан чиқарилиб, кейинчалик утилизация қилинадиган мол-мулкка алоҳида рўйхатлар тузилади.
2.13. Агар мол-мулкни инвентаризация бир неча кун мобайнида ўтказилса, моддий қимматликлар сақланаётган хоналар иш куни тугагандан кейин инвентаризация қилиш комиссияси ва моддий жавобгар шахс томонидан муҳрланиши керак. Ишдаги танаффус вақтида (тушлик вақти, тунги вақт, бошқа сабабларга кўра) рўйхатлар инвентаризация қилинаётган ёпиқ хонада ёпиқ қутида (жавон, сейф) сақланиши ва қўриқлашга (объектни қўриқлашга қабул қилиш дафтарига қайд этган ҳолда) топширилиши керак.
2.14. Тугатиш комиссияси аъзолари инвентаризациядан сўнг рўйхатларда хатоларни аниқлаган тақдирда, улар дарҳол (омбор, омборхона, бўлим ва ҳоказолар очилгунига қадар) буни тугатиш бошқарувчисига маълум қилишлари шарт.
Тугатиш бошқарувчиси кўрсатилган фактларни текширишни амалга оширади ва улар тасдиқланган тақдирда, аниқланган хатоларни белгиланган тартибда тузатади.
2.15. Инвентаризация тугаганидан сўнг инвентаризация тўғри ўтказилганлигини назорат тариқасида текширишлар ўтказилиши мумкин. Уларни тугатиш комиссияси аъзолари, жалб қилинган аудиторлар, мутахассислар ва моддий жавобгар шахслар иштирокида инвентаризация ўтказилган омбор, омборхона, бўлим ва ҳоказолар очилишига қадар ўтказиш лозим.
Инвентаризация тўғри ўтказилганини назорат тариқасида текшириш натижалари далолатнома билан расмийлаштирилади ва тугатиш бошқарувчисига топширилади.
3. Тугатилаётган корхонанинг активлари ва мажбуриятларини Инвентаризация қилиш
а) инвентарь карточкалари, инвентарь китоблари, рўйхатлар ҳамда таҳлилий ва синтетик ҳисобнинг бошқа регистрларининг мавжудлиги ва ҳолати;
б) техник паспортлар ёки бошқа техник ҳужжатларнинг мавжудлиги ва ҳолати;
в) ташкилот томонидан ижарага ёки сақлашга топширилган ёки қабул қилинган асосий воситаларнинг ҳужжатлари мавжудлиги.
Бухгалтерия ҳисоби регистрлари ёки техник ҳужжатларда тафовутлар ва ноаниқликлар топилган тақдирда тугатиш бошқарувчисига хабар берилиши керак.
3.2. Асосий воситаларнинг инвентаризациясини ўтказаётганда комиссия объектларни кўздан кечиради ва рўйхатларга уларнинг тўлиқ номи, вазифаси, инвентарь рақамлари ва асосий техник ёки фойдаланиш кўрсаткичлари ҳамда тавсифномасини қайд этади. Бино, иншоот ва бошқа кўчмас мулкни инвентаризация қилишда комиссия кўрсатилган объектларнинг тугатилаётган корхонанинг мулкида борлигини тасдиқловчи ҳужжатларнинг мавжудлигини текширади.
3.3. Ҳисобга қабул қилинмаган объектлар, шунингдек бухгалтерия ҳисоби регистрларида уларни тавсифлайдиган маълумотлар бўлмаган ёки нотўғри маълумотлар кўрсатилган объектлар аниқланган тақдирда комиссия рўйхатга мазкур объектлар бўйича тўғри маълумотлар ва кўрсаткичларни киритиши керак. Масалан, бинолар бўйича — уларнинг вазифаси, уларни қуриш учун ишлатилган асосий материаллар, ҳажми (ташқи ёки ички томондан ўлчаб), майдони (умумий фойдали майдони), қаватлар сони (ертўла, ярим ертўлавасиз ва ҳоказолар), қурилган йили ва бошқалар; каналлар бўйича — узунлиги, чуқурлиги ва эни (туби ва юзаси бўйича), сунъий иншоотлар, туби ва ёнларини маҳкамлаш материаллари, кўприклар бўйича — жойлашган жойи, материаллар тури ва асосий ўлчамлари; йўллар бўйича — йўл тури (шоссе, профилли йўл), узунлиги, қоплаш материаллари ва машина қатнайдиган эни ва ҳоказолар кўрсатилиши керак.
Инвентаризация қилишда аниқланган ҳисобга олинмаган объектларнинг қийматини аниқлаш кадастр (бинолар ва иншоотлар) хизматини, шундай асосий воситалари бошқа турлари бўйича ўхшаш корхоналарни жалб қилган ҳолда амалга оширилиши керак.
Асосий воситалар рўйхатларга объектнинг асосий вазифасига мувофиқ номлари бўйича қайд этилади. Агар объект тикланган, реконструкция қилинган, кенгайтирилган ёки қайта жиҳозланган ва бунинг оқибатида унинг асосий вазифаси ўзгарган бўлса, у рўйхатга янги вазифасига мувофиқ келадиган ном билан киритилади.
Комиссия томонидан капитал тусдаги ишлар (қават қуриш, янги хоналар қуриш ва бошқалар) ёки иморат ва иншоотларни қисман тугатиш (айрим конструктив элементларни бузиш) бухгалтерия ҳисобида акс эттирилмаганлиги аниқланганда, тегишли ҳужжатлар бўйича объект баланс қийматининг кўпайиш ёки камайиш суммасини аниқлаш ва рўйхатларда қилинган ўзгаришлар тўғрисидаги маълумотларни келтириш керак.
3.4. Машиналар, ускуна ва транспорт воситалари рўйхатларига якка тартибда, завод инвентарь рақами, ишлаб чиқарган корхона, ишлаб чиқарилган йили, вазифаси, қувватлари ва ҳоказолар кўрсатилган ҳолда киритилади.
Бир вақтда келиб тушган, тугатилаётган корхонанинг турли таркибий бўлинмаларида бўлган ва гуруҳ ҳисобининг намунавий инвентарь варақчасида қайд этилган бир хил қийматдаги хўжалик анжомлари, асбоблар, дастгоҳлар ва ҳоказо бир турдаги буюмлар рўйхатларда бир ном бўйича ҳар бир таркибий бўлинма бўйича ушбу буюмлар сонини кўрсатган ҳолда келтирилади.
3.5. Инвентаризация пайтида тугатилаётган корхонанинг жойлашган жойидан ташқарида бўлган асосий воситалар (автомашиналар, темир йўл ҳаракат таркибидаги рейсларида, капитал таъмирлашга юборилган машина ва ускуналар ва ҳоказо) инвентаризация қилиш рўйхатига ҳисоб маълумотлари бўйича кейинчалик доимий жойлашиш жойига қайтиб келгандан сўнг қайта назорат текширувидан ўтказиш шарти билан қайд этилиб.
3.6. Фойдаланишга яроқсиз ва тиклаб бўлмайдиган асосий воситаларга инвентаризация қилиш комиссияси уларни фойдаланишга топширилган вақти ва ушбу объектларни яроқсиз ҳолга келтирган сабабларни (шикастланиш, тўлиқ эскириш ва ҳоказолар) кўрсатган ҳолда алоҳида рўйхат тузади ва бу ҳақда тугатиш бошқарувчисига хабар беради.
3.7. Хусусий асосий воситаларни инвентаризация қилиш билан бир қаторда ижарага олинган ёки масъулиятли сақлашда бўлган асосий воситалар ҳам текширилади.
Кўрсатилган объектлар бўйича масъулиятли сақлашга ёки ижарага қабул қилинганлигини тасдиқловчи ҳужжатларга ҳавола берилган алоҳида рўйхат тузилади.
Номоддий активлар ва молиявий қўйилмаларни инвентаризация қилиш
қимматли қоғозлар бўйича олинган даромадларнинг бухгалтерия ҳисобида ўз вақтида ва тўлиқ акс эттирилиши.
3.11. Қимматли қоғозлар ташкилотда сақланганида улар кассадаги пул маблағлари билан бир вақтда инвентаризация қилинади.
3.12. Қимматли қоғозларни инвентаризация қилиш 3-иловага мувофиқ рўйхатда ахборот кўрсатилган ҳолда амалга оширилади.
3.13. Қимматли қоғозларнинг инвентаризация қилиниши тугатилаётган корхона бухгалтерия ҳисобининг тегишли счётларида қайд этилган қимматли қоғозлар қолдиқларини (сони, турлари (хиллари) ва суммаси бўйича) тугатилаётган корхонанинг Қимматли қоғозлар марказий депозитарийсидаги ва (ёки) инвестиция воситачисидаги депо ҳисобварағидан кўчирмалардаги маълумотлар билан солиштириш орқали амалга оширилади.
3.14. Бошқа ташкилотларнинг устав капиталларига молиявий қўйилмалар, шунингдек бошқа корхоналарга берилган қарзларни инвентаризация қилиш пайтида таққосланган ҳужжатлар билан тасдиқланиши керак.
Товар-моддий қимматликларни инвентаризация қилиш
3.15. Товар-моддий қимматликлар (ишлаб чиқариш захиралари, тайёр маҳсулотлар, товарлар, бошқа захиралар) рўйхатларга ҳар бир алоҳида ном бўйича киритилиб, тури, гуруҳи, миқдори ва бошқа зарур маълумотлар (артикули, нави ва бошқалар) кўрсатилади.
3.16. Товар-моддий қимматликларни инвентаризация, қоида тариқасида, мазкур хонада қимматликларнинг жойлашиш тартибида қилиниши керак.
Товар-моддий қимматликлар турли алоҳида хоналарда битта моддий жавобгар шахсда сақланганда инвентаризация сақлаш жойлари бўйича кетма-кетликда қилинади. Қимматликлар текширилганидан кейин хонага киришга йўл қўйилмайди (масалан, хона пломбаланади) ва комиссия ишлаш учун кейинги хонага ўтади.
3.17. Комиссия омбор (омборхона) мудири ва бошқа моддий жавобгар шахслар ҳозирлигида товар моддий қимматликларнинг ҳақиқатда мавжудлигини уларни мажбурий тартибда тарозида тортиш ёки қайта ўлчаш йўли билан текширади. Рўйхатларга қимматликлар қолдиғи ҳақидаги маълумотларни моддий жавобгар шахслар оғзидан ёки ҳақиқатда мавжудлигини текширмасдан туриб ҳисоб маълумотлари бўйича қайд этиш қатъиян тақиқланади.
3.18. Шахсан фойдаланиш учун ходимларга берилган инвентарь ва хўжалик жиҳозлари инвентаризация қилишда гуруҳий инвентаризация қилиш рўйхатларини тузишга йўл қўйилади, уларда мазкур буюмлар учун масъул бўлган, уларга шахсий варақчалар очилган шахслар кўрсатилиб, рўйхатларда тилхатга имзо қўйилади.
Яроқсиз ҳолга келган ва ҳисобдан чиқарилмаган инвентарь ва хўжалик жиҳозлари фойдаланишга топширилган вақти ва яроқсиз бўлиш сабаблари кўрсатилган ҳолда инвентаризация қилиш рўйхатига киритилади.
3.19. Идиш рўйхатларга турлари, мақсадли вазифаси ва сифат ҳолатига (янги, ишлатилган, тузатишни тақозо этадиган ва ҳ.к.) биноан киритилади.
Тугалланмаган ишлаб чиқариш ва келгуси даврлар харажатларини инвентаризация қилиш
3.20. Саноат ишлаб чиқариши билан шуғулланувчи корхоналарда тугалланмаган ишлаб чиқаришни инвентаризация қилишда қуйидагилар зарур:
ишлаб чиқаришда бўлган буюмларга доир захиралар ва тайёрланиши ҳамда йиғилиши тугалланмаган буюмларнинг ҳақиқатда мавжудлигини аниқлаш;
тугалланмаган ишлаб чиқариш (захиралар)нинг ҳақиқатда комплектлангани аниқлаш;
бекор қилинган буюртмалар, шунингдек, бажарилиши тўхтатиб қўйилган буюртмалар бўйича тугалланмаган ишлаб чиқариш қолдиғини аниқлаш.
3.21. Ишлаб чиқаришнинг спецификаси ва хусусиятларига боғлиқ ҳолда инвентаризация бошланишидан олдин цехлар учун зарур бўлмаган барча материаллар, харид қилинган деталлар ва ярим тайёр маҳсулотлар омборларга топширилиши лозим.
3.22. Тугалланмаган ишлаб чиқариш захираларини текшириш амалда санаш, тарозида тортиш, ўлчаш йўли билан амалга оширилади.
Рўйхатлар ҳар бир алоҳида таркибий бўлинма (цех, участка, бўлим) бўйича захиралар номи, уларнинг тайёрлик босқичи ёки даражасини кўрсатиб тузилади.
3.23. Ишлов берилмаган хом ашё, материаллар ва харид қилинган ярим тайёр маҳсулотлар тугалланмаган ишлаб чиқариш рўйхатига киритилмайди, балки алоҳида инвентаризация қилинади ва алоҳида рўйхатларда қайд этилади.
3.24. Бир хилдаги масса бўлмаган ёки хом ашё аралашмаси бўлган тугалланмаган ишлаб чиқариш бўйича инвентаризация қилиш рўйхатларида, шунингдек, солиштириш қайдномаларида иккита миқдорий кўрсаткич: ана шу масса ёки аралашма миқдори ва унинг таркибига кирадиган хом ашё ёхуд материаллар миқдори келтирилади. Хом ашё ёки материаллар миқдори маҳсулотлар таннархини режалаштириш, ҳисобга олиш ва калькуляция қилиш масалалари юзасидан тармоқ йўриқномаларида белгиланган тартибда техник ҳисоб-китоблар билан аниқланади.
3.25. Тугалланмаган капитал қурилиш бўйича рўйхатларда объект номи ва ана шу объектга доир бажарилган ишлар ҳажми ҳар бир алоҳида иш тури, конструктив унсурлар, ускуналар ва ҳоказолар бўйича кўрсатилади.
3.26. Қурилиши тугалланган объектлар бўйича, шунингдек, амалга оширилмаган қурилиш бўйича лойиҳалаш-тадқиқот ишларига рўйхатлар тузилади, уларда бажарилган ишлар характери ва уларнинг қиймати тўғрисида маълумотлар келтирилади.
Ҳайвонлар ва ёш ҳайвонларни инвентаризация қилиш
3.27. Катта ёшли маҳсулдор ва иш ҳайвонлари рўйхатларда қайд этилади, уларда: ҳайвоннинг рақами, ҳайвоннинг лақаби, туғилган йили, насли, семизлиги, ҳайвоннинг тирик вазни (ҳайвон оғирлиги) ва дастлабки қиймати кўрсатилади. Ҳайвоннинг насли уни банитировкалаш маълумотлари асосида кўрсатилади. Қорамоллар ва кичик шохли ҳайвонлар, иш ҳайвонлари, чўчқалар, катта қушлар, қўй ва бошқа ҳайвонларнинг алоҳида қимматли нусхалари рўйхатларга якка тартибда киритилади. Гуруҳ тартибида ҳисобга олинадиган асосий поданинг бошқа ҳайвонлари рўйхатларга ҳар бир гуруҳ бўйича бош сони ва жонли вазни (оғирлиги) кўрсатилган ҳолда гуруҳ тартибида ҳисобга олинади.
3.28. Ёш қорамоллар ва кичик шохли ҳайвонлар, ёш наслдор отлар, қушлар ва иш ҳайвонлари рўйхатларга якка тартибда киритилиб, инвентарь рақамлари кўрсатилади.
Пул маблағлари, пул ҳужжатлари ва қатъий ҳисобдаги ҳужжатлар бланкларини инвентаризация қилиш
3.30. Кассадаги пул белгилари ва бошқа қимматликларнинг ҳақиқатда мавжудлиги ҳисоб-китоб қилинганда нақд пуллар, корхонада сақланаётган ҳужжатли қимматли қоғозлар ва пул ҳужжатлари (давлат божи маркалари, авиачипталар ва бошқалар) ҳисобга қабул қилинади.
3.31. Тугатилаётган корхонада сақланаётган ҳужжатли қимматли қоғозлар, қатъий ҳисобдаги ҳужжатлар бланкаларининг ҳақиқатда мавжудлигини текшириш бланка турлари бўйича, у ёки бу бланкаларнинг бошланғич ва охирги рақамларини ҳисобга олган ҳолда амалга оширилади.
3.32. Банкларда ҳисоб-китоб, валюта ва махсус ҳисобварақларда бўлган пул маблағларини инвентаризация қилиш корхона бухгалтериясининг маълумотлари бўйича тегишли ҳисобварақларда қайд этилган суммалар қолдиғини банк кўчирмасидаги маълумотлар билан солиштириш орқали амалга оширилади.
Ҳисоб-китобларни инвентаризация қилиш
3.33. Банклар ва бошқа кредит муассасалари билан ссудалар бўйича, бюджет, бюджетдан ташқари жамғармалар, харидорлар, мол етказиб берувчилар, ҳисобдор шахслар, ходимлар, депозитлар ҳамда бошқа дебитор ва кредиторлар билан ҳисоб-китобларни инвентаризация қилиш 4-иловага мувофиқ далолатномани расмийлаштириш йўли билан бухгалтерия ҳисоби ҳисобварақларида қайд этилган суммаларнинг асослилигини текширишдан иборат.
3.34. Тугатилаётган корхонанинг ходимларга қарзлари бўйича меҳнатга ҳақ тўлаш, депонент ҳисобварағига ўтказилиши лозим бўлган тўланмаган суммалар аниқланади.
3.35. Комиссия ҳужжатли текшириш йўли билан қуйидагиларни ҳам аниқлаши керак:
банклар, молия ва солиқ органлари, бюджетдан ташқари жамғармалар билан, шунингдек корхонанинг алоҳида балансга ажратилган таркибий бўлинмалари билан ҳисоб-китобларнинг тўғрилиги;
дебиторлик, кредиторлик ва депонент қарзлар суммаларининг, жумладан даъво билдириш муддати ўтган дебиторлик ва кредиторлик қарзлари суммаларининг тўғрилиги ва асосланганлиги.
4. Инвентаризация бўйича солиштириш қайдномаларини тузиш
4.1. Мол-мулкни инвентаризация қилиш пайтида ҳисоб маълумотларидан тафовутлар аниқланган ҳолда 5 ва 6-иловаларга мувофиқ солиштириш қайдномалари тузилади.
Солиштириш қайдномаларида инвентаризация натижалари, яъни бухгалтерия ҳисоби маълумотлари ва инвентаризация қилиш рўйхатлари маълумотлари бўйича кўрсаткичлар ўртасидаги тафовутлар акс эттирилади.
4.2. Инвентаризация пайтида аниқланган мол-мулкнинг ҳақиқатда мавжудлиги билан бухгалтерия ҳисоби маълумотлари ўртасидаги тафовут 7-иловага мувофиқ қайднома билан расмийлаштирилади ва қуйидаги тартибда акс эттирилади:
ортиқча чиққан асосий воситалар, номоддий активлар, моддий қимматликлар, пул маблағлари ва бошқа мол-мулк кирим қилиниши ва мулк таркибига ўтказилиши лозим;
қонунчилик ҳужжтлари билан белгиланган тартибда тасдиқланган меъёрлар доирасида қимматликларнинг йўқолиши тугатиш бошқарувчисининг фармойишига кўра тугатилаётган корхона мол-мулки қийматини камайтиришга ҳисобдан чиқарилади. Йўқолиш меъёрлари ҳақиқатда камомад аниқланган тақдирдагина қўлланиши мумкин.
(4.2-банднинг учинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси адлия вазирининг 2021 йил 30 ноябрдаги 20-мҳ-сонли буйруғи (рўйхат рақами 3338, 30.11.2021 й.) таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 30.11.2021 й., 10/21/3338/1117-сон)
Белгиланган меъёрлар доирасида қимматликларнинг йўқолиши қимматликлар камомади қайта навларга ажратишдаги ортиқча қимматликлар билан ҳисобга олингач белгиланади. Агар белгиланган тартибда ўтказилган қайта навларга ажратиш бўйича ҳисобга олингандан кейин ҳам қимматликлар камомади мавжуд бўлса, табиий йўқолиш меъёрлари камомад аниқланган қимматликлар номи бўйичагина қўлланиши лозим. Тасдиқланган меъёрлар бўлмаган тақдирда йўқолиш меъёрлардан ортиқча камомад сифатида қаралади: моддий қимматликлар, пул маблағлари ва бошқа мол-мулк камомади, шунингдек табиий йўқолиш меъёрларидан юқори бузилишлар айбдор шахсларга юклатилади ва дебиторлик қарзи сифатида ҳисобга олинади. Айбдорлар аниқланмаган ҳолларда йўқолиш қонунчилик ҳужжатларида белгиланган тартибда ҳисобдан чиқарилади. Бунда тугатилаётган корхонанинг мол-мулки тегишлича камаяди.
(4.2-банднинг тўртинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси адлия вазирининг 2021 йил 30 ноябрдаги 20-мҳ-сонли буйруғи (рўйхат рақами 3338, 30.11.2021 й.) таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 30.11.2021 й., 10/21/3338/1117-сон)
4.3. Қайта навларга ажратиш натижасида ортиқча чиқиш ва камомадларнинг ўзаро ҳисобга олинишига биргина текширилаётган давр учун, биргина текширилаётган шахсда, биргина номдаги товар-моддий қимматликларга нисбатан ва тугатиш бошқарувчиси рухсатига кўра айнан бир хил миқдорларда истисно тарзида йўл қўйилиши мумкин.
Йўл қўйилган қайта навларга ажратиш тўғрисида моддий жавобгар шахслар тугатиш бошқарувчисига батафсил тушунтириш тақдим этадилар.
Моддий жавобгар шахслар айби бўлмаган ҳолда қайта навларга ажратишда ҳосил бўлган қийматдаги камомад фарқига инвентаризация баённомаларида бундай фарқ айбдор шахсларга киритилмаслиги хусусида муфассал тушунтириш берилиши керак.
4.4. Инвентаризация вақтида аниқланган қимматликлар ҳақиқатда мавжудлиги билан бухгалтерия ҳисоби маълумотлари ўртасидаги тафовутларни акс эттириш тўғрисидаги таклифлар кўриб чиқиш учун тугатиш бошқарувчисига тақдим этилади.
5.1. Тугатилаётган корхонанинг мол-мулки қиймати инвентаризацияси натижаларига кўра белгиланган унинг мавжудлиги ва ҳақиқий ҳолатидан келиб чиққан ҳолда, бироқ ҳисоб маълумотларига мувофиқ нархлар бўйича аниқланади. Агар асосий воситалар тугатиш жараёни бошланиш пайтида амалдаги қонунчилик ҳужжатлари асосида қайта баҳоланмаган бўлса, уларни қайта баҳолаш белгиланган тартибда амалга оширилади.
(5.1-банд Ўзбекистон Республикаси адлия вазирининг 2021 йил 30 ноябрдаги 20-мҳ-сонли буйруғи (рўйхат рақами 3338, 30.11.2021 й.) таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 30.11.2021 й., 10/21/3338/1117-сон)
5.2. Тугатиш балансида тугатилаётган корхонанинг балансида ҳисобга олинган асосий воситалар, уларнинг жисмонан эскириш даражасидан қатъи назар, техник ҳолати, фойдаланишдаги (жумладан вақтинчалик капитал таъмирлашда ва замонавийлаштиришда бўлган объектлар) ва корхона ва ташкилотларга вақтинчалик фойдаланишга (ижарага) берилган, консервацияда, захирада ёки резервда бўлган асосий воситалар, тугалланмаган қурилиш, алоҳида балансга ажратилган, бироқ юридик шахс мақомига эга бўлмаган бўлинмаларнинг мол-мулки ҳисобга олинади.
5.3. Яроқсиз ҳолга келган ва ҳисобдан чиқарилиб, кейинчалик утилизация қилинадиган мол-мулк тугатиш комиссиясининг қарорига кўра мол-мулкнинг қийматини камайтиришга ҳисобдан чиқарилади.
5.4. Тугатиш бошқарувчиси инвентаризация натижалари бўйича асосий (8-илова) ва айланма маблағлар, тугалланмаган қурилиш ва бошқа мол-мулкнинг қиймати тўғрисида йиғма далолатнома тузади. Ушбу далолатномага топшириш (оралиқ тугатиш) баланси, инвентаризация натижалари бўйича ҳужжатлар (ёки аудиторлик ташкилотининг хулосаси) илова қилинади. Йиғма далолатнома ва оралиқ тугатиш баланси тугатиш бошқарувчиси томонидан тасдиқланади.
Мазкур Йўриқнома Ўзбекистон Республика Адлия вазирлигида давлат рўйхатидан ўтказилган пайтдан бошлаб амалга жорий қилинади. Мазкур Йўриқнома амалга кириши билан Адлия вазирлиги томонидан 1998 йил 3 апрелда 419-сон билан давлат рўйхатидан ўтказилган Банкрот корхоналарнинг мажбуриятлари ва мулкининг инвентаризацияси ва қийматини баҳолашни ташкил этиш бўйича йўриқнома ўз кучини йўқотган деб топилади.
____йил «__»_________ ҳолатига кўра харидорлар, мол етказиб берувчилар ва бошқа дебиторлар ва кредиторлар билан ҳисоб-китобларни инвентаризация қилишга МАЪЛУМОТНОМА
Т/р
Дебитор, кредиторнинг номи, манзили ва телефон рақами
қарз ҳисобга олинган
қарз суммаси сўм, тийин
қарзни тасдиқловчи ҳужжат
нима учун?
бошланиш санаси
дебиторлик
кредиторлик
номи
рақами
санаси
1
2
3
4
5
6
7
8
9
Тугатилаётган корхона бухгалтери*
_________ имзо
_______________ имзонинг ёйилмаси
* Тугатилаётган корхонанинг (тугатилгунга қадар, яъни мол-мулкни тугатиш бошқарувчисига топширишга қадар ишлаган) бош бухгалтери.
қоғозларга ва қатъий ҳисобдаги ҳужжатлар бланкаларига доир барча кирим ва чиқим ҳужжатлари бухгалтерияга топширилган ҳамда менинг (бизнинг) жавобгарлигимга (жавобгарлигимизга) келиб тушган барча қимматли қоғозлар ва қатъий ҳисобдаги ҳужжатлар бланклари кирим қилинган, чиқиб кетганлари эса харажатга ҳисобдан чиқарилган.
Моддий жавобгар шахс (шахслар)
___________ имзо
______________________ имзонинг ёйилмаси
Инвентаризация ўтказиш натижасида ___й. «___»_________ ҳолатига кўра қимматли қоғозлар ва қатъий ҳисобдаги ҳужжатлар бланкларининг ҳақиқатда мавжудлигини санаб чиқиш амалга оширилди.
Инвентаризация пайтида қуйидагилар белгиланди:
2-бет
Т/р
Қимматли қоғоз, қатъий ҳисобот бланки
Ўлчов бирлиги
Ҳақиқатда мавжудлиги
номи, тури (хили)
шакл рақами
коди
номи
ЎБТТ бўйича коди
рақам (рақамдан)
рақамгача
серияси
номинал қиймати (с.т.)
сони
суммаси (с.т.)
1
2
3
4
5
6
7
8
9
10
11
12
3-бет
Бухгалтерия ҳисоби маълумотларига кўра ҳисобга олинган
____ й.____________ даги ___- сонли харидорлар, мол етказиб берувчилар ва бошқа дебиторлар ва кредиторлар билан ҳисоб-китобларни инвентаризация қилиш ДАЛОЛАТНОМАСИ
Далолатнома комиссия томонидан шу ҳақда тузилдики, ____ йил «____»___________ ҳолатига кўра харидорлар, мол етказиб берувчилар ва бошқа дебиторлар ва кредиторлар билан ҳисоб-китоблари инвентаризациядан ўтказилди.
Инвентаризация пайтида қуйидагилар белгиланди:
1. Дебиторлик қарзи бўйича
Бухгалтерия ҳисоби ҳисобварағи ва дебитор номи
ҳисоб-варақ рақами
баланс бўйича сумма (с.т.)
ҳаммаси
шу жумладан
дебиторлар томонидан тасдиқланган қарз
дебиторлар томонидан тасдиқланмаган қарз
даъво билдириш муддати тугаган қарз
1
2
3
4
5
6
Жами:
2. Кредиторлик қарзи бўйича
Бухгалтерия ҳисоби ҳисобварағи ва кредитор номи
Ҳисоб-варақ рақами
баланс бўйича сумма (с.т.)
ҳаммаси
шу жумладан
кредиторлар томонидан тасдиқланган қарз
кредиторлар томонидан тасдиқланган қарз
даъво билдириш муддати тугаган қарз
1
2
3
4
5
6
Жами:
Сатрлар, саҳифалар бўйича ва инвентаризация рўйхати бўйича умумий якунларнинг барча ҳисоб-китоблари текширилди,