|
Ҳужжат кучини йўқотган " " 23.02.2019
|
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг
қарори
Ўзбекистон Республикаси Мудофаа саноати корхоналарини конверсия қилиш масалалари бўйича ишчи комиссияни ташкил этиш тўғрисида
Мазкур қарор Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 23 февралдаги 161-сонли «Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш, шунингдек, баъзиларини ўз кучини йўқотган деб ҳисоблаш тўғрисида (Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Идоралараро коллегиал органларни тубдан қисқартириш ва янада оптималлаштириш чора-тадбирлари тўғрисида» 2018 йил 28 августдаги ПФ-5527-сон Фармони)»ги қарорига асосан ўз кучини йўқотган.
Америка компанияларининг иштирокида ва АҚШ ҳукумати кўмаги билан амалга оширилаётган мудофаа саноати корхоналарини конверсия қилиш қўшма дастурини рўёбга чиқаришга оид ишларни фаоллаштириш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
1. Сиёсий, иқтисодий ва технологик ҳамкорлик қилиш бўйича Ўзбекистон — АҚШ қўшма комиссиясининг Савдо, инвестициялар, молия қўмитаси ҳузурида мудофаа саноати корхоналарини конверсия қилиш масалалари бўйича доимий ишловчи ишчи комиссияси 1-иловага* мувофиқ ташкил этилсин.
* 1-илова берилмайди.
2. Ўзбекистон Республикаси мудофаа саноатини конверсия қилиш соҳасида Америка компаниялари билан биргаликда амалга ошириш таклиф этилаётган лойиҳалар рўйхатига 2-иловага* мувофиқ розилик берилсин.
* 2-илова берилмайди.
Вазирлар Маҳкамаси комплекслари, манфаатдор вазирликлар ва идоралар кўрсатиб ўтилган лойиҳаларнинг белгиланган муддатларда ишлаб чиқилишини ва уларнинг амалга оширилишини таъминласинлар.
3. Ишчи комиссия мудофаа саноатини конверсия қилиш бўйича биргаликда ҳамкорлик қилиш қўшимча лойиҳалари рўйхатини аниқласин, икки ҳафта муддатда ишларни фаоллаштириш тадбирлари режасини ишлаб чиқсин ва тасдиқласин.
4. Ўзбекистон Республикаси Ташқи иқтисодий алоқалар вазирлиги Америка томони билан келишган ҳолда 1998 йилнинг III чорагида мудофаа саноатини конверсия қилиш масалалари бўйича қўшма йиғилиш ўтказиш масаласини ишлаб чиқсин.
5. Вазирлар Маҳкамасининг 1997 йил 8 сентябрдаги 430-сон қарорига 1-илованинг Савдо, инвестициялар, молия қўмитаси таркибига оид қисмига 3-иловага* мувофиқ ўзгартириш киритилсин.
* 3-илова берилмайди.
6. Вазирлар Маҳкамасининг 1996 йил 6 мартдаги 83-сон қарори ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.
7. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири Ў.Т. Султонов зиммасига юклансин.
Вазирлар Маҳкамасининг Раиси И. КАРИМОВ
Тошкент ш.,
1998 йил 4 апрель,
145-сон