Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг
қарори
Қишлоқ хўжалигига мўлжалланган ерларнинг норматив қийматини аниқлаш тартибини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида
Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Ўзбекистон Республикасининг «2025 йил учун Ўзбекистон Республикасининг Давлат бюджети тўғрисида»ги Қонуни ижросини таъминлаш чора-тадбирлари тўғрисида» 2024 йил 25 декабрдаги ПҚ-455-сон қарори ижросини таъминлаш, шунингдек, қишлоқ хўжалигига мўлжалланган ерларнинг норматив қийматини аниқлашда ер тури ва тупроқ бонитет балли ҳамда базавий ҳисоблаш миқдоридан келиб чиққан ҳолда ҳисоблаш тартибини жорий этиш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
1. Қуйидагиларни назарда тутувчи Қишлоқ хўжалигига мўлжалланган ерларнинг норматив қийматини аниқлаш тартиби тўғрисидаги низом иловага мувофиқ тасдиқлансин:
қишлоқ хўжалиги ерларидаги экин ерлари, боғ, токзор ва бошқа кўп йиллик дарахтлар ҳамда ушбу ерларга экилган қишлоқ хўжалиги экин турлари тўғрисидаги маълумотларни Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлигининг «Рақамли қишлоқ хўжалиги» ягона интеграцион платформаси (кейинги ўринларда — Агропортал)да шакллантириш ва янгилаб бориш;
Агропорталдаги маълумотлар Қишлоқ хўжалиги товар ишлаб чиқарувчиларининг қишлоқ хўжалигига мўлжалланган ер участкалари норматив қийматини (кейинги ўринларда — норматив қиймат) аниқлашда асос қилиб олиниши;
норматив қиймат Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлигининг «Ўздаверлойиҳа» давлат илмий-лойиҳалаш институти (кейинги ўринларда — «Ўздаверлойиҳа» ДИЛИ) томонидан аниқланиши;
норматив қиймат тўғрисидаги маълумотлар «Электрон ҳукумат» тизимининг Идоралараро интеграциялашув платформаси орқали «Ўздаверлойиҳа» ДИЛИ томонидан Ўзбекистон Республикаси Солиқ қўмитасига тақдим қилиниши.
2. Белгилансинки:
Агропорталга қишлоқ ҳўжалиги ерларидаги экин ерлари, боғ, токзор ва бошқа кўп йиллик дарахтзорлар ҳамда ушбу ерларга экилган қишлоқ хўжалиги экин турлари тўғрисидаги маълумотлар туманлар (Қувасой шаҳри) қишлоқ хўжалиги бўлимлари ҳамда «Ўздаверлойиҳа» ДИЛИ ва унинг ҳудудий бўлинмалари томонидан киритилади;
Агропорталга киритилган маълумотлар асосида Қишлоқ хўжалиги товар ишлаб чиқарувчиларининг қишлоқ хўжалигига мўлжалланган ер участкалари норматив қиймати «Ўздаверлойиҳа» ДИЛИ ва унинг ҳудудий бўлинмалари томонидан Давлат бюджети маблағлари ҳисобидан аниқланади.
3. Ўзбекистон Республикаси Солиқ қўмитаси қишлоқ хўжалигига мўлжалланган ерлар бўйича солиқ солинадиган база тўғрисидаги маълумотларнинг тўғрилиги устидан назоратни таъминласин.
4. Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлиги манфаатдор вазирлик ва идоралар билан биргаликда ўзлари қабул қилган норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни бир ой муддатда ушбу қарорга мувофиқлаштирсин.
5. Вазирлар Маҳкамасининг «Қишлоқ хўжалиги экин майдонларининг норматив қийматини аниқлаш тизимини такомиллаштириш тўғрисида» 2014 йил 18 августдаги 235-сон қарори 2025 йил 31 декабрдан ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.
6. Ушбу қарор 2026 йил 1 январдан эътиборан кучга киради.
7. Ушбу қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосарлари Ж.А. Қўчқоров ва Ж.А. Ходжаев зиммасига юклансин.
Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири А. АРИПОВ
Тошкент ш.,
2025 йил 26 ноябрь,
744-сон
Вазирлар Маҳкамасининг 2025 йил 26 ноябрдаги 744-сон қарорига
ИЛОВА
Қишлоқ хўжалигига мўлжалланган ерларнинг норматив қийматини аниқлаш тартиби тўғрисида
НИЗОМ
1-боб. Умумий қоидалар
1. Ушбу Низом Ўзбекистон Республикасида қишлоқ хўжалиги товар ишлаб чиқарувчиларининг қишлоқ хўжалигига мўлжалланган ерлари норматив қийматини аниқлаш тартибини белгилайди.
Ҳар бир товар ишлаб чиқарувчисининг қишлоқ хўжалигига мўлжалланган ерлари норматив қиймати қишлоқ хўжалигига мўлжалланган ерлар учун ер солиғини ҳисоблаб чиқиш ва ер участкасини ижарага олиш ҳуқуқини электрон онлайн-аукцион савдо орқали реализация қилиш, ер участкасини ижарага олиш ҳуқуқининг бошланғич нархини аниқлаш ҳамда қонунчилик ҳужжатларида назарда тутилган бошқа мақсадларда аниқланади.
Ушбу Низом талаблари жамоа боғдорчилиги, узумчилиги ва полизчилигини юритиш учун фуқароларга берилган ер участкаларининг, шахсий томорқа ер участкаларининг қишлоқ хўжалиги экин майдонлари норматив қийматини аниқлашга татбиқ этилмайди.
2. Ушбу Низомда қуйидаги асосий тушунчалардан фойдаланилади:
асосий қишлоқ хўжалиги экинлари — маъмурий минтақада кичик майдонларни эгаллаган қишлоқ хўжалиги экинлари (пахта, буғдой, шоли, сабзавотлар, полиз маҳсулотлари, картошка, кўп йиллик мевали дарахтлар, ем-хашакбоп илдизмевали ўсимликлар, бир йиллик ўтлар, беда, маккажўхори, тамаки);
иморатлар ва иншоотлар — қишлоқ хўжалиги соҳасида фаолият кўрсатиш ва хизмат кўрсатиш учун мўлжалланган иморатлар, иншоотлар, омборлар, дала шийпонлари ва майдонлар;
норматив қийматни аниқлаш даври — Ўзбекистон Республикасининг бутун ҳудуди қамраб олинган ҳолда ягона кўрсаткичлар бўйича ерларни баҳолаш ишлари ўтказиладиган давр;
рентабеллик — фойданинг сарфланган харажатларга нисбатан фоизда ифодаланган кўрсаткичи, бизнеснинг фойда келтириш даражаси;
суғориладиган минтақа — қишлоқ хўжалигида фойдаланиш ва суғориш учун яроқли бўлган, сув ресурслари шу ерларни суғоришни таъминлай оладиган суғориш манбаи билан боғланган доимий ёки муваққат суғориш тармоғига эга бўлган ерлар;
тупроқ бонитировкаси — қишлоқ хўжалиги экинларининг тупроқ сифатини ўртача агротехника даражасида ва табиий етиштириш унумдорлигини 100 балли шкала бўйича қиёсий баҳолаш;
фойда — бизнес ёки лойиҳанинг сарф-харажатларидан ортган, унинг даромадидан ортиқча бўлган қисми;
ўртача бонитет балли — тупроқ турлича бонитет балларига эга бўлган ҳолларда норматив қийматни аниқлаш объектининг, уларнинг ҳар бирининг майдони ҳисобга олинган ҳолда, қишлоқ хўжалиги экин майдонлари билан банд бўлган ҳудудга нисбатан ҳисоблаб чиқариладиган кўрсаткич;
қишлоқ хўжалиги экин майдонларининг сифати — тупроғининг унумдорлиги (бонитет балли), табиий ем-хашак экин майдонларининг (яйлов турлари) сифати ҳолати бўйича қишлоқ хўжалиги экин майдонлари хусусиятининг интеграл ифодаси;
қишлоқ хўжалигига мўлжалланган ерларнинг норматив қиймати — норматив кўрсаткичлардан фойдаланган ҳолда аниқланадиган қишлоқ хўжалиги экин майдонлари қиймати;
қишлоқ хўжалиги маҳсулотларининг асосий турлари — қишлоқ хўжалиги экинларини етиштириш натижасида олинадиган маҳсулот (пахта, буғдой, шоли, сабзавотлар, полиз маҳсулотлари, картошка, мевалар, узум, тамаки);
қишлоқ хўжалигига мўлжалланган ерлар — мунтазам равишда қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини етиштириш мақсадида ёки чорва учун табиий ем-хашак манбаи сифатида фойдаланиладиган ерлар, уларнинг таркибига суғориладиган ва суғорилмайдиган экин ерлари, кўп йиллик дарахтлар (боғлар, токзорлар, тутзорлар, мевазорлар, резаворзорлар ва бошқа мевали дарахтлар), бўз ерлар, пичанзорлар ва яйловлар киради;
қишлоқ хўжалиги товар ишлаб чиқарувчиси — қишлоқ хўжалигини юритиш учун белгиланган тартибда ажратилган ер участкасида қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини етиштирувчи юридик ёки жисмоний шахслар, шунингдек, деҳқон хўжаликлари.
3. Қишлоқ хўжалиги ер майдонларининг норматив қийматига (кейинги ўринларда — норматив қиймат) ер билан бевосита боғлиқ бўлган объектлар (суғориш ва коллектор-дренаж тармоғи, йўллар) қиймати киритилмайди.
4. Норматив қиймат норматив кўрсаткичларни, ер кадастри, экилган қишлоқ хўжалиги экинлари ва тупроқ бонитет балли маълумотларини ҳисобга олган ҳолда фойда, рентабеллик асосидаги даромадли ёндашувдан фойдаланиб аниқланади. Норматив қийматни аниқлаш натижалари давлат ер кадастрига киритилади.
5. Қишлоқ хўжалиги товар ишлаб чиқарувчиларининг қишлоқ хўжалигига мўлжалланган ерлари норматив қийматни аниқлаш объекти ҳисобланади.
6. Норматив қиймат миқдорини аниқлаш ушбу Низом билан тартибга солинадиган ишларнинг предмети ҳисобланади.
7. Норматив қиймат ҳар йили норматив қийматни аниқлаш даврида аниқланади. Норматив қийматни аниқлаш даврлари оралиғида норматив қийматни аниқлаш ҳужжатларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритилади.
8. Қишлоқ хўжалигига мўлжалланган ерларнинг норматив қиймати ушбу Низомга 1-иловадаги схемага мувофиқ аниқланади.
2-боб. Норматив қийматни аниқлаш
1-§. Норматив қийматни аниқлашнинг умумий масалалари
9. Норматив қиймат Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлигининг «Ўздаверлойиҳа» давлат илмий-лойиҳалаш институти (кейинги ўринларда — «Ўздаверлойиҳа» ДИЛИ) томонидан аниқланади.
10. Норматив қиймат ишлаб чиқариш ресурси сифатида қишлоқ хўжалигига мўлжалланган ерларнинг сифатини ҳисобга олган ҳолда, ҳар бир қишлоқ хўжалиги ер участкалари ва ердан фойдаланувчилар бўйича аниқланади.
11. Қишлоқ хўжалигига мўлжалланган бир гектар ернинг норматив қийматини аниқлашда қуйидаги кўрсаткичлардан фойдаланилади:
ер участкасининг қишлоқ хўжалиги ер тури;
тупроқнинг сифатини баҳолаш кўрсаткичлари;
қишлоқ хўжалиги экинлари, кўп йиллик дарахтлар ва ем-хашакбоп экин майдонларининг норматив ҳосилдорлиги;
базавий ҳисоблаш миқдори;
фойда рентабеллиги;
ер участкасини ижарага олиш муддати;
минтақавий коэффициент;
сув билан таъминланганлик коэффициенти;
ҳосил нобуд бўлишини ҳисобга олиш коэффициенти;
экин турларининг норматив ҳосилдорлик коэффициенти.
12. Норматив қийматни аниқлашда қишлоқ хўжалигига мўлжалланган ерларнинг контурлар бўйича қишлоқ хўжалиги ишлаб чиқаришининг интенсивлиги, тупроқнинг сифати, экин майдонлари тузилмаси ва суғориш учун сув чиқариш усули (оқар сув ёки машина усули) ҳисобга олинади.
2-§. Суғориладиган қишлоқ хўжалиги экин майдонларининг норматив қийматини ҳисоблаб чиқариш
13. Суғориладиган экин ерларининг норматив қийматини аниқлашда ҳар бир контурдаги тупроқнинг унумдорлиги (бонитет балли) аниқлаб олинади.
Норматив қийматни аниқлашда — қишлоқ хўжалигига мўлжалланган ерларнинг бонитет балли бир бонитет балли ҳосилдорлигидан келиб чиқиб, бир бонитет балли нархи ҳисоб-китоб қилинади.
Асосий қишлоқ хўжалиги экинларининг норматив ҳосилдорлиги тупроқлар ўртача бонитет балли билан қишлоқ хўжалиги экинлари, боғлар ва токзорларнинг тупроқ бонитетининг бир бонитет баллига мос норматив ҳосилдорликнинг йиғиндиси сифатида ушбу Низомга 2-иловага мувофиқ белгиланади.
Бунда қишлоқ хўжалиги товар ишлаб чиқарувчиларининг қишлоқ хўжалиги экинлари норматив ҳосилдорлиги ва уларни сотишдан олинадиган даромади бир бонитет балли учун норматив қийматни аниқлаш давридаги базавий ҳисоблаш миқдорининг 50 фоизи этиб белгиланади.
14. Қишлоқ хўжалигига мўлжалланган ерларнинг зарур ирригация-мелиорация инфратузилмаси билан таъминлангани аниқланади.
15. Суғориладиган бир гектар ернинг норматив қиймати қуйидаги формула бўйича аниқланади:
СН = ББ х БҲМ х ФР х МК х СК х ҲН х НҲ х ИМ, бунда:
СН — суғориладиган экин ерларининг норматив қиймати, минг сўм;
ББ — ерларнинг бонитет балли (0-100 гача);
БҲМ — базавий ҳисоблаш миқдорининг 50 фоизи, минг сўм;
ФР — бир йилда олинадиган фойда, рентабеллик даражаси (10 фоиз);
МК — минтақавий коэффициент;
СК — сув билан таъминланганлик коэффициенти;
ҲН — ҳосил нобуд бўлишини ҳисобга олиш коэффициенти, агар кимёвий моддаларни қўллаш тақиқланган муҳофаза минтақаларида қишлоқ хўжалиги экин майдонлари жойлаштирилган бўлса;
НҲ — экилган қишлоқ хўжалиги экинлари (боғ, токзор ва бошқа кўп йиллик дарахтлар)нинг норматив ҳосилдорлиги;
ИМ — ер участкасининг ижарага олинган муддати.
Экилган қишлоқ хўжалиги экин тури ҳамда мавжуд боғ, токзор ва бошқа кўп йиллик дарахтлар шу йилдан олдинги йилда туманлар (Қувасой шаҳри) қишлоқ хўжалиги бўлимлари ҳамда «Ўздаверлойиҳа» ДИЛИ ва унинг ҳудудий бўлинмаларининг мониторинг маълумотларига кўра, «Ўздаверлойиҳа» ДИЛИ ва унинг ҳудудий бўлинмалари томонидан Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлигининг «Рақамли қишлоқ хўжалиги» ягона интеграцион платформаси таркибига кирувчи «Норматив қиймат» ахборот тизимига киритилган маълумотлар асосида аниқланади.
16. Хўжалик юритиш даражаси ва қишлоқ хўжалиги ишлаб чиқариши интенсивлиги ҳисобга олинадиган минтақавий коэффициент ушбу Низомга 3-иловага мувофиқ белгиланади.
17. Товар ишлаб чиқарувчининг маблағлари ҳисобидан суғориш учун хўжалик ички суғориш тизимига сув чиқариш усули (оқар сув ёки машина усули) ҳисобга олинган коэффициент республика бўйича ягона ифодада барча суғориш майдонлари бўйича оқар сув билан суғориш улушига боғлиқ тарзда ушбу Низомга 4-иловага мувофиқ белгиланади.
18. Кимёвий моддаларни қўллаш тақиқланган муҳофаза минтақаларида қишлоқ хўжалиги экин майдонлари жойлаштирилган тақдирда, ҳосил нобуд бўлиши ва тегишли равишда қимматлилик йўқотилиши ҳисобга олинадиган коэффициент ушбу Низомга 5-иловага мувофиқ белгиланган тартибда мажбуриятлар билан чекланган ер участкасидаги қишлоқ хўжалиги экин майдонларининг бонитет балли ва улушига қараб республика бўйича ягона ифодада қабул қилинади.
19. Бир гектар боғ ва токзорнинг норматив қиймати ушбу Низомнинг 15-бандида назарда тутилган тартибда суғориладиган экин ерларининг норматив қийматини аниқлаш тартибида аниқланади. Бунда:
саноатлашган боғ ва токзорларнинг норматив қиймати қишлоқ хўжалиги товар ишлаб чиқарувчисининг суғориладиган экин ерлари норматив қиймати бўйича 0,4 коэффициентни қўллаш орқали аниқланади;
қишлоқ хўжалиги товар ишлаб чиқарувчисида суғориладиган экин ери бўлмаган ҳолларда, саноатлашган боғ ва токзорларнинг норматив қиймати туман (Қувасой шаҳри) суғориладиган экин ерлари бўйича асосий экин майдонлари тузилмасидан фойдаланган ҳолда шартли равишда аниқланади.
Саноатлашган боғ ва токзорлар тўғрисидаги маълумотлар Қишлоқ хўжалиги вазирлиги томонидан қишлоқ хўжалиги товар ишлаб чиқарувчилари кесимида тақдим этилади.
20. Суғориладиган бир гектар ташландиқ (бўз) ерларнинг норматив қиймати 0,1 коэффициент қўлланган ҳолда суғориладиган экин ерларининг қиймати бўйича аниқланади.
Қишлоқ хўжалиги товар ишлаб чиқарувчисида суғориладиган экин ери бўлмаган тақдирда, суғориладиган ташландиқ (бўз) ерларнинг норматив қиймати туман (Қувасой шаҳри) суғориладиган экин ерлари ўртача асосий экин майдонлари тузилмасидан фойдаланган ҳолда шартли равишда аниқланади.
21. Мевали дарахт кўчатзорлари, тутзорларнинг ва бошқа суғориладиган кўп йиллик дарахтлар экилган ерларнинг норматив қиймати қишлоқ хўжалиги товар ишлаб чиқарувчисининг суғориладиган экин ерлари норматив қиймати бўйича 0,4 коэффициент қўллаш орқали аниқланади.
Қишлоқ хўжалиги товар ишлаб чиқарувчисида суғориладиган экин ери бўлмаган ҳолларда, бундай ерларнинг норматив қиймати туман (Қувасой шаҳри) суғориладиган экин ерлари бўйича асосий экин майдонлари тузилмасидан фойдаланган ҳолда шартли равишда ҳисоблаб чиқилади.
22. Пичанзорлар ва яйловларнинг норматив қиймати уларнинг баландлик минтақаларида жойлашганидан келиб чиқиб:
чўл минтақасидаги пичанзор ва яйловлар учун қишлоқ хўжалиги товар ишлаб чиқарувчисининг суғориладиган экин ерлари норматив қийматига 0,01 коэффициентни;
тоғолди ва тоғ минтақасидаги пичанзор ва яйловлар учун қишлоқ хўжалиги товар ишлаб чиқарувчисининг суғориладиган экин ерлари норматив қиймати бўйича 0,04 коэффициентни қўллаш орқали аниқланади.
Қишлоқ хўжалиги товар ишлаб чиқарувчисида суғориладиган экин ери бўлмаган ҳолларда, чўл минтақасидаги, тоғолди ва тоғ минтақасидаги пичанзор ва яйловларнинг норматив қиймати туман (Қувасой шаҳри) суғориладиган экин ерлари бўйича асосий экин майдонлари тузилмасидан фойдаланган ҳолда шартли равишда ҳисоблаб чиқилади.
23. Иссиқхоналар бўйича бир гектар ернинг норматив қиймати суғориладиган экин ерлари норматив қийматини аниқлаш тартибида туман (Қувасой шаҳри) бўйича ўртача кўрсаткич асосида 2,2 коэффициентни қўллаш орқали аниқланади.
3-§. Қишлоқ хўжалиги лалми экин майдонларининг норматив қийматини ҳисоблаб чиқиш
24. Бир гектар лалми экин ерининг норматив ҳосилдорлиги, норматив унумдорлиги, ҳисоблаб чиқилган миқдори ва норматив қиймати ушбу Низомнинг 15-бандига мувофиқ аниқланади. Бунда хўжалик ички суғориш тизимига сув чиқариш усули ҳисобга олинган ҳолда коэффициент норматив қийматни аниқлашда қўлланмайди.
25. Кўп йиллик лалми дарахтлар лалми экин ери сифатида, лалми ташландиқ (бўз) ерлар эса лалми экин ерлари сифатида 0,1 коэффициентни қўллаган ҳолда аниқланади.
Қишлоқ хўжалиги товарлари ишлаб чиқарувчисида лалми экин ерлари бўлмаган ҳолларда, унинг норматив қиймати шартли равишда туман (Қувасой шаҳри) лалми экин ерлари бўйича ўртача экин майдонлари тузилмасидан фойдаланган ҳолда аниқланади.
4-§. Балиқчилик ҳовузлари, иморатлар ва иншоотлар билан банд бўлган ерларнинг, шунингдек, жисмоний шахсларга қишлоқ хўжалиги мақсадларида ва деҳқон хўжалигини юритиш учун берилган ерларнинг норматив қийматини аниқлаш
26. Балиқчилик ҳовузлари, иморатлар ва иншоотлар билан банд бўлган ерларнинг норматив қиймати фақат белгиланган мезонларга мувофиқ ер солиғининг тўловчилари ҳисобланган қишлоқ хўжалиги товар ишлаб чиқарувчилари бўйича аниқланади.
Балиқчилик ҳовузлари билан банд бўлган ерларнинг норматив қиймати туман (Қувасой шаҳри) бўйича суғориладиган экин ерларининг ўртача норматив қиймати бўйича аниқланади.
Иморатлар ва иншоотлар билан банд бўлган ерларнинг норматив қиймати жойлашган минтақаси ва ихтисослашувига қараб, асосий қишлоқ хўжалиги ер майдонларининг норматив қиймати бўйича 2,0 коэффициентни қўллаган ҳолда аниқланади.
Хўжаликларнинг ихтисослашуви ҳисобга олинган ҳолда асосий қишлоқ хўжалиги ер майдонлари деганда:
суғориладиган ерлардаги пахтачилик-ғаллачилик, ғаллачилик, сабзавотчилик, шоличилик, тамакичилик ва чорвачилик хўжаликлари учун — суғориладиган экин ерлари (суғориладиган минтақа);
суғориладиган ерлардаги боғдорчилик-узумчилик хўжаликлари учун — суғориладиган боғлар, боғлар бўлмаса, токзорлар ёки бошқа кўп йиллик дарахтлар билан банд бўлган ерлар (суғориладиган минтақа);
лалми ерлардаги боғдорчилик-узумчилик хўжаликлари учун — лалми боғлар, боғлар бўлмаса, токзорлар ёки бошқа кўп йиллик дарахтлар билан банд бўлган ерлар (лалми-яйлов минтақаси);
яйловлардаги қоракўлчилик ва чорвачилик хўжаликлари учун — яйловлар (лалми-яйлов минтақаси);
лалми ерлардаги ғаллачилик ва чорвачилик хўжаликлари учун — лалми экин ерлари (лалми-яйлов минтақаси) тушунилади.
Қишлоқ хўжалиги товар ишлаб чиқарувчисида қишлоқ хўжалиги экин майдонлари бўлмаган тақдирда, иморатлар ва иншоотлар билан банд бўлган ерларнинг норматив қиймати (суғориладиган ёки лалми-ҳайдов) асосий қишлоқ хўжалиги ер майдонлари жойлашган минтақада ўртача туман (Қувасой шаҳри) норматив қиймати бўйича 2,0 коэффициентни қўллаган ҳолда аниқланади.
27. Жисмоний шахсларга қишлоқ хўжалиги ва деҳқон хўжалиги эҳтиёжлари учун берилган ерларнинг норматив қиймати мос равишда туман (Қувасой шаҳри) суғориладиган ёки суғорилмайдиган ерларининг ўртача норматив қийматидан келиб чиқиб аниқланади.
3-боб. Норматив қийматни аниқлаш изчиллиги
1-§. Норматив қийматни аниқлаш изчиллигининг умумий масалалари
28. Қишлоқ хўжалиги товар ишлаб чиқарувчиларининг қишлоқ хўжалиги ер майдонлари норматив қийматни ҳисоблаб чиқишнинг бевосита бирламчи объектлари саналади. Юридик шахснинг фойдаланишидаги қишлоқ хўжалигига мўлжалланган ерлари норматив қийматни аниқлаш объектлари ҳисобланади.
29. Норматив қийматни аниқлаш объектлари алоҳида маъмурий-ҳудудий бирликлар (массивлар) чегараларида гуруҳларга бўлинади, улар бўйича картография материаллари нашр этилади ҳамда уларда тупроққа оид ва геоботаник тадқиқотлар натижалари акс эттирилади.
Норматив қийматни аниқлаш бирламчи объектларининг дастлабки ер-ҳисобга олиш ва натижали ер-баҳолаш ахборотлари маъмурий-ҳудудий бирликлар бўйича умумлаштирилади.
30. Норматив қийматни аниқлашга алоқадор барча ҳисоб-китоблар технологик схема бўйича ушбу Низомга 6-иловага мувофиқ бажарилади.
2-§. Қишлоқ хўжалиги товар ишлаб чиқарувчиларининг рўйхатини тузиш
31. Қишлоқ хўжалиги товар ишлаб чиқарувчиларининг рўйхати ва туман (Қувасой шаҳри)нинг маъмурий чегараси доирасида қишлоқ хўжалиги ер майдонлари тўғрисидаги маълумотлар норматив қийматни аниқлаш даври ўтказиладиган йилнинг 1 январь ҳолатига ер фонди маълумотлари бўйича қабул қилинади.
Иқтисодиёт ва молия вазирлиги ҳузуридаги Кадастр агентлиги томонидан тақдим этилган маълумотда ҳар бир қишлоқ хўжалиги товар ишлаб чиқарувчиси бўйича унинг номи, солиқ тўловчининг идентификация рақами (СТИР), жисмоний шахснинг шахсий идентификация рақами (ЖШШИР), қишлоқ хўжалиги ер майдонлари тафсилотлари билан биргаликда қишлоқ хўжалиги товар ишлаб чиқарувчиси ерининг кадастр рақами, контур рақами, умумий майдони ва бошқалари акс эттирилади, суғориладиган ва суғорилмайдиган экин майдонлари алоҳида ажратиб кўрсатилади.
Бунда кўп йиллик дарахтлар майдонлари уларнинг турлари (боғлар, токзорлар ва бошқа дарахтлар) бўйича келтирилади.
Қишлоқ хўжалиги товар ишлаб чиқарувчиларининг ер майдонлари контурлари бўйича географик жойлашуви йирик масштабли чизмаларда акс эттирилади.
32. Иқтисодиёт ва молия вазирлиги ҳузуридаги Кадастр агентлиги томонидан юритилаётган ер ҳисоботида қишлоқ хўжалиги маҳсулоти ишлаб чиқарувчилари рўйхати бўйича қишлоқ хўжалигига мўлжалланган ерларнинг контур рақами, ер тури, ўлчами ва уларнинг ҳудудий жойлаштириш чегаралари схемаси (харитаси) маълумотлари «Электрон ҳукумат» тизимининг Идоралараро интеграциялашув платформаси орқали «Ўздаверлойиҳа» ДИЛИ ва унинг ҳудудий бўлинмаларига тақдим этилади.
3-§. Маълумотлар базасини тайёрлаш ҳамда қишлоқ хўжалиги экин майдонлари тупроқ ўртача бонитет баллини ҳисоблаб чиқариш
33. Суғориладиган ва лалми қишлоқ хўжалиги экин майдонларининг ўртача бонитет балли тупроқни бонитировка қилиш материалларидан фойдаланган ҳолда аниқланади.
Тупроқ бонитировка ишлари амалга оширилмаган ерларда бонитет балли мос равишда ҳудуд (массив)нинг суғориладиган ёки лалми ерларининг ўртача бонитет баллидан келиб чиқиб аниқланади.
34. Пичанзор ва яйловларнинг минтақалари, типлари ва уларнинг озиқабоплик қиммати геоботаник хариталардан фойдаланган ҳолда аниқланади. Туман (Қувасой шаҳри) маъмурий чегараси доирасида пичанзор ва яйловларнинг бир неча типлари мавжуд бўлганда, буғдойнинг эквивалент ҳосилдорлигига қайта ҳисоблаб чиқилган озиқа бирликларида (озиқ қиймати) ифодаланган уларнинг ўртача маҳсулдорлиги аниқланади.
4-боб. Норматив қийматни аниқлаш натижаларини расмийлаштириш
35. «Ўздаверлойиҳа» ДИЛИнинг ҳудудий бўлинмалари томонидан туман (Қувасой шаҳри) маъмурий чегараси доирасида қишлоқ хўжалигига мўлжалланган ерларнинг ҳар бир қишлоқ хўжалиги товар ишлаб чиқарувчиси ва контурлари бўйича қишлоқ хўжалиги ер майдонлари норматив қийматини аниқлаш натижалари ҳисоботи қуйидаги таркибда тузилади:
тушунтириш хати;
қишлоқ хўжалиги товар ишлаб чиқарувчилари бўйича қишлоқ хўжалиги ер майдонларининг норматив қиймати ва туман (Қувасой шаҳри)нинг ўртача норматив қиймати тўғрисидаги маълумотлар.
36. Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳри бўйича ҳисоботлар тушунтириш хатидан, қишлоқ хўжалиги товар ишлаб чиқарувчиларининг СТИР (ЖШШИР) ва ер турлари бўйича норматив қиймат ва маъмурий-ҳудудий бирликнинг ўртача норматив қиймати тўғрисидаги маълумотлардан иборат бўлади.
Туман (Қувасой шаҳри) бўйича ҳисоботлар ер-кадастр ахбороти сифатида ҳар бир қишлоқ хўжалиги товар ишлаб чиқарувчисининг норматив қиймати «Электрон ҳукумат» тизимининг Идоралараро интеграциялашув платформаси орқали Солиқ қўмитасига тақдим қилинади.
Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳри бўйича ҳисоботлар ишларни бажариш учун берилган топшириқда белгиланган ҳажмлар ва нусхаларда тайёрланади.
Ҳисоботларнинг бир нусхаси дастлабки ахборотнинг асл материаллари билан биргаликда ташкилотнинг — ишларни бажарувчининг архивида сақланади.
37. Ҳар бир қишлоқ хўжалиги товар ишлаб чиқарувчиси бўйича ушбу Низомга 7-иловадаги шаклга мувофиқ қишлоқ хўжалиги экин майдонлари ва бошқа баҳоланган ерларнинг норматив қиймати тўғрисида маълумотнома тузилади. Маълумотнома қишлоқ хўжалиги товар ишлаб чиқарувчисига топшириш учун «Электрон ҳукумат» тизимининг Идоралараро интеграциялашув платформаси орқали Солиқ қўмитасига тақдим этилади.
38. Норматив қийматнинг ҳисоб-китоби натижалари минг сўмгача бўлган аниқликда тақдим этилади.
5-боб. Норматив қийматни аниқлаш бўйича материалларга ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тартиби
39. Норматив қийматни аниқлаш бўйича материалларга норматив қийматни аниқлаш даврлари ўртасидаги даврда янги қишлоқ хўжалиги товар ишлаб чиқарувчилари ташкил этилган, қишлоқ хўжалиги экин майдонларининг чегаралари ва майдонлари ёки амалдаги қишлоқ хўжалиги товар ишлаб чиқарувчиларининг экин майдонлари бонитет балли ўзгарган ҳолларда ўзгартириш ва қўшимчалар киритилади.
40. Янгидан ташкил этилган ва ўзгартиришлар киритилган қишлоқ хўжалиги товар ишлаб чиқарувчиларининг қишлоқ хўжалиги ер майдонлари бўйича маълумотлар белгиланган тартибда давлат рўйхатидан ўтказилганидан кейин норматив қийматни аниқлаш материалларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш ишлари ҳар йили бир марта, йил бошида норматив қийматни аниқлаш даврини ўтказиш тартибида ва изчилликда амалга оширилади.
41. Ушбу Низомга мувофиқ бажарилган ишлар тўғрисидаги ҳисоботлар ушбу Низомнинг 35 — 37-бандларида назарда тутилган тартибда топширилади.
6-боб. Якунловчи қоидалар
42. Солиқ қўмитаси қишлоқ хўжалигига мўлжалланган ерларнинг норматив қиймати тўғрисидаги маълумотларнинг тўғрилиги устидан назорат қилади.
43. Ушбу Низом талаблари бузилишида айбдор бўлган шахслар қонунчилик ҳужжатларида белгиланган тартибда жавоб берадилар.
Қишлоқ хўжалигига мўлжалланган ерларнинг норматив қийматини аниқлаш тартиби тўғрисидаги низомга
1-ИЛОВА
Қишлоқ хўжалиги ер майдонларининг норматив қийматини аниқлаш
СХЕМАСИ

Босқичлар

Субъектлар

Тадбирлар

Муддатлар

1-босқич

Қишлоқ хўжалиги вазирлигининг туман (Қувасой шаҳри) қишлоқ хўжалиги бўлимлари,

«Ўздаверлойиҳа» ДИЛИ ва унинг ҳудудий бўлинмалари

Экилган қишлоқ хўжалиги экин тури ҳамда мавжуд боғ, токзор ва бошқа кўп йиллик дарахтлар бўйича туман (шаҳар) қишлоқ хўжалиги бўлимларининг мониторинг маълумотларини «Агроплатформа» АТ платформасига киритиб боради.

Доимий равишда, йил давомида

2-босқич

Тупроқшунослик ва агрокимё илмий-тадқиқот институти

Қишлоқ хўжалигига мўлжалланган ерларнинг бонитет балли тўғрисидаги маълумотларни тақдим этади

Ҳар йили 1 ноябрга қадар

3-босқич

«Ўздаверлойиҳа» ДИЛИ ва унинг ҳудудий бўлинмалари

1. Ҳар бир қишлоқ хўжалиги товар ишлаб чиқарувчиси бўйича қишлоқ хўжалиги ер майдонларининг норматив қийматини аниқлайди.

2. Янги ташкил этилган, ер майдонлари чегаралари ва қишлоқ хўжалиги товар ишлаб чиқарувчиларининг экин майдонлари бонитет балли ўзгарган ҳолларда норматив қиймат тўғрисидаги маълумотларга ўзгартиришлар киритиб боради.

Доимий равишда, йил давомида, ҳар ой якунида

4-босқич

«Ўздаверлойиҳа» ДИЛИ ва унинг ҳудудий бўлинмалари

Қишлоқ хўжалиги ер майдонлари норматив қийматини аниқлаш натижаларини Солиқ қўмитасига тақдим қилиб боради.

Ҳар йили январь, апрель ва июнь ойлари биринчи ўн кунлигида

Қишлоқ хўжалигига мўлжалланган ерларнинг норматив қийматини аниқлаш тартиби тўғрисидаги низомга
2-ИЛОВА
Асосий қишлоқ хўжалиги экинлари, боғлар ва токзорларнинг тупроқлари бир бонитет баллига нисбатан ҳисобланган норматив ҳосилдорлиги

Қишлоқ хўжалиги экинлари ва кўп йиллик дарахтлар

Тупроқнинг бир бонитет баллига нисбатан норматив ҳосилдорлиги,

ц/га

Суғориладиган ерларда

Ғўза

0,4

Бошоқли дон экинлари

0,6

Тамаки

0,45

Шоли

0,7

Бир йиллик ўтлар (яшил ем-хашак)

3,0

Сабзавотлар

3,0

Полиз маҳсулотлари

2,7

Ўтган йиллардаги беда

2,0

Дон учун маккажўхори

0,75

Ем-хашакбоп илдизмевали ўсимликлар

9,0

Картошка

2,0

Боғлар (ўрта ҳисобда)

0,6

Токзорлар (ўрта ҳисобда)

0,8

Лалми ерларда

Кузги буғдой

0,25

Кузги арпа

0,20

Баҳорги нўхат

0,12

Қишлоқ хўжалигига мўлжалланган ерларнинг норматив қийматини аниқлаш тартиби тўғрисидаги низомга
3-ИЛОВА
Хўжалик юритиш ва қишлоқ хўжалиги ишлаб чиқариши интенсивлиги даражаси ҳисобга олинган
МИНТАҚАВИЙ КОЭФФИЦИЕНТЛАР

Маъмурий-ҳудудий тузилмалар ва минтақалар

Минтақавий коэффициентлар

1)

Қорақалпоғистон Республикаси

0,7

Жанубий минтақа (Амударё, Беруний, Элликқалъа ва Тўрткўл туманлари)

0,7

Марказий минтақа (Нукус, Хўжайли, Шуманай, Кегейли, Чимбой, Бўзатов, Қонликўл туманлари, Нукус шаҳри)

0,6

Шимолий минтақа (Тахтакўпир, Қораўзак, Қўнғирот, Мўйноқ туманлари)

0,5

Андижон вилояти

1,2

Вилоятнинг Бўстон ва Улуғнор туманларини истисно этган ҳолда бутун ҳудуди

1,2

Марказий Фарғона минтақаси (Бўстон ва Улуғнор туманлари)

1,0

Бухоро вилояти

1,0

Суғориладиган минтақа (суғориладиган минтақанинг барча туманлари хўжаликлари)

1,0

Яйлов минтақаси (барча туманларнинг қўйчилик хўжаликлари)

0,8

Жиззах вилояти

0,8

Шароф Рашидов тумани, Жиззах шаҳри

0,9

Чўл минтақаси (Арнасой, Дўстлик, Зарбдор, Зафаробод, Мирзачўл, Пахтакор туманлари)

0,8

Тоғолди-яйлов минтақаси (Бахмал, Ғаллаорол, Фориш, Зомин, Янгиобод туманлари)

0,6

Қашқадарё вилояти

0,8

Тоғолди минтақаси (Китоб, Кўкдала, Шаҳрисабз, Яккабоғ, Ғузор, Қамаши, Чироқчи туманлари, Шаҳрисабз шаҳри)

0,8

Чўл минтақаси (Қарши, Нишон, Миришкор, Касби, Косон, Муборак туманлари, Қарши шаҳри)

0,7

Деҳқонобод тумани

0,6

Навоий вилояти

0,8

Суғориладиган минтақа (Навоий шаҳри, Қизилтепа, Навбаҳор, Хатирчи, Кармана туманлари ва Конимех туманининг суғориладиган минтақаси)

0,8

Лалми-яйлов минтақаси (Нурота, Томди, Учқудуқ туманлари ва суғориладиган минтақасиз Конимех тумани)

0,6

Наманган вилояти

1,1

Вилоятнинг барча туманлари, Наманган шаҳри

1,1

Самарқанд вилояти

1,2

Суғориладиган минтақа (Булунғур, Жомбой, Иштихон, Каттақўрғон, Нарпай, Оқдарё, Пайариқ, Пастдарғом, Пахтачи, Самарқанд, Тойлоқ, Ургут туманлари, Самарқанд шаҳри)

1,2

Лалми-яйлов минтақаси (Нуробод, Қўшработ туманлари)

0,9

Сурхондарё вилояти

1,2

Сурхондарё воҳаси (Сариосиё, Узун, Денов, Шўрчи, Қумқўрғон, Жарқўрғон, Ангор, Термиз, Олтинсой туманлари, Термиз шаҳри)

1,2

Чўл минтақаси (Қизириқ, Бандихон, Музработ, Шеробод туманлари)

1,1

Бойсун тумани

0,8

Сирдарё вилояти

0,8

Шимолий чўл минтақаси (Боёвут, Ховос, Гулистон, Сайхунобод, Сирдарё туманлари, Гулистон шаҳри ва Янгиер шаҳри)

0,8

Марказий чўл минтақаси (Оқолтин, Мирзаобод, Сардоба туманлари)

0,6

Тошкент вилояти

1,2

Вилоятнинг бутун ҳудуди, Бўстонлиқ, Паркент ва Оҳангарон туманлари бундан мустасно

1,2

Чимён-Оҳангарон минтақаси (Бўстонлиқ, Паркент ва Оҳангарон туманлари)

0,9

Фарғона вилояти

1,1

Биринчи минтақа (вилоятнинг бутун ҳудуди, Ёзёвон ва Сўх туманлари бундан мустасно)

1,1

Иккинчи минтақа (Ёзёвон ва Сўх туманлари)

1,0

Хоразм вилояти

1,0

Вилоятнинг бутун ҳудуди, Тупроққалъа тумани бундан мустасно

1,0

Тупроққалъа тумани

0,8

Тошкент шаҳри

1,2

Тошкент шаҳрининг бутун ҳудуди

1,2

Қишлоқ хўжалигига мўлжалланган ерларнинг норматив қийматини аниқлаш тартиби тўғрисидаги низомга
4-ИЛОВА
Суғориш учун сув чиқариш усули ҳисобга олинадиган
КОЭФФИЦИЕНТЛАР

Оқар сув улуши, фоиз

Коэффициент (К2)

0 — 9

0,883

10 — 19

0,893

20 — 29

0,904

30 — 39

0,915

40 — 49

0,926

50 — 59

0,938

60 — 69

0,950

70 — 79

0,962

80 — 89

0,974

90 — 99

0,987

0 — 9

1

Қишлоқ хўжалигига мўлжалланган ерларнинг норматив қийматини аниқлаш тартиби тўғрисидаги низомга
5-ИЛОВА
Ҳосил нобуд бўлишини ҳисобга олиш
КОЭФФИЦИЕНТЛАРИ (К3)

Тупроқ бонитет балли

Заҳарли кимёвий дориларни қўллаш чекланган ҳудудлар улуши, фоиз

1 — 10

11 — 20

21 — 30

31 — 40

41 — 50

51 — 60

61 — 70

71 — 80

81 — 90

91 — 100

31 — 40

0,948

0,895

0,843

0,790

0,738

0,685

0,633

0,580

0,528

0,475

41 — 50

0,959

0,918

0,878

0,837

0,796

0,755

0,714

0,674

0,633

0,592

51 — 60

0,967

0,933

0,900

0,866

0,833

0,800

0,766

0,733

0,699

0,666

61 — 70

0,972

0,943

0,915

0,887

0,859

0,830

0,802

0,774

0,745

0,717

71 — 80

0,976

0,951

0,927

0,902

0,878

0,853

0,829

0,804

0,780

0,755

81 — 90

0,978

0,957

0,935

0,914

0,892

0,870

0,849

0,827

0,806

0,784

91 — 100

0,981

0,961

0,949

0,923

0,904

0,884

0,865

0,846

0,826

0,807

Қишлоқ хўжалигига мўлжалланган ерларнинг норматив қийматини аниқлаш тартиби тўғрисидаги низомга
6-ИЛОВА
Қишлоқ хўжалигига мўлжалланган ерларнинг норматив қийматини аниқлашнинг
ТЕХНОЛОГИК СХЕМАСИ
1. Тайёргарлик ишлари.
1.1. Ишлар мазмуни ва дастурини ишлаб чиқиш.
1.2. Қишлоқ хўжалиги товар ишлаб чиқарувчиларининг ҳамда норматив қийматни аниқлаш объектларининг рўйхатини ва жойлашиш чизмасини тузиш.
1.3. Норматив қиймати аниқланадиган объектлар бўйича «Агроплатформа» АТ платформасига қишлоқ хўжалиги экинлари экилиши юзасидан киритилган маълумотларни тўплаш, таҳлил қилиш ва тайёрлаш.
1.4. Қишлоқ хўжалигига мўлжалланган ерларнинг норматив қийматини аниқлашда дастлабки ва қиймат кўрсаткичларининг автоматлаштирилган ҳисоб-китоби дастурини ўрганиш ҳамда ўзлаштириш.
2. Тупроқ унумдорлиги, суғориш учун сув бериш усули бўйича бирламчи маълумотлар базасини тайёрлаш ва норматив қийматини аниқлаш объектлари кўрсаткичларининг ҳисоб-китоби.
2.1. Норматив қийматни аниқлаш объекти тупроқ унумдорлигининг ўртача кўрсаткичини аниқлаш.
2.2. Асосий қишлоқ хўжалиги экинлари бўйича маҳсулот етиштиришдан фоизларда ҳисоблаб чиқилган фойдани аниқлаш.
2.3. Суғоришнинг ички тизимида суғориш учун сув бериш усули кўрсаткичини аниқлаш.
2.4. Заҳарли кимёвий дориларни қўллаш чекланган майдонларни аниқлаш.
3. Қишлоқ хўжалигига мўлжалланган ерларнинг норматив қийматининг автоматлаштирилган ҳисоб-китоби.
3.1. Бирламчи кўрсаткичларни компьютер дастурига киритиш.
3.2. Қишлоқ хўжалигига мўлжалланган ерларнинг норматив қиймати: экин турлари, бонитет балли, норматив ҳосилдорлик, ҳисобланган фойда, ижара муддати ва норматив қиймат кўрсаткичлари ҳисоб-китоби.
4. Қишлоқ хўжалигига мўлжалланган ерларнинг норматив қийматини аниқлаш материалларини расмийлаштириш.
4.1. Қишлоқ хўжалиги товар ишлаб чиқарувчиларининг қишлоқ хўжалиги ер майдонлари норматив қийматини аниқлашнинг ҳисоб-китоб (жадвал) ва матнли қисмини расмийлаштириш ҳамда маъмурий туманлар, Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар, Тошкент шаҳри ва республика бўйича қишлоқ хўжалигига мўлжалланган ерларнинг норматив қийматини аниқлаш материалларини умумлаштириш.
4.2. Қишлоқ хўжалигига мўлжалланган ерларнинг норматив қийматини аниқлаш материалларининг жадвалли қисмини расмийлаштириш.
4.3. Маълумотномаларни тайёрлаш ва Солиқ қўмитасига тақдим этиш.
Қишлоқ хўжалигига мўлжалланган ерларнинг норматив қийматини аниқлаш тартиби тўғрисидаги низомга
7-ИЛОВА
(Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 27.11.2025 й., 09/25/744/1101-сон)