1.06.00.00.00 Ижтимоий таъминот ва ижтимоий суғурта тўғрисидаги қонунчилик. Ижтимоий ҳимоя / 06.07.00.00 Нафақалар. Компенсация тўловлари / 06.07.03.00 Кам таъминланганлар, «Аёллар дафтари», «Ёшлар дафтари», «Темир дафтар» ва бошқа тоифалардаги фуқароларга моддий ёрдам кўрсатиш]
«Ёшлар дафтари» жамғармалари орқали ижтимоий ёрдам кўрсатиш тизимини янада такомиллаштириш тўғрисида
Ижтимоий ҳимояга муҳтож оилалардаги ёшларга «Ёшлар дафтари» жамғармалари орқали ижтимоий ёрдам кўрсатиш тизими самарадорлигини ошириш ҳамда ёшлар ҳамжамиятида ижтимоий капитални ривожлантиришга кўмаклашиш мақсадида қарор қиламан:
I. Мақсадлар
1. Қуйидагилар Фармоннинг асосий мақсадлари этиб белгилансин:
(а) 16 минг нафар «Ёшлар дафтари»га киритилган ёшларнинг доимий даромад манбаига эга бўлишига кўмаклашиш;
(б) 30 минг нафар «Ёшлар дафтари»га киритилган ёшларнинг таълим жараёнида ижобий ўзлаштириш кўрсаткичларига эришиш;
II. Ёшлар билан ижтимоий ҳамкорликни кучайтириш ҳамда уларнинг ижтимоий фаоллигини ошириш
[ОКОЗ:
1.06.00.00.00 Ижтимоий таъминот ва ижтимоий суғурта тўғрисидаги қонунчилик. Ижтимоий ҳимоя / 06.02.00.00 Ижтимоий таъминот ва ижтимоий суғуртани бошқариш;
2.06.00.00.00 Ижтимоий таъминот ва ижтимоий суғурта тўғрисидаги қонунчилик. Ижтимоий ҳимоя / 06.07.00.00 Нафақалар. Компенсация тўловлари / 06.07.03.00 Кам таъминланганлар, «Аёллар дафтари», «Ёшлар дафтари», «Темир дафтар» ва бошқа тоифалардаги фуқароларга моддий ёрдам кўрсатиш]
2. Белгилансинки, 2026 йил 1 февралдан бошлаб ушбу Фармоннинг 1-иловасида назарда тутилган ижтимоий ёрдам турлари индивидуал режа асосида Ижтимоий реестрга киритилган оилалардаги ёшларнинг шахсий ривожланишига қаратилган ёшлар ижтимоий шартномаси (кейинги ўринларда — ижтимоий шартнома) орқали қуйидаги шартлар асосида тақдим этилади:
(2-банднинг биринчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2025 йил 26 декабрдаги ПФ-258-сонли Фармони таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 27.12.2025 й., 06/25/258/1223-сон. Кучга кириш санаси — 2026 йил 1 февраль)
(а) таълим олишни узлуксиз равишда амалга ошириб бориш (узрли сабаблар бундан мустасно);
(б) таълим жараёнида ижобий ўзлаштириш кўрсаткичларига эришиш;
(ж) тадбиркорлик ёки ўзини ўзи банд қилиш асосида фаолиятини йўлга қўйиш;
(з) хорижий тилларни ўзлаштириш бўйича камида B1 даражасига эришиш.
Бунда мазкур шартларнинг аниқ турлари кўрсатиладиган ижтимоий ёрдамнинг хусусиятидан келиб чиқиб, Вазирлар Маҳкамаси томонидан белгиланади.
[ОКОЗ:
1.06.00.00.00 Ижтимоий таъминот ва ижтимоий суғурта тўғрисидаги қонунчилик. Ижтимоий ҳимоя / 06.02.00.00 Ижтимоий таъминот ва ижтимоий суғуртани бошқариш]
3. Белгилаб қўйилсинки, ижтимоий шартнома шартлари бажарилмаганда ёки лозим даражада бажарилмаганда босқичма-босқич қуйидаги кетма-кетликда чоралар қўлланади:
(а) ижтимоий шартноманинг бажарилмаган шартларини ўн беш кун ичида бажариш лозимлиги тўғрисида огоҳлантириш;
(б) ижтимоий ёрдам миқдорларини 15 фоиздан 30 фоизгача камайтириш;
(в) ижтимоий ёрдам кўрсатишни бир ойдан олти ойгача бўлган муддатга вақтинчалик тўхтатиш;
(г) ижтимоий ёрдам кўрсатишни бир йил ва ундан ортиқ муддатга тўхтатиш. Бунда:
(i) ушбу банднинг «б» ва «в» кичик бандларида назарда тутилган чоралар қўллангандан сўнг ижтимоий ёрдам кўрсатилган шахс ижтимоий шартнома шартларини лозим даражада бажарган тақдирда, қўлланган чоралар бекор қилиниб, чоралар қўлланиши натижасида кўрсатилмай қолган ижтимоий ёрдамлар тўлиқ тақдим этилади;
[ОКОЗ:
1.12.00.00.00 Ахборот ва ахборотлаштириш / 12.04.00.00 Ахборотлаштириш. Ахборот тизимлари, технологиялари ва уларни таъминлаш воситалари / 12.04.02.00 Ахборот тизимлари, технологиялари ва уларни таъминлаш воситалари]
(ii) ушбу банднинг «а» кичик бандида назарда тутилган чоралар тегишли маҳалладаги ёшлар етакчиси томонидан, «б», «в» ва «г» кичик бандларидаги чоралар эса Ёшлар ягона электрон платформаси орқали автоматик тарзда қўлланади ҳамда бекор қилинади.
4. Ижтимоий шартнома шартларини мунтазам равишда камида олти ой давомида юқори даражада бажарган ёшлар қуйидагича рағбатлантирилади:
(а) ижтимоий ёрдам сўраб мурожаат қилган вақтидан қатъи назар, унга имтиёзли равишда навбатдан ташқари ижтимоий ёрдам кўрсатилади;
[ОКОЗ:
1.07.00.00.00 Молия ва кредит тўғрисидаги қонунчилик. Банк фаолияти / 07.07.00.00 Бюджет тизимининг бошқа масалалари / 07.07.02.00 Давлат жамғармалари / 07.07.02.04 Вазирлик ва идоралар жамғармалари]
(б) энг яхши 1 000 нафар ёшлар ҳар йили бир марта Ёшларга оид давлат сиёсатини қўллаб-қувватлаш жамғармасига ажратилган маблағлар доирасида базавий ҳисоблаш миқдорининг 3 баравари миқдорида пул мукофоти билан тақдирланади;
(в) ёшларнинг ташаббускорлиги ва фаоллигини рағбатлантиришга қаратилган мукофотларга тавсия этилади.
5. Белгилансинки:
[ОКОЗ:
1.12.00.00.00 Ахборот ва ахборотлаштириш / 12.03.00.00 Ахборот ресурслари. Ахборот ресурсларидан фойдаланиш / 12.03.02.00 Ахборотни ҳужжатлаштириш. Электрон ҳужжат айланиши / 12.03.02.01 Электрон ҳужжат айланиши]
(а) ижтимоий шартнома тегишли маҳалладаги ёшлар етакчиси ҳамда ёрдам кўрсатиладиган шахс (ўн саккиз ёшгача бўлганлар учун уларнинг номидан ота-онаси ёки ота-онанинг ўрнини босувчи шахслар) ўртасида Ёшлар ягона электрон платформасида электрон шаклда расмийлаштирилади;
(б) ижтимоий шартнома шартларининг бажарилишини мониторинг қилиш ва баҳолаш Ёшлар ягона электрон платформаси орқали автоматик тарзда амалга оширилади;
(в) ёшлар етакчиси, заруратга кўра, ижтимоий шартнома шартлари бажарилишини жойига чиққан ҳолда назорат қилиш ҳуқуқига эга.
III. «Ёшлар дафтари» жамғармалари орқали ижтимоий ёрдам кўрсатиш тизимини такомиллаштириш
6. Шундай тартиб ўрнатилсинки, унга мувофиқ 2026 йил 1 февралдан бошлаб Ижтимоий реестрга киритилган оилалардаги ёшларга:
(6-банднинг биринчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2025 йил 26 декабрдаги ПФ-258-сонли Фармони таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 27.12.2025 й., 06/25/258/1223-сон. Кучга кириш санаси — 2026 йил 1 февраль)
(а) сафарбарлик чақируви резервидаги ҳарбий хизматни бепул ўташ тартиби жорий этилади ҳамда ушбу мақсад учун субсидия ажратиш тартиби бекор қилинади. Бунда ҳарбий хизмат билан боғлиқ харажатлар Мудофаа вазирлигининг «Сафарбарлик чақируви резерви маблағлари» махсус ҳисобварағидан амалга оширилади ҳамда ҳарбий хизматни ўтаб келган ёшлар бандлигини таъминлаш чоралари кўрилади;
[ОКОЗ:
1.06.00.00.00 Ижтимоий таъминот ва ижтимоий суғурта тўғрисидаги қонунчилик. Ижтимоий ҳимоя / 06.07.00.00 Нафақалар. Компенсация тўловлари / 06.07.03.00 Кам таъминланганлар, «Аёллар дафтари», «Ёшлар дафтари», «Темир дафтар» ва бошқа тоифалардаги фуқароларга моддий ёрдам кўрсатиш]
(б) «Ёшлар дафтари» жамғармалари орқали:
(i) автомототранспорт воситалари ҳайдовчиларини тайёрлаш ўқув курси харажатларини қоплаш бўйича субсидия ҳайдовчилик гувоҳномасининг «А», «B», «D» ва «DE» тоифаларини олиш учун тўлаб берилади;
(ii) касбий ва олий таълим ташкилотлари ўқувчи-талабаларининг тўлов-контракт суммасининг 50 фоизгача қисми ўқувчи-талаба билан тузилган ижтимоий шартнома шартларини бажариш даражасидан келиб чиқиб тўланади ҳамда ёрдамнинг умумий миқдори бир ўқув йили учун базавий ҳисоблаш миқдорининг 50 бараваридан ошмаслиги лозим;
2.13.00.00.00 Таълим. Фан. Маданият / 13.01.00.00 Таълим / 13.01.08.00 Таълим турлари / 13.01.08.04 Олий таълим]
(iii) ёшларнинг тадбиркорлик, анъанавий ва замонавий касбларни эгаллаш, ахборот технологияларини ўрганиш, хорижий тилларга ўқитиш, илм-фан, спорт, санъат ва маданият йўналишларидаги ўқув курслари учун тўланадиган ҳар ойлик субсидиялар миқдори ўтган ойда субсидия олувчи томонидан ижтимоий шартнома шартларини бажариш даражасидан келиб чиқиб белгиланади;
(iv) айни бир шахс бир календарь йил давомида турли ижтимоий ёрдамлардан кўпи билан икки марта фойдаланиши мумкин.
[ОКОЗ:
1.02.00.00.00 Давлат бошқаруви асослари / 02.03.00.00 Республика давлат бошқаруви органлари ва хўжалик бошқаруви органлари / 02.03.04.00 Агентликлар, инспекциялар ва бошқа идоралар]
7. Ёшлар ишлари агентлиги:
[ОКОЗ:
1.06.00.00.00 Ижтимоий таъминот ва ижтимоий суғурта тўғрисидаги қонунчилик. Ижтимоий ҳимоя / 06.02.00.00 Ижтимоий таъминот ва ижтимоий суғуртани бошқариш]
(а) ҳар йили 1 февралга қадар ижтимоий ёрдамларнинг самарадорлигини баҳолаш натижаларига кўра самараси паст бўлган ижтимоий ёрдамларни, заруратга кўра, мақбуллаштириш, шунингдек, самарадорлигини ошириш мақсадида уларни такомиллаштириш бўйича таклифларни ишлаб чиқиб, Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳамда Вазирлар Маҳкамасига киритсин;
(б) икки ой муддатда «Ёшлар дафтари» жамғармаларидан кўрсатиладиган ижтимоий ёрдамларнинг самарадорлигини баҳолаб бориш методологиясини тасдиқласин;
(в) икки ой муддатда ушбу Фармондан келиб чиқиб, Камбағал оилалар реестрига киритилган оилалардаги ёшларга «Ёшлар дафтари» жамғармалари орқали ижтимоий ёрдам тақдим этишнинг янги тартибини, ижтимоий шартнома асосида ёрдам кўрсатиш қўлланмайдиган шахслар тоифаларини тасдиқлаш учун белгиланган тартибда Вазирлар Маҳкамасига киритсин.
8. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2025 йил 30 январдаги ПФ-17-сон Фармони билан тасдиқланган «Аёллар дафтари», «Ёшлар дафтари» ҳамда «Саховат ва кўмак» жамғармалари орқали кўрсатиладиган ижтимоий ёрдамлар рўйхатига2-иловага мувофиқ ўзгартиришлар киритилсин.
IV. Фармон ижросини ташкил этиш, таъминлаш ва назорат
9. Мазкур Фармон ижросини самарали ташкил қилишга масъул ва шахсий жавобгар этиб Ёшлар ишлари агентлиги директори А.З. Саъдуллаев белгилансин.
10. Фармон ижроси учун масъул ташкилотлар фаолиятини мувофиқлаштириш ва назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазири А.Н. Арипов зиммасига юклансин.
Ўзбекистон Республикаси Президенти Ш. МИРЗИЁЕВ
Тошкент ш.,
2025 йил 20 ноябрь,
ПФ-222-сон
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2025 йил 20 ноябрдаги ПФ-222-сон Фармонига 1-ИЛОВА
Ижтимоий шартнома тузиш орқали «Ёшлар дафтари» жамғармаларидан тақдим этиладиган ижтимоий ёрдамлар
РЎЙХАТИ
1. Камида 3 нафар ёшларнинг бандлиги ва ижтимоий фаоллигини таъминлашга қаратилган ижтимоий лойиҳаларни молиялаштириш учун грант ажратиш.
2. 6 ой давомида мунтазам спорт ва санъат тўгаракларига қатнашаётган ёшлар учун махсус спорт формаси, инвентарь ёки мусиқа ва чолғу асбобларини харид қилиш.
3. Автомототранспорт воситалари ҳайдовчилик гувоҳномасининг «А», «B», «D» ва «DE» тоифаларини олиш бўйича ўқув курси харажатларини қоплаш учун субсидия ажратиш.
4. Касбий ва олий таълим ташкилотлари ўқувчи-талабаларининг тўлов-контракт суммасини тўлаб бериш.
5. Ижтимоий ҳимояга муҳтож ёш оилаларга тураржой ижараси учун компенсация тўлаш.
6. Ёшларнинг тадбиркорлик, анъанавий ва замонавий касбларни эгаллаш, ахборот технологияларини ўрганиш ва хорижий тилларга ўқитиш бўйича ўқув курсларида ўқиш харажатлари учун субсидия ажратиш.
7. Ижтимоий ҳимояга муҳтож иқтидорли ёшларнинг илм-фан, спорт, санъат ва маданият йўналишларидаги ўқув курслари учун субсидия ажратиш.
8. Ёшларнинг илм-фан, спорт, санъат ва маданият йўналишларидаги олимпиада, танлов ва мусобақаларда қатнашиш харажатлари учун субсидия ажратиш.
9. Ёшларга таълим, маданият ва санъат, спорт, ахборот технологиялари соҳасига ва фанларни ўқитишга ихтисослашган нодавлат таълим ташкилотининг нотурар жой ижараси ёки зарур жиҳозлар билан таъминлаш харажатлари учун субсидия ажратиш.
10. Ёшлар учун сафарбарлик чақируви резервидаги хизматни бепул ўташ имкониятини яратиш.
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2025 йил 20 ноябрдаги ПФ-222-сон Фармонига 2-ИЛОВА
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2025 йил 30 январдаги ПФ-17-сон Фармони билан тасдиқланган «Аёллар дафтари», «Ёшлар дафтари» ҳамда «Саховат ва кўмак» жамғармалари орқали кўрсатиладиган ижтимоий ёрдамлар рўйхатига киритилаётган ўзгартиришлар
«I. «Ёшлар дафтари» жамғармаси маблағлари ҳисобидан кўрсатиладиган ижтимоий ёрдамлар» бўлимида:
Автомототранспорт воситалари ҳайдовчилик гувоҳномасининг «А», «B», «D» ва «DE» тоифаларини олиш бўйича ўқув курси харажатларини қоплаш учун субсидия ажратиш.
2. Мазкур субсидиянинг 50 фоизи ўқув курси бошланишида, қолган қисми миллий ҳайдовчилик гувоҳномаси олинганидан сўнг ҳамда ижтимоий шартноманинг шартларини бажариш даражасидан келиб чиқиб тўлаб берилади.
3. Субсидия тўловларининг 50 фоизи автомототранспорт воситалари ҳайдовчиларини тайёрлаш ўқув курсини ташкил қилган давлат ва нодавлат таълим ташкилотларига шартнома асосида, қолган 50 фоизи шартнома шартларига кўра таълим ташкилотига ўтказиб берилади ёки фуқарога тўлаб берилади.
6.
Касбий ва олий таълим ташкилотлари ўқувчи-талабаларининг тўлов-контракт суммасини тўлаб бериш.****
—
Тўлов-контракт суммасининг 50 фоизгача қисми миқдорида, бироқ БҲМнинг 50 бараваридан кўп бўлмаган миқдорда
3. Ижара учун компенсация суммаси ижара тўловининг иккинчи ойидан бошлаб тузилган ижтимоий шартнома шартлари бажарилиши даражасидан келиб чиқиб тўланади.
8.
Ёшларнинг тадбиркорлик, анъанавий ва замонавий касбларни эгаллаш, ахборот технологияларини ўрганиш ва хорижий тилларга ўқитиш бўйича ўқув курсларида ўқиш харажатлари учун субсидия ажратиш.****
6 ойдан кўп бўлмаган муддатга
Ҳар ойда, БҲМнинг 4 бараваригача
1. Мазкур ёрдам Камбағал оилалар реестрига киритилган оилаларнинг 14 — 30 ёшдаги аъзолари учун ажратилади.
2. Ҳар ойлик субсидиялар миқдори ўтган ойда субсидия олган шахс томонидан ижтимоий шартнома шартларини бажариш даражасидан келиб чиқиб белгиланади ва тўлов амалга оширилади.
3. Тегишли маблағлар ўқув курсларини ташкил этган таълим ташкилотлари билан тузилган шартномага мувофиқ ўтказилади.
9.
Ижтимоий ҳимояга муҳтож иқтидорли ёшларнинг илм-фан, спорт, санъат ва маданият йўналишларидаги ўқув курслари учун субсидия ажратиш.****
6 ойдан кўп бўлмаган муддатга
Ҳар ойда, БҲМнинг 1 бараваригача
1. Мазкур ёрдам Камбағал оилалар реестрига киритилган оилаларнинг 14 — 30 ёшдаги аъзолари учун ажратилади.
2. Ҳар ойлик субсидиялар миқдори ўтган ойда субсидия олган шахс томонидан ижтимоий шартнома шартларини бажариш даражасидан келиб чиқиб белгиланади ва тўлов амалга оширилади.
3. Тегишли маблағлар ўқув курсларини ташкил этган таълим ташкилотлари билан тузилган шартномага мувофиқ ўтказилади.
»;
(б) 12-позиция қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«
12.
Ёшлар учун сафарбарлик чақируви резервидаги хизматни бепул ўташ имкониятини яратиш.