Ҳужжат кучини йўқотган " " 01.10.2020
ЎЗБЕКИСТОН МАТБУОТ ВА АХБОРОТ АГЕНТЛИГИ
ЎЗБЕКИСТОН АЛОҚА ВА АХБОРОТЛАШТИРИШ АГЕНТЛИГИНИНГ
Қарори
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИДА КАБЕЛЬ, ЭФИР-КАБЕЛЬ ТЕЛЕВИДЕНИЕСИ ТЎҒРИСИДА ВАҚТИНЧАЛИК НИЗОМНИ ТАСДИҚЛАШ ҲАҚИДА
[Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги томонидан 2004 йил 30 октябрда 1420-сон билан давлат рўйхатидан ўтказилди]
 LexUZ шарҳи
Мазкур қарор Ўзбекистон Республикаси ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирининг 2020 йил 30 июндаги 208-мҳ-сонли «Телекоммуникация хизматларини кўрсатиш қоидаларини тасдиқлаш тўғрисида»ги буйруғига (рўйхат рақами 3275, 30.06.2020 й.) асосан 2020 йил 1 октябрдан ўз кучини йўқотади.
Ўзбекистон Республикаси ҳудудида кўрсатувларни узатиш бўйича хизмат кўрсатиш, ишлаб чиқиш, эгалик қилиш, тарқатиш, трансляция қилиш, тарқатиш, трансляция (ретрансляция) қилишда кабель, эфир-кабель телевидениеси соҳаларида фаолиятни амалга ошираётган хўжалик юритувчи субъектлари ўртасидаги муносабатларни тартибга солиш мақсадида қарор қиламиз:
1. «Ўзбекистон Республикасида кабель, эфир-кабель телевидениеси тўғрисида»ги вақтинчалик низом иловага* мувофиқ тасдиқлансин;
* Илова рус тилидаги матнда берилган.
2. Мазкур қарор Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигида рўйхатдан ўтказилганидан ўн кун муддат ўтгандан кейин кучга киради.
Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги Бош директори Р. ШОҒУЛОМОВ
Тошкент ш.,
2004 йил 29 октябрь,
01-1026-сон
Ўзбекистон алоқа ва ахборотлаштириш агентлиги Бош директори в.в.б. А. ИЗБОСАРОВ
Тошкент ш.,
2004 йил 29 октябрь,
350-сон
(Ўзбекистон Республикаси Қонун ҳужжатлари тўплами, 2004 й., 44-сон, 463-модда)