2.09.00.00.00 Тадбиркорлик ва хўжалик фаолияти / 09.20.00.00 Энергетика / 09.20.01.00 Умумий қоидалар]
[ТСЗ:
1.Иқтисодиёт / Энергетика]
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг
қарори
Энергия сервис хизматлари бозорини шакллантириш ҳамда аҳоли уй-жойларининг энергия самарадорлиги оширилишини рағбатлантириш чора-тадбирлари тўғрисида
Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Энергия самарадорлигини ошириш соҳасида давлат бошқарувини такомиллаштириш ва энергия сервис компаниялари хизматлари бозорини ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида» 2025 йил 27 мартдаги ПФ-63-сон Фармони ижросини таъминлаш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
1. Қуйидагилар:
[ОКОЗ:
1.07.00.00.00 Молия ва кредит тўғрисидаги қонунчилик. Банк фаолияти / 07.05.00.00 Республика бюджети / 07.05.13.00 Давлат субсидиялари ва грантлари;
2.08.00.00.00 Уй-жой қонунчилиги. Коммунал хўжалик / 08.03.00.00 Коммунал хўжалик / 08.03.10.00 Инженерлик хизмати. Уй-жой фондини техник эксплуатация қилиш ва сақлаш. Уй-жой фондини сақлаб туриш ва таъмирлаш;
4.11.00.00.00 Атроф табиий муҳит ва табиий ресурслар / 11.01.00.00 Атроф табиий муҳитни муҳофаза қилиш бўйича умумий масалалар / 11.01.09.00 Экологик аудит]
Аҳоли уй-жойларини энергия аудитидан ўтказиш, энергия самарадор қурилмаларни харид қилиш ва ўрнатишда субсидия ажратиш тўғрисидаги низом 1-иловага мувофиқ;
[ОКОЗ:
1.09.00.00.00 Тадбиркорлик ва хўжалик фаолияти / 09.04.00.00 Аудиторлик фаолияти / 09.04.02.00 Аудиторлик фаолиятини лицензиялаш. Аудиторнинг малака сертификати]
Энергия аудиторларини сертификатлаш тартиби тўғрисидаги низом 2-иловага мувофиқ;
Энергия сервис хизматларини кўрсатиш тартиби тўғрисидаги низом 3-иловага мувофиқ;
[ОКОЗ:
1.07.00.00.00 Молия ва кредит тўғрисидаги қонунчилик. Банк фаолияти / 07.22.00.00 Кредитлаш / 07.22.06.00 Кредитлашнинг алоҳида турлари / 07.22.06.03 Уй-жой қурилишини кредитлаш. Ипотека]
«Яшил таъмир» кредити бўйича фоиз тўловларининг бир қисмини қоплаб бериш тартиби тўғрисидаги низом 4-иловага мувофиқ;
[ОКОЗ:
1.09.00.00.00 Тадбиркорлик ва хўжалик фаолияти / 09.20.00.00 Энергетика / 09.20.08.00 Қайта тикланувчи энергия манбалари]
Энергия самарадорлигини ошириш рақамли платформасида қайта тикланувчи энергия манбалари қурилмалари ва бошқа энергия самарадор ускуналарнинг савдоларини ўтказиш, шартномаларни тузиш, етказиб бериш ҳамда ўрнатиш тартиби тўғрисидаги низом 5-иловага мувофиқ;
[ОКОЗ:
1.07.00.00.00 Молия ва кредит тўғрисидаги қонунчилик. Банк фаолияти / 07.22.00.00 Кредитлаш / 07.22.03.00 Тижорат банкларининг кредитлари;
2.07.00.00.00 Молия ва кредит тўғрисидаги қонунчилик. Банк фаолияти / 07.22.00.00 Кредитлаш / 07.22.05.00 Имтиёзли кредитлаш]
Тижорат банклари томонидан тўқимачилик саноати корхоналарининг ўз эҳтиёжлари учун қуёш панелларини харид қилиш ва ўрнатишга ажратиладиган кредитлари бўйича фоиз тўловларининг бир қисмини компенсация қилиш тартиби тўғрисидаги низом 6-иловага мувофиқ тасдиқлансин.
2. Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Энергия самарадорлиги миллий агентлиги (кейинги ўринларда — Агентлик) бир ой муддатда «Ўзбекистон ипотекани қайта молиялаштириш компанияси» АЖ томонидан «яшил таъмир» кредитларига ресурс маблағларини ажратиш бўйича ҳамкорлик ўрнатган тижорат банклари билан ушбу кредит фоиз тўловларининг бир қисмини қоплаб бериш юзасидан бош келишувларга эришиш чораларини кўрсин.
[ОКОЗ:
1.02.00.00.00 Давлат бошқаруви асослари / 02.08.00.00 Иқтисодиёт, ижтимоий-маданий қурилиш соҳасидаги давлат бошқарувининг умумий масалалари / 02.08.06.00 Маъмурий тартиб-таомиллар / 02.08.06.04 Давлат хизматларини кўрсатиш;
2.07.00.00.00 Молия ва кредит тўғрисидаги қонунчилик. Банк фаолияти / 07.05.00.00 Республика бюджети / 07.05.13.00 Давлат субсидиялари ва грантлари;
3.11.00.00.00 Атроф табиий муҳит ва табиий ресурслар / 11.02.00.00 Атроф табиий муҳитни муҳофаза қилиш ва экологик хавфсизликни таъминлаш / 11.02.01.00 Хўжалик фаолиятида атроф табиий муҳитни муҳофаза қилиш ва экологик хавфсизликни таъминлаш (шунингдек, 16.04.09.00га қаранг) / 11.02.01.01 Саноатда атроф табиий муҳитни муҳофаза қилиш ва экологик хавфсизликни таъминлаш]
3. Белгилансинки, давлат хизматларини кўрсатишда рақамлаштириш кўламини кенгайтириш ҳамда давлат ва фуқаро (G2C) ўртасидаги муносабатларда аҳоли учун енгилликлар яратиш мақсадида 2025 йил ноябрь ойидан бошлаб Агентликнинг Энергия самарадорлигини ошириш рақамли платформаси (кейинги ўринларда — платформа) орқали аҳолига энергия самарадор технологиялар ҳамда қайта тикланувчи энергия манбалари қурилмаларини харид қилишда субсидиялар ажратиш тизими жорий қилинади.
Бунда Рақамли технологиялар вазирлиги платформани:
[ОКОЗ:
1.02.00.00.00 Давлат бошқаруви асослари / 02.03.00.00 Республика давлат бошқаруви органлари ва хўжалик бошқаруви органлари / 02.03.02.00 Вазирликлар;
2.02.00.00.00 Давлат бошқаруви асослари / 02.03.00.00 Республика давлат бошқаруви органлари ва хўжалик бошқаруви органлари / 02.03.03.00 Қўмиталар;
3.09.00.00.00 Тадбиркорлик ва хўжалик фаолияти / 09.20.00.00 Энергетика / 09.20.08.00 Қайта тикланувчи энергия манбалари]
Энергетика вазирлиги ва Божхона қўмитасининг қайта тикланувчи энергия манбалари қурилмалари ўрнатилган объектлар бўйича «Yashil energiya» тизимига;
етказиб берилган электр энергияси ҳажмлари бўйича «Ҳудудий электр тармоқлари» АЖнинг «ASKUE» дастурига;
етказиб берилган табиий газ ҳажмлари бўйича «Ҳудудгазтаъминот» АЖнинг «ASKUG» дастурига;
етказиб берилган иссиқлик энергияси бўйича «Иссиқликтаъминоти» АЖнинг «Billing» тизимига;
[ОКОЗ:
1.12.00.00.00 Ахборот ва ахборотлаштириш / 12.04.00.00 Ахборотлаштириш. Ахборот тизимлари, технологиялари ва уларни таъминлаш воситалари / 12.04.02.00 Ахборот тизимлари, технологиялари ва уларни таъминлаш воситалари]
энергия самарадор қурилма ва ускуналарнинг мувофиқлик сертификати мавжудлиги бўйича Ўзбекистон техник жиҳатдан тартибга солиш агентлигининг «Техник тартибга солиш» миллий ахборот тизимига;
[ОКОЗ:
1.02.00.00.00 Давлат бошқаруви асослари / 02.08.00.00 Иқтисодиёт, ижтимоий-маданий қурилиш соҳасидаги давлат бошқарувининг умумий масалалари / 02.08.06.00 Маъмурий тартиб-таомиллар / 02.08.06.04 Давлат хизматларини кўрсатиш]
кадастр ва кўчмас мулкларни рўйхатдан ўтказиш маълумотлари бўйича Иқтисодиёт ва молия вазирлиги ҳузуридаги Кадастр агентлигининг «UZKAD» ахборот тизимига «Электрон ҳукумат» тизимининг идоралараро интеграциялашув платформаси ҳамда Ягона интерактив давлат хизматлари портали орқали интеграция қилинишини таъминласин.
4. Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги вазирлиги икки ҳафта муддатда Агентликка «Шаффоф қурилиш» миллий ахборот тизимининг «Бино ва иншоотларнинг энергия аудити» электрон платформасидан тўлиқ фойдаланиш имкониятини тақдим этсин.
5. Агентлик Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги вазирлиги ҳамда манфаатдор вазирлик ва идоралар билан биргаликда 2025 йил 1 декабрга қадар энергия самарадорлигини ошириш соҳасида профессионал кадрлар тайёрлаш, қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини баҳолаб бориш тизимини йўлга қўйиш бўйича таклифлар ишлаб чиқсин ва белгиланган тартибда Вазирлар Маҳкамасига киритсин.
6. Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги вазирлиги Агентлик билан биргаликда бир ой муддатда «Шаффоф қурилиш» миллий ахборот тизимининг «Соҳавий қурилиш-пудрат ва лойиҳа-қидирув ташкилотлари рейтинги» платформасида қурилиш-пудрат ва лойиҳа-қидирув ташкилотларини энергия самарадорлиги йўналишида баҳолаш амалиётини жорий қилсин.
[ОКОЗ:
1.09.00.00.00 Тадбиркорлик ва хўжалик фаолияти / 09.07.00.00 Стандартлаштириш. Метрология. Сертификатлаш / 09.07.03.00 Сертификатлаштириш / 09.07.03.03 Сертификатлаштириш фаолиятига талаблар;
2.09.00.00.00 Тадбиркорлик ва хўжалик фаолияти / 09.12.00.00 Қурилиш / 09.12.01.00 Умумий қоидалар;
3.09.00.00.00 Тадбиркорлик ва хўжалик фаолияти / 09.12.00.00 Қурилиш / 09.12.04.00 Капитал қурилишни лойиҳалаштириш;
4.11.00.00.00 Атроф табиий муҳит ва табиий ресурслар / 11.01.00.00 Атроф табиий муҳитни муҳофаза қилиш бўйича умумий масалалар / 11.01.10.00 Экологик сертификатлаштириш]
Бунда қурилиш-пудрат ва лойиҳа-қидирув ташкилотларини энергия самарадорлиги йўналишида баҳолашда Агентлик томонидан берилган сертификатлар инобатга олинади.
[ОКОЗ:
1.02.00.00.00 Давлат бошқаруви асослари / 02.08.00.00 Иқтисодиёт, ижтимоий-маданий қурилиш соҳасидаги давлат бошқарувининг умумий масалалари / 02.08.05.00 Маҳсулот сифати. Стандартлаштириш. Сертификатлаштириш. Метрология. Товарлар маркировкаси. Акцизлар (шунингдек, 09.07.00.00га қаранг);
3.11.00.00.00 Атроф табиий муҳит ва табиий ресурслар / 11.01.00.00 Атроф табиий муҳитни муҳофаза қилиш бўйича умумий масалалар / 11.01.12.00 Экологик меъёрлаш;
4.11.00.00.00 Атроф табиий муҳит ва табиий ресурслар / 11.02.00.00 Атроф табиий муҳитни муҳофаза қилиш ва экологик хавфсизликни таъминлаш / 11.02.01.00 Хўжалик фаолиятида атроф табиий муҳитни муҳофаза қилиш ва экологик хавфсизликни таъминлаш (шунингдек, 16.04.09.00га қаранг) / 11.02.01.03 Қурилиш фаолиятида атроф табиий муҳитни муҳофаза қилиш ва экологик хавфсизликни таъминлаш]
7. Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги вазирлиги Агентлик билан биргаликда халқаро консультантларни жалб қилган ҳолда, 2025 йил якунига қадар фойдаланиш майдони 200 квадрат метрдан ортиқ бўлган бино ва иншоотларнинг энергия самарадорлигини «A», «B», «C», «D», «E», «F» ва «G» белгилари орқали тоифалаш тартибини ишлаб чиқсин.
8. Энергетика вазирлиги Иқтисодиёт ва молия вазирлиги ҳамда Агентлик билан биргаликда икки ҳафта муддатда Энергетика вазирлиги ҳузуридаги бюджетдан ташқари Тармоқлараро энергияни тежаш жамғармасига тегишли бўлган барча активларнинг белгиланган тартибда Агентликка топширилишини якунласин.
9. Иқтисодиёт ва молия вазирлиги, Энергетика вазирлиги ва Агентликнинг:
1.07.00.00.00 Молия ва кредит тўғрисидаги қонунчилик. Банк фаолияти / 07.07.00.00 Бюджет тизимининг бошқа масалалари / 07.07.02.00 Давлат жамғармалари / 07.07.02.04 Вазирлик ва идоралар жамғармалари;
2.11.00.00.00 Атроф табиий муҳит ва табиий ресурслар / 11.01.00.00 Атроф табиий муҳитни муҳофаза қилиш бўйича умумий масалалар / 11.01.11.00 Табиий ресурсларидан махсус фойдаланганлик ва атроф табиий муҳитни ифлослантирганлик ва чиқиндиларни жойлаштирганлик учун тўловлар. Табиатни муҳофаза қилиш жамғармалари]
давлат улуши бўйича дивидендлар ҳисобидан нефть-газ ва электр энергетикаси тармоқлари корхоналарининг соф фойдасидан 5 фоиз миқдоридаги ўтказмалар ҳамда энергияни меъёрдан ортиқча истеъмол қилганлик учун корхоналарга қўлланадиган оширилган тарифлардан тушумлардан 2025 йил 1 январга қадар тўланиши лозим бўлган дебитор қарздорликларни ҳамда ёқилғи-энергетика ресурсларидан фойдаланишда аниқланган ҳуқуқбузарликлар бўйича ундирилган иқтисодий санкциялар суммасининг 20 фоизини Энергетика вазирлигининг бюджетдан ташқари Ёқилғи-энергетика тармоғини ривожлантириш жамғармасига ўтказиш тўғрисидаги таклифларига розилик берилсин.
[ОКОЗ:
1.07.00.00.00 Молия ва кредит тўғрисидаги қонунчилик. Банк фаолияти / 07.05.00.00 Республика бюджети / 07.05.14.00 Вазирлар Маҳкамасининг захира жамғармаси. Кафолат жамғармаси. Тараққиёт жамғармаси;
2.09.00.00.00 Тадбиркорлик ва хўжалик фаолияти / 09.20.00.00 Энергетика / 09.20.03.00 Газтаъминоти]
Бунда энергияни меъёрдан ортиқча истеъмол қилганлик учун корхоналарга қўлланадиган оширилган тарифлардан тушумлар ва давлат улуши бўйича дивидендлар ҳисобидан нефть-газ ва электр энергетикаси тармоқлари корхоналарининг соф фойдасидан 5 фоиз миқдоридаги ўтказмалар бўйича 2025 йил 1 январдан кейин тўланиши лозим бўлган маблағлар Агентлик ҳузуридаги Энергия самарадорлигини рағбатлантириш ва қўллаб-қувватлаш жамғармасига ўтказилади.
10. Аҳоли уй-жойларининг энергия самарадорлигини оширишда қўшимча рағбатлантириш ва енгилликлар яратиш мақсадида:
[ОКОЗ:
1.07.00.00.00 Молия ва кредит тўғрисидаги қонунчилик. Банк фаолияти / 07.22.00.00 Кредитлаш / 07.22.05.00 Имтиёзли кредитлаш;
2.07.00.00.00 Молия ва кредит тўғрисидаги қонунчилик. Банк фаолияти / 07.22.00.00 Кредитлаш / 07.22.06.00 Кредитлашнинг алоҳида турлари / 07.22.06.04 Истеъмол кредити]
а) 2025 йил ноябрдан бошлаб аҳолига тижорат банклари орқали ажратиладиган «яшил таъмир» кредити ҳамда Вазирлар Маҳкамасининг 2023 йил 29 сентябрдаги 517-сон қарори билан тасдиқланган «Яшил» истеъмол кредити бўйича фоиз тўловларининг бир қисмини қоплаб бериш тартиби тўғрисидаги низомда назарда тутилган «яшил» истеъмол кредити бўйича энергия самарадор қурилма ва ускуналарни (гелиоколлектор, қуёш панеллари, иссиқлик насослари, қурилиш изоляция материаллари, энергия самарадор газ ёндиргичли қозонлар ва бошқалар) харид қилиш ва ўрнатиш учун компенсация бериш ҳамда аҳоли уй-жойларини энергия аудитидан ўтказиш харажатларини қоплаш учун субсидиялар ажратиш фақат Агентлик томонидан ажратилади.
Бунда «яшил таъмир» ва «яшил» истеъмол кредитлари фоиз ставкасининг 19 фоизидан ошган қисмига, бироқ 4 фоизлик банддан ошмаган миқдорда Агентликнинг ягона реестрига киритилган энергия аудиторларининг тегишли хулосалари асосида платформа орқали Энергия самарадорлигини рағбатлантириш ва қўллаб-қувватлаш жамғармаси маблағлари ҳисобидан қоплаб берилади;
б) «яшил таъмир» ҳамда «яшил» истеъмол кредитлари ва (ёки) аҳолининг ўз маблағлари ҳисобидан энергия самарадор қурилма ва ускуналар сотиб олинганда, харажатларининг бир қисмини қоплаш учун қуйидаги миқдорларда субсидия ажратилади:
аҳоли уй-жойларини энергия аудитидан ўтказиш харажатларининг 100 фоизи миқдорида;
аҳоли уй-жойларига қуёш панеллари, гелиоколлекторлар ҳамда бошқа маиший иситиш қозонлари, қурилма ва ускуналарни харид қилиш ва ўрнатиш харажатларининг 20 фоизи миқдорида;
[ОКОЗ:
1.08.00.00.00 Уй-жой қонунчилиги. Коммунал хўжалик / 08.03.00.00 Коммунал хўжалик / 08.03.09.00 Коммунал хизматларни тўлаш тартиби ва тарифлар ҳамда компенсациялар (имтиёзлар);
аҳоли уй-жойларига иссиқлик насосларини харид қилиш ва ўрнатиш харажатларининг 40 фоизи миқдорида, бунда ушбу йўналишда ажратиладиган субсидия миқдори базавий ҳисоблаш миқдорининг 50 бараваридан ошмаслиги лозим.
11. Энергетика вазирлиги, «Ҳудудий электр тармоқлари» АЖ ҳар чоракда, чорак якунидан кейинги ойнинг 15-санасига қадар ҳудудлардаги тармоқларнинг қувватлари ва кучланишларидан келиб чиқиб, қуёш панелларида ишлаб чиқарилган электр энергиясини қабул қилиш имкониятлари бўйича маҳаллалар кесимида энергия балансларини Агентликка тақдим қилиб борсин ҳамда улар платформада эълон қилиб борилишини таъминласин.
[ОКОЗ:
1.21.00.00.00 Ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш бўйича комплекс тусдаги ҳужжатлар / 21.03.00.00 Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг қарорлари]
12. Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг 7-иловага мувофиқ айрим қарорларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритилсин.
[ОКОЗ:
1.21.00.00.00 Ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш бўйича комплекс тусдаги ҳужжатлар / 21.03.00.00 Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг қарорлари]
13. Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг 8-иловага мувофиқ айрим қарорлари ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.
14. Ушбу қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари — иқтисодиёт ва молия вазири Ж.А. Қўчқоров зиммасига юклансин.
Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири А. АРИПОВ
Тошкент ш.,
2025 йил 24 октябрь,
673-сон
Вазирлар Маҳкамасининг 2025 йил 24 октябрдаги 673-сон қарорига 1-ИЛОВА
Аҳоли уй-жойларини энергия аудитидан ўтказиш, энергия самарадор қурилмаларни харид қилиш ва ўрнатишда субсидия ажратиш тўғрисида
низом
1-боб. Умумий қоидалар
1. Ушбу Низом аҳоли уй-жойларини энергия аудитидан ўтказиш харажатларини тўлиқ қоплаш, қуёш панеллари, гелиоколлекторлар, иссиқлик насослари ҳамда бошқа маиший иситиш қозонлари, қурилма ва ускуналарни харид қилиш ва ўрнатиш харажатларининг бир қисмини қоплаш учун субсидия ажратиш тартибини белгилайди.
[ОКОЗ:
1.09.00.00.00 Тадбиркорлик ва хўжалик фаолияти / 09.04.00.00 Аудиторлик фаолияти / 09.04.03.00 Аудит ўтказиш тартиби;
2.09.00.00.00 Тадбиркорлик ва хўжалик фаолияти / 09.20.00.00 Энергетика / 09.20.05.00 Иссиқлик энергияси билан таъминлаш]
2. Ушбу Низомда қуйидаги тушунчалардан фойдаланилади:
[ОКОЗ:
1.02.00.00.00 Давлат бошқаруви асослари / 02.03.00.00 Республика давлат бошқаруви органлари ва хўжалик бошқаруви органлари / 02.03.04.00 Агентликлар, инспекциялар ва бошқа идоралар]
бошланғич тоифадаги энергия аудитори — Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Энергия самарадорлиги миллий агентлигининг (кейинги ўринларда — Агентлик) Энергия самарадорлигини ошириш соҳасидаги аудиторларнинг ягона реестрига (кейинги ўринларда — ягона реестр) киритилган, энергия аудитини ўтказиш ва энергия самарадорлигини ошириш йўналишида энергия аудиторларини тайёрлаш бўйича қисқа муддатли махсус ўқув курсларини тамомлаган ҳамда фақат аҳоли уй-жойларида энергия аудитини ўтказиш ҳуқуқига эга энергия аудиторлари тоифаси;
гелиоколлектор — қуёш нурининг иссиқлик энергиясини қабул қилиб, уни иссиқлик ташувчи манбага (сув, антифриз, ҳаво) ўтказадиган, қуёш энергиясини умумий тармоққа уланмасдан ёки минимал электр энергияси сарфи билан (насос, автоматика) фойдаланиладиган иссиқликка айлантириш қурилмаси;
[ОКОЗ:
1.02.00.00.00 Давлат бошқаруви асослари / 02.08.00.00 Иқтисодиёт, ижтимоий-маданий қурилиш соҳасидаги давлат бошқарувининг умумий масалалари / 02.08.02.00 Давлат эҳтиёжлари. Давлат харидлари]
етказиб берувчи — Агентликнинг Энергия самарадорлигини ошириш рақамли платформаси (кейинги ўринларда — платформа) орқали қуёш панеллари, гелиоколлекторлар, иссиқлик насослари ҳамда бошқа маиший иситиш қозонлари, қурилма ва ускуналарни харид қилиш ва ўрнатишни таклиф этувчи юридик шахс;
иссиқлик насоси — атроф-муҳитдан (ҳаво, сув ёки геотермал манбалардан) энергия олиб, уни иссиқлик ёки совитиш энергиясига айлантириш ва етказиб бериш қурилмаси;
Инсофсиз етказиб берувчилар реестри — ушбу Низомнинг 4-бобида белгиланган талаблар асосида платформанинг маркетплейс тизимидан четлатилган етказиб берувчилар рўйхати;
[ОКОЗ:
1.09.00.00.00 Тадбиркорлик ва хўжалик фаолияти / 09.04.00.00 Аудиторлик фаолияти / 09.04.01.00 Умумий қоидалар]
маблағларни банд қилиш — платформада шартнома бўйича энергия аудитори ва етказиб берувчилар мажбуриятларининг тўлиқ бажарилишини таъминловчи маблағлар ҳаракатини шартнома ёпилгунга қадар тўхтатиб қўйиш;
платформанинг маркетплейс тизими — платформада энергия аудити хизматларини, энергия самарадор қурилма ва ускуналарни бозор тамойиллари асосида эркин сотиб олиш ёки сотиш хизматларини таклиф қилувчи, талабгор томонидан етказиб берувчи ва энергия аудиторларини мустақил танлаш имкониятини берадиган электрон савдо майдони;
профессионал тоифадаги энергия аудитори — устав капиталида 50 фоиз ва ундан юқори давлат улуши мавжуд корхоналарни, уй-жойларни, давлат муассасаларини, ижтимоий соҳа объектларини, хусусий корхоналарни энергия аудитидан ўтказиш билан шуғулланувчи, етарли тажриба ва тегишли малака сертификатига эга бўлган энергия аудиторлари тоифаси;
[ОКОЗ:
1.07.00.00.00 Молия ва кредит тўғрисидаги қонунчилик. Банк фаолияти / 07.05.00.00 Республика бюджети / 07.05.13.00 Давлат субсидиялари ва грантлари]
субсидия — аҳоли уй-жойларини энергия аудитидан ўтказиш харажатларини тўлиқ ҳамда аҳолининг ўз маблағи ёки тижорат банклари кредитлари ҳисобидан қуёш панеллари, гелиоколлекторлар, иссиқлик насослари ҳамда бошқа маиший иситиш қозонлари, қурилма ва ускуналарни харид қилиш ва ўрнатиш харажатларнинг бир қисмини қоплаш учун Агентлик ҳузуридаги Энергия самарадорлигини рағбатлантириш ва қўллаб-қувватлаш жамғармасидан ажратиладиган маблағлар;
талабгор — уй-жойни энергия аудитидан ўтказиш ҳамда қуёш панеллари, гелиоколлекторлар, иссиқлик насосларини ҳамда бошқа маиший иситиш қозонлари, қурилма ва ускуналарни харид қилиш ва ўрнатиш бўйича платформа орқали мурожаат қилган жисмоний шахс;
энергия аудитори — энергия истеъмолчиларини энергия аудитидан ўтказиш соҳасида етарли билим, тажриба ва малака сертификатига эга (бундан бошланғич тоифадаги энергия аудитори мустасно) ҳамда белгиланган минимал талабларга жавоб берувчи жисмоний шахс;
энергия самарадор қурилма ва ускуналар — қуёш панеллари, гелиоколлекторлар, иссиқлик насослари ҳамда бошқа маиший иситиш қозонлари, қурилма ва ускуналари;
қуёш панеллари — қуёш нурларидан электр энергияси ишлаб чиқаришга мўлжалланган қурилма.
[ОКОЗ:
1.07.00.00.00 Молия ва кредит тўғрисидаги қонунчилик. Банк фаолияти / 07.05.00.00 Республика бюджети / 07.05.13.00 Давлат субсидиялари ва грантлари;
2.09.00.00.00 Тадбиркорлик ва хўжалик фаолияти / 09.20.00.00 Энергетика / 09.20.05.00 Иссиқлик энергияси билан таъминлаш]
3. Субсидия талабгорга аҳоли уй-жойларига энергия самарадор қурилма ва ускуналар энергия аудитори хулосаси асосида ўрнатилганда берилади.
Бунда ўрнатилган қурилма ва ускуналар харажатларининг бир қисми бўйича субсидия ушбу Низомнинг 4-бандида белгиланган миқдорлар асосида Агентлик томонидан ажратилади.
Талабгор томонидан қурилма ва ускуналар харажатлари учун тўловлар субсидия ажратиладиган қисм чегириб ташланган ҳолда амалга оширилади. Қурилма ва ускуналар харажатларининг субсидия қилинадиган қисми Агентлик томонидан етказиб берувчига тўлаб берилади.
Энергия аудитори хизматлари ва энергия самарадор қурилма ва ускуналарни харид қилиш бўйича шартномалар бозор тамойиллари асосида платформанинг маркетплейс тизимида шакллантирилади.
Энергия аудитори хулосасининг амал қилиш муддати 3 йил этиб белгиланади.
[ОКОЗ:
1.07.00.00.00 Молия ва кредит тўғрисидаги қонунчилик. Банк фаолияти / 07.05.00.00 Республика бюджети / 07.05.13.00 Давлат субсидиялари ва грантлари;
2.09.00.00.00 Тадбиркорлик ва хўжалик фаолияти / 09.20.00.00 Энергетика / 09.20.05.00 Иссиқлик энергияси билан таъминлаш]
4. Субсидия қуйидаги миқдорларда ажратилади:
аҳоли уй-жойларини энергия аудитидан ўтказиш харажатларининг 100 фоизи миқдорида;
аҳоли уй-жойларига қуёш панеллари, гелиоколлекторлар ҳамда бошқа маиший иситиш қозонлари, қурилма ва ускуналарни харид қилиш ва ўрнатиш харажатларининг 20 фоизи миқдорида;
аҳоли уй-жойларига иссиқлик насосларини харид қилиш ва ўрнатиш харажатларининг 40 фоизи миқдорида, бунда ушбу йўналишда ажратиладиган субсидия миқдори базавий ҳисоблаш миқдорининг 50 бараваридан ошмаслиги лозим.
Бунда энергия самарадор бўлган бошқа қурилма ва ускуналар турлари Агентлик томонидан белгиланиши мумкин.
[ОКОЗ:
1.07.00.00.00 Молия ва кредит тўғрисидаги қонунчилик. Банк фаолияти / 07.05.00.00 Республика бюджети / 07.05.13.00 Давлат субсидиялари ва грантлари;
2.09.00.00.00 Тадбиркорлик ва хўжалик фаолияти / 09.20.00.00 Энергетика / 09.20.05.00 Иссиқлик энергияси билан таъминлаш]
Вазирлар Маҳкамасининг 2023 йил 29 сентябрдаги 517-сон қарори билан тасдиқланган «Яшил» истеъмол кредити бўйича фоиз тўловларининг бир қисмини қоплаб бериш тартиби тўғрисидаги низом талаблари асосида олинган «яшил» истеъмол кредитлари;
«Яшил таъмир» кредити бўйича фоиз тўловларининг бир қисмини қоплаб бериш тартиби тўғрисидаги низомда назарда тутилган «яшил таъмир» кредитлари;
ойига 1000 куб метрдан ортиқ табиий газ сарфлайдиган аҳоли хонадонларига энергия самарадор қурилмалар ва ускуналарни (газ горелкали қурилмаларни) ўрнатиш учун ажратиладиган «яшил кредитлар».
Бунда Агентлик ягона реестрига киритилган энергия аудиторларининг платформа орқали қабул қилинган хулосалари мавжуд бўлгандагина «яшил» истеъмол ҳамда «яшил таъмир» кредитлари фоиз тўловларининг бир қисми қоплаб берилади.
6. «Ўзбекистон республика товар-хом ашё биржаси» АЖ платформа оператори ҳисобланади.
2-боб. Энергия самарадорлигини ошириш рақамли платформасидан рўйхатдан ўтиш тартиби
2.09.00.00.00 Тадбиркорлик ва хўжалик фаолияти / 09.10.00.00 Саноат / 09.10.18.00 Электрон ва электротехника саноати. Маиший асбоб-ускуналар;
3.12.00.00.00 Ахборот ва ахборотлаштириш / 12.03.00.00 Ахборот ресурслари. Ахборот ресурсларидан фойдаланиш / 12.03.02.00 Ахборотни ҳужжатлаштириш. Электрон ҳужжат айланиши / 12.03.02.02 Электрон тижорат;
4.12.00.00.00 Ахборот ва ахборотлаштириш / 12.03.00.00 Ахборот ресурслари. Ахборот ресурсларидан фойдаланиш / 12.03.08.00 Ахборотни тақдим қилиш. Ахборот хизматлари]
7. Платформада фойдаланувчиларга етказиб берувчилар ҳамда энергия аудиторлари томонидан аҳоли уй-жойларининг энергия самарадорлигини ошириш учун энергия аудитидан ўтказиш, энергия самарадор қурилма ва ускуналар тўғрисида тўлиқ маълумот бериш ҳамда харид қилиш учун сўровлар юбориш имконияти яратилади.
8. Талабгорлар платформада ЖШШИР маълумотлари ва (ёки) электрон рақамли имзо орқали рўйхатдан ўтади.
9. Платформада рўйхатдан ўтиш учун етказиб берувчилар ва энергия аудиторлари Агентликка қуйидаги ҳужжатларни илова қилган ҳолда платформа орқали ариза юборадилар:
а) етказиб берувчилар:
юридик шахснинг номи, жойлашган жойи (почта манзили), унинг рўйхатдан ўтиш рақами, санаси, гувоҳнома берган орган номи, СТИР рақами;
энергия самарадор қурилма ва ускуналарнинг мувофиқлик сертификатлари нусхалари;
кафолат муддати давомида доимий асосда хизмат кўрсатиш имконияти мавжудлиги тўғрисида маълумот.
[ОКОЗ:
1.09.00.00.00 Тадбиркорлик ва хўжалик фаолияти / 09.20.00.00 Энергетика / 09.20.08.00 Қайта тикланувчи энергия манбалари]
Бунда платформада рўйхатдан ўтиш истагидаги қуёш панели етказиб берувчилар ариза берилган санадан олдинги бир йил мобайнида камида 1 МВт қувватдаги қуёш фотоэлектр станциясини муваффақиятли ўрнатган бўлиши шарт. 1 МВт қувватдаги қуёш фотоэлектр станциясини муваффақиятли ўрнатганлик етказиб берувчи билан имзоланган шартномалар ва улар бўйича ҳисобварақ фактуралар асосида аниқланади;
б) энергия аудиторлари:
бошланғич тоифадаги энергия аудиторлари:
ЖШШИР;
энергия аудиторларини тайёрлаш бўйича қисқа муддатли ўқув курсларини тамомлагани тўғрисидаги сертификат нусхаси;
профессионал тоифадаги энергия аудиторлари:
ЖШШИР;
[ОКОЗ:
1.09.00.00.00 Тадбиркорлик ва хўжалик фаолияти / 09.04.00.00 Аудиторлик фаолияти / 09.04.02.00 Аудиторлик фаолиятини лицензиялаш. Аудиторнинг малака сертификати]
Энергия аудиторларини сертификатлаш тартиби тўғрисидаги низомда назарда тутилган малака тоифаси берилганини тасдиқловчи сертификат нусхаси ёки ушбу қарор кучга киргунга қадар олинган профессионал тоифадаги энергия аудиторлари эга бўлган малакани тасдиқловчи ҳужжатнинг (сертификат, гувоҳнома) нусхаси;
камида битта энергия аудитини ўтказиш шартномаси бўйича қонунчиликда белгиланган минимал талаблар асосида тайёрланган энергия аудити ҳисоботи нусхаси;
профессионал тоифадаги энергия аудитори фаолият юритаётган юридик шахснинг номи ва СТИР рақами.
10. Тақдим этилган ҳужжатлар 7 иш куни ичида Агентлик томонидан ўрганиб чиқилиб, энергия аудиторлари ягона реестрда рўйхатдан ўтказилади.
[ОКОЗ:
1.07.00.00.00 Молия ва кредит тўғрисидаги қонунчилик. Банк фаолияти / 07.05.00.00 Республика бюджети / 07.05.13.00 Давлат субсидиялари ва грантлари]
11. Субсидия олиш учун платформада энергия аудитидан ўтказиш буюртманомаси (кейинги ўринларда — буюртманома) бепул қолдирилади (тўлдирилади).
13. Платформа орқали амалга оширилган ҳар бир операция ва мурожаат тегишли рақамли идентификация билан қайд этилади.
3-боб. Аҳоли уй-жойларини энергия аудитидан ўтказиш ва етказиб берувчи хизматларидан фойдаланиш жараёни
14. Аҳоли уй-жойларини энергия аудитидан ўтказиш, энергия самарадор қурилма ва ускуналарни харид қилиш ва ўрнатишда субсидия ажратиш ушбу Низомга 1-иловадаги схемага мувофиқ амалга оширилади.
[ОКОЗ:
1.07.00.00.00 Молия ва кредит тўғрисидаги қонунчилик. Банк фаолияти / 07.05.00.00 Республика бюджети / 07.05.13.00 Давлат субсидиялари ва грантлари;
2.09.00.00.00 Тадбиркорлик ва хўжалик фаолияти / 09.04.00.00 Аудиторлик фаолияти / 09.04.03.00 Аудит ўтказиш тартиби;
3.09.00.00.00 Тадбиркорлик ва хўжалик фаолияти / 09.20.00.00 Энергетика / 09.20.05.00 Иссиқлик энергияси билан таъминлаш]
15. Талабгор томонидан энергия аудиторлари хизматидан фойдаланиш, энергия самарадор қурилма ва ускуналарни ўрнатиш учун харид қилиш платформадан рўйхатда ўтган ҳолда қуйидаги тартибда амалга оширилади:
а) энергия аудитидан ўтказиш босқичида:
талабгор платформага энергия аудитидан ўтказилиши лозим бўлган уй-жойга тегишли бўлган маълумотларни (манзили, яшаш майдони, йиллик электр, газ истеъмоли ҳажми) киритади ва энергия аудити буюртманомаси варағи шакллантирилади;
талабгор платформада буюртманомани шакллантиргандан сўнг Агентлик икки иш кунида тақдим этилган маълумотларни ўрганиб, буюртманомани қабул қилади;
[ОКОЗ:
1.02.00.00.00 Давлат бошқаруви асослари / 02.08.00.00 Иқтисодиёт, ижтимоий-маданий қурилиш соҳасидаги давлат бошқарувининг умумий масалалари / 02.08.08.00 Нархлар ва уларнинг шаклланиши (шунингдек, 09.14.02.02, 09.17.03.00ларга қаранг);
2.09.00.00.00 Тадбиркорлик ва хўжалик фаолияти / 09.04.00.00 Аудиторлик фаолияти / 09.04.02.00 Аудиторлик фаолиятини лицензиялаш. Аудиторнинг малака сертификати;
3.09.00.00.00 Тадбиркорлик ва хўжалик фаолияти / 09.04.00.00 Аудиторлик фаолияти / 09.04.03.00 Аудит ўтказиш тартиби]
Агентлик томонидан тасдиқланган энергия аудитори томонидан аҳоли уй-жойларини энергия аудитидан ўтказиш билан боғлиқ харажатлар ҳисоб-китоби асосида энергия аудитини ўтказишнинг бошланғич нархи автоматик белгиланади. Энергия аудитори томонидан аҳоли уй-жойларини энергия аудитидан ўтказиш билан боғлиқ харажатлар ушбу Низомга 2-иловага мувофиқ ҳисоб-китоб қилинади;
талабгор уй-жойга тегишли бўлган маълумотларнинг тўғри ва аниқлиги учун жавобгар ҳисобланиб, энергия аудитини ўтказиш жараёнида маълумотлар талабгор томонидан нотўғри киритилгани аниқланса, шартнома қийматига қўшиладиган қўшимча маблағни талабгор тўлайди;
б) энергия самарадор қурилма ва ускуналарни ўрнатиш босқичида:
талабгор энергия аудиторининг ижобий хулосаси асосида энергия самарадор қурилма ва ускуналарни харид қилиш учун платформа орқали етказиб берувчиларга нарх таклифини юборади;
[ОКОЗ:
1.07.00.00.00 Молия ва кредит тўғрисидаги қонунчилик. Банк фаолияти / 07.21.00.00 Банк фаолияти / 07.21.04.00 Нақд пулсиз ҳисоб-китоблар;
2.09.00.00.00 Тадбиркорлик ва хўжалик фаолияти / 09.01.00.00 Тадбиркорлик тўғрисидаги қонунчилик / 09.01.07.00 Электрон тижорат. Электрон рақамли имзо (шунингдек, 12.03.02.02, 12.03.02.03ларга қаранг)]
платформага нарх таклифи берилган кундан бошлаб бир иш кунида етказиб берувчи ва талабгор ўртасида электрон олди-сотди шартномаси платформа орқали расмийлаштирилади;
етказиб берувчи ва талабгор ўртасидаги электрон тарзда расмийлаштирилган олди-сотди шартномасига мувофиқ талабгор беш иш кунида шартнома бўйича тўловларнинг 80 фоизини платформага ўтказади ва платформада ушбу маблағлар банд қилинади;
етказиб берувчи электрон тарзда расмийлаштирилган шартнома бўйича харидор тўловларни ўтказганидан сўнг етти календарь кунда талабгорга ушбу ускуна ва қурилмаларнинг ўрнатилишини таъминлайди;
етказиб берувчи томонидан уй-жойнинг шарт-шароитларини ўрганиш натижасига кўра энергия аудитори хулосасидаги тавсияларни амалга ошириш имконияти мавжуд эмаслиги аниқланса (қурилмани ўрнатиш учун шарт-шароит мавжуд бўлмаганда, қонунчилик ҳужжатларига зид бўлган бошқа ҳолатлар аниқланганда), талабгорга қурилмани ўрнатишни рад этиши мумкин;
[ОКОЗ:
1.09.00.00.00 Тадбиркорлик ва хўжалик фаолияти / 09.01.00.00 Тадбиркорлик тўғрисидаги қонунчилик / 09.01.07.00 Электрон тижорат. Электрон рақамли имзо (шунингдек, 12.03.02.02, 12.03.02.03ларга қаранг);
2.09.00.00.00 Тадбиркорлик ва хўжалик фаолияти / 09.12.00.00 Қурилиш / 09.12.05.00 Тугалланган объектларни эксплуатацияга қабул қилиш;
3.12.00.00.00 Ахборот ва ахборотлаштириш / 12.03.00.00 Ахборот ресурслари. Ахборот ресурсларидан фойдаланиш / 12.03.02.00 Ахборотни ҳужжатлаштириш. Электрон ҳужжат айланиши / 12.03.02.01 Электрон ҳужжат айланиши]
етказиб берувчи томонидан ўрнатилган ускуна ва қурилмалар тўғрисида фото ҳамда видеоҳисоботлар, тўлов чеклари, ўрнатилган ускуналарнинг қувватлари, ўзига хос серия рақамлари, хонадоннинг кадастр ҳужжатлари ёки ер ажратиш тўғрисидаги қарорлар ва бошқа зарур маълумотлар платформага юкланади;
тегишли маълумотлар етказиб берувчи томонидан платформага юкланганидан сўнг платформада автоматик тарзда бажарилган ишларни қабул қилиш ва топшириш далолатномаси шакллантирилади;
талабгор етказиб берувчи томонидан кўрсатилган хизматдан қаноат ҳосил қилган тақдирда, қабул қилиш ва топшириш далолатномасини тасдиқлайди;
энергия аудитори томонидан ўрнатилган қурилмалар созлиги текширилади ва шундан сўнг уларнинг созлигини платформадаги шахсий кабинети орқали электрон тарзда тасдиқлайди;
бир молия йилидаги чорак давомида икки ва ундан ортиқ маротаба ускуна ва қурилмалар ўрнатилганини жойига чиққан ҳолда тасдиқлашда иштирок этмаган энергия аудиторлари ягона реестридан чиқарилади;
талабгор қабул қилиш ва топшириш далолатномасини тасдиқлаб, энергия аудитори томонидан ўрнатилган қурилмалар созлиги тасдиқланганидан сўнг талабгор яшаш манзилидаги ҳоким ёрдамчисининг «Онлайн маҳалла» платформасига жойига чиқиб ўрганишни ўтказиши бўйича хабарнома юборилади;
[ОКОЗ:
1.02.00.00.00 Давлат бошқаруви асослари / 02.04.00.00 Маҳаллий ижроия органлари (Ҳокимликлар) (шунингдек, 01.15.03.00га қаранг) / 02.04.03.00 Маҳаллий ижроия органларининг тузилмаси ва штатлари;
2.02.00.00.00 Давлат бошқаруви асослари / 02.08.00.00 Иқтисодиёт, ижтимоий-маданий қурилиш соҳасидаги давлат бошқарувининг умумий масалалари / 02.08.06.00 Маъмурий тартиб-таомиллар / 02.08.06.04 Давлат хизматларини кўрсатиш]
ҳоким ёрдамчиси ўз ҳудудидаги фуқаролар хонадонларида энергия самарадор қурилма ва ускуналар ўрнатилганини «Онлайн маҳалла» платформаси орқали хабарнома келганидан сўнг икки иш кунида манзилга бориб текширади ва ҳолатни «Онлайн маҳалла» платформаси орқали тасдиқлайди;
[ОКОЗ:
1.11.00.00.00 Атроф табиий муҳит ва табиий ресурслар / 11.01.00.00 Атроф табиий муҳитни муҳофаза қилиш бўйича умумий масалалар / 11.01.02.00 Атроф табиий муҳитни муҳофаза қилиш борасида давлат органлари ва фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органларининг ваколатлари]
ўрганиш натижасида ҳоким ёрдамчиси томонидан камчиликлар (ускуна ва қурилмаларнинг тўлиқ ёки қисман ўрнатилмагани, шунингдек, етказиб берувчи ва талабгор ўртасида қабул қилиш ва топшириш далолатномаси тасдиқланмагани) аниқланганда, «Онлайн маҳалла» платформаси орқали қурилма ва ускуналар ишчи ҳолатида эмаслигини тасдиқлайди;
[ОКОЗ:
1.08.00.00.00 Уй-жой қонунчилиги. Коммунал хўжалик / 08.03.00.00 Коммунал хўжалик / 08.03.09.00 Коммунал хизматларни тўлаш тартиби ва тарифлар ҳамда компенсациялар (имтиёзлар);
3.11.00.00.00 Атроф табиий муҳит ва табиий ресурслар / 11.01.00.00 Атроф табиий муҳитни муҳофаза қилиш бўйича умумий масалалар / 11.01.11.00 Табиий ресурсларидан махсус фойдаланганлик ва атроф табиий муҳитни ифлослантирганлик ва чиқиндиларни жойлаштирганлик учун тўловлар. Табиатни муҳофаза қилиш жамғармалари]
қабул қилиш ва топшириш далолатномасининг талабгор томонидан тасдиқланиши ҳамда ҳоким ёрдамчисининг «Онлайн маҳалла» платформаси орқали қурилма ва ускуналарнинг ҳақиқатда ўрнатилиб, ишчи ҳолатидалигининг тасдиқланиши талабгор ва етказиб берувчи ўртасида тузилган шартнома бўйича қуёш панеллари, гелиоколлекторлар ҳамда бошқа маиший иситиш қозонлари, қурилма ва ускуналарни харид қилиш ва ўрнатиш харажатларининг қийматининг 20 фоизи, иссиқлик насослари (ҳаво, сув ва геотермал) харид қилиш ва ўрнатиш харажатларининг 40 фоизи Агентлик томонидан етказиб берувчининг банк ҳисобварағига субсидия маблағи ажратишни кўриб чиқишга асос бўлади;
Агентлик томонидан платформада жойлаштирилган қабул қилиш ва топшириш далолатномаси, фото ва видеоҳисоботга асосан энергия самарадор қурилма ва ускуналарнинг баҳоси, миқдори, қуввати, сифати, қурилманинг серия рақамлари ва бошқа кўрсаткичлари бўйича платформанинг маркетплейс тизимида кўрсатилган талабларга мос келиши ёки келмаслиги тўғрисида 3 иш куни давомида дастлабки ўрганиш ўтказилади.
[ОКОЗ:
1.07.00.00.00 Молия ва кредит тўғрисидаги қонунчилик. Банк фаолияти / 07.05.00.00 Республика бюджети / 07.05.13.00 Давлат субсидиялари ва грантлари;
2.09.00.00.00 Тадбиркорлик ва хўжалик фаолияти / 09.04.00.00 Аудиторлик фаолияти / 09.04.03.00 Аудит ўтказиш тартиби;
3.09.00.00.00 Тадбиркорлик ва хўжалик фаолияти / 09.20.00.00 Энергетика / 09.20.05.00 Иссиқлик энергияси билан таъминлаш]
16. Энергия аудитори ва талабгор ўртасидаги шартнома қуйидаги тартибда расмийлаштирилади:
талабгорнинг платформага киритган маълумотлари лот тарзида шакллантирилади ва платформада рўйхатдан ўтган барча энергия аудиторларига платформа томонидан хабарнома юборилади;
бунда талабгор киритган маълумотлар асосида 24 соат ичида энг паст нархларда ўз хизматини таклиф қилган энергия аудитори билан талабгор ўртасида хизматлар кўрсатиш бўйича электрон шартнома расмийлаштирилади;
энергия аудиторлари томонидан таклифлар киритилмаган ҳолларда электрон тизим нарх киритилгунига қадар таклиф киритиш жараёнини кейинги 24 соатга узайтириб боради;
кейинги 24 соатга узайтирилган тақдирда, бошланғич нархга нисбатан 10 фоизгача юқори нархни ҳам қабул қилиш имконияти яратилади;
талабгор ва энергия аудитори ўртасида хизматлар кўрсатиш бўйича электрон шартномага асосан талабгор томонидан энергия аудиторининг платформада очилган ҳисобварағига шартнома маблағининг 70 фоизи беш иш кунида ўтказилади ва маблағлар платформада вақтинча банд қилинади.
[ОКОЗ:
1.07.00.00.00 Молия ва кредит тўғрисидаги қонунчилик. Банк фаолияти / 07.05.00.00 Республика бюджети / 07.05.13.00 Давлат субсидиялари ва грантлари;
2.09.00.00.00 Тадбиркорлик ва хўжалик фаолияти / 09.04.00.00 Аудиторлик фаолияти / 09.04.03.00 Аудит ўтказиш тартиби;
3.09.00.00.00 Тадбиркорлик ва хўжалик фаолияти / 09.20.00.00 Энергетика / 09.20.05.00 Иссиқлик энергияси билан таъминлаш]
17. Энергия аудитори хизматлари учун тўлов қуйидаги тартибда амалга оширилади:
энергия аудитори хулосаси расмийлаштирилганидан сўнг талабгор ҳисобварағидаги маблағларнинг 70 фоизига қўйилган банд бекор қилинади ва маблағлар энергия аудиторининг банк ҳисобварағига ўтказилади;
шартнома маблағининг 70 фоизи ўтказилганидан сўнг энергия аудитори ўн беш календарь кун муддатда кўрсатилган уй-жойнинг энергия аудитидан ўтказилишини таъминлайди ва хулосани платформага юклайди;
[ОКОЗ:
1.03.00.00.00 Фуқаролик қонунчилиги / 03.11.00.00 Мажбуриятларнинг алоҳида турлари / 03.11.01.00 Олди-сотди / 03.11.01.03 Товарларни етказиб бериш;
2.09.00.00.00 Тадбиркорлик ва хўжалик фаолияти / 09.01.00.00 Тадбиркорлик тўғрисидаги қонунчилик / 09.01.07.00 Электрон тижорат. Электрон рақамли имзо (шунингдек, 12.03.02.02, 12.03.02.03ларга қаранг);
3.09.00.00.00 Тадбиркорлик ва хўжалик фаолияти / 09.04.00.00 Аудиторлик фаолияти / 09.04.03.00 Аудит ўтказиш тартиби]
шартнома қийматининг қолган 30 фоизи ўрнатилган қурилмаларнинг қабул қилиш ва топшириш далолатномаси талабгор томонидан тасдиқланиб, етказиб берувчи ва талабгор ўртасидаги шартнома шартларига мувофиқ ўрнатилгани ва қурилмаларнинг ишга туширилгани энергия аудитори томонидан электрон тарзда платформада тасдиқланганидан сўнг энергия аудитори ҳисобварағига Агентлик томонидан беш иш кунида ўтказиб берилади;
талабгор энергия аудитори хулосаси олингандан сўнг энергия самарадор қурилма ва ускуналарни ўрнатишдан бош тортган тақдирда, аудит ўтказиш учун сарфланган харажатлар Агентлик томонидан талабгорга қоплаб берилмайди;
энергия аудитори томонидан платформага жойлаштириладиган хулосада объектнинг энергия самарадорлигини ошириш бўйича аниқ таклиф ва тавсиялар, шу жумладан, ўрнатилиши лозим бўлган энергия самарадор қурилма ва ускуналарнинг қувватлари кўрсатилиши лозим.
18. Энергия аудитори томонидан қурилма ва ускуналарнинг ишга тушгани ва тўғри ўрнатилгани тасдиқланиши энергия аудиторининг талабгор билан ўзаро шартнома мажбуриятлари якунига етганини англатади.
19. Бир вақтнинг ўзида якунига етказилмаган 10 та шартномалар мавжуд бўлган тақдирда, платформа энергия аудиторига талабгор билан янги шартномалар тузишга рухсат бермайди.
[ОКОЗ:
1.01.00.00.00 Конституциявий тузум / 01.15.00.00 Маҳаллий давлат ҳокимияти органлари / 01.15.02.00 Ҳоким;
2.07.00.00.00 Молия ва кредит тўғрисидаги қонунчилик. Банк фаолияти / 07.05.00.00 Республика бюджети / 07.05.13.00 Давлат субсидиялари ва грантлари;
3.09.00.00.00 Тадбиркорлик ва хўжалик фаолияти / 09.04.00.00 Аудиторлик фаолияти / 09.04.03.00 Аудит ўтказиш тартиби;
4.09.00.00.00 Тадбиркорлик ва хўжалик фаолияти / 09.20.00.00 Энергетика / 09.20.05.00 Иссиқлик энергияси билан таъминлаш]
20. Ҳоким ёрдамчиси «Онлайн маҳалла» платформаси орқали ўрнатилган қурилмалар созлиги ва ишчи ҳолатда эканлигини тасдиқлаганидан сўнг беш иш куни ичида Агентлик томонидан харажатлар белгиланган тартибда молиялаштириб берилади.
Ўрнатилган қурилмаларнинг қабул қилиш ва топшириш далолатномаси талабгор томонидан тасдиқланиб, энергия аудитори томонидан ўрнатилган қурилмалар созлиги текширилганидан сўнг, талабгор томонидан энергия аудитори хизматлар кўрсатиш шартномасига асосан 70 фоиз ўтказилган маблағлар Агентлик томонидан субсидия кўринишида талабгорнинг шахсий банк пластик картасига беш иш кунида тушириб бериш орқали қоплаб берилади.
[ОКОЗ:
1.07.00.00.00 Молия ва кредит тўғрисидаги қонунчилик. Банк фаолияти / 07.05.00.00 Республика бюджети / 07.05.13.00 Давлат субсидиялари ва грантлари;
2.09.00.00.00 Тадбиркорлик ва хўжалик фаолияти / 09.04.00.00 Аудиторлик фаолияти / 09.04.03.00 Аудит ўтказиш тартиби;
3.09.00.00.00 Тадбиркорлик ва хўжалик фаолияти / 09.20.00.00 Энергетика / 09.20.05.00 Иссиқлик энергияси билан таъминлаш]
21. Агар талабгор тижорат банкларидан «яшил» кредитларни олиш мақсадида уй-жойларни энергия аудитидан ўтказиш сўровини юбориш орқали шартнома расмийлаштирганда, шартнома маблағи 100 фоиз миқдорда олдиндан ўтказилади ва платформада вақтинча банд қилинади.
Бунда энергия аудитори хулосаси расмийлаштирилганидан сўнг талабгор ҳисобварағидаги маблағларга банд бекор қилинади ва маблағлар энергия аудиторининг банк ҳисобварағига ўтказилади;
Мазкур қарорга «Яшил таъмир» кредити бўйича фоиз тўловларининг бир қисмини қоплаб бериш тартиби тўғрисидаги низомнинг 18-бандига мувофиқ «яшил» кредитларни тижорат банклари томонидан ажратиш маъқуллангандан сўнг талабгор томонидан энергия аудитидан ўтказиш учун маблағлар Агентлик томонидан 100 фоиз миқдорда талабгорнинг шахсий банк пластик картасига беш иш кунида тушириб бериш орқали қоплаб берилади.
211. Қуйидаги ҳолларда энергия аудиторларининг Платформада иштирок этишларига 10 кунгача муддатга чеклов ўрнатилиши мумкин:
аҳолига кўрсатилган энергия аудити хизмати ва (ёки) белгиланган тартибда имзоланган шартномалар бўйича Агентликка талабгорлар томонидан камида 3 маротаба расмий ёзма мурожаат (шикоят) келиб тушганда;
Платформада тузилган энергия аудити шартномасига кўра энергия аудитини ўтказиш ва хулосани Платформага юклаш муддати бир ой давомида 3 ва ундан кўп маротаба кечиктирилганда.
(211-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2026 йил 3 июндаги 277-сонли қарорига асосан киритилган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 04.06.2026 й., 09/26/277/0562-сон)
4-боб. Етказиб берувчини платформанинг маркетплейс тизимида иштирок этишдан четлатиш тартиби
[ОКОЗ:
1.07.00.00.00 Молия ва кредит тўғрисидаги қонунчилик. Банк фаолияти / 07.05.00.00 Республика бюджети / 07.05.13.00 Давлат субсидиялари ва грантлари;
2.09.00.00.00 Тадбиркорлик ва хўжалик фаолияти / 09.04.00.00 Аудиторлик фаолияти / 09.04.03.00 Аудит ўтказиш тартиби;
3.09.00.00.00 Тадбиркорлик ва хўжалик фаолияти / 09.20.00.00 Энергетика / 09.20.05.00 Иссиқлик энергияси билан таъминлаш]
22. Агентлик қуйидаги ҳолларда етказиб берувчини платформанинг маркетплейс тизимида иштирок этишдан четлатади ва Инсофсиз етказиб берувчилар реестрига киритади:
етказиб берувчи ва талабгор ўзаро келишган ҳолда маблағларни мақсадсиз ишлатгани аниқланганда;
етказиб берувчига нисбатан тўловга қобилиятсизлик тартиб-таомиллари жорий этилганда;
етказиб берувчи малакавий, техник ва тижорат талабларига жавоб бермайдиган қурилмалар таклиф этганда;
етказиб берувчи рақобатга қарши ҳаракатларни содир этганда ёки қонунчиликни бузган ҳолда манфаатлар тўқнашувини келтириб чиқарганда;
талабгорлар томонидан етказиб берувчи устидан уч ва ундан ортиқ ҳолатда келиб тушган ёзма шикоятлар асосли деб топилганда. Бунда мазкур ҳолатлар суд томонидан аниқланади.
23. Етказиб берувчилар Инсофсиз етказиб берувчилар реестрига бир йил муддатга киритилади ҳамда ушбу давр мобайнида платформанинг маркетплейс тизимида қайта рўйхатдан ўтказилмайди.
5-боб. Энергия самарадор қурилма ва ускуналардан самарали фойдаланишни назорат қилиш
24. Аҳолининг ўрнатилган энергия самарадор қурилма ва ускуналардан доимий ҳамда самарали фойдаланишини мониторинг қилиб бориш тегишлилиги бўйича туман (шаҳар) ҳокимларининг молия-иқтисод ва камбағалликни қисқартириш масалалари бўйича биринчи ўринбосарлари ҳамда ҳоким ёрдамчиларининг зиммасига юкланади.
25. Агентлик ажратилган субсидия мақсадли ишлатилишини ўрганиш мақсадида етказиб берувчи томонидан талабгорга ўрнатилган энергия самарадор қурилма ва ускуналарни танлов асосида жойига чиққан ҳолда мониторинг қилиш ҳуқуқига эга.
[ОКОЗ:
1.07.00.00.00 Молия ва кредит тўғрисидаги қонунчилик. Банк фаолияти / 07.05.00.00 Республика бюджети / 07.05.13.00 Давлат субсидиялари ва грантлари;
2.09.00.00.00 Тадбиркорлик ва хўжалик фаолияти / 09.04.00.00 Аудиторлик фаолияти / 09.04.03.00 Аудит ўтказиш тартиби;
3.09.00.00.00 Тадбиркорлик ва хўжалик фаолияти / 09.20.00.00 Энергетика / 09.20.05.00 Иссиқлик энергияси билан таъминлаш]
26. Ўрнатилган қуёш панелларининг мунтазам ишлаши платформа орқали «Ҳудудий электр тармоқлари» акциядорлик жамиятининг «ASKUE» тизимига «Электрон ҳукумат» тизимининг идоралараро интеграциялашув платформага интеграция қилиш орқали мониторинг қилинади.
Бунда «Ҳудудий электр тармоқлари» АЖнинг «ASKUE» тизими орқали субсидия ажратилган талабгорларга ўрнатилган қуёш фотоэлектр станцияларида ишлаб чиқарилган электр энергияси тармоққа узатилмай қолиш ҳолатлари ўрганилади.
27. Ўрнатилган энергия самарадор қурилма ва ускуналарни бир йил мобайнида бошқа хонадонларга қайта ўрнатиш, олиб ташлаш ёки сотиб юбориш тақиқланади. Мониторинг натижасида шундай ҳолат аниқланганда, ажратилган субсидия талабгор томонидан Агентликка тўлиқ миқдорда қайтарилади, ер участкаларининг жамоат эҳтиёжлари учун олиб қўйилиши муносабати билан бузиладиган ва кўчириладиган уй-жойлар бундан мустасно.
Субсидияни қайтариш мажбурияти юзага келган ҳолларда, Агентлик талабгорга расмий огоҳлантириш юборади, бунда талабгор ўн иш куни давомида вужудга келган ҳолатни бартараф этиши ёки ажратилган субсидияни тўлиқ қайтариши талаб қилинади.
Талабгор субсидияни қайтаришдан бош тортган тақдирда, маблағлар талабгордан суд тартибида ундирилади.
6-боб. Якунловчи қоида
28. Ушбу Низом талаблари бузилишида айбдор бўлган шахслар қонунчилик ҳужжатларига мувофиқ жавоб берадилар.
Аҳоли уй-жойларини энергия аудитидан ўтказиш, энергия самарадор қурилмаларни харид қилиш ва ўрнатишда субсидия ажратиш тўғрисидаги низомга 1-ИЛОВА
Аҳоли уй-жойларини энергия аудитидан ўтказиш, энергия самарадор қурилма ва ускуналарни харид қилиш ва ўрнатишда субсидия ажратиш
СХЕМАСИ
Босқичлар
Субъектлар
Тадбирлар
Муддат
1-босқич
Талабгор
Платформага энергия аудитидан ўтказилиши лозим бўлган уй-жойга тегишли бўлган маълумотларни (манзили, йиллик электр, газ истеъмоли ҳажми) киритади.
Заруратга кўра
2-босқич
Агентлик
Платформада буюртманомани шакллантиргандан сўнг тақдим этилган маълумотларни ўрганиб, буюртманомани қабул қилади.
2 иш куни
3-босқич
Платформа
1. Талабгор киритган маълумотлар лот тарзида шакллантирилади ва платформада рўйхатдан ўтган барча энергия аудиторларига хабарнома шаклида юборилади.
2. Кейинги 24 соат ичида талабгор киритган маълумотларга мувофиқ энг паст нархда ўз хизматини таклиф қилган энергия аудитори билан шартнома тузилади.
24 соат ичида
4-босқич
Талабгор
Талабгор ва энергия аудитори ўртасида хизматлар кўрсатиш бўйича электрон шартномага асосан энергия аудиторининг платформада очилган ҳисобварағига шартнома маблағининг 70 фоизи ўтказилади ва маблағлар платформада вақтинча банд қилинади.
5 иш куни
5-босқич
Энергия аудитори
1. Шартномада кўрсатилган муддатларда уй-жойни энергия аудитидан ўтказади.
2. Энергия аудитори хулосаси ва ундаги маълумотлар — объектнинг энергия самарадорлигини ошириш бўйича аниқ таклиф ва тавсияларни платформага юклайди.
15 календарь кун ичида
6-босқич
Талабгор
Талабгор энергия аудитори хулосаси асосида энергия самарадор қурилма ва ускуналар қурилмалари сотиб олиш бўйича платформа орқали нарх сўрови юборади.
1 кун
7-босқич
Платформа
24 соат ичида талабгор киритган нарх сўрови бўйича энг паст нархда ўз хизматини таклиф қилган етказиб берувчи билан шартнома тузилишини таъминлайди.
24 соат ичида
8-босқич
Етказиб берувчи
1. Шартнома бўйича харидор тўловларни ўтказганидан сўнг талабгорга ушбу ускуна ва қурилмаларнинг ўрнатилишини таъминлайди.
2. Ўрнатилган ускуна ва қурилмалар тўғрисида фото ҳамда видеоҳисоботлар, ўрнатилган ускуналарнинг қувватлари, ўзига хос серия рақамлари, хонадоннинг кадастр ҳужжатлари ёки ер ажратиш тўғрисида маълумотларни платформага юклайди.
7 кун
9-босқич
Платформа
1. Автоматик тарзда бажарилган ишларнинг қабул қилиш-топшириш далолатномасини шакллантиради.
2. Талабгор, энергия аудитори ва етказиб берувчи томонидан СМС-хабарнома ёки платформадаги шахсий кабинети орқали электрон тарзда далолатнома тасдиқланади.
2. Буюртманомага асосан Ғазначилик хизмати қўмитасидан ажратилган субсидияни етказиб берувчи ва энергия аудиторининг ҳисобрақамига ҳамда талабгорнинг банк пластик картасига ўтказиб беради.
1 кун муддатда
Аҳоли уй-жойларини энергия аудитидан ўтказиш, энергия самарадор қурилмаларни харид қилиш ва ўрнатишда субсидия ажратиш тўғрисидаги низомга 2-ИЛОВА
Энергия аудитори томонидан аҳоли уй-жойларини энергия аудитидан ўтказиш билан боғлиқ харажатларни ҳисоб-китоб қилиш
ТАРТИБИ
1. Ушбу тартиб аҳоли уй-жойларида ўтказиладиган энергия аудити хизмати нархини шакллантириш мезонлари ва ҳисоб-китоб усулларини белгилайди.
2. Аҳоли уй-жойларини энергия аудитидан ўтказиш хизмати нархи энергия аудити ўтказишда амалга ошириладиган ишларга сарфланадиган вақт, ҳисобот тайёрлаш, энергия паспортини шакллантириш, транспорт харажатлари, ҳисобга олинмаган харажатлар ва қўшилган қиймат солиғини ҳисобга олган ҳолда шакллантирилади.
3. Энергия аудити хизматининг умумий нархи ишчи кучи (аудитор) томонидан сарфланган вақт асосида шакллантирилади. Бинонинг умумий фойдаланиш майдони (м²) — хизмат кўрсатиш давомийлигига бевосита таъсир қилувчи асосий мезон ҳисобланади.
4. Шу асосда қуйидаги ёндашув қабул қилинади:
аҳоли уй-жойларини энергия аудитидан ўтказиш хизмати нархи базавий 100 м2 майдонга эга аҳоли уй-жойларига нисбатан 1-жадвалда келтирилган қийматларга мутаносиб тарзда ҳисобланади.
Аҳоли уй-жойларини энергия аудитидан ўтказишда амалга ошириладиган ишлар
РЎЙХАТИ
1-жадвал
Босқич
Ишларнинг батафсил рўйхати
Сарфланадиган вақт/ соат
1. Маълумотларни тайёрлаш ва йиғиш.
1. Уй-жойлар учун техник ҳужжатлар тўпламини йиғиш.
3. Ёритиш, электр таъминоти, кондиционерларни таҳлил қилиш.
2,00
4. Инструментал ўлчовлар.
1. Бино ичидаги ва ташқарисидаги ҳароратни ўлчаш.
2. Термал тасвирни текшириш.
3. Намлик, изоляцияга чидамлилик ва бошқаларни ўлчаш.
1,00
5. Иссиқлик йўқотилишини ҳисоблаш.
1. Тўсувчи конструкциялар орқали иссиқлик йўқотилишини ҳисоблаш.
2. Вентиляция ва инфильтрация орқали иссиқлик йўқотилишини баҳолаш.
3. Иссиқлик талабини ҳисоблаш ва ҳақиқий истеъмол билан таққослаш.
3,00
6. Энергия сарфини таҳлил қилиш.
1. Электр, газ, сув сарфини таҳлил қилиш.
2. Стандартлар ва кўрсаткичлар билан таққослаш.
3. Самарасиз истеъмол зоналарини аниқлаш.
2,00
7. Ҳисобот ва тавсияларни тайёрлаш.
1. Уй-жой учун энергия паспортини тайёрлаш.
2. Энергияни тежаш бўйича чора-тадбирлар рўйхатини ишлаб чиқиш.
3. Жамғарма ва тўлов муддатини ҳисоблаш.
3,00
Жами:
14
5. Энергия аудитидан ўтказиш хизмати нархи қуйидагича ҳисобланади:
а) 1-позиция:
энергия аудитини ўтказишда амалга ошириладиган ишларга (1-жадвал) ҳар бир босқич бўйича сарфланадиган вақт (T) базавий 100 м2 майдонга нисбатан ўртача ҳисобланган вақтга (to) нисбатан қуйидаги формула асосида ҳисобланади.
T
=
to
х
(
А
)
0.8
100
бунда:
А – бинонинг майдони (м2)
б) 2-позиция:
жами босқич бўйича сарфланадиган вақт (Tu) қуйидагича ҳисобланади:
T1, T2, T3, T4, T5, T6, T7 — мос равишда 1-жадвал бўйича ҳар бир босқич учун сарфланадиган вақт (соат).
6. Аҳоли уй-жойларининг энергетик паспортини шакллантиришда 2-жадвалга мувофиқ ишлар белгиланган вақтларда амалга оширилади. Бунда ажратилган вақт ўзгармас бўлиб, жами 6 соатни ташкил этади.
Аҳоли уй-жойларининг энергетик паспортини шакллантиришда амалга ошириладиган ишлар
РЎЙХАТИ
2-жадвал
Т/р
Бўлим номи
Тавсиф
Ажратиладиган вақт
(соат)
1.
Умумий маълумотлар
объектнинг манзили;
фойдаланиш мақсади (турар жой биноси);
қурилган йили;
эгасининг Ф.И.О.
0,2
2.
Қурилиш параметрлари
умумий майдони (м²);
қаватлар сони;
девор, том, пол қисми материаллари;
ойнали майдони.
0,3
3.
Муҳандислик тизимлари ҳақида маълумот
иситиш тизими (тури, қуввати);
иссиқ сув манбаи;
электр таъминоти (бир фазали/уч фазали);
вентиляция ва кондиционер.
1
4.
Энергия истеъмоли
йиллик электр энергияси истеъмоли (кВт соат);
йиллик газ истеъмоли (м³);
сув истеъмоли (м³);
1 м² учун энергия улуши.
0,5
5.
Иссиқлик баланси
девор, том, пол қисми, деразалар орқали йўқотишлар;
вентиляция туфайли йўқотишлар;
ички иссиқликнинг ошиши;
стандартлар билан таққослаш.
1
6.
Энергия самарадорлиги
энергия самарадорлиги таснифи;
ҳар бир м² учун йиллик энергия улуши (кВт / м² йил);
A-G шкаласи бўйича баҳолаш.
1,5
7.
Энергияни тежаш бўйича тавсиялар
тузилмаларни изоляциялаш;
деразаларни алмаштириш;
иситиш тизимларини автоматлаштириш;
энергияни тежовчи қурилмалардан фойдаланиш.
1,5
Жами:
6
7. Ходимларга иш ҳақи тўлаш учун харажатлар қуйидаги таркибий қисмлардан иборат бўлади (3-позиция):
а) тўғридан-тўғри иш ҳақи харажатлари:
бевосита бажарувчи мутахассисларга (энергия аудитори, техник мутахассис, ўлчовчиларга) тўланадиган иш ҳақи. Ушбу қиймат статистика бўйича 2025 йил учинчи чорак ҳолатига кўра меҳнатга ҳақ тўлашнинг энг кам миқдори (МҲТЭКМ)нинг ўртача 5,9 бараварига тенг. Ходим учун тўланадиган бир соатлик иш ҳақи қуйидаги формула билан ҳисобланади:
Бир соатлик иш ҳақи = (МҲТЭКМ×5.9)/168
Бунда 168 соат — ўртача бир ойда ходимнинг иш вақти;
б) фойда маржаси (рентабеллик) ташкилот томонидан хизматдан олинадиган фойда миқдори сифатида белгиланади. Бу қиймат ходимларга тўланадиган жами иш ҳақига фоиз тарзида қуйидаги формулада ҳисобланади:
фойда маржаси = иш ҳақи жами×фойда ставкаси;
в) якуний хизмат нархини ҳисоблаш қуйидаги формула асосида шакллантирилади:
жами нарх (ҚҚСсиз) = тўғридан-тўғри иш ҳақи + фойда;
д) якуний тўланадиган сумма (ҚҚС билан) қуйидаги формула асосида келиб чиқади:
тўланадиган жами сумма = жами нарх+ҚҚС.
3-жадвал
Т/р
Ходимларга иш ҳақини тўлаш учун харажатлар
Бир соатлик иш ҳақи (киши/соат)
(сўм)
1.
Тўғридан-тўғри иш ҳақи харажатлари
40 562,5
2.
Фойда маржаси
4 056,25
3.
Жами нарх (ҚҚС сиз)
44 618,75
4.
ҚҚС
5 354,25
5.
ҚҚС билан бирга тўланадиган жами
49 973
8. Энергия аудити хизматининг нархи (C) энергия аудитини ўтказиш учун сарфланадиган жами вақт ва энергия паспорти учун сарфланадиган вақтлар йиғиндиси (Tu+6 soat) ва ходимларга иш ҳақини тўлаш учун харажатлар (49 973 сўм) кўпайтириш орқали ҳисобланади (4-позиция):
C= (Tu+6 соат) × 49 973
9. Объектни текширишнинг умумий нархи энергия аудити хизматининг нархи (C), транспорт харажатлари, ҳисобга олинмаган қийматлар ва ҚҚС йиғиндиларига тенг бўлади (5-позиция). Бунда транспорт харажатлари меҳнатга ҳақ тўлашнинг энг кам миқдори (МҲТЭКМ)нинг 20 фоиз миқдорини, ҳисобга олинмаган қийматлар 10 фоизини ташкил этади.
10. Аҳоли уй-жойларини энергия аудитидан ўтказиш хизмати нархи 4-жадвалга мувофиқ намунавий калькуляция асосида ҳисобланади.
Аҳоли уй-жойларини энергия аудитидан ўтказиш хизмати нархини ҳисоблаш бўйича намунавий
КАЛЬКУЛЯЦИЯ
4-жадвал
T/р
Хизматлар
Бирлиги
Миқдор
Сўм
1.
Бинонинг майдони
м2
100
2.
Бир киши учун иш ҳақи / соат
сўм
49973
4.
Энергия паспорти
соат
6,00
299 838,00
5.
Энергия аудити жараёни
соат
13,00
649 649,00
3.
Умумий миқдор
соат
19,00
949 487,00
6.
Транспорт харажатлари
20%
231 000,00
7.
Ҳисобга олинмаган қийматлар
10,00%
115 500,00
8.
Жами:
1 295 987,00
9.
ҚҚС
12,00%
155 518,44
10.
Жами, ҚҚС билан
1 451 505,44
Меҳнатга ҳақ тўлашнинг энг кам миқдори (МҲТЭКМ), сўм
1 155 000
Вазирлар Маҳкамасининг 2025 йил 24 октябрдаги 673-сон қарорига 2-ИЛОВА
Энергия аудиторларини сертификатлаш тартиби тўғрисида
НИЗОМ
1-боб. Умумий қоидалар
1. Ушбу Низом энергия аудиторларини сертификатлаш тартибини белгилайди.
2. Сертификатлаш мажбурий ва ихтиёрий шаклда амалга оширилади.
[ОКОЗ:
1.09.00.00.00 Тадбиркорлик ва хўжалик фаолияти / 09.04.00.00 Аудиторлик фаолияти / 09.04.02.00 Аудиторлик фаолиятини лицензиялаш. Аудиторнинг малака сертификати]
Давлат муассасалари, шу жумладан, ижтимоий соҳа объектлари, давлат иштирокидаги корхоналар, Давлат энергетика реестрига киритилган ёқилғи энергетика ресурслари истеъмолчиларида энергия аудитини ўтказадиган энергия аудиторлари учун сертификатлаш мажбурий бўлиб, қолган барча ёқилғи энергетика ресурслари истеъмолчиларида энергия аудитини ўтказадиган энергия аудиторлари учун ихтиёрийдир.
Халқаро грантлар ва бошқа хорижий маблағлар ҳисобидан молиялаштириладиган энергия аудитини ўтказадиган энергия аудиторларини сертификатлаш талаб этилмайди.
[ОКОЗ:
1.09.00.00.00 Тадбиркорлик ва хўжалик фаолияти / 09.04.00.00 Аудиторлик фаолияти / 09.04.02.00 Аудиторлик фаолиятини лицензиялаш. Аудиторнинг малака сертификати;
2.09.00.00.00 Тадбиркорлик ва хўжалик фаолияти / 09.20.00.00 Энергетика / 09.20.05.00 Иссиқлик энергияси билан таъминлаш]
3. Ушбу Низомда қуйидаги тушунчалардан фойдаланилади:
[ОКОЗ:
1.09.00.00.00 Тадбиркорлик ва хўжалик фаолияти / 09.20.00.00 Энергетика / 09.20.01.00 Умумий қоидалар]
бошланғич тоифадаги энергия аудитори — Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Энергия самарадорлиги миллий агентлигининг (кейинги ўринларда — Агентлик) Энергия самарадорлигини ошириш соҳасидаги аудиторларнинг ягона реестрига (кейинги ўринларда — ягона реестр) киритилган, энергия аудитини ўтказиш ва энергия самарадорлигини ошириш йўналишида энергия аудиторларини тайёрлаш бўйича қисқа муддатли махсус ўқув курсларини тамомлаган ҳамда фақат аҳоли уй-жойларида энергия аудитини ўтказиш ҳуқуқига эга энергия аудиторлари тоифаси;
профессионал тоифадаги энергия аудитори — устав капиталида 50 фоиз ва ундан юқори давлат улуши мавжуд корхоналарни, уй-жойларни, давлат муассасаларини, ижтимоий соҳа объектларини, хусусий корхоналарни энергия аудитидан ўтказиш билан шуғулланувчи, етарли тажриба ва тегишли малака сертификатига эга бўлган энергия аудиторлари тоифаси;
талабгор — сертификат олиш учун ариза берган жисмоний шахслар;
энергия аудитори — энергия истеъмолчиларини энергия аудитидан ўтказиш соҳасида етарли билим, тажриба ва малака сертификатига эга (бундан бошланғич тоифадаги энергия аудитори мустасно) ҳамда белгиланган минимал талабларга жавоб берувчи жисмоний шахс;
энергия аудиторлик ташкилоти — энергия аудиторлик фаолиятини юритиш учун бошланғич ва профессионал тоифадаги энергия аудиторларини меҳнат қонунчилиги ҳамда фуқаролик-ҳуқуқий шартнома асосида жалб этган тижорат шаклидаги юридик шахс.
4. Энергия аудиторларини сертификатлаш ишлари Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Электр энергияси, нефть маҳсулотлари ва газдан фойдаланишни назорат қилиш инспекцияси (кейинги ўринларда — Ўзэнергоинспекция) томонидан Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Энергия самарадорлиги миллий агентлиги билан келишилган ҳолда (кейинги ўринларда — Агентлик) амалга оширилади.
[ОКОЗ:
1.09.00.00.00 Тадбиркорлик ва хўжалик фаолияти / 09.04.00.00 Аудиторлик фаолияти / 09.04.02.00 Аудиторлик фаолиятини лицензиялаш. Аудиторнинг малака сертификати;
2.09.00.00.00 Тадбиркорлик ва хўжалик фаолияти / 09.20.00.00 Энергетика / 09.20.05.00 Иссиқлик энергияси билан таъминлаш]
5. Сертификатлаш ишларини амалга оширишда:
а) Агентлик:
Ўзэнергоинспекция билан биргаликда сертификатлаш имтиҳонлари ўтказилишини электрон шаклда Энергия самарадорлигини ошириш рақамли платформаси (кейинги ўринларда — платформа) орқали ташкил қилади ва назорат қилади;
платформада ягона реестрини шакллантиради ва юритади;
энергия аудиторларини сертификатлаш тартибини такомиллаштиради;
б) Ўзэнергоинспекция:
сертификатлаш жараёнини назорат қилади ва мувофиқликни таъминлайди;
сертификатлаш талаблари ва имтиҳон натижалари асосида мазкур Низом талабларига мувофиқ энергия аудиторларига сертификат беради.
2-боб. Сертификатлаш ишларини амалга ошириш тартиби
6. Сертификат олиш учун талабгорлар қуйидаги малака талабларига жавоб бериши шарт:
ўрта махсус ёки олий маълумотга эга бўлиши;
энергия аудити, энергетика менежменти (ISO 50001 ва ISO 50002 халқаро стандартлари) талаблари бўйича назарий билим ҳамда амалий кўникмаларга эга бўлиши;
бино ва иншоотлар ҳамда якка тартибдаги аҳоли уй-жойлари учун 48 соат, саноат корхоналари талабгорлари учун 144 соатлик ўқув-модуль асосида шакллантирилган махсус ўқув дастурини тўлиқ ўзлаштирган ҳамда имтиҳондан ўтган бўлиши.
(6-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2026 йил 3 июндаги 277-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 04.06.2026 й., 09/26/277/0562-сон)
7. Энергия аудиторларига ушбу Низомга 1-иловада келтирилган схемага мувофиқ сертификат берилади.
8. Ўзбекистон Республикаси Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги ҳузуридаги Олий аттестация комиссияси томонидан эълон қилинган рўйхатдаги «Энергетика, электротехника, қишлоқ хўжалиги ишлаб чиқаришини электрлаштириш технологияси, электроника» йўналишларида илмий унвонга (фан номзоди ёки фан доктори), шунингдек, энергия аудити соҳасида бакалавр ва магистр даражасига эга бўлган шахслар сертификатлаш учун тўғридан-тўғри имтиҳон босқичига ўтказилади.
[ОКОЗ:
1.09.00.00.00 Тадбиркорлик ва хўжалик фаолияти / 09.04.00.00 Аудиторлик фаолияти / 09.04.02.00 Аудиторлик фаолиятини лицензиялаш. Аудиторнинг малака сертификати;
2.09.00.00.00 Тадбиркорлик ва хўжалик фаолияти / 09.20.00.00 Энергетика / 09.20.05.00 Иссиқлик энергияси билан таъминлаш]
9. Сертификатлаш бўйича аризалар қуйидаги ҳужжатларни электрон шаклда илова қилган ҳолда талабгор томонидан платформа орқали электрон шаклда ёки қоғоз шаклида почта орқали Агентлик ва Ўзэнергоинспекцияга юборилади:
энергия аудити соҳасида аккредитациядан ўтган, ўқув дастури ва услубий материалларини Ўзэнергоинспекция ва Агентлик билан келишган ўқув курсини муваффақиятли тамомлаганини тасдиқловчи гувоҳнома (сертификат)нинг нусхаси;
илмий даражага эга эканлигини тасдиқловчи гувоҳнома ҳужжат (агар мавжуд бўлса);
зарур ҳолларда почта хизмати орқали хабар юбориш учун талабгорнинг доимий ёки вақтинча рўйхатдан ўтган тўлиқ почта манзили.
Ҳужжат топширган номзодлардан ушбу бандда кўрсатилган ҳужжатлардан бошқа ҳужжатлар талаб қилинишига йўл қўйилмайди.
[ОКОЗ:
1.09.00.00.00 Тадбиркорлик ва хўжалик фаолияти / 09.04.00.00 Аудиторлик фаолияти / 09.04.02.00 Аудиторлик фаолиятини лицензиялаш. Аудиторнинг малака сертификати;
2.09.00.00.00 Тадбиркорлик ва хўжалик фаолияти / 09.20.00.00 Энергетика / 09.20.05.00 Иссиқлик энергияси билан таъминлаш]
10. Аризалар Комиссия томонидан 15 кун муддатда кўриб чиқилади ҳамда номзоднинг шахсий кабинетига сертификатлаш бўйича имтиҳонга киритилиши тўғрисида ёки рад этиш бўйича асослар кўрсатилган ҳолда платформа ёки почта орқали хабар юборилади.
Бунда номзоднинг қуйидаги ҳолларда сертификатлаш бўйича имтиҳонга киритилиши рад этилиши мумкин:
ҳужжатлар тўлиқ тақдим этилмаганда;
малака талабларига жавоб бермаганда.
Номзодлар мазкур камчиликларни бартараф этган ҳолда такроран сертификат олиш учун белгиланган тартибда мурожаат қилиши мумкин.
[ОКОЗ:
1.09.00.00.00 Тадбиркорлик ва хўжалик фаолияти / 09.04.00.00 Аудиторлик фаолияти / 09.04.02.00 Аудиторлик фаолиятини лицензиялаш. Аудиторнинг малака сертификати;
2.09.00.00.00 Тадбиркорлик ва хўжалик фаолияти / 09.07.00.00 Стандартлаштириш. Метрология. Сертификатлаш / 09.07.03.00 Сертификатлаштириш / 09.07.03.03 Сертификатлаштириш фаолиятига талаблар;
3.09.00.00.00 Тадбиркорлик ва хўжалик фаолияти / 09.10.00.00 Саноат / 09.10.03.00 Саноат хавфсизлиги (шунингдек, 16.04.06.00га қаранг)]
11. Сертификатлаш имтиҳони саволлари Ўзэнергоинспекция ва Агентлик билан келишилган ўқув дастури асосида шакллантирилади ҳамда тегишли мавзулар Ўзэнергоинспекция ҳамда Агентликнинг расмий саҳифасида, шунингдек, Агентлик томонидан платформада эълон қилинади (жойлаштирилади).
12. Ушбу Низомнинг 6-банди бешинчи хатбошисида назарда тутилган ўқув дастурлари мажбурий тартибда Ўзэнергоинспекция ва Агентлик билан келишилган ҳолда ўқув марказлари томонидан шакллантирилади ҳамда ўқув дастури мавзулари Ўзэнергоинспекциянинг ҳамда Агентликнинг расмий саҳифасида, шунингдек, Агентлик томонидан платформада эълон қилинади (жойлаштирилади).
13. Сертификатлаш имтиҳонлари ҳар чоракда камида бир маротаба, талабгорлар мавжуд бўлганда ўтказиб борилади.
14. Энергия аудиторларини сертификатлаш бўйича имтиҳонлар Ўзэнергоинспекция ҳамда Агентлик томонидан тасдиқланадиган 1 нафар раис, 4 нафар малакали мутахассис ва 1 нафар котибдан иборат таркибдаги комиссия (кейинги ўринларда — Комиссия) томонидан мувофиқлаштирилади.
[ОКОЗ:
1.09.00.00.00 Тадбиркорлик ва хўжалик фаолияти / 09.04.00.00 Аудиторлик фаолияти / 09.04.02.00 Аудиторлик фаолиятини лицензиялаш. Аудиторнинг малака сертификати;
2.09.00.00.00 Тадбиркорлик ва хўжалик фаолияти / 09.20.00.00 Энергетика / 09.20.05.00 Иссиқлик энергияси билан таъминлаш]
15. Сертификатлаш имтиҳонлари тест шаклида ўтказилиб, имтиҳон саволлари бино ва иншоотлар, якка тартибдаги аҳоли уй-жойлари учун алоҳида ҳамда саноат корхоналарини энергия аудитидан ўтказувчилар учун алоҳида Комиссия томонидан шакллантирилади ва доимий равишда янгиланиб борилади.
Бунда Комиссия котиби талабгорларга платформа орқали сертификатлаш имтиҳонларини ўтказиш вақти ва жойи тўғрисида маълумотларни талабгорнинг шахсий кабинети ва (ёки) СМС-хабарнома юбориш орқали сертификатлаш имтиҳони ўтказиш санасига камида 7 кун қолганда маълум қилади.
[ОКОЗ:
1.09.00.00.00 Тадбиркорлик ва хўжалик фаолияти / 09.04.00.00 Аудиторлик фаолияти / 09.04.02.00 Аудиторлик фаолиятини лицензиялаш. Аудиторнинг малака сертификати;
2.09.00.00.00 Тадбиркорлик ва хўжалик фаолияти / 09.20.00.00 Энергетика / 09.20.05.00 Иссиқлик энергияси билан таъминлаш]
16. Комиссия аъзолари таркиби имтиҳон йўналишига қараб қуйидагича шакллантирилади:
бино ва иншоотлар ҳамда якка тартибдаги аҳоли уй-жойларини энергия аудитидан ўтказиш бўйича сертификатлаш имтиҳони учун Агентлик ва Ўзэнергоинспекциядан икки нафардан вакил, Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги вазирлигидан бир нафар вакил;
саноат корхоналарини энергия аудитидан ўтказиш бўйича сертификатлаш ўтказиладиган имтиҳонлар учун Ўзэнергоинспекциядан уч нафар вакил, Агентликдан икки нафар вакил.
[ОКОЗ:
1.09.00.00.00 Тадбиркорлик ва хўжалик фаолияти / 09.04.00.00 Аудиторлик фаолияти / 09.04.02.00 Аудиторлик фаолиятини лицензиялаш. Аудиторнинг малака сертификати;
2.09.00.00.00 Тадбиркорлик ва хўжалик фаолияти / 09.20.00.00 Энергетика / 09.20.05.00 Иссиқлик энергияси билан таъминлаш]
17. Бино ва иншоотлар ҳамда якка тартибдаги аҳоли уй-жойларини ва саноат корхоналарини энергия аудитидан ўтказиш бўйича сертификатлаш имтиҳони қуйидаги тартибда ўтказилади:
имтиҳон платформа орқали тест синовлари шаклида ўтказилади;
имтиҳон тест саволлари Комиссия томонидан ишлаб чиқилади ва доимий равишда тест саволлари базаси бойитиб борилади;
30 та тест саволларига жавоб бериш учун 60 дақиқа вақт берилади, ҳар бир тўғри жавоб 2 баллдан автоматик баҳоланади;
умумий натижаларга кўра жами 40 — 60 балл тўплаганлар имтиҳондан муваффақиятли ўтган ҳисобланади.
Тест натижасидан норози бўлган талабгорлар беш иш куни ичида Комиссияга ёзма равишда ёки белгиланган тартибда судга шикоят қилиши мумкин.
18. Тест жараёнлари видеотасвирга олинган ҳолда ўтказилади.
[ОКОЗ:
1.09.00.00.00 Тадбиркорлик ва хўжалик фаолияти / 09.04.00.00 Аудиторлик фаолияти / 09.04.02.00 Аудиторлик фаолиятини лицензиялаш. Аудиторнинг малака сертификати;
2.09.00.00.00 Тадбиркорлик ва хўжалик фаолияти / 09.20.00.00 Энергетика / 09.20.05.00 Иссиқлик энергияси билан таъминлаш]
19. Сертификатлаш имтиҳонидан ўтиш жараёнида талабгорларга қуйидагилар тақиқланади:
қонунчилик ҳужжатлари, ахборотномалар ва бошқа турдаги барча адабиётлардан фойдаланиш;
мобил алоқа воситаси ва бошқа алоқа воситаларидан фойдаланиш;
бошқа номзодлар билан суҳбатлашиш;
имтиҳон ўтказилаётган хонадан ташқарига чиқиш.
Ушбу талабларни бузган номзодлар четлаштирилади ва имтиҳондан ўтмаган ҳисобланади.
Бегона шахсларга имтиҳонда иштирок этишга рухсат берилмайди.
3-боб. Сертификатнинг амал қилиш муддати, қайта сертификатлаш ва сертификат бериш тартиби
[ОКОЗ:
1.09.00.00.00 Тадбиркорлик ва хўжалик фаолияти / 09.04.00.00 Аудиторлик фаолияти / 09.04.02.00 Аудиторлик фаолиятини лицензиялаш. Аудиторнинг малака сертификати;
2.09.00.00.00 Тадбиркорлик ва хўжалик фаолияти / 09.20.00.00 Энергетика / 09.20.05.00 Иссиқлик энергияси билан таъминлаш]
20. Сертификатнинг амал қилиш муддати — уч йил.
Сертификатнинг амал қилиш муддати тугаганидан кейин энергия аудиторлари қайта сертификатлаш имтиҳонидан белгиланган тартибда ўтказилади.
21. Имтиҳон натижалари имтиҳон ўтказилган кунда платформа орқали талабгор электрон шаклда маълум қилинади.
Сертификатлаш имтиҳонларидан муваффақиятли ўтган талабгорларга ушбу Низомга 2-иловага мувофиқ белгиланган намунадаги махсус QR-кодли энергия аудиторлари сертификатлашдан ўтгани тўғрисидаги сертификат 3 иш кунида платформада электрон шаклда юклаб олиш учун тайёр бўлади.
Сертификатда унинг мутахассисликнинг қайси йўналиши бўйича берилгани қайд этилади.
4-боб. Энергия самарадорлигини ошириш соҳасидаги энергия аудиторларининг ягона реестрини юритиш тартиби
[ОКОЗ:
1.09.00.00.00 Тадбиркорлик ва хўжалик фаолияти / 09.04.00.00 Аудиторлик фаолияти / 09.04.02.00 Аудиторлик фаолиятини лицензиялаш. Аудиторнинг малака сертификати;
2.09.00.00.00 Тадбиркорлик ва хўжалик фаолияти / 09.20.00.00 Энергетика / 09.20.05.00 Иссиқлик энергияси билан таъминлаш]
22. Агентлик Реестрни юритади, янгилаб боради ва мувофиқлаштиради.
Реестр платформада онлайн режимда юритиб борилади ва Реестр қуйидаги маълумотларни ўз ичига олади:
энергия аудитори тўғрисидаги умумий маълумотлар (фамилияси, исми, отасининг исми, телефон рақами, электрон почта манзили);
энергия аудитори сертификати (сертификат рақами, берилган сана, амал қилиш муддати, сертификат берган орган);
аудиторлик фаолиятини юритувчи тадбиркорлик субъекти тўғрисидаги маълумотлар (СТИР, манзили, телефон рақами, электрон почта манзили);
Реестрга киритиш ва ундан чиқариш санаси ва рўйхатга олиш рақами.
23. Аудиторлар тўғрисидаги маълумотларни Реестрга киритиш учун тўлов ундирилмайди.
[ОКОЗ:
1.09.00.00.00 Тадбиркорлик ва хўжалик фаолияти / 09.04.00.00 Аудиторлик фаолияти / 09.04.02.00 Аудиторлик фаолиятини лицензиялаш. Аудиторнинг малака сертификати;
2.09.00.00.00 Тадбиркорлик ва хўжалик фаолияти / 09.20.00.00 Энергетика / 09.20.05.00 Иссиқлик энергияси билан таъминлаш]
24. Реестр энергия аудиторларини икки тоифага ажратилган ҳолда юритилади:
Бунда устав капиталида 50 фоиз ва ундан юқори давлат улуши мавжуд корхоналар, давлат муассасалари ва ижтимоий соҳа объектларининг ва давлат энергетика реестрига киритилган субъектларнинг энергия аудити уч нафар ва ундан ортиқ профессионал тоифадаги энергия аудиторларига эга хўжалик субъектлари томонидан ўтказилади.
(24-банднинг тўртинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2026 йил 3 июндаги 277-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 04.06.2026 й., 09/26/277/0562-сон)
[ОКОЗ:
1.09.00.00.00 Тадбиркорлик ва хўжалик фаолияти / 09.04.00.00 Аудиторлик фаолияти / 09.04.02.00 Аудиторлик фаолиятини лицензиялаш. Аудиторнинг малака сертификати]
25. Талабгор Реестрга киритиш учун ўзлари томонидан тақдим этилган ҳужжатларнинг ишончлилиги ва қонунчилик ҳужжатларига мувофиқлиги учун жавобгар ҳисобланади.
Бунда Реестрга киритилган энергия аудиторлари белгиланган тартибда энергия аудиторларига қўйиладиган минимал талаблар доирасида ўтказилган энергия аудити натижаси бўйича ҳисоботни тайёрлаши мажбурий ҳисобланади.
26. Қуйидаги ҳолларда энергия аудиторлари Реестрдан чиқарилиши мумкин:
тегишли давлат назорати органлари томонидан энергия аудитори фаолиятида қонунчилик бузилиши ҳолатлари аниқланиб, уларнинг фаолияти белгиланган тартибда тўхтатилганда (тугатилганда);
энергия аудити хулосаларида кетма-кет (камида 3 марта) сохта маълумотлар аниқланганда ёки кўрсатилган энергия аудити хизмати устидан икки мартадан ортиқ шикоят келиб тушиб, энергия аудитори суд томонидан айбли деб топилганда;
сертификатнинг амал қилиш муддати тугаганда ва бекор қилинганда ёки сертификат ҳақиқий эмас деб топилганда.
261. Реестрга киритилган энергия аудиторларининг фаолияти самарадорлигини ошириш ҳамда уларнинг энергия аудити соҳасида тажриба ва касбий кўникмаларини, шартномавий мажбуриятлар лозим даражада ва белгиланган муддатларда бажарилишини инобатга олган ҳолда, платформада баллар асосида автоматик равишда баҳоланади ва рейтинги юритилади.
262. Қуйидаги мезонлар асосида энергия аудиторларининг рейтинги юритилади:
бино ва иншоотларни энергия аудитидан ўтказиш учун энергия аудиторлик малака сертификати мавжудлиги: мавжуд бўлса 10 балл, бўлмаса 0 балл;
саноат корхоналарини энергия аудитидан ўтказиш учун энергия аудиторлик сертификати мавжудлиги: мавжуд бўлса 10 балл, бўлмаса 0 балл;
энергия аудити ва энергия менежменти соҳасида олинган бошқа сертификатлар (ISO 50001, ISO 50002 ва ISO 14001 халқаро стандартлари ва бошқалар): ҳар бир сертификат учун 1 балл, агар мавжуд бўлмаса 0 балл;
энергия аудити соҳасида олинган хорижий сертификатлар: ҳар бир сертификат учун 1 балл, агар мавжуд бўлмаса 0 балл;
қонунчиликда белгиланган минимал талаблар асосида тайёрланган энергия аудити ҳисоботнинг мавжудлиги: мавжуд бўлса 10 балл, бўлмаса 0 балл;
энергия аудиторнинг қурилиш, муҳандислик ёки энергетика соҳасида олий маълумотга ва илмий даражага эгалиги:
бакалавр — 1 балл;
магистр — 2 балл;
PhD (фалсафа доктори) ёки DSc (фан доктори) — 3 балл.
Бунда энергия аудитори томонидан шартномавий мажбуриятларнинг лозим даражада ва белгиланган муддатларда бажарилишини бир ойда камида 3 маротаба кечиктириш ёки бажармаслик умумий тўпланган балларнинг 10 баллга тушишига олиб келади ҳамда ушбу пастлатилган рейтинг 3 ой давомида сақланиб қолинади.
263. Энергия аудиторларининг рейтинг маълумотлари Платформада очиқ тарзда акс эттирилади ва доимий янгилаб турилади.
264. Энергия аудиторлик фаолияти билан шуғулланувчи корхоналар рейтинг баллари корхонадаги мавжуд энергия аудиторлари балларининг ўртача қиймати билан шакллантирилади.
265. Энергия аудиторларининг рейтинг натижалари энергия аудити хизматларини талабгорлар (буюртмачилар) томонидан танлашда ахборот сифатида фойдаланилади.
(261 — 265-бандлар Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2026 йил 3 июндаги 277-сонли қарорига асосан киритилган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 04.06.2026 й., 09/26/277/0562-сон)
5-боб. Сертификатнинг амал қилишини муддатидан олдин тўхтатиш ва бекор қилиш тартиби
[ОКОЗ:
1.09.00.00.00 Тадбиркорлик ва хўжалик фаолияти / 09.04.00.00 Аудиторлик фаолияти / 09.04.02.00 Аудиторлик фаолиятини лицензиялаш. Аудиторнинг малака сертификати;
2.09.00.00.00 Тадбиркорлик ва хўжалик фаолияти / 09.20.00.00 Энергетика / 09.20.05.00 Иссиқлик энергияси билан таъминлаш]
27. Қуйидаги ҳолларда сертификатнинг амал қилиниши муддатидан олдин Комиссия томонидан тўхтатилиши мумкин:
давлат назорати органлари томонидан энергия аудитори фаолиятида жиддий қоидабузарликлар аниқланганда;
ҳисобот, энергетика паспорти ҳамда ташкилий-техник чора-тадбирларда сохта маълумотлар кўрсатилгани суд томонидан аниқланганда;
ҳисоботда энергия ўлчов асбоблари орқали аниқланган кўрсаткичлар келтирилмаганда;
суд қарори билан аудиторнинг касбий фаолият юритиши маълум муддатга тўхтатилганда.
Сертификатнинг амал қилиш муддати энергия аудиторининг ўз ихтиёрига кўра муддатидан аввал тўхтатилиши мумкин.
[ОКОЗ:
1.09.00.00.00 Тадбиркорлик ва хўжалик фаолияти / 09.04.00.00 Аудиторлик фаолияти / 09.04.02.00 Аудиторлик фаолиятини лицензиялаш. Аудиторнинг малака сертификати;
2.09.00.00.00 Тадбиркорлик ва хўжалик фаолияти / 09.20.00.00 Энергетика / 09.20.05.00 Иссиқлик энергияси билан таъминлаш]
28. Қуйидаги ҳолларда сертификатнинг амал қилиши муддатидан олдин Комиссия томонидан бекор қилиниши мумкин:
сертификат эгаси вафот этганда;
энергия аудити хулосаларига сохта маълумотлар киритилганлиги суд томонидан тасдиқланганда;
сертификат олиш учун тақдим этилган маълумотлар ҳақиқий эмас, деб топилганда;
суд қарори билан аудиторнинг касбий фаолият юритиш ҳуқуқи бекор қилинганда.
Сертификатнинг амал қилиш муддати энергия аудиторининг ўз ихтиёрига кўра муддатидан олдин бекор қилиниши мумкин.
Мазкур банднинг бешинчи ва олтинчи хатбошиларига мувофиқ сертификат муддатидан олдин тўхтатилган ҳолларда, номзод платформа орқали 3 иш кунида хабар бериш мажбуриятини олади.
[ОКОЗ:
1.09.00.00.00 Тадбиркорлик ва хўжалик фаолияти / 09.04.00.00 Аудиторлик фаолияти / 09.04.02.00 Аудиторлик фаолиятини лицензиялаш. Аудиторнинг малака сертификати]
29. Сертификатнинг амал қилиши муддатидан олдин бекор қилинган ва (ёки) сертификат муддати тугаган энергия аудиторлари Агентлик томонидан бу ҳақда ёзма ёки электрон шаклда платформа орқали сертификат бекор қилинган ёки муддати тугаган кундан бошлаб 3 иш кунида хабардор қилинади ва ушбу маълумот тегишли Реестрда акс эттирилади.
6-боб. Якунловчи қоидалар
30. Ушбу Низомни қўллашда юзага келадиган низолар қонунчилик ҳужжатларида белгиланган тартибда ҳал этилади.
31. Ушбу Низом талаблари бузилишида айбдор бўлган шахслар қонунчилик ҳужжатларида белгиланган тартибда жавоб берадилар.
Энергия аудиторларини сертификатлаш тартиби тўғрисидаги низомга 1-ИЛОВА
Энергия аудиторларини сертификатлаш тартиби бўйича
СХЕМА
Босқичлар
Субъектлар
Тадбирлар
Ижро муддати
1-босқич
Талабгор
Талабгор сертификат олиш учун платформа орқали электрон шаклда ёки қоғоз шаклида почта орқали ариза билан мурожаат қилади.
Заруратга кўра
2-босқич
Комиссия
Аризалар кўриб чиқилади ҳамда номзоднинг шахсий кабинетига сертификатлаш бўйича имтиҳонга киритилиши тўғрисида ёки рад этиш бўйича асослар кўрсатилган ҳолда платформа ёки почта орқали хабар юборилади.
15 кун муддатда
3-босқич
Комиссия
Талабгорларга платформа орқали сертификатлаш имтиҳонларини ўтказиш вақти ва жойи тўғрисида хабар беради.
Имтиҳон ўтказиш санасига камида 7 кун қолганда
4-босқич
Платформа
1. Имтиҳон тест синовлари шаклида ўтказилади.
Ҳар чоракда камида бир маротаба
2. Имтиҳон натижалари имтиҳон ўтказилган кунда платформа орқали талабгор электрон шаклда маълум қилинади.
1 кун ичида
3. Сертификатлаш имтиҳонларидан муваффақиятли ўтган талабгорларга сертификатларни платформа орқали юклаб олиш имкони яратилади.
3 иш кунида
Энергия аудиторларини сертификатлаш тартиби тўғрисидаги низомга 2-ИЛОВА
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Энергия самарадорлиги миллий агентлиги
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Электр энергияси, нефть маҳсулотлари ва газдан фойдаланишни назорат қилиш инспекцияси
Энергия аудиторлари сертификатлашдан ўтганлиги тўғрисида
Вазирлар Маҳкамасининг 2025 йил 24 октябрдаги 673-сон қарорига 3-ИЛОВА
Энергия сервис хизматларини кўрсатиш тартиби тўғрисида
НИЗОМ
1-боб. Умумий қоидалар
[ОКОЗ:
1.03.00.00.00 Фуқаролик қонунчилиги / 03.11.00.00 Мажбуриятларнинг алоҳида турлари / 03.11.09.00 Пудрат / 03.11.09.01 Умумий қоидалар. Маиший пудрат;
2.09.00.00.00 Тадбиркорлик ва хўжалик фаолияти / 09.20.00.00 Энергетика / 09.20.01.00 Умумий қоидалар]
1. Ушбу Низом энергия сервис хизматларини кўрсатиш ва энергия сервис шартномасини тузиш тартиби, шартлари, энергия сервис хизматларини молиялаштириш, энергия сервис хизматлари бўйича лойиҳа ва пудрат ташкилотларини танлаш тартибини белгилайди.
[ОКОЗ:
1.02.00.00.00 Давлат бошқаруви асослари / 02.08.00.00 Иқтисодиёт, ижтимоий-маданий қурилиш соҳасидаги давлат бошқарувининг умумий масалалари / 02.08.02.00 Давлат эҳтиёжлари. Давлат харидлари;
2.03.00.00.00 Фуқаролик қонунчилиги / 03.11.00.00 Мажбуриятларнинг алоҳида турлари / 03.11.10.00 Пуллик хизмат кўрсатиш]
Ушбу Низом талаблари давлат органлари ҳамда давлат иштирокидаги корхоналарнинг энергия сервис компаниялари (кейинги ўринларда — ЭСКО) билан тузилган энергия сервис хизматларига оид шартномавий муносабатларига нисбатан татбиқ этилади.
2. Ушбу Низом доирасидаги барча хизматлар, шартномалар ва лойиҳалар бўйича муносабатлар ушбу Низом ва бошқа қонунчилик ҳужжатлари талабларига мувофиқ амалга оширилади.
3. Ушбу Низомда қуйидаги асосий тушунчалардан фойдаланилади:
[ОКОЗ:
1.03.00.00.00 Фуқаролик қонунчилиги / 03.02.00.00 Фуқаролар (жисмоний шахслар) / 03.02.01.00 Умумий қоидалар;
2.03.00.00.00 Фуқаролик қонунчилиги / 03.03.00.00 Юридик шахслар / 03.03.01.00 Умумий қоидалар]
буюртмачи — энергия самарадорлигини ошириш хизматларига эҳтиёж мавжуд бўлган, лойиҳага буюртма бераётган юридик ва (ёки) жисмоний шахслар;
FIDIC шартлари — халқаро қурилиш ва муҳандислик лойиҳалари бўйича шартномавий муносабатларни тартибга солувчи стандарт шартлар тўплами;
[ОКОЗ:
1.09.00.00.00 Тадбиркорлик ва хўжалик фаолияти / 09.04.00.00 Аудиторлик фаолияти / 09.04.03.00 Аудит ўтказиш тартиби;
2.09.00.00.00 Тадбиркорлик ва хўжалик фаолияти / 09.20.00.00 Энергетика / 09.20.08.00 Қайта тикланувчи энергия манбалари]
энергия сервис хизматлари — энергия тежамкорлиги ва энергия самарадорлигини ошириш мақсадида қурилиш, қурилиш-монтаж ва созлаш ишларини бажариш, энергия қурилмаларини ишга тушириш ҳамда бундай қурилмалар мавжуд бўлган объектларда энергия аудитини ўтказиш, шу жумладан, қайта тикланувчи энергия манбалари қурилмаларини ўрнатиш ва эксплуатация қилиш билан боғлиқ комплекс хизматлар (ишлар, тадбирлар);
[ОКОЗ:
1.09.00.00.00 Тадбиркорлик ва хўжалик фаолияти / 09.10.00.00 Саноат / 09.10.04.00 Ишлаб чиқаришни модернизациялаш ва техник қайта жиҳозлаш]
энергия сервис компанияси (ЭСКО) — энергия сервис хизматларини кўрсатиш шартномасига мувофиқ энергия тежамкорлиги ва энергия самарадорлигини ошириш мақсадида қурилиш, қурилиш-монтаж ва созлаш ишларини бажариш, энергия қурилмаларини ишга тушириш ҳамда бундай қурилмалар мавжуд бўлган объектларда энергия аудитини ўтказиш, шу жумладан, қайта тикланувчи энергия манбалари қурилмаларини ўрнатиш ва эксплуатация қилиш билан комплекс равишда шуғулланадиган юридик шахс;
энергия сервис шартномаси — энергия сервис компанияси ва буюртмачи ўртасида тузиладиган шартнома бўлиб, энергия сервис компаниясининг энергия тежамкорлиги ва энергия самарадорлигини оширишга қаратилган хизматлари (ишлари, тадбирлари) юзасидан тарафларнинг ҳуқуқ ва мажбуриятларини белгилайди;
ЭСКО лойиҳалари — шартнома асосида энергия сервис хизматларини кўрсатишга қаратилган лойиҳалар;
ўлчаш ва тасдиқлаш — энергия самарадорлиги лойиҳалари натижасида эришилган энергия самарадорлиги кўрсатгичларини аниқлаш.
2-боб. Энергия сервис шартномасини тузиш тартиби
[ОКОЗ:
1.09.00.00.00 Тадбиркорлик ва хўжалик фаолияти / 09.10.00.00 Саноат / 09.10.04.00 Ишлаб чиқаришни модернизациялаш ва техник қайта жиҳозлаш]
4. Энергия сервис шартномаси (кейинги ўринларда — шартнома) корхоналар, ташкилотларнинг бино ва иншоотлари, якка тартибдаги уй-жойлар ёки бошқа объектларда энергия самарадорлиги тадбирлари ҳамда энергия тежовчи технологияларни жорий этиш орқали энергия ресурсларидан фойдаланиш самарасини ошириш бўйича комплекс чора-тадбирларни ўз ичига олади.
5. Шартномани тузишда томонлар Ўзбекистон Республикасининг Фуқаролик кодексига, «Хўжалик юритувчи субъектлар фаолиятининг шартномавий-ҳуқуқий асослари тўғрисида»ги Қонунига, ушбу Низомга ва бошқа қонунчилик ҳужжатларига амал қиладилар.
6. Шартномада асосий шартлар билан бир қаторда қуйидаги шартлар кўрсатилиши керак:
энергия самарадорлиги тадбирларининг техник вазифаси ва лойиҳанинг асосий техник-иқтисодий кўрсаткичлари;
[ОКОЗ:
1.07.00.00.00 Молия ва кредит тўғрисидаги қонунчилик. Банк фаолияти / 07.05.00.00 Республика бюджети / 07.05.04.00 Иқтисод соҳаларини молиялаштириш. Инвестициялаш;
2.07.00.00.00 Молия ва кредит тўғрисидаги қонунчилик. Банк фаолияти / 07.05.00.00 Республика бюджети / 07.05.06.00 Ижтимоий ва бошқа соҳаларни молиялаштириш]
лойиҳа предмети ва молиялаштириш шартлари ҳамда лойиҳа давридаги таваккалчиликларни кафолатлаш механизмлари;
лойиҳадан талаб қилинадиган натижа ҳамда лойиҳа натижасида тежаладиган энергия ресурсларини ўлчаш ва тасдиқлаш;
шартнома муддати, шу жумладан, шартнома бўйича кўрсатиладиган хизматлар ва ишларнинг бажарилиш муддатлари, молиявий шартлар, лойиҳанинг натижаларини тақсимлаш шакли, қабул ва топшириш;
[ОКОЗ:
1.02.00.00.00 Давлат бошқаруви асослари / 02.08.00.00 Иқтисодиёт, ижтимоий-маданий қурилиш соҳасидаги давлат бошқарувининг умумий масалалари / 02.08.07.00 Ҳисоб. Ҳисобот. Статистика (шунингдек, 07.29.00.00 га қаранг)]
назорат ва ҳисобот механизмлари.
Шартномага қўшимча равишда қуйидагилар киритилиши мумкин:
шартноманинг амал қилиш даврида энергия ресурсларидан фойдаланишнинг бошқа шартлари;
фойдаланиладиган энергия ресурсларини ўлчаш воситаларини ўрнатиш ва ишга тушириш юзасидан энергия сервис компаниясининг мажбуриятлари;
[ОКОЗ:
1.09.00.00.00 Тадбиркорлик ва хўжалик фаолияти / 09.10.00.00 Саноат / 09.10.04.00 Ишлаб чиқаришни модернизациялаш ва техник қайта жиҳозлаш]
шартномани амалга ошириш натижасида тежалган (иқтисод қилинган) энергия ресурслари қийматидан келиб чиқиб, энергия сервис хизмати учун мукофот пулларини тўлаш ва бошқалар.
Халқаро ЭСКОлари жалб этилганда шартномалар FIDIC шартлари асосида тузилиши мумкин.
[ОКОЗ:
1.02.00.00.00 Давлат бошқаруви асослари / 02.03.00.00 Республика давлат бошқаруви органлари ва хўжалик бошқаруви органлари / 02.03.04.00 Агентликлар, инспекциялар ва бошқа идоралар;
2.02.00.00.00 Давлат бошқаруви асослари / 02.08.00.00 Иқтисодиёт, ижтимоий-маданий қурилиш соҳасидаги давлат бошқарувининг умумий масалалари / 02.08.14.00 Рақамли иқтисодиёт]
7. Шартномалар рўйхати (шартнома номи, тузилган санаси ва шартнома томонларининг номини кўрсатган ҳолда) Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Энергия самарадорлиги миллий агентлигининг (кейинги ўринларда — Агентлик) Энергия самарадорлигини ошириш рақамли платформасида (кейинги ўринларда — платформа) юритилади.
3-боб. ЭСКО лойиҳаларини молиялаштириш тартиби
8. Қуйидагилар ЭСКО лойиҳаларини молиялаштириш манбалари бўлиши мумкин:
ЭСКОларининг ўз маблағлари;
буюртмачи маблағлари;
[ОКОЗ:
1.07.00.00.00 Молия ва кредит тўғрисидаги қонунчилик. Банк фаолияти / 07.22.00.00 Кредитлаш / 07.22.03.00 Тижорат банкларининг кредитлари]
тижорат банклари кредитлари;
халқаро молия институтлари, халқаро молия ташкилотлари ва донор ташкилотларнинг кредитлари ва грантлари;
[ОКОЗ:
1.06.00.00.00 Ижтимоий таъминот ва ижтимоий суғурта тўғрисидаги қонунчилик. Ижтимоий ҳимоя / 06.03.00.00 Ижтимоий таъминот ва ижтимоий суғуртани молиялаштириш / 06.03.06.00 Молиялаштиришнинг бошқа манбалари]
қонунчиликка зид бўлмаган бошқа манбалар маблағлари.
9. ЭСКО лойиҳасини амалга ошириш натижасида ушбу лойиҳа объектининг харажатлар сметасида энергия ресурслари харажатлари учун режалаштирилган маблағларнинг иқтисод қилиниши натижасида бўшаган маблағлар ҳисобидан шартномаларда назарда тутилган тартиб ва муддатларда ЭСКО лойиҳаси учун сарфланган харажатлар қоплаб борилиши мумкин.
[ОКОЗ:
1.07.00.00.00 Молия ва кредит тўғрисидаги қонунчилик. Банк фаолияти / 07.05.00.00 Республика бюджети / 07.05.05.00 Бюджет ташкилотлари ва муассасаларини молиялаштириш;
2.08.00.00.00 Уй-жой қонунчилиги. Коммунал хўжалик / 08.03.00.00 Коммунал хўжалик / 08.03.09.00 Коммунал хизматларни тўлаш тартиби ва тарифлар ҳамда компенсациялар (имтиёзлар)]
Шартномаларнинг амал қилиш даврида бюджет ташкилотлари ва бюджет маблағларини олувчиларни молиялаштиришда коммунал хизматлар учун, шу жумладан, тарифлар ўсишини ҳисобга олиб, илгари назарда тутилган бюджет ажратмалари миқдори сақлаб қолинади ҳамда келгуси молия йиллари учун харажатлар сметасини режалаштиришда ўтган йилда ушбу харажатлар ҳисобидан иқтисод қилинган (камайтирилган) маблағларнинг қисқартирилиши тақиқланади.
4-боб. ЭСКО лойиҳалари бўйича лойиҳа ва пудрат ташкилотларини танлаш, улардан маълумотлар олиш тартиби
[ОКОЗ:
1.02.00.00.00 Давлат бошқаруви асослари / 02.08.00.00 Иқтисодиёт, ижтимоий-маданий қурилиш соҳасидаги давлат бошқарувининг умумий масалалари / 02.08.02.00 Давлат эҳтиёжлари. Давлат харидлари]
10. Давлат буюртмаси асосида давлат ташкилотлари ҳамда давлат иштирокидаги корхоналарнинг объектлари учун ЭСКО лойиҳалари бўйича лойиҳа ва пудрат ташкилотлари амалдаги қонунчилик ҳужжатларига мувофиқ белгиланган тартибда танланади.
11. Лойиҳанинг амалга оширилиши буюртмачи томонидан мониторинг қилиб борилади.
Бунда буюртмачилар шартнома имзоланган кундан бошлаб шартномада белгиланган муддат ва шартларга асосан мониторинг юритади.
12. ЭСКОлари ҳар ярим йилда ЭСКО лойиҳалари доирасида Агентликка қуйидаги маълумотларни тақдим этиб боради:
энергия сервис лойиҳаси бўйича натижалар;
ҳар бир объект бўйича ўлчаш ва тасдиқлаш натижалари;
муаммолар ва уларни бартараф этиш чоралари.
[ОКОЗ:
1.09.00.00.00 Тадбиркорлик ва хўжалик фаолияти / 09.20.00.00 Энергетика / 09.20.01.00 Умумий қоидалар]
13. Агентлик бир йилда камида икки марта бажарилган ЭСКО лойиҳалари доирасида эришилган энергия самарадорлиги кўрсаткичлари бўйича таҳлил қилади, заруратга кўра, уларни такомиллаштириш бўйича таклифлар ишлаб чиқиб, буюртмачига тақдим этади.
14. Агентлик ЭСКОлар тақдим этган ҳисоботлар асосида ЭСКОларнинг фаолияти бўйича баҳолаш рейтингини тузади ва баҳолаш натижаларини платформада эълон қилиб боради.
5-боб. ЭСКОларини ягона реестрга киритиш ва реестрни юритиш тартиби
[ОКОЗ:
1.02.00.00.00 Давлат бошқаруви асослари / 02.03.00.00 Республика давлат бошқаруви органлари ва хўжалик бошқаруви органлари / 02.03.04.00 Агентликлар, инспекциялар ва бошқа идоралар;
2.12.00.00.00 Ахборот ва ахборотлаштириш / 12.04.00.00 Ахборотлаштириш. Ахборот тизимлари, технологиялари ва уларни таъминлаш воситалари / 12.04.02.00 Ахборот тизимлари, технологиялари ва уларни таъминлаш воситалари]
15. Агентлик платформада ЭСКОларининг ягона реестрини (кейинги ўринларда — Реестр) шакллантиради, доимий равишда ҳар бир ЭСКО натижалари янгиланишини таъминлайди.
16. ЭСКО Реестрга Агентлик томонидан қуйидаги ҳолларда киритилади:
камида битта энергия аудитори сертификатига эга бўлган ходими бўлса;
1.12.00.00.00 Ахборот ва ахборотлаштириш / 12.03.00.00 Ахборот ресурслари. Ахборот ресурсларидан фойдаланиш / 12.03.04.00 Очиқ ва умумфойдаланиши мумкин бўлган ахборот. Давлат ахборот ресурслари]
Реестрда ЭСКОнинг номи, юридик манзили, СТИР, ЭСКО томонидан амалга оширилган лойиҳаларнинг умумий сони ва муваффақиятли якунланган лойиҳалар номи тўғрисидаги маълумотлар кўрсатилади.
18. ЭСКО қуйидаги ҳолларда Агентлик томонидан Реестрдан чиқарилади:
ушбу Низомнинг 12-бандига мувофиқ тақдим этилган маълумотларнинг нотўғрилиги аниқланганда;
буюртмачининг ЭСКО томонидан бажарилган ишлар натижасида аниқланган ҳамда тўғрилаб бўлмайдиган нуқсонлар бўйича ўз тасдиғини топган мурожаатлари асосида.
6-боб. Якунловчи қоида
19. Ушбу Низом талаблари бузилишида айбдор бўлган шахслар қонунчилик ҳужжатларига мувофиқ жавоб берадилар.
Вазирлар Маҳкамасининг 2025 йил 24 октябрдаги 673-сон қарорига 4-ИЛОВА
«Яшил таъмир» кредити бўйича фоиз тўловларининг бир қисмини қоплаб бериш тартиби тўғрисида
НИЗОМ
1-боб. Умумий қоидалар
[ОКОЗ:
1.02.00.00.00 Давлат бошқаруви асослари / 02.08.00.00 Иқтисодиёт, ижтимоий-маданий қурилиш соҳасидаги давлат бошқарувининг умумий масалалари / 02.08.14.00 Рақамли иқтисодиёт;
2.07.00.00.00 Молия ва кредит тўғрисидаги қонунчилик. Банк фаолияти / 07.05.00.00 Республика бюджети / 07.05.13.00 Давлат субсидиялари ва грантлари;
3.07.00.00.00 Молия ва кредит тўғрисидаги қонунчилик. Банк фаолияти / 07.22.00.00 Кредитлаш / 07.22.06.00 Кредитлашнинг алоҳида турлари / 07.22.06.03 Уй-жой қурилишини кредитлаш. Ипотека;
4.11.00.00.00 Атроф табиий муҳит ва табиий ресурслар / 11.01.00.00 Атроф табиий муҳитни муҳофаза қилиш бўйича умумий масалалар / 11.01.10.00 Экологик сертификатлаштириш]
1. Ушбу Низом Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Энергия самарадорлиги миллий агентлиги (кейинги ўринларда — Агентлик) томонидан «Ўзбекистон ипотекани қайта молиялаштириш компанияси» АЖнинг «Яшил таъмир» платформасида шакллантирилган «Яшил лойиҳа» сертификати асосида аҳолига тижорат банклари томонидан ажратиладиган «яшил таъмир» кредитлари бўйича фоиз тўловларининг бир қисмини қоплаб бериш (кейинги ўринларда — компенсация) тартибини белгилайди.
2. Ушбу Низомда қуйидаги асосий тушунчалардан фойдаланилади:
жисмоний шахс (қарз олувчи) — тижорат банкига «яшил таъмир» кредитини олиш учун ариза тақдим этган фуқаролар;
компенсация — ажратилган «яшил таъмир» кредити бўйича фоиз тўловларининг бир қисмини қоплаб бериш учун Агентлик томонидан тижорат банкининг тегишли ҳисобварағига ўтказиладиган маблағ;
[ОКОЗ:
1.07.00.00.00 Молия ва кредит тўғрисидаги қонунчилик. Банк фаолияти / 07.22.00.00 Кредитлаш / 07.22.06.00 Кредитлашнинг алоҳида турлари / 07.22.06.03 Уй-жой қурилишини кредитлаш. Ипотека;
«яшил таъмир» кредити — тижорат банклари томонидан аҳолига турар жой биноларининг энергия харажатларини камайтириш мақсадида, шу жумладан, қуёш панеллари, гелиоколлекторлар ва иссиқлик насослари (ҳаво, сув ва геотермал) ўрнатиш, девор ва томни изоляция қилиш, дераза ва эшикларнинг иссиқлик йўқотишлари ва ўтказувчанлигини камайтирувчи турларига алмаштириш ҳамда ўрнатилган қозон ва ҳаво совитиш-иситиш (кондиционер) тизимларини энергия тежамкор турларига алмаштириш учун «Ўзбекистон ипотекани қайта молиялаштириш компанияси» АЖнинг «Яшил лойиҳа» сертификати асосида ажратиладиган кредитлар.
3. Ушбу Низомга мувофиқ компенсация ажратиш учун Агентлик ва тижорат банки ўртасида Бош келишув (кейинги ўринларда — келишув) тузилади ва келишув шартлари тижорат банклари томонидан ушбу келишув тузилган санадан кейин ажратилган «яшил таъмир» кредитлари учун татбиқ этилади.
[ОКОЗ:
1.07.00.00.00 Молия ва кредит тўғрисидаги қонунчилик. Банк фаолияти / 07.21.00.00 Банк фаолияти / 07.21.18.00 Банк томонидан тартибга солиш ва назорат]
4. Тижорат банки келишувни тузиш учун банкнинг тегишли бошқарув органи томонидан тасдиқланган битимни тузиш тўғрисидаги қарор ёки келишув тузиш ваколатини берувчи бошқа ҳужжатнинг нусхасини илова қилган ҳолда Агентликка мурожаат қилади.
6. Компенсация тижорат банклари томонидан жисмоний шахсларга «яшил таъмир» кредитлари бўйича тўлаб берилади. Бунда компенсация «яшил таъмир» кредитлари фоиз ставкасининг 19 фоизидан ошган қисмига, бироқ 4 фоизлик банддан ошмаган миқдорда кредитнинг дастлабки 5 йил муддати давомида тўлаб берилади.
Бунда қарз олувчи Аҳоли уй-жойларини энергия аудитидан ўтказиш, энергия самарадор қурилмаларни харид қилиш ва ўрнатишда субсидия ажратиш тўғрисидаги низомда назарда тутилган Энергия самарадорлигини ошириш рақамли платформасида белгиланган тартибда Агентлик ягона реестрига киритилган энергия аудиторлари томонидан энергия аудитидан ўтказилган ва хулоса олинган ҳолда ажратилади.
7. Бир жисмоний шахс томонидан бир вақтнинг ўзида иккита «яшил таъмир» кредитлари бўйича компенсация олинишига йўл қўйилмайди. Бунда компенсация биринчи олинган «яшил таъмир» кредити бўйича берилади.
8. Компенсация оладиган жисмоний шахслар Агентликнинг буюртманомасида қарз олувчи сифатида кўрсатилган жисмоний шахснинг шахсий идентификация рақами (ЖШШИР) бўйича аниқланади.
[ОКОЗ:
1.07.00.00.00 Молия ва кредит тўғрисидаги қонунчилик. Банк фаолияти / 07.05.00.00 Республика бюджети / 07.05.13.00 Давлат субсидиялари ва грантлари;
9. Агентлик томонидан «яшил таъмир» кредитлари бўйича бериладиган компенсация белгиланган тартибда Агентлик маблағлари ҳисобидан ажратилади.
Бунда Агентлик томонидан ажратиладиган компенсация миқдорлари ҳар йили молия йили давомида чораклар кесимида тақсимланган ҳолда прогноз қилинади.
10. Молия йили давомида самарадорлик кўрсаткичлари ва таваккалчилик даражасидан келиб чиқиб, компенсация ажратиш тўхтатилиши, шунингдек, компенсация ажратиш қоидаларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритилиши мумкин.
11. «Яшил таъмир» кредити шартномалари бўйича кредитни қайтариш жадвалига ўзгартириш киритилганда, амалдаги кредит шартномаси шартлари мутаносиб равишда ўзгартирилади.
Бунда компенсация миқдорлари қайта ҳисоб-китоб қилиниб, кредит муддатига мос равишда тижорат банкига тўлаб борилади.
[ОКОЗ:
1.07.00.00.00 Молия ва кредит тўғрисидаги қонунчилик. Банк фаолияти / 07.22.00.00 Кредитлаш / 07.22.03.00 Тижорат банкларининг кредитлари;
2.07.00.00.00 Молия ва кредит тўғрисидаги қонунчилик. Банк фаолияти / 07.22.00.00 Кредитлаш / 07.22.05.00 Имтиёзли кредитлаш;
3.07.00.00.00 Молия ва кредит тўғрисидаги қонунчилик. Банк фаолияти / 07.22.00.00 Кредитлаш / 07.22.06.00 Кредитлашнинг алоҳида турлари / 07.22.06.03 Уй-жой қурилишини кредитлаш. Ипотека]
12. Қарз олувчи жисмоний шахсларнинг тижорат банкларига кредит берилиши учун зарур бўлган ҳужжатлар тўплами ҳамда «Ўзбекистон ипотекани қайта молиялаштириш компанияси» АЖнинг «Яшил лойиҳа» сертификатини илова қилган ҳолда ариза билан мурожаат қилиши компенсация ташаббусига асос ҳисобланади.
13. Тижорат банки томонидан жисмоний шахсга «яшил таъмир» кредити ва компенсация ажратиш шартлари бўйича ижобий қарор қабул қилиниб, қарз олувчи ва тижорат банки ўртасидаги кредит шартномасига мувофиқ ажратилган кредит маблағларининг мақсадли ишлатилишини мониторинг қилгандан сўнг ушбу Низомнинг 6-бандида кўрсатилган шартларда компенсация ажратилади.
14. Тижорат банки кредит ажратиш тўғрисида қарор қабул қилинган жисмоний шахсларга компенсация бериш тўғрисидаги буюртманома билан ҳар ойда кейинги ойнинг 10-санасига қадар Агентликка мурожаат қилади ва қуйидаги ҳужжатларни тақдим этади:
ушбу Низомга 2-иловага мувофиқ шаклда компенсация ажратиш тўғрисида буюртманома;
«яшил таъмир» кредитлари ажратилган жисмоний шахсларнинг рўйхати (кредит олувчининг Ф.И.О., ЖШШИР, кредит суммаси, кредит муддати, фоиз ставкаси, кредит мақсади, қайтариш жадвали шакли, кредит берилган сана, кредитни қайтариш санаси, 16325-ҳисобварағидаги ҳисобланган фоизлар, энергия аудити шартномаси рақами ва санаси ҳамда бошқа маълумотлар).
15. Буюртманома ҳамда жисмоний шахслар бўйича кўрсатилган маълумотларнинг ҳаққонийлиги бўйича тижорат банкининг буюртманомани имзолаган мансабдор шахси жавобгар ҳисобланади.
[ОКОЗ:
1.02.00.00.00 Давлат бошқаруви асослари / 02.03.00.00 Республика давлат бошқаруви органлари ва хўжалик бошқаруви органлари / 02.03.04.00 Агентликлар, инспекциялар ва бошқа идоралар]
16. Агентликка нотўғри ва/ёки ҳақиқий бўлмаган маълумотларнинг тақдим қилиниши, ушбу маълумотлар асосида компенсация олганлик, шунингдек, тижорат банки ва қарз олувчи томонидан мажбуриятлар ўз вақтида бажарилмагани учун Агентлик жавобгар ҳисобланмайди.
17. Ушбу Низомнинг 14-бандида назарда тутилган буюртманома ва унга илова қилинган ҳужжатлар Агентликка келиб тушган санадан бошлаб уч иш куни ичида Агентлик томонидан кўриб чиқилади ҳамда ушбу Низомда белгиланган талаблардан келиб чиқиб, компенсация ажратишни маъқуллаш ёки компенсация ажратишни рад этиш тўғрисида маълум қилинади.
Рад этилган буюртманома тижорат банкига бир иш кунида компенсация ажратишни рад этиш сабабларини кўрсатган ҳолда қайтарилади.
Бунда компенсация ажратиш қуйидаги ҳолатларда рад этилиши мумкин:
«яшил таъмир» кредитлари мақсадсиз ишлатилганда;
муддати ўтган қарздорлик 90 кундан ошиб кетганда.
Агентлик томонидан компенсация ажратилиши рад этилгани тўғрисида буюртманома олган тижорат банки бир иш куни ичида бу ҳақида ҳудудий филиалини ва қарз олувчини хабардор қилади.
[ОКОЗ:
1.05.00.00.00 Меҳнат ва аҳолининг бандлиги тўғрисидаги қонунчилик / 05.04.00.00 Кафолатлар ва компенсациялар / 05.04.13.00 Бошқа кафолатлар ва компенсациялар]
18. Компенсация ажратиш маъқулланган буюртманома кўриб чиқилгандан сўнг, уч иш куни ичида тижорат банки ушбу буюртманома бўйича компенсацияни алоҳида очилган ҳисобвараққа ўтказиб беради.
19. Агентлик томонидан компенсация ажратилиши шартлари тижорат банки ва қарз олувчи ўртасида имзоланадиган «яшил таъмир» кредити шартномасида алоҳида банд билан кўрсатилган бўлиши лозим.
20. «Яшил таъмир» кредити шартномасида Агентлик томонидан ажратиладиган компенсациянинг миқдори ва шартлари кўрсатилади.
21. Агентлик маблағлардан фойдаланиш юзасидан мониторинг юритади ҳамда мониторинг натижасида аниқланган ҳолатларни бартараф этиш чораларини кўради.
Агентлик томонидан ажратилган компенсация маблағларининг мақсадли ишлатилишини ўрганиш мақсадида тижорат банкларидан компенсация маблағлари бўйича транзит ҳисобварақлари, қарз олувчиларнинг 16325-ҳисобварақлари ҳамда компенсацияга тегишли бошқа ҳисобварақлари айланмалари сўралиши мумкин.
Агентлик томонидан компенсациянинг мақсадли сарфланиши юзасидан мониторинг юритиш даврида тижорат банки ва қарз олувчи ўртасида тузилган кредит шартномаси ва кредитни қайтариш жадвали талаб қилиб олиниши мумкин.
3-боб. Компенсация ҳисобини юритиш
22. Тижорат банки компенсация шартномаларига асосан ҳисобланган ва Агентлик томонидан компенсация ажратилган фоиз тўловларининг ҳисобини алоҳида 16325 баланс ҳисобварақларида юритади.
23. Агентлик томонидан компенсация банк рўйхати асосида бир қанча кредит шартномалари бўйича банкнинг 29801 транзит ҳисобварағига ўтказилади.
Бунда 29801 транзит ҳисобварағига тушадиган маблағлар банкнинг Агентлик компенсациялари ҳисобидан қопланадиган ҳисобланган фоизлар 16325-ҳисобварағига автоматик равишда ўтказилади.
26. Тижорат банки белгиланган тартибда қарз олувчи билан тузилган шартнома шартларига мувофиқ қарз олувчининг «яшил таъмир» кредити ҳисобидан олинган ускуналарнинг ҳолатини ўрганиш мақсадида жойига чиққан ҳолда мониторинг юритади.
27. Тижорат банки ушбу Низомнинг 25-бандида назарда тутилган ҳолатлар аниқланган тақдирда, Агентликни компенсация ажратишни тўхтатиш учун уч иш куни ичида хабардор қилади.
28. Агентлик тижорат банкидан хабарномани олгандан сўнг уч иш куни ичида компенсация ажратиш тўхтатилиши тўғрисида қарор қабул қилади ва тўхтатиш сабаблари кўрсатилган ёзма хабарномани тижорат банкига юборади.
29. Агентлик қарорини олгандан сўнг тижорат банки бир иш кунида қарз олувчини фоиз тўловларининг бир қисмини компенсация қилиш тўхтатилгани тўғрисида хат орқали хабардор қилади.
30. Қарз олувчининг кредити бўйича компенсация ажратишни қайта тиклашга фақатгина ушбу Низомнинг 25-бандида кўрсатилган ҳолатлар бартараф этилганидан сўнг рухсат берилади.
[ОКОЗ:
1.02.00.00.00 Давлат бошқаруви асослари / 02.08.00.00 Иқтисодиёт, ижтимоий-маданий қурилиш соҳасидаги давлат бошқарувининг умумий масалалари / 02.08.07.00 Ҳисоб. Ҳисобот. Статистика (шунингдек, 07.29.00.00 га қаранг)]
31. Тижорат банки ҳар ойда ҳисобот ойидан кейинги ойнинг 5-санасига қадар Агентликка унинг компенсация маблағларининг сарфланиши мижозлар кесимида сўндириш санаси ва бошқа маълумотлар тўғрисида ҳисоботлар тақдим этиб боради.
4-боб. Якунловчи қоида
32. Ушбу Низомнинг талаблари бузилишида айбдор бўлган шахслар қонунчилик ҳужжатларида белгиланган тартибда жавоб берадилар.
«Яшил таъмир» кредити бўйича фоиз тўловларининг бир қисмини қоплаб бериш тартиби тўғрисидаги низомга 1-ИЛОВА
Агентлик ҳисобидан «яшил таъмир» кредити бўйича фоиз тўловларининг бир қисмини қоплаб бериш учун компенсация ажратиш
СХЕМАСИ
Босқичлар
Субъектлар
Тадбирлар
Ижро муддати
1-босқич
Қарз олувчи
Қарз олувчи тижорат банки ёки унинг ҳудудий филиалига «яшил таъмир» кредитини ажратиш тўғрисида мурожаат қилади.
Заруратга кўра
2-босқич
Тижорат банки
«Яшил таъмир» кредити фоиз тўловларининг бир қисмини қоплаш учун компенсация ажратиш бўйича буюртманома, «яшил таъмир» кредитлари ажратилган жисмоний шахсларнинг рўйхатини Агентликка тақдим этади.
Ҳар ойнинг 10-санасига қадар
3-босқич
Агентлик, тижорат банки
1. Агентлик тижорат банки томонидан юборилган буюртманомаларни кўриб чиқади ҳамда белгиланган талаблардан келиб чиқиб, компенсация ажратишни маъқуллайди ёки компенсация ажратишни рад этади.
3 иш куни ичида
2. Агентлик рад этилган буюртманомани тижорат банкига рад этиш сабаблари кўрсатилган ҳолда хат орқали юборади.
1 иш куни ичида
3. Тижорат банки қарз олувчини компенсация ажратилиши тўғрисида хат орқали хабардор қилади.
1 иш куни ичида
4-босқич
Агентлик
Компенсация ажратиш маъқулланган буюртманомалар бўйича компенсацияни тижорат банкининг алоҳида очилган ҳисобварағига ўтказиб беради.
3 иш куни ичида
«Яшил таъмир» кредити бўйича фоиз тўловларининг бир қисмини қоплаб бериш тартиби тўғрисидаги низомга 2-ИЛОВА
Вазирлар Маҳкамасининг 2025 йил 24 октябрдаги 673-сон қарорига 5-ИЛОВА
Энергия самарадорлигини ошириш рақамли платформасида қайта тикланувчи энергия манбалари қурилмалари ва бошқа энергия самарадор ускуналарнинг савдоларини ўтказиш, шартномаларни тузиш, етказиб бериш ҳамда ўрнатиш тартиби тўғрисида
НИЗОМ
1-боб. Умумий қоидалар
1. Ушбу Низом Энергия самарадорлигини ошириш рақамли платформаси (кейинги ўринларда — платформа) орқали қайта тикланувчи энергия манбалари қурилмалари ва бошқа энергия самарадор ускуналарнинг савдоларни ўтказиш ва шартномаларни тузиш, етказиб бериш ҳамда ўрнатиш тартибини белгилайди.
2. Ушбу Низомда қуйидаги асосий тушунчалардан фойдаланилади:
етказиб берувчи — платформа орқали маҳсулот етказиб берувчи жисмоний ва юридик шахслар;
маҳсулот — қайта тикланувчи энергия манбалари қурилмалари ва бошқа энергия самарадор ускуналар;
платформа оператори — «Ўзбекистон республика товар-хом ашё биржаси» АЖ;
платформа иштирокчиси — етказиб берувчи, энергия сервис компаниялари, талабгор ва энергия аудиторлари;
талабгор — платформа орқали маҳсулот сотиб олувчи жисмоний шахслар;
шахсий кабинет — платформа иштирокчиларининг савдоларда иштирок этишини ҳамда зарур ахборотни жойлаштиришни ва ундан фойдаланишни, шунингдек, ҳисоб-китобларни амалга оширишини таъминлайдиган алоҳида саҳифа;
ўхшаш маҳсулотлар — функционал мақсади, киритилган параметрлари, қўлланиши, сифати ва техник хусусиятлари бир хил бўлган маҳсулотлар;
закалат — талабгор томонидан тузилган шартнома бўйича тўловлар тўлиқ ҳажмда тўланишини ҳамда етказиб берувчи томонидан ўзининг таклифларини таъминлаш усули;
Ҳисоб-китоб-клиринг палатаси (кейинги ўринларда — ҲККП) — бўнак тўловларини депонентлаш ва ҳисобга олиш орқали шартномалар бўйича мажбуриятларни бажара оладиган платформа иштирокчиларининг савдоларга киришини таъминловчи платформа операторининг таркибий бўлинмаси.
2-боб. Платформада иштирокчиларни рўйхатга олиш
3. Жисмоний ва юридик шахслар платформада иштирокчи сифатида «Электрон ҳукумат» тизими фойдаланувчиларини идентификациялашнинг ягона ахборот тизими орқали рўйхатдан ўтишлари мумкин.
4. Платформада рўйхатга олиш якунлари билан бир иш куни давомида платформа иштирокчиларига фойдаланувчининг индивидуал рақамини берилади ҳамда тузилган шартномалар бўйича мажбуриятларни ва талаб қилиш ҳуқуқини ҳисобга олиш учун зарур бўлган тегишли шахсий ҳисобварақ очилади.
3-боб. Платформа операторининг ҳуқуқ ва мажбуриятлари
5. Платформа оператори қуйидаги ҳуқуқларга эга:
платформада жойлаштирилган маълумотларга технологик ва ахборот хавфсизлигини таъминлаш талабларини белгилаш;
платформа иштирокчиларининг белгиланган қоидаларга риоя этмаслик ҳолатлари аниқланганда, шунингдек, платформа оператори ёки платформа иштирокчилари олдида тўланмаган қарзлари мавжуд бўлганда, платформада тузилган шартнома шартлари бажарилмаганда, уларга хизмат кўрсатишни тўхтатиб туриш;
платформа иштирокчиларига электрон тижорат билан боғлиқ ахборотларни етказиш, маълумот ва маслаҳат бериш ҳамда бошқа қўшимча хизматларни кўрсатиш;
бошқа ахборот воситачилари билан ҳамкорликда маълумотлар базасини яратиш;
платформа оператори қонунчилик ҳужжатларига ва шартномага мувофиқ бошқа ҳуқуқларга эга бўлиши мумкин.
6. Платформа оператори платформанинг барқарор, узлуксиз ва ишончли ишлашини таъминлайди, унинг барча функционал жараёнлари белгиланган тартиб ва талабларга мувофиқ равишда амалга оширилишига масъул ҳисобланади.
7. Платформа оператори қуйидагиларга мажбур:
электрон тизимнинг узлуксиз ишлашини, унга жойлаштирилган ахборотларнинг тўлиқ сақланишини, ўз электрон ресурси белгиланган тартибда тегишли давлат органларининг расмий веб-сайтлари ва ахборот тизимлари билан уйғунлашган ҳолда ишлашини таъминлаш;
техник хизмат кўрсатиш, маълумотлар хавфсизлиги, фойдаланувчилар учун шаффофликни таъминлаш;
жисмоний ва юридик шахсларнинг қонунчилик ҳужжатларига мувофиқ платформада мавжуд бўлган ахборотлардан бепул ва эркин фойдаланишини таъминлаш;
амалга оширилган харидлар натижалари бўйича маълумотлар базасини яратиш ва доимий янгилаб бориш;
платформада тузилган шартномалар реестрини шакллантириш ва юритиш;
республика ижро этувчи ҳокимияти органлари ва хўжалик бирлашмаларига ушбу Низомда назарда тутилган тартибда ахборотлардан фойдаланиш имконини яратиш;
платформага ахборот жойлаштирилган вақтдан бошлаб унинг маълумотлар базасида ўн йил мобайнида сақланишини таъминлаш;
ҲККП платформа иштирокчиларининг шахсий ҳисобварақлари очилишини таъминлаш;
платформада маълумотлари етарли бўлмаган оферта таклифларининг жойлаштирилиши бўйича мониторинг юритиш;
платформа оператори қонунчилик ҳужжатларига ва шартномага мувофиқ бошқа мажбуриятларга эга бўлиши мумкин.
8. Платформа оператори:
савдоларни амалга ошириш ва маҳсулот нархларини белгилаш жараёнларига аралашишга, контрагентларни танлаш ва шартномалар тузишда платформа иштирокчиларининг эркинлигини чеклашга, шунингдек, платформа иштирокчиларининг ҳуқуқларини бошқача тарзда чеклашга;
узатиладиган, олинадиган ва сақланадиган электрон ҳужжатлар ҳамда электрон хабарларнинг ишончлилигини, шунингдек, агар қонунчилик ҳужжатларида ёки шартномада бошқача қоидалар назарда тутилмаган бўлса, уларнинг қонунчилик ҳужжатларига мувофиқлигини назорат қилишга ёки текширишга;
платформа иштирокчилари томонидан жойлаштириладиган электрон ҳужжатлар ва электрон хабарларнинг мазмунини ўзгартиришга ҳақли эмас.
9. Платформа оператори иштирокчилар томонидан тақдим этиладиган электрон ҳужжат ва хабарларнинг, шунингдек, ўтказиладиган савдолар бўйича платформага жойлаштириладиган ахборотларнинг мазмуни билан боғлиқ ҳуқуқий оқибатлар учун жавобгар ҳисобланмайди.
4-боб. Платформа иштирокчиларининг ҳуқуқ ва мажбуриятлари
савдоларда ғолиб деб топилган тақдирда, қонунчилик ҳужжатларида белгиланган тартибда ва муддатда шартнома тузиши шарт.
Платформа иштирокчиси қонунчилик ҳужжатларига ва шартномага мувофиқ бошқа мажбуриятларга эга бўлиши мумкин.
12. Платформа иштирокчиси ўзи томонидан тақдим этилган электрон ҳужжат ва хабарларнинг, шунингдек, ўтказиладиган савдолар бўйича платформага жойлаштирган ахборотларнинг мазмуни учун жавобгар ҳисобланади.
13. Давлат буюртмачилари томонидан энергия самарадор қурилма ва ускуналарни сотиб олиш ҳамда бино ва иншоотларни энергия самарадорлиги бўйича таъмирлаш ва (ёки) қайта жиҳозлаш хизматлари билан боғлиқ харидлар устувор равишда қонунчиликда белгиланган тартибда Платформа орқали рақобатли шаклда (электрон дўкон, энг яхши таклифларни танлаш ва тендер механизми асосида) ўтказилади.
5-боб. Платформада эълонларни жойлаштириш тартиби
14. Етказиб берувчининг платформага маҳсулотни етказиб ва ўрнатиб бериш бўйича жойлаштирган таклифи талабгорларга юборилган оммавий оферта ҳисобланади.
етказиб ва ўрнатиб бериш ҳудудлари (вилоят, туман);
товар фотосурати.
16. Етказиб берувчининг офертаси у Платформага жойлаштирилиб, савдолар учун фаоллаштирилган пайтдан эътиборан ўн беш иш куни мобайнида амал қилади. Ушбу муддат тугагандан сўнг етказиб берувчи уни яна ўн беш иш кунига активлаштиришга ҳақли.
17. Оферта талабгор томонидан акцептлангунга қадар етказиб берувчи офертани ҳар қандай муддатда қайтариб олишга ёки унга ўзгартириш ва қўшимчалар киритишга ҳақли ҳисобланади.
18. Платформада қайта тикланувчи энергия манбалари қурилмаларини (қуёш панеллари, гелиоколлектор, иссиқлик насослари) сотишни ташкил этиш билан боғлиқ хизматлар учун битим суммасидан 0,15 фоиз, бироқ базавий ҳисоблаш миқдорининг 2 бараваридан кўп бўлмаган миқдорда етказиб берувчидан комиссия ундирилади.
Бунда ушбу йиғимдан тушадиган маблағнинг 60 фоизи платформа оператори ва 40 фоизи Агентлик ҳузуридаги Энергия самарадорлигини рағбатлантириш ва қўллаб-қувватлаш жамғармасига ўтказилади.
6-боб. Савдоларни ўтказиш тартиби
19. Платформада савдолар маҳсулот нархи сўровидан фойдаланган ҳолда ўтказилади.
20. Талабгор савдонинг маҳсулот нархи сўрови шаклида етказиб берувчи офертасини ўрганиб чиқади ҳамда ўзи хоҳлаган маҳсулотни танлайди ва маҳсулот нархи сўрови механизмидан фойдаланади.
21. Талабгорнинг маҳсулот нархи сўрови офферентга ва шунга ўхшаш маҳсулотларни таклиф этаётган барча етказиб берувчига маҳсулот нархи талабида иштирок этиш учун юборилади.
22. Етказиб берувчи маҳсулот нархи сўровида иштирок этиш учун таклиф юборилган пайтдан бошлаб 24 соат ичида ўз таклифини фақат бир марта тақдим этиш ҳуқуқига эга.
23. Етказиб берувчи томонидан тақдим этилган маҳсулот нархи таклифи автоматик равишда платформа томонидан таққосланади.
24. Платформа битимни талабгор томонидан танланган етказиб берувчининг офертасида кўрсатилган шартларга мувофиқ ва етказиб берувчи томонидан таклиф қилинган энг паст нархда тузади.
25. Агар бошқа етказиб берувчи маҳсулотнинг бошланғич нархидан паст нархни таклиф қилмаса, электрон тизим талабгор ва у танлаган оферта етказиб берувчиси ўртасидаги битимни рўйхатдан ўтказади.
26. Битим бўйича тарафларнинг ҳуқуқ ва мажбуриятлари шартнома электрон тизимда рўйхатдан ўтказилган пайтдан бошлаб кучга киради.
27. Платформанинг рақобатли шаклларидан фойдаланган ҳолда тузилган шартномадаги маҳсулот нархи оферта жойлаштирилган пайтдан эътиборан 24 соатдан кам бўлмаган вақт мобайнида икки ва ундан ортиқ салоҳиятли платформа иштирокчиларига рақобатли таклифларни эркин равишда топшириш имкони берилган тақдирда, бозор нархи деб эътироф этилади.
7-боб. Ҳисоб-китобларни амалга ошириш тартиби
28. Платформада битимлар бўйича ҳисоб-китоблар ҲККП орқали амалга оширилади. Бунда тарафлар шартнома таъминоти сифатида закалатдан фойдаланади.
29. Закалат миқдори эълон жойлаштирилган вақтда етказиб берувчи ва талабгор учун шартнома қийматининг 3 фоизи миқдорида белгиланади.
30. Платформа иштирокчилари рўйхатдан ўтгандан сўнг ҲККПнинг «Ўзбекистон республика товар-хом ашё биржаси» АЖга хизмат кўрсатувчи банкда очилган иккиламчи ҳисобварағига савдоларда иштирок этиш ҳамда ўз мажбуриятини бажариш учун маблағни ўтказади. Жисмоний шахслар савдоларда банк карталаридан фойдаланган ҳолда иштирок этиши мумкин.
31. Электрон клиринг тизими ҳар бир савдодан олдин буюртмаларнинг таъминлангани бўйича назоратни амалга оширади. Буюртмаларнинг таъминлангани савдолар доирасида тузиладиган битимларга мувофиқ буюртмалар бўйича назорат қилинади.
32. Талабгор савдолар доирасида тузилган шартнома бўйича тўловларни тўлиқ ҳажмда амалга ошириш учун ушбу шартнома электрон тизимда рўйхатга олинган пайтдан бошлаб 5 иш кунида ўзининг ҲККПдаги ҳисобварағига маблағларни ўтказади. Бунда закалат шартнома бўйича тўлов суммасига қўшиб ҳисобланиши мумкин.
33. Агар талабгор шартномада белгиланган муддатда тўловни амалга оширмаса, унинг закалати бир иш куни мобайнида етказиб берувчининг ҲККПдаги тегишли ҳисобварағига ўтказилади.
34. ҲККП тузилган шартнома бўйича талабгордан тушадиган тўлов суммасини банд қилиб қўяди ва маблағлар тушадиган кундан кейинги иш кунидан кечиктирмасдан бу тўғрисида етказиб берувчига хабарнома юборади.
Ушбу хабарнома етказиб берувчига маҳсулотни талабгорга етказиб бериш ва ўрнатиш учун асос бўлади.
35. Етказиб берувчи ҲККПдан маблағ тушгани тўғрисидаги хабарнома келишидан олдин маҳсулотни талабгорга етказиб берган тақдирда, талабгор томонидан қабул қилинган маҳсулот бўйича тўлов амалга оширилмаслиги билан боғлиқ хатарлар етказиб берувчининг зиммасида бўлади.
36. Етказиб берувчи томонидан маҳсулот етказиб ва ўрнатиб берилгандан сўнг етказиб берувчи бу тўғрисидаги ахборотни маҳсулот етказиб ва ўрнатиб берилган кундан бошлаб бир иш куни мобайнида, лекин битим шартларидаги маҳсулотни охирги етказиб бериш кунидан кечиктирмасдан, ўзининг шахсий кабинети орқали ҲККП ва талабгорга тақдим этади.
37. Талабгор битим бўйича маҳсулот етказиб ва ўрнатиб берилгани тўғрисидаги ахборотни олгандан кейин икки иш куни мобайнида уни тасдиқлаши ёки рад этиши тўғрисидаги ахборотни ўзининг шахсий кабинети орқали платформага жойлаштиришга мажбур ҳисобланади.
Маҳсулот етказиб ва ўрнатиб берилгани тўғрисидаги ахборот талабгор томонидан белгиланган муддатда тасдиқланмаганда ёки рад этилмаганда, маҳсулот етказиб берилган деб ҳисобланади.
38. Платформа тузилган шартномага мувофиқ маҳсулот тўлиқ ҳажмда етказилган ва ўрнатилгани ҳақидаги маълумотни олгандан сўнг бир иш куни мобайнида:
электрон тўлов топшириқномасини шакллантиради ва платформа операторига хизмат кўрсатувчи банкка юборади, банк эса тўлов топшириқномасини олгандан сўнг бир иш куни мобайнида талабгорнинг маблағини етказиб берувчига юборади;
етказиб берувчининг закалатига қўйилган бандни бекор қилади ва закалатни етказиб берувчининг шахсий ҳисобварағига қайтаради (закалат шартнома бўйича тўлаш суммасига қўшиб ҳисобланган ҳоллар бундан мустасно).
39. Тузилган шартнома бўйича маҳсулот етказиб ва ўрнатиб берилгани тўғрисидаги ахборот етказиб берувчи томонидан тақдим қилинмаганда, ҲККП ушбу шартнома бўйича маҳсулотни етказиб ва ўрнатиб бериш муддати тугагандан сўнг уч иш куни мобайнида талабгорнинг битим бўйича маблағига қўйилган бандни бекор қилади.
8-боб. Якунловчи қоидалар
40. Томонлар ўртасида юзага келган низолар «Ўзбекистон республика товар-хом ашё биржаси» АЖнинг Арбитраж комиссияси ёки суд тартибида ҳал этилади.
41. Платформа оператори ушбу Низом ва бошқа қонунчилик ҳужжатлари талабларига риоя этмаган платформа иштирокчисини савдоларда иштирок этишдан четлатишга ҳақли.
42. Ушбу Низом талаблари бузилишида айбдор бўлган шахслар қонунчилик ҳужжатларида белгиланган тартибда жавоб берадилар.
Вазирлар Маҳкамасининг 2025 йил 24 октябрдаги 673-сон қарорига 6-ИЛОВА
Тижорат банклари томонидан тўқимачилик саноати корхоналарининг ўз эҳтиёжлари учун қуёш панелларини харид қилиш ва ўрнатишга ажратиладиган кредитлари бўйича фоиз тўловларининг бир қисмини компенсация қилиш тартиби тўғрисида
НИЗОМ
1-боб. Умумий қоидалар
1. Ушбу Низом тижорат банклари томонидан тўқимачилик саноати корхоналари (кейинги ўринларда — корхоналар)да ўз эҳтиёжлари учун қуёш панелларини харид қилиш ва ўрнатишга ажратиладиган кредитлари бўйича фоиз тўловларининг бир қисмини Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Энергия самарадорлиги миллий агентлиги (кейинги ўринларда — Агентлик) томонидан компенсация қилиш тартибини белгилайди.
2. Ушбу Низомда қуйидаги асосий тушунчалардан фойдаланилади:
етказиб берувчилар — платформа орқали қуёш панелларини етказиб бериш ва ўрнатишни таклиф этувчи юридик шахслар;
компенсация — корхоналарнинг ишлаб чиқариш эҳтиёжлари учун қуёш панелларини харид қилиш ва ўрнатишга ажратиладиган кредитлар бўйича фоиз тўловларининг бир қисмини қоплаб бериш учун Агентлик томонидан тижорат банкларининг тегишли ҳисобварақларига ўтказиладиган маблағ;
корхоналар — тўқимачилик саноати корхоналари;
платформа — Энергия самарадорлиги миллий агентлигининг Энергия самарадорлигини ошириш рақамли платформаси.
қуёш панеллари — қуёш нурларидан электр энергияси ишлаб чиқаришга мўлжалланган қурилма;
3. Ушбу Низомга мувофиқ компенсация ажратиш учун Агентлик ва тижорат банки ўртасида Бош келишув (кейинги ўринларда — келишув) тузилади ва келишув шартлари тижорат банклари томонидан келишув тузилган санадан кейин ажратиладиган кредитлар учун татбиқ этилади.
2-боб. Компенсация ажратиш тартиби
4. Компенсациялар тижорат банкларига ушбу Низомга 1-иловада келтирилган схемага мувофиқ Агентлик томонидан ажратилади.
5. Компенсация Агентликнинг ягона реестрига киритилган энергия аудиторлари томонидан белгиланган тартибда энергия аудитидан ўтган ҳамда қуёш панелларини платформа орқали харид қилган ва ўрнатган корхоналарга ажратилади.
Энергия аудитидан ўтказишдан олдин аудитор энергия аудитидан ўтказиш дастурини шакллантиради ва «Ҳудудий электр тармоқлари» АЖ билан келишилган ҳолда ишлаб чиқарилган электр энергиясини электр тармоғи хўжалиги объектларига улаш юзасидан тегишли хулосасини олади.
6. Энергия аудитини ўтказиш билан боғлиқ харажатлар корхоналарнинг ўз маблағлари ҳисобидан амалга оширилади.
7. Компенсация корхоналарга Марказий банк қайта молиялаштириш ставкасидан юқори ва 1,75 бараваридан ошмаган ставкада миллий валютада 2 миллиард сўмгача ажратиладиган кредитларнинг 10 фоизигача миқдорда уч йилдан ортиқ бўлмаган муддатга Агентлик маблағлари ҳисобидан ажратилади.
8. Компенсациялар 3 йиллик давр учун:
дастлабки 12 ойлик муддат учун тўлиқ;
кейинги икки йил учун, ҳар йили корхонада олдинги йилдаги компенсация ҳисобидан бўшаган (иқтисод қилинган) маблағларни тўлиқ энергия самарадорлигини ошириш тадбирларига йўналтирилгани тасдиқланганида ажратилади.
Бунда корхонадаги энергия самарадорлигини ошириш тадбирлари натижалари энергия аудиторлари томонидан ўтказилган верификация асосида аниқланади ва хулоса билан расмийлаштирилади.
9. Бир корхона томонидан бир вақтнинг ўзида қуёш панелини харид қилиш ва ўрнатиш билан боғлиқ иккита кредит бўйича компенсация олинишига йўл қўйилмайди. Бунда компенсация биринчи олинган кредит бўйича ажратилади.
10. Корхона энергия аудитори хулосаси асосида қуёш панелларини харид қилиш ва ўрнатиш учун платформа орқали ариза юборади.
11. Ариза берилган кундан бошлаб уч иш кунида платформа орқали энг арзон нархларни таклиф қилган етказиб берувчилар ва корхона ўртасида электрон шартнома расмийлаштирилади.
12. Корхона кредит ва компенсация олиш учун платформа орқали корхонанинг энергия аудитори ҳамда етказиб берувчилар билан тузилган шартномаси ва бошқа зарур бўлган ҳужжатларни илова қилган ҳолда тижорат банкига мурожаат қилади.
13. Тижорат банки бош офиси ҳар ойда, кейинги ойнинг 10-санасига қадар корхоналар томонидан ўзига тегишли фоиз тўлови тўлагандан сўнг, кредит берилган корхоналар учун компенсация ажратиш юзасидан Агентликка қуйидаги ҳужжатларни илова қилган ҳолда платформа орқали мурожаат қилади:
ушбу Низомга 2-иловага мувофиқ шаклда компенсация ажратиш тўғрисида буюртманома;
қуёш панелларни харид қилиш ва ўрнатиш бўйича кредит шартномалари нусхаси, кредитлар ажратилган корхоналарнинг рўйхати (кредит олувчининг СТИР, кредит суммаси, кредит муддати, фоиз ставкаси, кредит мақсади, қайтариш жадвали шакли, кредит берилган сана, кредитни қайтариш санаси, 16325-ҳисобварағидаги ҳисобланган фоизлар, энергия аудити шартномаси рақами ва санаси ҳамда бошқа маълумотлар).
14. Буюртманома ҳамда корхоналар бўйича кўрсатилган маълумотларнинг ҳаққонийлиги бўйича тижорат банкининг буюртманомани имзолаган мансабдор шахси жавобгар ҳисобланади.
15. Ушбу Низомнинг 13-бандида назарда тутилган буюртманома ва унга илова қилинган ҳужжатлар Агентликка келиб тушган санадан бошлаб уч иш куни ичида Агентлик томонидан кўриб чиқилади ҳамда ушбу Низом талабларидан келиб чиқиб, компенсация ажратишни маъқуллаш ёки рад этиш тўғрисида платформа орқали маълум қилинади.
Рад этилган буюртманома тижорат банкига бир иш кунида компенсация ажратишни рад этиш асосларини кўрсатган ҳолда қайтарилади.
Бунда компенсация ажратиш қуйидаги ҳолатларда рад этилиши мумкин:
қарз олувчи корхона томонидан ўзига тегишли фоиз тўлови тўланмаганда;
қуёш панелларини харид қилиш ва ўрнатиш бўйича кредитлар мақсадсиз ишлатилгани ҳолати аниқланганда;
буюртманомада кўрсатилган компенсация миқдорлари ушбу Низомга мос келмаганда ёки кредит муддати узайтирилганда;
ажратилган кредит бўйича муддати ўтган қарздорлик 90 кундан ошиб кетганда;
кредит аввалги йилларда харид қилинган қуёш панеллари учун ажратилганда;
ҳужжатлардаги маълумотлар ҳақиқатда ўрнатилган қуёш панели маълумотларига мос бўлмаганда;
16. Агентлик томонидан компенсация ажратилиши рад этилганда тижорат банки бир иш куни ичида бу ҳақида ҳудудий филиалини ва қарз олувчи корхонани хабардор қилади.
17. Компенсация ажратиш маъқулланган буюртманома бўйича компенсация маблағлари Агентлик томонидан уч иш куни ичида тижорат банкининг алоҳида очилган ҳисобварағига ўтказиб берилади.
Бунда компенсация тўловлари Агентлик ҳузуридаги Энергия самарадорлигини рағбатлантириш ва қўллаб-қувватлаш жамғармасига Давлат бюджетидан ажратилган маблағлар ҳисобидан амалга оширилади.
18. Компенсация берилиши ҳисобидан корхоналарда бўшаган (иқтисод қилинган) маблағлар мақсадли равишда тўлиқ мазкур корхоналарда энергия самарадорлигини ошириш билан боғлиқ тадбирларга йўналтирилиши шарт.
3-боб. Компенсация ҳисобини юритиш
19. Тижорат банки компенсация шартномаларига асосан ҳисобланган ва Агентлик томонидан компенсация ажратилган фоиз тўловларининг ҳисобини алоҳида 16325 баланс ҳисобварақларида юритади.
20. Агентлик компенсацияси банк рўйхати асосида бир қанча кредит шартномалари бўйича банкнинг 29801 транзит ҳисобварағига ўтказилади.
Бунда 29801 транзит ҳисобварағига тушадиган маблағлар банкнинг 16325 ҳисобварағига автоматик равишда ўтказилади.
Корхона ва банк ўртасидаги тузилган кредит шартномаси шартлари ўзгарганда, илгари тасдиқланган ва ҳисобланган компенсация миқдори оширилмайди.
Қарз олувчи корхона шартноманинг тўлов жадвалига мувофиқ ўзига тегишли бўлган кредит фоиз тўловларини (компенсациядан ташқари) тўлиқ тўлаган бўлиши шарт.
22. Тижорат банклари корхона билан тузилган кредит шартномалари асосида белгиланган тартибда кредитлардан мақсадли фойдаланилишини ўрганиш юзасидан жойига чиққан ҳолда мониторинг қилиб боради.
23. Қуйидаги ҳолатлар аниқланганда, тижорат банклари томонидан платформа орқали икки иш кунида компенсация ажратишни тўхтатиш бўйича Агентликка хабарнома юборилиши шарт:
корхона тўловлар жадвалига мувофиқ тўловларни тўлаш мажбуриятларини уч ой кетма-кет бажармаганда;
корхона томонидан кредит суммаси муддатидан олдин сўндирилганда;
тижорат банки ва корхона ўртасида кредит шартномаси бекор қилинганда ёки ҳақиқий эмас деб топилганда;
корхонанинг банк ҳисобварағидаги маблағлари хатловга олинганда;
корхона томонидан кредит олиш учун тақдим этилган ҳужжатларида ишончсиз ёки нотўғри маълумотлар мавжудлиги аниқланганда;
қарз олувчининг компенсацияни тўхтатиш тўғрисидаги мурожаати мавжуд бўлганда;
кредит шартномаси тўлиқ бекор қилинганда ёки қарз мажбуриятлари бошқа шахсга ўтказилганда;
корхона ўз фаолиятини тўхтатганда.
24. Ушбу Низомнинг 23-бандида назарда тутилган ҳолатлар аниқлангани тўғрисидаги тижорат банкларининг тегишли хабарномаси олинган санадан бошлаб икки иш кунида Агентлик компенсация ажратишни тўхтатиш бўйича тегишли қарор қабул қилади ва платформа орқали тижорат банкига хабарнома юборади.
25. Агентликнинг тегишли хабарномаси олинганидан сўнг тижорат банки бир иш кунида фоиз тўловларининг бир қисмини компенсация қилиш тўхтатилгани бўйича корхонани хабардор қилади.
26. Компенсация ажратишни қайта тиклашга ушбу Низомнинг 23-банди учинчи, олтинчи ва еттинчи хатбошиларда кўрсатилган ҳолатлар бартараф этилганидан сўнг рухсат берилади.
27. Тижорат банки ҳар ойда, ҳисобот ойидан кейинги ойнинг 5-санасига қадар Агентликка компенсация маблағларининг корхоналар кесимида сарфланиши, кредитларнинг сўндирилиш санаси ва бошқа маълумотлар бўйича ҳисобот тақдим этиб боради.
4-боб. Якунловчи қоидалар
28. Тарафлар ўртасида юзага келадиган низолар белгиланган тартибда суд томонидан ҳал этилади.
29. Ушбу Низом талаблари бузилишида айбдор бўлган шахслар қонунчилик ҳужжатларида белгиланган тартибда жавоб берадилар.
Тижорат банклари томонидан тўқимачилик саноати корхоналарининг ўз эҳтиёжлари учун қуёш панелларини харид қилиш ва ўрнатишга ажратиладиган кредитлари бўйича фоиз тўловларининг бир қисмини компенсация қилиш тартиби тўғрисидаги низомга 1-ИЛОВА
Тижорат банклари томонидан тўқимачилик саноати корхоналарининг ўз эҳтиёжлари қуёш панелларини ўрнатишга ажратиладиган кредитлари бўйича фоиз тўловларининг бир қисмини компенсация қилиш
СХЕМАСИ
Босқичлар
Субъектлар
Тадбирлар
Ижро муддати
1-босқич
Тўқимачилик саноати корхонаси
Тўқимачилик саноати корхонаси тижорат банки ёки унинг ҳудудий филиалига ўз эҳтиёжлари учун қуёш панеллари харид қилиш учун кредит ажратиш тўғрисида мурожаат қилади.
Заруратга кўра
2-босқич
Тижорат банки
Қуёш панеллари харид қилиш учун кредит фоиз тўловларининг бир қисмини қоплаш учун компенсация ажратиш бўйича буюртманома, кредитлар ажратилган корхоналарнинг рўйхатини Агентликка тақдим этади.
Ҳар ойнинг 10-санасига қадар
3-босқич
Агентлик, тижорат банки
1. Агентлик тижорат банки томонидан юборилган буюртманомаларни кўриб чиқади ҳамда белгиланган талаблардан келиб чиқиб, компенсация ажратишни маъқуллайди ёки компенсация ажратишни рад этади.
3 иш куни ичида
2. Агентлик томонидан рад этилган буюртманома тижорат банкига рад этиш сабаблари кўрсатилган ҳолда хат орқали юборилади.
1 иш куни ичида
3. Тижорат банки қарз олувчи корхонани компенсация ажратилиши тўғрисида хат орқали хабардор қилади.
1 иш куни ичида
4-босқич
Агентлик
Компенсация ажратиш маъқулланган буюртманомалар бўйича маблағларни тижорат банкининг алоҳида очилган ҳисобварағига ўтказиб беради.
3 иш куни ичида
Тижорат банклари томонидан тўқимачилик саноати корхоналарининг ўз эҳтиёжлари учун қуёш панелларини харид қилиш ва ўрнатишга ажратиладиган кредитлари бўйича фоиз тўловларининг бир қисмини компенсация қилиш тартиби тўғрисидаги низомга 2-ИЛОВА
Тўқимачилик саноати корхоналарининг ўз эҳтиёжлари учун қуёш панелларини ўрнатиш учун ажратиладиган кредитлар бўйича фоиз тўловларининг бир қисмини қоплаб бериш тўғрисида
Буюртманомани қабул қилувчи:Энергия самарадорлиги миллий агентлиги
Компенсация суммаси: _________________________
Ҳисобварақ: _______________________
Қуёш панелларини харид қилиш ва ўрнатиш учун кредит ажратилган корхоналар рўйхати илова қилинмоқда.
Буюртманома берувчи:
_______________________________ банки
Бошқарув раиси
_________________________ Ф.И.О.
Вазирлар Маҳкамасининг 2025 йил 24 октябрдаги 673-сон қарорига 7-ИЛОВА
Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига киритилаётган ўзгартириш ва қўшимчалар
1. Вазирлар Маҳкамасининг 2011 йил 7 январдаги 6-сон қарори билан тасдиқланган Якка тартибдаги тадбиркорлар шуғулланиши мумкин бўлган фаолият турлари рўйхати қуйидаги мазмундаги 92-позиция билан тўлдирилсин:
«
92.
Энергия аудиторлик хизматлари
».
2. Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 9 февралдаги 108-сон қарори билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикаси Энергетика вазирлиги тўғрисидаги низомда:
учинчи хатбошидаги «ва ижтимоий соҳада» сўзлари «жумладан, нефть-газ ва электр энергетика соҳасида (табиий газ, суюлтирилган газ, нефть маҳсулотлари, кўмир, электр энергияси ва бошқалар)» сўзлари билан алмаштирилсин;
тўртинчи хатбошидаги «ва ижтимоий соҳанинг» сўзлари «жумладан, нефть-газ ва электр энергетика соҳасида (табиий газ, суюлтирилган газ, нефть маҳсулотлари, кўмир, электр энергияси ва бошқалар)» сўзлари билан алмаштирилсин;
бешинчи хатбоши «Республика комиссиясининг» сўзларидан сўнг «нефть-газ ва электр энергетика соҳаси ҳамда қайта тикланувчи энергия манбаларини ривожлантиришга оид масалалари бўйича» сўзлари билан тўлдирилсин;
«иқтисодиёт тармоқлари, жумладан, нефть-газ ва электр энергетика соҳасида (табиий газ, суюлтирилган газ, нефть маҳсулотлари, кўмир, электр энергияси ва бошқалар) энергия самарадорлигини ошириш, ушбу йўналишларда энергия сарфи ҳажмини пасайтириш соҳасида ягона давлат сиёсатини юритиш, шунингдек, соҳада энергия тежовчи илғор технологиялар фаол жорий этилишини рағбатлантириш;
«иқтисодиёт тармоқлари, жумладан, нефть-газ ва электр энергетика соҳасида (табиий газ, суюлтирилган газ, нефть маҳсулотлари, кўмир, электр энергияси ва бошқалар) энергия самарадорлигини ошириш мақсадида илмий-тадқиқот ишларини ташкил этиш ва амалга ошириш орқали инвестиция лойиҳалари бўйича таклифлар ишлаб чиқиш».
3. Вазирлар Маҳкамасининг «Яшил истеъмол кредити бўйича фоиз тўловларининг бир қисмини қоплаб бериш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида» 2023 йил 29 сентябрдаги 517-сон қарорида:
б) 3-банднинг иккинчи хатбошисидаги «Энергетика вазирлиги ҳузуридаги бюджетдан ташқари Тармоқлараро энергияни тежаш жамғармаси» сўзлари «Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Энергия самарадорлиги миллий агентлигининг Энергия самарадорлигини рағбатлантириш ва қўллаб-қувватлаш жамғармаси» сўзлари билан алмаштирилсин;
1-банддаги «Энергетика вазирлиги ҳузуридаги бюджетдан ташқари Тармоқлараро энергияни тежаш жамғармаси» сўзлари «Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Энергия самарадорлиги миллий агентлигининг Энергия самарадорлигини рағбатлантириш ва қўллаб-қувватлаш жамғармаси» сўзлари билан алмаштирилсин;
«6. Жамғарма томонидан қиймати базавий ҳисоблаш миқдорининг 500 бараваридан ошмаган «яшил» истеъмол кредитлари бўйича кредит фоиз ставкасининг 19 фоизидан ошган қисми, бироқ 4 фоизлик банддан ошмаган миқдорда тижорат банкларига 5 йил муддат давомида тўлаб берилади».
4. Вазирлар Маҳкамасининг «Қайта тикланувчи энергия манбалари асосида энергия таъминотини ташкил этиш соҳасини тартибга солиш ва ривожлантириш тўғрисида» 2024 йил 8 январдаги 13-сон қарорида:
3-банд қуйидаги мазмундаги иккинчи хатбоши билан тўлдирилсин:
«Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Энергия самарадорлиги миллий агентлиги «Яшил энергия» ахборот тизимидан ўз фаолият йўналиши бўйича эркин фойдаланиш ҳуқуқига эга»;
5. Вазирлар Маҳкамасининг 2024 йил 19 октябрдаги 690-сон қарори билан тасдиқланган Ёқилғи-энергетика ресурслари истеъмолчиларини мажбурий энергия аудитидан ўтказиш тартиби тўғрисидаги низомда:
а) 5-банднинг биринчи ва иккинчи хатбошиларидаги «Энергетика вазирлиги» сўзлари « Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Энергия самарадорлиги миллий агентлиги» сўзлари билан алмаштирилсин;
б) 7-банд «истеъмолчи маблағлари» сўзларидан кейин «ва (ёки) энергия сервис компаниялари маблағлари» сўзлари билан тўлдирилсин;
в) 14-банд «Энергетика вазирлиги» сўзларидан кейин « Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Энергия самарадорлиги миллий агентлиги» сўзлари билан тўлдирилсин.
6. Вазирлар Маҳкамасининг «Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Энергия самарадорлиги миллий агентлиги фаолиятини ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида» 2025 йил 2 майдаги 292-сон қарорида:
21-банд қуйидаги мазмундаги учинчи хатбоши билан тўлдирилсин:
«Ҳайъат фаолиятининг тартиби Ҳайъат томонидан тасдиқланадиган регламент билан белгиланади»;
33-банд қуйидаги мазмундаги иккинчи хатбоши билан тўлдирилсин:
«Ходимларнинг меҳнатига ҳақ тўлаш фонди лавозим маоши, кўп йиллик хизмати учун устама, мукофотлар, шу жумладан, байрам кунлари учун мукофотлар, қўшимча ҳақлар ва устамалар, рағбатлантириш тўловларидан, шунингдек, қонунчилик ҳужжатларида назарда тутилган бошқа тўловлардан иборат»;
«34. Агентлик ходимларига Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджети маблағларидан:
Агентлик ходимлари учун Ягона тариф сеткаси бўйича тасдиқланган разрядларга мувофиқ лавозим маоши, бунда лавозим маошини ҳисоблашда тасдиқланган тариф разрядлари тариф коэффициенти 1,8 бараварга оширилган миқдорда қўлланади.
Давлат ташкилотида ва давлат иштирокидаги ташкилотларида кўп йиллик хизмат учун ҳар ойда қуйидаги миқдорда устама ҳақлар (рағбатлантириш коэффициентини ҳисобга олган ҳолда, лавозим маошига нисбатан оширилган тариф коэффициенти ҳисобида):
«6. Жамғарма маблағлари ҳисобидан Агентлик ходимларини қуйидаги шаклларда моддий рағбатлантириш устамалари ва ижтимоий қўллаб-қувватлаш (моддий ёрдам) тўловлари амалга оширилади:
а) Агентлик раҳбар ва ходимларини моддий жиҳатдан қўллаб-қувватлаш мақсадида Агентлик директори томонидан ходимларга лавозим маошига (лавозим маошига нисбатан рағбатлантириш коэффициентлари ҳисобга олинган ҳолда) нисбатан 200 фоизгача бўлган миқдорда ҳар ойлик устамалар;
б) Агентлик директори томонидан Жамғарма маблағлари ҳисобидан Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси, Вазирлар Маҳкамасининг алоҳида топшириқларини сидқидилдан бажараётган, самарали фаолият кўрсатаётган Агентлик ходимлари сонининг 30 фоизидан ошмаган қисмига ойлик лавозим маошининг 100 фоизигача (рағбатлантириш коэффициентлари ҳисобга олинган ҳолда) шахсий устамалар;
в) қонунчиликда белгиланган тартибда Ўзбекистон Республикасининг Меҳнат кодекси 208-моддасида келтирилган байрамлар муносабати билан лавозим маошининг (рағбатлантириш коэффициентлари ҳисобга олинган ҳолда) нисбатан бир баравари миқдорида бир марталик мукофот пули;
г) ҳар ойда (жамоа шартномасига мувофиқ) йўл-транспорт харажатлари учун базавий ҳисоблаш миқдорининг бир бараваригача ҳамда ходимнинг овқатланиши харажатларига кўмаклашиш мақсадида базавий ҳисоблаш миқдорининг икки бараваригача миқдорда тўловлар;
д) қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини сотиб олиш учун йилда бир марта (сентябрь — ноябрь ойларида) базавий ҳисоблаш миқдорининг ўн бараваригача миқдорида моддий ёрдам пули;
е) зарур ҳолларда (рағбатлантирувчи коэффициентни ҳисобга олган ҳолда) бир ойлик лавозим маоши миқдорида (кам таъминланган оилалар, ходимнинг даволаниши, 50, 55, 60 юбилей ёши муносабати билан, шунингдек, пенсияга чиққанда, тўй, дафн маросими ва бошқалар учун) ходимларга касаба уюшмаси билан келишилган моддий ёрдам пули берилади»;
10-банд қуйидаги мазмундаги еттинчи хатбоши билан тўлдирилсин:
«Вазирлар Маҳкамаси билан келишган ҳолда Жамғарма маблағларидан фойдаланиш йўналишларига ўзгартиришларни киритади»;
қуйидаги мазмундаги 101-банд билан тўлдирилсин:
«101. Кенгашга раис раҳбарлик қилади ва Кенгашнинг вазифалари, ваколатлари ва унинг фаолиятини ташкил этиш тартиби Кенгаш раиси томонидан тасдиқланадиган низомга мувофиқ белгиланади».
7. Вазирлар Маҳкамасининг «Энергия самарадорлигини оширишга қаратилган лойиҳаларни жадаллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида» 2025 йил 7 майдаги 300-сон қарорида:
2-банддаги «ва харид қилиш тартиб-таомилларини электрон шаклда ўтказмасдан» сўзлари «ва харид қилиш тартиб-таомилларини электрон шаклда ўтказмасдан ҳамда тўғридан-тўғри танлаб олиш натижалари бўйича тузилган шартнома тўғрисидаги ахборот махсус ахборот порталига жойлаштирилмасдан» сўзлари билан алмаштирилсин;.
3-банддаги «гелиоколлекторлар билан жиҳозлаш» сўзларидан кейин «, ностандарт, иссиқлик энергияси йўқотишлари мавжуд ҳамда табиий газ истеъмоли юқори бўлган иситиш қозонларини яхшилаш» сўзлари билан тўлдирилсин.
8. Вазирлар Маҳкамасининг 2025 йил 21 майдаги 325-сон қарори билан тасдиқланган Вазирликлар, қўмиталар ва идораларнинг бюджетдан ташқари жамғармаларига йўналтириладиган давлат божлари, йиғимлар ва солиқ бўлмаган тўловлардан, маъмурий ва молиявий жазолардан ажратмалар миқдорлари қуйидаги мазмундаги 49-позиция билан тўлдирилсин:
«
49.
Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Энергия самарадорлиги миллий агентлиги
давлат улуши бўйича дивидендлар ҳисобидан нефть-газ ва электр энергетикаси тармоқлари корхоналарининг соф фойдасидан ўтказмалар
Энергия самарадорлигини ошириш рақамли платформаси оператори — «Ўзбекистон республика товар-хом ашё биржаси» АЖнинг платформада хизматларни кўрсатиш учун олинадиган комиссия
40
».
Вазирлар Маҳкамасининг 2025 йил 24 октябрдаги 673-сон қарорига 8-ИЛОВА
Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг ўз кучини йўқотган деб ҳисобланаётган айрим қарорлари
РЎЙХАТИ
1. Вазирлар Маҳкамасининг «Энергия сервис хизматлари кўрсатиш тартиби тўғрисидаги Низомни тасдиқлаш ҳақида» 2018 йил 18 июлдаги 551-сон қарори.
2. Вазирлар Маҳкамасининг «Ўзбекистон Республикаси Энергетика вазирлиги ҳузуридаги бюджетдан ташқари Тармоқлараро энергияни тежаш жамғармаси тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида» 2020 йил 9 октябрдаги 640-сон қарори.
3. Вазирлар Маҳкамасининг «Энергия самарадор ва энергия тежовчи қурилмаларни харид қилиш ҳамда ушбу мақсадлар учун олинган кредитлар бўйича фоиз харажатларининг бир қисмини қоплаш учун Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджети маблағлари ҳисобидан компенсация ажратиш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида» 2021 йил 14 апрелдаги 217-сон қарори.
4. Вазирлар Маҳкамасининг «Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига ўзгартиришлар киритиш тўғрисида (Ўзбекистон Республикасининг «Норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар тўғрисида» 2021 йил 20 апрелдаги ЎРҚ-682-сон Қонуни) 2022 йил 4 апрелдаги 153-сон қарорига илованинг 919-банди.
5. Вазирлар Маҳкамасининг «Аҳолининг маҳаллий ишлаб чиқарувчилар томонидан ишлаб чиқарилган қайта тикланувчи энергия манбаларининг қурилмаларини харид қилиш харажатларининг бир қисмини компенсация қилиш ёки бўлиб-бўлиб тўлаган ҳолда сотиб олиш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида» 2022 йил 5 октябрдаги 568-сон қарори.
6. Вазирлар Маҳкамасининг «Тўловга қобилиятсизлик соҳасидаги қонунчилик ҳужжатлари такомиллаштирилганлиги муносабати билан Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида» 2023 йил 21 июлдаги 304-сон қарорига илованинг 57-банди.
7. Вазирлар Маҳкамасининг «Яшил» истеъмол кредити бўйича фоиз тўловларининг бир қисмини қоплаб бериш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида» 2023 йил 29 сентябрдаги 517-сон қарорининг 1 ва 4-бандлари ҳамда қарорга 2-илова.
8. Вазирлар Маҳкамасининг «Қайта тикланувчи энергия манбаларидан фойдаланиш кенгайтирилиши ҳамда тариф ислоҳотларининг тизимли амалга оширилиши муносабати билан Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида» 2024 йил 27 декабрдаги 894-сон қарорига илованинг 2 ва 3-бандлари.
9. Вазирлар Маҳкамасининг «Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш, шунингдек, баъзиларини ўз кучини йўқотган деб ҳисоблаш тўғрисида» 2025 йил 1 мартдаги 135-сон қарорига 1-илованинг 87-банди.
(Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 27.10.2025 й., 09/25/673/0980-сон; 04.06.2026 й., 09/26/277/0562-сон)