Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг
қарори
Ўзбекистон футбол ассоциацияси тизимидаги Миллий футбол маркази фаолиятини ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида
Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Футбол-таълим муассасалари тармоғини кенгайтириш ҳамда халқаро стандартларга мос келадиган футбол инфратузилмасини ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида» 2023 йил 3 ноябрдаги ПҚ-355-сон ҳамда «Ўзбекистонда футбол соҳасини рақамлаштириш ва оммавийлигини янада ошириш чора-тадбирлари тўғрисида» 2025 йил 21 августдаги ПҚ-262-сон қарорлари ижросини таъминлаш, шунингдек, Миллий футбол маркази фаолиятини самарали ташкил этиш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
1. Қуйидагилар:
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2023 йил 3 ноябрдаги ПҚ-355-сон қарори билан Ўзбекистон футбол ассоциацияси тизимида Миллий футбол маркази ташкил этилгани ва унинг ташкилий тузилмаси тасдиқлангани;
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2025 йил 21 августдаги ПҚ-262-сон қарорига асосан Миллий футбол марказида иқтидорли футболчиларни эрта аниқлаш, футбол учрашувларини марказлашган тарзда видео ёрдамчи ҳакам (VAR) фойдаланган ҳолда кузатиш ҳамда ахборот тизимидаги маълумотларни сақлаш учун Рақамли футбол ситуацион маркази, «VAR» маркази ва «DATA футбол» маркази ташкил этилгани маълумот учун қабул қилинсин.
2. Қуйидагилар:
Республика футбол академиясининг тузилмаси 1-иловага мувофиқ;
Спорт тиббиёти ва реабилитация марказининг тузилмаси 2-иловага мувофиқ;
Миллий футбол маркази тўғрисидаги низом 3-иловага мувофиқ;
Миллий футбол маркази директори, директор ўринбосарлари ва айрим ходимлари ҳамда унинг тизимидаги ташкилотлар ходимларининг меҳнатига ҳақ тўлаш ва уларни рағбатлантириш тартиби тўгрисидаги низом 4-иловага мувофиқ тасдиқлансин.
3. Ўзбекистон футбол ассоциацияси раиси Миллий футбол маркази ҳамда унинг тизимидаги ташкилотларнинг тасдиқланган тузилмаларига бошқарув ходимларининг умумий чекланган сони ва ажратилган маблағлар доирасида ўзгартиришлар киритиш ҳуқуқига эга эканлиги инобатга олинсин.
4. Белгилансинки:
а) Республика футбол академияси битирувчиларига «футбол тренери», «футбол ҳаками», «футбол таҳлилчиси», «футбол селекционери» (скаут), «футбол менежери» фаолияти билан шуғулланиш учун Футбол мутахассисларини тайёрлаш ва илмий-тадқиқот марказининг тегишли лицензиялари берилади;
б) Республика футбол академиясида ўқувчилар Давлат бюджети маблағлари ҳисобидан бепул озиқ-овқат ва 120 ўринли яшаш жойи билан таъминланади;
в) 2025 йил 1 ноябрдан бошлаб Миллий футбол маркази ҳамда унинг тизимидаги ташкилотларда маъмурий-бошқарув, педагогик, техник, хизмат кўрсатувчи ва ўқув-ёрдамчи ходимлар иш ҳақи фондининг 100 фоизигача миқдорда рағбатлантириш жамғармаси ташкил этилади.
Бунда Миллий футбол маркази ҳузуридаги Футбол терма жамоалари тайёргарлик маркази ва Республика футбол академияси директор (бошлиқ), директор ўринбосарлари (бошлиқ ўринбосари), тренерлар, спорт таҳлилчиси, спорт селекционерларига (скаут) Республика футбол академияси учун белгиланган моддий рағбатлантириш шартлари қўлланилганда, мазкур рағбатлантириш жамғармаси орқали тўловлар татбиқ этилмайди;
г) Республика футбол академияси футболчиларини умумий ўрта таълим дастурлари бўйича ўқитиш Тошкент вилояти Юқори Чирчиқ тумани, «Г.Т. Хван» МФЙда жойлашган 19-сон умумий ўрта таълим ташкилотида амалга оширилади.
5. Белгилаб қўйилсинки, Иқтисодиёт ва молия вазирлиги Ўзбекистон футбол ассоциациясининг буюртманомасига асосан 2025 йил 1 ноябрдан бошлаб:
Давлат бюджетидан Миллий футбол марказини жорий сақлаш, унинг фаолият юритишини, моддий-техника базасини мустаҳкамлаш харажатлари учун зарур маблағлар ажратилади;
Ўзбекистон футболини қўллаб-қувватлаш жамғармасига Миллий футбол маркази ҳамда унинг тизимидаги ташкилотлар ходимларини рағбатлантириш учун Давлат бюджети параметрларида зарур маблағлар ажратилиши назарда тутилади.
6. Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги Ўзбекистон футбол ассоциацияси билан биргаликда 2025 йил 1 ноябрдан бошлаб ўқув йили давомида:
Республика футбол академияси футболчилари таҳсил олаётган умумий ўрта таълим ташкилотида замонавий таълим бериш учун ўкув дастурларини такомиллаштириш;
Республика футбол академияси футболчиларига хорижий тил ва Ўзбекистон тарихи фанлари чуқурлаштирилган ҳолда ўргатилишини ташкил этиш учун малакали фан ўқитувчиларини жалб қилиш чораларини кўрсин.
7. Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳри ҳокимликлари Ўзбекистон футбол ассоциацияси билан биргаликда:
икки ой муддатда ҳудудий футбол академияларининг мавжуд бинолари, спорт иншоотлари ва моддий-техника базасини (асбоб-ускуналарини) тўлиқ хатловдан ўтказсин;
хатлов натижалари бўйича 2026 йил 1 сентябрга қадар Ўзбекистон Республикасининг ижтимоий ва ишлаб чиқариш инфратузилмасини ривожлантириш дастури доирасида ҳамда маҳаллий бюджетнинг орттириб бажарилган қисми маблағлари ва ҳомийлик хайриялари ҳисобидан худудий футбол академиялари фаолияти учун зарур бўлган спорт иншоотлари ва замонавий моддий-техника базаси (асбоб-ускуналар) ва жиҳозлар билан таъминласин.
8. Вазирлар Маҳкамасининг «Ўзбекистон футбол ассоциацияси тизимидаги футбол академиялари ва футбол мактаблари фаолиятини ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида» 2023 йил 9 сентябрдаги 458-сон қарорига 5-иловага мувофиқ ўзгартириш ва қўшимчалар киритилсин.
9. Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг 6-иловага мувофиқ айрим қарорлари ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.
10. Ушбу қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси спорт вазири А.И. Икрамов зиммасига юклансин.
Ўзбекистон Республикаси Бош вазири А. АРИПОВ
Тошкент ш.,
2025 йил 9 октябрь,
634-сон
Вазирлар Маҳкамасининг 2025 йил 9 октябрдаги 634-сон қарорига
1-ИЛОВА
Республика футбол академиясининг
ТУЗИЛМАСИ

Директор

Тренерлар кенгаши

Техник директор

Директорнинг маънавий-маърифий ишлар бўйича ўринбосари

Хўжалик мудири

Кадрлар бўйича инспектор

1

Спорт таҳлилчиси

3

Спорт психологи (психолог)

1

Техник, хизмат кўрсатувчи ва ўқув-ёрдамчи ходимлар*

Бош бухгалтер

1

Спорт селекционери (скаут)

2

Катта тарбиячи

1

Мураббийлар

20

Оператор

1

Изоҳ.
Ходимларнинг умумий белгиланган чекланган сони — 34 нафар.
* Миллий футбол маркази директори, директор ўринбосарлари ва айрим ходимлари ҳамда унинг тузилмасидаги ташкилотлар ходимларининг меҳнатига ҳақ тўлаш ва уларни рағбатлантириш тартиби тўғрисида низом билан тасдиқланган Миллий футбол марказида техник, хизмат кўрсатувчи ва ўқув-ёрдамчи ходимлар тоифасига мансуб касб ва лавозимлар учун ходимлар сонининг нормалари татбиқ этилади.
Вазирлар Маҳкамасининг 2025 йил 9 октябрдаги 634-сон қарорига
2-ИЛОВА
Спорт тиббиёти ва реабилитация марказининг
ТУЗИЛМАСИ

Директор — бош спорт шифокори

Директорнинг илмий-методик ишлар бўйича ўринбосари

Тиббий реабилитация ва диагностика бўлими

9

Тор мутахассислар бўлими

5

Тиббиёт ходимлари*

Изоҳ.
Ходимларнинг умумий белгиланган чекланган сони — 16 нафар.
* Заруратга кўра, шартнома асосида тегишли тиббий мутахассислар жалб этилади.
Вазирлар Маҳкамасининг 2025 йил 9 октябрдаги 634-сон қарорига
3-ИЛОВА
Миллий футбол маркази тўғрисида
НИЗОМ
1-боб. Умумий қоидалар
1. Ушбу Низом Ўзбекистон футбол ассоциацияси (кейинги ўринларда — Ассоциация) тизимидаги Миллий футбол марказининг мақоми, мақсади ва асосий вазифалари, шунингдек, фаолиятини ташкил этиш тартибини белгилайди.
2. Миллий футбол марказида Республика футбол академияси, Спорт тиббиёти ва реабилитация маркази, Футбол мутахассисларини тайёрлаш ва илмий-тадқиқот маркази, Футбол терма жамоалари тайёргарлик маркази, Рақамли футбол ситуацион маркази, «VAR» маркази ва «DATA футбол» маркази фаолиятини бошқариш ва мувофиқлаштириш орқали футбол мутахассислари тайёрланади ва реабилитация қилинади.
3. Миллий футбол маркази ўз фаолиятида Ўзбекистон Республикасининг Конституцияси ва қонунларига, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг қарорларига, Ўзбекистон Республикаси Президентининг фармонлари, қарорлари ва фармойишларига, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг қарорлари ва фармойишларига, ушбу Низомга, бошқа норматив-ҳуқуқий ҳужжатларга амал қилади.
2-боб. Миллий футбол марказининг мақсади ва асосий вазифалари
4. Миллий футбол марказининг мақсади истиқболли ва иқтидорли футболчиларни эрта аниқлаш ва уларни профессионал спортга йўналтириш ҳамда янги тизим асосида профессионал даражада тайёрлаш, ушбу жараёнларни рақамлаштириш, футбол ривожланган давлатлар билан рақобат қила оладиган тренер, ҳакам ва бошқа мутахассисларни тайёрлаш ҳисобланади.
5. Миллий футбол марказининг асосий вазифалари қуйидагилар ҳисобланади:
илғор хориж тажрибасини ўзлаштириш ҳамда тажрибали халқаро мутахассисларни жалб қилган ҳолда тренер ва футболчиларни замонавий, инновацион методикалар, илмий-таҳлилий ёндашув асосида тайёрлаш;
ягона ёндашув асосида футболчиларни тайёрлашни ташкил этиш ҳамда уларни илмий ва методик таъминлаш;
футболчиларни тайёрлашнинг барча босқичларини рақамлаштириш орқали шаффоф саралаш (селекция) ишларини ташкил этишда инсон омили аралашувини кескин қисқартириш;
жойлардаги футбол академиялари ва мактабларидан саралаб олинган энг иқтидорли ва юқори маҳоратга эга футболчиларни — терма жамоаларга номзодларни замонавий футболга мос усул ва фалсафа асосида профессионал тайёрлаш;
футболчиларга замонавий таълим бериш, жумладан чет тили ва Ўзбекистон тарихи фанларини чуқурлаштирилган ҳолда ўргатиш, футбол соҳасига йўналтирилган касбларга ўқитиш тизимини жорий этиш;
Халқаро футбол ассоциациялари федерацияси (FIFA) талабларига мувофиқ стадионлардаги аудио ва видеотасвирларни бир нуқтага узатиш орқали футбол учрашувларида видео ёрдамчи ҳакам (VAR) тизимини янада кенгайтириш.
3-боб. Миллий футбол маркази фаолиятини ташкил этиш
1-§. Умумий қоидалар
6. Миллий футбол марказининг тизимига Республика футбол академияси, Спорт тиббиёти ва реабилитация маркази ҳамда бошқа таркибий бўлинмалар киради.
7. Футбол мутахассисларини тайёрлаш ва илмий-тадқиқот маркази, Футбол терма жамоалари тайёргарлик маркази, Рақамли футбол ситуацион маркази, «VAR» маркази, «DATA футбол» маркази Миллий футбол марказининг таркибий бўлинмалари ҳисобланади.
Таркибий бўлинмаларнинг низомлари Миллий футбол маркази директори томонидан белгиланган тартибда тасдиқланади.
8. Ассоциация Миллий футбол маркази фаолиятига умумий раҳбарлик қилади ва унинг назоратини амалга оширади.
9. Миллий футбол марказига Ассоциация томонидан лавозимга тайинланадиган ҳамда лавозимидан озод этиладиган директор раҳбарлик қилади.
10. Миллий футбол маркази директори ушбу марказга умумий раҳбарлик қилади, унинг фаолияти юзасидан тўлиқ жавоб беради, хўжалик фаолияти билан боғлиқ бўлган барча масалаларни ҳал қилади.
11. Миллий футбол марказида профессионал футболни ривожлантириш бўйича асосий йўналишларга раҳбарлик қилувчи, юқори малака ва кўникмага эга бўлган, илғор хорижий тажрибани ўзлаштирган бир нафар техник директор лавозими жорий этилади.
12. Техник директор ягона футбол сиёсатини юритиш, футболни ривожлантиришнинг қисқа, ўрта ва узоқ муддатли стратегиясини ишлаб чиқиш, терма жамоалар фаолиятини самарали йўлга қўйиш, футболчиларни рўйхатга олиш ва кузатиш тизимини тўғри ташкил этишга раҳбарлик қилади.
Техник директор Ассоциация томонидан лавозимга тайинланади ва лавозимидан озод этилади.
2-§. Республика футбол академиясини бошқариш
13. Республика футбол академиясига Ассоциация томонидан лавозимга тайинланадиган ва лавозимидан озод этиладиган директор раҳбарлик қилади.
14. Республика футбол академияси 13 — 19 ёш тоифалари бўйича терма жамоаларга профессионал футболчиларни етказиб бериш бўйича таянч футбол-таълим муассасаси ҳисобланади.
Республика футбол академияси футболчилари Вазирлар Маҳкамасининг 2023 йил 9 сентябрдаги 458-сон қарори 6-иловаси билан тасдиқланган футбол академияларининг ўқувчиларини яшаш учун жиҳозлар, спорт анжомлари ва кийим-бош билан таъминлаш ҳамда суткалик озиқ-овқат нормаларига мувофиқ амалга оширилади.
15. Республика футбол академиясида футболчиларнинг умумий ўрта таълим олиши, ўқув машғулотлари ҳамда озиқ-овқат, кийим-бош ва яшаш жойи билан таъминлаш бепул амалга оширилади.
16. Республика футбол академиясида профессионал футболни ривожлантириш бўйича асосий йўналишларга раҳбарлик қилувчи, юқори малака ва кўникмага эга бўлган, илғор хорижий тажрибани ўзлаштирган, Ассоциация томонидан лавозимига тайинланадиган ва лавозимидан озод этиладиган бир нафар техник директор жалб этилади.
Директорнинг маънавий-маърифий ишлар бўйича ўринбосари Ассоциация билан келишилган ҳолда директор томонидан лавозимга тайинланади ва лавозимидан озод этилади.
17. Директор Республика футбол академиясига умумий раҳбарлик қилади, унинг фаолияти юзасидан тўлиқ жавоб беради, тренерлар жамоаси билан биргаликда Республика футбол академиясини ривожлантиришнинг асосий йўналишларини белгилайди, давлат органлари ва ташкилотлари ҳамда нодавлат ташкилотларда унинг манфаатларини ифодалайди, ходимларни, шу жумладан, техник директор билан биргаликда тренерларни лавозимга тайинлайди ва лавозимидан озод қилади.
18. Республика футбол академиясининг тренерлари таркиби олий ёки ўрта махсус, профессионал маълумотга ҳамда Осиё футбол конфедерациясининг камида «А» лицензиясига эга бўлган мутахассислар орасидан тўлдирилади.
19. Республика футбол академиясида Ассоциация билан келишилган ҳолда тренерлар кенгаши ташкил этилади, тренерлар кенгаши ўқув-машқ ва тарбиявий ишлар, футболчиларни тайёрлашни якка тартибда режалаштириш, футбол академиясининг спорт тадбирларидаги иштироки билан боғлиқ, шунингдек, футбол академиясининг уставида назарда тутилган бошқа масалаларни кўриб чиқади.
3-§. Республика футбол академиясининг асосий вазифалари
20. Республика футбол академиясининг асосий вазифалари қуйидагилар ҳисобланади:
Академияга ёш футболчиларнинг профессионал ўсишини мониторинг қилишга мўлжалланган электрон дастур (платформа) орқали футболчиларни қабул қилиш;
тасдиқланган ўқув режалари ва дастурлари асосида ўқув-машғулотлари жадвалини ишлаб чиқиш ва тасдиқлаш;
академия битирувчиларига давлат намунасидаги таълим тўғрисидаги ҳужжат (гувоҳнома, шаҳодатнома) билан бир қаторда Футбол мутахассисларини тайёрлаш ва илмий-тадқиқот марказининг футбол соҳасига йўналтирилган «футбол тренери», «футбол ҳаками», «футбол таҳлилчиси», «футбол селекционери» (скаут), «футбол менежери» фаолияти билан шуғулланиш учун тегишли лицензия бериш;
турли даражадаги халқаро мусобақалар — жаҳон ва Осиё чемпионатлари, Олимпия ва Осиё ўйинлари, Марказий Осиё футбол ассоциацияси ва комплекс мусобақалар ҳамда бошқа халқаро мусобақаларда Ўзбекистон шарафини муносиб ҳимоя қилишга қодир бўлган халқаро даражадаги футболчиларни тайёрлаш ҳамда миллий терма жамоаларга асосий номзодларни етказиб бериш;
халқаро даражадаги футболчиларни тайёрлаш учун юқори малакали мутахассисларни — тренерлар, психологлар, диетологлар, фармоколог, таҳлилчи, селекционер, шу жумладан, хорижий мамлакатлардан етакчи мутахассисларни жалб этиш орқали академияда тренерлар таркибини мустаҳкамлаш;
футболчиларнинг ўқув-машғулот жараёнини халқаро стандартлар даражасида ташкил этиш, илғор халқаро тажрибани ҳисобга олган ҳолда, ўқув-машқ жараёнларига илғор илмий-услубий технологияларни жорий этиш йўли билан уларни назарий ва амалий жиҳатдан тайёрлаш сифатини мунтазам ошириб бориш;
тренерлар ҳамда футболчиларнинг касб маҳорати даражасини ошириш учун тажриба алмашиш бўйича спорт ташкилотлари, хорижий футбол академиялари ва клублари билан ҳамкорликни ривожлантириш.
4-§. Республика футбол академиясининг ҳуқуқлари ва мажбуриятлари
21. Республика футбол академияси қуйидаги ҳуқуқларга эга:
тайёрлаш даври ва босқичига қараб ўқув-машқ жараёнининг йиллик, ойлик ва ҳафталик режимини белгилаш;
ўқитиш ва тарбиялашнинг қонунчилик ҳужжатларига зид бўлмаган шаклини, воситаларини ва усулларини танлаш;
юкланган вазифаларни бажариш юзасидан тадбирларни амалга ошириш учун академияга бириктирилган моддий-техника базаси ва мол-мулкидан фойдаланиш;
футболга доир халқаро фаолиятни амалга ошириш, академия тренерлари ва футболчиларининг трансфери бўйича хорижий спорт ташкилотлари билан шартномалар тузиш, биргаликда спорт тадбирлари, байрамлар, кўриклар, семинарлар ўтказиш.
Республика футбол академияси қонунчилик ҳужжатларига мувофиқ бошқа ҳуқуқларга ҳам эга бўлиши мумкин.
22. Республика футбол академияси:
ўқув-машқ ва тарбия жараёнини амалга ошириш учун зарур шарт-шароитлар яратилишини, ходимлар ва футболчилар томонидан ўз мажбуриятлари, ўқув дастурлари ва топшириқлар бажарилишини таъминлаши;
футбол бўйича тасдиқланган ўқув дастурлари асосида академиянинг йиллик ўқув режасини, ўқув жадвалини ва ўқув-машқ машғулотлари жадвалини ишлаб чиқиши;
футбол бўйича ўқув дастурлари талабларига ва ўқув режаларига мувофиқ ўқув-машқ ва тарбия жараёнини амалга ошириши;
ўқув-машқ жараёнини амалга ошириш даврида академиянинг спортчилари ва ходимларининг хавфсизлигини таъминлаши;
ўқув-машқ ва тарбия жараёнини амалга ошириш юзасидан жорий назоратни, футболчиларни синовдан ўтказиш ва улар томонидан назорат нормативлари топширилишини таъминлаши шарт.
Республика футбол академияси зиммасига қонунчилик ҳужжатларига мувофиқ бошқа мажбуриятлар ҳам юкланиши мумкин.
5-§. Республика футбол академиясида ўқув жараёнини ташкил этиш
23. Ўқув йили 2 сентябрдан келгуси йилнинг 25 майига қадар давом этади ва ўқув режасига мувофиқ тугалланади.
24. Ўқув жараёни жадвали, ўқув машғулотлари турлари, аудитория ва аудиториядан ташқари ўқув-тарбия, шунингдек, ўқув-тарбия жараёнини ташкил этишнинг бошқа шакллари тасдиқланган таълим стандартига мувофиқ амалга оширилади.
25. Республика футбол академиясида ўқув машғулотларининг давомийлиги, ўқувчи-спортчиларнинг ўқув юкламаси ва ўқув-тарбия жараёнининг бошқа масалалари тасдиқланган йиллик ўқув режага мувофиқ белгиланади.
26. Республика футбол академиясида ўқувчи-спортчилар умумтаълим ва махсус фанларни ўқитиш бўйича синфларга, спорт тайёргарлиги йўналишлари бўйича спорт гуруҳларига бирлашади.
6-§. Республика футбол академиясига футболчиларни қабул қилиш, аттестациядан ўтказиш ва уларнинг ўқишини кўчириш
27. Ўқувчиларининг умумий контингенти 154 нафарни ташкил этиб, улар 13 — 19 ёш тоифаларидан иборат бўлади.
28. Республика футбол академиясига ҳудудий футбол академиялари, футбол мактаблари, нодавлат футбол клублари ва бошқа футбол-таълим муассасаларининг иқтидорли ва салоҳиятли ёш футболчилари профессионал ўсишни мониторинг қилишга мўлжалланган электрон дастур (платформа) орқали рейтинг тизими асосида ва махсус комиссия қарорига мувофиқ қабул қилинади.
Махсус комиссия таркиби Ассоциациянинг Ижроия қўмитаси томонидан тасдиқланади.
29. Республика футбол академияси футболчиларига замонавий таълим берилади, жумладан, хорижий тил ва Ўзбекистон тарихи фанлари чуқурлаштирилган ҳолда ўргатилади.
Республика футбол академияси футболчилари Футбол мутахассисларини тайёрлаш ва илмий-тадқиқот маркази томонидан футбол соҳасига йўналтирилган касбларга ўқитилади ва тегишли лицензия тақдим этилади.
30. Республика футбол академиясининг ўқувчи-спортчиларини аттестациядан ўтказиш Вазирлар Маҳкамасининг 2023 йил 9 сентябрдаги 458-сон қарори 7-иловаси билан тасдиқланган футбол академияларига номзодларни қабул қилиш, ўқув жараёнини ташкил этиш, аттестациядан ўтказиш ва уларнинг ўқишини кўчириш тартиби тўғрисидаги низомга мувофиқ амалга оширилади.
31. Республика футбол академияси футболчилари унинг сафидан қуйидаги ҳолларда чиқарилади:
футболчининг ўз ташаббуси билан бошқа умумий ўрта ва спорт-таълим муассасасига кўчирилганда (ота-онасининг ёки қонуний вакилларининг аризаси асосида);
футболчиларнинг профессионал ўсишини мониторинг қилишга мўлжалланган электрон дастур (платформа)даги рейтинг кўрсаткичлари тушиб кетган тақдирда, махсус комиссия хулосаси асосида;
Республика футбол академиясининг ўқув интизоми ва ички тартиб қоидаларини бир неча марта бузганда.
32. Республика футбол академияси ўқувчилари профессионал футбол клубларида фаолият олиб боради ҳамда республика ва халқаро миқёсдаги мусобақаларда иштирок этиши таъминланади.
4-боб. Спорт тиббиёти ва реабилитация маркази фаолиятини ташкил этиш
1-§. Спорт тиббиёти ва реабилитация марказини бошқариш
33. Спорт тиббиёти ва реабилитация марказига (кейинги ўринларда — Тиббиёт маркази) Ассоциация томонидан лавозимга тайинланадиган ва лавозимдан озод этиладиган директор — бош спорт шифокори раҳбарлик қилади.
34. Тиббиёт маркази барча ёш тоифасидаги футбол (аёллар ва эркаклар), футзал, соҳил футболи бўйича миллий терма жамоалари аъзолари бўлган тренерлар, футболчилар ва бошқа мутахассислар учун бепул, шунингдек, пуллик хизмат асосида маҳаллий ва хорижий клубларда футбол фаолиятини олиб бораётган ҳамда ўз фаолиятини тугатган футболчиларни ва бошқа спортчиларни ҳамда аҳолини тиббий кўрик ва реабилитациядан ўтказади.
Республика футбол академияси ўқувчи-спортчилар Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги томонидан тасдиқланган тартибга мувофиқ ҳар йили икки маротаба (сентябрь — апрель) Тиббиёт марказида чуқурлаштирилган тиббий кўрикдан бепул ўтказилади.
35. Директор Тиббиёт марказига умумий раҳбарлик қилади, унинг фаолияти юзасидан тўлиқ жавоб беради, тиббий мутахассислар билан биргаликда Тиббиёт марказини ривожлантиришнинг асосий йўналишларини белгилайди, давлат органлари ва ташкилотлари ҳамда нодавлат ташкилотларда унинг манфаатларини ифодалайди, тиббий мутахассисларни лавозимга тайинлайди ва лавозимдан озод қилади, тиббиёт марказининг хўжалик фаолияти билан боғлиқ масалаларда Миллий футбол марказига таклифлар киритади.
2-§. Тиббиёт марказининг асосий вазифалари
36. Тиббиёт марказининг асосий вазифалари қуйидагилар ҳисобланади:
илмий-ташкилий, методик ишлар, футболчиларга маслаҳат-диагностика, даволаш-профилактика ва реабилитация ёрдами кўрсатиш масалалари футбол клублари тиббиёт ходимларининг фаолиятини мувофиқлаштириш;
футболчиларнинг жисмоний ҳолати ва ривожланишини доимий назорат қилиб бориш ҳамда уларга замонавий тиббий хизмат кўрсатиш, шу жумладан футбол-таълим муассасаларига спорт тиббиёти йўналишида илмий-методик ёрдам кўрсатиш ва футболчиларда ўткир, сурункали касалликларни барвақт аниқлаш ва даволашни ташкил этиш;
футболчиларни тайёрлашнинг якка тартибдаги дастурларини ишлаб чиққан ҳолда мусобақаларга тайёрлашнинг турли даврларида дори-дармонларнинг, овқатланиш тартиби ва рационининг футболчиларнинг физиологик ҳолатига таъсирини тадқиқ қилиш;
футболчи организмининг жисмоний тайёргарлиги ўсишига ва халқаро мусобақаларга энг юқори функционал тайёргарлигини таъминлашга қаратилган улар саломатлиги даражасининг муттасил ўсишини назорат ва коррекция қилиш;
футболчиларда спорт жароҳатлари, патологиялари ва синдромларини олдини олиш, диагностика қилиш ва даволаш;
спорт тиббиёти соҳасидаги илғор методика ва технологияларни алмашиш ва жорий қилиш учун бу соҳадаги етакчи хорижий муассасалар билан халқаро ҳамкорликни мустаҳкамлаш ва кенгайтириш;
ҳудудий футбол академиялари, футбол мактаблари ва футбол клублари тиббий ходимлари ҳамда психологлари малакасини оширишга кўмаклашиш, уларга илмий-ташкилий, маслаҳат-диагностика, даволаш-профилактика ва реабилитация ишлари масаласида услубий ёрдам кўрсатиш.
3-§. Тиббиёт марказининг ҳуқуқлари ва мажбуриятлари
37. Тиббиёт маркази қуйидаги ҳуқуқларга эга:
ўзига юкланган вазифаларни, функцияларни бажариш билан боғлиқ қарорлар, буйруқлар, кўрсатмалар қабул қилиш, зарур бўлганда, бошқа давлат ташкилотлари билан биргаликда тегишли қарорлар қабул қилиш;
ўз уставида белгиланган фаолиятни амалга ошириш учун қонунчилик ҳужжатларида тақиқланмаган молиявий манбаларни жалб қилиш;
белгиланган тартибда шартномалар тузиш;
Ассоциация билан биргаликда юқори малакали чет эллик тиббиёт мутахассислари ва бошқа ходимларни жалб этиш.
Тиббиёт маркази қонунчилик ҳужжатларига мувофиқ бошқа ҳуқуқларга ҳам эга бўлиши мумкин.
38. Тиббиёт маркази:
ўзига юкланган вазифа ва функцияларни самарали бажариши;
фаолиятини ривожлантириш бўйича Халқаро футбол ассоциациялари федерацияси (FIFA) ва Осиё футбол конфедерацияси (AFC), Ассоциация томонидан тасдиқланган дастурлар, чора-тадбирлар режаси, «йўл хариталари» ва бошқа дастурий ҳужжатлар ижросини таъминлаши;
ўзига бириктирилган мулклар, шу жумладан, кўчмас мулклардан мақсадли ва самарали фойдаланиши;
тиббиёт ходимларини очиқ танлов асосида ишга қабул қилиши шарт.
Тиббиёт маркази қонунчилик ҳужжатларига мувофиқ ўз зиммасига бошқа мажбуриятларни ҳам олиши мумкин.
5-боб. Миллий футбол марказини молиялаштириш ва моддий таъминлаш тартиби
39. Миллий футбол маркази фаолиятини молиялаштириш манбалари қуйидагилар ҳисобланади:
Давлат бюджети маблағлари;
Ўзбекистон футболини қўллаб-қувватлаш жамғармаси маблағлари;
фаолият ихтисослиги бўйича хизматларни реализация қилишдан ва Миллий футбол маркази уставидаги вазифаларга мувофиқ бўлган бошқа фаолият турларидан олинган даромадлар;
асосий машғулотлар ўтказилмайдиган вақтда бўш турган мол-мулкни ижарага беришдан тушган даромадлар;
жисмоний ва юридик шахсларнинг ҳомийлик хайриялари;
халқаро молия институтлари, хорижий ҳукумат молия ташкилотлари ва бошқа халқаро ташкилотлар грантлари;
пуллик хизматлардан тушадиган маблағлар;
қонунчилик ҳужжатлари билан тақиқланмаган бошқа манбалар.
40. Миллий футбол маркази белгиланган тартибда тасдиқланган ва Ассоциациядан рўйхатдан ўтган харажатлар сметаси асосида молиялаштирилади.
41. Миллий футбол маркази Ассоциацияга тақдим этиш учун белгиланган тартибда бухгалтерия ҳисоботини юритади.
42. Миллий футбол маркази қонунчилик ҳужжатларида назарда тутилган ҳолларда ҳар йили ҳисобот даври тугагач, Ассоциацияга фаолияти тўғрисида ҳисобот тақдим этади.
6-боб. Якунловчи қоидалар
43. Миллий футбол маркази тугатилган тақдирда, унинг пул маблағлари ва мол-мулкидан, унинг мажбуриятларини қоплаш бўйича тўловлар чегирилган ҳолда қонунчилик ҳужжатларига ва Миллий футбол маркази уставига мувофиқ фойдаланилади.
44. Ушбу Низом қоидалари қўлланиши билан боғлиқ низолар қонунчилик ҳужжатларида белгиланган тартибда ҳал этилади.
45. Ушбу Низом талаблари бузилишида айбдор бўлган шахслар қонунчилик ҳужжатларида белгиланган тартибда жавоб берадилар.
Вазирлар Маҳкамасининг 2025 йил 9 октябрдаги 634-сон қарорига
4-ИЛОВА
Миллий футбол маркази директори, директор ўринбосарлари ва айрим ходимлари ҳамда унинг тизимидаги ташкилотлар ходимларининг меҳнатига ҳақ тўлаш ва уларни рағбатлантириш тартиби тўғрисида
НИЗОМ
1-боб. Умумий қоидалар
1. Мазкур Низом Давлат бюджети маблағлари ҳисобидан молиялаштириладиган Миллий футбол маркази ва унинг тизимидаги Футбол мутахассисларини тайёрлаш ва илмий-тадқиқот маркази, Футбол терма жамоалари тайёргарлик маркази, Республика футбол академияси, Спорт тиббиёти ва реабилитация маркази, Рақамли футбол ситуацион маркази, «VAR» маркази, «DATA футбол» маркази ходимларининг (кейинги ўринларда — Миллий футбол маркази ва унинг тизимидаги ташкилотлар) меҳнатига ҳақ тўлаш ва уларни рағбатлантириш тартибини белгилайди.
2-боб. Ходимлар меҳнатига ҳақ тўлаш ва устамалар миқдорини белгилаш
2. Миллий футбол маркази ва унинг тизимидаги ташкилотлар ходимларининг иш ҳақи таркибига қонунчилик ҳужжатларида ҳамда мазкур Низомда назарда тутилган лавозим маоши, устама ва қўшимча тўловлар киради. Бунда:
Миллий футбол маркази ва унинг тизимидаги ташкилотлар ходимларининг штати ва базавий тариф ставкалари миқдори мазкур Низомнинг 1-иловасига мувофиқ;
Футбол терма жамоалари тайёргарлик маркази, Республика футбол академияси директори, директор ўринбосари, мураббийлар, спорт таҳлилчиси, спорт селекционери (скаут) ва бошқа айрим ходимлари меҳнатига ҳақ тўлаш ва рағбатлантириш Вазирлар Маҳкамасининг 2023 йил 9 сентябрдаги 458-сон қарори 5-иловаси билан тасдиқланган футбол академияларининг директори, директор ўринбосарлари, тренери, спорт таҳлилчиси, спорт селекционери (скаут) ва бошқа айрим ходимлари меҳнатига ҳақ тўлаш ҳамда уларни рағбатлантириш тартиби тўғрисида низомга мувофиқ;
Футбол мутахассисларини тайёрлаш ва илмий-тадқиқот маркази директори ва ходимлари меҳнатига ҳақ тўлаш Вазирлар Маҳкамасининг 2009 йил 18 августдаги 233-сон қарори иловаси билан тасдиқланган Давлат бюджети маблағлари ҳисобига давлат илмий дастурларини амалга оширишда қатнашувчи илмий ва раҳбар ходимларнинг базавий лавозим маошлари миқдорларига мувофиқ;
Спорт тиббиёти ва реабилитация маркази директори, директор ўринбосари ва тиббиёт ходимлари меҳнатига ҳақ тўлаш Вазирлар Маҳкамасининг 2005 йил 21 декабрдаги 276-сон қарори 2-иловаси билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикаси давлат муассасалари тиббиёт ва фармацевтика ходимлари меҳнатига ҳақ тўлаш тартиби ва шартлари тўғрисида низомга мувофиқ;
Республика футбол академиясида спорт психологи меҳнатига ҳақ тўлаш Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 30 декабрдаги 731-сон қарори 7-иловаси билан тасдиқланган Олимпия ва паралимпия спорт турларига тайёрлаш марказларининг айрим ходимлари меҳнатига ҳақ тўлаш меъёрлари ва тартиби тўғрисидаги низомга мувофиқ белгиланади.
3. Миллий футбол маркази ва Республика футбол академиясида бир нафардан профессионал футболни ривожлантириш бўйича асосий йўналишларга юқори малака ва кўникмага эга бўлган илғор хорижий тажрибани ўзлаштирган техник директор меҳнатига ҳақ тўлаш улар билан тузилган шартнома асосида амалга оширилади. Меҳнатга ҳақ тўлаш миқдори хорижий мутахассисларнинг малакаси ва тажрибасидан келиб чиққан ҳолда, шу билан бирга мукофотнинг чегараланган суммаси Ўзбекистон футбол ассоциация (кейинги ўринларда — Ассоциация) Ижроия қўмитаси қарорига асосан белгиланади.
4. Хорижий мутахассисларнинг меҳнатига ҳақ тўлаш меҳнат шартномасида белгиланган миқдорда эркин конвертация қилинадиган валютада амалга оширилади.
5. Футбол терма жамоалари тайёргарлик марказининг миллий терма жамоаси бош мураббийи меҳнатига ҳақ тўлаш Ўзбекистон футболини қўллаб-қувватлаш жамғармаси ва ҳомийлар ҳисобидан Ўзбекистон футбол ассоциацияси (кейинги ўринларда — Ассоциация) Ижроия қўмитаси қарорига асосан ажратилади.
6. Миллий футбол маркази ва унинг тизимидаги ташкилотларнинг ходимлари ҳамда техник, хизмат кўрсатувчи ва ўқув-ёрдамчи ходимларига Ўзбекистон футболини қўллаб-қувватлаш жамғармаси ҳисобидан ҳар ойлик 100 фоизгача устама тўлаш тартиби жорий этилади.
Бунда ушбу устамаларни Миллий футбол маркази ва унинг тизимидаги ташкилотларининг ходимларига тўлаш тартиби Ўзбекистон Республикаси Ассоциация Ижроия қўмитаси томонидан белгиланади.
Республика футбол академияси директори, директорнинг маънавий-маърифий ишлар бўйича ўринбосари, тренерлари, спорт таҳлилчиси, спорт селекционери (скаут)га базавий тариф ставкалари 10 фоизга оширилади.
Бунда Республика футбол академияси директори, директорнинг маънавий-маърифий ишлари бўйича ўринбосари, тренерлари, спорт таҳлилчиси, спорт селекционери (скаут)га қўшимча ҳақ ва устамалар, ушбу оширилишни ҳисобга олмасдан, базавий тариф ставкасидан келиб чиққан ҳолда аниқланади.
Миллий футбол марказида техник, хизмат кўрсатувчи ва ўқув-ёрдамчи ходимлар тоифасига мансуб касб ва лавозимлар учун ходимлар сонининг нормалари ушбу Низомга 2-иловага мувофиқ белгиланади.
Республика футбол академияси бухгалтери меҳнатига ҳақ тўлашда уларнинг базавий тариф ставкаси директор базавий тариф ставкасининг 50 фоизи миқдорида қўлланилади.
7. Мазкур Низом билан белгиланаётган барча ходимларнинг меҳнатига ҳақ тўлашдаги ҳар ойлик устамалар Ассоциация Ижроия қўмитаси баёнига асосан Миллий футбол маркази директори буйруғи билан расмийлаштирилади.
8. «Хизмат кўрсатган спорт устаси» фахрий унвонига эга бўлган ходимларга меҳнатга ҳақ тўлашнинг энг кам миқдорининг 7,1 фоизи миқдорида ҳар ойлик қўшимча ҳақ белгиланади.
9. Миллий футбол маркази ва унинг тизимидаги ташкилотларнинг фахрий унвонга эга бўлган ходимларига Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Фахрий унвонлар учун тўловлар миқдорини ошириш тўғрисида» 2007 йил 17 декабрдаги ПФ-3942-сон Фармонига асосан тўловлар белгиланади.
10. Республика футбол академияси фаолияти спорт-ўқув гуруҳлари, уларга қўйиладиган талаблар ва тренерларнинг иш ҳажмини ҳисоблаш тартиби Вазирлар Маҳкамасининг 2023 йил 9 сентябрдаги 458-сон қарори билан тасдиқланган Футбол академияларининг директори, директор ўринбосарлари, тренери, спорт таҳлилчиси, спорт селекционери (скаут) ва бошқа айрим ходимлари меҳнатига ҳақ тўлаш ҳамда уларни рағбатлантириш тартиби тўғрисидаги низомга мувофиқ белгиланади.
3-боб. Якунловчи қоидалар
11. Миллий футбол маркази ва унинг тизимидаги ташкилотларнинг ходимларига иш ҳақи ҳамда ҳар ойлик қўшимча ҳақ ва устамаларни ҳисоблаб чиқариш ва тўлашнинг тўғрилиги ҳамда асосланганлиги юзасидан жавобгарлик Миллий футбол маркази директори ва бухгалтер зиммасига юкланади.
12. Миллий футбол маркази ва унинг тизимидаги ташкилотларнинг ходимларига қўшимча тўлов ва устамаларни тўлаш уларнинг иш ҳақини тўлаш билан бир вақтда амалга оширилади.
13. Тайинланган ҳар ойлик қўшимча тўлов ва устамалар суммаси Миллий футбол маркази ва унинг тизимидаги ташкилотларнинг меҳнатга ҳақ тўлаш фондига киритилади ҳамда улар бўйича қонунчилик ҳужжатларида белгиланган тартибда ягона ижтимоий тўлов ҳисобланади.
Жисмоний шахсларнинг ҳар ойлик қўшимча тўлов ва устамалар тарзида олинган даромадларини солиққа тортиш қонунчилик ҳужжатларида белгиланган тартибда амалга оширилади.
14. Миллий футбол маркази ва унинг тизимидаги ташкилотларнинг ходимларига иш ҳақи ҳамда ҳар ойлик қўшимча тўлов ва устамаларни ҳисоблаш ва тўлашнинг тўғрилиги, холисоналиги юзасидан назорат белгиланган тартибда ваколатли давлат органлари томонидан амалга оширилади.
Миллий футбол маркази директори, директор ўринбосарлари ва айрим ходимлари ҳамда унинг тизимидаги ташкилотлар ходимларининг меҳнатига ҳақ тўлаш ҳамда уларни рағбатлантириш тартиби тўғрисидаги низомга
1-ИЛОВА
Миллий футбол маркази ва унинг тизимидаги ташкилотлар ходимларининг штати ва базавий тариф ставкалари
МИҚДОРЛАРИ

Т/р

Лавозим номи

Штат бирлиги

Лавозим маоши меҳнатга ҳақ тўлашнинг энг кам миқдорига нисбатан коэффициентларда

1.

Миллий футбол маркази

Директор

1

10

Техник директор

1

Шартнома асосида

Хўжалик ишлари бўйича директор ўринбосари

1

7

Менежер

1

6

Бўлим бошлиғи

2

5,5

IT мутахассиси

1

5,5

Бош мутахассис

1

4,5

Бош бухгалтер

1

4,5

Бухгалтер

1

4

Спорт таҳлилчиси

4

4

Халқаро алоқалар бўйича мутахассис

1

4

Етакчи мутахассис

1

4

Кадрлар бўйича бош мутахассис

1

2,5

Ёрдамчи

1

2

2.

Футбол мутахассисларини тайёрлаш ва илмий-тадқиқот маркази

Бошлиқ

1

Вазирлар Маҳкамасининг 2009 йил 18 августдаги 233-сон қарорига мувофиқ

Бўлим бошлиғи

1

Бош мутахассис, илмий ходим

4

Етакчи илмий ходим (тактик ва замонавий спорт технологиялар таҳлили бўйича)

3

Инструкторлар *

-

Шартнома асосида

3.

Футбол терма жамоалари тайёргарлик маркази

Бошлиқ

1

Вазирлар Маҳкамасининг 2023 йил 9 сентябрдаги 458-сон қарорига мувофиқ

Бошлиқ ўринбосари

1

Миллий терма жамоа бош мураббийи

1

Шартнома асосида

Олимпия терма жамоаси бош мураббийи

1

Вазирлар Маҳкамасининг 2023 йил 9 сентябрдаги 458-сон қарорига мувофиқ

U20 терма жамоаси бош мураббийи

1

U17 терма жамоаси бош мураббийи

1

Бош администратор

3

5

Администратор

4

4

Оператор

4

4

Бош шифокор

1

Вазирлар Маҳкамасининг 2005 йил 21 декабрдаги 276-сон қарорига мувофиқ

Мураббийлар (аёллар миллий терма жамоаси) ва мураббий ёрдамчилари (миллий терма жамоа, олимпия терма жамоаси, аёллар терма жамоаси)

-

Шартнома асосида

Мураббийлар ва ёрдамми мураббийлар, жумладан дарвозабонларни тайёрлаш, жисмоний тайёргарлик

-

0,6

шартнома асосида кунлик

Тиббиёт ходимлари

-

0,5

шартнома асосида кунлик

4.

Республика футбол академияси

Директор

1

Вазирлар Маҳкамасининг 2023 йил 9 сентябрдаги 458-сон қарорига мувофиқ

Директорнинг маънавий-маърифий ишлар бўйича ўринбосари

1

Бош мураббий

7

Мураббий (ёрдамчи, дарвозабонларни тайёрлаш, индивидуал тайёргарлик, жисмоний тайёргарлик)

13

Спорт селекционери

2

Спорт таҳлилчиси

3

Бош бухгалтер

1

Техник директор

1

Шартнома асосида

Спорт психологи

1

Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 30 декабрдаги 731-сон қарорига мувофиқ

Оператор

1

4

Хўжалик мудири

1

2

Кадрлар бўйича инспектор-иш юритувчи

1

2

Катта тарбиячи

1

2

5.

Спорт тиббиёти ва реабилитация маркази

Директор — бош спорт шифокор

1

Вазирлар

Маҳкамасининг 2005 йил

21 декабрдаги

276-сон қарорига

мувофиқ

Директорнинг илмий — методик ишлар бўйича ўринбосари

1

Тиббиёт ходимлари

9

Тренер-инструктор (сув ҳавзаси)

1

Ҳамшира ва лаборант

4

Тиббиёт, ходимлари**

-

Шартнома асосида

Изоҳ.
Ходимларга устамалар миқдорда амалдаги тартиб асосида белгиланади.
* Маҳаллий ва хорижий мутахассислар инструкторликка бюджетдан ташқари маблағлар ҳисобидан, шартнома асосида жалб қилинади.
** Тиббиёт ходимлари футболчиларни тиббий кўрикдан ўтказиш даврида шартнома асосида жалб қилинади.
Миллий футбол маркази директори, директор ўринбосарлари ва айрим ходимлари ҳамда унинг тизимидаги ташкилотлар ходимларининг меҳнатига ҳақ тўлаш ва уларни рағбатлантириш тартиби тўғрисидаги низомга
2-ИЛОВА
Миллий футбол марказида техник, хизмат кўрсатувчи ва ўқув-ёрдамчи ходимлар тоифасига мансуб касб ва лавозимлар учун ходимлар сонининг
НОРМАЛАРИ

Лавозими ёки касб номи

Штат бирлигини киритиш нормалари ва шартлари*

Енгил автомобиль ҳайдовчиси

Автомобиль сақлаш лимити мавжуд бўлганда: 2 штат бирлиги (2 сменада) — ташкилот раҳбари учун;

1,5 штат бирлиги (1,5 сменада) — ташкилот раҳбарининг ҳар бир ўринбосари учун;

навбатчи автомобил ва автобуслар учун 1,5 штат бирлиги (1,5 сменада).

Ҳовли супурувчи

2,5 минг кв метр тозаланадиган майдон учун 1 штат бирлиги.

Хизмат хоналари фарроши

800 кв метр супуриладиган ва тозаланадиган майдон учун 1 штат бирлиги.

Электромонтёр

Ҳар 700 ёритиш ва электр нуқталари учун 1 штат бирлиги.

Чилангар-сантехник

Сув қувурлари, канализация ва иссиқлик қуввати билан жиҳозланган ҳар 2 800 кв метри учун 1 штат бирлиги.

Майдон ишчиси

Ҳар 5000 кв. метр табиий ёки сунъий қопламали очиқ спорт майдонларига хизмат кўрсатиш (стадиондаги чим ўтларини ўстириш, дренаж устаси) учун 1 штат бирлиги.

Қоровул

Бир кеча-кундуз ишлаётганида — ҳар бир ташкилот учун 4,5 штат бирлиги.

Бир сменали иш учун (тунги навбатчилик) — ҳар бир ташкилот учун 3 штат бирлиги.

Қўриқлаш хизмати томонидан қўриқланмаган тақдирда жорий этилади.

Лифт бўйича техник

1 штат бирлиги — агар лифт бўлса.

Боғбон

Боғ, манзарали дарахтлар, яшил ўтлоқ ва гулзор 0,5 гектардан 2 гектаргача бўлган майдонда 1 штат бирлиги, кейин ҳар 2 гектар майдон учун 1 штат бирлиги жорий этилади.

Иш юритувчи

1 штат бирлиги.

Раҳбар котиби (референт-котиб)

Миллий футбол маркази директори ва унинг ўринбосарлари учун 1 штат бирлиги

Ғазначи (кассир)

1 штат бирлиги.

Хўжалик мудири

1 штат бирлиги.

Компьютер техникасига техник хизмат кўрсатиш техниги (муҳандис)

Ҳар 50 та компьютер ва оргтехника учун 1 штат бирлиги.

Қозонхона оператори

Уй-жой коммунал хўжалик тизимига ўтказилмаган объектни иситиш мавсумида (5 ой) қозонхона оператори лавозими: локал иситиш тизимида кўмир, торф, мазут ва ҳоказолар билан иситиладиган ҳар бир қозонхонага ҳар бир ўрин алмашиш иш вақти учун 2 штат бирлиги, табиий газ ёқилғиси билан ишлайдиган ҳар бир қозонхоналарда (қозонхона ҳажмидан қатъи назар) ҳар бир ўрин алмашиш иш вақти учун 1 штат бирлиги (бунда ҳар бир ўрин алмашиш иш вақти учун 1,0 бирлиги йил давомида сақланади);

алоҳида кичик қозонлар билан иситиладиган ҳар бир алоҳида манзилда жойлашган бинолар мажмуасига ҳар бир ўрин алмашиш иш вақти учун қозонлар сони 6 тагача бўлса, 1 штат бирлиги, 6 ва ундан ортиқ бўлса, 2 штат бирлиги (бунда ҳар бир ўрин алмашиш иш вақти учун 1 штат бирлиги йил давомида сақланади);

Насос қурилмалари машинисти

Ёпиқ ва очиқ сув ҳавзаларидаги сув иншоотларида насос станциялари мавжуд бўлганда, кеча-кундуз ишлаш учун дам олиш ва байрам кунлари ҳамда таътил даврида ҳар бир ўрин алмашиш иш вақти ҳисобга олинган ҳолда ҳар бир алоҳида бино, иншоотлар учун 4 штат бирлиги.

Навбатчи тарбиячи

Ҳар бир алоҳида жойлашган ўқувчилар турар жойи учун уларнинг ҳар бир ўрин алмашиш иш вақти учун 1 штат бирлиги (бироқ 4,0 бирлик ўрин алмашиш иш вақтидан ортиқ бўлмаган ҳолда).

Биноларга комплекс хизмат кўрсатиш ва таъмирлаш бўйича ишчи

8 штат бирлиги.

Хўжалик бекаси (кастелянша)

2 штат бирлиги.

Кир ювувчи

2 штат бирлиги.

Дазмолловчи

2 штат бирлиги.

* Изоҳ. Ушбу жадвалда кўрсатилмаган ёрдамчи ходимлар тоифасига мансуб лавозим ва касбларнинг штат бирликлари Ўзбекистон Республикаси Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирлиги ҳамда Иқтисодиёт ва молия вазирлиги билан келишилган ҳолда жорий этилади.
Вазирлар Маҳкамасининг 2025 йил 9 октябрдаги 634-сон қарорига
5-ИЛОВА
Вазирлар Маҳкамасининг «Ўзбекистон футбол ассоциацияси тизимидаги футбол академиялари ва футбол мактаблари фаолиятини ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида» 2023 йил 9 сентябрдаги 458-сон қарорига киритилаётган ўзгартириш ва қўшимчалар
тўртинчи хатбоши чиқариб ташлансин;
бешинчи хатбоши тўртинчи хатбоши деб ҳисоблансин;
тўртинчи хатбошидан «ва футбол бўйича Республика олий спорт маҳорати мактабининг» сўзлари чиқариб ташлансин;
қуйидаги мазмундаги хатбоши билан тўлдирилсин:
«футбол мактаблари юридик шахс мақомига эга бўлган мактабдан ташқари спорт-таълим муассасаси ҳисобланади ва уларнинг фаолияти футбол бўйича энг иқтидорли ёшларни давлат ва нодавлат таълим, спорт ташкилотларидан танлаб олиш ҳамда уларни бошланғич футбол тайёргарлигидан ўтказиш орқали ҳудудий футбол академияларига номзодларни етказиб беришга йўналтирилади».
2. 3-илованинг 6-банди қуйидаги мазмундаги олтинчи хатбоши билан тўлдирилсин:
«16 — 18 ёш тоифасидаги футболчиларни футбол академияси ҳузуридаги спорт клубида фаолият юритишини ҳамда республика ва халқаро миқёсдаги мусобақаларда иштирок этишини таъминлаш»;
олтинчи хатбоши еттинчи хатбоши деб ҳисоблансин.
3. 4-илованинг 14-банди қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«14. Футбол мактабига иқтидорли ва тегишли қобилиятга эга ва ўйин амалиёти синовидан муваффақиятли ўтган болалар (ўғил ва қиз) бошланғич тайёрлов гуруҳларига қабул қилинади.
Футбол мактабига спорт мактаблари, ихтисослаштирилган спорт мактаблари, футбол клублари, хусусий футбол ташкилотлари, таълим ва бошқа спорт ташкилотларидан танлаб олиш (селекция) орқали иқтидорли болалар (ўғил ва қиз) қабул қилинади».
4. 7-илованинг 3-бандидаги «5-синфга» сўзлари «6-синфга» сўзлари билан алмаштирилсин.
Вазирлар Маҳкамасининг 2025 йил 9 октябрдаги 634-сон қарорига
6-ИЛОВА
Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг ўз кучини йўқотган деб ҳисобланаётган айрим қарорлари
РЎЙХАТИ
1. Вазирлар Маҳкамасининг «Ўзбекистон Республикасида футболни ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида» 1993 йил 18 мартдаги 144-сон қарори.
2. Вазирлар Маҳкамасининг «Футбол бўйича тренерлар ва спорт ҳакамлари тайёрлаш республика мактаби фаолиятини ташкил этиш тўғрисида» 2006 йил 18 августдаги 176-сон қарори.
3. Вазирлар Маҳкамасининг «Футбол бўйича олий спорт маҳорати республика мактабини янада ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида» 2014 йил 15 июлдаги 193-сон қарори.
4. Вазирлар Маҳкамасининг «Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида (Ўзбекистон Республикасининг «Жисмоний тарбия ва спорт тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш ҳақида» 2015 йил 4 сентябрдаги ЎРҚ-394-сон Қонуни)» 2016 йил 20 октябрдаги 355-сон қарорига илованинг 3-банди.
5. Вазирлар Маҳкамасининг «Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида (Ўзбекистон Республикасининг «Жисмоний тарбия ва спорт давлат қўмитаси фаолиятини ташкил этиш тўғрисида» 2017 йил 15 февралдаги ПҚ-2779-сон қарори)» 2017 йил 16 майдаги 288-сон қарорига илованинг 8-банди.
6. Вазирлар Маҳкамасининг «Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш, шунингдек, баъзиларини ўз кучини йўқотган деб ҳисоблаш тўғрисида (Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Жисмоний тарбия ва спорт соҳасида давлат бошқаруви тизимини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида» 2018 йил 5 мартдаги ПФ-5368-сон Фармони ва Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Ўзбекистон Республикаси Жисмоний тарбия ва спорт вазирлигини ташкил этиш тўғрисида» 2018 йил 5 мартдаги ПҚ-3583-сон қарори)» 2018 йил 5 июлдаги 508-сон қарорига 1-илованинг 1-банди.
(Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 09.10.2025 й., 09/25/634/0916-сон)