ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ МАРКАЗИЙ БАНКИ БОШҚАРУВИНИНГ
ҚАРОРИ
«Ўзбекистон Республикаси Марказий банки томонидан банклар ва уларнинг филиалларида инспекция (текшириш) ўтказиш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида»ги қарорга ўзгартиришлар киритиш тўғрисида
[Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги томонидан 2025 йил 3 октябрда рўйхатдан ўтказилди, рўйхат рақами 2217-4]
Ўзбекистон Республикасининг «Ўзбекистон Республикасининг Марказий банки тўғрисида»ги ва «Банклар ва банк фаолияти тўғрисида»ги қонунлари ҳамда Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2024 йил 11 сентябрдаги 562-сон «Қонунчилик ҳужжатларида коррупциявий омилларни бартараф этиш ҳамда норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни коррупцияга қарши экспертизадан ўтказиш чора-тадбирлари тўғрисида»ги қарорига мувофиқ Ўзбекистон Республикаси Марказий банки бошқаруви қарор қилади:
1. Ўзбекистон Республикаси Марказий банки бошқарувининг 2011 йил 12 мартдаги 8/1-сон «Ўзбекистон Республикаси Марказий банки томонидан банклар ва уларнинг филиалларида инспекция (текшириш) ўтказиш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида»ги қарорига (рўйхат рақами 2217, 2011 йил 14 апрель) (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2011 й., 15-сон, 157-модда) иловага мувофиқ ўзгартиришлар киритилсин.
2. Мазкур қарор расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.
Раис Т. ИШМЕТОВ
Тошкент ш.,
2025 йил 15 сентябрь,
21/9-сон
Ўзбекистон Республикаси Марказий банки бошқарувининг 2025 йил 15 сентябрдаги 21/9-сон қарорига
ИЛОВА
«Ўзбекистон Республикаси Марказий банки томонидан банклар ва уларнинг филиалларида инспекция (текшириш) ўтказиш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида»ги қарорга киритилаётган ўзгартиришлар
1. Қарорнинг номи ва 1-бандидаги «банклар ва уларнинг филиалларида» деган сўзлар «банкларда» деган сўз билан алмаштирилсин.
1) номи ва 1-банддаги «банклар ва уларнинг филиалларида» деган сўзлар «банкларда» деган сўз билан алмаштирилсин;
2) муқаддима қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«Мазкур Низом Ўзбекистон Республикасининг Марказий банки (бундан буён матнда Марказий банк деб юритилади) томонидан банклар, шу жумладан уларнинг филиаллари, банк хизматлари офислари ҳамда банк хизматлари марказларида (бундан буён матнда банк деб юритилади) инспекция (текширув) ўтказиш тартибини белгилайди.»;
3) 2 ва 7-бандлардаги «Банклар ва уларнинг филиалларида» деган сўзлар «Банкларда» деган сўз билан алмаштирилсин;
иккинчи хатбоши қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«комплекс инспекция қилиш (текшириш) — банкларнинг ҳақиқий молиявий аҳволини ва банк фаолиятига хос бўлган хавф-хатарларни бевосита жойига чиқиш орқали ўрганган ҳолда уларнинг фаолиятига умумий баҳо бериш мақсадида инспекция (текшириш) ўтказилишини кўзда тутувчи назорат тури;»;
учинчи ва бешинчи хатбошилардаги «банк ва (ёки) унинг филиалларида» деган сўзлар «банкларда» деган сўз билан алмаштирилсин;
биринчи ва еттинчи хатбошилардаги «банклар ва уларнинг филиаллари» деган сўзлар «банклар» деган сўз билан алмаштирилсин;
иккинчи хатбошидаги «банклар ва уларнинг филиалларини» деган сўзлар «банкларни» деган сўз билан алмаштирилсин;
учинчи хатбоши қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«банклар фаолиятига хос таваккалчиликни баҳолаш, иқтисодий нормативларга риоя қилиниши, уларга белгиланган меъёрларнинг тўғри ҳисобланиши аҳволини текшириш. Бунда ташқи омилларнинг банк молиявий ҳолатига таъсирини аниқлаш нуқтаи назаридан ҳамда банк капитали, активлари сифати, бошқаруви, даромадлари ҳамда ликвидлилигини текшириш;»
тўртинчи ва олтинчи хатбошилардаги «банклар ва уларнинг филиалларида» деган сўзлар «банкларда» деган сўз билан алмаштирилсин;
6) 5-банддаги «банклар ва уларнинг филиаллари» деган сўзлар «банклар» деган сўз билан алмаштирилсин;
7) 6-банддаги «банклар ва уларнинг филиалларида» ва «банклар ва уларнинг филиаллари» деган сўзлар тегишли равишда «банкларда» ва «банклар» деган сўзлар билан алмаштирилсин;
8) 8-банднинг биринчи хатбошиси ва V бобнинг номидаги «Банклар ва уларнинг филиалларини» деган сўзлар «Банкларни» деган сўз билан алмаштирилсин;
9) 12-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«12. Комплекс инспекция қилиш (текшириш)лар ёки алоҳида масалалар юзасидан инспекция қилиш (текшириш)лар давомида аниқланган хато ва камчиликларни банклар томонидан бартараф этилиши устидан назорат тартибида текшириш масофадан назорат қилиш натижаларига кўра илгариги текширишда кўрсатилган қоидабузарликларнинг бартараф этилмаганлиги ёки уларнинг бартараф этилганлиги ҳақидаги маълумотлар тақдим этилмаганлиги ёхуд ҳаққоний бўлмаган маълумотлар тақдим этилганлиги аниқланганда Марказий банкнинг Банк назорати қўмитаси қарорига асосан ўтказилиши мумкин.»;
10) 16-банддаги «филиаллари» деган сўз «бўлинмалари» деган сўз билан алмаштирилсин;
биринчи хатбоши қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«20. Банкларда комплекс инспекция қилиш (текшириш) Марказий банкнинг фармойиши асосида тайинланади.»;
иккинчи хатбошидаги «банклар ва уларнинг филиалларини» деган сўзлар «банкларни» деган сўз билан алмаштирилсин;
12) 22-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«22. Банкларни инспекция (текшириш)дан ўтказувчи текширув гуруҳининг таркиби ва унинг раҳбари, бажариладиган ишлар ҳажми ва хусусияти, бўлинмалар тармоғининг кенглиги инобатга олинган ҳолда Марказий банк ёки унинг ҳудудий бош бошқармаларининг фармойишига илова тариқасида тасдиқланади.»;
13) 26-банддаги «банк ҳамда унинг филиаллари» деган сўзлар «банк» деган сўз билан алмаштирилсин;
14) 27-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«27. Далолатнома текширув гуруҳи раҳбари ҳамда инспекция (текшириш) тайинланган банк раҳбари, штат жадвалида бош бухгалтер назарда тутилган ҳолларда бош бухгалтер ёки бошқа ходимлар томонидан имзоланади.
Бунда, банк раҳбари, бош бухгалтер ёки бошқа ходимлар далолатномани имзолашдан бош тортган ҳолларда, далолатнома текширув гуруҳи раҳбари ва текширув гуруҳининг камида бир аъзоси томонидан имзоланади.»;
15) 28-банддаги «банк ва унинг филиалига» деган сўзлар «банкка» деган сўз билан алмаштирилсин;
иккинчи хатбошидаги «банк ва унинг филиаллари» деган сўзлар «банк» деган сўз билан алмаштирилсин;
бешинчи хатбошидаги «банклар ва уларнинг филиаллари раҳбари» деган сўзлар «банк раҳбари» деган сўзлар билан алмаштирилсин;
олтинчи хатбошидаги «банк ва унинг филиалларининг раҳбарлари» деган сўзлар «банк раҳбари» деган сўзлар билан алмаштирилсин;
еттинчи хатбошидаги «банк ва унинг филиаллари раҳбарлари» деган сўзлар «банк раҳбари» деган сўзлар билан алмаштирилсин;
саккизинчи хатбоши чиқариб ташлансин;
учинчи хатбошидаги «банк ва унинг филиаллари» деган сўзлар «банкка унинг» деган сўзлар билан алмаштирилсин;
тўртинчи хатбошидаги «банк ёки унинг филиали» деган сўзлар «банк» деган сўз билан алмаштирилсин;
саккизинчи хатбошидаги «банк ва унинг филиалларидан» деган сўзлар «банкдан» деган сўз билан алмаштирилсин;
18) VI бобнинг номидаги «банк ва унинг филиалларининг» деган сўзлар «банкнинг» деган сўз билан алмаштирилсин;
биринчи хатбошидаги «банк ва унинг филиаллари» деган сўзлар «банк» деган сўз билан алмаштирилсин;
еттинчи хатбошидаги «Банклар ва уларнинг филиаллари» деган сўзлар «Банклар» деган сўз билан алмаштирилсин;
биринчи хатбошидаги «банк ва унинг филиаллари» деган сўзлар «банк» деган сўз билан алмаштирилсин;
олтинчи хатбошидаги «Банклар ва уларнинг филиаллари» деган сўзлар «Банклар» деган сўз билан алмаштирилсин;
21) 33-банддаги «Банк ва унинг филиалларида» деган сўзлар «Банкда» деган сўз билан алмаштирилсин;
22) 34-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«34. Инспекция (текшириш) ҳисоботи уч нусхада тузилиб, уларнинг ҳар бири текширув гуруҳи раҳбари ва аъзолари, инспекция (текшириш) ўтказилган банк раҳбари, шунингдек штат жадвалида бош бухгалтер назарда тутилган ҳолларда бош бухгалтер томонидан имзоланади.»;
23) 35-банддаги «Банк ва (ёки) унинг филиали раҳбари ёхуд» деган сўзлар «Инспекция (текшириш) ўтказилган банк раҳбари ва (ёки)» деган сўзлар билан алмаштирилсин;
24) 36 ва 37-бандлардаги «банк ва (ёки) унинг филиали раҳбари ёхуд» деган сўзлар «банк раҳбари ва (ёки)» деган сўзлар билан алмаштирилсин;
биринчи хатбошидаги «банклар ва уларнинг филиалларидаги» деган сўзлар «банклардаги» деган сўз билан алмаштирилсин;
иккинчи хатбошидаги «банклар ёки уларнинг филиалларига» деган сўзлар «инспекция (текшириш) ўтказилган банкка» деган сўзлар билан алмаштирилсин;
биринчи хатбошидаги «банклар ва уларнинг филиалларидаги» деган сўзлар «инспекция (текшириш) ўтказилган филиал, банк хизматлари офиси ёки банк хизматлари марказига» деган сўзлар билан алмаштирилсин;
иккинчи хатбошидаги «банкларнинг филиалларига» деган сўзлар «банкка» деган сўз билан алмаштирилсин;
учинчи хатбошидан «банк филиалларида» деган сўзлар чиқариб ташлансин;
27) 40-банддаги «банк ва (ёки) унинг филиалида» деган сўзлар «банкда» деган сўз билан алмаштирилсин.
(Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 06.10.2025 й., 10/25/2217-4/0896-сон)