1.09.00.00.00 Тадбиркорлик ва хўжалик фаолияти / 09.10.00.00 Саноат / 09.10.14.00 Химия ва нефть-кимё саноати]
[ТСЗ:
1.Иқтисодиёт / Энергетика]
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг
қарори
Ёниш ва портлаш хавфи бўлган муҳитни юзага келтириши мумкин бўлган кимёвий моддалар, шунингдек, айрим заҳарли моддалар айланмасини тартибга солишни такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида
Ёниш ва портлаш хавфи юқори бўлган кимёвий моддаларни (маҳсулотларни) сақлаш, ташиш, улардан фойдаланиш ва йўқ қилиш жараёнида, шунингдек, айрим заҳарли моддалар билан боғлиқ фавқулодда вазиятларнинг олдини олиш ҳамда оқибатларини тезкор бартараф этиш борасидаги чора-тадбирлар самарадорлигини ошириш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
1. Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Ер қаъридан фойдаланиш, саноат, радиация ва ядро хавфсизлиги ҳамда атом энергиясидан фойдаланиш соҳаларида давлат бошқаруви ва назорати тизимини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида» 2024 йил 24 майдаги ПФ-79-сон Фармонига мувофиқ:
Ўзбекистон Республикаси Тоғ-кон саноати ва геология вазирлиги ҳузуридаги Тоғ-кон, геология ва саноат хавфсизлигини назорат қилиш инспекцияси негизида:
Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Саноат, радиация ва ядро хавфсизлиги қўмитаси;
Ўзбекистон Республикаси Тоғ-кон саноати ва геология вазирлиги ҳузуридаги Тоғ-кон саноати ва геология соҳасини назорат қилиш инспекцияси ташкил этилгани маълумот учун қабул қилинсин.
2. Ёниш ва портлаш хавфи бўлган муҳитни юзага келтириши мумкин бўлган кимёвий моддалар, шунингдек, айрим заҳарли моддалар айланмасини тартибга солишни такомиллаштириш чора-тадбирлари режаси 1-иловага мувофиқ тасдиқлансин.
[ОКОЗ:
1.09.00.00.00 Тадбиркорлик ва хўжалик фаолияти / 09.01.00.00 Тадбиркорлик тўғрисидаги қонунчилик / 09.01.06.00 Фаолиятнинг айрим турларини лицензиялаш. Рухсат бериш (шунингдек, 02.08.06.00га қаранг) / 09.01.06.01 Умумий қоидалар. Лицензияланиши лозим бўлган фаолият турлари]
3. Портловчи ва заҳарли моддаларни, уларни қўллаган ҳолда материаллар ва маҳсулотларни, шунингдек, портлатиш воситаларини яратиш, ишлаб чиқариш, ташиш, сақлаш ва реализация қилиш фаолияти учун лицензия беришда 2025 йил 1 августдан бошлаб:
[ОКОЗ:
1.02.00.00.00 Давлат бошқаруви асослари / 02.03.00.00 Республика давлат бошқаруви органлари ва хўжалик бошқаруви органлари / 02.03.02.00 Вазирликлар]
Ўзбекистон Республикаси Фавқулодда вазиятлар вазирлиги билан келишиш тартиби жорий этилсин;
Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Саноат, радиация ва ядро хавфсизлиги қўмитаси билан келишиш тартиби бекор қилинсин.
4. Белгилансинки, портловчи ва заҳарли моддаларни, уларни қўллаган ҳолда материаллар ва маҳсулотларни, шунингдек, портлатиш воситаларини яратиш, ишлаб чиқариш, ташиш, сақлаш ва реализация қилишни лицензиялашда:
[ОКОЗ:
1.09.00.00.00 Тадбиркорлик ва хўжалик фаолияти / 09.01.00.00 Тадбиркорлик тўғрисидаги қонунчилик / 09.01.06.00 Фаолиятнинг айрим турларини лицензиялаш. Рухсат бериш (шунингдек, 02.08.06.00га қаранг) / 09.01.06.02 Фаолиятнинг айрим турларини лицензиялаш тартиби;
2.11.00.00.00 Атроф табиий муҳит ва табиий ресурслар / 11.01.00.00 Атроф табиий муҳитни муҳофаза қилиш бўйича умумий масалалар / 11.01.01.00 Асосий қоидалар]
а) Ўзбекистон Республикаси Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазирлиги билан портловчи ва заҳарли моддаларни, уларни қўллаган ҳолда материаллар ва маҳсулотларни, шунингдек, портлатиш воситаларининг яратилиши, ишлаб чиқарилиши, ташилиши, сақланиши ва йўқ қилиниши табиатни муҳофаза қилиш нормаларига мувофиқлиги;
[ОКОЗ:
1.09.00.00.00 Тадбиркорлик ва хўжалик фаолияти / 09.15.00.00 Транспорт / 09.15.13.00 Аварияга қарши кураш. Йўл ҳаракати хавфсизлиги. Техник кўрик (шунингдек, 16.04.02.00га қаранг);
2.09.00.00.00 Тадбиркорлик ва хўжалик фаолияти / 09.15.00.00 Транспорт / 09.15.14.00 Юкларни ташиш (транзит) (шунингдек, 03.11.11.00 га қаранг)]
б) Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги билан Давлат йўл ҳаракати хавфсизлиги хизмати органлари томонидан портловчи ва заҳарли моддаларни, уларни қўллаган ҳолда материаллар ва маҳсулотларни, шунингдек, портлатиш воситаларини махсус (ихтисослаштирилган) автотранспорт воситаларида ташишнинг белгиланган талабларига риоя қилиниши;
в) Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги билан тасдиқланган стандартларга мувофиқ тирик организмга таъсир қилиш даражасига кўра I, II ва III хавфлилик даражаларига (ўта хавфли, юқори даражада хавфли ва ўртача даражада хавфли) мансуб заҳарли моддаларнинг қонунчилик талабларига, шунингдек, объектнинг санитар-муҳофаза зонасини белгилаш бўйича норматив ҳужжатлар талабларига мослиги;
[ОКОЗ:
1.16.00.00.00 Хавфсизлик ва ҳуқуқ тартибот муҳофазаси / 16.04.00.00 Жамият хавфсизлиги / 16.04.05.00 Ёнғин хавфсизлиги;
2.16.00.00.00 Хавфсизлик ва ҳуқуқ тартибот муҳофазаси / 16.04.00.00 Жамият хавфсизлиги / 16.04.06.00 Саноат хавфсизлиги (шунингдек, 09.10.03.00 га қаранг);
3.16.00.00.00 Хавфсизлик ва ҳуқуқ тартибот муҳофазаси / 16.04.00.00 Жамият хавфсизлиги / 16.04.11.00 Фавқулоддаги ҳолатлар ва жамият хавфсизлигининг бошқа масалалари]
г) Ўзбекистон Республикаси Фавқулодда вазиятлар вазирлиги билан ёниш ва портлаш хавфи юқори бўлган кимёвий моддаларни (маҳсулотларни) сақлаш, ташиш, улардан фойдаланиш ва йўқ қилиш соҳасидаги фаолият белгиланган талабларга риоя этилган ҳолда амалга оширилиши келишилади.
[ОКОЗ:
1.01.00.00.00 Конституциявий тузум / 01.14.00.00 Давлат органларининг ҳуқуқ ижодкорлиги фаолияти / 01.14.04.00 Идоравий норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни давлат рўйхатидан ўтказиш;
2.16.00.00.00 Хавфсизлик ва ҳуқуқ тартибот муҳофазаси / 16.04.00.00 Жамият хавфсизлиги / 16.04.06.00 Саноат хавфсизлиги (шунингдек, 09.10.03.00 га қаранг)]
5. Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Саноат, радиация ва ядро хавфсизлиги қўмитаси 2026 йил 1 январга қадар Ўзбекистон Республикаси Тоғ-кон саноати ва геология вазирлиги, Фавқулодда вазиятлар вазирлиги, Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазирлиги билан биргаликда лицензияланиши белгиланган заҳарли моддаларни сақлаш, ташиш, улардан фойдаланиш ва йўқ қилиш талабларини назарда тутувчи хавфсизлик қоидаларини тасдиқласин.
[ОКОЗ:
1.21.00.00.00 Ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш бўйича комплекс тусдаги ҳужжатлар / 21.03.00.00 Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг қарорлари]
6. Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг 2-иловага мувофиқ айрим қарорларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритилсин.
[ОКОЗ:
1.12.00.00.00 Ахборот ва ахборотлаштириш / 12.04.00.00 Ахборотлаштириш. Ахборот тизимлари, технологиялари ва уларни таъминлаш воситалари / 12.04.02.00 Ахборот тизимлари, технологиялари ва уларни таъминлаш воситалари]
7. Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги 2025 йил 1 октябрга қадар ушбу қарор билан лицензиялаш, рухсат бериш ва хабардор қилиш тартиб-таомилларига киритилаётган ўзгартиришлар «Лицензия» ахборот тизимида жорий қилинишини таъминласин.
8. Ушбу қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси тоғ-кон саноати ва геология вазири Б.Ф. Исламов, Ўзбекистон Республикаси фавқулодда вазиятлар вазири Б.Б. Кудратходжаев ҳамда Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Саноат, радиация ва ядро хавфсизлиги қўмитаси раиси А.В. Рафиқов зиммасига юклансин.
Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири А. АРИПОВ
Тошкент ш.,
2025 йил 30 июнь,
397-сон
Вазирлар Маҳкамасининг 2025 йил 30 июндаги 397-сон қарорига 1-ИЛОВА
Ёниш ва портлаш хавфи бўлган муҳитни юзага келтириши мумкин бўлган кимёвий моддалар, шунингдек, айрим заҳарли моддалар айланмасини тартибга солишни такомиллаштириш
ЧОРА-ТАДБИРЛАРИ РЕЖАСИ
Т/р
Чора-тадбирлар номи
Амалга ошириш механизми
Бажариш муддати
Масъуллар
1.
Хавфли ишлаб чиқариш объекти сифатида рўйхатга олинмаган заҳарли ва портлаш хавфини юзага келтириши мумкин бўлган объектларни назорат қилиш.
1. Хавфли ишлаб чиқариш объектлари рўйхатига аниқликлар киритиб бориш, янги аниқланган объектларни идентификация қилиш ва рўйхатга олиш.
2. Хавфли ишлаб чиқариш объектларида хавфсизлик талабларига риоя этилиши юзасидан мониторинг юритиш.
Доимий
Саноат, радиация ва ядро хавфсизлиги қўмитаси,
Тоғ-кон саноати ва геология вазирлиги,
Фавқулодда вазиятлар вазирлиги,
Божхона қўмитаси
2.
Лицензияланиши белгиланган заҳарли моддаларни сақлаш, ташиш, улардан фойдаланиш ва йўқ қилиш талабларини назарда тутувчи хавфсизлик қоидаларини тасдиқлаш.
1. Лицензияланиши белгиланган заҳарли моддаларни сақлаш, ташиш, улардан фойдаланиш ва йўқ қилиш талабларини назарда тутувчи хавфсизлик қоидаларини ишлаб чиқиш.
Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазирлиги, манфаатдор вазирлик ва идоралар
3.
Ёниш ва портлаш хавфи юқори бўлган кимёвий моддаларнинг (маҳсулотларнинг) республика ҳудудига олиб кирилиши, ишлаб чиқарилиши, ташилиши, сақланиши, фойдаланилиши ва йўқ қилинишини тартибга солиш амалиёти бўйича хорижий давлатлар тажрибасини ўрганиш.
1. Манфаатдор вазирлик ва идоралар мутахассисларидан иборат ишчи гуруҳ тузиш.
2. Ёниш ва портлаш хавфи юқори бўлган кимёвий моддаларни (маҳсулотларни) республика ҳудудига олиб кириш, ишлаб чиқариш, ташиш, сақлаш, фойдаланиш ва йўқ қилишни тартибга солиш амалиёти бўйича хорижий давлатларнинг илғор тажрибасини ўрганиш.
Бунда ёниш ва портлаш хавфи юқори бўлган кимёвий моддалар (маҳсулотлар) билан боғлиқ фаолиятни тартибга солиш амалиётини ўрганиш юзасидан хорижий давлатларга хизмат сафарларини ташкил этиш.
3. Хорижий давлатлар тажрибаси асосида республикада ёниш ва портлаш хавфи юқори бўлган кимёвий моддаларнинг (маҳсулотларнинг) хавфсизлигини таъминлаш механизмларини такомиллаштириш бўйича Вазирлар Маҳкамасига таклиф киритиш.
2025 йил давомида
Вазирлар Маҳкамаси,
Саноат, радиация ва ядро хавфсизлиги қўмитаси,
Тоғ-кон саноати ва геология вазирлиги,
Фавқулодда вазиятлар вазирлиги,
Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазирлиги,
Адлия вазирлиги,
Ташқи ишлар вазирлиги,
Божхона қўмитаси,
манфаатдор вазирлик ва идоралар
4.
Саноат, радиация ва ядро хавфсизлиги тўғрисидаги қонунчилик талабларини бузганлик учун жавобгарликни кучайтириш.
1. Ишлатиш тақиқланган ва ишга яроқсиз бўлиб қолган кимёвий моддаларни тегишли рухсатномасиз зарарсизлантирганлик ҳамда транспортда ёнувчан, заҳарловчи, тез алангаланувчи, портловчи ҳамда заҳарли моддалар ва ашёларни олиб юриш қоидаларини бузганлик, шунингдек, портловчи ва заҳарли моддаларга оид ҳуқуқбузарликлар учун жавобгарликни кучайтириш юзасидан таклифлар ишлаб чиқиш.
Портловчи ва заҳарли моддалар билан боғлиқ фаолият учун лицензия бериш бўйича «Лицензия» ахборот тизими ва Ягона интерактив давлат хизматлари порталини такомиллаштириш.
Портловчи ва заҳарли моддалар билан боғлиқ фаолиятни тартибга солувчи норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар талабларидан келиб чиқиб, «Лицензия» ахборот тизими ва Ягона интерактив давлат хизматлари порталига тегишли ўзгартиришлар киритиш.
2025 йил август
Адлия вазирлиги,
Рақамли технологиялар вазирлиги, манфаатдор вазирлик ва идоралар
6.
Ёниш ва портлаш хавфи юқори бўлган кимёвий моддаларни (маҳсулотларни) сақлаш ва фойдаланишда қонунчилик талабларига риоя этилишини доимий мониторинг қилиб бориш ҳамда улар билан боғлиқ техноген авариялар ва фавқулодда вазиятларнинг олдини олишга қаратилган чора-тадбирларни амалга ошириш.
1. Ёниш ва портлаш хавфи юқори бўлган кимёвий моддаларни (маҳсулотларни) сақлаш ва фойдаланиш шароитларини ўрганиш бўйича қўшма чора-тадбирлар режасини ишлаб чиқиш ва амалга ошириш.
2025 йил июль
Фавқулодда вазиятлар вазирлиги,
Тоғ-кон саноати ва геология вазирлиги,
Саноат, радиация ва ядро хавфсизлиги қўмитаси,
Божхона қўмитаси,
Ички ишлар вазирлиги,
Соғлиқни сақлаш вазирлиги
2. Аниқланган камчиликларни бартараф этиш бўйича таъсирчан чоралар кўриш.
Доимий
7.
Портловчи ва заҳарли моддалар айланмасини тартибга солувчи норматив-ҳуқуқий ҳужжатларнинг имзоланган расмий тилдаги матни билан бир қаторда рус тилидаги норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни давлат тилига расмий таржима қилиш орқали жисмоний ва юридик шахсларнинг ушбу ҳужжатлардан хабардорлигини ошириш.
2. Босқичма-босқич барча ҳужжатларнинг давлат тилидаги таржималарини қонунчилик ҳужжатлари миллий базасида ҳамда тегишли давлат органларининг расмий веб-сайтларида эълон қилиб бориш.
2025 йил давомида
Тоғ-кон саноати ва геология вазирлиги,
Саноат, радиация ва ядро хавфсизлиги қўмитаси,
Ўзбекистон техник жиҳатдан тартибга солиш агентлиги, манфаатдор вазирлик ва идоралар
8.
Портловчи ва заҳарли моддаларни, уларни қўллаган ҳолда материаллар ва маҳсулотларни, шунингдек, портлатиш воситаларини яратиш, ишлаб чиқариш, ташиш, сақлаш ва реализация қилиш фаолиятларини алоҳида лицензия турлари сифатида белгилаш.
1. Портловчи ва заҳарли моддаларни, уларни қўллаган ҳолда материаллар ва маҳсулотларни, шунингдек, портлатиш воситаларини яратиш, ишлаб чиқариш, ташиш, сақлаш ва реализация қилиш учун алоҳида лицензия паспортларини ишлаб чиқиш.
Вазирлар Маҳкамасининг 2025 йил 30 июндаги 397-сон қарорига 2-ИЛОВА
Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига киритилаётган ўзгартириш ва қўшимчалар
1. Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 21 февралдаги 80-сон қарори билан тасдиқланган Махсус электрон тизим орқали айрим фаолият турларини лицензиялаш тартиби тўғрисидаги ягона низомга 30-иловада:
а) 5-позицияда:
«г» кичик банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«г) лицензия талабгорида портловчи ва заҳарли моддаларни амалдаги норма ва қоидалар талабларига мувофиқ сақлаш жойларининг (портловчи материаллар омборининг тайёрлиги тўғрисидаги далолатнома, омбор ижарага олингани ҳақида шартнома ва бошқалар) ҳамда ишлаб чиқариш бино ва иншоотларининг тайёрлиги, уларни ташиш учун техник воситалар, портловчи моддаларни тайёрлаш учун асбоб-ускуналарнинг мавжудлигини тасдиқловчи техник ҳужжатлар, шунингдек, ёнгин ва саноат хавфсизлиги талабларига мувофиқлиги тўғрисида Ўзбекистон Республикаси Фавқулодда вазиятлар вазирлиги томонидан берилган хулоса»;
«д» кичик банддаги «ходимнинг» сўзи «корхонанинг» сўзи билан алмаштирилсин;
қуйидаги таҳрирдаги «е» кичик банд билан тўлдирилсин:
«е) лицензия талабгори томонидан хавфли ишлаб чиқариш объектларининг саноат хавфсизлиги тўғрисидаги қонунчилик ҳужжатларида белгиланган ҳолларда ва тартибда қўлланадиган техник қурилмаларни ҳисобга олиш, идентификация қилиш, сертификатлаш тизимини жорий этиш ва саноат хавфсизлиги экспертизадан ўтказилганини тасдиқловчи ҳужжат»;
в) 10-позиция қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«
10.
Лицензия беришда келишиладиган органлар:
Ўзбекистон Республикаси Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазирлиги;
Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги;
Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги;
Ўзбекистон Республикаси Фавқулодда вазиятлар вазирлиги.
»;
г) 12-позицияда:
«в» кичик банд қуйидаги мазмундаги йигирма тўртинчи хатбоши билан тўлдирилсин:
«этилен оксиди»;
йигирма тўртинчи — ўттизинчи хатбошилар тегишлича йигирма бешинчи — ўттиз биринчи хатбошилар деб ҳисоблансин;
йигирма бешинчи хатбошидаги «Саноат хавфсизлиги давлат қўмитаси» сўзлари «Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Саноат, радиация ва ядро хавфсизлиги қўмитаси» сўзлари билан алмаштирилсин;
«Мазкур фаолиятни лицензиялаш доирасида Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазирлиги, Ички ишлар вазирлиги, Соғлиқни сақлаш вазирлиги ва Фавқулодда вазиятлар вазирлиги мутахассисларидан иборат эксперт гуруҳи ташкил этилади. Лицензияловчи орган талабгордан тақдим этилган ҳужжатларни эксперт гуруҳига юбориши мумкин. Эксперт гуруҳи ўз ваколатлари доирасида ҳужжатларни кўриб чиқиб, лицензия талабгорига тегишли лицензияни бериш ёки бермаслик юзасидан эксперт хулосасини лицензияловчи органга тақдим этади».
2. Вазирлар Маҳкамасининг «Ёниш ва портлаш хавфи юқори бўлган кимёвий моддаларни (маҳсулотларни) сақлаш, ташиш, улардан фойдаланиш ва уларни йўқ қилиш соҳасидаги фаолиятини назорат қилиш тартиби тўғрисидаги низомини тасдиқлаш ҳақида» 2024 йил 7 мартдаги 121-сон қарорида:
а) қарорнинг номи «улардан» сўзидан кейин «ишлаб чиқаришда» сўзлари билан тўлдирилсин;
«1. Қуйидагиларни назарда тутувчи Ёниш ва портлаш хавфи юқори бўлган кимёвий моддаларни (маҳсулотларни) сақлаш, ташиш, улардан ишлаб чиқаришда фойдаланиш ва уларни йўқ қилиш соҳасидаги фаолиятни назорат қилиш тартиби тўғрисидаги низом иловага мувофиқ тасдиқлансин:
ёниш ва портлаш хавфи юқори бўлган кимёвий моддаларни (маҳсулотларни) сақлаш учун омбор ҳамда ишлаб чиқариш бино ва иншоотларида ёнғин ва саноат хавфсизлиги талаблари;
кимёвий моддаларни ташишда белгиланган талаблар;
кимёвий моддаларни сақлаш, улардан ишлаб чиқаришда фойдаланиш ва уларни йўқ қилишда белгиланган талаблар;
давлат органларининг кимёвий моддаларни сақлаш, ташиш, улардан ишлаб чиқаришда фойдаланиш ва уларни йўқ қилиш соҳасидаги асосий функциялари»;
«2. Ўзбекистон Республикаси Фавқулодда вазиятлар вазирлиги Ички ишлар вазирлиги, Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазирлиги, Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Саноат, радиация ва ядро хавфсизлиги қўмитаси, Божхона қўмитаси, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари билан биргаликда мазкур қарор билан тасдиқланган низом талаблари жойларда бир хил ва тўғри бажарилиши устидан қатъий назорат ўрнатсин»;
г) илованинг номи «улардан» сўзидан кейин «ишлаб чиқаришда» сўзлари билан тўлдирилсин;
«1. Ушбу Низом Ўзбекистон Республикаси Фавқулодда вазиятлар вазирлиги, Ички ишлар вазирлиги, Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазирлиги, Божхона қўмитаси, Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Саноат, радиация ва ядро хавфсизлиги қўмитаси (кейинги ўринларда — ваколатли органлар) томонидан ёниш ва портлаш хавфи юқори бўлган кимёвий моддалар (кейинги ўринларда — кимёвий моддалар) ушбу моддалардан фойдаланувчилар томонидан сақланишини, ташилишини, улардан ишлаб чиқаришда фойдаланилишини ҳамда уларнинг йўқ қилинишини назорат қилиш тартибини белгилайди.
Мазкур Низом талаблари республика ва маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органлари, идоравий бўйсунувидан ҳамда мулкчилик шаклидан қатъи назар, кимёвий моддаларни сақлаш, ташиш, улардан ишлаб чиқаришда фойдаланиш ва уларни йўқ қилиш билан шуғулланадиган жисмоний ҳамда юридик шахслар учун мажбурийдир»;
«4. Кимёвий моддаларни сақловчи омбор ва ишлаб чиқариш бино ва иншооти эгалари мазкур Низомга 1-иловада кўрсатилган кимёвий моддаларни сақлаш учун омборнинг ҳамда ишлаб чиқариш бино ва иншоотининг ёнгин ҳамда саноат хавфсизлиги талабларига мувофиқлиги юзасидан Фавқулодда вазиятлар вазирлиги ва Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Саноат, радиация ва ядро хавфсизлиги қўмитасидан (кейинги ўринларда — Қўмита) ҳар уч йилда бир маротаба ушбу Низомга 2-иловага мувофиқ шаклда хулоса олиши зарур.
Бунда мазкур хулоса Низомга 3-иловадаги схемага мувофиқ олинади»;
5-банд «омбори бинолари» сўзларидан кейин «ҳамда ишлаб чиқариш бино ва иншоотлари» сўзлари билан тўлдирилсин;
«Кимёвий моддалардан фойдаланувчилар республика ҳудудида ишлаб чиқарилган ва чет давлатлардан олиб кирилган кимёвий моддаларни омборхонада жойлаштиришдан (сақлашдан) олдин кимёвий моддаларни ташиш йўналиши, тури, миқдори ва уларни ишлаб чиқарувчи тўғрисидаги маълумотларни бир иш кунида Фавқулодда вазиятлар вазирлигининг тегишлилиги бўйича Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳридаги ҳудудий бошқармасига хулоса олиш учун юборади. Бунда тақдим қилинган барча ҳужжатлар келиб тушган санадан эътиборан уни кўриб чиқиб, хулоса бериш ёхуд уни беришни рад этиш муддати ўн иш кунидан ошмаслиги керак»;
7-банд «Омборхоналарда» сўзидан кейин «ҳамда ишлаб чиқариш бино ва иншоотларида» сўзлари билан тўлдирилсин;
8-банд «Омборхонада» сўзидан кейин «ҳамда ишлаб чиқариш бино ва иншоотида» сўзлари билан тўлдирилсин;
9-банд «Кимёвий моддаларни омборда» сўзидан кейин «ҳамда ишлаб чиқариш бино ва иншоотида» сўзлари билан тўлдирилсин;
«12. Кимёвий моддалар сақланадиган омбор ҳамда ишлаб чиқариш бино ва иншооти эгаси «Модда (материал) хавфсизлик паспорти»да белгиланган маълумотлардан ташқари амалдаги қонунчилик ҳужжатларида ва техник жиҳатдан тартибга солиш соҳасидаги норматив ҳужжатларда белгиланган талабларни бажарган ҳолда кимёвий моддаларни сақлаш, шунингдек, қуйидаги қўшимча тадбирларни амалга ошириши зарур:
омборнинг ҳамда ишлаб чиқариш бино ва иншоотининг очиқ сақлаш майдонида табиий ёки омборнинг ҳамда ишлаб чиқариш бино ва иншоотининг ёпиқ сақлаш майдонида сунъий шамоллатиш шароитининг яратилиши;
бинонинг ички қисми ҳароратига қўйиладиган талабларни бажариш;
омборда ҳамда ишлаб чиқариш бино ва иншоотида ўзаро алоқада экзотермик реакцияларга киришиши мумкин бўлган кимёвий моддалар ораси махсус ажратилган, авария ҳолатларида ҳам бир-бири билан таъсирлашишига имконини бермайдиган жойларга жойлаштирилиши;
омбор ҳамда ишлаб чиқариш бино ва иншоотида бир вақтнинг ўзида кимёвий модда миқдорининг максимал сақланишини ҳисобга олиш;
омбор ҳамда ишлаб чиқариш бино ва иншооти ишчи-ходимларининг шахсий ҳимоя воситалари билан таъминланиши;
кимёвий моддаларни сақлаш, ташиш, улардан ишлаб чиқаришда фойдаланиш ва уларни йўқ қилишга қўйиладиган қўшимча хавфсизлик талаблари бажарилиши лозим»;
13-банд «Омборларда» сўзидан кейин «ҳамда ишлаб чиқариш бино ва иншоотларида» сўзлари билан тўлдирилсин;
14-банд «Омборларда» сўзидан кейин «ҳамда ишлаб чиқариш бино ва иншоотларида» сўзлари билан тўлдирилсин;
15-банд «Омборда» сўзидан кейин «ҳамда ишлаб чиқариш бино ва иншоотида» сўзлари билан тўлдирилсин;
16-банд «Омборларда» сўзидан кейин «ҳамда ишлаб чиқариш бино ва иншоотларида» сўзлари билан тўлдирилсин;
17-банд «Кимёвий моддалар сақланаётган даврда омборда» сўзларидан кейин «ҳамда ишлаб чиқариш бино ва иншоотида» сўзлари билан тўлдирилсин;
26-банд «Кимёвий моддалардан фойдаланувчилар томонидан омборда» сўзларидан кейин «ва ишлаб чиқаришда» сўзлари билан тўлдирилсин;
28-банд «кимёвий моддаларни йўқ қилиш омбор» сўзларидан кейин «ҳамда ишлаб чиқариш бино ва иншоот» сўзлари билан тўлдирилсин;
«30. Фавқулодда вазиятлар вазирлиги кимёвий моддаларни сақлаш, ташиш, улардан ишлаб чиқаришда фойдаланиш ва уларни йўқ қилиш соҳасида қуйидагиларни амалга оширади:
а) кимёвий моддаларни сақлаш, ташиш, улардан ишлаб чиқаришда фойдаланиш ва уларни йўқ қилиш соҳасидаги фаолиятни мувофиқлаштиради, шунингдек, ушбу соҳадаги белгиланган талабларга риоя этилишини назорат қилади;
б) кимёвий моддалардан фойдаланувчилар томонидан кимёвий моддаларни сақлаш, ташиш, улардан ишлаб чиқаришда фойдаланиш ва уларни йўқ қилишда белгиланган хавфсизлик талабларига риоя этилишини назорат қилади;
в) республика ҳудудига олиб кирилган ва республика ҳудудида ишлаб чиқарилаётган ҳамда сақланаётган кимёвий моддалар тўғрисида ягона марказлашган маълумотлар базасини яратади ва мониторингини юритади;
г) кимёвий моддаларни сақлаш, ташиш, улардан ишлаб чиқаришда фойдаланиш ва уларни йўқ қилишда юзага келадиган техноген авариялар ва фавқулодда вазиятларнинг олдини олиш, шунингдек, оқибатларини бартараф этиш ишларини бошқаради ҳамда мувофиқлаштиради;
д) кимёвий моддаларни сақлаш, ташиш, улардан ишлаб чиқаришда фойдаланиш ва уларни йўқ қилиш соҳасидаги назоратни Божхона қўмитаси, Қўмита, Ички ишлар вазирлиги ҳамда бошқа манфаатдор вазирлик ва идоралар билан ҳамкорликда амалга оширади;
е) ёниш ва портлаш хавфи юқори бўлган кимёвий моддаларни сақлаш ва улардан ишлаб чиқаришда фойдаланиш учун объектнинг (омборнинг) ҳамда ишлаб чиқариш бино ва иншоотининг ёнғин ва саноат хавфсизлиги талабларига мувофиқлиги юзасидан хулоса беради;
ж) кимёвий моддалар бўйича талабларнинг бузилишида айбдор бўлган шахсларга нисбатан қонунчилик ҳужжатларида белгиланган тартибда чоралар кўради;
з) Божхона қўмитаси билан биргаликда республика ҳудудига олиб кириладиган кимёвий моддалар бўйича Ягона автоматлаштирилган ахборот тизими орқали маълумот алмашади;
и) Ички ишлар вазирлиги, Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги вазирлиги, Транспорт вазирлиги, Энергетика вазирлиги, Божхона қўмитаси ҳамда Қўмита мутахассисларини жалб этган ҳолда, бўлим (бўлинмалар) ходимларининг малакасини ошириб боради;
к) кимёвий моддаларни сақлаш омборларида ҳамда ишлаб чиқариш бино ва иншоотларида бир йилда кўпи билан бир маротаба батафсил (дастлабки) ва назорат тартибида кимёвий моддаларни сақлаш, улардан ишлаб чиқаришда фойдаланиш ва уларни йўқ қилишда белгиланган талабларга риоя этилишини назорат қилади, шу жумладан, уларнинг омборда тўғри жойлаштирилгани, емирувчи ёки бошқача таъсирга чидамли тарзда сақланаётганлиги, шунингдек, бир-бирига ўзаро таъсир қилмаслиги ва хавфли оқибатларни келтириб чиқарувчи реакцияга киришмаслигини таъминловчи шароитлар яратилганлигини текширади;
л) жисмоний ва юридик шахслар мурожаатлари, шунингдек, оммавий ахборот воситалари ва бошқа манбалардан олинган маълумотлар асосида белгиланган тартибда тезкор текширувлар ўтказади;
м) Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликларининг аҳоли ва ҳудудларни фавқулодда вазиятлардан муҳофаза қилиш бўйича йиллик асосий тадбирлар режалари асосида кимёвий моддалар билан боғлиқ фаолиятни амалга оширувчи тадбиркорлик субъектлари, давлат органлари ва бошқа ташкилотлар ходимлари иштирокида кимёвий моддаларни сақлаш, ташиш, улардан ишлаб чиқаришда фойдаланиш ва уларни йўқ қилиш тадбирларини хавфсиз ташкил этиш бўйича кўргазмали ўқув машқ ва машғулотлар ўтказиб боради»;
«32. Қўмита-кимёвий моддаларни сақлаш, ташиш, улардан ишлаб чиқаришда фойдаланиш, уларни йўқ қилиш соҳасида қуйидагиларни амалга оширади:
а) мазкур Низомга 4-иловага мувофиқ кимёвий моддалар омборда ҳамда ишлаб чиқариш бино ва иншоотида сақланса, ушбу омборларни ҳамда ишлаб чиқариш бино ва иншоотларини ХИЧО сифатида рўйхатга олади;
б) омборларда ҳамда ишлаб чиқариш бино ва иншоотларида, кимёвий моддаларни сақлаш учун мўлжалланган ХИЧОларини лойиҳалаштириш, қуриш ҳамда кимёвий моддаларни сақлаш учун мўлжалланган ХИЧОда портловчи ва заҳарли моддаларни, уларни қўллаган ҳолда материаллар ва маҳсулотларни, шунингдек, портлатиш воситаларини яратиш, ишлаб чиқариш, ташиш, сақлаш ва реализация қилиш фаолияти учун лицензияси мавжудлигини назорат қилади;
в) Ўзбекистон Республикасининг «Хавфли ишлаб чиқариш объектларининг саноат хавфсизлиги тўғрисида»ги Қонунига кўра қуйидаги омборларда ҳамда ишлаб чиқариш бино ва иншоотларида кимёвий моддаларни сақлаш учун мўлжалланган ХИЧОларида белгиланган тартибда:
хавфли ишлаб чиқариш объектини қуриш, кенгайтириш, қайта қуриш, техник жиҳатдан қайта жиҳозлаш, консервациялаш ва тугатишга доир лойиҳа ҳужжатларини;
хавфли ишлаб чиқариш объектида қўлланадиган техник қурилмаларини;
хавфли ишлаб чиқариш объектидаги бинолар ва иншоотларни;
г) омборларда, ишлаб чиқариш бино ва иншоотларда ҳамда кимёвий моддаларни сақлаш учун мўлжалланган ХИЧОда авария юз берганда, бошқа шахсларнинг ҳаёти, соғлиғи ва (ёки) мол-мулкига ҳамда атроф-муҳитга зарар етказганлик учун жавобгарлик қонунчилик ҳужжатларида белгиланадиган тартибда суғурта қилинганлигини текширади;
д) омборлар, ишлаб чиқариш бино ва иншоотлари, кимёвий моддаларни сақлаш учун мўлжалланган ХИЧОни монтаж, таъмирлаш, ишга тушириш-созлаш ва фойдаланиш ишларини бажариш учун қуйидаги фаолият турлари бўйича қонунчилик ҳужжатларида белгиланган тартибда Қўмита томонидан:
Қўмита назоратидаги объектларда электр қурилмаларини созлаш ишларини бажариш учун рухсатнома;
Фавқулодда вазиятлар вазирлигига ёниш ва портлаш хавфи юқори бўлган кимёвий моддаларни сақлаш учун объектнинг (омборнинг) ҳамда ишлаб чиқариш бино ва иншоотининг саноат хавфсизлиги талабларига мувофиқлиги юзасидан хулоса беради;
е) ёниш ва портлаш хавфи юқори бўлган кимёвий моддаларни сақлаш, ташиш, улардан ишлаб чиқаришда фойдаланиш ва уларни йўқ қилиш соҳасида фаолият юритадиган раҳбарларни уч йилда бир маротаба, мутахассисларнинг бир йилда бир маротаба ўтказиладиган меҳнат муҳофазаси қоидалари ва йўриқномалари бўйича билим синовларида иштирок этади;
ж) омборларда, ишлаб чиқариш бино ва иншоотларида ҳамда кимёвий моддаларни сақлаш учун мўлжалланган ХИЧОда авария ёки бахтсиз ҳодисалар содир бўлган тақдирда, қонунчилик ҳужжатларида белгиланган тартибда махсус текшириш ўтказади»;
қуйидаги мазмундаги 331-банд билан тўлдирилсин:
«331. Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазирлиги кимёвий моддаларни сақлаш, ташиш, улардан ишлаб чиқаришда фойдаланиш ва уларни йўқ қилиш соҳасидаги фаолиятнинг табиатни муҳофаза қилиш нормаларига мувофиқлигига риоя этилишини назорат қилади»;
«Ёниш ва портлаш хавфи юқори бўлган моддалар ҳамда ушбу моддалар сақланадиган омбор ҳамда ишлаб чиқаришга мўлжалланган бино ва иншоотларнинг ёнгин ва саноат хавфсизлиги талабларига мувофиқлиги юзасидан Фавқулодда вазиятлар вазирлиги ҳамда Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Саноат, радиация ва ядро хавфсизлиги қўмитасидан хулоса олиниши зарур бўлган кимёвий моддалар (маҳсулотлар) рўйхати»;
«Ёниш ва портлаш хавфи юқори бўлган кимёвий моддаларни (маҳсулотларни) сақлаш ҳамда ишлаб чиқариш бино ва иншоотлари учун объектнинг ёнғин ва саноат хавфсизлиги талабларига мувофиқлиги юзасидан хулоса»;
«омборхона» сўзи «объектнинг» сўзи билан алмаштирилсин;
«Ёниш ва портлаш хавфи юқори бўлган кимёвий моддаларни омборхоналарда ва ишлаб чиқариш бино ва иншоотларида сақлаш фаолияти учун рухсатнома олиш
СХЕМАСИ
Босқичлар
Субъектлар
Тадбирлар
Бажариш муддатлари
1-босқич
Кимёвий моддаларни сақловчи омбор ҳамда ишлаб чиқариш бино ва иншооти эгалари
Кимёвий моддаларни сақлаш омборини ташкил этиш ҳамда кимёвий моддаларни ишлаб чиқариш бино ва иншоотида сақлаш бўйича Фавқулодда вазиятлар вазирлигининг ҳудудий бошқармасига талаб этиладиган материаллар билан бирга ариза билан ёзма ёки вазирлик электрон манзили орқали мурожаат қилади.
Кимёвий моддалар омборга жойлаштирилгунга қадар
2-босқич
Фавқулодда вазиятлар вазирлиги ҳудудий бошқармаси
1. Қўмитага аризада кўрсатилган омборхона ҳамда ишлаб чиқариш бино ва иншооти саноат хавфсизлиги талабларига жавоб бериши юзасидан тегишли хулоса олиш учун зарур материалларни юборади.
Бир иш куни
2. Омборхона ҳамда ишлаб чиқариш бино ва иншоотининг ёнгин хавфсизлиги талабларига мувофиқлиги юзасидан жойига чиққан ҳолда тегишли ўрганишлар ўтказади.
Уч иш куни
3-босқич
Қўмита
Аризани жойига чиққан ҳолда ўрганиб чиқиб, омборнинг ҳамда ишлаб чиқариш бино ва иншоотининг саноат хавфсизлиги талабларига мувофиқлиги юзасидан тегишли хулосани Фавқулодда вазиятлар вазирлигига тақдим қилади.
Етти иш куни
4-босқич
Фавқулодда вазиятлар вазирлиги ҳудудий бошқармаси
Қўмита хулосаси ва омборнинг ҳамда ишлаб чиқариш бино ва иншоотининг ёнгин хавфсизлиги талабларига мувофиқлигини ўрганиш натижалари асосида ёниш ва портлаш хавфи юқори бўлган кимёвий моддаларни сақлаш омборхонаси ҳамда ишлаб чиқариш бино ва иншооти фаолияти учун тегишли рухсатнома ёки омборхонанинг ҳамда ишлаб чиқариш бино ва иншоотининг саноат ва/ёки ёнгин хавфсизлиги қоидаларига мувофиқ эмаслиги тўғрисида хулоса беради.
Ўн иш куни
»;
к) Низомга 4-иловадаги «Контехназорат» сўзи «Қўмита» сўзи билан алмаштирилсин.
3. Вазирлар Маҳкамасининг 2013 йил 4 октябрдаги 272-сон қарори билан тасдиқланган Давлат ёнгин назорати тўғрисидаги низомда:
8-банднинг иккинчи хатбошиси «ташкил этиш бошқармаси» сўзларидан кейин «Радиацион, кимёвий ва тиббий-биологик муҳофаза бошқармасининг Ёниш ва портлаш хавфи юқори бўлган кимёвий моддалар билан боғлиқ фавқулодда вазиятлардан муҳофаза қилиш бўлими ва унинг ҳудудий бўлинмалари» сўзлари билан тўлдирилсин;
«Ўзбекистон Республикаси ёнғин назорати бўйича бош давлат инспекторининг катта ёрдамчилари — Давлат ёнғин назорати органлари фаолиятини мувофиқлаштириш бошқармаси, Шаҳарсозлик фаолияти соҳасида профилактика бошқармаси, Ута муҳим ва тоифаланган объектларда ёнғин хавфсизлигини таъминлашни ташкил этиш бошқармаси ҳамда Радиацион, кимёвий ва тиббий-биологик муҳофаза бошқармаси Ёниш ва портлаш хавфи юқори бўлган кимёвий моддалар билан боғлиқ фавқулодда вазиятлардан муҳофаза қилиш бўлимининг давлат ёнғин назоратини амалга ошириш ваколати берилган ҳарбий хизматчилари»;
«Қорақалпоғистон Республикаси, Тошкент шаҳри, вилоятлар, ўта муҳим давлат аҳамиятига молик ёки ёнғин ва портлаш хавфи юқори бўлган объектларда ёнғин назорати бўйича бош давлат инспекторларининг катта ёрдамчилари — Ёнғинлар профилактикаси бўлими, Шаҳарсозлик фаолияти соҳасида профилактикаси бўлими, Ўта муҳим ва тоифаланган объектларда ёнғин хавфсизлигини таъминлашни ташкил этиш бўлими ҳамда Радиацион, кимёвий ва тиббий-биологик муҳофазани ташкил этиш бўлимининг давлат ёнғин назоратини амалга ошириш ваколати берилган ҳарбий хизматчилари».
(Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 02.07.2025 й., 09/25/397/0562-сон)