ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ҚУРИЛИШ ВА УЙ-ЖОЙ КОММУНАЛ ХЎЖАЛИГИ ВАЗИРИНИНГ
БУЙРУҒИ
ШНҚ 2.07.02-24 «Қурилиш объектларини ногиронлиги бўлган ва ҳаёт фаолияти чекланган шахслар ҳамда кексалар эҳтиёжини инобатга олган ҳолда лойиҳалаштириш» шаҳарсозлик нормалари ва қоидаларига ўзгартиришлар киритиш тўғрисида
[Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги томонидан 2025 йил 5 июнда ҳисобга олинди, ҳисоб рақами 352]
Ўзбекистон Республикасининг Шаҳарсозлик кодексига мувофиқ буюраман:
1. ШНҚ 2.07.02-24 «Қурилиш объектларини ногиронлиги бўлган ва ҳаёт фаолияти чекланган шахслар ҳамда кексалар эҳтиёжини инобатга олган ҳолда лойиҳалаштириш» шаҳарсозлик нормалари ва қоидаларига (ҳисоб рақами 331, 2025 йил 27 январь) иловага мувофиқ ўзгартиришлар киритилсин.
2. Мазкур буйруқ Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Ижтимоий ҳимоя миллий агентлиги билан келишилган.
3. Мазкур буйруқ расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.
Вазир Ш. ХИДОЯТОВ
Тошкент ш.,
2025 йил 30 май,
01/2-34-сон
Келишилди:
Ижтимоий ҳимоя миллий агентлиги директори М. ОЛЛОЁРОВ
2025 йил 22 май
Ўзбекистон Республикаси қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги вазирининг 2025 йил 30 майдаги 01/2-34-сон буйруғига
ИЛОВА
ШНҚ 2.07.02-24 «Қурилиш объектларини ногиронлиги бўлган ва ҳаёт фаолияти чекланган шахслар ҳамда кексалар эҳтиёжини инобатга олган ҳолда лойиҳалаштириш» шаҳарсозлик нормалари ва қоидаларига киритилаётган ўзгартиришлар
1. 1-банднинг тўртинчи хатбошиси ва 3-банддаги «ҚМҚ 2.01.08-19» деган сўзлар «ШНҚ 2.01.08-24» деган сўзлар билан алмаштирилсин.
2. 200-банднинг биринчи хатбошисидаги «3,5 х 5» рақамлари «3,6 х 6» рақамлари билан алмаштирилсин.
3. 21-илова мазкур ўзгартиришларнинг иловасига мувофиқ таҳрирда баён этилсин.
ШНҚ 2.07.02-24 «Қурилиш объектларини ногиронлиги бўлган ва ҳаёт фаолияти чекланган шахслар ҳамда кексалар эҳтиёжини инобатга олган ҳолда лойиҳалаштириш» шаҳарсозлик нормалари ва қоидаларига киритилаётган ўзгартиришларга
ИЛОВА
«ШНҚ 2.07.02-24 «Қурилиш объектларини ногиронлиги бўлган ва ҳаёт фаолияти чекланган шахслар ҳамда кексалар эҳтиёжини инобатга олган ҳолда лойиҳалаштириш» шаҳарсозлик нормалари ва қоидаларига
21-ИЛОВА
Ногиронлиги бўлган шахслар учун автотураргоҳлар ҳамда махсус белги