1.02.00.00.00 Давлат бошқаруви асослари / 02.08.00.00 Иқтисодиёт, ижтимоий-маданий қурилиш соҳасидаги давлат бошқарувининг умумий масалалари / 02.08.05.00 Маҳсулот сифати. Стандартлаштириш. Сертификатлаштириш. Метрология. Товарлар маркировкаси. Акцизлар (шунингдек, 09.07.00.00га қаранг)]
[ТСЗ:
1.Иқтисодиёт / Стандартлаштириш. Сертификатлаш]
Ўзбекистон Республикаси Президентининг
қарори
Мажбурий рақамли маркировкалаш тизими самарадорлигини оширишга қаратилган қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида
Рақамли маркировкалаш тизими самарадорлигини ошириш ва бу борадаги назорат механизмларини такомиллаштириш орқали аҳолини сифатли ва ишончли маҳсулотлар билан таъминлаш ҳамда яширин иқтисодиётни янада қисқартириш мақсадида қарор қиламан:
I. Асосий мақсад
[ОКОЗ:
1.02.00.00.00 Давлат бошқаруви асослари / 02.08.00.00 Иқтисодиёт, ижтимоий-маданий қурилиш соҳасидаги давлат бошқарувининг умумий масалалари / 02.08.05.00 Маҳсулот сифати. Стандартлаштириш. Сертификатлаштириш. Метрология. Товарлар маркировкаси. Акцизлар (шунингдек, 09.07.00.00га қаранг);
2.09.00.00.00 Тадбиркорлик ва хўжалик фаолияти / 09.17.00.00 Савдо / 09.17.11.00 Товарлар сотишда истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш]
1. Рақамли маркировкаланган маҳсулотларнинг ҳаракат занжирини тўлиқ кузатиб бориш орқали яширин ишлаб чиқариш ва контрафакт маҳсулотлар муомаласига чек қўйиш.
II. Тадбиркорлик субъектларига қўшимча имкониятлар яратиш
2. Истиқболли лойиҳалар миллий агентлиги, Солиқ қўмитаси, Иқтисодиёт ва молия вазирлиги, Рақамли маркировкалаш ва кузатиш миллий ахборот тизими оператори (кейинги ўринларда — Оператор)нинг қуйидаги таклифлари маъқуллансин:
(а) тадбиркорлик субъектлари томонидан олинган маркировка кодларини маҳсулотларга қўллаш учун белгиланган 90 календарь кунлик муддатни бекор қилиш. Бунда фойдаланилмасдан турган маркировка кодлари учун амалга оширилган тўловлар янги маркировка кодларини сотиб олишда ҳисобга олинади;
(б) маркировка кодлари маҳсулотга бевосита қўллангандан кейин улар учун тўловни амалга ошириш;
1.09.00.00.00 Тадбиркорлик ва хўжалик фаолияти / 09.16.00.00 Алоқа / 09.16.05.00 Телефон алоқаси]
(г) тадбиркорлик субъектларининг мурожаатларини тезкор ҳал этиш мақсадида Оператор томонидан туну кун ишлайдиган «Call-марказ» фаолиятини йўлга қўйиш.
III. Ички бозорда рақобат муҳитини ривожлантириш
3. Белгилансинки, 2025 йил 1 июлдан бошлаб:
[ОКОЗ:
1.07.00.00.00 Молия ва кредит тўғрисидаги қонунчилик. Банк фаолияти / 07.21.00.00 Банк фаолияти / 07.21.03.00 Ҳисоб-китоблар ва касса операциялари (шунингдек, 03.11.17.00, 07.21.04.00 ларга қаранг);
2.09.00.00.00 Тадбиркорлик ва хўжалик фаолияти / 09.17.00.00 Савдо / 09.17.04.00 Улгуржи савдо;
3.09.00.00.00 Тадбиркорлик ва хўжалик фаолияти / 09.17.00.00 Савдо / 09.17.06.00 Чакана савдо (шунингдек, 03.11.01.02 га қаранг);
4.10.00.00.00 Ташқи иқтисодий фаолият. Божхона иши / 10.01.00.00 Ташқи иқтисодий фаолият соҳасидаги умумий қоидалар / 10.01.04.00 Экспорт ва импорт / 10.01.04.02 Импорт;
5.14.00.00.00 Соғлиқни сақлаш. Жисмоний тарбия. Спорт. Туризм / 14.01.00.00 Соғлиқни сақлаш / 14.01.04.00 Соғлиқни сақлаш муассасаларини, аҳолини медикаментлар, дори-дармон воситалари ва тиббий буюмлар билан таъминлаш. Дорихона]
(а) импорт қилувчи ташкилот томонидан Ўзбекистон Республикаси ҳудудига олиб кирилган дори воситаларини уларнинг улгуржи ва чакана савдоси билан шуғулланувчи тадбиркорлик субъектларига тўғридан-тўғри ёки унинг расмий дилерлари орқали реализация қилиш электрон ҳисобварақ-фактура асосида амалга оширилади;
[ОКОЗ:
1.07.00.00.00 Молия ва кредит тўғрисидаги қонунчилик. Банк фаолияти / 07.21.00.00 Банк фаолияти / 07.21.04.00 Нақд пулсиз ҳисоб-китоблар]
(б) рақамли маркировкаланган маҳсулотларни улгуржи сотиш фақат нақд пулсиз шаклда банк ҳисобварақлари орқали амалга оширилади.
IV. Рақамли маркировкалашни назорат қилиш механизмларини такомиллаштириш
[ОКОЗ:
1.07.00.00.00 Молия ва кредит тўғрисидаги қонунчилик. Банк фаолияти / 07.09.00.00 Солиқ қонунчилиги / 07.09.02.00 Солиқ соҳасида бошқарув]
4. Солиқ қўмитаси ва Оператор Рақамли маркировкалаш ва кузатиш миллий ахборот тизими узлуксиз ишлашини, импорт қилиш, ишлаб чиқариш, сақлаш, ташиш, улгуржи ва чакана савдо жараёнларида маҳсулотларга маркировка кодлари тўғри қўллангани ва ҳақиқийлигини тизимли назорат қилишни таъминласин.
[ОКОЗ:
1.02.00.00.00 Давлат бошқаруви асослари / 02.03.00.00 Республика давлат бошқаруви органлари ва хўжалик бошқаруви органлари / 02.03.04.00 Агентликлар, инспекциялар ва бошқа идоралар;
2.07.00.00.00 Молия ва кредит тўғрисидаги қонунчилик. Банк фаолияти / 07.09.00.00 Солиқ қонунчилиги / 07.09.02.00 Солиқ соҳасида бошқарув]
5. Солиқ қўмитаси тузилмасида унинг умумий штат бирликлари доирасида 38 та штат бирлигидан иборат Рақамли маркировка қоидаларига риоя қилинишини назорат қилиш бўйича ҳудудлараро солиқ инспекцияси ташкил этилсин ва унинг асосий вазифалари этиб қуйидагилар белгилансин:
(а) рақамли маркировкаланган маҳсулотлар айланмасининг барча босқичларида тизимли назоратни таъминлаш;
(б) назорат, баҳолаш ва хавфни таҳлил қилиш соҳасида самарали усулларни ишлаб чиқиш, жорий этиш ва такомиллаштириб бориш;
(в) мажбурий рақамли маркировкаланадиган маҳсулотлар турини босқичма-босқич кенгайтириш учун амалий тажриба-синов (эксперимент) тадбирларини ўтказиш;
(г) халқаро стандартлар ва илғор тажрибаларни ўрганиш асосида рақамли маркировкалаш тизимини янада такомиллаштиришга қаратилган таклифлар ишлаб чиқиш;
(д) мажбурий рақамли маркировкалаш тизими талаблари бузилишининг олдини олиш бўйича профилактика ва тушунтириш чора-тадбирларини амалга ошириш, жумладан, огоҳлантириш тизимини қўллаш;
(е) Рақамли маркировкалаш ва кузатиш миллий ахборот тизимини такомиллаштириш, маълумотлар базасини шакллантириш ва юритиш асосида таҳлил-мониторинг тадбирларини амалга ошириш.
(в) иккинчи марта огоҳлантириш берилгандан сўнг қоидабузарлик ҳолатлари аниқланганда 2-иловага мувофиқ миқдорларда жарима қўлланади;
(г) мазкур қарорга 2-илованинг 4-бандидаги жарима қўлланилган тадбиркорлик субъектларига бир йил давомида қўшилган қиймат солиғи суммасининг ўрни қопланмайди.
[ОКОЗ:
1.02.00.00.00 Давлат бошқаруви асослари / 02.08.00.00 Иқтисодиёт, ижтимоий-маданий қурилиш соҳасидаги давлат бошқарувининг умумий масалалари / 02.08.06.00 Маъмурий тартиб-таомиллар / 02.08.06.02 Алоҳида фаолият турларини лицензиялаш (шунингдек, 09.01.05.00 га қаранг)]
9. 2025 йил 1 сентябрдан бошлаб фармацевтика фаолиятини ҳамда дори воситалари ва тиббий буюмларни чакана реализация қилиш фаолиятини лицензиялаш талабларига қуйидагиларни назарда тутувчи қўшимча шартлар киритилсин:
(а) янгидан ташкил этилган субъектларга лицензия беришда:
(i) фаолиятини амалга ошириш учун кўчмас мулк бўйича ижара ёки текин фойдаланиш шартномаси солиқ органларида ҳисобга қўйилганлиги;
(ii) дори воситаларини реализация қилишда харидорлардан тўловларни қабул қилиш бўйича электрон тўлов воситаларидан фойдаланиш имконияти яратилганлиги;
(б) солиқ текширувларида кирим ҳужжатларисиз (контрафакт) ва (ёки) маркировкаланмаган дори воситаларини сотиб олиш, ташиш, сақлаш ёки реализация қилиш ҳолатлари аниқланганда солиқ органлари ташаббусига кўра ваколатли орган томонидан тегишли субъект лицензиясининг амал қилишини тўхтатиб туриш.
V. Қарор ижросини ташкил этиш, таъминлаш ва назорат
10. Соғлиқни сақлаш вазирлиги Солиқ қўмитаси ва Адлия вазирлиги билан биргаликда икки ой муддатда фармацевтика фаолиятини лицензиялашда қўшимча талаблар юзасидан маълумот алмашиш тизимини йўлга қўйсин.
11. Солиқ қўмитаси:
[ОКОЗ:
1.09.00.00.00 Тадбиркорлик ва хўжалик фаолияти / 09.01.00.00 Тадбиркорлик тўғрисидаги қонунчилик / 09.01.09.00 Тадбиркорларни давлат томонидан қўллаб-қувватлаш ва ҳуқуқларини ҳимоя қилиш;
2.09.00.00.00 Тадбиркорлик ва хўжалик фаолияти / 09.01.00.00 Тадбиркорлик тўғрисидаги қонунчилик / 09.01.10.00 Тадбиркорлар бирлашмалари (уюшмалар, ассоциациялар ва б.) / 09.01.10.01 Савдо-саноат палатаси;
3.12.00.00.00 Ахборот ва ахборотлаштириш / 12.03.00.00 Ахборот ресурслари. Ахборот ресурсларидан фойдаланиш / 12.03.09.00 Оммавий ахборот воситаларидаги ахборот (шунингдек, 13.03.19.00.га қаранг)]
(а) Савдо-саноат палатаси ва Бизнес-омбудсман билан биргаликда бир ой муддатда маркировка тизимининг афзалликларини тушунтириш бўйича медиа-режа ишлаб чиқсин ҳамда 2025 йил якунига қадар оммавий ахборот воситалари ва ижтимоий тармоқларда кенг ёритилишини таъминласин;
(б) икки ой муддатда қуйидагиларни:
(i) Бизнес-омбудсман билан биргаликда масофавий солиқ текширувини ўтказиш тартибини;
(ii) Иқтисодиёт ва молия вазирлиги билан биргаликда Рақамли маркировка қоидаларига риоя қилинишини назорат қилиш бўйича ҳудудлараро солиқ инспекцияси тўғрисидаги низомни;
(iii) қонунчилик ҳужжатларига ушбу қарордан келиб чиқадиган ўзгартириш ва қўшимчалар тўғрисида таклифларни Вазирлар Маҳкамасига киритсин.
12. Ўзбекистон Республикаси Президентининг ва Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига 3-иловага мувофиқ ўзгартириш ва қўшимчалар киритилсин.
13. Мазкур қарорнинг ижросини самарали ташкил қилишга масъул ва шахсий жавобгар этиб Бош вазир ўринбосари Ж.А. Қўчқоров ҳамда Солиқ қўмитаси раиси Ш.Д. Кудбиев белгилансин.
14. Қарор ижросини муҳокама қилиб бориш, ижро учун масъул идоралар фаолиятини мувофиқлаштириш ва назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазири А.Н. Арипов зиммасига юклансин.
Ўзбекистон Республикаси Президенти Ш. МИРЗИЁЕВ
Тошкент ш.,
2025 йил 23 май,
ПҚ-190-сон
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2025 йил 23 майдаги ПҚ-190-сон қарорига 1-ИЛОВА
Ўзбекистон Республикаси Солиқ қўмитасининг
ташкилий тузилмаси
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2025 йил 23 майдаги ПҚ-190-сон қарорига 2-ИЛОВА
«8. Ўзбекистон Республикаси Солиқ қўмитаси ва Давлат активларини бошқариш агентлигининг «Солиқ-сервис» давлат унитар корхонасини ва «Янги технологиялар» илмий-ахборот маркази» давлат унитар корхонасини Солиқ қўмитаси муассислигида акциядорлик жамиятлари сифатида қайта ташкил этиш тўғрисидаги таклифи маъқуллансин»;
қуйидаги мазмундаги иккинчи хатбоши билан тўлдирилсин:
«Ўзбекистон Республикаси Солиқ қўмитаси «Янги технологиялар» илмий-ахборот маркази» АЖ ва «Солиқ-сервис» АЖларни ислоҳ қилиш учун махсус ваколатли давлат органи этиб белгилансин»;
2. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2023 йил 24 мартдаги ПҚ-102-сон қарори билан тасдиқланган Оммавий савдолар орқали тўлиқлигича сотиладиган корхоналарнинг акция пакетлари (улушлари) рўйхатининг 672 ва 673-позициялари чиқариб ташлансин.
3. Вазирлар Маҳкамасининг 2002 йил 26 ноябрдаги 407-сон қарори билан тасдиқланган Улгуржи ва чакана савдо фаолиятини амалга ошириш тартиби тўғрисидаги низомда:
(а) 10-банднинг биринчи хатбошиси «амалга оширилишига рухсат этилади» сўзларидан кейин «(бундан идентификация воситалари билан мажбурий рақамли маркировкаланган маҳсулотларни реализация қилиш мустасно)» сўзлари билан тўлдирилсин;
«Чакана савдо корхоналари (якка тартибдаги тадбиркорлар)га товарларни аҳолига ва хўжалик юритувчи субъектларга нақд пулда назорат-касса техникаларидан, қонун ҳужжатларида назарда тутилган ҳолларда эса онлайн назорат-касса техникалари ёки виртуал кассадан фойдаланган ҳолда ва ҳисоб-китобларнинг нақд пулсиз шаклида, шу жумладан, пластик карточкалардан тўловларни қабул қилиш бўйича ҳисоб-китоб терминалларидан фойдаланган ҳолда сотишга рухсат берилади. Бунда чакана савдо фаолияти билан шуғулланаётган тадбиркорлик субъектлари томонидан мажбурий рақамли маркировкаланган товарларни реализация қилишда улгуржи тарзда сотилишига йўл қўйилмайди».
4. Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 31 декабрдаги «Айрим турдаги маҳсулотларни мажбурий рақамли маркировкалаш тизими босқичма-босқич жорий этилишини таъминлаш чора-тадбирлари тўғрисида»ги 833-сон қарорида:
(а) 2-банднинг иккинчи хатбошисидаги «Давлат солиқ қўмитаси» сўзлари «Солиқ қўмитаси» сўзлари билан алмаштирилсин;
биринчи хатбошидаги «Молия вазирлигининг» сўзлари «Иқтисодиёт ва молия вазирлигининг» сўзлари билан билан алмаштирилсин;
қуйидаги мазмундаги иккинчи хатбоши билан тўлдирилсин:
«Бевосита маҳсулотга қўлланиладиган маркировка кодидан ташқари барча турдаги кодлар Рақамли маркировкалаш ва кузатиш миллий ахборот тизими оператори томонидан бепул тарзда тақдим этилади»;
қуйидаги мазмундаги қирқ иккинчи хатбоши билан тўлдирилсин:
«сервис-провайдер — маҳсулотлар айланмаси иштирокчисининг топшириғи бўйича маркировкалаш кодининг идентификациялаш воситасига ўзгартирилишини ва идентификациялаш воситасининг истеъмол қадоғига ва (ёки) гуруҳланган қадоғига ва (ёки) ёрлиққа ва (ёки) стикерга оператор томонидан тақдим этилувчи дистрибуциянинг, нашрнинг ва валидациянинг дастурий-аппарат мажмуасини қўллаш билан туширилишини ҳамда идентификациялаш воситаларининг валидациясини амалга оширувчи юридик шахс ёки якка тартибдаги тадбиркор»;
«41. Маҳсулот айланмасининг иштирокчиси маркировкалаш кодларини рақамли идентификациялаш воситаларига айлантиришни ва маҳсулотларга қўлланилишини, маҳсулотларни қадоқлашни ёки рақамли идентификациялаш воситаларини қўллаш учун мўлжалланган бошқа моддий ташувчини таъминлайди ва Операторга буюртмаларни бошқариш станцияси орқали маркировкалаш кодларини қўллаш тўғрисидаги ҳисоботни юборади»;
қуйидаги мазмундаги учинчи хатбоши билан тўлдирилсин:
«Фойдаланилмаган маркировка кодлари учун амалга оширилган тўловлар Оператор томонидан янги маркировка кодлари тақдим этилишида ҳисобга олинади»;
50-банднинг «к» кичик бандидаги «Давлат солиқ қўмитаси» сўзлари «Солиқ қўмитаси» сўзлари билан алмаштирилсин;
51-банднинг «в» кичик бандидаги «Давлат солиқ қўмитаси» сўзлари «Солиқ қўмитаси» сўзлари билан алмаштирилсин;
53-банднинг «е» кичик бандидаги «Давлат солиқ қўмитаси» сўзлари «Солиқ қўмитаси» сўзлари билан алмаштирилсин;
қуйидаги мазмундаги 13-боб билан тўлдирилсин:
«13-боб. Сервис-провайдерларнинг вазифалари ва мажбуриятлари
97. Маркировкалаш кодларини рақамли идентификациялаш воситаларига ўзгартириш ва уларни истеъмол қадоғига ва (ёки) гуруҳланган қадоққа ва (ёки) ёрлиққа ва (ёки) стикерга тушириш маҳсулотлар айланмаси иштирокчиси билан тузилган шартнома асосида сервис-провайдер томонидан ҳам амалга оширилиши мумкин.
Сервис-провайдерга тўловлар фақат кўрсатилган хизматлар учун шартномада назарда тутилган шарт ва миқдорда амалга оширилади. Бунда шартнома шартлари сервис-провайдер томонидан бажарилмаганда, шартномага оид низоли ҳолатлар суд тартибида ҳал этилади.
98. Сервис-провайдер маркировкалаш кодларини рақамли идентификация воситаларига ўзгартириш ва уларни тушириш учун қуйидагиларга эга бўлиши зарур:
а) электрон рақамли имзо;
б) маҳсулотлар айланмаси иштирокчисининг топшириғи бўйича рақамли идентификация воситасини ўзгартириш ва уни тушириш учун етарли бўлган, аммо маҳсулотлар айланмаси иштирокчисининг қадоқлар, ёрлиқлар ва стикерлар ишлаб чиқариш учун мунтазам жойлаштириладиган буюртмаларидан паст бўлмаган унумдорлик билан ишлайдиган комплекс полиграфия асбоб-ускунаси;
в) қуйидагиларни таъминловчи дистрибуция, матбаа ва валидация дастурий-аппарат комплекси:
маҳсулотлар айланмаси иштирокчиларининг маркировкалаш кодларини ҳимояланган ҳолда сақлаш;
рақамли идентификациялаш воситаларини валидациялаш модули ёрдамида маркировкалаш кодларини рақамли идентификациялаш воситаларига ўзгартириш тўғрисида ҳисоботларни шакллантириш ва уларни маркировкалаш ахборот тизимига киритиш;
маркировкалаш қоидаларига риоя этиш (тушириш сифатини валидациялашдан сўнг ва маркировкалаш кодидан фойдаланиш тўғрисидаги ҳисобот шакллантирилгандан кейин текшириш кодини ўчириб ташлаш);
алоҳида тезкор сақлаш имконини берадиган ҳимояланган сақлагичдан маҳсулотлар айланмаси иштирокчиларининг маркировкалаш кодларини (ишлаб чиқариш жараёнида маркировкалаш кодларини рақамли идентификация воситаларига ўзгартириш) ва маркировкалаш кодлари ҳамда маҳсулотлар айланмаси турли иштирокчиларининг идентификациялаш воситалари туширилиши ва валидацияси тўғрисидаги ҳисоботларини танлаш;
маркировкалаш кодларининг туширилиши ва валидациялашдан кейин уларни такроран тушириш имконияти йўқлигининг кафолати.
99. Сервис-провайдерга дистрибуция, матбаа ва валидациянинг дастурий-аппарат комплекси Оператор томонидан тақдим этилади.
Қайд этилган дистрибуция, матбаа ва валидациянинг дастурий-аппарат комплексини олиш учун сервис-провайдерлар Оператор билан шартнома тузади.
100. Сервис-провайдер Оператор томонидан тақдим этиладиган дистрибуция, матбаа ва валидациянинг дастурий-аппарат комплексидан фойдаланиши зарур.
101. Сервис-провайдер идентификациялаш воситаларининг туширилишида рақамли идентификациялаш воситаларини нашр қилиш сифати стандартларига риоя қилишга мажбурдир.
102. Сервис-провайдер томонидан маркировкалаш кодининг рақамли идентификациялаш воситасига ўзгартирилиши ва қадоққа ёки ёрлиққа ёхуд стикерга туширилишидан кейин маҳсулотлар айланмаси иштирокчисига рақамли идентификациялаш воситаси туширилган қадоқни ёки ёрлиқни ёхуд стикерни бериб юборишдан аввал нашр қилиш сифати валидацияси амалга оширилади.
4-банднинг «б» кичик бандидаги «Давлат солиқ қўмитаси» сўзлари «Солиқ қўмитаси» сўзлари билан алмаштирилсин;
8-банд қуйидаги мазмундаги иккинчи хатбоши билан тўлдирилсин:
«Мажбурий рақамли маркировкалаш тизими самарадорлигини ошириш мақсадида оператор маҳсулотлар айланмаси иштирокчиларига туну-кун хизмат кўрсатадиган Call-марказига эга бўлиши лозим»;
қуйидаги мазмундаги 481-банд билан тўлдирилсин:
«481. Оператор томонидан маркировкалаш ахборот тизимининг маълумотларни сақлаш, бошқа ахборот тизимларига узатиш, қабул қилиш ва қайта ишлаш жараёнлари юзасидан бир йилда камида бир маротаба техник аудит ўтказиб борилиши шарт.
Техник аудит якунлангандан сўнг натижалари бўйича хулоса ўн кун муддатда Солиқ қўмитасига тақдим этилади».
5. Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 21 февралдаги 80-сон қарори билан тасдиқланган Махсус электрон тизим орқали айрим фаолият турларини лицензиялаш тартиби тўғрисида ягона низомда:
«и» кичик банддаги «бошқа ашёвий» сўзлари «солиқ органларида ҳисобга қўйилган бошқа ашёвий ҳуқуқ (ижара ёки текин фойдаланиш)» сўзлари билан алмаштирилсин;
«л» кичик банднинг учинчи ва тўртинчи хатбошилари «рўйхатдан ўтказилмаган,» сўзларидан кейин «маркировкаланмаган,» сўзи билан тўлдирилсин;
10-позиция «Санитария-эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги қўмитаси» сўзларидан кейин «Солиқ қўмитаси» сўзлари билан тўлдирилсин;
«б» кичик банддаги «рўйхатдан ўтказилмаган,» сўзларидан кейин «маркировкаланмаган,» сўзи билан тўлдирилсин;
«з» кичик банддаги «эгалик қилиш ҳуқуқи ёки» сўзларидан кейин «солиқ органларида ҳисобга қўйилган» сўзлари билан тўлдирилсин;
«к» кичик банддаги «касса-машинаси ҳамда тўлов терминалларидан» сўзлари «касса-техникаси, тўлов терминалларидан ҳамда электрон тўлов воситаларидан» сўзлари билан алмаштирилсин;
10-позицияси «Санитария-эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги қўмитаси» сўзларидан кейин «Солиқ қўмитаси» сўзлари билан тўлдирилсин.
6. Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 2 апрелдаги «Маиший техника маҳсулотларини мажбурий рақамли маркировкалаш тизимини жорий этиш тўғрисида»ги 148-сон қарорининг 4-банди қуйидаги мазмундаги тўртинчи хатбоши билан тўлдирилсин:
«барча турдаги лампаларни мажбурий рақамли маркировкалашда идентификация воситаларини шакллантириш мақсадида рақамли маркировка кодлари оператор томонидан бепул тақдим этилади».
7. Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 2 апрелдаги «Дори воситалари ва тиббий буюмларни мажбурий рақамли маркировкалаш тизимини жорий этиш тўғрисида»ги 149-сон қарорида:
Тайёр маҳсулотларни агрегациялаш тизимини йўлга қўйиш.
2025 йил 1 октябрь
2025 йил 1 октябрь
2025 йил 1 октябрь
2025 йил 1 ноябрь
»;
5.2-позиция қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«
5.2
Рақамли маркировка кодлари юзасидан маълумотлар электрон ҳисобварақ-фактураларга бириктирилишини таъминлаш.
2025 йил 1 октябрь
2025 йил 1 октябрь
2025 йил 1 октябрь
2025 йил 1 ноябрь
».
8. Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 19 октябрдаги 611-сон қарори билан тасдиқланган Назорат қилувчи органлар мансабдор шахсларини тадбиркорлик субъекти фаолиятини текшириш ҳуқуқини бериш юзасидан аттестациядан ўтказиш тартиби тўғрисидаги низомда:
3-банд қуйидаги мазмундаги иккинчи хатбоши билан тўлдирилсин:
«Солиқ органларининг автоматлаштирилган ахборот тизими орқали маркировкаланган товарлар ҳаракатини кузатиш асосида аниқланган ҳуқуқбузарлик бўйича масофавий солиқ текширувини ўтказувчи мансабдор шахслари аттестациядан ўтказилмайди»;
«15. Аттестациядан ўтиши керак бўлган мансабдор шахслар рўйхатига:
тадбиркорлик субъекти фаолиятини текшириш ҳуқуқига эга бўлган мансабдор шахслар (бундан солиқ органларининг масофавий солиқ текширувини ўтказувчи мансабдор шахслари мустасно);
махсус гувоҳномасининг амал қилиш муддати тугаган ёки шу ой мобайнида тугайдиган мансабдор шахслар;
тадбиркорлик субъекти фаолиятини текшириш ҳуқуқини олишга тавсия қилинган, камида икки йиллик (сайёр солиқ текширувини ўтказиш бўйича камида уч ойлик) меҳнат стажига эга бўлган мансабдор шахслар киритилади.
Ушбу рўйхатга олдин тадбиркорлик субъекти фаолиятини текшириш ҳуқуқини олган, бироқ тадбиркорлик субъекти фаолиятини текшириш билан боғлиқ бўлмаган лавозимга тайинланган мансабдор шахслар, шунингдек, тадбиркорлик субъекти фаолиятини текшириш соҳасида қонунчилик бузилиши муносабати билан бундай ҳуқуқдан маҳрум этилган мансабдор шахслар киритилмайди».
9. Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 1 ноябрдаги 631-сон қарори билан тасдиқланган Сув ва салқин ичимликларни ишлаб чиқарувчи ташкилотлар томонидан мажбурий рақамли маркировкалаш тизимини босқичма-босқич жорий қилиш графигида:
4.4-позиция қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«
4.4
Тайёр маҳсулотларни агрегациялаш тизимини йўлга қўйиш.
2026 йил 1 апрелдан бошлаб
2026 йил 1 апрелдан бошлаб
»;
5.2-позиция қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«
5.2
Рақамли маркировка кодлари тўғрисидаги маълумотларнинг электрон ҳисобварақ-фактураларга бириктирилишини таъминлаш.
2026 йил 1 апрелдан бошлаб
2026 йил 1 апрелдан бошлаб
».
(Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 26.05.2025 й., 07/25/190/0464-сон)