Ўзбекистон Республикаси Президентининг
Фармони
Истиқболли кадрларни мақсадли тайёрлаш ҳамда уларни давлат бошқаруви ва хизматига самарали жалб этиш тизимини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида
Ватанпарвар, инсон қадрини эъзозлайдиган, коррупцияга тоқатсиз ва профессионал янги авлод раҳбар кадрларини тайёрлаш тизимини такомиллаштириш ҳамда уларни тармоқ ва соҳалар учун қайта тайёрлаш ва малакасини ошириш, шунингдек, мазкур соҳада самарали илмий-инновацион тадқиқотлар олиб бориш тартиб-таомилларини яхшилаш мақсадида қарор қиламан:
I. Фаолиятни самарали ташкил этиш ва тубдан трансформация қилиш
1. Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Давлат бошқаруви академияси Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Давлат сиёсати ва бошқаруви академияси (кейинги ўринларда — Академия) этиб қайта ташкил этилсин.
2. Белгилансинки, Академия Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Давлат бошқаруви академиясининг ҳуқуқ ва мажбуриятлари бўйича унинг ҳуқуқий вориси ҳисобланади.
3. Қуйидагилар Академиянинг асосий вазифалари этиб белгилансин:
(а) илғор хорижий тажрибага мувофиқ давлат фуқаролик хизматчилари (кейинги ўринларда — давлат хизматчилари) ва бошқарув кадрларининг салоҳиятини мунтазам ривожлантиришга қаратилган таълим дастурлари ва лойиҳаларини ишлаб чиқиш;
(б) давлат хизматчиларининг малакасини мунтазам ошириб бориш ва қайта тайёрлаш, шунингдек, бошқарув кадрларини магистратура ва олий таълимдан кейинги таълим босқичларида ўқитиш;
(в) Иқтисодий ҳамкорлик ва тараққиёт ташкилотининг таянч тавсиялари ҳамда миллий қадриятларимиз ва ахлоқ нормаларини инобатга олган ҳолда яратиладиган профессионал компетенциялар асосида кадрлар тайёрлаш ва уларнинг салоҳиятини мунтазам оширишни ташкил этиш;
(г) таълим дастурларини хорижий ташкилотлар билан ҳамкорликда ташкил этиш ҳамда уларни бошқарув кадрларининг касбий компетенцияларини миллий қонунчилик талаблари ва халқаро ташкилотлар тавсиялари асосида ривожлантиришга йўналтириш;
(д) таълим ва тадқиқот жараёнларини факультетлар ва кафедралар негизида ташкил этиладиган илғор хорижий тажрибага асосланган таълим — тадқиқот — амалиёт мактаблари орқали олиб бориш;
(е) бошқарув кадрлари ва давлат хизматчиларини тайёрлаш, уларнинг малакасини оширишда рақамли ва сунъий интеллект технологияларини кенг қўллаш, уларнинг рақамли компетенцияларини мунтазам ошириб бориш;
(ж) Академия фаолиятини стратегик ривожлантириш, уни халқаро стандартлар даражасига кўтариш, илмий-педагогик ва моддий-техник салоҳиятини кучайтириш жараёнларига инвестицияларни жалб этиш;
(з) давлат хизматчиларида замонавий раҳбарнинг «маънавий қиёфа»сини шакллантириш асосида таълим дастурларини ташкил этиш;
(и) таълим ва тадқиқот жараёнларини тўлиқ рақамлаштириш, ўқув жараёнини илғор хорижий тажрибаларга мувофиқ LMS тизими ва «Рақамли академия» платформаси орқали ташкил этиш;
(к) давлат хизмати ва бошқарувини такомиллаштириш, «Ўзбекистон — 2030» стратегияси, соҳа ва тармоқларни ривожлантириш дастурларида белгиланган вазифаларни самарали бажариш ва мақсадларга эришиш бўйича илмий тадқиқотлар олиб бориш ва амалий таклифлар ишлаб чиқиш.
4. Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Давлат сиёсати ва бошқаруви академиясининг Васийлик кенгаши (кейинги ўринларда — Васийлик кенгаши) тузилсин ва унинг таркиби 1-иловага мувофиқ тасдиқлансин.
5. Белгилансинки, Васийлик кенгаши Академия фаолиятига қуйидаги устувор масалаларда кўмаклашади ва тегишли қарорлар қабул қилади:
(а) республикада давлат сиёсати ва бошқаруви соҳасида кадрлар тайёрлаш, қайта тайёрлаш ва уларнинг салоҳиятини мунтазам ошириб боришнинг ҳамда соҳада илмий-инновацион тадқиқотлар ва халқаро академик ҳамкорликни ривожлантиришнинг истиқболли йўналишларини белгилаш;
(б) Академияни стратегик ривожлантириш, унинг халқаро нуфузини ошириш, таълим ва илмий тадқиқот фаолиятини халқаро стандартлар даражасига кўтариш, бошқарув, илмий-педагогик салоҳиятини ва моддий-техник имкониятларини кучайтириш ҳамда ушбу жараёнларга инвестицияларни жалб этиш;
(в) давлат сиёсати ва бошқаруви соҳасида кадрлар тайёрлаш бўйича давлат таълим стандартларига риоя қилиш, шунингдек, давлат хизматчиларини қайта тайёрлаш ва малакасини оширишнинг давлат талаблари ижроси юзасидан мониторинг натижаларини таҳлил қилиб бориш;
(г) «Ўзбекистон — 2030» стратегияси ҳамда соҳаларни стратегик ривожлантириш мақсадларини ҳисобга олган ҳолда Академияда кадрлар тайёрлаш учун тасдиқланган давлат мақсадли буюртмалари параметрларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш;
(д) Академия тузилмасини тасдиқлаш ва ўзгартиришлар киритиш, шунингдек, Академия фаолиятига мутахассисларни (консультант, маърузачи, ўқитувчи ва бошқалар) соатбай ва узоқ муддатли ишлаш шартларида жалб этиш ҳамда уларга меҳнат бозори конъюнктурасидан келиб чиқиб, бюджетдан ташқари маблағлар ҳисобидан ҳақ тўлаш тартибини белгилаш;
(е) Академиянинг магистратура ва қайта тайёрлаш дастурлари битирувчиларининг вазирлик, идора ва давлат ташкилотларида касбий ва карьеравий ўсишини мониторинг қилиш натижаларини таҳлил қилиб бориш.
II. Давлат хизматчиларининг малакасини ошириш ва қайта тайёрлаш тизимини тубдан такомиллаштириш
6. 2025 йил 1 июлдан бошлаб давлат органлари ва ташкилотлари томонидан давлат хизматчиларини малакасини ошириш ва қайта тайёрлашнинг қуйидаги тартиби жорий этилсин:
(а) давлат хизматчиларининг соҳавий билимларини ривожлантириш ҳамда «Ёрдамчи» гуруҳига мансуб давлат хизматчиларини қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш ўз тизимидаги ёки тегишли соҳа ва тармоқ қайта тайёрлаш ва малака ошириш марказларида (институтларида) ташкил этилади;
(б) малака ошириш ва қайта тайёрлаш ходимларнинг касбий ривожланиш эҳтиёжларига асосланган ҳолда ташкил этилади ҳамда малака оширишнинг анъанавий, муқобил ва мустақил шакллари жорий этилади.
7. Академия томонидан:
(а) қисқа муддатли курсларда «Сиёсий» ва «Бошқарув» гуруҳларига мансуб давлат хизматчиларининг раҳбарлик ва бошқарув кўникмаларини ривожлантириш бўйича малакаси оширилади;
Олдинги таҳрирга қаранг.
(б) давлат органлари ва ташкилотлари тизимидаги кадрларни қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш марказларининг (институтлари)нинг раҳбарлик ва бошқарув йўналишларидаги таълим дастурлари илмий-услубий жиҳатдан таъминланади ва мувофиқлаштирилади, шу жумладан, уларнинг тегишли ўқув дастурлари экспертизадан ўтказилади ва тасдиқланади, ўқув жараёнида фойдаланиладиган таълим технологияларининг намунавий шакллари ишлаб чиқилади.
(7-банднинг «б» кичик банди Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2025 йил 6 декабрдаги ПФ-243-сонли Фармони таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 09.12.2025 й., 06/25/243/1128-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
8. Бошқарув самарадорлиги агентлиги (кейинги ўринларда — Агентлик) томонидан:
(8-банднинг биринчи Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2025 йил 29 октябрдаги ПФ-197-сонли Фармони таҳририда)
(а) Академиянинг малака ошириш ва қайта тайёрлаш таълим дастурларида таҳсил оладиган давлат хизматчилари контингенти шакллантирилади;
(б) давлат хизматчисининг касбий компетенциясини узлуксиз равишда оширишнинг асосий йўналишларини шакллантириш бўйича таклифлар берилади;
(в) Миллий кадрлар захирасидаги давлат хизматчиларининг салоҳиятини ошириб бориш, давлат хизматчиларини тайёрлаш, қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш билан боғлиқ фаолият мувофиқлаштириб борилади.
9. Агентлик Академия билан бирга илғор хорижий тажрибага асосланган ҳолда 2025 йил 1 декабрга қадар давлат фуқаролик хизмати «Ёрдамчи» гуруҳи лавозимлари учун, 2026 йил 1 мартга қадар «Сиёсий» ва «Бошқарув» гуруҳлари лавозимлари учун базавий компетенциялар моделини ишлаб чиқсин.
10. Академияда 2025 йил 1 октябрдан бошлаб давлат хизматидаги раҳбарлар, раҳбарликка номзодлар ва бошқарув кадрлари малакасини ошириш бўйича қисқа муддатли курслар жорий этилсин. Бунда:
(а) ўқув режа ва дастурлари давлат хизмати ва бошқарувининг жорий ва истиқболдаги вазифалари асосида ишлаб чиқилиб, бир ойгача бўлган муддатда раҳбарлик билим ва кўникмалари ривожлантирилади;
(б) қисқа муддатли курслар якунлари бўйича давлат хизматчиларининг олган билим ва касбий кўникмалари диагностикадан ўтказилади;
(в) мазкур курсларга етакчи олий таълим муассасалари профессор-ўқитувчилари, амалий билим ва кўникмаларга эга бўлган тажрибали экспертлар, хусусий сектор, консалтинг ва ахборот-таҳлил агентликлари мутахассислари ҳамда халқаро ташкилотлар вакиллари жалб қилинади.
11. 2026 йил 1 январдан бошлаб Академияда муддати 6 ойгача бўлган қуйидаги қайта тайёрлаш таълим дастурлари жорий этилсин:
(а) геосиёсат, глобал хавфсизлик, барқарор ривожланиш, лойиҳа бошқаруви, ижтимоий-иқтисодий сиёсат ва бошқа долзарб йўналишларда Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси топшириғига мувофиқ ташкил этиладиган махсус курслар;
(б) ташаббускор аёлларнинг раҳбарлик кўникмаларини ривожлантириш ва уларни давлат хизматига тайёрлаш учун — «Раҳбар аёллар» дастури;
(в) истиқболли ёшларни давлат хизматига жалб этиш ҳамда ёш давлат хизматчиларининг етакчилик ва бошқарувчилик қобилиятларини ривожлантириш учун — «Келажак лидерлари» дастури;
(г) давлат органлари ва ташкилотларининг раҳбар ва бошқарув кадрлари ҳамда мазкур лавозимларга номзодлар учун — «Тизимли таҳлил, стратегик режалаштириш ва мақсадли кўрсаткичларга эришиш» дастури;
(д) ҳокимлар ва уларнинг ўринбосарлари ҳамда мазкур лавозимларга номзодлар учун — «Ҳудудларни ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш ва хорижий инвестицияларни жалб этиш» дастури;
(е) давлат органлари ва ташкилотларининг кадрлар сиёсатига масъул таркибий тузилма раҳбарлари учун — «Кадрлар захирасини шакллантириш ва инсон ресурсларини ривожлантириш» дастури;
(ж) давлат, тармоқ ва ҳудудий ривожлантириш дастурлари бўйича лойиҳавий бошқарув ва мониторинг кўникмаларини ривожлантириш учун — «Давлат дастурлари ва лойиҳаларини самарали бошқариш» дастури.
12. Белгилансинки:
(а) Агентлик қайта тайёрлаш таълим дастурлари бўйича манфаатдор вазирлик, идора ва ташкилотлар таклифлари асосида номзодлар рўйхатини шакллантиради ҳамда ҳар томонлама ўрганиб ва баҳолаб, ҳар йили 1 июлга қадар Академияга тақдим этади;
(б) Академияда ташкил этиладиган малака ошириш курслари доирасида давлат хизматчиларининг Ўзбекистон Республикаси Конституцияси, Ўзбекистон тарихи ва маданияти, давлат тили ҳамда одоб-ахлоқ қоидалари ва бошқа йўналишлар бўйича билимлари мажбурий баҳоланади.
III. Академияда магистратура таълим дастурини ташкил этиш
13. Белгилаб қўйилсинки, Академияда давлат буюртмасига асосан магистратура таълим дастурларига қабул давлат органлари, хўжалик бошқарув органларининг биринчи раҳбарлари, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши Раиси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимларининг тавсиясига асосан олий маълумотли, 2 йил бошқарув лавозимларида иш тажрибасига эга бўлган, қоида тариқасида Миллий кадрлар захирасига киритилган давлат хизматчилари ҳамда фуқаролик жамияти институтлари ва тадбиркорлик субъектлари ходимлари орасидан танлов ўтказиш орқали амалга оширилади. Бунда:
(а) давлат буюртмаси бўйича ўқитиш давлат гранти ва тўлов-контракт асосида амалга оширилади;
(б) тавсия этилган номзодлар Агентлик томонидан дастлабки тарзда сараланади ҳамда квота бўйича ҳар бир ўринга камида беш нафардан номзодлар рўйхати Академияга юборилади;
(в) Академия томонидан номзодлар мутахассислик фанлари ва чет тили бўйича тест синовидан ҳамда вазирлик ва идоралар, жамоат ташкилотлари, етакчи профессор-ўқитувчилар ва мустақил экспертлардан иборат Танлов комиссиясида суҳбатдан ўтказилади;
(г) суҳбат давомида номзодларнинг иқтисодий билимлари ва ҳуқуқий саводхонлиги, шунингдек, бошқарув ва лидерлик хусусиятлари, жамоа билан ишлаш, стратегик ва таҳлилий фикрлаш қобилиятлари, мослашувчанлиги, ташаббускорлиги ва инновацион ёндашуви, лойиҳавий бошқарув ва нотиқлик маҳорати бўйича кўникмалари баҳоланади;
(д) тест ва суҳбат натижаларига кўра энг юқори балл олган номзодлар давлат гранти ҳамда Академия Васийлик кенгаши томонидан белгиланадиган квота доирасида тўлов-контракт асосида ўқишга қабул қилинади.
14. Академияга давлат буюртмасидан ташқари очиқ танлов асосида фақатгина тўлов-контракт асосида магистратурада кадрлар тайёрлаш ҳуқуқи берилсин. Бунда қабул квоталари Академиянинг илмий-педагогик ва моддий-техник имкониятларидан келиб чиқиб, унинг Васийлик кенгаши томонидан тасдиқланади.
15. Белгилансинки, Академияда:
(а) 2025/2026 ўқув йилидан бошлаб «Ҳудудларни комплекс ривожлантириш» (Regional Development), «Давлат бошқаруви» (Public Administration), «Инсон ресурсларини ривожлантириш» (Human Resource Development) магистратура мутахассисликлари бўйича кадрлар тайёрланади;
(б) 2026/2027 ўқув йилидан бошлаб:
(i) «Давлат сиёсати» (Public Policy) ва «Давлат молиясини бошқариш» (Public Finance Management) магистратура мутахассисликлари бўйича кадрлар тайёрланади;
(ii) юқори малакали ва замонавий билимларга эга бошқарув кадрлари захирасини шакллантириб бориш мақсадида амалиётчи бошқарувчилар учун махсус дастурлар (Executive MPA ва Executive MBA) жорий этилади;
(в) магистратура дастурлари хориждаги нуфузли олий таълим ташкилотлари билан ҳамкорликда қўшма таълим дастурлари ва модуллар бўйича ташкил этилади;
(г) мамлакатни стратегик ривожлантиришнинг устувор йўналишлари, хусусан, давлат бошқаруви ҳамда энергетика, транспорт логистикаси, инфратузилма, таълим, соғлиқни сақлаш, ичимлик суви таъминоти ва бошқа соҳаларни қамраб олувчи фанлараро магистрлик дастурлари жорий этилади.
16. Магистратурани давлат гранти асосида тамомлаган битирувчиларга камида 3 йил давлат органи ёки ташкилотида (устав фондида давлат улуши 50 фоиз ва ундан юқори бўлган тижорат банклари ва хўжалик жамиятлари, давлат корхоналарида) ишлаб бериш мажбурияти юклансин. Бунда магистратурани грант асосида тамомлаган нодавлат сектор вакилларини давлат хизматига жалб этиш Агентлик томонидан таъминланади.
17. Белгилансинки, Агентликнинг иш берувчилар билан биргаликдаги таклифларига асосан давлат буюртмаси бўйича таълим олган магистратура битирувчилари Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси томонидан лавозимларга тақсимланади, уларнинг карьеравий ўсиши жараёнлари эса Агентлик томонидан мониторинг қилиб борилади. Бунда магистратурада ўқиш якунлари бўйича якуний ўзлаштириш кўрсаткичи 85 фоиздан юқори бўлган тингловчилар, қоида тариқасида, эгаллаб турган лавозимига нисбатан юқори лавозимга тайинланади.
IV. Илмий салоҳиятни ошириш ва хорижий ҳамкорликни янада кучайтириш
18. Давлат сиёсати ва бошқаруви соҳасида яхлит илмий тадқиқотлар тизимини яратиш мақсадида 2025 йил 1 июлдан бошлаб Академияда «Давлат сиёсати ва бошқаруви» ихтисослиги бўйича олий таълимдан кейинги таълим шакли жорий этилсин ҳамда мазкур ихтисослик бўйича илмий кенгаш ташкил этилсин.
19. Академиянинг халқаро академик доирада нуфузини ошириш мақсадида 2-иловага мувофиқ таркибда Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Давлат сиёсати ва бошқаруви академиясининг Халқаро академик маслаҳат кенгаши ташкил этилсин ҳамда унинг асосий вазифалари этиб қуйидагилар белгилансин:
(а) таълим дастурлари ва илмий тадқиқотлар сифатини ошириш бўйича маслаҳатлар, шунингдек, таълим ва академик сиёсат соҳасида халқаро стандартларни жорий этишга қаратилган тавсиялар бериш;
(б) нуфузли хорижий таълим ва илмий муассасалар билан ҳамкорликни ўрнатишга кўмаклашиш ҳамда халқаро аккредитация учун таълим дастурини жорий этиш бўйича маслаҳатлар бериш;
(в) таълим ва фан соҳасида халқаро даражадаги тенденцияларни таҳлил қилган ҳолда уларни Академияда қўллаш бўйича, шу жумладан, ривожланиш стратегияларини шакллантиришга оид таклифлар киритиш;
(г) халқаро тингловчиларни жалб қилиш, шунингдек, тингловчилар ва профессор-ўқитувчилар алмашинуви дастурларини ишлаб чиқишда кўмаклашиш;
(д) Академия тингловчилари учун глобал тенденциялар ва ўзгаришлар, стратегик фикрлаш, рақамли трансформация ва бошқа долзарб мавзуларда маърузалар қилиш.
20. Академияда босқичма-босқич Германия, Сингапур, Россия, Корея Республикаси ва бошқа ривожланган давлатлар таълим муассасалари билан ҳамкорликда қуйидаги қўшма таълим ва тадқиқот дастурлари амалга оширилсин:
(а) Германиянинг Бавария Давлат бошқаруви мактаби;
(б) Сингапур Миллий университетининг Ли Куан Ю Давлат сиёсати ва бошқаруви мактаби ҳамда Сингапур давлат хизмати коллежи.
(в) Россия Федерацияси Президенти ҳузуридаги Россия халқ хўжалиги ва давлат хизмати академияси ҳамда «Сколково» Москва бошқарув мактаби;
(г) Корея инсон ресурсларини ривожлантириш миллий институти ҳамда Корея давлат бошқаруви институти.
V. Стратегик таҳлил соҳасида кадрлар тайёрлаш сифатини ошириш ҳамда давлат органлари ва ташкилотларида таҳлилий салоҳиятни ривожлантириб бориш чора-тадбирлари
Олдинги таҳрирга қаранг.
21. Академия тузилмасида Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Стратегик режалаштириш ва ривожланиш бўйича мувофиқлаштирувчи кенгашнинг маслаҳат-услубий ва таълим платформаси сифатида фаолият кўрсатувчи Таҳлил ва тадқиқот соҳасидаги компетенциялар маркази (кейинги ўринларда — Компетенциялар маркази) ташкил этилсин ва унинг вазифалари этиб қуйидагилар белгилансин:
(21-банднинг биринчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2025 йил 30 октябрдаги ПФ-201-сонли Фармони таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 01.11.2025 й., 06/25/201/1000-сон)
(а) давлат хизматчилари ва таҳлилий-тадқиқот тузилмалари ходимларига стратегик (тизимли) таҳлил ва режалаштиришнинг илғор услубиётини (исботлаш сиёсати, «яшил» сиёсат, тизимли фикрлаш, маълумотлар таҳлили асосида қарор қабул қилиш, хулқ-атвор таҳлили, адаптив бошқарув) ўргатиш учун қисқа ва ўрта муддатли таълим дастурлари ҳамда тренингларни ишлаб чиқиш ва амалга ошириш;
(б) вазирликлар, идоралар ва маҳаллий ҳокимият органларида таҳлилий ишларнинг ягона стандартлари ва методологиясини ишлаб чиқиш, таҳлилий жараёнларга замонавий рақамли технологиялар ва сунъий интеллектни татбиқ этишга илмий-услубий кўмак бериш;
(в) вазирлик ва идораларни эксперт-таҳлилий қўллаб-қувватлаш ҳамда давлат дастурлари ва ташаббусларини амалга ошириш бўйича етакчи маҳаллий ва хорижий олимлар ва экспертларни жалб этган ҳолда амалий ечимларни ишлаб чиқиш.
22. Белгилансинки:
Олдинги таҳрирга қаранг.
(а) Компетенциялар марказининг иш режалари, ходимлари таркиби, тадқиқот усуллари ва фаолияти билан боғлиқ бошқа ташкилий масалалар Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Стратегик режалаштириш ва ривожланиш бўйича мувофиқлаштирувчи кенгаш билан келишилган ҳолда ҳал қилинади;
(21-банднинг «а»кичик банди Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2025 йил 30 октябрдаги ПФ-201-сонли Фармони таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 01.11.2025 й., 06/25/201/1000-сон)
(б) Компетенциялар маркази фаолиятини молиялаштириш Тадқиқотларни қўллаб-қувватлаш жамғармаси ҳисобидан лойиҳа бошқаруви тамойиллари асосида, шунингдек, грантлар, таълим ва консалтинг фаолиятидан олинган даромадлар ҳамда бошқа манбалар ҳисобидан амалга оширилади.
23. 2025/2026 ўқув йилидан бошлаб босқичма-босқич қуйидаги олий таълим ташкилотларида фанлараро танқидий ва мантиқий фикрлаш, маълумотлар билан ишлаш қобилиятларига ҳамда кенг таълим-тадқиқот базасига эга бўлган таҳлилчиларнинг янги авлодини шакллантириш мақсадида бакалаврлар ва магистрлар тайёрлаш йўлга қўйилсин:
(а) Жаҳон иқтисодиёти ва дипломатия университетида «Халқаро муносабатлар ва таҳлил, халқаро жараёнларни таҳлил қилиш ва эксперт шарҳлаш» йўналиши бўйича;
(б) Тошкент давлат иқтисодиёт университетида «Бизнес-таҳлил, молия ва катта маълумотлар таҳлили» йўналиши бўйича;
(в) Тошкент давлат шарқшунослик университетида «Халқаро муносабатлар ва таҳлил: Европа ва Осиё тадқиқотлари» йўналиши бўйича;
(г) Тошкент давлат юридик университетида «Ҳуқуқ соҳалари, ҳуқуқий ва сиёсий тадқиқотлар амалий таҳлили» йўналиши бўйича;
(д) Ўзбекистон халқаро исломшунослик академиясида «Ижтимоий-диний соҳадаги жараёнлар, радикаллашув жараёнлари таҳлили ва уларнинг олдини олиш усуллари» йўналиши бўйича;
(е) Марказий Осиё атроф-муҳит ва иқлим ўзгаришларини ўрганиш университетида (Green University) «Экологик фанлар ва тадқиқотлар, экологик таҳлил, билим ва инновацияларни бошқариш» йўналиши бўйича.
24. Белгилансинки, мазкур Фармоннинг 23-бандида назарда тутилган таълим йўналишлари бўйича ўқув жараёнини ташкил этишда Компетенциялар маркази зиммасига таҳлил соҳасидаги академик дастурларни мувофиқлаштириш ва методик қўллаб-қувватлаш, ўқув режаларини стандартлаштириш, амалиётга йўналтирилган таълимни ривожлантириш, хорижий профессор-ўқитувчилар ва экспертларни жалб қилиш, олий таълим муассасалари ўқитувчилари учун малака ошириш дастурларини ташкил этиш вазифалари ҳам юклатилади.
VI. Ташкилий чора-тадбирлар
25. Белгилансинки:
(а) таълим, тадқиқот ва амалиёт жараёнларига юртимиз ва илғор хорижий давлатлардаги давлат хизмати ва бошқаруви, иқтисодий ривожланиш, молия ва тадбиркорлик соҳаларида таниқли бошқарув кадрлари, экспертлар ва олимлар жалб этилади;
(б) давлат гранти асосида қабул қилинган ва магистратура ёки қайта тайёрлаш курсларида юқори натижа кўрсатган тингловчиларнинг 50 фоизгача қисмини муддати икки ойга қадар бўлган хорижий стажировкага юбориш, шунингдек, хорижий ҳамкорлар билан магистратура ва қайта тайёрлаш бўйича қўшма таълим дастурларини амалга ошириш, жумладан, уларга хорижий олимлар ва экспертларни жалб этиш «Эл-юрт умиди» жамғармаси маблағлари ҳисобидан амалга оширилади;
(в) давлат буюртмаси асосида Академияда таълим олаётган, илмий-тадқиқот ишини амалиётга самарали жорий этаётган ва хорижий тилни камида CEFR шкаласи бўйича С1 даражасида эгаллаган илмий тадқиқотчилар «Эл-юрт умиди» жамғармаси маблағлари ҳисобидан муддати икки ойга қадар бўлган хорижий илмий стажировкага юборилади;
(г) Академияда олий таълимдан кейинги таълим талабларини бажарган ва диссертация ҳимоя қилган шахсларга илмий даража (фалсафа доктори — PhD, фан доктори — DSc) дипломлари ва илмий унвон (доцент, профессор) аттестатлари давлат намунасида тақдим этилади;
Олдинги таҳрирга қаранг.
(д) ишлаб чиқаришдан ажралган ҳолда малака ошириш, магистратура ёки қайта тайёрлаш дастурига тингловчиликка қабул қилинган давлат органи ёки ташкилоти (устав фондида давлат улуши 50 фоиз ва ундан юқори бўлган тижорат банклари ва хўжалик жамиятлари, давлат корхоналари) ходимининг ўқиш даврида асосий иш жойи бўйича лавозими ва ўртача иш ҳақи (кундузги таълим шаклида таълим олаётганда ўртача иш ҳақи, бироқ меҳнатга ҳақ тўлашнинг энг кам миқдорининг 15 бараваридан ошмаган қисми) сақланади.
(25-банднинг «д» кичик банди Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2025 йил 4 октябрдаги ПФ-178-сонли Фармони таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 07.10.2025 й., 06/25/178/0900-сон)
26. Академияда илғор хорижий тажрибага асосланган ҳамда хусусий секторда самарали ташкил этилган амалиётга мувофиқ коррупцияга қарши курашнинг қуйидаги механизмлари жорий этилади:
(а) магистрлик ва қўшма таълим дастурлари лойиҳавий бошқарувнинг PMI PMBoK ва бошқа нуфузли халқаро стандартларига асосланган ҳолда ишлаб чиқилади, таълим дастурларида ушбу стандартни чуқур ўзлаштириш талаби жорий этилади;
(б) барча таълим дастурлари бўйича ўқув жараёни BPR (бизнес жараёнларнинг реинжиниринги) технологияларига кўра оптималлаштирилади ҳамда «Рақамли академия» платформасида рақамлаштирилади;
(в) Академияда коррупцияга қарши муросасиз кураш муҳитини яратиш мақсадида барча функционал вазифалар регламентлари ишлаб чиқилади, антикоррупцион диагностика ва профилактика тизими йўлга қўйилади.
27. Академияда юридик шахс мақомига эга бўлмаган қуйидаги тузилмалар ташкил этилсин:
(а) давлат сиёсати ва бошқарувининг генезиси, эволюцияси ҳамда ривожланишининг истиқболли йўналишларини тадқиқ этувчи, давлат хизматида самарадорликни ошириш ҳамда энг муҳим самарадорлик кўрсаткичлари тўғри ишлаб чиқилишини методологик қўллаб-қувватловчи, шунингдек, бошқарувда ортиқча бюрократик жараёнлар, мажлисбозлик ва қоғозбозликнинг олдини олишга қаратилган ва хусусий сектордаги (таълим, тиббиёт, транспорт ва бошқалар) илғор амалиётларни давлат бошқарувида жорий қилиш бўйича услубий қўлланмалар ҳамда илмий тавсия ва таклифлар ишлаб чиқувчи Давлат сиёсати ва бошқарувини тадқиқ этиш илмий-амалий маркази;
(б) давлат хизматчиларини қайта тайёрлаш ва малакасини ошириш бўйича ягона давлат таълим талабларини ишлаб чиқувчи ҳамда давлат органлари ва ташкилотларининг кадрлар малакасини ошириш ва қайта тайёрлаш марказларининг (институтларининг) раҳбарлик ва бошқарув йўналишларидаги таълим дастурларини илмий-услубий жиҳатдан мувофиқлаштирувчи Давлат бошқаруви соҳасида кадрлар тайёрлашни илмий-услубий мувофиқлаштириш маркази;
(в) давлат бошқарувида рақамли технологиялар ва сунъий интеллектни самарали қўллашнинг илғор хорижий тажрибасини ўрганиш, давлат хизматчиларининг рақамли компетенцияларини мунтазам ошириб бориш ҳамда бошқарув кадрларини тайёрлаш ва уларнинг малакасини оширишда мазкур технологияларни кенг қўллашни ташкил этувчи Давлат бошқарувида рақамли ва сунъий интеллект технологиялари таълим маркази;
(г) раҳбар кадрларни қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш жараёнларига замонавий таълим технологияларини кенг жорий этиш ҳамда уларни асосий иш жойидан ажралмаган ҳолда тегишли йўналишлар бўйича масофадан ўқитишни ташкиллаштирувчи Онлайн таълим ва масофавий ўқитиш маркази.
28. Академияга қуйидаги йўналишларда мустақиллик берилсин:
(а) магистратура, қайта тайёрлаш ва малака ошириш таълим дастурлари давомийлиги ва тўлов-контракт суммаларини белгилаш ҳамда хорижий ҳамкорлар билан қўшма таълим дастурларини жорий этиш, хорижлик экспертларни таълим ва тадқиқот жараёнларига жалб этиш;
(б) таълим тили ва шаклини, малака талаблари, ўқув режалари ва дастурларини тасдиқлаш, дуал таълим шаклини жорий этиш, тингловчилар билимини назорат қилиш, малака амалиёти ва стажировка ўташ, якуний давлат аттестациясидан ўтказиш тартибини белгилаш;
(в) меҳнат қонунчилигига мувофиқ профессор-ўқитувчилар билан меҳнат шартномаси тузиш тартибини, тингловчиларнинг сонидан келиб чиққан ҳолда аниқланадиган нормативлар асосида уларнинг ўқув юкламасини ҳамда илмий ходимлар илмий-тадқиқот фаолияти меъёрларини белгилаш;
(г) бюджетдан ташқари маблағлар ҳисобидан, шунингдек, хорижий ҳамкорлар билан биргаликда молиялаштириладиган таълим ва илмий-тадқиқот грантларини эълон қилиш ва амалга ошириш;
(д) илмий даражалар берувчи илмий кенгашлар тузиш ва таркибини тасдиқлаш, илмий даража ва унвонлар бериш, бошқа олий таълим муассасалари томонидан берилган илмий даража ва унвонларни тан олиш, шунингдек, докторант ва мустақил изланувчиларга илмий раҳбарлик қилиш тартибини тасдиқлаш;
(е) Академиянинг бюджетдан ташқари маблағлари ҳисобидан магистратура тингловчилари ва тадқиқотчилар учун махсус стипендиялар жорий этиш.
29. Академия ходимларининг Давлат бюджетидан молиялаштириладиган чекланган сони 107 нафар, шу жумладан, бошқарув кадрлари 54 нафар, мутахассислар 53 нафар, ўқув-ёрдамчи, техник, ва хизмат кўрсатувчи ходимлар сони олий таълим муассасалари учун, профессор-ўқитувчилар сони эса Академия уставига асосан тасдиқланган меъёрлар асосида белгилансин.
30. Белгилаб қўйилсинки, 2025 йил 1 июндан бошлаб Академия раҳбарияти, профессор-ўқитувчилари, бошқарув, илмий ва ўқув-ёрдамчи ходимлари ҳамда мутахассисларининг лавозим маошларини белгилашда меҳнатга ҳақ тўлашнинг ягона тариф жадвали бўйича тариф коэффициентлари ва базавий лавозим маошлари икки баравар миқдорда қўлланилади.
31. Қуйидагилар:
(а) Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Давлат сиёсати ва бошқаруви академиясини 2025-2026 йилларда комплекс ривожлантириш чора-тадбирлар дастури 3-иловага мувофиқ;
(б) Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Давлат сиёсати ва бошқаруви академияси устави 4-иловага мувофиқ;
(в) Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Давлат сиёсати ва бошқаруви академиясига тингловчиларни қабул қилиш бўйича ҳар йилги давлат буюртмаси параметрлари 5-иловага мувофиқ тасдиқлансин.
VII. Фармон ижросини ташкил этиш, таъминлаш ва назорат
32. Ташқи ишлар вазирлиги, Инвестициялар, саноат ва савдо вазирлиги, «Эл-юрт умиди» жамғармаси Академияга хорижий ҳамкорлар билан қўшма таълим дастурларини амалга ошириш ҳамда таълим ва тадқиқот жараёнларига хорижий грантлар ва экспертларни жалб этишда ҳар томонлама ёрдам кўрсатиб борсин.
33. Белгилаб қўйилсинки, мазкур Фармон ижроси билан боғлиқ қўшимча бюджет харажатларини молиялаштириш 2025 йилда Ўзбекистон Республикасининг республика бюджетидан биринчи даражали бюджет маблағларини тақсимловчиларнинг иқтисод қилинган маблағлари доирасида амалга оширилади, 2026 йилдан бошлаб Давлат бюджети параметрларида назарда тутилади.
34. Академия икки ой муддатда Вазирлар Маҳкамасига:
(а) манфаатдор вазирликлар ва идоралар билан биргаликда қонунчилик ҳужжатларига ушбу Фармондан келиб чиқадиган ўзгартириш ва қўшимчалар тўғрисида таклифлар киритсин;
(б) Агентлик, Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги билан биргаликда ҳар томонлама, очиқ ва холис танловнинг мезон ва механизмларини қамраб олган Академияда магистратура ҳамда олий таълимдан кейинги таълимга қабул қилиш ва ўқитишнинг алоҳида тартибини назарда тутувчи Ҳукумат қарори лойиҳасини киритсин.
35. Мазкур Фармоннинг ижросини назорат қилиш Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири А.Н. Арипов ва Ўзбекистон Республикаси Президентининг маслаҳатчиси Ғ.Ғ. Мирзаев зиммасига юклансин.
Ўзбекистон Республикаси Президенти Ш. МИРЗИЁЕВ
Тошкент ш.,
2025 йил 5 май,
ПФ-78-сон
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2025 йил 5 майдаги ПФ-78-сон Фармонига
1-ИЛОВА
Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Давлат сиёсати ва бошқаруви академиясининг Васийлик кенгаши
таркиби
Олдинги таҳрирга қаранг.

1.  Ғ.Ғ. Мирзаев

Ўзбекистон Республикаси Президентининг маслаҳатчиси, Васийлик кенгаши раиси

2.  З.Б. Махкамова

Бош вазир ўринбосари — Оила ва хотин-қизлар қўмитаси раиси

3.  К.А. Шарипов

олий таълим, фан ва инновациялар вазири

4.  Ш.Х. Шерматов

рақамли технологиялар вазири

5.  Б.О. Саидов

ташқи ишлар вазири

6.  Г.С. Исмаилова

«Эл-юрт умиди» жамғармаси ижрочи директори

7.  У.Ш.Хусаинов

Бошқарув самарадорлиги агентлиги директори в.б.

8.  О.А. Хасанов

Республика Маънавият ва маърифат маркази директори

9.  Ж.Ш. Салихов

Давлат сиёсати ва бошқаруви академияси ректори, Васийлик кенгаши котиби

Изоҳлар:
1. Васийлик кенгаши аъзолари бошқа ишга ўтган тақдирда унинг таркибига ушбу лавозимларга янги тайинланган ёки зиммасига тегишли функцияларни бажариш юкланган шахслар киритилади.
2. Васийлик кенгаши ўз қарорига мувофиқ аъзолари таркибига ўзгартириш ва қўшимча киритиш ҳуқуқига эга.
3. Васийлик кенгаши қарорига мувофиқ унинг таркибига халқаро ташкилотлар ва (ёки) уларнинг Ўзбекистон Республикасидаги ваколатхоналари раҳбарлари, хорижий таълим ва тадқиқот муассасалари ҳамда бошқа ташкилот вакиллари муддатли асосда киритилиши мумкин.
(1-илова Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2025 йил 29 октябрдаги ПФ-197-сонли Фармони таҳририда)
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2025 йил 5 майдаги ПФ-78-сон Фармонига
2-ИЛОВА
Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Давлат сиёсати ва бошқаруви академиясининг Халқаро академик маслаҳат кенгаши
таркиби
  1. Сума Чакрабарти

Ўзбекистон Республикаси Президентининг иқтисодий ривожланиш, самарали бошқарув ва халқаро ҳамкорлик масалалари бўйича маслаҳатчиси

  1. Чо Донг Чул

Корея Давлат сиёсати ва бошқаруви мактаби президенти

  1. Ким Че-Хван

Корея Республикаси Инсон ресурсларини ривожлантириш миллий институти президенти

  1. Ҳук-Жу Квон

Корея Давлат бошқаруви институти (KIPA) президенти

  1. Пан Сук Ким

Корея Республикасининг Ёнсе университети Давлат бошқаруви мактаби профессори

  1. Ли До Сук

Корея Давлат бошқаруви институти Халқаро ҳамкорлик маркази директори

  1. Масуяма Микитака

Япониянинг Сиёсий тадқиқотлар аспирантлик миллий институти (GRIPS) профессори, «Ёш лидерлар» таълим дастури раҳбари ўринбосари

  1. Алексей Комиссаров

Россия халқ хўжалиги ва давлат хизмати академияси (РАНХиГС) ректори

  1. Сергей Шитьков

Россия Федерацияси Ташқи ишлар вазирлиги Дипломатик академияси ректори

  1. Александр Ким

«Сколково» Москва бошқарув мактаби ректори

  1. Андрей Марголин

Россия халқ хўжалиги ва давлат хизмати академияси (РАНХиГС) проректори

  1. Азамат Жолманов

Қозоғистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Давлат бошқаруви академияси ректори

  1. Алихан Байменов

Давлат хизмати бўйича Остона хаби Бошқарув қўмитаси раиси (Қозоғистон)

  1. Раймонд Хелфрих

Бавария Давлат бошқаруви мактаби проректори (Германия)

  1. Александр Тран-Чуонг

Франция Давлат хизмати миллий институти Халқаро ҳамкорлик маркази директори ўринбосари

  1. Франческо Манчини

Ли Куан Ю Давлат сиёсати ва бошқаруви мактаби декани ўринбосари (Сингапур)

  1. Эдуардо Арарал

Ли Куан Ю Давлат сиёсати ва бошқаруви мактаби доценти (Сингапур)

  1. Анис Юсаль Юсуф

Малайзия университети Давлат сиёсати ва бошқаруви халқаро институти ижрочи директори

  1. Дженнифер Муртазашвили

Питтсбург университети профессори, Менежмент ва бозорлар маркази директори (АҚШ)

  1. Даниел Нельсон

Сиракуз университети Максвелл фуқаролик ва жамоатчилик билан алоқалар мактаби Глобал таълим ва ҳамкорлик маркази директори (АҚШ)

  1. Эндрю Темпелмен

Самарали давлат бошқаруви бўйича халқаро эксперт (Буюк Британия)

  1. Хамид Пуран

Вулверхэмптон университети (Буюк Британия) эксперти

Изоҳ: Халқаро академик маслаҳат кенгаши таркибига Академия Васийлик кенгаши томонидан ўзгартириш ва қўшимчалар киритилиши мумкин.
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2025 йил 5 майдаги ПФ-78-сон Фармонига
3-ИЛОВА
Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Давлат сиёсати ва бошқаруви академиясини 2025-2026 йилларда комплекс ривожлантириш
чора-тадбирлар дастури
Олдинги таҳрирга қаранг.

Т

Чора-тадбирлар номи

Амалга ошириш шакли

Ижро муддати

Молиялаштириш манбалари

Масъуллар

I. Академия фаолиятини стратегик режалаштириш, ўқув жараёни ва ўқув-услубий ишларни ташкил этиш

ҳамда профессор-ўқитувчилар салоҳиятини ривожлантириш

1. 

Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Давлат сиёсати ва бошқаруви академиясида (кейинги ўринларда — Академия) Ли Куан Ю Давлат сиёсати ва бошқаруви мактаби (Сингапур) билан ҳамкорликда истиқболли бошқарув кадрлари учун муддати 6 ойгача бўлган қўшма таълим дастурини ташкил этиш.

Қўшма таълим дастурида муваффақиятли иштирок этган давлат хизматчиларини Ли Куан Ю Давлат сиёсати ва бошқаруви мактабига семинар-тренингларда иштирок этиш ва амалий стажировка ўташга юбориш.

Ташкилий чора-тадбирлар

2025/2026 ўқув йилидан бошлаб

Давлат бюджети маблағлари доирасида,

«Эл-юрт умиди» жамғармаси маблағлари, Академиянинг бюджетдан ташқари маблағлари, грантлар, техник кўмак ҳамда бошқа ташқи ва ички беғараз кўмак маблағлари

Академия,

Бошқарув самарадорлиги агентлиги,

«Эл-юрт умиди» жамғармаси,

Стратегик ислоҳотлар агентлиги,

манфаатдор

вазирлик ва идоралар

2. 

Академиянинг хорижий ҳамкорлари, грантлар кўмагида ёш профессор-ўқитувчилар ва илмий тадқиқотчиларни хорижий стажировкага юбориш.

Ташкилий чора-тадбирлар

2025-2026 йиллар давомида

Академиянинг бюджетдан ташқари маблағлари, грантлар, донор ташкилотлар маблағлари

Академия, «Эл-юрт умиди» жамғармаси, Ташқи ишлар вазирлиги, буюртмачи вазирлик ва идоралар

3. 

Академияда Сингапур давлат хизмати коллежи билан ҳамкорликда давлат хизматини ривожлантириш бўйича илғор хорижий тажрибани ўрганиш мақсадида давлат хизматчилари салоҳиятини оширишга қаратилган қўшма таълим дастурини ташкил этиш.

Ташкилий чора-тадбирлар

2025/2026 ўқув йилидан бошлаб

«Эл-юрт умиди» жамғармаси маблағлари, Академиянинг бюджетдан ташқари маблағлари, грантлар, техник кўмак ҳамда бошқа ташқи ва ички беғараз кўмак маблағлари

Академия, Бошқарув самарадорлиги агентлиги, «Эл-юрт умиди» жамғармаси, Стратегик ислоҳотлар агентлиги, манфаатдор вазирлик ва идоралар

4. 

Академияда давлат органлари раҳбарлари учун бошқарув соҳасида янги ғояларни шакллантириш, бу борадаги сўнгги тенденцияларни муҳокама ва таҳлил этиш, истиқболли имкониятларни прогнозлаштириш, соҳалараро тажриба алмашиш ҳамда аҳоли билан очиқ мулоқот маданиятини юксалтиришга илмий-услубий кўмаклашувчи мулоқотлар майдонини яратиш.

Ташкилий чора-тадбирлар

2025 йил августдан бошлаб

Академиянинг бюджетдан ташқари маблағлари, буюртмачилар маблағлари

Академия, Бошқарув самарадорлиги агентлиги,

давлат ҳокимияти ва бошқаруви органлари, маҳаллий давлат ҳокимияти органлари ва бошқа ташкилотлар

5. 

Академия магистратурасига хорижий таълим ташкилотлари ёки илмий марказлар билан ҳамкорликда қўшма таълим дастурлари (жумладан, Double Degree) асосида тингловчилар қабулини ташкил этиш.

Васийлик кенгаши қарори

2025/2026 ўқув йилидан бошлаб ўзаро келишувга мувофиқ

Академиянинг бюджетдан ташқари маблағлари, буюртмачилар маблағлари

Академия,

Ташқи ишлар вазирлиги,

манфаатдор вазирлик ва идоралар,

нуфузли хорижий таълим ташкилотлари

(келишув асосида)

6. 

Академиянинг халқаро тан олинган аккредитация ташкилотлари ва академик рейтинг агентликлари билан ҳамкорлик алоқаларини ривожлантириб бориш.

Бунда Академиянинг магистратура дастурларини босқичма-босқич халқаро аккредитациядан ўтказиш, давлат бошқаруви соҳасидаги нуфузли халқаро ва минтақавий таълим ташкилотларининг ўқув дастурлари ва модуллари ҳамда таълим технологияларини жорий этиш, шунингдек, соҳада халқаро нуфузга эга ассоциацияларга аъзо бўлиш чораларини кўриш.

Ташкилий чора-тадбирлар

Мунтазам равишда


 

2025/2026 ўқув йили якунига қадар

Академиянинг бюджетдан ташқари маблағлари, грант маблағлари

Академия,

Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги,

Инвестициялар, саноат ва савдо вазирлиги,

Ташқи ишлар вазирлиги

7. 

Академияга юклатилган вазифаларнинг самарали бажарилишини таъминлайдиган ташкилий тузилмани тасдиқлаш ҳамда унда трансформация ва стратегик ривожлантириш бўйича ректор маслаҳатчиси лавозимини жорий этиш (шартнома асосида), шунингдек, мазкур лавозимга нуфузли таълим, тадқиқот ёки академик бошқарув соҳасида амалий иш тажрибасига эга бўлган хорижлик эксперт ёки ватандош мутахассисни жалб этиш.

Васийлик кенгаши қарори

2025 йил август

Академиянинг бюджетдан ташқари маблағлари, «Эл-юрт умиди» жамғармаси маблағлари, Тикланиш ва тараққиёт жамғармаси маблағлари

Академия,

Ташқи ишлар вазирлиги, Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги,

«Эл-юрт умиди» жамғармаси

8. 

Тасдиқланган давлат буюртмаси доирасида ва тўлов-контракт асосида қайта тайёрлаш ва малака ошириш курсларида таҳсил оладиган тингловчилар контингентини шакллантириш.

Буюртмалар портфелини шакллантириш

Ҳар йили июнь — август ойларида

Талаб этилмайди

Бошқарув самарадорлиги агентлиги,

Академия, давлат органлари ва ташкилотлар, буюртмачи ташкилотлар

9. 

Академиянинг ўқув жараёнига етакчи хорижий таълим ва тадқиқот муассасалари олимлари ва экспертлари ҳамда давлат органлари ва халқаро ташкилотларнинг тажрибали мутахассисларини жалб этиш.

Бунда хорижлик профессор-ўқитувчилар ва экспертлар меҳнатига ҳақ тўлашни улар билан тузиладиган икки томонлама шартномаларга мувофиқ амалга ошириш.

Ташкилий чора-тадбирлар

2025/2026 ўқув йилидан бошлаб

«Эл-юрт умиди» жамғармаси маблағлари, Академиянинг бюджетдан ташқари маблағлари

Академия,

 «Эл-юрт умиди» жамғармаси, Ташқи ишлар вазирлиги

10. 

Академиянинг бошқарув кадрлари, профессор-ўқитувчилари ва илмий ходимлари учун ҳар йили камида бир маротаба таниқли хорижий ва маҳаллий олимлар, экспертларни (шу жумладан, Академиянинг Халқаро академик маслаҳат кенгаши аъзоларини) жалб этган ҳолда Академияда, шунингдек, хорижий давлатларда стажировка ўташ дастурларини амалга ошириш.

Васийлик кенгаши қарори

2025/2026 ўқув йилидан бошлаб ҳар йили камида бир маротаба

 «Эл-юрт умиди» жамғармаси маблағлари,

Академиянинг бюджетдан ташқари маблағлари

Академия, «Эл-юрт умиди» жамғармаси,

Ташқи ишлар вазирлиги

11. 

Академияга сўнгги уч йилда ажратилган бюджет маблағларининг мақсадли сарфланишини ўрганиш ва аниқланган камчиликларни бартараф этиш.

Ташкилий чора-тадбирлар

2025 йил июнь-июль

Талаб этилмайди

Академия, Ҳисоб палатаси

12. 

Академия ходимлари ва профессор-ўқитувчиларининг малакаси, билим ва кўникмаларини баҳолаш орқали лавозимига мувофиқлигини аниқлаш ҳамда ходимлар таркибини қайта шакллантириш бўйича тегишли қарорлар қабул қилиш.

Ташкилий чора-тадбирлар

2025 йил июль — сентябрь

Талаб этилмайди

Академия

II. Ўқув жараёни, ўқув-услубий ва илмий-тадқиқот фаолиятининг меъёрий-ҳуқуқий асосларини яратиш

13. 

Академия магистратураси ва ҳамда олий таълимдан кейинги таълимга қабул қилиш ва ўқитиш тартибини белгилаш.

Вазирлар Маҳкамаси қарори

2025 йил июль

Талаб этилмайди

Академия, Давлат хизматини ривожлантириш агентлиги, Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги

14. 

Академия магистратураси ва қайта тайёрлаш курсларига хорижий давлатлар фуқароларини қабул қилиш тартибини ишлаб чиқиш ва тасдиқлаш.

Вазирлар Маҳкамаси қарори

2025 йил июль

Талаб этилмайди

Академия,

Ташқи ишлар вазирлиги,

Ички ишлар вазирлиги

15. 

Илғор хорижий тажриба ҳамда амалиётда апробациядан ўтган таълим модулларини Ўзбекистон шароитига адаптация қилишга алоҳида эътибор қаратган ҳолда қуйидаги ҳужжатларни хорижий экспертларни жалб этган ҳолда ишлаб чиқиш ҳамда миллий ва халқаро аккредитациядан ўтказиш:

магистратура мутахассисликлари бўйича давлат таълим стандартлари, ўқув режалари, ўқув дастурлари, малака талаблари;

Академияда таълим жараёнини ташкил этиш, ўқув жараёни графиги ва ўқув юкламалари бўйича вақт меъёрлари, профессор-ўқитувчилар ўқув юкламаларини режалаштириш борасида ташкилий ва норматив-услубий ҳужжатлар.

Васийлик кенгаши қарори

2025 йил июль

Академиянинг бюджетдан ташқари маблағлари

Академия, Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги, манфаатдор вазирлик ва идоралар,

нуфузли халқаро ва хорижий таълим ташкилотлари

(келишув асосида)

16. 

Академиядаги барча профессор-ўқитувчилар лавозимлари бўйича очиқ танлов эълон қилиш ҳамда 2025/2026 ўқув йилидан бошлаб уларни бир йиллик меҳнат шартномалари орқали ишга қабул қилишни назарда тутадиган Академияга профессор-ўқитувчиларни очиқ танлов асосида ишга қабул қилиш тартиби тўғрисидаги низомни ишлаб чиқиш ва қабул қилиш.

Васийлик кенгаши қарори

2025 йил июль

Талаб этилмайди

Академия,

Давлат хизматини ривожлантириш агентлиги,

Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги,

Адлия вазирлиги

17. 

Мамлакатда давлат хизмати, сиёсати ва бошқаруви фанлари ва амалиётининг миллий мактаблари илғор анъаналарини шакллантириш, бу борада дунёда тан олинган илмий мактаблар, олимлар, шу жумладан, илмий тажрибага бўлган эга ватандошлар билан алоқаларни йўлга қўйиш. Бунда:

Академиянинг ёш профессор-ўқитувчилари ва илмий ходимларини мақсадли равишда хорижий илмий стажировкаларга юбориш, иқтидорли ёшларни хорижда магистратура ва докторантурада тайёрлаш мақсадида 2025-2026 йилларга мўлжалланган махсус дастурни ишлаб чиқиш ва тасдиқлаш;

Академияга давлат хизмати, сиёсати ва бошқаруви фанларининг етук олимларини жалб этиш ҳамда уларга зарур шарт-шароитлар яратиш, жумладан, мақсадли илмий грантлар ажратиш, халқаро илмий тадбирлар ташкил этиш орқали илмий лабораторияларни шакллантириш.

Васийлик кенгаши қарори

Мунтазам равишда






2025 йил июль






2025 йил июндан бошлаб

Академиянинг бюджетдан ташқари маблағлари,

илмий фаолиятга оид дастурларни амалга ошириш учун

Олий таълим, фан

ва инновациялар вазирлиги томонидан ўтказиладиган танловлар натижалари бўйича ажратиладиган грантлар

Академия, Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги,

«Эл-юрт умиди» жамғармаси, манфаатдор

вазирлик ва идоралар

18. 

Академияда таълим жараёнини ташкил этиш бўйича қуйидаги низомларни Академия кенгашида тасдиқлаш:

Таълим-тадқиқот ва амалиёт мактабларини ташкил этиш ва бошқариш тўғрисида;

Магистратура таълим дастури тўғрисида;

Магистратурада кредит-модуль тизимини жорий этиш тўғрисида;

Магистрлик диссертациясини тайёрлаш ва уни ҳимоя қилиш тартиби тўғрисида;

Магистратура ва қайта тайёрлаш курсларида амалиёт ва стажировка, шу жумладан, хорижий стажировкани ташкил этиш тўғрисида.

Академия кенгаши қарори

2025 йил июль

Талаб этилмайди

Академия, Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги,

Адлия вазирлиги,

манфаатдор вазирлик ва идоралар

19. 

Қуйидагиларни тартибга солувчи Академияда олий малакали илмий ва илмий-педагогик кадрлар тайёрлаш тўғрисида низомни ишлаб чиқиш:

Академияда илмий кенгашлар тузиш;

олий таълимдан кейинги таълимни таянч докторантура ва докторантура, мустақил изланувчилик шаклида ҳамда тўлов-контракт асосида ташкил этиш;

изланувчилар фаолияти самарадорлигини мониторинг қилиш;

фалсафа доктори (PhD) ва фан доктори (DSc) диссертацияларини тайёрлаш ва уларни ҳимоя қилиш;

илмий раҳбар ва илмий маслаҳатчилик тартиби;

илмий даражалар ва илмий унвонлар бериш, олий таълим муассасалари томонидан берилган илмий унвон ва илмий даражаларни тан олиш;

янги илмий ихтисосликлар бўйича Васийлик кенгаши томонидан мустақил равишда илмий кенгашлар тузиш;

Академия илмий кенгашлари томонидан берилган илмий даражалар ва илмий унвонлар бўйича тегишли давлат намунасидаги дипломларни бериш ва рўйхатга олиш.

Академия кенгаши қарори

2025 йил июль

Талаб этилмайди

Академия,

Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги,

манфаатдор вазирлик ва идоралар

III. Давлат ва хўжалик бошқаруви органлари билан ўқув, илмий-услубий ва консультатив алоқаларни йўлга қўйиш

20. 

Давлат ва хўжалик бошқаруви органлари ҳамда бошқа ташкилотлар буюртмаларига асосан мақсадли равишда илмий-амалий тадқиқотлар олиб бориш ва уларнинг натижаларини амалиётга татбиқ этиш, буюртмачиларга консультатив хизматлар кўрсатиш ҳамда улар учун тегишли ўқув тренингларини ташкил этиш.

Мазкур тадбирларга хорижлик олимлар, консультант ва экспертларни жалб этиш, шунингдек, маҳаллий бошқарув кадрлари ва мутахассислар учун хорижда амалий стажировкалар ташкил этиш.

Ташкилий чора-тадбирлар

Мунтазам равишда

Буюртмачилар маблағлари, Академиянинг бюджетдан ташқари маблағлари

Академия,

«Эл-юрт умиди» жамғармаси,

Ташқи ишлар вазирлиги,

буюртмачи

вазирлик ва идоралар

21. 

Лавозимга янги тайинланадиган давлат хизматчилари учун давлат ҳокимияти ва бошқаруви тизими, лидерлик ва халқ билан очиқ мулоқот қилиш компетенциялари, давлат бошқарувида коррупцияга қарши ахлоқ кодекси каби мустақил таълим ресурсларини яратиш ва онлайн платформа орқали мунтазам фойдаланиш имкониятини таъминлаш.

Қўшма қарор лойиҳаси

Мунтазам равишда

Давлат хизматини ривожлантиришни қўллаб-қувватлаш жамғармаси маблағлари,

буюртмачилар маблағлари

Академия, Бошқарув самарадорлиги агентлиги, Коррупцияга қарши курашиш агентлиги

22. 

Давлат фуқаролик хизматининг сиёсий, бошқарув ва ёрдамчи лавозим гуруҳлари учун базавий компетенциялар моделини ишлаб чиқиш.

Ташкилий чора-тадбирлар

2026 йил февраль

Талаб этилмайди

Бошқарув самарадорлиги агентлиги, Академия,

манфаатдор вазирлик ва идоралар

IV. Илмий-тадқиқот ишларини ташкил этиш, илмий ва илмий-педагогик кадрлар тайёрлашни ривожлантириш

23. 

Академияда давлат сиёсати ва бошқаруви ҳамда иқтисодий ривожланишнинг замонавий тенденциялари ва истиқболли тизимларини ўрганишга қаратилган Давлат бошқарувини тадқиқ этиш илмий-амалий марказини ташкил этиш.

Марказга юқори илмий салоҳият, катта амалий тажрибага эга кадрлар ва хорижлик мутахассисларни ҳамда илмий грантларни жалб қилиш.

Ташкилий чора-тадбирлар

2025 йил июль

Академиянинг бюджетдан ташқари маблағлари,

илмий фаолиятга оид дастурларни амалга ошириш учун Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги томонидан ўтказиладиган танловлар натижалари бўйича ажратиладиган грантлар

Академия, Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги,

Ташқи ишлар вазирлиги,

Давлат хизматини ривожлантириш агентлиги

24. 

Давлат ва хўжалик бошқаруви, кадрлар сиёсати ва давлат хизматининг самарадорлигини оширишга қаратилган илмий-тадқиқот лойиҳаларини амалга ошириш.

Илмий-тадқиқот лойиҳалари

Мунтазам равишда

Илмий фаолиятга оид дастурларни амалга ошириш учун Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги томонидан ўтказиладиган танловлар натижалари бўйича ажратиладиган грантлар, буюртмачилар маблағлари

Академия, Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги,

манфаатдор вазирлик ва идоралар

25. 

Халқаро молия институтлари ва етакчи ташкилотлар билан ҳамкорликни мустаҳкамлаш, Академияда амалга ошириладиган илмий тадқиқотлар учун халқаро грантлар ва донор ташкилотлар маблағларини жалб қилиш.

Ташкилий чора-тадбирлар

Мунтазам равишда

Халқаро грантлар ва донор ташкилотлар маблағлари

Инвестициялар, саноат

ва савдо вазирлиги, Академия,

Ташқи ишлар вазирлиги

26. 

«Давлат сиёсати ва бошқаруви» ихтисослиги бўйича фалсафа доктори (PhD) ва фан доктори (DSc) илмий даражалари берувчи Илмий кенгаш таркибини шакллантириш.

Академия кенгаши қарори

2025 йил август

Талаб этилмайди

Академия, Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги

27. 

Ўзбекистоннинг давлат бошқаруви ва иқтисодий ривожланиш борасидаги халқаро рейтинглар ва индексларда юқори кўрсаткичларга эришишини таъминлашга қаратилган илмий ва инновацион тадқиқотлар олиб бориш, илмий-амалий конференция ва семинарлар ташкил этиш ҳамда уларнинг натижалари бўйича бошқарув кадрлари учун махсус малака ошириш курсларини ишлаб чиқиш ва уларни амалга татбиқ этиш.

Бунда илмий-тадқиқот ва инновацион лойиҳаларни амалга ошириш, халқаро илмий-амалий тадбирлар ўтказиш ва малака ошириш курсларига соҳалар бўйича хорижлик олимлар ва экспертларни жалб этиш.

Илмий-тадқиқот лойиҳалари

2025-2026 йиллар

Илм-фанни молиялаштириш ва инновацияларни қўллаб-қувватлаш жамғармаси маблағлари,

илмий фаолиятга оид дастурларни амалга ошириш учун Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги томонидан ўтказиладиган танловлар натижалари бўйича ажратиладиган грантлар

Академия, Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги,

Ташқи ишлар вазирлиги,

манфаатдор

вазирлик ва идоралар

28. 

Давлат гранти асосида ташкил этиладиган илмий тадқиқотларда давлат сиёсати ва бошқаруви ихтисослиги бўйича фанлар ривожланишининг глобал тенденцияларини илмий таҳлил қилиш ҳамда мазкур йўналишларда миллий илмий мактаб яратиш.

Бунда давлат ҳокимиятининг аҳолининг кенг қатламлари билан очиқ мулоқотини самарали ташкил қилиш, давлат-хусусий шериклик ва ижтимоий ҳамкорликнинг илғор хорижий тажрибасини ўрганиш, уларни илмий тадқиқ этиш ва республикада татбиқ этиш.

Илмий-тадқиқот лойиҳалари

Мунтазам равишда

Илмий фаолиятга оид дастурларни амалга ошириш учун Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги томонидан ўтказиладиган танловлар натижалари бўйича ажратиладиган грантлар

Академия, Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги,

манфаатдор вазирлик

ва идоралар

29. 

Академияда Давлат бошқаруви соҳасида кадрлар тайёрлашни илмий-услубий мувофиқлаштириш маркази фаолиятини ташкил этиш.

Марказга манфаатдор вазирлик ва идоралар томонидан тегишли йўналишлар ва мавзулар бўйича тадқиқот ишларига буюртмалар бериш ҳамда марказни қўшимча молиялаштиришда иштирок этиш тизимини йўлга қўйиш юзасидан зарур чораларни кўриш.

Ташкилий чора-тадбирлар

2025 йил июль

Илмий фаолиятга оид дастурларни амалга ошириш учун Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги томонидан ўтказиладиган танловлар натижалари бўйича ажратиладиган грантлар,

буюртмачилар маблағлари ва грантлар, техник кўмак ва бошқа ташқи ва ички беғараз кўмак маблағлари

Академия, Давлат хизматини ривожлантириш агентлиги,

Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги,

Ёшлар ишлари агентлиги,

Инвестициялар, саноат

ва савдо вазирлиги

30. 

Академия филиаллари ҳамда ҳудудлардаги давлат хизматчилари салоҳиятини замонавий таълим технологияларини қўллаган ҳолда оширишга кўмаклашувчи Онлайн таълим ва масофавий ўқитиш маркази фаолиятини йўлга қўйиш.

Ташкилий чора-тадбирлар

2025 йил июль

Академиянинг бюджетдан ташқари ва буюртмачилар маблағлари

Академия,

Давлат хизматини ривожлантириш агентлиги,

манфаатдор вазирлик ва идоралар

V. Моддий-техник базани ривожлантириш, ходимларни моддий рағбатлантириш тизимини йўлга қўйиш

31. 

«Рақамли академия» инновацион платформасини қуйидагиларни инобатга олган ҳолда такомиллаштириш:

Академияда таълим ва тадқиқотлар жараёнларини самарали бошқариш ҳамда ҳудудий филиаллар билан алоқаларни ташкил этишда рақамли технологияларни жорий этиш;

давлат ва хўжалик бошқаруви органлари, шунингдек, туман (шаҳар) ҳокимлари ва уларнинг ўринбосарлари учун мунтазам равишда масофавий таълим олиш имкониятини таъминлаш.

Ташкилий чора-тадбирлар

2025 йил давомида

Академиянинг бюджетдан ташқари маблағлари, грантлар, техник кўмак ҳамда бошқа ташқи ва ички беғараз кўмак маблағлари

Академия, Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги,

Рақамли технологиялар вазирлиги

32. 

Академияда:

ахборот-ресурс марказини қайта ташкил этиш, капитал таъмирлаш ва жиҳозлаш, рақамли технологияларга асосланган кутубхона-қидирув дастури ва компьютер техникалари билан таъминлаш, замонавий адабиётлар билан бойитиш;

тингловчилари ва тадқиқотчиларининг бўш вақтларини мазмунли ташкил этиш мақсадида Давлат бошқарувида рақамли ва сунъий интеллект технологиялари таълим марказини ташкил этиш;

босмахона ва янги ташкил этилаётган тегишли илмий-услубий, тадқиқот марказлари фаолияти учун замонавий техник жиҳозлар ва дастурлар ҳамда фото ва видеоускуналарни харид қилиш.

Ташкилий чора-тадбирлар

2025 йил давомида

Ёшларга оид давлат сиёсатини қўллаб-қувватлаш жамғармаси, «Эл-юрт умиди» жамғармаси, Академиянинг бюджетдан ташқари ва ҳомийлар маблағлари,

Академия, Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги, Ёшлар ишлари агентлиги, «Эл-юрт умиди» жамғармаси

33. 

Академиянинг моддий-техника базасини модернизация қилиш ва замонавий таълим инфратузилмасини яратиш бўйича қуйидагиларни амалга ошириш:

ўқув аудиторияларни замонавий видеопанеллар, видеопроекторлар ва бошқа техник воситалар билан жиҳозлаш;

таркибий тузилмаларни замонавий компьютер ва ташкилий техника, мебель жиҳозлари ҳамда бошқа зарурий асбоб-ускуналар ва анжомлар билан таъминлаш;

ахборот-ресурс марказининг халқаро илмий-техникавий маълумотлар базаларига доимий аъзолигини ташкил этиш;

бош анжуманлар залини капитал таъмирлаш, видеоконференция алоқа воситалари (LED экран), синхрон таржима ва овоз кучайтиргич ускуналари билан жиҳозлаш;

Академия ҳудудида тингловчилар учун интернет ва ахборот-ресурс базаларидан доимий фойдаланиш имкониятини яратиш, 400 Мбит/с дан кам бўлмаган тезликдаги интернет тармоғига уланиш ҳамда барча ҳудудларда бепул «Wi-Fi» зоналарини ташкил этиш;

ички ахборот телекоммуникация инфратузилмасини тўлиқ янгилаш, ахборот хавфсизлиги сиёсатини жорий этиш.

Комплекс чора-тадбирлар

2026 йил январь

Академиянинг бюджетдан ташқари маблағлари, грантлар, техник кўмак ҳамда бошқа ташқи ва ички беғараз кўмак маблағлари,

ижрочиларнинг тегишли жамғармалари маблағлари

Академия, Рақамли технологиялар вазирлиги

34. 

Академия медиамаркази моддий-техника базасини модернизациялаш, замонавий аудио-видео ва компьютер ҳамда ташкилий техника, мебель жиҳозлари ҳамда бошқа зарурий асбоб-ускуналар ва анжомлар билан таъминлаш.

Ташкилий чора-тадбирлар

2026 йил декабрь

Академиянинг бюджетдан ташқари маблағлари, грантлар, техник кўмак ҳамда бошқа ташқи ва ички беғараз кўмак маблағлари

Академия,

Рақамли технологиялар вазирлиги

Изоҳ: Дастурда белгиланган чора-тадбирларни амалга ошириш учун қабул қилинадиган норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар, заруратга кўра, бошқа бандларда назарда тутилган ҳужжатлар билан бирлаштирилиши ёки бир неча турдаги ҳужжатларга бўлиниши мумкин.
(3-илова Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2025 йил 29 октябрдаги ПФ-197-сонли Фармони таҳририда)
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2025 йил 5 майдаги ПФ-78-сон Фармонига
4-ИЛОВА
Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Давлат сиёсати ва бошқаруви академияси
устави
1-боб. Умумий қоидалар
1. Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Давлат сиёсати ва бошқаруви академияси (кейинги ўринларда — Академия) бошқарув кадрларини тайёрлаш, қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш, шунингдек, давлат хизмати, сиёсати ва бошқаруви, иқтисодиёт тармоқлари ва соҳалари ҳамда ҳудудларни бошқариш ва ривожлантириш, инсон ресурсларини бошқариш, шунингдек, бошқарув фанининг бошқа соҳаларида фундаментал ҳамда илмий-амалий тадқиқотлар олиб борадиган таянч давлат олий таълим муассасаси ҳисобланади.
2. Академия ўз фаолиятини Ўзбекистон Республикаси Конституцияси ва қонунлари, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталари, Ўзбекистон Республикаси Президенти ва Вазирлар Маҳкамасининг ҳужжатлари, ушбу Устав ҳамда бошқа норматив-ҳуқуқий ҳужжатларга мувофиқ амалга оширади.
 LexUZ шарҳи
Қаранг: Вазирлар Маҳкамасининг «Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Давлат сиёсати ва бошқаруви академиясининг магистратурасига қабул қилиш тартибини белгилаш тўғрисида»ги 2025 йил 27 августдаги 541-сон қарори.
3. Академия юридик шахс бўлиб, ўз мустақил балансига, Ғазначилик хизмати қўмитасида ҳисоб рақамига, Ўзбекистон Республикасининг тижорат банкларида хорижий валютадаги талаб қилиб олингунча депозит ҳисоб рақамига, давлат тилида ўз номи ифодаланган ва Ўзбекистон Республикаси Давлат герби тасвири туширилган муҳрига, фаолияти учун зарур бўлган бланк, штамп, бошқа атрибут ва реквизитларга эгадир.
Академиянинг расмий номланиши:
а) давлат тилида:
тўлиқ — Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Давлат сиёсати ва бошқаруви академияси;
қисқартирилган — ДСБА;
б) рус тилида:
тўлиқ — Академия государственной политики и управления при Президенте Республики Узбекистан;
қисқартирилган — АГПУ;
в) инглиз тилида:
тўлиқ — Academy of Public Policy and Administration under of the President of the Republic of Uzbekistan;
қисқартирилган — APPA.
Академиянинг манзили: Тошкент шаҳри И. Каримов кўчаси 45-уй.
4. Академия қуйидаги фаолият турларини амалга оширади:
давлат буюртмаси ва тўлов-контракт асосида, давлат намунасидаги диплом ва «магистр» даражаси бериладиган ишлаб чиқаришдан ажралган ҳолда бир ярим йилга қадар ва ишлаб чиқаришдан ажралмаган ҳолда икки йиллик магистратура таълим дастурлари бўйича юқори малакали бошқарув кадрлари ва мутахассисларни тайёрлаш;
давлат буюртмаси ва тўлов-контракт асосида олти ойгача давом этадиган дастурлар бўйича, жумладан ишлаб чиқаришдан ажралган ҳолда, белгиланган намунадаги диплом бериладиган бошқарув кадрлари ва мутахассисларни қайта тайёрлаш;
давлат буюртмаси ва тўлов-контракт асосида бир ойга қадар муддатли дастурлар бўйича, жумладан ишлаб чиқаришдан ажралган ҳолда, белгиланган намунадаги сертификат бериладиган бошқарув кадрлари ва мутахассислар малакасини ошириш;
давлат ҳокимияти органлари, жумладан маҳаллий давлат ҳокимияти органлари, хўжалик бошқаруви органлари, бизнес тузилмалари ва фуқаролик жамияти институтлари, шунингдек, ҳудудлардаги бошқарув кадрлари учун давлат хизмати, сиёсати ва бошқаруви ҳамда ижтимоий-иқтисодий ривожланишнинг долзарб масалалари бўйича махсус малака ошириш курслари, ўқув-амалий семинар ва тренинглар ташкил этиш;
давлат хизмати, сиёсати ва бошқаруви, иқтисодиёт тармоқлари ва соҳалари ҳамда ҳудудларни бошқариш ва ривожлантириш ҳамда инсон ресурсларини бошқариш, шунингдек, бошқарув фанининг бошқа соҳаларида фундаментал ҳамда илмий-амалий тадқиқотлар олиб бориш, илмий ва илмий-педагогик кадрларни тайёрлаш;
давлат ҳокимияти органлари, жумладан маҳаллий давлат ҳокимияти органлари, хўжалик бошқаруви органлари, бизнес тузилмалари ва фуқаролик жамияти институтлари ҳамда иқтисодиёт тармоқлари ва соҳалари учун мақсадли ва буюртма асосида ўқув-услубий ва илмий-консультатив хизматлар кўрсатиш;
ўқув, услубий, илмий-тадқиқот, ахборот-таҳлилий ва илмий-консультатив ҳамда маънавий-маърифий фаолиятнинг барча турлари;
ноширлик фаолияти;
илмий, таълим, ноширлик, матбаа ва қонунчиликда тақиқланмаган бошқа фаолиятни амалга ошириш бўйича пулли хизматлар кўрсатиш.
2-боб. Академиянинг асосий мақсад ва вазифалари
5. Академиянинг асосий мақсади бошқарув кадрлари ва мутахассисларини тайёрлаш, қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини оширишнинг самарали тизимини ташкил этиш, шунингдек, давлат хизмати, сиёсати ва бошқаруви, иқтисодиёт тармоқлари ва соҳалари ҳамда ҳудудларни бошқариш ва ривожлантириш ҳамда инсон ресурсларини бошқариш, бошқарув фани соҳаларида фундаментал ва илмий-амалий тадқиқотлар олиб бориш ҳисобланади.
6. Қуйидагилар Академия фаолиятининг асосий вазифа ва йўналишлари ҳисобланади:
илғор хорижий тажрибага мувофиқ давлат фуқаролик хизматчилари (кейинги ўринларда — давлат хизматчилари) ва бошқарув кадрларининг салоҳиятини мунтазам ривожлантиришга қаратилган таълим дастурлари ва лойиҳаларини ишлаб чиқиш;
давлат хизматчиларининг малакасини мунтазам ошириб бориш ва қайта тайёрлаш, шунингдек, бошқарув кадрларини магистратура ва олий таълимдан кейинги таълим босқичларида ўқитиш;
Иқтисодий ҳамкорлик ва тараққиёт ташкилотининг таянч тавсиялари ҳамда миллий қадриятларимиз ва ахлоқ нормаларини инобатга олган ҳолда яратиладиган профессионал компетенциялар асосида кадрлар тайёрлаш ва уларнинг салоҳиятини мунтазам оширишни ташкил этиш;
таълим дастурларини хорижий ташкилотлар билан ҳамкорликда ташкил этиш ҳамда уларни бошқарув кадрларининг касбий компетенцияларини миллий қонунчилик талаблари ва халқаро ташкилотлар тавсиялари асосида ривожлантиришга йўналтириш;
таълим ва тадқиқот жараёнларини факультетлар ва кафедралар негизида ташкил этиладиган илғор хорижий тажрибага асосланган таълим — тадқиқот — амалиёт мактаблари орқали олиб бориш;
бошқарув кадрлари ва давлат хизматчиларини тайёрлаш, уларнинг малакасини оширишда рақамли ва сунъий интеллект технологияларини кенг қўллаш, уларнинг рақамли компетенцияларини мунтазам ошириб бориш;
Академия фаолиятини стратегик ривожлантириш, уни халқаро стандартлар даражасига кўтариш, илмий-педагогик ва моддий-техник салоҳиятини кучайтириш жараёнларига инвестицияларни жалб этиш;
давлат хизматчиларида замонавий раҳбарнинг «маънавий қиёфа»сини шакллантириш асосида таълим дастурларини ташкил этиш;
таълим ва тадқиқот жараёнларини тўлиқ рақамлаштириш, ўқув жараёнини илғор хорижий тажрибаларга мувофиқ LMS тизими ва «Рақамли академия» платформаси орқали ташкил этиш;
давлат хизмати ва бошқарувини такомиллаштириш, «Ўзбекистон — 2030» стратегияси, соҳа ва тармоқларни ривожлантириш дастурларида белгиланган вазифаларни самарали бажариш ва мақсадларга эришиш бўйича илмий тадқиқотлар олиб бориш ва амалий таклифлар ишлаб чиқиш;
бошқарув кадрларини тайёрлаш, қайта тайёрлаш ва малакасини ошириш соҳасида хорижий таълим, илмий-тадқиқот ташкилотлари, халқаро молия институтлари ва халқаро ташкилотлар билан ҳамкорлик қилиш;
қонун ҳужжатларига мувофиқ олий малакали илмий ва илмий-педагогик кадрларни тайёрлаш;
 LexUZ шарҳи
Қаранг: Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 19 июлдаги 606-сон қарори билан тасдиқланган Олий малакали илмий ва илмий-педагог кадрларни мақсадли тайёрлаш тартиби тўғрисидаги низом.
давлат сиёсати ва бошқаруви ҳамда давлат хизматини комплекс ривожлантириш бўйича глобал сиёсий, иқтисодий ва мафкуравий жараёнларнинг замонавий тенденцияларини мунтазам тадқиқ этиш асосида илмий-услубий ва амалий тавсиялар ишлаб чиқиш;
бошқарув кадрлари, давлат хизматчиларини тайёрлаш ва уларнинг малакасини оширишда рақамли ва сунъий интеллект технологияларини чуқур ўзлаштириш, уларнинг рақамли компетенцияларини мунтазам ошириб бориш.
7. Академияга ўз зиммасига юклатилган вазифаларни бажариш учун:
таълим ва тадқиқот жараёнларини лойиҳавий бошқарув тамойилига мувофиқ ҳамда илғор хорижий тажрибага асосланган инновацион таълим — тадқиқот — амалиёт мактаблари (кейинги ўринларда — мактаблар) орқали ташкил этилишини;
ўқув жараёни миллий ва умумэътироф этилган халқаро таълим стандартлари ва талаблари бўйича тайёрланган ўқув дастурлари, шунингдек, ўқитишнинг замонавий шакл ва усуллари, етакчи педагогик, ахборот-коммуникация ва инновацион технологияларни қўллаш асосида амалга оширилишини;
назарий билимларнинг амалиёт билан узвий боғлиқлигини таъминлаш, тингловчиларда бошқарув соҳасидаги зарур билим, малака ва кўникмаларни шакллантириш мақсадида давлат ҳокимияти ва бошқаруви органлари, хўжалик бошқаруви органлари, шунингдек, давлат ва нодавлат нотижорат ташкилотларида малакавий амалиёт ва стажировкалар ташкил этилишини;
Академия профессор-ўқитувчилари ва ходимларини хорижий мамлакатлардаги давлат ҳокимияти ва бошқаруви органлари, хўжалик бошқаруви органлари, фуқаролик жамияти институтлари, шунингдек, олий таълим ва илмий-тадқиқот ташкилотларига стажировкага юборилишини;
ўқув жараёнига давлат, хўжалик бошқаруви органлари ва хусусий сектор ташкилотлари раҳбарларининг, етакчи олий таълим ва илмий ташкилотлар, тадқиқот марказлари, жумладан, хорижий мамлакатлардан юқори малакали мутахассислар ва экспертларнинг жалб этилишини;
Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ва Вазирлар Маҳкамаси раҳбарияти, вазирлик ва идоралар, маҳаллий давлат ҳокимияти ҳамда хўжалик бошқаруви органлари ва ташкилотлари раҳбарлари, шунингдек, таниқли хорижий олимлар ва экспертлар томонидан Академияда давлат, жамият ва хўжалик бошқарувининг долзарб масалалари бўйича маъруза, маҳорат-дарслари ва давра суҳбатлари, очиқ мулоқотлар, дебатлар ва дискуссиялар ўтказилишини таъминлайди.
3-боб. Академиянинг бошқарув органлари
8. Академияга юклатилган вазифалардан келиб чиқиб, Академия фаолиятининг устувор масалаларни ҳал этиш, унинг самарали фаолият кўрсатиши ва ривожланишининг энг муҳим йўналишларини белгилаш Академия васийлик кенгаши (кейинги ўринларда — Васийлик кенгаши) томонидан амалга оширилади.
Васийлик кенгаши таркиби Ўзбекистон Республикаси Президенти томонидан тасдиқланади ҳамда унинг таркибига Васийлик кенгашининг қарорига мувофиқ халқаро ташкилотлар ёки уларнинг Ўзбекистондаги ваколатхоналари раҳбарлари, хорижий таълим ва тадқиқот муассасалари ҳамда бошқа ташкилотлар вакиллари муддатли асосда киритилиши мумкин.
9. Васийлик кенгаши Академия фаолиятига қуйидаги устувор масалаларда кўмаклашади ва тегишли қарорлар қабул қилади:
республикада давлат хизмати, сиёсати ва бошқаруви соҳасида кадрлар тайёрлаш ва уларнинг салоҳиятини мунтазам ошириб боришнинг ҳамда соҳада фундаментал, амалий, илмий-инновацион тадқиқотлар ва халқаро академик ҳамкорликни ривожлантиришнинг истиқболли йўналишларини белгилаш;
Академияни узоқ ва ўрта муддатли стратегик ривожлантириш дастурини ишлаб чиқиш ва қабул қилиш, унинг халқаро нуфузини ошириш, таълим ва тадқиқот фаолиятини халқаро стандартлар даражасига кўтариш, бошқарув, илмий-педагогик салоҳиятини ва моддий-техник имкониятларини кучайтириш ҳамда ушбу жараёнларга инвестицияларни жалб этиш;
иқтидорли ва истиқболли ёшларни Академияда ўқитиш ҳамда турли стажировка дастурларини ташкил этиш орқали уларни давлат хизматига тизимли ва самарали жалб этишни рағбатлантириш;
Фанлар академияси ҳамда Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги ҳамда бошқа илмий муассасалар ва тармоқ илмий-тадқиқот институтлари билан ҳамкорликда илмий мактабларни ривожлантиришни рағбатлантириш;
Академиянинг кадрлар буюртмачилари билан манфаатли ҳамкорлигини йўлга қўйиш, шунингдек, етакчи хорижий таълим ва илмий-тадқиқот муассасалари билан ҳамкорлик алоқаларини кенгайтиришга ташкилий ва молиявий кўмаклашиш;
Академиянинг хорижий ҳамкорлари билан қўшма таълим дастурларини ташкил этишга, уларга таниқли хорижий олимлар ва экспертларни жалб этишга, тингловчилар, профессор-ўқитувчилар ва илмий тадқиқотчилар учун мақсадли хорижий стажировкаларни ташкил этишга ташкилий ва молиявий ёрдам бериш;
республикада давлат хизмати, сиёсати ва бошқаруви соҳасида кадрлар тайёрлаш бўйича давлат таълим стандартлари, шунингдек, давлат хизматчиларини қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини оширишга оид давлат талабларининг ижроси юзасидан мониторинг натижаларини таҳлил қилиб бориш;
Академиянинг магистратура ва қайта тайёрлаш дастурлари битирувчиларининг давлат хизматида касбий ва карьеравий ўсиши мониторинги натижаларини муҳокама қилиш;
Академиянинг таълим ва илмий-тадқиқот дастурларини ҳамда моддий-техник базасини ривожлантиришга, бошқарув ва бошқа тоифа ходимларининг меҳнат фаолиятини моддий рағбатлантиришга кўмаклашиш;
Академиянинг бошқарув, ўқув ва илмий-тадқиқот жараёнларини қўллаб-қувватлашга хорижий мутахассисларни жалб этиш ва уларнинг меҳнатига ҳақ тўлаш миқдорларини бозор конъюнктурасидан келиб чиқиб белгилаш;
республика ҳудудларини ривожлантиришга кўмаклашиш мақсадида давлат буюртмаси параметрлари доирасида Академия магистратурасига қабул квоталарини зарурат бўлганда республика ҳудудлари кесимида тақсимлаш;
Академиянинг таълим ва тадқиқот дастурларининг халқаро тан олинган ташкилотларда аккредитациядан ўтиши ва академик рейтингларда иштирок этишини ташкилий ва молиявий қўллаб-қувватлаш.
Васийлик кенгаши Академия олдига қўйилган вазифа ва функцияларни амалга ошириш билан боғлиқ бўлган бошқа масалаларни ҳам Академия кенгаши ва ректори мурожаатига мувофиқ кўриб чиқиши мумкин.
Васийлик кенгаши томонидан ўз ваколати доирасида қабул қилинган қарорлар барча давлат органлари ва ташкилотлари томонидан бажарилиши мажбурий ҳисобланади.
10. Васийлик кенгаши қуйидаги ҳуқуқларга эга:
Академия фаолиятининг устувор йўналишлари, мутахассис ва илмий-педагогик кадрлар тайёрлаш борасида янги мутахассисликлар очиш;
меҳнат фаолиятида юқори натижаларга эришган магистратура тингловчилари ва тадқиқотчилари учун махсус стипендиялар жорий этиш;
очиқ танлов йўли билан тўлов-контракт асосида магистратура мутахассисликлари бўйича қабул параметрларини тасдиқлаш;
Академия тузилмасини белгиланган ходимлар сони доирасида тасдиқлаш ва унга ўзгартиришлар киритиш;
Академия фаолиятига мутахассисларни (консультант, маърузачи, ўқитувчи ва бошқалар) соатбай ва узоқ муддатли ишлаш шартларида жалб этиш ҳамда уларга меҳнат бозори конъюнктурасидан келиб чиқиб, бюджетдан ташқари маблағлар ҳисобидан ҳақ тўлаш тартибини белгилаш;
Академиянинг бюджетдан ташқари маблағлари ҳисобидан бошқарув, профессор-ўқитувчи, илмий, ўқув-ёрдамчи, хизмат кўрсатувчи ва техник ходимларни меҳнат фаолияти натижалари бўйича қўшимча рағбатлантириш тартибини белгилаш.
11. Академия фаолиятига тааллуқли асосий масалаларни кўриб чиқиш учун Академия кенгаши тузилади.
Академия кенгаши ректор, ректор маслаҳатчиси, илмий котиб, проректорлар, мактаблар (факультетлар) деканлари, марказлар ва айрим бўлинмалар раҳбарлари, етакчи профессор-ўқитувчилар (кафедра мудирлари), шунингдек, бошқа ташкилотларнинг етук олимлар ва мутахассислари, шу жумладан, хорижлик олимлар ва экспертлардан иборат таркибда ташкил этилади.
Академия кенгашига Академия ректори раҳбарлик қилади, унинг фаолиятини илмий котиб ташкиллаштиради.
12. Академия кенгаши ваколатига қуйидагилар киради:
бошқарув кадрларни тайёрлаш, қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш, илмий ва илмий-педагогик кадрлар тайёрлаш, ўқув-услубий, илмий-тадқиқот, илмий-консультатив, ахборот-таҳлилий ва ноширлик ишлари, шунингдек, Академия тасарруфидаги бўлинмалар фаолиятига оид масалаларни ҳал қилиш;
Академиянинг ўқув ва илмий фаолиятини ривожлантиришнинг истиқболларини ишлаб чиқиш ва Васийлик кенгашига тасдиқлаш учун киритиш;
қайта тайёрлаш ва малака ошириш курсларига белгиланган давлат буюртмасидан ташқари қўшимча қабул параметрларини белгилаш;
ўқув режалари ва дастурлари, малака талабларини касбий компетенциялар асосида тасдиқлаш, таълим тили ҳамда таълим олиш шаклини мустақил равишда белгилаш;
магистратурада кундузги билан бир қаторда бошқа таълим шаклларини, шунингдек, қўш ва амалий даражалар бериш тизимини жорий этиш;
юқори малакали ва замонавий билимларга эга бошқарув кадрлари захирасини шакллантириб бориш мақсадида амалиётчи бошқарувчилар учун махсус дастурларни (Executive MPA ва Executive MBA) амалга ошириш;
давлат фуқаролик хизматининг сиёсий ва бошқарув лавозим гуруҳларига номзодлар учун муддати бир ойга қадар бўлган малака ошириш курсларини йўлга қўйиш;
докторантурада тўлов-контракт асосида ўқиш қийматини белгилаш, бюджетдан ташқари маблағлар ҳисобидан, жумладан, ўз мақсадли грантлари орқали докторантурага танлов асосида қўшимча квотага қабул қилиш;
мустақил равишда илмий даражалар берувчи илмий кенгашлар тузиш ва таркибини тасдиқлаш, мазкур кенгашлар таркибига таниқли хорижлик олимлар ва экспертларни жалб этиш;
ихтисосликлар бўйича илмий даражалар ва илмий унвонларни бериш ҳамда республикадаги бошқа олий таълим муассасалари томонидан берилган илмий даража ва унвонларни тан олиш, докторант ва мустақил изланувчиларга илмий раҳбарлик қилиш тартибини тасдиқлаш;
профессор-ўқитувчиларнинг фаолият турлари учун вақт меъёрларини, шунингдек, улар учун йиллик ўқув юкламасининг ҳажмини белгилаш;
Академиянинг ўз грифи асосида дарсликлар ҳамда бошқа ўқув ва илмий адабиётларни яратиш ва чоп этиш;
тингловчиларнинг малакавий амалиёти ва стажировкаси, магистрлик диссертацияларини тайёрлаш ва ҳимоя қилишга оид талабларни тасдиқлаш;
Академия профессор-ўқитувчилари ва ходимлари фаолиятининг энг муҳим самарадорлик кўрсаткичлари индикаторларини (KPI) ҳамда уларни баҳолаш мезонларини тасдиқлаш;
профессор-ўқитувчи, бошқарув ва илмий ходимларни ишга қабул қилиш, ишдан озод этиш ва ички ротациясига оид тартибни белгилаш, хорижий профессор-ўқитувчилар ва экспертларни таълим, илмий-тадқиқот ва бошқарув фаолиятига жалб этиш тартибини белгилаш;
«Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Давлат сиёсати ва бошқаруви академияси фахрий доктори» илмий даражаси ва «Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Давлат сиёсати ва бошқаруви академияси фахрий профессори» илмий унвонини бериш тўғрисида қарор қабул қилиш;
таълим хизматлари бозоридаги талабни инобатга олинган ҳолда магистратура ва бошқа таълим дастурлари бўйича тўлов-контракт асосида ўқитиш нархи ва тўлов муддатларини мустақил белгилаш;
илмий, таълим, ноширлик, матбаа ва қонунчиликда тақиқланмаган бошқа фаолият турлари бўйича пулли хизматлар кўрсатишнинг тартиби ва нархларини белгилаш;
Академиянинг илмий ва инновацион фаолиятини олиб бориш, илм-фан ютуқларини тижоратлаштириш ҳамда молиявий ресурсларни жалб этиш учун ҳомийлик ва илмий-тадқиқот натижаларини тижоратлаштиришдан тушган, мақсадли капитал ва бошқа маблағлар ҳисобига молиялаштириладиган Академиянинг эндаумент жамғармасини (endowment fund) ташкил этиш;
бошқарув, профессор-ўқитувчилар, илмий, ўқув-ёрдамчи, техник ва хизмат кўрсатувчи ходимларни моддий рағбатлантириш учун Махсус фонд маблағларини шакллантириш ва улардан фойдаланиш тартибини, шунингдек Академия ходимларига ойлик устамалар тайинлаш мезонларини тасдиқлаш.
13. Академия кенгаши фаолияти аъзоларининг тенг ҳуқуқлилиги, масалаларни ҳал этиш ва хулосаларни қабул қилишда коллегиаллик, Кенгаш ваколатига кирувчи масалаларнинг ҳар томонлама холисона ва тўлиқ ҳал этилишини таъминлаш тамойилларига асосланади.
Академия кенгаши мажлиси аъзоларининг учдан икки қисми иштирок этган тақдирда ваколатли ҳисобланади ҳамда унинг қарори Академия ректори томонидан тасдиқланади.
14. Академия раҳбарияти таркибига ректор, проректорлар, ректор маслаҳатчиси, мактаблар (факультетлар) деканлари ва филиаллар директорлари лавозимлари киради.
15. Академияга Ўзбекистон Республикаси Президенти томонидан лавозимга тайинланадиган ва лавозимдан озод этиладиган ректор раҳбарлик қилади.
Академия ректори мақоми, тиббий ва транспорт хизматлари кўрсатиш шароитларига кўра Ўзбекистон Республикаси Президенти маслаҳатчисининг ўринбосарига тенглаштирилади.
16. Академия ректори:
Академия фаолиятига умумий раҳбарликни амалга оширади;
давлат ҳокимияти, давлат ва хўжалик бошқаруви органлари, муассасалар ҳамда бошқа ташкилотларда Академия номидан иш юритади, шартномаларни тузади ва Академия манфаатларини ифодалайди;
Васийлик кенгаши билан келишилган ҳолда Академия кенгаши таркибини тасдиқлайди;
Академиянинг Васийлик кенгаши ва Академия кенгаши қарорларининг бажарилишини ҳамда ижро интизомини назорат қилади;
Академиядаги фаолиятига оид масалалар бўйича тингловчилар, ҳамкорлар ва буюртмачилар билан ҳамкорлик қилади;
Академия фаолияти тўғрисида ҳисоботларни тайёрлайди, ички аудитни ташкил этади ва иш самарадорлигини тизимли баҳолашни ташкил этади;
Академиянинг барча ходимлари ва тингловчилари томонидан бажарилиши мажбурий бўлган буйруқлар ва фармойишлар чиқаради ҳамда ички регламент ва йўриқномаларни тасдиқлайди;
Академиянинг ташкилий ва молиявий фаолияти билан боғлиқ масалаларни ҳал қилади, Академиянинг штатлар жадвали ва харажатлар сметасини тасдиқлайди ва уларнинг ижросини назорат қилади, қўшимча молиявий ресурсларни, жумладан грантлар ва ҳомийлик маблағларини жалб қилади;
Академиянинг маблағларини ўрнатилган тартибда бошқариш ва тасарруф қилиш юзасидан қарорлар қабул қилади, молиявий, тўлов-ҳисоб ва бошқа ҳужжатларини имзолайди;
Академияда янги мактаблар, марказлар ва бошқа таркибий бўлинмаларни ташкил этиш, қайта ташкил этиш ёки тугатиш тўғрисида Васийлик кенгашига таклифлар киритади;
меҳнат қонунчилигига мувофиқ, Академиянинг раҳбар кадрлари, профессор-ўқитувчилари ҳамда бошқа ходимлари билан меҳнат шартномалари тузади ва бекор қилади, ҳақ эвазига хизмат кўрсатиш бўйича шартномалар тузади;
Академияда ўқитиш стратегиялари ва усулларини аниқлайди, таълим сифатини назорат қилиш ва инновацион таълим технологияларини жорий этишни таъминлайди;
Академия проректорлари ва бошқа ходимлари ўртасида вазифаларни тақсимлайди, шунингдек, профессор-ўқитувчиларнинг ўқув юкламасини тасдиқлайди;
Академия номидан халқаро ташкилотлар, хорижий ҳамкорлар, хорижий олий таълим ва илмий муассасалар билан ҳамкорлик алоқаларини ўрнатади, хорижий тингловчилар ва ўқитувчиларни жалб қилиш ва ҳалқаро таълим ва илмий лойиҳаларда иштирок этиш, қўшма таълим дастурларини ишлаб чиқиш ва амалга ошириш юзасидан қарорлар қабул қилади;
Академия ходимларининг малакасини ошириш ва касбий ривожлантириш дастурларини амалга оширишни ташкил қилади, илғор тажрибани, шунингдек, республика ҳудудларини ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш ва бошқа масалаларни тизимли ўрганиш мақсадида Академия ходимларини хорижга ҳамда республика ҳудудларига хизмат сафарларига юборади;
Академиянинг ижтимоий инфратузилмасини яхшилаш бўйича ташаббусларни қўллаб-қувватлайди, тингловчилар ва ходимлар учун қулай таълим ва иш шароитларини таъминлайди;
Академия ходимларини қонунчилик ҳужжатларига мувофиқ моддий рағбатлантиради ва мукофотлайди;
 LexUZ шарҳи
Қаранг: Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 3 октябрдаги ПП-4472-сон қарори билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Давлат хизматини ривожлантириш агентлиги тўғрисидаги низомнинг 9-боби.
Академияда тартиб ва интизомни таъминлаш чораларини кўради, тингловчилар ва ходимларга нисбатан интизомий ишларни кўриб чиқади ва интизомий масалалар бўйича қарорлар қабул қилади;
Академиянинг мол-мулки ва маблағларини ўрнатилган тартибда бошқариш ва тасарруф қилиш юзасидан қарорлар қабул қилади, молиявий, тўлов-ҳисоб ва бошқа ҳужжатларни имзолайди;
қонунчилик ҳужжатлари ва ушбу Уставга мувофиқ бошқа ваколатларни ҳам амалга ошириши мумкин.
17. Академия ректори малака ошириш ва бошқа таълим дастурларига жалб этиладиган юқори малакали илмий-педагогик кадрларга ва тажрибали амалиётчи мутахассисларга:
уларнинг кўпи билан 20 фоизига ўқув машғулотлари ўтказганлиги учун соатбай иш ҳақи миқдорини белгиланган миқдордан 50 фоиз юқори этиб белгилаш;
бюджетдан ташқари маблағлар ҳисобидан ўқув машғулотлари ўтказганлиги учун шартнома асосида жалб қилинганларнинг соатбай иш ҳақи миқдорини белгиланган миқдордан икки ярим бараваргача юқори этиб белгилаш ҳуқуқига эга.
18. Проректорлар Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси билан келишилган ҳолда Академия ректори томонидан лавозимига тайинланади ва лавозимидан озод этилади.
Проректорлар мақоми, тиббий ва транспорт хизматлари кўрсатиш шароитларига кўра Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси шўъба мудирига тенглаштирилади.
19. Академия ректори бўлмаган вақтда унинг ваколатлари раҳбарнинг буйруғига мувофиқ проректорларнинг бири томонидан амалга оширилади.
20. Ҳудудий филиаллар директорлари Академия ректори томонидан лавозимга тайинланади ва лавозимидан озод этилади.
4-боб. Академияда таълим жараёни ва илмий-услубий фаолиятни ташкил этиш
21. Академия магистратура таълим дастурларида кадрлар тайёрлаш олий таълимнинг давлат таълим стандартига мувофиқ Академиянинг ўқув режалари ва дастурлари асосида амалга оширилади.
Магистратура таълим дастурларига тингловчилар давлат буюртмасига асосан давлат гранти ва тўлов-контракт бўйича, шунингдек, очиқ танлов йўли билан тўлов-контракт асосида қабул қилинади.
Магистратура таълим дастурлари битирувчиларига белгиланган намунадаги диплом ва магистр даражаси берилади.
Кадрларни қайта тайёрлаш белгиланган давлат талаблари асосида олти ойгача давом этадиган ўқув режалари ва дастурлари бўйича амалга оширилади. Қайта тайёрлаш курси тингловчиларига белгиланган намунадаги диплом берилади.
Кадрлар малакасини ошириш белгиланган давлат талаблари асосида бир ойгача давом этадиган ўқув дастурлари бўйича амалга оширилади. Малака ошириш курси тингловчиларига белгиланган намунадаги сертификат топширилади.
Магистратура таълим дастурлари бўйича давлат таълим стандартлари ва малака талаблари, қайта тайёрлаш ва малака ошириш таълим дастурлари бўйича давлат таълим талаблари Академия томонидан ишлаб чиқилади ва Ўзбекистон Республикаси Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги томонидан тасдиқланади.
Магистратура, қайта тайёрлаш ва малака ошириш таълим дастурлари бўйича тингловчиларга тақдим этиладиган диплом ва сертификатлар намуналари Академия кенгаши томонидан тасдиқланади.
22. Магистратурада, қайта тайёрлаш ва малака ошириш курсларида ўқув жараёнлари ишлаб чиқаришдан ажралмаган ҳолда кечки ва масофавий шаклда ташкил этилиши мумкин.
Олдинги таҳрирга қаранг.
23. Академия магистратура, қайта тайёрлаш ва малака ошириш курслари ўқув дастурларини Ўзбекистон Республикаси Президент ҳузуридаги Бошқарув самарадорлиги агентлиги (кейинги ўринларда — Агентлик) тавсиялари, жойлардаги мавжуд ижтимоий-иқтисодий ривожланиш муаммоларини тизимли ўрганиш асосида, муайян ҳудудлар ва тармоқларнинг ўзига хос хусусиятларини инобатга олган ҳолда мустақил ишлаб чиқади.
(23-банднинг биринчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2025 йил 29 октябрдаги ПФ-197-сонли Фармони таҳририда)
Фанлар бўйича ўқув модулларини ишлаб чиқишда:
давлат бошқаруви ва маҳаллий давлат ҳокимияти органлари раҳбар кадрларининг замонавий бошқарув ва лидерлик, халқ ва ОАВлар билан очиқ мулоқотни йўлга қўйиш, дипломатик ва ишчанлик протоколи, музокаралар олиб бориш, лойиҳавий бошқарув ва нотиқлик санъати каби йўналишларда амалий компетенцияларини ривожлантиришга;
тингловчиларда тизимли таҳлил ва стратегик режалаштириш, ташаббускорлик, лидерлик, инновацияларга очиқлик, креатив фикрлаш, натижа учун ишлаш ва ностандарт вазиятларда мақбул қарорлар қабул қилиш кўникмаларини шакллантиришга алоҳида эътибор қаратилади.
24. Магистратура таълим дастурларига кредит тўплаш ва кўчиришнинг Европа тизимига (ECTS) асосланган кредит-модуль тизими ҳамда халқаро аккредитация қилинган фан модуллари босқичма-босқич жорий этилади, онлайн мустақил таълим инфратузилмаси яратилади.
25. Академия ўқув жараёнини замонавий таълим технологиялари ва шаклларидан, жумладан, масофавий ўқитиш, шунингдек, жойлардаги муаммоларни ўрганиш, таҳлил қилиш ва уларнинг мақбул ечимини ишлаб чиқишга йўналтирилган лойиҳавий бошқарув усулларидан фойдаланган ҳолда ташкил этади.
Таълим жараёнининг камида 60 фоизи амалий машғулотларга ажратилади ҳамда ўқув машғулотлари кейс-технологиялар, инновацион муаммолар ечими, мунозара, муҳокама услублари орқали ташкил этилади.
Халқаро тан олинган академик рейтингга эга хорижий таълим ташкилотларида ҳамда глобал таълим платформалари (Coursera, Udemy, EdX ва бошқалар) орқали тўпланган таълим кредитлари Академиянинг магистратура дастурларида белгиланган тартибда ҳисобга олинади.
 LexUZ шарҳи
Қаранг: Вазирлар Маҳкамасининг «Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Давлат сиёсати ва бошқаруви академиясининг магистратурасига қабул қилиш тартибини белгилаш тўғрисида»ги 2025 йил 27 августдаги 541-сон қарори.
Профессор-ўқитувчилар ва илмий ходимларни Академияга ишга жалб этишда уларнинг ўзбек тили ва хорижий тиллардан бирини меҳнат шартномасида белгиланган даражада ўзлаштириши, халқаро нуфузли манбаларда илмий мақолалар чоп этиши, хорижда малака оширганлиги талаб этилади, шунингдек, уларни моддий ва маънавий рағбатлантириш KPI тизими орқали амалга оширилади.
26. Академия кадрларни тайёрлаш, қайта тайёрлаш ва малакасини оширишни давлат ҳокимияти ва бошқарув органлари, жумладан маҳаллий давлат ҳокимияти органлари, хўжалик бошқаруви органлари, бизнес тузилмалари ва фуқаролик жамияти институтлари эҳтиёжларидан келиб чиққан ҳолда ташкил этади.
Академия тингловчилари ва тадқиқотчилари мақсадли равишда давлат органлари ва ташкилотларига бириктирилади ҳамда уларнинг илмий тадқиқот мавзулари бириктирилган соҳалар муаммоларини ҳал этишга қаратилади.
27. Вазирлик, идора, олий таълим ва илмий-тадқиқот ташкилотлари етакчи мутахассислари шартнома асосида ва меҳнатга соатбай ҳақ тўлаш шарти билан ўқитувчилик фаолиятига жалб қилиниши мумкин.
Хорижий мамлакатлар олимлари ва экспертлари Академиянинг ўқув, услубий ва илмий-тадқиқот ишларига Академиянинг бюджет ва бюджетдан ташқари маблағлари ҳисобидан шартнома асосида жалб қилиниши мумкин.
28. Илмий-тадқиқот ишлари, қоида тариқасида, грант ёки шартнома асосида ўтказилади. Шартнома асосида илмий-тадқиқот ишларини бажаришдан тушган маблағлар, тегишли харажатлар қоплангандан сўнг, Академия моддий-техника базасини ривожлантириш, ходимларини рағбатлантириш ва бошқа вазифаларни ҳал этишга йўналтирилади.
29. Академия магистратураси мутахассисликлари бўйича кадрлар тайёрлаш таълим дастури ўзлаштирилиши давлат таълим стандартларига мувофиқ якуний аттестация комиссияси томонидан баҳоланади.
5-боб. Академия тингловчилари
30. Академия тингловчилигига номзодлар тегишли қабул тўғрисидаги низомда ўрнатилган тартибда қабул қилинади.
 LexUZ шарҳи
Қаранг: Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 8 августдаги ПФ-5139-сон Фармони билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Давлат бошқаруви академияси Уставининг 5-боби.
Магистратура мутахассислиги ва қайта тайёрлаш курслари тингловчилигига қабул қонунчилик ҳужжатларига мувофиқ Академия, тингловчи ва буюртмачи ташкилот ўртасидаги шартнома тузилгандан сўнг ректор буйруғи билан расмийлаштирилади.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ишлаб чиқаришдан ажралган ҳолда малака ошириш, магистратура ёки қайта тайёрлаш дастурига тингловчиликка қабул қилинган давлат хизматчиларининг (устав фондида давлат улуши 50 фоиз ва ундан юқори бўлган тижорат банклари ва хўжалик жамиятлари, давлат корхоналари ходимлари) ўқиш даврида асосий иш жойи бўйича лавозими ва ўртача иш ҳақи (бироқ меҳнатга ҳақ тўлашнинг энг кам миқдорининг 15 бараваридан ошмаган қисми) сақланади.
(30-банднинг учинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2025 йил 4 октябрдаги ПФ-178-сонли Фармони таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 07.10.2025 й., 06/25/178/0900-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Магистратурага очиқ танлов йўли билан тўлов-контракт асосида қабул қилинган тингловчи ва иш берувчи ўртасидаги шартномага мувофиқ, уларнинг ўқиш даврида асосий иш жойи бўйича лавозими ва ўртача ойлик иш ҳақи (кундузги таълим шаклида таълим олаётганда ўртача иш ҳақи, бироқ меҳнатга ҳақ тўлашнинг энг кам миқдорининг 15 бараваридан ошмаган қисми) сақланиши мумкин.
(30-банднинг тўртинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2025 йил 4 октябрдаги ПФ-178-сонли Фармони таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 07.10.2025 й., 06/25/178/0900-сон)
Иш берувчи тасдиқланган иш ҳақи фонди доирасида магистратурада таълим олаётган тингловчи ўқишини тугатишгача бўлган муддатга тузилган шартнома асосида бошқа ходимларни ишга қабул қилишга ҳақли.
31. Тингловчилар ўқув режасидаги вазифаларини белгиланган муддатда бажаришга, Академия устави ва ички тартиб-қоидаларига риоя қилишга мажбурдирлар.
32. Магистратурада ўқиш давомида тингловчи хорижий тиллардан бирини давлат таълим стандартида белгиланган даражада эгаллаши лозим.
33. Академия тингловчилари ўқиш давомида ўзбек шоир ва ёзувчиларининг ижоди, Ўзбекистон тарихи ва миллий қадриятларини мустақил равишда ўрганишлари учун шароитлар яратилади.
34. Қорақалпоғистон Республикаси ва вилоятлардан келган тингловчилар Академия имкониятидан келиб чиқиб, тўлов асосида яшаш жойи билан таъминланади, уларнинг ўқиш жойига келиши ва кетиши билан боғлиқ бир марталик йўл харажатлари юборувчи тараф томонидан қопланади.
35. Академия тингловчилари ўқиш даврида жойлардаги давлат ҳокимияти органлари, давлат ва хўжалик бошқаруви органлари, уларнинг бўлинмалари, шунингдек, давлат ва нодавлат ташкилотларида икки ойгача бўлган муддатда малакавий амалиёт («устоз—шогирд» модели асосида) ва стажировкани (ташкилот раҳбарининг дублёри сифатида) ўтайдилар.
Академия тингловчиларининг сайёр амалий машғулотларга чиқиши, малакавий амалиёт ва стажировка ўташи билан боғлиқ транспорт, кундалик ҳамда яшаш харажатлари буюртмачи ташкилотлар (иш жойига эга бўлмаган тингловчиларга Академиянинг бюджет ва бюджетдан ташқари маблағлари) ҳисобидан қопланади.
36. Академия магистратураси тингловчилари ўқув якуни бўйича магистрлик диссертациясини ҳимоя қиладилар. Қўшма таълим дастурлари бўйича диссертация ҳимояси кўзда тутилмайдиган мутахассисликлар бундан мустасно.
Магистрлик диссертацияси ҳимояси кўзда тутилмайдиган мутахассисликлар рўйхати ҳамда уларнинг ўқув режаларига мувофиқ якуний давлат аттестациясини ўтказиш тартиби Академия кенгаши томонидан белгиланади.
Магистрлик диссертацияси мавзулари давлат, хўжалик ва бизнес бошқаруви ҳамда иқтисодиётни ривожлантиришнинг истиқболли йўналишлари бўйича давлат органлари ва бошқа ташкилотларнинг таклифлари асосида шакллантирилади.
Магистрлик диссертациясига Академиядан илмий раҳбар ҳамда буюртмачи ташкилотдан амалиётчи консультант тайинланади.
37. Академиянинг магистратура ва қайта тайёрлаш таълим дастурлари тингловчилари ўқув жараёнлари якунида лойиҳавий бошқарув тамойиллари асосида тайёрланадиган мос равишда магистрлик диссертацияси ёки якуний лойиҳавий ишни тегишли ҳудудни (тармоқ ёки йирик корхонани) ривожлантириш бўйича илмий-амалий лойиҳа иши сифатида ҳимоя қилади.
38. Академия тингловчилари қуйидаги ҳолатларда тингловчилар сафидан чиқарилади:
ёзма ариза берган тақдирда;
Академия ички тартиб-қоидаларини бузган тақдирда;
узрли сабабсиз магистратурада бир семестр давомида 74 академик соатдан ортиқ, қайта тайёрлаш курсларида 30 академик соатдан ортиқ ҳамда малака ошириш курсларида 12 соатдан дарс қолдирса;
магистратура ва қайта тайёрлаш курсларида уч ва ундан ортиқ фандан академик қарздорлик вужудга келганда;
Ўзбекистон Республикасининг фуқаролигини йўқотган тақдирда (давлат буюртмаси асосида таълим олаётган тингловчилар учун);
унга нисбатан суднинг айблов ҳукми қонуний кучга кирган тақдирда;
суд қарорига кўра кириш имтиҳонларида белгиланган тартибни бузганлиги аниқланганда (ушбу ҳолатда тингловчилар сафидан четлаштирилганлар қайта тикланмайди);
ўқиш учун белгиланган тўлов ўз вақтида амалга оширилмаганлиги сабабли (тўлов-контракт бўйича таҳсил олаётганлар учун);
соғлиғининг ҳолатига кўра узоқ вақт мобайнида ўқишни давом эттира олмай қолган тақдирда (тиббий комиссия маълумотномаси асосида);
белгиланган тартибда муомалага лаёқатсиз ёки муомала лаёқати чекланган деб топилган тақдирда;
 LexUZ шарҳи
Қаранг: Фуқаролик кодексининг 30 — 32-моддалари.
вафот этганда ёки суд қарори билан вафот этган деб эълон қилинганда.
Мазкур банднинг учинчи — саккизинчи хатбошиларига мувофиқ давлат гранти асосида таҳсил олган шахслар тингловчилар сафидан чиқарилганда уларнинг Академиядаги таълими учун сарфланган маблағлар ундирилади.
39. Академия магистратурасини давлат гранти асосида битирган шахсларга камида 3 йил давлат органи ёки ташкилотида (устав фондида давлат улуши 50 фоиз ва ундан юқори бўлган тижорат банклари ва хўжалик жамиятлари, давлат корхоналарида) ишлаб бериш мажбурияти юкланади.
Нодавлат сектордан магистратурада давлат буюртмаси асосида ўқиган битирувчиларни давлат хизматига жалб этиш Агентлик томонидан ҳал қилинади.
40. Магистратура битирувчилари Агентликнинг иш берувчилар билан биргаликдаги таклифига асосан лавозимларга Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси томонидан тақсимланади, шунингдек, уларнинг карьеравий ўсиши жараёнлари Агентлик томонидан мониторинг қилиб борилади.
Магистратурада ўқиш якунлари бўйича якуний ўзлаштириш кўрсаткичи 85 фоиздан юқори бўлган тингловчилар, қоида тариқасида, эгаллаб турган лавозимига нисбатан юқори лавозимга тайинланади.
Давлат буюртмаси асосида Академиянинг магистратура таълим дастури талабларини бажармаган тингловчилари ўқиш даврида қилинган барча тўловлар миқдорининг 50 фоизини асосий иш жойи бўйича қоплашлари шарт ҳисобланади.
6-боб. Академия профессор-ўқитувчилари таркиби ва бошқа ходимлари
41. Академия профессор-ўқитувчилари таркибига кафедра мудири, профессор, доцент, катта ўқитувчи ва ўқитувчи лавозимлари киради.
Академия профессор-ўқитувчилари Васийлик кенгаши томонидан белгиланадиган тартибга мувофиқ очиқ танлов асосида бир ўқув йилига меҳнат шартномаси асосида ишга қабул қилинади.
 LexUZ шарҳи
Қаранг: Вазирлар Маҳкамасининг 2006 йил 10 февралдаги 20-сон қарори билан тасдиқланган Олий таълим муассасаларига педагог ходимларни танлов асосида ишга қабул қилиш тартиби тўғрисидаги низом.
Академия профессор-ўқитувчилари ва илмий ходимларининг хорижий тиллардан бирини камида CEFR шкаласи бўйича B2 даражада билиши учун шароитлар яратилади, уларнинг халқаро нуфузли манбаларда илмий мақолалар чоп этишига, хорижий мамлакатларда малака оширишига, шунингдек, уларни рағбатлантиришни KPI тизими орқали амалга оширишга эътибор қаратилади.
42. Профессор-ўқитувчилар таркиби сонининг меъёри кундузги таълим шакли бўйича Академия магистратураси, қайта тайёрлаш ва малака ошириш курслари тингловчиларининг ўртача йиллик сонига 1:7 нисбатда, кечки таълим шакли бўйича эса 1:15 нисбатдан кам бўлмаган миқдорда белгиланади.
43. Академия профессор-ўқитувчилари қуйидаги ҳуқуқларга эга:
Кенгашда Академиянинг ўқув, илмий, ижодий ва ишлаб чиқариш фаолиятига оид муҳим масалаларни муҳокама қилишда иштирок этиш;
Академия хоналари, аудиториялари, ўқув заллари, ахборот-ресурс марказлари, шунингдек, ахборот-коммуникация тизимлари, лабораториялари ва спорт-соғломлаштириш иншоотларидан фойдаланиш;
тингловчиларнинг индивидуал хусусиятларига тўлиқ жавоб бера оладиган ҳамда юқори сифатли таълим жараёнини таъминлайдиган ўқитиш услублари ва воситаларини танлаш.
44. Академия профессор-ўқитувчилари қуйидаги мажбуриятларга эга:
таълим жараёнининг юқори самарадорлигини таъминлаш, тингловчиларда ташаббускорлик, ижодий қобилият ва илмий изланишга бўлган интилишни ривожлантириш;
тингловчиларда миллий ва умуминсоний қадриятларни ҳурмат қилиш, юқори даражада маънавият ва маданият, ватанпарварлик туйғуси ва фуқаролик позициясини шакллантириш;
давлат хизмати ва бошқаруви, ижтимоий-иқтисодий ривожланиш ҳамда таълим сифатини ошириш бўйича илмий изланишлар олиб бориш;
меҳнат шартномаси ва йиллик иш режасига мувофиқ белгиланган энг муҳим самарадорлик кўрсаткичлари (KPI)га эришишни таъминлаш;
Академия устави ва ички тартиб-қоидаларига риоя қилиш.
45. Академия раҳбарияти, профессор-ўқитувчилари ва илмий ходимлари таркибига Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ходимлари учун назарда тутилган тиббий таъминот шартлари қўлланади.
 LexUZ шарҳи
Қаранг: «Давлат фуқаролик хизмати тўғрисида»ги Қонун 53-моддаси иккинчи қисмининг иккинчи хатбошиси, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 3 октябрдаги ПП-4472-сон қарори билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Давлат хизматини ривожлантириш агентлиги тўғрисидаги низомнинг 9-боби.
46. Академиянинг бошқарув, илмий, ўқув-ёрдамчи ва техник ходимларининг ҳуқуқ ва мажбуриятлари меҳнат шартномалари, Академиянинг ички-тартиб қоидалари ҳамда лавозим йўриқномаларида белгилаб қўйилади.
7-боб. Академиянинг халқаро фаолияти
47. Академия ўқув ва илмий-услубий ишлар, маслаҳатлашувлар ўтказиш учун юқори малакали хорижий мутахассисларни жалб этади, бошқарув кадрлари ва мутахассисларни тайёрлаш, қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш соҳасидаги хорижий таълим, илмий-тадқиқот ташкилотлари, халқаро молия институтлари ва халқаро ташкилотлар билан ҳамкорлик қилади ва шартномалар тузади.
48. Профессор-ўқитувчилар, тингловчилар ва ходимларнинг хорижий стажировкаси Ўзбекистон Республикасининг давлатлараро шартномалари, Академия хорижий ҳамкорлар билан тузган битимлари, якка тартибдаги шартномалар (контрактлар) асосида амалга оширилади.
49. Давлат буюртмаси асосида ўқишга қабул қилинган ва магистратура ва қайта тайёрлаш курсларида юқори натижа кўрсатган талабалар (тингловчилар)нинг 50 фоизгача қисми «Эл-юрт умиди» жамғармаси маблағлари ҳисобидан икки ойгача бўлган муддатга хорижий давлатларда стажировка ўташ учун юборилади.
8-боб. Академиянинг молиявий-хўжалик фаолияти
50. Қуйидагилар Академия фаолиятини молиялаштириш манбалари ҳисобланади:
Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджетидан ажратиладиган маблағлар;
Ўзбекистон Республикаси Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги томонидан давлат илмий-техник дастурлари доирасида ўтказиладиган грант лойиҳалари танлови натижалари бўйича ажратиладиган маблағлар;
тўлов-контракт асосида магистратура, қайта тайёрлаш ва малака ошириш курсларида ўқитишдан тушадиган маблағлар;
Академия томонидан вазирликлар, идоралар ва бошқа ташкилотлар билан тузилган шартномалар асосида бажариладиган ўқув, услубий ва илмий-тадқиқот лойиҳалари, ахборот-таҳлилий ва ноширлик ишлари, таълим ва қонунчиликда тақиқланмаган бошқа хизматларни амалга оширишдан тушадиган тушумлар;
Академия профессор-ўқитувчилари, илмий ва бошқа ходимлари ҳамда тингловчилари фойдаланишидан ташқари вақтларда унинг бино, иншоот ва воситаларини (ўқув бинолари, сузиш ҳавзаси, тиббиёт маркази, меҳмонхона мажмуаси, спорт заллари ва бошқалар) самарали эксплуатация қилиш мақсадида қўшимча пулли хизматлар кўрсатишдан тушадиган тушумлар;
маҳаллий, халқаро ва хорижий ташкилотлар томонидан таълим ва тадқиқот дастурлари учун мақсадли равишда ажратиладиган маблағлар;
жисмоний ва юридик шахсларнинг беғараз ёрдами, грантлар, лойиҳа ва дастурлар, шунингдек, қонунчилик билан тақиқланмаган бошқа манбалар.
51. Академия қуйидаги ҳуқуқларга эга:
ўқув жараёнига жалб қилинадиган хорижий давлатлар олимлари, ўқитувчи ва мутахассисларининг меҳнатига ҳақ тўлашни улар билан тузилган меҳнат шартномасига мувофиқ амалга ошириш;
бюджет ва бюджетдан ташқари маблағлари ҳисобидан ўрнатилган тартибда ноширлик фаолиятини амалга ошириш, давлат, хўжалик ва бизнес бошқаруви, иқтисодиёт тармоқлари ва соҳаларини ривожлантириш, кадрлар сиёсати ва давлат хизматининг долзарб муаммолари ҳамда бошқа мавзулар ёритиб бориладиган ижтимоий-сиёсий журнал чоп этиш ҳамда унинг электрон шаклини юритиш;
Академия учун ажратилган бюджет маблағлари ёки ўз маблағлари ҳисобидан жиҳозлар ва бошқа моддий ресурсларни харид қилиш ва ижарага олиш;
ўзига қарашли бўлган мол-мулкка, интеллектуал ва бошқа мулкларга, хўжалик, шунингдек, бошқа фаолият натижасида олинган маҳсулот, даромад ҳамда қонунчилик ҳужжатларида назарда тутилган бошқа асосларда қўлга киритилган мол-мулкка эгалик қилиш, фойдаланиш ва тасарруф қилиш;
 LexUZ шарҳи
Қаранг: Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодексининг II-бўлими.
Академия профессор-ўқитувчилари, илмий ва бошқа ходимлари ҳамда тингловчилари фойдаланишидан ташқари вақтларда унинг бино, иншоот ва воситаларини (ўқув бинолари, сузиш ҳавзаси, тиббиёт маркази, меҳмонхона мажмуаси, спорт заллари ва бошқалар) самарали эксплуатация қилиш мақсадида ўқув, илмий ва бошқа турдаги қўшимча пулли хизматлар кўрсатиш;
қонунчилик ҳужжатларига мувофиқ Академия томонидан амалга ошириладиган фаолият ва кўрсатиладиган хизматлар нархи ва тарифи, шу жумладан тўлов-контракт асосида ўқиш нархини мустақил белгилаш;
 LexUZ шарҳи
Қаранг: Олий ва ўрта махсус, профессионал таълим ташкилотларида ўқитишнинг тўлов-контракт шакли ва ундан тушган маблағларни тақсимлаш тартиби тўғрисидаги низом (рўйхат рақами 2431, 2013 йил 26 февраль).
қонунчилик ҳужжатларида тақиқланмаган бошқа фаолиятни амалга ошириш.
52. Академиянинг бюджетдан ташқари маблағларини шакллантириш ва сарфлаш қонунчилик ҳужжатларига мувофиқ амалга оширилади.
53. Академиянинг раҳбарлари ва профессор-ўқитувчилар таркибига лавозим маошлари олий таълим муассасалари тегишли ходимларининг, илмий ходимларига эса Фанлар академияси тизимидаги илмий-тадқиқот институтларининг илмий ходимлари учун белгиланган базавий лавозим маошлари миқдорида белгиланади.
Академиянинг қолган ходимларига лавозим маошлари қонун ҳужжатларида давлат бошқаруви органлари ходимлари учун назарда тутилган тўлов разрядларига ва меҳнатни моддий рағбатлантириш шартларига мувофиқ белгиланади.
54. Академия бошқарув ходимлари, профессор-ўқитувчилари, илмий, ўқув-ёрдамчи, хизмат кўрсатувчи ва техник ходимларининг иш ҳақлари қонунчиликда кўзда тутилган лавозим маоши, мукофот пуллари, қўшимча тўловлар, устамалар ва рағбатлантириш тўловларидан ташкил топади.
Академия тузилмасидаги мактаб (факультет) деканлари, трансформация офиси раҳбари ҳамда филиал директорларининг базавий лавозим маоши давлат олий таълим ташкилотлари факультетлари деканларининг базавий лавозим маошига, шунингдек, Академия марказлари ва бошқармалари бошлиқларининг базавий лавозим маоши давлат олий таълим ташкилотлари факультет декани ўринбосарлари базавий лавозим маошига мос равишда белгиланади.
55. Академияда Бюджет муассасалари ва ташкилотлари ходимларини моддий рағбатлантириш махсус жамғармаси ҳамда Бошқарув, профессор-ўқитувчилар, илмий, ўқув-ёрдамчи, хизмат кўрсатувчи ва техник ходимларни моддий рағбатлантириш махсус жамғармаси (кейинги ўринларда — Махсус жамғарма) мавжуд.
Махсус жамғарма Академиянинг бошқарув ходимлари, профессор-ўқитувчилари, илмий, ўқув-ёрдамчи, хизмат кўрсатувчи ва техник ходимлари (кейинги ўринларда — Академия ходимлари) амалдаги иш ҳақи фондининг 50 фоизигача бўлган миқдорда шакллантирилади.
Махсус жамғарма маблағлари Академия ректори буйруғи билан штатдаги Академия ходимларига тариф ставкасининг (лавозим маошлари миқдорининг) 100 фоизигача миқдорда устама ойлик белгилаш ва мукофотлашга йўналтирилади.
Махсус жамғарма маблағларини шакллантириш ва улардан фойдаланиш тартиби, шунингдек, Академия ходимларига ойлик устамалар тайинлаш ва уларни мукофотлаш мезонлари Академия кенгаши томонидан белгиланади.
Бюджет муассасалари ва ташкилотлари ходимларини моддий рағбатлантириш махсус жамғармасини ҳисоблашда Махсус жамғарма маблағлари Академиянинг меҳнатга ҳақ тўлаш фондига киритилади.
56. Академияга бешта енгил автомашина ва иккита микроавтобус таъминоти учун лимит ажратилади.
57. Академия белгиланган тартибда ўз фаолияти натижаларининг бухгалтерлик ҳисобини амалга оширади, статистик ҳисоботлар юритади.
9-боб. Якуний қоида
58. Академия уставига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш, Академияни қайта ташкил қилиш ёки тугатиш Ўзбекистон Республикаси Президентининг қарори билан амалга оширилади.
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2025 йил 5 майдаги ПФ-78-сон Фармонига
5-ИЛОВА
Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Давлат сиёсати ва бошқаруви академиясига тингловчиларни қабул қилиш бўйича ҳар йилги давлат буюртмаси параметрлари

Т/р

Номланиши

Квота сони

(давлат гранти асосида)

1.

Давлат фуқаролик хизматчилари малакасини ошириш бўйича қисқа муддатли курслар

7 000

2.

Давлат фуқаролик хизматчиларини қайта тайёрлаш таълим дастурлари

350

жумладан:

2.1.

Академияда хорижий таълим муассасалари билан ҳамкорликда ташкил этиладиган таълим дастурлари

100

3.

Магистратура

150

Изоҳлар:
1. Давлат гранти асосида тингловчиларни ўқитиш харажатлари республика бюджетидан Академияга ажратилган маблағлар доирасида молиялаштирилади.
Олдинги таҳрирга қаранг.
2. Буюртма параметрларининг 2.1-бандига Бошқарув самарадорлиги агентлигининг асосланган буюртмасига мувофиқ Академия кенгаши қарори билан ўзгартиришлар киритилиши мумкин.
(изоҳнинг 2-банди Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2025 йил 29 октябрдаги ПФ-197-сонли Фармони таҳририда)
Олдинги таҳрирга қаранг.
3. Давлат органлари ва бошқа ташкилотлар ҳамда Бошқарув самарадорлиги агентлигининг асослантирилган буюртмаларига мувофиқ Академия Васийлик кенгаши томонидан Иқтисодиёт ва молия вазирлиги билан келишилган ҳолда давлат буюртмаси параметрларига ўзгартиришлар киритилиши мумкин.
(изоҳнинг 3-банди Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2025 йил 29 октябрдаги ПФ-197-сонли Фармони таҳририда)
4. Академиянинг Васийлик кенгаши томонидан унинг илмий-педагогик ва моддий-техник имкониятларидан келиб чиқиб, давлат буюртмаси асосида тўлов-контракт бўйича квоталар белгиланади.
(Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 13.05.2025 й., 06/25/78/0434-сон; 07.10.2025 й., 06/25/178/0900-сон; 01.11.2025 й., 06/25/201/1000-сон; 09.12.2025 й., 06/25/243/1128-сон)