1.19.00.00.00 Халқаро муносабатлар. Халқаро ҳуқуқ / 19.08.00.00 Халқаро ташкилотлар ва иттифоқлар / 19.08.02.00 Махсус ваколатли халқаро ташкилотлар (ВТО, ИНТЕЛСАТ, ЮНСИТРАЛ, ЮНКТАД, ИНТЕРПОЛ, МАГАТЭ ва бошқалар);
2.19.00.00.00 Халқаро муносабатлар. Халқаро ҳуқуқ / 19.08.00.00 Халқаро ташкилотлар ва иттифоқлар / 19.08.11.00 Ўзбекистоннинг халқаро ташкилотлар билан муносабатларини ташкил этиш]
[ТСЗ:
1.Ташқи сиёсат ва халқаро муносабатлар / Халқаро ва хорижий ташкилотлар]
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг
қарори
Жаҳон савдо ташкилотига Қишлоқ хўжалиги битими доирасида билдиришнома тақдим этиш тартибини тасдиқлаш тўғрисида
Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Ўзбекистон Республикасининг Жаҳон савдо ташкилотига аъзо бўлиш жараёнини жадаллаштиришга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида» 2023 йил 2 июндаги ПҚ-181-сон қарорига мувофиқ миллий қонунчилик ҳужжатларини Жаҳон савдо ташкилотининг қоида, меъёр ва йўриқномаларига мувофиқлаштириш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
1. Қуйидагиларни назарда тутувчи Ўзбекистон Республикасининг Жаҳон савдо ташкилотига Қишлоқ хўжалиги битими доирасида билдиришнома тақдим этиш тартиби тўғрисидаги низом иловага мувофиқ тасдиқлансин:
Жаҳон савдо ташкилотига бозорга кириш, ишлаб чиқаришни қўллаб-қувватлаш ва экспорт рақобатбардошлигини таъминлаш чоралари тўғрисида билдиришномаларни тақдим этиш тартиби;
Жаҳон савдо ташкилоти билан қишлоқ хўжалиги соҳасидаги чоралар юзасидан қўшимча ахборот алмашиш тартиби;
Қишлоқ хўжалиги битимига оид чоралар бўйича маълумотлар базасини шакллантириш ва эълон қилиш тартиби.
2. Қуйидагиларга:
Ўзбекистон Республикаси Инвестициялар, саноат ва савдо вазирлигига — қишлоқ хўжалиги бозорларига кириш ҳамда экспорт рақобатбардошлигини таъминлаш чоралари бўйича билдиришномаларни тайёрлаш вазифаси;
Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт ва молия вазирлигига — қишлоқ хўжалиги ишлаб чиқаришини давлат томонидан қўллаб-қувватлаш чоралари бўйича билдиришномаларни тайёрлаш вазифаси юклансин.
3. Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлиги тегишли билдиришномаларни тайёрлаш учун зарур бўлган соҳа сиёсатига доир маълумотлар белгиланган тартиблар ва муддатларда Инвестициялар, саноат ва савдо вазирлигига ҳамда Иқтисодиёт ва молия вазирлигига тақдим этиб борилишини таъминласин.
4. Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт ва молия вазирлиги Жаҳон савдо ташкилотига Қишлоқ хўжалиги битими доирасида билдиришнома тақдим этиш жараёнини мувофиқлаштиришга масъул этиб белгилансин.
5. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари Ж.А. Ходжаев зиммасига юклансин.
Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири А. АРИПОВ
Тошкент ш.,
2025 йил 21 апрель,
246-сон
Вазирлар Маҳкамасининг 2025 йил 21 апрелдаги 246-сон қарорига ИЛОВА
Ўзбекистон Республикасининг Жаҳон савдо ташкилотига Қишлоқ хўжалиги битими доирасида билдиришнома тақдим этиш тартиби тўғрисида
НИЗОМ
1-боб. Умумий қоидалар
1. Ушбу Низом Ўзбекистон Республикаси томонидан Жаҳон савдо ташкилотига қишлоқ хўжалиги битими доирасида қабул қилинган мажбуриятлар бажарилиши тўғрисидаги билдиришномаларни, шунингдек, йўлланган мурожаатларга жавобларни тайёрлаш ҳамда тақдим этиш тартибини белгилайди.
2. Ушбу Низомда қуйидаги асосий тушунчалар қўлланилади:
билдиришнома — Ўзбекистон Республикаси томонидан ЖСТга тақдим этиладиган расмий маълумотномалар шакли бўлиб, унда Қишлоқ хўжалиги битими доирасида қабул қилинган мажбуриятларнинг бажарилишига тааллуқли маълумотлар акс этади;
билдиришномалар марказий реестри (кейинги ўринларда — Реестр) — ЖСТнинг расмий веб-платформаси бўлиб, Қишлоқ хўжалиги битими доирасидаги билдиришномаларни юклашга ва (ёки) қабул қилишга мўлжалланган, ЖСТга аъзо давлатлар ўртасида ахборот алмашишни таъминловчи портал;
бозорга кириш — Ўзбекистон Республикасининг қишлоқ хўжалиги маҳсулоти импортига тааллуқли давлат сиёсати;
экспорт рақобатбардошлиги — Ўзбекистон Республикасининг қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари экспорти рақобатбардошлигини таъминлашга тааллуқли давлат сиёсати;
G/AG/2 ва G/AG/2/Add.1 — Қишлоқ хўжалиги битими доирасида тақдим этиладиган билдиришномаларни рўйхатга олишда қўлланадиган расмий ифодалар;
ишлаб чиқаришни қўллаб-қувватлаш — Ўзбекистон Республикасининг қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини ишлаб чиқаришни қўллаб-қувватлашга тааллуқли давлат сиёсати;
мажбуриятлар — Ўзбекистон Республикаси ЖСТга аъзо бўлиши учун қабул қиладиган муайян шартлар бўлиб, қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини ишлаб чиқариш, экспорт ва импорт қилишга тааллуқли давлат сиёсати чора-тадбирларининг Қишлоқ хўжалиги битими билан мувофиқликда амалга оширилишини белгилаб беради;
масъул давлат органи — Ўзбекистон Республикаси Инвестициялар, саноат ва савдо вазирлиги — ЖСТга бозорга кириш ва экспорт рақобатбардошлиги бўйича билдиришномаларни тайёрлаш ҳамда тақдим этиш учун масъул давлат органи ҳисобланади;
Қишлоқ хўжалиги битими (кейинги ўринларда — Битим) — ЖСТнинг Тарифлар ва савдо тўғрисидаги бош битими таркибига кирувчи кўп томонлама келишув бўлиб, қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини ишлаб чиқариш, экспорт ва импорт қилишга тааллуқли давлат сиёсати чора-тадбирларига қўйиладиган мезонларни акс эттиради;
Қишлоқ хўжалиги қўмитаси (кейинги ўринларда — Қўмита) — ЖСТ Котибиятининг таркибий қисми бўлиб, Қишлоқ хўжалиги битими доирасида ЖСТга аъзо давлатлар мажбуриятларининг бажарилиши мониторинги, таҳлили ва назоратини юритиш, шунингдек, бажарилмаган мажбуриятларни кун тартибига олиб чиқиш каби вазифаларни бажаради;
расмий тил — ёзма ҳужжатлар, жумладан, билдиришномалар шакли ЖСТ расмий тилида тақдим этилади. Бугунги кунда инглиз, француз ва испан тили ЖСТда расмий тил мақомига эга;
соҳа ташкилотлари — Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлиги ва унинг тизимидаги ташкилотлар қишлоқ хўжалиги сиёсатига доир маълумотларни тегишли тартибда шакллантириш ва ваколатли давлат органи ҳамда масъул давлат органига тақдим этувчи ташкилотлар ҳисобланади;
ваколатли давлат органи — Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт ва молия вазирлиги — ЖСТга ишлаб чиқаришни кўллаб-қувватлаш бўйича билдиришномаларни тайёрлаш ва тақдим этиш, шунингдек, мазкур жараённи идоралараро мувофиқлаштириш бўйича ваколатли давлат органи ҳисобланади;
асосий қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари — Битимга 1-иловага мувофиқ билдиришномалар доирасида қамраб олиниши мумкин бўлган асосий қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари қуйидагилардан иборат:
ТИФ ТН коди бўйича 1 — 24-гуруҳдаги товарлар (балиқ ва балиқ маҳсулотлари бундан истисно);
ТИФ ТН 52.01 — 52. 03 (пахта хомашёси, пахта чиқиндилари, кардланган ёки тароқли пахта толаси);
ТИФ ТН 53. 01 (хом зиғир);
ТИФ ТН 53. 02 (хом каноп).
2-боб. Қишлоқ хўжалиги битими доирасида билдиришнома тақдим этиш тартибининг амал қилиш соҳаси
3. Қишлоқ хўжалиги битими доирасидаги билдиришномалар ҳар бир аъзо учун дифференциал хусусиятга эга бўлиб, асосий қишлоқ хўжалиги маҳсулотларига тааллуқли қуйидаги соҳаларни қамраб олиши мумкин:
бозорга киришда тариф квоталари, бошқа квоталар ва махсус ҳимоя чораларини қўллаш;
ишлаб чиқаришни жорий қўллаб-қувватлашнинг умумий қўшилган кўрсаткичлари, янги қабул қилинган ёки ўзгартирилган қўллаб-қувватлаш чоралари;
қишлоқ хўжалиги ислоҳотларининг энг кам ривожланган мамлакатларга ва озиқ-овқат маҳсулотларини нетто импорт қилувчи ривожланаётган мамлакатларга нисбатан салбий таъсирининг олдини олиш.
4. Ўзбекистон Республикаси ЖСТга аъзо бўлгач, қуйидаги соҳаларда билдиришнома тақдим этади:
бозорга киришда тариф квотаси ва бошқа квоталарни қўллаш тўғрисида;
ишлаб чиқаришни жорий қўллаб-қувватлашнинг умумий қўшилган кўрсаткичлари, янги қабул қилинган ва ўзгартириш киритилган қўллаб-қувватлаш чоралари тўғрисида;
экспорт рақобатбардошлигини таъминлаш учун мавжуд субсидиялар тўғрисида.
5. Ўзбекистон Республикаси ушбу Низомнинг 4-бандида келтирилгандан ташқари аъзолик доирасида қабул қиладиган янги мажбурият ва имтиёзларига мувофиқ, бироқ ушбу Низомнинг 3-бандидан четлашмаган соҳаларда қўшимча билдиришнома тақдим этиши мумкин.
6. Қуйидагилар:
Бозорга кириш чоралари тўғрисида ва Экспорт рақобатбардошлигини таъминлаш чоралари тўғрисидаги билдиришнома ушбу Низомга 1-иловага мувофиқ схема асосида;
Ишлаб чиқаришни қўллаб-қувватлаш чоралари тўғрисидаги билдиришнома ушбу Низомга 2-иловага мувофиқ схема асосида тақдим этилади.
3-боб. Бозорга кириш чоралари тўғрисида билдиришнома тақдим этиш
7. Бозорга кириш чоралари тўғрисидаги билдиришнома титули «МА» префикси билан ифодаланади.
8. Билдиришнома масъул давлат органи томонидан қуйидаги асосларда тайёрланади ҳамда ваколатли давлат органи билан келишган ҳолда расмий тилда Реестрга киритилади:
Тариф квотаси ва бошқа квоталарни қўллаш ҳамда уларга ўзгартириш киритиш тўғрисидаги билдиришнома мазкур чоралар амалиётга татбиқ этилишидан энг камида ўттиз кун олдин ушбу Низомга 3-иловада келтирилган шаклга мувофиқ;
Тариф квотаси ва бошқа квоталар доирасида импорт ҳажмлари тўғрисидаги билдиришнома ҳар йили ҳисобот давридан кейинги ўттиз кундан кечиктирмай, ушбу Низомга 4-иловада келтирилган шаклга мувофиқ.
9. Бозорга кириш чоралари тўғрисидаги билдиришнома Ўзбекистон Республикасининг мажбуриятларига мувофиқ ва амалда қўлланган ҳолатда ЖСТга тақдим этилади.
4-боб. Ишлаб чиқаришни қўллаб-қувватлаш чоралари тўғрисида билдиришнома тақдим этиш
10. Ишлаб чиқаришни қўллаб-қувватлаш чоралари тўғрисидаги билдиришнома титули «DS» префикси билан ифодаланади.
11. Билдиришнома ваколатли давлат органи томонидан қуйидаги асосларда тайёрланади ва расмий тилда Реестрга киритилади:
Ишлаб чиқаришни жорий қўллаб-қувватлашнинг умумий қўшилган кўрсаткичлари тўғрисидаги билдиришнома ҳисобот давридан кейинги тўқсон кундан кечиктирмай, ушбу Низомга 5-иловада келтирилган шаклга мувофиқ;
Қисқартириш мажбуриятларидан озод қилинган янги қўллаб-қувватлаш чораларини қабул қилиш ёки уларга ўзгартириш киритиш тўғрисидаги билдиришнома мазкур чоралар амалиётга татбиқ этилишидан энг камида ўттиз кун олдин ушбу Низомга 6-иловада келтирилган шаклга мувофиқ.
12. Ишлаб чиқаришни жорий қўллаб-қувватлашнинг умумий қўшилган кўрсаткичлари тўғрисидаги билдиришнома ҳисобот даврида қишлоқ хўжалигини давлат томонидан қўллаб-қувватлаш чоралари амалга оширилган ёки оширилмаганидан қатъи назар, ЖСТга тақдим этилади.
5-боб. Экспорт рақобатбардошлигини таъминлаш чоралари тўғрисида билдиришномани тақдим этиш
13. Экспорт рақобатбардошлигини таъминлаш чоралари тўғрисидаги билдиришнома титули «ES» префикси билан ифодаланади.
14. Билдиришнома масъул давлат органи томонидан қуйидаги асосларда тайёрланади ҳамда ваколатли давлат органи билан келишган ҳолда расмий тилда Реестрга киритилади:
Экспорт субсидияларининг кўрсаткичлари тўғрисидаги билдиришнома ҳисобот давридан кейинги олтмиш кун муддатда ушбу Низомга 7-иловада келтирилган шаклга мувофиқ;
Субсидияланган экспорт товарларининг ҳажми ва қиймати тўғрисидаги билдиришнома ҳисобот давридан кейинги бир юз йигирма кун муддатда ушбу Низомга 8-иловага мувофиқ.
15. Экспорт рақобатбардошлигини таъминлаш чоралари тўғрисидаги билдиришнома ҳисобот даврида қишлоқ хўжалиги экспортини давлат томонидан қўллаб-қувватлаш чоралари амалга оширилган ёки оширилмаганидан қатъи назар, ЖСТга тақдим этилади.
6-боб. Жаҳон савдо ташкилоти билан қишлоқ хўжалиги соҳасидаги чоралар юзасидан қўшимча ахборот алмашиш
16. Қўмита ва аъзолар йўллаган мурожаатлар, жумладан, қўшимча савол, сўров ва таклифларга ўттиз иш кунидан кечиктирмай, расмий тилда жавоб тақдим этилади.
17. Ваколатли давлат органи ишлаб чиқаришни қўллаб-қувватлаш чоралари юзасидан келиб тушган аниқлаштирувчи тусдаги мурожаатларга етти иш куни, таҳлилий тусдаги мурожаатларга йигирма бир иш куни давомида жавоб таклифларини шакллантириб, Реестрга киритади.
18. Масъул давлат органи бозорга кириш ва экспорт рақобатбардошлиги чоралари юзасидан келиб тушган аниқлаштирувчи тусдаги мурожаатларга етти иш куни, таҳлилий тусдаги мурожаатларга йигирма бир иш куни давомида жавоб таклифларини шакллантириб, ваколатли давлат органи билан келишган ҳолда Реестрга киритади.
19. Зарур ҳолларда, соҳа ташкилотлари ваколатли давлат органи ёки масъул давлат органи сўровига биноан қишлоқ хўжалиги сиёсатига тааллуқли маълумотларни белгиланган шаклларга мувофиқ уч иш куни ичида тақдим этади.
7-боб. Қишлоқ хўжалиги битимига оид чоралар бўйича маълумотлар базасини шакллантириш ва эълон қилиш
20. Билдиришномада қўлланадиган норматив-ҳуқуқий ахборот Ўзбекистон Республикаси миллий қонунчилик базасига асосан шакллантирилади.
21. Бозорга кириш, ишлаб чиқаришни қўллаб қувватлаш, экспорт ва импорт чораларига тааллуқли янгиликлар ваколатли давлат органи, масъул давлат органи ва соҳа ташкилотларига тегишли расмий ахборот манбаларида мунтазам эълон қилиб борилади. Бунда ҳар бир ташкилот ўзи эълон қилган хабарлар Ўзбекистон Республикасининг аъзолик музокараларида тутган ўрни билан мувофиқлигини таъминлайди.
22. Зарур ҳолларда, ваколатли давлат органи Ўзбекистон Республикасининг Битим доирасидаги мажбуриятларига зид, нотўғри ёки тасдиқланмаган хабарларни ишчи тартибда ўзаро мувофиқлаштириш чораларини кўриши мумкин.
8-боб. Якунловчи қоидалар
23. Ушбу Низомнинг бажарилиши Ўзбекистон Республикаси Президентининг Жаҳон савдо ташкилоти масалалари бўйича махсус вакили томонидан назорат қилинади.
24. Ушбу Низом талаблари бузилишида айбдор бўлган шахслар қонунчилик ҳужжатларига мувофиқ жавоб берадилар.
Ўзбекистон Республикасининг Жаҳон савдо ташкилотига Қишлоқ хўжалиги битими доирасида билдиришнома тақдим этиш тартиби тўғрисидаги низомга 1-ИЛОВА
Бозорга кириш чоралари тўғрисида ва Экспорт рақобатдошлигини таъминлаш чоралари тўғрисидаги билдиришномани тақдим этиш
СХЕМАСИ
Босқичлар
Субъектлар
Чора-тадбирлар
Муддатлар
1-босқич
Масъул давлат органи
1. Бозорга кириш чоралари тўғрисида ва Экспорт рақобатдошлигини таъминлаш чоралари тўғрисидаги билдиришнома лойиҳасини тайёрлаб, ваколатли давлат органи билан келишиш чораларини кўради.
2. Бозорга кириш чоралари ва Экспорт рақобатдошлигини таъминлаш чоралари бўйича Реестрга келиб тушган мурожаатларга тегишли жавоб таклифларини тайёрлаб, ваколатли давлат органи билан келишиш чораларини кўради.
Зарур ҳолларда, қишлоқ хўжалигининг ички сиёсати ва савдосига тааллуқли маълумотни сўраб, соҳа ташкилотларига мурожаат қилади.
2. Мурожаат қабул қилингандан кейинги йигирма бир кунгача муддатда
2-босқич
Соҳа ташкилотлари
Қишлоқ хўжалиги импортига тааллуқли маълумотларни белгиланган шаклларга мувофиқ масъул давлат органига тақдим этади.
Мурожаатдан кейинги уч кун муддатда
3-босқич
Ваколатли давлат органи
1. Бозорга кириш чоралари тўғрисида ва Экспорт рақобатдошлигини таъминлаш чоралари тўғрисидаги билдиришнома лойиҳасининг Битим талабларига мувофиқлиги бўйича хулоса беради.
1. Келишишга киритилгандан кейинги уч кун муддатда
2. Мурожаатларга тайёрланган жавоб таклифлар умумиқтисодий аъзолик мажбуриятлари билан мувофиқлиги бўйича хулоса беради.
2. Келишишга киритилгандан кейинги етти кун муддатда
4-босқич
Масъул давлат органи
Келишув хулосалари доирасида Билдиришнома лойиҳаси ва жавоб таклифларига тегишлича ўзгартириб, якуний шаклларни Реестрга киритади.
Келишувдан кейинги бир кун муддатда
Ўзбекистон Республикасининг Жаҳон савдо ташкилотига Қишлоқ хўжалиги битими доирасида билдиришнома тақдим этиш тартиби тўғрисидаги низомга 2-ИЛОВА
Ишлаб чиқаришни қўллаб-қувватлаш чоралари тўғрисидаги билдиришномани тақдим этиш
СХЕМАСИ
Босқичлар
Субъектлар
Чора-тадбирлар
Муддатлар
1-босқич
Ваколатли давлат органи
1. Ишлаб чиқаришни қўллаб-қувватлаш чоралари тўғрисидаги билдиришнома лойиҳасини тайёрлайди.
2. Ишлаб чиқаришни қўллаб-қувватлаш чоралари бўйича Реестрга келиб тушган мурожаатларга тегишли жавоб таклифларини тайёрлайди.
Зарур ҳолларда, қишлоқ хўжалиги ички сиёсати ва ташқи савдосига тааллуқли маълумотларни сўраб, соҳа ташкилотлари ҳамда масъул давлат органига мурожаат қилади.
2. Мурожаат қабул қилингандан кейинги йигирма бир кун муддатда
2-босқич
Соҳа ташкилотлари, Масъул давлат органи
Ваколатли давлат органи мурожаатига мувофиқ тегишли маълумотларни белгиланган шаклларда тақдим этади.
Мурожаатдан кейинги уч кун муддатда
3-босқич
Ваколатли давлат органи
Билдиришномалар лойиҳаси ва жавоб таклифларини тегишли маълумотлар асосида ўзгартириб, якуний шаклларни Реестрга киритади.
Якуний таклифлар шаклланганидан кейинги бир кун муддатда
Ўзбекистон Республикасининг Жаҳон савдо ташкилотига Қишлоқ хўжалиги битими доирасида билдиришнома тақдим этиш тартиби тўғрисидаги низомга 3-ИЛОВА
МА:1 жадвали
БОЗОРГА КИРИШ: ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ
ҲИСОБОТ ДАВРИ: __________ йил
Бозорга кириш имкониятларидан фойдаланиш: тариф квотаси ва бошқа квоталар бўйича мажбуриятлар
Товар тавсифи
ТН коди
Импорт механизмининг тавсифи
(Тариф мажбуриятлари жадвали I қисмининг I-B (ёки I-A) бўлимидан олинади)
(Тариф мажбуриятлари жадвали I қисмининг I-B (ёки I-A) бўлимидан олинади)
1
2
3
Тариф мажбуриятлари рўйхатида кўрсатилган тариф квотаси ва бошқа квоталар, шу жумладан, вазиятга қараб, механизмнинг тавсифи, қўлланилиши:
(а) етказиб берувчи давлатлар ўртасида квоталарни тақсимлаш, жумладан: (i) тақсимотни аниқлаш учун асосланган тўлиқ маълумот (масалан, репрезентатив давр ёки I қисмда кўрсатилган жадвалнинг I бўлимидаги «бошқа шарт ва шароитлар»); (ii) амал қилиш давридаги барча чекловлар;
(b) импорт қилувчилар ўртасида квоталар олиш учун лицензиялар ёки шартларни тақсимлаш, шу жумладан: (i) лицензия бериш ёки квоталашга ваколатли, шунингдек, расмий ёки амалий махсус имтиёзларга, ҳуқуқларга эга давлат ташкилотлари, тижорат ёки маъмурий органлар; (ii) ариза берувчиларга нисбатан турли чекловлар;
(iii) лицензиялар ёки рухсатномалар ваколатли органлар томонидан қандай тақсимланиши (навбат асосида ёки мутаносиб тарзда); (iv) тақдим этилган лицензияларнинг амал қилиш муддати ёки улардан фойдаланиш бўйича ҳар қандай чекловлар;
(с) квоталаш имкониятларини (импортни лицензиялашга тааллуқли бўлмаган) тартибга солиши керак бўлган бошқа келишувлар бўйича тўлиқ маълумотлар;
(d) бундай келишувлар доирасида бозорга кириш имкониятларини амалга ошириш билан боғлиқ ҳар қандай бошқа маълумотлар.
Ўзбекистон Республикасининг Жаҳон савдо ташкилотига Қишлоқ хўжалиги битими доирасида билдиришнома тақдим этиш тартиби тўғрисидаги низомга 4-ИЛОВА
МА:2 жадвали
БОЗОРГА КИРИШ: ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ
ҲИСОБОТ ДАВРИ: ________ йил
Тариф квотаси ва бошқа квоталарга тааллуқли мажбуриятлар рўйхати
(а) «белгиланган майдон ва ҳосилга асосланган тўловлар»
(b) «85 фоиз ва ундан кам миқдордаги ишлаб чиқаришга асосланган тўловлар»
(с) « аниқ миқдордаги бош сони учун чорва моллари тўловлари»
DS:4 қўшимча жадвали
ИШЛАБ ЧИҚАРИШНИ ҚЎЛЛАБ-ҚУВВАТЛАШ: ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ
ҲИСОБОТ ДАВРИ: ________ йил
Жорий кўллаб-қувватлашнинг умумий кўрсаткичларини ҳисоблаш
Асосий маҳсулот тавсифи
(маҳсулотга асосланмаган кўллаб-қувватлаш билан бирга)
Маҳсулотга асосланган қўллаб-қувватлаш умумий кўрсаткичи
(DS:5 — DS: 7 қўшимча жадвалларидан олинади)
Маҳсулотга асосланган қўллаб-қувватлаш кўрсаткичи
(DS:8 қўшимча жадвалидан олинади)
Жорий қўллаб-қувватлашнинг умумий кўрсаткичлари
1
2
3
4
А маҳсулот
А маҳсулотни қўллаб-қувватлаш умумий қиймати (2+3 устунлар)
Б маҳсулот
Б маҳсулотни қўллаб-қувватлаш умумий қиймати (2+3 устунлар)
С маҳсулот
С маҳсулотни қўллаб-қувватлаш умумий қиймати (2+3 устунлар)
...
...
Маҳсулотга асосланмаган қўллаб-қувватлаш
Маҳсулотга асосланмаган умумий қўллаб-қувватлаш қиймати (DS:9 қўшимча жадвалидан олинади)
ЖАМИ:
Жорий қўллаб-қувватлаш умумий кўрсаткичи
DS:5 қўшимча жадвали
ИШЛАБ ЧИҚАРИШНИ ҚЎЛЛАБ-ҚУВВАТЛАШ: ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ
ҲИСОБОТ ДАВРИ: ________ йил
Маҳсулотга асосланган қўллаб-қувватлашнинг умумий кўрсаткичлари: Бозор нархини қўллаб-қувватлаш
Асосий маҳсулот тавсифи
Ҳисобот даври
Чора-тадбир тури
Амалда белгиланган нарх
Ташқи бозордаги референс нарх
Талабдаги ишлаб чиқариш
Тегишли йиғимлар
Жами қўллаб-қувватлаш кўрсаткичи
Маълумот манбаи
1
2
3
4
5
6
7
8
((4-5)*6)-7
9
DS:6 қўшимча жадвали
ИШЛАБ ЧИҚАРИШНИ ҚЎЛЛАБ-ҚУВВАТЛАШ: ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ
ҲИСОБОТ ДАВРИ: ________ йил
Маҳсулотга асосланган қўллаб-қувватлашнинг умумий кўрсаткичлари: Қисқарадиган бевосита тўловлар
Асосий маҳсулот тавсифи
Ҳисобот даври
Чора-тадбир тури
Амалда белгиланган нарх
Ташқи бозордаги референс нарх
Талабдаги ишлаб чиқариш
Нархга боғланган тўловлар
Қисқарадиган бошқа бевосита тўловлар
Тегишли йиғимлар
Жами бевосита тўловлар қиймати
Маълумот манбаи
1
2
3
4
5
6
7
((4-5)*6)
8
9
10
(7+8-9)
11
DS:7 қўшимча жадвали
ИШЛАБ ЧИҚАРИШНИ ҚЎЛЛАБ-ҚУВВАТЛАШ: ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ
ҲИСОБОТ ДАВРИ: ________ йил
Маҳсулотга асосланган кўллаб-қувватлашнинг умумий кўрсаткичлари: Маҳсулотга асосланган бошқа қўллаб-қувватлаш ва маҳсулотга асосланган жами қўллаб-қувватлашнинг умумий кўрсаткичлари
Асосий маҳсулот тавсифи
Ҳисобот даври
Чора-тадбир тури
Маҳсулотга асосланган бошқа бюджет харажати
Маҳсулотга асосланган бошқа қўллаб-қувватлаш чоралари