1.Давлат ва жамият қурилиши / Фуқаролик. Аҳоли. Паспорт тизими]
Ўзбекистон Республикаси Президентининг
Фармони
Умуммиллий тотувлик ва хориждаги ватандошлар билан алоқаларни мустаҳкамлашни янги босқичга олиб чиқишга оид чора-тадбирлар тўғрисида
[Кўчирма]
Мамлакатимизда умуммиллий тотувлик, бирдамлик ва ҳамжиҳатликни мустаҳкамлаш, барча фуқароларга тенг ҳуқуқ ва имкониятлар яратиш, кўп миллатли халқимизнинг жонажон Ўзбекистонимиз фаровонлигига дахлдорлигини кучайтириш, хориждаги ватандошлар билан алоқаларни ривожлантириш, шунингдек, «Ўзбекистон — 2030» стратегиясида белгиланган вазифаларнинг изчил амалга оширилишини таъминлаш мақсадида қарор қиламан:
1. Жамиятда умуммиллий тотувлик ва хориждаги ватандошлар билан алоқаларни мустаҳкамлашнинг устувор вазифалари этиб қуйидагилар белгилансин:
(а) миллатлараро муносабатларни уйғунлаштириш, жамиятда дўстлик, ўзаро ҳамжиҳатлик, бағрикенглик ва бирдамликни мустаҳкамлаш орқали ягона фуқаровий ўзликни шакллантириш;
(б) Ўзбекистонда яшовчи барча миллат ва элатларнинг ҳуқуқлари ҳамда қонуний манфаатларини таъминлаш орқали уларнинг умуммиллий тараққиётга дахлдорлигини кучайтириш;
(в) хориждаги ватандошлар жамоалари ва ўзбек диаспораларининг миллий ўзлигини сақлашга кўмаклашиш ҳамда уларнинг ижтимоий ва иқтисодий салоҳиятини Ватанимиз ривожига сафарбар этишни қўллаб-қувватлаш;
(г) халқ дипломатияси механизмлари орқали хорижий мамлакатлар билан ижтимоий-маданий ва дўстлик алоқалари ҳамда Ўзбекистоннинг халқаро майдондаги ижобий имижини мустаҳкамлаш.
II. Соҳани тубдан ислоҳ қилиш
2. Ўзбекистон Республикаси Маданият вазирлиги ҳузуридаги Миллатлараро муносабатлар ва хорижий мамлакатлар билан дўстлик алоқалари қўмитаси негизида Ўзбекистон Республикаси Миллатлараро муносабатлар ва хориждаги ватандошлар масалалари бўйича қўмитаси (кейинги ўринларда — Қўмита) ташкил этилсин.
3. Белгилансинки:
(а) Қўмита миллатлараро муносабатлар ҳамда хориждаги ватандошлар масалалари соҳасида давлат сиёсатини амалга оширувчи, давлат органлари ва ташкилотларнинг ушбу йўналишдаги фаолиятини мувофиқлаштирувчи ваколатли республика ижро этувчи ҳокимият органи ҳисобланади;
(б) Қўмита Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳамда Вазирлар Маҳкамасига бевосита ҳисобдордир;
(в) Қўмитага Ўзбекистон Республикаси Президенти томонидан лавозимга тайинланадиган ва лавозимидан озод этиладиган раис раҳбарлик қилади;
(г) Қўмита раисининг Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси томонидан лавозимга тайинланадиган ва лавозимдан озод қилинадиган икки нафар ўринбосари бўлади;
(д) жойларда миллатлараро муносабатлар ва хориждаги ватандошлар билан ишлаш масалалари Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши Раиси, вилоятлар ва Тошкент шаҳри ҳокимларининг жамоат ва диний ташкилотлар билан алоқалар бўйича ўринбосарлари зиммасига юкланади ва улар ушбу масалалар бўйича Қўмита олдида ҳисобдордир;
(е) Қўмита Ўзбекистон Республикаси Маданият вазирлиги ҳузуридаги Миллатлараро муносабатлар ва хорижий мамлакатлар билан дўстлик алоқалари қўмитасининг ҳуқуқ ва мажбуриятлари бўйича ҳуқуқий вориси ҳисобланади.
III. Умуммиллий тотувликни мустаҳкамлашга қаратилган чора-тадбирлар
4. Қўмита ва миллий маданий марказларнинг умуммиллий бирдамликни таъминлаш чораларини кучайтиришга қаратилган қуйидаги таклифлари маъқуллансин:
(а) ҳар йили «Ўзбекистон ягона Ватан!» шиори остида юртимиздаги барча миллат ва элатлар вакилларининг ўзаро тенглиги, бирдамлигини, уларнинг Янги Ўзбекистон тараққиётига қўшаётган ҳиссасини эътироф этувчи анжуман ташкил этиш;
(б) Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар марказлари ва Тошкент шаҳрида биттадан кўчаларни барча миллат ва элатларнинг маданияти, урф-одатлари ва анъаналарини, ўзаро уйғунлашган миллатлараро муносабатларни ифодалаган «Ўзбекистон маданий бойлиги» номли кўчалар сифатида ташкил этиш;
(в) «Биргаликда кучмиз» шиори остида турли миллат ва элатлар вакилларидан иборат эко-волонтёрлар иштирокида экологик акцияларни ўтказиб бориш орқали долзарб масалаларни ҳал этишда дахлдорликни англаш туйғуларини кучайтириш;
(г) турли этно-маданий гуруҳларга мансуб таниқли шахслар иштирокида умуммиллий ҳамжиҳатликни таъминлашга қаратилган лойиҳалар, дастурларни амалга ошириш;
(д) турли миллат ва элатлар вакилларининг Ўзбекистон тарихи ва бугунги кундаги барқарор ривожланишига қўшаётган ҳиссаси ҳақида ҳикоя қилувчи фильмлар ва туркум кўрсатувлар яратиш.
IV. Хориждаги ватандошлар билан алоқаларни мустаҳкамлашнинг янги механизмлари
5. Вазирлар Маҳкамаси Бирлашган Миллатлар Ташкилоти Тараққиёт дастурининг «Хориждаги ватандошлар орқали билимларни трансфер қилиш» (TOKTEN) дастури намунасида хориждаги ватандошларнинг Янги Ўзбекистон иқтисодий қудратига қўшаётган ҳиссасини янада ошириш мақсадида инновацион ижтимоий-иқтисодий ривожланиш ва экологик барқарорликни таъминлашга хизмат қиладиган инсон капитали трансферини амалга оширсин, бунда юқори малакали мутахассисларни барча соҳаларда сунъий интеллектни татбиқ этиш учун таълим, соғлиқни сақлаш ташкилотларига, қишлоқ хўжалиги ва хусусий сектор корхоналарига йўналтиришга қаратилган аниқ ташкилий-ҳуқуқий механизмларни белгиласин.
6. Қўмита Инвестициялар, саноат ва савдо вазирлиги, Ташқи ишлар вазирлиги, Иқтисодиёт ва молия вазирлиги, Марказий банк ва Савдо-саноат палатаси билан биргаликда уч ой муддатда мамлакат ижтимоий-иқтисодий ҳаётида хориждаги ватандошлар иштирокини рағбатлантиришга қаратилган аниқ асослантирилган таклифларни Вазирлар Маҳкамасига киритсин. Бунда:
7. Қўмита ва «Ватандошлар» жамоат фонди васийлик кенгашининг тадбиркорлик платформаларини яратиш, жамият ҳаётини ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш, экологик барқарорлик, сифатли таълим каби масалаларда ўзаро фикр-мулоҳаза алмашиш мақсадида экспертлик ва илмий доиралар вакиллари ҳисобланган хориждаги ватандошларнинг доимий мулоқоти кўринишида «Uz Global Think» форумини ўтказиш бўйича таклифлари маъқуллансин.
[ОКОЗ:
1.03.00.00.00 Фуқаролик қонунчилиги / 03.03.00.00 Юридик шахслар / 03.03.10.00 Нотижорат ташкилотлари / 03.03.10.04 Жамоат фондлари]
8. Қўмита «Ватандошлар» жамоат фонди билан биргаликда:
(а) ҳар йили хориждаги ватандошларнинг «Uz Global Think» форумини ташкил этсин ва унда илгари сурилган фикрлар асосида мамлакатимизнинг барқарор ривожланиш мақсад ва вазифаларига хизмат қилувчи таклифларни шакллантириб, Вазирлар Маҳкамасига киритиб борсин;
(б) 2025 йил 1 сентябрга қадар биродар ҳудудлар, дўстлик жамиятларини хорижий давлатлар билан ижтимоий-маданий алоқаларни ривожлантиришда «маданий кўприк»ка айлантириш, халқ дипломатияси воситасида Ўзбекистоннинг халқаро имижини мустаҳкамлаш чораларини назарда тутувчи норматив-ҳуқуқий ҳужжат лойиҳасини Вазирлар Маҳкамасига киритсин.
9. Қуйидагилар:
(а) Маданият вазирлигида миллатлараро муносабатлар ва хориждаги ватандошлар билан ишлаш бўйича вазифаларнинг қисқариши ҳисобига 3 та бошқарув штат бирлиги Қўмита тузилмасига ўтказилсин;
(б) Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши Раиси, вилоятлар ва Тошкент шаҳри ҳокимларининг жамоат ва диний ташкилотлар билан алоқалар бўйича ўринбосарлари котибиятларига миллатлараро муносабатлар ва хориждаги ватандошлар билан алоқаларни мустаҳкамлаш вазифалари юклатилсин;
(в) Маданият вазирлиги тузилмасидаги «Oʻzbekiston» журнали таҳририяти» давлат муассасаси Қўмита тузилмасига ўтказилсин;
10. Белгилансинки, Қўмита ўзига юклатилган вазифаларни бажариш учун қуйидаги ҳуқуқларга эга:
(а)Қўмита ваколатига кирувчи масалалар юзасидан давлат органлари ва ташкилотларидан статистик, таҳлилий материаллар, хулосалар ва бошқа маълумотларни сўраш ва бепул олиш;
(б) давлат органлари ва бошқа ташкилотлар, илмий-тадқиқот ва таълим муассасалари, халқаро ташкилотлар, хориждаги ватандошлар орасидан юқори малакали мутахассисларни ҳамда экспертларни, шу жумладан, шартнома асосида жалб қилиш;
(в) умуммиллий тотувлик ва хориждаги ватандошлар билан алоқаларни мустаҳкамлашга доир ташаббуслар билан чиқиш ва таклифлар киритиш.
12. Қўмита раисига қуйидаги ҳуқуқлар берилсин:
(а) Қўмита таркибий тузилмалари ўртасида аниқ вазифа ва функцияларни тақсимлаш;
(б) Қўмита тузилмасига бошқарув ходимларининг белгиланган умумий штатлар сони ва меҳнатга ҳақ тўлаш фонди доирасида ўзгартиришлар киритиш;
(в) Қўмита таркибий тузилмасини тасдиқлаш, ходимларни лавозимга тайинлаш ва лавозимидан озод қилиш, шунингдек, уларни рағбатлантириш.
VI. Фармон ижросини ташкил этиш, таъминлаш ва назорат
13. Вазирлар Маҳкамаси бир ҳафта муддатда «Ўзбекистон Республикаси Миллатлараро муносабатлар ва хориждаги ватандошлар масалалари бўйича қўмитаси фаолиятини ташкил этиш тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Президенти қарори лойиҳасини Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрациясига киритсин.
14. Ўзбекистон Республикаси Президентининг айрим ҳужжатларига 2-иловага мувофиқ ўзгартириш ва қўшимчалар киритилсин.
15. Ўзбекистон Республикаси Президентининг айрим ҳужжатлари 3-иловага мувофиқ ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.
16. Қўмита Адлия вазирлиги, бошқа манфаатдор вазирлик ва идоралар билан биргаликда уч ой муддатда қонунчилик ҳужжатларига ушбу Фармондан келиб чиқадиган ўзгартириш ва қўшимчалар тўғрисида таклифларни Вазирлар Маҳкамасига киритсин.
17. Фармон ижросини назорат қилиш, ижро учун масъул ташкилотлар фаолиятини мувофиқлаштириш Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири А.Н. Арипов ва Ўзбекистон Республикаси Президенти маслаҳатчиси Р.Қ. Давлетов зиммасига юклансин.
Ўзбекистон Республикаси Президенти Ш. МИРЗИЁЕВ
Тошкент ш.,
2025 йил 19 март,
ПФ-52-сон
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2025 йил 19 мартдаги ПФ-52-сон Фармонига 1-ИЛОВА
Миллатлараро муносабатлар ва хориждаги ватандошлар масалалари бўйича қўмитанинг
ТАШКИЛИЙ ТУЗИЛМАСИ
Миллатлараро муносабатлар ва хориждаги ватандошлар масалалари бўйича қўмита
«Oʻzbekiston» журнали таҳририяти» давлат муассасаси
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2025 йил 19 мартдаги ПФ-52-сон Фармонига 2-ИЛОВА
Ўзбекистон Республикаси Президентининг айрим ҳужжатларига киритилаётган ўзгартириш ва қўшимчалар
1. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 15 ноябрдаги «Миллатлараро муносабатлар соҳасида Ўзбекистон Республикаси давлат сиёсати концепциясини тасдиқлаш тўғрисида»ги ПФ-5876-сон Фармонида:
а) 2-банднинг тўртинчи хатбошисидаги «Маданият вазирлиги ҳузуридаги Миллатлараро муносабатлар ва хорижий мамлакатлар билан дўстлик алоқалари қўмитаси» сўзлари «Миллатлараро муносабатлар ва хориждаги ватандошлар масалалари бўйича қўмитаси» сўзлари билан алмаштирилсин;
г) 1-илованинг 8-банди «а» кичик бандининг тўртинчи хатбошиси, 10-банди «а» кичик бандининг биринчи хатбошиси ҳамда «б» кичик бандидаги «Маданият вазирлиги ҳузуридаги Миллатлараро муносабатлар ва хорижий мамлакатлар билан дўстлик алоқалари қўмитаси» сўзлари «Миллатлараро муносабатлар ва хориждаги ватандошлар масалалари бўйича қўмитаси» сўзлари сўзлари билан алмаштирилсин;
2. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2022 йил 21 декабрдаги «Янги Ўзбекистон маъмурий ислоҳотларини амалга ошириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги ПФ-269-сон Фармонига 4-илованинг 3-позицияси чиқариб ташлансин.
3. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2023 йил 25 январдаги «Республика ижро этувчи ҳокимият органлари фаолиятини самарали йўлга қўйишга доир биринчи навбатдаги ташкилий чора-тадбирлар тўғрисида»ги ПФ-14-сон Фармонида:
Ўзбекистон Республикаси Миллатлараро муносабатлар ва хориждаги ватандошлар масалалари бўйича қўмитаси
Миллатлараро муносабатлар қўмитаси
КМОС
».
4. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2023 йил 25 декабрдаги «Маданият ва санъат соҳасида давлат бошқаруви такомиллаштирилганлиги муносабати билан Ўзбекистон Республикаси Президентининг айрим ҳужжатларига ўзгартиришлар ва қўшимча киритиш, шунингдек, баъзиларини ўз кучини йўқотган деб ҳисоблаш тўғрисида»ги ПФ-214-сон Фармонига 1-илованинг 2 ва 11-бандлари чиқариб ташлансин.
5. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2023 йил 27 июлдаги «Маъмурий ислоҳотлар доирасида маданият ва туризм соҳасида давлат бошқарувини самарали ташкил қилиш чора-тадбирлари тўғрисида»ги ПФ-114-сон Фармонига 4-илованинг матни қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«Маданият вазирлигининг
ташкилий тузилмаси
Маданият вазирлиги
Кинематография агентлиги
«Ўзбекконцерт» давлат муассасаси
«Ўзбекистон симфоник оркестри» давлат муассасаси
«Ўзбекцирк» давлат муассасаси
«Мукаррама Турғунбоева номидаги «Баҳор» давлат рақс ансамбли» давлат муассасаси
«Республика бахшичилик санъати маркази» давлат муассасаси, «Юсуфжон қизиқ Шакаржонов номидаги республика аския санъати маркази» давлат муассасаси
Юнус Ражабий номидаги Ўзбекистон миллий мусиқа санъати академияси
«Халқаро фестиваллар дирекцияси» давлат муассасаси
«Иқтидорли ёшларни қўллаб-қувватлаш маркази» давлат муассасаси
«Ўзбек миллий мақом санъати маркази», Бахшичилик санъатига ихтисослаштирилган республика мактаб-интернати, Бухоро, Фарғона ва Урганч мақом санъатига ихтисослаштирилган мактаб-интернатлари
«Ўзбекистон давлат филармонияси» давлат муассасаси
«Бинолардан фойдаланиш ва уларни эксплуатация қилиш дирекцияси» давлат муассасаси
«Халқлар дўстлиги» санъат саройи, Ислом Каримов номидаги Фарғона вилояти театр ва концерт саройи, «Сурхондарё санъат саройи» давлат муассасаси
Давлат театрлари, театр студиялари
«Гулистон» ва «Театр» журналлари бирлашган таҳририяти» давлат муассасаси
Маданиятшунослик ва номоддий маданий мерос илмий-тадқиқот институти
«Маданият таълими маркази» давлат муассасаси
Қорақалпоғистон Республикаси Маданият вазирлиги, вилоятлар ва Тошкент шаҳар маданият бошқармалари
Республика марказий кўзи ожизлар кутубхонаси
Олий таълим муассасалари ва филиаллари, қайта тайёрлаш ва малака ошириш марказлари, профессионал таълим муассасалари, болалар мусиқа ва санъат мактаблари
Туман (шаҳар) маданият бўлимлари
Маданият марказлари
».
6. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 26 мартдаги «Маънавий-маърифий ишлар тизимини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги ПҚ-5040-сон қарорига 1-илованинг йигирма тўққизинчи хатбошисидаги «Миллатлараро муносабатлар ва хорижий мамлакатлар билан дўстлик алоқалари қўмитаси» сўзлари «Миллатлараро муносабатлар ва хориждаги ватандошлар масалалари бўйича қўмитаси» сўзлари билан алмаштирилсин.
7. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 11 августдаги «Ватандошлар» жамоат фондини ташкил этиш тўғрисида»ги ПҚ-5220-сон қарорида:
а) 1-банддаги «Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Миллатлараро муносабатлар ва хорижий мамлакатлар билан дўстлик алоқалари қўмитаси» сўзлари «Миллатлараро муносабатлар ва хориждаги ватандошлар масалалари бўйича қўмитаси» сўзлари билан алмаштирилсин;
б) 10-банднинг бешинчи хатбошисидаги «Миллатлараро муносабатлар ва хорижий мамлакатлар билан дўстлик алоқалари қўмитаси» сўзлари «Миллатлараро муносабатлар ва хориждаги ватандошлар масалалари бўйича қўмитаси» сўзлари билан алмаштирилсин;
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенатининг Халқаро муносабатлар, ташқи иқтисодий алоқалар, хорижий инвестициялар ва туризм масалалари қўмитаси раиси, Васийлик кенгаши раиси
2.
Лавозими бўйича
—
Миллатлараро муносабатлар ва хориждаги ватандошлар масалалари бўйича қўмитаси раиси, Васийлик кенгаши раиси ўринбосари
3.
Бахтиёр Саидов
—
ташқи ишлар вазири
4.
Конгратбай Шарипов
—
олий таълим, фан ва инновациялар вазири
5.
Озодбек Назарбеков
—
маданият вазири
6.
Адхам Икрамов
—
спорт вазири
7.
Бехзод Мусаев
—
Миграция агентлиги директори
8.
Умид Шадиев
—
Туризм қўмитаси раиси
9.
Алишер Саъдуллаев
—
Ёшлар ишлари агентлиги директори
10.
Қудратилла Рафиков
—
Ўзбекистон Касаба уюшмалари федерацияси кенгаши раиси
11.
Шавкат Аюпов
—
Ўзбекистон Фанлар академияси президенти
12.
Сирожиддин Саидов
—
Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси раиси
13.
Адхам Бекмуродов
—
«Эл-юрт умиди» жамғармаси директори в.б.
14.
Бобур Бекмуродов
—
«Юксалиш» умуммиллий ҳаракати раиси
15.
Элдор Туляков
—
«Тараққиёт стратегияси» маркази ижрочи директори
16.
Акмал Нуридинов
—
Ўзбекистон Бадиий академияси раиси
17.
Олимжон Давлатов
—
Алишер Навоий номидаги халқаро жамоат фонди ижрочи директори, адабиётшунос олим
18.
Ёдгор Сагдиев
—
Ўзбек миллий академик драма театри директори
19.
Маҳмуд Тоир
—
Ўзбекистон халқ шоири, Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси Тошкент вилояти бўлими раҳбари
20.
Эркин Комилов
—
Ўзбекистон халқ артисти
Изоҳ:
«Ватандошлар» жамоат фондининг Васийлик кенгаши аъзолари бошқа ишга ўтган тақдирда, унинг таркибига ушбу лавозимларга янги тайинланган ёки зиммасига тегишли функцияларни бажариш юклатилган шахслар киритилади.
«Ватандошлар» жамоат фондининг Васийлик кенгаши қарори билан унинг таркибига хориждаги ватандошлар киритилиши мумкин».
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2025 йил 19 мартдаги ПФ-52-сон Фармонига 3-ИЛОВА
Ўзбекистон Республикаси Президентининг ўз кучини йўқотган деб эътироф этилаётган айрим ҳужжатлари
РЎЙХАТИ
1. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 19 майдаги «Миллатлараро муносабатлар ва хорижий мамлакатлар билан дўстлик алоқаларини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги ПФ-5046-сон Фармони.
2. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 23 майдаги «Ўзбекистон Республикаси Маданият вазирлиги ҳузуридаги Миллатлараро муносабатлар ва хорижий мамлакатлар билан дўстлик алоқалари қўмитаси фаолиятини ташкил этиш тўғрисида»ги ПҚ-2993-сон қарори.
(Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 21.03.2025 й., 06/25/52/0262-сон)