Ҳужжат кучини йўқотган " " 03.07.2006
Ўзбекистон Республикаси Президентининг
Қарори
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ИҚТИСОДИЁТ ВАЗИРЛИГИНИНГ ТУЗИЛМАСИНИ ТАКОМИЛЛАШТИРИШ ТЎҒРИСИДА
 LexUZ шарҳи
Ушбу қарор Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2006 йил 3 июлдаги ПҚ-398-сонли «Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт вазирлигининг тузилмасини такомиллаштириш тўғрисида»ги қарори билан ўз кучини йўқотган.
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2005 йил 26 июлдаги ПҚ-133-сонли қарорини ижро этиш юзасидан ҳамда Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт вазирлигининг тузилмасини унинг зиммасига юкланган вазифалар ва функцияларга мувофиқ тартибга келтириш мақсадида:
1. Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт вазирлигининг тузилмасига қўшимча иқтисодиёт вазирининг макроиқтисодий параметрлар ва молия-валюта баланси масалалари бўйича биринчи ўринбосари лавозими киритилганлиги маълумот учун қабул қилинсин.
2. Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт вазирлигининг тузилмасида Индустрияни ривожлантириш, таркибий ва инвестиция сиёсати бош бошқармаси тугатилсин.
3. Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт вазирлигининг тузилмасига вазирнинг иқтисодиётни модернизация қилиш ва инвестиция дастурлари масалалари бўйича ўринбосари лавозими киритилсин.
4. Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт вазирлиги марказий аппаратининг чекланган сони 158 штат бирлигидан (хизмат кўрсатиш ходимларидан ташқари) иборат янгиланган тузилмаси иловага мувофиқ тасдиқлансин.
5. Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт вазирлигининг тузилмаси ўзгарганлигини эътиборга олган ҳолда уни жорий таъминлашга давлат бюджети маблағлари ҳисобига зарур сарф-харажатларни назарда тутсин.
6. Вазирлар Маҳкамасининг 2004 йил 9 февралдаги 58-сонли қарорига 2 ва 4-бандлар ҳамда мазкур қарорнинг 1-иловаси ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.
7. Ушбу қарорнинг ижросини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари В.А. Голишев зиммасига юклансин.
Ўзбекистон Республикаси Президенти И. КАРИМОВ
Тошкент ш.,
2005 йил 8 август,
ПҚ-148-сон
Ўзбекистон Республикаси Президентининг
2005 йил 8 августдаги ПҚ-148-сон қарорига
ИЛОВА
Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт вазирлиги марказий аппарати тузилмаси