Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг
қарори
Автомобиль йўлларини қуриш, реконструкция қилиш, таъмирлаш ва улардан фойдаланиш ишларини ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида
Умумий фойдаланишдаги автомобиль йўллари, шаҳарлар ва бошқа аҳоли пунктларининг кўчалари, хўжаликлараро автомобиль йўлларини қуриш, реконструкция қилиш, таъмирлаш ва сақлаш ишларининг турлари ҳамда таркибини белгилаш, пудрат ишларини ҳажм услубида амалга оширишни жорий этиш, табиий офат ва техноген ҳолатларнинг олдини олиш ҳамда оқибатларини бартараф қилиш ишларини ташкил этиш тартибини белгилаш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
1. Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Йўл хўжалиги соҳасини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида» 2023 йил 10 октябрдаги ПҚ-330-сон қарорига мувофиқ автомобиль йўлларини қуриш, реконструкция қилиш, таъмирлаш ва сақлаш ишлари таснифининг янги таҳририни ҳамда йўл ишларини бажаришда ҳажм ва сифат кўрсаткичларини ҳисобга олиш (ҳажм услуби) тартибини ишлаб чиқиш белгиланганлиги маълумот учун қабул қилинсин.
2. Қуйидагилар:
Йўл хўжалиги соҳасида лойиҳа ҳужжатларини ишлаб чиқиш, йўл қурилиши ишларини амалга ошириш, шунингдек, уларни қабул қилиб олишда ҳажм ва сифат кўрсаткичларини ҳисобга олиш (ҳажм услуби) тартиби тўғрисидаги низом 1-иловага мувофиқ;
Автомобиль йўлларини таъмирлаш ва сақлаш ишлари таснифи 2-иловага мувофиқ;
Автомобиль йўлларини қуриш, реконструкция қилиш ва таъмирлаш ишлари тугалланган объектларнинг асосий конструктив элементлари ҳамда йўл ҳаракатини ташкил этиш техник воситаларига кафолатли хизмат қилиш муддатларини қўллаш тартиби тўғрисидаги низом 3-иловага мувофиқ;
Автомобиль йўлларидаги табиий офат ва техноген хусусиятли вазиятларнинг олдини олиш ҳамда уларнинг оқибатларини бартараф қилиш ишларини ташкил этиш тартиби тўғрисидаги низом 4-иловага мувофиқ тасдиқлансин.
3. Транспорт вазирлиги ҳузуридаги Автомобиль йўллари қўмитаси (кейинги ўринларда — Автомобиль йўллари қўмитаси) ҳар йили 1 мартдан кечиктирмай Иқтисодиёт ва молия вазирлиги билан келишилган ҳолда, ажратилган лимитлар доирасида умумий фойдаланишдаги автомобиль йўлларининг ҳар йилги таъмирлаш ва сақлаш харажатлари сметалари шакллантирилишини ва тасдиқланишини таъминласин.
4. Белгилаб қўйилсинки, 2025 йил 1 январдан бошлаб Иқтисодиёт ва молия вазирлиги билан келишилган ҳолда:
а) умумий фойдаланишдаги автомобиль йўллари ва йўл иншоотлари бўйича:
таъмирлаш ишлари — ажратилган лимитлар доирасида қиймати базавий ҳисоблаш миқдорининг олти минг бараваригача бўлган объектлар харажатлар сметаси асосида ҳамда олти минг бараваридан юқори бўлган объектлар белгиланган тартибда ишлаб чиқилган ва экспертизадан ўтказилган лойиҳа-смета ҳужжатлари бўйича шакллантирилган манзилли рўйхатлар асосида молиялаштирилади. Ушбу ишлар Автомобиль йўллари қўмитаси таркибидаги йўл ва кўприкларни сақлаш ҳамда таъмирлаш ташкилотлари (кейинги ўринларда — эксплуатация ташкилотлари) томонидан амалга оширилади.
Бунда қиймати базавий ҳисоблаш миқдорининг олти минг бараваридан юқори бўлган объектларнинг лойиҳа-смета ҳужжатларини ишлаб чиқиш бўйича бош лойиҳа ташкилотлари белгиланган тартибда давлат харидлари тўғрисидаги қонунчилик ҳужжатларига мувофиқ аниқланади;
сақлаш ишлари — ажратилган лимитлар доирасида белгиланган тартибда келишилган ва тасдиқланган харажатлар сметалари асосида молиялаштирилади ҳамда эксплуатация ташкилотлари томонидан амалга оширилади;
б) шаҳар ва бошқа аҳоли пункти кўчалари, хўжаликлараро автомобиль йўлларини таъмирлаш ва сақлаш ишлари белгиланган тартибда амалга оширилади.
5. Автомобиль йўллари қўмитасига Иқтисодиёт ва молия вазирлиги билан келишилган ҳолда, буюртмачи ташкилотларнинг таклифларига асосан умумий фойдаланишдаги автомобиль йўлларини таъмирлаш ва сақлаш ишларига ажратилган маблағлар тўлиқ ўзлаштирилишини таъминлаш мақсадида йил давомида ажратилган лимитларни ҳудудлар ва иш турлари бўйича қайта тақсимлашга рухсат этилади.
6. Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига 5-иловага мувофиқ ўзгартириш ва қўшимчалар киритилсин.
7. Ушбу қарорга 3-илова қарор расман эълон қилинган кундан эътиборан уч ой ўтгач кучга киради.
8. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари А.Ж. Раматов ҳамда транспорт вазири И.Р. Махкамов зиммасига юклансин.
Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири А. АРИПОВ
Тошкент ш.,
2024 йил 30 декабрь,
901-сон
Вазирлар Маҳкамасининг 2024 йил 30 декабрдаги 901-сон қарорига
1-ИЛОВА
Йўл хўжалиги соҳасида лойиҳа ҳужжатларини ишлаб чиқиш, йўл қурилиши ишларини амалга ошириш, шунингдек, уларни қабул қилиб олишда ҳажм ва сифат кўрсаткичларини ҳисобга олиш (ҳажм услуби) тартиби тўғрисидаги
НИЗОМ
1-боб. Умумий қоидалар
1. Мазкур Низом автомобиль йўлларида янги қуриладиган ва реконструкция қилинадиган объектларга лойиҳа ҳужжатларини ишлаб чиқиш, қурилиш-монтаж ишларини бажариш, шунингдек, бажарилган ишларни уларнинг ҳажми ва сифатини ҳисобга олган ҳолда (кейинги ўринларда — ҳажм услуби), пудрат ишларини ҳажм кўрсаткичига ўтказиш орқали босқичма-босқич татбиқ этиш тартибини белгилайди ҳамда автомобиль йўлларини таъмирлаш объектларига қўлланилмайди.
Ушбу ҳажм услубини қўлланиш босқичма-босқич татбиқ этилишини инобатга олган ҳолда, буюртмачи томонидан ҳар бир объект бўйича алоҳида бериладиган техник топшириқда аниқ белгилаб берилади.
2. Мазкур Низомда қуйидаги асосий тушунчалар қўлланилади:
буюртмачи — пудрат ташкилоти томонидан бажарилган иш натижасини қабул қилиб олиш ва бунинг учун ҳақ тўлаш мажбуриятини олган шахс;
буюртмачининг талаблари — иш ҳажми, стандарт, лойиҳалаштириш-қурилиш-қабул қилиш-маҳсулотни етказиб бериш ва лозим бўлган ишларни шартномада белгиланган талаблар ҳамда календарь режада кўрсатилган муддатларда бажариш, шунингдек, шартномага киритилган барча ўзгартириш ва такомиллаштириш тафсилотлари;
иш ҳажми қайдномаси (ИҲҚ) — лойиҳа ҳужжатига асосан бажариладиган қурилиш-монтаж ишларининг тури ва ҳажми келтирилган жадвал;
қайдномалар — оферта билан биргаликда тақдим қилинадиган маълумотлар;
муҳандис-консультант — шартнома асосида бажариладиган ишлар бўйича муҳандислик-бошқариш ва техник назорат қилиш ишларини бажаришга жавобгар, буюртмачи томонидан тайинланган ва тегишли сертификатга эга бўлган юридик шахс (шахслар);
оферта — лойиҳа доирасида бажариладиган қурилиш ишлари ҳажми ва уларнинг қиймати бўйича пудрат ташкилотининг буюртмачига таклифлари;
пудрат ташкилоти — буюртмачи томонидан амалдаги қонунчилик асосида белгиланган ҳамда шартномада кўрсатилган ишларни белгиланган муддатда бажариш ва топшириш мажбуриятини олган юридик шахс;
пудрат ташкилотининг таклифлари — оферта таклифлари келтирилган дастлабки ҳужжат;
пудрат шартномаси — пудрат ташкилотининг маълум бир ишни бажариш ва унинг натижасини буюртмачига белгиланган муддатда топшириш ҳақидаги келишуви;
ёрдамчи пудрат ташкилоти — қурилишнинг маълум қисмини қуриш ёки унга маҳсулот етказиб бериш масаласида пудрат ташкилоти билан шартнома тузган юридик шахс;
объектни топшириш-қабул қилиш далолатномаси — шартномага мувофиқ қурилиш якунланганда объектни ёки унинг қисмларини фойдаланишга топшириш далолатномаси;
тўлов сертификати аризаси (ТСА) — мазкур Низом талабларига биноан якуний сертификат тўловларидан ташқари пудрат ташкилоти томонидан муҳандис-консультантга берилган ҳар қандай сертификат тўловларига бериладиган ариза;
объектнинг (шартноманинг) якуний баҳоси — қурилиш ишлари тугаллангандан кейин якуний тўлов сертификати асосида объектнинг шаклланган қиймати;
оралиқ тўлов сертификати (ОТС) — мазкур Низомга мувофиқ буюртмачининг вакили (муҳандис-консультант) томонидан якуний тўлов сертификати берилгунга қадар тасдиқланган тўлов ҳужжати;
якуний тўлов сертификати — мазкур Низомга мувофиқ буюртмачининг вакили (муҳандис-консультант) томонидан тасдиқланган охирги тўлов сертификати.
2-боб. Йўл хўжалиги соҳасида лойиҳа ҳужжатларини ишлаб чиқиш
3. Йўл хўжалиги соҳасида лойиҳа ҳужжатлари (кейинги ўринларда — лойиҳа ҳужжатлари) Ўзбекистон Республикаси Шаҳарсозлик кодекси, техник жиҳатдан тартибга солиш соҳасидаги норматив ҳужжатлар, шунингдек, шаҳарсозлик нормалари ва қоидаларига асосан ишлаб чиқилади.
4. Лойиҳа ҳужжатларининг иш ҳажми қайдномасини белгилашда лойиҳа ечимида кўрсатилгандек элементлар, қурилмалар ва бошқа ёндош иш турларини ҳисобга олиб, материаллар ва машина-механизмлар ресурси, шунингдек, ишчиларнинг меҳнат харажатлари келтирилмаган ҳолда, ишларнинг физик ҳажмлари кўрсатилади.
5. Ушбу иш ҳажми қайдномасига қуйидаги ҳолатларда ўзгартириш киритилиши мумкин:
пудрат ишларини амалга ошириш давомида лойиҳа ҳужжатларига тегишли ўзгартириш ва қўшимчалар киритилиши лозим бўлган ҳолатда;
объектнинг қолдиқ иш ҳажми кейинги йилларга ўтувчи бўлган ҳолатда;
иш ҳажми қайдномасида хатоликлар мавжуд бўлганда.
6. Лойиҳа ҳужжатларига қонунчилик ҳужжатлари, техник жиҳатдан тартибга солиш соҳасидаги норматив ҳужжатлар ҳамда шаҳарсозлик нормалари ва қоидалари асосида тегишли ўзгартириш ва қўшимчалар киритилади.
7. Объектнинг кейинги йилларга ўтувчи қурилиш ишлари қийматини нарх омили бўйича индексация қилиш:
Ўзбекистон Республикаси Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги вазирлигига тегишли бўлган тендер (танлов) савдолари ҳамда нархларни шакллантириш ҳудудий консалтинг марказлари томонидан ҳар йил учун ишлаб чиқилган ўтиш коэффициенти орқали;
буюртмачи томонидан ишлаб чиқилган индексация коэффициентини қўллаш орқали;
иш ҳажмлари қайдномасидаги қолдиқ иш ҳажмларини қайта ҳисоблаш орқали ёки томонлар келишуви асосида амалга оширилади.
3-боб. Лойиҳа ҳужжатларини топшириш ва қабул қилиш
8. Лойиҳа ташкилоти лойиҳалаштириш учун берилган техник топшириқ ва шартнома шартларига кўра ишлаб чиқилган лойиҳа ҳужжатларини буюртмачига тақдим қилади.
9. Буюртмачи лойиҳа ҳужжатларининг асосланганлигини, шунингдек, мустаҳкамлик, чидамлилик, ёнғин хавфсизлиги бўйича қабул қилинган қоидалар, меҳнат ва атроф-муҳит муҳофазаси талаблари, қурилишнинг жорий нархдаги баҳоси ҳамда қурилиш нормалари ва қоидаларига мувофиқлигини шаҳарсозлик ҳужжатлари экспертизасига масъул ваколатли ташкилот ёки унинг ҳудудий филиаллари томонидан экспертизадан ўтказилишини таъминлайди.
4-боб. Йўл қурилиши ишларининг сифат назоратини ташкил қилиш
10. Иш ва хизматлар сифатини назорат қилиш қуйидаги жараёнларни ўз ичига олади:
буюртмачи томонидан жалб қилинадиган муҳандис-консультантнинг техник назорати;
пудрат ташкилотининг ишлаб чиқариш жараёнидаги ички назорати, жумладан, лаборатория, геодезия, материаллар сифатини назорат қилиш ва бошқалар;
буюртмачининг мувофиқлаштирилган мониторинги (буюртмачи томонидан объектга бириктирилган мутахассис ёки мутахассис-ходимлар гуруҳи томонидан амалга оширилади);
лойиҳа ташкилотининг муаллифлик назорати.
11. Қурилиш ишларининг лойиҳани муҳандислик бошқариш ва техник назорат ишлари муҳандис-консультант томонидан қурилиш ишларининг бутун даври давомида амалга оширилади.
12. Объектни муҳандислик бошқариш ва техник назорат қилиш ишлари буюртмачи томонидан аутсорсинг асосида жалб этилган муҳандис-консультант томонидан амалга оширилади.
Бунда муҳандис-консультант давлат харидлари тўғрисидаги қонунчилик ҳужжатларига мувофиқ энг яхши таклифларнинг давлат харидлари электрон тизими (xarid.uzex.uz) орқали амалга ошириладиган танлаш (кейинги ўринларда — танлаш) ёки тендер савдолари асосида аниқланади;
Танлаш (тендер) тўғрисидаги ахборот буюртмачи томонидан давлат харидларининг электрон тизимига танлов (тендер) ўтказиш тўғрисидаги эълонни ва танлов (тендер) бўйича харид қилиш ҳужжатларини жойлаштириш йўли билан маълум қилинади.
Танлов (тендер) ўтказилиши тўғрисидаги эълон ва танлов (тендер) бўйича харид қилиш ҳужжатлари ва буюртмачи томонидан таклифларни қабул қилиш муддати амалдаги тартиб бўйича давлат харидларининг электрон тизимига ҳамда Ўзбекистон Республикаси Транспорт вазирлиги ҳузуридаги Автомобиль йўллари қўмитасининг расмий веб-сайтига жойлаштирилади.
13. Муҳандислик бошқариш ва техник назорат ишларини амалга оширишга дипломи бўйича шаҳарсозлик фаолияти соҳасида олий маълумотли мутахассисликка ҳамда камида беш йиллик иш тажрибасига, шунингдек, тегишли сертификатга эга бўлган мутахассис тайинланади.
14. Муҳандис-консультант қуйидаги ҳуқуқларга эга:
қурилиш жараёнида геодезия ишларини назорат қилиш;
лойиҳа ҳужжатларини келишиш, тасдиқлаш ва қайта тасдиқлашни, шунингдек, пудрат ташкилотларининг таклифлари бўйича лойиҳа ҳужжатларига тузатишлар ва ўзгартиришлар киритишни ташкил этишда белгиланган тартибда иштирок этиш;
ўз ваколати доирасида объект қурилиши ҳудудига тушган бузулиши ҳамда кўчирилиши белгиланган объектлар, бино ва иншоотларни кўрикдан ўтказиш, бино ва иншоотлар қурилишини вақтинча тўхтатиб туриш ёки бузиш ҳамда кўчиришга ҳужжатларни расмийлаштириш, шунингдек, пудрат ташкилотига ишларни давом эттириш учун қайта топшириш жараёнида объектлар ҳолатини баҳолашда иштирок этиш;
ваколатли органлар томонидан объектларда ўтказиладиган текшириш ва назорат тадбирларида иштирок этиш;
қурилиш объектларида барча шаҳарсозлик нормалари ва қоидаларининг бузилиш ҳолатлари, авария ҳолатлари ҳамда аварияларни бартараф этиш ишлари натижалари тўғрисида буюртмачига хабар бериш;
бино ва иншоотларнинг конструкциялари ишончлилигига ҳамда зилзила бардошлилигига таъсир кўрсатувчи, шунингдек, инсон саломатлиги ҳамда ҳаётига таҳдид солувчи ҳолатлар аниқланганда, қурилиш-монтаж ишларини тўхтатиб туриш ва бу ҳақда буюртмачини хабардор қилиш;
қурилиш жараёнида йўл қўйилган камчиликларни бартараф этиш юзасидан пудрат ташкилоти ва лойиҳа ташкилотининг муаллифлик назорати мутахассисларига ижро этилиши мажбурий бўлган ёзма кўрсатмалар бериш;
объектлар қурилиши бўйича пудрат ташкилоти томонидан йўл қўйилган камчиликларни ўз вақтида аниқлаш, бартараф этиш ва бу каби ҳолатларнинг олдини олиш юзасидан пудрат ташкилотининг ички назорати ташкил этилганлигини, ички назорат бўйича мутахассисга белгиланган тартибда сертификат берилганлигини текшириш;
пудрат ташкилотидан қурилиш ишларининг қатъий лойиҳа бўйича ва материалларга қўйиладиган меъёрий талаблар ҳамда ишлар технологиясига мувофиқ бажарилишини талаб қилиш;
иш журналлари ва бошқа ижро ҳужжатларида аниқланган лойиҳадан ҳамда меъёрий талаблардан четга чиқиш ҳолатларини қайд этиш;
зарур ҳолларда, камчиликлар бартараф этилгунга қадар қурилиш ишларини вақтинча тўхтатиб қўйишни талаб қилиш;
лойиҳадан ва меъёрий талаблардан четга чиққан ҳолда бажарилган ишларга ҳақ тўлаш тўғрисидаги ҳужжатларни имзолашдан бош тортиш;
қурилиш-монтаж ишлари ижрочилари техник назорат талабларидан норози бўлган ҳолларда, пудрат ташкилоти ва буюртмачининг юқори ташкилотларига белгиланган тартибда шикоят қилиш.
Муҳандис-консультант қонунчилик ҳужжатларига мувофиқ бошқа ҳуқуқларга ҳам эга бўлиши мумкин.
15. Муҳандис-консультант:
бирламчи рухсат берувчи ҳужжатларни (ер ажратиш, муҳандислик тармоқларига уланиш техник шартлари) тайёрлашда иштирок этиши;
буюртмачининг топшириғига кўра лойиҳани амалдаги меъёрлар талабларига мослиги юзасидан кўриб чиқиш ҳамда лойиҳа бўйича ўзининг таклиф ва изоҳларини бериши;
қурилиш объектидаги қурилмалар ва мавжуд коммуникацияларни кўчиришга доир юридик ва техник ҳужжатларни ўз вақтида расмийлаштириш ва қурилиш ташкилотига топширишда иштирок этиши;
қурилиш-монтаж ишларининг лойиҳа ечимларида конструкциялар, ускуналар, материаллар ва ўрнатиладиган жиҳозларни, техник жиҳатдан тартибга солиш соҳасидаги норматив ҳужжатлар, шаҳарсозлик нормалари ва қоидалари ҳамда талабларига мувофиқлигини текшириши;
иншоотлар асосий ўқларининг жойида геодезик тўғри белгиланганлиги, улар реперлар ва координаталар билан маҳкамланганлигини назорат қилиши;
қурилишда фойдаланиладиган конструкциялар, ускуналар ва материалларни (техник паспортлар, сертификатлар, лаборатория синовлари натижалари ва бошқалар) сифат гувоҳномаси ҳужжатлари мавжудлигини текшириши;
техник жиҳатдан тартибга солиш соҳасидаги норматив ҳужжатлар талабларига, техник шартлар, сертификатларга мос келмайдиган материаллар, конструкциялар, буюмлар ва ускуналарни нуқсон далолатномалари билан расмийлаштириши ҳамда уларнинг объектда ишлатилишини тақиқлаши;
пудрат ташкилоти томонидан қурилиш материаллари, конструкциялар ва буюмларни ташиш қоидаларига риоя этилишини назорат қилиши, материаллар ва буюмлар бузилиши ва сифатининг пасайишига олиб келадиган тарзда сақланишини тақиқлаши;
пудрат ташкилотининг масъул мутахассислари билан бажарилган ишлар ва конструктив элементлар сифати ва ҳажми, ишлаб чиқаришни ташкил этишда ишлар кетма-кетлигини, ёпилиб кетадиган ишлар далолатномаси расмийлаштирилгунга қадар келгуси ишларни амалга оширишни тақиқлаш талаблари бажарилганлигини кўрикдан ўтказиши ва баҳолаши;
объектлар тайёрлигига қараб, пудрат ва лойиҳа ташкилотлари вакиллари иштирокида бино ва иншоотлар конструкциялари, кўприклар таянч устунлари ҳамда оралиқ қурилмалари, ҳажмли иншоотлар, кўтариб турувчи металл ва темир бетон конструкциялар ҳамда бошқаларни масъулларнинг оралиқ қабул қилиш ишларини текшириши;
олиб келинган ускуналарнинг ўрнатилишини ташкил этиши, ўрнатиш сифатини баҳолаши, комплекс синаб кўриши ва қабул қилишнинг лойиҳа ҳужжатларига мувофиқлиги ҳамда ҳолатини текшириши;
бажарилган ва тўловга тақдим қилинган қурилиш-монтаж ишларининг ҳажми ҳамда сифатини тасдиқланган лойиҳа ҳужжатларига мувофиқлигини назорат қилиши;
қабул қилинган ва тўлови амалга оширилган қурилиш-монтаж ишлари, шунингдек, пудрат ташкилоти томонидан сифатсиз бажарилган қурилиш-монтаж ишлари ҳамда нуқсонларни бартараф этиш ва қайта ишлов бериш ишлари ҳажми ҳамда қиймати ҳисобини юритиши;
бирламчи ижро техник ҳужжатларини, уларга қурилиш-монтаж ишларини амалга оширишда аниқланган камчиликлар ва нуқсонлардан келиб чиқиб киритилган ўзгартиришлар мавжудлиги ва тўғри юритилишини назорат қилиши;
бирламчи ижро ҳужжатларининг (жумладан, умумий ва махсус иш журналлари, монтаж қилинган конструкциялар ва муҳандислик-коммуникация тармоқлари учун ижро схемалари) мавжудлиги ва уларнинг пудрат ташкилоти томонидан тўғри юритилишини назорат қилиши;
иш журналларига сифатсиз бажарилган конструктив элементлар ва қурилиш-монтаж ишларини бажариш технологияларининг бузилиши тўғрисида йўл қўйилган нуқсонлар бартараф этилишини талаб қилган ҳолда қайд этиб бориши;
муаллифлик назорати ва Ўзбекистон Республикаси Транспорт вазирлиги ҳузуридаги Транспорт назорати инспекциясининг кўрсатма ва ёзма кўрсатмалари, шунингдек, буюртмачи талабларининг пудрат ташкилоти томонидан бажарилишини назорат қилиши;
алоҳида конструкциялар ва узеллар, қурилиш-монтаж ишлари турларини, жиҳоз ва механизмлар сифатини уларни қабул қилиш жараёнида ишчи комиссиялар билан бирга текширишда иштирок этиши;
объектларда қурилиш-монтаж ишлари сифатининг мунтазам техник назоратини амалга ошириши;
буюртмачининг қурилиш объекти бўйича бошқа қонуний вазифаларни бажариши;
қурилиши тугалланган объектлар бўйича зарур ҳужжатларни пудрат ташкилоти билан биргаликда умумлаштириш ва уларни қурилиш ишлари тугалланган объектларни (ёки уларнинг участкаларини-ишга тушириш комплексларини) қабул қилиб олиш бўйича Давлат қабул комиссиясига (кейинги ўринларда — Давлат қабул комиссияси) тақдим этиши;
қурилиши тугалланган объектлар бўйича барча ижро ҳужжатларини белгиланган тартибда буюртмачига топширилишини таъминлаши шарт.
Муҳандис-консультантга қонунчилик ҳужжатларига мувофиқ бошқа мажбуриятлар ҳам юкланиши мумкин.
16. Муҳандис-консультантнинг асосий иш жойи бўйича назорати остидаги объектларни қуриш ишларини бажараётган ташкилотларда ўриндошлик асосида ишлаши тақиқланади.
5-боб. Йўл қурилиши бўйича бажарилган ишларни қабул қилиш
17. Лойиҳа ва иш чизмалари, техник жиҳатдан тартибга солиш соҳасидаги норматив ҳужжатларга риоя қилган ҳолда бажарилиб, тўлиқ тугалланган ишлар қабул қилинади.
Бунда ишларни қабул қилишда, шунингдек, ёпилиб кетадиган ва оралиқ ишларни ҳамда тугалланган объектларни фойдаланишга қабул қилиб олишда бажарилган ишлар аккредитациядан ўтган ёки маъқулланган синов лабораториялари (марказлари) хулосалари, иш бажариш журналлари ва муаллифлик назоратида келтирилган ёзишмалар ўрганилади.
18. Ёпилиб кетадиган ишлар уларнинг ҳар бир тури (босқичи) бўйича қабул қилиб олиш кейинги тур (босқич) ишлари бошлангунга қадар бажарилишига қараб амалга оширилади.
Ишларни қуйидаги таркибдаги комиссия қабул қилиб олади:
буюртмачининг вакили — муҳандис-консультант;
пудрат ташкилоти вакили — иш бажарувчи ёки уста, лаборант ва геодезист (зарур ҳолларда);
йўлга хизмат кўрсатадиган эксплуатация ташкилоти вакили ва лойиҳа ташкилоти вакили (кўтариб турувчи конструкцияларни қабул қилиб олишда).
Кўтариб турувчи конструкциялар рўйхати лойиҳада белгиланади. Ёпилиб кетадиган ишларни қабул қилиб олиш натижалари мазкур Низомга 1-иловадаги шакл бўйича далолатнома билан расмийлаштирилади.
19. Ёпилиб кетадиган ишларнинг далолатномаси қабул қилинган натижалари мазкур Низомга 2-иловада келтирилган шаклда маъқуллаш талабномаси кўринишида расмийлаштирилади.
Маъқуллаш талабномаси қабул қилинган ишларнинг лойиҳа, техник жиҳатдан тартибга солиш соҳасидаги норматив ҳужжатларга мувофиқлиги кўрсатилади, шунингдек, қабул қилинган ишларга баҳо берилиб, кейинги иш турларини бажаришга рухсат сўралади. Маъқуллаш талабномасига лабораторияда ўтказилган синов ва текширув натижалари илова қилинади.
20. Қурилишда бажарилган ишларни оралиқ қабул қилиш, буюртмачи вакили, муҳандис-консультант ва пудрат ташкилоти томонидан расмийлаштирилади. Бажарилган ишлар ва йўлнинг тугалланган конструктив элементлари тўлов учун оралиқ қабул қилиб олиш, оралиқ сертификатлар асосида мазкур Низомга 3, 3г иловаларда келтирилган шаклда объектдаги иш ҳажмини, материаллар миқдори ва нархини тўлалигича ҳисобот кўринишида келтирган ҳолда расмийлаштирилади.
21. Оралиқ ва якуний тўлов сертификатлари муҳандис-консультант ва пудратчи ўртасида расмийлаштирилгандан сўнг уни буюртмачига расмий равишда тақдим қилади ва бу сертификат асосида буюртмачи ушбу миқдорда тўловни амалга оширади. Тақдим этилган ҳужжатларда камчиликлар мавжуд бўлган тақдирда тўловлар амалга оширилмайди.
6-боб. Қуриш ва реконструкция қилиш ишлари тугалланган объектларни фойдаланишга топшириш
22. Қурилиш ишлари тугалланган объектлар шаҳарсозлик нормалари ва қоидалари, қурилиш регламентлари ҳамда техник жиҳатдан тартибга солиш соҳасидаги норматив ҳужжатларга мувофиқ фойдаланишга топширилади.
23. Қурилиш ишлари тугалланган объектлар ёки уларнинг қисмларида (ишга тушириладиган мажмуа) қурилиш-монтаж ишларининг якунланганлиги қуйидаги тартибда:
объектнинг тугалланганлиги ва уни қабул қилишга тайёрлиги ҳақида пудрат ташкилотининг тўғридан-тўғри буюртмачига ёки муҳандис-консультант орқали буюртмачига хабар юбориш орқали;
буюртмачи вакили ёки муҳандис-консультант томонидан объект якунланганлиги тўғрисида сертификат тақдим этиш орқали;
объектнинг тугалланганлиги ва уни қабул қилишга тайёрлиги ҳақида ишчи комиссиясининг далолатномаси асосида буюртмачи томонидан ишчи ва Давлат қабул комиссиясига расмий хабар юбориш орқали маълум қилинади.
24. Ишчи комиссия буюртмачининг қарорлари (буйруқлари) билан тайинланади. Ишчи комиссиянинг далолатномаси мазкур Низомга 4-иловага асосан шакллантирилади. Ишчи комиссия таркибига қабул қилинаётган объектдан фойдаланиш юкланган буюртмачи, Ўзбекистон Республикаси Транспорт вазирлиги ҳузуридаги Транспорт назорати инспекцияси, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ҳамда Тошкент шаҳар ҳокимликлари, пудрат ташкилотлари (ёрдамчи пудрат ташкилотлари), муҳандис-консультант, эксплуатация ташкилоти, лойиҳа ташкилоти, Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги Жамоат хавфсизлиги департаментининг Йўл ҳаракати хавфсизлиги хизмати ва бошқа манфаатдор ташкилотларнинг вакиллари киради.
25. Давлат қабул комиссияси объектни қуриш ва реконструкция қилишни лойиҳалаштириш учун топшириқни тасдиқлаган орган томонидан ташкил этилади. Давлат қабул комиссиясининг далолатномаси мазкур Низомга 5-иловага асосан шакллантирилади.
Давлат қабул комиссияси таркибига қабул қилинаётган объектлардан фойдаланиш юкланган буюртмачи, Ўзбекистон Республикаси Транспорт вазирлиги ҳузуридаги Транспорт назорати инспекцияси, маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органлари, пудрат ташкилотлари (ёрдамчи пудрат ташкилотлари), муҳандис-консультант, эксплуатация ташкилоти, лойиҳа ташкилотлари, Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги Жамоат хавфсизлиги департаментининг Йўл ҳаракати хавфсизлиги хизмати ва бошқа манфаатдор ташкилотларнинг вакиллари киради.
26. Пудрат ташкилоти ишчи комиссияга қуйидаги ҳужжатларни топширади:
бажарилган ишларнинг ҳажми, тури ва баҳоси кўрсатилган ҳолда қурилиш-монтаж ишларида қатнашган ташкилотлар рўйхати;
техника лойиҳа ҳужжатлари, ишчи чизмаларининг тўплами ва ижро чизмалари;
маъқуллаш талабномаси;
йўл қурилиши материаллари ва йўл тўшамасининг қурилмавий қатламларидан олинган намуналарнинг синов далолатномалари, мувофиқлик сертификатлари;
ишни бажариш ва муаллифлик назорати журналлари;
ижро чизмалари.
27. Давлат қабул комиссиясига объектни фойдаланишга топширишдан олдин ишчи комиссия қуйидагиларни текширади:
бажарилган ишлар ҳажмлари ва турларининг тасдиқланган лойиҳага, ишларни бажаришнинг шаҳарсозлик нормалари ва қоидаларига мувофиқлигини текшириш;
бажарилган ишларнинг сифатини тасдиқловчи синов лабораторияси хулосалари, назорат ўлчов ҳужжатлари ва ижобий ташхис (диагностика) хулосалари мавжудлигини текшириш;
бажарилган ишларнинг қиймати тўғри шакллантирилганлигини кўриб чиқиш. Қиймат ўсиши ва (ёки) унга объектни қуриш ва реконструкция қилишга тегишли бўлмаган харажатлар нотўғри киритилиши ҳолатлари аниқланганда, унинг сабабларини ўрганиб чиқади ва уларни бартараф этиш бўйича таклиф киритади.
Ишчи комиссия томонидан аниқланган камчиликлар ва чала қилинган ишлар далолатноманинг иловасида акс эттирилади ҳамда белгиланган муддатларда бартараф этилиши назорат қилинади.
28. Ишчи комиссия томонидан Давлат қабул комиссиясига объект бўйича бажарилган барча ижро ҳужжатлари, шунингдек, ишчи комиссияси далолатномаси топширилади.
Топширилган ҳужжатлар асосида далолатномада фойдаланишга топширилаётган объектнинг қиймати ва кўрсаткичлари келтирилиб, уни фойдаланишга топшириш ҳақида Давлат қабул комиссияси томонидан якуний хулоса чиқарилади.
29. Давлат қабул комиссиясининг объектни фойдаланишга топшириш далолатномаси мазкур Давлат қабул комиссиясини тайинлаган орган томонидан тасдиқланади.
Объектни фойдаланишга қабул қилиш далолатномаси ва бу ҳақидаги ёзма маълумот беш нусхада тайёрланади. Улардан икки нусхаси лойиҳавий хулоса билан биргаликда Давлат қабул комиссиясини тайинлаган органга, яна икки нусхаси буюртмачига ва бир нусхаси пудратчига берилади.
30. Буюртмачи Давлат қабул комиссияси далолатномасининг бир нусхасини ҳамда техник (лойиҳа) ва ижро ҳужжатларнинг тўлиқ тўпламини эксплуатация ташкилотига топшириши шарт.
Қабул қилиш далолатномаси ва техник (лойиҳа) ҳужжатлар йўлдан фойдаланадиган йўл ташкилотида сақланади.
7-боб. Муҳандислик бошқариш ва техник назорат ишларини молиялаштириш тартиби
31. Муҳандислик бошқариш ва техник назорат ишлари буюртмачи томонидан молиялаштирилади.
Бунда буюртмачи ҳар бир объект учун техник топшириқ, муҳандис-консультантлар таркиби ва уларнинг лойиҳавий харажатлари ҳисобини ишлаб чиқади.
32. Муҳандислик бошқариш ва техник назорат ишлари бўйича муҳандис-консультантни жалб қилиш харажатларининг бошланғич қиймати объектнинг экспертиза хулосасига асосан аниқланган баҳосининг 2 фоизи миқдорида танлов (тендер) савдоларига қўйилади.
33. Муҳандислик бошқариш ва техник назорат ишлари бўйича муҳандис-консультантни жалб қилиш харажатлари қиймати молия йилидаги объектнинг қурилиш-монтаж ишлари учун пудрат ташкилотига ажратилган молиялаштириш лимитларига мутаносиб равишда белгиланади.
34. Танлов (тендер) савдолари натижасида аниқланган муҳандис-консультант компания билан буюртмачи ўртасида белгиланган тартибда шартнома тузилади.
35. Муҳандислик бошқариш ва техник назорат ишлари бўйича аванс молия йилидаги объектнинг қурилиш-монтаж ишлари учун пудрат ташкилотига ажратилган молиялаштириш лимити доирасида ажратилади.
36. Муҳандис-консультантнинг хизматларини молиялаштириш ишлари объектда амалда бажарилган иш ҳажмининг қийматидан келиб чиқиб, оралиқ ва якуний тўлов сертификати асосида амалга оширилади.
37. Давлат бюджети ва унга тенглаштирилган манбалар ҳисобидан амалга оширилаётган йўл қуриш ва реконструкция қилиш объектларига жалб қилинаётган ҳар бир муҳандис-консультант компанияга уларнинг хизмат кўрсатиш даврида бешдан ортиқ объектларнинг танлов (тендер) савдоларида қатнашишига йўл қўйилмайди.
38. Муҳандислик бошқариш ва техник назорат ишлари бўйича танлов (тендер) савдоларига асосан аниқланган қиймат хизмат кўрсатиш даври икки молия йилидан ошган тақдирда, муҳандис-консультантнинг қолдиқ шартнома қийматини ўн фоизга, тўрт молия йилидан ошган тақдирда, қолдиқ шартнома қийматини йигирма фоизга қайта ҳисоблашга рухсат берилади ҳамда бошқа қайта ҳисоблашга йўл қўйилмайди.
39. Муҳандислик бошқариш ва техник назорат ишлари бўйича муҳандис-консультантларни жалб қилиш бўйича харажатлар ушбу объектга ажратилган молиялаштириш лимитлари ҳисобидан амалга оширилади.
40. Муҳандислик бошқариш ва техник назорат ишлари бўйича муҳандис-консультантларнинг шартнома муддатлари пудрат шартномалари муддатларига мутаносиб равишда узайтирилиши мумкин.
8-боб. Якунловчи қоидалар
41. Мазкур Низом билан тартибга солинмаган буюртмачи ва пудрат ташкилоти ўртасидаги муносабатлар томонлар ўртасида тузилган шартномалар асосида тартибга солинади.
42. Мазкур Низом талабларининг бузилишида айбдор бўлган шахслар қонунчилик ҳужжатларида белгиланган тартибда жавобгар бўлади.
Йўл хўжалиги соҳасида лойиҳа ҳужжатларини ишлаб чиқиш, йўл қурилиши ишларини амалга ошириш, шунингдек, уларни қабул қилиб олишда ҳажм ва сифат кўрсаткичларини ҳисобга олиш (ҳажм услуби) тартиби тўғрисидаги низомга
1-ИЛОВА

________________________________________________________________________________________

(объектнинг номи ва жойлашган жойи)

________________________________________________________________________________________

(бажарилган ишнинг номи)

Ёпилиб кетадиган ишларни текшириш

далолатномаси

20___ й. «____» ________________

Қуйидаги таркибдаги Комиссия:

Пудратчи ташкилот вакили ________________________________________________________________

(фамилияси, исми ва отасининг исми, лавозими)

________________________________________________________________________________________

Муҳандис-консультант вакили _____________________________________________________________

________________________________________________________________________________________

(фамилияси, исми ва отасининг исми, лавозими)

Асосий конструкцияларда лойиҳачи ва эксплуатация ташкилотларнинг вакиллари _________________

(фамилияси, исми ва отасининг исми, лавозими)

________________________________________________________________________________________

______________________________________________________________________________ томонидан

(қурилиш-монтаж ташкилоти номи)

бажарилган ишларни текшириб чиқди ва қуйидагилар тўғрисида ушбу Далолатномани тузди:

1. Текширишга қуйидаги ишлар тақдим қилинди: _____________________________________________

________________________________________________________________________________________

(ёпилиб кетадиган ишлар ёки масъул конструкциялар номи)

2. Ишлар ____________________________________________________________________________

________________________________________________________________________________________

(лойиҳа ташкилоти номи, чизмалар рақами ва улар тузилган сана)

лойиҳа-смета ҳужжатлари бўйича бажарилган.

3. Ишларни бажаришда қуйидагилардан фойдаланилган: _____________________________________

________________________________________________________________________________________

(сертификатларга таянган ҳолда материаллар, конструкциялар, буюмлар номи ёки

________________________________________________________________________________________

сифатни тасдиқлайдиган бошқа ҳужжатлар)

4. Ишларни бажаришда лойиҳа-смета ҳужжатларидаги қуйидаги ишлар бажарилмаган ёки улардан

чекинишга йўл қўйилган __________________________________________________________________

чекинишга йўл қўйилганда ким билан

________________________________________________________________________________________

келишилганлиги, чизмалар рақами ва келишиш санаси кўрсатилади)

5. Ишлар бошланган сана: _____________________________________________

ишлар тугалланган сана: _______________________________________________

Комиссия қарори:

Ишлар лойиҳа-смета ҳужжатлари, стандартлар, қурилиш нормалари ва қоидаларига мувофиқ бажарилган.

Баён қилинганлар асосида қуйидаги ишларни бажаришга рухсат берилади ________________________

________________________________________________________________________________________

(ишлар ва конструкциялар номи)

Пудратчи ташкилот вакили __________________________________________

(имзо)

Муҳандис-консультант вакили _____________________________________________

(имзо)

Кўтариб турувчи конструкцияларни қабул қилиб олишда

Лойиҳачи ташкилотининг вакиллари_______________________________________

(имзо)

Эксплуатация ташкилотининг вакили_______________________________________

(имзо)

Йўл хўжалиги соҳасида лойиҳа ҳужжатларини ишлаб чиқиш, йўл қурилиши ишларини амалга ошириш, шунингдек, уларни қабул қилиб олишда ҳажм ва сифат кўрсаткичларини ҳисобга олиш (ҳажм услуби) тартиби тўғрисидаги низомга
2-ИЛОВА
Маъқуллаш талабномаси

Лойиҳа:

Маъқуллаш талабномаси

КИМГА:

Муҳандис

КИМДАН

Пудрат ташкилоти

Шартнома

Шартнома номи

Иш турлари

Сифат назорати режаси

Пикет ўрни

Ўнг тараф

Талабнома рақами

Тўлдириш муддати

Чап тараф

Ҳурматли ................................................................................................................................Ф.И.О. ва лавозими.

Пудрат ташкилоти кейинги иш турларини бажариши учун Сиздан ҳозирда амалга оширилган ишларни қабул қилиб олишингизни сўрайди. Муҳандисга жойида ва лабораториядаги синовларда қатнашиш тавсия этилади. Бу ҳолда пудрат ташкилоти синовларни тўлиқ ёки қисман ўтказиб бўлган, синовга тегишли ёзувлар, қарорлар ва геодезик маълумотларни илова қилган.

Ишлар таркиби

Синов тури / Ишларни текшириш тури

Синовлар натижалари ва геодезик ўлчовлар, далолатнома рақами ва муддати

(ҳужжатлар илова қилинади)

Текшириш тавсия қилинган вақт

Муддати: __________________ Вақти:

Қатнашаётган тарафлар

Ф.И.О.

Муддати

Муҳр/Имзо

Пудратчининг сўрови

Муҳандис томонидан қабул қилинган

Маъқуллаш тадбири

Маъқулланган

Маъқулланмаган

Муддати

Муҳр/Имзо

Муҳандис томонидан маъқулланган

Муҳандис фикри: __________________________________________________________________________________________

Шартномага мувофиқ ушбу шаклни тасдиқлаш, қабул қилинганлиги ва имзоланганлиги, барча қисмлари, тафсилотлари, камчиликлар ва хатоларга қарамасдан пудрат ташкилоти материаллар, қурилиш услублари, сифат назорати, қоришмалар таркибини бўйича, ўлчамлар, иш ҳажмлари, ёрдамчи пудратчи ташкилотларнинг бажарган ишлари, шунингдек уларнинг оқибатларига нисбатан тўлиқ жавобгарлик ўз зиммасида қолади.

Йўл хўжалиги соҳасида лойиҳа ҳужжатларини ишлаб чиқиш, йўл қурилиши ишларини амалга ошириш, шунингдек, уларни қабул қилиб олишда ҳажм ва сифат кўрсаткичларини ҳисобга олиш (ҳажм услуби) тартиби тўғрисидаги низомга
3-ИЛОВА

____ сон шартноманинг бандига мувофиқ оралиқ тўловлар аризаси / ____ шартнома шартларига мувофиқ тўловни тасдиқловчи оралиқ сертификат

(пудрат ташкилоти томонидан муҳандисга топширилади)

(муҳандис томонидан буюртмачига топширилади)

Лойиҳа:

Шартнома:

Дастлабки шартнома миқдори:

Қўшимча битим миқдори:

Буюртмачи:

Молиялаштирувчи органлар:

Муҳандис/Консультант:

Пудрат ташкилоти:

Таклиф қилинган рақам ОТА/ТТС:

ОТА/ТТСдан:

Қамраб олинган давр ОТА/ТТС:

Таклиф қилинган рақам ОТА/ТТС:

ОТА/ТТСдан:

Қамраб олинган давр ОТА/ТТС:

Т/р

Ишнинг номи

Шартнома қиймати

(UZS)

(%)

Ўтган тўловда тасдиқланган қиймат

Ушбу тўловга тасдиқланаётган қиймат

Ўсиб борувчи қиймат,

жами

ТТС — 01

ТТС — 02

(%)

(UZS)

(%)

(UZS)

(%)

(UZS)

(пастки банднинг номи)

Жами

(01)

Кафолатланган қиймат (бажарилган иш ҳажмидан ____%)

-

(02)

Кафолатланган қийматнинг ушлаб қолиниши

-

(03)

Объектдаги материаллар

Умумий жамланмаси

(04)

Олдиндан тўлов (____%)

-

(05)

Олдиндан тўловнинг ушлаб қолиниши (_____%, бажарилган иш ҳажмидан)

Ҳақиқий тўловга тақдим этилган қиймат

Банди

Ишнинг номи

Тўланадиган қиймат

Ҳақиқий тўланадиган қиймат

(умумий шартномалардаги нархларга асосан )

UZS (100%)

C. Ушлаб қолинадиган маблағнинг умумий қиймати (1+2)

-

Ҳозирги вақтга қадар, жами

........%

1.

Кафолатланган қиймат (____%)

-

2.

Олдиндан тўловнинг ушлаб қолиниши

-

D. Ушбу сертификат бўйича жами қиймат

-

Ушбу сертификат бўйича жами қиймат

-

ёзув билан

Изоҳ: Ушбу вақтинча тўлов гувоҳнома бўлиб, бунда кўрсатилган тўлов ва сертификатланган қиймат муҳандис-консультант томонидан якуний қабул қилинган деб ҳисобланмайди, лекин пудрат ташкилотининг пул оқимларини рағбатлантириш мақсадида вақтинча тўлов гувоҳномаси сифатида қабул қилинади.

Пудрат ташкилоти раҳбари

Муҳандис

Изоҳ:
ОТА-оралиқ тўлов аризаси
ТТС-тўловни тасдиқловчи сертификат
Йўл хўжалиги соҳасида лойиҳа ҳужжатларини ишлаб чиқиш, йўл қурилиши ишларини амалга ошириш, шунингдек, уларни қабул қилиб олишда ҳажм ва сифат кўрсаткичларини ҳисобга олиш (ҳажм услуби) тартиби тўғрисидаги низомга
3а-ИЛОВА

____ сон шартноманинг бандига мувофиқ оралиқ тўловлар аризаси / ____ шартнома шартларига мувофиқ тўловни тасдиқловчи

оралиқ сертификат

(Пудрат ташкилоти томонидан муҳандисга топширилади)        

(муҳандис томонидан буюртмачига топширилади)

Лойиҳа:

Шартнома:

Таклиф қилинган рақам ОТА/ТТС:

Дастлабки шартнома миқдори:

ОТА/ТТСдан:

Қўшимча битим миқдори:

Қамраб олинган давр ОТА/ТТС:

Буюртмачи:

Молиялаштирувчи органлар:

Таклиф қилинган рақам ОТА/ТТС:

Муҳандис/Консультант:

ОТА/ТТС дан:

Пудратчи:

Қамраб олинган давр ОТА/ТТС:

Оралиқ тўлов сертификатининг кўлами № _______

Пудрат ташкилоти — .................................

20.... йил........................ га қадар бажарилган ишлар ҳажми

А) Шу давргача бўлган ишлар ҳажми

-

(UZS)

Б) Олдинги тасдиқлаш миқдори, шу жумладан, янгиланган нархи

-

(UZS)

В) Шу ойдаги қиймат

-

(UZS)

Г) Қурилиш майдончасидаги материалларнинг тўлови

-

(UZS)

Д) Қурилиш майдончасидаги материалларнинг тўловининг қайтарилиши

-

(UZS)

Е) Олдиндан тўловнинг ўрнини қоплаш

-

(UZS)]

Ё) Қийматнинг ушлаб қолиниши (5%)

-

(UZS)

Ж) Кўзда тутилмаган харажатларга захира қиймати

-

(UZS)

З) жорий сертификат билан тўланадиган қиймат

-

(UZS)

Изоҳ: Ушбу вақтинча тўлов гувоҳнома бўлиб, бунда кўрсатилган тўлов ва сертификатланган қиймат муҳандис-консультант томонидан якуний қабул қилинган деб ҳисобланмайди, лекин пудрат ташкилотининг пул оқимларини рағбатлантириш мақсадида вақтинча тўлов гувоҳномаси сифатида қабул қилинади.

Пудрат ташкилоти раҳбари

Муҳандис

Йўл хўжалиги соҳасида лойиҳа ҳужжатларини ишлаб чиқиш, йўл қурилиши ишларини амалга ошириш, шунингдек, уларни қабул қилиб олишда ҳажм ва сифат кўрсаткичларини ҳисобга олиш (ҳажм услуби) тартиби тўғрисидаги низомга
3б-ИЛОВА

____ сон шартноманинг бандига мувофиқ оралиқ тўловлар аризаси / ____ шартнома шартларига мувофиқ тўловни тасдиқловчи оралиқ сертификат

(пудрат ташкилоти томонидан муҳандисга топширилади)

(муҳандис томонидан буюртмачига топширилади)

Лойиҳа:

Шартнома:

Таклиф қилинган рақам ОТА/ТТС:

Дастлабки шартнома миқдори:

ОТА/ТТСдан:

Қўшимча битим миқдори:

Қамраб олинган давр ОТА/ТТС:

Буюртмачи:

Лойиҳа:

Таклиф қилинган рақам ОТА/ТТС:

Шартнома:

ОТА/ТТС дан:

Дастлабки шартнома миқдори:

Қамраб олинган давр ОТА/ТТС:

А) Олдиндан аванс тўлови

Муддати

Сертификат №

Қиймати

(UZS)

(UZS)

(UZS)

(UZS)

олдиндан тўланадиган аванс тўловининг умумий қиймати

-

(UZS)

Б) Тўланган аванс тўловининг қайтарилиши

Муддати

Сертификат №

Қиймати

(UZS)

(UZS)

(UZS)

(UZS)

тўланган аванс тўлови қайтарилишининг умумий қиймати

-

(UZS)

В) Қурилиш майдончасидаги материаллар учун тўлов

Муддати

Сертификат №

Қиймати

материаллар тўловининг умумий қиймати

-

(UZS)

Г) Қурилиш майдончасидаги материаллар учун тўловларнинг қайтарилиши

Муддати

Сертификат №

Қиймати

(UZS)

(UZS)

(UZS)

(UZS)

материаллар учун тўловларнинг қайтарилиши умумий қиймати

-

(UZS)

 

Д) кафолат қиймати ушланиши (5%)

Санаси

Сертификат №

Қиймати

(UZS)

(UZS)

(UZS)

(UZS)

Жами ушлаб қолинган кафолат қиймати

-

(UZS)

Изоҳ: Ушбу вақтинча тўлов гувоҳнома бўлиб, бунда кўрсатилган тўлов ва сертификатланган қиймат муҳандис-консультант томонидан якуний қабул қилинган деб ҳисобланмайди, лекин пудрат ташкилотининг пул оқимларини рағбатлантириш мақсадида вақтинча тўлов гувоҳномаси сифатида қабул қилинади.

Пудрат ташкилоти раҳбари

Муҳандис

Йўл хўжалиги соҳасида лойиҳа ҳужжатларини ишлаб чиқиш, йўл қурилиши ишларини амалга ошириш, шунингдек, уларни қабул қилиб олишда ҳажм ва сифат кўрсаткичларини ҳисобга олиш (ҳажм услуби) тартиби тўғрисидаги низомга
3в-ИЛОВА

____ сон шартноманинг бандига мувофиқ оралиқ тўловлар аризаси / ____ сон шартнома шартларига мувофиқ тўловни тасдиқловчи оралиқ сертификат (пудрат ташкилоти томонидан муҳандисга топширилади)

(муҳандис томонидан буюртмачига топширилади)

Бўлим № ______ йўл қопламаси ёки бошқа иш турлари

Лойиҳа:

Шартнома:

Таклиф қилинган рақам ОТА/ТТС:

Дастлабки шартнома миқдори:

ОТА/ТТСдан:

Қўшимча битим миқдори:

Қамраб олинган давр ОТА/ТТС:

Буюртмачи:

Молиялаштирувчи органлар:

Таклиф қилинган рақам ОТА/ТТС:

Муҳандис/Консультант:

ОТА/ТТС дан:

Пудрат ташкилоти:

Қамраб олинган давр ОТА/ТТС:

Тўлов банди

Ишнинг тури

Ўлчов бирлиги

Шартнома

Бажарилган

Қурилиш бошидан бажарилган

Тартиб рақами

Тўлов банди

Шартнома бўйича ўлчов бирлиги қиймати

(UZS)

Ҳажми

Қиймати

[UZS]

Ҳажми

Қиймати

[UZS]

Ҳисобот даврида бажарилган

(ТТС___)

Ҳажми

Қиймати

(UZS)

Жами

Шундан

Жами

Шундан

Жами

Шундан

Жами

Шундан

Иш ҳажми

Қиймати

Ҳисобот давригача бажарилган

Ҳисобот давригача бажарилган

Ҳисобот давригача бажарилган

Ҳисобот давригача бажарилган

Пудратчи

Муҳандис

Йўл хўжалиги соҳасида лойиҳа ҳужжатларини ишлаб чиқиш, йўл қурилиши ишларини амалга ошириш, шунингдек, уларни қабул қилиб олишда ҳажм ва сифат кўрсаткичларини ҳисобга олиш (ҳажм услуби) тартиби тўғрисидаги низомга
3г-ИЛОВА

____ сон шартноманинг бандига мувофиқ оралиқ тўловлар аризаси / ____ сон шартнома шартларига мувофиқ тўловни тасдиқловчи оралиқ сертификат

(пудратчи томонидан муҳандисга топширилади)

(муҳандис томонидан буюртмачига топширилади)

Объектдаги материаллар

Лойиҳа:

Шартнома:

Таклиф қилинган рақам ОТА/ТТС:

Дастлабки шартнома миқдори:

ОТА/ТТСдан:

Қўшимча битим миқдори:

Қамраб олинган давр ОТА/ТТС:

Буюртмачи:

Молиялаштирувчи органлар:

Таклиф қилинган рақам ОТА/ТТС:

Муҳандис/Консультант:

ОТА/ТТС дан:

Пудратчи:

Қамраб олинган давр ОТА/ТТС:

Тўлов банди

Объектдаги материаллар тавсифи

(номи)

Объектдаги материаллар нархи

(UZS)

Ўлчов бирлиги

Олдинги ТТСда тасдиқланган материаллар

Объектга келтирилган янги материаллар

Объектга келтирилган материаллардан омбордаги қолдиқ қисми

Объектдаги материалларнинг баланси

Ҳажми

(ҳар бир бирлик учун)

Қиймати

(UZS)

Ҳажми

(ҳар бир бирлик учун)

Қиймати

(UZS)

Ҳажми

(ҳар бир бирлик учун)

Қиймати

(UZS)

Ҳажми

(ҳар бир бирлик учун)

Қиймати

(UZS)

1

2

3

4

5

6=5х3

7

8=7х3

9

10=9х3

11=5+7+9

12=11х3

Объектдаги материалларнинг жами

Изоҳ: Алоҳида ҳолатларда материаллар захирасини яратиш учун қўшимча маблағ талаб этилган ҳолда ушбу шаклдан фойдаланилади.

(янги материаллар)

(материалларнинг ушлаб қолиниши)

(тўпланган)

(қолдиқ сақланадиган материалларнинг қиймати

Пудрат ташкилоти раҳбари

Муҳандис

Йўл хўжалиги соҳасида лойиҳа ҳужжатларини ишлаб чиқиш, йўл қурилиши ишларини амалга ошириш, шунингдек, уларни қабул қилиб олишда ҳажм ва сифат кўрсаткичларини ҳисобга олиш (ҳажм услуби) тартиби тўғрисидаги низомга
4-ИЛОВА

«ТАСДИҚЛАЙМАН»

__________________________

__________________________

__________________________

(комиссияни тайинлаган орган)

Ишчи комиссиянинг қурилиши (реконструкция қилиш) тугалланган

объектни фойдаланишга қабул қилиш тўғрисидаги

ДАЛОЛАТНОМАСИ

20___ й. «_____»____________

_________________________________________________________________________________________

(объектнинг жойлашган жойи)

_____________________________________________________________________________________ нинг

_________________________________________________________________________________________

(қабул қилиш комиссиясини тайинлаган органнинг номи)

20____ й. «___»_________даги ___-сон қарори (буйруғи) билан тайинланган қуйидаги таркибдаги қабул қилиш комиссияси:

Раис-буюртмачи вакили ____________________________________________________________________

(фамилияси, исми, отасининг исми, лавозими)

Раис ўринбосари — Транспорт вазирлиги ҳузуридаги Транспорт назорати инспекциясининг инспектори

_________________________________________________________________________________________

_________________________________________________________________________________________

(фамилияси, исми, отасининг исми, лавозими)

комиссия аъзолари:

бош пудрат ташкилот вакили _______________________________________________________________

(Ф.И.О. лавозими) ____________________________________ (имзо)

Муҳандис-консультант ____________________________________________________________________

(Ф.И.О. лавозими) _______________________________ (имзо)

ёрдамчи пудрат ташкилот ташкилотлар вакиллари _____________________________________________

_________________________________________________________________________________________

(Ф.И.О. лавозими) _______________________________________________ (имзо)

лойиҳа ташкилотлари вакиллари ____________________________________________________________

_________________________________________________________________________________________

(Ф.И.О. лавозими) _______________________________________________ (имзо)

фойдаланувчи ташкилотлар вакиллари _______________________________________________________

_________________________________________________________________________________________

(Ф.И.О. лавозими) _______________________________________________ (имзо)

Йўл ҳаракати хавфсизлиги давлат хизмати органлари вакиллари

_________________________________________________________________________________________

(Ф.И.О. лавозими) _______________________________________________ (имзо)

Қурилиш (реконструкция қилиш) тугалланган объектни фойдаланишга қабул қилиб олиш қоидаларига амал қилган ҳолда қуйидагиларни

АНИҚЛАДИ:

1. Бош пудрат ташкилоти

_______________________________________________________________________________ томонидан

(ташкилотнинг ва унинг идоравий мансуб бўлинмалари номи кўрсатилсин)

_________________________________________________________________________________________

(объектнинг номи ва жойлашган жойи)

таъмирлаш ишлари тугалланган объект фойдаланиш учун қабул қилишга тақдим этилган.

2. Қурилиш (реконструкция қилиш) _______________________________________________

________________________________________________________________________ ишларини бажарган

(бажарилган иш турлари кўрсатилсин)

бош пудрат ташкилоти томонидан ҳамда

_________________________________________________________________________________________

(бажарилган иш турлари кўрсатилсин)

_______________________________________________________________________ ишларини бажарган

(ташкилотлар номи кўрсатилсин)

_________________________________________________________________________________________

унинг ёрдамчи пудрат ташкилотлари томонидан амалга оширилган.

3. Қурилиш (реконструкция қилиш) учун лойиҳа ҳужжатлари

_________________________________________________________________________________________

(лойиҳа ҳужжатларини тасдиқлаган органнинг номи кўрсатилсин)

томонидан 20 __ й. «____»________да тасдиқланган.

4. Қурилиш (реконструкция қилиш) ишлари қуйидаги муддатларда амалга оширилган:

ишлар бошланиши ____________________;

ишлар тугалланиши _______________________

(ой ва йил)

(ой ва йил)

5. Қурилиш (реконструкция қилиш) тугалланган объектни қабул қилиб олишда комиссияга қуйидаги ҳужжатлар тақдим қилинган: лойиҳа ҳужжатлари, ёпилиб кетадиган ишлар далолатномаси, журналлар ва ижро ҳужжатлари, материаллар, буюмлар ва конструкцияларга мувофиқлик сертификатлари; ишларни бажариш журнали; муаллифлик назорати журнали.

6. Тақдим қилинган объект қуйидаги кўрсаткичларга эга: __________________________________

_________________________________________________________________________________________

(лойиҳа ва режада назарда тутилган объектнинг умумий узунлиги, масофаси,

_________________________________________________________________________________________

йўл тоифаси кўрсатилсин)

7. Танлов савдоси натижаларига кўра (ёки томонларнинг келишувига кўра) аниқланган жорий нархларда ҳисобланган тўлов қиймати

________________________________________________________________________________ минг сўм,

(ҳисобланган тўлов қиймати кўрсатилсин)

8. Амалда тақдим этилган объектни кўрикдан ўтказиш ҳамда тегишли ҳужжатлар билан танишиш асосида қурилиш ишлари сифатига баҳо берилади _____________________________________

_________________________________________________________________________________________

(қониқарли, қониқарсиз)

Комиссия қарори

___________________________________________________________________________ объекти

(объектнинг номи ва жойлашган жойи)

бош пудрат ташкилотидан фойдаланиш учун қабул қилинган деб ҳисоблансин.

Қабул қилиш комиссияси раиси _______________________________________________________

(Ф.И.О. лавозими)                                                       (имзо)

Раис ўринбосари — Транспорт вазирлиги ҳузуридаги Транспорт назорати инспекциясининг инспектори ______________________________________________________________________________

(Ф.И.О, лавозими) _____________________________ (имзо)

Комиссия аъзолари:

_________________________________________________________________________________________

(имзо, Ф.И.О.)

_________________________________________________________________________________________

(имзо, Ф.И.О.)

_________________________________________________________________________________________

(имзо, Ф.И.О.)

_________________________________________________________________________________________

(имзо, Ф.И.О.)

Бош пудрат ташкилоти ва ёрдамчи пудрат:

Фойдаланувчи ташкилотлар

ташкилоти вакиллари топширдилар

вакиллари қабул қилдилар:

__________________________________

__________________________________

__________________________________

__________________________________

(имзо, фамилияси, исми, отасининг исми)

(имзо, фамилияси, исми, отасининг исми)

Йўл хўжалиги соҳасида лойиҳа ҳужжатларини ишлаб чиқиш, йўл қурилиши ишларини амалга ошириш, шунингдек, уларни қабул қилиб олишда ҳажм ва сифат кўрсаткичларини ҳисобга олиш (ҳажм услуби) тартиби тўғрисидаги низомга
5-ИЛОВА

«ТАСДИҚЛАЙМАН»

_______________________________________

(қарор, буйруқ, ҳал қилув қарори санаси ва тартиби

_______________________________________

рақами, буйруқ, қарорни имзолаган шахснинг

_______________________________________

фамилияси, исми, отасининг исми)

_______________________________________

Давлат қабул комиссиясининг қурилиши (реконструкцияси)

тугалланган автомобиль йўллари ва йўл иншоотларини

фойдаланишга қабул қилиш тўғрисидаги

ДАЛОЛАТНОМАСИ

20___ й. «_____»____________

____________________________________

(объектнинг жойлашган жойи)

_________________________________________________________________________________________

_____________________________________________________________________________________нинг

(комиссияни тайинлаган органнинг номи)

20___й. «___»___________даги _____-сон қарор (буйруғи) билан тайинланган Давлат қабул комиссияси, қурилиши (реконструкцияси) тугалланган объектларни фойдаланишга қабул қилиш қоидаларига амал қилган ҳолда қуйидагиларни

АНИҚЛАДИ:

1. Буюртмачи (пудрат ташкилоти томонидан буюртмачи билан биргаликда __________________

_______________________________________________________________________________ томонидан

(ташкилот номи ва идоравий мансублиги)

___________________________________________________________________________ манзили бўйича

(йўл номи ва унинг манзили)

жойлашган _______________________________________________________________________________

(объектнинг номи ва қурилиш тури:

_________________________________________________________________________________________

_________________________________________________________________________________________

янги, кенгайтириш, реконструкция қилиш, техник қайта жиҳозлаш)

объекти фойдаланиш учун қабул қилишга тақдим этилган.

2. Қурилиш (реконструкция қилиш) ________________________________________________

_________________________________________________________________________________________

(рухсат берган органнинг номи)

20___й. «___»________даги ___________-сон қарори (буйруғи) асосида амалга оширилган.

3. Қурилиш (реконструкция қилиш) _________________________________________________

_______________________________________________________________________ ишларини бажарган

(бажарилган иш турлари)

_________________________________________________________________________________________

_________________________________________________________________________________________

(ташкилот номи ва унинг идоравий мансублиги)

бош пудрат ташкилоти томонидан ҳамда _____________________________________________________

(ташкилотлар номи ва уларнинг идоравий мансублиги:

_________________________________________________________________________________________

ҳар бир ташкилот томонидан бажарилган ишлар турлари)

_________________________________________________________________________________________

ёрдамчи пудрат ташкилотлари томонидан амалга оширилган.

4. Қурилиш (реконструкция қилиш) учун лойиҳа ҳужжатлари _____________________________

_______________________________________________________________________ ишларини бажарган

(ҳужжатлар қисмлари ва бўлимлари номи)

_________________________________________________________________________________________

_________________________________________________________________________________________

(ташкилот номи ва унинг идоравий мансублиги)

бош лойиҳа ташкилоти томонидан ҳамда _____________________________________________________

(ташкилотлар номи ва уларнинг идоравий мансублиги:

_________________________________________________________________________________________

ҳужжатлар қисмлари ёки бўлимлари бажарилиши)

_________________________________________________________________________________________

ёрдамчи пудрат ташкилотлари томонидан амалга оширилган.

5. Лойиҳалаштириш учун дастлабки маълумотлар ______________________________________

(илмий-тадқиқот

_________________________________________________________________________________________

ва қидирув ташкилотлари, уларнинг идоравий мансублиги

_______________________________________________________________________ томонидан берилган.

дастлабки маълумотлар мавзулари)

6. Қурилиш (реконструкция қилиш) _________________________________________________

_________________________________________________________________________________________

(лойиҳанинг тартиб рақами, серияси тартиб рақами (намунавий лойиҳалар бўйича)

лойиҳа (намунавий, шахсий, такрор қўлланиладиган лойиҳа) бўйича амалга оширилган.

7. Лойиҳанинг техник-иқтисодий асослари (лойиҳа ҳужжатлари) ___________________________

_________________________________________________________________________________________

_______________________________________________________________________________ томонидан

(объект ҳужжатларини тасдиқлаган (қайта тасдиқлаган) органнинг номи)

20 _й. «___»___________ даги ______-сон билан тасдиқланган.

8. Қурилиш-монтаж ишлари қуйидаги муддатларда амалга оширилган:

ишлар бошланиши ____________________;

ишлар тугалланиши _______________________

(ой ва йил)

(ой ва йил)

9. Давлат қабул қилиш комиссиясига қуйидаги ҳужжатлар тақдим этилган:

_________________________________________________________________________________________

(масофаси, узунлиги, асосий материаллар ва конструкциялар, муҳандислик

_________________________________________________________________________________________

ва техник асбоб-ускуналар бўйича қисқача техник тавсифлар)

Кўрсатиб ўтилган ҳужжатлар ушбу далолатномага мажбурий иловалар ҳисобланади.

10. Асбоб-ускуналар лойиҳа бўйича _______________________________________________ дона;

амалда ___________________________ дона миқдорида ишчи комиссиялар томонидан якка тартибда синалгандан кейин ва комплекс ишлатиб кўрилгандан кейин (мазкур далолатномага ________-иловада далолатномалар рўйхати келтирилган) уни қабул қилиш тўғрисидаги далолатномага мувофиқ ўрнатилган.

11. Объектдан нормал фойдаланишга таъсир қилмайдиган чала қилинган ишлар ва нуқсонлар ________-сон иловага қаранг.

12. Танлов савдоси натижаларига кўра (ёки томонларнинг келишувига кўра) аниқланган жорий нархларда ҳисобланган тўлов қиймати

________________________________________________________________________________ минг сўм,

(ҳисобланган тўлов қиймати кўрсатилсин)

ИШЧИ ҚАБУЛ КОМИССИЯСИНИНГ ҚАРОРИ

Қабул қилишга тақдим этилган ________________________________________________________

(объектнинг номи)

ФОЙДАЛАНИШ УЧУН ҚАБУЛ ҚИЛИНСИН

Давлат қабул комиссияси раиси _______________________________________________________

(Ф.И.О. лавозими) _____________________________ (имзо)

Раис ўринбосари — Ўзбекистон Республикаси Транспорт вазирлиги ҳузуридаги Транспорт назорати инспекциясининг давлат инспектори _________________________________________________________

_________________________________________________________________________________________

_________________________________________________________________________________________

(фамилияси, исми, отасининг исми, лавозими)

Комиссия аъзолари:

Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши ёки вилоятлар, Тошкент шаҳар

ҳокимликлари вакили ______________________________________________________________________

(Ф.И.О. лавозими) ___________________________________ (имзо)

бош пудрат ташкилоти вакили ______________________________________________________________

(Ф.И.О. лавозими) ____________________________ (имзо)

Муҳандис-консультант _____________________________________________________________________

(Ф.И.О. лавозими) _______________________________ (имзо)

ёрдамчи пудратчи (монтаж) ташкилотлар вакили _______________________________________________

(Ф.И.О. лавозими) ___________________ (имзо)

фойдаланувчи ташкилот вакили _____________________________________________________________

(Ф.И.О. лавозими) ______________________________ (имзо)

бош лойиҳа ташкилоти вакили ______________________________________________________________

(Ф.И.О. лавозими) ______________________________ (имзо)

зарур ҳолатларда бошқа манфаатдор назорат органлари ва ташкилотлар вакиллари

_________________________________________________________________________________________

(Ф.И.О, лавозими) ______________________________ (имзо)

Вазирлар Маҳкамасининг 2024 йил 30 декабрдаги 901-сон қарорига
2-ИЛОВА
Автомобиль йўлларини таъмирлаш ва сақлаш ишлари
ТАСНИФИ
1-боб. Умумий қоидалар
1. Мазкур Тасниф умумий фойдаланишдаги автомобиль йўлларини, шаҳарлар ва бошқа аҳоли пунктларининг кўчаларини, хўжалик автомобиль йўлларини (кейинги ўринларда — автомобиль йўллари) таъмирлаш ҳамда сақлаш ишларининг турлари ва таркибини белгилайди.
Автомобиль йўлларини таъмирлаш ва сақлаш ишларининг турлари ҳамда таркиби маблағлардан фойдаланиш йўналишларини асослаш, автомобиль йўллари ва улардаги йўл иншоотларини таъмирлаш ҳамда сақлаш харажатларини прогнозлаштириш ва йўл ишларини ташкил этиш учун асос ҳисобланади.
2. Автомобиль йўлларини эксплуатация қилиш ишлари қуйидаги турларга бўлинади:
а) таъмирлаш бўйича:
автомобиль йўлларини таъмирлаш;
б) сақлаш бўйича:
автомобиль йўлларини сақлаш ва нуқсонларни бартараф этиш;
автомобиль йўлларини қишда сақлаш;
автомобиль йўлларини кўкаламзорлаштириш.
3. Автомобиль йўлларини таъмирлашнинг талаб этиладиган иш тури, ҳар бир автомобиль йўли ёки унинг участкасини таъмирлаш бўйича ишлар таркиби ва ҳажми уларнинг амалдаги ҳолатини техник текшириш (ташхис ва баҳолаш), муҳандислик изланишлар, синовлар ёки мавсумий кўриклар натижалари асосида белгиланади.
4. Автомобиль йўлларининг умумий тармоғи бўйича сақлаш ва нуқсонларни бартараф этиш ишлари кўриклар (жорий, даврий ва мавсумий) ҳамда йўлнинг мавжуд техник ҳолатини доимий ўрганишлар натижаларини инобатга олган ҳолда амалга оширилади.
5. Автомобиль йўллари ва йўл иншоотларининг ҳамда йўллардан фойдаланиш ташкилотининг тасарруфида бўлган бино ва ёрдамчи иншоотлар, йўл хизмати биноларини ҳамда ишлаб чиқариш базаларини таъмирлаш ишлари уларнинг техник ҳолатини белгиланган мезонлар билан таққослаш орқали амалга оширилади.
Автомобиль йўллари ва йўл иншоотларининг таркибига киритилган бинолар ва қўшимча иншоотларни сақлаш ҳамда нуқсонларини бартараф этиш ишлари уларнинг мавжуд ҳолатини техник кўрикдан ўтказиш орқали амалга оширилади.
6. Автомобиль йўлларида эксплуатация ишларини аутсорсинг асосида амалга ошириш мазкур Тасниф асосида олиб борилади ҳамда қонунчилик ҳужжатлари билан тартибга солинади.
7. Мазкур Таснифда қуйидаги асосий тушунчалар қўлланилади:
автомобиль йўли — автотранспорт воситаларининг белгиланган тезликда, оғирликда, ўлчамларда муттасил ҳамда хавфсиз ҳаракатланиши учун мўлжалланган, ажратилган минтақада жойлашган ер участкаси ва унинг усти ёки остидаги конструктив элементлари (йўл тўшамаси, йўл қопламаси ва бошқалар), йўл бўлими бино ва иншоотлари, йўл иншоотлари ҳамда йўл ҳаракатини ташкил этишнинг техник воситаларидан иборат транспорт инфратузилмаси объекти;
автомобиль йўлларининг истеъмол хоссалари — автомобиль йўлларидан фойдаланувчиларнинг манфаатларига бевосита жавоб берадиган транспорт-эксплуатация кўрсаткичларининг мажмуи. Истеъмол хоссаларига — ҳаракатнинг тезлиги, узлуксизлиги, хавфсизлиги ва қулайлиги, транспорт воситаларини ўтказиш имконияти ва ҳаракатланиш даражаси, ўқига тушадиган оғирлиги, юкламаси, умумий массаси ва габаритлар билан автомобиль йўлларида ҳаракатланиш учун рухсат берилган автомобиллар ва автопоездларни ўтказиш имконияти, экологик хавфсизлик, эстетик ва бошқа хоссалар киради;
автомобиль йўлларини кўкаламзорлаштириш — ажратилган минтақада дарахтзорлар барпо этиш, автомобиль йўлларининг архитектура-бадиий тузилиши ва ландшафт дизайнини барпо этиш, ўт экиш ишлари ҳамда кўкаламзорлаштириш элементларини парвариш қилиш, йўл иншоотларини шамол ва сув эрозиясидан, шунингдек, қор ва қум уюмларидан ҳимоя қилиш мақсадида кўчатлар экиш ҳамда кўчатхоналар, гулхоналар (питомниклар) ташкил қилиш ва уларни сақлаш ишлари;
автомобиль йўлларини сақлаш ва нуқсонларни бартараф этиш — автомобиль йўли ва йўл иншоотлари ишончлилиги ҳамда қулайлилигини таъминлашга йўналтирилган фойдаланиш кўрсаткичларини яхшилаш мақсадида бажариладиган комплекс ишлар. Бунда эскирган қопламани қисман қоплаш, унинг текислигини ва илашиш сифатларини тиклаш ҳамда яхшилаш, йўл қопламаси, ер кўтармаси, йўл иншоотлари, автомобиль йўлларини жиҳозлаш ва ободонлаштириш, ҳаракат хавфсизлигини ташкил этиш ҳамда таъминлаш элементларининг барча бузилишлари ва шикастланишларини бартараф этиш, шунингдек, автомобиль йўлининг бутун узунлигида йил мобайнида автомобиль йўллари ҳамда йўл иншоотлари шикастланишларининг олдини олиш ва юзага келган нуқсонларни тузатиш йўли билан амалга ошириладиган фойдаланиш кўрсаткичларини сақлаш бўйича комплекс ишлар;
автомобиль йўлларини сақлаш ва нуқсонларни бартараф этиш ишларининг харажатлар сметалари — қонунчилик ҳужжатлари талаблари бўйича ишлаб чиқиладиган ҳамда ажратилган лимит маблағлари доирасида автомобиль йўлининг техник кўриклар натижалари асосида аниқланадиган ҳамда буюртмачи томонидан тасдиқланган, муайян давр (ойлик, чораклик, йиллик) оралиғида бажариладиган техник-технологик ишлар учун талаб этиладиган маблағлар акс эттириладиган ҳужжат;
автомобиль йўлларини таъмирлаш — автомобиль йўли ёки унинг айрим участкалари ва йўл иншоотларининг имкониятларини ошириш мақсадида комплекс таъмирлаш ишлари мажмуи. Бунда йўлнинг таъмирланаётган участкаларида йўл тўшамаси асосларини тўлиқ ёки қисман тиклаш, эскирган қопламани 1 ёки 2 қатламда қайта ётқизиш, қопламанинг текислигини (равонлигини) ва илашиш сифатларини яхшилаш, ер кўтармаси, йўл иншоотлари, автомобиль йўлларини жиҳозлаш ҳамда ободонлаштириш, ҳаракат хавфсизлигини ташкил этиш ва таъминлаш элементларининг барча бузилишлари ҳамда шикастланишларини бартараф этиш ва янгиларини ўрнатиш ишлари амалга оширилади;
автомобиль йўлларининг ташхиси — автомобиль йўллари ва йўл иншоотларини техник ҳолати бўйича ахборот тўплаш (маълумотлар банкини шакллантириш) тизими асосий элементи ҳисобланиб, кўриб чиқилаётган даврда автомобиль йўлларининг техник ҳолатини аниқлашни, муайян давр ўтгандан кейин автомобиль йўли қандай техник ҳолатда бўлишини прогнозлаштиришни, автомобиль йўлларида қандай нуқсонлар келиб чиқишининг бирламчи сабабларини аниқлашни ўз ичига олади;
автомобиль йўлларини техник кўрикдан ўтказиш — автомобиль йўллари ва йўл иншоотларини доимий равишда (даврий ва мавсумий) техник кўрикдан ўтказиш ҳамда унинг натижалари бўйича ҳаракат хавфсизлигини ташкил этиш, автомобиль йўлларининг транспорт-эксплуатация сифатларини ошириш ва унинг геометрик параметрларини ва йўл иншоотларини яхшилаш билан боғлиқ бўлган чора-тадбирларнинг тўлиқ рўйхатини ишлаб чиқиш;
автомобиль йўлларини техник текшириш — автомобиль йўллари ва йўл иншоотларини фойдаланиш сифатларига мувофиқлигини ҳамда таъмирлаш заруратини аниқлаш мақсадида асбоб-ускуналар ёрдамида уларни кузатиш, синаш, таҳлил қилиш ва баҳолашни ўз ичига оладиган жараён;
автомобиль йўлларининг эксплуатацияси — автомобиль йўлларини таъмирлаш ва сақлаш ишлари мажмуаси;
автомобиль йўлларини қишда сақлаш — автомобиль йўллари ва йўл иншоотларини қиш мавсуми мобайнида бажариладиган иш режимлари бўйича комплекс ишлар, автомобиль йўлларини қиш мавсумида қор қатламлари, уюмлари ва кўчкиларидан ҳимоя қилиш, қордан тозалаш, қишки сирпанчиқ пайдо бўлишининг олдини олиш ва уларни бартараф этиш ҳамда музламаларга қарши курашиш ишларини ташкил қилиш харажатлари бўйича ишлар ва тадбирлар;
автомобиль йўлларида ҳаракат хавфсизлиги аудити — автомобиль йўлларининг айрим участкаларини лойиҳалаштириш, қуриш ва улардан фойдаланиш даврида йўл ҳаракати хавфсизлигини ташкил қилиш бўйича техник жиҳатдан тартибга солиш соҳасидаги норматив ҳужжатлар талабларига мувофиқлигини таҳлил қилиш ҳамда баҳолашни ўз ичига оладиган жараён;
ёрдамчи бино ва иншоотлар — йўл бўлими бинолари, йўл усталар уйи, ишлаб чиқариш заводлари ва цехлари, йўл техникаларини созлаш ва сақлаш автосаройлари ҳамда ёрдамчи иншоотлар мажмуаси, устахоналар, қум-техник туз сақлаш учун мўлжалланган айвонлар, омборхоналар, қудуқлар, ошхоналар, буғ қозонхонаси, ҳовли майдонидаги муҳандислик тармоқлари, тозалаш иншоотлари, иситиш тармоқлари, электр линиялари, ёритиш тармоқлари, тоифаланган объектларнинг қўриқлаш хизмати бино ва ёрдамчи иншоотлари ва бошқалар;
Олдинги таҳрирга қаранг.
йўл бўлими — автомобиль йўлининг узлуксиз равишда соз ҳолда сақланишини ҳамда унда ҳаракат хавфсизлигини таъминлайдиган йўл хўжалигининг ажратилган минтақа доирасида жойлашган қуйи бўғини бўлиб, умумий фойдаланишдаги автомобиль йўлининг ажралмас қисми ҳисобланади. Йўл бўлими йўл ишчилари учун ювиниш ва кийиниш хоналари, ётоқхоналар, ошхоналар, шунингдек, транспорт воситалари ва йўл механизмларини сақлаш ва таъмирлаш саройлари ҳамда битум, туз-қум ва инерт маҳсулотлар захираси омборлари, суғориш тизимлари, диспетчерлик ва иш анжомларини сақлаш хоналари, электр подстанцияларидан иборат бўлади;
(7-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2026 йил 24 августдаги 456-сонли қарорига асосан ўн бешинчи хатбоши билан тўлдирилган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 25.08.2026 й., 09/26/456/0870-сон)
йўл иншоотлари — йўлнинг элементлари бўлган сунъий йўл иншоотлари, йўл ҳимоя иншоотлари ва йўлларни жиҳозлаш элементлари;
йўл иншоотларини тиклаш — йўл иншоотларининг шикастланган жойларини бартараф этиш, унинг яхлитлигича ёки алоҳида элементларининг иш қобилиятини тиклашга қаратилган чора-тадбирлар мажмуи;
йўлларни жиҳозлаш элементлари — тўхташ майдончалари, йўловчилар учун павильонлар, дам олиш майдончалари, транспорт воситаларининг тўхташи ва тўхтаб туриши учун махсус майдончалар, пиёдалар ва велосипед йўлакчалари;
йўл ҳимоя иншоотлари — ландшафт элементларини ўз ичига олган, автомобиль йўллари ва сунъий иншоотларни қор кўчкилари, бархан қумлари, ўпирилиш, силжишдан, шовқиндан ҳамда шамолдан ҳимоя қиладиган дарахтзорлар ва бошқа иншоотлар;
сунъий йўл иншоотлари — автомобиль йўлларининг бошқа автомобиль йўллари, сув оқимлари, жарликлар билан кесишган жойларда, пиёдалар ва транспорт воситаларининг ҳаракатланишига, ҳайвонларни ҳайдашга ҳамда ёввойи ҳайвонларнинг кўчиб ўтишига тўсқинлик қилувчи жойларда уларнинг ҳаракатланиши учун мўлжалланган иншоотлар (кўприклар, йўл ўтказгичлар, тоннеллар, эстакадалар, ҳар хил шаклдаги сув ўтказиш қувурлари, дюкерлар ва шунга ўхшаш иншоотлар);
эксплуатация ташкилотлари — автомобиль йўллари, йўл иншоотлари ва сунъий йўл иншоотларини сақлаш ҳамда таъмирлаш ишлари мажмуини амалга оширишга ихтисослашган йўл ташкилотлари.
2-боб. Автомобиль йўлларини таъмирлаш
8. Автомобиль йўллари ва йўл иншоотлари йўлнинг таъмирланаётган участкасида автомобиль йўлининг барча ёки айрим (таъмирталаб қисмларида) йўл иншоотлари ва элементлари бўйича таъмирланади.
9. Автомобиль йўллари ва йўл иншоотларини таъмирлаш автомобиль йўлининг эскирган конструктив элементлари ва деталларини (жиҳозларини) тўлиқ тиклаш ҳамда алмаштириш, шунингдек, транспорт-эксплуатация кўрсаткичларини мазкур тоифадаги автомобиль йўли учун тегишли ҳисоблаб чиқарилган ҳаракат жадаллигида навбатдаги таъмирлашгача бўлган даврдаги истеъмол хоссаларига қўйиладиган норматив талабларни таъминлашга имкон берадиган даражага кўтаришдан иборат.
Ҳаракат жадаллиги мазкур тоифадаги йўл учун белгиланган нормадан ошиб кетган тақдирда, автомобиль йўли янада юқори тоифага ўтказилиб, реконструкция қилиниши лозим.
10. Автомобиль йўллари ва йўл иншоотларини таъмирлаш бўйича харажатлар таркибига таъмирлаш ишлари харажатларидан ташқари, таъмирлаш ўтказилиши даврида таъмирланаётган участкада жойлашган йўллар ва йўл иншоотлари ҳамда йўл элементларини таъмирлаш ишлари ҳажмига киритилмаган автомобиль йўлларининг таъмирланаётган участкаларида вақтинча айланиб ўтиш йўлларини (лозим бўлганда) қуриш ва уларни тугатиш харажатлари ҳам киритилади.
11. Автомобиль йўллари ва йўл иншоотларини таъмирлаш қуйидагилардан иборатдир:
а) ер кўтармаси ва сув қочириш бўйича:
ер кўтармаси, сув қочириш тизими, захиралар, ҳимоялаш, мустаҳкамлаш ва сув йўналтиргич иншоотларнинг шикастланишларини тузатиш;
ер кўтармасини унинг геометрик параметрларини таъмирланаётган йўл учун белгиланган тоифага тўғри келадиган нормаларгача созлаш ва тузатиш (бўйлама қияликлар ва нишабликларни юмшатиш, режада ва бўйлама кесимда кўринишни таъминлаш, вертикал ҳамда горизонтал эгри радиусларни катталаштириш, виражлар ўрнатиш), автомобиль йўлининг айрим участкаларини таъмирланаётган автомобиль йўли умумий узунлигининг 25 фоизигача бўлган доирада тўғирлаш, қабариқли (кўпчиган) ва кўчки тушган участкаларни қайта қуриш, дренажлар, қуритиш зовурлари, қирғоқни ҳимоя қиладиган ва эрозияга қарши иншоотлар, сув чиқариш қудуқлари, ёмғир канализацияси, изоляцияловчи юпқа қатламларни қуриш, шунингдек, ер кўтармасининг чидамлилигини таъминлайдиган бошқа ишларни бажариш;
автомобиль йўлларининг кесишиш ҳамда туташиш жойларида ер кўтармаси ва сув қочириш тизимини қуриш ҳамда бекатлар, дам олиш майдончалари, автомобиль тўхташ жойлари, йўлаклар, пиёдалар ва велосипед йўлаклари, алоҳида кесиб ўтиш жойлари, чиқиш йўллари, йўлларнинг қатнов қисмидан ташқарида бўлган йўл-таъмирлаш хизмати объектларига бориш йўлларини қуриш;
зах жойларда катта узунликда бўлмаган ер кўтармасини кўтариш, унча катта бўлмаган ўпирилган участкаларни тугатиш, аккумуляция полкаларини қуриш, олиб ташланадиган қорни жойлаштириш ва режадаги эгриликларда кўринишни таъминлаш учун ўймалар нишабликларини қирқиш, қияликларни сув ювишидан ҳимоя қилиш ва чеккадаги қияликлардан келадиган қорни ушлаб қолиш учун тупроқли кўтармалар, банкетлар ва бермаларни қуриш;
б) йўл тўшамаси бўйича:
йўл тўшамасини бир тасмадан ортиқ бўлмаган кенгликда кенгайтириш ва йўл четини таъмирланаётган автомобиль йўлининг тоифасига тўғри келадиган нормаларга етказиш, асос ва қопламага қўшимча текисловчи қатлам ётқизган ҳолда кучайтириш (қалинлаштириш);
автомобиль йўлларида асос сифатида мавжуд йўл тўшамаларидан фойдаланган ҳолда, қопламаларнинг такомиллашган турларини ётқизиш ва таъмирлаш, таъмирланган қопламаларнинг четлари бўйлаб мустаҳкамловчи тасмаларни ва бордюрларни тиклаш ҳамда янгиларини ўрнатиш;
йўл асоси ва қопламаларини совуқ ресайклинг усуллари билан мустаҳкамлаш, таъмирлаш, регенерация қилиш;
асфальт-бетон ва цемент-бетон қопламаларнинг эскирган юқори қатламларини алоҳида қисмларида ёки бутун узунлиги бўйлаб янги асфальт-бетон қатламини ётқизиш;
кесишма ва туташмаларда, қайрилиш майдончаларида, пиёдалар ва велосипед йўлакларида, алоҳида кесиб ўтиш жойларида, кириш йўлларида, йўл-таъмирлаш хизмати объектларига бориш йўлларида, таъмирланаётган автомобиль йўлларининг айланиб ўтиш жойларида йўл тўшамаларини янгидан қуриш;
автомобиль йўлларининг айрим участкаларида қўшимча равишда маҳаллий йўлларни ташкил қилиш ва таъмирлаш;
барча турдаги йўл тўшамасига сиртқи ишлов бериш, ҳимоя қатламларини ва емирилиш қатламларини тиклаш;
тупроқ қопламали автомобиль йўлларини чақилган тош, чақилган тош-қум аралашмаси ва қум-шағал аралашмаси билан қоплаш, якка ўққа тушадиган меъёрий оғирликни 6 тоннага етказиш учун йўл тўшамаси қуриш;
асфальт-бетон қопламаларнинг эскирган устки қатламларини қайта тиклаш ва янги қатламни ётқизиш;
эски қопламадан такроран фойдаланишни таъминлайдиган усуллар билан қопламани тиклаш;
в) сунъий иншоотлар бўйича:
янги сув ўтказиш қувурларини қуриш ёки уларнинг ҳисоблаб чиқилган оғирликлари ва габаритларини тасдиқланган лойиҳа-смета ҳужжатларига мувофиқ таъмирланаётган автомобиль йўли учун белгиланган техник тоифага тўғри келадиган меъёрларга етказиб, уларни тўлиқ ёки қисман қайта қуриш;
сунъий йўл иншоотларининг (кўприк, йўл ўтказгич, эстакада ва бошқалар) нуқсонли ёки эскириб қолган таянчлар ёки оралиқ қурилмаларнинг барчасини ёки бир қисмини янгиларига алмаштириш, плиталарни кучайтирган ҳолда кўприк кўтармаси элементларини алмаштириш ва таъмирлаш, кўприк ости габаритини кесишадиган тўсиқнинг (автомобиль йўллари, темир йўллар) тегишли синфи учун талаб қилинадиган баландликка етказиш, авария ҳолатидаги кўприкларни қайта тиклаш ва таъмирлаш, йўл иншоотларини тиклаш;
ҳар хил турдаги сув ўтказиш қувурлари ҳамда сув қочириш новларини қуриш, қайта қуриш ва таъмирлаш;
тоннель порталларини кучайтириш, сув қочириш новларини ва бошқа элементларини қайта тиклаш ёки алмаштириш, йўл тўшамасини тиклаш, тиргак деворларни, галереяларни, кўтармаларни ҳамда бошқа ҳимоялаш ва мустаҳкамлаш иншоотларни кучайтириш;
мустаҳкамловчи ва сув йўналтиргич иншоотларни қуриш, ҳимоя иншоотларини (кўтарма ғов, шпорлар, дамбалар ва бошқалар) тиклаш ёки қуриш;
кўприкости қисмларида қирғоқларни мустаҳкамлаш ва минтақасидаги дарё ўзанларини тозалаш;
тоннель қопламасини кучайтириш, қисман алмаштириш, гидроизоляция, вентиляция, иситиш, ёритиш тизимларини, штольня (ер ости йўлини) ҳамда тоннелларда ёнғинни ўчириш тизимини сув билан таъминлаш учун қудуқларни тиклаш ва ерости сувларидан ҳимоя қилиш, порталларни кучайтириш, тиргак деворларни, галереяларни, кўтармаларни ҳамда бошқа ҳимоялаш ва мустаҳкамлаш иншоотларни кучайтириш;
кўчма ва понтон кўприкларни таъмирлаш ва тиклаш ҳамда янги жойларга кўчириб ўтказиш;
г) бинолар ва ёрдамчи иншоотлар бўйича:
биноларнинг ички тузилишини ўзгартириш ва мавжуд барча элементларини тўлалигича таъмирлаш ишларини бажариш;
бино, ёрдамчи бино ва иншоотларнинг фойдаланиш муддатларини инобатга олиб, ҳақиқий техник ҳолатидан келиб чиққан ҳолда таъмирлаш;
ёрдамчи бино ва иншоотларни қуриш ёки қайта қуриш;
йўлларни таъмирлаш ва сақлаш ишлари учун зарур бўлган ишлаб чиқариш бинолари ҳамда ёрдамчи иншоотларни, вақтинча иншоотларни ҳам киритган ҳолда, вақтинча бино ва иншоотлар учун мўлжалланган смета баҳоси доирасида (битум ва эмульсияли базалар, музламага қарши материалларни сақлаш ва қайта ишлаш базалари, тош майдалаш ҳамда саралаш базалари, асфальт-бетон ва цемент-бетон қориштириш қурилмалари базалари, трассаолди конларининг бино ва иншоотлари, қурилиш ашёлари омборлари, катта кўприкларни қўриқлаш базалари, йўл-таъмирлаш пунктлари) қуриш ҳамда мавжудларини таъмирлаш;
автомобиль йўлларини таъмирлаш ишлар олиб бориладиган ҳудудларда йўл хизмати ишчиларини ва машина-механизмларни вақтинча жойлаштириш мақсадида бино ва иншоотлар қуриш ҳамда келгусида фойдаланиш учун сақлаб қолиш ёки тугатиш;
д) автомобиль йўлларини жиҳозлаш, ҳаракат хавфсизлигини ташкил этиш ва таъминлаш бўйича:
автобус бекатларини, бекат майдончаларини, автобус бекатларида автопавильонлар, ҳожатхоналар, автомобилларнинг тўхташ ва тўхтаб туриш майдончалари, пиёдалар ўтиш жойлари ҳамда тротуарлар, пиёдалар ҳамда велосипед йўлакларини қуриш ва таъмирлаш, аҳоли пунктларидан ўтадиган йўл участкаларида шовқиндан ҳимоя қилиш воситаларини ўрнатиш, йўл белгиларини ўрнатиш ва йўл чизиқларини чизиш;
пиёдалар ерусти ва ерости ўтиш йўлакларини таъмирлаш;
ҳаракатни диспетчер орқали ва автоматлаштирилган бошқариш элементлари ҳамда тизимларини ўрнатиш, тиклаш ва такомиллаштириш, автоном ҳамда масофадан туриб бошқариладиган белгиларни ва ахборот алмашиб турадиган таблони, светофор объектларини янгидан ўрнатиш;
ҳаракатланиш учун хавфли автомобиль йўлларида горизонтал эгри жойларда виражлар қуриш;
тезликни ўзгартириш тасмалари ва ажратувчи оролчалар, шунингдек, тик кўтарилиш жойларида секин юрадиган транспорт учун қўшимча тасмалар ва узоқ чўзиладиган нишабликларда тутиб турадиган аварияли камгаклар ўрнатиш;
таъмирлаш даврида вақтинча йўл белгилари, сигналлар ва светофорлар, тўсувчи ва йўналтирувчи мосламалар ўрнатиш, қатнов қисмига вақтинча ётиқ чизиқлар чизиш, зарур ҳолларда эса таъмирланаётган жойни айланиб ўтиш йўллари ташкил этиш, вақтинча ётиқ йўл чизиқларини ўчириш ва доимий горизонтал ва вертикал йўл чизиқларини чизиш;
автомобиль йўллари ва сунъий йўл иншоотлари ёритиш тизимларини ўрнатиш ҳамда автоматлаштириш;
янги тўсувчи тўсиқлар (темир, темир-бетон ва бошқалар), йўналтирувчи мосламалар масофадан туриб бошқариладиган белгиларни, йўлларнинг хавфли қисмларида видео кузатув камералари ва ахборот алмашиб туриладиган электрон таблоларни, светофорларни, автоматика ҳамда телемеханика тизимларини қўллаган ҳолда йўлларнинг ҳолати ва ҳаракат шароитлари мониторинги, диспетчерлик ҳамда автоматлаштирилган ҳаракатни бошқариш тизимлари учун жиҳозлар ва ҳисобга олиш пунктини қуриш.
12. Автомобиль йўллари ва йўл иншоотларини таъмирлаш бўйича бошқа ишлар қуйидагилардан иборат:
автомобиль йўлларининг таъмирланаётган участкаларида вақтинча айланиб ўтиш йўлларини қуриш ва тугатиш;
материалларни сақлаш ва ерни рекультивация қилиш учун майдончалар ташкил қилиш;
йўл-фойдаланиш ташкилотлари ва корхоналар балансидаги ишлаб чиқариш базалари ва очиқ конларга олиб борадиган шохобча йўлларни, боши берк темир йўлларни таъмирлаш.
13. Автомобиль йўли ёки унинг айрим участкаларини таъмирлаш ишлари учун ишлаб чиқиладиган лойиҳа-смета ҳужжатлари ёки нуқсонлар қайдномасига таъмирлаш иш турида кўзда тутилмаган мазкур Таснифдаги бошқа ишлар комплекс тарзда киритилиши мумкин.
3-боб. Автомобиль йўлларини сақлаш ва нуқсонларни бартараф этиш
14. Автомобиль йўллари ва йўл иншоотларини сақлаш ишлари йилнинг исталган вақтида узлуксиз ва хавфсиз ҳаракатни таъминлаш шартлари бўйича қўйиладиган талабларга мувофиқ доимий қаровни таъминлашдан иборат.
Автомобиль йўллари ва йўл иншоотларини сақлаш ишлари тасдиқланган харажатлар сметаларига мувофиқ автомобиль йўлининг бутун узунлигида, йил давомида унинг барча элементлари ва йўл иншоотлари бўйича мунтазам равишда ажратилган лимитлар доирасида амалга оширилади.
Автомобиль йўлларини сақлаш ва нуқсонларни бартараф этиш ишларининг харажатлар сметалари қонунчилик ҳужжатлари талаблари асосида ишлаб чиқилиб, буюртмачи томонидан тасдиқланади.
Ушбу Таснифда назарда тутилмаган ва сақлаш ишлари бўйича амалда бажариладиган иш турлари идоравий қурилиш нормалари ва қоидаларига мувофиқ амалга оширилади.
Автомобиль йўллари нуқсонларини бартараф этиш ишлари йўлнинг бутун узунлиги бўйича (автомобиль йўлларини таъмирлашгача ва реконструкция қилингунга қадар) фойдаланиш жараёнида доимий равишда юзага келадиган шикастланишларни бартараф этиш, йўл қопламасининг ўтказувчанлик қобилиятини яхшилаш, ҳаракат хавфсизлиги ва қулайлигини таъминлаш мақсадида биринчи навбатда бажарилиши лозим бўлган иш турларини амалга ошириш, чуқурчаларни бартараф этиш, йўл қопламасини бўлаклаб (карта усулида) таъмирлаш ҳамда йўл иншоотларининг шикастланган қисмларини тиклаш натижасида дастлабки фойдаланиш сифат кўрсаткичларини сақлаб қолишдан иборат.
Автомобиль йўли, сунъий йўл иншоотлари ва йўл элементлари, ер кўтармаси, сув қочиргичлар, ҳимоялаш, мустаҳкамлаш ҳамда тартибга солиш иншоотлари, йўл жиҳозлари, дам олиш жойлари ва йўлдан фойдаланиш биноларига, йўл бўлимларига ҳамда базаларига бориш йўллари, чиқиш ва кесиб ўтиш йўллари ҳамда автомобиль йўллари ва йўл иншоотларининг бошқа конструктив элементларининг майда шикастланган ҳамда эскиришларни олдини олиш, тузатиш йўли билан фойдаланиш кўрсаткичларни сақлаб турувчи тиклаш ишлари ҳисобланади ва автомобиль йўлининг бутун узунлигида, йил давомида, доимий равишда бажарилади.
15. Автомобиль йўлларини сақлаш ва нуқсонларни бартараф этиш ишлари қуйидагилардан иборатдир:
а) ер кўтармаси ва сув қочириш бўйича:
кесишма ва туташмаларда, тўхташ майдончаларида, автомобиль турар жойларида, йўл-таъмирлаш хизмати объектларига, диққатга сазовор жойларга бориш йўлларида ер тасмаси ҳамда сув қочириш тизимларини тиклаш;
мавжуд сув қочириш зовурларини ялпи тозалаш ва янгиларини қазиш, сув емириб кетиши мумкин бўлган участкаларда уларнинг деворини ҳамда тубини мустаҳкамлаш;
дренаж, ҳимояловчи ва мустаҳкамловчи қурилмалар, сув қочириш новлари, кўприк ҳамда қувурларнинг сув кириш ва чиқиш ўзанларини тозалаш, ёмғир канализацияси, сув қудуқлари носозликларини тузатиш, қирғоқни ҳимоялаш ҳамда эрозияга қарши қурилмаларни тиклаш;
йўл ёқаларини (марзасини) тўлдириш, кесиш ва мустаҳкамлаш;
ажратилган минтақани, йўл ёқаларини, нишабликларни ва ажратувчи тасмаларни мунтазам равишда озода ва тартибли сақлаш, чиқиндилардан ва бегона буюмлардан, чанг ва ифлосликлардан тозалаш;
ўт экиш ва/ёки ўриб олиш, кесилган қолдиқларни йиғиштириш, тупроқ тўкиб ва/ёки қирқиб, қияликлар, кўтармалар ҳамда ўймаларни текислаш ва айрим участкаларнинг йўл четларини текислаш, ножоиз ўсимликларни кимёвий усул билан йўқ қилиш, йўл ёқаларини чанг ҳамда ифлосликлардан тозалаш;
кўтарма ва ўймаларнинг нишабликлари носозликларини тузатиш ва текислаш (зарурат бўлса тупроқ қўшган ҳолда), қияликларининг тиклигини камайтириш, барқарор чим қопламасини яратиш бўйича зарур агротехника тадбирларини ўтказган ҳолда ер кўтармаси ва захираларининг қияликларига ўт экиш, ер кўтармасининг барқарорлигини таъминлайдиган мустаҳкамлаш ишлари ва бошқалар;
ер кўтармаси, сув қочириш тизими, захиралар, ҳимоялаш, мустаҳкамлаш иншоотлари ва сув йўналтиргич дамбаларининг айрим шикастланишларини тузатиш;
сув ювиб кетган ва емирилган участкаларни, шу жумладан, гирдоб ва ўпирилиш ҳодисалари оқибатида емирилган участкаларни тиклаш, кўчки тушган, ўпирилган ҳамда сел олган жойларни тозалаш;
сув қочириш тизимини мунтазам равишда иш ҳолатида сақлаш, йўл четидаги ариқларни, сув кетадиган зовурларни тозалаш ва қиялаб текислаш, уларнинг мустаҳкамланган жойлари нуқсонларини тузатиш ёмғир канализацияси, дренаж қурилмалари, кўприк ҳамда қувурларнинг сув кириш-чиқиш ўзанлари, тез оқар сув ўтказгичлар ва сув туширгичларнинг майда носозликларини бартараф этиш;
мустаҳкамланмаган йўл четларини қирқиш, текислаш ва зичлаш, бузилишлар ҳамда шикастланишларни бартараф этиш;
белгиланмаган жойлардаги кириш ва чиқиш жойларини тугатиш ҳамда текислаш;
табиий муҳитни муҳофаза қилишни таъминлаш чора-тадбирларини бажариш;
б) йўл тўшамаси бўйича:
талаб қилинадиган текислик, равонлик ва ғадир-будирликни таъминлаган ҳолда йўл қопламасининг эскирган устки қатламларини тиклаш, эски қопламадан такроран фойдаланишни таъминлайдиган усуллар билан қопламани тиклаш;
барча турдаги йўл тўшамасига сиртқи ишлов бериш, ҳимоя қатламлари ва емирилиш қатламларини тиклаш;
автомобиль йўлларида ҳосил бўлган ғилдирак изларини қора чақиқтош ёки асфальт-бетон билан тўлдириш, фрезалаш ёки қиррани текислаш йўли билан ғилдирак изларини йўқотиш;
такомиллаштирилган қопламаларнинг четларига бордюрларни ўрнатиш ва эскирганларини алмаштириш, мустаҳкамлаш тасмалари ҳамда йўл четларини фрезалаш ва битум-минерал аралашмалардан қопламалар ётқизиш;
цемент-бетон қопламаларда бўйлама ёки кўндаланг чокларни таъмирлаш, кесиб чиқиш ва тўлдириш, плиталарни алмаштириш, кўтариш ҳамда текислаш;
майдаланган тошли, шағалли ва яхшиланган грунтли автомобиль йўлларини тиклаш ҳамда шағал ёки майдаланган тош қўшган ҳолда кучайтириш;
барча турдаги қопламалардаги чуқурлар, ёриқлар, ўнқир-чўнқирлар, ғилдирак изларини тўлдириш, чўккан, ёрилган жойларни, йўл ҳошияларини, тузатиш, йўл қопламасини бўлаклаб (карта усулида) таъмирлаш;
йўл қопламасини чиқинди, чанг ва ифлосликлардан, қор, муздан мунтазам равишда тозалаш, бегона буюмларни йиғиштириш, қум ҳамда сирпанчиққа қарши аралашмалар сепиш йўли билан автомобиль йўлларининг қатнов қисми музгарчилиги ва сирпанчиқлигини бартараф этиш, шунингдек, битумнинг терлаши натижасида ҳосил бўлган сирпанчиқликни бартараф этиш;
йўлларни чангсизлантириш;
кучсиз тупроқли ва кўпчишга мойил йўл қисмларига қараш (вақтинча тўсиш ва ҳаракатни тартибга солиш, ғовлар, тахталар, шох-шаббалар ва бошқа материаллар билан ёпиш, шунингдек, зарурат бўлмаганда уларни йиғиштириб олиш);
йўл қопламаларида ҳосил бўлган чуқурчаларни бартараф қилиш, қопламани локал карталарга бўлиб майда заррали изоляция воситасида юза қатламдаги ёриқлар ва ёриқли тўрларини кучайишининг олдини олиш ҳамда уларни тўхтатиш;
цемент-бетон қопламалар плиталарининг парчаланган ва синган жойларини юза емирилишларидан таъмирлаш;
қум-тош аралашмали, шағалли, чақиқ тошли қопламалари ва тупроқ йўлларининг кўндаланг ва бўйлама кесимларидаги нотекисликларни (профилларини) тўғрилаш;
в) сунъий иншоотлар бўйича:
темир-бетон конструкцияларнинг нуқсонларини йўқотиш, шу жумладан, юзани гидрофоблаш, плиталарнинг ғовак, синиқ ва ёриқ жойларини тузатиш, тешикларини беркитиш, диафрагмаларнинг емирилишларини тузатиш, бўйлама чокларни яхлитлаш, оралиқ қурилмаларни ялпи бўяш;
видеокузатиш, телекузатиш, ёритиш, вентиляция, иситиш, ёнғинни автоматик ўчириш, алоқа, кичик станция, тоннелларнинг электр узатиш ҳамда сув қочириш линиялари (шу жумладан, цементация) тизимининг ишдан чиққан элементларини таъмирлаш ва алмаштириш;
сув йўналтиргич қурилмалар кўтармалари конусларини тиклаш, бузилган чокларни, кўчма плиталарни, сув қочириш тизимларини, таянч ҳамда кўприк кўтармасининг элементларини, тўсиқлар, панжаралар ва йўлакларни тиклаш;
тоннель қопламасини кучайтириш, қисман алмаштириш, гидроизоляцияни, вентиляция, иситиш, ёритиш тизимларини, штольня (ерости йўлини) ҳамда тоннелларда ёнғинни ўчириш тизимини, сув билан таъминлаш учун қудуқларни тиклаш ва ер ости сувларидан ҳимоя қилиш;
кўприк иншоотида ва кўтарма билан туташ жойларда сув қочириш тизимларини ўрнатиш ёки уларни алмаштириш, оқова сувларни тозалаш қурилмаларини таъмирлаш ёки тиклаш;
кўтарманинг емирилган участкаларини тиклаш ва қияликларни мустаҳкамлаш, сув йўналтиргич дамба конусларининг мустаҳкамловчи элементларини ва қирғоқни мустаҳкамлаш ишларини амалга ошириш;
сув ўтказиш қувурларининг айрим бўғинларини ҳамда каллакларини узайтириш, алмаштириш, қувурларнинг ҳимоя қатлами ва туташган жойларини тўғрилаш;
иншоотлар айрим элементларининг (панжара, тўшама, тиргак, кашак, тўсадиган деворлар ва дренаж қурилмалари) шикастланишларини тузатиш;
кўчма ва понтон кўприклардаги, паром кечувларидаги, қирғоқда тўхташ жойларидаги бузилишларни тузатиш;
тиргак деворлар ва парапетларнинг шикастланган жойларини тўғрилаш;
тош деворларни таъмирлаш, суваш, кўприклар ва йўл ўтказгичларнинг металл элементларини бўяш;
тоннеллардан хавфсиз фойдаланиш учун локал участкаларда тоннелларнинг шикастланган қопламаларини ва сув қочириш новлари, гидроизоляция, вентиляция ҳамда ёритиш тизими, ёнғинни ўчириш, аварияга қарши ва бошқа техник қурилмалар шикастланишларини бартараф этиш;
кўприк, йўл ўтказгичлар ҳамда уларнинг кўтарма (полотно) элементларини, ферма ости майдончаларни, таянч қисмларни, оралиқ қурилмалар элементларини, зиналарни, таянчлар, қувурлар, тоннеллар ва бошқа иншоотларни чанг ҳамда ифлосликдан тозалаш ва уларни қиш мавсумида қор ҳамда муздан тозалаш;
конуслар, нишабликлар, кўприк ости ўзанларни, шунингдек, сув ўтказиш қувурларнинг ўзанларини ва қувурлар устидаги кўтармалар нишабини тозалаш (шу жумладан, ўсимликлардан тозалаш);
тошқин сувларини ўтказиб юбориш, қор ва музни йиғиштириб олиш, тозалаш иншоотларига қараш ҳамда уларга хизмат кўрсатиш, автомобиль йўллари ва йўл иншоотларини сув тошқинидан ҳимоя қилиш, тиқилиб қолган жойларни тозалаш, тошқинга қарши тадбирлар;
кўприклар таянчлари ва оралиқ қурилмаларнинг металл конструкциялари элементларини бўяш, нуқсонли михпарчинларни алмаштириш, болтларни тортиш, металлдаги ёриқларни таъсир кўрсатмайдиган ҳолатга келтириш, тўсинларнинг темир-бетон плиталар билан бирлашадиган жойларини ва ферма боғламларини тиклаш, тош деворларни таъмирлаш, суваш ҳамда емирилишга қарши ҳимоя чораларини кўриш;
кўприкнинг туташ зонасидаги чўккан жойларини тўлдириб текислаш, панжара ва тўсиқларни, шунингдек, ёритиш устунларини бўяш, кўприк иншооти конструкциясига тегишли белгилар қўйиш;
г) йўлдаги бинолар ва ёрдамчи иншоотлар бўйича:
бино ва ёрдамчи иншоотларнинг (фойдаланиш давридаги техник ҳолатини инобатга олиб) нуқсонлари ҳамда шикастланишларини тузатиш, сувоқларни тўғрилаш ва тирқишларни таъмирлаш, тўсиқ, девор, пол, шифт, том, эшик, печ, иситиш тармоқлари, ёритиш чироқлари ҳамда жиҳозлари (шу жумладан, муқобил энергия манбаларини ўрнатиш ва сақлаш), қудуқ, сув қувури, канализация ҳамда газ тармоғи, алоқа ва электр линияларининг айрим элементларини алмаштирган ҳолда бўяш, оқлаш, ойна қўйиш;
ишлаб чиқариш бинолари, йўл бўлимлари ва йўлдаги биноларнинг ташқи деворларини қисман тиклаш;
мавжуд бино ҳамда ёрдамчи бинолар ва иншоотлар (устахоналар, саройлар, омборлар, қудуқлар, ошхоналар, буғ қозонхонаси, ҳовли майдонидаги муҳандислик тармоқлари, тозалаш иншоотлари) ҳамда объект атрофини ободонлаштириш деворларини қуриш ва таъмирлаш;
д) автомобиль йўлларини жиҳозлаш, ҳаракат хавфсизлигини ташкил этиш ва таъминлаш бўйича:
йўл қатнов қисмининг горизонтал йўл чизиқларини чизиш ва йўл белгиларини ўрнатиш, шунингдек, якка тартибдаги лойиҳалаш таблосини тиклаш ҳамда ўрнатиш;
етишмаётган йўл белгиларини (кўрсаткичлари) ўрнатиш ва эскиларини алмаштириш ҳамда пиёдалар ўтиш жойларини ташкил этиш;
мавжуд бекат майдончаларини таъмирлаш, автобус бекатларида автопавильонлар, ҳожатхоналар, автомобилларнинг тўхташ ва тўхтаб туриш майдончалари, пиёдалар ўтиш жойлари, пиёдалар ҳамда велосипед йўлаклари, аҳоли пунктларидан ўтадиган йўл участкаларида шовқиндан ҳимоя қилиш қурилмаларини тиклаш ва таъмирлаш;
I ва II гуруҳ тўсиқлар, йўналтирувчи мосламалар ўрнатиш ҳамда мавжудларини таъмирлаш;
автомобиль йўллари, йўл иншоотлари ҳамда элементларини, дам олиш майдончаларини, автобус бекатлари, кузатиш майдончалари ва бошқа объектларни меъморий-бадиий безаш, жиҳозлаш ва ободонлаштириш;
автомобиль йўлларининг айрим участкаларида, шунингдек, кўприклар, йўл ўтказгичлар ва тоннелларда электр ёриткичларни ўрнатиш, мавжудларини таъмирлаш;
йўл радио, мобиль (видео) алоқаси ҳамда технологик ва сигнал берувчи-чақирувчи алоқани таъмирлаш ҳамда тиклаш, кабель тармоғини таъмирлаш;
автомобиль йўлларининг темир йўллар билан кесишган жойларида (темир йўллар хавфсизлик минтақасидан ташқари) ҳаракатни ташкил этиш ҳамда тартибга солишнинг янги воситаларини ўрнатиш (монтаж қилиш) ва мавжудларини таъмирлаш;
таъмирлаш даврида вақтинча ётиқ йўл белгиларини чизиш, вақтинча ётиқ йўл белгиларини ўчириш;
кўринишни таъминлаш учун айрим дарахтларни олиб ташлаш, кўчириш ва дарахт шохларини кесиш;
автомобиль йўллари жиҳозлари ва элементларини бўяш, уларни тиклаш ҳамда тартибли сақлаш;
автобус бекатларини, пиёдалар ўтиш жойлари, дам олиш майдончалари, йўл белгилари ва улар учун конструкциялар, тўсиқлар, йўналтирувчи қурилмалар, шийпончалар ва уларнинг жиҳозлари, шунингдек, шовқиндан ҳимоя қиладиган қурилмаларни бўяган ҳолда озода ва тартибли сақлаш, автомобиль йўлларини меъморий-бадиий безашнинг шикастланган айрим элементларини тузатиш, ушбу элементларга керакли тарзда қараш, ҳожатхоналар, йўл-таъмирлаш пунктлари, йўл бўлимлари, йўл усталари уйларини тозалаш;
шийпончалар, ўриндиқлар, панолар ва бошқаларни ўрнатиш ҳамда бўяш, озода ва тартибли сақлаш;
автомобиль йўллари ва йўл иншоотларининг таркибида бўлган тарозида тортишни назорат қилиш пунктларини, сув ўлчаш постларини, метеорологик пунктларни, об-ҳаво шароитлари ҳамда ҳаракат шарт-шароитлари мониторинги тизимини, технологик ва сигнал берувчи-чақирувчи алоқани, кабель тармоғини, шунингдек, светофор объектларини, ҳаракатни ташкил этиш воситаларини, ҳаракатни диспетчер орқали ҳамда автоматлаштирилган бошқариш воситаларини сақлаш;
стационар ва кўчма (мобиль) вазн ҳамда ҳажм параметрларини назорат қилиш пунктларини ва ходимларини, жумладан, автотранспорт воситаларини тарозида тортиш пунктларини, улардан ахборотларни интернет жаҳон ахборот тармоғи ва бошқа тизимлар орқали узатиш тизимларини, ахборотларни йиғиш, жамлаш ҳамда уларни доимий назорат қилиш марказларини таъмирлаш ва сақлаш;
ҳаракатни ҳисобга олиш пунктларини сақлаш, тиклаш ва янгидан қуриш, йўл конструкциясининг ҳамда автомобиль йўлларида бажариладиган ишларни ўрганиш учун зарур бўлган бошқа қурилмаларнинг, автомобиль йўли, элементлари ва иншоотларининг ҳолатини баҳолаш;
автомобиль йўлларини лойиҳалаштириш, қуриш ва улардан фойдаланиш даврида ҳаракат хавфсизлиги аудитини ўтказиш;
автомобиль йўллари ва йўл иншоотлари балансига киритилган йўллардаги электр билан ёритиш, шу жумладан, муқобил энергия манбаларини, светофор объектлари ҳамда светофор объектлари тизимларини таъмирлаш ва уларни сақлаш, трансформаторларни техник кўрикдан ўтказиш, ёритиш ҳамда светофор объектлари учун сарфланган электр энергиясига ҳақ тўлаш.
16. Автомобиль йўлларини сақлаш бўйича бошқа ишлар қуйидагилардан иборат:
автомобиль йўлларини сақлаш сифатини баҳолаш;
автомобиль йўллари ва айрим йўл иншоотларини қўриқлаш ва ёнғин муҳофазаси, сафарбарлик захираларини барпо этиш;
сафарбарлик захираларини сақлаш ва уларни янгилаб бориш;
йўл белгиларини ва светофор объектларини хатловдан ўтказиш, автомобиль йўллари ҳамда сунъий иншоотларини паспортлаштириш, йўл кадастрини тузиш ва йўл белгиларини жойлаштириш схемаларини ишлаб чиқиш;
автомобиль йўлларининг ҳолати ташхиси ҳамда уни баҳолаш, кўприклар, йўл ўтказгичлар ва бошқа иншоотларни техник кўрикдан ўтказиш, техник текшириш ҳамда синаш, ҳаракат жадаллигини ҳисобга олиш, йўл-транспорт ҳодисалари ҳисобини юритиш ва уларнинг пайдо бўлиш сабабларини аниқлашда қатнашиш, йўллар, кўприклар ҳамда бошқа йўл иншоотларининг ҳолати тўғрисидаги рақамлаштирилган маълумотлар банкини шакллантириш ва юритиш;
навбатчилик-диспетчерлик хизматини ташкил қилиш ҳамда сақлаш, ишлаб чиқаришни бошқариш марказларини ташкил этиш ва улар учун асбоб-ускуналар сотиб олиш;
об-ҳаво шарт-шароитлари ва ҳаракатланиш шарт-шароитлари мониторинги метеорологик тизимларини, шунингдек, ҳаракатланиш шарт-шароитлари мониторинги ҳамда прогнозлаштириш учун фойдаланиладиган видео тизимларни сақлаш, шу жумладан, уларнинг ишлаши учун метеорологик тизимлар элементларини ва алоқа каналларини ижарага олиш;
метеорологик маълумотларни сотиб олиш;
автомобиль йўлларидан фойдаланувчиларни қатновнинг ҳолати тўғрисида хабардор қилиш (ахборот таблолари, оммавий ахборот воситаларини ўрнатиш);
тош тушишига қарши тадбирлар, шу жумладан, қияликларни бурмалаш, селга қарши тадбирлар;
йўл ўқи тўсиғига етишмаётган нур қайтарадиган катафотлар шчитлар, йўл ўқи тўсиғи олдига огоҳлантирувчи ускуналар ўрнатиш;
сунъий йўл иншоотларда вентиляция, мажбурий сув қочириш, ёритиш тизимлари ишлаши учун етишмаётган асбоб-ускуналарни ўрнатиш, видео кузатиш, қўриқлашнинг муҳандислик-техник воситаларининг етишмаётган тизимларини ўрнатиш, алмаштириш ва сақлаш;
ахлат йиғиш учун контейнерларни ўрнатиш, чиқиндиларни топшириш ҳамда утилизация қилиш билан боғлиқ ишлар ва харажатлар;
вазн ва ҳажм кўрсаткичларини назорат қилиш стационар ҳамда кўчма пунктларини, ягона ахборот-ситуация марказларни, жумладан, тарозида тортишни назорат қилиш постларини ташкил этиш ва сақлаш;
автомобиль йўлларини таъмирлаш ва сақлаш бўйича ишларга, шунингдек, тошқин, сел, қор кўчиши, ўпирилиш ҳодисалари, зилзилаларнинг олдини олиш ва бартараф этиш ишларини бажаришда жалб этилган ишчи-ходимларни озиқ-овқат, иш қуроллари ва жиҳозлар, жумладан, сақлаш ишлари учун талаб қилинадиган кичик механизмлар ҳамда махсус кийим-бош билан таъминлаш;
йўл таъмирлаш пунктлари учун мебель, инвентарь, компьютер ва маиший техника, асбоб-ускуналар, жиҳозлар, йиғма уйлар ҳамда кўчма вагон-уйлар харид қилиш;
автомобиль йўлларини эксплуатация қилиш ва таъмирлаш учун зарур бўлган техника, ускуналарни, машина ва механизмларни харид қилиш, жумладан, лизинг ва банк кредитлари орқали;
тоифаланган кўприк ва объектларни махсус йўриқнома асосида қўриқлаш хизматини комплекс ташкил этиш харажатлари (инвентарлар, жиҳозлар, асбоб-ускуналар, кўчма-вагонлар, видеокузатув, ёритиш, қўриқлаш, алоқа тизими жиҳозлари ва бошқа қўриқлаш билан боғлиқ тадбирлар);
автомобиль йўллари ва бошқа сунъий йўл иншоотларининг ташхиси ҳамда ҳолатини баҳолаш ишлари;
автомобиль йўлларини сақлаш мақсадида ускуналар, жиҳозлар ва кичик механизмлар (ўт ўриш, мотоарра, бўяш, тозалаш, ётиқ чизиқларни чизиш, зичлаш, чокларни кесиш, мотороллер, тунда иш жойини ёритиш, ток ишлаб чиқариш, моторли бурғулаш, зарб ва босим бериш, чокларга битум қуйиш ускуналари, тарозилар ва бошқалар) харид қилиш ва уларни сақлаш харажатлари;
кўприк иншоотларини лойиҳадан олдин техник текшириш, автомобиль йўллари ҳамда бошқа йўл иншоотларининг ташхиси ва ҳолатини баҳолаш ҳамда лойиҳа-смета ҳужжатларини ва таъмирлаш бўйича энг мураккаб ишларнинг муҳандислик ишланмасини ишлаб чиқиш, йўл ҳаракат хавфсизлигини ташкил қилиш бўйича аудитдан ўтказиш;
автомобиль йўллари эксплуатация ташкилотларининг электр энергия, газ, совуқ сув, оқова сув, алоқа (интернет жаҳон ахборот тармоғи, мобил, стационар ва бошқалар) учун тўловларини, мол-мулк ва ер солиғи харажатларини қоплаш;
автомобиль йўллари ва йўл иншоотларини сақлаш бўйича энг мураккаб ишларга муҳандислик ва илмий-техник ишланмаларни илова қилиш;
илмий-тадқиқот ва тажриба-эксперимент ишлари, тажриба-синов участкаларини қуриш;
идоравий қурилиш нормалари ва қоидаларини, техник жиҳатдан тартибга солиш соҳасидаги норматив ҳужжатларни ҳамда автомобиль йўлларининг транспорт-фойдаланиш кўрсаткичларини ошириш ва сифатини таъминлаш бўйича методик ҳужжатлар, йўриқномалар ҳамда кўрсатмаларни ишлаб чиқиш ва қайта ишлаш;
адабиётлар, шаҳарсозлик нормалари ва қоидалари, идоравий қурилиш нормалари ва қоидалари, техник жиҳатдан тартибга солиш соҳасидаги норматив ҳужжатлар, методик ҳужжатлар, йўриқномалар ҳамда кўрсатмаларни харид қилиш;
кадрлар тайёрлаш ва уларни қайта тайёрлаш.
4-боб. Автомобиль йўлларини қишда сақлаш
17. Автомобиль йўлларини қишда сақлаш ишлари автомобиль йўллари ҳамда йўл иншоотларини йилнинг қиш даврида автомобиль ҳаракатини узлуксиз ва хавфсиз таъминлаш шартлари бўйича йўл қўйиладиган талабларга мувофиқ уларнинг ҳолатини доимий сақлашни таъминлашдан иборат.
18. Автомобиль йўлларини қишда сақлаш ишлари тасдиқланган харажатлар сметаларига мувофиқ қишки мавсумида ҳамда йил мобайнида автомобиль йўллари ва йўл иншоотларининг барча элементлари ҳамда иншоотлари бўйича автомобиль йўлининг бутун узунлигида мунтазам равишда амалга оширилади. Автомобиль йўлларини қишда сақлаш ишларининг харажатлар сметалари қонунчилик ҳужжатлари талаблари асосида ишлаб чиқилиб, буюртмачи томонидан тасдиқланади.
Автомобиль йўлларини қишда сақлаш ишлари таркибига кирган ишлар турига қараб йил мобайнида амалга оширилиши, харажатлар сметаларида кўзда тутилиши ва молиялаштирилиши мумкин.
19. Автомобиль йўлларини қишда сақлашга қуйидаги ишлар киради:
қордан доимий ҳимоя қилиш иншоотлари (деворлар, панеллар, кўтармалар ва қорни ушлаш тўсиқлари)ни тайёрлаш, ўрнатиш ва таъмирлаш, қордан ҳимоя қилиш иншоотларига қараш;
вақтинча қорни тутиб турадиган қурилмалар (шчитлар, тўсиқлар ва тўрлар) тайёрлаш, ўрнатиш (қайта ўрнатиш), тиклаш, қорни тутиб қолиш учун қорни ушлаш тўсиқлари ва хандақлар барпо этиш ҳамда уларни вақти-вақти билан янгилаб туриш;
автомобиль йўлларини қордан ҳамда қор уюмларидан тозалаш, йўл четларидаги қорларни йиғиштириш, чиқариб ташлаш, паст тоифадаги автомобиль йўлларининг қатнов қисмида қор қопламини қиялаб текислаш ва зичлаш;
қишки сирпанчиқни олдиндан аниқлаш ҳамда прогнозлаштиришнинг автоматлаштирилган тизимларини, шунингдек, кўприклар, йўл ўтказгичлар ва турли сатҳдаги йўл ечимларида музламага қарши реагентларни тақсимлашнинг автоматлаштирилган тизимларини ўрнатиш ҳамда сақлаш;
қишки сирпанчиққа ва музламага қарши материалларни, транспорт воситаларини сақлаш учун янги базаларни ҳамда ишчи-ходимларни сутка давомида иш олиб боришини таъминлаш учун доимий ёки вақтинчалик бино ва иншоотлар барпо этиш, мавжудларини тиклаш ҳамда таъмирлаш, уларга бориш йўлларини қуриш, табиий шўр сув олинадиган қудуқлар қазиш, жиҳозлаш ва уларга хизмат кўрсатиш, музламага қарши материалларни тайёрлаш, уларнинг захирасини яратиш ва сақлаш;
музламага қарши хусусиятларга эга бўлган қопламанинг юқори қатламини қуриш ва сақлаш;
музларга қарши курашиш, музга қарши иншоотларни қуриш, сунъий иншоотлар яқинида ўзанларни тозалаш ва мустаҳкамлаш, музларни йўқотиш;
кўчкига қарши чора-тадбирларни амалга ошириш, кўчки қатламларини йиғиштириб олиш;
ушбу Таснифга назарда тутилмаган ва қишки сақлаш ишлари бўйича амалда бажариладиган иш турлари идоравий қурилиш нормалари ва қоидаларига мувофиқ амалга оширилади.
5-боб. Автомобиль йўлларини кўкаламзорлаштириш
20. Автомобиль йўлларини кўкаламзорлаштириш ишлари автомобиль йўлларини қор, қум кўчкиларидан ёки эрозиядан доимий ҳимоя қилишни таъминлашдан ҳамда автомобиль йўллари ва йўл иншоотларининг маъмурий-бадиий безагини барпо этишдан иборатдир.
21. Автомобиль йўлларини кўкаламзорлаштириш ишлари автомобиль йўлининг бутун узунлигида унинг барча элементлари ва иншоотлари бўйича бутун йил давомида тасдиқланган харажатлар сметаларга мувофиқ амалга оширилади. Автомобиль йўлларини кўкаламзорлаштириш ишларининг харажатлар сметалари қонунчилик ҳужжатлари талаблари асосида ишлаб чиқилиб, буюртмачи томонидан тасдиқланади.
22. Автомобиль йўлларини кўкаламзорлаштиришга қуйидаги ишлар киради:
кўчатхона ва дарахтзорлар учун тупроқни тайёрлаш, кўчатлар етиштириш (ёки улар қийматини тўлаш) ҳамда кўчатларни транспортда ташиш;
автомобиль йўлларини қум ва қор кўчкиларидан ҳимоя қилиш учун ўрмон тасмаларини барпо этиш, эрозияга қарши ҳамда манзарали дарахтларни экиш;
дарахтларни парвариш қилиш, дарахтларни кесиш-каллаклаш, қуруқ дарахтларни йиғиштириб олиш, дарахтларни ёнғиндан ҳимоя қилиш, ўсимлик зараркунандалари ва касалликларига қарши курашиш;
уруғлик сепиш ва гул экиш, ажратилган минтақага ҳамда ажратиш тасмасига ўт экиш;
суғориш тармоқларига уланган (новлар, кўприклар ва қувурлар билан) артезиан қудуқлар қазиш;
суғориш тизимларини барпо этиш, мавжуд сунъий суғориш тизимларини сақлаш ва таъмирлаш;
автомобиль йўллари, сунъий иншоотларни (кўприклар, йўл ўтказгичлар, айланма транспорт ечимлари) панно, стеллалар ва уларни ёритиш тизимларини қуриш билан бирга меъморий-ландшафтли конструкциялаш;
автомобиль йўлларининг ҳудудий архитектура-бадиий тузилиши ва ландшафт дизайнини яратиш;
автомобиль йўлларига ажратилган полосалардаги йўлбўйи ҳудудларини тегишли ҳолатда сақлаш;
манзарали, шу жумладан, янги турдаги манзарали ўсимликларнинг кўчатларини етиштириш бўйича ихтисослаштирилган кўчатхоналарини ташкил этиш ва сақлаш;
ўйма ва кўтармалар қияликларининг тиклигини камайтириш, барқарор чим қопламасини яратиш бўйича зарур агротехника тадбирларини ўтказган ҳолда ер кўтармаси ва захираларининг қияликларига ўт экиш, ер кўтармасининг барқарорлигини таъминлайдиган мустаҳкамлаш ер ишларини бажариш ва бошқа ишлар;
ушбу Таснифга назарда тутилмаган ва кўкаламзорлаштириш ишлари бўйича амалда бажариладиган иш турлари идоравий қурилиш нормалари ва қоидаларига мувофиқ амалга оширилади.
Вазирлар Маҳкамасининг 2024 йил 30 декабрдаги 901-сон қарорига
3-ИЛОВА
Автомобиль йўлларини қуриш, реконструкция қилиш ва таъмирлаш ишлари тугалланган объектларнинг асосий конструктив элементлари ҳамда йўл ҳаракатини ташкил этиш техник воситаларига кафолатли хизмат қилиш муддатларини қўллаш тартиби тўғрисидаги
НИЗОМ
1-боб. Умумий қоидалар
1. Мазкур Низом умумий фойдаланишдаги автомобиль йўллари, шаҳарлар ва бошқа аҳоли пунктлари кўчаларини (кейинги ўринларда — автомобиль йўллари) қуриш, реконструкция қилиш ва таъмирлаш ишлари тугалланган объектларнинг асосий конструктив элементлари ҳамда йўл ҳаракатини ташкил этиш техник воситаларининг кафолатли хизмат қилиш муддатларини (кейинги ўринларда — кафолат муддати) қўллаш тартибини белгилайди.
2. Мазкур Низом талаблари қуриш, реконструкция қилиш ва таъмирлашдан сўнг кафолат муддати давомида содир бўлган табиий офат, табиий ва техноген хусусиятга эга фавқулодда вазиятлар оқибатида таъмирталаб ҳолатга келиб қолган автомобиль йўллари ва сунъий иншоотлар ҳамда лойиҳа ҳужжатларида кўзда тутилмаган пудрат ташкилоти томонидан бажарилган иш ҳажмларига нисбатан татбиқ этилмайди.
3. Ушбу Низомда қуйидаги асосий тушунчалар қўлланилади:
асосий конструктив элементлар (кейинги ўринларда — АКЭ) — ташқи ва ички юкламаларни қабул қиладиган ва уларни бошқа қурилмалар ёки асосга узатадиган конструкциянинг таркибий қисми, жумладан йўл қопламаси, йўл асоси, йўл пойи, I ва II гуруҳ тўсиқлар, сунъий иншоотларнинг темир, темир-бетон қурилмалари ва конструкциялари;
йўл ҳаракатини ташкил этиш техник воситалари (кейинги ўринларда — ЙҲТЭТВ) — йўл ҳаракати хавфсизлигини таъминлаш ва йўлнинг ўтказувчанлик қобилиятини ошириш учун йўлларда қўлланиладиган иншоотлар, қурилмалар ва жиҳозлар (йўл чизиқлари бундан мустасно);
кафолат мажбуриятлари — пудрат ташкилоти кафолат муддати давомида ўзи томонидан бажарилган сифатсиз иш натижасида йўл элементларида юзага келган ҳар қандай бузилишларни ўз ҳисобидан бартараф этиш мажбуриятлари;
кафолат муддати — қурилиш, реконструкция қилиш ва таъмирлаш ишлари тугалланган объектни фойдаланишга қабул қилиш далолатномаси имзолангандан бошлаб шартномада белгиланган муддат ичида пудрат ташкилоти томонидан бажарилган ишларнинг сифатини таъминлайдиган, аниқланган камчиликларни ўз ҳисобидан бартараф этадиган мажбуриятларни бажарадиган давр;
кафолат суммаси — қуриш ва реконструкция қилиш ишлари якунланган объектларнинг шартномада назарда тутилган кафолат муддати ўтганидан сўнг тўлаб бериладиган маблағ;
техник текшириш — автомобиль йўлларининг фойдаланиш сифатларини, таъмирлаш мақсадга мувофиқлигини аниқлаш мақсадида автомобиль йўллари ва иншоотлари элементларини назорат қилиш, синаш, таҳлил қилиш ҳамда баҳолашни ўз ичига оладиган жараён.
4. Кафолат муддати қурилиш, реконструкция қилиш ва таъмирлаш ишлари тугалланган объектнинг ҳақиқий хизмат қилиш муддатларини белгиламайди.
2-боб. Кафолат муддати ва уни қўллаш тартиби
5. Пудрат ташкилоти кафолат муддати давомида қуйидагиларни:
бажарилган ишларнинг лойиҳа ҳужжатларига, шаҳарсозлик нормалари ва қоидалари ҳамда техник шартларига мувофиқлигини;
ўзи томонидан қурилиш учун қўлланиладиган қурилиш материаллари, асбоб-ускуналар ва бутловчи буюмлар, конструкция ва тизимлар сифатини, уларнинг лойиҳа ҳужжатларида кўрсатилган сертификацияларга, давлат стандартларига ҳамда техник шартларга мувофиқлигини;
қурилиш, реконструкция қилиш ва таъмирлаш ишлари тугалланган объектдан фойдаланиш жараёнида нуқсонлар аниқланганда, нуқсонларни ўз ҳисобидан бартараф этишни;
муҳандислик тизимлари ва ускуналарнинг фойдаланиш қоидаларига мувофиқлигини кафолатлайди.
6. Автомобиль йўллари ва сунъий иншоотларни қуриш ҳамда реконструкция қилиш ишлари тугалланган объектларнинг асосий конструктив элементлари ва ЙҲТЭТВ бўйича кафолат муддати уч йил, шунингдек, автомобиль йўлларини таъмирлаш ишлари тугалланган объектларнинг қопламалари бўйича кафолат муддати бир йил этиб белгиланади.
7. Кафолат муддати:
қурилиш ишлари тугалланган объектларни (ёки уларнинг участкаларини-ишга тушириш комплексларини) қабул қилиб олиш бўйича Давлат қабул комиссиясига томонидан фойдаланишга қабул қилиш далолатномаси расмийлаштирилган кундан бошлаб;
таъмирлаш ишлари тугалланган автомобиль йўллари ва уларнинг қисмлари ҳамда сунъий иншоотлар бўйича ишларни қабул қилиш далолатномаси расмийлаштирилган кундан бошлаб ҳисобланади.
8. Кафолат муддати даврида автомобиль йўли ва/ёки сунъий иншоотнинг эксплуатация қилиш жараёнида визуал кузатувлар натижасида уларнинг асосий конструктив элементлари ва ЙҲТЭТВда нуқсонлар кузатилган тақдирда, ушбу объектни сақловчи ташкилот томонидан буюртмачига киритилган мурожаати асосида техник текшириш ўтказилади.
9. Техник текшириш ўтказиш учун буюртмачи томонидан учинчи шахслар жалб этилиши мумкин. Техник текшириш ўтказиш харажатлари пудрат ташкилотига зиммасига юкланади.
10. Кафолат суммаси тўлашдан олдин ва кафолат муддати тугашидан бир ой олдин буюртмачи, пудрат ташкилоти ва автомобиль йўлини балансда сақловчи ташкилот иштирокида қурилиш ва реконструкция қилиш ишлари тугалланган объект якуний техник текширишдан ўтказилиб, текширув натижасига кўра нуқсонлар аниқланмаган тақдирда кафолат муддати тугаганлиги ҳақида далолатнома расмийлаштирилади.
11. Мавжуд нуқсонлар ва уларни бартараф этиш муддатлари пудрат ташкилоти ва буюртмачининг икки томонлама нуқсонлар далолатномасида қайд этилади.
12. Агар қурилиш, реконструкция қилиш ва таъмирлаш ишлари тугалланган объектдан фойдаланишнинг кафолат муддатида якуний техник текшириш натижасида нуқсонлар аниқланса, кафолат муддати нуқсонларни бартараф этиш даврига узайтирилади.
13. Кафолат суммаси тўлангунга қадар аниқланган нуқсонларни пудрат ташкилоти бартараф этишдан бош тортган тақдирда, буюртмачи нуқсонларни чегириб қолинган кафолат маблағлари ҳисобидан учинчи шахсларни жалб этган ҳолда бартараф этиши мумкин.
14. Кафолат муддатини қўллаш буюртмачи ва пудрат ташкилоти ўртасида имзоланадиган шартномада назарда тутилади.
3-боб. Кафолат маблағларини тўлаш
15. Пудрат ташкилоти томонидан берилган кафолатни таъминлаш мақсадида буюртмачи томонидан пудрат ташкилотига тўланиши лозим бўлган шартнома умумий баҳосининг беш фоизи миқдоридаги маблағлар чегириб қолинади.
16. Чегириб қолинган кафолат суммаси техник текшириш натижалари асосида расмийлаштирилган далолатнома асосида қурилиш ва реконструкция қилиш ишлари тугалланган объект фойдаланишга топширилган кундан ўн икки ой ўтгандан сўнг тўлаб берилади. Қонунчилик ҳужжатларида назарда тутилган ҳоллар бундан мустасно.
4-боб. Пудрат ташкилотини кафолат мажбуриятларидан озод қилувчи ҳолатлар
17. Қуйидаги ҳолатларда пудрат ташкилоти кафолат мажбуриятларидан озод этилади:
форс-мажор ҳолатлари, шу жумладан табиий ва техноген хусусиятга эга фавқулодда вазиятлар натижасида юзага келганда;
йўл-транспорт ҳодисалари, қурилиш, реконструкция қилиш ва таъмирлаш ишлари тугалланган объектларда учинчи шахслар томонидан турли кўринишдаги қурилиш-монтаж ишлари амалга оширилиши натижасида АЙКЭ ва ЙҲТЭТВга зарар етганда.
5-боб. Якунловчи қоидалар
18. Ушбу Низом талабларининг бузилишида айбдор бўлган шахслар қонунчилик ҳужжатларида белгиланган тартибда жавоб беради.
19. Мазкур Низомда кўзда тутилмаган муносабатлар қонунчилик ҳужжатларига мувофиқ ҳал этилади.
Вазирлар Маҳкамасининг 2024 йил 30 декабрдаги 901-сон қарорига
4-ИЛОВА
Автомобиль йўлларидаги табиий офат ва техноген хусусиятли вазиятларнинг олдини олиш ҳамда оқибатларини бартараф қилиш ишларини ташкил этиш тартиби тўғрисидаги
НИЗОМ
1-боб. Умумий қоидалар
1. Ушбу Низом умумий фойдаланишдаги автомобиль йўллари, шаҳарлар ва бошқа аҳоли пунктлари кўчалари, хўжаликлараро автомобиль йўлларида содир бўлган табиий офат ва техноген хусусиятли вазиятларнинг олдини олиш ҳамда оқибатларини бартараф этиш ишларининг манзилли рўйхатларини расмийлаштириш ва молиялаштириш тартибини белгилайди.
2. Умумий фойдаланишдаги автомобиль йўлларида табиий офат ва техноген хусусиятли вазиятларнинг олдини олиш ҳамда оқибатларини бартараф этиш ишларини молиялаштириш учун Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт ва молия вазирлиги ҳузуридаги Автомобиль йўлларини ривожлантириш мақсадли жамғармасининг даромадлари ва харажатларида умумий фойдаланишдаги автомобиль йўлларини таъмирлаш ва сақлаш харажатлари учун йиллик харажатларига ажратилиши режалаштирилган маблағларидан камида 5 фоиз миқдорда захира назарда тутилади.
3. Мазкур Низомда қуйидаги асосий тушунчалар қўлланилади:
табиий офат — хавфли табиий офат (зилзила, кўчки, тоғ ўпирилиши, ер сатҳининг чўкиши, сув тошқинлари, сув тўпланиши ва селлар, қор кўчкилари, кучли шамоллар (довуллар), жала, ерости сувлари) натижасида вужудга келган ва бунинг натижасида умумий фойдаланишдаги автомобиль йўли ва маълум участкасидаги йўл иншоотларига зарар етказиши (авария ҳолатига келиб қолиши) ҳамда транспорт воситалари ҳаракат хавфсизлиги алоқаларининг бузилишига олиб келиши мумкин бўлган ҳолат;
техноген хусусиятли вазият — авариялар, портлашлар, йўл элементларининг ишдан чиқишига олиб келувчи кислоталарнинг тўкилиши, тўғонларнинг, бинолар ва иншоотларнинг тўсатдан қулаши, шунингдек, коммуникация тизимларидаги авариялар натижасида автомобиль йўлларида ҳаракат хавфсизлигига таъсир қилувчи ва ҳаракатнинг узилиб қолиши билан боғлиқ техноген хусусиятли вазият.
4. Умумий фойдаланишдаги автомобиль йўлларида табиий офат ва техноген хусусиятли вазиятларнинг олдини олиш ҳамда оқибатларини бартараф этиш ишлари республика бюджети маблағлари ва қонунчиликда тақиқланмаган бошқа манбалар ҳисобидан молиялаштирилади.
Шаҳарлар ва бошқа аҳоли пунктлари кўчалари, хўжаликлараро автомобиль йўлларида табиий офат ва техноген хусусиятли вазиятларнинг олдини олиш ҳамда оқибатларини бартараф этиш ишларини молиялаштириш билан боғлиқ харажатлар тегишли маҳаллий бюджет маблағлари ва қонунчиликда тақиқланмаган бошқа манбалар ҳисобидан амалга оширилади.
Бунда техноген хусусиятли вазиятлар натижасида етказилган зарарларни қоплаш умумий фойдаланишдаги автомобиль йўллари бўйича Ўзбекистон Республикаси Транспорт вазирлиги ҳузуридаги Автомобиль йўллари қўмитасининг (кейинги ўринларда — Автомобиль йўллари қўмитаси) ҳудудий бош бошқармалари, «Қамчиқавтойўл» ихтисослаштирилган йўллардан фойдаланиш давлат муассасаси ҳамда шаҳарлар ва бошқа аҳоли пунктлари кўчалари, хўжаликлараро автомобиль йўлларидаги зарарларни қоплаш бўйича маҳаллий ҳокимликлар томонидан судларга киритилган даво аризаларига кўра айбдор юридик ва жисмоний шахслар ҳисобидан ундирилади ҳамда тегишлилиги бўйича республика ва маҳаллий бюджетларга йўналтирилади.
5. Умумий фойдаланишдаги автомобиль йўлларининг (йўл иншоотларининг) табиий офат ва техноген хусусиятли вазиятларнинг олдини олиш ҳамда оқибатларини бартараф этиш ишларига буюртмачи этиб — Автомобиль йўллари қўмитаси таркибидаги Қорақалпоғистон Республикаси ва вилоятлар автомобиль йўллари бош бошқармалари, шунингдек, «Қамчиқ» довони ҳудудидан ўтган қисмидаги умумий фойдаланишдаги автомобиль йўлларига (йўл иншоотларига) «Қамчиқавтойўл» ихтисослаштирилган йўллардан фойдаланиш давлат муассасаси белгиланади.
Шаҳарлар ва бошқа аҳоли пунктлари кўчалари, хўжаликлараро автомобиль йўлларида табиий офат ва техноген хусусиятли вазиятларнинг олдини олиш ҳамда оқибатларини бартараф этиш ишлари бўйича Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари ҳузуридаги «Ягона буюртмачи хизмати» инжиниринг компаниялари ёки туман (шаҳар) ҳокимликларининг ободонлаштириш бошқармалари буюртмачи вазифасини бажаради.
6. Юзага келган табиий офат ва техноген хусусиятли вазиятларнинг олдини олиш ҳамда оқибатларини бартараф этиш ишларига (локал, маҳаллий, республика ва трансчегаравий) Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ҳамда Тошкент шаҳар ҳокимликлари томонидан тасдиқланган ҳудудий комиссияларнинг (кейинги ўринларда — ҳудудий комиссия) далолатномаси ва буюртмачининг таклифига асосан туман (шаҳар) ҳокимининг тегишли қарорига мувофиқ:
умумий фойдаланишдаги автомобиль йўлларидаги объектларга бош пудрат ташкилотлари Автомобиль йўллари қўмитаси таркибидаги йўл ва кўприкларни сақлаш ҳамда таъмирлашга ихтисослаштирилган ташкилотлар орасидан ҳамда лойиҳа ташкилотлари танлов (тендер) ўтказилмасдан ва махсус ахборот порталига эълон жойлаштирмасдан;
шаҳарлар ва бошқа аҳоли пунктлари кўчалари, хўжаликлараро автомобиль йўлларидаги объектларга соҳавий қурилиш ва таъмирлаш ташкилотлари орасидан ҳамда лойиҳа ташкилотлари танлов (тендер) ўтказмасдан ва махсус ахборот порталига эълон жойлаштирмасдан аниқланади.
Бунда бош пудрат ташкилотларини танлашда етарлича машина ва механизмлар билан таъминланган, соҳа бўйича зарур қурувчи-муҳандисларга ҳамда объектлар қурилишида тажрибага эга бўлган, молиявий барқарор бўлишига алоҳида эътибор қаратилиши лозим.
Бош пудрат ташкилотларига ёрдамчи пудрат ташкилотларини махсус ахборот порталида тегишли ахборотларни жойлаштирмасдан, тўғридан-тўғри шартнома тузишга рухсат берилади.
Давлат буюртмачилари тўғридан-тўғри шартномалар тузилганлиги тўғрисидаги ахборотни шартнома тузилган пайтдан эътиборан беш иш куни ичида махсус ахборот порталига жойлаштириши шарт.
2-боб. Ҳужжатларни тайёрлаш ва расмийлаштириш тартиби
7. Автомобиль йўллари қўмитасининг ҳудудий бош бошқармалари ҳамда «Қамчиқавтойўл» ихтисослаштирилган йўллардан фойдаланиш давлат муассасаси — табиий офат ва техноген хусусиятли вазиятларнинг олдини олиш ҳамда оқибатларини бартараф этиш талаб этиладиган умумий фойдаланишдаги автомобиль йўллари ва сунъий иншоотлар участкасида, шаҳар ва туманлар ҳокимликлари — шаҳарлар ва бошқа аҳоли пунктлари кўчалари, хўжаликлараро автомобиль йўллари ва сунъий иншоотларда ҳудудий комиссиянинг далолатномаси асосида табиий офат ва техноген хусусиятли вазиятларнинг олдини олиш ҳамда оқибатларини бартараф этиш бўйича биринчи даражали, кечиктириб бўлмайдиган ишларни бажариш учун зарур бўлган ҳужжатларни расмийлаштиради.
8. Автомобиль йўллари ва улардаги сунъий иншоотларда табиий офат ва техноген хусусиятли вазиятларнинг олдини олиш ҳамда оқибатларини бартараф этиш ишлари бўйича қурилиш-таъмирлаш ишларининг лойиҳа-смета ҳужжатларини тайёрлаш лойиҳа ташкилотлари томонидан шаҳарсозлик тўғрисидаги қонунчилик ҳужжатларига, техник жиҳатдан тартибга солиш соҳасидаги норматив ҳужжатлар ҳамда шаҳарсозлик нормалари ва қоидаларига қатъий риоя қилган ҳолда амалга оширилади.
9. Табиий офат ва техноген хусусиятли вазиятларнинг олдини олиш ҳамда оқибатларини бартараф этиш бўйича қурилиш-монтаж ишлари лойиҳа-смета ҳужжатларини ишлаб чиқиш билан бир вақтда амалга оширилади.
Бунда лойиҳа-смета ҳужжатларини ишлаб чиқиш ва давлат экспертизасидан ўтказиш муддати объектга молиялаштириш очилган кундан бошлаб саксон календарь кундан ошиб кетиши мумкин эмас.
Лойиҳа-смета ҳужжатларини ишлаб чиқиш ва давлат экспертизасидан ўтказиш саксон календарь кундан кўпроқ вақт талаб этилган тақдирда, унинг муддати буюртмачининг асослантирилган таклифига асосан ҳудудий комиссиянинг тегишли қарорига мувофиқ кўпи билан ўттиз календарь кунгача узайтирилиши мумкин.
10. Лойиҳа ташкилотлари йирик ва мураккаб табиий офатларнинг лойиҳа-смета ҳужжатларини ишлаб чиқиш, давлат экспертизасидан ўтказиш учун ўз маблағлари ҳисобидан маълум йўналиш бўйича консультант-мутахассисларни белгиланган тартибда жалб этиш ҳуқуқига эга.
11. Лойиҳа-смета ҳужжатлари қонунчилик ҳужжатларига мувофиқ давлат экспертизасидан ўтказилади.
3-боб. Манзилли рўйхатларни шакллантириш тартиби
12. Табиий офат ва техноген хусусиятли вазиятларнинг олдини олиш ҳамда оқибатларини бартараф этиш ишларини дастлабки манзилли рўйхати ҳудудий комиссиянинг далолатномаси ва туман (шаҳар) ҳокимининг қарори асосида шакллантирилади.
Дастлабки манзилли рўйхатдаги объектлар қиймати лойиҳа ташкилоти томонидан тақдим этилган дастлабки ҳисоб-китобларга асосан белгиланади.
Якуний манзилли рўйхат лойиҳа-смета ҳужжатларининг давлат экспертизаси хулосаси асосида объектларнинг қиймати аниқланганидан сўнг шакллантирилади.
13. Табиий офат ва техноген хусусиятли вазиятларнинг олдини олиш ҳамда оқибатларини бартараф этиш ишларини молиялаштириш:
умумий фойдаланишдаги автомобиль йўллари (сунъий иншоотлар) буюртмачи томонидан шакллантирилиб, Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт ва молия вазирлиги, Фавқулодда вазиятлар вазирлигининг ҳудудий бошқармалари ва Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари билан келишилган ва Автомобиль йўллари қўмитаси томонидан тасдиқланган манзилли дастурлар (вақтинча ёки якуний);
шаҳарлар ва бошқа аҳоли пунктлари кўчалари, хўжаликлараро автомобиль йўллари буюртмачи томонидан шакллантирилиб, Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт ва молия вазирлигининг ҳудудий бўлинмалари, Фавқулодда вазиятлар вазирлигининг ҳудудий бошқармалари билан келишилган ва Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари томонидан тасдиқланган манзилли дастурлар (вақтинчалик ёки якуний) ҳамда унга илова қилинган ижро ҳужжатларига асосан амалга оширилади.
Тасдиқланган манзилли рўйхатларга асосан объектларнинг харажатлар сметаси буюртмачилар томонидан тузилади ва тасдиқланади.
14. Автомобиль йўллари қўмитасига Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт ва молия вазирлиги билан келишилган ҳолда, умумий фойдаланишдаги автомобиль йўлларида ҳамда Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликларига шаҳарлар ва бошқа аҳоли пунктлари кўчалари, хўжаликлараро автомобиль йўлларида табиий офат ва техноген хусусиятли вазиятларнинг олдини олиш ҳамда оқибатларини бартараф этиш ишлари бўйича:
йил мобайнида манзилли рўйхатга қўшимча объектларни киритиш зарурати юзага келганда, ушбу ишлар учун қўшимча молиялаштириш манбаи мавжудлиги тасдиқланган тақдирда амалга оширишга;
маблағларнинг тўлиқ ўзлаштирилишини таъминлаш мақсадида иқтисод қилинган, ўзлаштирилмаган ёки ўзлаштирилмаслик хавфи мавжуд бўлган объектларнинг маблағларини объектлар ва ҳудудлар кесимида қайта тақсимлашга рухсат этилади.
15. Умумий фойдаланишдаги автомобиль йўлларида табиий офат ва техноген хусусиятли вазиятларнинг олдини олиш ҳамда оқибатларини бартараф этиш ишларини жорий йил учун белгиланган маблағлар миқдоридан ошадиган қисмини Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг тегишли қарори (фармойиши) ва (ёки) топшириқлари асосида молиялаштирилади.
Шаҳарлар ва бошқа аҳоли пунктлари кўчалари, хўжаликлараро автомобиль йўлларида табиий офат ва техноген хусусиятли вазиятларнинг олдини олиш ҳамда оқибатларини бартараф этиш ишлари бўйича маблағларни ажратиш ва қайта тақсимлаш Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси, халқ депутатлари вилоятлар ва Тошкент шаҳар Кенгашлари қарорлари асосида амалга оширилади.
4-боб. Молиялаштириш тартиби
16. Табиий офат ва техноген хусусиятли вазиятлар оқибатида зарар кўрган умумий фойдаланишдаги автомобиль йўллари, шаҳарлар ва бошқа аҳоли пунктлари кўчалари, хўжаликлараро автомобиль йўллари ҳамда сунъий иншоотларни лойиҳалаштириш, қуриш, реконструкция қилиш ва таъмирлаш бўйича ишлар объектлар кесимида тасдиқланган манзилли рўйхатга асосан буюртмачи билан пудрат ташкилоти ўртасида тузилган шартномада ҳамда тасдиқланган ҳамда белгиланган тартибда молия органида рўйхатга олинган харажатлар сметаларида режалаштирилган маблағлар доирасида молиялаштирилади. Бунда:
автомобиль йўллари ва сунъий иншоотлардаги табиий офат ва техноген хусусиятли вазиятларнинг олдини олиш ҳамда оқибатларини бартараф этиш ишларига жорий йилга белгиланган ишлар қийматининг 50 фоизигача миқдорда аванс бериш йўли билан амалга оширилади;
ҳар ойда ажратилган авансни мутаносиб равишда ушлаб қолишни ҳисобга олган ҳолда, бажарилган ишлар қийматининг 100 фоизигача жорий молиялаштириш назарда тутилади.
17. Буюртмачилар белгиланган тартибда харажатлар учун тўловларни Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт ва молия вазирлиги ҳузуридаги Ғазначилик хизмати қўмитасининг тегишли ҳудудий бўлинмалари орқали амалга оширади. Бунда буюртмачилар лойиҳалаштириш, қуриш, реконструкция қилиш ва таъмирлаш харажатларига тўловни амалга ошириш учун талаб этиладиган ҳужжатларни белгиланган тартибда Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт ва молия вазирлиги ҳузуридаги Ғазначилик хизмати қўмитасининг тегишли ҳудудий бўлинмасига тақдим этадилар.
18. Табиий офат ва техноген хусусиятли вазиятларнинг олдини олиш ҳамда оқибатларини бартараф этиш ишлари билан боғлиқ барча харажатларни молиялаштириш (тўловларни тўлаш) Давлат бюджети харажатлари функционал таснифининг 7 045 194 — «Кутилиши мумкин бўлган табиий офатлардан огоҳлантириш ва уларнинг оқибатларини бартараф этиш ишлари бўйича харажатлари» ҳамда иқтисодий таснифнинг 48 21 190 — «Бошқа харажатлар» орқали амалга оширилади.
19. Табиий офат ва техноген хусусиятли вазиятлар оқибатида зарар кўрган автомобиль йўлларини лойиҳалаштириш, реконструкция қилиш ва таъмирлаш бўйича бажарилган иш учун буюртмачининг пудрат ташкилотлари билан ҳисоб-китоблари белгиланган тартибда расмийлаштирилган бажарилган ишларни қабул қилиш далолатномалари ҳамда бажарилган иш миқдори (қилинган харажатлар) тўғрисидаги ҳисобварақ-фактуралар (маълумотномалар) бўйича амалга оширилади.
20. Табиий офат ва техноген хусусиятли вазиятларнинг олдини олиш ҳамда оқибатларини бартараф этиш учун ажратилган ва пудратчи ташкилот томонидан жорий йил объектлари бўйича сарфланмаган маблағлар кейинги йил манзилли рўйхатларига белгиланган тартибда киритилади ва мақсадли ишлатилади.
21. Табиий офат ва техноген хусусиятли вазиятларнинг олдини олиш ҳамда оқибатларини бартараф этиш бўйича аниқланган автомобиль йўлларининг жорий йилда бажарилмаган қолдиқ иш ҳажмлари келгуси йилга белгиланган тартибда ўтказилади.
22. Умумий фойдаланишдаги автомобиль йўлларида табиий офат ва техноген хусусиятли вазиятларнинг олдини олиш ҳамда оқибатларини бартараф этиш бўйича шартномавий нархларда маблағларни ўзлаштириш, манзилли рўйхатга мувофиқ объектлар кесимида молиялаштириш ҳамда бажарилган ишлар ҳақидаги ҳисобот Автомобиль йўллари қўмитаси томонидан Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт ва молия вазирлигига ҳар ойда кейинги ойнинг 5-санасига қадар тақдим этилади.
5-боб. Сифатни назорат қилишни ташкил этиш
23. Табиий офат ва техноген хусусиятли вазиятлар оқибатида зарар кўрган объектларни қуриш, реконструкция қилиш ва таъмирлашда сифатни назорат қилишнинг қуйидаги турлари амалга оширилади:
техник жиҳатдан тартибга солиш соҳасидаги норматив ҳужжатлар ҳамда шаҳарсозлик нормалари ва қоидаларига асосан пудратчи ташкилотларнинг техник ходимлари (бош муҳандислар, иш бажарувчилар, усталар, бригадирлар ва лаборатория ходимлари) томонидан ишлар бажарилиши жараёнида доимий равишда амалга ошириладиган ишлаб чиқариш ва лаборатория назорати;
буюртмачи томонидан белгиланган тартибда амалга ошириладиган техник назорат;
буюртмачи билан тузиладиган шартнома бўйича объект учун лойиҳа ҳужжатларини ишлаб чиққан лойиҳалаштириш ташкилотлари (лойиҳанинг бош муҳандислари) томонидан белгиланган тартибда амалга ошириладиган муаллифлик назорати.
Объектларни қуриш, реконструкция қилиш ва таъмирлаш бўйича лойиҳа, қурилиш-монтаж ва таъмирлаш ишлари сифати устидан давлат назорати белгиланган тартибда Ўзбекистон Республикаси Транспорт вазирлиги ҳузуридаги Транспорт назорати инспекцияси томонидан амалга оширилади.
24. Қурилиш, реконструкция қилиш ва таъмирлаш жараёнида технологик жараён амалга оширилишининг тўғрилиги, бажариладиган ишлар ҳамда фойдаланиладиган материалларнинг сифати юзасидан техник назоратни амалга ошириш, шунингдек, ёпилиб кетадиган ва оралиқ ишларни қабул қилиб олишда ҳамда объектлар фойдаланишга топширилишида буюртмачи томонидан қабул комиссияси таркибида иштирок этиш учун ушбу объектга хизмат кўрсатадиган (балансда сақловчи) йўл ташкилоти вакили жалб этилади.
25. Қурилиши тугалланган, реконструкция қилинган ва таъмирланган объектлар фойдаланишга қабул қилиб олиш шаҳарсозлик нормалари ва қоидаларига асосан амалга оширилади.
6-боб. Якунловчи қоидалар
26. Табиий офат ва техноген хусусиятли вазиятларнинг олдини олиш ҳамда оқибатларини бартараф этиш учун марказлашган манбалардан ажратилган маблағлардан мақсадли ва самарали фойдаланиш буюртмачиларнинг раҳбарлари зиммасига юкланади.
27. Пудрат ташкилоти автомобиль йўллари ва улардаги сунъий иншоотларда содир бўлган табиий офат ва техноген хусусиятли вазиятларнинг олдини олиш ҳамда оқибатларини бартараф этиш ишлари буюртмачи ҳамда пудрат ташкилоти ўртасида тузиладиган шартномада белгиланган бажариш ва молиялаштириш жадвалида кўрсатилган муддатларда бажарилишини ҳамда фойдаланишга топширилишини таъминлайди.
28. Табиий офатларнинг олдини олиш ва оқибатларини бартараф этиш объектларида қурилиш таваккалчиликларини суғурталаш ишлари пудратчи ташкилотлари томонидан амалга оширилади.
29. Буюртмачилар қурилиши тугалланган, реконструкция қилинган ва таъмирланган объектнинг автотранспорт воситалари ҳаракати учун очилишига тайёр объектларни қабул қилишни асоссиз кечиктирганлиги учун пудрат ташкилоти олдида қонунчилик ҳужжатларига ва шартномага мувофиқ жавобгар ҳисобланади.
30. Пудрат ташкилоти шартномада белгиланган кафолат даврида буюртмачи олдида мулкий жавобгар ҳисобланади. Кафолат муддати мобайнида объектдан фойдаланиш жараёнида нуқсонлар ва камчиликлар аниқланганда, пудрат ташкилоти уларни ўз маблағлари ҳисобидан бартараф этади.
31. Мазкур Низом талабларининг бузилишида айбдор бўлган шахслар қонунчилик ҳужжатларида белгиланган тартибда жавоб беради.
Вазирлар Маҳкамасининг 2024 йил 30 декабрдаги 901-сон қарорига
5-ИЛОВА
Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим ҳужжатларига киритилаётган ўзгартириш ва қўшимчалар
1. Вазирлар Маҳкамасининг «Автомобилда хорижий юк ташувчиларнинг Ўзбекистон Республикаси ҳудудига киришлари, бўлишлари, юк олиб ўтишлари ва ундан чиқиб кетишлари тартиби тўғрисида» 1995 йил 11 январдаги 11-сон қарорининг 6-банди қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«6. Қуйидагилар:
агар икки томонлама битимларда ўзгача ҳол назарда тутилмаган бўлса, автомобилда хорижий юк ташувчилар томонидан юкларнинг учинчи мамлакатларга (мамлакатлардан) ташилиши;
Ўзбекистон Республикасининг халқаро шартномаларида бошқача шартлар келишилмаган бўлса, хорижий ташувчиларга тегишли бўлган, шу жумладан, Ўзбекистон Республикаси ҳудудига улар томонидан вақтинча олиб келинган автотранспорт воситаларида юк ва йўловчиларни Ўзбекистон Республикаси ҳудудида жойлашган пунктлар ўртасида ташиш (каботаж) тақиқлансин».
2. Вазирлар Маҳкамасининг «Умумий фойдаланиладиган автомобиль йўлларини қуриш ва улардан фойдаланишни ташкил этишни ҳамда сифатини назорат қилишни такомиллаштириш тўғрисида» 2006 йил 1 ноябрдаги 226-сон қарорида:
а) 1 ва 2-бандлар қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«Автомобиль йўлларини қуриш, реконструкция қилиш ва мукаммал таъмирлаш бўйича бажарилган ишларнинг сифати устидан назорат қилиш ва уларни қабул қилиб олиш тартиби тўғрисидаги низом иловага мувофиқ тасдиқлансин»;
б) 2-банд ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин;
в) 1-илова ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин;
илова белгисидаги «2-илова» сўзлари «илова» сўзи билан алмаштирилсин;
4-банднинг бешинчи хатбошиси, 11-банд, 12-банднинг еттинчи хатбошиси, 14 ва 19-бандлардаги «Йўл-қурилиш ишлари сифатини назорат қилиш инспекцияси» сўзлари «Транспорт назорати инспекцияси» сўзлари билан алмаштирилсин;
20-банднинг биринчи ва иккинчи хатбошиларидаги «Йўл-қурилиш ишлари сифатини назорат қилиш инспекциясининг» сўзлари «Транспорт назорати инспекциясининг» сўзлари билан алмаштирилсин;
Низомга 5-илованиннг матнидаги «Йўл-қурилиш ишлари сифатини назорат қилиш инспекциясининг» сўзлари «Транспорт назорати инспекциясининг» сўзлари билан алмаштирилсин.
3. Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 20 майдаги 295-сон қарори билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикаси Транспорт вазирлиги ҳузуридаги Автомобиль йўллари қўмитаси тўғрисидаги низомнинг 11-бандида:
«а» кичик банднинг бешинчи — саккизинчи хатбошиларидаги «рухсатномалар» сўзи «техник шартлар» сўзлари билан алмаштирилсин;
бешинчи — еттинчи ва ўнинчи хатбошилардаги «Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазирлиги ҳамда Молия вазирлиги» сўзлари «Иқтисодиёт ва молия вазирлиги» сўзлари билан алмаштирилсин;
саккизинчи, тўққизинчи ва ўн биринчи хатбошилардаги «Молия вазирлиги» сўзлари «Иқтисодиёт ва молия вазирлиги» сўзлари билан алмаштирилсин;
«в» кичик банднинг бешинчи хатбошисидаги «Ер ресурслари, геодезия, картография ва давлат кадастри бўйича давлат қўмитаси» сўзлари «Иқтисодиёт ва молия вазирлиги ҳузуридаги Кадастр агентлиги» сўзлари билан алмаштирилсин.
4. Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 21 ноябрдаги 924-сон қарори билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикаси Транспорт вазирлиги ҳузуридаги Автомобиль йўллари қўмитаси фаолиятини ривожлантириш ва қўллаб-қувватлаш жамғармаси тўғрисидаги низомнинг 8-банди қуйидаги мазмундаги хатбошилар билан тўлдирилсин:
«Қўмита раиси стипендияси»ни таъсис этиш ва тўлаш билан боғлиқ чора-тадбирларни молиялаштириш;
Қўмитанинг иқтисодий ночор корхона ва ташкилотларини молиявий соғломлаштириш, моддий-техник базасини мустаҳкамлаш ҳамда қўшимча бажарилган йўл ишлари (молиявий манбаси аниқ бўлмаган) натижасида юзага келган дебиторлик қарздорликларини сўндириш мақсадида қайтариб бериш шарти билан молиявий ёрдам бериш».
5. Вазирлар Маҳкамасининг «Ҳудудларда жамоат транспорти инфратузилмасини ривожлантиришга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида» 2024 йил 14 ноябрдаги 757-сон қарорида:
а) 3-бандининг иккинчи хатбошисидаги «Транспорт вазирлиги ҳузуридаги Автомобиль йўллари қўмитаси фаолиятини ривожлантириш ва қўллаб-қувватлаш жамғармаси» сўзлари «Иқтисодиёт ва молия вазирлиги ҳузуридаги Автомобиль йўлларини ривожлантириш мақсадли жамғармаси» сўзлари билан алмаштирилсин;
б) 1-илованинг номидаги «Транспорт вазирлиги ҳузуридаги Автомобиль йўллари қўмитаси фаолиятини ривожлантириш ва қўллаб-қувватлаш жамғармаси» сўзлари «Иқтисодиёт ва молия вазирлиги ҳузуридаги Автомобиль йўлларини ривожлантириш мақсадли жамғармаси» сўзлари билан алмаштирилсин.
(Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 10.01.2025 й., 09/25/901/0019-сон; 25.08.2026 й., 09/26/456/0870-сон)