1.13.00.00.00 Таълим. Фан. Маданият / 13.03.00.00 Маданият / 13.03.09.00 Истироҳат ва маданият боғлари]
[ТСЗ:
1.Ижтимоий-маданий масалалар / Маданият]
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг
қарори
Аттракционлар хавфсизлиги тўғрисидаги техник регламентни ҳамда Аттракционларни ҳисобга олиш ва давлат реестрини юритиш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида
Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Ўзбекистон техник жиҳатдан тартибга солиш агентлигининг фаолиятини ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида» 2024 йил 28 февралдаги ПҚ-91-сон қарорига мувофиқ аттракционлар хавфсизлигига доир техник талабларни янада такомиллаштириш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
1. Қуйидагилар:
Аттракционлар хавфсизлиги тўғрисидаги техник регламент (кейинги ўринларда — Техник регламент) 1-иловага мувофиқ;
Аттракционлар хавфсизлиги тўғрисидаги техник регламентни жорий этиш схемаси 2-иловага мувофиқ;
Аттракционларни ҳисобга олиш ва давлат реестрини юритиш тартиби тўғрисидаги низом 3-иловага мувофиқ тасдиқлансин.
[ОКОЗ:
1.01.00.00.00 Конституциявий тузум / 01.14.00.00 Давлат органларининг ҳуқуқ ижодкорлиги фаолияти / 01.14.05.00 Норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни эълон қилиш ва кучга кириши]
2. Техник регламент расмий эълон қилинган кундан бошлаб олти ой ўтгач амалга киритилсин.
3. Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг 4-иловага мувофиқ айрим қарорлари ушбу қарор расман эълон қилинган кундан эътиборан олти ой ўтгандан сўнг ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.
4. Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Саноат, радиация ва ядро хавфсизлиги қўмитаси (кейинги ўринларда — Қўмита) Ўзбекистон техник жиҳатдан тартибга солиш агентлиги, Ўзбекистон Миллий телерадиокомпанияси билан биргаликда ушбу қарорнинг мақсадлари, мазмуни ва уни қўллаш тартиби тўғрисида аҳоли, вазирликлар, идоралар ва бошқа ташкилотлар ҳамда тадбиркорлик субъектларининг кенг хабардор қилинишини таъминласин.
5. Қўмита уч ой муддатда манфаатдор вазирликлар ва идоралар билан биргаликда ўзлари қабул қилган норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар ва техник жиҳатдан тартибга солиш соҳасидаги норматив ҳужжатлар ушбу қарорга мувофиқлаштирилишини таъминласин.
6. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Саноат, радиация ва ядро хавфсизлиги қўмитаси раиси А.В. Рафиков зиммасига юклансин.
Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири А. АРИПОВ
Тошкент ш.,
2024 йил 26 декабрь,
886-сон
Вазирлар Маҳкамасининг 2024 йил 26 декабрдаги 886-сон қарорига 1-ИЛОВА
Аттракционлар хавфсизлиги тўғрисида
ТЕХНИК РЕГЛАМЕНТ
1-боб. Умумий қоидалар
[ОКОЗ:
1.13.00.00.00 Таълим. Фан. Маданият / 13.03.00.00 Маданият / 13.03.09.00 Истироҳат ва маданият боғлари]
1. Мазкур Техник регламент аттракционлардан фойдаланишда инсон ҳаёти ва соғлиғини муҳофаза қилиш, уларнинг хавфсизлиги ҳақида истеъмолчиларни чалғитувчи ҳаракатларнинг олдини олиш мақсадида Ўзбекистон Республикаси ҳудудида қўлланилиши ва бажарилиши мажбурий бўлган ягона талабларни белгилайди.
2. Мазкур Техник регламент болалар ўйин майдончалари учун асбоб-ускуналарга ва юзага келиши мумкин бўлган аҳамиятсиз даражали биомеханик хавфга (IV) эга бўлган ҳамда кучланиши 36 вольтдан паст бўлган электр узатмали механизациялашган аттракционларга нисбатан қўлланилмайди.
3. Мазкур Техник регламент талаблари Ўзбекистон Республикасида ва хорижда ишлаб чиқарилган, илгари фойдаланишга топширилган ва биринчи марта муомалага чиқариладиган, фойдаланишда эксплуатация қилувчи ва ташриф буюрувчиларда юзага келиши мумкин бўлган биомеханик хавфнинг I, II, III даражаларига эга биомеханик таъсир кўрсатувчи қуйидаги вақтинча ўрнатиладиган (ташиладиган) ва стационар (пойдеворда ёки пойдеворсиз ўрнатилган) аттракционларга нисбатан қўлланилади:
4. Ушбу Техник регламентда қуйидаги асосий тушунчалар қўлланилади:
авария — инсон ҳаёти ёхуд соғлиғига бевосита таҳдид солувчи ёки зарар етказувчи аттракционлар ёки уларнинг муҳим компонентларининг бузилиши;
автодром ва картинг аттракционлари — аттракцион модулларининг ҳаракатни йўналтирувчилардан ташқарида атрофи ўралган (чекланган) майдонда эркин ҳаракатланиши мумкин бўлган аттракционлар (тўқнашувчи автомобиллар, парк йўлакларидаги саёҳат автопоездлари, картинглар, шу жумладан, эстакадалар, мини-автомобиль тезюрар йўллари);
аттракцион — жамоат жойларида ташриф буюрувчиларнинг вақтичоғлик қилиши учун вақтинча ёки стационар ўрнатилган асбоб-ускуна, ташриф буюрувчилар учун турли даражадаги хавфларнинг руҳий-ҳиссий ва (ёки) биомеханик таъсири туфайли вақтичоғлик таассуротини яратувчи қурилма;
аттракцион лойиҳаси хавфсизлигини асослаш — ушбу Техник регламент талабларига мувофиқлигини тасдиқлаш учун аттракционнинг хавфсизлиги тўғрисидаги ҳужжатлар мажмуи;
аттракцион модули — аттракционда ташриф буюрувчининг ҳаракатланиши учун мўлжалланган бир қисми (арава, кабина, ўриндиқ);
аттракцион паспорти — ишлаб чиқарувчининг кафолатларини, аттракционнинг асосий параметрлари ва хусусиятлари қийматларини, шунингдек, аттракционнинг мувофиқлигини тасдиқлаш ва уни утилизация қилиш тўғрисидаги маълумотларни ўз ичига олган ҳужжат;
аттракцион типи — ишлаши ва биомеханик таъсирни келтириб чиқариши ўхшаш бўлган аттракционлар;
аттракцион тури — бир хил ишлаш тамойилига ёки бир хил функциялар йиғиндисига эга бўлган аттракционларнинг бир неча типлари йиғиндиси;
аттракциондан фойдаланиш қоидалари — лойиҳачи (ишлаб чиқарувчи) ёки эксплуатация қилувчи томонидан ташриф буюрувчилар учун ўрнатилган қоидалар;
аттракционни фойдаланишга топшириш — мазкур Техник регламент талабларига мувофиқлигини баҳолаш бўйича зарур тартиб-таомиллардан ўтгандан кейин аттракционнинг ташриф буюрувчиларга хизмат қилиши;
аттракционнинг техник ҳолатини баҳолаш — аттракционнинг келгусида муайян даврда хавфсиз ишлаш имкониятини аниқлаш мақсадида визуал, ўлчаш, путур етказмайдиган ва бошқа назорат усулларидан фойдаланган ҳолда, унинг техник ҳолатининг эксплуатация ҳужжатлари талабларига мувофиқлигини текшириш бўйича ишлар мажмуи;
аттракционнинг ёрдамчи мосламалари — аттракционлар билан бирга фойдаланиладиган безаклар ва безаш элементлари, тўсиқлар, ёритгичлар, чодирлар, айвонлар, ҳимоя экранлари, павильонлар ва бошқа мосламалар;
биомеханик таъсир — ташриф буюрувчиларнинг ҳаракатланиши билан боғлиқ кучларнинг уларга таъсир қилиши;
болалар учун мўлжалланган аттракцион — болаларнинг вақтичоғлик қилиши учун махсус лойиҳалаштирилган аттракцион;
болалар ўйин майдончаси учун асбоб-ускуналар — болаларнинг қоидаларга биноан бинода ёки очиқ ҳавода, алоҳида ёки гуруҳ бўлиб ўйнаши мумкин бўлган асбоб-ускуналар;
белгиланган ресурс — муддати етганда аттракционнинг техник ҳолатидан қатъи назар, ундан фойдаланиш тўхтатилиши керак бўлган жами ишлаш муддати;
белгиланган хизмат муддати — муддати етганда аттракционнинг техник ҳолатидан қатъи назар, ундан фойдаланиш тўхтатилиши керак бўлган аттракциондан фойдаланишнинг календарь муддати;
йиллик текшириш — йиллик техник хизмат кўрсатилгандан сўнг аттракционнинг муҳим компонентлари ва муҳим параметрларини тўлиқ текшириш;
йўл қўйилмайдиган фойдаланиш — аттракциондан бошқа мақсадларда ёки эксплуатация ҳужжатлари талабларини бузган ҳолда фойдаланиш;
кунлик текшириш — эксплуатация қилувчи томонидан аттракцион, унинг муҳим компонентлари, параметрлари ва эксплуатация ҳужжатларида кўрсатилган бошқа қисмларининг ишлашга яроқлилиги ва техник ҳолатини текшириш, шу жумладан, синаш учун ишга тушириш;
лойиҳачи (ишлаб чиқарувчи) — аттракцион лойиҳасини ишлаб чиққан мутахассис ёки ташкилот;
маҳкамлаб қўювчи мослама — ташриф буюрувчининг ҳаракатланишини ушлаб туриш, чеклаш ва (ёки) аттракционда тезликни хавфсиз ҳис этиши учун ташриф буюрувчи танасининг ҳолатини сақлаб туриш учун мўлжалланган мослама;
механизациялашмаган сув аттракциони — аквапарклар, бассейнлар ва сузиш ҳавзалари учун сувдан фойдаланиладиган аттракцион;
механизациялашган аттракцион — инсоннинг мушак энергиясидан ташқари бошқа турдаги энергиядан фойдаланган ҳолда, ташриф буюрувчиларни берилган траектория бўйича ёки чекланган макон доирасида ҳаракатлантирувчи аттракцион. Қуйидагилар механизациялашган аттракционларга киради:
айланма ҳаракатланувчи аттракцион — аттракцион модулларини асосан айланма ҳаракатлантирувчи (айлантириш ва (ёки) тебратиш орқали), шу жумладан, мураккаб ҳаракатланувчи аттракцион;
илгариланма ҳаракатланувчи аттракцион — аттракцион модулларини асосан йўналтирувчи бўйича илгариланма ҳаракатлантирувчи аттракцион;
мураккаб ҳаракатланувчи аттракцион — аттракцион модулларини мураккаб траектория бўйича ёки ташриф буюрувчиларга намойиш этиладиган тасвир билан уйғун ҳолда ҳаракатлантирувчи аттракцион;
модификациялаш — лойиҳага нисбатан муҳим компонент конструкциясини ёки муҳим параметрни ҳар қандай ўзгартириш;
муҳим компонент — ишламай қолиши инсон ўлимига олиб келиши ёки инсон соғлиғига зарар етказиши мумкин бўлган аттракцион конструкциясининг қисми, узели ёки детали;
муҳим параметр — бузилиши инсон ўлимига олиб келиши ёки инсон соғлиғига зарар етказиши мумкин бўлган аттракцион ёки унинг муҳим компонентининг муҳим тавсифи;
назорат текшируви — назорат органи томонидан мазкур Техник регламентга мувофиқ аттракционнинг мувофиқлигини тасдиқлаш тўғрисидаги ҳужжатлар, техник паспорти ва эксплуатация ҳужжатларининг текширилиши, шу жумладан синаш учун ишга туширилиши;
оператор — аттракционни бошқарув органи орқали ишга тушириш ёки уни тўхтатиш учун масъул бўлган ходим;
синаш учун ишга тушириш — аттракционни ташриф буюрувчиларсиз аттракционнинг эксплуатация ҳужжатларида тегишли талаб мавжуд бўлган тақдирда, ташриф буюрувчилар билан тўлиқ юклаганга ўхшатган ҳолда синовдан ўтказиш;
ташриф буюрувчи — аттракционлар ёки уларнинг ёрдамчи мосламалари зонасида бўлган ёки аттракционда ҳаракатланувчи шахс;
тутиб турувчи мосламалар — биомеханик таъсирлар ёки аттракциондан фойдаланишдаги кучларнинг таъсири ёхуд ташриф буюрувчиларнинг хатти-ҳаракатлари натижасида ташриф буюрувчиларнинг хавфсизлик контуридан ташқарига чиқиб кетишининг олдини олиш учун мўлжалланган аттракцион элементлари (масалан, ўриндиқлар, оёқ учун қудуқлар, тутқичлар ва маҳкамлаб қўювчи мосламалар);
тўлиқ текшириш — эксплуатация қилувчи томонидан аттракционнинг барча муҳим компонентлари ва муҳим параметрлари ҳолатининг эксплуатация ҳужжатлари талабларига мувофиқ баҳоланиши (шу жумладан, компонентларни қисмларга ажратиш ва кўздан кечириш (зарур бўлганда), синовдан ўтказиш ва синаш учун ишга тушириш), шунингдек, аттракционнинг бошқа қисмлари техник ҳолатининг баҳоланиши;
фойдаланишни чеклаш — ташриф буюрувчиларнинг соғлиғи ҳолатига кўра ёки бўйи, вазни бўйича чекланиши сабабли, шунингдек, ўзини ёмон ҳис қилганда аттракциондан фойдаланишни чеклаш;
хавфсизлик контури — конструкцияларнинг ҳаракатланувчи ва ҳаракатсиз элементларга тегиши натижасида жароҳатланиш хавфини камайтириш ёки бундай хавф олдини оладиган ташриф буюрувчи ҳаракатланадиган маконнинг бир қисмини чегаралаш;
эксплуатация қилувчи — аттракцион эгаси бўлган ва ташриф буюрувчиларга кўнгилочар хизматлар кўрсатиш учун ушбу аттракциондан фойдаланувчи юридик шахс;
эксплуатация ҳужжати — аттракциондан фойдаланиш қоидаларини белгиловчи ва (ёки) ишлаб чиқарувчи томонидан аттракционнинг асосий параметрлари ва тавсифларининг кафолатланган қийматларини тасдиқловчи маълумотларни, шунингдек, белгиланган хизмат муддати давомида амал қилувчи кафолатларни ва фойдаланишга оид маълумотларни акс эттирувчи (алоҳида ёки бошқа ҳужжатлар билан бирга) конструкторлик ҳужжати;
юзага келиши мумкин бўлган биомеханик хавф даражаси — турли даражадаги биомеханик таъсир натижасида ташриф буюрувчи (аттракционда ҳаракатланувчи) соғлиғига зарар етказиш эҳтимоли. Қуйидагилар юзага келиши мумкин бўлган биомеханик хавф даражалари ҳисобланади:
юқори даражали юзага келиши мумкин бўлган биомеханик хавф (I) — биомеханик таъсир натижасида ташриф буюрувчига (аттракционда ҳаракатланувчига) унинг (уларнинг) ҳаётига таҳдид солувчи зарар етказиш эҳтимоли;
ўрта даражали юзага келиши мумкин бўлган биомеханик хавф (II) — биомеханик таъсир натижасида ташриф буюрувчи (аттракционда ҳаракатланувчи) соғлиғига ўта оғир зарар етказиш эҳтимоли;
паст даражали юзага келиши мумкин бўлган биомеханик хавф (III) — биомеханик таъсир натижасида ташриф буюрувчи (аттракционда ҳаракатланувчи) меҳнат қобилиятини вақтинча йўқотган ҳолда зарар етказиш эҳтимоли;
аҳамиятсиз даражали юзага келиши мумкин бўлган биомеханик хавф (IV) — биомеханик таъсирлар натижасида ташриф буюрувчининг (аттракционда ҳаракатланувчининг) ишга ҳар қандай шаклдаги яроқсизлигисиз зарар етказиш эҳтимоли;
ҳаво билан тўлдирилган аттракцион — конструкцияси ўзаро боғланган ва ҳаво босими билан ушлаб туриладиган бир ёки бир неча қобиқлардан иборат бўлган аттракцион;
ҳаракатланишда хавф зоналари — уларга конструкциялар ва бегона буюмлар тегиб кетиши натижасида ташриф буюрувчиларга оғирлиги турли даражадаги зарар етказилиши мумкин бўлган ҳаракатлантирилаётган ташриф буюрувчиларнинг танаси атрофидаги зоналар.
5. Аттракцион турлари ва типлари рўйхати ушбу Техник регламентга 1-иловада белгиланган.
6. Аттракционларнинг ташриф буюрувчиларга биомеханик таъсирлари турлари, юзага келиши мумкин бўлган биомеханик хавф даражалари ва йўловчи ўриндиқларининг оғишиш турлари рўйхати мазкур Техник регламентга 2-иловада белгиланади.
2-боб. Аттракционларни идентификация қилиш қоидалари
7. Аттракционлар уларнинг Мазкур Техник регламентни қўллаш соҳасига тааллуқлилигини белгилаш учун идентификация қилинади.
8. Аттракционларнинг турлари, типлари, юзага келиши мумкин бўлган биомеханик хавф даражалари, шунингдек, ташриф буюрувчиларга биомеханик таъсирлар турлари ва қийматлари аттракционларни идентификация қилиш белгилари ҳисобланади.
[ОКОЗ:
1.02.00.00.00 Давлат бошқаруви асослари / 02.08.00.00 Иқтисодиёт, ижтимоий-маданий қурилиш соҳасидаги давлат бошқарувининг умумий масалалари / 02.08.05.00 Маҳсулот сифати. Стандартлаштириш. Сертификатлаштириш. Метрология. Товарлар маркировкаси. Акцизлар (шунингдек, 09.07.00.00га қаранг);
2.09.00.00.00 Тадбиркорлик ва хўжалик фаолияти / 09.07.00.00 Стандартлаштириш. Метрология. Сертификатлаш / 09.07.03.00 Сертификатлаштириш / 09.07.03.02 Сертификатлаштириш бўйича органлар]
9. Аттракционлар қуйидагилар томонидан идентификация қилинади:
ишлаб чиқарувчи, сотувчи (етказиб берувчи);
аккредитация қилинган сертификатлаштириш органи.
10. Аттракционлар қуйидаги усуллардан бирини ёки бир нечтасини қўллаган ҳолда идентификация қилинади:
а) ҳужжатлар бўйича идентификация қилиш (эксплуатация ҳужжатларида кўрсатилган аттракционнинг тури, техник тавсифларини ушбу Техник регламентга 1 ва 2-иловаларда назарда тутилган маълумотлар билан таққослаш);
б) визуал усул (аттракционнинг ташқи кўринишини эксплуатация ҳужжатларида келтирилган тавсиф билан таққослаш);
в) инструментал усул (аттракционнинг ўлчамларини ўлчаш ёки уни синовдан ўтказиш натижасида олинган маълумотларни эксплуатация ҳужжатларида кўрсатилган техник тавсифлар билан таққослаш).
Агар ушбу банднинг «а» ва «б» кичик бандларида кўрсатилган усулларни қўллаш орқали аттракционларни идентификация қилиш имкони бўлмаса, инструментал усулдан фойдаланилади.
3-боб. Аттракционларни муомалага чиқариш қоидалари
[ОКОЗ:
1.02.00.00.00 Давлат бошқаруви асослари / 02.08.00.00 Иқтисодиёт, ижтимоий-маданий қурилиш соҳасидаги давлат бошқарувининг умумий масалалари / 02.08.05.00 Маҳсулот сифати. Стандартлаштириш. Сертификатлаштириш. Метрология. Товарлар маркировкаси. Акцизлар (шунингдек, 09.07.00.00га қаранг)]
11. Аттракционлар ушбу Техник регламент талабларига мос бўлганда ҳамда мувофиқликни баҳолаш тартиб-таомилларидан ўтган тақдирда, муомалага чиқарилади.
12. Мазкур Техник регламент талабларига мос бўлган аттракционлар мувофиқлик белгиси билан тамғаланади.
13. Муомалага чиқарилаётган аттракционлар белгиланган хизмат муддати (белгиланган ресурс) давомида мақсадига кўра ишлатилиши шарти билан хавфсизлик талабларига жавоб бериши керак.
14. Мазкур Техник регламент талабларига мувофиқлиги тасдиқланмаган аттракционлар мувофиқлик белгиси билан тамғаланмайди ва уларни муомалага чиқаришга йўл қўйилмайди.
15. Аттракционларни лойиҳалаштиришда ҳаёт циклининг барча босқичларида, шу жумладан, нормал фойдаланишда, фавқулодда вазиятларда (носозликлар ва ташқи таъсирлар натижасида), ходимларнинг тахмин қилинган хатолари ва йўл қўйилмайдиган фойдаланишда юзага келиши мумкин бўлган барча хатарлар идентификация қилиниши керак.
16. Ташриф буюрувчилар аттракционда ҳаракатлантирилаётганда кўтариш (тушириш) баландлиги, тезлик, ўриндиқнинг оғиш ёки айланиш бурчагига қараб турли даражадаги биомеханик хавфлар мавжуд бўлиши мумкин.
Шу муносабат билан ташриф буюрувчиларга нисбатан биомеханик хавфларнинг турлари ва қийматларини ҳисобга олган ҳолда, уларни камайтириш ёки истисно қилиш бўйича чоралар кўрилиши керак. Аттракционларни лойиҳалаштиришда носозликлардан келиб чиқадиган хатарлар ва уларнинг эҳтимолий оқибатларини таҳлил қилиш учун ташриф буюрувчилар биомеханик таъсирга қай тарзда ва қай даражада тез-тез дучор бўлишларини ҳисобга олиниши лозим.
17. Аттракционларнинг экстремаллиги ва ундан фойдаланишни ҳар қандай чеклаш ҳақидаги маълумотлар аттракционлардан фойдаланиш бўйича қўлланмада ва ташриф буюрувчилар учун маълумотларда келтирилиши керак.
[ОКОЗ:
1.11.00.00.00 Атроф табиий муҳит ва табиий ресурслар / 11.01.00.00 Атроф табиий муҳитни муҳофаза қилиш бўйича умумий масалалар / 11.01.06.00 Атроф табиий муҳитга таъсир кўрсатишни баҳолаш;
2.11.00.00.00 Атроф табиий муҳит ва табиий ресурслар / 11.08.00.00 Атмосфера ҳавосини муҳофаза қилиш қонунчилиги / 11.08.03.00 Атмосфера ҳавосига ифлослантирувчи моддалар ва биологик организмларни чиқаришга ва атмосфера ҳавосини истеъмол қилишга рухсат бериш тартиби;
3.13.00.00.00 Таълим. Фан. Маданият / 13.03.00.00 Маданият / 13.03.09.00 Истироҳат ва маданият боғлари]
18. Аттракционлар, уларни ишлаб чиқариш ва улардан фойдаланишда ишлатиладиган хомашё, материаллар ва моддалар инсон ҳаёти ва (ёки) соғлиғига, мол-мулкка ва атроф-муҳитга хавф солмаслиги керак.
Суюқлик ва газлардан фойдаланилганда, бу билан боғлиқ бўлган хавфлар истисно қилиниши керак.
19. Аттракционни бошқариш тизимлари улардан барча иш режимларида ва фойдаланиш шартларида назарда тутилган ҳар қандай ташқи таъсирларда фойдаланиш хавфсизлигини таъминлаши керак.
20. Аттракционни бошқариш тизимлари мантиқий хатоларга йўл қўйилганда ва оператор томонидан бошқариш ҳаракатлари нотўғри бажарилганда, хавфли вазиятларнинг вужудга келишини истисно қилиши керак.
21. Аттракционни бошқариш тизимлари огоҳлантириш сигнализацияси воситалари ва хавфли вазиятлар вужудга келишига олиб келадиган аттракцион ишлашидаги носозликлар ҳақида огоҳлантириш учун бошқа воситаларни ўз ичига олиши керак.
22. Аттракционнинг ишлашидаги носозликлар ҳақида огоҳлантириш воситалари оператор томонидан маълумотларнинг хатосиз, ишончли ва тез қабул қилинишини таъминлаши керак.
23. Аттракционни ишга тушириш, шунингдек, тўхтатилгандан кейин (тўхтатиш сабабидан қатъи назар) қайта ишга тушириш фақат оператор томонидан амалга оширилиши керак.
Аттракцион ҳаракатланишидан олдин, агар бу хавфсизлик нуқтаи назаридан керак бўлса, оператор томонидан ёқиладиган огоҳлантирувчи овозли сигнал билан жиҳозланган бўлиши керак.
24. Авария ҳолатида бошқарув органи:
осон идентификация қилинадиган ва тушунарли бўлиши керак;
аттракционни тезда тўхтатиши ва бунда хавф туғдирмаслиги керак;
ҳаракатга келтирилгандан кейин мажбуран бошланғич ҳолатга қайтарилгунча, тўхташга мос бўлган ҳолатда бўлиши керак;
қизил рангли бўлиши, шакли ва ўлчамлари билан бошқа бошқарув органларидан фарқ қилиши керак.
25. Танланган бошқарув режими бошқа бошқарув режимларига нисбатан устунликка эга бўлиши керак, авария ҳолатида тўхтатиш бундан мустасно.
[ОКОЗ:
1.09.00.00.00 Тадбиркорлик ва хўжалик фаолияти / 09.20.00.00 Энергетика / 09.20.02.00 Электротаъминот]
26. Электр таъминотини тўлиқ ёки қисман тўхтатиш ва кейинчалик уни қайта тиклаш, шунингдек, электр таъминотини бошқариш тизимининг шикастланиши хавфли вазиятларга олиб келмаслиги керак, шу жумладан:
электр таъминоти тикланганда аттракционнинг ўз-ўзидан ишга тушиши;
тўхташ учун берилган кўрсатманинг бажарилмаслиги;
ҳимоя мосламалари самарадорлигининг пасайиши.
27. Аттракционлар, аттракцион модуллари ва тўсиқларнинг очиқ қисмларида шикаст етказиши мумкин бўлган ўткир қирралар ва нотекис юзалар бўлмаслиги керак.
28. Аттракционларнинг ҳаракатланувчи қисмлари улар шикаст етказиши мумкин бўлган зоналарга одамлар киришининг олдини олувчи тўсиқлар билан жиҳозланган бўлиши керак.
29. Аттракционнинг барча тўсиқлари шундай маҳкамланган бўлиши керакки, улар фақат асбоблар ёрдамида очиладиган бўлиши шарт. Тўсиқларнинг эшиклари қулфланувчи мослама билан жиҳозланиши керак.
30. Юқори ва паст ҳароратдаги аттракцион деталлари ва унинг жиҳозларини ушлаш ёки уларга яқинлашиш натижасида юзага келадиган хавфни бартараф этиш чоралари кўрилиши керак.
[ОКОЗ:
1.16.00.00.00 Хавфсизлик ва ҳуқуқ тартибот муҳофазаси / 16.04.00.00 Жамият хавфсизлиги / 16.04.05.00 Ёнғин хавфсизлиги]
31. Аттракционлар ёнғин хавфсизлиги талабларига мувофиқ аттракцион асбоб-ускуналарининг ишлаши натижасида юзага келадиган ёнғин ёки қизиб кетиш хавфи бўлмайдиган тарзда лойиҳалаштирилиши керак.
32. Аттракционларда лазер асбоб-ускуналари қўлланилганда, бу асбоб-ускуналар тасодифий нурланишнинг олди олинадиган ҳамда тўғридан-тўғри, акс этувчи, тарқоқ ва иккиламчи нурланишдан ҳимоя таъминланадиган тарзда лойиҳалаштирилиши ва ишлаб чиқарилиши керак.
33. Аттракционларни лойиҳалаштиришда эксплуатация қилувчи ва ташриф буюрувчиларни ионламайдиган нурланиш, статик электр, доимий магнит майдонлари, саноат частотали электромагнит майдонлари, радиочастота ва оптик диапазонлардаги электромагнит нурланишнинг салбий таъсиридан ҳимоя қилиш чоралари кўрилиши зарур.
[ОКОЗ:
1.03.00.00.00 Фуқаролик қонунчилиги / 03.11.00.00 Мажбуриятларнинг алоҳида турлари / 03.11.09.00 Пудрат / 03.11.09.03 Лойиҳа ва қидирувга оид ишларни бажаришга оид, илмий-тадқиқот, тажриба-конструкторлик ва технологик ишларни бажаришга оид пудрат;
2.09.00.00.00 Тадбиркорлик ва хўжалик фаолияти / 09.10.00.00 Саноат / 09.10.05.00 Саноат ускуналари, машиналари ва асбобларига техник хизмат кўрсатиш ва таъмирлаш. Асосий фондларнинг амортизацияси]
34. Аттракционларни лойиҳалаштиришда қуйидаги чораларни қўллаш орқали хавфлар тўлиқ бартараф этилиши ёки камайтирилиши керак:
комплекс илмий-тадқиқот ва тажриба-конструкторлик ишлари амалга оширилишини таъминлаш;
белгиланган тартибда верификация қилинган услублар асосида зарур комплекс ҳисоб-китоблар ва синовларни амалга ошириш;
аттракционлардан фойдаланиш параметрлари ва шартларига қараб, уларнинг айрим турларида қўлланиладиган материаллар ва моддаларни аниқлаш;
лойиҳачи (ишлаб чиқувчи) томонидан чекланган ҳолатларнинг асосланган мезонларининг белгиланиши;
лойиҳачи (ишлаб чиқувчи) томонидан хизмат муддатининг, ресурсларнинг, техник хизмат кўрсатиш, таъмирлаш ва утилизация қилиш муддатларининг белгиланиши;
йўл қўйилмайдиган фойдаланишнинг олдини олувчи талабларни белгилаш;
ташриф буюрувчиларга аттракционнинг экстремаллиги ва биомеханик таъсирлари тўғрисида қулай ва тушунарли маълумот беришнинг зарурлигини ҳисобга олиш;
одамларнинг айрим тоифалари учун аттракциондан фойдаланишни чеклаш;
ташриф буюрувчилар ва конструкцияларга бўлган меъёрий юкламаларни ва таъсирларни лозим даражада танлаш;
аттракционларнинг ташриф буюрувчиларни ушлаб турувчи мосламаларини лозим даражада лойиҳалаштириш;
конструкциялар ва бошқарув тизимларини лозим даражада лойиҳалаштириш ва ишлаб чиқариш, шу жумладан, муҳим параметрлар, муҳим компонентларни аниқлаш ва захиралаш;
аттракционларни авария ҳолатида тўхтатиш мосламалари (зарур бўлганда) ва эвакуация воситалари билан таъминлаш;
аттракцион узеллари ва деталларини кўздан кечириш, таъмирлаш ва техник хизмат кўрсатиш учун осонлигини таъминлаш;
аттракционни бошқариш хавфсизлигини таъминловчи операторлар учун тегишли ишлаш шароитларини яратиш ва операторнинг иш жойидан етарли даражада кўришни таъминлаш;
эксплуатация қилувчи учун аттракционларни нотўғри монтаж қилиш (йиғиш, ўрнатиш), созлаш, уларга техник хизмат кўрсатиш ва улардан фойдаланишда юзага келадиган хавфларни бартараф этиш мақсадида эксплуатация ҳужжатларини ишлаб чиқиш ва улардан фойдаланиш;
ташриф буюрувчилар ва эксплуатантларни эҳтимолий эвакуация қилиш йўллари ва усулларини ташкил қилиш.
ташқи энергия манбаи орқали ишга тушириш оқибатида зарар етказиши мумкин бўлган механизациялашган аттракционлар конструкциясининг хусусиятларини ҳисобга олиш;
тезлашув ва инерция кучлари таъсирини ҳисобга олган ҳолда, ташриф буюрувчиларнинг механизациялашган илгарилаб ва айланма ҳаракатланувчи аттракционларда ҳаракатланиш хусусиятини ҳисобга олиш;
ҳаво билан тўлдирилган аттракционларнинг шамол таъсирида ағдарилиши, ёмғир пайтида электр токи уриши, тешиклар, тирқишлар, ёриқлар ва туннелларга тушганда болаларнинг жароҳатланиши хавфидан иборат бўлган юзага келиши мумкин бўлган биомеханик хавфларни ҳисобга олиш;
йўл қўйилмайдиган тезланишнинг ташриф буюрувчиларга таъсирини истисно қилиш;
ташриф буюрувчилар ҳаракатланиши учун етарли ўлчамдаги хавфсизлик контурлари, шунингдек, аттракционларнинг ишончли бошқарув тизими ва тормоз тизими яратилишини таъминлаш;
аттракционлар компонентларининг маҳкамланиши ва бириктирилишининг ишончлилигини таъминлаш;
аттракционлар модулларининг ҳаракатланиши ва тўсатдан тормозланиши пайтида хавф зоналарини ҳисобга олиш. Бундай зоналарнинг ўлчамлари жароҳатларнинг оғирлигини ҳисобга олган ҳолда, ташриф буюрувчиларнинг антропометрик маълумотларига, маҳкамлаб қўйиш тизимларига ва нисбий ҳаракатланиш тезлигига боғлиқдир. Ушбу хавфларни камайтириш учун хавфларни таҳлил қилиш асосида тегишли зоналарнинг тўсиш зоналарини кўпайтириш ёки тўсиқларни керакли масофага узайтириш чораларини кўриш зарур.
36. Аттракционларни лойиҳалаштиришда носозликларнинг турлари, оқибатлари ва муҳимлигини таҳлил қилиш ва носозликлар оқибатларига қараб уларни қуйидагича таснифлаш зарур:
ташриф буюрувчиларнинг ўлимига ёки аттракцион авариясига олиб келиши мумкин бўлган ҳалокатли хавф;
ташриф буюрувчиларга оғир жароҳат етказиши ёки аттракционга катта зарар етказиши мумкин бўлган муҳим хавф;
ташриф буюрувчиларга енгил жароҳат етказиши ёки мол-мулкка зарар етказиши мумкин бўлган кичик хавф;
ташриф буюрувчиларга зарар етказиш ёки мол-мулкка зарар етказиш учун жиддий бўлмаган хавф.
37. Хавфнинг конструкциянинг ўзаро боғлиқ қисмларига таъсирини изчил текшириш орқали хавфларни бартараф этиш ёки камайтириш чораларини кўриш зарур.
38. Аттракционларни лойиҳалаштиришда ташриф буюрувчи ўриндиғидан тортиб аттракцион асосигача кетма-кетликда қуйидаги муҳим компонентларни таҳлил қилиш керак:
маҳкамлаб қўювчи мосламалар, ўриндиқлар, қулфлаш мосламалари, тирсак қўйгичлар, суянчиқлар, хавфсизлик камарлари (таъсир этувчи тезланиш йўналишлари ва қийматларини ҳисобга олган ҳолда), шу жумладан, ташриф буюрувчиларнинг тушиб қолиши ёки жароҳатланишининг олдини олувчи фойдаланиш қоидалари атайлаб бузилганда;
аттракционлар модуллари (ташриф буюрувчиларнинг вазни, барча динамик юкламалар натижасида ҳосил бўладиган кучларнинг таъсирини ҳисобга олган ҳолда) ва уларнинг ҳаракатни йўналтирувчиларга ва (ёки) бошқа аттракционлар модулларига ишончли маҳкамланиши;
блокировка қилувчи, тормозловчи ва ҳимоя мосламалари (уларга таъсир қилувчи барча омилларни ҳисобга олган ҳолда);
йўналтирувчи мосламалар ва уларни мустаҳкамлаш;
аттракционнинг асосий юк кўтарувчи конструкциялари;
хавфсизлик контурига тушиши мумкин бўлган қўзғалувчи механик қисмлар.
39. Аттракционларни лойиҳалаштиришда муҳим компонентларни ва чекланган ресурсли компонентларни аниқлаш, эксплуатация ҳужжатларига илова қилинадиган муҳим компонентлар рўйхатига ва чекланган ресурсли компонентлар рўйхатига киритиш, шунингдек, ушбу рўйхатларни лойиҳа-конструкторлик ҳужжатлари билан бирга ишлаб чиқарувчига топшириш зарур.
40. Муҳим компонентлар захираланган бўлиши, резерв элемент юклама хусусияти ва шартларини ҳисобга олган ҳолда, асосий элементдан кам бўлмаган ишончлиликка эга бўлиши керак.
[ОКОЗ:
1.16.00.00.00 Хавфсизлик ва ҳуқуқ тартибот муҳофазаси / 16.04.00.00 Жамият хавфсизлиги / 16.04.06.00 Саноат хавфсизлиги (шунингдек, 09.10.03.00 га қаранг)]
41. Алмаштириш усули билан захиралаш мумкин бўлмаса, бу муҳим компонентнинг (аттракцион узелининг) барча элементларида ҳисоб-китоб кучланишларини етарли даражада камайтириш орқали таъминланади. Бунда муҳим компонентнинг путур етказмайдиган назорат усули ва даврийлиги кўрсатилади. Ҳисоб-китоблардаги ишончлилик коэффициентининг энг юқори қийматлари фойдаланиш жараёнида тўғридан-тўғри назорат қилиб бўлмайдиган элементларда бўлиши керак.
42. Аттракционларда электр энергияси ишлатилса, улар электр токи уриши хавфини истисно қилган ҳолда лойиҳалаштирилиши керак.
43. Аттракционларда ноэлектр энергияси (гидравлик ёки пневматик) ишлатилса, улар ушбу турдаги энергия билан боғлиқ ҳар қандай хавфни истисно қилган ҳолда лойиҳалаштирилиши керак. Қувурлар назарда тутилган юкламаларга бардош бериши, ишончли тарзда мустаҳкамланган бўлиши ва ташқи механик таъсирлардан ҳимояланган бўлиши зарур. Қувурлар бузилганда ва тўсатдан силжиганда, юқори босимли оқимлар бузилганда, хавфли оқибатлардан ҳимоя қилиш чоралари кўрилиши керак.
44. Болалар учун мўлжалланган аттракционлар мазкур Техник регламентга 3-иловада келтирилган Болалар учун мўлжалланган аттракционларга қўйиладиган хавфсизлик талабларига, механизациялашмаган сув аттракционлари Техник регламентга 4-иловада келтирилган Механизациялашмаган сув аттракционларига қўйиладиган хавфсизлик талабларига мувофиқ бўлиши керак.
45. Лойиҳачи (ишлаб чиқувчи) аттракционнинг мазкур Техник регламент талабларига мувофиқлигини тасдиқлаш учун аттракцион лойиҳасининг хавфсизлик асосини ишлаб чиқади.
46. Аттракцион лойиҳасининг хавфсизлиги асосининг асл нусхаси лойиҳачида, кўчирма нусхаси эса белгиланган хизмат муддати тугагунига қадар сертификатлаштириш органида сақланади. Белгиланган хизмат муддати узайтирилганда ёки модификация қилингандан сўнг аттракцион лойиҳасининг хавфсизлик асоси аниқлаштирилади.
[ОКОЗ:
1.02.00.00.00 Давлат бошқаруви асослари / 02.08.00.00 Иқтисодиёт, ижтимоий-маданий қурилиш соҳасидаги давлат бошқарувининг умумий масалалари / 02.08.05.00 Маҳсулот сифати. Стандартлаштириш. Сертификатлаштириш. Метрология. Товарлар маркировкаси. Акцизлар (шунингдек, 09.07.00.00га қаранг);
2.13.00.00.00 Таълим. Фан. Маданият / 13.03.00.00 Маданият / 13.03.09.00 Истироҳат ва маданият боғлари]
47. Аттракцион лойиҳасининг хавфсизлик асоси қуйидагиларни ўз ичига олади:
а) аттракцион, унинг конструкциясининг асосий қисмлари ва ишлаш тамойиллари тавсифи, аттракционнинг асосий техник тавсифлари тўғрисидаги маълумотлар, механик, пневматик, гидравлик, электр ва электрон асбоб-ускуналар (шу жумладан бошқарув тизимлари) ва бошқа ишлатиладиган асбоб-ускуналарнинг тавсифлари тўғрисидаги маълумотлар, шунингдек аттракционнинг ўзига хос хусусиятлари ва уни монтаж қилиш (йиғиш, ўрнатиш) усуллари, ўлчамлари ва ушбу ўлчамлардан ташқарига чиқувчи ҳаракатланиш, чекловлар, конструктив хусусиятлар ва ишлатилган материаллар, ҳаракатланиш тизимлари, узатмалар типлари, тезликлар, тезланишлар, электр асбоб-ускуналари, ишлаш цикли, бошқариш тартиби ва алоҳида ташриф буюрувчилар учун чекловлар тўғрисидаги маълумотлар;
б) аттракционнинг юзага келиши мумкин бўлган биомеханик хавфлари таҳлили, ҳаёт циклининг босқичларида хавфни камайтириш учун уларга нисбатан чоралар кўрилиши зарур бўлган муҳим компонентлар ва муҳим параметрлар рўйхати;
в) хавфсизлик талабларини таъминлаш учун аҳамиятга эга бўлган мосламаларнинг ўлчамлари кўрсатилган чизмалар. Чизмаларда уларни текшириш ва тасдиқлаш учун талаб этиладиган кўндаланг кесимларнинг барча ўлчамлари ва қийматлари, материалларнинг, йиғиш бирликлари ва деталлари, маҳкамлаш ва бириктириш мосламаларининг хусусиятлари, шунингдек, асосий тезлик ва тезланишларнинг қийматлари кўрсатилади. Аттракционнинг чизмалар тўпламига қуйидагилар киритилади:
умумий ўлчамлари, ички ўлчамлари (ўриндиқлар, ён ва орқа тиргаклар, қўллар ва оёқлар учун бўш жойлар), қўллар ва оёқлар учун тиргакларнинг, қулфлаш ва сақлаш мосламаларининг, тутқичларнинг мавжудлигини кўрсатган ҳолда, аттракционлар модулларининг (талаб этиладиган турлардаги ва кўндаланг кесимлардаги) чизмалари;
кўтариш ва буриш механизмларининг таянчлари, узатмалари ва бошқарув тизимлари, кўтариш ва буриш амплитудаларини кўрсатган ҳолда уларнинг чизмалари;
юкламаларни кўрсатган ҳолда, узатмали ғилдираклар ва хавфсизлик мосламаларини, подшипникларни, ўқларни, валларни, уларнинг аттракционлар модулларига нисбатан уланиши ва силжиш эҳтимолини, бошқариш ва назорат қилиш мосламаларини, қайтарувчи мосламаларни, рельслардан чиқиб кетиш ва ағдарилишнинг олдини олувчи мосламаларни, бамперларни, сақловчи мосламаларни, узатмалар ва тормозларни, пойдеворга маҳкамлагичларни тасвирлаган ҳолда юриш механизмларининг чизмалари;
электр (электрон), пневматик ва гидравлик асбоб-ускуналар чизмалари;
г) ўлчамлари, материаллари ва муҳим параметрлари, шунингдек, чекланган ҳолатлар таҳлили натижаларини кўрсатган ҳолда муҳим компонентларнинг чизмаси ва ҳисоб-китоблари. Юкламалар ва таъсирлар Техник регламент талабларига мувофиқ бўлиши ва хавфсизликни таъминлаши керак. Пайвандланган бирикмалар чокларининг ҳисоб-китоби кесмаларнинг кескин ўзгариш жойларида кучланиш концентрацияси коэффициентларини қўллаган ҳолда уларнинг мустаҳкамлигини таъминланиш ҳисобга олиниб амалга оширилади;
д) техник назоратни амалга ошириш учун зарур бўлган асосий ҳаракат кучлари, массалари, шамол тезлиги, таянч тагликлари, барча кучланиш участкалари ҳақидаги маълумотларни кўрсатган ҳолда, юк кўтарувчи конструкцияларнинг мустаҳкамлиги ва ишончлилиги ҳисоб-китобларининг асосий натижалари ва хулосалари;
е) 400 нафар ва ундан ортиқ ташриф буюрувчилар учун мўлжалланган ёпиқ бинолар учун ҳисоб-китобларни текширган ҳолда, захира чиқиш йўллари ва уларнинг ўлчамлари тасвирланган режалар, ёнғин содир бўлганда ҳаракат қилиш бўйича махсус йўриқномалар;
ж) монтаж қилинган аттракционни синовдан ўтказиш дастури ва услуби;
з) фавқулодда вазиятларда ташриф буюрувчиларни аттракциондан эвакуация қилиш бўйича йўриқнома.
48. Аттракционларни лойиҳалаштиришда қуйидагиларни ўз ичига олувчи эксплуатация ҳужжатлари ишлаб чиқилади:
аттракцион паспорти;
аттракциондан фойдаланиш бўйича қўлланма;
аттракционга техник хизмат кўрсатиш ва уни таъмирлаш бўйича қўлланма;
эҳтиёт қисмлар ва ашёлар қайдномаси;
аттракционни монтаж қилиш (йиғиш, ўрнатиш), ишга тушириш, ростлаш ва юргизиб кўриш бўйича йўриқнома;
аттракционни ташиш ва сақлаш бўйича йўриқнома;
аттракционни фойдаланишдан чиқариш ва утилизация қилиш бўйича йўриқнома;
аттракциондан фойдаланиш ва унга техник хизмат кўрсатиш ҳисобини юритиш журналлари.
49. Юзага келиши мумкин бўлган биомеханик хавфнинг I, II ва III даражаларига эга бўлган аттракционларнинг мувофиқлигини баҳолаш ва техник ҳолатини назорат қилиш бўйича тадбирларни ўтказиш учун Техник регламентга 5-иловада келтирилган шакл бўйича аттракцион паспорти расмийлаштирилади.
[ОКОЗ:
1.13.00.00.00 Таълим. Фан. Маданият / 13.03.00.00 Маданият / 13.03.09.00 Истироҳат ва маданият боғлари;
2.16.00.00.00 Хавфсизлик ва ҳуқуқ тартибот муҳофазаси / 16.04.00.00 Жамият хавфсизлиги / 16.04.11.00 Фавқулоддаги ҳолатлар ва жамият хавфсизлигининг бошқа масалалари]
50. Фойдаланиш бўйича қўлланма қуйидагиларни ўз ичига олиши керак:
аттракцион ишлашининг тавсифи, шу жумладан, асосий тизимлар, механизмлар, бошқарув тизимлари ва уларнинг ишлашининг батафсил тавсифи;
битта аттракцион модули ва (ёки) умуман аттракциондаги ташриф буюрувчиларнинг энг кўп сони ва вазни;
фойдаланишга топшириш, фойдаланишни тўхтатиб туриш тартиб-таомилларига, техник сабабларга кўра ишламай туриши ва қайта фойдаланишга топшириш тартиб-таомилларига қўйиладиган талаблар;
ташриф буюрувчилар билан аттракциондан фойдаланувчи операторларнинг ишлаш тартиби, шу жумладан, фавқулодда вазиятларда ҳаракат қилишга қўйиладиган талаблар;
ташриф буюрувчилар учун аттракциондан фойдаланиш қоидалари, шунингдек, агар аттракционнинг биомеханик таъсирлари ногиронлиги бўлган ташриф буюрувчилар учун рухсат этилса, уларга хизмат кўрсатиш қоидалари;
ташриф буюрувчилар соғлиғининг ҳолати, ёши, бўйи ва вазни бўйича аттракциондан фойдаланишдаги чекловлар ҳақида маълумотлар (зарур бўлганда);
ташриф буюрувчилар юқори баландликдан ёки ерга нисбатан сезиларли оғишишга эга бўлган ўриндиқлардан авария ҳолатида эвакуация қилиш усуллари;
аттракциондан фойдаланишга йўл қўйилмайдиган об-ҳаво шароитлари тавсифи;
ташриф буюрувчиларнинг аттракциондан хавфсиз фойдаланиш қоидалари, аттракционни ташриф буюрувчилар билан юклаш чизмалари (зарур бўлганда);
муҳим компонентлар ва муҳим параметрларга нисбатан кундалик текширишлар тартиби.
51. Техник хизмат кўрсатиш ва таъмирлаш бўйича қўлланма қуйидагиларни ўз ичига олиши керак:
муҳим компонентлар ва параметрлар рўйхати, чекланган ресурсли қисмлар рўйхати ва уларни алмаштириш жадвали, йиғиш чизмалари, техник хизмат кўрсатиш ва таъмирлаш учун зарур бўлган асосий ўлчамларни акс эттирувчи чизмалар, электр, гидравлик ва пневматик схемалар;
аттракционнинг техник ҳолатини аттракционни ишлатиш бошланишидан олдин ва тугагандан сўнг кунлик текшириш тартиб-таомилининг тавсифи;
аттракционни йиғиш, қисмларга ажратиш, ростлаш ва унинг алоҳида узелларини мойлаш тартиби, уларни амалга ошириш даврийлиги ва ишлатиладиган сарфлаш материаллари;
техник хизмат кўрсатиш ва таъмирлаш мазмунини ва техник талабларни батафсил баён этган ҳолда уларнинг турлари рўйхати;
электр асбоб-ускуналарга техник хизмат кўрсатиш ва уларни таъмирлашга оид тавсиялар;
эксплуатация қилувчи ёки учинчи шахс томонидан лойиҳачининг розилигисиз модификациялашни тақиқлаш;
компонентларни модификациялаш тартиби ва шартлари (фақат лойиҳачи билан келишилган ҳолда ва (ёки) унинг кўрсатмаси бўйича).
52. Фойдаланишдан чиқариш ва утилизация қилиш бўйича йўриқнома қуйидагиларни ўз ичига олиши керак:
аттракционни фойдаланишдан чиқариш тартиби;
электрон компонентлар ва хавфли моддаларни ўз ичига олувчи алоҳида узелларни утилизация қилиш хусусиятларини ҳисобга олган ҳолда, алоҳида қисмларни хавфсиз утилизация қилиш тартиби.
[ОКОЗ:
1.01.00.00.00 Конституциявий тузум / 01.03.00.00 Давлат тили]
53. Аттракционнинг эксплуатация ҳужжатлари давлат тилида расмийлаштирилади.
2-§. Аттракционларни ишлаб чиқаришда хавфсизлик талаблари
54. Аттракционларни ишлаб чиқаришда уларнинг лойиҳа-конструкторлик ҳужжатлар талабларига мувофиқлиги таъминланиши керак.
55. Аттракционларнинг компонентлари ва деталларини ишлаб чиқариш учун фақат лойиҳа-конструкторлик ҳужжатларида назарда тутилган конструкция материаллари ишлатилиши керак. Лойиҳачи билан келишмасдан конструкция материалларини алмаштиришга йўл қўйилмайди.
56. Муҳим компонентлар учун пайвандланган бирикмаларга ва танланган материалларнинг пайвандланувчанлигига алоҳида эътибор берилиши керак.
57. Маҳкамлаш буюмлари лойиҳачи томонидан белгиланган ишончлилик талабларига мувофиқ бўлиши керак.
58. Аттракционнинг хавфсизлиги боғлиқ бўлган материаллар, деталлар, мосламалар ва узеллар техник талабларга, ҳисоб-китоб тавсифларига ва Техник регламентнинг хавфсизлик талабларига жавоб бериши керак.
59. Муҳим компонентлар ишлаб чиқарувчи ёки пудратчининг тамғасига эга бўлиши керак. Ушбу тамға компонентларни кейинчалик идентификация қилиш имкониятини таъминлаш учун аниқ ва тушунарли бўлиши, кўриш учун осон бўлган жойга жойлаштирилиши зарур.
60. Муҳим компонентлар учун етказиб бериладиган барча материаллар ва бутловчи қисмлар зарур ҳужжатларни расмийлаштирган ҳолда кириш назоратидан (верификациядан) ўтиши керак.
61. Ишлаб чиқариш жараёнида ҳам ишлаб чиқарувчи, ҳам унинг етказиб берувчилари томонидан ишлаб чиқарилган материаллар (шу жумладан, сарфлаш материаллари) ва компонентлар (элементлар) назорат қилиниши керак.
62. Агар лойиҳа-конструкторлик ҳужжатларида муҳим компонентлар учун уларни ишлаб чиқариш жараёнида синовдан ўтказиш зарурлиги кўрсатилган бўлса, ишлаб чиқарувчи синовлар ўтказилишини таъминлаши шарт.
63. Лойиҳа-конструкторлик ҳужжатларини текшириш пайтида ёки техник талабларда ушбу деталлар ёки узеллар хавфсизликни таъминлаш учун муҳим эканлиги ва уларни синовдан ўтказиш зарурлиги белгиланган тақдирда, ишлаб чиқарувчи ушбу синовларнинг ўтказилишини таъминлаши шарт.
64. Путур етказмайдиган назорат аттракционни лойиҳалаштиришда шакллантирилган ва ишлаб чиқарувчига лойиҳа-конструкторлик ҳужжатлари билан бирга топширилган муҳим компонентлар рўйхатида назарда тутилган муҳим компонентлар ва элементлар бирикмаларига нисбатан қўлланилиши керак.
65. Ишлаб чиқарувчи ҳар бир материал ва ҳар бир компонент учун асосий хавфсизлик тавсифлари ва сифат кўрсаткичларининг лойиҳа-конструкторлик ҳужжатларида кўрсатилган талабларга мувофиқлигини таъминлаши ва ишлаб чиқаришнинг тегишли тартиб-таомилларини назарда тутиши керак.
66. Аттракцион конструкциясида ишлатиладиган занжирлар, пўлат арқонлар, тўқимачилик арқонлари ва камарлар қуйидаги маълумотларни ўз ичига олувчи гувоҳномага эга бўлиши керак:
ишлаб чиқарувчининг номи ва жойлашган жойи;
занжир, пўлат арқон, тўқимачилик арқони ёки лентанинг номинал ўлчами, тузилиши ва материали ҳақидаги маълумотларни ўз ичига олувчи маркаси;
қўлланилган синовдан ўтказиш усули;
энг кам узилиш (ёки бузилиш) кучи.
Гувоҳнома шакли Ўзбекистон техник жиҳатдан тартибга солиш агентлиги томонидан тасдиқланади
67. Занжир, арқон ёки камарнинг йиғиш бирлиги ҳисобланмайдиган ҳар бир қисми тамғаланган бўлиши керак, агар бунинг иложи бўлмаса, ишлаб чиқарувчи номи ва унинг жойлашган жойи кўрсатилган тахтача ёки ечилмайдиган ҳалқага эга бўлиши керак.
68. Ишлаб чиқарувчи аттракционнинг лойиҳачи томонидан белгиланган барча металл қисмларини занглашдан, ёғоч қисмларини чиришдан, шиша пластик ва полимер материаллардан бўлган қисмларини эскиришдан ҳимоя қилиш усулини таъминлаши керак. Фойдаланишда бундай қисмларни текшириш даврийлиги эксплуатация ҳужжатларида кўрсатилиши керак. Конструкциявий пўлатдан ясалган ичи бўш секцияларни ишлатишда ички занглашнинг олдини олиш зарурлигини ҳисобга олиш керак.
69. Аттракционлар металл конструкцияларининг муҳим компонентлари, шу жумладан, ўзгарувчан юкламаларни ўзга олувчи компонентларининг пайвандланган бирикмалари уларнинг хавфсизлигини таъминлаши керак.
70. Ҳар бир аттракционда ишлаб чиқарувчининг қуйидаги маълумотларни ўз ичига олувчи ахборот тахтачаси ўрнатилиши керак. Ахборот тахтачасидаги маълумотлар аттракционнинг бутун хизмат муддати давомида аниқ ва яхши ажратиладиган тасвирни таъминловчи ҳар қандай усулда туширилиши мумкин. Маълумотлар давлат тилида ёзилади:
а) ишлаб чиқарувчи ва (ёки) сотувчининг (етказиб берувчининг) номи ва манзили;
б) аттракцион номи ва (ёки) белгилари (русуми тури (рақами));
в) маҳсулотнинг завод рақами;
г) ишлаб чиқарилган ой ва йил.
3-§. Аттракционларни хавфсиз монтаж қилиш (йиғиш, ўрнатиш) ва созлашни таъминлаш
71. Аттракционни монтаж қилиш (йиғиш, ўрнатиш), унинг конструкцияларини алмаштириш билан боғлиқ монтаж ва таъмирлаш ишлари фақат аттракционнинг эксплуатация ва таъмирлаш ҳужжатлари асосида рухсатномага эга ихтисослаштирилган монтаж ташкилоти томонидан бажарилиши керак.
72. Аттракционнинг пойдевори лойиҳа-конструкторлик ҳужжатларига биноан монтаж қилиш ишларига рухсатномаси бўлган ташкилот томонидан тайёрланиши керак.
73. Аттракционни монтаж қилишда (қисмларга ажратишда) ва у ишга туширилгунга қадар унга шахсларнинг рухсатсиз киришига йўл қуйилмаслиги керак. Аттракцион эгаси ёки у ваколат берган шахс шахсларнинг иш жойига рухсатсиз киришига йўл қўймаслик чораларини кўриши, шу жумладан, тўсиқлар ёки огоҳлантириш белгиларини ўрнатиши керак.
[ОКОЗ:
1.02.00.00.00 Давлат бошқаруви асослари / 02.08.00.00 Иқтисодиёт, ижтимоий-маданий қурилиш соҳасидаги давлат бошқарувининг умумий масалалари / 02.08.05.00 Маҳсулот сифати. Стандартлаштириш. Сертификатлаштириш. Метрология. Товарлар маркировкаси. Акцизлар (шунингдек, 09.07.00.00га қаранг);
2.13.00.00.00 Таълим. Фан. Маданият / 13.03.00.00 Маданият / 13.03.09.00 Истироҳат ва маданият боғлари;
3.16.00.00.00 Хавфсизлик ва ҳуқуқ тартибот муҳофазаси / 16.04.00.00 Жамият хавфсизлиги / 16.04.01.00 Умумий қоидалар]
74. Аттракционни фойдаланишга топширишдан олдин уни монтаж қилишда (йиғишда, ўрнатишда) хавфсизликни таъминлаш учун қуйидаги талаблар бажарилиши керак:
а) аттракционни монтаж қилиш (йиғиш, ўрнатиш), ишга тушириш, ростлаш ва юргизиб кўриш бўйича йўриқномага ёки монтаж қилиш (йиғиш, ўрнатиш), созлаш ва ростлаш бўйича кўрсатмаларни ўз ичига олувчи бошқа эксплуатация ҳужжатларига мувофиқ амалга оширилади;
б) қуйидагиларга ишонч ҳосил қилиш керак:
ер аттракциондан тушадиган юкка хавфсиз тарзда бардош бера олиши;
аттракционни монтаж қилиш (йиғиш, ўрнатиш) бўйича йўриқномага мувофиқ аттракционни хавфсиз монтаж қилиш (йиғиш, ўрнатиш) ва фойдаланиш учун майдон етарлича ясси, текис ва мустаҳкам бўлиши.
Аттракцион монтаж қилингандан (йиғилгандан, ўрнатилгандан) сўнг ерни, айниқса, ноқулай об-ҳаво шароитида юк кўтариш қобилиятининг ёмонлашмаганлигига ишонч ҳосил қилиш учун мунтазам равишда текшириш зарур. Аттракцион остидаги майдон ер ости сувларининг таъсир қилиш хавфи бўлган тақдирда, дренаж билан жиҳозланган бўлиши керак;
в) эксплуатация қилувчи аттракционни монтаж қилиш (йиғиш, ўрнатиш) ёки ундан фойдаланишда хавф туғдириши мумкин бўлган ер ости коммуникациялари ёки ҳаво линияларининг жойлашишини, зарур бўлганда тегишли органнинг тавсиясини ҳисобга олган ҳолда аниқлаши керак. Агар коммуникациялар ходимлар ёки ташриф буюрувчилар учун хавф манбаи бўлиши мумкин бўлса, мос равишда ёки лозим даражада ўрнатилган тўсиқлардан фойдаланган ҳолда ёки бошқа йўл билан бундай хавфнинг олдини олиш учун барча оқилона ва мумкин бўлган чоралар кўрилиши керак.
Ерга устунлар, қозиқлар ўрнатишда ёки хандақлар, пойдевор учун чуқурларни қазиш бўйича ишлар амалга оширилганда, ер ости коммуникацияларининг шикастланмаслигини таъминлаш зарур. Бундай ишларни бошлашдан олдин, агар ер ости коммуникацияларининг йўқлиги олдиндан аниқланмаган бўлса, коммуникацияларни аниқлаш усулларини қўллаш зарур;
г) аттракционларни ўрнатишда эксплуатация қилувчи қуйидаги тамойилларга асосланиши керак:
шамол таъсирида аттракционнинг хавфли равишда ердан кўтарилиш эҳтимолини ҳисобга олиш керак;
аттракционлар шундай жойлаштирилиши керакки, ташриф буюрувчилар ҳар бир аттракционга белгиланган жойларда хавфсиз киришлари ва ундан хавфсиз чиқишлари мумкин бўлсин, фавқулодда вазиятларда хавфли тиқилинч ҳолатларини келтириб чиқарадиган тор ўтиш жойлари бўлмаслиги;
авария хизматларининг транспорт воситалари ва стационар ёнғинни ўчириш гидрантларига (шу жумладан, ташриф буюрувчиларни эвакуация қилиш пайтида) киришни таъминлаш учун кириш йўлларида аттракционлар ва аттракционларнинг ёрдамчи мосламалари орасида ҳамда уларнинг устки томонида етарли масофа бўлиши керак;
ёнғин пайтида оловнинг тарқалиш хавфини камайтириш учун қўшни аттракционлар, иншоотлар ёки бошқа банд қилинган зоналар ўртасидаги оралиқ масофа ёнғин хавфсизлиги қоидаларида белгиланган тартибда бўлиши керак;
агар аттракционлар кесишган ёки бир-биридан ўтадиган бўлса, ҳар бир аттракцион учун камида хавфсизлик контурлари қўлланилиши керак. Эксплуатация қилувчи ҳам ташриф буюрувчилар, ҳам бошқа ташриф буюрувчилар учун хавфсизлик контурларига риоя қилинишини таъминлаши керак;
жетон билан ишлайдиган болалар учун мўлжалланган аттракционлар орасидаги масофа хавфсизлик контурларига риоя қилинган тақдирда ўзгариши мумкин;
д) агар аттракцион пойдеворга монтаж қилинса (йиғилса, ўрнатилса), унда аттракционни монтаж қилишдан (йиғишдан, ўрнатишдан) олдин пойдеворнинг хавфсизлиги тасдиқланиши керак. Пойдеворлар қурилиш соҳасидаги қонунчилик ҳужжатлари талабларига мувофиқ бўлиши керак;
е) аттракционларни пойдеворсиз ўрнатишда динамик юкларни ҳисобга олиш зарур, улар аттракцион ишлаганда аттракционнинг силжишига ёки ағдарилишига олиб келмаслиги керак;
ж) аттракционни монтаж қилиш (йиғиш, ўрнатиш) бўйича ишлар тугаллангандан сўнг ишлаб чиқарувчининг тавсияларига мувофиқ уни созлаш ва ростлаш ишлари амалга оширилиши керак.
75. Аттракционни мазкур Техник регламентга мувофиқ кўрикдан ўтказиш ва текшириш вақтида аниқланган номувофиқликлар бартараф этилгандан сўнг, агар эксплуатация ҳужжатларида бошқача тартиб белгиланмаган бўлса, аттракцион камида 15 та ишчи цикл учун юкланмасдан синовдан ўтказилади.
76. Синаш учун ишга тушириш пайтида қуйидагилар текширилади:
аттракцион ҳаракатланиш траекториясининг барча нуқталарида бошқа қисмларга нисбатан хавфсизлик контурининг ўлчамларига риоя қилиниши;
дастурланадиган, авария ҳолатидаги ва блокировка қилувчи бошқарув тизимларининг тўғри ишлаши;
хавфсиз ишлашга таъсир қилувчи алоҳида қисмларнинг белгиланган тезлик чегаралари, тезланишлари ва массасига риоя қилиниши;
гидравлик ёки пневматик тизимларда ишлайдиган ишчи босим кўрсаткичлари;
тугалловчи ўчиргичларнинг созланганлиги, аттракционнинг қиялик бурчакларини назорат қилиш воситалари, ортиқча юкдан ҳимоя қилувчи мосламалар (масалан, босим тушириш клапанлари) ва бошқалар;
ҳимоя ва хавфсизлик воситалари;
тормоз пайтида ташриф буюрувчилар учун рухсат этилган тезлашув қийматлари ва тормозларнинг иш қобилияти;
ердан кўтарилиш ёки ағдарилишга қарши барқарорлиги.
77. Бошқарув тизимлари, фавқулодда тўхтатиш қурилмалари, қулфлаш воситалари ҳамда бошқа ҳимоя ва фавқулодда асбоб-ускуналар тўғри ишлашига ишонч ҳосил қилиш учун фавқулодда вазиятлар симуляция қилинади (агар бу эксплуатация ҳужжатларида назарда тутилган бўлса).
78. Аттракцион ўрнатилгандан сўнг, шу жумладан, аттракционни реконструкция қилиш ва созлаш ишлари амалга оширилгандан кейин уларни амалга оширган ташкилот аттракцион эгаси билан биргаликда мазкур Техник регламентга 6-иловага мувофиқ аттракционнинг техник тайёрлиги далолатномасини тузади. Бу бажарилган ишлар ишлаб чиқарувчининг эксплуатация ҳужжатларида баён этилган талабларга, шунингдек, техник жиҳатдан тартибга солиш соҳасидаги норматив ҳужжатлар талабларига мувофиқ ўтказилганлигини тасдиқлайди.
79. Аттракционлар мазкур Техник регламентда белгиланган тартибда фойдаланишга топширилади.
аттракционга кириш жойи олдида ташриф буюрувчилар учун аттракциондан фойдаланиш қоидаларини, шунингдек, агар аттракционнинг биомеханик таъсирлари ногиронлиги бўлган ташриф буюрувчилар учун рухсат этилса, уларга хизмат кўрсатиш қоидаларини жойлаштириш;
аттракционга кириш жойи олдида соғлиғи, ёши, бўйи ва вазни бўйича аттракциондан фойдаланишга оид чекловлар тўғрисидаги маълумотларни жойлаштириш (агар бу эксплуатация ҳужжатларда назарда тутилган бўлса);
ташриф буюрувчиларнинг бўйи ва вазнини ўлчаш учун воситаларга эга бўлиш (агар бу эксплуатация ҳужжатларида назарда тутилган бўлса);
ҳар бир фойдаланилаётган аттракционга кириш жойи олдида сўнгги йиллик текширув ўтказилган сана ва кейинги йиллик текширувни ўтказиш санаси тўғрисидаги, шу жумладан, QR-кодли (матрик штрихли код) маълумотларни ўз ичига олувчи ахборот тахтачасини жойлаштириш. Тахтача ўқиладиган, об-ҳаво таъсиридан ва атайлаб шикаст етказишдан ҳимояланган бўлиши керак;
аттракцион пульти ёнида аттракционнинг асосий техник тавсифлари тўғрисидаги маълумотларни ўз ичига олувчи тахтачани жойлаштириш;
тиббиёт қутичаларига эга бўлиш;
ташриф буюрувчиларни катта баландликдан ёки ерга нисбатан сезиларли оғишишга эга бўлган ўриндиқлардан эвакуация қилиш бўйича зарур эвакуация белгилари, режаси ва чораларини жойлаштириш;
ташриф буюрувчиларни аттракцион модулларидан эвакуация қилиш воситаларига эга бўлиш (агар бу эксплуатация ҳужжатларида назарда тутилган бўлса);
хизмат кўрсатувчи ходимларнинг иш жойида аттракционга хизмат кўрсатиш бўйича асосий қоидаларни жойлаштириш;
аттракционни ташриф буюрувчилар билан юклаш схемаларини жойлаштириш (агар бу эксплуатация ҳужжатларида назарда тутилган бўлса);
хизмат кўрсатувчи ходимларнинг иш жойида муҳим компонентлар ва муҳим параметрларга нисбатан кунлик текширишлар тартиби бўйича ходимларга қўйиладиган талаблар баён этилган тахтачани жойлаштириш;
аттракциондан фойдаланишга кунлик рухсат бериш тўғрисидаги ёзувларни журналга киритган ҳолда кунлик текширишларни амалга ошириш;
аттракционнинг ишлаш вақтида ва ундан ташқари вақтда ташриф буюрувчиларнинг хавфли зоналарга (аттракционлар модуллари, механизмларнинг ҳаракатланиш зоналари, электр ускуналари учун шкафлар, хизмат кўрсатувчи ходимлар учун майдончалар ва нарвонлар) эркин киришини тақиқлаш;
аттракциондан йўл қўйилмайдиган фойдаланишни ман этиш;
ходимлар учун хавфсиз иш жойларини ташкил этиш;
аттракционлар майдонларида шамол кучи ва атроф-муҳит ҳавосининг ҳароратини ўлчаш учун асбобларни ўрнатиш (агар бу эксплуатация ҳужжатларида назарда тутилган бўлса);
ҳар бир аттракционни ёнғинни ўчиришнинг бирламчи воситалари билан таъминлаш;
аттракциондан фойдаланиш ва унга хизмат кўрсатиш жараёнини узлуксиз кузатиб бориш имконини берувчи видео кузатув мосламалари билан жиҳозлаш.
81. Эксплуатация қилувчи аттракционларни кунлик ва йиллик текширишларни, шунингдек, эксплуатация ҳужжатларида назарда тутилган бошқа турдаги текширишларни амалга оширади.
82. Фойдаланиш узоқ вақт (12 ойдан ортиқ) тўхтатиб турилиб техник сабабларга кўра ишламай тургандан кейин фойдаланиладиган аттракционлар қисман ёки тўлиқ қисмларга ажратилган тақдирда эксплуатация қилувчи аттракционни тўлиқ текширади.
[ОКОЗ:
1.09.00.00.00 Тадбиркорлик ва хўжалик фаолияти / 09.10.00.00 Саноат / 09.10.05.00 Саноат ускуналари, машиналари ва асбобларига техник хизмат кўрсатиш ва таъмирлаш. Асосий фондларнинг амортизацияси]
83. Аттракционларга техник хизмат кўрсатиш ва уларни таъмирлаш эксплуатация ҳужжатларига мувофиқ амалга оширилади.
84. Агар аттракционнинг асосий кўтариб турувчи конструкцияси ва алмаштириб бўлмайдиган қисмларининг белгиланган хизмат муддати тугаган бўлса, эксплуатация қилувчи аттракциондан фойдаланишни тўхтатиши керак.
85. Аттракционнинг белгиланган хизмат муддати тугагач, қолдиқ ресурсни баҳолашни ўтказмасдан ундан мақсадли фойдаланишга йўл қўйилмайди.
86. Белгиланган хизмат муддатини ўтаб бўлган аттракционнинг қолдиқ ресурси аккредитация қилинган ташкилот томонидан кўрикдан ўтказиш шаклида баҳоланади.
87. Аттракционни кўрикдан ўтказишда қуйидагилар амалга оширилади:
нуқсонларни, носозликларни, эскириш ва занглаш даражасини аниқлаган ҳолда аттракцион асбоб-ускунасининг ҳолатини аниқлаш;
электр занжирлари ва электр ускуналарининг изоляциясини синовдан ўтказиш, аттракцион асбоб-ускунасининг ерга уланишини визуал ва ўлчаш назорати.
88. Кўрикдан ўтказиш тўғрисидаги маълумотлар аттракцион паспортида қайд этилади.
89. Кўрикдан ўтказиш натижалари асосида аттракциондан фойдаланишни узайтириш шартлари ва унинг эҳтимолий муддатини ўз ичига олувчи хулоса расмийлаштирилади.
90. Қолдиқ ресурсни баҳолаш техник ҳолатни баҳолаш доирасида амалга оширилиши мумкин (агар бу қонунчилик ҳужжатларида назарда тутилган бўлса).
91. Лойиҳачининг дастлабки розилигисиз аттракционни модификациялашга йўл қўйилмайди.
92. Аттракционларни ташиш ва сақлаш эксплуатация ҳужжатларида назарда тутилган хавфсизлик талабларини ҳисобга олган ҳолда амалга оширилиши керак.
93. Эксплуатация ҳужжатларида аттракционларни хавфсиз тарзда утилизация қилиш бўйича тавсиялар белгиланган бўлиши керак.
94. Аттракционларнинг мазкур Техник регламентга мувофиқлиги унинг талабларини бажариш орқали таъминланади.
[ОКОЗ:
1.02.00.00.00 Давлат бошқаруви асослари / 02.08.00.00 Иқтисодиёт, ижтимоий-маданий қурилиш соҳасидаги давлат бошқарувининг умумий масалалари / 02.08.05.00 Маҳсулот сифати. Стандартлаштириш. Сертификатлаштириш. Метрология. Товарлар маркировкаси. Акцизлар (шунингдек, 09.07.00.00га қаранг)]
95. Аттракционларнинг намуналарини танлаш, синов ва ўлчашларини ўтказишда қоида ҳамда услубларини ўз ичига олган Ўзбекистон Республикасининг миллий стандарти ёки халқаро стандартлар рўйхатига киритилган стандартлар, улар бўлмаган ҳолда минтақавий ёки хорижий мамлакатларнинг стандарти қўлланилади.
5-боб. Аттракционнинг мувофиқлигини баҳолаш
1-§. Мувофиқликни баҳолаш тартиб-таомиллари
96. Аттракционларнинг мазкур Техник регламент талабларига мувофиқлиги мувофиқликни тасдиқлаш шаклида баҳоланади.
[ОКОЗ:
1.02.00.00.00 Давлат бошқаруви асослари / 02.08.00.00 Иқтисодиёт, ижтимоий-маданий қурилиш соҳасидаги давлат бошқарувининг умумий масалалари / 02.08.05.00 Маҳсулот сифати. Стандартлаштириш. Сертификатлаштириш. Метрология. Товарлар маркировкаси. Акцизлар (шунингдек, 09.07.00.00га қаранг)]
97. Аттракционларнинг мувофиқлиги мажбурий сертификатлаштириш ёки мувофиқликни декларациялаш шаклида тасдиқланади.
сертификатлаштириш органи томонидан юзага келиши мумкин бўлган биомеханик хавфнинг I даражасига эга бўлган аттракционларга нисбатан мажбурий сертификатлаштириш шаклида;
ўзининг далиллари ҳамда сертификатлаштириш органи, аккредитация қилинган синов лабораторияси (маркази) иштирокида олинган далиллар асосида юзага келиши мумкин бўлган биомеханик хавфнинг II, III даражаларига эга бўлган аттракционларга нисбатан мувофиқликни декларациялаш шаклида.
99. Мувофиқлик тўғрисидаги декларация ёки мувофиқлик сертификати тўғрисидаги маълумотлар, шу жумладан, уларнинг амал қилиш муддати аттракцион паспортида кўрсатилади.
100. Аттракционнинг мувофиқлигини тасдиқлаш учун ариза берувчи ушбу Техник регламентнинг хавфсизлик талабларига мувофиқлигини тасдиқловчи ҳужжатлар тўпламини шакллантиради ва у қуйидагиларни ўз ичига олади:
хавфсизликни асослаш;
эксплуатация ҳужжатлари;
шартнома (етказиб бериш шартномаси) ва товарнинг юк кузатув ҳужжатлари (маҳсулот тўпи, битта маҳсулот учун);
ишлаб чиқарувчида жорий қилинган менежмент тизими сертификати (агар мавжуд бўлса);
ишлаб чиқарувчи, сотувчи ва (ёки) синов лабораториялари (марказлари) томонидан ўтказилган аттракционни синовдан ўтказиш баённомалари;
материаллар ва таркибий қисмларнинг мувофиқлигини тасдиқлаш тўғрисидаги ҳужжатлар (мувофиқлик сертификати ёки мувофиқлик тўғрисидаги декларация) ёки уларни синовдан ўтказиш баённомалари (агар мавжуд бўлса);
хорижий сертификатлаштириш органларидан олинган аттракционнинг мувофиқлигини тасдиқлаш тўғрисидаги ҳужжатлар (агар мавжуд бўлса);
мазкур Техник регламентнинг 95-бандида назарда тутилган стандартлар рўйхати (ишлаб чиқарувчи томонидан қўлланилганда);
Аттракционнинг мазкур Техник регламент хавфсизлик талабларига мувофиқлигини тасдиқловчи бошқа ҳужжатлар (агар мавжуд бўлса).
[ОКОЗ:
1.02.00.00.00 Давлат бошқаруви асослари / 02.08.00.00 Иқтисодиёт, ижтимоий-маданий қурилиш соҳасидаги давлат бошқарувининг умумий масалалари / 02.08.05.00 Маҳсулот сифати. Стандартлаштириш. Сертификатлаштириш. Метрология. Товарлар маркировкаси. Акцизлар (шунингдек, 09.07.00.00га қаранг);
2.09.00.00.00 Тадбиркорлик ва хўжалик фаолияти / 09.07.00.00 Стандартлаштириш. Метрология. Сертификатлаш / 09.07.03.00 Сертификатлаштириш / 09.07.03.01 Умумий қоидалар]
101. Аттракционларни сертификатлаштиришда қуйидагилар амалга оширилади:
[ОКОЗ:
1.03.00.00.00 Фуқаролик қонунчилиги / 03.10.00.00 Мажбурият ҳуқуқи / 03.10.05.00 Шартнома. Шартномаларни тузиш, ўзгартириш ва бекор қилиш]
а) сертификатлаштириш органи ва ариза берувчи ўртасида шартнома тузилади;
б) аттракцион ягона нусхада 4С-схема бўйича мажбурий равишда сертификатлаштирилади. Бунда ариза берувчи аттракционлар ишлаб чиқарувчиси ёки сотувчиси ҳисобланади;
в) ариза берувчи қуйидаги маълумотларни кўрсатган ҳолда сертификатлаштириш учун онлайн ариза юборади:
[ОКОЗ:
1.03.00.00.00 Фуқаролик қонунчилиги / 03.03.00.00 Юридик шахслар / 03.03.01.00 Умумий қоидалар]
юридик шахс учун — ишлаб чиқарувчи ва унинг филиаллари тўлиқ номи, унинг жойлашган жойи (юридик шахснинг манзили) ва ишлаб чиқариш жойи манзили (агар манзиллари турлича бўлса), якка тартибдаги тадбиркор учун — фамилияси, исми ва отасининг исми, яшаш ва ишлаб чиқариш жойи манзили (агар манзиллари турлича бўлса);
юридик шахс ёки сертификатлаштириш органига ариза билан мурожаат қилишга ваколатли (ваколат берувчи ҳужжатнинг номи ва тафсилотлари кўрсатилган ҳолда) ташкилот раҳбарининг лавозими, фамилияси, исми ва отасининг исми (мавжуд бўлса);
юридик шахс учун аризачи берувчининг тўлиқ номи, унинг жойлашган жойи (юридик шахснинг манзили) ва фаолият жойи (жойлари) (манзиллари турлича бўлса), якка тартибдаги тадбиркор учун — фамилияси, исми ва отасининг исми, яшаш жойи ва фаолият жойлари (манзиллар турлича бўлса) ҳамда аризачи берувчининг СТИРи, банк реквизитлари, телефон рақами ва электрон почта манзили;
ариза берувчи томонидан танланган сертификатлаштириш схемаси;
ушбу Техник регламентнинг номи ва белгиланиши;
агар ишлаб чиқарувчи ўз номидан ишлаб чиқариш учун буюртмани бошқа юридик шахсларнинг, шунингдек якка тартибдаги тадбиркорларнинг ишлаб чиқариш майдонларига жойлаштирадиган бўлса, буюртма ижрочисининг тўлиқ номи, жойлашган жойи (юридик шахснинг манзили) ва ишлаб чиқариш жойи манзили (манзиллари);
ягона эканлигини белгиловчи маълумотлар (сертификатлаштириш схемасида кўзда тутилганда).
Аризага мазкур Техник регламент талабларига мувофиқликни тасдиқловчи қуйидаги ҳужжатлар илова қилинади:
стандартлар рўйхати (уларнинг белгиланиши ва номлари, агар техник регламент талабларига риоя қилиниши халқаро ва минтақавий (давлатлараро) стандартлар рўйхатига киритилган стандартларнинг тўлиқ қўлланилиши билан эмас, балки уларнинг алоҳида бўлимлари (боблари, бандлари)ни қўллаш орқали таъминланадиган бўлса, ушбу стандартларнинг алоҳида бўлимлари (боблари, бандлари). Улар (Ўзбекистон Республикасининг миллий стандартлари ва халқаро стандартлар) мавжуд бўлмаган тақдирда, давлатлараро стандартлар, уларни ихтиёрий равишда қўллаш (улар ариза берувчи томонидан қўлланилса) натижасида техник регламентлар талабларига мувофиқлиги таъминланади;
агар техник регламент талабларига риоя қилинишини таъминлайдиган, ихтиёрий равишда қўлланиладиган стандартлар қўлланилмаган ёки мавжуд бўлмаса, техник регламентлар талабларига мувофиқликни тасдиқловчи қабул қилинган техник ечимлар ва хавфни баҳолаш натижалари тавсифи (зарур бўлганда);
аттракционни тамғалаш (маркировкалаш) намунаси (маҳсулот тўғрисида ахборот), (давлат тилида ёрлиқланиши шарт бўлган маҳсулот тўғрисида ахборот лотин ёзувига асосланган ўзбек алифбосида кўрсатилади) (нотижорат мақсадлар учун мўлжалланган маҳсулотлар бундан мустасно);
аттракционни ишлаб чиқаришга асос бўлувчи ҳужжатлар нусхаси (Ўзбекистон Республикасининг миллий стандарти, халқаро стандарт, давлатлараро стандарт ёки бошқа ҳужжат);
республика ҳудудига етказиб берилган аттракционнинг техник регламент талабларига мувофиқлиги таъминланиши ва бундай маҳсулотларнинг белгиланган талабларга мос келмаслиги учун жавобгарлик кўзда тутилган (ишлаб чиқарувчи ваколат берган шахс учун) ишлаб чиқарувчи (шу жумладан, хорижий ишлаб чиқарувчи) билан шартнома нусхаси;
[ОКОЗ:
1.03.00.00.00 Фуқаролик қонунчилиги / 03.14.00.00 Интеллектуал мулк / 03.14.01.00 Умумий қоидалар]
интеллектуал мулк объекти рўйхатдан ўтказилганлиги тўғрисидаги муҳофаза ҳужжати (гувоҳнома ёки патент) ёки интеллектуал мулк объектидан фойдаланиш тўғрисида лицензия шартномаси нусхаси (мавжуд бўлса);
аттракцион техник регламент талабларига мувофиқлигига исбот сифатида ариза берувчи томонидан тақдим этилган бошқа ҳужжатлар (мавжуд бўлса);
ариза берувчи номидан сертификатлаштириш ишларида иштирок этувчи расмий вакил бўлган тақдирда, ишончнома;
четдан келтирилаётган аттракцион тўпи (партия) ёки ягона (битта) маҳсулот тури учун унинг ҳажмини белгиловчи шартнома (етказиб бериш шартномаси) ва юкка илова қилинадиган ҳужжатлар нусхаси;
аттракционда ўтказилган тадқиқот ҳақида маълумот (сертификатлаштириш схемасида кўзда тутилганда);
ишлаб чиқарувчи ёки синов лабораторияси (маркази) томонидан ўтказилган синов ва ўлчашлар баённомалари (сертификатлаштириш схемасида кўзда тутилганда).
Аризага илова қилинган ва чет тилида ёзилган ҳужжатлар Ўзбекистон Республикасининг давлат тилидаги таржимаси билан тақдим этилиши шарт.
Аризага илова қилинадиган ҳужжатларнинг ишончлилигига ариза берувчи жавобгар ҳисобланади.
102. Аттракционларни сертификатлаштиришда ариза берувчи синовдан ўтказиш учун монтаж қилинган бир марталик ишлаб чиқариладиган аттракционни ҳамда мазкур Техник регламентнинг 101-банди «а» ва «в» кичик бандларида кўрсатилган ҳужжатларни тақдим этади.
[ОКОЗ:
1.09.00.00.00 Тадбиркорлик ва хўжалик фаолияти / 09.07.00.00 Стандартлаштириш. Метрология. Сертификатлаш / 09.07.03.00 Сертификатлаштириш / 09.07.03.02 Сертификатлаштириш бўйича органлар;
2.09.00.00.00 Тадбиркорлик ва хўжалик фаолияти / 09.07.00.00 Стандартлаштириш. Метрология. Сертификатлаш / 09.07.03.00 Сертификатлаштириш / 09.07.03.03 Сертификатлаштириш фаолиятига талаблар;
3.13.00.00.00 Таълим. Фан. Маданият / 13.03.00.00 Маданият / 13.03.09.00 Истироҳат ва маданият боғлари]
103. Сертификатлаштириш органи аттракционларни сертификатлаштиришда:
а) ариза берувчи томонидан тақдим этилган ариза ва унга илова қилинган ҳужжатларни кўриб чиқиб, сертификатлаштириш шартларини (шу жумладан, синаш дастурини) кўрсатган ҳолда қарор қабул қилади;
б) аттракционни идентификация қилади ва синаш учун намуналар олади;
г) аттракционларнинг мувофиқлигини баҳолаш натижалари ижобий бўлганда, мувофиқлик сертификатини расмийлаштиради ва давлат реестрида рўйхатдан ўтказади.
104. Аттракцион намуналари қуйидагича танланади:
туркум ишлаб чиқарилганлар учун — ишлаб чиқарувчининг тайёр маҳсулот омборида (ишлаб чиқарувчи томонидан ваколат берилган шахс), вақтинча сақлаш омбори, божхона омбори, юк ташиш воситаси сиғимида ёки тайёр маҳсулот ишлаб чиқариш линиясида;
маҳсулот тўпи учун — ишлаб чиқарувчи тайёр маҳсулот омборида (ишлаб чиқарувчи томонидан ваколат берилган шахс), вақтинча сақлаш омбори, божхона омбори ёки сақлашга олган жавобгар омборида, юк ташиш воситаси сиғимида ёки тайёр маҳсулот ишлаб чиқариш линиясида);
ягона нусха учун — аттракцион бирлиги жойлашган жойда (ёки ариза берувчи томонидан тақдим этилади).
105. Аттракционни идентификация қилиш ва ундан намуна олиш бир вақтда амалга оширилади.
Аттракционни сертификатлаштиришда идентификация қилиш ва намуна олиш сертификатлаштириш органи томонидан ариза берувчи ҳузурида Маҳсулотларни сертификатлаштириш тартиби тўғрисидаги низомга мувофиқ намуналарни идентификациялаш ва намуна олиш далолатномасини расмийлаштирган ҳолда амалга оширилади.
Бунда аттракционни идентификация қилиш ва намуна танлаш ариза бўйича қабул қилинган қарор ҳамда сертификатлаштириш ишларига ҳақ тўлангандан сўнг икки кундан кечиктирмай сертификатлаштириш органи томонидан жойига чиққан ҳолда амалга оширилади.
Аттракцион намуналарини танлаш натижалари намуналар олиш жойи ва санаси, намуналарни сақлаш шароитлари ҳамда танланган аттракционнинг бир типлиги кўрсатилган тегишли далолатнома билан расмийлаштирилади.
Аттракционни идентификация қилиш натижалари намуналарни идентификация қилиш ва намуна олиш далолатномасида акс эттирилади.
106. Ариза берувчи мувофиқлик сертификатини берган сертификатлаштириш органини Техник регламентга мувофиқ аттракцион конструкциясига ўзгартиришлар киритилганлиги, шунингдек, уларнинг хавфсизлигига таъсир қилувчи ўзгартиришлар киритилганлиги тўғрисида ёзма шаклда хабардор қилиши шарт.
Сертификатлаштириш органи ариза берувчи томонидан тақдим этилган ҳужжатларни таҳлил қилади ва аттракционлар конструкциясига киритилган ўзгартиришлар билан мувофиқлик сертификатини қайта расмийлаштириш тўғрисида ёки аттракционни қайтадан баҳолашдан ўтказиш тўғрисида қарор қабул қилади.
аттракционга — ишлаб чиқарувчида аттракцион ишлаб чиқаришдан олиб ташланган (тўхтатилган) кундан бошлаб камида ўн йил муддатгача;
аттракционнинг ягона нусхасига — сотувчида сотилган кундан бошлаб камида ўн йил муддатгача.
Аттракционларнинг Техник регламент талабларига мувофиқлигини сертификатлаштиришда фойдаланилган ҳужжатларнинг нусхалари ва мувофиқлик сертификатининг нусхаси мувофиқлик сертификатини берган сертификатлаштириш органида мувофиқлик сертификатининг амал қилиш муддати тугагандан сўнг бир йил мобайнида, амал қилиш муддати кўрсатилмай расмийлаштирилган мувофиқлик сертификатлари учун уч йил давомида сақланиши керак.
108. Мувофиқлик сертификатининг амал қилиш муддати тугаганидан кейин мувофиқлик сертификатининг бир нусхаси ва далиллар сифатида фойдаланилган материаллар ариза берувчида, бошқа нусхаси эса уни рўйхатдан ўтказган сертификатлаштириш органида уч йил давомида сақланади.
109. Аттракционларнинг мувофиқлигини декларациялаш қуйидаги схемалар бўйича амалга оширилади:
а) 1Д-схема — юзага келиши мумкин бўлган биомеханик хавфнинг II ва III даражаларига эга бўлган туркум ишлаб чиқариладиган аттракционлар учун қўлланилади ва ариза берувчи томонидан бажариладиган қуйидаги ҳаракатларни ўз ичига олади:
мазкур Техник регламентнинг 100-бандида белгиланган ҳужжатлар тўпламини шакллантириш;
ишлаб чиқариш назоратини амалга ошириш;
ишлаб чиқариш жараёни аттракционларнинг Техник регламент талабларига мувофиқлигини таъминлаши учун барча зарур чораларни кўриш;
намуналарни ариза берувчининг синов лабораториясида ва (ёки) бошқа синов лабораториясида (марказида) синовдан ўтказиш;
мувофиқлик тўғрисидаги декларацияни қабул қилиш ва рўйхатдан ўтказиш;
б) 2Д-схема — юзага келиши мумкин бўлган биомеханик хавфнинг II ва III даражаларига эга бўлган аттракционлар партияси (битта аттракцион) учун қўлланилади ва ариза берувчи томонидан бажариладиган қуйидаги ҳаракатларни ўз ичига олади:
мазкур Техник регламентнинг 100-бандида кўрсатилган ҳужжатлар тўпламини шакллантириш;
намуналарни ариза берувчининг синов лабораториясида ва (ёки) бошқа синов лабораториясида (марказида) синовдан ўтказиш;
мувофиқлик тўғрисидаги декларацияни қабул қилиш ва рўйхатдан ўтказиш;
в) 3Д-схема — юзага келиши мумкин бўлган биомеханик хавфнинг II даражасига эга бўлган туркум ишлаб чиқариладиган аттракционлар учун уларни фойдаланиш жойида монтаж қилишдан (йиғишдан, ўрнатишдан) олдин тўлиқ синовдан ўтказиш имкони бўлмаганда қўлланилади ва ариза берувчи томонидан бажариладиган қуйидаги ҳаракатларни ўз ичига олади:
мазкур Техник регламентнинг 100-бандида кўрсатилган ҳужжатлар тўпламини шакллантириш;
ишлаб чиқариш назоратини амалга ошириш;
ишлаб чиқариш жараёни аттракционларнинг Техник регламент талабларига мувофиқлигини таъминлаши учун барча зарур чораларни кўриш;
сертификатлаштириш органига (синов лабораториясига (марказига)) аттракцион турини қуйидаги усуллардан бири бўйича тадқиқ қилиш учун ариза юбориш;
келажакдаги барча маҳсулотларнинг намунавий кўриниши сифатида режалаштирилган ишлаб чиқариш учун аттракцион намунасини тадқиқ қилиш;
техник ҳужжатларни, аттракционнинг намунасини ёки муҳим компонентларини синовдан ўтказишни таҳлил қилиш.
Аттракцион турини тадқиқ қилиш натижалари хулоса (мувофиқлик сертификати) ва (ёки) баённомада расмийлаштирилади, унда синов лабораторияси (маркази) аттракцион турини Техник регламент талабларига мувофиқлигини баҳолайди.
Хулоса (мувофиқлик сертификати) ва (ёки) баённома асосида ариза берувчи мувофиқлик тўғрисидаги декларацияни қабул қилади ва рўйхатдан ўтказади;
г) 4Д-схема — юзага келиши мумкин бўлган биомеханик хавфнинг II даражасига эга бўлган туркум ишлаб чиқариладиган аттракционлар учун ишлаб чиқарувчида жорий қилинган менежмент тизими сертификати мавжуд бўлганда қўлланилади ва мазкур Техник регламентнинг 100-бандида белгиланган ҳужжатлар тўпламини шакллантиришни ўз ичига олади.
110. 1Д, 3Д ва 4Д-схемалар бўйича мувофиқликни декларациялашда ариза берувчи ишлаб чиқарувчи ҳисобланади.
111. 2Д-схема бўйича мувофиқликни декларациялашда ариза берувчи ишлаб чиқарувчи ёки сотувчи (етказиб берувчи) ҳисобланади.
112. Мувофиқлик тўғрисидаги декларация ариза берувчи томонидан расмийлаштирилади. Мувофиқлик тўғрисидаги декларацияда декларацияланаётган аттракционларга тааллуқли ва юзага келиши мумкин бўлган биомеханик хавфлар даражаси кўрсатилади.
113. Мувофиқлик тўғрисидаги декларация сертификатлаштириш органи томонидан белгиланган тартибда рўйхатдан ўтказилади. Мувофиқлик тўғрисидаги декларациянинг амал қилиши реестрда рўйхатдан ўтган кундан бошланади.
Мувофиқлик тўғрисидаги декларациянинг амал қилиш муддати аттракционнинг белгиланган хизмат муддатига мос келади.
114. Ариза берувчи мувофиқлик тўғрисидаги декларацияни ва Техник регламентнинг 100-бандида кўрсатилган ҳужжатлар тўпламини мувофиқлик тўғрисидаги декларациянинг амал қилиш муддати тугаган кундан бошлаб уч йил давомида сақлаши шарт.
115. Мазкур Техник регламентнинг 100-бандида кўрсатилган ҳужжатлар тўплами давлат назорати органларига уларнинг талаби бўйича тақдим этилиши керак.
3-§. Аттракционларни сертификатлаштириш схемалари
116. Юзага келиши мумкин бўлган биомеханик хавфнинг I даражасига эга бўлган аттракционлар қуйидаги схемалар бўйича сертификатлаштирилади:
а) 1C-схема — туркум ишлаб чиқариладиган аттракционлар учун қўлланилади ва қуйидаги ҳаракатларни ўз ичига олади:
ариза берувчи сертификатлаштириш органига мазкур Техник регламентнинг 100-бандида келтирилган ҳужжатлар тўпламини шакллантириб ариза йўллайди;
сертификатлаштириш органи тақдим этилган ҳужжатларни таҳлил қилади ва маҳсулотни юзага келиши мумкин бўлган биомеханик хавф даражасига қараб идентификация қилади, синов лабораториясида (марказида) синовдан ўтказиш учун ариза берувчидан намуналарни танлаб олади ва синовдан ўтказиш дастурини белгилайди;
сертификатлаштириш органи ишлаб чиқарувчида ишлаб чиқариш жараёни ва аттракционларнинг намуналарини синовдан ўтказиш натижаларини таҳлил қилади ҳамда ижобий натижа бўлганда, ариза берувчига мувофиқлик сертификатини беради;
сертификатлаштириш органи синов лабораториясида (марказида) аттракционлар намуналарини синовдан ўтказиш ва (ёки) ишлаб чиқариш жараёнини таҳлил қилиш орқали сертификатланган аттракционларни даврий баҳолайди;
б) 2C-схема — ишлаб чиқарувчида менежмент тизимларининг сертификати мавжуд бўлган туркум ишлаб чиқариладиган аттракционлар учун қўлланилади ва қуйидаги ҳаракатларни ўз ичига олади:
ариза берувчи сертификатлаштириш органига мазкур Техник регламентнинг 100-бандида келтирилган ҳужжатлар тўпламини шакллантириб ариза йўллайди. Бунда ишлаб чиқарувчида менежмент тизимларининг сертификати аризага илова қилинади;
сертификатлаштириш органи тақдим этилган ҳужжатларни таҳлил қилади ва маҳсулотни юзага келиши мумкин бўлган биомеханик хавф даражасига қараб идентификация қилади, синов лабораториясида (марказида) синовдан ўтказиш учун ариза берувчидан намуналарни танлаб олади ва синовдан ўтказиш дастурини тасдиқлайди;
сертификатлаштириш органи ариза берувчи томонидан тақдим этилган ҳужжатлар тўплами ва аттракционларни синовдан ўтказиш натижаларини таҳлил қилади ҳамда ижобий натижа бўлганда ариза берувчига мувофиқлик сертификатини беради;
сертификатлаштириш органи синов лабораториясида (марказида) аттракционлар намуналарини синовдан ўтказиш ва менежмент тизимларини сертификатлаштириш органи томонидан ўтказилган даврий баҳолаш натижаларини таҳлил қилиш орқали сертификатланган аттракционларда даврий баҳолайди;
в) 3C-схема — аттракционлар тўпи (битта аттракцион) учун қўлланилади ва қуйидаги ҳаракатларни ўз ичига олади:
ариза берувчи сертификатлаштириш органига мазкур Техник регламентнинг 100-бандида келтирилган ҳужжатлар тўпламини шакллантириб ариза йўллайди;
сертификатлаштириш органи тақдим этилган ҳужжатларни таҳлил қилади ва маҳсулотни юзага келиши мумкин бўлган биомеханик хавф даражасига қараб идентификация қилади, синов лабораториясида (марказида) синовдан ўтказиш учун ариза берувчидан намуналарни танлаб олади ва синовдан ўтказиш дастурини белгилайди;
синов лабораторияси (маркази) аттракционларни синовдан ўтказади. Агар аттракцион монтаж қилиш (йиғиш, ўрнатиш) жойига яхлит эмас, балки алоҳида қисмларда олиб келинса, синовдан ўтказиш у фойдаланиш жойида монтаж қилингандан (йиғилгандан, ўрнатилгандан) ва созлангандан сўнг амалга оширилади;
сертификатлаштириш органи аттракционларни синовдан ўтказиш натижаларини таҳлил қилади ва ижобий натижа бўлганда, ариза берувчига мувофиқлик сертификатини беради;
г) 4C-схема — хорижий ишлаб чиқарувчи томонидан етказиб бериладиган чекланган ҳажмдаги аттракционлар тўпи учун қўлланилади ва қуйидаги ҳаракатларни ўз ичига олади:
ариза берувчи сертификатлаштириш органига мазкур Техник регламентнинг 100-бандида келтирилган ҳужжатлар тўпламини шакллантириб ариза йўллайди;
сертификатлаштириш органи ариза берувчи томонидан тақдим этилган ҳужжатлар тўпламини таҳлил қилади ва аттракционларни юзага келиши мумкин бўлган биомеханик хавф даражасига қараб идентификация қилади ҳамда ижобий натижа бўлганда, ариза берувчига мувофиқлик сертификатини беради.
117. 1C, 2C ва 4C-схемалар бўйича сертификатлаштиришда ариза берувчи ишлаб чиқарувчи ҳисобланади.
118. 3C-схема бўйича сертификатлаштиришда ариза берувчи ишлаб чиқарувчи ёки сотувчи (етказиб берувчи) ҳисобланади.
119. Сертификатлаштириш схемаси мазкур Техник регламент қоидаларини ҳисобга олган ҳолда ариза берувчи томонидан танланади.
120. Аттракционларни сертификатлаштириш учун ариза, ариза берувчи томонидан расмийлаштирилади ва қуйидагиларни ўз ичига олиши керак:
ариза берувчининг номи ва жойлашган жойи;
ишлаб чиқарувчининг номи ва жойлашган жойи;
аттракцион (унинг таркиби) тўғрисидаги маълумотлар ва унинг идентификация қилувчи белгилари (аттракцион номи, тури), эксплуатация ҳужжатларида кўрсатилган техник тавсифлар, ишлаб чиқариш шакли (туркум ишлаб чиқариш ёки тўпи), шартнома реквизитлари;
фойдаланиладиган стандартлар рўйхати (агар мавжуд бўлса);
сертификатлаштириш схемаси;
ариза берувчининг сертификатлаштириш қоидалари ва шартларини бажариш тўғрисидаги мажбуриятлари.
121. Сертификатлаштириш органи ариза ва унга илова қилинган мазкур Техник регламентнинг 100-бандида келтирилган ҳужжатларни кўриб чиқади ҳамда сертификатлаштиришни амалга ошириш тўғрисида қарор қабул қилади.
[ОКОЗ:
1.09.00.00.00 Тадбиркорлик ва хўжалик фаолияти / 09.07.00.00 Стандартлаштириш. Метрология. Сертификатлаш / 09.07.03.00 Сертификатлаштириш / 09.07.03.02 Сертификатлаштириш бўйича органлар]
122. Сертификатлаштириш органи сертификатлаштириш схемасига мувофиқ иш олиб боради, қарор тайёрлайди ва ижобий натижа бўлганда, ариза берувчига мувофиқлик сертификатини беради.
123. Сертификатлаштириш натижаси ижобий бўлмаганда, сертификатлаштириш органи ариза берувчига мувофиқлик сертификатини беришни рад этиш тўғрисидаги асослантирилган қарорни юборади.
124. Аттракцион тўпи ёки битта аттракцион намунаси (намуналари) сертификатлаштириш органининг топшириғига биноан синов лабораторияси (маркази) томонидан сертификатлаштириш органи томонидан тасдиқланган синов дастурига мувофиқ синовдан ўтказилади.
125. Ишлаб чиқариш жараёни сертификатлаштириш органи томонидан ишлаб чиқарувчида баҳоланади (агар сертификатлаштириш схемасида назарда тутилган бўлса). Таҳлил натижалари далолатнома билан расмийлаштирилади.
126. Сертификатлаштириш схемасида назарда тутилган мувофиқликни баҳолаш жараёнларининг ижобий натижасига асосан сертификатлаштириш органи мувофиқлик сертификатини расмийлаштиради ва уни ариза берувчига беради.
127. Мувофиқлик сертификати Маҳсулотларни сертификатлаштириш тартиби тўғрисидаги низомда тасдиқланган шаклда расмийлаштирилади. Мувофиқлик сертификатида, сертификатланган аттракционларга тааллуқли бўлган юзага келиши мумкин бўлган биомеханик хавф даражаси тўғрисидаги маълумотлар бўлиши керак.
128. Сертификатлаштириш органи мувофиқлик сертификати тўғрисидаги маълумотларни реестрга киритади.
129. Мувофиқлик сертификати:
туркум ишлаб чиқариладиган маҳсулотга — уч йил муддатга;
аттракцион тўпига — аттракционнинг яроқлилик ёки кафолат муддатига расмийлаштирилади.
Аттракционнинг яроқлилик ёки кафолат муддати мавжуд бўлмаганда, мувофиқлик сертификати муддат кўрсатилмай расмийлаштирилади.
130. Туркум ишлаб чиқариладиган аттракционлар учун расмийлаштирилган мувофиқлик сертификати мувофиқлик сертификатини берган сертификатлаштириш органи томонидан бир йилда бир маротаба даврий баҳоланади.
Даврий баҳолаш натижаларига кўра сертификатлаштириш органи:
мувофиқлик сертификатининг амал қилишини унда белгиланган амал қилиш муддати доирасида тасдиқлайди;
мувофиқлик сертификатининг амал қилишини тегишли қарор қабул қилинган кундан бошлаб 2 ойдан ортиқ бўлмаган муддатга тўхтатиб туради;
мувофиқлик сертификатининг амал қилишини тугатади.
131. Агар аниқланган номувофиқликларни тузатиш чораларини кўриш орқали бартараф этиш ва уларни бартараф этиш имкони мавжуд бўлса, сертификатлаштириш органи мувофиқлик сертификатининг амал қилишини тўхтатиб туриш тўғрисида қарор қабул қилади.
Тузатиш чоралари кўрилиб аниқланган номувофиқликлар бартараф этилгандан сўнг сертификатлаштириш органи мувофиқлик сертификатининг амал қилиш муддатини тиклаш тўғрисида қарор қабул қилади.
Агар аниқланган номувофиқликларни амалда бартараф этиш имконсиз ёки сертификатланган аттракционларнинг Техник регламент талабларига тўлиқ мувофиқлиги тўғрисида хулоса чиқариб бўлмаса, сертификатлаштириш органи мувофиқлик сертификатининг амал қилишини тугатиш тўғрисида қарор қабул қилади.
132. Мувофиқлик сертификатининг амал қилишини тугатиш тўғрисидаги қарор даврий баҳолаш давомида аниқланган номувофиқликлар ва уларнинг сабаблари ишлаб чиқарувчи томонидан бартараф этиш имкони мавжуд бўлмаганда сертификатлаштириш органи томонидан қабул қилинади.
133. Мазкур Техник регламентнинг 100-бандида келтирилган ҳужжатлар тўплами, синов баённомалари, мувофиқлик сертификати қуйидаги муддат давомида ариза берувчида ва сертификатлаштириш органида сақланиши керак:
туркум ишлаб чиқариладиган аттракционларга — мувофиқлик сертификатининг амал қилиши тугаган кундан бошлаб камида бир йил;
134. Мазкур Техник регламентнинг 116-бандида кўрсатилган ҳужжатлар давлат назорати органларига уларнинг талабига биноан тақдим этилиши керак.
6-боб. Аттракционнинг хизмат муддатини узайтириш мақсадида техник таҳлил ўтказиш
135. Эксплуатация ҳужжатларида белгиланган хизмат муддатини (ресурсни) ўтаб бўлган аттракционлардан кейинчалик фойдаланиш учун техник таҳлил ўтказмасдан ва белгиланган хизмат муддатини (ресурсни) узайтирмасдан йўл қўйилмайди.
Эксплуатация ҳужжатларидан хизмат муддати тўғрисидаги маълумотни олишнинг имкони бўлмаган тақдирда, аттракционни техник таҳлил у ишлаб чиқарилган кундан бошлаб 10 йилдан кечиктирмай амалга оширилади. Техник таҳлил аттракцион эгасининг ташаббуси билан белгиланган хизмат муддатига етгунча амалга оширилиши мумкин.
136. Аттракционни техник таҳлил қилиш қуйидагилардан иборат:
техник ҳолатни назорат қилиш;
номувофиқликлар, нуқсонлар, носозликларни излаш ва уларнинг сабабларини аниқлаш;
таъмирталаб аттракционларнинг таянч конструкцияларининг муҳим компонентлари ва элементларини аниқлаш;
аттракционнинг қолдиқ ресурсини ва унинг хизмат муддатини узайтириш имкониятини аниқлаш.
137. Аттракционни текшириш ва синовдан ўтказиш ҳажми эксплуатация ҳужжатлари, мазкур Техник регламент ва бошқа техник жиҳатдан тартибга солиш соҳасидаги норматив ҳужжатлар талаблари асосида тузилган индивидуал техник таҳлил дастурида белгиланади.
Аттракцион эгаси томонидан аттракционларни текширишда қўшимча равишда қуйидагилар амалга оширилади:
аттракцион асбоб-ускуналарининг ҳолатини нуқсонлар, носозликлар, эскириш ва занглаш даражаси орқали аниқлаш;
аттракционнинг техник диагностика синовларини юксиз ва номинал юк билан камида бешта иш цикли давомида амалга ошириш.
Бошқа текширув ва синовларни ўтказиш зарурати аттракционларни техник таҳлил бўйича ишларини амалга оширувчи ихтисослаштирилган ташкилот томонидан белгиланади.
138. Белгиланган хизмат муддатини узайтириш бўйича эксперт хулосаси ва техник таҳлил бўйича ҳисобот ҳужжатлари аттракцион паспортига илова қилинади ва унинг ажралмас қисми ҳисобланади. Техник таҳлилни амалга оширган ташкилот аттракцион паспортига тайинланган хизмат муддатини узайтириш бўйича экспертиза хулосалари тўғрисидаги ёзувни киритади.
7-боб. Аттракционларни мувофиқлик белгиси билан тамғалаш
139. Мазкур Техник регламент талабларига жавоб берадиган, шунингдек мувофиқлиги тасдиқланган аттракционлар мувофиқлик белгиси билан тамғаланади.
140. Аттракционлар мувофиқлик белгиси билан улар муомалага чиқарилишидан олдин тамғаланади.
141. Мувофиқлик белгиси ҳар бир электротехника ва радиоэлектроника маҳсулотларида ҳамда уларнинг техник ҳужжатларида (паспортида) жойлаштирилади ва улардан фойдаланиш даврида тасвири аниқ кўриниши таъминланиши керак.
Тамғалаш давлат тилида амалга оширилади.
142. Мувофиқлик белгисини аттракционларга жойлаштириш имкони бўлмаган тақдирда, уларнинг қадоқлари ва техник ҳужжатларига (паспортига) жойлаштиришга рухсат этилади.
8-боб. Техник регламент талабларига риоя этилишининг давлат назорати
[ОКОЗ:
1.02.00.00.00 Давлат бошқаруви асослари / 02.03.00.00 Республика давлат бошқаруви органлари ва хўжалик бошқаруви органлари / 02.03.02.00 Вазирликлар;
2.02.00.00.00 Давлат бошқаруви асослари / 02.03.00.00 Республика давлат бошқаруви органлари ва хўжалик бошқаруви органлари / 02.03.03.00 Қўмиталар;
3.09.00.00.00 Тадбиркорлик ва хўжалик фаолияти / 09.07.00.00 Стандартлаштириш. Метрология. Сертификатлаш / 09.07.01.00 Стандартлаштириш / 09.07.01.03 Стандартлар бўйича давлат назорати]
143. Техник регламент талабларига амал қилиш бўйича давлат назорати Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Саноат, радиация ва ядро хавфсизлиги қўмитаси, Фавқулодда вазиятлар вазирлиги, Энергетика вазирлиги, Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Ўзбекистон техник жиҳатдан тартибга солиш агентлиги, шунингдек, бошқа ваколатли давлат органлари томонидан ўз ваколатлари доирасида амалга оширилади.
[ОКОЗ:
1.13.00.00.00 Таълим. Фан. Маданият / 13.03.00.00 Маданият / 13.03.09.00 Истироҳат ва маданият боғлари]
144. Аттракционлардан фойдаланиш соҳасида давлат назорати ва текшируви:
а) аттракционлардан фойдаланиш хавфсизлигини давлат томонидан тартибга солувчи махсус ваколатли орган — Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Саноат, радиация ва ядро хавфсизлиги қўмитаси — аттракционлардан фойдаланиш соҳасида техник жиҳатдан тартибга солиш соҳасида қонунчилик ҳужжатлари ва норматив ҳужжатлар талабларига риоя этилиши устидан давлат назорати ва текширувини амалга оширади;
б) аттракционлардан фойдаланиш хавфсизлигини давлат томонидан тартибга солиш бўйича алоҳида ваколатларга эга бўлган давлат органлари:
[ОКОЗ:
1.02.00.00.00 Давлат бошқаруви асослари / 02.03.00.00 Республика давлат бошқаруви органлари ва хўжалик бошқаруви органлари / 02.03.02.00 Вазирликлар]
Фавқулодда вазиятлар вазирлиги — тегишли республика ижро этувчи ҳокимият органлари ҳамда фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари томонидан фавқулодда вазиятларда уларнинг олдини олиш ва ҳаракат қилиш давлат тизими воситасида аварияга оид ташқи ва ички режаларнинг бажарилиши, шунингдек, тегишли республика ижро этувчи ҳокимият органлари ва бошқа юридик шахсларнинг аварияга оид шайлиги ва аттракционлардан фойдаланиш объектларида ёнғин хавфсизлиги талабларини таъминлаш бўйича давлат назоратини амалга оширади;
[ОКОЗ:
1.02.00.00.00 Давлат бошқаруви асослари / 02.03.00.00 Республика давлат бошқаруви органлари ва хўжалик бошқаруви органлари / 02.03.02.00 Вазирликлар]
Энергетика вазирлиги — истеъмолчиларнинг электр қурилмаларини эксплуатация қилишда хавфсизлик техника қоидаларига риоя қилиниши ва уларнинг техник ҳолати юзасидан назоратни амалга оширади;
[ОКОЗ:
1.02.00.00.00 Давлат бошқаруви асослари / 02.03.00.00 Республика давлат бошқаруви органлари ва хўжалик бошқаруви органлари / 02.03.03.00 Қўмиталар]
Ўзбекистон техник жиҳатдан тартибга солиш агентлиги — техник жиҳатдан тартибга солиш соҳасидаги норматив ҳужжатлар талабларига риоя этилиши устидан давлат назоратини амалга оширади.
[ОКОЗ:
1.12.00.00.00 Ахборот ва ахборотлаштириш / 12.04.00.00 Ахборотлаштириш. Ахборот тизимлари, технологиялари ва уларни таъминлаш воситалари / 12.04.02.00 Ахборот тизимлари, технологиялари ва уларни таъминлаш воситалари]
145. Аттракционлардан фойдаланишнинг хавфсизлик талабларига риоя қилиниши устидан масофавий назорат қилиш, шу жумладан, ҳуқуқбузарликлар тўғрисида хабар бериш «attraksionnazorati» электрон платформа (мобиль илова) орқали амалга оширилади.
9-боб. Техник регламент талаблари бузилганлиги учун жавобгарлик
146. Мазкур Техник регламент кучга кирган пайтдан бошлаб, Ўзбекистон Республикаси ҳудудида аттракционлар хавфсизлигига қўйиладиган талабларни белгилайдиган амалдаги техник жиҳатдан тартибга солиш соҳасидаги норматив ҳужжатлар Техник регламентга мувофиқлаштирилгунга қадар Техник регламентга зид бўлмаган қисмида қўлланилади.
[ОКОЗ:
1.09.00.00.00 Тадбиркорлик ва хўжалик фаолияти / 09.07.00.00 Стандартлаштириш. Метрология. Сертификатлаш / 09.07.04.00 Стандартлаштириш, метрология ва сертификатлаштириш тўғрисидаги қонунчилик ҳужжатларини бузганлик учун жавобгарлик]
147. Ушбу Техник регламент талаблари бузилишида айбдор бўлган шахслар Ўзбекистон Республикаси қонунчилик ҳужжатларига мувофиқ жавоб берадилар.
Аттракционлар хавфсизлиги тўғрисидаги техник регламентга 1-ИЛОВА
Атракционлар хавфсизлиги тўғрисидаги техник регламентга 3-ИЛОВА
Болалар учун мўлжалланган аттракционларга қўйиладиган
ХАВФСИЗЛИК ТАЛАБЛАРИ
1. Болалар учун мўлжалланган аттракционларни лойиҳалаштириш ва ишлаб чиқариш турли ёш гуруҳларидаги болаларга хос физиологик, психологик, антропометрик омиллар билан боғлиқ бўлган қўшимча хавфларни, шунингдек, қуйидаги талабларни ҳисобга олган ҳолда амалга оширилади:
а) турли ёш гуруҳларидаги болалар учун мўлжалланган аттракционлардан фойдаланишнинг ўзига хос хусусиятларини;
б) аттракционларнинг барча ҳаракатланувчи қисмларини, шунингдек, ҳаракатсиз элементларни (болалар қўли билан тегиши мумкин бўлган қисмлар) шикастланишдан хавфсиз бўлган материаллар ёки қопламалардан ишлаб чиқаришнинг зарурлигини;
в) болаларнинг қўллари, оёқлари, боши, бармоқлари, кийимлари турли тирқишлар, ёриқлар, тешикларда тиқилиб қолишига йўл қўйилмаслигини;
г) аттракционларнинг қисмларида (қисмлар орасида), аттракциондан фойдаланиш бўйича қўлланмада кўрсатилган болалар сирпанадиган, учадиган, сакрайдиган жойларда (зоналарда) ёт нарсалар тушиши мумкин бўлган тирқишлар, ёриқлар, тешиклар мавжуд бўлишига (пайдо бўлишига) йўл қўйилмаслигини;
д) эркин тушишнинг хавфсиз баландлиги таъминланишини;
е) аттракционларнинг ҳаракатланувчи ва ҳаракатсиз элементлари орасида хавфсиз масофанинг таъминланиши;
ж) аттракционлар юзасида сув тўпланишига йўл қўйилмаслигини, эркин оқиб кетиш ва қуришнинг таъминланиши;
з) маҳкамлагичларнинг чиқиб турувчи учларини ҳимоя қилишнинг таъминланиши;
к) аттракционлар ёғоч элементларининг «чидамли» ва «ўртача чидамли» туридаги ёғочдан ишлаб чиқарилишини, юзада ишлов бериш нуқсонлари мавжуд бўлишига йўл қўйилмаслигини;
л) аттракционлар элементларини асбоблардан фойдаланмасдан ечиб олиш эҳтимолини истисно қиладиган тарзда маҳкамлашнинг таъминланишини;
м) болалар ушлаши учун аттракционлар элементларининг кенглиги белгиланган нормаларга мувофиқ таъминланишини;
н) аттракционларнинг панжара ва тўсиқлар (керакли жойларда) билан таъминланишини. Бунда панжара ва тўсиқлар конструкцияси болаларни уларда туришга ёки ўтиришга ундамаслиги, болаларнинг осилишига имкон берадиган элементлар бўлмаслиги керак.
2. Болалар учун мўлжалланган аттракционларнинг материалларига қуйидаги талаблар қўйилади:
а) ишлатиладиган материаллар боланинг соғлиғига ва атроф-муҳитга зарарли таъсир кўрсатмаслиги, жуда юқори ёки жуда паст ҳароратли иқлим зоналарида боланинг терисига текканда термик куйишларни келтириб чиқармаслиги керак;
б) қуйидаги материаллардан фойдаланишга йўл қўйилмайди:
хусусиятлари етарли даражада ўрганилмаган янги материаллар;
в) турли матрицали асосдаги полимер материаллар, композицион материаллар ультрабинафша нурланиш таъсирига чидамли бўлиши керак;
г) агар турли матрицали асосдаги полимер материаллар, композит материаллар фойдаланиш жараёнида мўрт бўлиб қолса, ишлаб чиқарувчи уларнинг хавфсиз фойдаланиш даврини кўрсатиши керак;
д) полимер ва композит материалларнинг чидамлилиги ва юзасининг қаттиқлиги бутун хизмат муддати давомида болаларнинг хавфсизлигини таъминлаши керак;
е) парчаланувчи оксидларни ҳосил қиладиган металл материаллар заҳарли бўлмаган қоплама билан ҳимояланган бўлиши керак;
ж) фанер об-ҳаво таъсирига бардошли бўлиши керак.
3. Болалар учун мўлжалланган аттракционларни йиғиш ва ўрнатишга қуйидаги талаблар қўйилади:
а) аттракционларни йиғиш ва ўрнатиш лойиҳалаш-конструкторлик ҳужжатларига, йиғиш, ўрнатиш, ишга тушириш, тартибга солиш ва синаб кўриш бўйича йўл-йўриқларга мувофиқ амалга оширилади;
б) аттракционлар асосларига мустаҳкам қотирилган бўлиши ёки уларнинг тутиб турувчи конструкцияларининг ағдарилиб кетиш эҳтимоли истисно қилиниши керак.
Болаларнинг хавфсизлигини таъминламайдиган аттракциондан фойдаланиш тақиқланади (агар аттракционнинг хавфсиз ўрнатилиши тугалланмаган, зарбани ютувчи қоплама қилинмаган бўлса ёки техник хизмат кўрсатиш хавфсизликни таъминлай олмаса).
4. Болалар учун мўлжалланган аттракционлардан фойдаланишда эксплуатация қилувчи қуйидагиларга мажбур:
а) керакли маълумотларга эга бўлган ахборот тахталарини ёки стендларини ўрнатиш;
б) аттракционларнинг хавфсизлиги ва ишлашини таъминлаш бўйича комплекс чора-тадбирларни амалга ошириш;
в) аттракционлар шикастланган ва болаларнинг соғлиғига зарар етказиши мумкин бўлса, ундан фойдаланиш эҳтимолини истисно қилиш, шу жумладан, мактабгача ёшдаги (2 ёшдан 6 ёшгача) болалар учун мўлжалланган аттракционларда барча турдаги лазер буюмларидан ва мактаб ёшидаги болалар (7 ёшдан бошлаб) учун мўлжалланган аттракционларда эса кўзлар ва терининг коллимацияланган нурланиш хавфлилиги 1-даражадан юқори бўлган лазер буюмларидан фойдаланишга йўл қўймаслик;
г) аттракционларни монтаж қилиш (йиғиш, ўрнатиш) зоналарида жароҳатларга олиб келиши мумкин бўлган тўсиқларнинг мавжуд бўлмаслигини таъминлаш;
д) хавфсизлик зонасида тўсиқлар (конструкцияларнинг элементлари, дарахт шохлари, скамейкалар, эълон устунлари) мавжуд бўлмаслигини таъминлаш. Хавфсизлик зонасини белгилашда боланинг ва аттракционларнинг ҳаракатланувчи элементларининг эҳтимолий силжишини ҳисобга олиш керак;
е) аттракциондан йиқилиб тушганда болаларнинг шикастланмаслиги учун ерга тушиш жойини юмшатувчи, эгилувчан ёки зарбни амортизация қилувчи қоплама билан жиҳозлаш;
ж) ерга тушиш жойида тўсиқлар мавжуд бўлмаслигини таъминлаш.
Аттракционлар хавфсизлиги тўғрисидаги техник регламентга 4-ИЛОВА
1. Механизациялашмаган сув аттракционларини лойиҳалаштириш ва ишлаб чиқаришда аттракционларда сувдан фойдаланиш билан боғлиқ қуйидаги қўшимча хавфлар ҳисобга олинади:
а) сув муҳитининг хусусиятлари, силлиқ юзада ташриф буюрувчиларнинг йиқилиш хавфи, сув тўпланишига йўл қўйилмаслиги (агар бу кўнгилочар таассуротларни яратиш учун назарда тутилмаган бўлса), чўкиш хавфи, нам муҳитда электр токи уриши хавфи, сув юзасига баланддан йиқилишда жароҳат олиш хавфи;
г) баландлиги 0,4 метрдан ортиқ бўлган тўсилмаган юзалардан, оғма юзалардан, етарлича маҳкамланмаган тутиб турувчи юзалардан йиқилиш хавфи (агар бу кўнгилочар таассуротларни яратиш учун назарда тутилмаган бўлса);
д) йўлаклар кенглигининг етарлилиги, шошилинч ёрдам кўрсатиш учун ўтиш имконияти;
е) ушлаб қолиш воситаларининг (аттракционлар конструкцияларининг тутқичлари, панжаралари ва шу каби элементлари) етарлилиги ва қулайлиги. Бунда уларнинг конструкциялари уларга чиқиш ва тушишда йиқилиш хавфига йўл қўймаслиги керак;
ж) аттракцион ташриф буюрувчилар танаси тегадиган юзалар силлиқлигини таъминлашнинг зарурлиги, юзаларда сирпанганда ташриф буюрувчиларни жароҳатлаши мумкин бўлган юзаларнинг сув туширгичлари билан бирикмаларнинг мавжуд эмаслиги;
з) тери шикастланишининг, шу жумладан, ишқаланганда тери куйишининг олдини олиш учун юзаларни сув билан етарли даражада мойлашни ёки сув оқимини таъминлашнинг зарурлиги;
и) аттракционларнинг ташриф буюрувчиларга таъсир кўрсатадиган рухсат этилган тезлашишларни, шунингдек, сирпаниш юзасига бош билан урилиш хавфи бўлмаган тезлашишларни таъминловчи хавфсиз шаклини, айниқса, ташриф буюрувчиларнинг юзада катта тезликда сирпаниши учун юза шаклини ҳисоб-китоб қилишнинг зарурлиги;
к) ташриф буюрувчиларни мустақил равишда ёки ходимлар ёрдамида тез эвакуация қилиш учун тушгандан сўнг тўхташ жойининг етарлилиги ва қулайлилиги, тушишда ва учишда одамларнинг тўқнашиб кетишига йўл қўйилмаслиги;
л) аттракцион конструкцияси ва фойдаланиш бўйича қўлланмада назарда тутилганидан ортиқча фойдаланувчиларни аттракцион элементларида бўлишларига йўл қўйилмаслиги (шу жумладан, ташкилий ва техник тадбирларни қўллаш орқали).
2. Механизациялашмаган сув аттракционларининг эксплуатация ҳужжатлари ушбу Талабларнинг 1-бандини, шунингдек, Техник регламентда назарда тутилган талабларни ҳисобга олган ҳолда ишлаб чиқилади.
3. Механизациялашмаган сув аттракционлари ва кўнгилочар мосламалар учун ишлатиладиган материаллар металл, ёғоч, нометалл конструкциялар ва маҳкамлагичларнинг тез чириш хусусиятларини ҳисобга олиши керак. Хавфсизлик нуқтаи назаридан энг муҳим бўлган бирлаштирувчи элементларнинг мунтазам назорат қилинишини таъминлаш чораларини назарда тутиш зарур.
4. Механизациялашмаган сув аттракционларининг сирпаниш юзалари ва таянч юзалари уларнинг қатламларга ажралиб кетишини ёки шакли ўзгаришини истисно қиладиган материаллардан тайёрланади.
5. Механизациялашмаган сув аттракционлари учун ишлатиладиган материаллар ва қопламалар экологик талабларга жавоб бериши керак. Одам териси билан бевосита тегиб турадиган материаллар ва қопламалар хавфсизликнинг гигиеник талабларига жавоб бериши керак.
6. Механизациялашмаган сув аттракционлари ва (ёки) аквапаркнинг зарур жойларида ташриф буюрувчилар учун ахборот тахталари, кўрсаткичлари, шунингдек, аттракционлардан хавфсиз фойдаланиш қоидалари жойлаштирилиши керак.
Аттракционларг хавфсизлиги тўғрисидаги техник регламентга 5-ИЛОВА
Аттракцион дастур бўйича синовдан ўтган ________________________________________ ва фойдаланишга яроқли ҳисобланади (ишлаб чиқарувчи ташкилот аттракционни йиғилган ҳолда юборган тақдирда тўлдирилади). Аттракционнинг таркибий қисмлари ишлаб чиқарувчи ташкилотнинг сифат назорати хизмати (ТНБ) томонидан текширилган ва қабул қилинган. Аттракцион дастур бўйича синовлар ўтказилиб, рўйхатга олингандан сўнг фойдаланишга яроқли деб тан олинади.
монтаж қилиш (таъмирлаш, реконструкция қилиш) ишлари якунланганлиги, аттракционлардан хавфсиз фойдаланиш қоидалари доирасида аттракцион кўрикдан ўтказилганлиги ва тўлиқ текширилганлиги ҳақида ушбу далолатномани туздик.
Ўзбекистон техник жиҳатдан тартибга солиш агентлиги,
Саноат, радиация ва ядро хавфсизлиги қўмитаси
1. Аттракционларга доир ҳамда намуналар олиш, синаш ва ўлчаш усулларини белгилайдиган амалдаги стандартлар рўйхатини тузади ва хатловдан ўтказади.
Уч ой муддатда
2. Техник регламент талабларига риоя этилишини таъминлайдиган ҳамда техник регламентларда белгиланган маҳсулотнинг мувофиқлигини баҳолаш учун зарур бўлган, намуналар олиш, синаш ва ўлчаш усулларини белгилайдиган стандартлар рўйхатларини шакллантиради ва тасдиқлайди.
Бир ой муддатда
2-босқич
Ўзбекистон техник жиҳатдан тартибга солиш агентлиги
Аттракционларнинг Техник регламент талабларига мувофиқлигини баҳолаш учун сертификатлаштириш органлари ва синов лабораторияларини аккредитациядан ўтказиш кўламини кенгайтириш бўйича чораларни кўради
Олти ой муддатда
3-босқич
Саноат, радиация ва ядро хавфсизлиги қўмитаси,
Ўзбекистон техник жиҳатдан тартибга солиш агентлиги
Техник регламентнинг мақсадлари, мазмуни ва уни қўллаш тартиби тўғрисида аҳолини, республика ижро этувчи ҳокимият органлари ва хўжалик бирлашмалари, тадбиркорлик субъектларини кенг хабардор қилишни таъминлайди
Жадвалга мувофиқ
4-босқич
Тадбиркорлик субъектлари
1. Техник регламентни ўрганади, ходимларни (сифат учун масъул) ўқитади ва Техник регламентни жорий қилади.
Бир ой муддатда
2. Мувофиқликни баҳолаш тартиботидан ўтказиш учун тегишли маҳсулот намуналарини Техник регламент талабларига мувофиқ тайёрлайди.
Техник регламент кучга кирган кундан бошлаб
5-босқич
Саноат, радиация ва ядро хавфсизлиги қўмитаси,
Ўзбекистон техник жиҳатдан тартибга солиш агентлиги
Техник регламент талабларига риоя этилишининг давлат назоратини амалга оширади
Белгиланган тартибда
6-босқич
Ўзбекистон техник жиҳатдан тартибга солиш агентлиги
Техник регламентни қўллаш амалиётини мониторинг қилади ва маълумотларни тизимли асосда Вазирлар Маҳкамасига киритади
Ҳар чоракда
Вазирлар Маҳкамасининг 2024 йил 26 декабрдаги 886-сон қарорига 3-ИЛОВА
Аттракционларни ҳисобга олиш ва давлат реестрини юритиш тартиби тўғрисида
НИЗОМ
1-боб. Умумий қоидалар
1. Ушбу Низом аттракционларни ҳисобга олиш ва давлат реестрини юритиш тартибини белгилайди.
Аттракционларнинг давлат реестри юритиш аттракционлар маълумотлар базасини яратиш, саноат хавфсизлиги соҳасида давлат сиёсатини амалга ошириш, шунингдек, рўйхатга олинган аттракционлар ва ушбу аттракционлардан фойдаланувчи ташкилотлар тўғрисида тизимли ахборотни тўплаш, таҳлил қилиш ва сақлаш мақсадида юритилади.
2. Аттракционлар хавфсизлиги тўғрисидаги техник регламентга 2-иловада келтирилган Аттракционларнинг ташриф буюрувчиларга биомеханик таъсирлари турлари, юзага келиши мумкин бўлган биомеханик хавф даражалари ва ташриф буюрувчиларнинг ўриндиқларининг оғишиш турлари рўйхатидаги аттракционлар (юзага келиши мумкин бўлган биомеханик хавф даражасининг I, II ва III даражасига мансублари) фойдаланишга топширилишидан олдин Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Саноат, радиация ва ядро хавфсизлиги қўмитаси (кейинги ўринларда — Қўмита) томонидан ушбу Низомга 1-иловадаги Аттракционлар давлат реестри (кейинги ўринларда — реестр) шаклига мувофиқ ҳисобга олиниши шарт.
Илгари ҳисобга олинган ностационар аттракционнинг ўрнатилган жойи ўзгарган тақдирда, Қўмита томонидан вақтинча ҳисобга олиниши керак.
3. Ушбу Низом кучга киргунга қадар фойдаланишга топширилган ва ҳисобга олинмаган аттракционлар қуйидаги муддатларда ҳисобга олиниши керак:
аттракционларнинг юзага келиши мумкин бўлган биомеханик хавф даражасининг I даражасига мансублари — ушбу Низом кучга кирган кундан бошлаб 12 ой ўтгунга қадар;
аттракционларнинг юзага келиши мумкин бўлган биомеханик хавф даражасининг II даражасига мансублари — ушбу Низом кучга кирган кундан бошлаб 15 ой ўтгунга қадар;
аттракционларнинг юзага келиши мумкин бўлган биомеханик хавф даражасининг III даражасига мансублари — ушбу Низом кучга кирган кундан бошлаб 18 ой ўтгунга қадар.
2-боб. Аттракционларни ҳисобга олиш ва давлат реестрини юритиш тартиби
4. Реестрда ҳисобга олиш учун эксплуатация қилувчи Қўмитага ушбу Низомга 2-иловага мувофиқ шаклда расмийлаштирилган Аттракционни давлат реестрига киритиш, давлат реестридаги маълумотларни янгилаш, илгари давлат реестрига киритилган аттракционни ўрнатилган жойи бўйича вақтинча давлат реестрига киритиш, аттракционнинг давлат реестрига киритилганлиги тўғрисидаги гувоҳномани бериш ҳақидаги аризага қуйидаги ҳужжатларни илова қилади:
эксплуатация қилувчининг аттракциондан фойдаланиш ҳуқуқини тасдиқловчи ҳужжат (аттракционга эгалик қилиш ва ундан фойдаланишнинг мулк ҳуқуқини ёки бошқа қонуний асосларни тасдиқловчи ҳужжат);
аттракцион ишлаб чиқарувчиси томонидан ва (ёки) ихтисослаштирилган ташкилот томонидан тайёрланган аттракцион паспорти;
аттракциондан техник фойдаланиш учун қўлланма;
аттракционга техник хизмат кўрсатиш ва таъмирлаш бўйича қўлланма;
техник фойдаланиш, шунингдек, аттракционга техник хизмат кўрсатиш ва таъмирлаш талаблари бажарилишини таъминлайдиган эксплуатация қилувчи томонидан тасдиқланган журналларнинг нусхалари (илгари техник фойдаланилган аттракционлар учун — ариза тақдим этилган кундан камида 12 ой олдин, агар аттракцион 12 ойдан кам вақт давомида ишлатилган бўлса, аттракционнинг ишлаш муддати учун);
мувофиқлик сертификати ёки мувофиқлик тўғрисидаги декларациянинг нусхаси (2023 йил 28 майдан сўнг муомалага киритилган аттракционлар учун — мажбурий, қолган аттракционлар учун — мавжуд бўлса);
аттракционни монтаж қилиш (йиғиш, ўрнатиш) тугагандан сўнг қабул қилинганлиги тўғрисидаги ҳужжатларнинг эксплуатация қилувчи томонидан тасдиқланган нусхалари, шу жумладан, қабул қилиш синовлари, созлаш ва ростлаш тўғрисидаги маълумотлар, шунингдек ички назоратни ташкил этиш ва аттракционнинг хавфсиз ишлаши учун масъул ходимларни тайинлаш тўғрисидаги маълумотлар;
аттракционнинг техник ҳолатини баҳолаш (техник кўрикдан ўтказиш) далолатномаси, аттракционнинг ихтисослаштирилган ташкилот томонидан аттракционни монтаж қилиш (йиғиш, ўрнатиш) тугагандан сўнг берилган кундан бошлаб 12 ойдан кўп бўлмаган вақт ўтгандан кейин аттракционларнинг техник ҳолати техник фойдаланишга қўйиладиган талаблар рўйхатига мувофиқлигини тасдиқловчи ҳужжат;
аттракцион ҳаракати маршрути ҳақида маълумот (белгиланган маршрут бўйлаб ҳаракатланадиган ўзиюрар аттракционлар учун);
аттракционнинг хавфсиз фойдаланиш муддатини узайтириш шартлари ва эҳтимолий муддатни ўз ичига олган сўров натижалари бўйича ихтисослаштирилган ташкилот томонидан берилган хулоса (лойиҳачи, ишлаб чиқарувчи томонидан белгиланган хизмат муддати ёки белгиланган ресурс муддати тугаган аттракцион учун), сўров натижалари бўйича ихтисослаштирилган ташкилот томонидан илгари чиқарилган хулосада белгиланган муддат);
аттракциондан техник фойдаланишда жисмоний шахсларнинг ҳаёти ва (ёки) соғлиғига, жисмоний ёки юридик шахсларнинг мол-мулкига, давлат мулкига, атроф-муҳитга зарар етказганлик учун аттракцион эгасининг фуқаролик жавобгарлигини суғурта қилиш бўйича суғурта полисининг (агар мавжуд бўлса) нусхаси;
эксплуатация қилувчи томонидан аттракционнинг биомеханик хавф даражасини аниқлашда фойдаланиладиган ҳужжатлар.
5. Ҳужжатлар Қўмитага эксплуатация қилувчи томонидан почта алоқаси орқали ёки электрон шаклда ариза билан тақдим этилади.
Ҳужжатлар Қўмита масъул ходими томонидан рўйхат бўйича қабул қилинади, рўйхатнинг нусхаси ҳужжатлар қабул қилиб олинган сана тўғрисида белги қўйилган ҳолда аризачи берувчига юборилади (топширилади).
Электрон шаклда тақдим этилган ҳужжатлар Қўмита раҳбарининг электрон рақамли имзоси билан тасдиқланади.
6. Қўмита мустақил равишда қуйидаги ҳужжатлар ва ахборотни белгиланган тартибда ўзаро ахборот алмашиш орқали, шу жумладан, электрон шаклда мустақил олади:
корхона ва ташкилотларнинг ягона давлат регистридан кўчирма;
7. Эксплуатация қилувчидан ушбу Низомда назарда тутилмаган ҳужжатларни тақдим этишни талаб қилишга йўл қўйилмайди.
8. Реестрда ҳисобга олиш ушбу Низомга 3-иловага мувофиқ Аттракционларни давлат реестрида ҳисобга олиш схемаси бўйича амалга оширилади.
9. Реестрни юритиш Қўмитага юкланади ва қуйидаги тартиб-таомилларни ўз ичига олади:
ҳисобга олиш рақамини бериш билан аттракцион тўғрисидаги зарур ахборотни маълумотлар базасига киритиш;
ушбу Низомнинг 3-бобига мувофиқ аттракцион тўғрисидаги маълумотларни даврий янгилаш ёки уни реестрдан чиқариш.
10. Реестр ахборотнинг қоғоз ва электрон шаклда сақланишини таъминлаш тамойили бўйича юритилади.
11. Қўмита аттракционни ҳисобга олиш ёки ҳисобга олишни рад этиш тўғрисидаги қарорни эксплуатация қилувчининг аризасини олган кундан бошлаб, ўн иш кунидан ортиқ бўлмаган муддатда қабул қилади.
12. Қўмита эксплуатация қилувчи томонидан тақдим этилган ҳужжатлар тўпламини кўриб чиқиш жараёнида унда келтирилган маълумотларнинг тўлиқлиги ва ишончлилигини жойига чиққан ҳолда, аттракциондан хавфсиз фойдаланиш учун шароитларни баҳолашни (текширишни) ташкил этади.
13. Аттракциондан хавфсиз фойдаланиш учун шароитларни баҳолаш (текшириш) жараёнида аттракцион визуал усулда, аттракцион белгиси мавжудлиги ва унинг тақдим этилган ҳужжатларга мувофиқлиги ҳамда қўшимча равишда қуйидагилар мавжудлиги бўйича текширилади:
аттракционга кириш эшиги олдида ўрнатилган ташриф буюрувчилар учун аттракциондан фойдаланиш қоидалари, шунингдек, ногиронлиги бўлган ташриф буюрувчиларга хизмат кўрсатиш қоидалари, агар улар учун аттракционнинг биомеханик таъсири мавжуд бўлса, соғлиғи ҳолати, ёши, бўйи ва вазнига кўра аттракциондан фойдаланишга чекловлар тўғрисидаги маълумотлар (агар фойдаланиш ҳужжатларида назарда тутилган бўлса), аттракционнинг техник ҳолатини баҳолаган ташкилот ва кейинги йиллик текширув санаси кўрсатилган охирги йиллик текширув санаси тўғрисидаги, шу жумладан, ушбу маълумотларни ўз ичига олган QR-кодли (матрик штрихли код) маълумотлари;
ташриф буюрувчиларнинг бўйи ва вазнини ўлчаш воситалари (агар техник фойдаланиш ҳужжатларида аттракциондан фойдаланиш учун бўй ва вазн бўйича чекловлар назарда тутилган бўлса);
аттракционнинг асосий техник тавсифлари ҳақидаги маълумотларни ўз ичига олган аттракцион бошқарув пульти ёнига ўрнатилган тахтачалар;
аттракционни ташриф буюрувчилар билан юклаш схемалари (агар бу техник фойдаланиш ҳужжатларида назарда тутилган бўлса);
хизмат кўрсатувчи ходимларнинг иш жойига қўйилган тахтачалар (уларда муҳим таркибий қисмлар ва муҳим параметрларга нисбатан кундалик текширувлар тартиби, аттракционга техник хизмат кўрсатишнинг асосий қоидалари бўйича ходимларга қўйиладиган талаблар кўрсатилади);
тиббиёт қутиси;
зарур ўрнатилган эвакуация белгилари;
ташриф буюрувчиларни катта баландликдан ёки ерга нисбатан сезиларли мойилликдаги ўриндиқлардан эвакуация қилиш бўйича чора-тадбирлар режаси ва маълумотлари (оператив ҳужжатларга мувофиқ);
ташриф буюрувчиларни аттракцион модулларидан эвакуация қилиш воситалари (агар бу техник фойдаланиш ҳужжатларида назарда тутилган бўлса);
аттракциондан фойдаланиш вақтида ва ундан ташқарида хавфли ҳудудларга ташриф буюрувчиларнинг эркин киришини истисно қилувчи тўсиқлар ва бошқа воситалар аттракционлар модуллари, механизмлар, электр жиҳозлари билан жиҳозланган шкафлар, платформалар ва хизматчилар учун зинапоялар);
шамол кучи ва атроф-муҳит ҳароратини ўлчаш учун ўйин майдончасида ўрнатилган ўлчаш воситаси (агар техник фойдаланиш ҳужжатларида аттракциондан фойдаланиш бўйича шамол кучи ёки ҳароратига қараб чекловлар назарда тутилган бўлса).
14. Аттракционнинг техник соз ҳолати видеотасмага тушириш орқали (эксплуатация қилувчи иштирокида) текширилади.
15. Аттракциондан хавфсиз фойдаланиш учун шароитларни баҳолаш (текшириш) натижалари ижобий бўлган тақдирда, аттракционнинг паспортига аттракционнинг реестрга киритилганлиги тўғрисидаги белги қўйилади. Эксплуатация қилувчига имзо қўйган ҳолда аттракционнинг реестрга киритилганлиги тўғрисидаги ушбу Низомга 4-иловадаги шаклга мувофиқ QR-код (матрик штрихли код) қўйилган Аттракционнинг давлат реестрига киритилганлиги тўғрисидаги гувоҳнома берилади.
16. Эксплуатация қилувчи аттракционнинг реестрга киритилганлиги тўғрисидаги қайднинг аттракционга киришда ташриф буюрувчиларга кўринадиган зонада, белгиланган маршрут бўйлаб ҳаракатланувчи ўзиюрар аттракционлар учун эса аттракционнинг олд томонида унинг симметрия ўқи бўйлаб ёки ундан чап томонда жойлашишини таъминлаши керак.
17. Қўмита аттракционни реестрга киритишни рад этиш учун асослар мавжуд бўлган тақдирда, рад этишнинг аниқ асослари тўғрисида эксплуатация қилувчини беш иш куни мобайнида ёзма равишда хабардор қилади.
18. Аттракционни реестрга киритиш қуйидаги ҳолларда рад этилади:
аттракционнинг белгиланган хизмат муддати тугаган бўлса;
аттракцион эксплуатация қилувчиси ўзгарган бўлса;
тегишли рухсатномага эга бўлган ихтисослаштирилган ташкилот (кейинги ўринларда — ихтисослаштирилган ташкилот) томонидан аттракционнинг техник ҳолати баҳоланган (техник кўрикдан ўтказилган) кундан бошлаб 12 ой ўтган бўлса ва ихтисослаштирилган ташкилот томонидан аттракционнинг техник ҳолатини баҳолаш (техник кўрикдан ўтказиш) бўйича янги ҳужжат Қўмитага тақдим этилмаган бўлса;
аттракционга эгалик қилиш ва ундан фойдаланишнинг ҳуқуқий асосларини тасдиқловчи ҳужжатнинг амал қилиш муддати ўтган бўлса, тегишли муддатни узайтириш тўғрисидаги ҳужжат ёки аттракционни реестрга киритиш жойида айни аттракциондан фойдаланувчи ташкилотни кўрсатувчи янги ҳужжат Қўмитага тақдим этилмаган бўлса;
аттракцион модификация қилинган ёки капитал таъмирланган бўлса;
авария туфайли аттракцион фаолияти тўхтатилган бўлса;
мувофиқлик сертификати ёки мувофиқлик тўғрисидаги декларацияни тугатиш (бекор қилиш) тўғрисидаги қарор мавжуд бўлса;
кўрик давомида аниқланган маълумотлар ҳамда тақдим қилинган ҳужжатларда келтирилган маълумотлар ўртасида тафовут мавжуд бўлса.
Бунда эксплуатация қилувчи Қўмита томонидан қайд этилган рад этиш сабабларини бартараф этгандан сўнг аттракционни реестрга киритиш учун қайта ариза бериш ҳуқуқига эга.
19. Аттракциондан фойдаланувчи ташкилот қайта ташкил этилганда ёки номи ўзгарганда, унинг раҳбари аризасига асосан аттракцион реестрда қайта ҳисобга олинади.
20. Аттракционни қайта ҳисобга олиш Қўмита томонидан аттракционни реестрда ҳисобга олиш учун назарда тутилган тартибда амалга оширилади.
3-боб. Давлат реестрига ўзгартиришлар киритиш ёки аттракционни давлат реестридан чиқариш
21. Реестрда ҳисобга олинган аттракцион тўғрисидаги маълумотлар ўзгарганда, аттракциондан фойдаланувчи ташкилот ўн иш куни мобайнида ушбу Низомга 2-иловага мувофиқ шакл бўйича Аттракционни давлат реестрига киритиш, давлат реестридаги маълумотларни янгилаш, илгари давлат реестрига киритилган аттракционни ўрнатилган жойи бўйича вақтинча давлат реестрига киритиш, аттракционнинг давлат реестрига киритилганлиги тўғрисидаги гувоҳномани бериш ҳақидаги ариза бериш йўли билан ушбу ўзгаришлар тўғрисидаги маълумотларни Қўмита ёки унинг ҳудудий бўлинмаларига қуйидаги ҳужжатларни илова қилган ҳолда тақдим этади:
аттракционни реконструкция қилиш ёки техник жиҳатдан қайта жиҳозлаш учун лойиҳа ҳужжатлари;
аттракционнинг техник ҳолати экспертизаси натижалари тўғрисидаги хулоса нусхаси.
23. Реестрга ўзгартириш киритиш ёки аттракционни реестрдан чиқариш Қўмита томонидан аттракциондан фойдаланувчи ташкилот томонидан ариза тақдим этилган санадан бошлаб ўн иш куни мобайнида амалга оширилади.
24. Реестрда ҳисобга олинган аттракцион ижарага берилган тақдирда, ижарага берувчи ташкилот ижарага олувчи тўғрисидаги маълумотларни ўз ичига олувчи ҳужжатларни Қўмитага тақдим этади.
25. Аттракциондан фойдаланувчи ташкилот тугатилган тақдирда, тугатиш комиссияси (тугатувчи) ёки бошқа ваколатли орган аттракционни реестрдан чиқариш учун бир ҳафта муддатда ушбу Низомга 2-иловага мувофиқ шаклда аризани қуйидаги ҳужжатларни илова қилган ҳолда Қўмитага тақдим этиши шарт:
аттракционни реестрдан чиқариш учун асос бўлувчи ҳужжат нусхаси (муассиснинг, суднинг қарори, олди-сотди шартномаси);
мулкни топшириш ва қабул қилиш далолатномасининг нусхаси.
26. Аттракцион реестрдан чиқарилганда, Қўмита томонидан ариза берувчига уч кун ичида бевосита почта алоқаси орқали ёки электрон шаклда тегишли хабарнома юборилади.
4-боб. Давлат реестридаги маълумотларни тақдим қилиш
27. Қўмита мурожаатлар асосида реестрдан кўчирмалар бериш йўли билан манфаатдор республика ижро этувчи ҳокимият органлари ва маҳаллий давлат ҳокимияти органларига, Ўзбекистон Республикасининг жисмоний ва юридик шахсларига реестрдан маълумотларни тақдим этади.
28. Қўмита аттракционларни рўйхатга олинганлиги тўғрисидаги гувоҳномалар реестрини юритади ва унинг очиқлигини таъминлайди.
5-боб. Аттракционни текширувдан ўтказишдан тушган маблағлардан фойдаланиш тартиби
29. Аттракционни ҳисобга олишда ҳар бир аттракционни жойига чиққан ҳолда текширувдан ўтказганлик учун базавий ҳисоблаш миқдорининг бир баравари миқдоридаги тўлов ундирилади. Аттракционни қайта ҳисобга олишда текширувдан ўтказганлик учун тўлов ундирилмайди.
31. Қўмита шахсий ғазна ҳисобварағига тушган маблағлар қолдиғи молиявий йил якунлари бўйича олиб қўйилмайди.
6-боб. Якунловчи қоидалар
32. Реестрга киритиш учун зарур бўлган маълумотларнинг ишончлилиги ва уларнинг ўз вақтида Қўмитага тақдим этилиши учун жавобгарлик аттракциондан фойдаланувчи ташкилотларнинг раҳбарлари зиммасига юкланади.
33. Қўмитага тақдим этилаётган маълумотлар ва хулосаларнинг ишончлилиги учун қонунчилик ҳужжатларига мувофиқ жавобгардирлар.
34. Қўмита унга юкланган вазифа ва функциялар доирасида аттракционлардан фойдаланувчи ташкилотлар раҳбарларини ҳамда эксперт ташкилотларини ушбу Низом талабларини бузганлиги ёки била туриб аттракцион тўғрисида ёлғон маълумотларни ва хулосаларни тақдим этганлиги учун қонунчилик ҳужжатларига мувофиқ жавобгарликка тортиш чораларини кўради.
35. Ушбу Низом талабларига риоя этилмаганлиги учун аттракциондан фойдаланувчи ташкилотлар раҳбарлари қонунчилик ҳужжатларига мувофиқ жавоб берадилар.
Аттракционларни ҳисобга олиш ва давлат реестрини юритиш тартиби тўғрисидаги низомга 1-ИЛОВА
Эксплуатация қилувчи ташкилотнинг номи ва почта манзили
СТИР
Аттракцион тури
1
2
3
4
5
6
7
Аттракцион типи
Аттракцион жойлашган (ўрнатилган) манзил
Юзага келиши мумкин бўлган биомеханик хавф даражаси
Мувофиқликни баҳолашга оид маълумотлар
Давлат реестрига ўзгартириш киритиш сабаблари
Аттракционни давлат реестридан чиқариш сабаблари
Изоҳ
8
9
10
11
12
13
14
* Аттракционларни давлат реестрида ҳисобга қўйилганда ҳар бир аттракционга учта белгилар гуруҳидан иборат, тире (дефис) билан ажратилган кўринишида ҳисобга олиш рақами берилади. Ушбу рақам аттракциондан фойдаланувчи ташкилотнинг, аттракционнинг ўзининг ва аттракцион ҳисобга қўйилганлигининг идентификатори ҳисобланади.
Аттракционларни ҳисобга олиш ва давлат реестрини юритиш тартиби тўғрисидаги низомга 2-ИЛОВА
Аттракционни давлат реестрига киритиш, давлат реестридаги маълумотларни янгилаш, илгари давлат реестрига киритилган аттракционни ўрнатилган жойи бўйича вақтинча давлат реестрига киритиш, аттракционнинг давлат реестрига киритилганлиги тўғрисидаги гувоҳномани бериш ҳақидаги
АРИЗА ШАКЛИ
__________________________________
(истироҳат боғлари аттракционларини эксплуатация қилиш борасидаги қонунчилик ҳужжатлари ва техник жиҳатдан тартибга солиш соҳасидаги норматив ҳужжатлар талабларига юридик ва жисмоний шахслар томонидан риоя этилиши устидан давлат назорати ва текширувини амалга оширишувчи орган)
1. Аттракционни давлат реестрида ҳисобга қўйиш учун зарур бўлган аризани ва ҳужжатларни тайёрлайди.
2. Ариза ва унга илова қилинган ҳужжатларни Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Саноат, радиация ва ядро хавфсизлиги қўмитасига (кейинги ўринларда — Қўмита) тақдим этади.
1. Аттракционларнинг биомеханик хавф даражасининг I даражасига мансублари — Аттракционларни ҳисобга олиш ва давлат реестрини юритиш тартиби тўғрисидаги низом (кейинги ўринларда — Низом) кучга кирган кундан бошлаб 12 ой ўтгунга қадар.
2. Аттракционларнинг биомеханик хавф даражасининг II даражасига мансублари — Низом кучга кирган кундан бошлаб 15 ой ўтгунга қадар.
3. Аттракционларнинг биомеханик хавф даражасининг III даражасига мансублари — Низом кучга кирган кундан бошлаб 18 ой ўтгунга қадар
2-босқич
Қўмита
1. Аттракционни давлат реестрида ҳисобга қўйиш учун тақдим этилган ариза ва ҳужжатларни қабул қилади.
1. Ариза берувчи тақдим этгандан кейин дарҳол.
2. Аризани кўриб чиқади ва тақдим этилган ҳужжатларнинг тўлиқлиги ҳамда ишончлилигини текширади, шунингдек, зарур ҳолларда жойига чиққан ҳолда аттракционнинг ушбу ҳужжатларга мувофиқлигига аниқлик киритиш мақсадида уни текширувдан ўтказади.
Юзага келиши мумкин бўлган биомеханик хавф даражаси — ________________________
Эксплуатация қилувчининг манзили
Аттракцион тури ___________________________
___________________________________________
Ишлаб чиқарувчи корхона ____________________
Берилган санаси 20 ____ йил «____» ___________
Серия рақами ______________________________
__________________
Ишлаб чиқарилган йили _____________________
Ваколатли органнинг давлат инспектори
Белгиланган хизмат муддати
___________________________________________
Давлат реестрга киритиш белгиси
___________________________________________
___________________________________________
(имзо)____________фамилияси, исми, отасининг исми
QR-код
___________________________
раҳбарнинг (Ф.И.О.)
___________________________
(сана)
Вазирлар Маҳкамасининг 2024 йил 26 декабрдаги 886-сон қарорига 4-ИЛОВА
Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг ўз кучини йўқотган деб ҳисобланаётган айрим қарорлари
РЎЙХАТИ
1. Вазирлар Маҳкамасининг «Аттракционлар хавфсизлиги тўғрисидаги техник регламентни тасдиқлаш ҳақида» 2022 йил 28 ноябрдаги 677-сон қарори.
2. Вазирлар Маҳкамасининг «Ўзбекистон Республикасининг «Техник жиҳатдан тартибга солиш тўғрисида»ги Қонунини амалга ошириш чора-тадбирлари ҳақида» 2024 йил 25 мартдаги 153-сон қарорига 3-илованинг 5-банди.
3. Вазирлар Маҳкамасининг «Техник жиҳатдан тартибга солиш соҳасидаги давлат бошқаруви такомиллаштирилиши муносабати билан Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида» 2024 йил 1 июлдаги 371-сон қарорига илованинг 27-банди.
(Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 28.12.2024 й., 09/24/886/1078-сон)