1.12.00.00.00 Ахборот ва ахборотлаштириш / 12.08.00.00 Ахборот хавфсизлиги, ахборотни ва ахборот жараёнлари ҳамда ахборотлаштириш соҳаси субъектлари ҳуқуқларини ҳимоя қилиш (шунингдек, 16.04.03.00 га қаранг))]
[ТСЗ:
1.Иқтисодиёт / Ахборот ва ахборотлаштириш. Электрон тижорат (ҳужжат айланиши)]
Ўзбекистон Республикаси Давлат хавфсизлик хизмати раисининг
буйруғи
Киберхавфсизлик талабларига мувофиқлик юзасидан экспертизадан ўтказиш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида
[Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги томонидан 2024 йил 14 ноябрда рўйхатдан ўтказилди, рўйхат рақами 3573]
Ўзбекистон Республикасининг «Киберхавфсизлик тўғрисида»ги Қонунига мувофиқ буюраман:
2. Мазкур буйруқ Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Техник жиҳатдан тартибга солиш агентлиги ва Рақамли технологиялар вазирлиги билан келишилган.
[ОКОЗ:
1.01.00.00.00 Конституциявий тузум / 01.14.00.00 Давлат органларининг ҳуқуқ ижодкорлиги фаолияти / 01.14.05.00 Норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни эълон қилиш ва кучга кириши]
3. Мазкур буйруқ расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.
Раис А. АЗИЗОВ
Тошкент ш.,
2024 йил 15 октябрь,
113-сон
Келишилди:
Техник жиҳатдан тартибга солиш агентлиги директори А. ЖУМАНАЗАРОВ
2024 йил 19 сентябрь
Рақамли технологиялар вазири Ш. ШЕРМАТОВ
2024 йил 07 октябрь
Ўзбекистон Республикаси Давлат хавфсизлик хизмати раисининг 2024 йил 15 октябрдаги 113-сон буйруғига ИЛОВА
Киберхавфсизлик талабларига мувофиқлик юзасидан экспертизадан ўтказиш тартиби тўғрисидаги
НИЗОМ
Мазкур Низом киберхавфсизлик субъектларининг ахборот тизимлари ва ресурслари ҳамда муҳим ахборот инфратузилмаси объектлари тоифасига киритилган ахборот тизимларини, шунингдек ахборот тизимлари ва ресурсларини яратиш бўйича техник топшириқ лойиҳаларини киберхавфсизлик талабларига мувофиқлиги юзасидан экспертизадан ўтказиш тартибини белгилайди.
1-боб. Умумий қоидалар
1. Мазкур Низомда қуйидаги асосий тушунчалар қўлланилади:
киберхавфсизлик субъекти — миллий ахборот ресурсларига эга бўлиш, улардан фойдаланиш ва уларни тасарруф этиш ҳамда улардан фойдаланиш бўйича электрон ахборот хизматлари кўрсатиш, ахборотни ҳимоя қилиш ҳамда киберхавфсизлик билан боғлиқ муайян ҳуқуқлар ва мажбуриятларга эга бўлган юридик шахс ва (ёки) якка тартибдаги тадбиркор, шу жумладан муҳим ахборот инфратузилмаси субъектлари;
муҳим ахборот инфратузилмаси объектлари — давлат бошқаруви ва давлат хизматлари кўрсатиш, мудофаа, давлат хавфсизлигини, ҳуқуқ-тартиботни таъминлаш, ёқилғи-энергетика мажмуи (атом энергетикаси), кимё, нефть-кимё тармоқлари, металлургия, сувдан фойдаланиш ва сув таъминоти, қишлоқ хўжалиги, соғлиқни сақлаш, уй-жой коммунал хизматлар кўрсатиш, банк-молия тизими, транспорт, ахборот-коммуникация технологиялари, экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш, стратегик аҳамиятига эга бўлган фойдали қазилмаларни қазиб олиш ва қайта ишлаш соҳасида, ишлаб чиқариш соҳасида, шунингдек иқтисодиётнинг бошқа тармоқларида ва ижтимоий соҳада қўлланиладиган ахборотлаштириш тизимлари;
техник топшириқ — ахборот тизимини ишлаб чиқиш, ишга тушириш ва қабул қилиш давомида амалга оширилиши керак бўлган қарорларга қўйиладиган талаблар қайд қилинган ҳужжат;
молия-кредит ташкилотлари — кредит ташкилотлари, тўлов ташкилотлари, тўлов тизимлари операторлари, валюта биржалари ва кредит бюролари;
экспертизадан ўтказувчи ташкилот — «Киберхавфсизлик маркази» давлат унитар корхонаси ва Ўзбекистон Республикаси Марказий банки.
(1-банд Ўзбекистон Республикаси Давлат хавфсизлик хизмати раисининг 2025 йил 5 июндаги 53-сонли буйруғига (рўйхат рақами 3573-1, 14.07.2025 й.) асосан хатбошилар билан тўлдирилган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 14.07.2025 й., 10/25/3573-1/0610-сон)
2. Давлат органларининг ахборот тизимлари ва ресурслари, муҳим ахборот инфратузилмаси объектлари тоифасига киритилган ахборот тизимлари киберхавфсизлик талабларига мувофиқлик юзасидан мажбурий тартибда экспертизадан ўтказилади.
Мазкур банднинг биринчи хатбошисида кўрсатилганидан бошқа ахборот тизимлари ва ресурсларини киберхавфсизлик талабларига мувофиқлик юзасидан экспертизадан ўтказиш киберхавфсизлик субъектларининг ташаббуси билан амалга оширилади.
3. Киберхавфсизлик субъектларининг ахборот тизимлари ва ресурслари ҳамда муҳим ахборот инфратузилмаси объектлари тоифасига киритилган ахборот тизимларини, шунингдек техник топшириқлар лойиҳаларини киберхавфсизлик талабларига мувофиқлик юзасидан экспертизадан ўтказиш «Киберхавфсизлик маркази» давлат унитар корхонаси томонидан амалга оширилади, бундан мазкур Низомнинг 4-бандида назарда тутилган ҳолатлар мустасно.
Молия-кредит ташкилотларининг ахборот тизимлари ва ресурслари ҳамда банк соҳасидаги муҳим ахборот инфратузилмаси объектлари тоифасига киритилган ахборот тизимларини, шунингдек техник топшириқлар лойиҳаларини киберхавфсизлик талабларига мувофиқлик юзасидан экспертизадан ўтказиш Ўзбекистон Республикаси Марказий банки (бундан буён матнда Марказий банк деб юритилади) томонидан ҳам амалга оширилиши мумкин. Бунда, Марказий банк томонидан экспертизадан ўтказиш учун етарли шароитлар яратиш талаблари бажарилган тақдирда, экспертизадан ўтказиш амалга оширилади.
(1-банд Ўзбекистон Республикаси Давлат хавфсизлик хизмати раисининг 2025 йил 5 июндаги 53-сонли буйруғи (рўйхат рақами 3573-1, 14.07.2025 й.) таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 14.07.2025 й., 10/25/3573-1/0610-сон)
[ОКОЗ:
1.12.00.00.00 Ахборот ва ахборотлаштириш / 12.03.00.00 Ахборот ресурслари. Ахборот ресурсларидан фойдаланиш / 12.03.05.00 Фойдаланиш чекланган ахборот / 12.03.05.01 Давлат сири]
4. Давлат сирларини ташкил этадиган маълумотлар мавжуд бўлган ахборот тизимлари ва ресурсларини киберхавфсизлик талабларига мувофиқлик юзасидан экспертизаси ахборотлаштириш объектларини аттестациялаш доирасида амалга оширилади.
техник топшириқлар лойиҳалари — киберхавфсизлик талабларига мувофиқлик;
киберхавфсизлик субъектларининг ахборот тизимлари ва ресурслари ҳамда муҳим ахборот инфратузилмаси объектлари тоифасига киритилган ахборот тизимлари — техник топшириқлар ва киберхавфсизлик талабларига мувофиқлик бўйича ўтказилади.
6. Фойдаланилаётган ахборот тизимлари икки йилда камида бир марта киберхавфсизлик талабларига мувофиқлиги юзасидан мазкур Низомнинг 4-бобида белгиланган тартибда экспертизадан ўтказилади.
7. Киберхавфсизлик субъектларининг веб-сайтлар кўринишидаги ахборот ресурслари бир йилда камида бир марта киберхавфсизлик талабларига мувофиқлиги юзасидан мазкур Низомнинг 4-бобида белгиланган тартибда экспертизадан ўтказилади.
8. Тайёр ечим шаклида хорижда ишлаб чиқилган ахборот тизимлари ва ресурслари фақат киберхавфсизлик талабларига мувофиқлиги юзасидан мазкур Низомнинг 4-бобида белгиланган тартибда экспертизадан ўтказилади.
9. Янги ишлаб чиқиладиган ахборот тизими ёки ресурси фойдаланишга жорий этишдан аввал техник топшириқ ва киберхавфсизлик талабларига мувофиқлик юзасидан мазкур Низомнинг 3 ва 4-бобларида белгиланган тартибда экспертизадан ўтказилади.
11-боб. Марказий банк томонидан экспертизадан ўтказиш учун етарли шароитлар яратилганлигини аниқлаш
91. Молия-кредит ташкилотларининг ахборот тизимлари ва ресурслари ҳамда банк соҳасидаги муҳим ахборот инфратузилмаси объектлари тоифасига киритилган ахборот тизимларини, шунингдек техник топшириқлар лойиҳаларини киберхавфсизлик талабларига мувофиқлик юзасидан экспертизадан ўтказиш учун етарли шароитлар яратилганлигини ўрганиш киберхавфсизлик соҳасидаги ваколатли давлат органи (бундан буён матнда ваколатли давлат органи деб юритилади) ва унинг ишчи органи билан биргаликда амалга оширилади.
92. Киберхавфсизлик талабларига мувофиқлик юзасидан экспертизадан ўтказиш учун етарли шароитлар яратиш талабларига қуйидагилар киради:
экспертизадан ўтказиш бўлинмаси тузилганлиги ва унда малакали мутахассислар мавжудлиги;
киберхавфсизлик талабларига мувофиқлик юзасидан экспертизадан ўтказувчи мутахассисларнинг малакаси ваколатли давлат органи ва унинг ишчи органи томонидан тасдиқланганлиги;
ахборот тизими ва ресурсларининг синов нусхаларини ишга тушириш ва уларни тест қилиш учун етарли қувватга эга (хотира ва процессор ресурсли) ҳисоблаш техникасининг мавжудлиги;
экспертизадан ўтказиш методикасини ваколатли давлат органи ва унинг ишчи органи билан келишилганлиги;
экспертизадан ўтказиш натижалари бўйича ваколатли давлат органи ва унинг ишчи органини хабардор этиш тизимининг мавжудлиги.
Хабардор этиш тизими (электрон почта ва ваколатли давлат органи билан келишилган бошқа тизимлар) орқали киберхавфсизлик талабларига мувофиқлик юзасидан экспертизадан ўтказилган ахборот тизими ва ресурсининг номи, ахборот тизими ва ресурсида аниқланган заифликлар ва камчиликлар ҳамда уларнинг бартараф этилганлик ҳолати бўйича маълумотлар ваколатли давлат органи ва унинг ишчи органига юборилади.
93. Марказий банк томонидан мазкур Низомнинг 92-бандида кўрсатилган талаблар бажарилганлигини ваколатли давлат орган ва унинг ишчи органи томонидан ўрганиш натижалари бўйича икки нусхада тегишли баённома расмийлаштирилади. Баённома Марказий банк, ваколатли давлат органи ва унинг ишчи органи ваколатли ходимлари томонидан имзоланади.
94. Экспертизадан ўтказиш учун етарли шароитлар яратиш талаблари бажарилганлиги тўғрисида ижобий қарор қабул қилинган тақдирда, Марказий банк томонидан молия-кредит ташкилотларининг ахборот тизимлари ва ресурслари ҳамда банк соҳасидаги муҳим ахборот инфратузилмаси объектлари тоифасига киритилган ахборот тизимлари, шунингдек техник топшириқлар лойиҳалари киберхавфсизлик талабларига мувофиқлик юзасидан экспертизадан ўтказилиши мумкин.
95. Экспертизадан ўтказиш учун етарли шароитлар яратиш талаблари бажарилмаганлиги тўғрисида қарор қабул қилинган тақдирда, Марказий банк томонидан киберхавфсизлик талабларига мувофиқлик юзасидан экспертизадан ўтказишга йўл қўйилмайди.
Ваколатли давлат органи ва унинг ишчи органи томонидан экспертизадан ўтказиш учун етарли шароитлар яратилганлигини ўрганиш натижалари бўйича қарор қабул қилинган кундан бошлаб уч иш куни ичида бу ҳақида Марказий банкка хабар қилинади.
Марказий банк томонидан киберхавфсизлик талабларига мувофиқлик юзасидан ўтказилган экспертизада унинг натижасига салбий таъсир этувчи ҳолатлар аниқланган тақдирда, ваколатли давлат органи ушбу ҳолатлар Марказий банк томонидан бартараф этилгунига қадар унинг экспертизадан ўтказиш фаолиятини вақтинча тўхтатиш ҳақида қарор қабул қилади ҳамда бу ҳақида бир иш куни ичида Марказий банкка хабарнома юборади.
(11-боб Ўзбекистон Республикаси Давлат хавфсизлик хизмати раисининг 2025 йил 5 июндаги 53-сонли буйруғига (рўйхат рақами 3573-1, 14.07.2025 й.) асосан киритилган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 14.07.2025 й., 10/25/3573-1/0610-сон)
2-боб. Техник топшириқлар лойиҳаларини киберхавфсизлик талабларига мувофиқлик юзасидан экспертизадан ўтказиш
10. Техник топшириқлар лойиҳаларини киберхавфсизлик талабларига мувофиқлик юзасидан экспертизадан ўтказиш мазкур Низомнинг 1-иловасида кўрсатилган схема асосида амалга оширилади.
[ОКОЗ:
1.12.00.00.00 Ахборот ва ахборотлаштириш / 12.03.00.00 Ахборот ресурслари. Ахборот ресурсларидан фойдаланиш / 12.03.02.00 Ахборотни ҳужжатлаштириш. Электрон ҳужжат айланиши / 12.03.02.01 Электрон ҳужжат айланиши]
11. Техник топшириқлар лойиҳаларини киберхавфсизлик талабларига мувофиқлик юзасидан экспертизадан ўтказиш учун ариза киберхавфсизлик субъектлари томонидан экспертизадан ўтказувчи ташкилотга мазкур Низомнинг 2-иловасига мувофиқ қоғоз ёки электрон шаклда тақдим этилади.
(11-банднинг биринчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Давлат хавфсизлик хизмати раисининг 2025 йил 5 июндаги 53-сонли буйруғи (рўйхат рақами 3573-1, 14.07.2025 й.) таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 14.07.2025 й., 10/25/3573-1/0610-сон)
Аризага мазкур Низомнинг 3-иловасига мувофиқ шаклдаги техник топшириқ лойиҳаси бўйича маълумот, техник топшириқ лойиҳаси ва унга тегишли иловалар ҳамда техник топшириқ лойиҳасига тушунтириш хати илова қилинади.
12. Экспертизадан ўтказувчи ташкилот ариза ва унга илова қилинган ҳужжатлар келиб тушган кундан бошлаб 10 иш куни ичида тақдим этилган ҳужжатлар ва техник топшириқлар лойиҳаларини кўриб чиқади ҳамда уларни киберхавфсизлик талабларига мувофиқлик юзасидан экспертизадан ўтказиш ёки ўтказишни рад этиш тўғрисида аризачига хабарнома юборади.
(12-банд Ўзбекистон Республикаси Давлат хавфсизлик хизмати раисининг 2025 йил 5 июндаги 53-сонли буйруғи (рўйхат рақами 3573-1, 14.07.2025 й.) таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 14.07.2025 й., 10/25/3573-1/0610-сон)
13. Қуйидаги ҳолларда экспертизадан ўтказувчи ташкилот томонидан киберхавфсизлик субъектига техник топшириқ лойиҳаси киберхавфсизлик талабларига мувофиқлик юзасидан экспертизадан ўтказиш рад этилганлиги тўғрисида хабарнома юборилади:
(13-банднинг биринчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Давлат хавфсизлик хизмати раисининг 2025 йил 5 июндаги 53-сонли буйруғи (рўйхат рақами 3573-1, 14.07.2025 й.) таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 14.07.2025 й., 10/25/3573-1/0610-сон)
мазкур Низомнинг 11-бандида кўрсатилган ҳужжатлар тўлиқ тақдим этилмаганда;
техник топшириқ лойиҳасининг шакли, таркиби ва уни расмийлаштирилиши техник жиҳатдан тартибга солиш соҳасидаги норматив ҳужжатларга мувофиқ бўлмаганда;
ахборот тизимини ишлаб чиқиш, ишга тушириш ва қабул қилиш билан боғлиқ бўлмаган техник топшириқ лойиҳалари тақдим этилганда.
Киберхавфсизлик субъекти хабарномада кўрсатилган камчиликларни бартараф этган ҳолда экспертизадан ўтказиш учун такроран ариза бериши мумкин. Бунда, такроран берилган ариза экспертизадан ўтказувчи ташкилот томонидан ушбу Низомда белгиланган тартибда умумий асосларда кўриб чиқилади, бундан мазкур банднинг тўртинчи хатбошисида назарда тутилган ҳолатлар мустасно.
(13-банднинг тўртинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Давлат хавфсизлик хизмати раисининг 2025 йил 5 июндаги 53-сонли буйруғи (рўйхат рақами 3573-1, 14.07.2025 й.) таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 14.07.2025 й., 10/25/3573-1/0610-сон)
14. Мазкур Низомнинг 13-бандида кўрсатилган киберхавфсизлик талабларига мувофиқлик юзасидан экспертизадан ўтказишни рад этиш учун асослар мавжуд бўлмаган тақдирда, экспертизадан ўтказувчи ташкилот киберхавфсизлик субъектига экспертиза ўтказиш тўғрисида хабарнома юборади.
(14-банд Ўзбекистон Республикаси Давлат хавфсизлик хизмати раисининг 2025 йил 5 июндаги 53-сонли буйруғи (рўйхат рақами 3573-1, 14.07.2025 й.) таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 14.07.2025 й., 10/25/3573-1/0610-сон)
15. Техник топшириқлар лойиҳаларини киберхавфсизлик талабларига мувофиқлик юзасидан экспертизадан ўтказиш экспертизадан ўтказувчи ташкилот томонидан экспертиза ўтказиш тўғрисидаги хабарнома юборилган кундан бошлаб 30 иш куни ичида амалга оширилади.
(15-банд Ўзбекистон Республикаси Давлат хавфсизлик хизмати раисининг 2025 йил 5 июндаги 53-сонли буйруғи (рўйхат рақами 3573-1, 14.07.2025 й.) таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 14.07.2025 й., 10/25/3573-1/0610-сон)
16. Техник топшириқлар лойиҳаларини киберхавфсизлик талабларига мувофиқлик юзасидан экспертизадан ўтказишда:
техник топшириқлар лойиҳаларининг техник жиҳатдан тартибга солиш соҳасидаги норматив ҳужжатларга мувофиқлиги;
техник топшириқлар лойиҳаларида замонавий ахборот технологиялари воситаларининг қўлланиши;
техник топшириқлар лойиҳаларида ахборот тизимлари ва ресурсларининг киберхавфсизлигини таъминлаш назарда тутилганлиги текширилади.
17. Экспертизадан ўтказиш жараёнида техник топшириқлар лойиҳалари мазкур Низомнинг 16-бандида белгиланган талабларга мувофиқ эмаслиги аниқланса, экспертизадан ўтказувчи ташкилот киберхавфсизлик субъектини техник топшириқда аниқланган номувофиқликларни 30 иш кунидан кўп бўлмаган муддатда бартараф этиш зарурлиги тўғрисида хабардор қилади. Бунда, ушбу муддат давомида техник топшириқлар лойиҳаларини экспертизадан ўтказиш муддати тўхтатиб турилади.
(17-банд Ўзбекистон Республикаси Давлат хавфсизлик хизмати раисининг 2025 йил 5 июндаги 53-сонли буйруғи (рўйхат рақами 3573-1, 14.07.2025 й.) таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 14.07.2025 й., 10/25/3573-1/0610-сон)
18. Киберхавфсизлик субъекти техник топшириқлар лойиҳаларидаги номувофиқликларни белгиланган муддатда бартараф этгандан сўнг экспертизадан ўтказувчи ташкилотга экспертизани давом эттириш учун техник топшириқ лойиҳасини тақдим этади.
(18-банд Ўзбекистон Республикаси Давлат хавфсизлик хизмати раисининг 2025 йил 5 июндаги 53-сонли буйруғи (рўйхат рақами 3573-1, 14.07.2025 й.) таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 14.07.2025 й., 10/25/3573-1/0610-сон)
19. Экспертиза натижалари бўйича эксперт хулосаси расмийлаштирилади.
20. Техник топшириқлар лойиҳалари мазкур Низомнинг 16-бандида белгиланган талабларга мувофиқ бўлмаса ва киберхавфсизлик субъекти томонидан техник топшириқ лойиҳасидаги номувофиқликлар белгиланган муддатда бартараф этилмаса, экспертизадан ўтказувчи ташкилот техник топшириқ лойиҳасини киберхавфсизлик талабларига мувофиқлик юзасидан эксперт хулосаси беришни рад этади ҳамда бу ҳақда рад этиш сабабларини кўрсатган ҳолда 3 иш куни ичида киберхавфсизлик субъектини хабардор қилади.
(20-банднинг биринчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Давлат хавфсизлик хизмати раисининг 2025 йил 5 июндаги 53-сонли буйруғи (рўйхат рақами 3573-1, 14.07.2025 й.) таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 14.07.2025 й., 10/25/3573-1/0610-сон)
Киберхавфсизлик субъекти техник топшириқ лойиҳасини киберхавфсизлик талабларига мувофиқлик юзасидан экспертизадан ўтказиш учун такроран ариза тақдим этиши мумкин. Бунда, такроран берилган ариза бўйича техник топшириқлар лойиҳалари ушбу Низомда белгиланган тартибда умумий асосларда экспертизадан ўтказилади.
21. Техник топшириқлар лойиҳалари мазкур Низомнинг 17-бандида белгиланган талабларга мувофиқ бўлса, экспертизадан ўтказувчи ташкилот томонидан техник топшириқ лойиҳаларини киберхавфсизлик талабларига мувофиқлиги юзасидан эксперт хулосаси расмийлаштирилади ва 3 иш куни ичида киберхавфсизлик субъектига тақдим этилади.
(21-банд Ўзбекистон Республикаси Давлат хавфсизлик хизмати раисининг 2025 йил 5 июндаги 53-сонли буйруғи (рўйхат рақами 3573-1, 14.07.2025 й.) таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 14.07.2025 й., 10/25/3573-1/0610-сон)
22. Эксперт хулосаси экспертизадан ўтказувчи ташкилот раҳбари ёки унинг вазифасини бажарувчи шахс томонидан имзоланади.
(22-банд Ўзбекистон Республикаси Давлат хавфсизлик хизмати раисининг 2025 йил 5 июндаги 53-сонли буйруғи (рўйхат рақами 3573-1, 14.07.2025 й.) таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 14.07.2025 й., 10/25/3573-1/0610-сон)
23. Эксперт хулосасида техник топшириқ номи, ахборот тизимининг вазифаси, техник топшириқ лойиҳасининг киберхавфсизлик талабларига мувофиқлиги тўғрисидаги маълумотлар кўрсатилади.
24. Ахборот тизими ёки ресурсини ишлаб чиқиш даврида ёки ундан сўнг мазкур ахборот тизими ёки ресурсига функционал ўзгартириш киритиш, шу жумладан янги версияда ишлаб чиқиш ёки унга қўшимча функциялар қўшиш режалаштирилса, киберхавфсизлик субъекти ушбу ўзгартиришларни ўзида жамлаган техник топшириқ лойиҳасини ишлаб чиқади ва киберхавфсизлик талабларига мувофиқлик юзасидан экспертизадан ўтказиш учун экспертизадан ўтказувчи ташкилотга тақдим этади. Бунда, экспертиза ушбу Низомда белгиланган тартибда умумий асосларда амалга оширилади.
(24-банд Ўзбекистон Республикаси Давлат хавфсизлик хизмати раисининг 2025 йил 5 июндаги 53-сонли буйруғи (рўйхат рақами 3573-1, 14.07.2025 й.) таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 14.07.2025 й., 10/25/3573-1/0610-сон)
3-боб. Ахборот тизимлари ва ресурсларини техник топшириқ талабларига мувофиқлик юзасидан экспертизадан ўтказиш
25. Ахборот тизими ва ресурсларини техник топшириқ талабларига мувофиқлик юзасидан экспертизадан ўтказиш мазкур Низомнинг 4-иловасида кўрсатилган схема асосида амалга оширилади.
[ОКОЗ:
1.12.00.00.00 Ахборот ва ахборотлаштириш / 12.04.00.00 Ахборотлаштириш. Ахборот тизимлари, технологиялари ва уларни таъминлаш воситалари / 12.04.02.00 Ахборот тизимлари, технологиялари ва уларни таъминлаш воситалари;
2.12.00.00.00 Ахборот ва ахборотлаштириш / 12.08.00.00 Ахборот хавфсизлиги, ахборотни ва ахборот жараёнлари ҳамда ахборотлаштириш соҳаси субъектлари ҳуқуқларини ҳимоя қилиш (шунингдек, 16.04.03.00 га қаранг))]
26. Техник топшириқ талабларига мувофиқлик юзасидан экспертизани ўтказиш учун ариза киберхавфсизлик субъектлари томонидан экспертизадан ўтказувчи ташкилотга мазкур Низомнинг 5-иловасига мувофиқ қоғоз ёки электрон шаклда тақдим этилади.
(26-банднинг биринчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Давлат хавфсизлик хизмати раисининг 2025 йил 5 июндаги 53-сонли буйруғи (рўйхат рақами 3573-1, 14.07.2025 й.) таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 14.07.2025 й., 10/25/3573-1/0610-сон)
Аризага қуйидагилар илова қилинади:
техник топшириқ ва унинг иловалари, шу жумладан, администратор ҳамда фойдаланувчилар қўлланмаси;
ахборот тизими ёки ресурсининг Интернет бутунжаҳон ахборот тармоғидаги манзили (ахборот тизими ёки ресурсида синов маълумотлари бўлиши лозим);
ахборот тизими ёки ресурси ва уларнинг модулларига масофадан кириш имконини берувчи маълумотлар (суперадминистратор ҳуқуқи);
ахборот тизими ёки ресурси ўрнатилган сервер қурилмаларига масофадан кириш имконини берувчи маълумотлар.
27. Экспертизадан ўтказувчи ташкилот ариза келиб тушган кундан бошлаб 10 иш куни ичида тақдим этилган ариза ва унга иловаларни кўриб чиқади ҳамда ахборот тизими ва ресурсини техник топшириқ талабларига мувофиқлик юзасидан экспертизадан ўтказиш ёки ўтказишни рад этиш тўғрисида аризачига хабарнома юборади.
(27-банд Ўзбекистон Республикаси Давлат хавфсизлик хизмати раисининг 2025 йил 5 июндаги 53-сонли буйруғи (рўйхат рақами 3573-1, 14.07.2025 й.) таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 14.07.2025 й., 10/25/3573-1/0610-сон)
28. Қуйидаги ҳолларда экспертизадан ўтказувчи ташкилот томонидан киберхавфсизлик субъектига ахборот тизими ва/ёки ресурси техник топшириқ талабларига мувофиқлиги юзасидан экспертизадан ўтказиш рад этилганлиги тўғрисида хабарнома юборилади:
(28-банднинг биринчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Давлат хавфсизлик хизмати раисининг 2025 йил 5 июндаги 53-сонли буйруғи (рўйхат рақами 3573-1, 14.07.2025 й.) таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 14.07.2025 й., 10/25/3573-1/0610-сон)
мазкур Низомнинг 26-бандида кўрсатилган ҳужжатлар ва маълумотлар тўлиқ тақдим этилмаганда;
киберхавфсизлик субъекти томонидан тақдим этилган маълумотлар бўйича ахборот тизими ёки ресурсига масофадан кириш имкони бўлмаганда;
техник топшириқда белгиланган қуйи тизим ва модуллар ахборот тизими ёки ресурсида тўлиқ мавжуд бўлмаганда;
техник топшириқ киберхавфсизлик талабларига мувофиқлик юзасидан экспертизадан ўтказилмаганда ёки у экспертизадан ўтказилган техник топшириққа мувофиқ бўлмаганда.
Киберхавфсизлик субъекти хабарномада кўрсатилган камчиликларни бартараф этган ҳолда экспертизадан ўтказиш учун такроран ариза бериши мумкин. Бунда, такроран берилган ариза экспертизадан ўтказувчи ташкилот томонидан ушбу Низомда белгиланган тартибда умумий асосларда кўриб чиқилади.
(28-банднинг олтинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Давлат хавфсизлик хизмати раисининг 2025 йил 5 июндаги 53-сонли буйруғи (рўйхат рақами 3573-1, 14.07.2025 й.) таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 14.07.2025 й., 10/25/3573-1/0610-сон)
29. Мазкур Низомнинг 28-бандида кўрсатилган техник топшириқ талабларига мувофиқлик юзасидан экспертизадан ўтказишни рад этиш учун асослар мавжуд бўлмаган тақдирда, экспертизадан ўтказувчи ташкилот киберхавфсизлик субъектига экспертиза ўтказиш тўғрисида хабарнома юборади.
(29-банд Ўзбекистон Республикаси Давлат хавфсизлик хизмати раисининг 2025 йил 5 июндаги 53-сонли буйруғи (рўйхат рақами 3573-1, 14.07.2025 й.) таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 14.07.2025 й., 10/25/3573-1/0610-сон)
30. Ахборот тизими ва ресурсларини техник топшириқ талабларига мувофиқлик юзасидан экспертиза экспертизадан ўтказувчи ташкилот томонидан экспертиза ўтказиш тўғрисида хабарнома юборилган кундан бошлаб 60 иш куни ичида ўтказилади.
(30-банд Ўзбекистон Республикаси Давлат хавфсизлик хизмати раисининг 2025 йил 5 июндаги 53-сонли буйруғи (рўйхат рақами 3573-1, 14.07.2025 й.) таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 14.07.2025 й., 10/25/3573-1/0610-сон)
31. Экспертизадан ўтказишда ахборот тизими ва ресурслари техник топшириқда белгиланган техник талаблар асосида ишлаб чиқилганлиги текширилади.
32. Экспертиза натижалари бўйича эксперт хулосаси расмийлаштирилади.
33. Ахборот тизими ва ресурслари техник топшириқда белгиланган техник талабларга мувофиқ бўлса, экспертизадан ўтказувчи ташкилот томонидан ахборот тизими ёки ресурсини техник топшириқ талабларига мувофиқлиги юзасидан ижобий эксперт хулосаси расмийлаштирилади ва 3 иш куни ичида киберхавфсизлик субъектига тақдим этилади.
(33-банд Ўзбекистон Республикаси Давлат хавфсизлик хизмати раисининг 2025 йил 5 июндаги 53-сонли буйруғи (рўйхат рақами 3573-1, 14.07.2025 й.) таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 14.07.2025 й., 10/25/3573-1/0610-сон)
34. Ахборот тизими ёки ресурслари мазкур Низомнинг 31-бандида белгиланган талабларга номувофиқ бўлса, экспертизадан ўтказувчи ташкилот томонидан ахборот тизими ёхуд ресурсининг техник топшириқ талабларига номувофиқлиги тўғрисида салбий эксперт хулосаси расмийлаштирилади ҳамда унда ахборот тизими ёки ресурсининг техник топшириқ талабларига номувофиқлиги асослари кўрсатилади. Эксперт хулосаси имзоланган кундан бошлаб 3 иш куни ичида киберхавфсизлик субъектига тақдим этилади.
Экспертизадан ўтказувчи ташкилот томонидан ахборот тизимлари ва ресурсларини техник топшириқ талабларига номувофиқлиги тўғрисида салбий эксперт хулосаси берилганда, киберхавфсизлик субъекти экспертизадан ўтказиш учун такроран ариза тақдим этиши мумкин. Бунда, такроран берилган ариза бўйича ахборот тизими ва ресурси ушбу Низомда белгиланган тартибда умумий асосларда экспертизадан ўтказилади.
(34-банд Ўзбекистон Республикаси Давлат хавфсизлик хизмати раисининг 2025 йил 5 июндаги 53-сонли буйруғи (рўйхат рақами 3573-1, 14.07.2025 й.) таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 14.07.2025 й., 10/25/3573-1/0610-сон)
35. Эксперт хулосасида экспертиза ўтказишнинг асоси ва предмети, экспертиза ўтказилган муддатлар, ахборот тизими ёки ресурси бўйича умумий маълумотлар ҳамда экспертиза ўтказиш натижалари қисқача баён этилади. Экспертиза хулосасига ахборотни ҳимоя қилиш чораларини кўриш бўйича тавсиялар ва бошқа маълумотлар илова қилиниши мумкин.
36. Экспертиза хулосаси экспертизадан ўтказувчи ташкилот раҳбари ёки унинг вазифасини бажарувчи шахс томонидан имзоланади.
(36-банд Ўзбекистон Республикаси Давлат хавфсизлик хизмати раисининг 2025 йил 5 июндаги 53-сонли буйруғи (рўйхат рақами 3573-1, 14.07.2025 й.) таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 14.07.2025 й., 10/25/3573-1/0610-сон)
37. Ахборот тизими ёки ресурсига функционал ўзгартиришлар киритилса, шу жумладан янги версияда ишлаб чиқилса ёки унга қўшимча функциялар қўшилса, киберхавфсизлик субъекти 10 иш куни ичида ахборот тизими ёки ресурсининг ўзгартирилган қисмини мазкур ўзгартиришлар киритишга асос бўлган техник топшириқ талабларига мувофиқлиги юзасидан экспертизадан ўтказиш учун экспертизадан ўтказувчи ташкилотга тақдим этиши лозим. Бунда, экспертиза ушбу Низомда белгиланган тартибда умумий асосларда амалга оширилади.
(37-банд Ўзбекистон Республикаси Давлат хавфсизлик хизмати раисининг 2025 йил 5 июндаги 53-сонли буйруғи (рўйхат рақами 3573-1, 14.07.2025 й.) таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 14.07.2025 й., 10/25/3573-1/0610-сон)
4-боб. Ахборот тизимлари ва ресурсларини киберхавфсизлик талабларига мувофиқлик юзасидан экспертизадан ўтказиш
38. Ахборот тизими ва ресурсларини киберхавфсизлик талабларига мувофиқлик юзасидан экспертизадан ўтказиш мазкур Низомнинг 6-иловасида кўрсатилган схема асосида амалга оширилади.
[ОКОЗ:
1.12.00.00.00 Ахборот ва ахборотлаштириш / 12.08.00.00 Ахборот хавфсизлиги, ахборотни ва ахборот жараёнлари ҳамда ахборотлаштириш соҳаси субъектлари ҳуқуқларини ҳимоя қилиш (шунингдек, 16.04.03.00 га қаранг))]
39. Киберхавфсизлик талабларига мувофиқлик юзасидан экспертизани ўтказиш учун ариза киберхавфсизлик субъектлари томонидан экспертизадан ўтказувчи ташкилотга мазкур Низомнинг 7-иловасига мувофиқ қоғоз ёки электрон шаклда тақдим этилади.
(39-банднинг биринчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Давлат хавфсизлик хизмати раисининг 2025 йил 5 июндаги 53-сонли буйруғи (рўйхат рақами 3573-1, 14.07.2025 й.) таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 14.07.2025 й., 10/25/3573-1/0610-сон)
Аризага қуйидаги маълумотлар илова қилинади:
ахборот тизими ёки ресурсини локал компьютерда ишга тушириш учун зарур бўлган манба кодининг ҳажми (мегабайтда (МБ) кўрсатилади);
ахборот тизими ёки ресурсининг модуллари сони;
ахборот тизими ёки ресурсидаги роллар сони (масалан, оператор, модератор, фойдаланувчи);
ахборот тизими ёки ресурси маълумотлар базасининг ҳажми (мегабайтда (МБ) кўрсатилади);
ахборот тизими ёки ресурсининг маълумотлар базасидаги жадваллар сони;
ахборот тизими ёки ресурсига интеграция қилинадиган (қилинган) бошқа ахборот тизимлари ва ресурслари сони ҳамда тавсифловчи маълумотлари;
техник ҳужжатлар тўплами, шу жумладан техник топшириқ, қўлланмалар ва бошқалар (зарурат мавжуд бўлса).
Конфиденциал маълумотларни қайта ишлашга мўлжалланган ахборот тизимлари ва ресурслари учун ушбу ахборот тизими ва ресурсини локал компьютерда ишга тушириш учун зарур бўлган манба коди талаб этилади.
40. Экспертизадан ўтказувчи ташкилот ариза келиб тушган кундан бошлаб 3 иш куни ичида тақдим этилган ариза ва унга иловаларни кўриб чиқади ҳамда ахборот тизими ёки ресурсини киберхавфсизлик талабларига мувофиқлик юзасидан экспертизадан ўтказиш ёки ўтказишни рад этиш тўғрисида аризачига хабарнома юборади.
(40-банд Ўзбекистон Республикаси Давлат хавфсизлик хизмати раисининг 2025 йил 5 июндаги 53-сонли буйруғи (рўйхат рақами 3573-1, 14.07.2025 й.) таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 14.07.2025 й., 10/25/3573-1/0610-сон)
41. Киберхавфсизлик субъекти томонидан мазкур Низомнинг 39-бандида кўрсатилган маълумотлар тўлиқ тақдим этилмаган ёки нотўғри маълумотлар тақдим этилганда, экспертизадан ўтказувчи ташкилот томонидан ахборот тизими ва ресурсини киберхавфсизлик талабларига мувофиқлик юзасидан экспертизадан ўтказишни рад этиш тўғрисида хабарнома юборилади.
(41-банднинг биринчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Давлат хавфсизлик хизмати раисининг 2025 йил 5 июндаги 53-сонли буйруғи (рўйхат рақами 3573-1, 14.07.2025 й.) таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 14.07.2025 й., 10/25/3573-1/0610-сон)
Киберхавфсизлик субъекти хабарномада кўрсатилган камчиликларни бартараф этган ҳолда экспертизадан ўтказиш учун такроран ариза бериши мумкин.
42. Мазкур Низомнинг 41-бандида кўрсатилган киберхавфсизлик талабларига мувофиқлик юзасидан экспертизадан ўтказишни рад этиш учун асослар мавжуд бўлмаган тақдирда, экспертизадан ўтказувчи ташкилот киберхавфсизлик субъектига экспертиза ўтказиш тўғрисида хабарнома юборади.
Аризачи экспертиза ўтказиш учун зарурий дастурий ва/ёки техник воситалар ҳамда уларга тегишли бўлган ҳужжатлар билан экспертизадан ўтказувчи ташкилотни таъминлайди.
(42-банд Ўзбекистон Республикаси Давлат хавфсизлик хизмати раисининг 2025 йил 5 июндаги 53-сонли буйруғи (рўйхат рақами 3573-1, 14.07.2025 й.) таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 14.07.2025 й., 10/25/3573-1/0610-сон)
43. Ахборот тизими ёки ресурсини киберхавфсизлик талабларига мувофиқлик юзасидан экспертизани ўтказиш муддати ахборот тизими ёки ресурсининг мураккаблигини ҳисобга олган ҳолда экспертизадан ўтказувчи ташкилот ва киберхавфсизлик субъектининг келишувига мувофиқ белгиланади, бироқ ушбу муддат экспертиза ўтказиш тўғрисида хабарнома юборилган кундан бошлаб 60 иш кунидан ошмаслиги лозим.
(43-банд Ўзбекистон Республикаси Давлат хавфсизлик хизмати раисининг 2025 йил 5 июндаги 53-сонли буйруғи (рўйхат рақами 3573-1, 14.07.2025 й.) таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 14.07.2025 й., 10/25/3573-1/0610-сон)
44. Экспертиза натижалари бўйича эксперт хулосаси расмийлаштирилади.
45. Экспертизадан ўтказишда ахборот тизими ёки ресурсини киберхавфсизлик талабларига мувофиқлиги, шу жумладан ахборот хавфсизлиги заифликлари, ахборот тизими ёхуд ресурси администратори томонидан йўл қўйилган хатоликлар, ахборот тизими ёки ресурси доирасида жорий этилган заиф дастурий таъминотлар ва бошқа ҳолатлар текширилади.
46. Ахборот тизими ва ресурслари киберхавфсизлик талабларига мувофиқ бўлса, экспертизадан ўтказувчи ташкилот томонидан ахборот тизими ёки ресурсини киберхавфсизлик талабларига мувофиқлиги юзасидан ижобий эксперт хулосаси расмийлаштирилади ва 3 иш куни ичида киберхавфсизлик субъектига тақдим этилади.
(46-банд Ўзбекистон Республикаси Давлат хавфсизлик хизмати раисининг 2025 йил 5 июндаги 53-сонли буйруғи (рўйхат рақами 3573-1, 14.07.2025 й.) таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 14.07.2025 й., 10/25/3573-1/0610-сон)
47. Ахборот тизимлари ёки ресурслари мазкур Низомнинг 45-бандида белгиланган талабларга номувофиқ бўлса, экспертизадан ўтказувчи ташкилот томонидан ахборот тизими ёхуд ресурси киберхавфсизлик талабларига номувофиқлиги тўғрисида ҳисобот тузилади ва унда киберхавфсизлик талабларига номувофиқлик ҳолатлари, уларнинг оқибатлари ва уларни бартараф этиш юзасидан тавсиялар назарда тутилади.
(47-банд Ўзбекистон Республикаси Давлат хавфсизлик хизмати раисининг 2025 йил 5 июндаги 53-сонли буйруғи (рўйхат рақами 3573-1, 14.07.2025 й.) таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 14.07.2025 й., 10/25/3573-1/0610-сон)
48. Киберхавфсизлик субъекти ҳисоботда кўрсатилган номувофиқликларни бартараф этиб, экспертизадан ўтказувчи ташкилотга 20 иш куни ичида қайта экспертиза ўтказиш учун ҳужжатларни тақдим этиши мумкин. Бунда, экспертизадан ўтказувчи ташкилот томонидан қайта экспертиза 10 иш кунидан кўп бўлмаган муддатда амалга оширилади.
(48-банднинг биринчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Давлат хавфсизлик хизмати раисининг 2025 йил 5 июндаги 53-сонли буйруғи (рўйхат рақами 3573-1, 14.07.2025 й.) таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 14.07.2025 й., 10/25/3573-1/0610-сон)
Киберхавфсизлик субъекти томонидан 20 иш куни ортиқ муддатда тақдим этилган ҳужжатлар ушбу Низомда белгиланган тартибда умумий асосларда кўриб чиқилади ва экспертизадан ўтказилади.
49. Ахборот тизимлари ёки ресурсларини киберхавфсизлик талабларига мувофиқлик юзасидан эксперт хулосасида экспертиза ўтказишнинг асоси ва предмети, экспертиза ўтказилган муддатлар, ахборот тизими ёки ресурси бўйича умумий маълумотлар ҳамда экспертиза ўтказиш натижалари, ахборотни ҳимоя қилиш чораларини кўриш бўйича тавсиялар ва бошқа маълумотлар баён этилади.
50. Эксперт хулосаси ва ҳисобот экспертизадан ўтказувчи ташкилот раҳбари ёки унинг вазифасини бажарувчи шахс томонидан имзоланади.
(51-банд Ўзбекистон Республикаси Давлат хавфсизлик хизмати раисининг 2025 йил 5 июндаги 53-сонли буйруғи (рўйхат рақами 3573-1, 14.07.2025 й.) таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 14.07.2025 й., 10/25/3573-1/0610-сон)
51. Ахборот тизими ёки ресурсига функционал ўзгартиришлар киритилса, шу жумладан янги версияда ишлаб чиқилса ёки унга қўшимча функциялар қўшилса, киберхавфсизлик субъекти 10 иш куни ичида ахборот тизими ёки ресурсини киберхавфсизлик талабларига мувофиқлиги юзасидан экспертизадан ўтказиш учун экспертизадан ўтказувчи ташкилотга тақдим этиши лозим. Бунда, экспертиза ушбу Низомда белгиланган тартибда умумий асосларда амалга оширилади.
(51-банд Ўзбекистон Республикаси Давлат хавфсизлик хизмати раисининг 2025 йил 5 июндаги 53-сонли буйруғи (рўйхат рақами 3573-1, 14.07.2025 й.) таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 14.07.2025 й., 10/25/3573-1/0610-сон)
52. Экспертизадан ўтказувчи ташкилот ва унинг масъул ходимлари экспертиза ўтказиш жараёнида ўзларига маълум бўлиб қолган маълумотларнинг конфиденциаллигини таъминлаши лозим.
(52-банд Ўзбекистон Республикаси Давлат хавфсизлик хизмати раисининг 2025 йил 5 июндаги 53-сонли буйруғи (рўйхат рақами 3573-1, 14.07.2025 й.) таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 14.07.2025 й., 10/25/3573-1/0610-сон)
53. Мазкур Низом талабларини бузганликда айбдор шахслар қонунчилик ҳужжатларида белгиланган тартибда жавобгар бўладилар.
Киберхавфсизлик талабларига мувофиқлик юзасидан экспертизадан ўтказиш тартиби тўғрисидаги низомга 1-ИЛОВА
Техник топшириқлар лойиҳаларини киберхавфсизлик талабларига мувофиқлик юзасидан экспертизадан ўтказиш
Техник топшириқлар лойиҳаларини экспертизадан ўтказиш рад этилган тақдирда, аниқланган камчиликларни бартараф этиб экспертиза ўтказиш учун такроран ариза тақдим этиш.
ўз хоҳишига кўра
4-босқич
Экспертизадан ўтказувчи ташкилот
1. Техник топшириқлар лойиҳаларини киберхавфсизлик талабларига мувофиқлик юзасидан экспертизадан ўтказиш.
2. Техник топшириқлар лойиҳаларида камчиликлар аниқланганда, уларни бартараф этиш бўйича киберхавфсизлик субъектига хабарнома юбориш.
30 иш куни
5-босқич
Киберхавфсизлик субъекти
Техник топшириқда аниқланган номувофиқликларни бартараф этиш ва экспертизани давом эттириш учун тақдим этиш.
2. Техник топшириқ лойиҳаларини киберхавфсизлик талабларига мувофиқлиги юзасидан эксперт хулосаси беришни рад этиш.
3 иш куни
(1-илова Ўзбекистон Республикаси Давлат хавфсизлик хизмати раисининг 2025 йил 5 июндаги 53-сонли буйруғи (рўйхат рақами 3573-1, 14.07.2025 й.) таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 14.07.2025 й., 10/25/3573-1/0610-сон)
Киберхавфсизлик талабларига мувофиқлик юзасидан экспертизадан ўтказиш тартиби тўғрисидаги низомга 2-ИЛОВА
Техник топшириқлар лойиҳаларини киберхавфсизлик талабларига мувофиқлик юзасидан экспертизадан ўтказиш учун
Ахборот тизими ва ресурсларини техник топшириқ талабларига мувофиқлик юзасидан экспертизадан ўтказиш учун аризани экспертизадан ўтказувчи ташкилотга тақдим этиш.
ўз хоҳишига кўра
2-босқич
Экспертизадан ўтказувчи ташкилот
1. Ариза ва тақдим этилган маълумотларни кўриб чиқиш.
2. Ахборот тизими ва ресурслари белгиланган талабларга номувофиқ бўлган тақдирда, экспертиза ўтказишни рад этиш ҳақида хабарнома юбориш.
Ахборот тизими ва ресурсларини экспертизадан ўтказиш рад этилган тақдирда, аниқланган камчиликларни бартараф этиб экспертиза ўтказиш учун такроран ариза тақдим этиш.
ўз хоҳишига кўра
4-босқич
Экспертизадан ўтказувчи ташкилот
Ахборот тизими ва ресурсларини техник топшириқ талабларига мувофиқлик юзасидан экспертизадан ўтказиш.
60 иш куни
5-босқич
Экспертизадан ўтказувчи ташкилот
1. Ахборот тизими ва ресурсларини техник топшириқ талабларига мувофиқлиги юзасидан ижобий эксперт хулосани тақдим этиш.
2. Ахборот тизими ва ресурсларини техник топшириқ талабларига номувофиқлиги юзасидан салбий эксперт хулосани тақдим этиш.
3 иш куни
(4-илова Ўзбекистон Республикаси Давлат хавфсизлик хизмати раисининг 2025 йил 5 июндаги 53-сонли буйруғи (рўйхат рақами 3573-1, 14.07.2025 й.) таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 14.07.2025 й., 10/25/3573-1/0610-сон)
Киберхавфсизлик талабларига мувофиқлик юзасидан экспертизадан ўтказиш тартиби тўғрисидаги низомга 5-ИЛОВА
Ахборот тизими ва ресурсларини техник топшириқ талабларига мувофиқлик юзасидан экспертизадан ўтказишучун
Ахборот тизими ва ресурсларини киберхавфсизлик талабларига мувофиқлик юзасидан экспертизадан ўтказиш учун аризани экспертизадан ўтказувчи ташкилотга тақдим этиш
ўз хоҳишига кўра
2-босқич
Экспертизадан ўтказувчи ташкилот
1. Ариза ва тақдим этилган маълумотларни кўриб чиқиш.
2. Ахборот тизими ва ресурслари тўғрисида тўлиқ тақдим этилмаган ёки нотўғри маълумотлар тақдим этилганда, экспертиза ўтказишни рад этиш ҳақида хабарнома юбориш.
Ахборот тизими ва ресурсларини экспертизадан ўтказиш рад этилган тақдирда, аниқланган камчиликларни бартараф этиб экспертиза ўтказиш учун такроран ариза тақдим этиш.
ўз хоҳишига кўра
4-босқич
Экспертизадан ўтказувчи ташкилот
1. Ахборот тизими ва ресурсларини киберхавфсизлик талабларига мувофиқлик юзасидан экспертизадан ўтказиш.
2. Ахборот тизими ва ресурслари киберхавфсизлик талабларига номувофиқ бўлганда, бу ҳақда ҳисобот тузиш ва уни киберхавфсизлик субъектига юбориш.
60 иш куни
5-босқич
Киберхавфсизлик субъекти
Ахборот тизими ва ресурсларида аниқланган номувофиқликларни бартараф этиш ва қайта экспертиза ўтказиш учун экспертизадан ўтказувчи ташкилотга тақдим этиш.
20 иш куни
6-босқич
Экспертизадан ўтказувчи ташкилот
1. Қайта экспертиза ўтказиш учун тақдим этилган ахборот тизими ва ресурсларини экспертизадан ўтказиш.
(6-илова Ўзбекистон Республикаси Давлат хавфсизлик хизмати раисининг 2025 йил 5 июндаги 53-сонли буйруғи (рўйхат рақами 3573-1, 14.07.2025 й.) таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 14.07.2025 й., 10/25/3573-1/0610-сон)
Киберхавфсизлик талабларига мувофиқлик юзасидан экспертизадан ўтказиш тартиби тўғрисидаги низомга 7-ИЛОВА
Ахборот тизими ёки ресурсини киберхавфсизлик талабларига мувофиқлик юзасидан экспертизадан ўтказиш учун