|
Ҳужжат кучини йўқотган " " 13.04.2000
|
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг
қарори
«ТОШКЕНТУЙЖОЙИНВЕСТҚУРИЛИШ» ТОШКЕНТ МОЛИЯ-ҚУРИЛИШ КОРПОРАЦИЯСИ ФАОЛИЯТИНИ ТАШКИЛ ЭТИШ ТЎҒРИСИДА»
Мазкур қарор Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2000 йил 13 апрелдаги 145-сонли «Тошкентуйжойинвестқурилиш» Тошкент молия-қурилиш корпорациясини тугатиш чора-тадбирлари тўғрисида»ги қарорига асосан ўз кучини йўқотган.
Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Тошкент молия-қурилиш корпорацияси («Тошкентуйжойинвестқурилиш»)ни ташкил қилиш тўғрисида»ги Фармонни бажариш юзасидан Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
Олдинги таҳрирга қаранг.
1.«Фароис» фирмасининг «Тошкентуйжойинвестқурилиш» корпорациясига ихтиёрий равишда кириш тўғрисидаги таклифи қабул қилинсин.
(1-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 1998 йил 3 сентябрдаги 375-сонли қарори таҳририда)
2. Тошкент молия-қурилиш корпорациясининг тузилмаси 1-иловага мувофиқ тасдиқлансин.
* 2а-илова рус тилидаги матнда берилган.
«Тошкентуйжойинвестқурилиш» корпорациясига раисининг тўрт нафар ўринбосари, шу жумладан бир нафар биринчи ўринбосари бўлиши тавсия қилинсин.
Корпорация раиси ва унинг ўринбосарларига Ўзбекистон Республикаси вазирлари ва вазирларнинг ўринбосарлари учун белгиланган моддий-маиший ва тиббий хизмат кўрсатиш шарт-шароитлари сақлаб қолинсин.
Олдинги таҳрирга қаранг.
(4 ва 5-бандлар Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 1996 йил 17 майдаги 181-сонли қарорига мувофиқ ўз кучини йўқотган)
6. «Тошкентуйжойинвестқурилиш» корпорацияси, Ўзбекистон Республикаси Давлат мулки қўмитаси, Тошкент шаҳар ҳокимлиги:
Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги билан биргаликда икки ҳафта муддатда уй-жой облигацияси ва уй-жой облигацияларига эгалик қилиш тўғрисидаги гувоҳнома намуналарини тасдиқлаш учун Вазирлар Маҳкамасига киритсинлар;
бир ой муддатда уй-жой облигацияси заёми эмиссия проспектини ишлаб чиқсинлар ва уни Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлигида белгиланган тартибда рўйхатдан ўтказсинлар. Заём эмиссияси проспекти рўйхатга олингандан кейин уй-жой облигациялари ва уй-жой облигацияларига эгалик қилиш тўғрисидаги гувоҳномалар нусхалари «Гознак» фабрикасида тайёрланишига буюртма берсинлар ва унинг ҳақини тўласинлар.
7. Тошкент шаҳар ҳокимлигига «Тошкентуйжойинвестқурилиш» корпорациясининг уй-жой облигацияси эгасига Тошкент шаҳри ҳудудида квартира бериш бўйича мажбуриятлари юзасидан кафил бўлишга рухсат берилсин.
8. Ўзбекистон Республикаси Ташқи иқтисодий фаолият миллий банки «Тошкентуйжойинвестқурилиш» корпорациясига хорижий инвестицияларни жалб этишда, «Ўзбекинвест» миллий суғурта компанияси эса уларнинг суғурта қилинишини таъминлашда кўмаклашсинлар.
9. Хорижий инвестициялар жалб этилишини таъминлаш учун гаров сифатида фойдаланиш мумкин бўлган объектлар рўйхати 4-иловага мувофиқ тасдиқлансин.
Тошкент шаҳар ҳокимлиги кўрсатиб ўтилган асосий фондлари тасарруф этиш ҳуқуқини «Тошкентуйжойинвестқурилиш» корпорациясига берсин;
Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги ва Тошкент шаҳар ҳокимлиги гаров шартномаси тузилиши ва амалга оширилиши бўйича ташкилий-ҳуқуқий масалаларни белгиланган тартибда ҳал этсинлар.
Олдинги таҳрирга қаранг.
(10-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 1995 йил 26 декабрдаги 475-сонли қарорига мувофиқ ўз кучини йўқотган)
11. Пул-кредит сиёсати бўйича комиссия «Тошкентуйжойинвестқурилиш» корпорациясига ўзини тиклаб олиш даврида ишлаб чиқариш фаолиятини таъминлаш учун белгиланган тартибда кредит ажратишни назарда тутсин.
12. «Тошкентуйжойинвестқурилиш» корпорациясининг Тошкент шаҳри, Ўзбекистон кўчаси, 16-уйга жойлашиши белгилаб қўйилсин.
14. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари Р. Р. Юнусов зиммасига юклансин.
Вазирлар Маҳкамасининг Раиси И. КАРИМОВ
Тошкент ш.,
1994 йил 27 декабрь,
622-сон
Олдинги таҳрирга қаранг.
(1-илова Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 1998 йил 28 ноябрдаги 500-сонли қарорига мувофиқ ўз кучини йўқотган)
Олдинги таҳрирга қаранг.
(2-илова Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 1998 йил 28 ноябрдаги 500-сонли қарорига мувофиқ ўз кучини йўқотган)
Олдинги таҳрирга қаранг.
(3-илова Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 1996 йил 8 февралдаги 52-сонли қарорига мувофиқ ўз кучини йўқотган)
Гаров сифатида фойдаланилиши мумкин бўлган объектлар
рўйхати
1. Сирғали-8 микрорайонидаги 16 қаватли 124 квартирали уй
2. Чорбоғдаги учта меҳмонхона
3. Хўжаев кўчасидаги ригелсиз синчли 16 қаватли уй
4. «Бошлиқ» микрорайонидаги Жамоатчилик маркази
5. Алгоритм-2 микрорайони (II-навбати) 16-18 минг кишига хизмат кўрсатадиган савдо маркази
6. Марказ-15 микрорайонидаги 16 қаватли 124 квартирали 1-уй
7. Чимёнсойдаги 52-оромгоҳ
8. Чимёнсойдаги 4-оромгоҳ
9. Чотқолдаги соғломлаштириш комплекси
10. Бақачўлдаги жамоатчилик маркази
11. «Россия» меҳмонхонаси
12. «Зарафшон» меҳмонхонаси
13. Янги-Ўзбекистон кўчасидаги 14 қаватли бино
14. «Турон» меҳмонхонаси
15. Шаҳар архитектура бош бошқармасининг Навоий кўчаси, 2-уйдаги маъмурий биноси
16. Ҳ.Олимжон майдонидаги комплекс
17. «Шодлик» кафеси
18. Фурқат кўчаси, 1-уйдаги маъмурий бино
19. «Олмазор» ресторани
20. «Баҳор» ресторани
21. Халқлар дўстлиги кўчасидаги 12 қаватли 55 квартирали 1-уй
22. Халқлар дўстлиги кўчасидаги 12 қаватли 55 квартирали 2-уй